abdullaorifijodi | Неотсортированное

Telegram-канал abdullaorifijodi - Абдулла Орипов шеърияти

2032

Кўзимдан нур кетса... Йиллар шамоли, Учириб кетсалар киприкларимни... Йўқ-йўқ! Эзгу ишнинг йўқдир малоли, Шеърим! Сенга бердим тирик боримни. Каналимизнинг илк саҳифаларини ушбу линк 👇орқали кўришингиз мумкин. t.me/abdullaorif Бот: @OripovAbdullabot

Подписаться на канал

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов


ОНА ДЕГАН НОМ...

Дейдилар, қаҳрли баҳодирлар ҳам
Жангларда жон берар чоғи мардона,
Беҳад азобларга чидаб сўнгги дам,
Битта сўз демишлар шивирлаб: Она.
Улуғ бир донишманд оламни шарҳлаб,
Ахийри танибди туққан элини.
Забон бахш этганга эҳтиром сақлаб,
Она, деб атабди илк бор тилини.
Дунё шоирлари Ватан шаънига
Сифат ахтармишлар қатор ва қатор,
Ниҳоят, келмишлар битта маънига:
Она Ватан дея битмишлар ашъор.
Бисёр бўлса агар бол ҳам беқадр,
Такрор айтилганда рангсиздир калом.
Бу ёруғ оламда Ватан биттадир,
Биттадир дунёда Она деган ном!

✍1986

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ҲОЛАТ

Бир нафас қуёшни ўз ҳолига қўй,
Оташин дилингга этмагин қиёс.
Бир нафас қуёшдай кўрсатсин у рўй,
Бир нафас қуёшдай порласин қуёш.

Бир зум денгизга ҳам боққил бетуйғу,
Дема, ўйларимдай у теран, тенгсиз.
Бир зум балиқларга ватан бўлсин у,
Бир зум денгиз бўлиб гувласин денгиз.

Шамолнинг бўйнига осилма бир дам,
Елмасин майли у хаёлинг мисол.
Бир зум ўз ҳолича яйрасин у ҳам,
Бир зум шамол бўлиб тентисин шамол.

Бир зум сен заминни қўйгил беқутқу,
У ахир кўп туйди туйғулар таъмин.
Бир зум майсаларга она бўлсин у,
Бир зум замин бўлиб яшасин замин.

Бир зум ўз ҳолимга қўй сен ҳам, болам,
Аён-ку менга ҳам Инсон матлаби.
Бир зум одам каби яшайин мен ҳам,
Мен ҳам яшай бир зум бир одам каби.

✍1978

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ГЕНЕТИКА

Мен ҳам яшаяпман ўз замонимда,
Давримдан қайга ҳам тушардим йироқ.
Ва лекин билмадим, менинг қонимда
Қайси бир бобомнинг хислати кўпроқ.

Барчага баробар мерос бу башар,
Отадан қош-кўзни олган ўғилдек.
Билмадим, қонимда қай аждод яшар,
Балки Бобо Кайфий, балки Улуғбек.

Тунлар кулоғимга чалинар элас,
Тулпорлар кишнаши, отлар гурроси.
Балки Муқанна бу — тиниб-тинчимас,
Балки Панипатда Бобур урҳоси.

Балки танглайимни кўтариб кетган,
Дарбадар бир ошиқ ва ё сарбадор.
Балки бирор бобом шаҳаншоҳ ўтган,
Балки вужудимда дарвиш қони бор.

Мен яхши англайман, мозий не демак,
Тарихда ҳар кимнинг бор ўз замони.
Лекин танимизда кезар-ку бешак
Олис боболарнинг минг йиллик қони.

Нечоғли сабот бор ёвқур Широқда,
Эрйигитов тўпга кўксин босар жим.
Раҳимов ғанимга ташланган чоғда
Алпомиш шиддатин пайқамаган ким?!

Оҳу боласи бу — оҳудай боққан,
Шерваччада эса шернинг шиддати.
Авлодлар қонида минг йиллаб оққан
Буюк боболарнинг турфа хислати.

Неки эзгулик бор жаҳонда пойдор
Жойлаб ола билдик барчасин қонга.
Асрлар сўнгида толе келиб ёр,
Фарзанд бўла билдик ўтли замонга.

Сингди руҳимизга, мангу барҳаёт
Алишер шеърию Пушкин баёти.
Сингди руҳимизга ғолиб ҳиссиёт —
Жасур боболарнинг тенгсиз саботи.

Сингди қонимизга шу оташ дунё,
Сингди қонимизга муҳаббат, ғазаб.
Йироқ авлодларга бизлардан аммо
Қай бир хислатимиз қоларкан, ажаб?

Нима қолар экан? Қай эзгу тилак,
Кай ҳис, юракларда тополган камол?
Йироқ авлодларга бизлардан бешак
Қолар курашларда тобланган хаёл.

Шу ёвқур асрда яшадик рўй-рост,
Ранжу балолардан ҳайиқмай тақир.
Йироқ авлодларга бизлардан мерос,
Буюк бардошимиз қолгуси ахир.

Яшадик шу рангин дунёда масъул,
То эллар кўз ёши бўлмасин чашма.
Ўзни бағишладик курашга буткул,
Демакки, яшадик оромга ташна.

Ташна яшадик биз меҳрга мутлоқ,
Ишққа, муҳаббатга ташна ўтдик биз.
Гоҳ эса қуёшдек порлоқ ва йироқ
Ҳаққа, ҳақиқатга ташна ўтдик биз.

Ташна яшадик биз нурга, зиёга,
Қаён кетмоқдасан, эй учқур замон?!
Оқибат бел боғлаб келди дунёга
Бизнинг асримизда валламат инсон.

Тўфон, қасирғалар кечар-ку ҳали,
Кечади авлодлар қатор, галма-гал.
Балки оро топиб башар сайқали,
Туғилар энг олий инсон, мукаммал.

У ўзин танигай шунда дафъатан,
Тўфон, қасирғалар босириқ бир туш!
Шу буюк сайёра — ягона Ватан.
Инсон ўз бахтидан ўзи ҳам сархуш.

Мунис нигоҳини қадаб қуёшга
Турар у нурдай пок, ишқдай безавол.
Кечмиш камолотин кўтариб бошга.
Йироқ асрларга кўз тикиб хушҳол.

Турар у гўдакдай беғубор кулиб,
Балки кулгуси ҳам биздан мерос бу.
Риштаи жонида бир зарра бўлиб
Бизнинг ҳам қонимиз гупургай, рост бу.

Боболар дунёдан ўтдилар шундоқ,
Биз ҳам етукликка бўлмадик тимсол.
Лекин сен бўларсан бокира мутлоқ,
Лекин сен яшарсан фаришта мисол.

Каҳкашон сайрида ҳур қуёш билан
Кезарсан то абад шодумон, хуррам.
Лабда табассуму қўзда ёш билан
Сенга талпинаман, буюк набирам...

✍1973

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

НАДОМАТ

Менга афсоналар сўйлама, ука,
Роса чарчаганман ёлғонни ёзиб.
Қирқ йил кўтарибман Инсонни кўкка,
Ишониб, ҳазрат деб, йўлимдан озиб.

Ўзингиз ким дея сўрарсан ахир,
Ўша нокомилнинг мен ҳам бириман.
Тангрининг яратган бандаси — фақир,
Бошқалар осмону, мен-чи, ериман.

Балки коинотнинг бирор буржида,
Биздек ночорларга бордир мос макон.
Лекин унга етиш қийиндир жуда,
Буни тарк этмоқ ҳам эмасдир осон.

Начора, Инсонни кўтариб кўкка,
У каби яшашни била билмадим.
Ёвузлик қўлимдан келмади, ука,
Бировга ёмонлик қила билмадим.

✍1997

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

Карлови Вари

Юрибман сув ичиб гоҳи-гоҳида,
Чех юрти, Карлнинг қароргоҳида.

Ажиб суҳбатдошлар бўлди бунда жам,
Аҳмаджон Тойметов ва Қодир Ҳотам.

Ғоят гўзал экан бу сув маскани,
Томоша айласанг соғ бўлиб қани.

Атрофни ўраган яшил ўрмонзор,
Баланд тепаликлар қатор ва қатор.

У томон чиқмоққа етмас модорим,
Шуни ҳам кўп кўрди парвардигорим.

Сино тўғрисида бошловдим достон,
Ажаб, қочиб қолди тобим ногаҳон.

Рангим заъфарондир, бошда оғриқдир,
Кўчага чиқишни ман этди дўхтир.

Мен каби хасталар бу томон бешак
Миниб келса яхши от ёки эшак.

Ўшанда бемалол юрса бўларди,
Яна анча жойни кўрса бўларди.

✍1980 йил

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Шароф Рашидов

"Ҳаким ва ажал"ни ўқиб....

Укам Абдулла Ориповга

Ибн Сино шундай бир қуёшки, у минг йиллар тарихини ҳам ёритиб, ҳам иситиб, ҳам безаб турибди. Унинг ҳаёти ва ижоди ҳам умумхалқ маданияти тарихининг мангу қуёшидир. Бу ҳақида мен кўп ўйладим. Кўп ўқидим. Ва Уйғун домуллага мурожаат қилиб Ибн Сино таваллудига муносиб совға сифатида бирор бадий асар ёзишни илтимос қилдим. Уйғун ака илтимосимизга "лаббай" деб жавоб қилдилар. Ажойиб асар яратилди. Энди бу асар халқимизнинг фахри ва ғуруридир. Шу пайтда сиз ёзган достонни ўқишга муяссар бўлдим. Жасоратингизга ва меҳнатингизга балли укам. Қойилман. "Ҳаким ва ажал" достони жонажон адабиётимизнинг жуда ноёб мулки сифатида, поэзиямизнинг шоҳ асари сифатида ўқилади. Бу ижодий зафар блан сизни чин дилдан табрик қиламан. Кам бўлманг укам. Умрингиз узоқ бўлсин. Қўлингиз ва дилингиз дард кўрмасин. Ана шундай достонни ўқишга муяссар бўлганимдан бахтиёрман.

Иҳтиром блан Ш.Рашидов.

10.7.80

(Орфографияси сақланган ҳолда эълон қилинди)

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов
"Ҳаким ва ажал" достони.
Достонни шоирнинг ўзи ўқиган.

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

***

Бола эдим,
Менинг ҳам озроқ
Бўлар эди ваҳима "дардим".
Гулдираса ногоҳ момақалдироқ
Онамнинг бағрига яширинардим.
Бовлиқ эшар эдим бир кун пичанда,
Ҳамла қилиб қолди чинқироқ илон.
Серкесак шудгорга қочдим ўшанда,
Онамнинг бағрига шошганимсимон,
Ўша йиллар эди, қишлоқ кўчасида
Қувлаганди мени бир ит қутуриб.
Ўшанда осилиб чинор шохчасига
Қутурган итдан ҳам қолдим қутулиб.
Майли, дейман бугун бўрон турса ҳам
Майли, даҳшатларга тўлса ҳам дунё.
Балки фазоларнинг қўйнида бир дам
Бекина олурман улардан, аммо
Гар гуноҳ орттирсанг ўзингга оғир,
Виждон азобида қоврилсанг бот-бот.
Ҳайҳот! Кимга бориб дод дейсан, ахир
Қайга бекинасан ўзингдан, ҳайҳот!

✍1964

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Дунё ҳали етуклик палласига тўлиқ қадам қўйгани йўқ. Одамлар ҳаётида баркамол фазилатлар билан бирга, қусур ва камчиликлар ҳам кўзга ташланиб турибди. Инсоният ҳали ўзини поклаб улгурмади. Покланиш йўли нима? У ўзни англаш, Яратганни англашдир! Ана шу туйғу англаш туйғуси билан тараққиёт йўлидан борилса, эҳтимол, одамзот муродига етади.


Абдулла Орипов

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

https://youtu.be/dDQtW5NTcm8?si=DamdL8oAe1sc-n6i

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

БАХШИЁНА

               Шоир Усмон Азимга

Усмон шоир, ёш бўлсанг ҳам
Қўллаб юбор,
Бахшиёна шеърга мени
Йўллаб юбор.
Бу дунёда нима кўпдир –
Ташбеҳ кўпдир,
Ажабтовур образларни
Мўллаб юбор.
Баъзи биров, сену менга
Қумсан дейди,
Мен гапирай, ўтирабер,
Жимсан дейди.
Устозни-ку назар-писанд
Қилмас улар,
Ўрни келса, отасига
Кимсан, дейди.
Йўлда ногоҳ учраб қолса
Бирор раҳбар,
Содиқ итдай эргашади
Балхга қадар.
Керак бўлса, кузатади
Ҳаммомгача,
Тиз чўкади, буйруғини
Берса агар.
Бой зотини кўрганда–ку
Учар ҳуши,
Қолиб кетар қариндошу
Тенгу тўши.
Дунё топган тентак каби
Қувонади,
Сарқитидан кўз узолмас
Кўнгил қуши.
Шоирман, деб чиққанларнинг
Ярми пўкдир,
Хўрозчадай қичқиради,
Қорни тўқдир.
Рамазонда равган айтган
Болалардан,
Ўлай агар, тирноқча ҳам
Фарқи йўқдир.
Бир мактабда ҳаммамиз ҳам
Сабоқ олдик,
Ёлғон-яшиқ  мақтовларни
Ишга солдик.
Во ажабо, илжайишиб,
Тиржайишиб,
Ўзимиз ҳам ўшаларга
Ўхшаб қолдик.
Усмон шоир, умрим ўтди,
Энди нетай,
Пайти келди, пушаймоним
Баён этай.
Энг яхшиси, Бойсун тоғдан
Бирор ғор топ,
Чориғимни судраб унга
Кириб кетай.

  АҚШ. Техас. 2015 йил 30 август

✍Абдулла Орипов

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

"Юртим қўшиғини шу лаҳза, тайин,
Осиё, Европа турарди куйлаб."

Абдулла Орипов

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

АВГУСТ

Беармон суздим мен уммон бағрида,
Зериккан чоғимда набиралар дўст.
Олис Амриқонинг чет бир шаҳрида,
Хайр-хўш қиламан сен билан, Август.

Мевалар ғарқ пишган юртимда ҳозир,
Кундуз жазирама, салқиндир тунлар.
Ишкомлар ҳосилин кўтаргай базўр,
Тугаб кетгандир ҳам гурвак  қовунлар.

Мен бугун мусофир, саргашта сайёҳ,
Балки қумлоқларга сингмиш сўзларим.
Сен ҳам соғиндингми, эй она даргоҳ,
Мени кутгайсизми, хумор кўзларим.

Ватандан йироқда кечди кўп дамлар,
Байтларим ўхшади кўприкларимга.
Дўрмон боғларида тоза шабнамлар,
Қўниб турган каби  киприкларимга.

Мана, оқшом  тушди  уммонга аста,
Олис самоларда юлдузлар бодроқ.
Шундоқ жўш уради Жайҳун ҳам пастда,
Саҳро қўйнига ҳам тун чўкар шундоқ.

Раҳмат,  қўймадинг сен мени толдириб,
Август, ҳали сенга шеърлар битурман.
Қалбимнинг бир қисмин бунда қолдириб,
Юртга сиҳатимни олиб кетурман.

2015 йил август, Техас

✍ Абдулла Орипов

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ҚОЗОҒИСТОН

Тиниқ чашмалар бор ҳаддан зиёда,
Мовийдир Балхашнинг суви ҳам бироқ,
Бироқ, қозоқ халқин қалби дунёда
Барча чашмалардан кўра тиниқроқ.
Нур билан чулғаниб ётибди шоён
Буюк Олатовнинг кўркам келбати.
Олатов кўркамдир, лекин бу замон
Ундан ҳам кўркамроқ қозоқ савлати.
Қозоқ саҳроси — бу беадад саҳро,
Хаёлдай бепоён, чексиз ва йироқ.
Чиндан ҳам буюкдир бу саҳро, аммо
Қозоқ бағри эса ундан ҳам кенгроқ.
Шундоқ ажиб юртсан, жон Қозоғистон,
Қардошим, қурдошим, бовурим азал!
Буюк Шарқ қўйнида бахти нурафшон
Ўзбек диёридан саломим бу гал!
Бирдир элимизнинг оташ каломи,
Бирдир теграмизда саҳролар яйдоқ.
Бирдир элимизнинг насаби, номи,
Бирдир кўкимизни ёритган чақмоқ!
Абай ҳикматию Навоий сози
Кўркам хонадоним муаттар этган.
Буюк Яратганга бўлсин тавозе,
Удир бахтимизни баробар битган.
Дийдор бошлаб келди, қани, узат қўл!
Ўлжасим, жўлдосим, дўстим, қароғим!
Таъзим, эҳтиромим айлагил қабул,
Эй улкан қозоғим, улкан қозоғим...

✍1972

@abdullaorifijodi
/channel/yozuvchilar_uz

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ЎЗИ ЙЎҚ ОДАМ

Нега одамлардан қочиб юрасиз,
Суҳбат ҳам қилмайсиз у ёқ-бу ёқдан.
Дейди, бармоғини қилганча бигиз,
У ёқдан топшириқ кўп-да, у ёқдан.

Ҳовли-жой қилибсиз, яхши-ку, бироқ
Мўл-мўл ишлатибсиз қўнғир бўёқдан.
Бармоғин тепага қадайди шу чоқ:
У ёқдан топшириқ тушди, у ёқдан.

Бир кун сўрадилар: қарарми келин,
Мабодо хасталик чалса оёқдан.
Шўрлик жавоб қилди шивирлаб секин:
Албатта, топшириқ келса у ёқдан.

Охир тирикликдан бўлди у жудо,
Сабаб бошданмиди ёки туёқдан.
Ҳар ҳолда, ётарди дегандай гўё:
У ёқдан топшириқ бўлди, у ёқдан.

✍2015 йил 20 март

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов         

  ЕРЕВАН КЎЧАСИДА

Мен Ереван кўчасида озар қизин учратдим,
Умрим бўйи илк мартаба дуч келдим мен рўёга.
Йўқ, мажусий эмас эрдим, лекин суратдай қотдим,
Биродарлар, бундай гўзал келмагай ҳеч дунёга.
Бекор бўлди иқтидорим, бекор бўлди юрагим,
Бекор бўлди шеъриятим ул гўзалнинг қошида.
Бекор бўлди саёҳатим, бекор бўлди юрмагим,
Бекор бўлди Ереван ҳам туйғулар талошида.
Ёш умримни тарозуга солиб аста қарайман,
Ёшлик ва шеър бу дунёнинг азал-абад тимсоли.
Мен-ку, шеърни тўқимоққа сал-палгина ярайман,
Лекин сенсиз йиғлаб ўтгум Самад Вурғун мисоли.
Озар қизи, нега менга зарра қиё боқмадинг?
Бошим узра турар эди Ўзбекистон суврати.
Озар қизи, нега менга гулларингдан тақмадинг?
Фузулийнинг даҳосига ҳурматимнинг ҳурмати.
Тақдир деган подшо бўлса ошиқларнинг ҳоли танг,
Қаёнларга олиб кетар мени ҳам бу йўлларим.
Тилакларим бажо бўлур ва лекин сен бўлмасанг,
Бамисоли Искандардай очиқ кетар қўлларим.

1967

✍ Абдулла Орипов

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Бугун "Абдулла Орипов " кинофильми режиссёри Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси Бошқарув кенгаши аъзоси, “Фахрий академик” унвони соҳиби, таниқли кинорежиссёр Музаффархон Эркинов таваллуд топган кун. Оиламиз номидан табригимизни қабул этинг.

Абдулла Орипов

***

Сизга тилакларим бир жаҳон бўлсин,
Бошингиз офтобли осмон бўлсин.
Кундузнинг ғаройиб чоғидир оқшом,
Саодат бирла у нурафшон бўлсин.

✍1982

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Шоирнинг туғилиши – Telegraph
https://telegra.ph/SHoirning-tu%D2%93ilishi-08-20

Аямнинг эртаклари...

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ТИШ ОҒРИҒИ

Женевада ногоҳ тишим оғриди,
Даво излаб кездим ўнгу сўлини.
Охир дўхтирини топиб, учрасам:
Пулини чўз, деди, пулини.

Пулини-ку, чўздим. Кетар чоғимда
Маслаҳат сўрадим, сиқиб қўлини.
Ҳеч нарса демади. Фақат жилмайиб,
Пулини чўз, деди, пулини.

Менинг ҳам бир нима дегим келди-ку,
Бошқа ёққа бурдим гапнинг йўлини,
Ўзингни бир боплаб сўксам не дейсан?
Пулини чўз, деди, пулини.

✍1997

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Ориповнинг "Ҳаким ва ажал " достони.
Абу Али ибн Сино таваллудининг 1000 йиллигига бағишланади.

1980 йил, май-июн

t.me/abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Шароф Рашидовнинг шоирнинг "Ҳаким ва ажал" достонини ўқиб, ёзган мактуби. 10.07.1980.

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов


ИККИ БОЛАКАЙ

Гўё олис фазоларга учмоқликка шай,
Суҳбатлашиб турар эди икки болакай.

Бири дерди: — Мен ўқийман Оксфордларда,
Саёҳатлар қилажакман улуғ юртларда.

Иккинчиси деди: — Ўқи пулинг етгайдир,
Юлдузларни узишга ҳам қўлинг етгайдир.

Менда эса бунақанги имкон йўқ, афсус,
Отамизда сизникидай дўкон йўқ, афсус.

✍2014 йил 6 май

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ИЛТИЖО

Юзларингни майлига яшир,
Керак эмас, нозлар, имолар.
Гўзалликнинг қошида ахир
Чўкка тушган ҳатто худолар.

Кимга фойда беҳуда жунун
Ва дунёга ғавғо солишдан.
Айрилиқдан қўрқмасман бу кун,
Мен қўрқаман севиб қолишдан.

✍1970

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

***

Ўйлардимки, номингни сенинг
Такрор этмас энди тилларим.
Кўп бўлмишки, қўмсаб васлингни
Йўлларингда оқмас унларим,
Мен бепарво яйраб аршимда
Сен учун ҳам юрардим шодон.
Нечун пайдо бўлдинг қаршимда,
Яна кабоб бўлсинми бу жон.
Яна қўшиқ айтайми инграб,
Яна андуҳ бўлсинми ишим?!
Истамайман, ғамимни тинглаб,
Дўстларимнинг маъюс бўлишин...
Хайр энди, хайр дилрабо,
Майли куйлай номингни айтиб,
Катта йўлга чиққанман, аммо
Ул сўқмоққа бормасман қайтиб,
Хайр энди, хайр, дилрабо.

✍1963

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

3000 мухлис аъзо бўлди каналимизга! Борингизга шукур!

"....Мен кичкина увоқдирман, дунё томидан
Сўзлагайман ўтган-кетган шоир номидан.
Ҳар ким ичгай шўр қисматнинг аччиқ жомидан
Лекин дегум бу давроннинг хуш айёмидан,
Бизни писанд қилганларга минг бора қуллуқ...."

Абдулла Орипов

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

....Майли суймасинлар мени ғанимлар,
Йўлимни тўссинлар рақиблар ҳатто.
Ватан ҳар қайда ҳам маёқдек имлар,
Ғурурим юксалар самогача то.
Ҳеч кимга бергувсиз довруғ, шондир бу,
Ватанни севмоқлик имтиҳондир бу...

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ИФТИХОР

Кун кеча Рустамга шеър битган эдим,
Бугун бағишладим Русланга ашъор.
Она Ўзбекистон, о, юртим, қадим,
Яна юрагимга солдинг ифтихор.

Бировга беписанд боқмоқлик нечун,
Ҳар ким содиқ бўлсин лафзи, сўзига.
Кимлардир ер чизиб турибди бу кун,
Руслан зарбасидан келмай ўзига!

✍2007 йил 15 апрель

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов


ҚОЗОҒИСТОН

(шеърдан парча)

                 
...Дийдор бошлаб келди, қани, узат қўл!
Ўлжасим, жўлдосим, дўстим, қароғим!
Таъзим, эҳтиромим айлагил қабул,
Эй улкан қозоғим, улкан қозоғим...

✍1972

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов


ЭНГ ҚУЛАЙ ЖАВОБ

— Биламан, дунёнинг бор баланд-пасти,
Буларсиз юксалиш бўлмагай асти.
Лекин, эй файласуф, менга жавоб бер,
Нечун яхшиликнинг қисқадир дасти.

— Хаёлинг беҳуда гап билан банддир.
Энг оддий жумбоқ ҳам сенга каманддир.
Майли, қулоғингга айтай, эй шоир,
Чунки ёмонликнинг қўли баланддир.

✍1988

@abdullaorifijodi

Читать полностью…
Подписаться на канал