abdullaorifijodi | Неотсортированное

Telegram-канал abdullaorifijodi - Абдулла Орипов шеърияти

2032

Кўзимдан нур кетса... Йиллар шамоли, Учириб кетсалар киприкларимни... Йўқ-йўқ! Эзгу ишнинг йўқдир малоли, Шеърим! Сенга бердим тирик боримни. Каналимизнинг илк саҳифаларини ушбу линк 👇орқали кўришингиз мумкин. t.me/abdullaorif Бот: @OripovAbdullabot

Подписаться на канал

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ИККИ ҚАРИЯ

Қариялар уйи.
Икки мўйсафид
Дардлашар эдилар сокин, жимгина.
Бири дер: яшадим, гарчи эгним бут,
Фарзанд кўрмадим мен, оқибат — мана...

Иккинчиси эса оҳ чекди шу он,
Деди: армонингиз чексиздир, билдим.
Мен эса дардимни этолмам баён,
Фарзандлар дастидан бул ерга келдим.

✍2004 йил 15 ноябрь

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ФАҚАТ ЎЗИНГ АНГЛА...

Бас, етар,
Шоирлик сенга ўйинмас.
Ғам билан ўйнашма
Эй шодмон инсон.
Бу олов ёқади
Ўзин ҳар нафас.
Сенга жондош бўлмас
Ёнингдаги жон.
Енгил қила билмас
Бир азобингни
Фалакда минг-минглаб
Фаришталар ҳам.
Фақат ўзинг англа...
Изтиробимни,
Фақат ўзинг кечир,
Яратган Эгам.

✍🏻2006 йил 23 октябрь
Қарши.

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ТОР ЭТИК

Ҳатто майда-чуйдага
Қилолсин ақлинг бовар,
Ҳаётда яхши- ёмон
Юрмас асло баробар.

Гар этигинг тор бўлиб,
Оёғингни қисганда,
Дунёнинг кенглигидан
Нима фойда, биродар.

✍🏻2015 йил 2 сентябрь, Хьюстон

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

ШОИР

Мен Алишер бўлиб келган замонда,
Ҳусайний бор эди ҳарнав жаҳонда.

Олтмиш йил ҳикматин айладим иншо,
Ўзгардими-йўқми, билмадим, дунё.

Айролиқларга ҳам собир эдим мен,
Кетдим мен, агарчи Бобур эдим мен.

Келдим бу оламга бўлиб шоҳ Машраб,
Дунё ўзгармади, боз кетдим ташлаб.

Фурқат бўлиб келдим, фурқатда кетдим,
Чўлпон бўлиб келдим, ҳасратда кетдим.

Эрким қайда эди, эрким, билмадим,
Эркин бўлиб келдим, эркин бўлмадим.

Ҳасратли қўшиқлар ҳам яллалар — мен,
Келиб кетган қанча Абдуллалар — мен.

Мен тағин борман шу дунёйингизда,
Лекин шеър тиловчи дил борми сизда?!

Саволим юракка қадалган ўқми:
Ё ҳануз Бойқаро туғилган йўқми?!

Бу очиқ дафтарни буткул ёпай деб,
Мансур бўлиб келдим нусрат топай деб.

Тағин ўзгармаса дунё, нетгайман?
Энди ўзгартирмай ташлаб кетмайман!

Мансур Жумаев


SHOIR

Men Alisher bo‘lib kelgan zamonda,
Husayniy bor edi harnav jahonda.

Oltmish yil hikmatin ayladim insho,
O‘zgardimi-yo‘qmi, bilmadim, dunyo.

Ayroliqlarga ham sobir edim men,
Ketdim men, agarchi Bobur edim men.

Keldim bu olamga bo‘lib shoh Mashrab,
Dunyo o‘zgarmadi, boz ketdim tashlab.

Furqat bo‘lib keldim, furqatda ketdim,
Cho‘lpon bo‘lib keldim, hasratda ketdim.

Erkim qayda edi, erkim, bilmadim,
Erkin bo‘lib keldim, erkin bo‘lmadim.

Hasratli qo‘shiqlar ham yallalar — men,
Kelib ketgan qancha Abdullalar — men.

Men tag‘in borman shu dunyoyingizda,
Lekin she’r tilovchi dil bormi sizda?!

Savolim yurakka qadalgan o‘qmi:
Yo hanuz Boyqaro tug‘ilgan yo‘qmi?!

Bu ochiq daftarni butkul yopay deb,
Mansur bo‘lib keldim nusrat topay deb.

Tag‘in o‘zgarmasa dunyo, netgayman?
Endi o‘zgartirmay tashlab ketmayman!

Mansur Jumayev

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

5 ноябрь, Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов вафот этган кун....😢

"Бу гулшан водийда мен ҳам бир шамол,
Шамол каби келдим, шундоқ кетурман.
Лекин Абдулланинг боқий камоли,
О, юртим шамоли, юртим шамоли."

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ОЛАМ МАНЗАРАЛАРИ


Тунларим бедор ўтди, мижжа қоқмайин гоҳо,
Бир зум ором олмоқни қўмсаб яшадим ҳар дам.
Теграмда ноз-неъматнинг ками йўқ эди асло,
Ва лекин томоғимдан ўтмади бурда нон ҳам.

Қай бир ишга қўл урсам, акси бўлди, во ажаб,
Дўстларимни чорласам, ғанимлар етиб келди.
Бахт изладим бир умр орқа-олдимга қараб,
Ташвиш доим сўрамай, ғовлардан ўтиб келди.

Баъзан эса тушингнинг тескариси бўлармиш,
Ойнинг орқа томонин кўрмаганмиз ҳеч қачон.
Ҳолингга кимдир йиғлаб, кимдир зимдан кулармиш,
Омад белгиси эмиш ойдинда ётган илон.

Йиғлай-йиғлай тугатди қувноқ достонин шоир,
Теракнинг узунлиги йиқилганда билингай.
Ушбу нисбат, чеки йўқ фазоларга ҳам доир,
Нур дастаси зулматда кўзга аниқ илингай.

Чорасиз қолсанг агар, ўкиниб юрма зинҳор,
Сендан ҳам бечорароқ кимсалар кўп дунёда.
Кимдир амал соҳиби, кимдадир бойлик бисёр,
Балки ўшаларнинг ҳам ғами ҳаддан зиёда.

Ҳар ишнинг асосида қиёс ётар, албатта,
Бир ёнда тоғу тошу, бир ёнда турар уммон.
Каҳкашонда зарранинг салмоғи беҳад катта,
Фалакни суяб турган мантиқдир неча замон.

Сизу биз кўриб турган ранг-баранг ушбу ҳилқат,
Эҳтимол ўзга олам аксидир, соясидир.
Инсонни бунёд этган фақатгина Муҳаббат,
У коинот бешигин тебратган доясидир.

✍2016 йил 17 сентябрь, Хьюстон.

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов


***

Ўзимни мозийнинг бағрига урдим,
Ва шу он шукрона айтиб қайтдим мен,
Кимдир кўрмай кетган бахтни мен кўрдим,
Кимдир айтмай кетган сўзни айтдим мен.

Мени кутаётир ажиб келажак,
У менинг иқболим, менинг бахтимдир.
Мен кўрмаган бахтни кимдир кўражак,
Мен айтмаган сўзни айтажак кимдир.

✍🏻1967

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Бугун, 2 ноябр Ўзбекистон халқ шоири Александр Файнберг туғилган кун.

(Ушбу шеър 1999 йил 16 феврал куни Тошкент шаҳрида юз берган террористик воқеалар сабаб ёзилган )

Александр Файнберг

АБДУЛЛЕ АРИПОВУ

Срываю трубку: - Абдулла, живой?!
Ну слава Богу, милый. Слава Богу,
что не умолк певучий голос твой,
и взрыв не оборвал твою дорогу.

Другие не дожили до весны.
Смерть выбрала не нас, поэт, с тобою.
И нам осталось мучиться виною
пред теми, что погибли без вины.

Кто сеет зло, скажи мне Абдулла?
Кому земли и неба не хватает?
Кому желанней пепел и зола,
чем поле хлеба и трава с цветами?

Скажи, ну что им не дает покоя?
Зачем так невтерпеж увидеть им,
как озариться их средневековье
кострами, на которых мы сгорим?

Коран трактуя по своим воззреньям,
пускай ответит нам их грамотей -
уже ль за тем крестьянин пашет землю,
чтоб хоронить в ней собственных детей?

Зачем под нашим синим небосводом
им грезится в горячечном пылу
страну, глаза открывшую к восходу,
назло рассудку обратить во мглу?

...Какие б ни случались перемены,
и как не повернется шар земной,
товарищ мой, сосед Данилов Гена
с работы больше не придет домой.

И здесь бессильно наше состраданье,
напрасны утешения слова.
Три горестные ангелы рыдают -
две дочери прекрасных и вдова.

Пред ними остаемся мы в ответе.
И горечью утрат нам сердце жжет.
Не мы, а строки мечены бессмертьем.
И плачет над страной твой "Муножот".

✍️20 февраля 1999 год.

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Бугун давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов вафот этган кун.

"1983 йил 30 октябр.
Ваҳимали хабар тарқалди. Одамлар гапиришга қўрқади. “Балки ёлғондир...”
Шароф ота Рашидов вафот этибди. Фақат бир нарса, радиодан мақом кетаяпти, телевизор эса кечқурун кўрсатади. Гўё ҳамма нарса сувга чўккандай, ҳаёт тўхтаб қолгандек, ҳатто қушлар овози ҳам тингандек эди.
“Энди нима бўлади?” Бизнинг хонадонимизда ҳам саросимали холат ҳукмрон. Абдулла ака эса анча вақт карахт бўлиб қолдилар. Бизнинг оиламиз Шароф бобони подшомиз, қолаверса ўғлимиз Илҳомжонинг исмини қўйган бобоси деб жуда қадрлар эди.
Бир нарсани айтишни жуда хоҳлар эдим. 1965-70 йилларда Абдулла аканинг илк китоблари чиқиб, ёш шоир, элни оғзига тушиб, айниқса талабалар, адабиёт ихлосмандлари орасида номи чиқа бошлаган пайтлар. Адабиёт кушандалари қўлларида тош билан кутиб олиб, “Бу болани кучукваччалигида йўқотиш керак” деб миллатчилик тамғаси остида ура бошлашган. Абдулла Қаҳҳор, буюк адабимиз асарларига шеърларидан эпиграф олиб ҳимоя қилган бўлсалар, Шароф Рашидов уларни асраш учун нималар қилмади... Абдулла аканинг “Совға ”номли шеъри бор. (Бухоро газининг Москвага етиб бориши муносабати билан)

Мен бу кун Москва ёнида туриб
Сени улуғлайман, эй она халқим.

каби мисралар учун ўша йилларда Хадрага олиб чиқиб, отишар эди. Ёдимда, Шароф ота чақирибдилар, деб чиқиб кетганлари-ю , рангларига ранг қўшилиб, кайфиятлари чоқ қайтиб келганлари.
Шароф бобонинг ўлими шоир қаддини бир қадар букиб кетганди...

Шоир умр йўлдоши Ханифа Мустафо қизи хотираларидан...

Абдулла Орипов

ЎҒЛИМ ИЛҲОМЖОННИНГ ШЕЪРИ

Биз яхши кунларни хаёл этгандик,
Ўзингиз от қўйган Илҳомжон билан.
Кичкина дунёда каттакон эдик,
Шароф ота деган кенг жаҳон билан.

Не қилиб қўйдингиз, отажон, ахир,
Кимга зарур бўлди азиз жонингиз.
Бу қандай бедодлик, бу қандай тақдир,
“Бобом ўлмаган” дер, Илҳомжонингиз.

Ота юртимизнинг ҳар гўшасида,
Тириклар мисоли бирга юргайсиз.
Унинг ҳар воҳаси, ҳар кўчасида,
Азиз Ўзбекистон бўлиб тургайсиз.

✍🏻1983 йил 31 октябрь

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов


ЭВЕРЕСТ ВА УММОН

Эверест тоғида яшар бир одам
Ва Баҳри Муҳитнинг энг тубида ҳам.

Чўққида турган у, албатта, сенсан,
Уммон остидаги, шубҳасиз, менман.

Асло қўлим етмас юксак поянгга,
Эверест аталмиш баланд қоянгга.

Лекин сен тўхтовсиз тошлар отгайсан,
Мудом камситувчи сўзлар қотгайсан.

Бир вақтлар дердилар: – Инсоф, Виждон бор,
Минг афсус, бори ҳам ғариб ва ночор.

✍🏻 2015 йил 25 август, Хьюстон.

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

МАХТУМҚУЛИ

Шоир укам, ўқи, Махтумқулини,
Ҳикматга йўғрилган панду насиҳат.
Ғанимат демиш у умр йўлини,
Ҳа, умр ўткинчи, умр ғанимат.

Беписанд боқмагил кўҳна оламга,
Ҳали май ичмабсан қисмат қўлидан.
Фақат билганингни олгил қаламга,
Буни ҳам ўргангил Махтумқулидан.

✍2010 йил 14 январь

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

БУЛУТ

Тиниқ кўл бағридан парча оқ булут
Сузиб чиқди бир вақт мовий осмонга
Шамол қанотида йўл олди хушнуд
Ошёнидан узоқ-узоқ томонга...
Қайларга шошарди?! Билмас эди у
Ошиб ўтди чўллар, тоғлардан йироқ
Ва бир кун кезишлар жонга тегди-ю,
Кайтмоқ бўлди шунда ортига, бироқ,
Бироқ... йўл бермади шамоллар: ҳайдаб,
Йиғлаб битди булут, сел бўлди кўз ёш.
Сўнг ирмоқ бўлди-ю, билмайди, қайда..
Маконин ахтариб олиб кетди бош.

✍1964

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ИМОН

Кексалик бошланиб, танни беморлик
Забтига олди-ю хору зор қилди.
Бир замон юрардим давлатлик, норлик,
Кўзимга дунёни энди тор қилди.

Шогирдлар ўстирдим жойлаб жонимга,
Маҳрамдек санадим хонадонимга.
Оқибат ўшалар ҳатто ёнимга
Келиб ўтиришдан гўё ор қилди.

Ҳеч ким “Бас” демайди бойликка тўйиб,
Йўқсил ҳам чидайди, ёнмайди куйиб.
Бир жуфт шеър айтишни бўйнимга қўйиб,
Оламда йўқ эдим, Ўзи бор қилди.

Ҳаёт гўзаллигини куйладим, бай-бай,
Тулпорим фалакни қучмоққа ҳам шай.
Лекин қанча севиб, қанча ёлбормай,
Бир санам йўлига интизор қилди.

Афсус, дунё мени алдади боплаб,
Олдимга ташлади ёлғонни қоплаб.
Эккан дарахтларим кўрсам ҳисоблаб,
Ярмин бешик қилди, ярмин дор қилди.

Ношукур эмасман умримдан зинҳор,
Бировдан қолишмас қадим халқим бор.
Кимнидир кўришдан қилсам ифтихор,
Ким мени кўришдан ифтихор қилди.

Нафс деган ҳаммани урди йўлидан,
Айлан авлиёнинг ўнгу сўлидан.
Ақчасиз ҳеч нарса келмас қўлидан,
Масжидни бузди-ю чўнг бозор қилди.

Мен ҳам жиловладим гоҳо фикратни,
Асл деб ўйладим сохта суратни.
Меҳру муҳаббатни, илму ҳикматни
Фақат сийратимда барқарор қилдим.

Ёвузлик ҳар ённи этса ҳам хароб,
Бир куни қайдадир бергайдир жавоб.
Эзгулик седана донидек ноёб,
Бўй сочиб, ўзидан умидвор қилди.

Ер юзи бўлгайдир шаксиз фаровон,
Инсонга қайтгайдир диёнат, виждон.
Шоир келажакка келтириб имон,
Шу шеърни ёзмоққа ихтиёр қилди.

✍🏻2015 йил 30 июнь

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

“Тил бу — одамларга табиат томонидан берилган, инсонларнинг минг йиллар мобайнида ўзаро муносабатларида сайқалланиб келган шундай бир жавоҳирки, бу жавоҳирни сочиб юбориш, беҳурмат қилиш эмас, кўз қорачиғимиздек асрашимиз керак.”

Абдулла Орипов

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

21-октябрь, Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун!

Абдулла Орипов

            ОНА ТИЛИМГА

Минг йилларким, булбул каломи
Ўзгармайди, яхлит ҳамиша.
Аммо шўрлик тўтининг ҳоли
Ўзгаларга тақлид ҳамиша.

Она тилим, сен борсан, шаксиз
Булбул куйин шеърга соламан.
Сен йўқолган кунинг, шубҳасиз,
Мен ҳам тўти бўлиб қоламан...

✍1965

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

#мусиқий танаффус

Абдулла Орипов "Соғинч" шеъри

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

РУҲ

Кетдинг – фано бўлдинг,
Энди сен учун
Лаҳад гўша бўлса, танҳолик ҳамдам.
Қайдадир бир дўстинг оҳ чекса узун,
Қайдадир топилгай қариндошинг ҳам.

Кимдир оромидан чиндан ҳам кечган,
Бир туш деб ўйлайди буларнинг барин.
Кимдир тиригингда қонингни ичган,
Энди сўйлай бошлар хотираларин.

Кетдинг, бари битди, энди қаршингда
Балки очилгайдир поёнсиз ҳудуд.
Балки булут бўлиб турар аршингда
Ҳовлинг ўчоғидан ўрлаётган дуд.

Руҳинг самоларда юрса ҳам кезиб,
Унутмас заминда қолган изларни.
Офат, балоларнинг шарпасин сезиб,
Огоҳ ҳам қилгайдир балки бизларни.

✍2009 йил 12 июнь

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Соғинсам отажоним....

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Мансур, шоир деб чақирардим сизни отамни эслаб, шеъриятингиз мухлиси эдим укажоним! 5 ноябрь куни отамни йўқотганди адабиёт, шу кун яна бир шоиридан айрилди. 😭😭😭😭 Жойингиз жаннатларда бўлсин! Оилангизга ва фарзандларига сабр берсин Аллоҳим!!!

"Шоир хоҳ ёшдир, хоҳ қаридир,
Ижоди ажалдан наридир.
Аламдир, бари бир аламдир,
Ҳеч кимнинг шогирди ўлмасин!"

Абдулла Орипов

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ФАСЛЛАРИМ

Етаклашиб қатор ва қатор,
Йўлдан ўтди етмиш беш баҳор.
У баҳорлар меники эди,
Болам, бари сеники энди.
Йўлдан ўтди ёз билан куз ҳам,
Улар менга бўлганлар ҳамдам.
Иккови ҳам меники эди,
Эгалик қил, сеники энди.
Ортда қолди чаманлар, боғлар,
Йўл сўнгида кўринди тоғлар.
Музликларга бориб етдим мен,
Фақат қишни ола кетдим мен.

✍2016 йил 13 сентябрь, Хьюстон.

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

А.ФАЙНБЕРГ

ЭСКИ ФОНУС

Куйлама у эски фонусни менга,
Пушкин ё Блок деб чекмагил фироқ.
Уларнинг шуъласи мендан кўп йироқ,
Куйлама у эски фонусни менга.

Куйлама менга Русь қаҳратонини,
Қишнинг замҳарири ер узра оқар.
Бестужев изиллаб қаёнга боқар,
Куйлама менга Русь қаҳратонини.

Менга у йўлларни куйламагин сен,
Шамол ҳам тополмас қорли сарҳадлар.
Навжувон Радишчев, овлоқ бекатлар,
Менга у йўлларни куйламагин сен.

Куйлама у сирли юртлар ҳақида,
Куйлама мафтункор олис гўшани.
Куйлама, куйлама фақат ўшани,
Куйлама у сирли юртлар ҳақида.

Ўзи йўқ севгини куйлама, жоним,
Овозинг, бардошинг етмагай бу дам.
Ўчгай у фонуснинг шуълалари ҳам,
Ўзи йўқ севгини куйлама, жоним.

✍🏻Абдулла Орипов таржимаси

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ШАРОФ РАШИДОВ ХОТИРАСИГА

Марҳумлар ҳаётдан эрурлар йироқ,
Демакки, йироқлар хушомаддан ҳам.
Макру найрангларин қўймайди бироқ,
Токи ҳаёт экан Нобакор Одам.

Уларнинг турфа хил одатлари бор,
Аввал ганжларини кўмгай тупроққа.
Сўнг бирдан ўзларин ҳис этиб ночор,
Гавҳарим қайда деб тушгай титроққа.

Дунёда ҳар кимга қисмат ёр эмиш,
Кимдир тож кийгайдир, кимлардир кулоҳ.
Гўёки Алишер сизга ҳам дермиш:
"Сийратинг дарвешу сувратингдир шоҳ".

Эзгулик ниқобин юзига тортган
Манфур бир майдонда сургандингиз от.
Кимдир ўз падарин бир пулга сотган,
Қўл-оёқ кишанда, таланган бисот.

Ўйчан кўзингизда не ғам бор эди,
Келажакмиди ё мозийнинг шони?
Ўзбек-ку, бир эркка интизор эди,
Сизни адо қилди минг бир армони.

Эрксевар элларнинг орзусин ёқлаб,
Хаёл денгизида тунлар сузгансиз.
Истиқлол сўзини юракда сақлаб,
Сиз қафас ичида гуллар тузгансиз.

Шоирман, бўйнимда шеърнинг гуноҳи,
Соҳибин асрайди Салтанат маккор.
Очкўз, амалпараст кимсалар гоҳи
Адолат менман деб топгай эътибор.

Уларнинг дастидан нотинч эл, замон,
Танимай қолурсан оқ-қорани ҳам.
Чалғитиб келганлар топганда имкон,
Ҳаттоки Темуру Бойқарони ҳам.

Одилдир — ким элни бошлаган бахтга,
Ўзи ўтда ёниб, йўлни очганлар.
Лекин интиларкан тож ила тахтга,
Во ажаб, кўпинча дордан қочганлар.

Қуллуқ, Шароф ота, минг бора қуллуқ,
Боқий Ўзбекистон сизга ҳам ёдгор.
Бугун у истиқлол шавқига тўлиқ,
Хизматингиз эслар такрор ва такрор.

Илоҳи, ҳар кимга берсину тўзим,
Бут бўлсин Ватаннинг метин қўрғони.
Сизни қўллаб турар Ўзбегим — ўзим,
Ва, юртнинг посбони — жасур ўғлони!

Султон бўлмасангиз, Шароф ота, гар,
Яшардингиз қалам қўлдоши бўлиб.
Покликка, вафога тимсол муқаррар,
Хурсаной аянинг йўлдоши бўлиб.

✍🏻1992 йил 2 ноябрь

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ҲАЁТ АЖОЙИБОТЛАРИ

Бир умр яшадинг кўзингни ёшлаб,
Ўзи йўқ омаддан нолидинг секин.
Атай келтирдилар дарёни бошлаб,
Сув сенинг ҳовлингга чиқмасди лекин.

Ахир пўлат эмас бу жону бу тан,
Аёз ва изғирин ялайверади.
Ҳимоя қилишар нуқул бомбадан,
Қумурсқалар эса талайверади.

✍🏻2015 йил 2 август, Хьюстон.

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

АСРИМИЗ ОДАМИ

Менинг кўз ўнгимда жонланар тарих,
Ғамлардан тўқилган шу кўҳна олам.
Асрлар бирма-бир ўтар ва ахир
Юксалар қаршимда энг бахтли одам.
Юксалару, шу дам чопар, уринар,
Талпинар қайгадир билмасдан тиним.
Бахтининг ёнида ғами кўринар,
Ғами кўринади бахтида унинг.
Билагида гарчанд етарли кучи,
Бойлик эргашса-да гарчанд ортидан,
Унинг чеҳрасида ташвиш бор, нечун?
Нечун у айрилмиш ҳаловатидан?
Гоҳ бемор бошида жарроҳ бўлиб у
"Тақдири азал"га қўрсатса кучин.
Гоҳо бир довюрак сайёҳ бўлиб у
Совуқ Арктикага уради тўшин.
Дам оғир хаёлга бўлур занжирбанд,
Дам қўшиқ тўқийди у ёна-ёна.
Интилар юлдузлар туманига дам,
Дам ойнинг ёнида бўлар парвона.
У нима истайди? Шону шавкатми?
Юлдузлардан баланд, кундан пурзиё.
У нима истайди? Тенгсиз қудратми,
Оёғи остида ётсинми дунё?!
У нима истайди? Балки истаги
Унинг теграсида айлансин олам?
О, дўстим, саволнинг йўқдир кераги,
У истайди бунинг ҳаммасини ҳам!
Одамлар ўтдилар бир вақт, бир замон,
Ўтдилар энг оддий бахтдан ҳам йироқ
Ягона орзуси эди парча нон,
Энг буюк армони — озод яшамоқ!
Одамлар ўтдилар бир вақт, бир замон,
Ҳа, яшаб ўтдилар, энди-чи, мана:
Ўзи банди бўлган олам устидан
Ҳоким бўлмоқни у истар ягона!

✍1964

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ДИАЛОГ

– Отанг билан онанг ҳаётми, укам?
– Улар юрибдилар саломат, ўктам.
– Сенга қилмадими дўстлар хиёнат?
– Ҳозирча, ўртада бордир диёнат.
– Қийнаб қўймадими турмуш ва рўзғор?
– Оила қуришга ҳали вақтим бор.
– Айтгин, энг муҳими, соғмисан ахир?
– Шукур, нолимасман соғлиқдан тақcир.
– Омад ўзи сенга боққан экан заб,
Укам, энди менга ўргатмагин гап.

✍🏻2015 йил 31 июль, Хьюстон.

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ЎЗБЕК ТИЛИМ

Кўп қадимман,
Карвон билан замонлар кечдим,
Нор туянинг норлиги ҳам афсона экан.
Бир кун туя айронини шифо деб ичдим,
Она туя номи эса арвона экан.

Давронимни сурганман ҳам оқ отга миниб,
Ҳай-ҳай, унинг қўлтиғида бор эди қанот.
Вақти келиб, шон-шуҳратдан ҳаёлим тиниб,
Билсам, ўша оқ отимни дерканлар - бўз от.

Юксак Ҳисор тоғларининг бағрида қат - қат,
Тошни ёриб ўсиб ётган наъматак эди.
Устоз Ойбек шеърин эслаб шоир Холмамат,
Бизнинг жойда унинг номи " Ҳулулу", деди.

Сен туганмас чашмадирсан, оҳ, она тилим,
Етмиш икки томиримга мавжларинг борди.
Бир кун тиниб қолган эди боғда булбулим,
Сандулочим ! - деган эдим сайраб юборди.

Инсон деган қутлуғ сўзнинг тенги йўқ ҳеч бир,
У танҳодир, фалакларнинг қуёши мисол.
Лекин манов болакайдир, буниси ўсмир,
Бу йигитдир, бу зот эса бобо, оқсоқол.

2013 йил

✍️ Абдулла Орипов

@abdullaorifijodi

Суратда: чапдан ўнга, Анвар Ражабов, Холмамат Хасан, Сирожиддин Саййид, Абдулла Орипов, Мансурхон Тоиров, Фарход Бобожонов, Қўчқор Норқобул

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

СЎЗ

Сўз асли пайғамбар,
У боис балки
Одамзот таниган ўз Худойини.
Эриган темирнинг томчиси каби
Ўртаб юборар у теккан жойини.

✍2001 йил, декабрь

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ЎЗБЕК

Халқимнинг тарихи жуда ҳам қадим,
Ҳамиша оққан у дарёдай тўлиб.
Ҳали турфа динлар бермасдан таълим,
Дунёга танилган Хоразм бўлиб.

Кўҳна Самарқанду Бухорою Шош
Мудом кимлигимиз англатиб турган.
Не эллар Темурга бўлай деб ёндош
Қўлига обдаста олиб югурган.

Кўҳна шажарани чуватсанг агар,
Учи бориб етгай Одам Атога.
Ўзбек унвонингдан тонма, биродар,
Таяниб кимлардир қилган хатога.

Ҳануз сузиб юрар Нуҳнинг кемаси,
Барча жонзотларнинг қисмати бирдек.
Биз ҳам алал-абад ҳужжат эгаси,
У ерда ёзилган Ўзбек деб, Ўзбек!

✍ 2010 йил 5 апрель

@abdullaorifijodi

Читать полностью…
Подписаться на канал