abdulqodir_polvonov | Неотсортированное

Telegram-канал abdulqodir_polvonov - Abdulqodir Samarqandiy

8098

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

Подписаться на канал

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАЛБАКИ ЗОҲИДЛИК
Ибн Асокир ўзининг "Тариху Димашқ" номли китобида, ибн Ҳажар Асқалоний ўзининг "Лисонул мизон" номли китобида келтиради:
"Халаф ибн Тамимдан ривоят қилинади:
"Иброҳим ибн Адҳам раҳимаҳуллоҳ ва Шақиқ Балхий раҳимаҳуллоҳ Маккада учрашиб қолишди. Иброҳим сўради:
-Ишингнинг аввали, яъни Аллоҳга қайтишинг қандай бўлган?
Шақиқ деди:
- Саҳрода кетаётган эдим. Саҳрода қанотлари синиб ерда ётган бир қушни кўрдим. Унинг қаердан ризқланишини кўраман деб ундан узоқроқда туриб кузатиб турдим. Бир қуш оғзида чигиртка билан учиб келди. Қаноти синган қушнинг оғзига чигирткани қўйди. Мен ўзимга: "Эй нафс! Ушбу қаноти синган қушга ушбу соғлом қушни мусаххар қилган Зот сен қаерда бўлсанг ҳам ризқ беради" , деб ишлашни тарк қилдим ва ибодатга берилдим.
Иброҳим деди:
-Эй Шақиқ! Нега сен қаноти синган қушга овқат берадиган соғлом қуш бўлмайсан. Ундан афзал бўласан-ку! Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Юқоридаги қўл пастдаги қўлдан афзал" , деганларини эшитмаганмисан? Мўъмин киши аброрлар даражасига етиши учун икки даражадан доимо олийсини танлаши лозим.
Халаф ибн Тамим айтади:
"Шунда Шақиқ туриб келиб Иброҳимнинг қўлини ўпди ва деди:
"Сиз бизни устозимизсиз, эй Абу Исҳоқ!".


Ислом гўзал диндир. Аммо афсуски, бизнинг тушунчаларимиз гўзал эмас. Исломий тушунчалардан энг кўп нотўғри тушунилгани зоҳидлик бўлса керак. Зоҳидлик молни тарк қилиш эмас, мол сизга хўжайин бўлмаслигидир!

Усмон розиёллоҳу анҳу ниҳоятда бой эди. Абу Бакр розиёллоҳу анҳу ҳам бадавлат эди. Аммо уларнинг бойлиги қалбида эмас, қўлида эди. Ислом уларнинг молига эҳтиёж сезганида улар иккиланмасдан сарфлашар эди. Абу Бакр розиёллоҳу анҳу Билол розиёллоҳу анҳуни мол билан озод қилган-ку!
Усмон розиёллоҳу анҳу "қийинчилик қўшини"нинг учдан бирини мол билан жиҳозлаб берган-ку ахир!

Зоҳидлик- ишлашга қодир бўлсангда, уйда ишламасдан ўтириб олиш эмас. Бу текинхўрликдир, беғамликдир, хорликдир!
Зоҳидлик- янги ва чиройли кийимда юриш имконинг бўлатуриб эски ва ямоқ солинган кийимда юришинг эмас. Бу фаросатсизликдир ва харобликдир. Аллоҳ таоло берган неъматларини бандасида кўринишини суяди!
Зоҳидлик- тозалашга, тартибга солишга, янгисини сотиб олишга имконинг бўлатуриб ифлос уйда яшаш, дабдаласи чиққан анжомларни ишлатиш эмас. Бунинг исми тадбирсизлик, фаросатсизликдир. Зоҳидлик бу тозалаш, тузатиш ва тартибга солишдир!
Зоҳидлик- ўсишга имконинг бўлатуриб ўқув даргоҳларида паст даражага рози бўлиб юриш эмас. Бунинг номи ҳимматсизлик бўлади. Зоҳидлик бу ўсиш, бу заминни обод қилишдир!

Зоҳидлик қўлда қанча мол борлиги ёки йўқлигига қараб эмас, қаноатинг миқдорига қараб бўлади. Баъзан қўлида ҳеч нарсаси бўлмаган фақирнинг қалби дунё муҳаббати ила тўла бўлиши мумкин. У билан зоҳидликнинг ораси машриқ ва мағриб қадар узоқдир. Гоҳида эса кишининг қўлида моли кўп бўлиб қалби ундан холий бўлади. Зоҳид ана шу кишидир. Зоҳидлик қалбдир, ташқи кўриниш эмас!
Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу эгилиб, беҳафсала юриб кетаётган бир кишини кўриб қолиб унинг кимлигини суриштирди. Унинг обид эканини айтишди. Шунда Умар розиёллоҳу анҳу уни асо билан уриб деди:
"Динимизни ўлдирдинг, Аллоҳ сени қатл қилсин. Тўғри юр, исломнинг иззатини кўрсат!".

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Истайсизми, истамайсизми сизни яхши сифатларингиз, хос услубингиз, муваффақиятингиз, хурсандлигингиз ва асосийси кишиларнинг сизга бўлган муҳаббати ва эътибори учун ёмон кўрадиганлар топилади.
Дунёда сизга кина ва ҳасад қилиб ўлиб кетадиганлар бор!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ПАРДА
Муқрий ат- Тилмисонийнинг "Нафҳут тоййиб" номли китобида келади:
"Умайя ибн Абдулазиз ибн Абу Солтнинг таржимаи ҳолида шундай келади:
"Айтилишича, у олтмишга кирган. Йигирма йилни Севилияда ўтказган. Йигирма йилни Африкада, йигирма йилни эса Мисрда китоблар омборида ҳибс қилинган ҳолда ўтказган. Уни Маҳдийянинг ҳокими Мисрга юборган эди.
Уни йигирма йил китоблар омборида ҳибс қилиб қамаб қўйишди. Ана шу ердан у турли илмларда имом бўлиб чиқди!".

Баъзида оёқларимиз тойилади. Кейинроқ ана шу тойилишимиз биз учун тўғри ва хайрли бўлганини англаймиз.
Баъзида қалбимизни синдиришади. Мана шу синдиришлари аслида бизнинг қалбимиз учун малҳам бўлганини англаймиз.
Гоҳо баъзи кишилардан ажралганимизга хафа бўлганмиз. Сўнгра кейинроқ мана шу айрилиқ биз учун хайр бўлганини ҳис қилганмиз.
Баъзан мансаб-вазифалардан маҳрум бўлганимиздан хафа бўлганмиз. Аммо кейинчалик насибадорликдан олдин маҳрумлик келишини билганмиз.
Баъзан бизга ҳеч ким ёрдам бермаган. Кейинроқ йўлнинг аввалида синмоқ унинг охирида синишдан енгилроқ эканлигини англаганмиз.

Агар қудуқ бўлмаганида Юсуф алайҳис салом кейинчалик тахтга минмаган бўлар эди.
Макка эшигидаги кўз ёшлар бўлмаганида Макка фатҳ бўлмас эди.
Қурайш карвони қутилиб кетмаганида Бадр жанги бўлмас, нусрат ҳам бўлмас эди.
Аллоҳнинг раҳмати гоҳида оғриқларга ўралган ҳолида келади. Парда кўтарилганида эса Роббимиздан бизга фақатгина хайр келишини англаймиз!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

МАСЖИД ИМОМИНИ ҚАЧОН УРСА БЎЛАДИ?
(ҳазил, яна уриб юрманглар)
Халифа Мутаваккил бир куни Убодага деди:
- Айтишларича, сен масжид имомини урган эмишсан? Агар арзирли сабаб келтира олмасанг адабингни бериб қўяман!
Убода деди:
- Эй мўъминлар амири! Мен масжидга бордим. Муаззин иқомат айтди. Намозга киришдик. Имом Фотиҳа сурасидан кейин Бақара сурасини бошлади. Мен бир неча оят ўқиб рукуъ қилса керак, деб ўйладим. Аммо у биринчи ракаатда Бақара сурасини тугатиб рукуъга кетди. Иккинчи ракаатга турдик. Мен имом энди Ихлос сурасини зам қилишига шак қилмас эдим. У эса Оли Имрон сурасини тўлиқ зам қилди. Сўнгра кишиларга ўгирилиб деди: "Аллоҳ сизларга раҳм қилсин, намозларингни бошқатдан ўқиб олинглар, таҳоратим йўқ экан!".

Қуёш чиқишига бир баҳя қолган эди. Мен ғазабимдан ўрнимдан туриб унинг юзига шапалоқ тортиб юбордим!

Халифа Мутаваккил Убоданинг гапидан кулиб юборди!

"Насруд дур" китобидан.
7 жуз, 18 боб.

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

БАРОБАРДИР
Сиддиқ Ҳасанхон айтади:
"Устозларимиз устози Муҳаммад ибн Али ибн Муҳаммад Шавконийга дейишибди:
- Бошқа уламолар каби "Саҳиҳи Бухорий"ни шарҳламайсизми?
Шавконий дебди:
- Фатҳдан кейин ҳижрат йўқ!

Шавконий "Фатҳ" деб имом ибн Ҳажар Асқалонийнинг "Саҳиҳи Бухорий"га ёзган шарҳи "Фатҳул Борий"ни назарда тутган. Яъни, ибн Ҳажардан кейин ҳеч ким "Саҳиҳи Бухорий"га унинг каби шарҳ ёза олмаслигини айтмоқчи бўлган.
Мукаммаллик Аллоҳга хос. Аммо дунёда шунақанги китоблар борки, ундан ошириб ёзиш мумкин эмас.
Номланган нарсани қайта номланмайди. Таъкидланган нарсани қайта таъкидланмайди.
Дунёда шундай қадамлар борки, улар маррага етиб боргач кесиб ташланган. Сиз маррага етиб борганларнинг гапини олинг. Ўзингизни югуриш машаққатидан халос қилинг!

Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ баъзи масалаларда тўртта фиқҳий мазҳабга ҳам хилоф қилгани айтилади. Аммо уларни масала сифатида қолдирган. Ўзига янги фиқҳий мазҳаб яратиб олмаган.
Қўшимча қилиш имкони бўлмаган ўринда олинг. Идрок қила олмайдиган жойларда илм талаб қилинг. Зеро етишган инсон билан унга эргашган инсон ажрда баробардир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ИФЛОС СИЁСАТ
Буччо оиласи ёрдами билан ёш аскар Каструччо Италиянинг Лукко шаҳрида ҳоким бўлди.
Каструччо уларнинг ёрдамини тезда унутди. Бу нарса Буччо оиласига ёқмади. Шунинг учун Каструччо ўзининг ашаддий душмани бўлмиш Флоренцияликларга юриш қилганида улар буни ғанимат билиб инқилоб қилиб Луккони эгаллашди. Каструччо қайтгунича ўрнига тайинлаб кетган ҳокимини ўлдиришди.
Ўша кечаси Буччо оиласидан бўлмиш ҳаким инсон Стефано оиланинг катталарини жамлаб бу қилган ишлари аҳмоқлик бўлганини, Каструччо қайтса унга қарши тура олмасликларини, Каструччо уларни битта қўймасдан қириб ташлашини айтди. Шунинг учун уларга қуролни ташлаб таслим бўлишни, ўзи Каструччога элчи бўлиб бориб тушунтиришини айтди. Табиийки, Буччо оиласи Стефанонинг бу маслаҳатига рози бўлишди.
Каструччо инқилобдан хабар топиб тезлик билан шаҳарга қайтди. Шаҳарга кираверишда Стефано унга йўлиқиб бўлган воқеани айтди, Буччо оиласи қилган ишидан пушаймонда эканлигини тушунтирди. Қон тўкилмаслиги учун уни элчи қилиб жўнатишганини айтди. Каструччо Стефанодан хурсанд бўлди. Унинг узрини қабул қилди. Бунинг тасдиқи ўлароқ Буччо оиласини кечги дастурхонга таклиф қилди. Ҳамма жамланганида Каструччо аскарларига Буччо оиласини, шу жумладан Стефанони ҳам қириб ташлашни буюрди.

Қадимда араблар: "Подшоҳлик бепуштликдир!", дейишган экан. Бу билан подшоҳ ўз ишига ҳеч кимни, ҳатто яқинларини ҳам шерик қилишни истамаслигини айтмоқчи бўлишган. Тарихда салтанат талашиб ўз яқинларини ўлдирганлар жуда кўп бўлган.

Абу Муслим Хуросоний Аббосийларнинг халифаликка мустаҳкам ўтиришида катта ҳисса қўшган. Аббосийларнинг биринчи халифаси Абул Аббос Саффоҳ вафот этиши билан унинг ўрнига келган халифа Жаъфар Мансурнинг даврида Абу Муслимнинг нуфузи янада ошиб кетди. Ҳатто баъзилар уни иккинчи халифадек кўриб, халифанинг амри билан эмас, унинг буйруқлари билан юра бошлашди. Ана шунда халифа Жаъфар Мансур уни қатл қилишга қарор қилди. Аммо буни ўз яқинлари билан маслаҳат қилиши лозим эди. Халифа бу ишни Қутайба ибн Муслим Боҳилийнинг ўғли Солим билан маслаҳатлашди. Солим унга қуйидаги оятни ўқиди:
"Агар у(осмонлар-у ерда)ларда Аллоҳдан ўзга илоҳлар бўлганида (улар) бузулиб кетар эдилар".

Жаъфар Мансур Солимга деди:
"Тушунарли эй Қутайбанинг ўғли. Яхши гапирдинг!".
Сўнгра Жаъфар ўрнига хавф солиб турган Абу Муслимни қатл қилди!

Қадим Хитойдаги Чинг иқлимининг герцог Ву исмли ҳокими Ҳу мамлакатини эгалламоқчи бўлди. Бу режасини ҳеч кимга билдирмади. Иш янада яширин қолиши учун қизини Ҳу мамлакатининг ҳокимига турмушга берди. Сўнгра бир хос мажлисида вазирлари билан мамлаҳатлашди:
- Мен катта бир мамлакатга ҳужум уюштирмоқчиман. Қайси мамлакатни тавсия қиласизлар?
Вазирларидан бири деди:
- Ҳу мамлакатига ҳужум қилишингиз керак. Уларнинг бойлиги жуда кўп, аскарлари эса бизнинг аскарларимиздан анча заиф!

Герцог Ву ўзини ғазабланган қилиб кўрсатди. Куёвининг юртига ҳужум қилиши мумкин эмаслигини айтди ва вазирни ўлимга буюрди.
Бу хабарни эшитган Ҳу мамлакати ҳукмдори қайнотаси Вудан хотиржам бўлди. Ҳозирлик кўрмади. Пайтдан фойдаланган Ву унинг мамлакатига ҳужум қилиб эгаллаб олди ва ҳокимни қатл қилди. Сўнгра қизига деди:
"Қизим, бунинг номини сиёсат дейдилар!".

Ҳа, буни сиёсат дейдилар. Агар буни тушунмоқчи бўлсангиз Никола Макиавеллининг "Амир" номли китобини ўқинг. Бу китоб дунёдаги энг ифлос китоб бўлсада, аммо воқеликни яхши ёритган. Мана ундаги баъзи фикрлар:
1. Ҳукуматларга дин керак. Аммо фазилат касб қилиш учун эмас, одамларни осон бошқариш учун!
2. Агар бировни жазолаш керак бўлса шундай жазолагинки, у интиқом олишни кейинчалик ўйламасин!
3. Сиёсатни ахлоқ билан алоқаси йўқ!
4. Инсонлар сени яхши кўрганидан кўра қўрқишгани яхши ва хавфсизроқ!
5. Агар рақибингни қўрқитмоқчи бўлсанг, инқилоб қил ва уни бутунлай қириб ташла!
6. Ақлли амир фурсати келиши билан зийраклик билан адоват қўзғаши лозим, тоинки ғалабасига буюклик ҳам қўшилсин!

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ДЎСТИМ!
Мана Рамазон ҳам келди. Имкониятдан фойдалан. Сени гуноҳлар юки босган. Қалбинг тешикларини таъмирла. Синган руҳингни тузат. Роббинг эшигига уловингни боғла ва шундай дегин:
"Эй Роббим! Гуноҳларга ботган банданг эшигингда турибди. Сендан узоқлик уни бадбахт қилди. Масофалар унинг белини синдирди. Эй Роббим! Сенинг мендан бошқа бандаларинг кўп. Менинг эса Сендан ўзга Роббим йўқ. Борадиган жойим, руҳим қибласи Сенсан. Менга орифлар эшигини оч. Мени тавба қилувчилар сафида қабул қил. Мени кечалари қоим бўлганлар сафида ёз. Мени кундузлари рўзадорлар сафида жамла!".

Дўстим! Мана яна Рамазон келди. Бу ойда томоқлар қурийди, аммо қалблар сероб бўлади. Ичаклар бўшайди, аммо руҳлар тўлади. Танамиз заифлашади, аммо иймонимиз кучаяди. Ҳаракатимиз сустлашади, аммо ақидамиз бақувват бўлади!
Эй дўстим! Иймонингни янгила. Аллоҳ таоло бизнинг таом ва ичимликни тарк қилишимизга муҳтож эмас. У бизга Рамазонни бизни поклаш, Ўзига лойиқ банда бўлишимиз учун бизни ғусл қилдириб тозалаш учун юборади. Рамазондаги насибанг фақат очлик ва чанқоқлик бўлиб қолмасин!
Рамазон соғликни сақлаш учун парҳез қилиш ойи эмас. Бу бизнинг йўлимиз ва дам олиш бекатимиздир. Йўл машаққатлари бизни толиқтирганида юкимизни Роббимиз ҳузурида елкамиздан қўяйлик. Зеро биз Аллоҳданмиз, Аллоҳ билан биргамиз, Аллоҳгамиз...
Дўстим! Рамазон келди! Агар сени очлик силлангни қуритса, чанқоқлик ҳолдан тойдирса, бизга Рамазонни етиб келишига сабаб бўлганлар, Рамазон бизники бўлиши учун қўлига қилич кўтариб руҳларини Аллоҳ учун фидо қилганларни эслаб овун!

Рамазон Бадр ғазотидир. Ўшанда ислом қуръонни ҳимоя қилиб илк бор қўлига қилич олган эди. Бу қилич бу умматнинг охиргиси Дажжолга қарши курашгунича яланғочланган ҳолда қолаверади!

Рамазон Макка фатҳидир. Унда бу буюк шаҳар ўзлигини қайтариб тавҳид пойтахтига айланган эди. Билол розиёллоҳу анҳу ўшанда бор овози билан Аллоҳнинг буюклигини тараннум қилган эди!

Рамазон Қодисийядир, Саъд ибн Аби Ваққосдир, Абу Миҳжандир...
Ўшанда халифа Умар розиёллоҳу анҳуга ғалаба хабари келганида хабарни келтиргандан сўраган эди:
-Жанг қанча давом этди?
- Бомдоддан асргача!
Умар розиёллоҳу анҳу деди:
-Субҳаналлоҳ! Ботил ҳақнинг олдида бунча муддат туриб бера олмайди. Бунга сабаб эҳтимол менинг ёки сизнинг гуноҳингиздир!

Рамазон бу Шаҳидлар Саройидир. Абдурраҳмон Ғофиқий Париждан етмиш км узоқликда туриб шундай деган эди:
"Эй Роббим! Мендан рози бўлишинг учун жонимни бераман, ол!".

Рамазон бу Амурия фатҳидир, халифа Муътасимдир, бир муслима аёлнинг обрўси учун йўлга тушган ислом қўшинидир. Аллоҳим, иззатимизни қайтар!

Рамазон бу Айни Жолутдир, Музаффар Қутуздир, мўғуллардир. Ўшанда мужоҳидлар ерда рўза тутиб кўкда ифторлик қилишган эди!

Рамазон бу Шақҳаб жангидир. Жангнинг аввалги сафларида ислом уламолари турган эди. Ўшанда сиёҳдан кўра қонга, фиқҳдан кўра жиҳодга эҳтиёж сезилган эди!

Дўстим! Рамазон келди! Бу ой қалбларни фильтрлайди. Қалбингни тозалаб ол. Бу ойдан чиққанингда қалбинг унга кирганингдагидан ўзгача бўлсин!
Саломлар бўлсин қалбингга!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Эркакнинг эркаклиги унинг хотинига қиладиган муомаласига қараб ўлчанади. Хотини азиз бўлса эркак ҳам азиз, хотини хор бўлса эркак ҳам хордир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ОЛИМ ВА ОБИД
Ибнул Қоййим ўзининг "Мифтоҳу дорус саодати" номли китобида келтиради:
"Ибн Аббос розиёллоҳу анҳу айтади:
"Шайтонлар Иблисдан сўрашди:
- Сени олим вафот этганида қаттиқ хурсанд бўлганингни кўрамиз-у, обид ўлганида унчалик хурсанд бўлганингни кўрмаймиз. Сабаби нима?
Иблис деди:
- Мен билан юринглар!

Улар бирга бир ибодат қилиб турган обиднинг олдига келишди. Иблис обиддан сўради:
- Роббинг бутун оламни бир тухум ичига жойлаштириши мумкинми?
Обид деди:
- Билмайман!

Иблис шайтонларга деди:
- Кўрдингизми, у ҳозир кофир бўлди!

Сўнгра улар биргаликда бир олимнинг ҳузурига келишди. Олим шогирдлари билан кулишиб суҳбатлашмоқда эди. Иблис деди:
- Бизнинг сенга бир саволимиз бор эди!
Олим деди:
- Айтавер!
- Роббинг бутун оламни битта тухумга жойлай оладими?
- Албатта!
- Қандай қилиб?
- Роббим "бўл" деса тамом, бўлаверади!

Иблис шайтонларга деди:
- Кўрдингизми, обид ўзидан уёққа ўта олмайди. Олим эса кўп халқни мендан тортиб олди!".

Умматни олимлар муҳофаза қилишади. Улар умматнинг совути, метин тоғидирлар. Масалан мўътазила фитнасини олайлик. Бу эътиқод ҳатто саройгача етиб борди. Икки халифа Маъмун ва Муътисимлар бу ақиданинг даъватчиларига айланишди. Улар инсонларни мажбурлаб бу эътиқодга олиб кира бошлашди. Қанча олимлар қатл қилинди. Мусулмонларнинг ақидасини ҳимоя қилиш учун Аллоҳ таоло Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳни ўртага ташлади. Бир кишининг саботи ва мунозараларда тоғдек туриб бериши, орқасига тушадиган қамчи ва дарраларга чидаб бериши билан Аллоҳ бу умматни бузуқ эътиқоддан сақлаб қолди.
Биз ибодатни камситмоқчи эмасмиз. Аммо обид ўзи бўлса, олим бутун бир умматдир. Шуни англатмоқчимиз холос.
Бир кишининг тузалиши ёки бузилиши унинг ўзидан нарига ўта олмайди. Тор доирада қолади.
Аммо олимнинг бузилиши ёки солиҳ бўлиши кўп инсонларга таъсир қилиши мумкин. Чунки инсонлар уларга эргашади, уларнинг амалини кузатиб туришади. Олимлар бузилса одамлар ҳам бузилади. Олимлар саботли бўлишса одамлар ҳам собит тура олишади!

Халифа Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳнинг халифа бўлишида, унинг адолат ила ҳукм қилишида олимлардан Ражо ибн Ҳайванинг ўрни беқиёсдир. Ражо олдинги халифа Сулаймон ибн Абдулмаликка ўзидан кейин Умарни валиаҳд қилишини айтган эди. Умарнинг нималар қилгани ҳаммага маълум. Албатта бу ислоҳотлардан олим Ражо ибн Ҳайванинг мезонида насибалар бўлади иншааллоҳ!
Мусулмон ўлкаларидан мўғулларнинг чиқиб кетишида уламолардан Изз ибн Абдуссаломнинг хизматлари катта. Албатта унинг мезонида бундан насиба бўлажак иншааллоҳ. У ҳақ гапни гапириб, ҳақда собит турган эди!


/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
Биз ёмон кўрганимиздан узоқлашмаймиз, балки аламдан узоқлашамиз. Бу узоқлашиш зоҳидлик эмас, олисроқда туришдир. Киши жароҳатини ўшанақаларга кўрсатишни истамайди. Киши ўзининг ожизлигини хотирлашни хоҳламайди. У ўпиб юрадиган қўл унга ханжар санчди. У йиғлатишни истамаган кўзлар уни йиғлатди...
Биз ўзимизда қолганини муҳофаза қилиш учун узоқлашамиз. Шафқат назаридан жароҳатимизни асраймиз. Ҳатто итлар ҳам жароҳатланса узоқроқ бир маконга бориб жароҳатини ялаб ўтиради. Баъзи дўстликни узоқлашиб сақлаб қолиш мумкин!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЎЗИНГНИ ҚЎЛГА ОЛ!
Боксчи Жек Жонсоннинг ҳаётидаги энг катта муаммо ғазабини яшира олмаслиги эди. У қора танли эди. Америка Қўшма Штатларида йигирманчи асрнинг ўттизинчи йиллари ирқчилик ниҳоятда авжида эди. Жонсон ҳар қандай оқ танли рақибини осонлик билан мағлуб қилиши мумкин эди. Аммо оломоннинг унинг рақибига қараб: "Ўлдир негрни!", дея бақириши унинг асабларини арралар, таранглаштирар эди.
Жонсон буларнинг барига чек қўйишга қарор қилди.
Агар у рингда томошабинлардан таъсирланганини билдирса уларни баттар қўзғатиб юборар эди. Жонсон тинчланишга қарор қилди. Рингда томошабинлар бақир-чақиридан таъсирланганини ошкор қилмайди тамом...
У рингда рақибини ҳал қилувчи зарба билан қулатганидан сўнг тинчгина ўзи учун ажратилган бурчакка бориб туради.
Рақиблари ва томошабинлар уни қолипидан чиқаришга уринишди. Жаҳлини чиқаришга ҳаракат қилишди. Аммо у сабот билан туриб берди. Юзидан асабийлашганини билиб бўлмас эди. У қайнаётган вулқонини ичида яшира билди. Уни кишилар "ҳис туйғулардан холий ҳайкал" деб номлашди!

Ташқаридаги олам ўзгармайди. Ичингиздаги олам ўзгарсин. Кишилар асабингизни бузиб ичингиздаги энг ёмон нарсани чиқариб олишга ҳаракат қилишади. Сўнгра сиздаги акс таъсирни кузатиб муҳокама қилишади!
Модомики, уларнинг провакацияларини тўхтата олмас эканмиз, ундан таъсирланмасликни ўрганишимиз керак. Чунки бу дунёдаги аксар ишлар ўз ҳажмига ўзининг миқдоридан эмас, унга кўрсатилаётган акс таъсир сабабидан эга бўлади. Инсонлар эса мана шу акс таъсирдан мазза қилишади. Агар ўзингизни таъсирланмаган қилиб кўрсатсангиз бу уларни ўлдиради, қатл қилади!

Футбол бўйича 2006 йилги жаҳон чемпионатида финалда Франция ва Италия беллашди. Ўйиннинг бошида Франция жарима тўпига эга бўлди. Дунёнинг энг кучли дарвозабонларидан бири бўлмиш Буфон қўриқлаётган дарвозани Зайниддин Зидан нишонга олди. Зидан бутун дунёни ҳайрон қолдириб тўпни хотиржамлик билан дарвозанинг шифти томон йўналтирди ва Францияни олдинга олиб чиқди.
Бу жарима тўпи жаҳон чемпионатининг энг чиройли жарима тўпи бўлди. Кейинги дақиқадан бошлаб Италия терма жамоаси мураббийи Марчелло Липпи жамоа аъзоси Марко Матераццига Зиданни бир сония ҳам кўздан қочирмаслигини, уни таъқиб қилишини тайинлади. Матерацци имкон топди дегунча Зиданни ирқий жиҳатдан камситаверди. Охири Зиданнинг паймонаси тўлди. Ортига ўгирилиб Матераццининг кўксига боши билан зарба берди. Матерацци қулади...
Франция терма жамоаси ўз тарихидаги энг яхши ўйинчисисиз ўйинни давом эттирди ва пенальтилар сериясида Италияга мағлуб бўлди!

Эътибор беринг, икки хил ҳолат:
1. Хотиржамлик билан тепилган жарима тўпи орқали урилган гол.
2. Асабийлик билан рақиб кўксига урилган бош.
Бу ишларнинг битта ўйинчидан, битта ўйинда содир бўлганига ишонгинг келмайди.
Ҳақиқатда эса бу бўлиши мумкин бўлган ишдир. Зидан голни хотиржамлик билан урди. Чунки унинг жанги аввалда ўз замири ва нафси билан эди. Бу ерда ўйин ва жамоанинг аҳамиятидан бошқа ташқи омилларнинг алоқаси йўқ эди. Аммо асабийлик ва Матераццининг таъқиби унга таъсир қилди. Эндиги жанг Матерацци билан эди. Бу жангда Зидан мағлуб бўлди. Чунки у ирқий камситишга чидай олмади. Нафсини бошқара олмаган бир неча лаҳзада Зидан қалбини ҳам бой берди!
Материццанинг истаги Зиданни издан чиқариш орқали уни ўйиндан чиқариш эди. Афсуски, Зидан унинг истагини тақдим қилди!
Аслида Зидан эшитган ирқий камситилишга оид сўзларнинг ҳажми йўқ эди. Зиданнинг акс таъсири унга улкан ҳажм берди.
Тўғри, биз инсонмиз. Қон ва гўштдан таркиб топганмиз. Ёмон гаплар, камситилишдан таъсирланамиз. Инсон жонсиз ёғоч каби бўла олмайди. Аммо акс таъсирнинг натижаси гоҳида аламли бўлади. Ўзимизни қўлга олишга ҳаракат қилишимиз лозим!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ИҚТИДОР
Хатиб Бағдодий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Тариху Бағдод" китобида, Мизий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Таҳзибул камол" номли китобида келтиришади:
"Саҳл ибн Муҳаммад Сижистоний айтади:
"Бизга Куфа аҳлидан бир омил келди. Омиллар ичида бунақа моҳирини кўрмаганман. Мен унинг ҳузурига кирдим. У мендан сўради:
- Мени Басрадаги олимлар билан таништирсанг!
- Асмаъийнинг илмини Зиёдий пухта эгаллаган. Наҳвда энг моҳир олимимиз Мозанийдир. Ҳилолур Раъй фиқҳда энг моҳиримиз. Шозукий ҳадис борасида энг моҳир. Қуръон илмларида энг моҳир менман. Ибн Калбий шартлар ва талабларни энг яхши ёзади!
- Эртага уларнинг барини менинг ҳузуримда жамла!
Эртаси мен уларнинг барини омилнинг ҳузурига жамладим. Омил сўради:
- Қайси бирингиз Мозанийсиз?
Мозаний деди:
- Мен!
- Зиҳорнинг каффоратида ғилай қулни озод қилса бўладими?
- Мен фақиҳ эмасман. Мен наҳв устасиман!
Омил Зиёдийга деди:
- Эй Зиёдий! Ўз хотинини унинг маҳрини учдан бири эвазига хулуъ қилган эрга қандай ёзган бўлар эдинг?
Зиёдий деди:
- Мен буни билмайман. Бунинг устаси Ҳилолур Раъй!
Омил Ҳилолур Раъйдан сўради:
- Эй Ҳилол! Ибн Авн Ҳасан Басрийдан нечта ҳадис ривоят қилган?
Ҳилолур Раъй деди:
- Бу менинг илмим эмас. Бунинг мутахассиси Шозукий!
Омил Шозукийга деди:
- Эй Шозукий! «يَثْنُونَ صُدُورَهُم» ни ким қироат қилган?
Шозукий деди:
- Бу менинг илмим эмас. Бу Абу Ҳотимнинг илми?
Омил Абу Ҳотимга деди:
- Эй Абу Ҳотим! Басра халқининг фақирлиги ҳақида, мевалар бўлмагани тўғрисида мўъминлар амирига қандай мактуб битасан?
Абу Ҳотим деди:
- Мен балоғат соҳиби эмасман. Мен қуръон мутахассисиман!
Омил бизга деди:
- Сизлар қанақа одамсизлар ўзи?! Киши эллик йил илмнинг ортидан юриб фақат битта фанни ўрганадими?! Бизнинг Куфамиздаги олим Кисоий бу саволларнинг барига бир ўзи жавоб берар эди!".

Киши бир неча фанни пухта эгалласа ўзи учун ҳам, бошқалар учун ҳам бу манфаатли бўлади албатта. Бунга ҳеч ким шак қилмайди. Аммо бунга ҳамма ҳам қодир бўлавермайди.
Кишининг битта фанни яхши билиши унинг учун айб эмас. Бу дунё аввало мутахассислик дунёсидир.
Нега энди муҳандисдан жарроҳлик қилишини талаб қилишимиз керак?!
Нега энди жарроҳдан мерос илми ҳақида сўрашимиз керак?!
Нега энди ўн қироатни билган кишидан барча ҳадисни билишини талаб қиламиз?!
Нега энди механикдан Навоийнинг шеърлари, Антаранинг ашъорларидан сўраймиз?!
Инсонлар пайдо бўлгандан бери бир-бирларига муҳтождирлар. Муҳандис грамматикани, морфологияни билмаса нима муаммо?!
Кишининг бир соҳада етук мутахассис бўлиши кўп соҳаларда чала мутахассис бўлишидан фойдалироқ эмасми?!
Қолаверса илм ҳам ризқ. У ҳам ҳаммага ҳар хил берилади. Аллоҳ бир бандасига бир эшикни очса, бошқасига уни ёпиши мумкин. Саҳобалар ҳам ҳамма майдонда тенг эмас эди. Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳу жанг устаси эди. Унинг шеър ёза олмаслигида қанақа муаммо кўрасиз?!
Ҳассон ибн Собит шеърни яхши ёзар эди. Нега ундан Холид каби моҳир саркарда бўлишини талаб қиламиз?!
Уларнинг иккиси ҳам ўз майдонида исломга катта хизмат қилган. Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг мақтовларига сазовор бўлишган!
Буни бизга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам таълим берганлар:
"Умматимга умматим ичидаги энг шафқатли инсон Абу Бакрдир. Аллоҳнинг динида энг қаттиққўли Умардир. Энг ҳаёлиси Усмондир. Энг яхши ҳукм қиладигани Алидир. Мерос илмини энг яхши биладигани Зайд ибн Собитдир. Қуръонни энг яхши ўқийдигани Убай ибн Каъбдир. Ҳалол ва ҳаромни энг яхши биладигани Муоз ибн Жабалдир. Ҳар бир умматнинг ишончли кишиси бўлади. Бу умматнинг ишончли кишиси Абу Убайда ибн Жарроҳдир!".

Убайнинг Зайд ибн Собитдан кўра қуръонни яхшироқ ўқишида нима муаммо бор?!
Зайднинг Убайдан кўра фароиз илмини яхшироқ билишида нима мушкулот бор?!
Бу нарса иқтидор. Киши Аллоҳ берган иқтидорини ривожлантириб ўзига ҳам, бошқаларга ҳам манфаат бериши лозим.
Қоронғуда ўтин теришга чиққан кишидек бўлиб қолишдан не фойда?!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

МАНБА ЭМАС, БОШҚАРУВ!
1704 йилда Шотландиялик Александр Селькирк исмли денгизчи Чили соҳилларидан тўрт юз мил узоқликдаги кимсасиз оролда ёлғиз қолиб кетади.
Унинг қўлида фақатгина битта милтиқ, порох, пичоқ ва баъзи дурадгорлик асбоблари бор эди.
Оролда ёввойи тоғ эчкилари, мушуклар, каламушлар ва умуман Александр кўрмаган баъзи ҳайвонлар бор эди.
Александр қирғоққа яқин бир ғорда яшашга қарор қилди. Тирикчилик учун балиқ овлар эди. У бора-бора тушкунликка туша бошлади. Чунки кундан-кунга порох тугаб, пичоқ ва бошқа темир асбоблар занглаб, устидаги кийимлари эскириб бормоқда эди. Александрнинг балиққа тоқати қолмаган эди. Бошқа овқати йўқ эди. Ёлғизлик уни кундан-кунга емириб борар эди. Кемадан оролга кўпроқ нарса олиб келмаганига надомат қилди.
Бир куни туюленлар кўпайиш мавсумида унинг ғори яқинидаги қирғоққа келишди. Шу сабабли Александр оролнинг ичкарисига киришга мажбур бўлди. У ерда балиқ овлашнинг иложи йўқ эди. Ўтириб ўйлай бошлади. Бирдан фикрига жуда катта қуроли борлиги келиб қолди. Бу қурол тафаккур қуроли эди. Унга режа ва ҳаракат тарзи лозим эди!
Александр дарахтлардан бир қанча тўсиқли жойлар ясади. У ерларда турли мевали дарахтлар ва ўсимликлар экди. Эчкиларни овлашни ўрганди, мушукларни ўзига ўргатиб олди. Милтиғи ҳеч нарсага ярамай қолди. Унинг қисмларидан турли асбоблар сифатида фойдаланди. Ҳайвонлар терисидан кийимлар тикишни ўрганди.
Александр энди қайта туғилгандек эди. У тушкунликдан қутилган эди!

Бундан чиқадиган хулоса шуки, инсонлар гоҳида моддий манбалардан кўра кўпроқ ақл ва фикрга муҳтож бўлишади.
Бугун фақирликни бошидан кечираётган кўп давлатлар ер ости бойликлари озлигидан эмас, у ердаги бошқарувнинг ёмонлигидан азият чекишмоқда.
Юсуф алайҳис салом Миср аҳлини қаҳатчиликдан янги манбалар билан эмас, бор манбаларни яхши ва оқилона ишлатиш билан сақлаб қолган.
Бир кишини биламан. Доимо бошқа бир кишидан қарз бўлиб юради. Қарз берадиган киши ҳолбуки ундан оз маош олади. Аммо маошни қандай ишлатишни билади. Қарздор эса маошини тўғри ишлатмайди. Шунинг учун доимо қарз!
Бошқарув яхши бўлмаган уй, идора, ширкат, завод, мамлакат албатта таназзулга учрайди.
Бугун ривожланган аксар давлатлар ер-ости бойликлари кўплигидан эмас, яхши бошқарув туфайли биздан олдинда. Бунга мисол қилиб Сингапур, Япония, Кореяни айтишимиз мумкин...!
Масалан Африкани олайлик. Ер юзидаги тўқсон фоиз олтин ўша ердан чиқади. Олмосга ниҳоятда бой қитъа. Аммо Африкаликлар фақир. Мустамлакачилар ва хоинлар олтин ва олмосларни ўғирлашмоқда. Қолган- қутганини эса бузуқ сиёсатчилар ўзаро тақсимлаб олмоқда!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

БЕМОР
Эдуардо Галиано ўзининг "Қиссалар овчиси" номли китобида келтиради:
"Инглизлар Американи ишғол қилишганда қизил танли ҳиндуларнинг Ирокезлар қабиласидаги аёлларнинг "хулқи бузуқлиги" уларни ҳайрон қолдирди. Аёллар ўзининг мустақил фикрига, ўзининг хос мулкига эга эди. Турмушга чиқишга уларни ҳеч ким мажбурлай олмас эди. Турмуш ўртоғларини ўзлари танлашар эди. Бунинг устига уларда ажралиш ҳаққи ҳам бор эди. Қишлоқдаги сайловларда овоз бериш ҳуқуқлари ҳам бор эди.
Аммо "маданиятли" жангчилар эса юзлаб йиллардан сўнг аёллар ўз хусусий мулкига эга бўлиши керак деган хулосага келишди. Ўшанда аёлларнинг бу ишлари хулқий бузуқлик деб аталган бўлса, бугун Европада бу ҳолат демократия деб аталмоқда!
Бу сайёрадаги баъзи нарсалар ўзгармайдими дейман. Европа эса доимо Европа бўлиб қолаверади. Унинг нима деса гапи ҳақ, нимани эътиқод қилса ўша "тўғри". Ҳамма уни қабул қилишга мажбур. Қолгани қолоқлик ва бузуқликдир!
Қирқ йил олдин Европада эркаклар билан эркакларнинг никоҳланиши жиноят ва бузуқлик эди. Буни ўша пайтда психологик беморлик дейишар эди.
Бугун эса бунақаларга қарши курашаётганларни бемор ва террорчи дейишмоқда!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҲАҚ ИНСОННИ БЕЗАЙДИ
Ибн Асокир "Тариху Димашқ"номли китобида, Муъофий ибн Закарийё "Ал-жалисус солиҳ" номли китобида келтиради:
"Нумайр ал-Маданий айтади:
"Халифа Жаъфар Мансур Мадинага келди. Муҳаммад ибн Имрон Мадинада қози эди, мен эса унга котиб эдим. Кишилар келиб қозига халифадан шикоят қилишди. Қози менга халифага мактуб битиб қозиликка чақиришимни айтди. Мен қозига дедим:
- Илтимос, менга буни буюрманг. Халифа менинг ёзувимни танийди!
Қози деди:
- Мактубни ёз, сўнгра уни халифага ўзинг олиб борасан!

Мен мактубни ёздим ва уни халифага ўзим олиб бордим. Олдин мени унинг вазири Рабийъ кутиб олди. Мен вазирга аҳволимни тушунтирдим. Вазир деди:
- Ҳечқиси йўқ, қўрқма, мактубни олиб киравер!
Халифа Мансур мактубни ўқигач, хурсанд бўлди. Ўрнидан туриб қўриқчи ва қоровулларга унга эргашмасликларини айтиб Рабийъга деди:
- Агар Муҳаммад ибн Имрон мени ёнимдаги қўриқчиларим билан, халифалик ҳолати ва ҳашаматида кўрса қозилик мансабидан воз кечади!

Халифа қозининг ҳузурига киргач, қози шикоят қилган ҳалиги кишини чақирди. Уни тинглади. Халифани ҳам тинглади. Сўнгра халифанинг зарарига, ҳалиги шикоятчининг фойдасига ҳукм чиқарди.
Кеч бўлгач, халифа Мансур қозини чақиртирди. Қози келиб халифага салом берди. Халифа унга деди:
- Ва алайкумус салому ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Аллоҳ сени дининг, пайғамбаринг, халифанг ва қозилигинг номидан мукофотласин!
Сўнгра қозига ўн минг динор беришларини буюрди. Қози пулни олиб чиқиб кетди!".

Биз мана шу дин билан бир неча асрлар дунёга ҳукм қилганмиз. Аввало бу динни ўзимизда бино қилганмиз, сўнгра бизни сабаб қилиб Аллоҳ бу динни оламда қоим қилди.
Давлатларни барбод қиладиган нарса зулмдир. Уларни обод қиладиган нарса адолатдир.
Бу борада тарихимиз қаҳрамонларга тўла.
Қозининг олдига халифадан шикоят қилиб келган кишилар қаҳрамонлардир. Чунки улар ўз ҳақларини талаб қилиб келишган, соқов бўлишмаган. Ҳақни айтмасдан сукут қиладиганлар соқов шайтонлардир!
Кишиларнинг халифага қарши шикоятини тинглай билган қози ҳам қаҳрамондир. Чунки у Аллоҳнинг розилигини халифанинг розилигидан илгари қўйди. Чунки у адолатни ишлатди. Қозининг олдида ҳоким ҳам, маҳкум ҳам баробар эканлигини кўрсатди. Халифага лаганбардорлик қилмади!
Бу ердаги ҳақиқий қаҳрамон халифанинг ўзидир. У қозиликка айбланувчи сифатида келди. Агар келмаса ёки қозини ишдан олса ҳеч ким бир нарса дея олмас эди. У қозининг ҳукмига бўйсунди. Қози билан ёлғиз қолганида эса уни мақтади ва катта маблағ билан мукофотлади. Ҳаққа таслим бўлиш инсоннинг қадрини фақат баландлатади!

Гарданингизда бировнинг ҳаққи бўлса уни адо қилиш айб эмас. Аксинча, адо қилмаслик айбдир. Хато қилганингиз равшан бўлса ҳаққа қайтишингиз гўзал ахлоқдандир. Иблисни кибр ҳалок қилган!
Бир инсон ўз ишини виждонан бажарса уни тақдирланг. Гарчи шахсий манфаатларигизга зид бўлсада ҳақни қабул қилинг, ҳақ ила ҳукм қилганларни мақтанг!
Сиз келтирган ўртакашни, воситачини қабул қилган инсон муҳтарам инсондир. Сизга лойиқ бўлганингиздан ҳам кўпроқ берадиган инсон адолатли инсондир. Сизга қарши унинг шахсий муаммоси йўқ!
Олийжаноб инсонларнинг қадрига етинг. Доимо ҳақдан кичик бўлинг. Қадимгиларнинг бир ажойиб гапи бор:
"Биз ҳақни рижоллар билан эмас, рижолларни ҳақ билан таниймиз!".

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

МУСЛИҲ
Наҳв олими Мубарраднинг "Ал-комил" номли китобида шундай келади:
"Ҳамид Товил бир куни Баттийга деди:
- Агар кишилар сенинг ҳузурингга мол талашиб келишса уларни бир ишга ундама. Унисидан озгина ол, бунисидан озгина ол-да улар орасини ислоҳ қил!
Шунда Баттий деди:
- Сенинг сеҳрингга тоқат қилиб бўлмайди!".

Ҳамид Товил Басра аҳлининг орасини ислоҳ қилиб юрар эди.
Ислоҳ- бу ҳукмларнинг саййидидир. Чунки у билан инсонлар ораси тузалади.
Аммо қонун ишга тушса қалблар орқага қайтади. Энди уларни улфат қилиш машаққат бўлади.
Тўғри, ҳақ ўз эгасига қайтарилиши лозим. Қозиликлар аслида мазлумга ўз ҳаққини қайтариш ва адолатни қоим қилиш учун таъсис қилинган.
Аммо ҳукмларнинг ҳаммаси ҳам қора ёки оқ бўлавермас экан. Одамлар орасидаги муомалаларда кенг, кулранг майдон бор. Хусуматчиларнинг ҳаммаси ҳам ғариб бўлавермайди. Ўзингизники бўлган нарсани олинг, ўзгаларникини адо қилинг вассалом!
Қози онгли инсон бўлиши лозим. Силаи-раҳмни узмаслиги керак.
Халифа Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу Абу Мусо Ашъарийга қозилик рисоласини юборганида айнан шуни васият қилган эди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАЛБНИ ЗАБТ ЭТИШ
Асҳал ибн Саҳл Раззознинг “Тариху Восит” номли китобида келади:
“Сайёр ибн Вардон доимо қозиликка бориб, токи қози келгунича ўзаро хусуматлашганлар билан суҳбатлашиб, уларни бир-бири билан яраштиришга ҳаракат қилар, қози келгач қайтиб кетар эди!”.

Қалблар англайдиган бўлса нақадар гўзал!
Дин сулукка(ҳаёт йўлига) айланса нақадар ажойиб!
Манзаранинг гўзаллигини тасаввур қилаяпсизми?!
Сайёр ибн Вардон ҳар куни эрталаб хусуматчиларга лиқ тўла қозиликка борар экан. Улар орасида ўтириб уларнинг бир-бирига нисбатан қалбини ўзгартиришга ҳаракат қилар экан. Хусуматчилар қозиликдан рақибини қозининг ҳукми синдириб қўймасидан бир-бирини ҳурмат қилган ҳолда, бир-бирини қучоқлаб чиқиб кетишини истар экан.
Сайёр ибн Вардон қонун ишга тушганда муҳаббатга ўрин қолмаслигини яхши билар эди!
Сайёр ибн Вардон кишиларга: “Жангда ғолиб бўлгандан кўра, қалбларни забт этиш яхшироқ!”, демоқчи бўлар эди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Қизиқ, бизни маошлар ошса хафа бўладиган қилиб қўйишди!
Қизиқ-а?

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЧИҚМАЙДИ
Абу Абдуллоҳ Тамимийнинг “Нафслар бирлашиши” номли китобида келади:
“Қушлар ичида қумридек вафодор қуш йўқ. Сабаби, жуфтлардан бири ўлиб қолса иккинчиси азобланади. Ҳеч нарсага қарамайди, бошқа қушларга эътибор бермайди, ини билан ҳам иши бўлмайди. Мана шу ғам билан охири у ҳам ўлади!
Севишганларни ўлди дейишса ишонманг. Аммо жароҳат ҳамма вақт ҳам очилиб кетавермайди. Оғриб турган жойга босим қилиш аламлидир. Баъзи инсонларни бошқа бирига эваз қилган, бир кишини бошқасига тасаллий ва юпанч қилган Аллоҳ покдир!
Қалблар бошқа бир оламдир. Унга ким кирса қайтиб чиқа олмайди!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Ҳадича онамиз розиёллоҳу анҳодан кейин ўн бир аёлга уйланганлар. Уларнинг барини эҳтиром қилганлар, ҳурматини жойига қўйганлар. Аммо ҳатто умрларининг охиригача у кишини қалбларидан чиқара олмаганлар. У зот саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай гаплари бор:
“Аллоҳга қасамки, Аллоҳ менга Ҳадичадан яхшироғини бермади!”.
/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

7. Амирлар қийин мансаб ва вазифаларни бошқаларга топшириши, суюкли вазифаларни ўзига сақлаб қўйиши лозим!
8. Ким озод диёрга ҳоким бўлиб уни барбод қилмаса, озод диёр уни барбод қилишини кутаверсин!
9. Амир хусуматчилардан, кўпгина дўстларидан ва аксар фуқароларидан қўрқиши керак!
10. Амир ваъдаларини бажармаслик учун сабабларга муҳтож бўлмайди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҲАМОҚАТ
Ибн Адийнинг "Ал-комил" номли китобида келади:
"Исҳоқ ибн Ҳусайн Маккада яшар эди. У Хуросонликларга ўзини лаънатлашлари учун пул бериб турар эди. Исҳоқдан нега бундай қилишини сўрашганда шундай деган эди:
"Бутун оламга машҳур бўлиш учун шундай қиламан!".

Замонлар оша машҳурликка интилиш бу башариятнинг қутилмас дарди бўлиб келмоқда. Фақатгина воситалар ўзгараяпти холос. Баъзи инсонлар кўрик(просмотр)нинг сонини ошириш учун бир тийинга арзимайдиган маънисиз видеолар чиқаришади. Баъзилар эса Тик-токда машхур бўлиш учун шунақанги бачкана ишларни қилишаяптики, уларнинг миллатдошинг эканидан хижолат қиласан киши.
Яна кимдир кўпнинг оғзига тушиш учун имом Бухорийни танқид қилади. Бунақаларни тоғни сузаётган такага ўхшатаман.
Кимдир қуръонни ёқади, яна кимдир ҳижобини ечади. Мақсад машҳурлик...
Буларнинг бари гарчи сурати ўзгача бўлсада, юқоридаги бемаъни иш кабидир.
Қадимда биттаси зам-зам қудуғига бавл қилган. Уни одамлар тепкилаб ташлашган. Ҳарамдаги миршаблар уни бир амаллаб қутқариб амирнинг ҳузурига келтиришади. Амир ундан нега бундай қилганини сўрайди. У шундай жавоб беради:
"Кишилар мени кўрсатиб "мана шу киши зам-замга бавл қилган" дейишлари учун шундай қилдим!".

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ПСИХОЛОГИЯ
Қулдорлик даврида Европалик қулдорлар бир муаммога дуч келишди. Қуллар ўз хўжайинларидан қочиб кетаверди. Инглиз руҳшунос шифокори Семюэл Картрайт бу муаммони ўрганишга бел боғлади. Охири қуллар "касалланадиган" бу дарднинг нималигини топди. Бу касалликнинг номи "Қочиш истаги(драпетомания)" экан.
Психология беморликни аниқлаш ва ихтиро қилишда жуда хавфли ва қўрқинчли фандир.
Тасаввур қилинг, жинсий бузуқлардан жирканиш ва норози бўлиш касаллик уларнинг наздида. У касалликнинг номи "ЛГБТдан қўрқиш(гомофобия)".
Бирор-бир фанга қаттиқ берилишни улар "Стендал синдроми" дейишади.
Бир тарафдан бўлган севгини "Хаёлий бемаъни изтироб" дейишади.
Телефонсизликдан қўрқишни "Номофобия" дейишади.
Туйғуларнинг тезда ўзгаришини "Алиса мўъжизалар мамлакатида синдроми" дейишади.
Париж шаҳрига қизиқмасликни "Париж синдроми" дейишади .
Кишилардан ёлғизланиш, уларни ёқтирмасликни "Диоген синдроми" дейишади.

Бу олам мажнундир. Инсонни озод ҳолида олиб, қул қилиб сотади. Қули қочса уни "қочиш истаги" касаллиги билан касалланган деб ҳукм қилади.
Кимнинг беморлигини ҳам билмайсан киши. Кишиларни қул қиладиганларними, ёки қул бўлишдан бош тортаётганларними?!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

САЛОМЛАР БЎЛСИН!
Нафслари гуноҳни истаганида, шайтон уларга бирор-бир амални зийнатлаб кўрсатганида, дунё уларни динларидан чалғитмоқчи бўлганида сабр қилиб, иффатларини сақлаб, борига қаноат қилиб, нафсларини тинчлантириш учун Аллоҳ таолонинг: "Охират яхши ва боқийроқдир!", оятини ўқийдиганларга саломлар бўлсин!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ПИКАССО
1973 йил 8 апрелда Пабло Пикассо вафот этди. Пикассо ўз ҳаёти ҳақида шундай дейди:
“Бир куни менга онам шундай дедилар:
-Агар аскар бўлсанг, куни келиб генерал бўласан. Агар роҳиб бўлсанг, куни келиб папа бўласан. Агар савдогар бўлсанг, куни келиб дунёнинг энг бой инсони бўласан!
Аммо мен рассом бўлдим ва Пабло Пикассога айландим!”.
Бир куни Пикассо дўстлари билан кўчада анча пайтгача қолиб кетди. Сўнгра дўстлари билан бирга уйига қайтди. Улар уйга келишганда уйнинг эшиги очиқ, нарсалар сочилган, ҳаммаёқ ағдар-тўнтар қилинган эди. Уйга ўғрилар тушиб ҳамма қимматбаҳо нарсаларни олиб кетишган эди. Пикассо уйни текшириб чиқиб асабийлаша бошлади. Дўстлари сўрашди:
-Бирор-бир қимматбаҳо нарса йўқолибдими?
Пикассо деди:
-Йўқ, озгина пул ва кўтара оладиган қимматбаҳо нарсаларимни олиб кетишибди!
Сўнгра алам билан деди:
-Менга алам қиладигани, бирорта ҳам асаримни олиб кетишмабди. Улар менинг асарларимни қимматбаҳо деб ўйлашмабди!
Пикассодан бебаҳо суратлардан ташқари ажойиб сўзлар ҳам мерос бўлиб қолган. Мана улардан баъзиси:
1. Қоидаларни профессионаллар сингари пухта ўрганинг, ана шунда рассомлар сингари уларни буза оласиз!
2. Мен кўп молим бўлатуриб фақир кишилардек яшашни яхши кўраман!
3. Тасвирий санъат руҳнинг устидаги кундалик чангларни тозалаб туради!
4. Аёл менинг наздимда ранглар ва шакллар аралашмасидир!
5. Ҳар-бир гўдак аслида рассомдир. Муаммо унинг улғайганида қандай рассом бўлишидадир!
6. Бошқаларга тақлид қилишинг заруриятдир. Аммо ўзингга тақлид қилишинг шафқатни уйғотади!
7. Мен нарсаларнинг суратини кўрганимга кўра эмас, фикрлаганимга кўра чизаман!
8. Ёмон рассом нусха кўчиради. Яхши рассом ўғирлайди!
9. Хаёлингизга келиши мумкин бўлган ҳамма нарса сиз учун ҳақиқатдир!
10. Баъзи рассомлар қуёшни сариқ доирага айлантиришади, баъзилари эса сариқ доирани қуёшга айлантиришади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҲОТАМ АЛ-АСОММ
Милодий 851 сана 9 апрелда учинчи ҳижрий асрнинг энг машҳур фақиҳларидан бўлган Ҳотам ал-Асомм вафот қилди. У жуда ҳам парҳезкор ва зоҳид инсон эди. “Асомм” яъни, “кар” лақаби эса унга бир воқеа ортидан берилган. Бу нарса унинг юввош, одобли ва гўзал хулқли эканлигига далолат қилади.
Бир аёл ундан бир масала ҳақида фатво сўраб келади ва беихтиёр орқасидан овозли ел чиқиб кетади. Аёл ниҳоятда хижолат бўлади. Ҳотам эса ўзини карликка солади. Худди уни эшитмагандек шундай дейди:
-Эшитмадим, қаттиқроқ гапир!
Ҳотам ўзини карлардек тутгани учун шу лақабни олади!
Кўнгил олиш нақадар гўзал. Айбни яшириш нақадар ажойиб. Бировларнинг айбини кўриб кўрмаганга олиш қандай гўзал!
Заркалий ўзининг “Ал-аълом” номли ажойиб китобида келтиради:
“Ҳотам ал-Асомм бир куни фарзандларига ҳажга отланганини айтади. Фарзандлари йиғлаб: “Бизни кимга ташлаб кетасиз?”, дейишади. Унинг қизларидан бири ниҳоятда баракали ва бошқача эди. Аллоҳ уни таваккул ва ишонч неъмати билан сийлаган эди. У ака-укаларига деди:
-Отамизни ўз ҳолларига қўйинглар. У киши ризқ берувчи эмас. Кетаверсинлар!
Ҳотам йўлга чиқди. Унинг фарзандлари оч қолишди. Ҳалиги қизини энди ака-укалари маломат қила бошлашди. Қиз Аллоҳга ёлворди: “Эй Роббим! Мени уялтириб қўйма!”.
Улар яшайдиган жойдан амир ўтиб қолиб ходимига сув топишини буюрди. Ҳотамнинг аҳли унга тоза кўзада зилол сув беришди. Амир бу кимнинг уйи эканлигини сўради. Унга бу уй Ҳотам ал-Асоммнинг уйи эканлигини айтишди. Амир бир халтача олтинни уйга улоқтирди ва деди: “Ким мени яхши кўрса мен қилгандек қилсин!”.
Амирнинг ҳамроҳлари ҳам Ҳотамнинг уйига бир халтачадан олтин улоқтиришди. Ҳотамнинг қизи йиғлай бошлади. Онаси ундан нега йиғлаётганини сўради. Қиз деди:
-Бир махлуқ бизга назар қилганида шунчалик бой бўлдик. Холиқ назар қилса ҳолимиз нечук бўлишини тасаввур қилдингизми?!”.

Бу дунё шаксиз сабаблар дунёсидир. Биз сабабларни тутишга амр қилинганмиз. Сабабларни тутиш Аллоҳга бўлган ишончга зид келмайди. Сабаблардан кимдир беҳожат бўладиган бўлса иймони юксак Набийлар беҳожат бўлишар эди. Мусо алаҳис салом Ҳизр билан учрашувга чиққанда зод-роҳила қилиб олган эди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилганларида ўзларига йўлбошчи ёллаган эдилар. Мақсад сабабларни тутиш билан Аллоҳга бўлган ишонч ўртасини тутишдир. Сабабларни гўё ундан бошқасининг фойдаси йўқдай тутамиз. Аллоҳга эса гўё сабабларнинг ҳеч бир фойдаси йўқдай ишонамиз!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

УЛАР СИЗГА ЎХШАМАЙДИ!
Сиз масжидга бормасангиз ҳам сиздан бошқалар албатта бораверади.
Сиз қуръонни тарк қилсангиз ҳам кимдир уни тиловат қилаверади, ёдлайверади.
Сиз Аллоҳдан узоқлашсангиз ҳам кимдир Унга яқинлашаверади.
Сиз Аллоҳни инкор қилсангиз ҳам кимдир Унга ишонаверади.
Сиз бу динга қарши курашсангиз ҳам қиёматгача бу динга хизмат қиладиган содиқлар дунёга келаверади.
Куни келиб фақат ўзингизгина зиён қилганингизни ҳис қиласиз!
Роббимизнинг қуйидаги оятини тааммул қилинг:
"Ва агар юз ўгириб кетсангиз, У зот сиздан бошқа қавмни сизнинг ўрнингизга келтирур. Улар эса сизга ўхшаган бўлмаслар!".

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

БОРИДА ҚАДРЛАНГ!
Галиано ўзининг "Кунларимиз фарзандлари" номли китобида айтади:
"Монтевидео аҳолиси баъзан дам олиш кунларида қамоқхоналар, жиннихоналар ва шифохоналарни зиёрат қилишни одат қилишган эди.
Бу билан ўзларини озод, соғ-саломат ва жуда ҳам бахтли ҳис қилишар эди!".

Биз инсонларнинг муаммоларимиздан бири шуки, неъматни кетганидан сўнг қадрига етамиз.
Саломатлигимизга эътибор бермаймиз. Бемор бўлганимиздан сўнг англаймиз.
Ташвишларимиз билан бўлиб суйганларимизга вақт ажрата олмаймиз. Уларни йўқотгач, кўзёшларимизни оқизиб ўтирамиз.
Уйнинг қадрини чодирларда ўтирганлар билади. Ватаннинг нелигини бизга ғурбат ўргатади. Оналарини тупроққа қўйганлар нега ҳар куни уларни зиёрат қилиб қўлларидан ўпмаганларидан надоматдалар!
Эй Роббим! Бизга неъматларинг қадрига етишни бизни улардан маҳрум қилиб ўргатмагин!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ХАТ
Айтилишича, эшитган ҳар нарсага ишонавериш ҳакимликдан эмас экан.
Милодий 105 йилда Цай Лунь томонидан кўп тажрибалардан сўнг тут дарахти пўстлоғидан қоғоз ишлаб чиқарилди.
Унинг даҳолиги сабабидан бугун биз ёзаяпмиз, ўқияпмиз. Аммо бизнинг эътиқодимизда биринчи бўлиб ёзган киши Идрис алайҳис салом бўладилар.
Милоддан анча олдин ҳам инсонлар ғорларнинг деворларига ёзишар эди.
Қадим Бобилда лойдан бўлган лавҳларга михсимон ёзувлар билан ёзилган.
Бундан анча олдин Миср фиръавнлари қабридан папирус қоғозларга ёзилган ёзувлар топилган.
Нима бўлганда ҳам тут пўстлоғидан ясалган қоғоз, ғорларнинг деворилари, папирус қоғозлар, араблар ёзган терилар ва тошлар мўъжиза эмас. Асл мўъжиза бу ёзувдир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

УНДА ЁЛҒИЗ БЎЛАСИЗ!
Абу Ҳайён Тавҳидий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Ал-басоир ваз-захоир" номли китобида келтиради:
"Димашқдаги бир қабрни устида шундай деб ёзиб қўйилганини кўрдим:
"Бу ер яхшилик қилганлар учун қандай ҳам яхши жой!".

Агар кимдир мендан қабрларни бирор ном билан номлашни талаб қилса мен қабрни "Амаллар сандиғи" деб номлаган бўлар эдим.
Бизга кичкина, тор, қоронғу, қўрқинчли ва хавфли кўринадиган жой кимдир учун жаннат боғларидан бир боғ бўлиши ҳам мумкин.
Биз йўқотган яқинларимиз учун бир неча кунгина йиғлаймиз. Аммо улар дунёдан қутилганларига хурсанд бўлишади.
Қабр қоронғудир. Уни қуръон тиловати ва ибодатлар билан ёритайлик.
Қабр қўрқинчлидир. Уни садақаларимиз билан хотиржамлик маконига айлантирайлик.
Қабр тордир. Уни кўнгилларни олиш билан кенгайтирайлик.
Дунёдан топган бирор нарсамизни қабрга олиб кета олмаймиз. Фақатгина қилган яхшиликларимиз биз билан қабрга киради!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

МАҚСАД
Моликий фақиҳлардан Қози Иёз роҳимаҳуллоҳнинг "Тартибул мадорик" китобида келади:
"Абу Бакр Абҳурий айтади:
"Туртус масжидига кирдим ва бир устуннинг ёнига бориб ўтирдим. Шунда менинг олдимга бир киши келиб деди:
- Агар қуръон ўқимоқчи бўлсанг қуръон ҳалқаси анави ерда. Агар қори бўлсанг манави ерда ўтириб кишиларга қуръон ўргат. Агар фиқҳ ўрганмоқчи бўлсанг анави ерда фиқҳ ҳалқаси бор, унга қўшил. Агар фақиҳ бўлсанг ҳалқа ташкил қилиб фиқҳдан дарс бер. Бизнинг масжидимизда кишилар бекор ўтиришмайди!".

Қадимда масжидларимиз ана шундай эди. Масжидлар гўё меҳроблар соясидаги мадраса ва мактаблар, минбарлар остидаги куллиётлар, қуббалар остидаги университетлар каби эди.
Фиқҳ, ҳадис, қуръон, наҳв, усул, тил, адабиёт мағрур миноралар остида ўргатилар эди...!
Ёритадиган чироғи бўлмаган оддийгина Мадина масжидидан чиққан нур оламни ёритди.
Ана ўша илм ҳалқаларидан чиққан талабалар буюк империяларни қулатди. Исломни, илмни, гўзал хулқларни оламга ёйди!
Бугун баъзи масжидлар фақатгина намозлар учун очиладиган бўлиб қолди. Масжиддан кўзланган мақсадимизни йўқотиб қўйдик!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…
Подписаться на канал