abdulqodir_polvonov | Неотсортированное

Telegram-канал abdulqodir_polvonov - Abdulqodir Samarqandiy

8098

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

Подписаться на канал

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
Модомики, муҳаббат ва қизиқиш йўқолар экан, ҳайратланиш ҳам йўқолади. Энди биз нарсаларнинг ҳақиқатини кўра бошлаймиз. Уларнинг жуда ҳам оддий эканлиги фош бўлади. Аслида уларни гўзал қилган бизнинг кўзларимиздир.
Бизнинг муҳаббатимиз севганларимиз атрофида худди ойнинг нурли гардиши каби нурдан бўлган гардиш пайдо қилади.
Нур гардишига ўралган ой ниҳоятда соҳир, мунаввар ва мафтункор кўринади. Узоқдан қараганда ақлингизни олади.
Аммо унга яқиндан боқиш имкони пайдо бўлганида бир уюм тошдан бўлак ҳеч нарсани кўрмаган бўлар эдингиз!
Ҳис қилиш ва танимоқ ўртасидаги фарқ ана шу. Танимоқ инсонларни ўз ўрнига тушириб қўяди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

МУСИБАТ
Ҳар йили иккита катта дарахт кесиб жойланган ЗИЛ машинасида ортилган ўтин сотиб оламан. 2008 йилдан бери аҳвол шу. Виждоним азобда табиатга зарар етказаётганим учун. Буни биргина маҳалламга кўпайтирсам ҳар йили биз учун 1600 та дарахт кесилаяпти. Маҳалламизда 800 га яқин оила бор.
Туманимиз аҳолиси 600.000 га яқин. Свет ва газни бермаётганлар, энди билдингизми табиатимизга қанча зарарингиз тегаётганини?!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
Фотима розиёллоҳу анҳо қўлларида бир бурда нон билан Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келдилар. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
- Нима бу эй Фотима?
- Бир бурда нон. Менга татимади. Уни сизга олиб келдим!

Муҳаббат бу биз муомала қиладиган охирги натижа эмас. Муҳаббат гўё қуриладиган бир бинодир. Биз унга ҳар куни биттадан ғишт қўйиб борамиз.
Муҳаббат бу меҳрга тўла сўзлар, меҳрга тўла кўзлар, бир боғлам гул, бемор бўлганда бориб кўриш, доимий эътибор!
"Севаман" деб айтишнинг ўзи етарли эмас. Уни таржима қилиб бериш керак!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚИССАДАГИ ИБРАТ - 131
Лафонтен ўзининг "Сараланган афсоналар" китобида ҳайвонлар бошига келган вабо ҳақида ёзади. Буни Аҳмад Шавқий ажойиб қасидага ҳам айлантирган:
"Ўрмон ҳайвонлари устига вабо ёпирилади. Ўрмон қироли бўлмиш шер барча ҳайвонларни чақириб деди:
-Аввалгиларнинг китобларида келишича, бу вабонинг келганига ҳайвонларнинг гуноҳи сабаб бўлар экан. Ҳар бирингиз қилган ишингизни айтасиз. Ана шундай қилиб ўрмонимизга вабонинг келишига сабаб бўлган жиноятчини аниқлаб оламиз!

Биринчи бўлиб шернинг ўзи гап бошлабди:
-Мен кўп кийикларни овладим. Сигирлар тўдасига ҳужум қилдим. Менинг бу ишимни гуноҳ деб биласизларми?
Тулки деди:
- Йўқ, жаноби олийлари, бу ишингиз гуноҳ эмас. Сиз ўзи ов учун яралгансиз. Сиз буюк подшоҳсиз. Нозик ҳислар соҳибисиз. Сиз ҳайвонлар ичида энг чиройлисисиз!

Бошқа ҳайвонлар ҳам бирин-кетин ўзларининг қилган овлари ҳақида гапира бошлашди. Тулки уларни юқоридаги каби гаплари билан жиноятчи эмасликларини айтиб юпатаверди. Навбат эшакка келди. Эшак деди:
- Бирор-бир жиноят қилганимни эслай олмайман. Аммо бир куни жуда қаттиқ очиқдим. Бир черковнинг олдидан ўтиб қолдим. Черковнинг олдида кўм-кўк майсалар ўсиб ётган эди. Нафсим билан кўп курашдим, аммо кучим етмади. Майсаларни еб қўйдим!

Шунда тулки деди:
- Қадимги китобларимизда черковнинг майсаси ҳаром дейилади. Бу вабонинг сабабчиси шубҳасиз сенсан!

Қирол шер бало кўтарилиши, бошқалар ибрат олиб ҳаромга яқинлашмаслиги учун эшакни дорга осиб ўлдиришга ҳукм қилди!".

Қадимдан кучлиларнинг ҳужжати гарчи ботил бўлсада, кучли бўлиб келган эканда. Заифнинг ҳужжати гарчи ҳақ бўлсада, кучсиз бўлади. Тарих бунга кўп марталаб гувоҳ бўлган.

Александр Македонский дунёнинг катта қисмини эгаллаган пайтида денгиз қароқчиларидан бирини қўлга олишди ва уни Александр Македонскийнинг ҳузурига олиб келишди. Македонский ундан сўради:
-Бошқаларнинг молини ўғирлашга нима ҳаққинг бор?
Қароқчи деди:
-Мен бошқаларнинг кичкина кемасини тунаганим учун мени ўғри, дейишади. Сен эса катта-катта денгиз флотларини ўғирлайсан. Улар эса сени жаҳонгир-фотиҳ дейишади!

Голливуд фильмларида Америка денгиз флоти қўшинларининг Вьетнамда қилган "қаҳрамонлик"ларини кўп кўрганмиз. Ҳақиқатда эса Америка босқинчидир. Вьетнамни истило қилмоқчи бўлган. Аслида Вьетнамликлар қаҳрамон. Улар ўз ватанини ҳимоя қилишган.

Африкаликлар мақоли бор:
"Қўзичоқ токи гапини эшитадиганларни топмас экан, ҳикоя қаҳрамони доимо бўри бўлиб қолаверади!".

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЛАТОИФ
Ҳикоя қилинишича, бир киши фарзандининг синфдан синфга қолгани учун танбиҳ бериб уришибди:
- Сенинг ёшингда Наполеон бешинчи синфда эди. Сен эса ҳали ҳам иккинчи синфда юрибсан!
Ўғли шундай дебди:
- Дада! Билсангиз, Наполеон сизнинг ёшингизда император бўлган!

Али Вардийнинг "Шаклланмаган онг мўъжизалари" китобидан.

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
Абдурраҳмон Саққоф ўзининг "Ҳинд ёғочи" номли ажойиб китобида келтиради:
"Айрилиқдан фақатгина олийжаноб нафсларгина таъсирланади. Эътибор берсангиз, эшак билан отни бир замон бирга боғлаб қўйсангиз ва сўнгра уларни ажратсангиз эшакка бу таъсир қилмайди. Аммо от бир қанча вақт бу айрилиқдан таъсирланиб безовта бўлиб юради. Фироқ унга ёмон ботади. Шундай экан, дўстлигингизга енгил қарайдиганлардан ажабланманг. Сиз билан осон ажралиб кетадиганларга эътибор қилманг. Одамлар ичида ҳам эшак каби инсонлар бисёр!".

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЎҚУВЧИ
Ундан сўрадим:
- Сенга Достоевский ёқадими ёки Боковскийми?
У деди:
- Мен футболга қизиқмайман. Бўш вақтларимда фақат китоб ўқийман!

Аҳмад Холид Тавфиқ

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚИССАЛАР
Битта ҳикоя баъзида мингта дарсдан фойдалироқ бўлади. Шунинг учун ҳам Қуръони каримнинг учдан бири ҳикоялардир.
Бу ҳикоялар шунчаки кўнгил хушлаш ёки ўқиб мазза қилиш учун айтилмаган. Бу ҳикоялар нозик дарслардир.
Аллоҳ таоло бизга иффат ҳақида дарс беришни истаганида Юсуф алайҳис салом ҳақида гапирди.
Сабот ҳақида дарс бермоқчи бўлганида Фиръавннинг сеҳргарлари ҳақида гапирди.
Дуонинг ижобат бўлишини ўргатмоқчи бўлганида Нуҳ ва Закарийё алайҳис саломлар ҳақида гапирди.
Осийларнинг кўзбўямачилигини ўргатмоқчи бўлганида Бани Исроилнинг сигири ҳақида гапирди.
Неъматга ношукрликни ўргатишни истаганида икки боғ соҳиблари ҳақида гапирди.
Ота-онага яхшиликни ўргатмоқчи бўлганида Исмоил алайҳис салом ҳақида гапирди.
Бандаларига нусрати ҳақида дарс бемоқчи бўлганида Иброҳим алайҳис саломнинг олови ва Мусо алайҳис саломнинг денгизи ҳақида гапирди.
Бахилликнинг оқибатини англатмоқчи бўлганида боғ соҳиби ҳақида гапирди.
Интиқоми қандай бўлишини англатмоқчи бўлганида Самуд, Од ва Лут қавми ҳақида гапирди.
Ҳикматни ўргатмоқчи бўлганида Луқмон ҳақида гапирди.
Бахиллик ва кибрнинг оқибатини англатмоқчи бўлганида Қорун ҳақида гапирди.
Баъзиларга ҳужум ўз яқинлари томонидан бўлишини англатмоқчи бўлганида Юсуф алайҳис салом ҳақида гапирди.
Ўз лашкарларини ниҳоятда диққат билан танлашини билдирмоқчи бўлганида Нуҳ алайҳис саломнинг тўфони ва фил воқеасини гапирди.
Отасига оқ бўлган фарзанд ҳақида бизга англатмоқчи бўлганида Нуҳ алайҳис саломнинг ўғли ҳақида гапирди.
Ҳасад ҳақида бизга дарс беришни истаганида Қобил ва Ҳобил ҳақида гапирди.
Золимларнинг ҳамоқати ҳақида дарс беришни истаганида Фиръавн ва Намруд ҳақида гапирди.

Қиссаларнинг инсон нафсида тутган ўрни катта. Улар нафақат ёшларга, балки катталарга ҳам тарбия василаси, ваъз-насиҳатдир.
Қиссаларни қизғанмайлик. Битта қисса мингта ваъздан яхшироқдир.
Аввалгилар қиссасида тасалли бор.

Эй фарзанди оқ бўлган оталар! Нуҳ алайҳис саломдан тасалли топинг!
Эй отасининг исёнидан қийналганлар! Иброҳим алайҳис саломдан тасалли топинг!
Эй ёмон хотинга мубтало бўлганлар! Лут алайҳис саломдан тасалли топинг!
Эй ёмон эрга мубтало бўлганлар! Фиръавннинг хотини Осиё хонимдан тасалли топинг!
Эй касалликка мубтало бўлганлар! Айюб алайҳис саломдан тасалли топинг!
Эй фарзандидан айрилганлар! Яъқуб алайҳис саломдан тасалли топинг!
Эй ёмон амакиларга мубтало бўлганлар! Муҳаммад алайҳис саломдан тасалли топинг!

Агар сизга булар тасалли бўлмаса, ер юзидаги бошқа инсонлардан тасалли топа олмайсиз!





/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

АЛДОВ
Отам СССР даврида ЭМСО деган ташкилотда ишлаганлар. Айтишларича, ўша ташкилотнинг раҳбари бош прорабни чақириб шундай дер экан:
"Эртага мажлис ўтказамиз. Мажлисда мен сени ёлғондакам сўкаман. Индамасдан бошингни эгиб тураверасан!".

Ҳозир ҳам шунақа ишлар борми дейман?!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
Нарсаларни ва кимсаларни йўқотишдан қўрқишимиз ўзимизни йўқотишимизга олиб келади. Ўзаро алоқаларни бузмасликка бўлган ортиқча ҳирсимиз бизни кундан-кунга емириб боради!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

АҚИДА
Ҳарамдаги кабутарлар оғзидан тўкилган донни еган аёл фарзанд кўради, деган ақида йўқ бизда.
Бунга сабаб қилиб кабутарнинг Савр ғорида ин қургани кўрсатилмоқда. Саҳиҳ ривоятларда эса бу гап йўқ. Душманлар шунчаки эгилиб ғорга қарашмаган холос!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚИССАДАГИ ИБРАТ - 129
Бир киши Ҳотам Тоийдан сўради:
- Ўзингдан ҳам сахийроқ инсонни кўрганмисан?
Ҳотам деди:
- Ҳа! Той қабиласидаги бир йигит мени саховатда мағлуб қилган эди. Бир куни унинг уйида меҳмон бўлдим. Унинг ўнта қўйи бор экан. Биттасини сўйиб менга бир аъзосини пишириб келди. Қўйнинг ўша гўшти менга жуда хуш ёқди. Мен гўштни мақтадим. Йигит ташқарига чиқиб қўйларини бирма-бир сўйиб ўша мен мақтаган жойини пишириб келаверибди. Мен бундан бехабар эдим. Ташқарига чиқсам жуда кўп қон тўкилган. Мен сўрадим:
- Нега бундай қилдинг?
Йигит деди:
- Сенга ёққан нарса менда бўлса, қандай бахиллик қилишим мумкин?! Бу биз араблар учун айб ва иснод!
Мен у йигитнинг сўйган ўнта қўйи бадалига уч юзта қизил туя бердим.
Ҳалиги киши Ҳотамдан сўради:
- Демак, сен ундан сахийроқсан!
Ҳотам деди:
- Йўқ! У мендан сахийроқ. Чунки у бор молини берди. Мен эса молимдан озгинасини бердим!".

Бундан ҳам ажойиб ҳикояни Андалус фақиҳи ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Ал-муҳалло" китобида Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтиради:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
"Бир дирҳам минг дирҳамдан ўзиб кетди".
Саҳобалар сўрашди:
- Қандай қилиб бир дирҳам минг дирҳамдан ўзиб кетади?!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Бир кишининг икки дирҳами бор эди. Уларнинг бирини садақа қилди. Бошқа бир киши эса кўп молига назар солиб ундан юз минг дирҳам олиб садақа қилди!

Яъни , икки дирҳам соҳиби молининг ярмини садақа қилди. Аммо юз минг садақа қилган кишининг беҳисоб моли бор эди. Шундан озгинасини садақа қилди.

Бу дегани, бойлар садақа қилмасин дегани эмас. Балки, фақирлар берадиган садақасини оз деб ўйламасин деганидир.
Бир бурда нонингиз бор эди. Бошқа нарсангиз йўқ эди. Оч қўшнингизга унинг ярмини бердингиз. Демак, сиз унга ярим бойлигингизни бердингиз.
"Қийинчилик қўшини"ни жиҳозлаб бергани учун Усмон розиёллоҳу анҳуга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Бундан кейин Усмонга қилмиши зарар бермайди!", деган нишонни тақиб қўйдилар.
Бойларга ана шу етади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
Марк Твен мамлакатдаги ўнта машҳур "каттакон"га ҳазиллашиб хат ёзади:
"Қоч, бизни билиб қолишибди!".
Эртаси эрталаб уларнинг бари чет давлатда пайдо бўлишади!

Бир эчки ёзувчи Аҳмад Баҳжатнинг китобларини еб қўйибди. Аҳмад Баҳжат юмористик мақола ёзиб унда эчкини илм-маърифат ва тафаккурга қаршилигини айтиб ўтади. Мақола чиққан куннинг эртаси ўнта дўсти "мени назарда тутгансан", деб унга шикоят қилишади!

Ўзингизга қоида қилиб олинг:
"Ёмон инсонлар сиз ёзган аччиқ нарсаларни ўзларига қаратилган деб ўйлашади. Гапирилган гапда ҳамма ўзини кўради. Қисқаси, ҳамма дардини айтиб йиғлайди!".

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚИССАДАГИ ИБРАТ - 127
Аҳмад ибн Юсуф ўзининг "Мукофот ва гўзал оқибат" номли китобида ёзади:
"Ҳорун ибн Маллул отасидан жуда катта мол-давлатни мерос қилиб олди. У молни ҳисоб- китоб қилмай ўнг ва чап томонга сочиб исроф қила бошлади.
Бир куни унинг олдига отасининг дўсти Исҳоқ ибн Тамим келди. Исҳоқ унинг аҳволини кўриб деди:
- Либосларингнинг гўзаллиги, катта мол-дунёга эга бўлганинг мени роса хурсанд қилди. Аллоҳ отангдан мерос олган бу молингга барака берсин!

Сўнгра Исҳоқ ибн Тамим чиқиб кетди. Кеч киргач, Ҳоруннинг олдига хизматкорини юбориб, бу кеча уйида Ҳоруннинг отасининг дўстлари жамланишини, агар у ҳам ташриф буюрса хурсанд бўлишларини, бирга дўстларини хотирлашларини, Ҳорун келса у орқали тасалли топишларини айтиб юборди.

Ҳорун келди. Мажлисда отасининг дўстлари жамланишган эди. Исҳоқ дарров ходимларига ишора қилди. Ходимлар Ҳорунни қўл ва оёқларини тутиб боғлашди. Исҳоқ деди:
- Эй жоҳил! Отам ўтиб кетди, қутилдим деб ўйлаяпсанми? Мана буларнинг барини ўзидан кейин қолдирганини унутдингми? Буларнинг бари сенга ота. Керак бўлса, сени жазолаб бўлсада гуноҳ ва жиноятдан қайтаришга кучлари етади!

Отасининг дўстлари Ҳорунга ҳар томондан гапириб танбеҳ беришди, уни койишди. Ҳорун отасининг молини сақлаш ва авайлашга, исроф қилмасликка, уни муносиб ўринлардагина сарфлашга ваъда берганидан сўнггина уни бўшатиб юборишди.
Кейинчалик Ҳорун солиҳ инсонга айланди. Қачон отасининг дўстларини кўрса: "Марҳабо! Отамдан кейинги отам!", дер эди".

Муҳаббат ва дўстлик севганларимиз ёки дўстларимиз вафот этиб кетиши билан тугамайди, ўлмайди. Акс ҳолда бу муҳаббат йиртиқ муҳаббат ҳисобланади. Бунақа дўстлик ёмон дўстлик ҳисобланади!
Юқоридаги дўстларга боқинг. Дўстлари вафот этиб кетганидан сўнг унинг фарзандини қўлидан тутишди. Яъни, "Барчамиз сенга отамиз!", демоқчи бўлишди.

Дўстларимиз ва суйган инсонларимизнинг фарзандлари, аҳлини йўқлаб туришимиз керак. Дўстлик ва муҳаббатни кўмиб бўлмайди.
Яқинда Муқим Маҳмуд домламизнинг бир дўстлари ҳақидаги суҳбатлари ижтимоий тармоқларда тарқалди. Кишилар домла қамалганида унинг уйидан хабар олишга ҳам қўрқиб юришганида ўша дўстлари тиланчи бўлиб келиб ёрдам бериб кетган экан!

Абдуллоҳ ибн Умар розиёллоҳу анҳу бир аъробийни кўриб қолиб унга кўп садақалар қилди. Шунда асҳоблари сўради:
- Аллоҳ сизга раҳм қилсин! Унга озроқ берсангиз ҳам бўлар эди!
Абдуллоҳ деди:
- Бунинг отаси менинг отам Умар ибн Хаттобга яқин дўст эди!

Ибн Умарнинг вафосига қаранг. Отасининг дўстини ўғлига инфоқ қилаяпти!

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам олтмишдан ўтиб қолганларида бир гуруҳ кампирларни кўриб қолдилар. Уларга чопонларини ечиб ерга тўшаб бердилар. Уларни ўтиришга таклиф қилдилар. Кишилар бунинг сабабини сўрашганда: "Булар Ҳадичанинг дугоналари!", деган эдилар!
Набий алайҳис саломнинг муҳаббатларига қаранг! Ҳадича розиёллоҳу анҳонинг кўзи учун минглаб кўзлар эҳтиром қилинишга лойиқ!
"Гўзал аҳд иймондандир!", деган Набиййимиз нақадар буюк эдилар!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚИССАДАГИ ИБРАТ - 126
Бир куни Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ шогирдлари олдига ўкинган ҳолда чиқди ва деди:
- Менинг Зумра ибн Саъид билан ўтиришим, Зумранинг эса Абу Саъид Худрий билан ўтириши, менинг Амр ибн Динор билан ўтиришим, Амрнинг эса Жобир ибн Абдуллоҳ билан ўтириши, менинг Абдуллоҳ ибн Динор билан ўтиришим, Абдуллоҳнинг эса Абдуллоҳ ибн Умар билан ўтириши, менинг Зуҳрий билан ўтиришим, Зуҳрийнинг эса Анас ибн Молик билан ўтириши бахтсизлик эмасми?! Мен эса сизлар билан ўтирибман!

Яъни, бу ерда Суфён ибн Уяйна олдинлари буюк инсонлар билан ўтирганини, энди эса булар билан, яъни шогирлари билан ўтирганини айтиб ўксинаяпти.

Мажлисда ёш йигитча бор эди. У Суфёнга деди:
- Эй Абу Муҳаммад! Инсоф қилинг!
Суфён деди:
- Нима демоқчисан?
Йигитча деди:
- Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари билан ўтирганларнинг сиз билан бахтсизлиги, сизнинг биз билан бахтсизлигингиздан ёмонроқдир!
Суфён деди:
- Тўғри айтдинг. Исминг нима?
- Яҳё ибн Аксам!
Суфён атрофидагиларга қараб деди:
- Ҳали келажакда бу йигит буюк инсон бўлади!".

Арабларда мақол бор:
"Ҳар қандай от ҳам қоқилади!".
Бу мақол ўз ишида моҳир бўлган ҳар қандай инсон ҳам куни келиб қоқилишига, нуқсонга, хатога йўл қўйишига ишора қилади.
Юқоридаги ҳикоядаги "от" Суфён ибн Уяйнадир. У Аллоҳнинг ердаги аҳлидан эди. Бу диннинг юлдузларидан бир юлдуз эди. У кишилар йўлини ёритадиган машъала эди. Дунёни ўз илми, фиқҳи ва ҳадиси билан тўлдирган эди.

Аммо нима бўлганида ҳам биз инсонмиз. Ташвишга тушамиз, ғазабланамиз, қўрқоқлик қиламиз, бахиллик қиламиз. Биздан ҳар биримиз олдин қилмаган бир ишни қилиб қўямиз. Маъсумлик фақат Набийларга хосдир!

Суфён ибн Уяйна олдинлари Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари билан ўтирганлар билан ўтиришини, энди эса атрофидагилар билан ўтираётганини айтиб ўксинаяпти. Яҳё ибн Аксам айтаяпдики, Суфённинг улар билан ўтиргандаги мусибати уларнинг Суфён билан ўтиргандаги мусибатидан камроқ экан.
Яъни, олдингилар Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари билан ўтиргандан сўнг Суфён билан ўтиришга мубтало бўлишган.

Бу раддия "раддия санъанти" китобига ёзилиши керак.
Аммо Суфён ибн Уяйна дарров ўзига, аслига қайтди. Ҳақни ёш бола айтганига қарамасдан уни қабул қилди. Ҳаттоки уни мақтаб, келажаги буюк бўлишини айтди.

Аллоҳ кўрсатмасин, кимнингдир хотини оламдан ўтиб қолди. Сўнгра у яна уйланди. Кейинги хотини олдида олдинги хотинини мақтайвериши ва буни унга солиштиравериши тўғри эмас.
Ёки кимнингдир эри вафот қилди. Қайта турмуш қурди. Кейинги эри олдида олдинги эрининг хислатлари ва фазилатлари ҳақида гапириши мумкин эмас. Бу яхши хулқ эмас. Чунки бу кейинги турмуш ўртоғига азият беради.
Хотираларингизни ўзингизда сақланг. Ўтганларни Аллоҳ раҳмат қилсин. Тирикларга азият бериш яхши хулқ эмас!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚИССАДАГИ ИБРАТ - 132
Америкалик ёзувчи Ральф Сиу ўзининг "Султонлар касби" номли китобида келтиради:
"Қадимда Форс подшоҳларидан бири икки кишини дорга осиб ўлдиришга ҳукм қилди. Маҳкумлардан бири полшоҳнинг отларни севишини билар эди. Шунинг учун агар уни қатл қилмаса, бир йил ичида унинг отини учадиган қилиб беришни айтди.
Подшоҳ дунёда ягона бўлмиш учадиган отга эга бўлиш хаёлида маҳкумнинг таклифига рози бўлди ва маҳкумни ўлимдан озод қилди.
Иккинчи маҳкум озод қилинган маҳкумга деди:
- Сен отларнинг ҳеч қачон учмаслигини биласан. Нега бундай жинниларча иш тутдинг?
Озод қилинган маҳкум деди:
- Иш сен ўйлагандай эмас. Мен ўзимга қутилиш учун тўртта имконият бердим:
1. Бир йилгача подшоҳ ўлиши мумкин!
2. Бир йилгача мен ўлишим ҳам мумкин!
3. Бир йилгача от ўлиши мумкин!
4. Отга бир йилгача учишни ўргатишим ҳам мумкин!".

Юқоридаги ҳикоя араб адабиётида ҳам бор. Тафсилоти бироз ўзгача. Аммо маъно-мазмуни шунақа. Бунда ҳикоя қаҳрамони Жуҳодир!

Бугунингиздан саодатла фойдаланинг. Олдингиздаги лаҳзалардан ҳозир истифода қилинг. Эртанинг ташвишини эртага қолдиринг. Эҳтимол эрта келганида сиз унда бўлмассиз!

Бу ҳикояга диққат қилган киши мавжуд вақтдан фойдалана билиш дарсидан ҳам муҳимроқ дарсни олади. Бу дарс эса вақт ишлаб топиш дарсидир!
Модомики, хикоядаги форслар подшоҳи икки маҳбусни ўлимга ҳукм қилган экан, ҳукм одатан бир неча кун ичида ижро қилиниши керак эди. Аммо маҳбуслардан бири бундан қутилиш йўлини топди. У ўзига қўшимча бир йилни ишлаб олди. Эҳтимол бу бир йил ичида Аллоҳ аҳволни ўзгартирар!

Аксар урушлар авжига чиққанида сулҳ учун ёки урушни тўхтатиш учун музокаралар бошланади. Ҳатто энг даҳшатли жанглар музокаралар асносида бўлиб ўтади. Чунки ғалаба қозонаётган томон музокара столида энг афзал деб билган шартларини киритади.
Тарихда кўп маротаба музокара олиб бораётган томон агар кучининг нариги томондан кўплигини билиб қолса, музокара бандларининг ҳар-бирини узоқ муҳокама қилган, музокарани пайсалга солган. Мақсад, музокара шартларини яхшилаб олиш ва ўз манфаатларига эга бўлиш учун ўзига вақт ишлаб олиш бўлган!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
Агар бирор-бир инсон сизни фавқулодда шахс деб кўра олса ҳар қандай қоидаларни синдира олади.
Ишлар ҳеч қачон шароитга боғлиқ бўлмаган. Шароитлар баҳона холос.
Сизга етишишга рағбати бор инсон етиши учун албатта ҳар қанақасига йўл топади.
Сизга рағбати бўлмаган инсон эса очиқ ва равон йўлни ҳам ёпади.
Баъзиларнинг муаммоси шундаки, улар ҳамма нарсага эга чиқишни яхши кўришади. Улар сизни ўзлари учун ҳам исташмайди, бошқаларга ҳам беришни хоҳлашмайди.
Улар аҳбобларини атрофларида жамлаш касалига мубтало бўлишган.
Баъзилар ўзларини марғуб ва исталган шахс ўлароқ ҳис қилишни севишади.
Аммо бу рағбатни қондиришнинг баҳоси гарчи қалбингиз бўлсада, улар учун фарқсиздир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЛАТОИФ
Марҳум шоир Абдулҳамид Деб бир мунажжимнинг олдига бориб толейидан сўрабди. Мунажжим дебди:
- Сиз келаси йил тўлиқ фақир бўласиз!
Шоир ҳовлиқиб сўрабди:
- Кейинчи?
Мунажжим жавоб берибди:
- Кейин фақирликка ўрганиб қоласиз!

Али Вардий

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚИССАДАГИ ИБРАТ - 130
Имом Заҳабий ўзининг "Сияру аъломин нубало" китобида, имом Суютий ўзининг "Ад-дуррул мансур" китобида, ибнул Жавзий ўзининг "Сифатус сафва" китобида, ибн Асокир ўзининг "Тариху Димашқ" китобида келтиришади:
"Ибн Умар розиёллоҳу анҳунинг мавлоси Нофиъ айтади:
"Бир куни Абдуллоҳ ибн Умар билан Мадинанинг бир чеккасига бордик. Унинг асҳоблари ҳам у билан бирга эдилар. Улар бир ерга бориб дастурхон ёзишди. У ердан бир чўпон ўтиб қолди. Ибн Умар чўпонга деди:
- Кел, бизнинг овқатимиздан егин!
Чўпон деди:
- Мен рўза тутганман!
Ибн Умар деди:
- Шунақанги иссиқда ҳам рўза тутасанми?!
- Ўтган кунларим учун шошилаяпман!
Ибн Умар деди:
- Қўйларингдан бирини бизга сот. Уни сўйиб еймиз. Сен ҳам ифторлик қиласан!
- Қўйлар меники эмас, хўжайинимники!
Ибн Умар уни синаш учун деди:
- Хўжайининг билиб ўтирибдими. Унга бўри еб кетди дейсан!
Шунда чўпон деди:
- Унда Аллоҳ қаерда қолди?!
Чўпон шундай деб бизни тарк қилди.
Ибн Умар Мадинага қайтгач, чўпоннинг хўжайинини топди. Чўпонни ҳам, қўйларни ҳам ундан сотиб олди. Чўпонни озод қилиб қўйларни унга ҳадя қилди!".

"Аллоҳ қаерда қолди?!".

Биз бу қоидани ҳаёт манҳажимизга, юрадиган йўлимизга ва иш режамизга айлантириб олишимиз лозим.

Тасаввур қилинг, сизга шаҳват эшиклари очилди. Шарманда бўлиш эҳтимоли йўқ. Ҳеч қандай монелик ва хавф йўқ. Бузуқ истагингизга етишингиз ниҳоятда осон бўлиб қолган. Ишингизнинг яширин эканлиги кафолатланган. Ана шунда "Аллоҳ қаерда қолди?!"ни эсланг!

Отангиз вафот этиб ундан катта мол-давлат қолди. Ҳамма нарса сизга ўтди. Сиз бутун мол-давлатни қўлга киритиб, ундан ака-ука ва опа-сингилларингизни меросдаги ҳаққидан маҳрум қилиш имкониятига эгасиз. Қонун ҳам сизга чора кўра олмайди. Уни хатлаб ўтиш сиз учун ҳеч нарса эмас. Қози ҳам сизни ҳисоб қила олмайди. Чунки далил-ҳужжати йўқ. Ана шунда "Аллоҳ қаерда қолди?!"ни ёдга олинг!

Мансабингиз кўтарилиши палласида турибсиз. Аммо чақимчилик, бошқа ҳамкасбларни устидан бўҳтонлар уюштириш, уларнинг сирларини очиш, обрўларини тўкиш йўли орқали қилмоқчисиз буни. Бу ишларга тўлиқ имконингиз бор. Ҳеч ким сизни фош қила олмайди, шарманда қила олмайди. Ана шунда "Аллоҳ қаерда қолди?!"ни эсга олинг!

Азиз сингилларим! Бир йигит бир қизга совчи юбормоқчи бўлди. У ҳақида суриштира бошлади. Сиз у қизни ёқтирмас эдингиз. Ёки ўша йигитни сиз ёқтирар эдингиз. У қизни обрўсини тўкмоқчи бўлдингиз. Ёмонлаб ҳалиги йигитни ундан айнитишни истадингиз. Бунга имконингиз тўлиқ бор эди. Бунда сиз учун ҳеч қандай хавф йўқ эди. Ана шу пайтда "Аллоҳ қаерда қолди?!"ни ёдга олинг!

Бу иймоннинг энг юксак даражасидир. Бу эҳсон мақомидир. Бу ҳақида балоғатли инсонлар саййиди бўлмиш Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
"Эҳсон бу Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилишингдир. Агар Уни кўрмасанг, У сени кўриб тургандек ибодат қилишингдир!".

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
Хандақ ғазоти куни Абу Талҳа Ансорий розиёллоҳу анҳу уйига келиб хотини Умму Сулаймга деди:
- Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг овозлари бироз хорғинроқ эшитилди. Бирор-бир овқатинг борми?

Сизни севганлар сизни қулоғи билан эмас, қалби билан эшитади. Фақат уларгина аҳволингиз ўзгачалигини ҳис қилишади. Инсонлар сезмасада, улар сизнинг кўзингиздаги мунгни кўра олишади. Ўзгаларга ҳамма нарса оддий туюлсада, севганларингиз сиздаги ўзгаришни пайқашади. Улардан ташвишингизни яшира олмайсиз. Ўзингизни хотиржам тутсангизда, улар барибир сиздаги хавфни пайқашади.
Сизни севганлар сизни ҳис қилишади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ОСОН

Табассум қилиш садақадир!

Кишининг хотинининг оғзига солиб қўядиган луқмасига ҳам садақа ёзилади!

Тарбиясини чиройли қилиб қўйган ўғлимиз биз учун садақаи жориядир!

Тарбиясини чиройли қилиб қўйган қизимиз биз учун дўзахдан пардадир!

Дўзахдан яримта хурмо билан қутилиш мумкин!

Биргина садақа Роббимиз ғазабини сўндириши мумкин!

Жаннат оналар оёғи остидадир!

Аллоҳнинг розилиги ота-онанинг розилигидадир!

Ким беш вақт намозни вақтида ўқиб юрса яхшиликда яшаб, яхшиликда ўлади!

Жаннатни топиш қийин деб ким айтди сизга?!


/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

"Қалбимизга суюкли эди. Ёмғир ёғдирмасада, соя соладиган булут каби ўтиб кетди. Бирор кишига озор бермаган эди!".

Вафот этганимда қани энди кишилар шундай дея эслашса эди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

РИЖОЛЛАР
Ҳақиқий рижоллар футбол ўйингоҳларида мағлуб бўлган қандайдир гуруҳи учун йиғламаслигини фарзандларингизга ўргатинг!
Ҳақиқий рижоллар зое бўлган муқаддасотлари учун, амал қилинмаётган шариат учун, қилинаётган ҳаром ишлар учун, умматнинг келажагидан қайғуриб, бу уммат бир пайтлар башариятни бошқарганини, эндиликда араванинг орқа ғилдираги бўлиб қолганини хотирлаб йиғлашини ўргатинг фарзандларингизга!
Ўргатинг....!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЁШЛАР
Бу умматнинг ҳақиқий кучи менимча тўп, танк ёки милтиқда эмас.
Тўғри, булар ҳам керак, аммо булардан олдин ҳаромхўрликдан жирканадиган, порахўрликдан нафратланадиган, халқнинг молини ўзлаштиришни дўзахга киришга сабаб деб биладиган, енгил-елпи ишлардан қочадиган, мақсадни катта қўядиган, ўз ғоясига эга мухлис ёшларни етиштиришимиз лозим!
Агар ёшларга бепарво бўлсак косамиз оқармайди. Мамлакат ботқоққа ботади.
Бугун мамлакатни талаётганлар, халқ мулкини, ер ости бойликларни ўғирлаётганлар, монополистлар афсуски, ўғирлаган нарсаларини ишлата олмасликларини билишмайди. Чунки бунча кўп пулни ейишнинг иложи ҳам йўқ. Билмасликларига сабаб кўз оч, басират кўр. Европа банкларида қанча-қанча ўғирланган пуллар бутун умр дамини олишга мажбур!
Ёшларга эътиборсиз бўлмайлик. Умид ёшлардан. Чоллардан умид йўқ менимча!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЎЗИ СИЗ ҚОЛГАНДИНГИЗ!
Масжиддаги қутиларни гапириб: "Худонинг уйи тиланчилик билан обод қилинмайди!", дебди биттаси.
Ақл ўргатмаган ўзи фақат шу киши қолган эди. Бу тиланчилик эмас, тақво йўлида бирлашишдир. Сиз масжид ва имомларимиз таъминотини қилиб қўйинг, қутини биз олиб ташлаймиз!

Устоз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларига бир киши савол берди:
- Ҳазрат! Домлаларнинг тўй-маъракалардан пул олиши дурустми. Шу нарса уларга ҳалолми?
Ҳазрат ажойиб жавоб берган эдилар ўшанда:
- Ўзи мана шунақанги саволни беришингиз уятдир. Мен биламан, сизнинг домлангиз ГАЗ-24 машиналари билан кира қилиб тирикчилик қиладилар. У киши сизнинг намозингизни ўқиб берадилар, динингизни ўргатадилар, фарзандларингизни тарбия қиладилар. Бунинг эвазига ҳатто ҳеч нарса сўрамайдилар. Сиз эса ўзингиз бериб яна ўзингиз гапирасиз. Аслида сиз у кишини таъминотини қилиб қўйишингиз лозим эди. У киши давлатдан маош ҳам олмайдилар. Уят!

Масжиддаги қутиларни кимлар қўйгани, қанчаси уларга ўтиб кетиши қанчаси масжидга қолиши ҳаммага маълум. Қолаверса, ҳеч ким сизнинг чўнтагингизга қўлини тиқиб пулингизни олаётгани йўқ. Ўзи сизга ўхшаганлар аслида бунақа қутиларга бир сўм ҳам ташламаган бўлади. Аммо оғзи ботир бўлади. Йиғиштиринг ҳасадингизни!

Имом дўстларимиздан бирига бир акамиз гапирибдилар:
- Домла! Овоз кучайтиргичларни тузатиб қўйсангиз бўлмайдими?! Қачон қарама бузилган бўлади!
Дўстим дебди:
- Пулимиз йўқ!
- Қутиларга тушаётган пулларни нима қилаяпсизлар?
Дўстим дебди:
- Ҳожи ака! Охирги марта қутига қачон пул ташладингиз?
Ҳожи аканинг боши оёқларининг орасига кириб кетибди.

Биз ҳатто Каъбани ҳам биргалашиб ҳашар йўли билан қурганмиз. Деярли барча масжидларимиз ҳашар йўли билан қурилган. Бу уммат "Яхшилик ва тақво йўлида бирлашаверади".
Сиз аввал домлаларни таъминотини қилинг, масжидларни таъмирлаш ва қуришда пул топиб беринг, ана ундан кейин қутиларни олиб ташланг. Ана шунда танқид қилсангиз ярашади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Ассалому алайкум азизлар!
Умра сафарига чиқаяпмиз. Йигирма кун сизларга каникул!
Дуо қилиб туринглар!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
Фақиҳ ва обид Муҳаммад ибн Восиъ роҳимаҳуллоҳ саркарда Қутайба ибн Муслим қўшини сафида Қобул фатҳида қатнашди. Шаҳарни узоқ вақт қамал қилишди. Аммо фойдаси бўлмади. Шаҳар таслим бўлмас эди.
Қутайба аскарларига деди:
- Муҳаммад ибн Восиъни қидирингларчи, у нима қилаётган экан!
Аскарлар Муҳаммад ибн Восиъни қидириб кетишди. Уни бир жойдан топишди. Муҳаммад кўрсатгич бармоғини кўтариб Аллоҳга дуо қилаётган эди:
"Ё Ҳайй, ё Қайюм....!".

Аскарлар Қутайбанинг ҳузурига бориб кўрганларини айтиб беришди. Шунда Қутайба деди:
"Сизларга ғалаба муборак бўлсин! Қўшин ичидаги Муҳаммад ибн Восиънинг кўрсатгич бармоғи мингта қиличдан яхшироқдир!".

Агар бошингизга мушкулот тушса, сабабларининг барини қилсангизда фойдаси бўлмаса, қалбингизни ислоҳ қилинг. Кўрсатгич бармоғингизни самога кўтариб дуо қилинг. Дунё муаммоларининг ечими Роббимиз ҳузурида!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚИССАДАГИ ИБРАТ - 128
Ибн Абид Дунё ўзининг "Ас-сомт" китобида келтиради:
"Мужоҳид ибн Жабр айтади:
"Менинг Қурайш қабиласидан бир дўстим бор эди. Бир куни унга дедим:
- Кел бир-биримиз ҳақимиздаги фикримизни алмашамиз! Қани кўрайликчи, мен ҳақимда сенинг фикринг қандай, сен ҳақингда менинг фикрим қанақа!
Дўстим деди:
- Ундай қилмайлик, дўстлик ўз ҳолича тураверсин!

Қурайшлик дўстим бу гапи билан мендан ғолиб бўлди!".

Баҳс ва тортишувлар икки хил бўлади:
1. Мақтовли тортишув.
2. Ёмонланган тортишув.
Мақтовли торшишувда ҳақ равшанлашади. Набийларнинг даъватдаги одатлари шу.
Аллоҳ таоло айтади:
"Улар дейишди: "Эй Нуҳ! Сен биз билан тортишдинг. Жуда кўп тортишдинг!".

Набийлардан кейин солиҳларнинг ҳам одатлари шу. Абдуллоҳ ибн Аббос розиёллоҳу анҳу хаворижлар билан қилган мунозарасидан сўнг уч мингта хавориж тавба қилган.
Ҳали-ҳамон бузуқ қалб эгалари ва ҳавои-нафсига қул бўлганлар турли шубҳалар тарқатиш билан оворалар. Уларга қарши бу динимиз тобеларидан бўлмиш холис уламолар, мутахассислар раддия беришаяпти. Бу буюк чегарадир. Уни қўриқлаш лозим. Бу ақида масаласидир. Уни покиза сақлаш лозим!

Энди ёмонланган тортишувга келсак, бу ақл мушакларига қарши бўлган, маърифатни айбли қиладиган тортишувдир.
Мана шу каби тортишувлар сабаб лайлатул қадрнинг қайси кечасида бўлиши ихтилофли бўлиб қолди.
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ Убода ибн Сомит розиёллоҳу анҳудан ривоят қилади:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам қадр кечасини қайси кечада бўлишини айтгани чиқдилар. Ўшанда икки мусулмоннинг хусуматлашиб турганини кўриб қолдилар. Сўнгра дедилар:
"Сизнинг олдингизга қадр кечасини айтгани чиққан эдим. Фалончи билан фалончи хусуматлашиб турган экан. Ёдимдан кўтарилиб кетди. Уни йигирма тўққизинчи, йигирма еттинчи, йигирма бешинчи кечалардан қидиринглар!".

Ҳар бир умматнинг солиҳлари ўз халқини беҳуда тортишув ва баҳслардан қайтарар эди.
Сулаймон алайҳис салом ўғлига шундай деган эди:
"Тортишувни қўй. Унинг фойдаси йўқ. У биродарлар ўртасида адоват қўзғатади!".
Ибн Аббос розиёллоҳу анҳу айтади:
"Тортишувда давом этишинг сенинг гуноҳкор эканлигингга кифоя қилади!".
Имом Авзоъий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Аллоҳ бир қавмга ёмонликни ирода қилса уларни тортишувларга ташлаб қўйиб, амалдан ман қилиб қўяди!".
Абдуллоҳ ибн Ҳасан ибн Ҳусайн сўрашди:
- Тортишувчи киши ҳақида нима дейсиз?
Абдуллоҳ деди:
- У эски дўстликни бузади, мустаҳкам тугунларни ечади, энг камида жанжалга сабаб бўлади. Жанжал эса ажралиб кетиш сабабларининг энг кучлисидир!".
Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Динда тортишув қалбни қотириб, кина-кудуратлар пайдо қилади!".
Қадимда бир мақол бор эди:
"Икки тоифа билан тортишма:
1. Ақлли инсон билан.
2. Аҳмоқ инсон билан.
Ақлли киши сени енгади. Аҳмоқ эса сенга азият беради!".

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
Кечанинг учинчи қисмида сени дуойибад қилиш учун ўрнимдан турдим. Саждада қалбим мендан ғолиб келди. Эътибор берсам сенинг ҳақингда дуойихайр қилаяпман. Сенга саодат тилаяпман, хурсандчилик тилаяпман, қалбимдан энг хавфсиз суратда чиқиб кетишингни сўраяпман...
Хавфсиз суратда қалбимдан чиқиб кетишинг ҳақидаги дуойим ижобат бўлди. Қалбимда сенга ўрин қолмади.
Аммо саодатинг ва хурсандчилигинг қиссаси сенинг ҳузурингда...
Уни эшитиш учун менда синчковлик етишмайди.
Мени бегоналар қиссаси қизиқтирмайди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
Бирор-бир алоқани оғриқсиз ва енгил йўл билан узмоқчи бўлсангиз алоқа қилаётган кишингиз кирадиган барча эшик ва деразаларни ёпинг. Унга ўғринча назар қилманг. Уни эшитманг. Уни ўз ҳаётига қўйинг. Ўзингиз эса ўз ҳаётингизда давом этинг. Бу ишга нисбатан худди маййитга қилинадиган муомалани қилинг.
Ўликнинг устига тупроқ тортиб ортга қарамасдан кетасиз-ку!
Унинг барзахдаги ҳаётини кўриш учун ҳар куни келмайсиз-ку!
Уни барзахига қўйинг ва ўтиб кетаверинг. Орқага қараш кишига ёмон азият беради!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…
Подписаться на канал