abdulqodir_polvonov | Неотсортированное

Telegram-канал abdulqodir_polvonov - Abdulqodir Samarqandiy

8098

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

Подписаться на канал

Abdulqodir Samarqandiy

Шунда Марвон ибн Ҳакам Саъиднинг ўнта жаннат башорати берилган саҳобалардан бири эканлигини билгани учун деди:
- Бундан кейин сени ҳужжат-далил билан бўлсада айбламайман!
Саъид ибн Зайд розиёллоҳу анҳу шундай бўлсада Арвога даъво қилган нарсасини берди ва қўлини осмонга кўтариб дуойибад қилди:
-Аллоҳим! Агар Арво менга зулм қилган бўлса унинг кўзларини кўр қилгин, қабрини қудуғида қилгин!

Кўп ўтмасдан Арво кўр бўлиб қолди. Уйида юриб кетаётиб қудуғига тушиб кетди. Уни қудуқдан чиқаришга кўп уринишди. Аммо чиқара олишмади. Сўнгра қудуққа тупроқ ташлаб кўмиб юборишди. Қудуқ унинг қабри бўлди!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

КЕЧИКМАНГ
Ибн Саъд роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Табақот"ида келтиради:
"Санобуҳий айтади:
"Ямандан Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламни кўриш учун йўлга чиқдик. Мадина тепаларига етиб келганимизда бир отлиқ пешвоз чиқиб бизга деди:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни дафн қилганимизга беш кун бўлди!".

Бироз тўхтанг! Уларнинг аҳволини тасаввур қилинг...

Санобуҳий ва унинг ҳамроҳлари Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг юзларини кўриб саҳоба бўлиш бахтидан беш кунгина кеч қолишди!
Улар тобеъинлар рўйхатидан жой олишди!

Чиқарган баъзи қарорларингизнинг тўловини бир умр ҳам тўлай олмайсиз.
Темирни қизиғида уринг. Совугандан кейин вақт ўтган бўлади.
Қанча-қанча қизларимиз муносиб инсонлари қолиб бошқаларга турмушга чиқиб кетишаяпти. Сабаби, муносиб йигитлар совчи юборишга журъатлари етмаяпти!

Қанча-қанча беморларни кўргани бормоқчи бўлганман. Аммо ғафлатда юраверганман. Беморлар вафот этганидан сўнг афсусланиб қолганман!
Қанча- қанча олимларни зиёрат қилмоқчи бўлганман. Аммо арзимас сабаблар билан эшиклари олдидан қайтганман, кўра олмаганман. Бу армонларимнинг тўловини ҳалигача тўламоқдаман!
Армонларим ичида Наманганлик Шамсиддинхон қори домла, Фаттиҳон махдум домла, Марғилонлик Ҳаким қори домлалар бор...!

Иккиланманг!
Тўғри, ҳамма нарса қазо ва қадар билан. Аммо кечикишингиз туфайли бир нарсадан маҳрум бўлишнинг алами аччиқ бўлади!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

САОДАТ
Today газетаси тарихда энг узоқ вақт давом этган тадқиқот ҳақида хабар тарқатди. Бу тадқиқот 85 йил давом этган. Тадқиқотни Гарвард университети олиб борган. Мавзу "ҳақиқий бахт нимада?", деган мавзу эди!
Бу тадқиқотда юзлаб тадқиқотчилар иштирок қилишди. Минглаб кишиларнинг ҳаёт йўлини кузатишди. Юзлаб таҳқиқлар ва солиштиришлар олиб боришди. Ота-ўғилларни, эр-хотинларни, бобо ва набираларни, бойлар ва фақирларни, машҳурлар ва оддий инсонларни ўргаришди. Охирида хулоса қуйидагича бўлди:
"Саодат роҳат ва ҳордиқ чиқаришда эмас, саодат мол-давлатда эмас, саодат ишдаги ютуқда эмас экан. Ҳақиқий саодат ўзаро алоқаларни шакллантириш, роҳатбаҳш дўстлик ва севилиш ва севишдадир!".

Атрофида аҳбоблари бўлган кишилар омонликдадирлар. Модомики, хонадонингиз муҳаббатла илиқ экан, ташқи совуқ алоқалар уни буза олмайди!
Модомики, оила мустаҳкам экан, ташқаридан уни ҳеч ким вайрон қила олмайди!
Модомики, уйингиз жаннат экан, ташқи оламнинг дўзахлиги унга таъсир қила олмайди!

Бунинг акси ҳам бўлиши мумкин!

Оилангизда эътиборингиз бўлмаса, бутун олам сизни қадрлашининг нима фойдаси бор?!
Яхши ширкатингиз бўлса-ю, уйингиз бир уюм тош бўлса бундан нима фойда?!
Тўғри, мол жуда муҳим. Буни ақлли инсон инкор қилмайди. Диплом керак бўлади. Ишда муваффақият керак. Аммо саодат буларга эришишда эмас, уларни қандай ишлатишда!
Саодат сенга икки кўзини фидо қила оладиган аёлинг борлигидадир!
Саодат тиканнинг қалбига киришига рози, аммо сенинг оёғингга киришига рози бўлмаган турмуш ўртоғинг борлигидадир!
Саодат сени ўзига ўрнак деб биладиган фарзандларинг борлигидандир!
Саодат сенга таянч бўла оладиган, дунё юз ўгирганда сенга асо бўла оладиган дўстларнинг борлигидадир!
Саодат бу сендан рози отанг ва онангнинг борлигида!
Саодат бу бирингиз юрак, бошқа бирингиз унинг уриши каби ака-укаларингизнинг борлигидадир!
Саодат муҳаббат асосида жамланадиган, бир-бирининг қўлидан тутадиган қўшниларингизнинг борлигидадир!
Саодат бу бахтли бўлиш ва бахтли қилишда, севиш ва севилишда, ёқтириш ва ёқишда ҳамда буларнинг бари Аллоҳ ризоси учун бўлишидадир!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЎЗИГА СУЯНИНГ
Ўшанда маҳзунлик йили эди!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни Қурайшдан ҳимоя қиладиган метин девор бўлмиш Абу Толиб вафот қилди.
Завжалари, ҳабибалари, дўстлари, суянчиқлари Ҳадича розиёллоҳу анҳо вафот қилди.
Кишининг ички ва ташқи фронтидан бирданига ажралиши нақадар оғир синов!
Инсон ўзини ёлғиз ва кимсасиз ҳис қилади!
Макка бутунлай бутлар ва санамларга ибодат қилишга ғарқ бўлган эди. "Дорун Надва" ҳийла-найранг ва фитналарга тўлиб-тошган эди!
Ана шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Тоифга боришга қарор қилдилар. Маккадан топмаган меҳрни у ердан топишга, Маккада кўрган бағритошликни у ерда кўрмасликка умид боғладилар.
Тоифга етиб бориб Тоифнинг каттаси ибн Абди Ёлилга мақсадларини айтдилар. Аммо у разилнинг берган жавобидан кўзларимиз ёшланди, қалбимиз парчаланди. У суюкли Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламга шундай деди:
- Аллоҳ менга юборишга сендан бошқа одам топа олмадими?!
Сўнгра аҳмоқлари ва ёш болаларига айтиб у зот саллоллоҳу алайҳи ва салламни тошбўрон қилдирди. Икки муборак оёқларидан қон оқди!

Кейин замон айланди, йиллар алмашди. Макка фатҳ бўлди. Билол розиёллоҳу анҳу Каъбанинг устидан азон айтди. Аллоҳу акбар садоси илк бор оламни тўлдирди!
Бу буюк маскан ўзлигини токи қиёматгача яна қайтариб олди!

Мана, Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Мадинадалар. Ислом салтанати бутун араб ярим оролига ўз ҳукмронлигини таратди. Оиша розиёллоҳу анҳо Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламдан сўраяптилар:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Сиз учун энг оғир кун қайси кун бўлган?
Оиша розиёллоҳу анҳо Уҳуд жангининг оғир кечганини билар эдилар. У кунда қўшиннинг қўмондони, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари Ҳамза розиёллоҳу анҳу шаҳид бўлган эди. Ҳамза розиёллоҳу анҳу билан бирга етмишта энг буюк саҳобаларини дафн қилдилар. Ўша ғазотда суюкли Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг бошларини ёришди, тишларини синдиришди. Шунинг учун Оиша розиёллоҳу анҳо буни энг оғир кун деб ҳисоблаяптилар.

Аммо Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам тўсатдан Тоифдан гап бошладилар:
- Тоифдан чиққанимда ўзимда йўқ эдим. Фақатгина Қарнус Саъолиб деган жойда ўзимга келдим. Бошимни кўтардим. Тепада Жаброил турар эди. У деди:
- Аллоҳ таоло тоғларнинг фариштасини юборди. Истасанг бу фариштаТоиф аҳли устига иккита тоғни ағдариб уларни йўқ қилади! Мен Жаброилга дедим:
- Мен уларнинг наслидан ёлғиз Аллоҳга ибодат қиладиган, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайдиган кишилар чиқишидан умидворман!

Энди биродарлар қалбингизни менга берингда, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг гапларини мен билан бирга тааммул қилинг!
"Тоифдан чиққанимда ўзимда йўқ эдим. Фақатгина Қарнус Саъолиб деган жойда ўзимга келдим".
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг пайғамбар эканликларини билар эдилар. Куни келиб динлари ғолиб бўлишини ҳам билар эдилар. Аммо у киши ҳам барибир инсон эдилар. Ота-онам фидо бўлсин у зотга!
Дунё кўзларига тор бўлди. Ҳатто бутун олам у кишининг нигоҳларида нинанинг тешигидек бўлиб қолди. Нима қилишни билмадилар. Маҳзунлик ва оғриқдан синиб қолдилар. Юзлари ерга боқиб, оёқлари қаерга боришни билмай қолди. Шу ҳолатда бугунги ҳисобимиз билан 46 км юрганлар. Ногоҳ Жаброил алайҳис саломнинг овозидан ўзларига келиб тепага қарадилар!
Эътибор беринг! Роббимиз Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламдаги инсончиликни нақадар риоясини қилаяпти. Аллоҳ таоло у кишига итоб қилмади. Балки Жаброил алайҳис саломни юбориб тасалли берди. Истасалар зулмга қарши жавоб беришини айтди!

Биз иймоннинг озлигидан эмас, ҳаётнинг бешафқатлигидан заифлашамиз. Тоиф куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг иймонлари оз эмас эди. Аммо зулмнинг таъми аччиқ эди!
Тушунинг, инсон баъзан синиб қолади. Танаси бизнинг дунёмизда юрсада, руҳи биз билмайдиган бошқа дунёда юрган бўлади. Инсоннинг бошидан шунақа пайтлар ўтадики, унда бир сўз айтишга ҳам, насиҳат эшитишга ҳам, бировни кўришга ҳам тоқати етмайди!

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

СОВУҚҚОН
Россиянинг пойтахти Москва шаҳридаги сартарошхоналардан биридаги кузатув камераси бир ҳолатни суратга олди. Видеода бир ўғри сартарошхонага ярим кечаси яширинча ўғирликка киради. Пул турадиган қутини очиб ичидаги бор пулни олади. Сўнгра кўзгуга қараб соқоли ўсиб кетганини пайқайди. Машинани олиб соқолини олади. Сўнгра музлатгичнинг олдига боради. Ундан ароқ олиб ичади. Кўп ароқ ичиб ухлаб қолади. Эрталаб уни полиция уйғотади ва қамоққа олади!

Бундан анча олдин подшоҳ Ҳижр ал-Киндийнинг вафоти ҳақидаги хабар унинг ўғли Имру-ул Қайсга етиб боради. Ўшанда Имру-ул Қайс улфатлари билан шароб ичиб, нард ўйнаб ўтирган эди. Хабарни эшитганида ҳатто ўрнидан қимирлаб ҳам қўймайди, киприги ҳам қимирламайди. Дўстига қараб: "Нардни ташла! Ўйинни бузмаймиз!", дейди.
Сўнгра қадаҳни оладида дейди:
"Бугун ичайлик, жаноза қочиб кетмайди!".
У шаробни ичиб ухлаб қолади. Уйғонганидан сўнг токи отасининг қасосини олмас экан, қайтиб шароб ичмасликка ва аёлларга яқинлашмасликка қасам ичади. Аммо бундан олдин вафот этади!

Бу ривоят билан юқорида айтилган ривоят ўртасида яна бир ривоят бор. Уни бизга оналаримиз айтиб беришган. Қуён тошбақа билан мусобақа ўйнайди. Ўзининг чаққонлигига ишониб бироз ухлаб олмоқчи бўлади. Аммо узоқ ухлаб қолиб тошбақага мусобақада ютқазади!

Мен ҳакамнинг ўрнида бўлганимда сартарошхонага кирган ўғрини ўғрилиги учун эмас, совуққонлиги ва бемалолхўжалиги учун қамаган бўлар эдим.
Аслида ўғри уйғониб, ҳаммомда ювиниб, қаҳва ичиб сўнгра кетмоқчи эди. Аммо полиция уни доғда қолдирди, режасини барбод қилди.
Ўғриликнинг ифлос ва қабиҳ ишлигини бир ёққа қўйиб турайлик. Аслида бепарво, беғам ва бемулоҳаза инсонлар гарчи энг буюк ибодатни қилаётган бўлсада, менинг асабимни қўзғатади.
Имру-ул Қайс менинг фикримча жоҳилият давридаги энг буюк шоирлардан бўлган. Унга дунёдаги энг совуққон инсон деган мукофотни берса арзийди. Гўё у: "Келинглар бугун кайфни бузмайлик. Қасосни эртага олаверамиз!", деяётгандек.
Аслида бошида сизга аҳамиятсиз бўлмаган иш умуман сизники эмас!
Энди тошбақа билан қуёнга келадиган бўлсак, уларнинг иккиси ҳам аҳмоқ. Бордию қуён тошбақадан ғолиб бўлганида унга бу ғалаба нима қилиб берар эди. Тошбақанинг аҳволи ҳаммангизга маълум. Тасаввур қилишингиз учун айтаман:
"Аҳвол худди Мадриднинг Реал гуруҳи Тошкентнинг Пахтакоридан ғалаба қозонганидек гап бўлар эди холос. Бу ғалаба Реалга нима тақдим қила олади?!".
Тошбақа ўз ғалабаси билан ниманидир исботлаши керак бўлса, битта нарсанигина исботлайди:
Қуённинг совуққонлигини! Агар у масалага жиддий қараганида ухламаган бўлар эди!
Мусобақаларнинг кўпидан фойда йўқ. Баъзи нарсаларнинг ортидан югуриб юриш инсонга ярашмайди!
Нималардан биринчи бўлишингизни ўзингиз танланг!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЗОЛИМЛАРГА...
Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Ал-Кабоир" китобида келтиради:
"Золим подшоҳлардан бири ўзига бир ерни танлаб қаср қурди. Сўнгра бир мўъмина кампир қасрнинг яқинида кулба қуриб ибодат қилиб яшай бошлади.
Бир куни кампир юмуши билан кулбасидан чиқиб кетганида подшоҳ айланиб кулбанинг олдига келиб қолди. Кулбани кўриб сўради:
- Бу нимаси? Ким қурди буни?
Ходимлари жавоб беришди:
- Бир мискин кампир қуриб яшамоқда!
Подшоҳ кулбани бузиб ташлашни буюрди. Ходимлар бузиб ташлашди. Бироздан сўнг кампир келди. Кулбасининг бузилганини кўриб сўради:
- Буни ким бузди?
Кишилар подшоҳ айланиб келиб кулбани кўрганини ва бузишга амр қилганини айтишди. Шунда кампир қўлларини осмонга кўтариб деди:
"Эй Роббим! Мен бу ерда йўқ эдим. Аммо Сен қаерда эдинг?!".
Аллоҳ таоло Жаброил алайҳис саломга айтиб қасрни ичидаги инсонлари билан ағдариб ташлади. Ҳеч ким тирик қолмади!".

Зулмнинг оқибати ёмон.
Аллоҳдан бошқа суянчиғи бўлмаганларга зулм қилишдан эҳтиёт бўлинг. Эҳтимол сиз ғалабангиздан масрур бўлиб ухлаётганингизда у аламдан ухлай олмаётгандир. Ўрнидан туриб таҳорат олиб, икки ракаат намоз ўқиб: "Эй Роббим! Мен мағлубман, менга ёрдам бер!", деб зорланаётгандир!
Нуҳ алайҳис саломнинг дуоси билан ер юзи сувга ғарқ бўлган эди.
Аллоҳ таоло ҳатто кофир мазлум бўлса-ю, мўъмин унга зулм қилган бўлса кофирнинг дуосини ҳам қабул қилиши мумкин. Кофирни яхши кўргани ёки мусулмонни ёмон кўргани учун эмас, адолатни яхши кўриб зулмни ёмон кўргани учундир!
Мазлум бўлган кофирга Аллоҳ ёрдам берса, энди мазлум киши мусулмон бўлсачи?!

Араб давлатларидан бирида яшовчи нуфузли бир бойнинг жуда катта савдо мажмуаси, дўкони бор экан. Унинг дўконининг ёнида мискин бир бева аёлнинг уйи бор экан. Ҳалиги бой дўконини кенгайтириш учун унинг ҳовлисини арзонга сотиб олмоқчи бўлибди. Аёл ҳовлисини сотишга рози бўлмабди. Уйсиз етимлари билан қаерга боради?
Дўкондор унга туҳматлар қила бошлабди. Зинода айблабди. Аёл унинг дўконига келиб дебди:
- Мени айблаш учун бундан бошқа айб топа олмадингми?! Эй Аллоҳим агар у менга туҳмат қилаётган бўлса унинг устига ракета жўнат. Унинг бир килограм ҳам гўштини қолдирма!

Аёлнинг дуоси ижобат бўлиб унинг уйига бомба тушибди. Дафн қилиш учун унинг бир кг ҳам гўштини топа олишмабди!

Бандалар зулмидан дунё сенга тор бўлиб қолса, золимлар қалбингни парчалашса қўлингни осмонга кўтар. Роббингга дуо қил. Сўнгра кунлар айланишини кут. Аллоҳ албатта қалбингга шифо беради!

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий бир китобида қуйидаги воқеани келтиради:
"Золим бўлган волийлардан бирининг ўзи сингари золим ёрдамчиси бор эди. У ёрдамчи бир куни дарё қирғоғида айланиб юриб бир фақир балиқчининг катта балиқ овлаб уйига кетаётганини кўриб қолди. Балиққа иштаҳаси очилган ёрдамчи балиқчини қўрқитиб ундан балиғини тортиб олмоқчи бўлди. Балиқчи болаларим оч қолади, деб ёлворди. Ёрдамчи унинг гапига парво қилмасдан уни уриб зўрлик билан балиқни тортиб олди. Фақир балиқчи бўзлаб қолаверди.
Ёрдамчи йўлда кетаётганида балиқ унинг бармоғининг учидан тишлаб олди. Эртасидан унинг бармоғи қаттиқ оғрий бошлади. Оғриқдан ухлай олмади. Эрталаб туриб табибга борди. Табиб зудлик билан бармоқни кесиш кераклигини, агар кечга қолишса кафти билан бирга кесишга мажбур бўлишларини айтди.
Ёрдамчи уйига қайтиб бориб ўйлади. Қарор чиқаришда иккиланди. Вақт ўтиши билан бармоқдаги оғриқ кафтга ўтди. Сўнгра билакка ўтди. Оғриқ баттар кучайди. Ёрдамчи яна табибнинг олдига борди. Табиб қўлни тирсакдан кесиш лозимлигини айтди. Ёрдамчи рози бўлиб қўлини кесдирди. Бироз вақт ўтгандан кейин яна қўли оғрий бошлади. Ёрдамчи яна табибга борди. Табиб бу сафар қўлни елкадан кесиш кераклигини, йўқса танага ўтиб кетиши мумкинлигини айтди. Қўлни кесишди...
Кишилар ундан қўли нега кесилганини сўрашганда у: "Балиқчи туфайли...!", дер эди.

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
Санъаткор, раққоса аёл Сомия Жамолни Америкалик Шепард Кинг исмли эркак севиб қолади. У Сомияга шундай деган эди:
"Мен ҳатто сен ишонган худога ишонаман. Биламан, сен буюк илоҳга ишонасан!".
Шепард аёлга уйланиш учун мусулмон бўлди. Исмини Абдуллоҳ деб ўзгартирди. Сомия ҳам унинг номига ишқ мактублари битар, уни қаттиқ севишини айтар эди.
Никоҳ бўлиб ўтгандан сўнг бир неча ой ўтиб Шепард ҳамма нарсани эгаллаб кўздан йўқолди!

Ҳаётда шунақа кишилар борки, улар мақсадларига эришиш учун ҳеч нарсадан қайтишмайди.
Инсонда турли рангга кириш қобилияти бор. Энг хавфли қобилияти ана шу!
Анҳорнинг чуқурлигини бирданига икки оёғингиз билан ўлчаб кўрманг. Эҳтиёт бўлинг. Олдин бир оёқни тиқиб кўринг, сўнгра иккинчисини!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Бу гаплар билан гуноҳ қилаверинг демоқчи эмасман. Ҳамманинг аҳволи шу, демоқчиман!
Шайтон ва нафсингиз билан курашда давом этинг. Бугун мағлуб бўлсангиз, эртанги ғалабангиз билан ундан интиқом олинг. Бугун гуноҳ қилиб қўйсангиз дарров тавбага шошилинг. Агар маъсиятдан қутилишга кучингиз етмаса уни тоатлар билан сиқиб чиқаришга ҳаракат қилинг.
Эҳтиёт бўлинг! Шайтон кўзингизга зинҳор гуноҳларингизни катта қилиб кўрсатмасин. Аллоҳнинг раҳматини кўра олиш учун дарча қолсин. Минг марта гуноҳ қилсангиз минг марта тавба қилинг. Сиз ва биз каби гуноҳкорларни кечиргани ва кечириши учун Аллоҳ таоло Ғаффор дейилади!
Аллоҳнинг изни билан жаннатда учрашгунимизча бир-биримизга тасалли берамиз, юпатамиз, осон йўлларни кўрсатамиз!


t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
Россиянинг Мурманск шаҳрида Семён исмли мушукка ҳайкал ўрнатилган. У Москвадан то Мурмансккача бўлган икки минг километр йўлни, эгасини топиш учун оёғида босиб ўтган.
Ушбу қоидани кўзингиз ўнгида тутинг:
"Қулай шароитлар баҳонадан бошқа нарса эмас. Истаган инсон албатта уддасидан чиқади. Сизни истаган киши дунёни ағдар-тўнтар қилиб бўлсада сизни топиб келади. Ким сизга чанқоқ бўлса чеҳрангиз сувидан сероб бўлиш учун албатта сизни қидириб топади. Асал каби сўзларга, ялтироқ ваъдаларга ишонишдан тўхтанг. Амалдаги битта иш айтиладиган мингта сўздан яхшироқдир!".

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
Файз ибн Хизр аввалда мусиқа ва қўшиқ айтишга муккасидан кетган эди. У айтади:
"Бир куни ғафлат билан кўчада кетаётсам кўчага ташлаб кетилган бир беморга кўзим тушди. Унинг олдига бориб секин сўрадим:
- Бирор нарса керакми?
У деди:
- Анор егим келаяпти!

Мен бориб анор келтириб унга бердим. Шунда у менга қарадида: "Аллоҳ тавбангни қабул қилсин!", деди.
Ўша куни кеч кирмасидан қалбимда ўзгариш сездим. Тамоман Аллоҳга юз бурдим!".

Кўзимизга қанчалар оддий кўринмасин бирор-бир яхшиликни кичик демаслигимиз керак. Нарсалар қиймати билан эмас, таъсири биландир.
Ўзингизга қоида қилиб олинг:
"Аллоҳ таоло қалби синганлар билан биргадир!".

Аллоҳ таоло дори топа олмай турган бемор билан бирга...
Аллоҳ таоло овқат топа олмай турган фақирлар билан бирга...
Аллоҳ таоло етимлар, мискинлар ва бевалар билан бирга...
Аллоҳ таоло кимсасиз қолган инсонлар билан бирга...

Яқинини йўқотган мусибатзадаларга тасалли беринг. Қалби синганларни юпатинг, елкасини силанг. Ана шунда дуо томоқдан эмас, қалбдан чиқади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЮРАГИМ
"Эй Мусо! Албатта бу Менман, Аллоҳман!".
Бу маҳобатли учрашувни тасаввур қилсам юрагим тўхтаб қолай дейди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Жамиятда кимлар қадрланаётганига боқинг. Ана шунда жамиятнинг йўналиши ва мақсадини аниқлаб олиш имконига эга бўласиз!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҲОРДИҚ
(Свет-газ муаммосидан бироз дам олайлик. Пешинда свет бироз ёнди. Зарядкаларни тўлдириб олдим)

Савол: Отасидан олдин туғилган, онасидан олдин ўлган, бувисининг қорнига дафн қилинган киши ким?

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

"Дада! Шунча қийналганимни Зулфия билармикан-а?!".

"Ёр-ёр" бадиий фильмидан.

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ОПА
Ибн Ҳажар Асқалоний роҳимаҳуллоҳнинг онаси у ёшлигида вафот этади. Унинг тарбияси билан энди опаси шуғуллана бошлайди. Ибн Ҳажар опаси ҳақида шундай дейди:
"Опам қория, котиба ва зеҳнда замонаси мўъжизаси эди. У онамдан кейинги онамдир!".
Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳдек олимни опаси бизга тақдим қилган!

Опа жуда илиқ нарса бўлса керак. Менинг опам ҳам, синглим ҳам йўқ!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

САДАҚА
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Аз-зуҳд" номли китобида Абил Жуъддан қуйидаги воқеани келтиради:
"Солиҳ алайҳис саломнинг қавми ичида бир киши бор эди. У мусулмонларга кўп азият берар эди. Кишилар Солиҳ алайҳис саломнинг ҳузурига келишиб ундан ҳалиги кишини дуойибад қилишини сўрашди. Солиҳ алайҳис салом дуойибад қилиб деди:
- Бораверинглар! Аллоҳ унга кифоя қилди!

У киши ҳар куни чиқиб ўтин терар эди. Ўша куни у ўтин тергани чиқиб ўзи билан иккита нон олиб олган эди. Нонни биттасини еди, иккинчисини эса садақа қилди. Сўнгра ўтин териб соғ-саломат қайтиб келди. Уни кўргач кишилар Солиҳ алайҳис саломнинг ҳузурига келиб дейишди:
- У соғ-саломат қайтиб келди-ку! Унга ҳеч нарса қилмабди!
Солиҳ алайҳис салом уни чақириб келишга амр қилди. У келди. Солиҳ алайҳис салом ундан бугун нима иш қилгани ҳақида сўради. У деди:
- Бугун иккита нон билан ўтин тергани чиқдим. Ноннинг биттасини едим, иккинчисини садақа қилдим!
Солиҳ алайҳис салом деди:
- Боғланган ўтинингни еч!
У ўтиннинг боғичини ечди. Ўтиннинг орасидан билакдек заҳарли илон чиқди. Шунда Солиҳ алайҳис салом деди:
- Қилган садақанг туфайли менинг дуойибадим сенга таъсир қилмаган!".

Садақанинг буюклигини қаранг. Аллоҳ таоло бир кофирни қилган садақаси туфайли пайғамбарнинг дуойибадидан сақламоқда. Энди мўъмин садақа қилса нималар бўлиши мумкин?!
Битта нон бўлсада, ҳар куни садақамиз бўлгани яхши. Бу дунёнинг жуда ўткир тишлари бор. У инсонга ўнгдан ҳам, чапдан ҳам ташланиб туради. Ким ҳар куни нимадир садақа қилса ўзини Аллоҳнинг совути билан ҳимоялаб юрган бўлади.
Биз фақатгина бизга етган балони кўрамиз. Биздан даф қилинганини кўра олмаймиз. Агар Аллоҳ бизга ғайбни билдирганида тил ифодалай олмайдиган, таъбирнинг тоқати етмайдиган нарсаларни кўрган бўлар эдик!
Эҳтимол ишхонангизга эрталабки зикрларингиз туфайли соғ-саломат етиб боргандирсиз. Эҳтимол уларни бажармаганингизда сизни қандайдир ҳодиса кутиб турган бўлиши мумкин эди!
Эҳтимол яхши мансабга бир мискиннинг кўнглини олганингиз сабаб бўлгандир. Хўжайинингиз кўзига Аллоҳ сизни мунаввар кўрсатгандир!
Эҳтимол университетга қабул қилинишингиз сиз яхшилик қилган ота-онангиз дуолари билан бўлгандир!
Улар бўлмаганида эҳтимол Аллоҳ сизнинг тилингиз ва қалбингизни боғлаб қўйган бўлармиди?!

Бунинг тескариси ҳам бўлиши мумкин.
Ҳаётда қоқилишингиз сабаби сиз синдирган қалблардир эҳтимол?!
Йўлиққан зулмларингизга сабаб эҳтимол сиз қилган зулмлардир?!
Бугун қалбингиз сиқилаётганига сабаб қачонлардир бировнинг қалбини сиққанингиздир эҳтимол?!
Бугун оилангиз билан келиша олмаслигингизга сабаб эҳтимол бировнинг оиласини бузганингиздир?!
Бугун сизни ёмонлаб, обрўйингизни тўкиб юрганларни ёмон кўрмоқдасиз. Эҳтимол сиздан кимдир бошқа биров ҳақида маълумот сўраганида қасддан уни ёмонлаганингиз сабабдир бунга?!
Улар сизнинг олдингизда бўлмаган, аммо ўшанда Аллоҳ сиз билан бўлган. Аллоҳ таоло раҳмли, аммо одил. Ўзи билан бандаси орасидаги гуноҳ учун дунёда бандасини эҳтимол жазоламас. Уни охиратга қолдирар. Истаса карам қилиб кечирар. Истамаса адолати ила жазолар.
Аммо гуноҳ икки банда орасида бўлса ғолибан Аллоҳ дунёда мазлум бандаси учун дунёда қасос олиб беради. Бошқага тоттирган азобни унга ҳам тоттиради!
Қилган қилмишларингиз куни келиб ўзингизга қайтса ҳайрон қолманг!

Марвон ибн Ҳакам Мадинада волий бўлиб турганида Арво бинт Увайс исмли аёл саҳобалардан Саъид ибн Зайд розиёллоҳу анҳудан шикоят қилиб келди. Саъидни унинг ерини бир қисмини ўзлаштириб олишда айблади. Марвон Саъид ибн Зайдни чақиртириб ҳолатни сўради. Шунда Саъид ибн Зайд розиёллоҳу анҳу деди:
- Мен қандай қилиб бунинг ерини ўзлаштириб олишим мумкин?! Ахир мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Ким ноҳақдан бировнинг бир қарич ерини эгаллаб олса ўша ерни етти қават қилиб қиёмат куни унинг бўйнига тақиб қўйилади!", деганларини эшитган бўлсам!

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

НИҲОЯТДА ОЗ
Хатиб Бағдодий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Тариху Бағдод" китобида келтиради:
"Обидлардан Абу Усмон Ҳийрий ан-Насобурийнинг хотини Марямдан эшитдим. У шундай деди:
"Бир куни эрим Абу Усмон ёлғиз ўтирганини кўриб қолдим. Вақтни ғанимат билиб сўрадим:
- Аллоҳнинг ҳузурида энг умид қиладиган амалингиз қайси амал?
Абу Усмон деди:
- Эй Марям! Мен улғайгач, мени уйлантиришга ҳаракат қилишди. Мен кўнмадим. Бир куни бир ўралган аёл келди. У менга деди:
- Эй Абу Усмон! Аллоҳнинг ҳаққи билан сўрайман, менга уйлансангиз!
Мен сўрадим:
- Отанг борми?
- Ҳа бор. Фалончи тикувчи менинг отам бўладилар!
Мен унинг отасини топиб бордим ва унинг қўлини сўрадим. Отаси хурсанд бўлиб рози бўлди. Гувоҳлар иштирокида никоҳ ақди бўлиб ўтди. Гўшангага кирдим. Не кўз билан кўрайки, кўзлари ғилай, ўта хуник ва бадбашара, оёқлари чўлоқ бир қиз турибди. Дарров "Аллоҳим менга қилган тақдиринг учун Сенга ҳамдлар бўлсин!", дедим. Оила аъзоларим мени маломат қилишар эди. Мен эса хотиним билан бирга бўлдим. У менга қаттиқ ўрганиб қолди. Кўчага чиқишимга тоқати йўқ эди. Унинг риояси ва қалби синмаслигини ўйлаб ҳатто зикр ва илм мажлисларга ҳам бормай қўйдим. Ўн беш йил шу ҳолатда ўтди. Мен гўё чўғ устида тургандек яшадим. Аммо токи у вафот қилгунча ҳисларимни унга билдирмадим, унинг қалбини синдирмадим!
Аллоҳнинг ҳузурида мана шу амалимдан кўра умидли амалим йўқ!".

Кимдир: "Инсон ўз қалби синиши эвазига бошқанинг кўнглини олиши шарт эмас. Кимдир мени яхши кўрса у билан муроса қилишим мумкин, аммо умримни унга нарх сифатида бериш эвазига эмас!", дейиши мумкин. Тўғри, унинг гаплари ҳақ. Инсон дегани қалбдир. У қалбини қаерда топса ўша ерда яшайди.
Ҳа, бизга нисбатан қалбида муҳаббати бор ҳар-бир инсонни қадрлаймиз. Аммо қадрлаш бошқа, унинг ортидан юриш бошқа.
Бир киши сизга муҳаббат қилди. Сиз бунинг эвазига унга мулозамат(ёлғондан яхши муомала) қилдингиз. Бу ҳолатда сиз унинг кўнглини олиш ўрнига қалбини синдириб қўясиз!
Чунки куни келиб мулозамат ҳам қила олмайдиган кун келади. Ана шундаги унинг оғриғи олдингидан ҳам ёмонроқ бўлади!
Яхши кўрадиган кишига энг оғир ҳолат шуки, унга сиз аввал умид берасиз. Сиз берган умидлар устига у ўз орзуларини бино қила бошлайди. Сўнгра бирдан сиздаги умидлари пучга чиқади. Орзулари пастга қулайди!
Оғир ҳолатлардан яна бири шуки, сиз аввал кимнингдир қалбига шам ёқасиз. Сўнгра у шамни қаттиқ пуфлаб ўчирасиз!

Аввалдан очиқ бўлинг. Муҳаббат йўлидан мажбуран, хижолат бўлиб, мулозамат билан юрманг!
Бир томонлама муҳаббатни бир дўстим бошидан ўтказган. Мулозамат қилишдан бошқа чораси қолмаган. Аёлига умуман кўнгли бўлмаган. У ўзининг аҳволини шундай баён қилган эди:
"Шундай лаҳзалар бўлдики, хотиним қўлини қўлимга қўйса қўлимнинг узилиб тушишини орзу қилар эдим!".

Дўстим хотинининг кўнглини риоя қилиб яшади. Аммо ўз кўнглини унга тўлов сифатида берди!

Мен юқорида айтган гапларга уйланишдан олдин амал қилинса яхши бўлади. Аммо умр йўлида юришни бошлар экансиз унинг ҳаққини тўлаб қўйишингиз лозим бўлади. Инсонлар қалби тажриба ўтказиладиган қуён эмас. Уларнинг кўнгли, уларнинг обрўси эскирса ташлаб юбориладиган кийим эмас. Ҳамма уйлар ҳам севги асосида бунёд бўлавермайди. Кўп уйлар меҳр, ўзаро ҳурмат, раҳм-шафқат ва Аллоҳнинг масъулиятли аҳди асосида қурилади.
Ҳеч ким бошқа бировни севмаганига уйлантиришга мажбурлай олмайди. Йўқса бунинг тўлови барчага оғир бўлади. Абу Усмонга ўхшаганлар эса ниҳоятда камёб!


http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Келинг, бир-биримизнинг маҳзунлигимизни ҳам эҳтиром қилайлик. Бироз ёлғиз қолишга рағбати борлигини ҳурматини қилайлик. Бироз тинчлангач, елкасини силайлик, тасалли берайлик. Қалб қалб билан, руҳ эса руҳ билан гаплашсин!
Маҳзун бўлган лаҳзаларингизни яшанг. Зарари йўқ. Оғриқдан йиғланг. Кўз ёшларингизни беркитманг. Қалбда қолиб кетадиган маҳзунлик уни парчалайди.
Синганингизни бошқалар кўрмаслиги учун бироз ёлғизланинг. Роббингизга нидо қилинг. Дардингизни айтинг Унга!
Унинг ҳузурида сажда қилинг. Шундай муножот қилингки, Ундан бошқа барчадан умид узганингизни билсин!
Бармоқларингиз билан қалбингизга ишора қилиб:
"Эй Роббим! Дардим бу ерда. Даво бер!", деб ёлворинг!
Сўнгра инсонлар олдига кўзёшларингизни артиб худди ҳеч нарса бўлмагандек кучли бўлиб чиқинг!
Чунки инсонларнинг сизга раҳми келиб қараши ҳам янги бир жароҳат аслида.
Аллоҳ таоло суянадигани йўқларга суянчиқдир!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

БИР ОЯТ
"Қачонки Мусонинг ғазаби босилгач, лавҳларни (ердан) олди!".

Биринчи дарс:
Инсонлардан фаришта бўлишни талаб қилманг. "Улул азм"дан бўлган буюк пайғамбар ғазабланганида қўлидаги таврот лавҳларини ерга ташлаб юбораяпти. Чунки у киши ҳам барибир инсон. Инсонлигича қолмоқда!
Иккинчи дарс:
Буюклар дарров хатоларини тўғирлашга ҳаракат қилишади. Мана, Мусо алайҳис салом ғазаби босилгач, лавҳларни ердан олаяпти.
Хато қилсанг узр сўра!
Бузсанг тузат!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Бир куни у бўлган воқеаларни бир шайхга айтиб берди. Шайх деди:
"Сен олдинроқ бориб балиқчидан розилик сўраганингда қўлинг кесилмас эди. Энди дарров бориб ундан розилик сўра. Уни рози қил!", деди.
Ёрдамчи шаҳарга бориб балиқчини топди ва оёқларига йиқилиб йиғлаб ўпа бошлади. Кечиришини сўради. Балиқчи аввалда уни танимади. Таниганидан сўнг унинг аҳволига раҳми келди ва ундан рози эканлигини айтди!
Ёрдамчи сўради:
- Ўшанда сен мени дуойибад қилганмидинг?
Балиқчи деди:
- Ҳа. Ўшанда Аллоҳга ёлвориб дедим: "Эй Аллоҳим! Менга унинг кучини кўрсатдинг. Энди унга Ўзингнинг кучингни кўрсат!".

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
Италиялик машҳур актриса Софи Лорен режисёр Витторио де Сика билан дўст эди. Иккаласи ҳам Италиянинг Наполи шаҳридан эди. Иккаласи ҳам ниҳоятда камбағал оиладан чиққан эди.
Лондонга боришганда Софи Лорен бор йиққан тақинчоқларини ўғирлатиб қўйди. Йиғлашга тушди. Шунда Витторио унга шундай деди:
- Эй Софи! Йиғиларингни яшириб қўй. Иккимиз ҳам Наполининг энг фақир оиласидамиз. Куллар орасидан чиқиб ўзимизни бунёд қилдик. Мол келиб-кетадиган нарса. Илтимос нарса учун йиғлама!
Софи Лорен баттар йиғлаб Витториога деди:
- Сен ҳеч нарсани тушунмайсан. Улар менинг ажралмас бўлагимга айланиб қолган эди!
Шунда Витторио ўзининг ҳикматга айланиб қолган жумласини айтди:
- Ҳеч қачон сен учун йиғлай олмайдиган нарсалар учун йиғлама!

Зиён кўриш ҳаётнинг бир қисми эканлигини тушунишимиз лозим. Ўрнини тўлдиришнинг иложи бўлган нарсалар узоқ хафа бўлишга арзимайди.
Бошимизга зиён тушганда ўзимизга назар солайлик. Агар оёқда тик турган бўлсак демак ҳали Аллоҳнинг раҳмати бизни тарк қилмабди!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ИСРОФ ЁМОН
Исаак Ньютон буюк физик бўлиши билан бирга Англия парламенти депутати ҳам эди. Аммо у узоқ вақт депутат бўлган бўлсада, парламентда бирор-бир баёнот билан чиқмаган, бирор оғиз гапирмаган. Фақатгина ёнидаги дўстига биргина жумла айтган экан:
"Илтимос, деразани ёпиб юборсангиз!".

Табиийки, Ньютон кун тартибига қўйилган масала борасида ўз мустақил фикрига эга эди. Бу сайёрадаги ҳукмрон қонунларни билган инсон парламентдаги қонунларга билими етмайди деб ўйлайсизми? Ундай эмас!
Унинг билими етарли эди. Аммо Ньютон Англияни ўша даврда парламент биноси ичидан бошқарилмаслигини яхши билар эди. Шунчаки, бир нарсани ўзгартиришга кўзи етмаган сўзлар учун асабларини исроф қилишни истамаган эди!
----------
Ньютон давридаги Англия парламенти савияси босқичига бизникилар йигирма биринчи асрда етиб келишдими дейман-дааа!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

УЧРАШГУНЧА...
Ибнул Жавзий ўзининг "Уйунул ҳикоёт" китобида келтиради:
"Бир қассоб қўшнисининг қизини севиб қолди. Бир куни қизнинг оиласи уни бошқа қишлоққа бир юмуш билан жўнатишди. Қассоб пайтни ғанимат билиб қизнинг изидан тушди. Унга етиб олиб уни севишини айтди. Қизнинг номусига тегмоқчи бўлди. Аммо қиз деди:
- Мен ҳам сени яхши кўраман. Аммо мен гуноҳ қилишда Аллоҳдан қўрқаман!
Шунда қассоб пушаймон бўлиб деди:
- Сен Аллоҳдан қўрқсанг-у мен қўрқмасам. Бу қанақаси бўлди?!
Қассоб қилмишига тавба қилиб ортига қайтди. Йўлда чанқади. Ҳатто ўлар ҳолатга келди. Шунда Бани Исроил пайғамбарларидан бири унга йўлиқди ва сўради:
- Сенга нима бўлди?
- Чанқадим!
- Унда кел, дуо қиламиз. Булут бизга токи қишлоққа етиб боргунимизча соя солиб боради!
Қассоб деди:
- Менда дуо қилиш учун солиҳ амал йўқ!
Пайғамбар деди:
- Мен дуо қиламан, сен "омин" деб турасан!
Пайғамбар дуо қилди, қассоб "омин" деб турди. Улар токи қишлоққа киргунларича булут уларга соя солиб келди. Улар ажрашгач, булут қассобга соя солиб кета бошлади. Шунда пайғамбар деди:
- Булут мени тарк қилиб сенга эргашди-ку! Сен бўлсанг солиҳ амалим йўқ дейсан. Қанақа амалинг борлигини менга айтасан!
Қассоб пайғамбарга қиз билан ўртасида бўлиб ўтган воқеани айтиб берди. Шунда пайғамбар деди:
- Булутнинг сенга эргашгани сабаби мана шу. Аллоҳга тавба қилган киши Унга шу қадар яқин бўладики, бошқа ҳеч ким унчалик яқин бўла олмайди!".

Эҳтимол ғафлатдалик пайтингизда қилиб қўяётган, тарк қилиш қўлингиздан келмаётган гуноҳларингиз туфайли қалбингиз синиқдир...
Нафсингиз сиздан ғолиб келиб, шайтон васваса қилиб бу гуноҳни қилиб қўяётгандирсиз...
Гуноҳни қилиб бўлгандан сўнг надомат қилиб пушаймон бўлаётгандирсиз...
Шу гуноҳ туфайли қалбингизда тангликни ҳис қилаётгандирсиз...
Сизнинг қалбингизда демак ҳаё бор. Қилмишингиз туфайли Аллоҳдан ҳаё қилаяпсиз. Аслида Унга осий бўлишни истамайсиз...
Аммо сиз ўзингиздаги заифликнинг сабабини билмаяпсиз. Бир неча бор тавба қилдингиз. Яна гуноҳ қилиб қўймоқдасиз...
Сиз мана шу аҳволдасиз. Тавба қиласиз, гуноҳ қиласиз, тавба қиласиз, гуноҳ қиласиз...
Эҳтимол сиз "менинг бундайлигимни қаердан билдинг, ёки ғайб эшиги очилдими", деб савол берарсиз менга...
Йўқ! Ғайб эшиги очилмади. Аллоҳ бир мўъминнинг айбини бошқасига очмайди. Аллоҳ таоло модомики, бандаси гуноҳ қилганида хижолат бўлиб қилар экан, унинг сирини очмайди. Унинг Саттор сифати бор. Имкон беради бандасига тавба қилиши учун...
Сабаби шуки, мен ҳам сиз каби бандаман. Мен ҳам бу ҳолатга тушиб тураман. Нафсим билан курашаман. Бир мен, бир нафсим ғолиб келади. Мен ҳам гуноҳ қиламан, хижолат бўламан. Маъсум эмасман. Мен сизга ҳам, ўзимга ҳам тасалли бераман. Мен сизга ҳам, ўзимга ҳам хитоб қилмоқдаман.
Келинг руҳим руҳингизни қучоғига олсин. Бир-биримизга тасалли берайлик. Юпатайлик бир-биримизни. Умид берайлик бир-биримизга...
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
"Ҳар бир банданинг одат қилган гуноҳи бўлади. Ёки дунёдан ўтгунича тарк қила олмайдиган гуноҳи бўлади. Мўъмин киши қизиқувчан қилиб, тавба қиладиган қилиб, унутувчан қилиб яратилган. Агар унга эслатилса эслайди!".

Қандай ажойиб ҳадис! Ҳар-бир кишининг гуноҳи бор. Биз инсонлардаги ожиз томонимиз мана шу. Вақти-вақти билан шунга одатланиб қоламиз. Бир гуноҳ қилсак, бир тавба қиламиз. Гоҳида эса бутун умр бир гуноҳни қилиб юрамиз. Уни тарк қилишда куч топа олмаймиз ўзимизда. Нафсимиз ва шайтонимиз билан даҳшатли жанг қиламиз. Аммо уруш бу ўзгарувчан бўлар экан. Гоҳида биз ғолиб бўлсак, гоҳо нафс ва шайтон ғолиб бўлади.
Аллоҳ таоло мўъминни қизиқувчан қилиб яратган. Уни имтиҳон қилиб туради. Аллоҳ таоло мўъминни тавба қилувчи қилиб яратган. У кўп тавба қилади. Аммо мўъминни унутувчан қилиб яратган. Тавбасини унутади. Бир заифлашса, бир кучаяди. Аммо шундай бўлсада, унга эслатилса эслайди. У ҳаё қилади, сурбет бўлмайди. Ҳаққа бўйсунади, мутакаббир бўлмайди. Қилган гуноҳидан уялади, уни ошкор қилмайди!

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ТАНИЛИШ ЙЎЛИ
Ибн Ҳажар Асқалоний ўзининг "Ад-дурарул комина" асарида келтиради:
"Аҳмад ибн Абдуллоҳ ад-Доим кулгули шеърлар ёзишга қизиқадиган шоир эди. У Димашққа келиб бош қозини ҳажв қилиб шеър ёзди. Қози уни чақиртириб сўради:
- Бу шеърингни адашиб билмасдан ёзиб қўйдинг-а?
Аҳмад деди:
- Йўқ, машҳур бўлиш учун билиб туриб ёздим. Қарасам инсонлар сени ҳар жойда мақташаяпти. Уларга хилоф қилишни истадим. Агар мен сени мадҳ қилиб шеър ёзсам ва сен мени унинг учун мукофотласанг кейинчалик мени ҳеч ким эсламас эди. Кишиларнинг ёдидан кўтарилиб кетар эдим. Агар сени ҳажв қилсам сен мени дарралайсан. Кишилар: "Бу қозининг рақиби ва душмани эканда!", дейишади ва мен машҳур бўлиб кетаман. Жамоатга тескари борсанг таниласан!".

Агар баҳс ва тортишувлар оқ ранг атрофида бўлганида уни қора дегувчилар албатта топилар эди.
Агар баҳс ва тортишувлар денгиз суви атрофида бўлганида уни чучук дегувчилар албатта топилар эди.
Агар баҳс ва тортишувлар қор атрофида кечганида уни қўлни куйдирадиган даражада иссиқ дегувчилар албатта топилар эди.

Биттаси "Саҳиҳи Бухорий"дан хато топиб танилиб олди. Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ хато қилган эмиш. Эээ ўргилдим!
Яна биттаси хотинлар болаларини эмизишга, эрига овқат пишириб кийимларини ювиб беришга мажбур эмас, деб танилиб олди. Энди уни оилавий масалалар билимдони экан, деб давра суҳбатларига чақира бошлашди!
Гўё исломда бошқа масалалар йўқдай...!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ШАРМАНДА ҚИЛМАНГ!
Кеча Aliens газетаси мени даҳшатга туширган хабарни эълон қилди. Бир гуруҳ олимлар қандайдир лазер жиҳозини ихтиро қилишибди. Унинг вазифаси коинотдан фазовий махлуқотларни қидиришдан иборат экан. Уни ихтиро қилишда саккиз йиллик меҳнат сарфланибди. НАСА вакиллиги уни молиялаштирибди.
Аввало ихтирочи биродарларимизга Аллоҳ офият бермаслигини тилайман!
Қолаверса уларга бир неча саволларим бор:
Тасаввур қилинг, қандайдир махлуқотларни топдингиз. Уларга ўзингизни таништирмоқчисиз. Бу ақлан заиф бўлган сайёрамизни уларга таърифламоқчисиз. Уларга нима дейсиз?
Африка қитъасида миналар ўрнатиб бойликларини талаб, ўғирлаб кетганингизни, ерлик аҳолини сиз сабаб очлик ва беморликлар тутдек тўкканини айтасизми?
Ёки бир неча лаҳзада сизнинг ташлаган атом бомбаларингиз туфайли ер билан яксон бўлган, бугунгача бомбангиз таъсири йўқолмаган Херосима ва Нагасаки ҳақида гапириб берасизми?
Ёки Ироқдаги гўдаклар устига ташлаган тонна-тонна бомбангиз ҳақида сўзлаб берасизми?
Ёки Ғазодаги шаҳар рўйхатидан ўчириб ташланган, сизнинг қўлингиздан бирортаси қутила олмаган оилалар ҳақида гапириб берасизми?
Ёки Шом гўдакларини парчалаб ташлаган бомбаларингиз ҳақида гапириб бермоқчимисиз?
Уларга уйғурлар ва роҳинжалар ҳақидаги ҳақиқий хабарларни айтасизми ёки ер юзини алдаганингиз каби уларни ҳам алдайсизми?
Ёки банкларингиздаги пуллар, кредитлар камбағал давлатларни қандай қилиб тиз чўктиргани, қарзга ботиргани ҳақида, бу йўлда ўйлаб топган ҳийла ва найрангларингиз ҳақида гапириб берарсиз эҳтимол?
Узоқ галактикаларга нимангиз ҳақида гапириб бермоқчисиз?
Эркакларга эркакларни никоҳлаганингизними, ёки аёлларга аёлларни никоҳлаганингизними?
Сиз молиялаштираётган инқилобларними?
Олдин касаллик тарқатиб, сўнгра дори-дармон ихтиро қилиб, ўзингизни қутқарувчи қилиб кўрсатиб дори сотганингизними?
Қурол сотиб бойлик орттириш учун урушлар ўйлаб топганингизними, эй ўлим савдогарлари?!
Исломнинг тараққиётини кўра олмай, ноиложликдан қуръонни ёқиб ўз ожизлигингизни намойиш қилаётганингизними?
Илтимос! Биз ерликларни улар олдида шарманда қилманг. Аллоҳнинг пардаси ёпиқлигича қолаверсин!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ФИРИБГАР
Ҳақиқий ислоҳотчи(муслиҳ) билан фирибгарнинг ўртасида фарқ бор. Фирибгар фақат қавми ичида обрў қидириб юради. Қавми ҳақда бўладими, ботилда бўладими, унинг учун аҳамияти бўлмайди. Ўзини ислоҳотчи қилиб кўрсатади. Аммо ўзи мажлисларда тўрда ўтиришни севади, кишилар уни ҳурмат қилиб ўринларидан туришларини суяди. Уни ҳашаматли номлар билан чақиришларини яхши кўради. Унга ҳадялар беришларини суяди. Бойлар билан бошқача, ҳурмат билан гаплашади. Фақирларга эса эътиборсиз бўлади. Бунинг маъноси шуки, унга обрў керак, мол керак, ислоҳот керак эмас. Бунинг маъноси шуки, унга дунё муҳим, охиратнинг аҳамияти йўқ!
Бунақалар шаклий динга мубтало бўлган бўлади. Динни расм-русм ва маърака- маросимлар деб ўйлайди. Шунинг ортидан тирикчилик қилади.
Аслида дин энг аввало тирик қалбдир, уйғоқ замирдир ва покиза ботиндир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
Иккинчи жаҳон уруши даврида 1942 йили Олмония сувости кемаси Британиянинг кемасини чўктирди. Кемадаги барча экипаж аъзолари ҳалок бўлди. Фақатгина Пол Лим исмли киши кеманинг бир бўлагига осилиб омон қолди. У 133 кун сузиб ниҳоят қирғоққа етиб келди. Пол Лим бу вақт оралиғида ўлик балиқлар ва қушлар қони билан озиқланди. Уни қутқариб олганлар сўрашди:
- Бу кунлар ичида ҳаётдан олган дарсингиз ҳақида гапириб берсангиз?
Пол деди:
- Агар ейдиган овқатинг ва ичадиган сувинг бўлса шикоят қилишга ҳаққинг йўқ!

Биздан ҳар биримиз қайсидир маънода денгизда ёғоч устида қачонлардир қолиб кетганмиз.
Ўзимизни бироз ҳисоб-китоб қилишимиз лозимга ўхшайди.
Ҳаётга бўлган қарашларимизни тузатишимиз керак.
Хусусан кўзимизга қанчалар кичик ва арзимас бўлиб кўринмасин, молик бўлган нарсаларимиз ҳақидаги қарашларимизни...!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚИССАДАГИ ИБРАТ - 133
Римлик файласуф ва тарихчи Плутарх ўзининг "Грек ва Рим буюкларига яқин юриш" номли китобида айтади:
"Қирол Ҳеро душман асирларидан бири билан суҳбатлашиб турганида асир унга деди:
- Сен мутакаббир бўлганинг етмаганидек, оғзинг ҳам сассиқ экан!

Қирол бунга амин бўлмоқчи бўлди. Қасрга қайтгач, хотинига танбиҳ бериб сўради:
- Нега оғзим сассиқлигини айтмадинг? Мен буни одамлардан эмас, сендан эшитишим керак эди!

Қиролнинг хотини содда, иффатли ва бировга азият бермайдиган аёл эди. У қиролга деди:
- Азизим! Мен барча эркаклар шунақа бўлса керак деб ўйлабман!" .

Душманнинг гапини ҳам эшитиб туриш керак экан. Дунёда шунақа ҳақиқатлар борки, уни фақат душманингиздангина эшитишингиз мумкин.
Дўстлар одатда риоямизни қилишади. Туйғуларимизни эҳтиром қилишади. Душманларимиз эса риоя қилиб ўтирмасдан айбларимизни шартта айтишади. Киши ўзини душмани кўзи билан кўриши ҳам жуда муҳим!
Бирор киши билан келиша олмай қолсангиз сиз ҳақингизда айтиладиган гапларга қулоқ солинг. Инсонлар қалбидаги гапларни келишмовчиликлар ташқарига олиб чиқади. Арабларда бир гап бор:
"Қалбдаги махфий гапларни тилдаги хатолар ташқарига олиб чиқади!".

Тарих тонгги отибдики, инсоният душманнинг аҳамиятини гапириб келади.
Плутарх бизни тойилишимизни кутиб юрадиган душманлар бизни низомга солишини, тартибли қилишини, шижоатлантиришини, ишларни чиройли тарзда бошқарадиган қилишини айтаяпти. Чунки хатарни ҳис қилиш хато қилиш эҳтимолини камайтиради, бизга душманлар кирадиган тешикларни ёпишни ўргатади!
Буни худди қуйидаги ҳолатга ўхшатамиз:
Сизнинг ошхонангиз бор. Ошхонангизга шикоят қиладиган, овқатдан айб топадиган бир инсон келаяпти. Бу сиз учун ёқимсиз ҳолат бўлсада, овқатни ширин қилиб, яхши хизмат кўрсатиб танқидга ўрин қолдирмасликка ҳаракат қиласиз. Бу сизни тартибга ундайди!
Ҳақиқий оппозициянинг мавжуд бўлиши жорий ҳукуматни яхши ишлашга ундайди. Қаттиққўл муаллим ўқувчиларни дарсга яхши тайёргарлик кўришга ундайди.
Бизнинг яширин қудратларимиз бор. Уларни ташқарига чиқариш учун айбларимизни айтиб турадиган кишиларга муҳтожмиз!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЯШАБ ҚОЛДИ
Эгизак укам вафот этганида онам унинг жонсиз танасини қучоқлаб менинг исмимни айтиб йиғладилар. Мен ўшанда онамнинг хатоларини тузатмадим, бугунгача айтмадим. Мен ўлдим, укам яшаб қолди!

Рафаэл Нобо

t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
Грекларнинг бир афсонасида айтилишича, кактус олдин тикансиз, ажойиб ва чиройли гул бўлган экан. Инсонлар уни юлавергач, доимо азият беравергач у ўзини ҳимоя қилишга аҳд қилган. Бутун танасини тиканлар билан ўраб чиққан экан.
Назаримда баъзи инсонлар ана шу афсонадаги кактусга ўхшашади.
Доимий хўрлаш, топташлар бизни ўзгартиради.
Эътибор берсангиз, ойна фақатгина синганидан сўнггина инсонни жароҳатлай олади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…
Подписаться на канал