abdulqodir_polvonov | Неотсортированное

Telegram-канал abdulqodir_polvonov - Abdulqodir Samarqandiy

8098

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

Подписаться на канал

Abdulqodir Samarqandiy

“АЛЛОҲ БИР БАНДАНИ ЯХШИ КЎРСА УНИНГ МАҚТОВИНИ КИШИЛАРГА ЁҚИМЛИ ҚИЛИБ ҚЎЯДИ!”.
Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларига дедилар:
-Аллоҳ агар бир бандасини яхши кўрса унинг мақтовини кишиларга ёқимли қилиб қўяди!
Саҳобалар сўрашди:
-Бу нима дегани, эй Аллоҳнинг Расули?!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Аллоҳ у банданинг ўлимидан олдин унга солиҳ амаллар эшигини очади. Сўнгра жонини олади!

Солиҳ амаллари туфайли кишилар уни мақтаб юришади...
Хотимадан олдин кўп ишлар бор. Аслида аввалда Аллоҳнинг йўлидан юриб сўнгра тойилиб кетганлар қанча?!
Аввал Аллоҳдан узоқда бўлиб сўнгра Аллоҳга қайтганлар қанча?!
Мўъмин киши то жаннатдаги ўрнини кўрмагунича фитналардан омонда бўлмайди.
Осий инсон модомики қилмишларига пушаймон қилар экан, демак унда яхшилик бор. Бир умр Аллоҳга томон юриб, фақатгина Унинг розилигини истар экансиз, Аллоҳ сизнинг амалларингизни зое қилишдан, сизни зулм билан дўзахга солишдан анча юқори туришини, Унинг раҳмли, одил ва шафқатли Зот эканлигини билишингиз лозим!
Олдин яхши инсон бўлиб сўнгра хотимаси ёмон бўлганларни биз фақат зоҳирини кўрганмиз холос. Фақатгина Аллоҳ таоло уларни ичидан кўра олади!
Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлинг. У томон хавф ва ражо қанотлари билан парвоз қилинг!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЧИДАМ
Сен кўтарган юкни яна ким кўтара олади эй Абу Ҳамза?!
Хотинингни ўлдиришди, қизингни ўлдиришди, набирангни ўлдиришди....
Фақат сен билан ўғлинг Ҳамза қолган эди. Энди Ҳамзани ҳам ўлдиришди...!

Аллоҳ сенга сабр берсин эй Воил Даҳдуҳ!
Сенинг аҳволингни ҳатто тасаввур қилишга қўрқаяпмиз...!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Учинчи дарс:
Ҳорисга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг вакиллари бормагач, Ҳорис ўзини айбдор ҳис қилди. Набий алайҳис саломни ваъдага хилоф қилмасликларини билар эди. Вакилнинг келмаганини Аллоҳ ва Расулининг ўзидан ранжигани деб тушунди. Мўъмин ана шундай бўлиши керак. Айбни аввал ўзидан излаши керак. Улар бемор бўлишса дарров ўзларини текширишар, ибодатларига назар солишар эди. Кечаси таҳажжудга тура олишмаса буни кундузги гуноҳларидан деб билишар эди. Улар ўзларини айблашда юқори даражаларга етишган эди. Ҳатто улардан бирининг улови йўлда саркашлик қилса, бу менинг гуноҳим сабабли, дер эди.
Сизга ёқмайдиган бирор иш бошингизга келса аввало ўзингизни текширинг. Чунки бошингизга келган беморлик сиз муқим турган бирор гуноҳингиз сабабидан бўлиши мумкин. Аллоҳ сизнинг қайтишингизни ва тавба қилишингизни истаяпти. У сизни мағфират қилишни хоҳлаяпти. Оғриқлар мўъминнинг хатоларига каффорат бўлади.
Агар аҳволингиз танг бўлиб қолса ўзингизни бир текширинг. Садақа ризқни жалб қилади. Аллоҳ таоло садақангизга янада кўпроқ бадал беради!
Агар дуоларингиз қабул бўлмаётган бўлса ейдиган таомларингизга қаранг, уни текширинг. Ҳаром мол дуога парда бўлади!
Хабарларда келишича, бир киши Ийсо алайҳис саломдан сўрабди:
-Менга васият қилсангиз!
Ийсо алайҳис салом унга дебдилар:
-Нонингни қаердан келаётганига боқ!
Яъни, ҳалолдан егин.
Пайғамбарларнинг даъвати битта. Аллоҳнинг наздида дин битта. У исломдир!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
“Аллоҳ таоло покиза Зотдир. Покиза нарсаларни қабул қилади. Аллоҳ таоло Пайғамбарларга амр қилган нарсасини мўъминларга ҳам амр қилди: “Эй Пайғамбарлар! Покиза нарсаларни енглар, солиҳ амаллар қилинглар!”.
Яна айтади: “Эй иймон келтирганлар! Биз сизга ризқ қилиб берган нарсаларнинг покизаларини енглар!”.
Сўнгра бир кишини эслаб ўтдилар: “Бир киши узоқ сафар қилади. Сочлари тўзийди. Қўлларини осмонга кўтариб: “Эй Роббим, эй Роббим!”, дейди. Егани ҳаром, ичгани ҳаром. Унга дуоси қандай ижобат қилинсин?!”.

Имом Табароний роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Авсат”ида келтиради:
“Саъд ибн Аби Ваққос розиёллоҳу анҳу Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Мени дуо қилинг, дуойим ижобат бўладиган бўлсин!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Эй Саъд! Таомингни покиза қил, дуойинг мустажоб бўлади!”.

Бугунги кўпгина кишилар дуоси ижобат бўлмаётганидан шикоят қилишади. Сабаби аниқ, кишилар ҳалол ейишга эътибор бермай қўйишди, ҳаромдан сақланмай қўйишди!
Ҳаром деганда кишилар фақатгина ўзганинг чўнтагидан олинган пулни тушунишади. Бу аслида ҳаром молнинг бир қисми холос. Ака-укаларингизга билдирмасдан меросни эгаллаб олишингиз ҳаромдир. Хотин вафот қилганида унинг шахсий молини эри фарзандларига, ота-онасига, ҳеч кимга билдирмасдан эгаллаб олиши ҳаромдир. Ишни битириш учун пора бериш ва олиш ҳаромдир. Гардандаги вазифани фақатгина маошни олиш учун юзаки бажариш ҳаром пул топишдир. Гарданга олинган ишни сифатсиз бажариб топилган пул ҳаромдир. Камчилиги айтилмасдан сотилган молдан топилган пул ҳаромдир. Инсонларнинг гарданингизда ҳаққи бўлатуриб ёки берилмаган маоши бўлатуриб ҳашаматга берилишингиз, беҳуда нарсаларни сотиб олишингиз ҳаромдир. Банклардан рибога пул олишингиз ҳаромдир. Аллоҳга ҳийла ишлатиб топилган мол ҳаромдир!
Нонингиз қаердан келаётганига қаранг. Молингизни қаердан топаётганингизга қаранг. Уни қаерга инфоқ қилаётганингизга қаранг. Ана шунда дуоларингиз сўзсиз ижобат бўлади иншааллоҳ!

Тўртинчи дарс:
Ҳиссиётга берилманг. Сизга етиб келган ҳар қандай иш ҳам содир бўлган бўлаверамайди. Сизга етиб келган ҳар-бир гап ҳам айтилган бўлавермайди. Инсонлар гоҳида алдаб туришади. Нотўғри гапларни ҳам етказиб туришади. Қанча-қанча инсонлар бир-бирига бўҳтонлар қилганини кўрганмиз. Қадимгилар чақимчиларни уйларига киритишмас экан.
Бир киши Аҳнаф ибн Қайсга дебди:
-Бир ишончли кишининг айтишича, сен мен ҳақимда ёмон гапларни гапирибсан?!
Аҳнаф деди:
-Ишончли бўлганида чақимчилик қилмас эди!

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Умайр ибн Ваҳб қиличини ўткирлади, унга заҳар суртди. Сўнгра Мадинага қараб йўл олди. У Мадинага етиб келганида Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу бошқа саҳобалар билан Бадр ҳақида, Аллоҳ мусулмонларни икром қилгани, душманни хорлагани ҳақида суҳбатлашиб ўтиришган эди. Бирдан кўзи масжид эшиги олдида Туясини чўктираётган, белига қилич тақиб олган Умайр ибн Ваҳбга тушди. Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу саҳобаларга деди:
-Бу ит ва Аллоҳнинг душмани Умайр ибн Ваҳб бир ёмонликни кўзлаб келган. У Маккада кишиларни мусулмонларга қарши гижгижлаган эди!
Сўнгра Умар розиёллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига кириб деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳнинг душмани Умайр ибн Ваҳб қилич тақиб келган!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Уни менинг олдимга олиб кел!
Умар розиёллоҳу анҳу Умайрнинг қиличининг боғичини бўйнига боғлаб Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига олиб кирди. Бошқа саҳобаларни ҳам киришларини, ундан эҳтиёт бўлишларини, унга ишониб бўлмаслигини айтди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Умайрни кўришлари билан Умар розиёллоҳу анҳуга дедилар:
-Уни қўйиб юбор эй Умар!
Сўнгра Умайрга дедилар:
-Яқинроқ кел эй Умайр!
Умайр келиб деди:
-Анъиму сабааҳан!
Бу жоҳилият давридаги салом эди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга дедилар:
-Аллоҳ таоло бизни сенинг саломингдан яхшироқ салом билан сийлади эй Умайр. Бизники жаннат аҳлининг саломидир! Сен нега келдинг?
-Нега бўлар эди, асирлар учун келдим. Улар ҳақида бир яхшилик қилинглар!
-Унда нега қилич тақиб олдинг?
-Ўлиб кетсин бу қилич, кошки Бадрда бизга бирор фойдаси теккан бўлса!
-Тўғрисини айт, нега келдинг?
-Тўғрисини айтдим!
-Ундай эмас, сен Сафвон ибн Умайя билан бирга Ҳижрнинг олдида ўтирдинг. Қурайшдан Қалиб соҳибларини эсладинглар. Сўнгра сен: “Агар қарзим ва бола-чақам бўлмаганида Муҳаммадни ўлдириб келар эдим!”, дединг. Сафвон мени ўлдиришинг эвазига қарзинг ва бола-чақангни ўз гарданига олди. Аллоҳ мени сақлайди!
Шунда Умайр деди:
-Гувоҳлик бераманки, сиз Аллоҳнинг Расулисиз. Биз сиз самодан келтирган хабарларни ёлғонга чиқарар эдик. Бу ишни эса фақатгина мен ва Сафвон билар эдик холос. Мен биламан, буни сизга Аллоҳ хабар берган. Мени исломга ҳидоят қилган, бу жойга келтирган ва ҳақни англатган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга дедилар:
-Биродарингизга динни ўргатинг, қуръон ўқитинг. Унинг асирларини озод қилинг!
Шундай ҳам бўлди. Шунда Умайр деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Мен Аллоҳнинг нурини ўчиришга ҳаракат қилиб юрган эдим. Аллоҳнинг динида бўлганларга кўп қаттиқ озорлар етказдим. Энди менга рухсат берсангиз, Маккага бориб уларни Аллоҳ ва Расулининг йўлига, исломга чақирсам. Шояд Аллоҳ уларни ҳам ҳидоят қилса. Йўқса олдин сизларга азият берганим каби уларга ҳам азият бераман!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга изн бердилар. Умайр Маккага жўнаб кетди.
Сафвон ибн Умайя мушрикларга яқинда бир хушхабар бўлишини, уларга Бадрнинг аламини унуттиришини айтиб юрар эди. Сафардан қайтганлардан Умайр ҳақида суриштириб турар эди. Бир куни бир киши келиб унга Умайрнинг исломга киргани айтди. Шунда Сафвон у билан абадий гаплашмасликка, унга манфаат етказмасликка онт ичди!
Умайр Маккага келиб кишиларни исломга даъват қилиб юрди. Унинг қўлида кўплар исломга кирди!

Эътибор беринг, Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Ҳорисдан содир бўлган ишни билмадилар. Чунки Аллоҳ у кишига буни билдирмади. Бу Аллоҳнинг буюклигидан, Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг бу борада оддий инсонлар қатори эканликларидандир!

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЎҚИШ
Қамоқдалик пайтимда ўқишга қаттиқ берилдим. Менинг қачон кўришса қўлимда китоб билан кўришар эди. Ер юзидаги бирор-бир куч мендан китобни тортиб ололмас эди.
Китоб ўқиш менга ажиб эшикларни очди. Ўқишни бошлаб, китоб ичидаги маъноларни англаб борар эканман, янги оламни кашф қила бошладим. Гўё китобларни ҳазм қилиб борар эдим...
Қамоқхона кутубхонасидан у ернинг қонунлари рухсат берганидан ортиқ китобларни ола бошладим. Бир кунда ўн беш соатлаб китоб ўқишга қодир эдим.
Китоб ўқиш менинг ҳаётимни тубдан ўзгартириб ташлади. Китоб ўқишдан мақсадим ташкилотимнинг фаолиятини яхшилаш ёки уни тубдан ўзгартириш учун қандайдир гувоҳнома олиш эмас эди. Мен фақат фикран тирилишни истар эдим холос!

Малкольм Икс


/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Булар фақат оддий рақамлар эмас....
Уларнинг ҳар бирини яшашга ҳаққи, орзу-умидлари ва суйган яқинлари бор эди....!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

НИМА ДЕЙСИЗ?
Бир неча кун олдин бир араб адибининг барча китобларини интернет орқали буюртма қилдим. Китоб йигирма олтита эди. Китобни жўнатадиган куни сотувчилар менга китобнинг иккитаси йўқлигини айтишди. Йигирма тўртта китобни жўнатиб юборишди.
Бир йиллар олдин бир дўстим Туркияга борганида менга ўша ёзувчининг иккита китобини совға тариқасида олиб келган эди.
Йигирма олтита китобнинг ичидан қайси китоблар йўқлигини кўздан кечирдим. Не кўз билан кўрайки, улар ичида айнан дўстим совға қилган ўша иккита китоб йўқ эди...!
Нима деб ўйлайсиз, тасодифми?
Мен ҳаётда тасодифлар бўлмайди деб ўйлайман!

Яна бир гап, китобларнинг ҳидини ҳидлаб турасизми?

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

БОЙЛИК
"Оиламиз маънан бой оила эди. Ёшлари тўқсонга етган онам менга ерда туришни ўргатганлар. Илк бор Оскар мукофотини олганимда онамга бу хабарни хурсанд бўлиб етказганман. Онам эса: "Яхши, энди анави чиқиндиларни ташқарига олиб чиқиб ташла!", деганлар!

Дензел Вашингтон

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

БИЛМАДИМ НИМА УЧУН...!
Сийрат китобларида келишича, Иброҳим ибн Адҳам роҳимаҳуллоҳнинг умри тугаб ажали яқинлашгач атрофидаги шогирдларидан бирига деди:
-Менга камонимнинг ипини тортиб бер!
Шогирди унга камонининг ипини тортиб берди. Ўшанда улар Рум қўшинларига қарши курашаётган эдилар. Иброҳим ибн Адҳам роҳимаҳуллоҳ ёнбошлаган ҳолида камонини қучоқлаб душман томонга тўғирлаб ётган ҳолида вафот этди!
Айтишларича, ўша кеча Иброҳим ибн Адҳам роҳимаҳуллоҳ қорин оғриқ дардига ҳам мубтало бўлган. Жуда кўп марта ҳожатхонага қатнаган. Ҳар борганида таҳорат қилган. Гўё Роббисига йўлиқадиган соатида ажрнинг турини кўпайтирмоқчи бўлган. Беморликни, чегарадаги мужоҳидликни...
Ажали яқинлашганини сезгач камонини қучоқлаб, душман томонга тўғирлаб вафот этган!
Билмадим нега эсладим...!

Менимча, сажда қилиб туриб вафот қилган Ғазолик йигитни кўриб эсладим шекилли!
Гўё ибодатдан, солиҳ амаллардан тўймай қолгандек. Аслида саҳифалари ажрларга тўла бўлса керак. Минглаб кишилар Аллоҳга солиҳ амаллар билан йўлиқишни исташади. Аммо олий мақомларда Набийлар билан бирга бўладиганларнинг сони жуда оздир.
Бу йигит қуръонни ёд олган эди. Кундузлари имом бўлиб уни кишиларга ўқиб берар эди. Кечалари душманга қарши курашар эди.
Ҳамма нарсани тақдим қилишди улар. Аммо ўзларини ҳеч нарсани тақдим қилмагандек тутишди.
Инсон хижолат бўлади. Юришимиз тошбақадек, аммо жаннатнинг энг олий мақомларига даъвогармиз.
Аллоҳ таоло ҳодисалар кўринишида бизга қанча мактублар йўллади. Ғазоликлар ўз фидокорликлари билан бизга у мактубларни тушунишимизда ёрдам беришди!
Аллоҳ бу йигитга раҳм қилсин. Аллоҳнинг рисоласини ўқишимизга ёрдамчи бўлди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Мен айтаман: “Ҳозир Билол розиёллоҳу анҳу қаерда? Ҳозир Умайя қаерда?”.
Бир пайтлар Маккадан кечалари писиб чиқиб кетган мусулмонлар сал ўтмасидан Маккага кундузи қаддини кўтариб ғолиб ҳолатда кириб келган эди!

Ҳамма нарсанинг ўз вақти бор. Агар тушунган бўлсангиз маҳкам тутинг. Агар тушунмаган бўлсангиз таслим бўлинг!




/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

“КИМ ИСЛОМДА ЯХШИ ЙЎЛНИ ЖОРИЙ ҚИЛСА!”.
Бир гуруҳ аъробийлар Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келишди. Уларнинг аҳволи жуда ҳам оғир эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам кишиларни уларга садақа беришга чақирдилар. Кишилар садақа қилмай туриб қолишди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бундан хафа бўлдилар. Бу нарса у зотнинг юзларидан билинди...
Бироздан сўнг ансорлардан бири киши бир ҳамёнда кумуш олиб келиб садақа қилди. Ундан кейин яна бир киши садақа қилди. Уларни кўрган бошқалар ҳам садақа қилишни бошлашди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам хурсанд бўлдилар. Бу нарса у зотнинг юзларидан билинди. Сўнгра дедилар:
“Ким исломда бир яхши йўлни жорий қилса, унга унинг ажри ва ундан кейин унга амал қилганларнинг ҳам ажри ёзилади. Амал қилганларнинг ажридан эса ҳеч нарса камайтирилмайди.
Ким исломда бир ёмон йўлни жорий қилса, унга унинг гуноҳи ва ундан кейин унга амал қилганларнинг ҳам гуноҳи ёзилади. Амал қилганларнинг гуноҳидан эса ҳеч нарса камайтирилмайди!”.

Қизингизнинг маҳрини катта сўраманг. Куёвни ҳар-хил талаблар билан қийнаманг. Келин томонга ҳам ҳар-хил солиқлар солманг. Ўзгаларга ўрнак бўлинг. Тарозунгизда бу албатта тош босади.
Тўйни камхаражт қилинг. Одамни оз айтинг. Ундан тежаган пулингизни бошқа эҳтиёжларингизга ишлатинг. Кимдир сизга эргашса ажрингиз кўпаяди.
Жанозадан кейинги маъракаларга барҳам беринг. Қирқ, йигирма, эллик икки, йил оши, маййитга бағишланган зўрма-зўраки ифторлик ва ҳоказоларга нуқта қўйинг. Кимдир сизга эргашса ажрингиз зиёда бўлади. Бу йўлда маломатчининг маломатидан қўрқманг. Муҳими сиз Пайғамбарлар йўлидасиз!
Уйингизда ижарага турганлар агар тўлай олмасдан қийналишса уларни кечиринг. Кўчага ҳайдаманг уларни. Шояд кимдир сизга эргашса. Ана шунда ажрингиз кўпаяди.
Йилида битта талабанинг харажатларини кўтаринг. Шартнома тўловларини қилиб беринг. Кимдир бу ишда сизга эргашса ажрнинг тагида қолиб кетасиз.
Шифокор бўлсангиз бир ойда битта беморни бепул кўринг. Шояд бирор ҳамкасбингиз сизга эргашса. Ана шунда ажрингиз кўпаяди.
Уйингиз, дарвозангиз олдида чироқ ёқиб қўйинг. Ўтганлар хатарсиз ўтишсин. Кечаси қоқилмасин. Ўтаётганлардан кимгадир бу ишингиз маъқул тушиб сизга эргашса ажрингиз кўпаяди.
Олдинроқ бир нарса ўқиган эдим. Бир киши ёзади:
“Мен Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга ҳар куни минг марта саловот айтаман. Бунинг ортидан келадиган баракани ва кўп енгилликни кўрганман!”.
Мен ҳам унга ўхшаб унинг ишини такрорладим. Аллоҳнинг ажиб лутфини ва баракасини кўрдим. Мен у кишини танимайман. Аммо мен бир неча йиллардан бери Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтаман. У эса менга савобда шерик бўлаяпти иншаллоҳ!



/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

АСЛ ТЕРРОР!
Биз мусулмонларни террорда айблайдиган Америка Қўшма Штатлари охирги 85 йилнинг ўзида мусулмонлар Бадр ғазотидан то бугунги кунимизгача қатл қилган кишилардан бир неча марта ортиқ кишиларни қатл қилган!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЎРГАНИБ ҚОЛМАНГ!
Бу манзарага ҳаргиз ўрганиб қолмаймиз. Бир кунда минг марта такрорланса ҳам ўрганиб қолмаймиз...
Ҳар сафар худди биринчи марта кўрганда бўлгани каби қалблар парчаланади.
Улар бизнинг диндошимиз, акамиз-укамиз, опамиз-синглимиз, фарзандимиз....!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Дунёда шунақанги видолашишлар борки, киши бунда яқинларининг кетаётганига йиғлаяптими ёки уларсиз қолаётганига йиғлаяптими, билмайди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

“КИШИЛАРНИНГ ЁМОНИ ОДАМЛАР УНИНГ ЁМОНЛИГИДАН ҚЎРҚҚАН КИШИДИР!”.
Инсонларнинг ёмони бўлишдан сақланинг!
Қўпол ва дағал бўлганингиз учун ота-онангиз сизнинг олдингизда сўзларини танлаб, ҳушёр бўлиб гапираяптими, демак аҳволингиз оғир!
Қалби қаттиқлигингиз учун хотинингиз сизга ўйлаб гапираяптими, демак ёмон инсонсиз!
Дағаллигингиз учун фарзандларингиз сиз билан муроса қилиб гаплашаяптими, демак ёмон инсонсиз!
Оғзингиз шалоқлиги учун қўшнингиз сиз билан эҳтиёт бўлиб гаплашаяптими, демак ёмон инсонсиз!
Азият беришингиздан қўрқиб ҳамкасбларингиз сиз билан муроса қилиб гаплашаяптими, демак ёмон инсонсиз!
Чақимчилигингиз учун дўстларингиз сизнинг олдингизда гаплашишдан қўрқишаяптими, демак сиз ёмон инсонсиз!
Ғазабнок инсон эканлигингиз учун ака-укаларингиз сизнинг олдингизда ўйлаб гапираяптими, демак ёмон инсонсиз!

Ҳайбатли кишиларнинг ҳаммаси ҳам суюкли бўлавермайди. Баъзиларидан кишилар қўрқишади холос!
Кишилар қўрқадиган кишиларнинг ҳаммаси ҳам кучли бўлавермайди. Уларнинг баъзиси фожир ва шаллақи бўлади!
Виқорли кишиларнинг барчаси ҳам ҳурматга лойиқ бўлишмайди. Уларнинг баъзиларини кишилар қўрққанидан ҳурмат қилишади!
Инсонлар сизга муҳаббатсиз тақдим қилаётган ҳамма нарсада бир ўзингизни текшириб кўринг!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҒАЗО УЧУН ЭМАС, СЕН УЧУН!
Эдуардо Галеано ажойиб ёзувчи ва ҳикоянавис бўлишига қарамасдан, бутун оламни айланиб ҳикояларини айтиб бериб юрар эди. Италияга борган пайтида Наполи шаҳрида Уругвайдан келган бу ровийдан ҳикоя эшитиш учун жуда катта оломон жамланди. Эдуардо Галеано ўшанда бир Америка фуқароси Вьетнам уруши даврида ҳар куни Оқ уй олдида кечаси шам ёқиб ўтирганини, Америка ҳукуматидан Вьетнамга қилаётган ҳужумини тўхтатишини талаб қилганини айтиб берди. У киши урушнинг аввалги кунидан токи уруш тугагунича бу ишини тўхтатмаган экан!
Бир кеча унинг олдига бир журналист келиб сўрабди:
-Шу ерда шам кўтариб туришингиз, ҳар куни уларга гапиришингиз бирор нарсани ўзгартиради деб ўйлайсизми?
У киши шундай жавоб берибди:
-Мен ҳар кеча бу ерда бир нарсани ўзгартираман деб турганим йўқ. Аксинча, улар мени ўзгартиришмагунча бу ерда турмоқчиман. Уларнинг телбаларча қилаётган бу мулоҳазасизлиги мендаги инсонийликни қатл қилишига асло йўл қўймайман. Мен ҳақиқатни таниган ва уни гапирадиган киши ўлароқ қолмоқчиман. Мен инсон бўлиб қолмоқ учун ўзимнинг кичкина ролимни ўйнамоқдаман!

Бугун сизнинг Ғазо томонида бўлишингиз уларнинг устига тушаётган ракеталарни, бомбаларни эҳтимол тўхтата олмас. Аммо бу сизни эртага кўзгуга қараб ўзингиздан нафратланишингиздан ҳимоя қилади!
Ғазо билан бирга эканлигингизни ҳис қилар экансиз, ўзлигингиз ила биргасиз!
Ғазони ҳимоя қилар экансиз, инсонийлигингизни ҳимоя қилмоқдасиз. Ўзингизни ҳеч қандай асослари йўқ, қотиллик ва зулм унинг парвосига ҳам келмайдиган масхарабоз каби бўлиб қолишдан қўримоқдасиз!
Ғазодаги зулм, қотиллик ва вайронагарчиликни кўриб қалбингиз сиқилсада, урушни тўхтата олмайсиз. Аммо бу оғриғингиз иймоннинг баҳосидир. Бу сизнинг ислом умматига мансублигингизни англатади. Бизнинг динимизда туйғулар ҳам ибодатдир. Биз бир тана кабимиз. Биздан бир аъзойимиз бемор бўлса, бошқа аъзоларимиз иситма ва бедорлик билан унга шерик бўлади. Зулм ва қотиллик кунда минг марта такрорлансада, унга ўрганиб қолманг. Ўрганиб қолиш жиноятдир!
Оқаётган нарса сув эмас, қондир. Кесилаётган нарсалар дарахт шохлари эмас, инсон аъзоларидир. Ким бу манзараларга ўрганиб қолса хоиндир. Ким бу кўринишларга кўникиб қолса уларни ёрдамсиз қолдиргандир!
У ердаги шаҳидларга ҳар куни йиғланг. Бу сизни ҳали-ҳамон тириклигингизни билдиради. Ўлик деганда фақатгина қабрда ётганни тушунилмайди, балки тириклар ичида ҳам ўликлар кўп. Ана шу ўликлардан бўлиб қолманг!
Улар ҳақида ёзинг, зулм ҳақида фикрингизни, қарашларингизни билдиринг. Ҳеч бўлмаганда улар жароҳати устида рақс тушманг. Бизнинг боболаримиз қўшнининг уйида таъзия бўлса режалаштириб қўйган тўйларини ортга суришар эди!
Қотилларга ёрдам берадиган маҳсулотларни сотиб олманг. Улардан бир умр узоқлашинг. Қон тўкилишига шерик бўлманг. Гўштлар парчаланишига шерик бўлманг. Ғазоликлар куч топишаяпти, чарчашмаяпти, сиздан шикоят қилишмаяпти. Сиз ҳам ҳеч йўқса бойкотдан чарчаманг!
Улар ҳақида дуода бўлинг. Эҳтимол дуойингиз сабаб , уларнинг ўқи зое бўмас. Уларга Аллоҳ сабр-бардош берар. Уларнинг яқинлари кундан кунга озайиб, йўқ бўлиб бормоқда ахир...!
Ечимнинг охири ва заифи дуо эмас. Дуо аввалги ечим ва энг кучли чорадир. Ғазоликлар қуроли эса бунинг ўртасидадир!


/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Баъзан инсонлар шунақанги буюк бўладики, буни ҳамма ҳам англайвермайди.
Абу Нуъайм “Ҳиля”да, ибн Асокир “Тариху Димашқ”да келтиришади:
“Халифа Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу Ҳимсга Саъид ибн Омирни волий қилиб тайинлади. Сўнгра Шомга келганида ўзи қўйган волий Саъид ибн Омир ҳақида у ернинг аҳолисидан суриштирди:
-Эй Ҳимс аҳли! Саъид ибн Омир қандай ишлаяпти?
Улар жавоб беришди:
-Ундан тўртта шикоятимиз бор. Биринчиси, у бизнинг олдимизга фақатгина тонг отиб бўлганидан кейин чиқади. Иккинчиси, кечаси ҳеч кимга жавоб бермайди. Учинчиси, ойида бир кун умуман кўринмайди. Тўртинчиси, вақти-вақти билан ҳушидан кетиб туради!
Умар розиёллоҳу анҳу Саъид ибн Омирни уларнинг олдига чақиртирди. Халифа ичида дуо қилар эди: “Аллоҳим! У ҳақидаги гумонларимни ёлғонга чиқарма !”.
Саъид келди. Умар розиёллоҳу анҳу ундан юқоридаги ҳолатларга жавоб беришини сўради. Саъид деди:
-Тонг отиб бўлганида чиқишимга сабаб, хотинимга хизматкор йўқ. Уйдагиларга хамир қилиб, унинг кўпиришини кутаман. Сўнгра нон пишириб бераман. Сўнгра таҳорат олиб буларнинг олдига чиқаман. Кечаси буларга жавоб бермаганимга сабаб, кечасини Аллоҳга ажратганман. Буларга эса кундузини. Ойида бир кун чиқмаганимга сабаб, кийимим битта. Уни юваман, қуриганидан сўнг кийиб чиқаман. Вақти-вати билан ҳушимдан кетишимга сабаб, мен мушриклик пайтимда мусулмонлардан Ҳубайб ибн Адийнинг ўлимига гувоҳ бўлганман. Қурайш уни ўлдираётиб: “Ўрнингда Муҳаммад бўлишини истармидинг?”, дея сўради. Ҳубайб деди: “Аллоҳга қасамки, мен уйимда тинч ўтириб Муҳаммад алайҳис саломга ҳатто битта тикан киришини ҳам истамайман!”. Ана ўша кунда унга ёрдам бера олмаганимни эслаб қўрққанимдан ҳушимдан айриламан!
Умар розиёллоҳу анҳу деди:
-Саъид ҳақидаги ўйловларимни зое қилмаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!”.

Баъзи инсонлар биз ўйлагандан ҳам буюкроқ бўлади. Афсуски, биз билмасдан у ҳақида ёмон гумон қиламиз. Инсонларда яхшилик кўрмайдиган кишида яхшилик бўлмайди!
Узоқ қишлоқда бир рассом яшар эди. У чизган суратлари орқасидан катта пул ишлар эди. Уни кишилар бахилликда , камбағалларга ёрдам бермасликда айблашар эди. Аммо у ҳеч кимга жавоб қайтармас, улар билан тортишмас эди. Рассом вафот этганидан кейин қишлоқда бепул гўшт тарқатиб турадиган сахий бир қассоб гўшт тарқатишини тўхтатди. Ундан бунинг сабабини сўрашганда у деди: “Бепул тарқатиладиган гўштнинг пулини рассом бериб турар эди. Менда эса бунақа куч йўқ!”.
Бир киши садақа қиладиган пули кўтариб одамлар ичида ошкора айланмаса, бу дегани у киши садақа қилмайди, дегани эмас.
Қуръонни қўлида кўтариб юрмайдиган кишини бу киши қуръонни ўқимайди, дея олмаймиз.
Хотинини кўчаларда ошкора қўлтиқлаб юрмайдиган кишиларни, булар хотинини севмайди, дея олмаймиз.
Дунёда шунақа инсонлар борки, улар ҳаётларини ҳаммага ошкор қилишмайди. Нима иш қилишса Аллоҳ учун қилишади. Кишиларнинг назари уларнинг амалларини бузишидан қўрқишади!
Тушунинг...!





/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Иккинчи дарс:
Ҳориснинг ҳимматининг олийлигига боқинг. Исломга кириши билан даъват йўлига ўтиб кетди. Ўз қавмини тўғри йўлга бошлаш масъулиятини ўз гарданига олди. Улар ана шунақа эдилар. Бир яхшиликка эга бўлишса дарров уни кишилар билан бўлишишни исташар эди.
Ҳорис ўзининг мусулмон бўлиши билан кифояланмади. Ўзи нажот топиб бошқалар залолатда юриши унга татимади. Эндигина исломга кирдим-ку, бироз кейин бошларман демади!
Ислом улар мусулмон бўлганидан токи вафот этгунича уларнинг ҳаёт мазмунига айланди. Илмни кўпроқ олишини ҳам кутиб туришмади. Улар илм ҳам ўз вақти билан олинишини билишар эди. Аммо ақида қора қалбларга кириши шарт эди. Улар қавмининг минг йиллардан бери давом этиб келаётган эътиқодини тарк қилишдан хижолат бўлишмади. Улар ҳақида айтиладиган гапларга парво қилишмади. Уларнинг битта юзи бор эди. Уларда ниқоб йўқ эди!
Бироз олдин Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу билан ҳам шунга ўхшаш воқеалар бўлган эди. У исломга кирганини Қурайш билмай қолди. Умар бир ишни махфий қилишни истамас эди. Шунинг учун сўради:
-Маккада гапни энг тез тарқатадиган киши ким?
Унга жавоб беришди:
-Жамил ибн Муъаммар Жумаҳий!
Умар розиёллоҳу анҳу Жамилнинг олдига бориб: “Эй Жамил! Мен исломга кирдим!”, деди.
Жамил ҳеч нарса демасдан тезлик билан Каъбанинг олдига борди ва бақирди:
“Эй Қурайш! Хаттобнинг ўғли динидан юз ўгирибди!”.
Умар розиёллоҳу анҳу деди:
“Ёлғон айтаяпти. Мен мусулмон бўлдим. Аллоҳ ва Расулини тасдиқладим!”.
Кишилар уни дўппослай бошлашди. Умар розиёллоҳу анҳу чарчаб ҳолдан тойди ва ўтириб қолди. Улар унинг боши узра туришар эди. Умар розиёллоҳу анҳу уларга деди:
“Истаганингизни қилинг. Агар биз уч юз киши бўлганимизда эди, ё сиз Каъбани бизга ташлаб чиқиб кетган бўлар эдингиз, ёки биз уни сизга ташлаб чиқиб кетган бўлар эдик!”.
Шу пайт Ос ибн Воил келиб қолди ва сўради:
-Нима бўлди?
-Умар динидан юз ўгирибди!
Ос деди:
-Нима қилибди, бир киши ўзи учун дин танлабди. Бани Адий сизга буни ташлаб қўярмиди?
Қурайш Ос ибн Воилнинг гапи билан Умар розиёллоҳу анҳуни тинч қўйди!

Залолатдан кейинги ҳидоятдан хижолат бўлманг. Бошингизни баланд кўтаринг. Сиз Аллоҳ билан боғландингиз!
Қизлар ҳижобсиз, очиқ-сочиқ залолатда юргани уялишмайди. Аллоҳ ҳидоят қилиб ҳижобга киришса уялишади. Гуноҳда хижолат бўлмаган киши тоатда бошини тик тутиб юриши керак!
Йигитлар кишилар кўз ўнгида очиқ-ойдин гуноҳ қилиб юришади, беҳуда ишлар билан машғул бўлишади. Аммо Аллоҳ уни Ўзига қайтарса масжидга боришдан, илм мажлисларига, қуръон курсларига боришдан хижолат бўлишади!
Аллоҳ ҳидоят қилганидан сўнг инсоннинг олдига шайтон кирадиган эшик бор. Бу эшик “Ўтмишингдан уялмайсанми?”, “Кечагина ароқ ичиб юрган эдинг. Бугун масжидда пайдо бўлиб қолибсанми?”, “Кечагина атирларни сепиб, очиқ кийиниб йигитларнинг кўзини ўйнатиб юрган эдинг. Бугун ҳижобга кириб қолибсанми?”, деган эшикдир!
Тавба олдинги гуноҳларни ювиб ташлайди. Банданинг тоатга фахр билан юз буриши тавбанинг камолидандир.
Шайтон келганида унга саҳобаларнинг ҳидоятдан олдинги ҳолатини айтинг. Уларнинг бири ароқ ичар эди, бошқаси санамларга сажда қилар эди, яна бири рибохўрлик қилар эди. Улар яхши томонга ўзгаришдан хижолат бўлишмас эди. Қурайшнинг олдида динидан хижолат бўлмас, билъакс фахрланар эди. инсонларнинг айблаши уларга аҳамиятли эмас эди!

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЁЛҒОН
Ҳорис ибн Зирор Хузоъий айтади:
“Мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келдим. У зот мени исломга даъват қилдилар. Мен исломга кирдим ва иқрор қилдим. Мени закот беришга чақирдилар. Уни ҳам иқрор қилдим. Сўнгра у зотга дедим:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Мен қавмим олдига бориб уларни ҳам исломга, закот беришга чақираман. Ким ижобат қилса закотини жамлайман. Фалон-фалон вақтда менга бирорта вакил жўнатасиз. Мен ундан закотларни бериб юбораман!
Ҳорис исломга кирганлардан закотни жамлади. Аммо Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам юборган вакил кечикди. Айтилган вақтда келмади. Ҳорис Аллоҳ ва Расули мендан хафа бўлдилар деб ўйлади. Қавмининг улуғларини жамлаб уларга деди:
-Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам менга закотни олиб кетиш учун киши юборишларини айтиб вақтини ҳам белгилаган эдилар. Аллоҳнинг Расули ваъдага хилоф қилмайдилар. Вакиллари келмаганини биздан аччиқлари чиққанлигидан деб ўйлайман. Туринглар, биз ўзимиз Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига борамиз!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Ҳорис йиққан закотни олиб келиш учун вакил қилиб Валид ибн Уқбани юборган эдилар. Валид бироз юрганидан кейин қўрқиб ортга қайтди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Ҳорис менга закотни бермади. Мени ўлдирмоқчи бўлди!
Буни эшитган Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам қўшинни жиҳозлаб Ҳорис томон жўнатдилар. Йўлда икки қўшин учрашди. Ҳорис улардан сўради:
-Қаерга кетаяпсиз?
-Сенинг олдингга!
-Нима учун?
-Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам сенинг олдингга закотни олиб келиш учун Валид ибн Уқбани юборган эдилар. Унинг айтишича, сен унга закотни бермасдан ўлдирмоқчи ҳам бўлибсан!
Ҳорис деди:
-Муҳаммадни ҳақ ила жўнатган Зот номи ила қасам ичиб айтаманки, у менинг олдимга келмади. Мен уни кўрмадим!

Ҳорис Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келганида Набий алайҳис салом унга дедилар:
-Закот бермасдан менинг вакилимни қатл қилмоқчи бўлибсан?!
-Йўқ! Сизни ҳақ ила юборган Зотнинг номи ила қасам ичаманки, у менинг олдимга келмади. Мен уни кўрмадим. Олдимга сизнинг вакилингиз келмагани учун мендан Аллоҳ ва Расулининг аччиғи чиқдимикин, деб ўзим келавердим!
Шу пайт Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти нозил бўлди:
“Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб-текшириб кўринглар. Бир қавмга билмасдан мусибат етказиб қўйиб, қилмишингизга надомат чекувчи бўлманглар!”.

Биринчи дарс:
Буюк дарс...
Ғайбни Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ғайб масаласида бошқалар билан бир хил. Фақатгина Аллоҳ билдирганини билганлар. Ҳали содир бўлмаган қиёмат соати, Дажжолнинг чиқиши, Доббатул арзнинг чиқиши, қуёшнинг мағрибдан чиқиши, қиёматдаги аҳволлар, ундаги кишиларнинг аҳволи, ким жаннатга кириши, ким дўзахга кириши каби хабарларни ҳам у зотга Аллоҳ билдирган, ўзларича билмайдилар!
Юқоридаги ғайбга оид хабарларни тасдиқлаймиз, уларга шак қилмаймиз.
Ўша пайтда содир бўлган воқеаларни ҳам Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билмаганлар. Ваҳий билдирсагина билганлар. Ғайбни фақатгина Аллоҳ билади. Ўзи билган ҳикматга кўра ундан баъзисини пайғамбарларига ошкор қилиш мумкин. Бунга яна бир мисол:
Умайр ибн Ваҳб билан Сафвон ибн Умайя Бадр жангидан кейин Ҳижрнинг олдида ўтиришди. Умайр ибн Ваҳбни қурайшнинг шайтони дейишар эди. У Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаларга кўп азиятлар берган эди. Унинг ўғли мусулмонлар қўлида асир эди. Улар икковлон Қалибга ташланганлар ҳақида гаплашишди. Сафвон деди:
-Улардан кейин яшашга ҳам ҳожат қолмади!
-Тўғри айтасан. Агар менинг қарзларим бўлмаганида, бола-чақамнинг ташвиши бўлмаганида Мадинага бориб Муҳаммадни ўлдирган бўлар эдим. Менда сабаб бор. Ўғлим уларнинг қўлида!
Сафвон ибн Умайя унинг гапларини ғанимат билиб деди:
-Қарзларингни мен тўлайман. Аҳлингга ҳам мен ўлгунимча қарайман!
Умайр деди:
-Ундай бўлса бу иш сир қолсин. Ҳеч кимга айтма!
-Хўп!

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚИЗИҚ
Инсон табиати қизиқ, адолатдан маҳрум бўлганида уни ҳар жойда қидириб юради. Адолатни қўлга киритганида эса уни бошқалардан қизғана бошлайди!
Бир каттамиз бўлар эди. Кичкиналик ва адолатдан мосуволик пайтида доим адолатсизликдан нолиб юрар эди. Ўзи каттароқ мансабга ўтирганидан кейин золимнинг ўзи бўлди қўйди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ИБРАТ ОЛИНГ!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам арабларнинг обрўли инсонларига уларни исломга жалб қилиш учун мол бердилар. Шунда бир киши деди:
"Бу адолатли тақсимот бўлмади. Бу билан Аллоҳнинг розилиги мақсад қилинмади!".
Бу кишининг гапини Абдуллоҳ ибн Масъуд розиёллоҳу анҳу Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга етказди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ғазабдан юзлари қизариб кетди ва дедилар:
"Ахир мен адолат қилмасам ким адолат қилади?!".
Сўнгра тинчланиб дедилар:
"Аллоҳ Мусога раҳм қилсин, қавми кўп азият берганида ҳам сабр қилган эди!".

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар биродарлари билан тасалли топаяптилар. Сиз ҳам шундай қилинг!
Итоатсиз ўғлингиз бўлса Нуҳ алайҳис салом билан овунинг. Унинг ўғли сизнинг ўғлингиздан баттар эди!
Агар отангиз осий бўлса Иброҳим алайҳис салом билан овунинг. Унинг отаси сизнинг отангиздан баттарроқ эди!
Агар итоатсиз хотинингиз бўлса Лут алайҳис салом билан овунинг. Унинг хотини сизнинг хотинингиздан баттарроқ эди!
Агар эрингиз фосиқ ва фожир бўлса Осиё билан овунинг. Унинг эри Фиръавн сизнинг турмуш ўртоғингиздан баттарроқ эди!
Яқинингизни йўқотган бўлсангиз Яъқуб алайҳис салом билан овунинг. У зот ўғлини йўқотган эди!
Агар бемор бўлсангиз Айюб алайҳис салом билан овунинг. Уни беморлик еб битирган эди!

Пайғамбарлар сийрати шунчаки кўнгил хушлаш учун зикр қилинмаган. Булар ибрат дарслари ва тасалли бергувчи сўзлардир!
Ибрат олинг, тасалли топинг!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЯНГИ ЙИЛДА
1. Янги йилнинг бошида турибмиз. Янги йилга қадам қўяр экансиз, ёдингизда тутинг, алоқалар роҳат учун, ҳамдардлик учун, қўллаб-қувватлаш учун ўзгаларни суяш учун жорий қилинган. Ички саломатлигингизга путур етказадиганлар сизга керак эмас. Сизни озгина нарсага алмаштирадиган дўстлар сизга керак эмас. Кишиларга ҳеч қачон иккинчи фурсат, захирадаги танлов бўлманг. Сизни барчадан илгари қўядиганлар билан бирга бўлинг!

2. Бу янги йилнинг бошланиши. Ёдингизда тутинг, бу дин сиз билан ҳам, сизсиз ҳам ғалаба қозонаверади. Сиз масжидга бормасангиз бошқалар бораверади. Сиз қуръонни ташлаб қўйсангиз ҳам бошқалар уни тилоаат қилиб амал қилаверади. Сиз илм ўқимасангиз ҳам кимдир ўқийверади. Карвон Аллоҳ томон йўлга чиққан. У фақат жаннат эшиги олдида тўхтайди. Карвон билан бирга бўлмасангиз фақат ўзингиз зарар кўрасиз!

3. Бу янги йилнинг бошланиши. Ёдингизда тутинг, то қиёматга қадар ҳақ билан ботил ўртасидаги жанг давом этади. Ботил қанчалар кучли бўлмасин, ғолиб бўла олмайди. Ҳақ қанчалар кучсиз кўринмасин, мағлуб бўлмайди. Бу курашда ўз ўрнингиз бўлсин. Дунё эвазига охиратини сотиб юборган кишидан аҳмоқроқ инсон йўқ дунёда. Аммо бировнинг дунёси эвазига охиратини сотганлар ундан ҳам аҳмоқроқдир!

4. Янги йилнинг бошида турибмиз. Агар қутила олмаётган гуноҳингиз бўлса Аллоҳ билан алоқангизни тузатиб олинг. Ҳаммамиз гуноҳкормиз. Тавбангиз тарихини ёзиш фурсати бугундир!

5. Янги йилнинг бошида турибмиз. Инсонлар билан алоқаларингизни тузатинг. Аразлашган яқинингиз билан, узилиб кетган биродарингиз билан, жанжаллашган дўстингиз билан...
Дунё аразлашиб ва жанжаллашиб ўтказишимиздан анча қисқароқ. Хусуматлашишга арзимайди. Қалбини синдирган кишингизнинг жанозасида туришингизни нима фойдаси бор? Ҳаётда аразлашиб юрган кишингиз вафот этганида йиғлашингиздан нима наф?!

6. Йилнинг бошида туримиз. Қуръондан маълум вазифани тайинлаб олиб тиловат қилинг. Уни энг зарур ишингиз чиқсада тарк қилманг. Зикрлардан маълум ва доимий вирдларингиз бўлсин. Нима бўлганда ҳам уларни тарк қилманг!

7. Йилнинг бошида турибмиз. Яширин солиҳ амалингиз бўлсин. Уни ўзингиз ва Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмасин. Фақирга бериладиган бир бурда нонми, беморга бериладиган бир қути дорими, ҳеч кимга ҳатто оилангизга ҳам кўрсатилмаган зуҳо ёки тунги намозларми ва ҳоказо...!

8. Йилнинг бошида турибмиз. Фойдали ишларни режа қилиб олинг. Қанчадир варақ китоб ўқишни, қандайдир онлайн ва офлайн дарсларга қатнашишни, илмий суҳбатларда иштирок қилишни, ижтимоий фойдали лойиҳаларда иштирок қилишни, хайрия ишларида қатнашишни режалаштиринг. Ўзингизни юксалтиринг. Ақлни доим чархлаб туриш керак. Қалбни эса тозалаб...!

9. Ўзингиз учун ҳам яшанг. Ўта қаттиқ тартибли ҳаёт ҳам инсонни зериктиради. Яшашнинг қиймати ва лаззатини йўқотади. Ўртоқларингиз билан фойдали суҳбатлар қуринг. Суғорилмайдиган дарахт мева бермайди, буни унутманг!

10. Йилнинг бошида турибмиз. Аммо Ғазода йил ҳамон эски. Ҳамон қон оқмоқда. Уларда ҳамон мотам. Уларга ҳамдард бўлинг. Уларни дуо қилинг. У замин мусулмонларнинг охирги қалъаси. У ерда бўлаётган ҳодисалар урушдан каттароқ, жанжалдан мухимроқ.
Уларнинг кураши худди Бадр жангига ўхшайди. Бу қон оқаётган диёр умматнинг уйғонишига сабаб бўлмоқда. Бу заминда ўз дини ва ватани учун бир гуруҳ мусулмонлар курашмоқда. Уларга ёрдам бермаётганлар уларга зарар бера олмайди.
Шом диёрида фитналарнинг кўпайишида, кишиларнинг сабот билан жанг қилишида, мусулмонларнинг тик туриб жон бериши соясида босқинчи тўнғиз авлодларининг охирги нафасини олаётганини ҳис қилмоқдаман!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Ҳатто кучли бўлсангиз ҳам кимдир сизни ҳимоя қилишини яхши кўрасиз!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

КЎРИШИ КЕРАК!
Агар ёшларимиз ичидан Мусъаб ибн Умайр, Холид ибн Валид, Усома ибн Зайд ва Уқба ибн Нофиълар чиқишини истасак бунинг бир шарти бор. Ёшларимиз олимлар, катталар ва шайхлар ичида Абу Ҳурайрани, Абу Заррни, Ибн Масъудни, Ибн Аббосни, Саъид ибн Жубайрларни кўришлари лозим. Аллоҳ улардан рози бўлсин!

Бугун биз Ғазода кўраётган ёш қаҳрамонлар Қассомни, Ёсинни, Райённи ва бошқа гўзал намуналарни кўришган...!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

АЛЛОҲ ҚАЕРДА?
Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига саҳобалар келиб сўрашди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Ичимизда шунақанги нарсалар борки, уни айтишга қўрқамиз. Унинг эвазига бизга дунёни беришса ҳам уни айта олмаймиз!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
-Уни ичингизда топдингизми?
-Ҳа!
-Ана шу очиқ-ойдин иймондир!

Машаққат ва қийинчиликлар шайтоннинг ўйингоҳидир. Бу билан шайтон мўъминнинг иймонига путур етказишга ҳаракат қилади. Бу унинг учун қулай фурсатдир. Унинг қалбидаги Аллоҳнинг мақоми билан ўйнашади.
Биз нима бўлганида ҳам инсонмиз. Аллоҳнинг баъзи ишлардаги ҳикматлари биздан махфийдир. Биз фақат кўрганимизни гапирамиз. Миямизда саволлар ғужғон ўйнайди. Уларни ташқарига чиқаришдан қўрқамиз. Уни истиғфор билан даф қиламиз. Бу иймонни бузадиган, унга путур етказадиган нарса эмас, балки уни камолотига ишора қиладиган ҳолатдир. Ишлардаги ҳикмат сиздан махфий бўлар экан, уни ўз Эгасига топширинг. Аллоҳ таоло қазосини қайта кўриб чиқишдан анча буюкроқ. Уни борлиқдаги қилган ва қилаётган ишларидан сўроқ қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Зеро бутун борлиқ Унинг мулкидир!
Шайтон сизга айтиши мумкин:
Қани Аллоҳ?
Нега Ғазода бўлаётган воқеларни кўрмаяпти?
Нега вайроналар ичидан чиқаётган оёқ-қўли шалвираб осилиб қолган болажонлар учун интиқом олмаяпти?
Ракеталар остида сочилиб кетаётган аёллар учун нега қасос олмаяпти?
Қари кампирлар ва чолларнинг айби нима? Уларнинг терилари шилиниб тушаяпти!
Аллоҳнинг самолётлар ва танкларга кучи етмайдими...?

Биринчидан:
Бу дунё имтиҳон дунёсидир, натижалар дунёси эмас. Аллоҳ таоло бандасининг бунда нима қилгани ҳақида сўрайди. Банда Роббисини сўрашга ҳақли эмас. Одобли бўлайлик!
Иккинчидан:
Нарсаларнинг сўнгги натижасига қаралади, ҳозирги ҳолатига эмас. Агар сиз Фиръавннинг оқсоч аёл билан унинг гўдакларини қайнаб турган мойга ташлаганини, уларнинг суяклари этларидан ажралиб кетганини ўз кўзларингиз билан кўрганингизда эҳтимол интиқом ўтида ёниб: “Аллоҳ қаерда? Гўдакларнинг айби нима? Нега бунчалар шафқатсизлик билан ўлдирилаяпти булар? Бу бечорларни Аллоҳ ҳимоя қилмайдими?”, деб бақирган бўлар эдингиз!
Сўнгра нима бўлди?
Аллоҳ Фиръавннинг устига денгизни ағдарди. У дўзахда абадий қолади. Оқсоч билан унинг болаларининг ҳидини Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам меърож кечасида жаннатдаги ҳидини ҳидладилар!
Учинчидан:
Аллоҳ таоло золимга муҳлат беради. Сўнгра бирдан ғолиб, қудратли тутувчининг тутиши билан уни тутади. Дунёда барча зулмга жазо берилади деб сизга ким айтди?! Унда қиёмат, сирот, мезон ва ҳисоб нега керак?! Жаннат ва дўзах унда нега яратилди?!
Ухдуд соҳиблари дунёда оловда ёқилган эди. Ўшанда Аллоҳ таоло гўдакни онасига гапиртирган эди: “Онажон! Собит туринг, сиз ҳақ йўлдасиз!”.
Она иккиланмасдан оловга кирган эди. Аллоҳ таоло бизга улар учун дунёда қасос олганини айтмади. Аммо қиёматда бу албатта содир бўлади!
Жангларга зоҳирий кўринишига қараб хулоса қилинмайди. Ҳамма жангда ғолиб бўлсангиз-у, аммо охирида дўзахга кирсангиз бу аянчли мағлубиятдир. Аммо оловда ёнганингизда ҳам сиз ҳақ бўлсангиз ютуқ сизники!
Тўртинчидан:
Ҳар-бир зулмда Аллоҳ дунёда интиқом олаверса дунёнинг имтиҳонлиги қолмайди. Агар ҳақ ботил билан курашида ҳар жабҳада ғолиб бўлаверса ҳақнинг сафида натижага ибодат қиладиганлар кўпайиб кетган бўлар эди!
Аллоҳ таоло бу дунёни қалбларга зилзила, асосларга чақмоқ қилди!
Бешинчидан:
Бир аёл тўлғоқ пайтида дардга, аламга, оғриққа ва қонга ҳамроҳ бўлади. Бу фарзанд дунёга келишидир. Ҳолбуки, бу воқеалар умматнинг тўлғоғи. Қудрат ва иззат туғилмоқда ахир!
Сиз асри саодатда бўлсангиз ва Абу Жаҳлнинг Сумайя розиёллоҳу анҳони тўртта қозиққа боғлаб сўнгра найза билан қатл қилганини кўрсангиз эди, ўшанда ҳам ҳозиргидек: “Аллоҳ қани?”, деган бўлар эдингиз!
Мен айтаман: “Ҳозир Сумайя розиёллоҳу анҳо қаерда? Ҳозир Абу Жаҳл қаерда?”.
Сиз ўша пайтда бўлганингизда ва Умайя ибн Халаф Билол розиёллоҳу анҳуни қум устида ётқизиб устига катта ҳарсангни қўйиб азоб берганини кўрганингизда эди: “Аллоҳ қани?”, дейишингиз таъйин эди.

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

“ОЧНИ ТЎЙДИР, ЧАНҚОҚНИ СУҒОР!”.
Бир аъробий Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Менга мени жаннатга олиб кирадиган бирор амални ўргатинг!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Қул озод қил, жонларни қулликдан қутқар. Агар бунга кучинг етмаса очларни тўйдир, чанқоқларга сув бер!

Аллоҳга қилинадиган ибодатларнинг энг афзалларидан бири инсонлар ҳожатини раво қилишдир. Моддий эҳтиёжлари бўладими, маънавий, руҳий эҳтиёжлари бўладими, фарқи йўқ!
Аллоҳ таоло сиз мусибатларига ҳамдард бўладиган, қалби синган кишилар ҳузуридадир!
Аллоҳ таоло сиз кўнглини оладиган мазлумлар ҳузуридадир!
Аллоҳ таоло сиз қарзини тўлаб юкини енгиллаштирган қарздорлар ҳузуридадир!
Аллоҳ таоло сиз ижара пулини тўлаб юборган, ўзининг маоши бунга етмайдиган уйсиз фақир ҳузуридадир!
Аллоҳ таоло фарзандларига сиз ҳайитлик, кийим-кечак, дарслик анжомлар олиб берган, фарзандлари олдида синиб қолмасин, бебурд бўлиб қолмасин, ўзини ожиз ҳис қилмасин дея сиз кўнглини олган фақир ота ҳузуридадир!
Аллоҳ таоло етимларига сиз ёрдам берган, иффатини сақлаши учун сиз уни суяган, Аллоҳдан ўзга ҳеч кими бўлмаган бева аёл ҳузуридадир!
Аллоҳ таоло дори-дармонини сотиб олишга кучи етмай турганида сиз унга ёрдам берган бемор ҳузуридадир!

Аллоҳ таолони фақат масжиддан қидирманг. Тўғри масжид энг буюк макон, аммо баъзида Аллоҳ таолони инсонлар ҳузуридан ҳам қидириб туринг!





/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

“ҲАҚДОРНИНГ ГАПИРИШГА ҲАҚҚИ БОР!”.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уйларидаги бироз хурмо эвазига бир аъробийдан туя сотиб олдилар. Хурмони бериш учун уйга кирганларида аҳллари хурмони еб, садақа қилиб тугатиб қўйганини кўрдилар. Шунда аъробийга дедилар:
-Мен хурмони қидириб топа олмадим!
Аъробий бақирди:
-Бу қанақа хиёнат бўлди!
Одамлар уни уришиб беришди:
-Ҳолингга вой бўлсин! Пайғамбар ҳам хиёнат қиладими?!
Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Унга тегманглар, ўз ҳолига қўйинглар. Ҳақдорнинг гапиришга ҳаққи бор!

Ҳар бир инсоннинг ўзига яраша ақли, тушунчаси, завқи ва услуби бўлади. Инсонлардаги келишмовчиликларни англашга ҳаракат қилинг. Агар ўшанда туянинг эгаси саҳобалардан бирор киши бўлганида Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга эҳтимол: “Сизга бутун дунёнинг туялари фидо бўлсин эй Аллоҳнинг Расули!”, деган бўлар эди!
Ҳақдор гоҳида қўполлик қилиши мумкин. Аммо бу унинг ҳаққи. Буни тушунишга ҳаракат қилишимиз лозим.
Жароҳатланган инсон гоҳида оғриқларини қўполлик билан англатиши мумкин. Аммо у мажруҳ. Буни тушунишимиз лозим!
Мазлум гоҳида овозини кўтариши мумкин. Аммо у мазлум. Уни тушуниш керак!
Баъзи ҳолатлар инсонларни қолипидан чиқариб юборади. Зулм аччиқ. Ёрдамсиз қолиш аламли. Кўнгил синиши оғриқли. Қалбга озор бериш ўлим!
Инсонлардан одобни талаб қилишдан олдин уларнинг инсон эканлигини унутмаслик керак. Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Ҳақдорнинг гапиришга ҳаққи бор!”, деган гаплари доим ёдингизда турсин!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Қалб оғриғини ҳис қилаяпсизми?

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

“ТУЯНГНИ ОЛ, ПУЛИ ҲАМ СЕНГА!”.
Жобир ибн Абдуллоҳ фақир саҳобалардан эди. У уйланди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан бир ғазотга чиқди. Улар ғазотдан қайтишаётганда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга дедилар:
-Эй Жобир! Туянгни бир уқийя кумушга сотасанми?
-Йўқ сотмайман!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам яна такрор сўрадилар. Жобир розиёллоҳу анҳу деди:
-Сотаман, эй Аллоҳнинг Расули. Аммо Мадинагача миниб бораман!
Жобир розиёллоҳу анҳу туясини Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга бир уқийя кумушга сотди.
Улар Мадинага етиб келишгач, Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Жобирга дедилар:
-Туянгни қўй. Ичкарига кириб икки ракаат намоз ўқи!
Жобир розиёллоҳу анҳу намоз ўқиётганида Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Билол розиёллоҳу анҳуга туянинг пулини олиб келишни амр қилдилар. Жобир пулни олиб кетди. Ортидан Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам киши юбориб чақиртирдилар ва унга дедилар:
-Эй Жобир! Мени туянгни олиш учун савдолашди деб ўйладингми?! Туянгни олиб кет. Пули ҳам сенга!

Инсонларда фақатгина эҳтиёж бор деб ўйламанг. Уларда обрў, шараф ва қадр-қиммат ҳам бор!
Уларда фақатгина қарз бор деб ўйламанг. Уларда ҳис-туйғу ва кўнгил ҳам бор!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Жобир розиёллоҳу анҳуга унинг кўнглини синдирмасдан, шарафини поймол қилмасдан бир нарса беришни истадилар.
Тақдим қилишнинг ҳам ўз одоби борлигини, агар шу одобдан холий бўлса тақдим қилиш хорлашга айланиб қолишини Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам бизга таълим бермоқдалар!
Тақдим қилишнинг ёнида хорлаш бўлса ундан кўра маҳрумлик яхшироқдир!
Инсонларга уларнинг кўнглини жароҳатламасдан ёрдам беришнинг мингта йўли бор...
Сиз тақдим қилишнинг чиройли йўлини топинг!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

“СОБИТГА НИМА БЎЛДИ?”.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам бир мажлисларида Собит ибн Қайс розиёллоҳу анҳуни суриштириб Саъд ибн Муоз розиёллоҳу анҳудан сўрадилар:
-Эй Абу Амр! Собитга нима бўлди? Бемор эмасми?
Саъд деди:
-У менинг қўшним. Беморлигини билмайман!
Сўнгра Саъд ибн Муоз Собитнинг уйига бориб Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни суриштирганларини айтди. Шунда Собит деди:
-Аллоҳ таолонинг “Эй иймон келтирганлар! Овозингизни Пайғамбар овозидан баланд кўтарманг!”, ояти нозил бўлгач уни мен ҳақида нозил бўлган деб ўйладим. Менинг овозим ҳаммадан баланд эди. Ўзимни дўзах аҳлидан бўлиб қолдимми деб ўйлаяпман!
Унинг гапини Саъд ибн Муоз розиёллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга бориб айтиб берди. Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “У жаннат аҳлидандир!”, дедилар!

Қуръонни тиловат қилганингизда бирор марта “шу оят мен ҳақимда нозил бўлган” деган хаёл келганми миянгизга?
Тавба ҳақидаги оятлар келганида Аллоҳ таоло сизга: “Эй фалончи! Тур тавба қил!”, дегандек бўлганми ҳеч?
Садақа ҳақидаги оятлар келганида Аллоҳ таоло сизга: “Эй фалончи! Тур садақа қил!”, дегандек бўлганми?
Силаи-раҳм ҳақидаги оятлар келганида уни ўзингиз ҳақида деб билганмисиз?
Кўзни тийиш ҳақидаги оят келганида Аллоҳ таоло сизга: “Эй фалончи! Кўзингни номаҳрамлардан тий!”, дегандек бўлганми?

Келинг, қуръонни худди ўзимизга нозил қилингандек ўқиймиз. Келинг, унинг буйруқлари ва қайтариқларига худди Аллоҳ бизнинг ўзимизга юборган шахсий мактуб сингари муомалада бўламиз!
/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…
Подписаться на канал