abdullaorifijodi | Неотсортированное

Telegram-канал abdullaorifijodi - Абдулла Орипов шеърияти

2032

Кўзимдан нур кетса... Йиллар шамоли, Учириб кетсалар киприкларимни... Йўқ-йўқ! Эзгу ишнинг йўқдир малоли, Шеърим! Сенга бердим тирик боримни. Каналимизнинг илк саҳифаларини ушбу линк 👇орқали кўришингиз мумкин. t.me/abdullaorif Бот: @OripovAbdullabot

Подписаться на канал

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

АЗИЗ МУАЛЛИМ

Илму адаб, иймон эзгу муроди,
Муаллим авлоднинг асл устоди.
Шогирдлар камолга етгани замон,
Сен бахтли инсонсан, сен бахтли инсон.

Нақорат:

Эй, азиз муаллим, азиз муаллим,
Сен улуғ зотларга бергансан таълим.
Эй, азиз муаллим, азиз муаллим,
Сенга биз абадий этгаймиз таъзим.

Сен учун тенги йўқ кошона мактаб,
Мангулик умрдан нишона мактаб.
Юрт ишқи меҳрибон кўзларингдадир,
Истиқлол шукуҳи сўзларингдадир.

Нақорат:

Эй, азиз муаллим, азиз муаллим,
Сен улуғ зотларга бергансан таълим.
Эй, азиз муаллим, азиз муаллим,
Сенга биз абадий этгаймиз таъзим.

Донишманд авлодлар юлдуз, қуёшим,
Раҳнамо ҳамиша азиз Юртбошим.
Мактабим, мактабим шуҳрату шоним,
Илму фан диёри Ўзбекистоним.

Нақорат:

Эй, азиз муаллим, азиз муаллим,
Сен улуғ зотларга бергансан таълим.
Эй, азиз муаллим, азиз муаллим,
Сенга биз абадий этгаймиз таъзим.

✍🏻 2008 йил 21 март

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

МУАЛЛИМЛАРГА

Нечоғ бахтиёрман, таъзимда шу тоб
Сизнинг шаънингизга битмоқдаман байт.
Не одам бўлардим, қўлимда китоб
Бирор ҳарф танимай турсайдим лоқайд.
Сиз-ку "Алифбо"дан "Қомус"гача то
Бари-барисини танитган устоз.
Илк бор Сиз кўрсатган дурахшон Зуҳро
Букун шеърим ичра ташбиҳдир мумтоз.
Сиз мўьжаз юрақда ёқолган ёғду
Оқибат қуёшдек соча олур нур.
Буюклар ҳаққига қасамёд гап бу:
Сиздан бошланади асли Тафаккур.
Оламда кўп эрур муборак онлар,
Табаррук зотлар ҳам гарчанд кўп эрур.
Сизгадир илк раҳмат, азиз инсонлар,
Мунис муаллимлар, Сизга ташаккур.

✍🏻1974

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

***
Оилада туғилса гўдак
Унга суйиб қўярлар исм.
Гар боғланса иккита юрак,
Дўстлик дейиш бўлгандир расм.
Волидалар гўдаги учун
Бешик олиб, тортадилар ош.
Худди шундай,дўстлар ҳам у кун
Бир-биридан айлайди маош.
Инсон яшар, пайти ҳам келар
Тўхтаб қолар умр — югурик.
Лекин, дўстлар, айтинг, не бўлар
Дўст-дўстидан айрилса тирик?
Тобут ўтар сўнгги кўприкни,
Қаро ерга уни қўярлар.
Дўстлар, айтинг, сўнган дўстликни
Қайга олиб бориб кўмарлар?
Марҳумларга очишиб аза
Либосларни кўкка бўярлар.
Дўстлар, айтинг, дўстлик сўнганда
Қандай йиғлаб, қандай киярлар?
Азалилар кўрса ёмон туш,
Мозор узра сукут этарлар.
Тирик туриб қайта келсанг дуч,
Унда, ахир, қайга кетарлар?
Ҳайҳот, илк бор ингради кўнглим,
Бир баргдайин титрадим, толдим.
Мен дўстимдан айрилдим бугун,
Тирик туриб, айрилиб қолдим.
Ёзармидим йиғлоқи байтни,
Чекармидим мен ахир нола,
Дўстлар, агар бошланмасайди
Икки қалбдан буюк оила.
Ёзармидим йиғлоқи байтни,
Титрармидим кўзда ёш билан,
Дўстлар, агар бошланмасайди
Тоғ қулаши икки тош билан.
Дўстлар, айтинг, дил ёнмаганда,
Чекармидим шунчалар оҳ-зор.
Агар, агар... Ҳеч бўлмаганда
Топилсайди кўмгали мозор.

✍1965

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Шукур Холмирзаев ва Абдулла Орипов. 1963 йил.

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ЭСКИ МУХЛИСЛАР

Шоирнинг тўрт сатр шеърини айтиб,
Бағрини чиндан ҳам тиғлаган авлод.
Оз эмас, беш юз йил нарига қайтиб,
Мақомга қўшилиб йиғлаган авлод.

Кўҳна Варахшаю Афросиёбнинг
Тошини ёстиғин остига қўйган.
Бир кун оч қолса ҳам, лекин китобнинг
Маъносин симириб, мағзига тўйган.

Сиз, эски мухлислар, бормисиз омон,
Сиз ўша тарихнинг оҳ-зоридасиз.
Бирингиз Чорсуда очгансиз дўкон,
Бирингиз “Отчопар” бозоридасиз.

Янги замонларни олқишлаб сизлар,
Ўтган йилларни ҳам эсга олгайсиз.
Турфа хонишларни тинглаган кезлар,
Юнус Ражабийни қўмсаб қолгайсиз.

Ҳар битта давроннинг ўз араваси,
Ўз дарди, армони, ашуласи бор.
Митти набиранинг орзу ҳаваси
Сизнинг қолипларга тушмоғи душвор.

Лекин ишонаман бешак, муқаррар
Яшарсиз насллар ақлу ҳушида.
Улар “Муножот”ни куйлашса агар,
Ҳазрат Навоийни кўргай тушида.

✍2010 йил 23 июнь

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ОТА-ЎҒИЛ ТОРТИШУВИ

Ота-ўғил тортишарди Маҳшар куни,
Қоғозга ҳам ёзиб бўлмас ҳатто буни.

Ота дерди: – Гўдакликдан сени боқдим,
Байрамларда ўйинчоқлар этдим тақдим.

Еган барча овқатларинг ҳисоби бор,
Рўйхат қилиб қўйганман мен, сен – қарздор!

Ўғил дерди: – Мен уларни узгум албат,
Маҳшар куни берса бўлди имконият.

Бироқ, Сизнинг гуноҳингиз ғоят катта,
Каллангизни узишса ҳам оз, албатта.

Қилмишингиз кўриб, билиб ўлтиргансиз,
Мени ёлғон шу дунёга келтиргансиз.

✍🏻2015 йил 17 август, Хьюстон.

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

БОЗОР

Кўникасан, очликка, болам,
Сенга ҳеч ким бери кел демас.
Ёпиқ сенга пуллик ерлар ҳам,
Қондошларинг ғамингни емас.

Ер юзида шундоқ бир давр,
Шундоқ удум бўлди ҳукмрон:
Илмда йўқ заррача қадр,
Даҳолар ҳам кезар саргардон.

Бу тизимнинг номидир – бозор,
Бас келолсанг сеники марра.
Ахтармагин инсофни бекор,
Алданасан кунда юз карра.

Қайга борма, барибир, шу ҳол,
Бозор етган ҳар қандай жойга.
Бойлар бойни танийди дарҳол,
Сув, албатта, оқади сойга.

Сен турмушдан ибрат ол, болам,
Бўрини ҳам боққан оёғи.
Чумолининг жағи мустаҳкам,
Чўпоннинг ҳам бордир таёғи.

✍🏻2015 йил 8 июнь

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

"Шеърдан умумий чиқадиган хулоса кўпчиликка тааллуқли бўлиши керак..."


Абдулла Орипов

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

"АЙБДОР"

Ҳеч кимса демагай: «Гуноҳкор ўзим»,
Айбдор замонадир, айбдордир тузум!
Ўғри қўлга тушиб қамалган бир чоғ,
Айбдори, албатта, Сталин олчоқ.


Устингдан ёзади бир қулоч туҳмат,
Дейди: «Чора кўрмас, айбдор ҳукумат!»
Сигири сут бермас, оҳ чекар ночор,
Ўйлаб тополмас ҳеч, бунга ким айбдор?

✍ 2006 йил 10 октябрь

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ВОРИСЛИК

Ҳар қандай ғафлатнинг интиҳоси бор,
Тонг отиб, бедорлик бошлангай яна.
Охири, ғам босган жойда ҳам такрор,
Шодлик қайта бошдан қилгай тантана.

Кўзга ёш берилган, бармоққа узук,
Той босиб келгайдир отнинг изини.
Силсила бардавом бўлмоғи тузук,
Ҳар ким зурёдида кўргай ўзини.

Азалий бу занжир келар узилмай,
Бор бўлса, бандаси йўқота олмас.
Полапон улғайиб, учмоқликка шай,
Заргар дастгоҳи ҳам эгасиз қолмас.

Кимдир эзгулик деб тинмайди, бироқ
Кимдир ханжар билан йўлини пойлар.
Ҳаётнинг мана бу йўриғига боқ:
Ёвуз ҳам ёвузни ҳимоят айлар.

Бундай ворислик ҳам наҳотки мангу,
Боисин билолмай, боқурмиз ночор.
Бу дунё нафис бир чинни экан-у,
Кўксида дарз кетган чизиқлари бор.

✍2010 йил 14 апрель

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

БЕГОНАЛИК

Ёй ўқи камондан қочади йироқ.
Тоғлардан қочади дарё ва булоқ.

Булутлар бағридан қочади ёмғир,
Сукунатдан қочиб шамоллар санғир.

Нафис чечакларнинг хушбўй атри ҳам
Ғунчалар қўйнидан қочар дамодам.

Гар тўлқин бўшлиққа кучоғин очар,
Ваҳший қояларга бош уриб қочар.

Бургут панжасини ердан узган он,
Товушқон қочади бутазор томон.

Огоҳ бўлсанг агар олам сиридан
Дунёлар ҳам қочар бири-биридан.

Шу тахлит яшайди буюк коинот,
Манзлин тополмас идроксиз ҳаёт.

Бироқ йироқ тушса инсондан инсон,
Бу ҳолнинг шарҳига не дейсан, эй жон!

Она фарзандига қучоғин очса,
Фарзанд-чи, онадан минг фарсаҳ қочса.

Қочса бир-биридан ўғил ҳам падар,
Ёдини унутган телбалар қадар.

Дўстлар бир-биридан қочсалар зимдан,
Бош олиб кетгудек шаҳри азимдан.

Бирлашса ёвузлик, турфа иллатлар,
Қочса бир-биридан эллар, миллатлар.

Қовушмаса инсоф, эзгулик, сабот,
Мен бунинг сабабин билмасман, ҳайҳот!

Тафаккур башарга гарчи яловдир,
Нечук одам қавми одамга ёвдир.

Жавоб берар бунга на ер, на осмон,
На Будда, на Зардўшт, на Инжил, Қуръон.

Энди бандаларга ўзинг қил шафқат,
Эй олий жозиба — Сирли Муҳаббат!

✍1989

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Кибриё Қаҳҳорова "Чорак аср ҳамнафас" янги нашрда...

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

O‘zbekiston xalq yozuvchisi, dramaturg, tarjimon Abdulla Qahhor tavalludining 117 yilligi va Kibriyo Qahhorova tavalludining 110 yilligiga bag‘ishlangan xotira kechasi.Shoirimiz rafiqalari Hanifa aya Mustafo qizi o'z xotiralari bilan bo'lishdilar.

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Автобуснинг пешонасида рақами бўлади, дўконннинг ҳам пештоқида ёзуви бор. Аммо разил одамнинг манглайига: «Бу —разил одам», деб ёзилган эмас. Инсон жамият маҳсули сифатида эмас, балки табиат маҳсули сифатида ҳам ғоят мураккаб зотдир.


Абдулла Орипов

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Ҳар сафар Ҳамид Олимжон номидаги метро бекатидан чиқаверишда кўчаларни кўрсатувчи лавҳага кўзим тушиб, ўйланиб қоламан:

"АБДУЛЛА АРИПОВ кўчаси раҳматли шоиримиз номига қўйилган бўлса, шоирнинг руҳини безовта қилмайлик: ОРИПОВ деб тўғрилаб қўяйлик. Агар бош вазиримизнинг номига қўйилган бўлса... ўзларини хабарлари бормикан? Бизда тирик одамнинг номига кўчани номлаш мумкинми?..
Давлат тилига эътиборимиз нечоғлигини шу ярим қулоч лавҳадан ҳам билиб олса бўлади! Не кўйларга тушдинг-а, она-тилим! "

Талант БЕК,
“Муштум”нинг махсус мухбири

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇
/channel/mushtumjurnali

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

МУАЛЛИМ

Муаллим ҳақида сўзим ушбудир:
Муаллим камолот ичра кўзгудир.
Ўқидим Геродот, тарихни кўп бор,
Форобий, Дантени такрор ва такрор.
Барини ўқидим, лол қолди ақлим,
Барига устозсан ўзинг, муаллим.
Алишер қалбига солган сеҳр-файз
Сенсан, эй муаллим, устоз Абул-Лайс.
Қутлуғ хонадонда қутлуғ калом бу,
Ҳамид Олимжон бу, Ғафур Ғулом бу.
Буюк Темур сендан топгандир таълим,
Сен шундоқ, азиз зот, азиз муаллим.
Рост айтсам, ўзингсан энг аввал даҳо,
Сен ҳаёт ганжида дурри бебаҳо.
Улуғ айёмингда шеърий калом бу,
Шогирдлар номидан қутлуғ салом бу.

✍🏻1972

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Дўстлик қадри...

1962 йиллар. Абдулла Орипов ТошДу университетининг (Ҳозирги Миллий университет) Журналистика факультетини битириш йиллари. Талабаликнинг сўнгги ойларининг бирида, таътилда қишлоғига бориш учун умумий (общий поток) гуруҳда бирга ўқиган курсдоши Шукур Холмирзаев билан бирга Тошкент –Термиз поезди орқали уйга кетишмоқчи бўлишади. Шукур Холмирзаев бошқа гуруҳда ўқиганлиги сабабли (махсус фанлардан хисобланмиш) ўзбек тили фанидан бўладиган сўнгги имтиҳонни А.Ориповдан 2 кун олдин топширган эди. Абдулла Ориповнинг имтиҳонлари режа бўйича ҳали тугамаган эди. Аммо дўстлар бирга кетиш учунми, соғинч устунлик қилибми поездга чиптани бир вақтга олишади. Дўсти билан ҳамроҳликда кетиш иштиёқида шоир имтиҳонни муддатидан олдин топширишга қарор қилиб, деканатга ариза ёзади. Абдулла Орипов ўзбек тили фани домласининг ҳузурига бориб, имтиҳонни муддатидан олдин топширмоқчи эканини айтади. Буни эшитган домланинг энсаси қотиб, “Сиз ҳали ўзбек тилини шунча мукаммал ўргандингизми?” дея истеҳзо билан саволлар бера бошлайди. Шоир ҳамма саволларга тўлиқ жавоб бера олади, аммо устоз барибир “аъло” эмас тўрт баҳо билан баҳолайди. Синов дафтарчасидаги битта шу баҳо сабаб, шоир қизил “имтиёзли” дипломдан маҳрум бўлади. Ўзбек тили устози кейинчалик бу воқеани хижолат чекиб бир неча бор эслаганлигини шоир кулиб хотирларди.
Шукур Холмирзаев “Йўллар айро тушди, аммо...” номли шоирга бағишланган эссесида: “Абдуллада нималарнидир олдиндан сезиш иқтидори бор, домлаларнинг анчайин гапидан ҳам тегишли хулосани чиқариб олар, кейин-кейин бизнинг бунга ақлимиз етарди. Бундан ташқари, унинг хотираси... ҳали-ҳамон ундай хотираси мустаҳкам кишини учратганим йўқ. Худо ҳаққи!”, деб таъкидлаган. Шунингдек, Шукур ака эссесида ёзишича, Абдулла Ориповнинг шеър қоралаб юришларини иккинчи курс босқичида хабар топган эканлар. Абдулла Орипов кунлардан бир кун, Шукур акага ўн икки вароқли шеърга тўла дафтарини ўқиб бериши учун беради. Дўстининг шеърларини илк бора ўқиб эса Шукур ака шеър ёзиш фикридан қайтганлигини шундай изоҳлайди: "Шеъриятга хиёнат қилиб юрган эканман. Хавасни ишқ деб... Мен ёзувчи бўламан, вассалом... Ахир, Абдуллажон, сизнинг олдингизда қандай қилиб шеър ёзаман? Ўқиб бераман... ўзимам сезардим-а сизда бир гап борлигини. Кўнглингизга балли... Одам ҳам бунақа истеъдодни яшириб...” (“Оила ва жамият ” газетаси 1997йил 20-28 октябр).
Одатда, қайсар одамларнинг меҳри ҳам қаҳри ҳам қаттиқ бўлади, дейдилар. Лекин воҳа одамларига хос қайсарлик, тўғрисўзлик ҳар иккисига ҳам хос бўлган. Ёшлик қизиққонлигими ё бошқа бирон арзимас сабаб туфайлими, икки дўст орасидан оламушук ўтиб дўстлар ҳафалашиб қолишади. Бу ҳодиса шоир юрагига қаттиқ ботганини, илк марта ҳаётда шу каби тушунмовчиликларнинг борлигига дуч келганини қуйидаги сатрлардан билсак бўлади:
Инсон яшар, пайти ҳам келар
Тўхтаб қолар умр - югурик.
Лекин, дўстлар, айтинг, не бўлар
Дўст-дўстидан айрилса тирик?
Дўсти билан урушиб қолган шоир, агар бирон киши оламдан ўтса, унга албатта аза очилиб, мотам тутилишини билади. Лекин дўстликдан айрилганда, ўзини қайга уришни билмайди. Дўстлик учун қандай йиғлаб, қандай куйиш керак, деб юрагидаги нолаларни шеърга сингдира олади.
Ҳайҳот, илк бор ингради кўнглим
Бир баргдайин титрадим, толдим.
Мен дўстимдан айрилдим бугун,
Тирик туриб, айрилиб қолдим.
Бу шеър 1965 йилда ёзилган. Тўғри, юқоридаги шеър шоир руҳиятида содир бўлган оний кайфиятдан туғилган Ҳар икки ижодкор маълум бир вақт ўтиб бу ҳолатни унутганлар. Аммо шу сатрлар орқали улар ўртасидаги дўстликнинг нақадар юксак бўлганини англашимиз қийин бўлмайди назаримда.

РУХСОРА ОРИПОВА

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Бугун, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев вафот этган кун.

Жойлари жаннатларда бўлсин.

#хотира

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

O‘zbekiston Qahramoni, O‘zbekiston xalq shoiri Abdulla Oripov xotirasiga bag‘ishlangan adabiy-maʼrifiy tadbir hamda “Buyuk soddalik” va “Ummon bo‘yidagi o‘ylar” kitoblari taqdimoti “O‘zbekiston” radiokanalining "Yaxshi kayfiyat" dasturida efirga uzatildi.

Muharrir: Bahriddin Maxmadaliyev

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ТАСОДИФ

Қорни тўйган куни дайди бир одам
Дафъатан атрофга гердайиб боқди.
Нима қилмоқчидир? Номаълум, мубҳам,
Шимини дазмоллаб, галстук тақди.

Баззоз дўконига кирди-ю шитоб,
Саллаликка олди беш-олти газ бўз.
Тўйлар тўғрисида топди бир китоб,
Ҳадисдан ёдлади уч-тўрт оғиз сўз.

Шаҳарда нима кўп – тўй кўп, албатта,
Тўй шаксиз истеъдод кўзини очар.
Бўйнида галстук, гавда ҳам катта,
Энди ном чиқарди: машҳур тўйочар!

Инсоннинг орзуси ўчмагай мангу,
Бунинг мисолидир маърака ошлар.
Бошга ўраб олиб салласини у
Амри маъруф айтиб, даврани бошлар.

Бир куни жилмайди омадин ўйлаб:
– Мен-ку бир жоҳилман, аслим бетайин.
Лекин ноғорамга юришар ўйнаб,
Билмадим, уларни ким деб атайин.

✍🏻 2015 йил 9 июнь

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

“МЕҲРИБОНИМ”

Семирсанг семиргину
Озма, дер меҳрибоним.
Қудуқни кўмсанг кўму,
Қазма дер меҳрибоним.

Ёзувчи бўлсанг агар,
Яхшиси таржима қил,
Ўзингча бирор асар
Ёзма, дер меҳрибоним.

✍🏻2015 йил 21 январь

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

***

Ҳали олдиндадир гўзал кунларим,
Ҳали лаб тегмаган кулгулар олдда.
Вазнга тушмаган қўшиқлар олдда,
Ҳеч нима эмасдир бу кўрганларим.
Ҳаммаси олдинда, ғам ҳам, алам ҳам,
Айрилиқ ҳам, қанотлари зил...
Саксон ёшли бобо, сен ҳам дунёнинг
Ҳаммасини кўрдим, демагил.
Асло ундай дема,
Ўн гулимдан бири ҳам
Очилмаган деб тургил ҳар вақт.
Ҳаммасини кўрдим,
Тўйдим деган кунинг, билсанг,
Яшамоққа қолмайди ҳожат.

✍🏻1960

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ЎГИТ

Болангни ўғрилар тунабди йўлда,
Секин уҳ тортасан, ичингда ноланг.
Дейсан, ўғлим, сен ҳам дадилроқ бўл-да,
Бироқ, танбеҳингни эшитмас боланг.

— У дейди: — Борми ҳеч дунёда инсоф,
Йўлимни тўсдилар, куппа-кундузи.
Болам, сен ҳозирча шабнам каби соф,
Айни фариштанинг ўзисан, ўзи.

Нега? — деб атрофга боқасан ҳайрон,
Илк бор дуч келибсан бундай балога.
Менинг гапларимни тинглагин обдон,
Ўғлим, ишонма ҳеч ноқис дунёга.

Дуч келган кимсани покдомон билиб,
Ҳаргиз дилинг очма, бўлмагил йўлдош.
Инсонлар учрайди, бир кўзи кулиб,
Иккинчи кўзида тайёр тургай ёш.

Инсонлар учрайди, таомингни еб,
Топтаб кета берар дастурхонингни.
Чумоли қадарли манфаатин деб,
Чумолича кўрмас сенинг жонингни.

Инсонлар учрайди, кўкда ойни ҳам
Ўзининг мулки деб билгайдир фақат,
Сенинг қувончларинг уларга алам,
Сенинг зарра бахтинг уларга кулфат.

Ҳасад ва ёвузлик тўла дунёни
Во ажаб, эринмай қирқ йил куйлабман.
Бор гап деб билибман ёлғон, рўёни,
Кўринган ҳар касни дўст деб ўйлабман.

У пайт қулоғингга айтгунча азон
Огоҳ этмасмидим бунинг баридан.
Ишонч деган бир сўз ўчди ногаҳон.
Ўспирин умрингнинг сардафтаридан.

Ўғлим, одамийлик азиздир гарчанд,
Ёстиғинг остида турсин яроғинг.
Дунё ҳар қадамда бергай сенга панд,
Асло мудрамагай икки қароғинг.

Эзгулик йўлида кўпдир муаммо,
Ундан қутулмоқнинг йўли бул экан:
Инсонга йўлиқсанг инсон бўл, аммо
Ҳайвон йўлиққанда Ҳайвон бўл экан.

✍1996

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Бугун, 18 сентябр куни соат 16:00 да Абдулла Орипов шеърияти каналимизда Абдулла Орипов хотирасига бағишланган адабий-маърифий тадбирнинг онлайн трансляциясига таклиф этамиз.

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

TAKLIFNOMA

18-sentabr kuni soat 16:00da Yozuvchilar uyushmasida O‘zbekiston Qahramoni, O‘zbekiston xalq shoiri Abdulla Oripov xotirasiga bag‘ishlangan adabiy-maʼrifiy tadbir hamda “Buyuk soddalik” va “Ummon bo‘yidagi o‘ylar” kitoblari taqdimoti bo‘lib o‘tadi. Tadbirga barchani taklif etamiz.

O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Axborot xizmati

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

“Бир куни Абдулла ака Қаҳҳор “ Нурли чўққилар” номли ҳикояларига эпиграф ёзиб беришимни илтимос килдилар ва ҳикоянинг мазмунини айтиб бердилар: “ Бир эгизак опа-сингил бўлади. Биттаси ердан оёғи узилмаган, меҳнат қилади, ҳамма нарса осмондан эмас, меҳнатдан келишини яхши билади. Лекин унинг опаси қандайдир улуғ-улуғ шиорларни айтиб юраверади. “Бизни “нурли чўққилар” кутаяпти”, деган ҳавойи ғоя бутун қалбини чулғаб олган. Шу ёлғон умид уни таназзулга олиб келади”. Мен ҳикояга йигирмага яқин вариантда тўртлик ёздим. Устозга ушбу тўртлик маъқул келди:
Гоҳо ер меҳрини ўйларкан,
Эсга тушар дорнинг сиёғи,
Ажаб ҳикмат, одам ўларкан
Узилганда... ердан оёғи.
Дорга тортилган одам ердан оёғи узилгандан кейин ўлади. Бу хотирани келтиришимдан муродим шуки, ўша йилларда ҳам давр иллати — ғирромчилик, алдамчилик, маънавий ёлғончиликларни пайқаган ёзувчиларимиз бўлган"



Абдулла Орипов

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

17 сентябрь , Абдулла Қаҳҳор таваллуд куни!

Абдулла Орипов

АБДУЛЛА ҚАҲҲОР

Йўллар ортимизда қолар эдилар,
Саҳролар қоларди чексиз, бетакрор.
Нега улар чексиз, десам дедилар:
Бу ердан ўтганди Абдулла Қаҳҳор.

Йўллар ортимизда қолар эдилар,
Чўққилар қоларди юксак ва қатор.
Нега улар юксак, десам дедилар:
Бу ердан ҳам ўтди Абдулла Қаҳҳор.

✍1967

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

АЖИБ ҲОЛАТ

Етаклайди сўқирни сўқир,
Шуълаларга қасида ўқир.

Кар одамга қўшиқ айтар кар,
Иккинчиси бақирар баттар.

Улар бари мард эрур ғоят,
Ўз ҳолидан қилмас шикоят.

Дуч келсак-да ёмонга, бироқ
Яхшиларни койиймиз кўпроқ.

✍🏻2016 йил 1 сентябрь

@abdullaorifijodi

Читать полностью…
Подписаться на канал