abdulqodir_polvonov | Неотсортированное

Telegram-канал abdulqodir_polvonov - Abdulqodir Samarqandiy

8098

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

Подписаться на канал

Abdulqodir Samarqandiy

АДОЛАТ
Америкада ҳаммага машҳур бир судья бор. Ниҳоятда адолатли. Ўша судья бир сафар ўн беш ёшли бир бола устидан ҳукм қилди. Бола дўкондан нон ва пишлоқ ўғирлаган экан. Бола қочиш асносида токчалардан бирини ҳам синдирган. Ҳодиса тафсилотини эшитган судья боладан сўради:
-Сен ҳақиқатдан ҳам ўғирлик қилдингми? Нон ўғирлаб токчани ҳам синдирдингми?
Бола хижолатдан ерга қараб жавоб берди:
-Ҳа!
-Нега ўғирлик қилдинг?
-Муҳтожликдан!
-Ўғирлагандан кўра сотиб олсанг бўлмасмиди?!
-Пулим йўқ!
-Отанг ёки онангдан пул олсанг бўлар эди-ку!
-Отам йўқ. Онам борлар. У киши бемор. Ишлай олмайдилар. У киши учун нон ва пишлоқ ўғирладим!
-Сен ишламайсанми?
-Машиналарни ювар эдим. Онамга ёрдамлашиш учун хўжайиндан бир кун жавоб сўрадим. Шунинг учун мени ишдан ҳайдашди!
Савол-жавоб тугагандан сўнг судья ҳукмни эълон қилди:
“Ўғирлик, хусусан нон ўғирлаш жуда ҳам уятли иш. Бу ўғирликда ҳаммамиз шерикмиз. Мана шу залда ўтирганларнинг бари бу жиноятда шерик. Улар ичида мен ҳам борман. Бундан барчамиз масъулмиз! Бу ерда ўтирганларнинг барига ўн доллардан жарима соламан. Ўн доллар бермасдан ҳеч ким залдан чиқмасин!”.
Биринчи бўлиб судьянинг ўзи чўнтагидан ўн доллар чиқариб столга қўйди ва деди:
“Оч қолган болани полицияга топширган дўкон эгасига минг доллар жарима соламан. Агар дўкондор пулни бермаса дўкони ёпилади. Модомики, кимдир нон ўғирлар экан, бундан барча фуқаролар уялиши лозим. Бу иш давлатимиздаги жамият аъзолари учун шармандалик!”.
Залдаги барча иштирокчилар боладан кечирим сўрашди. Ҳамма йиғлади. Судья ҳам залдан кўзларида ёш билан чиқди. У раҳмат ва инсонийлик асарини кўрсатди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚИССАДАГИ ИБРАТ - 125
Имом Заҳабий ўзининг "Сияру аъломин нубало" китобида Али ибн Абу Тийбнинг таржимаи ҳолини зикр қилиб қуйидагиларни айтади:
" Фақиҳ Абу Тийбни султон Маҳмуд Ғазнавийнинг ҳузурига ваъз айтиш учун олиб киришди. У султоннинг ҳузурига киргач, унинг изнисиз ўтирди ва ундан рухсатсиз гапира бошлади. Султон бундан ғазабланди ва ўзининг бир ходимини уни уришга амр қилди. Ходим Абу Тийбга бир мушт туширди.
Атрофдагилар султонга Абу Тийбнинг олим ва фақиҳлигини айтишди. Султон ундан узр сўраб унга пул беришларини айтди. Аммо Абу Тийб пулни қабул қилмади.
Султон унга деди:
- Эй шайх! Султоннинг ўзига яраша қудрати, нуфузи ва ҳурмати бўлади. Султон сиёсатга муҳтож бўлади. Сен мана шу чегарани бузиб ўтиб кетдинг. Энди мендан рози бўл!
Абу Тийб деди:
- Аллоҳ бизнинг орамиздаги воқеани кузатиб турибди. Сиз мени ваъз учун, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини тинглаш учун, хушуъ учун чақиртирдингиз. Сиёсий қонунларни жорий қилиш учун чақиртирмадингиз!
Султон Маҳмуд Ғазнавий хижолат бўлди. Ўрнидан туриб олимнинг бошидан ўпиб кечирим сўради!".

Имом Заҳабий айтади:
"Султон Маҳмуд Ғазнавийнинг жиҳоддаги обрўси жуда баланд эди. У жуда кўп жойларни фатҳ қилган. Ҳинд диёрини фатҳ қилган. Шунингдек, хатолари ҳам майда камчиликлари ҳам бўлган. Юқорида биттасини кўрдик. Аммо у шундай бўлсада, узр сўради.
Аллохдан мутакаббир ва золимлардан сақлашини сўраймиз!

Гоҳида инсон ўз аслига хилоф қилиб турар эканда. Али ибн Жаҳмнинг ажойиб гапи бор:
"Сени ҳамма хислатлари рози қиладиган киши дунёда йўқ. Кишининг саноқли айблари бўлиши аслзода эканлигига кифоядир!".

Гоҳида инсон ўзига қарши иш қилиб қўйиши бор нарса. Одатда гапирмайдиган гапини гапириб қўяди. Одатда қилмайдиган ишини қилиб қўяди.
Олийжаноб инсоннинг хатосини, тойилишини кечиришимиз ҳам адолатдандир. Усули фиқҳда "Сув кўп бўлса нажосат унга таъсир қилмайди", деган қоида бор.
Шунга кўра асли тоза инсонлар узр сўрашни биладилар. Ифлослар кибр қилишади, узр сўрашни билишмайди!
Мусо алайҳис салом ғазабланганда қўлидаги Таврот тушиб кетган. Аммо ғазаби босилгач, биринчи қилган иши Тавротни ердан олиш бўлган!

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам бир ғазотда Савод ибн Ғазийя сафдан бироз олдинга чиқиб турганида унинг қорнига қўлларидаги таёқча билан туртиб текис туришини айтдилар. Савод қорнини оғриганини айтганида, Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дарров қоринларини очиб ўша таёқчани Саводга бериб қасос олишини айтдилар!

Ким хато қилиб дарров тавба қилса Одам алайҳис саломдан унда бир нарса бор!
Ким хато қилса ва мутакаббирлик қилиб қайтмаса унда Иблисдан нимадир бор!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

НЕГА ЎРГАНДИК?
Ибн Ҳиббон роҳимаҳуллоҳнинг "Равзатул уқало" китобида келади:
"Бир киши Вакиъ ибн Жарроҳни сўкди. Кишилар Вакиъдан сўрашди:
- Нега у сўкканида жавоб қайтармадингиз?
Вакиъ деди:
- Унда илмни нега ўргандик?!".

Бу ҳаётда қаттиқ гаплар эшитасиз. Қалбингизга оғриқ беради. Унга жавоб бермоқчи бўлганингизда қаердан бошлашни ҳам билмайсиз. Қалбингизда мингта раддия ўйлайсиз. Аммо сукутни танлайсиз. Ожизлик ёки заифликдан эмас, уларга раддия ҳам ҳайф эканлигидан!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚИССАДАГИ ИБРАТ - 124
Абул Ҳасан Андалусий ўзининг "Андалус қозилари тарихи" номли ажойиб китобида қуйидаги воқеани ривоят қилади:
" Равҳ ибн Ҳотим Аббосийлардан халифа Саффоҳ, Мансур, Маҳдий, Ҳодий ва Рашидлар даврида Африкада волийлик қилган. Равҳ ибн Ҳотим Африкада қозилик қилиши учун фақиҳ ибн Фаррухга киши жўнатди. Ибн Фаррух олим бўлгани учун қозиликни дини учун хатар деб билди. Равҳга рад жавобини берди.
Равҳ ибн Ҳотим ғазабланди. Ибн Фаррухни боғлаб олиб келишларини айтди. Уни олиб келишди. Равҳ унга агар қозиликни қабул қилмаса масжид томидан пастга улоқтиришга амр қилишини айтди. Ибн Фаррух кўнмади. Уни масжид томига олиб чиқишди. Равҳнинг нияти жиддийлигини билан Ибн Фаррух ноилож қозиликни гарданига олди.
Бир куни қози масжидда ўтирган эди. Атрофида қўриқчилар ҳам бор эди. Икки киши низолашиб келиб қолди. Қози уларга қараб йиғлай бошлади. Узоқ йиғлаганидан сўнг уларга деди:
- Аллоҳнинг номи билан сўрайман. Ишингиздан мени озод қилинг. Динимни барбод қилманг!
Низолашиб келган икки кишининг унга раҳми келди. Унинг олдидан чиқиб кетишди.
Қўриқчилар бўлган воқеани волий Равҳ ибн Ҳотимга бориб айтишди. Равҳ қозини чақирди ва сўради:
- Ўрнингга кимни қози қилишимни маслаҳат берасан?
Ибн Фаррух деди:
- Абдуллоҳ ибн Ғонимни. У қозиликка қизиқади. Илми яхши!
Равҳ деди:
- Бўлмаса сенинг унга маслаҳатчи бўлишинг шарти билан рози бўламан!

Ибн Фаррух ноилож рози бўлди. Янги қози Абдуллоҳ ибн Ғоним ундан маслаҳат сўраб турди. Бир куни ибн Фаррух Абдуллоҳга деди:
- Эй жиян! Мен бош қозиликни қабул қилмаганман. Энди маслаҳатчи қози бўлишни қабул қиламанми?!
Ибн Фаррух шундай деб Мисрга қочиб кетди. Ўша ерда ғурбатда вафот этди. Аллоҳ раҳм қилсин!".

Бир ишда бош бўлишни қабул қилмадингизми, унда дум ҳам бўлманг. Бу дунёвий ишларда.
Аммо охират ишларига келадиган бўлсак, ҳақнинг охири бўлмайди. Ботилга бош бўлгандан кўра ҳақнинг думи бўлган маъқул.
Аллоҳнинг бандасига берган энг буюк неъматларидан бири уни ҳидоят қилмоғи ва ҳаққа йўлламоғидир. Бу инсонлар ҳаққа юз бурган пайтда эмас, ҳамма ҳақдан юз ўгирган пайтда бўлади. Инсонлар ўрганганлар, аммо собит тура олмаганлар. У эса юз ўгирганларга хилоф қилиш учун келган!

Фақиҳ ибн Фаррух бировларга зулм қилиб қўймаслик учун қозиликни рад қилгани учун ҳисоб қилинса, волий ҳам уни мажбурлаб қозиликка қўйгани учун сўралади. Волийлар муносиб инсонларни вазир қилиши, ёрдамчи қилиб олиши уларнинг ақлли эканлигига далолат қилади.
Ибн Фаррухнинг тақвоси ва парҳези ўзи учун бўлса, фиқҳи ва илми ўзгаларгадир.

Яна бир нарсани эслатиб ўтишимиз керак. Умумий мансабларга муносиб инсонларни қўйиш ибодатдир. Ифлос ва номуносиб инсонларни мансаблардан четлатиш ундан ҳам буюк ибодатдир. Чунки фойдани жалб қилишдан зарарни даф қилиш олдин туради!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЭҲТИМОЛ.
Ўтган асрда атом бомбасини синаб кўрганларнинг бу асрда бошқа нарсани синаб кўраётганлиги эҳтимолдан узоқ эмас. Қобилнинг фарзандлари ҳали ҳам қотиллик қилишда давом этишаяпди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЎЗГАРМАЙДИМИ ДЕЙМАН...
“Қуёш у борлиги учун чиқади!”.
Юқоридаги жумлани Рамзес иккинчи турмуш ўртоғи Нефертарига нисбатан айтган. Нефертарининг Абу Симбел ибодатхонасида тошга ўйилган сурати бор. Археологлар унинг қабридан топилган папирус баргига ёзилган маълумотлардан унинг ҳаётини ўрганиб шу хулосага келишган:
" Рамзес Нефертарининг устига яна эллик тўрт марта уйланган".
Бу заминда баъзи нарсалар ўзгармайдими дейман. Баъзи муҳаббатлар қуруқ чиройли гапдан бошқа нарса эмас!
Сизлар ҳам шунақами?!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАБИҲ ОДАТ
Ўн беш йиллар олдин Ироқдаги бир мактабда муаллимлик қилган эдим. Бир куни Бағдоддаги ошхоналардан бирига ҳамкасбларим билан бирга овқатлангани кирдик. Ҳамкасбларимдан устоз Абдулмунъим деворда осиғлиқ турган лавҳага кўзи тушиб қолди. У лавҳада “Ерга туфлама!”, деб ёзиб қўйилган эди. Буни кўрган ҳамкасбимнинг аччиғи чиқди, ниҳоятда ғазабланди. Ошхона эгасини чақириб унга эътироз билдирди. Унга дидсизлигини, фаросатсизлигини айтди. Бунақанги лавҳалар хўрандаларнинг кўз ўнгида осиб қўйилишига қарши эканлигини айтди.
Кейинчалик бунақанги лавҳаларни ҳамма жойда кўрдик. Суриштирсак, соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ярамас одатга қарши курашиш учун шу услубни олға сурган экан!
Устоз Абдулмунъим буни Бағдодда ўн беш йил илгари кўрган эди. Энди бугунги Димашқни кўрса борми, бу ифлос одат ҳамма жойда тарқаганини билса қандай аҳволга тушар экан?!
Устоз Абдулмунъим ошхонада кишилар овқат еб ўтиришганда бефаҳмларча туфлайдиган сурбетларни кўрса, трамвай деразасидан туфлаганда орқа ўриндиқдаги кишиларга унақаларнинг тупуги заррачалари сачраганини кўрса, атрофида одамлар турганида ерга оғзидаги қаҳвани туфлайдиганларни кўрса, йўлда, масжидда, мактабда, барча жойларда сурбетларча туфлайдиганларни кўрса нима қилар экан?!
Ҳамма жойда “Аххх-туфф!”. Завқ йўқ, дид йўқ, фаросат йўқ, ҳаё йўқ, хижолат бўлиш йўқ!
Ерда бировнинг тупугини кўрсангиз ўша куни кайфиятингиз бузилади!
Бизда ҳамма шундай қилаяпти. Ёш ва қари, йигит ва қизлар ва ҳоказо..
Эрталаб ниҳоятда чиройли ва назокатли бир қиз жамоатчилик жойда, кўчада ерга туфлади. Чиройли қиз кўзимга шунақанги хуник кўриниб кетди!
Бу каби ижтимоий беморликлардан қандай қутилиш мумкин?!
Муаллимлар, воизлар, қалам соҳиблари инсонларни бу хуник ишдан огоҳлантиришлари лозим. Чунки улар муршид ва ахлоқ бинокорларидирлар!
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тупуриш орқали касалликлар тарқалишини айтиши, ички ишлар вазирлиги бунақанги тартибсизлар ортидан тушиши, керак бўлса уларни жазолаши керак. Кишилар унақалардан жирканиши, нафратини намойиш қилиш лозим. Уларнинг бефаҳм ва бефаросат эканлигини айтишимиз, тарбиясиз эканлигини уларга билдиришимиз лозим!

Али Тантовий

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ТАРИХ.
Мусулмонлар қуёш ва ойнинг тутилиш вақтларини белгилаб юрганларида Европаликлар қуёшни аждаҳо ютиб юборди деб бақир-чақир қилиб беркиниб юришар эди.

Абдулқодир Жазоирий.

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Ҳаётдаги муваффақиятсизликлардан бири, ҳамма менинг атрофимда, ҳамма мен билан банд, деб ўйлашингиздир. Менга ишонинг ҳеч кимнинг сиз билан иши йўқ!

Феодор Достоевский

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Топталган туйғулар ўлмайди. Улар тириклайин кўмилган бўлади. Сўнгра қабиҳ суратда қайтиб келади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЎЙИН-КУЛГУ УММАТИ!
“Кундалик хабарлар” газетасининг ёзишича, Байрутдаги театрлардан бири бир раққоса билан йигирма кечалик шартнома тузибди. Ҳар кеча рақс тушгани учун унга юз жунайҳдан беришар экан. Бу дегани Суриянинг 885 лирасига тўғри келади. Раққоса бир кечада топадиган пулни давлат ишчиси олти ойда ишлайди. Қози уч ойда ишлайди. Маҳкама раиси, университет профессори, муҳандислар икки ойда ишлайди. Парламент депутати бир ойда ишлайди. Раққосанинг икки кечада ишлайдиган пули вазирнинг маошига тўғри келади. Уч кечада топадиган пули бош вазир маошига тенг. Тўрт кечада топган пули Президентнинг маоши билан тенг!
Бу нима дегани?
Актёр Маҳмуд Шококо беш йилда эришган мол ва шуҳратга нега Суриялик ёзувчи, тарихчи, журналист ва жамоатчилик арбоби Муҳаммад Али Курд ёки бошқа араб давлатларидаги олимлар эллик йилда ҳам ета олмайди?!
Бунинг маъноси шуки, биз ҳазил-мазаҳ, енгил-елпи, лағв ва беҳуда ишларга берилиб кетдик. Бор ғамимиз ва ташвишимиз шу. Жиддийликдан узоқлашдик. Бизга ватанни бино қилишдан, фойдали илм олишдан, гўзал хулққа эга бўлишдан кўра қаёқдаги ўйин-кулгулар ва томошалар муҳим бўлиб қолди!
Биз оммага “тасалли” берадиган, шаҳватларни уйғотиб юборадиган арзон “санъат”га аҳамият берадиган бўлиб қолдик!
Биз ҳали бунинг бадалини университет профессори берадиган илмнинг олтмиш баробаридан ҳам қимматроқ миқдорида тўлаймиз!
Бунинг маъноси шуки, биз яшашга муносиб эмасмиз!

Али Тантовий
/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Аллоҳдан қор ва ёмғир сўраётганда уй-жойи йўқ, қочқиндагилар ҳам ёддан чиқмасин.
Қишда фақирларнинг совуқдан титрашидан ўзга барчаси гўзал!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

СЕН ОЛАМНИНГ ХЎЖАЙИНИ ЭМАССАН!
Борлиққа нисбатан ер сайёраси океандаги бир томчи сувчалик ҳам эмас. Шундай бўлсада ана шу кичкина сайёрадаги бир бўккан одамча кишиларга: "Мен сизнинг олий роббингизман!", деган эди. Муҳими шуки, ана шу "мен сизнинг роббингизман" деган одамчани бизнинг олий Роббимиз денгизнинг шўр сувига бўктирди. Сўнгра уни инсонларга ибрат бўлиши учун ўчиб қолган жасад ҳолида қирғоққа улоқтирди. Аллоҳнинг биз бандаларига ибрати кўп. Аммо ундан ибратланадиган бандалари оз. Ҳали ҳам баъзилар ўзларини борлиқнинг маркази деб ўйлашади. Ҳамма гўё уларнинг атрофидан айланиши шарт.
Улардан бўлиб қолмаслик учун доимо қуйидагиларни кўз ўнгимизда қўйишимиз лозим:

1. Муҳаббатга эришмоқчи бўлсак уни аввало ўзимиз бошқаларга тақдим қилишимиз керак. Муҳаббатни ҳис қилишимиз учун уни аввало ўзимиз бошқаларга ҳис қилдиришимиз лозим. Ўроғинг ва бошқа асбобларингни кўтариб бир дона дон ташламаган, ўзинг экмаган далага бориб уйингга кўп ҳосил билан қайтиш учун уни йиғиштиргани боришинг аҳмоқликдир. Ҳосилни йиғиштириш учун аввало уни экиш керак.

2. Инсонлар доимий ўзгариб турадилар. Олдинги ўлчовларинг ўзингники, уларники эмас. Тикувчининг олдига кийим тиктириш учун келганингда у сенга бир кийим ҳақида батафсил гапириб берса ва сенинг ўлчовингни олса, сен тиктириш ёки тиктирмаслигингни айтмасдан кетсанг, сўнгра бир ойдан сўнг яна келсанг ўлчовингни бошқатдан олади. Ваҳоланки олдинги ўлчовинг унда бор эди.
Сен моҳир тикувчи бўлгин. Сен бугун олдинги йилдаги каби эмассан. Бошқаларни ҳам олдингидек деб ўйлама!

3. Осмондан тушган ваҳийга ер юзидаги кўпчилик унамади. Ваҳоланки, у ваҳий эди. Шундай экан, улардан сен ҳар-бир гапингга қарсак чалишларини кутма. Фикрларинг қанчалар тўғри бўлмасин, бошқаларнинг фикрини қабул қилмаганингни эсла. Аслида уларнинг фикри тўғри бўлиши мумкин эди. Ўзинг воз кеча олмайдиган ҳақларни бошқалардан ҳам ўзлаштирма.

4. Сен юриш учун танлаган йўлинг бу сенинг йўлингдир. Бу сайёрадаги ҳеч бир инсон сен юрган йўлдан юриши талаб қилинмайди. Тўғри, инсон бошқалар ҳақида чиройли гумон қилиши керак. Аммо чиройли гумон қилиш бошқа нарса, инсонларни чиройли гумонинг остига киришга мажбурлаш бошқа нарса. Одамларни ўз қолипингга солишга уринма. Ер юзида худди ёлғиздек юр.

5. Ибн Холдун роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Агар таъм билиш турлича бўлмаганида эди мол бузилар эди!".
Сен учун муҳим бўлган нарсалар бошқа шахслар учун аҳамиятсиз бўлиши мумкин. Улар учун муҳим бўлган нарсалар эса сен учун аҳамиятсиз бўлиши ҳам мумкин.
Ўзгалар ҳаёти уларнинг шахсий мулкидир. Уларни қўй, ўзлари билгандек яшашсин. Турлича бўлиш бу ҳаётнинг асосий қисмидир. Бунга ўзингни мослаштир. Ҳеч нарса ҳаётга четдан келган эмас.

6. Инсонлар гоҳида ўзларини тушунишмайди. Сени қаердан ҳам тушунишсин?!

7. Сен суратнинг бир томонини кўра оласан. Ҳолбуки, суратнинг бошқа томони ҳам бор. Уларни сен аниқ кўра олмайсан. Худди ҳамма нарсани кўрадигандек қарор чиқарма. Ёшлигимда ота-онамга ҳавас қилиб: "Уларга мазза! Ҳеч ким уларга иш буюрмайди!", деб ўйлар эдим. Ота бўлганимдан сўнг фарзанд бўлиб қолавериш қанчалар осон эканлигини англадим. Ота бўлиш қийин экан.
Ўқувчилик пайтимда: "Муаллимларга мазза. Дарс қилмайди, ёдламайди. Дарсини шарҳлаб чиқиб кетаверади!", дер эдим. Катта бўлиб ўқувчи бўлиш мазза эканлигини англадим.

8. Одамларнинг ақли турлича. Сен осонгина тушунадиган нарсани бошқалар қийинчилик билан тушунишади. Бошқалар осонлик билан тушунган нарсани сен уриниб ҳам тушуна олмаслигинг мумкин. Шунинг учун "Ал-кимёгар" асарининг муаллифи Пауло Коэльодир, сен эмассан.
Шунинг учун ҳам Майкрософтнинг эгаси Билл Гейтсдир, сен эмассан!

9. Агар сен бир ишга қодир бўлсанг, бу дегани бошқалар ҳам бунга қодир дегани эмас. Футболчилар тўқсон дақиқа майдонда югуришади. Сен билан мен эса ярим соатда бўларимиз бўлади. Бордию сен бунга қодир бўлсанг аниқки, ер юзининг юздан тўқсони бунга қодир эмас.

10. Суҳбатимиз бошида сенга айтдимки, бахтли бўлмоқчи бўлсанг энг аввало бахтни бошқаларга тақдим қил.
Яхши, энди эшит:
"Ҳамма вақт ҳам бошқалардан ўзинг қилган муомаланг каби муомалани кутма!".

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

"Неча марталар поездга минишда хато қилганман, аммо у мени тўғри маконимга олиб борган!".

Пауло Коэльо

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚИССАДАГИ ИБРАТ - 13
Жан де Лафонтен ўзининг "Сараланган афсоналар" китобида қуйидаги ҳикояни келтиради:
"Бир ақлли киши ёлғиз юриб кетаётган эди. Бир аҳмоқ йигит унга тош отиб безовта қила бошлади. У аҳмоқ йигитга қараб деди:
- Эй йигит! Тошни жуда ажойиб отар экансан. Мана бу тангаларни мукофот ўлароқ қабул қил. Юмушинг жуда машаққатли экан. Бунинг шукронаси фақатгина тил билан бўлмайди! Аммо ҳов анави кишини кўраяпсанми? У сенга мендан ҳам кўпроқ пул беради. Унга кўпроқ тош отсанг кўп пул ишлаб оласан!
Аҳмоқ йигитнинг иштаҳаси очилди. Кўпроқ пул олиш илинжида ҳалиги киши томон югурди ва уни тошбўрон қила бошлади. У киши йўл қурадиган ишчиларнинг бошлиғи эди. Ишчиларига аҳмоқнинг таъзирини бериб қўйишни буюрди. Ишчилар уни роса дўппослашди. Аҳмоқ ўрнидан тура олмай қолди!

Лафонтеннинг бу ҳикоясига ўхшаш ҳикоя бизнинг исломий меросимизда ҳам бор. Бу ҳам юқоридаги ҳикояга ўхшаб кетади.
Бани Тамим қабиласининг саййиди, "арабларнинг юмшоқ кишиси" лақабини олган Аҳнаф ибн Қайс роҳимаҳуллоҳнинг олдига бир киши келиб уни бир мушт туширди. Аҳнаф сўради:
- Мени нега урдинг?
У жавоб берди:
- Бир киши менга пул бериб "Бани Тамимнинг саййидининг юзига бир мушт тушир", деди.
- Хато қилибсан. Мен Бани Тамимнинг саййиди эмасман. Бани Тамимнинг саййиди Ҳориса ибн Қудомадир!
Ҳориса ибн Қудома жаҳлдор, хулқи ёмон киши эди. Ҳалиги киши Ҳорисанинг олдига келиб уни бир мушт туширди. Ҳорисанинг ғазаби қайнади. Қиличини чиқариб мушт туширганнинг қўлини кесиб ташлади. Аҳнафнинг мақсади ана шу эди.

Бу икки ҳикояда ҳам битта ҳикмат бор. У ҳам бўлса "душманингни бошқа душманингга рўбарў қил!".

Гоҳида бошқаларнинг даражасига тушишни истамаймиз. Чунки улар билан тенглашиш ҳар қанақанги ҳолатда ҳам мағлубиятдир. Улардан ғалаба қозонсанг ҳам лаззатни ҳис қилмайсан. Мағлуб бўлсанг ҳам мағлубиятни ҳазм қилмайсан. Аммо ҳаётда ҳар қандай душманнинг ҳам душмани бўлади. Улардан ё ўзинг ҳаққингни оласан, ёки бошқанинг қўли билан ҳаққингни оласан. Бунда зийраклик лозим бўлади. Бу нарса одамлардан кўра кўпроқ сиёсатчиларга қўл келади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
Дунёдаги энг аччиқ нарса баъзилар айтганидек хантал эмас. Бошқа бировлар эса қалампирни аччиқ дейишади.
Энг аччиқ нарса аслида ёрдамсиз қолишингиздир!
Сиз ўпиб юрган қўлнинг юзингизга тарсаки тортиши аламлидир!
Сиз унга ҳатто тикан киришидан ташвишда юрганингиз оёқ томонидан тепилишингиз аламлидир!
Шамни куйдириб эритиб юборган нарса аслида шам узоқ замонлар қучоғига олган пиликдир!
Энг аламли оғриқ сиз узоқ вақт қучоғингизга олган кишидан келган оғриқдир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
Португалия қироли валиаҳди Педронинг бир қизга ишқи тушиб қолди. Қизнинг исми Инес де Кастро эди. Инес оддий хизматкор эди. Аммо Педро Инесга уйланди. Ундан тўртта фарзанд кўрди. Аъёнлар фитна қилишди. Олийнасаб валиаҳд оддий хизматкор аёлга уйланиши мумкин эмаслигини айтишди. Педронинг отаси қирол уларнинг гапи билан Инесни қатл қилишга амр қилди. Уни болаларининг кўз ўнгида шаҳар черковида қатл қилишди.
Педро қотилларнинг изидан тушди. Уларни бирма-бир тутиб, кўксиларини ёриб юракларини суғуриб олди. Чунки улар Педронинг қалбини парчалашган эди.
Қирол вафот қилганидан сўнг Педро отасининг ўрнида қирол бўлди. Маъшуқаси Инеснинг қабрини очиб маййитни чиқариб олди. Уни кийинтириб тахтга чиқарди. Қиролича сифатида унга барчани қасамёд қилдирди.

Баъзи оғриқлар абадий қолади!
Баъзи муҳаббатлар ўлмайди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
Фотима розиёллоҳу анҳо Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан кейин олти ойгина яшади.
Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ буни шундай шарҳлайди:
“Фотима розиёллоҳу анҳо Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан кейин олти ой мобайнида эриб, қайғудан тилка-пора бўлиб борди!”.
“Эриб” деган сўзга эътибор беринг. Араблар: “Яқинларни йўқотиш ғурбатдир!”, дейишган. Яқинини йўқотган киши ўзининг бир парчасини кесиб олишгандек ҳис қилади ўзини. Бу кесилиш руҳдаги кесилишдир!
Баъзиларнинг ўрнини ҳеч ким тўлдира олмайди. Яъқуб алайҳис саломнинг ўн бир ўғли бор эди. Аммо Юсуф алайҳис саломнинг ўрнини уларнинг ҳеч бири тўлдира олмади!
Расулуллоҳ саллолллоҳу алайҳи ва саллам ўн бир аёлга уйланганлар. Аммо у зот саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ менга Ҳадичанинг ўрнига ҳеч кимни бермади!”, деганлар.
Яқинларини йўқотганларга Аллоҳ сабр берсин!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАЛБЛАР ТАБИБИ
Ибн Ҳишом ривоят қилади:
"Фузола ибн Умайр Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни фатҳ йилида Байтуллоҳни тавоф қилаётганларида ўлдирмоқчи бўлди. У кишига яқин келганида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Фузоламисан?
- Ҳа Фузоламан, эй Аллоҳнинг Расули!
- Ўзингча ичингда нима деяпсан?
- Ҳеч нарса, Аллоҳни зикр қилаяпман!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам кулдилар ва дедилар:
- Истиғфор айт!
Сўнгра муборак қўлларини унинг кўксига қўйдилар. Унинг қалби таскин топди.

Муборак қўл унинг кўксига тегишидан аввал унинг учун дунёда Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламдан ёмонроқ душман йўқ эди.

Фузола айтади:
"Аллоҳга қасамки, Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини кўксимдан олишлари билан дунёда мен учун у зотдан кўра суюклироқ инсон қолмади. Уйга қайтдим. Одатда бир аёл билан суҳбатлашиб юрар эдим. Йўлда ўшани кўриб қолдим. У:"Кел суҳбатлашамиз!", деди. Мен унга: "Йўқ!", дедим.
--------------
Машойихлардан бири Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан бир соат бирга бўлиш етмиш йиллик мужоҳада билан тенг деган эди.
Яъни, етмиш йил нафсинг билан курашмоғинг, уни тўғри йўлга солишга уринишингдан бир соатгина Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида ўтиришинг фойдалироқ, деган эди.
У зотнинг тарбия ва таъсирларига боқинг. Шунинг учун ҳам саҳобалар авлодига фазилатда етиб бўлмайди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҲИКМАТИ БОР...
Дейл Шервард 1952 йилдан бери дурадгорлик қилган. У уйланмади. Жуда ҳам тежамкор бўлган. Ҳатто айтишларича, унинг умри давомида иккита шимдан бошқа шим кийганини кўришмаган. У уч миллион доллар жамлаган.
Дейл 2005 йилда вафот этди. Кейинчалик аниқланишича, у 33 та болани унивеситетда ўқитган. Уларнинг харажатларига қараб турган. Уларнинг баъзиси шифокор, баъзиси муаллим ва баъзиси эса муҳандис бўлишган.
Унинг бундай қилишига сабаб фақирлиги учун ёшлигида ўқишга кира олмагани экан. Унда ўқишга етарли пул бўлмаган. У ўзида кўрмаган армонларини бошқаларда кўришни хоҳлаган.
Гоҳида йўқчилик ҳам фойда берар экан. Ўшанда унинг имконияти етарли бўлиб ўқишга кирганида бу саховатни қила олмасмиди?!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Азиз сингилларим!
Турмуш ўртоғингиз сизнинг ҳижобингиз ва обрў-эътиборингизга ҳарис бўлса, сизни бегоналардан қизғанса улардан ғазабланманг. Эркаклар назарини эркаклар билади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚИССАДАГИ ИБРАТ - 123
Сочларига оқ оралаган бир чол Хуросоннинг Салжуқийлардан бўлмиш амири Фахрулмулукка яқин бўлган бир кишини ёмон кўриб қолди. У ҳақида чақимчилик, бўҳтон ва иғво қилиб мактуб ёзиб, мактубни амирга чиқарди.
Фахрулмулук мактубни ўқигач, қоғоз-қалам сўради. Қоғоз-қалам келтиришгач унга қуйидагиларни ёзди:
"Чақимчилик ҳақ бўлсада, хуник иш. Гарчи сен буни насиҳат тарзида ёзган бўлсангда, буни сенга фойдасидан зарари кўпроқ.
Беркитилган нарса ҳақидаги хабарни шарманда инсондан қабул қилишдан бизни Аллоҳ сақласин!
Агар оқ сочларинг бўлмаганида сенга ўзингга мувофиқ жавоб қилган бўлар эдим. Сен кабилар рад қилинади. Бу айбни яшир. Ғайбни биладиган Зотдан қўрқ. Вассалом!".

Бир аъробий бир кишидан ғазабланди. Ҳалиги киши сўради:
- Нега мени ёмон кўраяпсан?
Аъробий деди:
- Бир ишончли киши сен ҳақингда шунақа-шунақа деган эди!
Ҳалиги киши деди:
- У ишончли бўлганида мен ҳақимда чақимчилик қилмас эди!

Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳнинг "Сифатус сафва" китобида келади:
"Фазл ибн Аби Айёш айтади:
"Бир куни Ваҳб ибн Мунаббиҳ билан ўтирган эдим. Унинг олдига бир киши келиб деди:
- Мен фалончининг олдидан ўтаётган эдим. У сизни сўкди!
Ваҳб ғазабланиб деди:
- Шайтон сендан бошқа элчи топа олмадими?!".

Чақимчилар келса эшикни очманг. Уларнинг гапини эшитманг. Улар Иблиснинг элчиларидир. Кишиларнинг ўртасини бузишади. Қалбларга тафриқа солишади. Оловга мой сепишади. Ихтилоф қилишади!
Ўзингизга битта қоида қилиб олинг: "Ким сизга бировни чақса, сизни ҳам кимгадир чақади!".

Сиз йўқлигингизда айтилган бир ёмон гапни сизга келиб айтган киши, бировлар йўқлигида сиз айтган ёмон гапни ўша бировларга ҳам бориб айтади!

Инсонлар орасида келишмовчиликлар бўлиб туради. Хусумат пайтида инсонлар ўйламасдан нималар деб юборишмайди дейсиз. Ғазаб соатларида умуман қилмайдиган ишлари билан таҳдид қилишади, қўрқитишади. Ғазаб босилгач, яна тўғри йўлга қайтишади. Аммо чақимчи у гапни эшитиб олиб кўтариб юраверади. Натижада ҳал бўлай деб турган муаммо яна чигаллашиб кетади. Тозаланишига оз қолган қалб яна кина-адоватга тўлади. Яна кўнгил қолиш бошланади!

Имом Бухорий ва имом Муслим роҳимаҳумаллоҳ ўз ҳадис тўпламларида ибн Аббос розиёллоҳу анҳунинг ҳадисини ривоят қилишади:
"Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам иккита қабр олдидан ўтиб қолдилар. У зот бу қабрдаги ётган одамларнинг азобланаётганини айтдилар. У зот бунинг сабаби гуноҳи кабира эмаслигини айтдилар. Уларнинг бири пешобидан сақланмас экан, иккинчи эса ғийбат, чақимчилик қилар экан!".


/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚИССАДАГИ ИБРАТ - 122
Ибн Насавийнинг ҳузурига икки кишини ўғриликда гумонланиб олиб келишди. Уларнинг бири айбсиз эди. Насавий ходимини чақирди:
- Ҳой бола! Бир идишда сув олиб кел!
Бола сув олиб келди. Насавий сувни олиб ича бошлади. Сўнгра тўсатдан идишни ерга ташлаб юборди. Идиш синди. Ҳалиги кишиларнинг бири қўрқиб кетди. Иккинчиси эса индамай тураверди.
Насавий қўрққан кишига қараб деди:
- Сен ўғри эмассан, уйингга боравер!
Унинг шеригига қараб деди:
- Ўғирлаган нарсангни эгасига бер!

Насавийдан сўрашди:
- Уни ўғирлаганини қаердан билдинг?!
Насавий деди:
- Ўғрининг юраги бақувват бўлади. У қўрқмайди. Анави қўрққан киши эса айбсиз. Чунки уйда сичқон қимирласа уни қўрқитиб ўғрилик қилишига халақит қилган бўлар эди!

Қани энди журъат ва довюраклик ҳақ йўлида бўлса!
Қани энди қароқчи ва йўлтўсарлардаги шижоат Аллоҳ йўлидаги жиҳодларда, Унинг шариатини ҳимояси ва калимасини олий қилишда бўлса!
Қани энди ашула ва қўшиқларда исроф бўлаётган овозлар қуръонга ва кишиларни Аллоҳнинг ибодатига чорловчи азонларга ишлатилса!
Қани энди исрофгар бой пулларини садақаларга сарф қилса эди! Камбағалдан олдин ўзи роҳат топар эди. Бу пуллари ўзидан олдин қабрга бориб уни кутиб турар эди!

Инсонлар муаммоси пул, мол, иқтидор, қобилият ёки имкониятда эмас. Уларнинг муаммоси уларни қаерда қўйишидадир.
Абу Жаҳл шижоатли киши эди. Аммо у шижоатини ботилга ишлатди.
Умайя ибн Халаф бой инсон эди. Аммо у бойлигини кишиларни ҳақдан тўсишда ишлатди.
Утба ибн Рабиъада ақл ва фикр бор эди. Аммо унинг ақли ҳаёга қарши борди, фикри ўз соҳибини ҳалок қилди.

Инсон ўзига берилган иқтидордан, қобилиятдан ҳам сўралади. Қаерга қўйгани ҳақида, қаерда ишлатгани ҳақида сўралади.
Шижоат, мол, илм, ақл, мансаб, мартаба ва ҳоказоларни нималарга ишлатгани ҳақида инсон ҳали ҳисоб беради.
Агар Аллоҳнинг йўлида ишлатган бўлса натижа ҳам яхши бўлади. Агар шайтон ва нафснинг йўлида ишлатган бўлса натижа ҳам шунга мос бўлади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

УСТОЗГА НИСБАТАН ОДОБ
Халил ибн Аҳмад Фароҳидий тил ва луғат имомларидан эди. Аруз илмининг буюкларидан бири эди. У 170 ҳижрий санада вафот қилган.
Бир куни уни бир шогирди зиёрат қилгани келди ва унга деди:
- Устоз! Агар сиз мени зиёратимга борсангиз бу сизнинг фазилатингиз бўлади. Агар мен сизни зиёрат қилгани келсам сизнинг фазилатингиз учун келаман. Зиёрат қилганингизда ҳам, зиёрат қилинганингизда ҳам фазилат фақат сизда бўлади!

Ибн Манзурнинг "Ал-мунтахаб" китобидан.


/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚИССАДАГИ ИБРАТ - 121
Муҳаммад ибн Яҳё Марвазий айтади:
"Бир куни Ҳорун ар-Рашид билан овқатланаётган эдим. Халифа бошини кўтариб бир ходимини чақирди. Унга форс тилида гапирди. Шунда мен унга:
- Эй мўъминлар амири! Агар унга бирор-бир сирни айтмоқчи бўлсангиз айтманг. Чунки мен форс тилини биламан!-дедим.
Ҳорун ар-Рашид мендан хурсанд бўлди ва деди:
- Эй Абу Бакр! Бу ишинг мурувватдандир!".

Ўзингизга қаратилмаган гапни эшитмаслик ва унга қулоқ солмаслик мурувватдандир. Сизга аҳамияти бўлмаган нарсани билишга интилиш мурувватсизликдир. Ўзингиздан беркитилган нарсани билишга интилаверишингиз шилқимликдир!
Абу Ҳайён Тавҳидийнинг "Ал-имтоъ вал муонаса" китобида келади:
Амр ибн Ос розиёллоҳу анҳу айтади:
"Менга бир жориянинг гапи жуда қаттиқ таъсир қилган. У жория усти ёпилган бир идишни олиб кетаётган экан. Мен ундан: "Идишингда нима бор?", дея сўрадим. Шунда жория деди:
"Унда нега идишнинг устини ёпдим?!".

Хотинингиз ижтимоий тармоқлар орқали онаси ёки синглиси билан гаплашса уни текширишда сизда ҳуқуқ йўқ. Унинг изнисиз кўришингиз, текширишингиз мурувватдан эмас. Идиш ёпиқ тураверсин.
Аёллар онаси билан гаплашса яйрайди. Бу уларнинг табиати. Улар бизга шикоят қилишмаяпти, бир нарсани ўзгартиришни хоҳлашмаяпти. Нима учун энди ёпиқ идишни очишга ҳаракат қиламиз?!
Нима учун билишга ҳаққимиз бўлмаган нарсани билишга интиламиз?!
Дугоналарнинг ўз сирлари бўлади. Жосуслик қилманг!
Эркакларга тегишли гаплар аёлларга ҳам тегишли.

Масалан бир қизнинг фотиҳаси бекор бўлди. Албатта бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Бу сабаблар билан сизнинг нима ишингиз бор?! Нега энди ковлаштирасиз?!
Беҳуда ишларни тарк қилиши мўъминнинг исломи гўзаллигига далолат қилади!

Қўшнингизникига меҳмон келади. Уларнинг кимлиги ва нима учун келганининг сизга нима қизиғи бор?!
Шилқимлик ҳам ўлсин!

Уйлар сирлардир. Пардани йиртишга ҳаракат қилманг. Инсонларнинг айбини қидирманг. Акс ҳолда Аллоҳ ҳам сизнинг айбингизни қидиради. Ким бир мусулмоннинг айбини, сирини яширса Аллоҳ ҳам унинг айбларини яширади!

Сизга етиб келган нарсани яширинг. Етиб келмаган нарсани билишга қизиқманг. Баъзан билмаслик ҳам неъматдир. Гоҳида билиш ҳам дард бўлади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҲАЁТ...
Умму Шурайк розиёллоҳу анҳо ўзини Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга тақдим қилди. Аммо Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни қабул қилмадилар. Умму Шурайк сўнгра турмуш қурмади ва шу ҳолида вафот этди.
Тарих китобларида келади:
"Карима Марвазийя илм ва ҳадисда моҳир олима эди. У юз ёшда вафот этди. Турмуш қурмасдан бокира ҳолида дунёдан ўтди.
Оиша бинт Аҳмад Қуртубийя Андалуснинг илм, фиқҳ ва шеъриятда энг билимдон олимаси эди. У ҳам турмуш қурмасдан вафот этди".

Ҳаёт, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқадиган эркаклар билан гўзалдир. Аммо ҳаёт дегани эркаклар дегани эмас!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ТАЪЗИЯ
Қудуқнинг торлигидан жаннатнинг кенглиги сари...
Эй фарзандимиз Райён! Аллоҳ сени раҳматига буркасин. Ота-онангга сабри жамил берсин!
Сен бизга битта уммат эканлигимизни, отамиз битта, онамиз битта, қонимиз битта, қалбимиз битта эканлигини эслатдинг!
Тинчгина ухла. Жаннатда тонг оттир!
Сен биздаги инсонийлик шуъурини уйғотдинг!
Аллоҳ бошқа фарзандларимизни сенинг бошингга тушган балодан асрасин!
Марокаш халқига ўзимизнинг таъзиямизни изҳор қиламиз!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ФОШ БЎЛАДИ
Боши берк кўчага кириб қолганингда ифлос табиатинг фош бўлади.
Фитналар пайтида фикринг қанақалиги фош бўлади.
Ҳокимиятга чиқсанг ахлоқинг қанақалиги фош бўлади.
Молга эришсанг парҳезкорлик ҳақидаги даъвойинг фош бўлади.
Обрўга эришсанг аслу-наслинг қанақалиги фош бўлади.
Қийинчиликда қолсанг ҳақиқий дўстинг кимлиги фош бўлади.

Доктор Мустафо Сибоий роҳимаҳуллоҳ.

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

КИМ БУНИ БОЛАСИ ТУФАЙЛИ БЕЗОВТА ҚИЛДИ?
Саҳобалар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга сафарда эдилар. Тасаввур қилинг, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан сафар қилишдан ҳам ажиб иш борми?!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам олдингизда юрсалар, сиз эса у зотга қалбингизни қип-қизил гилам сингари тўшасангиз. У зот муборак оёларини қалбингиз гиламига қўйсалар. У зотнинг юзларига яқиндан боқсангиз, бир сония ҳам кўзларингиздан ғоиб бўлмасликлари учун киприк қоқишни истамасангиз. У зотнинг сўзларини эшитсангиз, у зотнинг сўзларини лойқалатмаслиги учун бошқа сўзларни эшитишни истамасангиз. Сўнгра намоз ўқиш учун у зот саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ортларида саф тортсангиз!

Ибн Масъуд розиёллоҳу анҳу айтади:
“Ўша куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам бизни ташлаб бир иш билан кетдилар. Биз сўфитўрғайни кўриб қолдик. Унинг иккита жўжаси бор эди. бизлардан биров унинг жўжаларини олди. Сўфитўрғай бизнинг атрофимиздан айланиб учиб безовта бўлди. Болаларидан ташвишда эди. Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам келиб қолдилар. Қушнинг безовта бўлганини кўриб дедилар:
-Ким буни боласи туфайли безовта қилди? Унга боласини қайтариб беринглар!

Қандай ажойиб дин! Қандай ажойиб шариат! Қандай ажойиб пайғамбар! Кичкина бир қушнинг кўнглини синдирмайди.
Муҳаббат дегани эргашмоқдир. Эргашиш эса амалдир. Кимда эргашиш ва амал бўлмаса муҳаббатни қанчалар даъво қилмасин, унинг муҳаббати нуқсонли муҳаббатдир.
Шоир айтади(насрий баёни):
“Агар муҳаббатинг рост бўлганида унга эргашар эдинг. Чунки ошиқ маъшуқасига эргашади!”.
Талоқ туфайли хотинини фарзандларидан ажратадиганлар билсинки, бир қушчанинг фарзанди туфайли безовта бўлишига рози бўлмаган пайғамбар алайҳис салом инсоннинг фарзандларидан жудо бўлиб безовта бўлишига рози бўладиларми?!
Қалбнинг сингани суякнинг синганидан ёмонроқ бўлади. Чунки қалбнинг оғриғи қаттиқроқ бўлади. Синган суяк тезда битиб кетиши мумкин. Аммо синган қалб умуман битмайди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам бировни бошқа биров ранжитишига рози бўлмадилар!
Бошқаларни кулдириш учун мажлисда бир кишининг зиддига гапиришинг унинг қалбини чуқур яралайди. Мажлис тугайди. Кулгулар поёнига етади. Сен устидан кулган киши ёстиққа маҳзун бўлиб бошини қўяди. Эҳтимол сен мазза қилиб кулган ўша кечада у ухлай олмас!
Кўнгил олиш ҳам рўза ва намоз сингари ибодатдир. Бир мискиннинг юзига табассум қилишингиз эҳтимол сиз учун ҳеч нарса эмасдир. Аммо ўша мискинга нисбатан буюк бир ишдир. Сиз табассумингиз билан унинг ўша кунини обод қиласиз, нурга тўлдирасиз, унга инсон эканлигини эслатасиз, унга ҳаётнинг аччиқликлари ундан тортиб олган қадрини англатасиз.
Корхонангизда ишлайдиган бир бечора ишчини бемор бўлганида кўргани боришингиз эҳтимол сиз учун бир неча дақиқадан бошқа нарса эмасдир. Аммо у учун буюк бир совға, бениҳоя катта бойликдир.
Оддий ишчингиздан кеча нега ишга келмаганини сўранг. Сўнгра унинг кўзидаги саодатга боқинг. Ундан ҳол сўраганингиз учун унинг кўзлари бахтга тўлганини кўрасиз. Шундай нарсалар борки, улар сиздан машаққат талаб қилмайди, аммо кўп маънога эга бўлади!
Бошқаларни саодатли қилиш унчалик катта бойлик талаб қилмайди. Буюк қалб бўлса бўлди.
Бошқаларни қайғуга солиш учун яланғоч қиличингиз, кучли муштингиз, ёки шапалоғингиз бўлиши шарт эмас. Биргина аччиқ сўзингиз қиличдан ҳам ёмон яралаши мумкин уларнинг қалбини.
Ҳеч кимни безота қилманг!



/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ФАЙЛАСУФ
(латоиф)
Суқрот айтади:
"Кичкиналигимда барвақт туришни хоҳламас ва ёқтирмас эдим. Бу эса онамга ёқмас эди. Чунки у киши мени бой савдогар бўлишимни хоҳлар эдилар.
Бир куни онам мени бир муаллимнинг ҳузурига олиб бордилар. Онам олдинроқ муаллимга "ўғлимга барвақт туришнинг фойдалари ҳақида гапириб ўғлимга насиҳат қиласиз", деб шипшитиб қўйган эканлар.
Биз келганимизда муаллим менга деди:
- Суқрот! Мен сенга бир гўзал ҳикоя айтиб бераман. Сен эса ундан қандай фойда олганингни гапириб берасан, майлими?
Мен:
-Майли, дедим.
Муаллим деди:
- Иккита чумчуқ бор эди. Улардан бири барвақт турар, ҳашаротларни овлар, жўжаларини боқар эди. Иккинчиси эса кўп ухлар барвақт туришни ёқтирмас эди. У шунинг учун оч қолар эди. Хўш нима фойда олдинг ҳикоядан?
Мен дедим:
- Барвақт турган ҳашаротларни чумчуқ ер экан!".

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…
Подписаться на канал