БИРОДАРНИНГ ДУОСИ
Сафвон ибн Абдуллоҳ розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
"Мусулмоннинг мусулмон биродарига ғоибдан туриб қилган дуоси мустажобдир. Унинг бошида муваккал фаришта туради ва у дуо қилганида фаришта: "Омин!Сенга ҳам шунга ўхшагани бўлсин!', деб туради".
"Саҳиҳи Муслим" дан.
Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ бу ҳадис шарҳида айтади:
"Бу ҳадисда мусулмоннинг ўз мусулмон биродарига ғоибдан қилган дуосининг фазилати зикр қилинган. Агар у мусулмонлардан бир жамоани дуо қилса бу фазилат унинг ўзига ҳам ҳосил бўлади. Агар барча мусулмонларни дуо қилса бу ҳам ҳосил бўлади. Салафлар ўзларига бирор нарса сўрамоқчи бўлишса уни биродарларига сўрашар эди. Чунки бу дуо ижобат бўлар, унинг ўзига ҳам сўраган нарсаси берилар эди".
"Саҳиҳи Муслимнинг шарҳи" китобидан.
-----------
Биродарлар! Аллоҳ сизларга икки дунё саодатини берсин. Ўзидан ўзгага муҳтож қилмасин. Барчангизнинг гуноҳларингизни мағфират қилсин. Ўзи томонидан илм ладуний, илм Раббоний ато қилсин сизга! Илмингизга амал қилиб динимиз ва миллатимиз хизматида қоим бўлишни насиб қилсин. Охиратда фарзандларингиз ва молингиз сизга душман бўлмасин! Омин!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ТЕГИРМОН АЙЛАНТИРДИ
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг райҳоналари бўлмиш Фотима розиёллоҳу анҳо тегирмон айлантиравериб қўллари қавариб кетганидан, мешда сув ташийвериб елкалари шилинганидан, уй супуриб кийимлари чанг бўлганидан турмуш ўртоқлари Али розиёллоҳу анҳуга шикоят қилдилар. Али розиёллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга асирлар келганини, у кишидан ходим сўрашларини айтдилар.
Фотима розиёллоҳу анҳо Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бордилар. У кишининг ҳузурларида бир неча кишилар бор экан. Уларнинг олдида эҳтиёжларини айта олмадилар. Оиша онамиз розиёллоҳу анҳуга секин нима сабабдан келганларини айтдилар ва қайтиб кетдилар.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларидан кишилар кетганидан сўнг Оиша онамиз розиёллоҳу анҳо Фотима розиёллоҳу анҳонинг келганларини айтдилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Фотима розиёллоҳу анҳонинг уйларига бордилар. Улар ухламоқчи бўлиб туришган экан. Киришга изн сўрадилар. Сўнгра кириб уларга дедилар:
-Сизларга ходимдан ҳам яхшироқ нарсани айтайми? Ухлаш учун тўшакка кирсангиз ўттиз уч марта такбир айтинг, ўттиз уч марта тасбиҳ айтинг, ўттиз уч марта таҳмид айтинг. Ана шулар сиз учун ходимдан яхшироқдир!
Бутун дунё аёлларининг саййидаси, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг жигарпоралари бўлмиш Фотима розиёллоҳу анҳо тегирмон айлантиравериб қўллари қавариб кетибди. Сув ташийвериб елкалари шилинибди. Уй супуравериб кийимлари чанг бўлибди. Бу билан Фотима розиёллоҳу анҳонинг қадрлари эрлари наздида камайдими, оталари наздида камайдими, Роббилари наздида камайдими?!
Аслида аёл кишига уй ишларида ёрдам берадиган ходиманинг бўлиши айб эмас. Уй ишлари аёлларимизни эзиб ташлайди. Оиласига моддий кенгчилик ва иқтисодий жаннат яратиб қўйган эркак ҳақиқий мард ва олийжаноб эркакдир. Хотинига ходима ҳозир қилиб бериш гуноҳ эмас. Қизининг эҳтиёжи борлигини билиб унга ходима ҳозирлаган ота ундан ҳам олийжаноброқдир. Аммо бу иш уйдаги вожиботларни эрнинг зиммасидан соқит қилмайди. Эр ҳатто уй ишларида хотинига ёрдамлашиб туриши гўзал муомалот ва суннатдандир.
Аммо бугун шунга мубтало бўлдикки, баъзи овозлар “аёл ҳуррияти” номи остида сатр ва яширишга асосланган хонадонларни бузиш ва барбод қилишга уринишаяпти. Уйида ўтирган муслимани чўридек эзилган қилиб кўрсатишаяпти. “Бу башариятни хорлашдир!”, деб жар солишаяпти. Хотиннинг оиласини ўз қўли билан овқатлантиришида, эри ва фарзандларининг кийимларини ўзи ювишида, уйларини ўзи тозалашида қанақа хорлик бор билмадим!
Агар бу ишларни машаққат дейилса бунга муҳаббат бармоқлари ила имзо қўямиз. Аммо бу ҳаёт. Бунда ҳамманинг ўз ўрни бор. Ҳар бир ишда қийинчилик бор. Аммо мавзудан чеккага чиқиб буни қуллик дейиш, аёлларни хорлаш дейиш аҳмоқона даъводир. Аёлнинг озодлиги унинг фитрати бўлмиш оналик, завжалик ва уй бекасилигидан мосуво қилиш билан бўлмайди. Аёлнинг озодлиги уларни гап билан ҳам, амал билан ҳам тақдирлаш билан бўлади. Уларга ширин гапларни гапириш билан бўлади. Вақти-вақти билан уларга совғалар бериб, қучоқлаб, пешанасидан ва қўлларидан ўпиб ҳаётда уларнинг роли катталигини айтиб мақташ билан бўлади.
Фотима розиёллоҳу анҳо чўри эмас эдилар. У кишини ҳеч ким хорламаган эди. аммо уй ишлари у кишини чарчатган эди. Али розиёллоҳу анҳунинг ходима олиб бермаганларига сабаб пуллари йўқлиги эди. Мақсад Фотима розиёллоҳу анҳони қийнаш эмас эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам Фотима розиёллоҳу анҳога ходима бермадилар. Зеро у киши одил эдилар. Агар Фотима розиёллоҳу анҳога ходима берсалар, Мадинадаги бошқа аёлларга ҳам ходима беришлари лозим бўлиб қолар эди.
Азиз аёлларимиз! Сизлар ҳар қанча фахрлансангиз арзийди. Чунки сизлар бўлмасангиз уй ҳам бўлмайди, тирикчилик ҳам давом этмайди. Ҳар-бир амалда ажрни ҳис қилинг. Уйда қилган ҳар-бир хизматингизда савобни ҳис қилинг. Эркак кишининг хотинининг оғзига соладиган биргина луқмасида садақанинг ажри бўлса, аёлнинг оиласи учун бу луқмани пишириб бериши, уларга чиройли тақдим қилиши, оиласининг кийимларини ювиши нега савоб бўлмасин?!
Табассум ҳам саломга ўхшайди. Уни кўрдингизми жавоб қайтаринг!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
МУРОҚАБА
Ўзни бино қилишнинг энг кучли йўли "Аллоҳ кўриб турибди"га амал қилишдир.
Ўзни барбод қилишнинг энг кучли йўли эса "Одамлар нима дейди?!"га амал қилишдир!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ҚАСАМ...
Қасам ичиб айтаманки, Сурияда бўлган воқеалар агар Австралиядаги кенгуруларда ёки Африкадаги маймунларда бўлганида бутун дунё ҳайвонлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ташкилотлари бақир-чақир қилиб тўполон қилиб ташлашар эди!
Доктор Тоҳа Ҳомид ад-Далимий
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Билдимки, баъзилар бизни айбларимиз учун эмас, фазилатларимиз учун ёмон кўришар экан!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Кўзларнинг ўз кўриниши, жим туриб сўзлаши бор. Бу эса айтилган гапдан, ёзилган сўздан фасоҳатлироқдир!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ҚИССАДАГИ ИБРАТ - 12
Доғистон халқининг масали бор. Бир мушук сичқонларнинг қишлоғини эгаллаб олибди. У ҳар куни ўнтадан ортиқ сичқонни ўлдира бошлабди. Сичқонлар йўқолиб кетишига оз қолибди.
Мушук ўзининг маъшуқаси билан овора бўлганда сичқонлар буни ғанимат билиб ўзаро мажлис ўтказишибди. Муаммога ечим излашибди. Сичқонлар ичида "Ҳаким" лақабли ёши улуғ тажрибали сичқон бор экан. Ўша ёши улуғ сичқон уларга шундай дебди:
- Мушук бизга тўсатдан ҳужум қилаяпти. Биз билмай қолаяпмиз. Унинг қўли юқорилигининг сабаби шунда. Ундан қутилишнинг биргина йўли бор.
Сичқонлар Ҳакимдан сўрашди:
- Эй Ҳаким! Муаммонинг ечимини айт!
Ҳаким деди:
- Ичимиздан кимдир мушук ухлаб ётганида унинг бўйнига қўнғироқ боғлаб қўйиши лозим. Ана шунда биз унинг ҳужумидан огоҳ бўламиз.
Сичқонлар қариянинг маслаҳатидан таажжубланишди. Энди фақат бу режани амалга ошириш қолди. Ҳаким бу режани амалга оширадиган мард сичқонни топиш учун уларга бирма-бир қаради. Уларнинг ҳар-бири бу вазифани бажармаслик учун баҳона кўрсатди. Улардан бири "мен югура олмайман" деди. Бошқаси "менинг кўзим ўтмасроқ" деди. Яна бири "мен беморман" деди.
Шундай қилиб режа ижро этилмасдан қолиб кетди. Мушук қишлоқдаги сичқонларни охиригача еб битирди.
Қадимгилар: "Режасиз мақсад орзудан бошқа нарса эмас!", дейишган.
Мен айтаманки, ижро қилиш шижоати бўлмаса режа худди қоғоздан ясалган уйга ўхшайди. Унда яшаб бўлмайди. Ёки кеманинг расмига ўхшайди. Унда денгизга чиқиб бўлмайди.
Бизнинг кўпчилигимизда режа бор. Аммо унинг ижроси йўқ. Нега энди доим бир жойда тураверамиз. Худди тебратма стулга ўтиргандекмиз. Қимирлаймиз-у ҳеч қаерга етиб бормаймиз.
Бир дўстимиз билан хусуматлашамиз. Сўнгра у билан ўтган ширин дамларимизни хотирлаймиз. Ундан узр сўраш учун бир қадам олдинга ташлаймиз. Мутакаббирлик бизни икки қадам орқага қайтаради. Вақт ўтган сари ордаги масофа узайиб боради. Ўлиб кетсин кибр!
Арзимаган дунё учун ака-уканинг ораси бузилади. Аслида бунга дунёни фидо қилса ҳам етмайди.
Уларнинг бирортаси ўртани ислоҳ қилиш учун ҳаракат қилмайди. Бири вафот қилганидан сўнг бошқаси кўз ёшини сел қилиб юради. Таъзияни қабул қилиб ўтиради. Вақт ўтганидан сўнг йиғлаш фойда бермайди. Тирикларнинг қўлига берилган бир дона гул ўликнинг қабрига қўйилган бир боғ гулдан афзалдир.
Ҳаётда журъат керак бўлади. Нафсга адаб бериш, уни ҳаққа ундаб туриш лозим. Нафсимиз ёш болага ўхшайди. Агар уни ўз ҳолига қўйсак ҳаётни ўйин-кулгу билан ўтказиб юборади. Агар унинг қўлидан тутиб одоб берсак унинг учун гўзал келажак бунёд қилган бўламиз. Ҳеч бўлмаганда шижоат билан зийнатланган солиҳ инсон бунёд қилган бўламиз!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ОДОБ
Муҳаммад ибн Ҳусайн роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Ким қуръонни дунё ва дунё эгалари учун ўқиса демак у қуръоннинг ҳарфларини ёд олиб ҳукмларини зое қилибди. У қуръонни бойларнинг пулини оладиган, ўз ҳожатларини бажарадиган, дунё эгаларини улуғлайдиган, фақирларни таҳқирлайдиган воситага айлантирибди. У агар бойга ёки унинг фарзандига илм ўргатса унинг бойлигини тамаъ қилиб уларга юмшоқ ва чиройли муомала қилади. Агар фақирга ёки унинг фарзандига илм ўргатса унга қўпол гапиради. Чунки унинг пули йўқда.
Агар овози яхши бўлса-ю уни подшоҳлар, амирлар, бойлар чақирса уларга қуръон ўқиб беради, намоз ўқиб беради. Агар фақирлар чақиришса бу унга оғир ботади. Уларнинг пули йўқда.
Одамларга қуръони билан фахрланади. Ўзининг турли қироатларни билишини кишиларга ҳужжат қилади. Қироатлардаги ғариб нарсаларни билишини айтади...
Ўзига ўхшаб ёдламаганларнинг барини айблайди. Ўзига ўхшаб ёдлаган бўлса уларнинг айбини қидиради...
Унинг қалбида хушуъ йўқ. Кўп кулади. Бефойда ишларга берилади...".
Муҳаммад ибн Ҳусайн Ожурий роҳимаҳуллоҳнинг "Қуръон ҳофизлари одоби" китобидан.
/channel/Abdulqodir_Polvonov
"У билан динимни сотадиган, салафларимга оқ бўладиган, нафсимни хорлайдиган, шарафимни булғайдиган, халқим ва тарихимга қарши мени ҳужжат қиладиган нон ўлиб кетсин!".
Башир Иброҳимий роҳимаҳуллоҳ.
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ҚИССАДАГИ ИБРАТ - 11
Имом Байҳақий роҳимаҳуллоҳ Ҳоким роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилади:
Қози ибн Сурайж бир куни Аббосий халифа Муътазиднинг ҳузурига кирди. Халифа қозининг қўлига бир китоб тутқазди ва фикрини сўради. Ибн Сурайж китобни ўқиб кўрди. Унда ҳамма мазҳабдаги рухсатлар, енгилликлар ва уламолар хатосидан иборат барча тойилишлар жамланган эди. Ибн Сурайж халифага деди:
- Эй мўъминлар амири! Бу китобни жамлаган инсон зиндиқдир. Уни ҳибс қилиб дарралаш лозим!
Халифа сўради:
- Нима учун?
Ибн Сурайж деди:
- Мутъага рухсат берганлар қўшиққа рухсат беришмаган. Қўшиққа рухсат берганлар мусиқа асбобларига рухсат беришмаган. Уламоларнинг тойилишини жам қилиб сўнгра уларни олган кишининг динидан ҳеч нарса қолмайди. Унинг дини Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам келтирган дин эмас, ҳавойи нафси бўлади!
Буни эшитган халифа у китобни ёқиб ташлашни буюрди.
Аллоҳ таоло шариатини мукаммал қилиб, дини устунларини мустаҳкам ўрнатганидан сўнг Ўз Набийси саллоллоҳу алайҳи ва салламни қабз қилди. Ундан сўнг фақиҳлар келишди. Улар бу шариатни шарҳлашда, соддалаштиришда ва бобларга солишда ўз фаҳмларини ишлатишди. Улар динни торайтиришмади, балки инсонлар тушуниши осон бўлиши учун, унга амал қилиниши учун инсонларга ёрдамлашишди. Улар ҳам одам, улар ҳам хато қилишади. Фақатгина пайғамбарларгина маъсумдирлар.
Ўша пайтда ҳали барча ҳадислар бугунгидек жамланмаган эди. Мазҳаб эгалари қиёсда ёки истинботда насс етиб келмагани сабабли хато қилишар, шунинг учун баъзан насснинг хилофини айтиб қўйишар эди.
Фуқаҳоларнинг хатоларини жамлаб ундан дин ясаб оладиганлар худди ахлат йиғувчига ўхшашади. Энг яхши нарсаларни уйда қолдириб фақатгина ёмонларини олишганга ўхшашади.
Динда саломат қолиш учун тўрт мазҳабдан бирини тутиш ва ундан юриш лозим. Бу мазҳабларга Аллоҳ ер юзида қабулият берган. Минг йиллардан бери уммат бу мазҳабларни яхши кўриб, ҳимоя қилиб уларга амал қилиб келади.
Таржиҳ ва танлаш бу ижтиҳод сифатларига эга бўлган, усули фиқҳни, мусталаҳул ҳадисни, араб тилини, носих ва мансух илмини яхши англаган мужтаҳидларнинг ишидир.
Қозилар ҳалол бўлган ва фуқаҳолар ихтилоф қилган муомалот фиқҳида инсонларга енгилини танлаб беришлари керак бўлади.
Аммо ҳар-бир инсоннинг ўзи фуқаҳолар қавлларига қараб ўзига ёққанини рожиҳ деб, енгилини дин қилиб олаверса, қийин ва машаққатлисини маржуҳ деб ташлайверса у динни эмас, ҳавойи нафсини дин қилиб олган бўлади!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ИНСОФ ҚИЛИШ КЕРАК
Тожуддин Субкий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Сўфийликни инкор қиладиган фақиҳларни, оқибати хатарли ҳолатда Аллоҳ ҳалок қилганини тажрибада кўрдик!".
"Муъидун ниъами" китобидан.
------------
Соғлом сўфийлар билан бузуқ сўфийлар орасини ажрата олмай уларни бутунлай инкор қилаётганларнинг инсофсизлигидан ҳайратдаман. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда айтади:
"Ким менинг бир дўстимга адоват қилса Мен унга қарши уруш очаман...".
Суратда шариат ва тариқатнинг буюклари Абул Ҳасан Надвий ва Азҳар шайхи Абдулҳалим Маҳмуд роҳимаҳумаллоҳ.
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Гоҳида бировга қалбингизни берасиз, уни яхши кўраман деб ўйлайсиз. Аммо истаган пайтда ундан қалбингизни тортиб олишингиз мумкин.
Аслида яхши кўрган инсондан қалбни тортиб олиб бўлмайди. Ана шу киши биринчи рақамдаги суюкли инсонингиздир!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
РУҲ
Молик ибн Динор роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Жисм бемор бўлса унга таом ҳам, ичимлик ҳам, уйқу ҳам, роҳат ҳам татимайди. Шунингдек руҳ бемор бўлса ва дунё муҳаббатига боғланса унга мавъизалар фойда бермайди!".
Имом Байҳақийнинг "Аз-зуҳдул кабир" китобидан.
/channel/Abdulqodir_Polvonov
МУБОЛАҒА
Иброҳим алайҳис салом Ҳожар онамизни фарзандлари Исмоил билан "гиёҳсиз водий"га жойлаштириб қайтаётиб дуо қилдилар:
"(Уларни)Мевалар ила ризқлантиргин!".
Эътибор берсак, ўша пайтда Маккада бирор-бир гиёҳ унмас эди. Аммо Иброҳим алайҳис салом буни ўйламасдан "мевалар ила ризқлантиргин" деб дуо қилаяптилар.
Ҳамма нарсада реаллик муҳим, аммо дуода эмас. Дуода муболаға қилавериш керак. Ўша пайтда Маккада хилма-хил мевалар бўлиши кишининг хаёлига ҳам келмас эди. Аммо бугун Маккаликлар ва меҳмонлар бошқа жойда учрамайдиган меваларни ҳам истемол қилишмоқда!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Азиз эркаклар! Аёлларимизга идишларни ювишда ёрдам беришимиз эркакликка зид эмас. Улар ювган ва дорда қуриган кийимларни йиғиштириб олишимиз мардликка тескари эмас. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам оламларнинг саййиди бўлсаларда, уй ишларида аҳлларига ёрдам берар, қўйларини ўзлари соғар, кийимларига ямоқ солар, йиртилган ковушларини ўзлари тикар эдилар!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ҒАРБ
Биз ғарбдан фақатгина меросимиздаги Аллоҳнинг фитратига мос келадиган нарсаларни олишимиз даркор. Японлар ғарбдан саноатни олишди. Японлар эътиқод, тил, одоб ва ахлоқ жиҳатидан Европаликларга айланишмади. Улар ишлашди, таъсирланишмади. Улар етакчи бўлишди, бошқалар томонидан етакланмади!
Муҳаммад Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ.
/channel/Abdulqodir_Polvonov
АХЛОҚ МУҲОФАЗАСИ
Бир ижтимоий масаланинг муҳокамаси учун черков вакилларидан бир нечтаси билан учрашдик. Шунда католик роҳибларидан бири мени бир четга тортиб деди:
- Бугун оилалар барбод бўлиш, қадриятлар бузилиш арафасида турибди. Майдонда сиз мусулмонлардан бошқа ҳеч ким қолмади. Илтимос, курашинглар. Тўфон келишидан олдин қадриятларимизни ҳимоя қилинглар. Бу борада биз масиҳийларнинг қўлимиздан ҳеч нарса келмай қолганига анча бўлган. Жамиятдаги ахлоқни муҳофаза қилишда бугун сизлар барча динлардан олдиндасиз!
Доктор Аҳмад ад- Дубаян.
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Суратда ҳижоб. Аёл кишининг бошидаги энг буюк тож ҳижобдир.
Ҳижоб бу оддий рўмол ёки ёпинчиқ эмас. Ҳижоб бу ақида!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ЎТКИНЧИ
Азиз дўстларим! Сабр қилинг
Қуръонингизни лозим тутинг.
Намозларни вақтида ўқинг.
Оғриқларингизга Аллоҳдан савоб истанг.
Бу Аллоҳнинг қадари холос.
Бу дунё тугайдиган имтиҳондир.
Бу дунё бир тўхтаб ўтадиган бекатдан ўзга нарса эмас.
Ишонинг, куни келиб жаннатдаги дарахт соясида бу дунёнинг барча сафсаталаридан кулиб суҳбатлашиб ўтирамиз иншааллоҳ!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Уйланганлар кўп, аммо умр йўлдошига ҳамма ҳам эга эмас!
Айман Ёғий
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ИСЛОМ ФАРЗАНДЛАРИ
Муртадларнинг адабини бериб қўйган Абу Бакр розиёллоҳу анҳу сиёсий билимлардан дарс олмаган.
Форс ва Рум империяларини мағлуб қилган Умар розиёллоҳу анҳуда халқаро қонунлардан диплом бўлмаган.
Бадавлат ва сахий Усмон розиёллоҳу анҳу иқтисоддан дарс олмаган.
Ҳаким зот бўлмиш Али розиёллоҳу анҳунинг фалсафадан дипломлари йўқ эди.
Буюк қўмондон Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳу ҳарбий академияларни битирмаган.
Умматнинг энг ишончли кишиси қўмондон Абу Убайда розиёллоҳу анҳу бошқарув ҳақида бирорта китоб ўқимаган.
Буюк фатҳларни амалга оширган саҳобалар, тобеъинлар ва уларнинг тобелари Американинг ҳарбий лагерларида малака оширишмаган.
Бор йўғи буюк ИСЛОМ уларни бунёд қилган!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
УСТОЗ
Лондон қироллик шифохонасининг юрак касалликлари бўйича маслаҳатчиси Ироқлик доктор Зиё Камолиддин 15 йиллик сафаридан сўнг Ироққа келди. Унинг ташрифи муносабати ила ташкил қилинган кечада қатнашиш учун залга кирмоқчи бўлганида эшик олдида газеталарини йўлакка ёзиб қўйган катта ёшли газета сотувчисига кўзи тушди. Зиё Камолиддин қарияга қараб бир он туриб қолдида ичкарига кириб кетди. Негадир ташқаридаги газета сотувчи қария унинг миясидан чиқмади. Зеҳнини банд қилиб тураверди. Доктор ўриндиққа ўтирди, аммо унинг мияси ҳамон ташқаридаги қария билан банд эди. Анжуманда доктор Зиё Камолиддинга медал топшириш учун уни саҳнага таклиф қилишганда доктор ўрнидан туриб ташқарига чиқиб кетди. У газета сотувчи қарияни қўлидан тортиб ичкарига чорлади. Ҳамма ҳайрон эди. Қария докторга:
- Қўлимни қўйиб юбор болам, нега мени ичкарига тортаяпсан?!- деди.
Доктор:
- Илтимос мен билан юринг!-деди.
Қария докторга қаршилик қилмасдан ичкарига кирди. Докторнинг кўзларидан ёш қуйилар эди. Докторнинг йиғлаётганини кўрган қария ажабланиб сўради:
- Ўғлим сенга нима бўлди? Нега йиғлаяпсан?
Доктор индамасдан қарияни саҳнага тортиб борди. Ҳамма ҳайрон тикилиб турар эди. Шунда доктор қарияни қўлини қўйиб юбориб уни қучоқлади. Унинг боши ва қўлларидан ўпиб деди:
- Устоз Халил! Мени танимадингизми?
- Йўқ, танимадим болам!
- Мен шогирдингиз Зиё Камолиддинман. Менга бошланғич таълимни сиз бергансиз. Сизнинг шижоатлантиришингиз сабабидан мен доимо пешқадам бўлдим.
Устоз шогирдини таниб уни қучоқлади. Зиё Камолиддин ўзига аталган медални олиб устоз Халилнинг кўксига тақиб қўйди ва ўтирганларга деди:
- Аллоҳга қасамки, булар эҳтиромга лойиқ инсонлар. Биз шуларни эътиборсиз қолдириб орқада қолдик, таназзулга юз тутдик. Уларнинг ҳаққини зое қилдик, ҳурматини жойига қўймадик. Уларни муносиб тақдирламадик. Бу киши бизга Бағдодда бошланғич босқичда араб тилидан дарс берган устозим Халил Али бўладилар!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ҚЎЛЛАРИМНИ ТОБУТДАН ЧИҚАРИБ ҚЎЙИНГЛАР!
Султон Сулаймон Қонуний айтган экан:
"Ўлганимдан сўнг қўлларимни тобутдан чиқариб қўйинглар. Халқ билсинки, султон дунёдан қўллари бўм-бўш ҳолда кетаяпти!".
Сулаймон Қонуний Усмонийларнинг буюк султонларидан биридир. Менимча Муҳаммад Фотиҳдан бошқаси ундан олдинда турмаса керак. Фотиҳнинг олдин туришига келсак, унинг кўксида Набавий орден бор:
"Ҳали келажакда Қустантийнийя фатҳ қилинади. Уни фатҳ қилган қўшин қандай ҳам яхши қўшин. Унинг амири қандай ҳам яхши амир!".
Сулаймон Қонуний эса Усмоний султонлар ичида энг узоқ вақт ҳукмронлик қилган султон ҳисобланади. Унинг ҳукмронлиги 46 йил давом этган. У жангларда қўшинни ўзи бошқарар эди. У шарқ ва ғарбдаги пойтахтлар бўлмиш Афина, София, Будапешт, Белград, Қуддус, Димашқ, Бағдод, Қоҳира, Табриз ва бошқаларга ҳукмронлик қилди. Сулаймон Қонуний қуръони каримни, "саҳиҳи Бухорий"ни тўла ёд олган эди. Турк, араб, форс ва серб тилларида эркин сўзлашар эди. Қозилик ва давлат ишларини мустаҳкамлашдаги ислоҳотлари сабабли "Қонуний" лақабини олган эди.
Агар бир фақир киши сизга зоҳидликдан, дунёдан юз ўгиришдан гапирса "ҳа энди бу мажбурликдан, ноиложликдан зуҳддан гапираяпти-да!" дейишингиз мумкин. Агар ғарбу шарққа ҳукмрон бўлган султон зоҳидликдан гапирса бундан ҳайратланмасдан иложингиз йўқ.
Сулаймон Қонуний тириклигида ваъз қилиб юрганидек, ўлганидан кейин ҳам ваъз қилишни истади. У "Биз қанча яшасакда, охири барибир барини ташлаб, қуруқ қўл билан кетамиз", демоқчи бўлди.
Мен ҳаргиз "мол арзимас нарса, уни жамламанг, мол дунёнинг кирлигидир, уни қўйинг!" , демайман. Мен "энг яхши мол солиҳ инсон қўлидаги ҳалол молдир", дейман. Чунки мол ҳаётнинг ғилдирагидир. Олдин ҳам шундай бўлган, бундан кейин ҳам шундай бўлади. Аммо шуни унутмаслигимиз лозимки, мол ҳаётнинг ғилдираги, ҳаётнинг ўзи эмас. У ғоя эмас, василадир.
Акс ҳолда инсон ворислари учун мардикор бўлиб қолади. Бир воқеа ёдимга тушди. Бир киши катта бир миллионерга шофёрлик қилар экан. Миллионер вафот қилиб бутун бойлиги хотинига қолибди. Унинг хотини ҳалиги шофёрга турмушга чиқибди. Шофёр айтади:
"Мен хўжайинимга ишлайман деб ўйлар эдим. Энди билсам хўжайиним бутун умр менга ишлаган экан!".
Мол жамланг, ҳаётингизни гўзал қилинг, шароитларингизни қулай қилинг. Инсон фарзанларини фақир қилиб, бошқалардан тиланиб юрадиган қилиб қолдирганидан кўра уларни бой қилиб қолдиргани афзалдир. Аммо шуни унутмангки, сиз молни яшаш учун жамлаяпсиз!
Шуни унутмангки, ҳаётдаги энг қимматбаҳо нарсаларнинг баҳоси йўқ. Сизни соғиниб кутадиган ота-она бойлик. Сизга муҳаббатли завжа бойлик. Намозининг ортидан сизнинг ҳаққингизда дуо қиладиган солиҳ фарзанд бойлик.
Сизга совуқ шабадани раво кўрмайдиган дўстни дунё молини бериб ҳам топа олмайсиз. Сиҳҳатини йўқотган бойлардан молнинг қадрини сўранг. Фарзанди йўқ бойлардан молнинг қадрини сўранг.
Агар нарсаларнинг қийматини билсак ҳаммамиз боймиз. Бу сайёрадаги беш миллиарддан ортиқ инсон дўзахга кетаётганида сизнинг мусулмон хонадонида мусулмон ўлароқ туғилишингиз Қоруннинг, Фиръавннинг, Намруднинг бойлигидан афзалдир!
Амалдорлар миллат мулкини ўғирлаётганида, уни чет эл банкларида жойлаётганида, ҳаром пул топаётганида, пора олаётганида, халқ мулкини талон-тарож қилаётганида сиз Аллоҳдан қўрқиб, озгина ризққа қаноат қилган ҳолда масжидда сажда қилар экансиз, бу баҳоси йўқ неъматдир!
Ҳаммамиз биламизки, молга дори-дармон сотиб олса бўлади, аммо соғликни сотиб олиб бўлмайди.
Молга ҳашаматли крават сотиб олса бўлади, аммо уйқу сотиб олиб бўлмайди.
Молга латифа китобларини сотиб олса бўлади, аммо кулгуни сотиб олиб бўлмайди.
Биздан талаб қилинадигани, билимимизни сулук ва шуъурга айлантиришдир.
Мен ишонч билан айтишим мумкинки, кўпгина қасрларда кишилар тириклайин кўмилган. Улар қаср эмас, қабр. Муҳаббатни билмаган аёлларнинг қўлидаги билакузук, бўйнидаги тилла мунчоқ кишан ва ғулдан бошқа нарса эмас.
Мол жамланг, уни захира қилинг, аммо тобутга ҳам ундан захира қилиб қўйишни унутманг!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
МАСЖИД ВАЗИФАСИ
Абу Бакр Абҳурий ал-Моликий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Туртус жомеъсига кирдим. Устунларидан бирининг ёнида ўтирдим. Шунда бир киши келиб менга деди:
- Агар қуръон ўқисанг мана қуръон ҳалқаси, қуръон ўрган. Агар қори бўлсанг одамлар сендан қуръон ўрганишсин. Агар фақиҳ бўлсанг ўтириб одамларга фиқҳ ўргат. Агар фиқҳни ўрганмоқчи бўлсанг мана дарс ҳалқаси, фиқҳни ўрган. Бизнинг масжидимизда ҳеч ким бекор ўтирмайди!".
"Тартибул мадорик" китобидан.
--------------
Масжидларнинг ўтмишдаги вазифаси фақатгина намоз ўқиш бўлмаган. Унда илм олинган, илм тарқатилган, зикрлар бўлган, дарслар бўлган. Қадимда масжидлар мадраса вазифасини ҳам ўтаган.
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ШОШИЛМАНГ
Иймон дегани дуо қилсангиз ижобат бўлаверади дегани эмас. Бу шартли иймон бўлиб қолади.
Ҳақиқий иймон шуки, унда дуо қилганингизда юзингизга эшиклар ёпилади, яна дуо қиласиз, осмонингизни булутлар қоплайди, яна дуо қиласиз, оёғингизни тиканлар қонатади. Сиз: "Эй Роббим! Менга қанақанги яхшиликни ирода қилаяпсан?!"- дея дуода давом этасиз!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ЎЛИМ ЧОДИРЛАРИ
(Электр йўқлигидаги ўйлар)
Қизалоқ дунёнинг шафқатсизлигидан, одамларнинг қалби эса ундан ҳам қаттиқлигидан ҳайратда! Аллоҳ уларга сабр берсин, биз бебурдларни мағфират қилсин!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Кутилмаганда учрашиб қолишдаги энг гўзал нарса, унда кутишнинг йўқлигидир!
Маҳмуд Дарвиш
/channel/Abdulqodir_Polvonov