abdulqodir_polvonov | Неотсортированное

Telegram-канал abdulqodir_polvonov - Abdulqodir Samarqandiy

8098

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

Подписаться на канал

Abdulqodir Samarqandiy

ЎЗИНГИЗ
Жанг майдонларининг энг биринчиси ўзингизсиз. Агар ўзингиздан ғолиб бўлсангиз бошқа жангларда албатта ғолиб бўласиз. Агар ўзингиздан мағлуб бўлсангиз бошқа жангларда мағлуб бўлишингиз тайин!

Ҳасан ал-Банно роҳимаҳуллоҳ

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

НЕГА БУНЧА СИНИҚ ҲОЛАТДАСАН?
Мусулмонлар Уҳуддан мағлуб бўлиб қайтишди. Аслида бизни тарбиялайдиган, синиқ қиладиган, бизга хатоларимизни кўрсатадиган мағлубият, бизни туғёнга кетказадиган ғалабадан афзалдир. Аллоҳ таоло бу умматни тарбия қилишни истади. Агар уммат Аллоҳ ва Расулига итоат қилмаса унга нусрат берилмаслигини умматга англатишни ирода қилди.
Яқинларни йўқотиш оғир. Айрилиқ аламлидир. Саҳобалар ҳам инсон. Улар мағлубиятдан маҳзун бўлишди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам амакилари Ҳамза розиёллоҳу анҳуни йўқотиб хафа бўлдилар. Бу яра у зотга токи вафот қилгунларича оғриқ бериб юрди. Аммо ҳаёт давом этади. Улар жароҳатларини боғлашди. Бири бошқасига тасалли берди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам гарчи кўп алам кўрган бўлсаларда, кишиларни энг кўп юпатдилар, уларга тасалли бердилар.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Жобир ибн Абдуллоҳ розиёллоҳу анҳуни кўриб қолдилар. Жобир розиёллоҳу анҳу хафа эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
-Эй Жобир! Нега бунча синиқ ҳолатдасан?
-Эй Аллоҳнинг Расули! Отам Уҳудда қатл қилиндилар. Менга оила ташвиши ва бир дунё қарз мерос қолди!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Аллоҳ отангга қандай муомала қилганини айтайми?
-Айтинг, эй Аллоҳнинг Расули!
- Аллоҳ кимга гапирган бўлса парданинг ортидан гапирган. Аммо У отангни тирилтирди ва бевосита гапирди. Аллоҳ отангга деди: “Эй бандам! Мендан сўра. Сўраганингни бераман!”. Отанг деди: “Эй Роббим! Мени қайта тирилтирсанг, Сенинг йўлингда жанг қилиб яна шаҳид бўлишни истар эдим!”. Аллоҳ азза ва жалла деди: “Вафот қилганлар яна қайтиб дунё ҳаётига қайтмайдилар деб ҳукм қилганман!”.

Иборанинг гўзаллигига қаранг: “Эй Жобир, нега бунча синиқ ҳолатдасан?”.
Гоҳида инсонлар ширин сўздан, елкасини силайдиган кафтдан бошқасини хоҳлашмайди. Улар учун ғам чекканинг, уларнинг маҳзунлиги сенга ҳам оғриқ бергани уларни бахтли қилади. Сахийлик фақатгина мол билан бўлмайди. Эътибор ҳам саховатдир. Гоҳида тасалли бериш бутун дунёнинг молидан афзал бўлади. Буни ҳаётингизда татбиқ қилиб кўрганмисиз? Дўстингиз хафа бўлганида ундан ҳол сўраганмисиз? Унинг учун ғам чекаётганингнизни ҳис қилдирганмисиз унга? Унинг бошидан ғамни аритиш учун унинг ёнида турганлигингизни англатганмисиз унга? Ёки фақатгина ўзингиз яхши бўлсангиз бўлдими, бошқалар билан ишингиз йўқми?!
Жобир розиёллоҳу анҳу отасини дин ва шариатни ҳимоя қилиш йўлида шаҳид бўлганини билар эди. Унинг ҳаётини охирги лаҳзалари Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг байроқлари остида ўтган эди. Қандай гўзал хотима! Аммо уни фақатгина отасининг охиратдаги аҳволи ҳақидаги яхши хабаргина юпатиши мумкин эди.
Мусибатзада инсонларга тасалли бериб таъзия изҳор қилмоқчи бўлсангиз унга маййитнинг яхшиликларини, гўзал ахлоқларини гапиринг. Унинг яқинларига бугун маййит инсонларнинг қўшничилигидан Аллоҳнинг қўшничилиги томон сафарга чиққанини айтинг. Бу мусибатзадалар қалбига малҳам бўлади.
Ҳадисда Жобир розиёллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг отасининг қарзини узганларини гапирмаган. Аммо Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилганлар. Буни фақатгина Жобир розиёллоҳу анҳунинг отасига эмас, бошқаларга ҳам қилганлар. Мол кўпайганида кишиларга қараб шундай деган эдилар: “Кимдан мол қолса у меросхўрлариники. Кимдан қарз қолса у бизнинг гарданимизда!”.
Гоҳида бир инсон шифохонада вафот этади. Унинг гарданида меросхўрларига ҳам оғир келадиган қарзлар қолади. Уни тўлаш имконсиз бўлади. Сиз уларнинг аҳволини биласиз. Улардан дарҳол ҳол сўранг. Оқил инсон инсонларнинг муҳтож эканлигини билса улар ёрдам сўрамасдан ёрдамга шошилади. Уларда қарз оғирлиги ва яқинларини йўқотиш ғами бирга жамланмасин!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ТОРТИШ КУЧИ
Азизим Ньютон! Сенга ҳақиқий тортиш кучи ҳақида гапириб берайми?!
Саксондан ошган отахонни қўлидаги асоси билан масжид томон тортаётган куч ҳақиқий тортиш кучидир!
Гуноҳ қилишга танасининг кучи етадиган ёшларимизни шаҳвоний истакларидан воз кечтириб, уларни Аллоҳнинг дини ва розилигини топиш сари тортаётган куч ҳақиқий тортиш кучидир!
Молларини яхши кўришсада, фақирларга яхшилик қилишлари учун, бевалар ва етимларнинг ғамини ейишлари учун бойларимизни фақирлар томон тортаётган куч ҳақиқий тортиш кучидир!
Ота-онамни зиёрат қилай деб, ота-онаси яхши кўрадиган таомни сотиб олиб отасининг уйига зиёратга келадиган ёшларни ота-она томон тортадиган куч ҳақиқий тортиш кучидир!
Сафарга чиққан эркакларимизни оиласи томон тортадиган куч ҳақиқий тортиш кучидир!
Ёшларимизни телефонлари, ижтимоий тармоқлар васваса қилсада, уларни китоб ўқиш томон тортадиган куч ҳақиқий тортиш кучидир!
Толиби илмларни дўстлари илмдан чалғитмоқчи бўлиб дунёлари ила васваса қилишганда уларни устозлари томон тортадиган куч ҳақиқий тортиш кучидир!
Қачон ҳажга, умрага борар эканман дея, топган пулини жамғариб юрадиган мусулмонларни Макка ва Мадина томон, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг равзалари томон тортаётган куч ҳақиқий тортиш кучидир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚИССАДАГИ ИБРАТ - 5
Хитой императорининг маслаҳатчиси Чоко Лёнг душман билан тил бириктиришда айбланди. Ваҳоланки, у айбсиз эди. Император уни қатл қилишга қасд қилди. Аммо далили бўлмаганлиги учун уни хоин деб айблай олмас эди. Шунинг учун маслаҳатчи бажара олмайдиган бир ишни унга буюриб, бажара олмагач уни қатл қилмоқчи бўлди.
Император Чоко Лёнгга уч кун ичида Хитой қўшинини юз мингта камон ўқи билан таъминлашини амр қилди. Бу иш амри маҳол эди. Хусусан улар шаҳар ташқарисида турган вақтда умуман мумкин эмас эди. Чунки ўқ сотиб олишнинг ҳам, уни ясашнинг ҳам иложи йўқ эди.
Аммо ўз заковати билан танилган Чоко Лёнг бунинг йўлини топди. Йигирмата қайиқ топиб уларни қамиш билан тўлдирди. Қамишларни бир-бирига ёпиштирди. Кечқурун туман тушганида қайиқларни душман томон қўйиб юборди. Душман буни ҳарбий ҳаракат деб хаёл қилди. Ўзлари томон келаётган нарсанинг нималигини улар билишмас эди. Яқинлашганда аниқлаш эса таваккал қилиш эди. Шунинг учун улар қайиқларга қараб камондан ўқ отишди. Ўқлар қамишларга қадалиб зарарланмаган ҳолда қолди. Икки соатлардан кейин Лёнг қайиқларни тортиб келди. Қамишлардан юз мингдан ортиқ камон ўқини суғуриб олди. Уларни императорга тақдим қилиб буйруғини қандай бажарганини айтди.
Император маслаҳатчисидан узр сўради. Ишлар яна ўз ўрнига тушиб кетди.

Баъзилар билан муомала қилиш худди мина кўмилган далада юришга ўхшайди. Сал хато қилсанг портлаб кетасан. Ана шунақа инсонлардан воз кечиш керак. Доимо эҳтиёт бўлиб қилинадиган алоқадан ёмони йўқ. Битта сўз гапиришдан олдин минг марта ҳисоб-китоб қиласан. Қиладиган тасарруфларингни уларнинг мезонида ўлчашга мажбур бўласан.
Хато қилсангда, ўзингни улар олдида эркин тутадиган кишиларнинг этагини маҳкам тут.
Доимий имтиҳонда бўлишдан оғири йўқ. Уларга доим ўзингни дўст эканлигингни исботлаб туришинг керак. Бу кетишда сен ҳаётни уруш майдонидек кўрадиган бўласан. Бу майдонда сулҳ йўқ. Фақат уларни рози қилишинг керак. Ўйлайманки, ҳеч ким бунақа ҳаётни истамаса керак!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ОНА
Онам менинг ўқишим учун узукларини сотдилар. Синглимни турмушга узатиш учун билакузукларини сотдилар. Укамнинг беморлиги сабабли мунчоқларини сотдилар. Бирорта тақинчоқлари қолмади.
Мен ўқишни битириб хорижга кетдим. Ҳафтада икки кун гаплашар эдим онам билан. Соғинчдан йиғлаганлари сабабли гапларини зўрға тушунар эдим. Синглим бадавлат кишига турмушга чиқди. Ҳозир бекаму-кўст яшаяпти. Барча орзуларига эришди. Укам эса машҳур футболчи. Биринчи шартномасидан бери уйга қайтмабди ҳали.
Бир неча йиллар ўтди. Шамол эшикни тақиллатса ёки қўшниларимиз эшигимизни тақиллатишса бизни келди деган хаёлда онам ялангоёқ эшик томон югурар эканлар. Аммо бизни эшикда кўрмагач кўз ёшлари билан қайтар эканлар.
Онам вафот этиб кетдилар. Эски рўмолчалари ичидан оёққа тақиладиган тақинчоқлари чиқди. Фарзандларимдан бирортаси бемор бўлиб қолса керак бўлар деган хавфда яшириб қўйган эканлар!

Абдулмунъим Омир.
Жазоир.

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Аллоҳни яхши кўрадиганлар Унинг махлуқларига азият беришмайди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Уйда ота-онанинг овози эшитилиб туриши бу энг гўзал ва энг катта неъматдир. Ишонмасангиз ота-онаси йўқлардан сўраб кўринг!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Бошқаларга биз тақдим қиладиган энг катта яхшилик, ташвишли бошлар учун энг хавфсиз фикр бўлмоқлигимиздир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Бир куни у менга деди: "Ё мени танлайсан ёки китобни!".
Ўшандан бери ҳар гал янги китоб сотиб олганимда уни эслайман.

Агата Кристи

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Подшоҳ фуқароларига ҳамма кечаси бир пақирдан сут олиб келиб ҳовузга қуйишини айтиб буйруқ чиқарибди. Одамлар ўзларича “мен бир пақир сув олиб бориб ҳовузга қуйсам кечаси ким билиб ўтирибди”, деб ҳовузга тун қоронғусида бир пақирдан сув қуйишибди. Эртаси куни эрталаб подшоҳ қараса ҳовуз тўла сут эмас, сув турган эмиш.
Ҳеч ким ўз чегарасида турмади. Ҳамма бошқаларнинг ҳовузни тўлдиришини кутди. Қисқасини айтганда бизнинг бугунги аҳволимиз ана шундай!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Ўз халқига қарши бошқа давлатдан ёрдам сўраш, худди ўз оиласига қарши бошқа оиланинг отасидан ёрдам сўрашга ўхшайди!
Ҳеч бўлмаганда бу иш бир отанинг ўз оиласига "сенлар менга ҳеч ким эмассанлар!", дейишига ўхшайди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ПИШИТИШ
Имом Мужоҳид ибн Жабр роҳимаҳуллоҳ қуръони каримни ибн Аббос розиёллоҳу анҳуга ўттиз марта ўтказиб олган. Шуларнинг учтасида ҳар-бир оятнинг нима ҳақида, қаерда, қачон ва ким ҳақида нозил бўлганини сўраб олган. Буюк қориларимиз ўз шайхларида қуръон хатмларини ана шундай такрор-такрор ўтказиб олишар экан. Бу билан устозларига яқинлашишар, қуръоний билимларини янада собит, янада мустаҳкам қилиб пишитиб олишар экан.

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Ўша пайтда Қуртубада 170 та аёл хаттот қуръони каримни куфий хатда ёзар эди.
Европа давлатларида эса аёллар "муқаддас китоб"ни ушлашлари ҳам мумкин эмас эди.

"Андалуснинг қулаши хотиралари".


/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

СУЛУК
Дин бизнинг сулукимизда кўриниши лозим. Одамлар диндор ўқитувчи билан диндан узоқ ўқитувчининг фарқига боришлари керак.
Одамлар диндор савдогар билан диндан узоқ савдогарнинг фарқига боришлари керак.
Одамлар диндор эр билан диндан узоқ эрнинг фарқига боришлари керак.
Одамлар диндор аёл билан диндан узоқ бўлган аёлнинг фарқига боришлари керак.
Қилган ҳажимиздан тасбиҳ ва жойнамоз, ҳамда "ҳожи ака" деган лақабдан ўзга нарсага эга бўлмаслигимиз мусибатдир.
Рўзамиздан фақатгина очлигу-чанқоқлик, ҳамда ажва хурмосининг мерос бўлиши мусибатдир.
Ўқиган намозимиздан фақатгина ётиб-туришни, спорт машқларини мерос олсак, бу мусибатдир. Зеро оғзимиздан "Намоз фаҳш ва мункар ишлардан қайтаради" ояти тушмайди.
Араб саҳросидаги бир тўда чорвадорларни бутун инсониятга етакчи қилган бу дин ҳали-ҳамон олдимизда турибди.
Уларни ўзгартирган жамиятшунослик илми бугун бизни ҳам ўзгартириши мумкин.
Аммо уларнинг биздан бир фарқи бор эди. Улар ўзини Аллоҳга тўлиқ таслим қилган эди. Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳаром деб ундан тийилишар, Аллоҳ ҳалол деган нарсани ҳалол деб уни қилишар эди. Улар Аллоҳ яхши кўрган нарсани яхши кўришар, Аллоҳ ёмон кўрган нарсани ёмон кўришар эди.
Улар Аллоҳга У истаганидек қуллик қилишди. У амр қилганидек Унинг буйруқларини бажаришди. Натижа ҳам шунга кўра бўлди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚИССАДАГИ ИБРАТ -1
Луис 11 чи мунажжимларга ихлос қўйган эди. Ҳатто баъзида сиёсий ҳолатларни ҳам мунажжимлар башоратига қараб ўзгартириб юборар эди.
Шундай буюк қиролнинг оддий мунажжимлар олдида қандай қилиб ўзини бу даражада заиф ҳис қилишини биров унга тушунтира олмас эди. Луис 11 чи ҳатто мунажжимларидан бирини берадиган хабарларини яхши кўргани учун қасрида сақлар эди.
Кунларнинг бирида қиролнинг суюкли мунажжими саккиз кундан сўнг қасрдаги аёллардан бири вафот этишини айтади. Унинг айтгани тўғри чиқиб аёллардан бири ўлади. Шундан сўнг барча, ҳатто қирол ҳам ундан қўрқиб қолишади.
Луис ўзича қарор қилади: "Бу мунажжим башорати тўғри чиқиши учун ҳалиги аёлни ўзи ўлдирган, ёки у ўта даҳшатли даражада даҳо. Икки ҳолатда ҳам уни ўлдирмасам бўлмайди!".
Луис мунажжимни қалъанинг энг юқорисида жойлашган ўзининг хонасига чақирди. Қўриқчиларига: "Мен қарсак чалиб ишора қилишим билан уни қалъадан улоқтирасизлар", деб тайинлади.
Мунажжим келгач Луис сўради:
- Сен ғайбдаги ишларни билишингни айтасан. Ўзингни қачон ўлишингни ҳам билсанг керак?!
- Ҳа, албатта! Мен сиздан уч кун олдин ўламан!

Қирол қарсак чалишга ботина олмай қолди. Аксинча, мунажжимни қаттиқ қўриқлашларини тайинлади.
Мунажжим қиролдан сўнг узоқ йиллар яшади. Одамлар унинг ёлғончилигини билишди. Аммо у ўзининг зийраклиги билан тирик қолди.

Сиёсатчилар, адиблар, файласуфлар, бойлар, мутафаккирлар ва ихтирочилар ҳам одам. Уларнинг ҳам бошқалар каби айблари ва фазилатлари ҳам бор. Биз улар ҳақида берадиган фаришталарча тасаввуримиз уларнинг ҳақиқатини очиб бера олмайди. Чунки биз уларни узоқдан кўрамиз. Айтишади-ку: "Агар бировни яхши кўрсанг яқинлашма. Кўп нарсалар узоқдан гўзал кўринади!"
Бу маълум даражада Достоевскийнинг "Севган аёлингни унутишнинг энг енгил йўли унга уйланишдир!", деган гапига ўхшайди.
Бугун мунажжимликнинг шакли ўзгарди. Бугун фолбин ва мунажжимлар кўчаларда фол очаман деб санғишмайди. Бугун улар бошқача, ялтироқ номлар остида фаолият олиб боришаяпти. Мазмун ўша-ўша, аммо ном бошқача. Бугун кўпчилик фолбинга бормасада, мунажжимлар башоратини газета ва журналлардан кузатади. Билингки, дажжол битта. Мунажжимлар ёлғончилардир. Ғайбни эса фақат ва фақат Аллоҳ билади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚИССАДАГИ ИБРАТ - 6
"Маҳобҳорат" ҳинд халқ достонидир. У эрамиздан олдинги учинчи асрда ёзилган. Браҳманизм дини тобеларидан бири муқаддас китоб Ведани яхши билар эди. Бу китоб ҳиндулар наздидаги тўртта муқаддас китобдан биридир. Бу киши жуда моҳир жангчи ҳам эди. У подшоҳ бўлмоқчи бўлган биродарига ўзининг илми ва жангдаги маҳорати билан ёрдам берди. Ниҳоят дўсти подшоҳ бўлди. У қачон подшоҳ бўлган дўстини кўрса унга: "Марҳабо дўстим!", дер эди.
Бир куни подшоҳ браҳмага деди:
-Биз олдин дўст эдик. Бизнинг дўстлигимиз салтанатга ва имкониятга эришиш учун эди. Сен билан дўстлашганимга сабаб, бу дўстлигимиз менинг манфаатларим учун зарур эди. Энди эса бой инсон фақирга дўст бўлмайди, кучли инсон заифга дўст бўлмайди. Эски дўстга ким ҳам муҳтож бўлар эди?!

Ношукрлик қандай ҳам қабиҳ иш. Кўзлари кўр инсон кўзи очилиши билан асосини синдириб ташлаши, ўзини суяб юрган қўллардан нафратланиши қандай ҳам қабиҳ нонкўрлик!
Бир кишини бир умр суяйсиз, унга суянадиган елка бўласиз. Аммо у сизни синдиради. Бундан аламлиси йўқ!
Энг оғриқлиси сиз бир киши униб-ўссин деб уни унумли тупроққа экасиз. У эса сизни суғуриб ташлайди. Кесилаётган дарахтга болта эмас, бир вақтлар дарахтнинг бир қисми бўлмиш болтанинг сопи оғриқ беради.
Абу Тамомнинг ажойиб гапи бор:
"Хурсандлик пайтида ёнида туришингга энг муносиб киши, сен хафа бўлганингда ёнингда турган кишидир!".
Олийжаноб инсонлар бой бўлиб хотиржам бўлишганда, оғир кунларида ёнларида турган кишиларни унутишмайди.
Асли тоза инсон ўз томирини ёмон кўрмайди. Яхшиликка нонкўрлик қилмайди. Балки ўзига қилинган яхшиликни қайтариш фурсатини кутиб юради. Аллоҳ таолога вафо каби мақбул амал йўқ. Шунинг учун ота-онага қилинадиган яхшиликни Ўзининг ибодати ила ёнма-ён зикр қилди. Ота-онага оқ бўлишни энг қабиҳ гуноҳлардан деб зикр қилди. Зеро вафолиларгина вафолиларни яхши кўради.
Маълум бир даражага эришганидан сўнг ношукрлик ва нонкўрлик қиладиганлар ўзи аслида нонкўр бўлишган. Мансаб ва мартабаси ошганда, моли кўпайганда ахлоқи ўзгарадиганлар аслида ахлоқсиз бўлишган. Мол ва мансаб инсонни ўзгартирмайди, балки ҳақиқатини фош қилади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

АЛЛОҲГА СОДИҚ БЎЛСАНГ У ҲАМ СЕНГА СОДИҚ БЎЛАДИ!
Саҳобалардан бирор киши уни танимас эди. У аъробий саҳродан келиб Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга ҳижрат ва жиҳод учун байъат қилди. Сўнгра бир ғазот бўлди. У аъробий ҳам бошқа мусулмонлар каби диннинг ҳимояси учун отланди. Ушбу ғазотда Аллоҳ мусулмонларга нусрат берди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўлжаларни тақсимладилар. Аъробийга ҳам насибасини ажратиб қўйдилар. У келгач, кишилар унга ўлжани бериб: “Буни сенга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам қолдирдилар!”, дейишди. У ўлжаларни олиб тўғри Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб сўради:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Бу нима?
-Бу сенинг ўлжадаги улушинг.
-Аммо мен сизга бунинг учун байъат қилмаган эдим. Мен мана бу еримдан ўқ еб шаҳид бўлиб жаннатга кириш учун байъат қилган эдим!
У шундай деб томоғини кўрсатди. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга дедилар:
-Агар Аллоҳга содиқ бўлсанг У ҳам сенга содиқ бўлади!
Кейинги ғазотда унинг жасадини кўтариб Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига олиб келишди. Ўқ ўзи кўрсатганидек унинг томоғига қадалган эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
-Бу ўшами?-дедилар.
-Ҳа эй Аллоҳнинг Расули!-дейишди.
Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-У Аллоҳга содиқ бўлди, Аллоҳ ҳам унга содиқ бўлди!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни ўзларининг чопонларига кафанладилар. Унга ўзлари жаноза намозини ўқидилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ўша кунидаги дуолари ичида: “Эй Аллоҳим! Бу банданг Сенинг розилигинг йўлида ҳижрат қилиб чиқди. Шаҳид қилинди. Мен бунга гувоҳман!”, деган дуо ҳам бор эди.
“Агар Аллоҳга содиқ бўлсанг Аллоҳ ҳам сенга содиқ бўлади!”.
Шу гапга тўхталамиз. Жиҳоддаги орзуларингиз ҳақида қанча гапирсангиз ҳам майли. Бомдод намозини доимо масжидда ўқиш ҳақидаги ниятингизни қанчалар мустаҳкам қилсангиз ҳам майли. Қуръонни ёдлаш ҳақидаги орзуларингизни гапираверинг. Агар бой бўлсангиз садақа қилишдаги азиматингиз ҳақида узоқ гапирсангиз ҳам майли. Аммо шуни билингки, инсонлар фақатгина сизнинг зоҳирингизга қараб ҳукм чиқаришади. Фақатгина Аллоҳ таологина сизни ички томонингиздан кўради. У сизни гўзал хитобларингизсиз, балоғатингизсиз, жарангдор баёнотларингизсиз, фақатгина қалбингизга қараб кўради. У сизга қалбингиздаги нарсага қараб ажр ато қилади.
Аллоҳ таоло инсон агар бир яхши амални астойдил ният қилса-ю, уни қила олмаса ҳам, унинг нияти холислиги учун унга ўша амалнинг ажрини бераверади. Чунки у инсон қодир бўлганида ўша амални албатта қилган бўлар эди. Агар инсон қилаётган амалининг ортида риё ёки шуҳратни севиш бўлса Аллоҳ у тоатни қабул қилмайди. Ибн Салул масжидда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ортларида намоз ўқир эди. У дўзахнинг энг чуқур жойидадир. У солиҳ инсонларнинг амалини қилар эди. Аммо қалбида марази бор эди. Инсоннинг инсонлиги қалби биландир!
Асарларда келишича, Мусо алайҳис саломнинг даврларида инсонларга қаҳатчилик ва очарчилик келди. Инсонларнинг қўйларини боқиб юрадиган бир чўпон инсонларга раҳми келганидан тоққа қараб деди: “Эй Аллоҳим! Агар мана шу тоғ олтин бўлганида мен уни бандаларингга садақа қилган бўлар эдим!”.
Аллоҳ таоло Мусо алайҳис саломга ваҳий қилиб деди: “Эй Мусо! Ўша бандамга айт, Мен унинг садақасини қабул қилдим!”.
Доимо ёдингизда турсин, Аллоҳ таоло бизга фақатгина тепадан эмас, балки ичимиздан ҳам назар солади. Бизга бериладиган нарса ниятимизга қараб берилади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

НАТИЖА МУҲИМ ЭМАС
Яҳё алайҳис салом сўйилдилар, Закарийё алайҳис салом арраландилар, Ийсо алайҳис саломни Аллоҳ кўтарди. Улар Аллоҳнинг танланган бандалари бўлишсада уларнинг ҳеч бирига дунёвий нусрат берилмади.
Бандага бериладиган савоб вазифани адо қилганига қарабдир, натижага етишга қараб эмас!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚИССАДАГИ ИБРАТ – 4
Узоқ давом этган жанглардан сўнг Муҳаммад Хоразмшоҳнинг давлати чегараси кенгайиб кетди. Туркиядан Афғонистонгача бепоён давлат барпо бўлди. Унинг кучли қўшини бор эди. Шу орада ёш жангчи Чингизхон Мўғулистон тахтига ўтирди. У жуда кўп совға саломлар билан Хоразмшоҳнинг қабулига келди. Чингизхон Муҳаммад Хоразмшоҳдан унга Ҳиндистон томон тижорат йўлини очиб беришини сўради. Муҳаммад Хоразмшоҳ Чингизхонни менсимасдан: “Ҳой ёввойи! Нега сен менга ўзингнинг тенгинг каби муомала қилаяпсан?!”- деб тилагини бажармади.
Аммо Чингизхон ноумид бўлмади. У иккинчи марта ҳам Муҳаммад Хоразмшоҳнинг қаноти остидан жой топмоқчи бўлди. Кўп совғалар билан Хоразмга карвон жўнатди. Унга олдинги илтимосини айтди. Муҳаммад Хоразмшоҳ ғазабланиб унинг элчиларини жосуслар деган баҳонада бошини олдирди. Тирик қолдирганларини сочларини тагидан олдирди. Чингизхоннинг муомаласини қабул қилиб бўлмас хорлик деб ўйлаб ана шу ҳолатда унинг одамларини қайтариб юборди.
Чингизхон бу каби муомалани ҳатто ўзини буюк ҳисоблайдиган султондан ҳам ўзи учун хорлик ва масхара деб қабул қилди. У Хоразмшоҳга мактуб битди: “Сен урушни танладинг. Айтганингча бўлсин. Ер юзида иккита султон бўлмайди!”.
Чингизхон уруш бошлаб Муҳаммад Хоразмшоҳнинг давлатини шаҳарма-шаҳар истило қилиб келаверди. Пойтахтни эгаллаб уни вайрон қилди Хоразмшоҳ қочиб қолди. Каспий денгизидаги узоқ бир оролда очлик ва хорлик билан вафот қилди. Чингизхон эса Муҳаммад Хоразмшоҳ давлатининг ҳам подшоҳига айланди. Унинг ислом оламига етказган зарарини чамалаб ҳам бўлмайди.

Афсуски, кишилар ўзларига дўст эмас, душманни кўпайтиришади. Тўғри, аслида дўстлигимиз доирасини кенгайтиришимиз талаб қилинмаган. Аммо ҳикмат шуни тақозо қиладики, ҳеч бўлмаганда дўстлигини хоҳламаган кишимизни ўзимизга душман қилмаслигимиз лозим. Чингизхон Муҳаммад Хоразмшоҳдан кўп нарсани истамаган эди. Унинг қаноти остидан жой олмоқчи эди холос. Аслида тажриба меҳмонларни иззат билан кутиб олишни тақозо қилар эди. Ҳеч бўлмаганда ҳоким уруш ва бошқа ҳолатларда ўзининг ўрнини босадиган ўринбосар топиши мақтовли ишлардандир. Хоразмшоҳ Чингизхондан ўзи учун кескир қилич ёки душманларни уриб ҳайдайдиган асо ясаши мумкин эди. Аммо ўзининг такаббурлиги туфайли Чингизхондан салтанатини барбод қиладиган душман ясаб олди!



/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ХАЗИНА
Араблар ичида энг кўп китобга эга бўлган киши Мисрлик Ҳасан Каамий деган кишидир. У 2018 йил 14 декабрда вафот этган. Унинг шахсий кутубхонасида 120.000 дан ортиқ китоб бор эди. Улар ичида жуда ҳам ноёб китоблар ҳам бор эди. У вафот қилишидан аввал китоблари учун 18.000000(Ўн саккиз миллион) доллар таклиф қилишган. Аммо у сотмаган. Миср маданият вазирлигининг ҳисоб-китобига кўра кутубхонада мавжуд бўлган китобларнинг асосий қисми ўта ноёб бўлиб, уларни ҳатто пулга ҳисоблаб бўлмайди. Улар ичида "Васфу Миср" номли китобдан беш нусха бўлган. Шулардан бир нусхаси Америка университетларидан бирига 100.000 долларга сотилган. Бу китобнинг тарихи Мисрни Франция истило қилган даврларга бориб тақалади.
Ҳасан Каамий кутубхонада ҳар куни ўтирар ва: "Хотиним Нажво бу кутубхонада ҳар куни ўтирар эди. Бу ерда унинг гўё руҳи бордек туюлади менга. Шунинг учун бу кутубхонани сотмайман!", деган эди.

Бугун бу кутубхона учун кураш кетаяпти. Курашаётганлар ичида халқаро ташкилотлар, музейлар, даврий нашриётлар ва ҳатто тадбиркорлар бор. Кутубхона масъули Фараҳ Юноннинг айтишича, ундаги кўп китобларга 500 йилдан ошган!

Манба "Жаридатул ватан".

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Ғалабамиз ҳам, мағлубиятимиз ҳам замиримиздан чиқади. Ич-ичидан мағлуб бўлган инсон қалбига бутун дунё жамланиб азимат руҳини пуфламоқчи бўлса-да бунинг уддасидан чиқа олишмайди.
Худди шунингдек, ўз фикрига ишонган кишининг азиматини парчалаш учун бутун дунё жамланса-да бунинг уддасидан чиқа олишмайди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Китоблар мени мутаассибликдан, ғазабдан, жинниликдан, ўзни барбод қилишдан қутқарди. Улар менга муҳаббатни, балки ундан ҳам кўпроқ нарсаларни ўргатди!

Элиф Шафақ

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

КЎЗИМГА КЎРИНМАЙ ТУРИШГА ҚОДИРМИСАН?
Бадр жанги том маънода Ҳамза ибн Абдилмуттолиб розиёллоҳу анҳуники бўлди десак адашмаган бўламиз. Аллоҳнинг шери ўша кунда рўбарўсидан чиққан отлиқ ва пиёда мушрикни қатл қилди. Ахир қандай қатл қилмасин. Унинг лақаби жоҳилиятда “шерлар овчиси” эдику! Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам исломда уни “Аллоҳнинг шери” деб атаган эдилар.
Ҳамза розиёллоҳу анҳу қурайшнинг жон томирига ургани, қурайш Бадрдаги мағлубиятининг асосий сабабчиси Ҳамза роҳиёллоҳу анҳу эканлигини билгани учун қасос олиш пайига тушди. Ваҳший ибн Ҳарб найзани яхши улоқтирар эди. У бу ишнинг устаси эди. унга агар Ҳамзани қатл қилса озод қилинишини айтишди. Шундай ҳам бўлди. Исломнинг энг буюк қўмондонларидан бири қатл қилинди. Ваҳший эса озод бўлди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Маккани фатҳ қилгач, Ваҳший қилмишидан қўрққанидан Тоифга қочиб кетди. Унга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари учун қасос олмасликларини, ислом олдинги гуноҳлардан ўтиб юборишини, агар бориб исломга кирса унинг исломи қабул қилиниб авф қилинишини айтишди. Ваҳший Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келди. Набий алайҳис салом ундан сўрадилар:
-Сен Ваҳшиймисан?
-Ҳа!
-Ҳамзани сен ўлдирдингми?
-Иш сизга етиб келганидек бўлди. Мен сизнинг олдингизга Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, сиз эса Аллоҳнинг элчиси эканлигингизга гувоҳлик бериш учун келдим!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Кўзимга кўринмай юришга қодирмисан?!

Улар қайтиб учрашишмади. Ваҳший розиёллоҳу анҳу сўзида турди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг кўзларига қайтиб кўринмади. У масжидда охирги сафларда турар, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам кўриб қолмасинлар деб бошини пастга тушириб ўтирар эди. Уруш сафларида эса охирги сафларда турар эди. Вафони кўринг!!!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам вафот қилганларидан сўнг Мусайлама Каззоб пайғамбарликни даъво қилиб чиқди. Унга қарши курашга Ваҳший ҳам мусулмон аскарлари сафида чиқди. Ваҳший Мусайлама Каззобни ўша найзаси билан ўлдирди. Кейинчалик у доимо: “Бу найзам билан энг яхши инсон Ҳамзани ва энг ёмон инсон Мусайлама Каззобни ўлдирганман!”, деб юрар эди.

“Кўзимга кўринмай юришга қодирмисан?!”.
Бугун ушбу гапга тўхталамиз. Ислом ўзидан олдинги гуноҳларни йўқотади. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам мусулмон бўлмоқчи бўлиб келган инсон олдин нима иш қилган бўлишидан қатъи назар унинг исломини қайтара олмас эдилар. Гарчи у инсон амакиларини қатл қилган бўлса ҳам...
Шунинг учун Ваҳшийнинг исломини қабул қилдилар. Аммо Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам инсон эдилар. Инсонлик қобиғидан баъзан чиқа олмас эдилар. У киши ҳам бошқалар каби яхши кўрар, ёмон кўрар эдилар. Шунинг учун кўзлари очиқлигида Ваҳшийни кўришни истамадилар.
Ваҳшийнинг исломини қабул қилишлари билан Роббилари шариатини татбиқ қилдилар. Аммо уни кўришни истамаслик у зот саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг шахсий ҳақлари эди. Ваҳшийни кўрсалар амакилари, қўшинлари қўмондони, энг буюк жангчилари бўлмиш Ҳамза розиёллоҳу анҳу ёдларига тушар эди.
Қодир бўлганида кечиримли бўлиш буюклар ахлоқидандир. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам буюк эдилар. Ваҳшийни авф қилдилар. Аммо авф бошқа, бир кишини яхши кўриш бошқа экан.
Гоҳида бизни бошқалар оғир яралайди. Шундай яралайдики, модомики ер-у осмон бор экан у яра битмайди. Гоҳида инсонлар сулҳ қилмоқчи бўлишади. Биз уларни кечирамиз, аммо ёнимизда туришларини истамаймиз. Уларни кўришни истмаймиз. Чунки уларни кўришимиз билан улар етказган жароҳатнинг оғриғи бошланади. Улар етказган жароҳат ҳали-ҳамон тузалмаганини ҳис қиламиз.
Ишларни қайтадан ўз ўрнига тушира олмай турганларни ҳам тушунинг. Улар буни кина-адоватдан эмас, қайта озорланганлари учун қила олишмайди.
Рус ёзувчиси Лев Николаевич Толстойнинг бир гапи бор:
“Инсонлар сенга хиёнат қилишар экан, уларнинг бу иши худди икки қўлингни кесиб ташлаганларига ўхшайди. Сен уларни кечиришинг мумкин, аммо яна қайта қучоқлай олмайсан!”.




/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚИССАДАГИ ИБРАТ - 3
Ўн иккинчи асрда мўғуллар Чингизхон бошчилигида Хитойга ҳужум қилишди. Кўп шаҳарларни эгаллашди. Улар қайси шаҳарни эгаллашса унинг аҳолисини қириб ташлашар эди. Чингизхон ёввойи одам эди. У маданиятнинг қийматини билмас эди. У Хитойни ўзининг чорваларини боқиш учун кенг яйлов шаклида кўрар эди. Шунинг учун ҳам ҳамма Хитойликларни ўлдиришга қасд қилган эди.

Аммо Шо Устой исмли киши Хитойни қутқаришга муваффақ бўлди. Шо аслида Хитойлик эмас эди. Аммо у шу ерда ўсиб катта бўлган, уни худди ўз мамлакати каби севар эди. У жуда зийрак ва ақлли инсон эди. Ўз ақли билан у Чингизхонга маслаҳатчи даражасигача кўтарилди.
У аввало Чингизхонга шаҳарларни вайрон қилмаслик ва аҳолини ўлдирмасликни маслаҳат берди. Бунинг ўрнига улардан жизя олиб молини кўпайтиришни таклиф қилди.
Чингизхон Кайфенг шаҳри томон йўл олди. Узоқ қамалдан сўнг Кайфенгни қўлга киритди. Чингизхон у шаҳар аҳолисини битта қолмай қатл қилишга қарор қилди. Шунда Шо Устой деди:
- Хитойнинг энг буюк муҳандислари, ҳунармандлари ва олимлари шаҳарга қочиб кирган. Уларни қатл қилиш ўрнига салтанатингизни мустаҳкамлаш учун ишлатсангиз бўлар эди!
Чингизхон бу сафар ҳам ишонди. Ҳеч кўрсатмаган раҳматини кўрсатиб шаҳар аҳолисини ўлдирмади.
Шо Устой ўзининг заковати билан Чингизхоннинг ўз маданиятини бино қилиш ғамида юрганини билган эди. Чингизхон ёввойи одам эди. Уни шаҳарларни вайрон қилиш ва шаҳар аҳлини қатл қилиш қониқтирар эди. Аммо унинг нозик жойи ТАМАЪ эди. Шо ана шуни билиб олган эди.

Ҳаммамизнинг нозик томонимиз бор. У худди инсон биноси ичига олиб кирадиган калитга ўхшайди. Ким ана шу калитни қўлга киритса бошқалар қалбига осонлик билан кира олади, уни бир ишни қилишга ёки тарк қилишга кўндира олади.
Мисол учун эридан ажралишни талаб қилиб турган аёлга фарзандлари эслатилса эҳтимол фикридан қайтади. Чунки оналар қалбининг калити фарзандларидир.
Бир савдогар билан шерик бўлмоқчи бўлсангиз ва унга бу шерикликнинг жамиятга фойдаси кўплигини қанчалар таъкидласангиз ҳам токи бундан унинг ўзига қандай манфаат борлигини айтмасангиз таклифингиз фойда бермайди. Зеро савдогарнинг қалб калити фойдадир.
Бахил билан бирор-бир ишда шерик бўлмоқчи бўлсангиз унга аввало ундан ҳеч нарса кетмаслигини, ҳеч нарса йўқотмаслигини гапиринг. Ана шунда у ҳеч қандай тафсилотларсиз сиз билан ҳатто Эверестгача пиёда боришга рози бўлади.
Буларнинг баридан чиқадиган хулоса шуки, агар сиз эшикнинг калитини билсангиз уни бузиш машаққатидан қутиласиз!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

МЕНИНГ ЎРНИМДАН ЖАВОБ ҚИЛ!
Бир куни Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу масжидда Ҳассон ибн Собит розиёллоҳу анҳунинг шеър ўқиётганини эшитиб қолдилар. Умар розиёллоҳу анҳу Ҳассон розиёллоҳу анҳуга танбиҳ бердилар. Аслида Умар розиёллоҳу анҳу шеърни ҳаром демоқчи ёки шоирларнинг қадрини ерга урмоқчи эмас эдилар. Чунки у зотнинг ўзлари: “Тилингиз(қоидалари)ни Роббингизнинг китобидан ва қадимий шеърларингиздан олинглар!”, деган эдилар. Ҳассон розиёллоҳу анҳуни қайтарганларига сабаб фақатгина масжиднинг эъзози учун эди. Умар розиёллоҳу анҳу масжидда фақат қуръон ва ҳадис зикр қилинади деб эътиқод қилар эдилар. Шунда Ҳассон розиёллоҳу анҳу:
-Эй мўъминлар амири! Мен масжидда сиздан афзалроқ инсон бўлганида ҳам шеър ўқиганман!-деди.
Сўнгра Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳуга қараб:
-Эй Абу Ҳурайра! Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг менга: “Эй Ҳассон! Менинг ўрнимдан уларга(мушрикларга) жавоб қил! Эй Аллоҳим! Ҳассонни Руҳул Қудс билан қувватлагин!", деганларини эшитмаганмисан?!-деди.
Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳу деди:
-Ҳа, эшитганман!
Буни эшитган Умар розиёллоҳу анҳу индамасдан уларни ташлаб кетиб юбордилар.
Агар мен муҳаддис бўлганимда бу воқеани Умар розиёллоҳу анҳунинг фазилати ҳақида ворид бўлган ҳадислар ёнида зикр қилар эдим. Фазилат дегани кишининг фақатгина тўғри йўлда бўлиши эмас, балки хатоси ошкор бўлганида ҳақни тан олиши ҳамдир!
“Менинг ўрнимдан уларга жавоб қил!”. Мана шунга озроқ тўхталамиз. Ҳарбий ҳаракатларда Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳунинг қиличига муҳтож бўлган бу дин, фикрий жангларда Ҳассон розиёллоҳу анҳунинг шеърларига ҳам муҳтож бўлган. Холид розиёллоҳу анҳу Ҳассон розиёллоҳу анҳунинг ўрнини боса олмас эди. Ҳассон розиёллоҳу анҳу ҳам Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳунинг ўрнини боса олмас эди. Аллоҳ таоло бизнинг ҳар биримизни алоҳида бир чегарага қўйган. Биз ўзимизга берилган бор куч-қувват билан ўша чегарани қўриқлашимиз лозим. Ўзимизнинг чегарамизни арзимас деб ўйламаслигимиз керак. Қолаверса, ўз чегарамизни бошқаларнинг чегарасидан муҳим деб ўйламаслигимиз керак.
“Қийинчилик қўшини”да Усмон розиёллоҳу анҳунинг моллари Убай ибн Каъб розиёллоҳу анҳунинг қироатидан муҳимроқ эди. Қуръони карим жамланаётган пайтда Убай ибн Каъб розиёллоҳу анҳунинг қироати Усмон розиёллоҳу анҳунинг молларидан, Холид розиёллоҳу анҳунинг қиличидан, Ҳассон ибн Собит розиёллоҳу анҳунинг шеърларидан кўра аҳамиятли эди. Давримиз келганида арслон бўлишимиз керак!
Али ибн Аби Толиб розиёллоҳу анҳунинг Хайбар жангидаги ишлатган қиличлари Абу Бакр розиёллоҳу анҳунинг Билол розиёллоҳу анҳуни озод қилган моллари кабидир. Али ибн Аби Толиб розиёллоҳу анҳунинг қиличлари қул озод қила олмас эди. Абу Бакр розиёллоҳу анҳунинг моллари Хайбарда душманни қатл қила олмас эди. Бу динни тобелари тўлдиришади. Бунда рақобат ва “мен сендан устунман” дейиш йўқ.
Бугунги исломнинг ҳам ҳоли шунақа. Чегаралар хилма-хил, бизнинг ҳар биримиз алоҳида чегарадамиз. Она уйида чегара қўриқлайди. Чунки мардларни етиштириш энг буюк вазифадир. Муаллим синфида чегара қўриқлайди. Чунки жоҳил халқ инсониятни бошқара олмайди, бошқалар томонидан бошқарилади. Мужоҳид ўз чегарасида қилаётган ишни масжид имоми қила олмайди. Масжид имоми қўриқлаётган чегарани бой савдогар қўриқлай олмайди. Шуни билишимиз керакки, садақа-эҳсонлар қиладиган, инсонларга ёрдам берадиган бойнинг чегараси, халқ учун қонини берадиган мужоҳиднинг чегарасидан ёки халқни Аллоҳ томон етаклайдиган масжид имомининг чегарасидан аҳамиятсиз эмас.
Аллоҳ сизни қайси чегарада қўйганига қаранг. Сиз ана шу чегарани ҳимоя қилишингиз лозим. Унинг учун курашишингиз керак. Бизнинг ҳар-биримиз ўз чегарасида турсагина бу уммат ўз буюклигини қайтариб олади.
Бир подшоҳнинг хотини бемор бўлибди. Шифокорлар уни ҳар куни сутда чўмилишини тайинлашибди. Подшоҳ ҳовузни ҳар куни сут билан қандай тўлдиришини билмасдан боши қотибди. Вазирларидан бири подшоҳга халққа бир пақирдан сут солиғи солишни амр қилишини айтибди. Ҳамма кечаси бир пақир сут олиб келиб ҳовузга қуяди, тамом.

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚИССАДАГИ ИБРАТ - 2
Европа халқларининг ҳикояси бор. Бир ғоз отни кўриб қолиб унга беписанд назар билан дейди:
- Мен сендан афзалман. Сенинг барча иқтидоринг бир маконда чекланган. Менинг эса турли истеъдодим бор. Сенга ўхшаб ерда юра оламан, қанотларим билан самода ҳам учаман, шунингдек сувда ҳам сузаман. Кўрдингми, мен қанчалар ноёбман, сен эса заиф ва қудратинг қанчалар чекланган?!
От деди:
- Тўғри, сен уч хил шароитда ҳам яшай оласан. Аммо уларнинг ҳеч бирида моҳир эмассан. Сен учишни биласан. Аммо тез уча олмайсан. Учишинг оғир. Ўзингни лочинлар қаторига қўя олмайсан. Сен сув сатҳида суза оласан. Аммо балиқлардек суза олмайсан, сув остидан овқат топа олмайсан. Ҳатто япалоқ оёқларинг билан ер юзида юрганингда ҳам юришинг кулгуни келтиради. Мен қуруқликда яшасам ҳам шаклим чиройли, танам кучли, ҳаракатим мафтункор, тезлигим ҳушни олади. Мен бир жойда чекланган ҳолда қолишни афзал биламан. Шу билан бошқаларни ажаблантираман. Ҳар жойда бўлиб бошқаларга кулгу бўлгандан кўра бир жойда турганим афзал!

Инсон ҳаётдаги ўз ўрнини, ўз майдонини топиши лозим. Ана шу майдонда тенгсиз бўлиши керак. Зеро ўнта соҳага кўз тикиб чала бўлгандан кўра битта соҳада етук мутахассис бўлиш хайрлироқдир.
Ўзимиздаги қудрат ва истеъдодни парчалаб тарқатиб юбориш орқали билимдон бўлишимиз мумкин, аммо қудратимизни битта нарса томон йўналтириб ўша нарсада моҳир ва даҳо бўлишимиз ҳам мумкин.
Бугун биз шунақанги замонда яшаяпмизки, бунда маҳорат ва даҳолик олтинга тенг.
Менинг фикримча, бир неча йўналишда бакалаврликдан кўра битта соҳада магистрлик афзал. Битта фанда докторликни олиш турли фанларда магистрликни олишдан афзалдир. Мен инсонни тармоқланиб кетишини эмас, битта ўқ сингари битта мақсад сари олдинга ҳаракат қилишини истар эдим. Чунки у ана шунда масофани йўқотсада ўз майдонига эга бўлади.
Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳуда ноёб ҳарбий истеъдод бор эди. Ҳассон ибн Собит розиёллоҳу анҳу даҳо шоирлардан эди. Убай ибн Каъб розиёллоҳу анҳу қуръонни барчадан яхши ўқир эди. Муоз ибн Жабал розиёллоҳу анҳу ҳалол-ҳаромда тенгсиз эди.
Буларни тарих зарварақларида муҳрлаган нарса, Аллоҳга содиқликлари ёнида ўз майдонларида ягона бўлганликларидир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Баъзан сабринг қаттиқлигидан кишилар сени ҳиссиётсиз деб ўйлашади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЎРГАТИШГАН
Бизга ёшлигимизда чекишнинг айб иш эканлигини ўргатишган эди. Аммо унинг зарарли эканлигини ўргатишмаган эди. Катта бўлиб чекадиган бўлдик.
Қизларимизга эркаклар билан гаплашмасликни ўргатишди. Аммо сабабини ўргатишмади. Қизларимиз улғайганда энг биринчи орзуси йигитлар билан танишиш бўлди.
Бизга ватанни "она" деб ўргатишди. Аммо ватан бизга нима тақдим қилганини айтишмади.
Бизга фақирликдан қўрқишни ўргатишди. Аммо фақирга шафқатли бўлишни ўргатишмади.
Шунинг учун бугунги хароблик тўсатдан келиб қолгани йўқ. У биз билан бирга катта бўлган!

Маҳмуд Дарвиш
-----------
Ватанида газ, электрдан мансабдорлар фойдаланиб туриб, қишда газ ва электр энергияси йўқлигидан ўтин сотиб олмоқчи бўлган, аммо сотиб олишга пули етмайдиган фақирга ватанпарварликдан гапиришга қўрқаман!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Ҳаёт бу ғалаба эмас. Ўлим эса мағлубият эмас. Масала қандай яшаш ва қандай ўлишда!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ИШОРА.
Англия Ҳиндистонни мустамлака қилишдан олдин Ҳинд ҳукуматидан Ҳиндистонда савдо ширкатлари очишга рухсат сўраган. Рухсат теккач қисқа муддатда бу ширкатлар Ҳиндистонни иҳота қилган. Натижада Ҳинд халқи инглизларга қарам бўлиб қолган.
Инглизлар мустамлакасига қарши курашда биринчи бўлиб мусулмонлар ташаббус қилишган. Ҳинду динидагилар эса Англияга ёрдам беришган.
Ҳинд диёрида бизнинг наздимизда энг тараққийлашган, маданиятли халқ бўлмиш инглизлар мусулмонлар бошига Андалус мусулмонларининг бошига келган даҳшатли мусибатларни солишган. Қўлга тушганларни ҳеч қандай судсиз ушлаган жойидаги дарахтга осишган.
Шунинг учун бизнес ҳамкорларга ҳам жаа унчалик ишониш ҳам тўғри эмас!
Ҳеч бир давлат бошқа давлатга кирар экан ўша кираётган давлат манфаатларини ўйлаб кирмайди. Аксинча ўз манфаатларини кўзлайди.

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…
Подписаться на канал