abdullaorifijodi | Неотсортированное

Telegram-канал abdullaorifijodi - Абдулла Орипов шеърияти

2032

Кўзимдан нур кетса... Йиллар шамоли, Учириб кетсалар киприкларимни... Йўқ-йўқ! Эзгу ишнинг йўқдир малоли, Шеърим! Сенга бердим тирик боримни. Каналимизнинг илк саҳифаларини ушбу линк 👇орқали кўришингиз мумкин. t.me/abdullaorif Бот: @OripovAbdullabot

Подписаться на канал

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

КУЗ МАНЗАРАЛАРИ

Яна далаларга бошлайди ҳавас,
Боғларда хазонлар ёнади лов-лов.
Дўстларим, бу кузнинг барглари эмас,
Менинг юрагимдан тўкилган олов.

Шохларда мезонлар ялтирар хира,
Пойида шивирлар менинг куйларим.
Дўстларим, булар ҳам мезонмас сира,
Бу менинг чувалган, сўнгсиз ўйларим.

Қуёш ҳам фалақда бамисли рўё,
У энди ёндирмас, ялтирар фақат.
Дўстлар, у ҳам энди қуёшмас асло,
У олис ёшликда қолган муҳаббат.

✍🏻1967

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

***

Чувалади ўйларим сенсиз,
Хаёлимга тароқ ургайман.
Менинг қўлим етмаган юлдуз,
Тушларимда сени кўргайман.

Баланддасан тоғлар қоридан
Чақирасан мени илгари.
Ёлбораман арвоҳ ортидан
Интилувчи Ҳамлет сингари.

Маҳшаргача, майлига, кетай,
Кетай, майли, бўлиб овора.
Сени сўраб қўймаса нетай
Ерда қолган севги бечора.

✍🏻1966

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ТУРМУШ ТАШВИШЛАРИ

(Ҳазил)

Турмуш ташвишлари,
Турмуш ташвишлари,
Биз сендан баландроқ тура олсайдик,
Биз сендан баландроқ юра олсайдик,
Балки ўнғаярди дунё ишлари,
Турмуш ташвишлари,
Турмуш ташвишлари.

Хотин иш буюрар,
Бола йиғлайди,
Боғча деб қайгадир югурмоқ даркор.
Балки шу ташвишлар бўлмаса эди,
Шоир бўлармидим анча улуғвор.
Турмуш ташвишлари,
Турмуш ташвишлари.

Қассоб оғайним бор —
Қароқчи — "пират".
Суякни қўшмаса кўнгли тўлмайди.
Ахир, қофияни еб бўлмас "брат".
Наҳот сен бўлмасанг турмуш бўлмайди,
Турмуш ташвишлари,
Турмуш ташвишлари.

Улуғ режалар бор менда ҳам ахир,
Хусусан, бир ишни битказмоқ даркор.
Унда қаҳрамоним ёвқур фазогир.
Кошкийди, сен шуни билсанг, нобакор
Турмуш ташвишлари,
Турмуш ташвишлари.

Шириндир шу ҳаёт,
Холи фироқдан.
Майли, битмасин ҳеч унинг ишлари,
Ҳаволаб кетсак гоҳ
Тортсин оёқдан,
Турмуш ташвишлари,
Турмуш ташвишлари.

✍1973

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ЁЗГИН, ДЕДИЛАР

Шоир бир шеърида куйлади гулни,
Уни ўқиганлар: — Такрор! — дедилар.
Яна бир шеърида ёзди булбулни,
Уни ҳам: Бу — эски ашъор, — дедилар.

Шоир кунларини улади тунга,
Борлиқни васф этиб, айлади хониш.
Парво қилмадилар барибир унга,
Дедилар: — Бу гаплар барчаси таниш.

Шоир шеър тўқиди севгига доир,
Гўё муҳаббатнинг ўтли бахшиси.
Дедилар: — Буни ҳам, эй ошиқ шоир,
Ёрингнинг ўзига ўқи яхшиси.

Наҳот одамларда сўнган ақида,
Наҳот шеър йўлидан озгин, дедилар?
Шоир шеър ёзганди Она ҳақида,
Ёзабер, дедилар, ёзгин! — дедилар!

✍2002 йил март

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов
"Куз ташрифи"

2015 йил 2 сентябрь, Хьюстон.

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

СЕНГА

Ватаним деб сени уйғондим!
Ҳамид Олимжон.

Менинг ҳам бор дўсту қароғим,
Шаънларига шеърлар куйладим.
Лекин танҳо қувонган чоғим,
Сирдошим деб сени ўйладим.

Бедард эмас умр ҳам асло,
Ҳасратлардан гоҳо сўйладим.
Шубҳа ичра қолганда танҳо,
Ғамдошим деб сени ўйладим.

Қучолмасман мен сени ҳаргиз,
Сен осмонсан, мен-чи, зарра тан.
Қиблагоҳим, юпанчим ёлғиз,
Сен барҳаёт онамсан, Ватан...

✍🏻1967

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

#Таъзия

Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов вафот этибдилар.

Инна лиллахи ва инна илайхи рожиун🤲...

Абдулла Ориповнинг "Ватан" шеъри. 1994 йил
@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

https://telegra.ph/Buyuk-bunyodkor-01-30
4 сентябр 2016 йил

t.me/abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ЭРК ҲАҚҚИ

Қадимий бобо юртим,
Қутлуғ бўлсин яловинг,
Ўйлай-ўйлай ташлаган
Қадам муборак бўлсин.
Тағин гуриллаб ёнгай
Ўчмаган қалб оловинг,
Эрк ҳаққига ичилган
Қасам муборак бўлсин.
Кимсага ёмонликни
Кўрмагансан ҳеч раво,
Лекин шум қутқулардан
Чиқмади шўрлик бошинг,
Энди сени қўлласин
Зафар ўзи доимо,
Сафаринг бехатару
Хизр бўлсин йўлдошинг.

✍1991

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов


Укамга
Абдураҳимга

Сен ҳамон шундамисан, бепарво қўзичоғим,
Ел қанот ёшлигимнинг ҳамдами бўлган укам,
Олис кечаларимнинг суҳбатдош, овунчоғи,
Қайғу, шодликларимни бирга кўргувчи баҳам...
Бўйи бастинг ўсибди, улғайибсан анчалик,
Нор арслон келбати бор жиддий қарашларингда
Дўстгинам, болаликдан сақланмиш бир одатинг:
Хаёлчан тикиласан бир нуқтага осуда...
Эсингдами гўдаклик... иккимизнинг даврамиз
Жажжи илҳом мевасин бирга тортардик, укам.
Мен шеъримни ўқирдим: “Капалакни эзмангиз”..
Сен-чи, тинглардинг мени, ҳозиргидай хаёлчан...
“Акажон, капалакни қувмасинлар айтинг сиз..”
О, у йиллар сени ҳам, мени ҳам тарк этдилар...
Дунёдан ўтгандир-ку, неча минг-минг капалак,
Бироқ, ўшал хотира бизга нелар дедилар...
Неларни ўргатмади бизга учқур бу ҳаёт
Шовқунли давралар-у, таҳсил, сендан олис ком..
Йиллар ўтибди мана, ҳузурингга келдим бот,
Эй, сен мени бебаҳо жўрагинам, ассалом!
Ассалом, дилбандгинам, қани кел қучоғимга.
Бошингни қўй бир нафас сенга таниш бу кўкрак.
Қулоқ тут, биродарим, ундан нелар тинглайсан,
Ҳам осуда, ҳам нотинч уриб турар бу юрак.
Унда сокин денгиздир сендайларнинг камоли
Феруза туйғуси-ла ором берар танимга.
Унда нотинч бир куч бор: яшар баъзи одамки,
Беозор капалакнинг озор берар жонига.

✍1960

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ЎЗБЕКИСТОНИМ, СЕНГА

Айлайин қалбимни тортиқ нурли бўстоним, сенга,
Сен ватандирсан, фидодир танда бу жоним сенга.

Бебаҳосан, асрагайман гавҳарим, деб мен сени,
Сен қароғ бўлсанг агарда, садқа мужгоним сенга.

Сендан айру дам узундир, лаҳзалар ҳам йилга тенг,
Бир умрга лек баробардир керак оним сенга.

Ҳар бир аҳлинг битта юлдуз, кавкабистоним ўзинг,
То ҳаётдирман, чароғим, шуълайи шоним сенга.

Ёру дўстлар жам бўлибдир, тўй қилур ўзбек элим,
Мен дегайман хуш келибсан, дўсту меҳмоним, сенга.

Хизматингга шай эрурман, меҳнатингда ҳам ўзим,
Бахтиёрман, сарф этолсам борки имконим сенга.

Дилда борим сен учундир, қўлда торим сен учун,
Қайда бўлсам талпинурман, Ўзбекистоним, сенга.

✍1993

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Смотрите "Abdulla Oripov - "O'ZBEKISTON"" на YouTube
https://youtu.be/T7NASy121Ss

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

"Ёшларимизга ишонсак бўлади. Улар бўлажак буюк давлат соҳибларидирлар. Агар айрим ёшларимиз миллий қадриятларимиздан бехабар бўлса, бунинг учун биз муаллим ва мураббийлар ҳам айбдормиз.
Тунов куни ойнаижаҳонда савол-жавоб кечаси бўлди. Бошловчи бир ёш йигитдан "Амир Темур ким бўлган?" деб сўраб қолди. Ҳалиги йигитча бўлса, самимият билан: "Билмайман, мен у пайтда ёш бола эдим", деб жавоб берди. Тўғри- да, унга Амир Темур бобомиз ҳақида биров бир нарса демаган. У ҳам ростини айтди-қўйди"


Абдулла Орипов

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ЎЗБЕКИСТОН

Юртим, сенга шеър битдим бу кун,
Қиёсингни топмадим асло.
Шоирлар бор, ўз юртин бутун —
Олам аро атаган танҳо.
Улар шеъри учди кўп йироқ,
Қанотида кумуш диёри,
Бир ўлка бор дунёда, бироқ
Битилмаган достондир бори:
Фақат ожиз қаламим маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.

Юрмасман ҳеч беҳиштни излаб,
Тополмасам чекмасман алам.
Ўтирмасман эртаклар сўзлаб,
Мусалло деб йўнмасман қалам.
Кўкламингдан олиб сурурни,
Довруқ солди устоз Олимжон,
Ғафур Ғулом туйган ғурурни
Қилмоқ мумкин дунёга достон.
Олис тарих қадамим маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.

Кечмишинг бор чиндан ҳам узоқ,
Илғай олмас барчасин кўзим.
Мақтамасман мозийни бироқ,
Ўтмишингни ўйлайман бир зум.
Забтга олиб кенг Осиёни,
Бир зот чиқди мағрур, давонгир,
Икки аср ярим дунёни
Зир қақшатди Буюк жаҳонгир.
Айтгум, бу кун, у маним, маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.

Боболардан сўз кетса зинҳор,
Бир калом бор гап аввалида.
Осмон илми туғилган илк бор
Кўрагоний жадвалларида.
Қотил қўли қилич солди маст,
Қуёш бўлиб учди тилла бош.
Дўстлар, кўкда юлдузлар эмас,
У, Улуғбек кўзидаги ёш.
Ерда қолган, о, таним маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.

Кўз олдимдан кечар асрлар,
Кўз-кўз этиб нуқсу чиройин.
Сарсон ўтган неча насллар,
Тополмасдан туғилган жойин.
Америка — сеҳрли диёр,
Ухлар эди Колумб ҳам ҳали,
Денгиз ортин ёритди илк бор,
Берунийнинг ақл машъали.
Колумбда бор аламим маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.

Кўп жаҳонгир кўрган бу дунё,
Ҳаммасига гувоҳ — ер ости.
Лекин, дўстлар, шеър аҳли аро
Жаҳонгири кам бўлар, рости.
Беш асрким, назмий саройни
Титратади занжирбанд бир шеър.
Темур тиғи етмаган жойни
Қалам билан олди Алишер.
Дунё бўлди чаманим маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.

Боболардан сўзладим, аммо
Бир зот борким, баридан суюк:
Буюкларга бахш этган даҳо,
Она халқим, ўзингсан буюк.
Сен ўзингсан, энг сўнгги нонин
Ўзи емай ўғлига тутган.
Сен ўзингсан, фарзандлар шонин
Асрлардан опичлаб ўтган.
Она халқим, жон-таним маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.

Бош устингдан ўтди кўп замон,
Ўтди Будда, ўтди Зардушти.
Ҳар учраган нокасу нодон,
Она халқим, ёқангдан тутди.
Сени Чингиз ғазабга тўлиб
Йўқотмоқчи бўлди дунёдан.
Жалолиддин самани бўлиб
Сакраб ўтдинг Амударёдан.
Сенсан ўшал саманим маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.

Толеингда бор экан яшаш,
Гоҳ қон ичдинг, гоҳида шароб.
Этмоқ бўлиб юртим хомталаш,
Бош устингга келди инқилоб.
Чора истаб жанг майдонидан
Самоларга учди унларинг,
Шаҳидларнинг қирмиз қонидан
Алвон бўлди қора тунларинг.
Конга тўлган кафаним маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.

Лекин офтоб поймол ўлмас,
Кавакларда қолмас ой нури,
Одил ҳакам — Ҳақ бор, беғараз,
Мазлумларнинг буюк ғамхўри.
Килич серпаб толе тонгида
Ўзлигингни таниб қолдинг сен.
Ўғлонларнинг қатра қонида
Ўзбекистон номин олдинг сен.
Номи қутлуғ гулшаним маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.

Тинч турарми бу кўҳна олам,
Тинч турарми доғули замон.
Оромингни бузди сенинг ҳам
Фашист деган ваҳший оломон.
Қоним оқди Данцигда маним,
Собир Раҳим йиқилган чоғда.
Лекин, юртим, кезолмас ғаним.
Ўзбекистон аталган боғда.
Сенсан номус ва шаъним маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.

Кеч куз эди, мен сени кўрдим,
Деразамдан боқарда биров.
У сен эдинг, о, деҳқон юртим,
Турар эдинг ялангтўш, яёв.
— Ташқарида изиллар ёмғир,
Кир, бобожон, яйрагил бир оз.
Дединг: — Пахтам, қолди-ку ахир,
Йиғиштирай келмасдан аёз.
Кетдинг, умри маҳзаним маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.

Сен кетарсан балки йироққа,
Фарғонада балки, балқарсан.
Балки чиқиб оқарган тоққа,
Чўпон бўлиб гулхан ёқарсан.
Балки устоз Ойбекдек тўлиб
Ёзажаксан янги бир достон.
Балки Ҳабиб Абдулла бўлиб,
Саҳроларда очажаксан кон.
Тупроғи зар, маъданим маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.

Майли, юртим, кезсанг ҳам дунё.
Фазоларга қўйсанг ҳам қадам,
Ўзлигингни унутма асло,
Унутма ҳеч, онажон ўлкам.
Бир ўғлингдек мен ҳам бу замон
Кечмишингни қилдим томоша.
Иқболингни кўролдим аён
Истиқлолнинг уфқлари оша.
Иқболи ҳур, шўх-шаним маним.
Ўзбекистон, Ватаним маним.

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ОЛИЙ НЕЪМАТ

Бир Хожа йўлиқди ногаҳон дардга,
Ҳоли танг, ранги ҳам айланган зардга.

Қилмаган дорию дармон қолмади,
Елиб-югуришдан армон қолмади.

Дунёдан умидин узар бўлди у,
Охират кенгашин тузар бўлди у.

Хуллас, паймонаси тўлганда буткул,
Кирди эшигида ишлаб юрган қул.

Қулнинг табибликка дахли бор эди,
Унга шу аснода омад ёр эди.

Қулдан бўлдимикан, Халлоқданми ё,
Хожа шифо топди, ба ҳаққи худо:

— Аё, қул, сен бўлдинг дардим давоси,
Қилган хизматингнинг йўқдир баҳоси.

Сочайин бошингдан олтин ва кумуш,
Олгин хазинамдан энг катта улуш.

Истасанг, мулкимнинг тенг ярмин берай,
Токи мен қулимни шод, хуррам кўрай.

Қул деди: — Ҳозирман хизматингизга,
Раҳмат ҳам айтурман ҳимматингизга.

Бироқ ҳозиргина дедингиз, Хожам,
Яъни хизматимга баҳо йўқ ҳеч ҳам.

Лекин олтиннинг ҳам баҳоси бор-ку,
Олтиннинг баҳосин берган бозор-ку.

Ҳаттоки хуннинг ҳам нархи бор, Хожам,
Бебаҳонинг бундан фарқи бор, Хожам.

Хожа ўйлаб деди: — Нима экан у?
Қандайин неъмат у? Қандайин инжу?

Айтгин армонингни, бажаргум шу зум,
Ахир, сен туфайли очиқдир кўзим.

Қул деди: — Бир неъмат бордир — бебаҳо,
Унга садқа бўлсин молу мулк, дунё.

Фалаклар бекордир унинг қошида,
Малаклар бекордир унинг қошида.

Унга нисбат берса — қафасдир жаннат,
У шундоқ тансиқ ҳис, тенги йўқ неъмат.

— Унинг номи не деб, қистарди Хожа,
Сирни билмоқликни истарди Хожа.

Қул деди: — Бу неъмат жондан-да тотлик,
Номи Озодликдир, номи Озодлик!

✍1999 йил август

@abdullaorifijidi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ГЎЗАЛЛИК

Кузнинг рутубатли оқшоми эди,
Боғлар сокингина чекар эди оҳ.
Руҳимда бир хазон айёми эди,
Ажиб гўзалликка дуч келдим ногоҳ.
Мисли хаёл эди у малак сиймо
Чирой оламининг тенгсиз сайқали.
Кўзларим олдида турарди гўё
Навоий ғазалин тирик ҳайкали.
Бир зум кўзларимдан йўқолди уйқу,
Бир зум баҳор каби ёришди олам.
Бир зум хаёлимдан чекинди қайғу,
Бир зум юрагимдан кетди ғам-алам.
Бир зум гўзалликнинг ҳузурида жим
Самовий ҳисларга бўлиб қолдим банд.
О, доно табиат, о буюк ҳаким,
Ҳикмат кўрмадим ҳеч мен сенга монанд.
Ўзинг юракларга чўктириб кадар,
Халос ҳам қилурсан раҳм этган дамда.
Шундай гўзалларни яратмасанг гар,
Қолиб кетармидик бир умр ғамда.

✍🏻1967

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ДУНЁНИНГ ЙЎРИҒИ

Дунёнинг ғалати йўриғига боқ,
Кимга айш ташнаю кимга дор муштоқ.
Лекин ҳаммасидан маъно биттадир:
Қурбон олдин кетар, жаллод кейинроқ.

✍1991

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Ayol baxti

"Millatning kelajagi onalar qo‘lida, Vatanning taraqqiyoti bolalar qo‘lida"

ABDULLA ORIPOV

"Oxirgi vaqtlarda jadidlar hayoti, ularning faoliyati haqida ko‘p o‘qiyapman. Elbek domlaning bir gapi yoqdi: "Agar biz xotin-qizlarimizni o‘qitsak, butun jamiyatni o‘qitgan bo‘lamiz". Judayam to‘g‘ri gap bu. Chunki ayol bilimli, aqlli bo‘lsa, kerak bo‘lsa, ona sutidan bo‘lsa-da, bolaga bilimi o‘tadi."

ShAVKAT MIRZIYOYEV

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ЙЎҚОЛГАН БЎРИ

Ҳайвонот боғидан
Йўқолди бўри,
Шу заҳот эфирда
Берилди эълон:
– Бўри қочиб кетган,
Жайдари тури,
Тутиб келтирганга
Мукофот фалон.

Бўри-ку топилди
Ва лекин бу иш,
Ташаббус сингари
Кўрсатди кучин.
Ҳануз давом этар
Бўри топшириш,
Албатта, айтилган
Мукофот учун.

✍🏻2015 йил 11 октябрь, Техас.

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

КУЗ ТАШРИФИ

Қайдадир самода ўқилар баёт,
Қулоғим тутаман сирли овозга.
Кўрдим, ўн йил олдин ўтиб кетган зот
Келди Тиллашайхга — жума намозга.

Айни куз, боғларнинг пишган меваси,
Чумоли сафига ташлайман разм.
Олма туршагининг бордир эгаси,
Қарри ажиналар қилурлар базм.

Порлаб кўринади Қутбда юлдуз,
Осмон ҳам қорамтир — ранги аслидир.
Сариқ чакмон кийган Хизр каби куз,
Чиндан у донишманд руҳлар фаслидир.

Афсус, баҳорларим ўтдилар кетиб,
Терга ботганича қолди саратон.
Буюк томошанинг сўнгини кутиб,
Фасллар оралаб кездим саргардон.

Нимани изладим кундуздир, тундир,
Барча кўрганларим наҳотки абас.
Шамолни ғорларга қамаш мумкиндир,
Қайта олинмагай “пуф” деган нафас.

Ибтидо бор экан, бордир интиҳо,
Чигал ҳисларингга куз бергай барҳам.
Балки ўн йил ўтар, юз йилдир, аммо
Жума намозига келурман мен ҳам.

✍🏻 2015 йил 2 сентябрь, Хьюстон.

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

АССАЛОМ

Тонгда мактабига шошар болакай,
У ҳам ўз ишига масъул экан-да.
Ва лекин дуч келган одамга атай
Салом беришни у қилмайди канда.

Сен ишга борасан, остонадаёқ
Қоровул “Салом” деб, разм солади.
Бошлиғинг чорлайди, чиқасан шу чоқ,
Салом берсанг балки алик олади.

Бу олам шунақа қурилган ўзи,
Ҳидлашиб кўришар ҳатто ҳайвонот.
Қуръоний каломдир “Ассалом” сўзи,
Дўзахи саналур такаббур ҳар зот.

Ҳеч нарса йўқотмас салом берган ҳам,
Камайиб қолмайди ким олса алик.
Лекин қулфи дилинг очилгай шу дам,
Демак, дунё тинчдир, олам беҳадик.

Булут тўсса ҳамки боқабер Қуёш,
Тафтинг бўлмаса ҳам чиқабергин, Ой.
Майсалар салом деб кўтармоқда бош,
Бу ҳам бир мактабдир, бизга ҳайнаҳой.

✍🏻 2013 йил 20 ноябрь

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Мен салкам йигирма йил аввал ёзган бир шеъримда:

Афсус, жаҳон аро денгизимиз йўқ...
Гоҳо ўкинч билан янграр сўзингиз,
Лекин, Ислом ака, менинг кўнглим тўқ:
Ўзбекистон учун денгиз ўзингиз!

деган эдим. Ҳозир ҳам шу гапимни такрорлайман.
 Ислом ака ҳақитатан буюк ибрат тимсоли эди. У киши яратган миллий истиқлол мафкураси келажакка чорловчи ўчмас маёқ бўлиб қолади.


Абдулла Орипов

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

МАНГУЛИК
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига

Бир хабар тарқалди,
Ярим тун эди,
Гўё ғам селига ботдим, йўқолдим.
Кимдир йўлбошчидан айрилдик деди,
Мен-чи, азиз дўстдан айрилиб қолдим.

Кимнинг хаёлига келмишдир ахир,
Бирдан қулаб тушса буюк бир чинор.
Алам бўғзимизда аччиқ ва тахир,
Бу ғамнинг на чеки — чегараси бор.

Кетди ногаҳонда айтмай бирор сўз,
Ҳижрон оловига барчани ташлаб.
Ўзбек осмонида сўнди чўнг юлдуз,
Катта-ю кичикнинг кўзини ёшлаб.

Биз — ноқис бандалар, ўйламай гоҳо,
Бошимиз силаган қўлни тишладик.
Юз йиллаб тескари айланди дунё,
Ўз эмас, ўзгалар учун ишладик.

Биз — ожиз бандалар, англамай туриб,
Бировнинг забонин санадик афзал.
Шу юрт даҳоларин билиб ва кўриб,
Бегона зотларга ясадик ҳайкал.

Босқин тепамизда турар эди зил,
Уни таг-тубидан бузмоқ шарт эди.
Асрий вайронанинг ўрнида дадил,
Янгича мамлакат тузмоқ шарт эди.

Фоний бу дунёнинг баланд-пастига,
Теран назар ташлаб ўтди бу Инсон.
Миллат қадри дея яшаб аслида,
Халқининг дардига бўлолди дармон.

Бугун жудолик бор гар қалбимизда,
Лекин ғурур яшар ҳавас қилгулик.
Абадият ўсди кўз олдимизда,
Шундоқ ёнимиздан ўтди Мангулик.

✍2016 йил

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

АДОЛАТ ОФТОБИ

Адолатнинг ҳаётбахш шамоллари елдими,
Ҳақ ниҳоят халқимнинг арзин қабул қилдими,
Неча йиллар орзиқиб кутган кунлар келдими,
Елкамизга офтобнинг текканлиги рост бўлсин.
Ўзбекнинг ўз ниҳолин экканлиги рост бўлсин.

Ўтди қанча талотўп, ўтди қанча ғавғолар,
Ўтди қанча маломат, ғийбату кин, иғволар,
Оқартирди сочларни неча қора савдолар,
Елкамизга офтобнинг текканлиги рост бўлсин,
Ўзбекнинг ўз ниҳолин экканлиги рост бўлсин.

Сафга тизил, набирам, отажоним, тур энди,
Мустақиллик нашъасин, ҳаққинг бордир, сур энди,
Қўлни бериб қўлларга, бир тан бўлиб юр энди,
Елкамизга офтобнинг текканлиги рост бўлсин,
Ўзбекнинг ўз ниҳолин экканлиги рост бўлсин.

Унутмагин ва лекин олдда бор ҳали ётлар,
Қадамингни пойлайди очкўз, юҳо не зотлар,
Шоҳ сурибсан, инжима, ғингшиса агар мотлар,
Елкамизга офтобнинг текканлиги рост бўлсин,
Ўзбекнинг ўз ниҳолин экканлиги рост бўлсин.

Ўз қўлингга олганинг — ялов сенга муборак,
Юрагингда сўнмаган — олов сенга муборак,
Ёндиролдинг қорларни — қалов сенга муборак,
Елкамизга офтобнинг текканлиги рост бўлсин,
Ўзбекнинг ўз ниҳолин экканлиги рост бўлсин.

✍1991

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Иркаев Абдураҳим Панжиевич Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Қарши давлат университетининг миллий ғоя , маънавият асослари кафедраси профессори, шоир Абдулла Орипов жияни "Элу-юрт ҳурмати" ордени билан тақдирланди.

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

***
Ўкинма, она-юрт, ўкинма халқим,
Десалар, дилингда зорларинг бордир.

Аслида, қўйнингга сирғалиб кириб,
Заҳарлар сочгувчи морларинг бордир.

Ўтган йўлларингга ташласам назар,
Қайрилмас қанотли сорларинг бордир.

Сенга шум ғанимлар қазмасинлар чоҳ,
Ёв келса атаган дорларинг бордир.

Бугун ёлғизман деб бошингни эгма,
Тегрангда дўст ила ёрларинг бордир.

Балли, истиқболга кўзни тикибсан,
Ахир Ҳаққа муҳтож хорларинг бордир.

Оққан дарёларинг қайтадан оқсин,
Ҳали эримаган қорларинг бордир.

Сен санъат ўлкаси, шеър диёрисан,
Қанча чертилмаган торларинг бордир.

Уйғониш замонинг муборак бўлсин,
Азалий шиддатинг, орларинг бордир.

Мен митти ўғлингман, лекин юкингни
Кўтариб ўтгувчи норларинг бордир.

✍1991

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов


Ҳаёт ҳақиқати

Дунё кенг Бибижон
Кўзлар илғамас...
Миртемир


Ҳақиқатлар синди, авлиёлар пуч, Мақбаралар ҳечдир, имон ҳам абас. Халқлар қон тўкмоқда, хунҳор, ўчма-ўч,
Инсоннинг кулбаси ўзига қафас.

Дарёлар қуриди, денгизлар қақрар, Нотинчдир саҳрода кумурсқалар ҳам.
Асал деб кутганни кутмоқда заҳар, Шунақа ғалати бу кунги олам.

Бир боқсанг қумсайсан мустабид зотни,
Бир боқиб эркинлик сари юрасан.
Кимдир қамрамаса, рангин ҳаётни,
Дунё гуноҳини унда кўрасан.

Нима бўлганда ҳам тириклик ҳузур, Афзалдир тупроқнинг устида яшаш. Яхшилик қилганга раҳмат ва узр, Қолганларга эса қисматдир кураш.

✍21.07.1990. Дўрмон

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Завол кўрма ҳеч қачон, ўлкам,
Завол билмас шу ёшинг билан.
Музаффар бўл, ғолиб бўл, ўктам,
Дўсту ёринг, қардошинг билан.
Асрларнинг силсиласида
Боқий тургай кошонанг сенинг.
Улуғ башар оиласида
Мангу ёруғ пешонанг сенинг.
Мангу ёруғ масканим маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.

✍1963-70

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

МЕН НЕЧУН СЕВАМАН ЎЗБЕКИСТОННИ

Мен нечун севаман Ўзбекистонни
Тупроғин кўзимга айлаб тўтиё.
Нечун Ватан дея еру осмонин,
Муқаддас атайман, атайман танҳо.
Аслида дунёда танҳо нима бор,
Пахта ўсмайдими ўзга элда ё?
Ёки қуёшими севгимга сабаб?
Ахир қуёшли-ку бутун Осиё.
Мен нечун севаман Ўзбекистонни?
Боғларин жаннат деб кўз-кўз этаман,
Нечун ардоқларкан тупроғини мен
Ўпаман: "Тупроғинг бебаҳо, Ватан..."
Аслида тупроқни одил табиат
Тақсим айлаган-ку ер юзига тенг.
Нечун бу тупроқ деб йиғлади Фурқат,
О, Қашқар тупроғи, қашшоқмидинг сен?!
Хўш, нечун севасан Ўзбекистонни,
Сабабини айтгин десалар менга,
Шоирона гўзал сўзлардан олдин
Мен таъзим қиламан она халқимга:
Халқим, тарих ҳукми сени агарда
Мангу музликларга элтган бўлсайди,
Қорликларни макон этган бўлсайдинг,
Меҳрим бермасмидим ўша музларга?
Ватанлар,
Ватанлар,
Майли, гулласин,
Боғ унсин мангулик музда ҳам, аммо
Юртим, сени фақат бойликларинг-чун
Севган фарзанд бўлса кечирма асло!

✍1964

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ХАЛҚИМ

Мен учун ор эдинг, ор бўлгин халқим,
Мудом эзгуликка ёр бўлгин халқим.
Ўзбексан, ўзбекдай қаддингни кергил,
Норлар орасида нор бўлгин халқим.

✍2010 йил 25 август

@abdullaorifijodi

Читать полностью…
Подписаться на канал