abdulqodir_polvonov | Неотсортированное

Telegram-канал abdulqodir_polvonov - Abdulqodir Samarqandiy

8098

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

Подписаться на канал

Abdulqodir Samarqandiy

ТАНЛАНГАНСИЗ
Хатиб Бағдодий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Тариху Бағдод" китобида келтиради:
"Басранинг қозиси Убайдуллоҳ ибн Ҳасан айтади:
"Менинг бир ажам жориям бор эди. У ниҳоятда гўзал эди. Мен уни яхши кўрар эдим. Бир кеча у менинг ёнимда ухлади. Ярим кечаси турсам ёнимда йўқ. Ёмон хаёлга бордим. Уни топганимда саждада дуо қилаётган эди:
"Эй Роббим! Менга бўлган муҳаббатинг ҳаққи, мени мағфират қилгин!".
Мен дедим:
- Ундай дема. "Сенга бўлган муҳаббатим ҳаққи", дегин!
Жориям деди:
- Эй Басранинг фақиҳи ва қозиси! Унинг менга бўлган муҳаббати мени ширкдан халос қилди , исломга олиб кирди. Унинг менга бўлган муҳаббати мени уйқудан Ўзи учун уйғотиб, сизни ухлатди!

Шунда мен дедим:
- Боравер, сен Аллоҳ учун озодсан!".

Қачон ибодатга турсангиз билингки, ўз кучингиз билан турмадингиз. Бу сизга Аллоҳнинг фазли ва карамидир. У сизга Ўз ҳузурида туришга изн берди.

"Сизга бўлган севгиси".

Жумланинг гўзаллигига қаранг. Сизни дунё деярли танимайди. Фақат оилангиз ва қўшниларингиз танишади холос.
Аммо сизни ер-у самолар Холиқи исмингиз билан, суратингиз билан танийди. Қалбингизга боқиб унда яхшилик кўради. Қалбингиздаги яширин ўринларнинг бирида Ўзига нисбатан ишқни кўради ва сизни яхши кўради. Аллоҳнинг севгиси доирасига кирганлар омонликда ва нажотдадирлар.
Энди бомдод азонини эшитсангиз устингиздаги иссиққина кўрпани олиб ташлаш ва масжидга бориш сизга осон кечади. Билингки, ана шу Аллоҳнинг сизга бўлган муҳаббатидир. У сизни танлади!
Миллионлаб инсонлар уйқуда. Сиз эса бир ҳовуч инсонлар билан Унга ибодат қилмоқдасиз. У сизнинг пешанангизни ерга қўйиб, Ўзи учун сажда қилиб "субҳана Роббиял аъла" дейишингизга рози бўлди!
Рамазон келиб рўза тута бошласангиз Аллоҳ учун тарк қилинган барча нарсалар лазиз эканлигини кўрасиз. Унинг ризосини истаб ичакларингизни бўшатдингиз. Унинг ризосини кўзлаб томоқларингиз қуришига рози бўлдингиз. Ана шу нарса Унинг сизни яхши кўришига далилдир. Миллионлаб инсонлар Рамазон нималигини, рўзанинг нелигини билишмайди. Улар Аллоҳнинг ҳузурига яқинда боришади. Аммо тайёргарлик йўқ!
Сиз эса унга суюкли бўлишингиз учун кўплар ичидан танландингиз, жамоа ичидан ихтиёр қилиндингиз!
Азиз сингилларим! Аллоҳ қалбингизни агар ҳижоб томон очса ва унинг Аллоҳнинг амри эканлигини билсангиз билингки, Аллоҳ сизни яхши кўрибди. Қанча-қанча аёллар очиқ-сочиқ юрибди. Ҳатто баъзилари автомобил мойларини рекламаси учун кийимини ечишга тайёр. Қанча-қанчаси эркаклар қўлида қўлма-қўл. Йўлакда кетаётган баъзи аёлларнинг ёпиқ жойидан очиқ жойлари кўпроқ. Сиз эса садафга ўралган дур кабисиз. Сиз фақатгина сизга ҳақли бўлган эркак учун яширилган гўзалликсиз. Одамлар орасида маликалардек юрасиз. Ҳеч бир эркак сизга яқинлашишга журъат қила олмайди!
Билинг, Аллоҳ сизни бошқа аёллар ичидан танлаб олган!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ТАНАЗЗУЛ ҚОНУНИ: НОКИАДАН АНДАЛУСГАЧА!
Нокианинг Майкрософтга сотилиши эълон қилинган мажлисда Нокианинг ижрочи директори шундай деб йиғлаган эди:
“Биз хато қилмадик, аммо қандайдир сабаб билан зиёнга учрадик!”.
Директор зое бўлган буюклигига йиғлаганларнинг биринчиси эмас. Аниқки, охиргиси ҳам бўлмайди. Бундан беш юз йиллар олдин Андалус ҳукмдори Абдуллоҳ Сағир Андалуснинг зое бўлганига йиғлаган эди. Шунда унинг онаси шундай деган эди:
“Эркакларча ҳимоя қила олмаган мулкингга энди аёллардек йиғлайвер!”.
Таназзул саҳнасининг охирги томошаси демак йиғлашдир. Шундан сўнг парда ёпилади. Сўнгра ҳаёт саҳнасига бошқа киши чиқиб қаҳрамон ролини ўйнайди!
Таназзул ихтиёрий нарса эмас. Аксинча, дақиқ қонунлар асосида содир бўлувчи ҳодисадир. Агар таназзулга учрамай десангиз қуйидагиларга эътиборли бўлинг:
1. Ўтиб кетган буюклик билан яшаманг. Нокиа билан Андалус порлоқ тарих эгалари эди. Аммо порлоқ ўтмиш бугунги қоронғу кун учун ярамайди. Нокиа мобил алоқа воситалари тахтида бир неча йиллар ўтирди. Андалус ҳам бир неча аср маданият тахтидан тушмади. Чунки улар ўтмишга эмас, бугунига эътиборли бўлишган эди. Доимо шундай, ким бугунига эътиборли бўлса ўзидан буюк тарих қолдиради. Доимо тарихига эътиборли бўлиб у билан машғул бўлиб қолганлар эса бугунини унутади, уни қўлдан бой беради. Бу иши билан келажагини ҳам бой беради!
2. Таназзулга учрамаслик учун хато қилмасликнинг ўзи етарли эмас. Гоҳида таназзул хато қилганингиз учун эмас, тўғри иш қилмаганингиз учун содир бўлади. Нокианинг ижрочи директорининг фикрича, улар хато қилишмаган. Аммо жаноб шуни унутаяптиларки, инсониятнинг энг катта хатоси ишни хато суратда қилиш эмас, вақтида тўғри ишни қилмасликдир. Ҳатто Абдуллоҳ Сағир ҳам ўзини хато қилган деб ҳисобламас эди. У ҳам аслида тўғри ишни қилмади. У Абдурраҳмон Дохилнинг ҳиммати билан ҳукм қилиши лозим эди!
3. Мусобақада ғолиб бўлингиз учун югуришнинг ўзи етарли эмас. Сиз бошқалардан тезроқ югуришингиз керак. Бу ҳаёт ҳақиқатларидан бири. Биз жуда катта мусобақада иштирок этаяпмиз. Давлатлар, ширкатлар, муассасалар ва шахслар кўринишида. Орқада қолдингиз дегани, ихтиро қилмадингиз, ривожланмадингиз, ўзгаришлар билан бирга ўзгармадингиз дегани эмас. Аслида бошқаларнинг ихтиро қилгани, тараққийлашгани, ўзгаришлар билан бирга ўзгаргани орқага қолганингиз учун етарли сабабдир. Биз ҳаётда ўзимиз билан эмас, ўзгалар билан мусобақалашамиз. Нокиа билан Андалус мусобақада ютқизишгани йўқ. Югуришдан тўхтаб қолишди холос. Оддийроқ қилиб айтсак, бошқалар улардан тезроқ югурди!
4. Ҳаёт боксга ўхшайди. Унда битта қоида бор: Ё мушт туширасан, ёки муштни қабул қилиб оласан! Ҳеч ким курашнинг охиригача ўзини ҳимоя қила олмайди. Агар борди-ю ҳимоя қилса ва ҳал қилувчи зарба билан қулатилмаса ҳам, албатта очколар билан мағлуб бўлади. Ҳатто мана шу йўл билан ҳимояланиш ҳам аҳмоқликдир. Ҳаёт ҳам боксга ўхшайди. Унда энг яхши ҳимоя ҳужумдир. Нокиа билан Андалус ҳимоя билан машғул бўлиб қолиб қолишди. Рақиблар ҳажум қилишди!
5. Ё сиз бошқаларни банд қилиб қўясиз, ёки сизни бошқалар машғул қилиб қўяди. Сюрприз қилишни унутиб қўйган давлатга сюрприз қилишади. Мусобақанинг шартларини унутиб қўйган ширкатлар мағлуб бўлади. Эски чегараларингизни ҳимоя қилмоқчи бўлсангиз янги чегараларингизга ҳукмронлик қилишни ўрганинг. Чўнтагингиздаги эски бозорларни кафолатламоқчи бўлсангиз янги бозорларни қидиринг. Нокиа билан Андалус ўзи билан овора бўлиб қолди. Бошқалар билан иши бўлмади. Аммо бошқаларнинг эса улар билан ҳисоб-китоби бор эди!



http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ИККИ КИШИ БОР!
Ўйлашимча, тарихда гапириб унинг уддасидан чиқмаган иккита киши бор:
1. Билл Гейтс
2. Қўшнимизнинг аёллари

Ёшлигимдан Билл Гейтснинг бор мол-мулкининг ярмини хайрия ишларига сарфлаши ҳақидаги ваъдаларини эшитаман. Аммо унинг бойлиги ўсиб, кўпайиб бормоқда. Ҳеч қаерга ҳалигача бойлигининг ярмини хайрия қилмади.
Ёшлигимдан бахтимизга омон бўлгур қўшни аёл бизникига келсалар овора бўлманглар, кетаман" деб қўрқитадилар. Аммо кетмайдилар, ўтирадилар. Илоҳим умрлари узоқ бўлсин. Бахтимизга соғ бўлсинлар. Ҳали ҳаётлар, дуо қилиб қўйинглар!
Сал олдинроқ Билл Гейтс Австралиянинг Лоуи институтида мехмон бўлиб инсон қўли билан яратилган вабо коронавирусдан ҳам оғирроқ келишини айтди. Табиийки, миллионинчи марта мол-мулкининг ярмини бунга қарши хайрия қилишини таъкидлади.
Билл Гейтснинг хаёл майдони кенглигини бир ёққа қўйиб турсак...

Инсоният бир неча марта ваболар ва турли микробларни ўйлаб топди. Уларни бир неча марта ҳаётга татбиқ ҳам қилди. Гоҳо сиёсий мақсадлар ортидан қилган бўлса гоҳида иқтисодий мақсадни ният қилди.
Шахсан мен инсоният бой бўлиш учун ёки бир нарсани ўзлаштириш учун қиладиган ҳаракатларини қораламайман. Аммо инсондаги озор бериш қобилияти жуда ҳам кучли. Атом бомбаси билан ўлдиришга қодир бўлганларни вирус билан ўлдиришдан ким ҳам тўса олар эди?!
Қотилликнинг бу турини ҳеч бўлмаганда яширишнинг имкони бор. Мабодо вирусга қарши дорилар ўйлаб топилса улар ботинда қотилга, зоҳирда эса қутқарувчига айланиб олишади.
Тараққийлашган давлатлар "тараққийлашган" сўзи остида бошқа мамлакатларни талаш, ер ости бойликларини қўлга киритиш учун мингта режаларни қилишади. Уларни бизга дори-дармон сотишдан нима ман қила олар эди?
Энг камида бу "чиройли" ўғрилик.
Умуман олганда мен битта нарсага ишонаман. Билл Гейтс ҳам молининг ярмини хайрияга сарфлашини айтишдан чарчамайди, қўшни аёл ҳам бизни кетаман деб "қўрқитиш"да давом этадилар. Афтидан инсонлар Исрофил алайҳис саломнинг сурини чалиб, уларни йўқ қилишини кутавериб зерикишди шекилли. Улар ўзларини ўзлари йўқотишмоқчи менимча!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ДЎСТИМ!
Мендан "Нега замон бунақа ўзи, тинчлик ва омонлик борми?", деб сўрайсан.
Мен сенга айтаман:
Замон Аллоҳнинг лашкарларидан биридир. Уни инсонлар орасида айлантиради. У бандаларига Ўзидан бошқа ҳеч нарса ўз ҳолида қолмаслигини кўрсатиб туради.

Дўстим! Фиръавн кишиларга зулм қилиб шундай дер эди:
"Миср диёри ва мана бу оёғим остидан оқаётган дарё меники эмасми?!".
Аллоҳ таоло замонни бир айлантирди, ўша дарё унинг устидан оқди. Қани энди сенда бир пайтлар унинг саройида эмизишларини истаб йиғлаган чақалоқ бўлмиш Мусо алайҳис саломнинг кўз ўнгида Жаброил алайҳис салом Фиръавннинг оғзига лой тиқаётганини кўриш имкони бўлганида эди!

Намруд "мен тирилтираман, мен ўлдираман!", дер эди. Замонни Аллоҳ бир айлантирди ва унга бир кичкина пашшани юборди. Пашша унинг қулоғига кириб ҳаётини остин-устун қилиб ташлади. Унинг бошига бир ходими ковуши билан уриб турса оғриғи пасаяр эди. Бу ходим кечагина унга сажда қилаётган эди!

Қурайш Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламни қатл қилиш учун ҳар қабиладан биттадан йигитни танлади. Мақсади Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қонларини барча қабилага тарқатиш эди. Шу сабаб Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам кеча қоронғусида Маккадан Мадина томон чиқиб кетдилар.
Сўнгра Аллоҳ замонни айлантирди. Ўз пайғамбарини ғолиб ҳолда Маккага қайтарди!

Агар сен Билол ибн Рабоҳни хўжайини Умайя қайноқ қумга ётқизиб устига оғир тошни қўйиб азоб берганини кўрганингда бу азобларнинг охири бормикин, дер эдинг.
Сўнгра Аллоҳ замонни айлантирди. Икки гуруҳ учрашди. Билол розиёллоҳу анҳу Умайянинг кўксига қилич санчди. Аллоҳнинг ҳикмати замонни айлантиришда экан!

Дўстим! Кунлар айланаверади. Гоҳида соғлик, гоҳо беморлик. Гоҳида фақирлик, гоҳо бойлик. Гоҳида шодлик, гоҳо маҳзунлик...
Тоинки, кучли мағрур бўлмасин, заиф умидсиз бўлмасин. Бой зулм қилмасин, фақир ноумид бўлмасин.
Аллоҳ бандаларини қадар камони билан отади. Сен отувчи томонида бўл, саломат бўласан!
Саломлар бўлсин қалбингга!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЯХШИ АМАЛ ҚИЛСА ХУРСАНД БЎЛАДИ!
Бир киши Абу Зарр розиёллоҳу анҳунинг олдига келиб иймон ҳақида сўради. Абу Зарр розиёллоҳу анҳу унга қуйидаги оятни ўқиди:
"Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизда эмас. Лекин яхшилик ким Аллоҳга, охират кунига, фаришталарига, китобга, пайғамбарларга иймон келтирса ва яхши кўрган молини қариндошларига, етимларга, ватангадоларга, тиланчиларга, қул озод қилишга берса, намозни қоим қилса, закот берса. Аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, камбағаллик, қийинчилик пайтида ва шиддат вақтида ҳам сабр қилувчиларга, ана ўшалар содиқ бўлганлардир, ана ўшалар тақводорлардир".
Ҳалиги киши деди:
- Мен сендан яхшилик ҳақида сўрамадим!
Абу Зарр розиёллоҳу анҳу деди:
- Бир киши Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб сен мендан сўраган нарсангни сўради. У зот саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга мен сенга ўқиб берган оятни ўқиб бердилар. У сен менга айтган гапингни Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга айтди. У рози бўлмагач, Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга дедилар:
- Менга яқинроқ кел! Иймонли киши яхши амал қилса хурсанд бўлади ва савобини умид қилади. Агар ёмон амал қилса хафа бўлади ва азобидан қўрқади. Агар яхшиликларинг сени хурсанд қилса сен иймонлисан!".

Дунё охират экинзоридир. Биз бунда экин экамиз. Ҳосилни эса Аллоҳга йўлиққанимизда оламиз. Мўъмин киши дунёда бир яхшилик қилса замирида саодатни, қалбида роҳатни ҳис қилади. Буни Аллоҳ учун қилганига ишонади. Эртага Унга йўлиқишини билади. Аллоҳдан кўра вафоли зот йўқлигини, қиёматда унинг ажрини гўзал суратда беришини англайди!

Агар ёмон амал қилганингизда хафа бўлсангиз, демак сиз мўъминсиз!
Ҳаммамиз хатокормиз. Агар гуноҳнинг ҳиди бўлганида бир-биримиз билан ўтира олмаган бўлар эдик. Инсонлар кўришини истамаган томонларимизни сатр қилган, инсонлар кўришини истаган томонимизни тарқатган Аллоҳ покдир!
Мўъмин киши гуноҳ қилиб қўяди. Сўнгра унинг маҳзун бўлиб қолганини кўрасиз. Қалби синади. Сўнгра намоз, рўза, тавба, истиғфор, кечги намоз ва кўз ёшлари билан Аллоҳга қайтишга шошилади.
Аммо гуноҳни қилиб хафа бўлмаса, надомат қилмаса мана бундан қўрқиш лозим. Аллоҳнинг ҳалимлигини ожизлик деб ўйласа, гуноҳ қилганида Аллоҳнинг сатр қилганини суистимол қилиб яна гуноҳда бардавом бўлса, мана бу хавфли!
Доктор Муҳаммад Ражаб айтади:
"Ўғлим! Гуноҳларинг ичида энг зарарлиси биринчиси ҳам эмас, охиргиси ҳам эмас, кўпи ҳам эмас, ози ҳам эмас. Сенинг ҳалокатинг гуноҳни қийналмасдан, қалбинг оғримасдан қилишингдадир. Ана шундан сўнг қалбинг унга ўрганиб қолади. Уни тавбага ундайдиган синиқликни энди топа олмайсан. Эй ўғлим! Агар кунларимизни яхшилаб тафтиш қилганимизда, кўп гуноҳларимиз одатга айланиб кетганини англаган бўлар эдик. Бу гуноҳларнинг ҳаромлигига қалблар эътибор бермай қўйди. Эй ўғлим! Энг зарарли гуноҳ сени маст қилган гуноҳдир!".


http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Нуқта қўйишингиз лозим бўлган ўринда вергул қўйганингизга куни келиб надомат қиласиз!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ИБОДАТ
2004 йилда Парагвай пойтахти Асунсьондаги катта савдо марказига ўт кетди. Оловда уч юз тўқсон олтита инсон куйиб ўлди. Чунки одамлар пулни тўламасдан қочиб кетмаслиги учун эшиклар қулфланган эди.

Гарчи ибодатхонаси қурилмаган бўлсада бу пулга ҳалиям инсонлар ибодат қилади.
Фақатгина пуллилар даволанадиган шифохоналарда пулга ибодат қилинади.
Фақатгина пуллиларни болалари таълим оладиган университетларда пулга ибодат қилинади.
Тўй ва таъзия маросимларида пулга ибодат қилинади.
Фақатгина пуллиларнинг ўғли қабул қилинадиган ишхоналарда пулга ибодат қилинади.
Бойларнинг фарзандига бошқача, фақирларнинг болаларига бошқача муомала қилинадиган жойларда пулга ибодат қилинадиган бўлади.
Бойларга тавозу қилаётган кишиларни кўрсангиз билингки, улар пулга ибодат қилишади.
Олдин ҳеч нарсаси бўлмаганлар савдода шерик бўлишади. Катта пул топишади. Кишилар эга бўлмаган уй-жой, машина ва корхоналарга эга бўлишади. Аммо ажралаётганда бир-бирлари билан шунақа жанжал қилиб ахлоқсизлик қилишади. Ана шунда ҳам пулга ибодат қилинаётган бўлади!

Ибодат деганда фақат бошни саждага қўйиш тушунилмайди. Гоҳида қайсидир нарсани ҳамма нарсадан олдинга қўйиш ёки муҳим деб билиш ҳам ибодат бўлади!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
Саид ибн Ос вафот этишидан олдин фарзандларини ҳузурига чақириб деди:
"Эй болаларим! Мендан сўнг дўстларимдан ажралиб кетманглар. Уларга мен қиладиган яхшиликларни давом эттиринглар. Мен нима қилган бўлсам шуни қилинглар. Уларни сўраб келишга мажбур қилманглар. Киши бировга муҳтож бўлиб бир нарса сўрагани борса оёқ-қўллари титрайди, бўғимлари бўшашади, тили гапира олмай қолади, гапи эса юзидан кўриниб туради. Улар сўрашидан олдин бу машаққатлардан уларни халос қилинг. Мен кечаси билан нима қилишини билмасдан, охири эҳтиёжлари учун сизни танлаган ва эшигингизга келиб сиздан ҳожатларини сўраган кишининг юзининг сувига ҳеч қандай эваз кўрмайман. Шунинг учун юзлари суви тўкилишидан олдин уларнинг ҳолидан хабар олинг!".

Абшиҳий ўзининг ажойиб китоби "Ал-Мустатраф"да келтиради:
"Бир киши муҳтож бўлиб қолиб дўстидан пул сўраш учун борди ва унинг эшигини тақиллатди. Уй эгаси эшигини очди. Меҳмон қарзи борлигини айтиб ундан пул сўради. Уй эгаси кириб кетиб айтилган пулни олиб чиқди ва унга берди. Сўнгра қайтиб кириб йиғлай бошлади. Шунда хотини деди:
- Пушаймон қилар экансиз, унда нега унга пул бердингиз?
Эри деди:
- Бу учун йиғлаётганим йўқ. Уни эшигимгача келишига мажбур қилганим учун йиғлаяпман!

Баъзи инсонларнинг нафси азиз бўлади. Очликдан ўлса ўладики, аммо бировдан нарса сўрамайди. Улар ҳақида Роббимиз айтади:
"Билмаганлар унинг иффати сабаб бой деб ўйлашади!".

Ҳассос бўлинг. Яқинларингиз эҳтиёжига ҳушёр туринг. Уларни сўрашгача олиб келманг. Инсоннинг борлиғи шарафдан иборат. Унинг шарафини ҳимоя қилиш қонини ҳимоя қилиш билан тенг.
Юзининг сувини тўкиб кишиларга эҳтиёжини ошкор қилган кишига ҳаётнинг қизиғи қолмаган бўлади. Аллоҳ таолога энг маҳбуб ибодат кўнгил олишдир. Сўраш эса кўнгилни синдиради, қалбни парчалайди.
Беришнинг ҳам ўзига яраша одоби борлигини билиб унга риоя қилганларга, юзнинг ҳам суви борлигини билиб уни тўкилишдан сақлаганларга, қалбни парчалашдан сақлаб қолганларга, кўнгилнинг синишини олдини олганларга саломлар бўлсин!
Итни суғориб жаннатга эришган киши ҳақидаги ҳадис мени доимо ҳайратда қолдиради.
Ит ниҳоятда чанқаган эди. Уни кўрган кишидаги бошқаларнинг эҳтиёжини идрок қилиш қобилияти ниҳоятда баланд эди. Ҳолбуки, ит кирган хонадонга фаришта кирмайди!
Энди бошини ерга қўйиб "Субҳаана Роббиял аълаа" дейдиган мусулмон инсон муҳтож бўлиб қолганини тасаввур қилинг!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
Абдуллоҳ ибн Масъуд розиёллоҳу анҳу айтади:
"Банда бой бўлиши учун бир тижорат ёки амирликни қасд қилади. Аллоҳ таоло фаришталарига айтади:
- У бандамни ундан буриб юборинглар. Агар у бандам бой бўлиб кетса дўзахга тушади!
Шундай қилиб Аллоҳ у бандани ўша ишдан буриб юборади. Банда эса шумланиб юраверади. "Фалончи мендан ўзиб кетди", "пистончи мендан ақлли бўлиб кетди", дейди.
Бу Аллоҳ азза ва жалланинг фазлидир!".

Аллоҳ бизни биз англамайдиган йўллар билан ҳимоя қилади. Биз истаган нарсаларни ман қилади, Ўзи истаган ва биз учун манфаатли нарсаларни беради.
Баъзи олишларда қолдириш бор. Шифокорлар тана соғлом қолиши учун баъзи аъзоларни олиб ташлашади.
Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳнинг "Сойдул хотир" китобида келади:
"Салафлардан бири Аллоҳдан доим ғазотга чиқишини дуо қилиб сўрар экан. Аллоҳ уни бир сабаб билан ғазотдан ман қилар экан. У аччиқланар экан. Шунда унинг тушида бир киши кириб дебди:
"Агар сен ғазотга чиқсанг асир тушасан. Асирга тушсанг насронийлик динига кириб кетасан!".

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Уҳуд шаҳидларини дафн қилаётиб дедилар:
"Амр ибн Жамуҳ билан Абдуллоҳ ибн Ҳаромни битта қабрга қўйинглар. Улар дунёда бир-бирини яхши кўрар эди!".

Қандай гўзал робита! Қандай мустаҳкам дўстлик!
Муҳаббат қолади. Узоқ вақт қолади!
Абу Бакрни абадийликка муҳрлаган энг ажойиб нарса Роббимизнинг сўзларидир:
"У дўстига: Қўрқма, Аллоҳ биз билан, деди".
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам уни боқийликка муҳрладилар:
"Дўстимни тинч қўясизларми йўқми?".

Агар мусулмонлар тарихига чуқур назар солсангиз севишганларнинг номи бирга зикр қилинишига гувоҳ бўласиз:
Лайли ва Мажнун, Фарҳод ва Ширин, Урва ва Афро...

Нафратланадиганларга келадиган бўлсак, улар тарихнинг қаърида йўқ бўлиб кетишган. Ҳеч ким эсламайди уларни!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
Алберт Эйнштейн Милевага севги ортидан уйланди. Кунлар ўтиши билан бу севги емирилиб борди. Ва ниҳоят нафратга айланди.
Ҳатто Эйнштейн Милеванинг юзини кўришга, овозини эшитишга мажоли қолмади. Бир-бирлари билан гаплашмаслик, кўришмаслик, бир-бирларига таъсир қилмаслик ҳақида ёзма келишув ҳам қилиб олишди.
Охири бўлмади, улар ажрашишга қарор қилишди!

Эйнштейн Милевага орани очиқ қилиш учун Нобель мукофоти қийматини беришга мажбур бўлди.
Ҳа! Эйнштейн борлиқдаги кўп муаммоларни ҳал қилишга эришди. Унинг энг ақлли инсонлардан бўлганига биров шак қилмайди. Аммо мана шу ақлли инсон саодатли оила қуришга эриша олмади!
Нима демоқчиман:
"Уйингиз мақбара бўлатуриб муваффақиятни орзу қилиб ўтирманг. Хотинингиз суюкли бўлса, эрингиз суюкли бўлса, фарзандларингиз солиҳ бўлса, демак сиз қаҳрамонсиз. Бу нисбийлик назариясини кашф қилишдан оз эмас!".

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ТАНЛАНГ
Имом Музаний айтади:
"Бир куни мен "фалончи каззоб" дедим. Бу гапимни имом Шофиъий эшитиб қолиб деди:
"Эй Музаний! Гапингга чиройли кийим кийдир. "Каззоб" дегандан кўра "унинг гапи ҳеч нарсага арзимайди", деганинг яхшироқ!".

Чиройли сўзларини топиб гапиришга ўрганишимиз лозим. Унинг таъмини бошқаларга тоттиришимиздан олдин ўзимиз тотиб кўришимиз лозим.
Тилнинг суяги йўқ. Аммо тил суякни синдириши мумкин.
Олдингиларни Аллоҳ раҳматига олсин. Биз бугун танамизни чиройли либослар билан ўраганимиз каби, фикрларини гўзал либослар билан ўрашар эди!
Бир куни Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу олов ёқиб ўтирган кимсалар олдидан ўтиб қолди. Уларга "Ассалому алайкум эй нур эгалари!", деди. Уларга жароҳат бериши мумкин деб ўйлаб "олов эгалари" демади!
Арабчада олов "нор" бўлади. "Нор" деб араблар дўзахни ҳам айтишади. Умар розиёллоҳу анҳу шунинг учун бу ерда "нор"ни ишлатмаган!

Бир куни халифа Ҳорун ар-Рашид шоир Асмаъийдан сўради:
- Мисвокнинг кўплиги араб тилида нима бўлади?
Асмаъий деди:
- "Яхшиликларингиз" нинг тескариси бўлади!

Мисвокнинг кўплиги арабчада "масовийк" бўлади. Бунинг "ёмонликларингиз" деган маъноси ҳам бор. Асмаъий шунинг учун бу сўзни ишлатмасдан "яхшиликларингиз"нинг тескариси бўлади, демоқда!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

МЕТИН САБОТ
Ваҳший ибн Ҳарб розиёллоҳу анҳу мушриклик пайтида Ҳамза розиёллоҳу анҳуни ўлдирди.
Кейин Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига мусулмон бўлган ҳолда келди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ундан сўрадилар:
- Сен Ваҳшиймисан?
- Ҳа!
- Амаким Ҳамзани сен қатл қилдингми?
- Иш сизга етиб келганидек бўлди! Мен сизнинг олдингизга Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигини, сиз эса Унинг элчиси эканлигингизни айтгани келдим!
- Кўзимга кўринмай юришга қодирмисан?

Улар қайтиб учрашишмади!
-----------
Ваҳший розиёллоҳу анҳунинг ҳолини тасаввур қилдингизми?
Унинг саботи миқдорини ким ўлчай олади?!!!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

"БОШҚАЛАР БЎЛМАГАН ПАЙТДА ЯХШИ ЭДИК!".
Юқоридаги ёзув ташландиқ бир руҳий касалликлар шифохонаси деворида ёзиғлиқ экан.
Барчангиз биласиз, руҳшунос шифокорларга мурожаат қиладиганлар аслида бемор эмас. Уларнинг шу куйга солган ва ўзини соғлом деб ўйлайдиганлар аслида руҳий касал!

Forbes журнали шу мавзуда яқинда бир мақола эълон қилди. Коронавирус тарқаган карантин даврида мактаблар беркитилди. Шу даврда ўсмирлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳодисаси йўқолди. Бунга сабаб қилиб ўқиш даврида ўқувчилардаги ўзаро нафрат, масхаралаш, ҳақоратлаш, тан жароҳати етказиш кабилар карантин даврида бўлмагани кўрсатилган.
Инсонларнинг асосий муаммоси нарсалар эмас, инсонлардир. Нарсаларнинг деярли барчаси яхшидир.
Қаҳвани ошқозонни бузади дейишади. Ишонманг! Қаҳва ширин, фойдали ичимликдир.
Ошқозоннинг бузилишига инсонлар сабаб бўлишади. Ошқозон касалликларининг ҳаммаси ҳам биз ейдиган нарсалардан бўлмайди. Балки асосий қисми бизни ейдиган нарсалардан бўлади. Қаҳва фақатгина бизда инсонлар пайдо қилган дардларни фош қилади холос. Хиёнатни, қўпол муомалани, унутишларини....
Ошқозонингизни мана шу нарсалар бузган, барбод қилган. Бир финжон қаҳвага ҳам ҳатто чидамсиз қилиб қўйган!
Тузни қон босимини кўтаради дейишади. Сиз улардан сўранг: "Нега ҳамманинг қон босимини кўтармайди?!".
Фақат ҳаёт оздириб-тўздирганларнинг қон босимини кўтарадими ёки?!
Тузнинг айби йўқ. Қон босимини инсонлар кўтаради!
Сизга молни дунёнинг кирлиги дейишади. Мол сизнинг орқангиздан пичоқ урганми? Мол сизни ғийбат қилганми? Мол сизга ёлғондан "севаман" деганми? Энди билдингизми ким дунёнинг кирлиги эканлигини?!
Ёшлигимиздан бизга йўлбарс, шер ва тимсоҳларни йиртқич деб ўргатишган. Бу бечора ҳайвонлар ейиш учун ўлдиради. Улардан узоқ бўлсангиз муаммо йўқ. Бутун тарих мобайнида бу ҳайвонлар қанча инсонни ўлдирганини биласизми? Инсонлар қўлида жон берган инсонлар сониничи?
Ҳақиқий йиртқич кимлигини энди билдингизми?
Ейишни, қаҳва ичишни ва тузни эмас, атрофингиздаги инсонларни камайтиринг!
Саломатлик узлатда!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Аномал совуқ бошланганидан бери куни билан электр беришмаяпти. Бугун ҳам шу аҳвол бўлди. Аммо ҳозиргина уч дақиқалар ёнди ва дарров ўчди. Сизларга энди савол:
Шу уч дақиқа нима учун ёнди?

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЖУДА ҲАМ АЛАМЛИ!
1936 йилда Испаниядаги фуқаролик урушида ёзувчи Рамиро де Маэзту қатл қилинди. У халқининг манфаатлари учун курашган эди. Рамиронинг уни қатл қилишга буйруқ берган зобитга охирги айтган гапи шундай бўлган эди:
"Сен мени нима учун ўлдираётганингни билмайсан. Аммо мен нима учун ўлдирилаётганимни биламан. Мен сенинг фарзандинг сендан кўра яхшироқ яшашини, сендан афзалроқ бўлишини истаганим учун қатл қилинаяпман!".

Афсуски, бу ифлос дунёнинг қонунларидан бири шу. Сен бировларнинг йўлини ёритиш учун шам ёқасан. Ўша бировлар сен ёққан ўша шамни ўчиришга ҳаракат қилишади. Сен уларнинг кемасининг тешигини қалбинг билан тўсмоқчи бўласан. Улар эса сенинг эшкагингни синдиришади. Сен уларнинг кўзёшларини артасан. Улар эса сени йиғлатишади. Сен уларнинг қўлини ўпасан. Айнан ўша қўл сенга мушт туширади!
Нонкўрликнинг оғриғи жуда қаттиқ бўлади. Жуда ҳам аламли бўлади!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ИККИ МАРТА
Инсон икки марта туғилиши мумкин экан. Биринчи марта онасининг қорнидан, иккинчи марта вайроналар бағридан...
Аллоҳ сизга сабр ва ҳиммат берсин эй Туркия ва Сурия халқи. Бошқаларнинг бу қадар мусибатларга чидаши қийин кечар эди...!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

РАШК
Хатиб Бағдодий раҳимаҳуллоҳ ўзининг "Тарихи Бағдод" китобида келтиради:
"Рай шаҳрида қози Мусо ибн Исҳоқнинг ҳузурига бир аёл вакили билан келди. Вакили қозига бу аёлнинг эрининг гарданида 500 динор маҳри борлигини, уни эри бермаганини айтди.
Эри эса қозининг олдида буни инкор қилди.
Қози аёлнинг вакилидан гувоҳлари бор -йўқлигини сўради. Вакил гувоҳларни олиб келганини айтди.
Қози гувоҳлардан биридан аёлнинг юзига қарашини сўради. Гувоҳ ўрнидан турди. Қози аёлга ҳам "тур" деди. Аёл турди. Шунда аёлнинг эри:
- Нима қилаяпсизлар?, дея сўради.
Қози:
- Гувоҳлар хотинингни танишлари учун юзига қарашлари лозим, деди.
Эр:
- Мен қози жанобларини гувоҳ қилиб айтаманки, хотинимнинг менинг гарданимда 500 динор маҳри бор, деди.
Шунда хотини деди:
- Мен ҳам қози жанобларини гувоҳ қилиб айтаманки, эримнинг гарданидаги 500 динор маҳримдан воз кечдим. Дунё ва охиратда унинг қарздан озод қилдим!
Қози уларнинг рашкини кўриб:
"Бу гўзал ахлоқлар сирасида ёзиб қўйилади", деди".

Бу ерда гап юзни очиш ёки очмаслик ҳақида ёки қайси олимнинг бу ҳақидаги гапи устунлиги ҳақида кетаётгани йўқ. Қолаверса бизнинг уламоларимиз наздида аёл кишининг юзини беркитиши фарзга эмас, фазилатга киради. Яъни, мен аҳли байтимни юзларини беркитишга мажбурламайман, аммо исташса ёрдамлашаман ва қўллайман!

Инсоннинг рашк қилиши асли фитратидан. Буни Аллоҳ аёлларимизни икром қилиб биз эркакларнинг қалбига жойлаштирган. Аллоҳ таоло Момо Ҳавво онамизни яратганида у кишини отамиз Одам алайҳис саломнинг қовурғаларидан яратди. Яъни, онамизни отамизнинг бир қисмлари ва жузлари қилди. Отамиз у кишини сақлайдилар, ҳимоя қиладилар, рашк қиладилар.
Биз бу хислатни отамиздан мерос олганмиз. Фитратдаги нарсалар аслида динга ҳам муҳтож бўлмайди. Аммо фитратни дин қувватлайди, бузилишдан сақлайди!
Араблар жоҳилият даврида бут ва санамларга сиғинишар эди. Аммо рашкда ҳам улар зарбул-масал бўлишган. Агар буни ёзса бир неча китоб бўлади.
Араблар орасида бўлган тўртта Фижор урушларининг бирига рашк сабаб бўлган.
Бир гуруҳ йигитлар Бани Омирдаги бир аёлнинг гўзаллигини эшитиб қолишади. Уни Укоз бозорида ўраб олиб юзини очишини талаб қилишади(эътибор берайлик, бу жоҳилият даврида бўлган). Аёл шунда: "Бани Омир бормисиз?!", дея бақиради. Бани Омир қабиласи қиличини яланғочлайди. Уруш бошланиб кетади!
Пешанани терлатадиган ҳолат шуки, ғарб ахлоқи уйларимизга ҳужум қилди. Фитратимизни бузди. Йигитлар билан қизлар дўстлашадиган бўлди. Эркаклар ва аёллар аралашадиган бўлишди. Бунга қарши чиққанларни қолоқлик ва маданиятсизликда айблашди!
Ҳурматли рижоллар! Фитратингизни ҳимоя қилинг. Аммо ақл ва ҳикмат билан бўлсин. Қовурғани тўғирлайман деб синдириб қўйманг. Шафқатсизлик ҳам қилманг, юмшоқлик ҳам қилманг. Ёддан чиқарманг, даюс жаннатга кирмайди.
Азиз аёлларимиз! Рашк қилмайдиган эркакни суйманг. Эркак киши баъзида рашкда чегарадан чиқиб кетса уни тушунишга ҳаракат қилинг. Эрингиз гарчи рашкни ифодалашда хато қилган бўлсада, мақсади яхши бўлган!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЖАННАТНИ ЭВАЗ ҚИЛГИН!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг гаплари бизга тасалли бўлади:
"Вайрона остида ҳалок бўлганлар шаҳид...!".
Аллоҳим! Биродарларимизга, диндошларимизга жаннатингни эваз қилгин!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
Инсон ҳаётидаги энг ёмон туйғу надоматдир.
Надомат инсон ҳаётида ҳеч нарса қилиб бера олмайди. Ҳатто ундан керагидан ортиқча нарсаларни ҳам тортиб узиб олади!
Менга ишонинг! Надомат қилиш жуда ҳам аччиқ!
Кимларнидир керагидан ортиқча қаттиқ ушлаганингиздан, эртароқ қўйиб юбормаганингиздан надомат...
Нуқта қўйишингиз лозим бўлган ўринда вергул қўйганингиздан надомат...
Кесиб ташлашингиз керак бўлган қўл билан кўришганингиздан надомат...
Сиз хато гапираяпти деб ўйлаган, аслида эса сизга кўп бора айтилган ҳақиқатни англамаганингиздан надомат...
Ҳамма нарса кўз олдингизда намоён тургани ҳолда ўзингизни кўрмаганга олганингиздан надомат...
Ишлар ўзгаришини умид қилиб кетма-кет кечирганингиздан надомат...

Сиз тешик кемани ижарага олиб бўлмаслигини яхши билар эдингиз. Нега унга билиб туриб миндингиз?!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ТАРБИЯ
Ибн Абид Дунёнинг "Ал-ъиял" номли китоби бор. Ўша китобда келади:
"Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ ўғлини ҳижома қилди. Ўғли йиғлади. Унга қўшилиб Суфён ҳам йиғлади!".

Тарбия мана шундай бўлиши керак.
Болага доим фойдали нарса берилади, унга бойлик берилмайди!
Ўғлингизни укол учун шифокорга олиб бордингиз. Сиз укол оғритишини яхши биласиз. Аммо бунда шифо борлиги учун олиб бордингиз!
Дин ва қадриятлар ҳам шунақа бўлиши лозим. Уни рўза тутишга ўргатасиз. Аммо очиққанини ва чанқаганини кўриб юрагингиз эзилади. Эрталаб бомдодга иссиқ ўрнидан уйғотасиз. Чунки иссиқ ўриннинг ўғлингизга суюкли эканлигини, бомдодга турганлар эса Аллоҳга суюкли эканлигини биласиз!
Баъзида болалар пул сўраса "йўқ" деб туринг. Қалбингиз эзилса ҳам майли. Бу уларнинг шахсиятини сайқаллайди!
Бола тарбиясида бундан кўра муваффақиятли қоида йўқ. Ақлингиз юмшаши учун унга озгина ҳиссиёт қўшинг. Қалбингиз кучайиши учун эса унга озгина ақл қўшинг!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
Уҳуд кунида Қатода ибн Нуъмон розиёллоҳу анҳу битта кўзини қўлида кўтариб Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ундан сўрадилар:
- Бу нима эй Қатода?
Қатода деди:
- Кўраётганингиз эй Аллоҳнинг Расули!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
- Агар истасанг сабр қил, жаннат сеники бўлади. Агар истамасанг кўзингни жойига қайтариб Аллоҳга дуо қиламан, олдингидек бўлади!
Қатода деди:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳга қасамки, жаннат энг буюк мукофотдир. Аммо мен аёлларни яхши кўраман. Мени "ғилай" деб истамай қўйишларидан қўрқаман. Кўзимни жойига қайтариб менга жаннатни ҳам сўраб беринг!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Шундай қиламан эй Қатода!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Қатоданинг қўлидан кўзини олиб жойига қўйдилар!

Бундан шу фикр чиқадики, мўъмин балога эмас, унга қилган сабрига мукофот олади!
Кишининг фақирликни, йўқсилликни, беморликни ёмон кўриши унинг фитратида бор. Савоб умидида бу нарсаларни Аллоҳдан сўрайдиганлар топилмайди.
Биз доимо Аллоҳдан офият сўраймиз. Аммо бошимизга бало тушса сабр қиламиз, савоб умид қиламиз, одоб доирасида турамиз!
Биз энди Аллоҳнинг қазо ва қадари олдидамиз!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚУТИЛА ОЛМАЙСИЗ
Музанийга дейишди:
- Фалончи сизни ёмон кўради!
Музаний деди:
- На унинг яқинлигидан бизга хурсандлик бор ва на унинг узоқлигидан ёлғизлик!

Ҳамманинг қалбидан жой қидираверманг. Озгина содиқ инсонлар бўлса кифоя!
Қанчалар яхши инсон бўлманг, ёмон кўрадиганлар барибир топилади. Ҳатто Набийларни ҳам ёқтирмайдиганлар бўлган!
Ҳасадгўйларни суюнтириб улар ёмон кўришса ўзингиздан айб қидириб юрманг. Баъзан инсонлар бизни яхши хислатларимиз учун ёмон кўришади. Ким бундан саломат қоламан деб ўйласа у хомхаёлдир!
Асарларда келишича, бир куни Мусо алайҳис салом Аллоҳга дуо қилдилар:
-Эй Роббим! Мени инсонларнинг тилидан сақла!
Аллоҳ ваҳий қилди:
- Эй Мусо! Буни ҳатто ўзим учун ҳам қилмаганман. Сенга қандай қиламан?!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Битта нарсани сездингларми? Аҳолига газ-свет берамиз деб ишлаб чиқариш корхоналаридан электрни узишди. Сўнгра на аҳолига беришди ва на ишлаб чиқаришга....!
Мустақил бўлганимиздан бери баъзи ишларни тушунишга ҳаракат қилиб келаяпман. Аммо тушунмаяпман!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЗОҲИРБИНЛИК
Словакия пойтахти Братиславадаги истироҳат боғида ўтирган эдик. Ёнимизда ёши катта бир инсон кишилар бегоналарга қараганда қанақа шубҳа қилса бизга ўшандай шубҳа билан ўғринча назар ташлаб қўяр эди. Кейинчалик унинг назари шубҳа эмас, синчковлик эканини билдим. Унинг диққатини жалб қилган нарса бизнинг юзимиз эмас, арабчада гаплашганимиз экан.
Ўртадаги совуқликни даф қилиш учун унинг олдига бордим. Қўлимдаги ширинлик ва салқин ичимликдан бердим. Аммо у одоб билан узр сўрадида менга деди:
- Арабмисан?
- Ҳа!
Шунда у хам соф араб тилида "Алҳамдулиллаҳ" деди. Шундан кейин суҳбатимиз қизиди. У билан танишдик. У Туркиялик нафақага чиққан академик Иброҳим Ўзал экан. Миллий ҳикоя ва қиссаларга қизиқар экан. Бу ерда таътилда экан!
Мен унга докторлик ишим Фаластин халқи ҳикоялари мавзусида бўлганини айтганимда ниҳоятда шодланди. Мен ундан турк халқи ҳикояларидан бирини айтиб беришини сўрадим. У деди:
- Йўқ! Ҳозир биз бу ердамиз. Мен сизга бу халқнинг ҳикояларидан бирини айтиб бераман!
Мен:
-Хурсанд бўлар эдим, дедим.
У ҳикояни бошлади:
"Ерлик аҳолининг айтиб беришича, қадим замонда уларнинг бир қироли ўтган экан. Унда илм ва ҳикмат етишмас экан. Буларни кимдан ўрганиш мумкинлигини суриштирибди. Унга мамлакат чеккасидаги бир қария унга илм ва ҳикмат ўргата олишини айтишибди. Қирол қарияни топиб борибди. Қариянинг уйини оддийлигини кўриб таажжубланибди. Наҳотки шундай буюк ҳаким шунақа оддий кулбада яшаса, деб ўйлабди.
Қирол бу нуқтадан ўтиб кулбанинг ичига кирибди. Ҳакимнинг хуниклигини кўриб таажжуби янада ортибди. Ҳакимни менсимай дебди:
- Қандай қилиб шундай кулбада яшайдиган, унинг устига кўриниши хуник бўлган киши ҳаким бўлиши мумкин?!
Аммо ҳаким унга тўғри бу нуқтадан эмас, бошқа нуқтадан гап бошлабди:
- Қирол жаноблари! Сиз ўзингиз ичадиган винони қанақа бочкада сақлайсиз?
- Албатта ёғоч бочкада!
- Нега энди уни камбағал фақирлар сақлайдиган ёғоч бочкада сақлайсиз, олтин ёки кумуш бочкада эмас?

Қирол саройга қайтиб ўзи ичадиган виноларни сақлаш учун олтин ва кумуш бочкалар ясашни буюрибди. Бочкалар ясалиб қирол ичадиган виноларни у бочкаларга қуйишибди. Аммо винолар тезда айниб, сассиқ ҳидли бўлиб қолибди. Подшоҳ ғазабланиб дарров ҳакимни топиб саройга келтиришларини амр қилибди. Ҳакимни келтиришибди. Қирол ҳакимга бақирибди:
- Нима қилиб қўйганингни биласанми? Қанча-қанча вино айниб қолди!
Ҳаким дебди:
- Ҳа, биламан!
Қиролнинг баттар ғазаби қўзибди. Ҳакимга бақирибди:
- Ҳали эътироф қилишга журъатинг ҳам бор-ку!
- Қирол жаноблари! Ёғоч бочка оддий ва хуник бўлсада олтин ва кумуш бочкалардан кўра винони узоқ йиллар яхши сақлайди. Сиз нарсаларга ташқи томондан баҳо берманг. Бу сизга дарс бўлсин!
Қиролга ҳакимнинг гапи маъқул келиб уни саройда қолдирибди. Уни ўзининг бош маслаҳатчиси қилиб тайинлабди!".

Афтидан зоҳирбинлик барча халқларда бўлади шекилли. Башарият барча замонларда алмашиниб, такрорланиб турадиган бир хил нусхалардир.
Одам алайҳис салом давридан бошлаб баъзилар фақатгина нарсаларнинг ташқи кўринишига алданиб келади. Бу қиёматгача давом этади!

Адҳам Шарқовий

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ШАМ МУЗЕЙИ
Австрия пойтахти Венада "Шам музейи" бор. Кираверишда Франциянинг машҳур императори Наполеон Бонопартнинг шамдан ясадган ҳайкали сизга термулиб туради. Қомати анча пастроқ. Наполеон мушуклардан ва тор жойлардан қўрқар экан.
Афтидан биздан ҳар биримиз нимадандир қўрқамиз шекилли.
Аммо инсоннинг кучи қўрқадиган нарсаларини ошкор қилмаслигидадир. Бувим раҳматлидан сўрар эдим:
- Бувижон! Сиз нимадан қўрқасиз?
Бувижоним шундай деган эдилар:
- Яхши кўрган кишимни йўқотиб қўйишдан қўрқаман!

Шу муносабат билан бир нарса ёдимга тушди. Қачон Наполеонни эсласам Авсриялик хоин зобит ҳам ёдимга тушаверади. У Наполеонга ишлаган. Агар у бўлмаганида Наполеон Австрияни ишғол қила олмаган бўлар эди. Уруш тугаганидан сўнг ўша хоин ҳаққини олиш учун Наполеоннинг ҳузурига келади. Наполеон унинг олдига бир халтача тиллани отиб юборади. Шунда хоин дейди:
- Менинг мақсадим фақат пул эмас. Мен император олий ҳазратларининг қўлларини олмоқчи эдим!
Шунда Наполеон дейди:
- Сенга ўхшаганларга пул берилади. Қўлимни эса ватанига хиёнат қилган хоинларга бермайман!

Инсоннинг душмани кўзига катта бўлиб кўриниши унинг буюклигига ишора қилади. Эгилмаслиги, бўйсунмаслиги, ўлгунича тик туриши, душмани учун иштаҳани очувчи ширин луқма бўлмасликка қарор қилиши, тор-мор қилувчи ғалабалар қилиши...
Йўқса душманининг ғалабаси уни барбод қилади, кўп зиёнлар унинг рангини ўчиради.
Мағлуб бўлаётган киши баҳодирларча курашса ҳатто ғолибларнинг ёдида қолади. Ўшандай бўлишни улар орзу қилишади. Душманнинг хотирасида қолиш мағлуб инсоннинг аслида ғалабасидир!

Яна Наполеонга қайтамиз. Унинг орзуси денгизчи бўлиш эди. Шунга кўра у аввалда матрослар тайёрлайдиган оддийгина бир мактабга ўқишга кирди. Аммо дунё уни бошқа томонга олиб кетди.
Гоҳида жавобгарлик ва масъулият кишини ўз йўлига солар экан. Рағбати бўлмасада инсон йўлнинг охиригача боришга мажбур бўлар экан. Масъулият билан киши ўзини таний бошлар экан.
Инсоннинг ичида ўзи билмайдиган томонлари бўлади. Унинг замирида ўзи билмайдиган куч-қуввати бўлади.
Буғдой донининг ичида бошоқ борлигига донни ким ишонтира олади?
Аммо шароитлар пайдо бўлиши билан, ерга кўмилиши, устига тупроқ тортилиши, қуёш нури ва ёмғир суви тушиши билан униб чиқмасликдан ўзга чораси қолмайди!
Ваниҳоят унга ўзини танитган машаққатлар билан фахрлана бошлайди!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

УНУТА ОЛМАЯПСИЗ
Қалбингизни чуқур яралашдими?
Эҳтимол бу жароҳатнинг оловини ўчиришга ҳаракат қилиб, кучингиз етмаётгандир?
Аммо олдинлари кечира олар эдингиз! Бу сафар эса иш ўзгарганини ҳис қилдингиз. Жароҳат чуқур, қон кўп кетаяпти!
Сулҳнинг ҳеч қандай турига рози бўлмаяпсиз. Ҳатто сизни бу ҳолатда кўрганлар бағритошликда айблашаяпти. Сиз эса уларга жароҳатингизнинг чуқурлиги кечириш қобилиятингизни йўққа чиқарганини айта олмаяпсиз. Бу билан эса ҳеч кимнинг иши йўқ. Барча худди китобнинг саҳифасини ёпгани каби сизнинг жароҳатингизни ёпиб олдинга юришингизни истаяпти. Аммо сиз ўша саҳифага ёпишиб олгансиз. Ҳатто ўзингиз ҳам бу саҳифани ёпишни истайсиз. Аммо кучингиз етмаяпти!
Ўзингиздан сўрайсиз: "Наҳот қалбим тош қотган бўлса!".
Кишининг энди сувни ортга қайтариб бўлмаслигини айтишга ҳаққи йўқми?

Хавотир олманг, зарари йўқ!
Баъзи хатоларни кечириб бўлмайди. Баъзи жароҳатлар устида доимо таъзия маросими бўлиб туради!
Баъзи юзларни модомики тирик эканмиз, кўришни истамаймиз. Баъзи сувларни ортга қайтармаганимиз ҳам маъқул. Чунки ортга қайтса кўлмакка айланиб, ичишга ярамай қолади!

Бундайлар учун Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламда юпанч бор:
Ҳамза розиёллоҳу анҳу қурайшнинг жон томирига ургани учун, Қурайш катталари Бадрдаги мағлубиятининг асосий сабабчиси Ҳамза роҳиёллоҳу анҳу эканлигини билгани учун қасос олиш пайига тушди.
Ваҳший ибн Ҳарб найзани яхши улоқтирар эди. У бу ишнинг устаси эди. унга агар Ҳамзани қатл қилса озод қилинишини айтишди. Шундай ҳам бўлди. Исломнинг энг буюк қўмондонларидан бири қатл қилинди. Ваҳший эса озод бўлди.
Қоринлари ёрилиб, жигарлари суғуриб олинган амакиларини, қўшиннинг қўмондонини кўриш Набий алайҳис саломга осон бўлмади...
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Маккани фатҳ қилгач, Ваҳший қилмишидан қўрққанидан Тоифга қочиб кетди. Унга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари учун қасос олмасликларини, ислом олдинги гуноҳлардан ўтиб юборишини, агар бориб исломга кирса унинг исломи қабул қилиниб авф қилинишини айтишди. Ваҳший Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келди. Набий алайҳис салом ундан сўрадилар:
-Сен Ваҳшиймисан?
-Ҳа!
-Ҳамзани сен ўлдирдингми?
-Иш сизга етиб келганидек бўлди. Мен сизнинг олдингизга Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, сиз эса Аллоҳнинг элчиси эканлигингизга гувоҳлик бериш учун келдим!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Кўзимга кўринмай юришга қодирмисан?!

Улар қайтиб учрашишмади. Ваҳший розиёллоҳу анҳу сўзида турди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг кўзларига қайтиб кўринмади. У масжидда охирги сафларда турар, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам кўриб қолмасинлар деб бошини пастга тушириб ўтирар эди. Уруш сафларида эса охирги сафларда турар эди. Вафони кўринг!!!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам вафот қилганларидан сўнг Мусайлама Каззоб пайғамбарликни даъво қилиб чиқди. Унга қарши курашга Ваҳший ҳам мусулмон аскарлари сафида чиқди. Ваҳший Мусайлама Каззобни ўша найзаси билан ўлдирди. Кейинчалик у доимо: “Бу найзам билан энг яхши инсон Ҳамзани ва энг ёмон инсон Мусайлама Каззобни ўлдирганман!”, деб юрар эди!

Шаръий нуқтайи назардан Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Ваҳшийнинг исломини рад қила олмас эдилар. Бировнинг иймонга келишини ҳеч ким рад қила олмайди.
Аммо Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг жароҳатлари у зотнинг ўзларининг ишлари. Ундан ҳамон қон оқмоқда эди. Амакиларини унута олмадилар. Ваҳшийни қачон кўрсалар жароҳатлари янгиланаверишини билдилар. Дам олмоқчи бўлдилар.
Қалбингизни жароҳатлаган инсонни кечира олмаслигингиз сизнинг кина-адоватчи ёки қалби қаттиқлигингизни англатмайди. Шунчаки жароҳатни унута олмаяпсиз холос!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ТОПОЛМАЙСАН
Рофиъий айтади:
"Фақиҳ Аби Робиъанинг хотини вафот қилгач, уни дафн қилди. Қўлларини тупроқдан тозалади. Сўнгра уйига қайтиб келиб атрофга боқиб: "Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ, иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун", деди. Сўнгра йиғлаб юбориб ўзига-ўзи деди:
"Энди ҳовли ҳам ўлди эй Аби Робиъа!".

Хонадон унинг ичида яшайдиган аёлнинг руҳи ила тирик туради. Туйғуларингизни жуфти ҳалолингиздан яширманг. Ҳисларингизни уларга билдиринг. Яхши кўришингизни вақти-вақти билан айтиб туринг. Вафот қилгандан сўнг қабрига бир боғ гул қўйгандан тириклигида пешанасидан битта ўпган яхши!
Муҳаббатингиз қалбингизда қолиб кетмасин. Уни тилингизга чиқаринг, феълингизла кўрсатинг, муҳаббатла яшанг, бошқаларни ҳам шунга даъват қилинг!
Меҳрингизни, соғинчингизни кўрсатинг. Ўлим огоҳлантирмайди. Ярашувга шошилинг. Охирги суҳбатингиз қачон бўлишини билмайсиз!
Юмшанг, надомат қилиш кетганни ортга қайтара олмайди!
Абийд ибн Абраснинг айтгани каби бўлманг:
"Ўлганимдан сўнг йиғлашингдан фойдаси йўқ, мени топа олмайсан. Тириклигимда овқат бермадинг!".

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЖИЛМАНГ!
Иншааллоҳ яқинда "Жабалур румот"да бўламиз. Ортимиздан суюкли Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг "Жойингиздан жилманг!", деган овозлари қалбимизни жунбушга солади!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

СЕВДИМ
Қуддуснинг ёши географиядан ҳам каттароқ, тарихдан ҳам чуқурроқдир!
Қуддус бу ақидадир!

Аллоҳим! Сен гувоҳсан, мен Масжидул Ақсони зиёрат қилмаганман. Ҳатто Қуддус деворларига ҳам яқинлашмаганман. У ерларда менинг болалик ва ёшлик хотираларим йўқ. У ерда менинг оиламдан тортиб олинган молу-мулк ҳам йўқ. Бор-йўғи эй Роббим, мен Сени севдим. Сенинг таъзиминг ўлароқ Сен муқаддас қилган маконларни ҳам севдим!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…
Подписаться на канал