Ўлгандан кейин ҳамма ҳам боради Аллоҳнинг ҳузурига. Аммо саодатли инсонлар тириклигида Унинг ҳузурига борганлардир!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Ўлим тугата олмайдиган алоқаларни хиёнат тугатади. Бу ҳаётда кишилар фақатгина ажралиш учун учрашишади. Ҳаётнинг энг гўзал сифати шуки, у ҳеч нарсага қарамасдан давом этаверади!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
НИМА КЎРАЯПСИЗ?!
У ерда имом хатиб халққа Фаластиннинг ёнида туриш лозимлигини гапирса жиноятчи ҳисобланади...
У ерда фуқаро агар Фаластин билан ҳамфикр бўлса қамалади...
У ернинг шайхи мусулмон инсон кийимига теккан сийдикдан қиёматда сўралишини, Фаластиндан сўралмаслигини айтиб фатво берди...
Ғазода сионистлар мусулмонларни қатлиом қилаётган бир даврда у ерда қўшиқлар айтишаяпти, рақсга тушишаяпти...
Яҳудийларни қўллаш учун Қуруклик кўпригини очишди...
Саудия ҳақида гапирдим биродарлар...!
Болакайнинг кўзларида нималарни кўраяпсизлар?!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
МАВЗУДАН ТАШҚАРИ...
Савол:
Олдингиздан кўзлари кўрмайдиган инсон чиқиб: "Менга кўзларинг билан ҳаётни тасвирлаб бер", деса ҳаётни қисқа қилиб қандай тасвирлаган бўлар эдингиз?
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Негативлардан узоқда бўлаверинг. Уларда ҳар ечимда бир муаммо бор!
Альберт Эйнштейн
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Синган пайтингизда сизга малҳам бўлганларни унутиб бўлмайди. Ансорлардан бўлган бир аёл Ифк ҳодисасида Оиша розияллоҳу анҳонинг мусибатини англагач, унга ҳамдард бўлиш учун келди. Бир оғиз сўз ҳам гапирмасдан, фақатгина йиғлаб ўтирди.
Оиша розияллоҳу анҳо уни ўлгунича унутмади...
Гоҳида инсонлардан фақат сиз ҳис қилган нарсаларни ҳис қилишларини истайсиз холос. Улар сизнинг дардингизни ҳис қилишса, унга жиддий қарашса етарли бўлади сизга.
Биз синганимизда инсонлар томонидан ечим аниқ бўлишини истамаймиз. Биз ечим уларнинг қўлида эмаслигини яхши биламиз. Биз улардан ечимни кутмаймиз. Бизга уларнинг қалби керак холос!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ЧАРЧАСА ЧАРЧАР...
Камончилар тоғида сиздан бошқа ҳеч ким қолмаса ҳам сиз ўрнингизда қолинг. Ўрнингиздан қимирламанг...
Кишилар тўхтаса тўхтар, сиз тўхтаманг...
Кишилар чарчаса чарчар, сиз чарчаманг, бўшашманг...
Гўё Ғазо аҳлининг ярасини боғлайдиган сиздан бошқа ҳеч ким қолмагандек Ғазо ҳақида ёзинг...
Йиғланг... гўё сиз йиғламасангиз уларга ҳеч ким мотам тутмайдигандек йиғланг...
Аллоҳга узрингизни кўрсатинг. Қўлингиздан келганини қилмасангиз уларни ёрдамсиз қолдиргандек ҳис қилинг ўзингизни...!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Гоҳида овга чиқасиз, аммо қўлингиз бўш қайтасиз. Аммо унутманг, ҳар ким ҳам бўш қайта олмайди. Фақат овга борганлар бўш қўл билан қайтиши мумкин!
Демак, ҳаракат қилинг!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
МАЪНО
Ҳаётнинг маъноси йўқ деб ким айтди?!
Бу қандай англамаслик?!
Ҳар вақт ҳаётда маъно бўлган. Ибодатда, бир финжон қаҳвада...
Қайсидир мактубда...
Телефондаги овозда...
Китобларда, мусиқада, саҳарда...
Стол атрофидаги суҳбатларда...
СМСларда, саломларда...
Уйда нимадир керак бўлганида...
Ота-онангизла эрталаб нонушта қилишда...
Фарзанд, набираларни эркалашда...
Турмуш ўртоғингизнинг кўнглини олишда...
Қўшниларла лутф ила муомала қилишда...
Кимнингдир қалбида эканлигингизни ҳис қилишингизда...
Кимгадир саодат улашганингизни ҳис қилганингизда...
Кимнингдир дардига малҳам бўлганингизда...
Яқинларнинг шукрона кунида...
Уларни табассумида...
Уларнинг сўзларида...
Кимдир сиздан нимадир излаганида...
Қўллаб-қувватлашда...
Илиқликда...
Кузда сарғайган баргларда...
Илк қорда, юлдузли тунда...
Баҳорни кутишда...
Ҳаётда аниқ маъно бор...
Буни мен сизга айтаяпман.
Бу маъно суратини аслида биз чизамиз!
ФАЛСАФА
Аёлнинг жамолига ҳукмронлик қилишни истасангиз унга кўзингиз билан қараманг, аксинча ақлингиз билан қаранг. Ана шунда декорация ортидаги нарсаларни кўра оласиз.
Агар унга туйғу ва ғаризангиз ила боқсангиз биринчи қарашдаёқ ақлингизни йўқотасиз. У сизга худди денгиз қаъридан чиқиб келаётган Венера каби кўринади. Туйғулар туманлиги ичидан ҳақиқатни кўриш амри муҳол. Бунда ҳайвонот боғи жаннатга, бадбашара маймун фариштага ўхшаб кўринади.
Аёл бу китобдир. Уни аввало ақлингиз билан ўқишингиз лозим. Унинг ғилофига қарашдан ва мазмуни ҳақида бир қарорга келишдан олдин саҳифаларини варақлаб чиқишингиз керак. Сизга йўл кўрсатадиган нарса ошиқнинг завқи эмас, танқидчининг завқидир.
Шунинг учун аёл аввало сизни ақлингиздан айрилишингиз учун ўз заковати ила ошиққа айлантириб олмоқчи бўлади. Ақлингизни йўқотсангиз ҳақиқатни кўрмайсиз. Кўрсангиз ҳам вақт ўтганидан кейин кўрасиз.
Ҳақиқатни кўрганлар файласуфга айланишади. Оқибатда аёлни унутиб ҳақиқатга ошиқ бўлишади. Гўзаллик ҳақида, гўзаллик фалсафаси ҳақида китоблар ёзадилар. Гўзал аёллар ҳақидаги ёзувларни унутадилар.
Ҳатто мана шу файласуфнинг устидан кулиш учун ҳам аёлда ҳамиша сабаб топилади. Аёл ҳар куни қўлтиғида китоб билан унга рўбарў бўлаверади...!
Мустафо Маҳмуд
"Шайтон ҳукм қилади" китобидан.
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ЎЗИ БИЛСА БЎЛДИ
Хотиржам бўлинг. Сизнинг исмингиз ҳеч қаерда таниқли бўлмасада, Аллоҳ сизни танийди...
Одамлар билмасада, У сизнинг қалбингиздаги яхшиликни билади...
Ҳамма билмасада, сиз оладиган кўнгилларни У билади...
Кишиларга кўрсатмасангизда, У сиздаги содиқликни билади...
Ярим кечаси ҳамма ухлаб ётганида қилган ибодатингизни ҳеч ким билмасада, У билади...
Қуръон ёдлаётганингиз одамлардан махфий бўлсада, У билади...
Кишилар сизни намозхон ёки рўзадор деб дафтарларига ёзиб қўйишмасада, У ёзиб қўяди...
Пайғамбарлар сони бир ривоятда бир юз йигирма тўрт мингта, бошқасида икки юз йигирма тўрт мингта дейилган. Қуръонда йигирма бештагина пайғамбар зикр қилинган. Қолганлари қани? Уларни ким танийди бугун?! Танимаслигимиз уларга зарар берадими?!
Шуни биламизки, улар бурчини бажариб, вазифасини ижро қилиб, омонатни адо қилиб вафот қилишган. Аллоҳнинг билиши уларга етади...!
Абу Зуръа роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам вафот қилганларида саҳобалар сони бир юз ўн тўрт минг эди!".
Шунча саҳобадан нечтасини танийсиз. Танимаганингиз уларга зарар берадими? Яхши таниса энг буюк олимимиз бугун уларнинг ўн мингтасини танир. Қолган бир юз тўрт мингги қани?!
Улар вазифаларини адо қилиб дунёдан ўтишган. Уларни Аллоҳнинг билиши етади!
Аллоҳнинг билиши етади биродарлар!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
"Кимнидир қалбдан ўчириш осон. Худди доскадан бўрни артмоқ каби артиб ташлайсан...
Кимнидир эса қалбдан машаққатла зўрға чиқариб ташлайсан...
Кимлардир бўлмаса ҳам бахтли яшашда давом этасан...
Баъзиларсиз эса ҳеч қанақасига яшай олмайсан...
Баъзилар кетса ундан из қолмайди...
Баъзи изларни эса тўлқинлар ювиб кетади...
Кимдир қалбга чандиқ қолдиради...
Кимдир эса қалбни бутунлай ўзи билан олиб кетади...!"
Маргарита Форьте
/channel/Abdulqodir_Polvonov
АРЗИМАС САРМОЯ
Аллоҳ бандаларидаги синиқликни яхши кўради. Аллоҳнинг ҳузурида синиқ бўлинг, ана шунда Унинг ёрдами келади.
Юсуф алайҳис саломнинг акалари унга синиқлик билан гапиргани каби синиқлик билан Унга нидо қилинг:
"Эй Азиз! Бизни ва аҳлимизни зарар тутди. Арзимаган сармоя билан келдик. Бас, бизга ўлчовни тўлиқ қилиб бер ва садақа ҳам бер. Аллоҳ албатта садақа қилувчиларни мукофотлайди!".
Азиз ва қудратли бўлишни истасангиз аввало Аллоҳнинг ҳузурида ўзингизни синиқ ва хор тутишингиз лозим.
Ёдингиздан чиқмасин Унинг амри, буйруғи "бўл" деган учта ҳарфдан иборат. Айтдими тамом, бўлаверди...!
Унинг раҳимли эканлигини эслашингиз яхши, аммо аввало Унинг ҳар нарсага қодирлигини ёдда тутишингиз лозим. Нуҳ алайҳис саломга нусрат бериш учун ерга бор сувини чиқаришини айтиб амр қилганини, ердан жуда катта ва кўп сув чиққанини эсланг.
Мусо алайҳис саломнинг асосига илонга айланишини амр қилганида у илонга айланиб сеҳргарларнинг илонларини ютиб юборганини эсланг.
Тоғни соябондек кўтарилишини амр қилганида тоғ кўтарилиб уларнинг устини соябондек беркитганини эсланг.
Денгизга иккига бўлинишини айтиб амр қилганида иккига бўлиниб Мусо алайҳис салом ва унинг қавми учун йўл бўлганини эсланг.
Оловга куйдирмаслигини айтиб амр қилганида унинг оташи сўниб қолганини эсланг.
Пичоққа Исмоил алайҳис саломни кесма дея амр қилганида унинг ўтмас бўлиб қолганини эсланг.
Китга Юнус алайҳис саломни ҳазм қилмасликни амр қилганида қирқ кундан сўнг унинг ичидан омон чиққанини эсланг.
Ана шунақа Азиз ва Қодир зотга сизни чорламоқдаман.
Юсуф алайҳис саломнинг акалари: "Бизни ва аҳлимизни зарар тутди!", деганларини эсдан чиқарманг.
Инсонларга шикоят қилиб дардингизни айтар экансиз, улардан энг яхши аҳволда меҳр туйғуларини кўрасиз. Энг ёмон аҳволда эса шафқат туйғуларининг гувоҳи бўласиз.
Агар дардингизни Аллоҳга айтсангиз қанотингиз синган бўлса янгидан уча бошлайсиз...
Қалбингиз синган бўлса қалбингизни янгидан топасиз...
Кўнглингиз ранжиган бўлса кўнглингиз хотиржам бўлади...
Болаларнинг услубини қўлланг. Болалар безовта бўлишса дарров йиғлашади. Оналари уларни қўлига олади!
Йиғласангиз Роббимиз эшигида йиғланг. Унинг эшигида худди нон топа олмаётган фақир каби йиғланг...
Бемор бўлсангиз шифохона эшиги олдида юзини ерга қўйган бемор каби Унинг даргоҳида бошингизни ерга қўйинг...
Аллоҳ таоло сўрашни яхши кўради!
Хабарларда келишича, Аллоҳ таоло Мусо алайҳис саломга ваҳий қилиб деди:
"Эй Мусо! Мендан ҳатто хамирингга туз, чорваларингга овқат, оёқ кийимингга ипни бўлса ҳам сўрайвер!".
Ким Аллоҳга эҳтиёжини арз қилса Аллоҳ уни беҳожат қилади.
Ким Аллоҳдан ўзгага дардини айтса Аллоҳ ундан беҳожатроқдир.
Юсуф алайҳис саломнинг акаларини: "Арзимас сармоя билан келдик!", деганини эсдан чиқарманг.
Тоатларингизга ажабланиш кўзи ила боқманг. Доим нуқсонга йўл қўйишингизни ёдда тутинг. Ибодат одобларини фаришталардан ўрганиш лозим. Самодаги ҳар бир қарич ерда қайсидир фаришта саждада ёки рукуъда. Улар қиёмат кунида қайта тирилишганда: "Эй Роббимиз! Сенга ибодатинг ҳаққича ибодат қила олмадик!", дейишади.
Ибодатингизда нуқсонни ҳис қилар экансиз, демак у қабул бўлаяпти.
Ибодатим мукаммал деб хаёл қилар экансиз, демак у рад қилинаяпти.
Аслида ибодатларимиз "арзимас сармоя"дир. Роббимиз Ўзининг фазли ва карами билан қабул қилаяпти холос. Ёдингиздан чиқмасин, банда ўзича истиқоматда бўла олмайди. Бу аслида Аллоҳнинг танлашидир. Бизни Аллоҳ ибодати учун танлади. Ким Унинг эшигидан ўз ихтиёри ила юз ўгирган бўлса Аллоҳ ундан беҳожатдир.
Аллоҳ сизни танлагани учун Унга ҳамд айтинг. Сиз Унга муҳтожсиз, У сизга эмас!
Юсуф алайҳис саламнинг акаларининг: "Бизга тўлиқ қилиб бер!", деганини ёдга олинг.
Аллоҳ таолодан қабул қилишини сўранг. Кечалари қоим бўладиганлар бор. Уларнинг баъзиси бундан фақат машаққатга эга бўлади холос. Кўплаб рўза тутиб юрадиганлар бор. Уларнинг баъзиси фақат очлик ва чанқоқликка эга бўлади холос. Билингки, жаннатга ҳеч ким амали билан кирмайди.
Зулм аслида обод диёрнинг катталарига яқин кунларда бу диёрнинг хароб бўлиши ҳақидаги хабарни етказадиган хабарчидир!
Ибн Холдун роҳимаҳуллоҳ
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Тупроқ ҳамма нарсани кўмиши мумкин, аммо рижоллар тарихини эмас!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
УЛҒАЙДИК
Қора сочларимизни қоплаб олиш учун шошилинч келаётган оқ толалар аслида ёлғончидир...
Бу толалар ўтган умрни эмас, балки оғриқларни намоён қилади. Биз қийналган йиллар, ойлар ва кунлар бу оқ толаларни мерос қилди...
Ёшимиз улғайди. Аммо ҳамон қўлимизда ўзимизга билдирмасдан бизни ўзимиздан ўғирлайдиган орзуларимиз тўла жомадонимиз бор...
Ёшимиз улғайди. Баъзи насибаларни сотиб олишимиз учун ҳатто тақдир ёнимизда эмас...
Оғир шароитлар бизни боғлаб ташлади. Бир жойда ўтириб ҳатто юлдузларни ухлатган орзуларимизни санаб ўтирибмиз...
Улғайдик...замон шамимизни ўчира бошлади. Чунки биз берилган ҳаётни яшадик, талаб қилинганини эмас...
Ҳамма нарсага қоровул бўлманг. Қўйинг кетадигани кетсин, тугайдигани тугасин. Ҳолатлар ўзгаришидан фойдаланинг. Озодлик бу шуъурдир...
Қанча-қанча инсонлар бор, улар воқеликда ҳаётдалар, аммо уларни маҳзунлик, танглик, шодлик, ғазаб, муҳаббат, нафрат сингари муаййан бир туйғу асир қилган...
Ҳақиқий ҳуррият туйғулардан озод бўлишдир!
РАЗОЛАТ
Бир шер чўчқа билан учрашиб қолди. Чўчқа сурбетлик билан шерга деди:
-Мен билан жанг қил!
Шер деди:
- Сен чўчқасан ахир. Сен менинг тенгим эмассан. Агар сен билан жанг қилиб сени ўлдирсам ҳайвонлар: "Шер чўчқани ўлдирди. Бу фахрли иш эмас!", дейишади. Агар сен томондан менга бирор зарар етса бу мен учун ҳақоратдир!
Чўчқа деди:
- Агар мен билан жанг қилмасанг ҳайвонларга мендан қўрққанингни, жанг қилишдан бош тортганингни айтаман!
Шер деди:
- Мўйлабимни сенинг қонинг билан бўяганимдан кўра ёлғонингга сабр қилишим осонроқ!
------------------
Баъзилар бизга рақиб бўлишга арзишмайди. Баъзи жангларга аввалданоқ киришмасликнинг ўзи ғалабадир.
Разиллар билан улар услубида жанг қилсангиз сиз ҳам разил бўласиз!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Нафсингизни модомики тузатиш учун ҳаракат қилаётган экансиз, демак сиз яхши инсонсиз. Ҳаракат қилиш бузуқ қалбдан содир бўлмайди!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
АНДАЛУС
(йўқотилган жаннат)
Мексикалик шоир Франсиско Икаса хотини билан Ғарнота(Гранада) кўчаларини айланиб юрганида олдидан кўзлари кўр тиланчи чиқиб қолади. Шунда Икаса хотинига дейди:
"Унга кўпроқ пул бер! Гранадада яшаб туриб кўр бўлишдан ҳам ортиқ дард борми?!".
Суратда эса Андалуснинг Севилияси(Ишбилия).
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ЯХШИ НИЯТ
Бу туш ёки келажак башорати эмас. Ҳодисалар ҳақида тафаккур қилиш натижаси холос:
1. Америкадаги жорий шаклда бўлиб ўтган сайлов ўйлайманки охиргиси бўлади. Иншааллоҳ Америка кичик-кичик давлатларга бўлиниб кетади. Бўлинишдан олдин кўчаларда ғалаён ва қон тўкишлар бўлади.
2. Тўрт йилдан кейин исроил ер юзида бўлмайди.
3. Олам илиқ ҳодисалар олдида туради. Бу ходисалар исломнинг фойдасига бўлади иншааллоҳ!
Яхши ният яхшида....!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
МУСУЛМОНЛАРМИЗ...
Биз мусулмонлармиз...
Берк кўчаларнинг нелигини билмаймиз...
Тор, кесишган ва айланма кўчаларнинг нималигидан хабаримиз йўқ...
Адашиб қоламан деб қўрқмаймиз...
Қалбимиз компаси доим юқорини кўрсатади. Залолат ва адашиш мумкин бўлмаган томон фақат юқори...
Биз умидни узмаймиз, биз маҳзун бўлмаймиз...
Бизнинг: "Бу Мен учун осон!", деб қўйган буюк Роббимиз бор!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
РАҲМАТ
Раҳматни яратди. Уни юз қисмга бўлди. Шу юз қисмдан бир қисмини ерга туширди.
Ердаги махлуқотлар, инсонлар, жинлар, ҳайвонлар ана шу бир қисм билан бир бирига раҳм қилади.
Тўқсон тўққиз қисмини Ўзининг ҳузурида олиб қолди. Қиёмат куни бандаларига ана шу тўқсон тўққиз қисми ила раҳм қилади....!
Роббимиз ҳақида гапирдим дўстлар....!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Кимдир кунларимиз жўмрагини ёпиб қўядими йўқми?! Ахир умримиз оқиб кетаяпти-ку!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Қушнинг қанотини юлар экансиз, нафақат уни қанотидан айирасиз, балки осмонидан ҳам жудо қиласиз!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Ўзингиз ҳақингизда кўп гапирманг. Очиқ китоб ўқувчини жалб қила олмайди!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
КУЗНИ СЕВАМАН!
- Мени нима қиласиз? - хотиржам сўради Лена. Мен қари бўлсам, унинг устига чиройли ҳам эмасман. Ёш, чиройли аёллар кўп-ку!
- Чиройли бўлмаган аёл йўқ бу дунёда! -эътироз билдирди Елисеев.
- Қарисичи, қариси бўладими?
- Мен учун сарғайган барг зангори баргдан яхшироқдир. Мен кузни яхши кўраман. Кишилардаги кузни ҳам, табиатдагисини ҳам!
Виктория Токарева
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Ҳатто Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам Унинг раҳмати ва фазли билан кирадилар. Қолганларни энди қўяверасиз.
Имом Байҳақий роҳимаҳуллоҳнинг "Шуъабул иймон" китобида, имом Ҳоким роҳимаҳуллоҳнинг "Мустадрак"ида келади:
"Бир киши тоғнинг тепасида Аллоҳга беш юз йил ибодат қилди. Бирорта ҳам гуноҳ қилмади. Қиёмат кунида Аллоҳ таоло фаришталарига: "Бандамни фазлим билан жаннатга киритинглар!", дейди.
Банда айтади: "Эй Роббим! Мен жаннатга амалим билан кираман!", дейди.
Аллоҳ таоло яна: "Бандамни фазлим билан жаннатга киритинглар!", дейди.
Ҳалиги банда яна: "Эй Роббим! Мен жаннатга амалим билан кираман!", дейди.
Шунда Аллоҳ таоло фаришталарга дейди:
- Унинг амалларини неъматларим билан ўлчанглар!
Фаришталар унинг амалларининг муқобилида Аллоҳнинг неъматларини қўйишади. Биргина кўз неъмати унинг барча амалларидан оғир келади.
Шунда Аллоҳ таоло дейди:
- Энди бу бандамни дўзахга киритинглар!
Шунда банда нидо қилади:
-Эй Роббим! Раҳматинг билан...раҳматинг билан!
Аллоҳ таоло фаришталарга уни Ўз раҳмати ила жаннатга киритишларини амр қилади!
Юсуф алайҳис саломнинг акаларининг: " ...ва садақа ҳам бер", деган гапига эътибор беринг.
Бу нарса бой томонидан бериладиган аниқ зарба йўқлигига ишонган фақирнинг сўровидир. Фақир бойдан меҳр сўрамоқда, қалбини эритишга ҳаракат қилмоқда.
Роббингиздан сўровингиз ана шундай бўлсин. Ундан неъмат сўрайсиз, Унинг томонидан сизга зарар етишидан умуман қўрқмайсиз.
Одатда бермаса ҳам зулм қилмайдиган Зотдан сўралади. Агар берса фазлидан, карамидан саховат қилган бўлади!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
БАҚИРОҚ
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳдан сўрашди:
- Қиёмат кунида ким энг қаттиқ бақиради?
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ деди:
- Аллоҳ мансаб берган ва бу мансабидан кишиларга зулм қилишда фойдаланган киши!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Ҳикмат аҳли айтади:
"Эшаклар билан мусобақа қилма. Чунки улардан ўзиб кетсанг илк келган эшак сен бўласан. Агар улар сендан ўзиб кетсалар мағлубиятга учраган эшак сен бўласан. Буларнинг иккиси ҳам эшак. Нега ўзингни бу аҳволга соласан?!".
Умар Абдулкофий
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Гарчи бутун бошли Францияни сиқиб бир шиша идишга солсангизда, севганларимиз ҳидига ҳеч нарса тенг кела олмайди!
Маҳмуд Дарвиш
/channel/Abdulqodir_Polvonov