Абдулла Орипов
ДЎКОНЛАР
“Соғлиқ” деган дўконда эдим,
Мен дардлардан азоб тортувчи.
—Бироз беринг соғлиқдан, — дедим,
—Тугаб кетган, — деди сотувчи.
“Омад” деган дўконга кирсам,
Пештахталар турар қуп-қуруқ.
—Кутинг, — дейди сотувчи беғам,
—Омад ҳали келганича йўқ.
2014 йил 24 июль
✍️ Абдулла Орипов
@abdullaorifijodi
«МЕНИМЧА» телелойихасининг бугунги сонида ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ охирги йилларда ишланилаётган фильмлар хусусида тўхталиб - “АБДУЛЛА ОРИПОВ” бадиий филмини одамлар кўзида ёш билан кўришди.- деб айтдилар.
Бу тарифни ВАТАНИМИЗ ПРЕЗИДЕНТИдан эшитиш биз ижодкорлар учун энг катта ЭЪТИРОФ.
( “МЕНИМЧА” телелойихасида яна Эмир Кустурица билан Тошкент Сити бўйлаб сайримиз хам қўйилибди. Хайрулла акага ва кўрсатув ижодкорларига рахмат.)
Ахборот 24 | Боку шаҳрида нуфузли кинофестивал якунига етди
#12oct #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
📣O'zbek filmlari xalqaro kinofestivalda taqdirlandi
🏆 Ayni paytda Ozarbayjonda bo'lib o'tayotgan "Korkut ota" xalqaro kinofestivalida Kinematografiya agentligi buyurtmasi bilan suratga olingan "Abdulla Oripov" badiiy filmi "Eng yaxshi ssenariy" nominatsiya bo'yicha mukofotlandi.
🏆Shuningdek, Shuhrat Mahmudov tomonidan suratga olingan "Mening doiram" filmi Hujjatli film yo'nalishi bo'yicha uchinchi mukofot bilan taqdirlandi.
Telegram | Instagram | Facebook
Абдулла Орипов
ХАТОЛИК
Хато ўтди мендан,
Буни сўнг билдим.
Пушаймон тошини
Бўйнимга илдим.
Билган одамимни
Унутиб қўйиб,
Билмаган шайтонга
Яхшилик қилдим.
✍️ 2013 йил 19 февраль
@abdullaorifijodi
Абдулла Орипов
ҚИЁМАТ АЛОМАТЛАРИ
Жаъмики дарёлар оқиб тескари,
Илондек ўрмалар чўққилар томон.
Ер қаърига кириб бургутлар бари,
Парвоз қила бошлар каламуш, юмрон.
Идрок одамларни буткул тарк этган,
Гўдаклар кўзида ёввойи бир ҳис.
Авлиёлар кўкка бош олиб кетган,
Ҳукмини ўтказар ҳар қайда Иблис.
✍️2013 йил 21 июнь
@abdullaorifijodi
Одам ўзини ким деб ҳисобламасин, умр дея аталмиш дарёга ташланган хас-чўпга ўхшайди. Ана шу дарёнинг тўлқинлари қайси томон оқса, сиз ҳам қарши чиқолмаган ҳолда оқим бўйича оқаверасиз.
Абдулла Орипов
@abdullaorifijodi
"Одамзод мангу яшашга ҳақлими? Одамзод қалбини Оллоҳ шундай яратганки, у мисоли бир тўлмаган косага ўхшайди, уни ярим қилиб яратган. Севимли ёзувчим Лев Толстой айтган эди: "Ёзувчи, олимларга ҳайкал кўйишади. Ўша ҳайкал кўйишганда, кўкрагидан тепасига қўйишсин, унинг пасти ҳеч кимга керак эмас. Кўкрагидан юқорида эса юрак, онг, тафаккур бор". Одамзод умр бўйи кўкрагидан пастига қулоқ тутиб, ҳаётини ўтказади. Одамларнинг феъл-атворида, хатти-ҳаракатларида нафс мавжуд. Шунинг учун у фаришта эмас. Тўғри, онг ва тафаккурнинг ўзи мукаммалми, деб сўраш мумкин. Йўқ, улар ҳам мукаммал эмас. Ана ўша онгнинг ўзида ҳасад, хусумат вужудга келади. Ҳозир ер юзида кечаётган барча салбий жараёнлар инсоннинг номукаммал эканлигидан."
Абдулла Орипов
@abdullaorifijod
Абдулла Орипов
ОРЗУ
Набираларимга
Илм олаётган қоракўз ўғлон,
Ҳали сен бўлгайсан минг қўшчига бош.
Эртанги кунингни ўйлаган замон,
Қувончдан келади кўзларимга ёш.
Ҳали сен элингнинг корига яраб,
Тарихда энг тоза сўзлар айтурсан.
Эҳтимол, замоннинг зайлига қараб,
Юртингга Беруний бўлиб қайтурсан.
Балки Сино каби ҳар қайда суюк,
Аллома бўлгайсан, ҳалол ҳамда пок.
Гарчи дунёмизда зотлар кўп буюк,
Лекин доим ноёб илоҳий идрок.
Мунис ота-онанг қилгудек фахр,
Кўзингда даҳолик уриб турсин барқ.
Боболар машъали ўчмаган ахир,
Сизга интизордир десам бўлгай Шарқ.
Мозий саҳросида кезди аждодлар,
Гоҳида ғолибу гоҳи саргардон.
Орзу қилар эдик, зора авлодлар,
Яна бизлар учун келтирсалар шон.
Мудом инсонийлик энг улуғ хислат,
Узукка қўйилган ёқут бир кўздек.
Десинлар, ўстирган халқингга раҳмат,
Десинлар, шу йигит ҳақиқий ўзбек.
✍ 2015 йил 11 август, Хьюстон.
@abdullaorifijodi
Абдулла Орипов
ҒАЛАТИ ОДАМЛАР
Шундай одамлар бор
Юрмаслар тўғри,
Албатта, гапида бор чимдим заҳар:
Дейдилар: – Фалончи найновнинг ўғли,
Фалон идорага бўлибди раҳбар.
Биров тўй ўтказар йиғиниб, териб,
Меҳмон қилсам, дея маҳалла-кўйни.
Кимдир камситади ошин еб туриб:
– Сенга ким қўйибди карнайли тўйни.
Фалончи мукофот олибди кеча,
Радио номини уч бор қайтарди.
Дейдилар: – Онаси фалончи чеча,
Тўйма-тўй юрарди, лапар айтарди.
Кибр куни кеча бўлмаган пайдо,
То абад иғвонинг нонин ейишган.
Бола Алишерни камситиб ҳатто,
Кичкина Ғиёснинг ўғли дейишган.
Кўчадан ўтади бир тобут оғир,
Дейдилар: – Етибди бунга ҳам навбат.
Тирик юрган эди азонда, фақир,
Ҳатто қилган эдик тўпланиб ғийбат.
Мудом бундайларга боқдик ҳайратда,
Ажабо, иссиқ ҳам, совуқ ҳам ёқмас.
Ўзларин кимлигин билмас, албатта.
Демак, ўзгага ҳам одамдай боқмас.
✍2016 йил 11 январь
@abdullaorifijodi
Абдулла Орипов
МУАЛЛИМЛАРГА
Нечоғ бахтиёрман, таъзимда шу тоб
Сизнинг шаънингизга битмоқдаман байт.
Не одам бўлардим, қўлимда китоб
Бирор ҳарф танимай турсайдим лоқайд.
Сиз-ку "Алифбо"дан "Қомус"гача то
Бари-барисини танитган устоз.
Илк бор Сиз кўрсатган дурахшон Зуҳро
Букун шеърим ичра ташбиҳдир мумтоз.
Сиз мўьжаз юракда ёқолган ёғду
Оқибат қуёшдек соча олур нур.
Буюклар ҳаққига қасамёд гап бу:
Сиздан бошланади асли Тафаккур.
Оламда кўп эрур муборак онлар,
Табаррук зотлар ҳам гарчанд кўп эрур.
Сизгадир илк раҳмат, азиз инсонлар,
Мунис муаллимлар, Сизга ташаккур.
1974
✍ Абдулла Орипов
@abdullaorifijodi
Абдулла Орипов
ЗИЁ
Не зотлар ўтдилар ҳасратга тўлиб,
Кунлари зимистон, туни сим-сиё.
Фазога термулиб, Улуғбек бўлиб,
Йироқ дунёлардан ахтарди зиё.
Шоҳлар юрагида балқирмиди нур,
Расуллар меҳридан порларми дунё?
Тубсиз зулумотда банд бўлган шуур
Бир-бирин қалбидан ахтарди зиё.
Оламни пайпаслаб мисли ногирон
Топганлари бўлди жаҳолат, риё.
Валий наздида ҳам бенурдир жаҳон,
Магар ўз қалбида бўлмаса зиё.
Қандай замонларга гувоҳмиз, устоз,
Ерга тушган каби хуршид ҳам гўё.
Кўк эмас, ушбу кун замин сарафроз,
Фалакка заминдан таралар зиё.
Абас, йўқликларга кетди жаҳолат,
Асримиз уфқида у мисли рўё.
Бу қандай сир эрур, қандай синоат,
Одам одам учун таратгай зиё?
Шуурга нур сочиб, машъал кўтарган
Сиздек устозларга олам маҳлиё.
Дейман хуш айёмда Сизни қутларкан:
Қалбингизда сира сўнмасин зиё!
✍1980
@abdullaorifijodi
Абдулла Орипов
ҚИШЛОҚ ЗИЁЛИЛАРИ
(Эсдаликлардан)
Сиздан неча нафар қолди, билмадим,
Орадан ўтди-ку эллик-олтмиш йил.
Сизга эҳтиромим канда қилмадим,
Асло узилмади Сиздан бу кўнгил.
Бирингиз фельдшерсиз — ўртача дўхтир,
Бирингиз муаллим — галстук таққан.
Сизда армон деган сўз ўзи йўқдир,
Сиз — нурли уфққа энтикиб боққан.
Намуна бўлдингиз қишлоққа, элга,
Ўрисча сўзни ҳам қотирардингиз.
Риоя айлашиб адабий тилга
“Жуда”ни “джуда” деб гапирардингиз.
Ўзни нимагадир айлаб сафарбар
Хаёлий душманга қирон солгансиз.
Ярадор бўлибди, дейишса, аскар
Сиз ҳам бошингизни бойлаб олгансиз.
Сиз дўхтир бўлгансиз, билмасдан асли
Қаерда жойлашган ўпка ё юрак.
Беморга бергансиз таскин-тасалли,
Ҳар хил дори-дармон шарт эмас демак.
Муаллим бўлгансиз, битта костюмни
Роса йигирма йил тепкилаб кийган.
Бирор шогирдингиз беш олган куни
Қалбингиз Наполеон фахрини туйган.
Сизни чулғаб олмиш ишонч мутлақо,
Буюк орзуларга тўлиққан мия.
Қоқ пўстак устида ёстиқсиз ҳатто
Уйқуга кетгансиз “Яшасин!” дея.
Сизни қадрларди эл-юрт бегумон,
Сиз ҳам халқ қадрига шаксиз, етгансиз.
Лекин барчангиз ҳам ба ҳукми замон
Бири икки бўлмай ўтиб кетгансиз.
2016 йил 14 март
✍ Абдулла Орипов
@abdullaorifijodi
Бугун юртимизда бўлиб ўтаётган Халқаро кинофестивальда "ҳакамлар эътирофи" номинацияси бўйича "Абдулла Орипов" фильми ўрин олди.... 😍😍😍
Читать полностью…Ruxsora Oripova:
Диққат‼️Диққат‼️
Ушбу шеър Абдулла Орипов қаламига мансуб эмас❗️
🔴Абдулла Орипов шеърларини тарғиб этаётган мухлис ва мухлисалар, келгусида шеър муаллифига аниқлик киритиб эълон қилишингизни сўраймиз. Тарихни сохталаштириш кечириб бўлмас хатолик, қолаверса шоиримизга нисбатан ҳурматсизликдир.🔴🔴🔴
БИР КУН КЕЛАР....
Бир кун келар,
домлалар қадри
Тоғ бўлади,
осмон бўлади.
Бизга кулган одамлар дарди
Дил тубида армон бўлади.
Бир кун келар,
муаллим шўрлик
Санаб юрмай тийинларини,
Дафтар, китоб тутар ҳарбийлар,
Ташлаб чипор кийимларини.
Бир кун келар,
машина олар
Домла ойлик моёнасига.
Муаллима қирқ сават солар
Қуда томон тўёнасига.
Муаллимлар таътил пулига
Киз чиқариб, ўғил уйлайди.
Уйланмаган бўйдоқ домлалар
Қиз танлашга чўчиб турмайди.
Бир кун келар,
ғам чекмас ҳеч ким
Тушлиги-ю йўл кирасига.
Дам олишга борар домлалар
Оврўпанинг Франциясига.
Бир кун келар,
домлани ҳамма
Қадри баланд зот деб билади.
Гўдаклар ҳам прокурорликмас,
Домлаликни орзу қилади.
"Қачон келар ўша кун?"-дерсиз,
Сабр қилинг,
сал шошмай туринг.
Ўша кунлар етиб келгунча
Қадрингизни эҳтиёт қилинг!
Қалбингизни эҳтиёт қилинг!
Абдулла ОриповНИНГ ШЕЪРИ ЭМАС ‼️
Ушбу шеърнинг ҳақиқий муаллифи Биология ўқитувчиси Мирабдулла Турғунов бўладилар! Уларнинг ижодларига баркамоллик тилаб қоламиз!
@abdullaorifijodi
Абдулла Орипов
МАНГУ ПАНОҲ
Озроққина меҳр бергил,
Бизларга, Аллоҳ,
Озроққина шафқат ҳам бер,
Қодир Худойим.
Ер юзини қоплаб борар
Фақат оҳу воҳ,
Ҳамма жойда бамисоли
Қиёмат қойим.
Ошёнига яқин келмас
Қушлар ҳам асло,
Дарахтини чирмаб олса
Агарда илон.
Уясига қадам босмас
Бўрилар ҳатто,
Агар сезса шу атрофда
Борлигин қопқон.
Инсон ахир Инсон эрур,
Яширмоқ нега,
Кун кўрар у хонадонин
Ҳолига қараб.
Агар бир кун мушук каби
Қолса беэга,
Юрмас ахир нола чекиб
Эшикни тирнаб.
Фарзандлардан буюрмаса
Фожеадир бу,
Ота энди ўз-ўзига
Қилгай маломат.
Бир замонлар қартайганда
Падарин, ёҳу,
Ғорга элтиб ташлаганлар,
Қандоқ жаҳолат!
Қадрдонлар ажраб кетар,
Бирдан, ногаҳон.
Айри тушар балки машъум
Манфаат сабаб.
Бундай чоғда одам кимга
Суянсин нолон,
Наҳот, дўстлик рўё эрур,
Кечиргин, ё Раб.
Қашқирларнинг тўдасида
Қолса биров гар,
Ким ҳимоя қилар эди
Уни шу фурсат.
Бир ожизга беришмаса
Мадад муқаррар,
Ғолибман деб бонг ургайдир
Ёвузлик албат.
Кўз ташлайман олис ўтмиш
Қаърига гоҳо,
Тарих мудом ботирларнинг
Ёнини олган.
Енгиб чиққан курашларда
Алпомиш борҳо,
Прометей ўт-оловни
Сақлаб қололган.
Парвардигор, сен бандангни
Қилдинг ҳимоят,
Яна ўзинг мурувватлар
Айлагил эҳсон.
Одамзодга эзгуликни
Қайтиб бер фақат,
Ёлғиз сенинг паноҳингда
Бахт топгай Инсон.
2015 йил 18 сентябрь, Техас
✍ Абдулла Орипов
@abdullaorifijodi
Таъзия
Ўзбекистон ёзувчилар уюшма аъзоси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Одил Ёқубовнинг фарзанди Искандар ака Якубовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
Жойингиз жаннатларда бўлсин!
Абдулла Орипов
ОДИЛ ЁҚУБОВ
Саксонинчи йилларнинг талотўп даври эди,
Ижод отхонасига сайис бўлиб қолдингиз.
Ташқаридан боққанда гўёки омад келди,
Ёзувчилар аҳлига раис бўлиб қолдингиз.
Жасур сафдошлар билан энг катта минбарларда,
Сиз ҳам ўзбекнинг шаънин қилолдингиз ҳимоят.
Аммо улкан ҳудуднинг шаҳру гузарларида
Амалга ишқибозлик ортиб кетди ниҳоят.
Йўлбошчи бўламан, деб оддий мулладан тортиб,
Ҳаваскор шоиргача чиққан эди ўртага.
На темиру на пўлат — неча бир чулчут адиб,
Эрта-кеч бошингизни айлантирди жўрттага.
Сиз одамлар қалбининг адиби эдингиз-ку,
Наҳотки билмасдингиз уларнинг айёрлигин.
Манфаати йўлида дуч келса ҳали сиз-ку,
Отасининг гўрин ҳам сотишга тайёрлигин.
Наҳотки билмасдингиз бу қавмнинг кимлигин,
Ҳасадгўй ва даврачи, шуҳратпараст, олифта.
Олими ҳам кўрмайди бу жаҳоннинг кенглигин,
Барчани тиқиштирар ўзи чизган қолипга.
Ҳолбуки англардингиз зулмат билан зиёни,
Улуғбекнинг бошини ўз ўғли еганлигин.
Энг буюк ватан бўлмиш муҳташам Осиёни,
Келгинди ёвдан аввал тарқоқлик енгганлигин.
Англардингиз аслида Олойлик қотил кимдир,
Инсонпарвар ёзувчи Чингиз кимдир дунёда.
Бир қараса, феълингиз мулойимдир, ҳалимдир,
Бир қараса, қаҳрингиз нортуядан зиёда.
Бир куни оҳ чекдингиз ёлғиз қолган пайтимиз,
Нега мен шу қавмга ўралашиб қолдим, деб.
Эҳ, оқсоқол, элга сиз кўп ўгитлар айтдингиз,
Эзилманг, дедим сизга пушаймонлик ғамин еб.
Бироқ дилдан ўтарди тамомила бошқа гап,
Тинчгина ижод қилиб юрсангиз бўлмасмиди.
Абдулла Қаҳҳор ёки устоз Ойбекка ўхшаб
Холис бир қўрғон бўлиб турсангиз бўлмасмиди.
Руҳингиз топсин ором, сиз тарихий йўлларда,
Иймонли инсонларга чин йўлдош бўлолдингиз.
Истиқлол байроғини баланд тутиб қўлларда,
Асл, буюк зотларга замондош бўлолдингиз.
✍2014 йил 9 май
@abdullaorifijodi
Muzaffar Erkinov: Hakamlar hay'ati a'zosi Abdulla Oripov haqidagi filmdan ta'sirlanganini aytdi
Ozarbayjonda bo'lib o'tgan «Korkut ota» xalqaro kinofestivalida «Eng yaxshi ssenariy» nominatsiyasida g'olib bo'lgan «Abdulla Oripov» filmi rejissyori Muzaffar Erkinov o'z fikrlarini bildirdi.
Birinchi navbatda shu g'oyani, tashabbusni ilgari surgan muhtaram Prezidentimizga rahmat demoqchiman. Undan tashqari shu filmda ishtirok etgan barchaga, Kinematografiya agentligiga, ijodkorlarga, ssenariy mualliflariga, Abduqayum Yo'ldoshovga, Muqaddas Usmonovaga, Minhojiddin Mirzoga, Furqat Usmonovga va umuman olganda shu filmda kim ishlagan bo'lsa barchasiga rahmat aytaman. Bu film xalqaro miqyosda ikkinchi marta e'tirof etildi. Birinchisi Toshkent xalqaro kinofestivalida bo'lsa, ikkinchisi «Korkut ota» kinofestivalida bo'ldi. Men juda ham xursandman.
Undan tashqari mana shu festival yopilish marosimidan oldin hakamlar hay'ati a'zosi oldimga kelib, «Abdulla Oripov» filmi yoqqanligini va bu kinokartinadan juda ham ta'sirlanganini so'zlab berdi. Men filmimiz xalqaro yutuqlarga erishayotganidan juda ham xursandman. Shoirimiz Abdulla Oripovning oilasiga ham rahmat demoqchiman.
Telegram | Instagram | Facebook
Абдулла Орипов
ЯХШИ ГАП
Орзу-ҳавасларим йўқ эди ҳали,
Парвосиз кезардим майса-ўтларда.
Ёшим ўсмирликка етган маҳали
Учгим келиб қолди самолётларда.
Йиллар ўтиб кетди гоҳ ҳуд, гоҳ беҳуд,
Айрилик, ҳижронлар енгдилар мени.
Энди барчасидан узгандим умид,
Кўргим келиб қолди дафъатан сени.
Кечди-ку ҳаётим ёвузлар аро,
Бахтсизлик сўзига кўникдим беун.
Дердим, меҳмондирман дунёда, аммо
Бахтли бўлгим келди ажойиб бир кун.
Ишонмай қўйгандим дўсту ёрга ҳам,
Бирдан юрагимда уйғонди ишонч.
Қайгадир йўқолди, ғойиб бўлди ғам
Қайтди унутилган шодлик ва қувонч.
Ажиб ҳол юз берди умримда гўё,
Кўнглимни тоғ этди қандайин сабаб?
Жимиб қолгандилар ғанимлар ҳатто,
Чунки эшитгандим мен ҳам яхши гап.
✍2015 йил 3 ноябрь
@abdullaorifijodi
Изоҳ: Охирги 7 йил ичида ногаҳон шоирнинг шеърини ойнаи жаҳонда ўқишганини эшитиб, ёзилган шеър. Яхши гап....
Абдулла Орипов
ҚУШ
Куз келганда,
Қаҳратон қиш заҳрини cезиб,
Нима қилcин, жон қадрига етади қушлар.
Ва қадрдон ошёнидан қанотин узиб,
Олиc, илиқ диёрларга кетади қушлар.
Мутлақ ўзга режа бордир қарға, захчада
Улар учун барибирдир ёзим ё қишим.
Cенга жонинг керакмаcми, ҳануз боғчада
Деразамга қараб cайраб тураcан қушим.
✍️2012 йил 24 декабрь
@abdullaorifijodi
Абдулла Орипов
ИЛТИЖО
Ғоятда чарчадим,
Толиқдим ғоят,
Ҳисоб қилавериб ғанимни, ёвни.
Тирноқча яхшилик тиласанг, фақат,
Ука, ёмонлама менга бировни.
Инсон яшар ахир эзгуликка зор,
Санаб етарми у йўлларда ғовни.
Мен ҳам ором олай ҳеч қурса бир бор,
Ука, ёмонлама менга бировни.
✍️2002 йил, август
@abdullaorifijodi
Абдулла Орипов
СОДДАЛИК
Инсон болалари барибир содда,
Мен сизга келтирай уч-тўртта мисол.
Балки сиз уларни сақларсиз ёдда,
Ёки бойитарсиз, эҳтимол.
Мана бу ҳолатни айланг тасаввур,
Бу ҳам соддаликдан эмасдир йироқ:
Кимдир заррача ҳам қилмай тафаккур,
Уйсиздан жой сўрар, сўқирдан чироқ.
Ҳамёнин олдирган нуроний бир чол
Инсоф!-деб бошини қиларди сарак.
Оҳ, гўл отажоним, содда оқсоқол,
Инсофни бор гап деб ўйласа керак.
Ўзим учратганман, бир нокас, нодон
Масхара қиларди содда сиймони.
Дер эди: - Билмайди бу латта инсон
Ҳозир калла эмас, ақча замони!
Инсон болалари содда барибир,
Мана қабулхона. Одамлар турлик.
Навбати келганда қувонди кимдир,
Ишим битади, деб ўйлади шўрлик.
Инсон болалари барибир содда,
Гарчанд дунё мушкул – буни билади.
Яшагиси келмас йиғлаб фарёдда,
Шўх-шўх қўшиқларни талаб қилади.
✍️ 2007 йил 1 июль
@abdullaorifijodi
Абдулла Орипов
БОР ГАП
Ҳозирча кераксан ёруғ оламга,
Ҳозирча номинг бор, йўлингда йўқ ғов.
Зийрак бўл, дуч келган ҳар бир одамга –
Салом бер дарров.
Эҳтимол, ақчанг ҳам мўлдир қўлингда,
Тагингда тулпоринг кишнар, эҳтимол.
Кимки салом берса учраб йўлингда,
Алик ол дарҳол.
Пайт келар, бир четда кезурсан танҳо,
Тулпоринг кишнамас, ақчанг ҳам қолмас.
Сенинг борлигингни билишмас ҳатто,
Ҳеч ким салом бермас,
Алик ҳам олмас....
✍️2009 йил 30 март
@abdullaorifijodi
#Афсуски
АЛВИДО, АМУДАРЁ!
Афсуски, шу иш бўлди. Толибон Қўштепа каналининг биринчи босқичини ишга туширди. Амударё энди ҳеч қачон аввалгидек тўлиб оқмайди.
Абдулла Орипов
ОРОЛ УЧУН
Гоҳо миямизни қопласа савдо.
Ғалат тасаввурлар хаёлга келар:
Регистон йўқолиб қолса мабодо,
Айтинг-чи, дўстларим, не ҳол юз берар?
Айтинг-чи, қандайин кунга тушардик,
Бухоро бўлмаса, бўлмаса Хевоқ?
Улар абадийдир дея беҳадик
Ўтиб бораётир умримиз мудроқ.
Шаҳарлар жойида турибди бу кун,
Уларнинг заволи келмас хаёлга.
Меросий худбинлик борлиги учун
Қарамай қўйибмиз афсус, Оролга.
Отанг кетса агар, ота бўларсан,
Онанинг ўрнини босгай қиз, сингил.
Денгизинг қуриса не ҳам қилурсан,
Қайга бош урарсан эй, мунглуғ кўнгил.
✍1987
@abdullaorifijodi
Шоирга дедилар: - Сиз бахтли инсон,
Халқингиз ардоқлар, ҳамма танийди.
Шоир жавоб қилди: - менда бир армон,
Муаллим десалар мени, қанийди.
Абдулла Орипов
@abdullaorifijodi
Абдулла Орипов
УСТОЗЛАРИМ
Менинг устозларим —
Аҳли шуаро,
Руҳимнинг оҳанги — суруридасиз.
Бирингиз китоблар бағридасиз жо,
Бирингиз Чиғатой ҳудудидасиз.
Неларни кўрдингиз?
Олдда нелар бор?
Менга очмадингиз дилларингизни.
Энди мен англадим, Сиз чору ночор
Ўтибсиз у шонли йўлларингизни...
Ҳасаду хусумат
Эзмасин нечоқ,
Сиз шеърдан олибсиз аламни доим.
Олис кечаларда айлабсиз чароқ
Куйиб кўмир бўлган қаламни доим.
Бахтиёр кунларни куйла, деган он,
Шиорлар битибсиз қонингиз билан.
Ўзи йўқ қўрғонга бўлибсиз қалқон,
Соддадил фидойи жонингиз билан.
Номард бу дунёнинг кирдикорлари
Яхшидир, ёмондир — ишингиздадир.
Армонлар, узрлар кетдилар бари,
Кетдингиз — дардингиз ичингиздадир.
Марҳум устозларим,
Раҳматли зотлар.
Энди сиз тинч ётинг маконингизда.
Ўкинманг маломат қилсалар агар,
Абадий бардош бор имконингизда.
✍1991
@abdullaorifijodi
Абдулла Орипов
ҚАЙСАР БОЛА
(Қизиқчилар бисотидан)
Бор экану йўқ экан,
Бир бола бўлган экан.
Ҳаммани сенсирашни
У одат қилган экан.
Отани ҳам сен дермиш,
Онани ҳам сен дермиш.
Бир кун муаллим унга
Шундай деб танбеҳ бермиш:
Сенсирайсан ҳаммани,
Шу жумладан мени ҳам.
Бундай хунук одатни
Ташлагин энди, укам.
Менинг бир маслаҳатим
Натижа берар балким.
Сиз дейман деб барчани
Юз марта ёзиб келгин.
Эртасига болакай
Вазифани бажармиш.
Айтганини юз эмас,
Икки юз бор қайтармиш.
Муаллим шод: "Мен сенга,
Ҳа, ишонган эдим-да".
Бола дермиш: "Сени бир
Хурсанд қилай дедим-да".
1994
✍ Абдулла Орипов
@abdullaorifijodi
🔴Milliy filmlar tanlovida hakamlar hay'atining maxsus sovrini bilan rejissyorlar Muzaffar Erkinov "Abdulla Oripov" filmi, Zulfiqor Musoqov "Hayrat" filmi, Hasan Alijonov "Hayot afsunlari" badiiy filmlari uchun taqdirlandi.
Telegram | Website | Facebook | Instagram | Youtube
Абдулла Орипов
ДЎСТЛАРИМГА АЙТГАНИМ
Дунёда кўп нарса унутилади:
Қашшоқлик, мартаба, қувонч, қайғулар.
Унутилиб борар муҳаббат дарди,
Унутилар йиллар, йўллар, туйғулар.
Қирқ йиллик адоват унутилар секин,
Унутилар ҳатто юракдаги дарз.
Яхшиларнинг меҳри унутилмас лекин,
Унутилмас улар олдидаги қарз.
✍1980
@abdullaorifijodi
😱Еще одно шокирующее видео пожара и взрыва на складе в Ташкенте, снято из дома напротив.
На видео видно, что взрыву уже предшествовал сильный пожар
Девушка снимавшая видео также могла пострадать от осколков стекла и падения рамы окна.
Подписаться на канал
👉 Узбекистан 24/7