Ёлғон гапирганингизда сизга ўн киши қарсак чалиб олқишлаши мумкин. Аммо афзали, аччиқ ҳақиқатни гапирганингизда саккиз киши сизни жиноятчи деб, иккитаси эса ўйловга қолишидир!
Бертант Рассел Британиялик файласуф
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Бу дунёда модомики синиқ кўзли бола бор экан, мен дунёни ҳурмат қилмайман!
Эрнесто Че Гевара
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Самимий савол, нотўғри тушунманглар:
Футболнинг дунёйимиз ёки охиратимизга нима фойдалари бор?
/channel/Abdulqodir_Polvonov
БУГУННИНГ ГАПИ
Мендаги ҳатто ўзим ҳам эътибор бермайдиган кичик тафсилотларга аҳамият берадиганлар қалбимни ларзага солади, улар қалбимга тобора яқинлашиб бораверишади!
ХАЙРЛИ ТОНГ!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Агар имконини топганида душман барча озод фикр дарчаларини беркитиб ташлар эди. Чунки озод фикр уни қўрқитади, шарманда қилади....
Яхшиям бу иш амри маҳол!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Саодат излаб жойни ўзгартираверманг. Аввало саодатли бўлишга ҳаракат қилинг...
Туйғулар сиз қаерда бўлсангиз ўша ерда бўлади!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Агар билсангиз, нур бизнинг туб-тубимизга қалб жароҳатлари орқали киради!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Диндорликнинг энг юқори чўққиси кишининг ўзгаларга эмас, ўзига ҳукмрон чиқишидир!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Ўлгандан кейин ҳамма ҳам боради Аллоҳнинг ҳузурига. Аммо саодатли инсонлар тириклигида Унинг ҳузурига борганлардир!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Ўлим тугата олмайдиган алоқаларни хиёнат тугатади. Бу ҳаётда кишилар фақатгина ажралиш учун учрашишади. Ҳаётнинг энг гўзал сифати шуки, у ҳеч нарсага қарамасдан давом этаверади!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
НИМА КЎРАЯПСИЗ?!
У ерда имом хатиб халққа Фаластиннинг ёнида туриш лозимлигини гапирса жиноятчи ҳисобланади...
У ерда фуқаро агар Фаластин билан ҳамфикр бўлса қамалади...
У ернинг шайхи мусулмон инсон кийимига теккан сийдикдан қиёматда сўралишини, Фаластиндан сўралмаслигини айтиб фатво берди...
Ғазода сионистлар мусулмонларни қатлиом қилаётган бир даврда у ерда қўшиқлар айтишаяпти, рақсга тушишаяпти...
Яҳудийларни қўллаш учун Қуруклик кўпригини очишди...
Саудия ҳақида гапирдим биродарлар...!
Болакайнинг кўзларида нималарни кўраяпсизлар?!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
МАВЗУДАН ТАШҚАРИ...
Савол:
Олдингиздан кўзлари кўрмайдиган инсон чиқиб: "Менга кўзларинг билан ҳаётни тасвирлаб бер", деса ҳаётни қисқа қилиб қандай тасвирлаган бўлар эдингиз?
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Негативлардан узоқда бўлаверинг. Уларда ҳар ечимда бир муаммо бор!
Альберт Эйнштейн
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Синган пайтингизда сизга малҳам бўлганларни унутиб бўлмайди. Ансорлардан бўлган бир аёл Ифк ҳодисасида Оиша розияллоҳу анҳонинг мусибатини англагач, унга ҳамдард бўлиш учун келди. Бир оғиз сўз ҳам гапирмасдан, фақатгина йиғлаб ўтирди.
Оиша розияллоҳу анҳо уни ўлгунича унутмади...
Гоҳида инсонлардан фақат сиз ҳис қилган нарсаларни ҳис қилишларини истайсиз холос. Улар сизнинг дардингизни ҳис қилишса, унга жиддий қарашса етарли бўлади сизга.
Биз синганимизда инсонлар томонидан ечим аниқ бўлишини истамаймиз. Биз ечим уларнинг қўлида эмаслигини яхши биламиз. Биз улардан ечимни кутмаймиз. Бизга уларнинг қалби керак холос!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ЧАРЧАСА ЧАРЧАР...
Камончилар тоғида сиздан бошқа ҳеч ким қолмаса ҳам сиз ўрнингизда қолинг. Ўрнингиздан қимирламанг...
Кишилар тўхтаса тўхтар, сиз тўхтаманг...
Кишилар чарчаса чарчар, сиз чарчаманг, бўшашманг...
Гўё Ғазо аҳлининг ярасини боғлайдиган сиздан бошқа ҳеч ким қолмагандек Ғазо ҳақида ёзинг...
Йиғланг... гўё сиз йиғламасангиз уларга ҳеч ким мотам тутмайдигандек йиғланг...
Аллоҳга узрингизни кўрсатинг. Қўлингиздан келганини қилмасангиз уларни ёрдамсиз қолдиргандек ҳис қилинг ўзингизни...!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
"Ўғлим! Ўзгаларнинг мусибатини ва синганини кўрганингда улар олдида табассум қилишдан сақлан. Жароҳатлар олдида адабли бўл...
Инсон бўл ёки шу йўлда жонинг чиқсин!".
Лев Толстой
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ОМОНАТ
Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ Шомда юрганида бир кишидан омонатга қалам олди. Сўнгра қайтаришни унутган ҳолда Антокияга борди. У ерда омонатга олган қалами ёдига тушди. Яна пиёда Шомга қайтиб бориб қаламни эгасига қайтарди!
ХАЙРЛИ ОҚШОМ!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Куз ҳам секин ва оҳиста қадам ташлаб бизни тарк қилмоқда...
Унинг ўрнини кумуш қиш эгалламоқда.
Эрталаб тоғларга боқиб оппоқ қор билан қопланганини кўрдим!
Фасллар ҳам умримиз сингари гўё...!
Кетиб бормоқдамиз...!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
УНУТДИК
Ўрта асрларда мусулмон уламолари ёсуман, бинафша, наъно ва лаванда каби ўсимликлардан атир олишни йўлга қўйишган.
Бу борада энг кўзга кўринган олим ҳижрий 256 санада вафот этган Яъқуб ал-Киндий ҳисобланади.
Ўша пайтларда Европада чўмилиш, тозаланиш мумкин эмас эди!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам мунофиқлар боши ибн Салулга кўп маротаба намоз ўқиб берганлар. Бу нарса унга фойда бермаган.
Диндаги баъзи кемтикларни ҳеч нарса тўлдира олмайди. Ҳатто намозингизни Пайғамбарлар ўқиб берса ҳам...
Буни ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ қуйидаги сўзлари билан қисқа таърифлаган:
"Агар мен мўғуллар томонида турсам, бошимда қуръон билан кўрсангиз ҳам ўлдираверинг!".
/channel/Abdulqodir_Polvonov
У билан тортишишни бас қилиб, унинг кулгусини қозонсанг нима бўлади-я!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
РАЗЗОҚ
Тикувчилик билан шуғулланаман. Отахонларга яктак-чопон, шим, куйлак, ҳожиларга махсус кийимлар тикаман...
Хуллас бу воқеа бундан ўн йиллар олдин бўлган эди. Тикувчилик дўконимга турмуш ўртоғим билан бирга бориб ишлаймиз. Мен тикаман, турмуш ўртоғим тикилган кийимларни дазмоллайди.
Ўша пайтлар дўкон ижарага олинган. Ижара пулини зўрға тўлайман. Янгилигимиз учун танилмаганмиз. Мижоз ҳам ўзига яраша. Пул орттиришни эса ўйламаса ҳам бўлади. Бир кунда топсак иккита нон ва икки кило макаронга пул топамиз.
Бир куни эрталаб ишга келдик. Ҳаво совуқ эди. Кечгача ўтирдик, бирорта ҳам мижоз келмади. Турмуш ўртоғим ташвишга тушиб кўзига ёш олди. Бешта фарзандимиз бор, нима еймиз, деб маҳзун бўлди. Мен уни Аллоҳ Раззоқ, албатта ризқимизни беради деб юпатдим. Аммо ўзим ҳам биров келишига ишонмасдим...
Шомга яқин бир машина дўкон олдига келиб тўхтади. Кўриб кўзларимга ишонмадим. Бир йил олдин бир киши келиб чопон буюриб кетган эди. Ҳадеганда олиб кетавермади. Ҳеч кутилмаганда келиб чопонни олиб пулини бериб кетди. Аслида бу пайтда чопон кийилмайди. Эр-хотин иккимизнинг кўзларимиздан ёш чиқиб кетган ўшанда. Роббимизнинг меҳрибонлигидан эриб кетганмиз. Бизни ўзгаларга муҳтож қилмади!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
"Кишига ўлимидан олдин фойда бермаган дин ўлимидан кейин ҳам фойда бермайди!".
Али Шариатий
/channel/Abdulqodir_Polvonov
УЛҒАЙДИК
Қора сочларимизни қоплаб олиш учун шошилинч келаётган оқ толалар аслида ёлғончидир...
Бу толалар ўтган умрни эмас, балки оғриқларни намоён қилади. Биз қийналган йиллар, ойлар ва кунлар бу оқ толаларни мерос қилди...
Ёшимиз улғайди. Аммо ҳамон қўлимизда ўзимизга билдирмасдан бизни ўзимиздан ўғирлайдиган орзуларимиз тўла жомадонимиз бор...
Ёшимиз улғайди. Баъзи насибаларни сотиб олишимиз учун ҳатто тақдир ёнимизда эмас...
Оғир шароитлар бизни боғлаб ташлади. Бир жойда ўтириб ҳатто юлдузларни ухлатган орзуларимизни санаб ўтирибмиз...
Улғайдик...замон шамимизни ўчира бошлади. Чунки биз берилган ҳаётни яшадик, талаб қилинганини эмас...
Ҳамма нарсага қоровул бўлманг. Қўйинг кетадигани кетсин, тугайдигани тугасин. Ҳолатлар ўзгаришидан фойдаланинг. Озодлик бу шуъурдир...
Қанча-қанча инсонлар бор, улар воқеликда ҳаётдалар, аммо уларни маҳзунлик, танглик, шодлик, ғазаб, муҳаббат, нафрат сингари муаййан бир туйғу асир қилган...
Ҳақиқий ҳуррият туйғулардан озод бўлишдир!
РАЗОЛАТ
Бир шер чўчқа билан учрашиб қолди. Чўчқа сурбетлик билан шерга деди:
-Мен билан жанг қил!
Шер деди:
- Сен чўчқасан ахир. Сен менинг тенгим эмассан. Агар сен билан жанг қилиб сени ўлдирсам ҳайвонлар: "Шер чўчқани ўлдирди. Бу фахрли иш эмас!", дейишади. Агар сен томондан менга бирор зарар етса бу мен учун ҳақоратдир!
Чўчқа деди:
- Агар мен билан жанг қилмасанг ҳайвонларга мендан қўрққанингни, жанг қилишдан бош тортганингни айтаман!
Шер деди:
- Мўйлабимни сенинг қонинг билан бўяганимдан кўра ёлғонингга сабр қилишим осонроқ!
------------------
Баъзилар бизга рақиб бўлишга арзишмайди. Баъзи жангларга аввалданоқ киришмасликнинг ўзи ғалабадир.
Разиллар билан улар услубида жанг қилсангиз сиз ҳам разил бўласиз!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Нафсингизни модомики тузатиш учун ҳаракат қилаётган экансиз, демак сиз яхши инсонсиз. Ҳаракат қилиш бузуқ қалбдан содир бўлмайди!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
АНДАЛУС
(йўқотилган жаннат)
Мексикалик шоир Франсиско Икаса хотини билан Ғарнота(Гранада) кўчаларини айланиб юрганида олдидан кўзлари кўр тиланчи чиқиб қолади. Шунда Икаса хотинига дейди:
"Унга кўпроқ пул бер! Гранадада яшаб туриб кўр бўлишдан ҳам ортиқ дард борми?!".
Суратда эса Андалуснинг Севилияси(Ишбилия).
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ЯХШИ НИЯТ
Бу туш ёки келажак башорати эмас. Ҳодисалар ҳақида тафаккур қилиш натижаси холос:
1. Америкадаги жорий шаклда бўлиб ўтган сайлов ўйлайманки охиргиси бўлади. Иншааллоҳ Америка кичик-кичик давлатларга бўлиниб кетади. Бўлинишдан олдин кўчаларда ғалаён ва қон тўкишлар бўлади.
2. Тўрт йилдан кейин исроил ер юзида бўлмайди.
3. Олам илиқ ҳодисалар олдида туради. Бу ходисалар исломнинг фойдасига бўлади иншааллоҳ!
Яхши ният яхшида....!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
МУСУЛМОНЛАРМИЗ...
Биз мусулмонлармиз...
Берк кўчаларнинг нелигини билмаймиз...
Тор, кесишган ва айланма кўчаларнинг нималигидан хабаримиз йўқ...
Адашиб қоламан деб қўрқмаймиз...
Қалбимиз компаси доим юқорини кўрсатади. Залолат ва адашиш мумкин бўлмаган томон фақат юқори...
Биз умидни узмаймиз, биз маҳзун бўлмаймиз...
Бизнинг: "Бу Мен учун осон!", деб қўйган буюк Роббимиз бор!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
РАҲМАТ
Раҳматни яратди. Уни юз қисмга бўлди. Шу юз қисмдан бир қисмини ерга туширди.
Ердаги махлуқотлар, инсонлар, жинлар, ҳайвонлар ана шу бир қисм билан бир бирига раҳм қилади.
Тўқсон тўққиз қисмини Ўзининг ҳузурида олиб қолди. Қиёмат куни бандаларига ана шу тўқсон тўққиз қисми ила раҳм қилади....!
Роббимиз ҳақида гапирдим дўстлар....!
/channel/Abdulqodir_Polvonov