abdullaorifijodi | Неотсортированное

Telegram-канал abdullaorifijodi - Абдулла Орипов шеърияти

2032

Кўзимдан нур кетса... Йиллар шамоли, Учириб кетсалар киприкларимни... Йўқ-йўқ! Эзгу ишнинг йўқдир малоли, Шеърим! Сенга бердим тирик боримни. Каналимизнинг илк саҳифаларини ушбу линк 👇орқали кўришингиз мумкин. t.me/abdullaorif Бот: @OripovAbdullabot

Подписаться на канал

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

КУЛФАТ

Сени нечук дўст дейман ахир,
Мақтамасман ҳатто жўрттага.
Дейсан, касал бўлибди шоир,
Ўлса керак яқин ўртада.

Комилликни учратганинг дам
Тополмассан борар ерингни.
Гўзал санъат, оддий бир шеър ҳам
Шилиб олар гўё терингни.

Менинг халқим ёвни кўп кўрган,
Ўзимиздан чиққан сен – кулфат.
Сендайларни туғиб, ўстирган
Оналарга ачингум фақат.

✍️2015 йил 13 май

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Ҳеч қачон ғам одамнинг байроғи бўлолмайди. Ғам — бу одамни эзадиган, унинг елкасидаги тегирмон, фалакнинг тегирмони. Бундан бутун чиқиб кетиш катта гап...

✍️Абдулла Орипов

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ИШОНЧ

Табиат, ишончдан айирма сира,
Айирма, ўчмасин дилдан шукуҳинг.
Бенишон йўқолиб кетгандан кўра
Яхши-ку тентираб юрса гар руҳинг.

Тимқора осмонга ой чиқса дилбар,
Заминга тўкилса нури сарсари.
Булутлар ортидан боқолсанг агар,
Абадий йўқлиқдан афзал-ку бари.

Сен юрган боғларни бахтга тўлдириб,
Сайр этса шомларда дўст ила ёрон.
Уларни ўргулсанг шаббода бўлиб,
Ахир бу толенинг нимаси ёмон.

Бир кун фарзандингнинг ўксик дилида
Уйғонса ғамларни енгган муҳаббат.
Капалак мисоли учиб йўлида,
Сен уни қутласанг, ахир, бу не бахт.

Ғамгин ва беиқбол ёринг оҳ уриб
Болишга бош қўяр, кўз ёши тахир.
Сен унинг тушига билдирмай кириб,
Тасалло беролсанг, саодат ахир.

Сен-ки, хор вужудни бир кун, табиат,
Юлқиб оларкансан дилбар ҳаётдан,
Мени шу ишончдан айирма фақат,
Айирма сен мени шул бир бисотдан.

✍1980

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ШЕЪРИЯТ

Шундай шарт қўйдилар менга бир замон:
Омонлик истасанг шеър ёзма фақат.
Ажабо, ўзлари таслим қилиб жон,
(Ўша ичи қора, ўша ғўр, нодон,)
Бугун ер қаърига сингмиш бешафқат.

Гоҳ ўйлаб қоламан, киммиз ўзи биз,
Соҳиби давронми, фалакнинг қули?
Ўзга забонларга чўкмасдан ҳам тиз,
Барпо бўлганди-ку ўзбеклар тили.

Алишер эллик йил дўконни очиб,
Қулфи калит қилиб кетганмикин ё.
Саройда шеърият дурларин сочиб,
Адо қилганмикан ёки Бойқаро.

Эл-юртнинг қалбида пинҳон оҳу зор
Шеър бўлиб ўзидан бергайдир хабар.
Ана, Машраб учун қурилган у дор
Бузилмай турибди шу кунга қадар.

Кимгадир ёқмаса шоир ижоди,
Душман босди дея, ҳамон бонг чалар.
Ер юзин забт этган зотнинг авлоди,
Наҳот, шеъриятдан қўрқса бунчалар.

Йўқ бунинг сабаби бошқадир мутлоқ,
Давр ўтиб, мукаммал бўлмади одам.
Ёвузлик тинмади, ер юзига боқ,
Чорасиз хоқону султонлари ҳам.

Шу сабаб ёвларинг хуш кўрмас, шоир,
Шу боис ёзма деб қўйишгайлар шарт.
Куйлагин сен фақат қалбингга доир,
Ҳеч қачон туширма виждонингга гард.

✍2015 йил 25 июнь

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ИСТИҚЛОЛ ЮРТИ

Кўрганларинг эмасдир сароб,
Олганинг ҳам қарз эмас, нақддир.
Ниҳолни-ку экмоқлик савоб,
Мевасини емоқ ҳам бахтдир.

Бир йигитнинг камолотига
Кафолатдир йигирма беш ёш.
Эгар урди ўғил отига,
Хизр бўлсин, илоё, йўлдош.

У кўзини очган кунданоқ
Сабот ўзи йўргаклаб олди.
Синовларга дуч келди, бироқ
Улар издек орқада қолди.

Севги юрак мулкидир танҳо,
Муҳаббатнинг йўқдир бозори.
Бундай ўлка учрамас асло
Тилидадир дилида бори.

Юртим, сенга бахшида кўнгил,
Фармон эрур менга ҳар сўзинг.
Юрагимда йигирма беш йил
Олиб юрган дардимсан ўзинг.

✍2016 йил 8 май

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

https://youtu.be/00tsk6_ipp4?si=gl1ImiAE7pKb7Mvn

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

ТАШАККУРНОМА


Ўзбекистон Халқ шоири, Ўзбекстон Қаҳрамони, давлат мадҳиясининг муаллифи Абдулла Орипов оиласи номидан, аввало, адабиётимизнинг ҳақиқий жонкуяри, улуғ шоир номини деярли ҳар бир нутқида ёдга олиб, халқимизга ҳам эслатиб турувчи инсонпарвар раҳбар, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга чин юракдан таъзим қиламиз.
Абдулла ака ҳақида бадиий фильм суратга олинишига шахсан давлатимиз раҳбари юксак эътибор қаратгани, кўрсатма бергани биз учун фахр ва ифтихор бағишлайди. Бу ҳақдаги қарорни ўқиганимдан буён кўнглимда кечаётган туйғуларим (ҳаяжон, изтироб, фахр ва миннатдорлик)ни сўз билан ифодалай олмайман. Бутун умрингизни қайта кўриш ҳаяжони, соғинч ва дийдор изтироби, камдан-кам одамга насиб этадиган эътибор, ғурур, ҳеч бир ганж билан узиб бўлмайдиган миннатдорлик ҳисси кечаётир қалбимда. Бунинг учун Президентимизга ва “Абдулла Орипов” бадиий филмини олишга бош-қош бўлган Кинематография агентлиги раҳбариятига, фильмни саҳналаштиришда сидқидилдан меҳнат қилган ижодий жамоага, барча ижрочи актёр ва актрисаларга оиламиз номидан миннатдорлик изҳор қиламиз. Шунингдек, ушбу фильмнинг ғояси ва моҳиятини тўғри англаб етиб, шоир яшаган тарихий давр руҳини тасвирлай олган ва Абдулла аканинг туйғуларини, изтиробли, ҳасратли сукутини, ички дардини ҳаққоний ёрита билгани учун саҳналаштирувчи режиссёр Музаффархон Эркиновга алоҳида ташаккур билдирамиз. Фильм бадиий тўқималар билан бойитилиб, айнан шоирнинг ҳаётидаги реал воқеаларга асосланган.
Шуни айтишим керакки, оила аъзоларимиз билан фильмни тасвирга олиш жараёнида шахсан иштирок этдик. Фильмдаги воқеалар – шоирнинг болалиги, ўсмирлиги, машаққатли ижод йўли, юртимизнинг Мустақиллиги эълон қилиниши ва мадҳиямизнинг қабул қилиниши каби саҳналар фактлар асосида суратга олинган. Шу билан бирга, бошқа ижодий жараёнлар, Абдулла аканинг сўнгги йиллари ҳақидаги саҳналар, оила аъзоларимиз билан бамаслаҳат ҳолда акс эттирилган. Тўқима образлар жуда кам. Ижодий жамоа тарихий давр муҳитини, Абдулла ака образини яратиб бера олган.
Абдулла ака айтардилар: "Кимнидир яхши кўриш учун ҳам, ёмон кўриш учун ҳам аввало уни билиш керак". Фильм ижодкорларининг ҳалол меҳнати ва фидойилиги таҳсинга лойиқ.
Яна бир бор ушбу хайрли ишга бош-қош бўлган барча-барчага чуқур миннатдорлик билдирамиз.


Шоир Абдулла Ориповнинг
рафиқаси
Ҳанифа Мустафаева


2023 йил, 2 сентябр.

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов
"Имтиҳон"

(Шоирнинг ўзи ўқиган)

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Мусиқий танаффус.
Шерали Жўраев мусиқаси
Абдулла Орипов шеъри.
"Ўзбекистон ватаним маним" 1995 йил.

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ЎЗБЕКИСТОН

Юртим, сенга шеър битдим бу кун,
Қиёсингни топмадим асло.
Шоирлар бор, ўз юртин бутун —
Олам аро атаган танҳо.
Улар шеъри учди кўп йироқ,
Қанотида кумуш диёри,
Бир ўлка бор дунёда, бироқ
Битилмаган достондир бори:
Фақат ожиз қаламим маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.

Юрмасман ҳеч беҳиштни излаб,
Тополмасам чекмасман алам.
Ўтирмасман эртаклар сўзлаб,
Мусалло деб йўнмасман қалам.
Кўкламингдан олиб сурурни,
Довруқ солди устоз Олимжон,
Ғафур Ғулом туйган ғурурни
Қилмоқ мумкин дунёга достон.
Олис тарих қадамим маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.

Кечмишинг бор чиндан ҳам узоқ,
Илғай олмас барчасин кўзим.
Мақтамасман мозийни бироқ,
Ўтмишингни ўйлайман бир зум.
Забтга олиб кенг Осиёни,
Бир зот чиқди мағрур, давонгир,
Икки аср ярим дунёни
Зир қақшатди Буюк жаҳонгир.
Айтгум, бу кун, у маним, маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.

Боболардан сўз кетса зинҳор,
Бир калом бор гап аввалида.
Осмон илми туғилган илк бор
Кўрагоний жадвалларида.
Қотил қўли қилич солди маст,
Қуёш бўлиб учди тилла бош.
Дўстлар, кўкда юлдузлар эмас,
У, Улуғбек кўзидаги ёш.
Ерда қолган, о, таним маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.

Кўз олдимдан кечар асрлар,
Кўз-кўз этиб нуқсу чиройин.
Сарсон ўтган неча насллар,
Тополмасдан туғилган жойин.
Америка — сеҳрли диёр,
Ухлар эди Колумб ҳам ҳали,
Денгиз ортин ёритди илк бор,
Берунийнинг ақл машъали.
Колумбда бор аламим маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.

Кўп жаҳонгир кўрган бу дунё,
Ҳаммасига гувоҳ — ер ости.
Лекин, дўстлар, шеър аҳли аро
Жаҳонгири кам бўлар, рости.
Беш асрким, назмий саройни
Титратади занжирбанд бир шеър.
Темур тиғи етмаган жойни
Қалам билан олди Алишер.
Дунё бўлди чаманим маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.

Боболардан сўзладим, аммо
Бир зот борким, баридан суюк:
Буюкларга бахш этган даҳо,
Она халқим, ўзингсан буюк.
Сен ўзингсан, энг сўнгги нонин
Ўзи емай ўғлига тутган.
Сен ўзингсан, фарзандлар шонин
Асрлардан опичлаб ўтган.
Она халқим, жон-таним маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.

Бош устингдан ўтди кўп замон,
Ўтди Будда, ўтди Зардушти.
Ҳар учраган нокасу нодон,
Она халқим, ёқангдан тутди.
Сени Чингиз ғазабга тўлиб
Йўқотмоқчи бўлди дунёдан.
Жалолиддин самани бўлиб
Сакраб ўтдинг Амударёдан.
Сенсан ўшал саманим маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.

Толеингда бор экан яшаш,
Гоҳ қон ичдинг, гоҳида шароб.
Этмоқ бўлиб юртим хомталаш,
Бош устингга келди инқилоб.
Чора истаб жанг майдонидан
Самоларга учди унларинг,
Шаҳидларнинг қирмиз қонидан
Алвон бўлди қора тунларинг.
Қонга тўлган кафаним маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.

Лекин офтоб поймол ўлмас,
Кавакларда қолмас ой нури,
Одил ҳакам — Ҳақ бор, беғараз,
Мазлумларнинг буюк ғамхўри.
Қилич серпаб толе тонгида
Ўзлигингни таниб қолдинг сен.
Ўғлонларнинг қатра қонида
Ўзбекистон номин олдинг сен.
Номи қутлуғ гулшаним маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.

Тинч турарми бу кўҳна олам,
Тинч турарми доғули замон.
Оромингни бузди сенинг ҳам
Фашист деган ваҳший оломон.
Қоним оқди Данцигда маним,
Собир Раҳим йиқилган чоғда.
Лекин, юртим, кезолмас ғаним.
Ўзбекистон аталган боғда.
Сенсан номус ва шаъним маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.

Кеч куз эди, мен сени кўрдим,
Деразамдан боқарда биров.
У сен эдинг, о, деҳқон юртим,
Турар эдинг ялангтўш, яёв.
— Ташқарида изиллар ёмғир,
Кир, бобожон, яйрагил бир оз.
Дединг: — Пахтам, қолди-ку ахир,
Йиғиштирай келмасдан аёз.
Кетдинг, умри маҳзаним маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.

Сен кетарсан балки йироққа,
Фарғонада балки, балқарсан.
Балки чиқиб оқарган тоққа,
Чўпон бўлиб гулхан ёқарсан.
Балки устоз Ойбекдек тўлиб
Ёзажаксан янги бир достон.
Балки Ҳабиб Абдулла бўлиб,
Саҳроларда очажаксан кон.
Тупроғи зар, маъданим маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.

Майли, юртим, кезсанг ҳам дунё.
Фазоларга қўйсанг ҳам қадам,
Ўзлигингни унутма асло,
Унутма ҳеч, онажон ўлкам.
Бир ўғлингдек мен ҳам бу замон
Кечмишингни қилдим томоша.
Иқболингни кўролдим аён
Истиқлолнинг уфқлари оша.
Иқболи ҳур, шўх-шаним маним.
Ўзбекистон, Ватаним маним.

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

АДОЛАТ ОФТОБИ

Адолатнинг ҳаётбахш шамоллари елдими,
Ҳақ ниҳоят халқимнинг арзин қабул қилдими,
Неча йиллар орзиқиб кутган кунлар келдими,
Елкамизга офтобнинг текканлиги рост бўлсин.
Ўзбекнинг ўз ниҳолин экканлиги рост бўлсин.

Ўтди қанча талотўп, ўтди қанча ғавғолар,
Ўтди қанча маломат, ғийбату кин, иғволар,
Оқартирди сочларни неча қора савдолар,
Елкамизга офтобнинг текканлиги рост бўлсин,
Ўзбекнинг ўз ниҳолин экканлиги рост бўлсин.

Сафга тизил, набирам, отажоним, тур энди,
Мустақиллик нашъасин, ҳаққинг бордир, сур энди,
Қўлни бериб қўлларга, бир тан бўлиб юр энди,
Елкамизга офтобнинг текканлиги рост бўлсин,
Ўзбекнинг ўз ниҳолин экканлиги рост бўлсин.

Унутмагин ва лекин олдда бор ҳали ётлар,
Қадамингни пойлайди очкўз, юҳо не зотлар,
Шоҳ сурибсан, инжима, ғингшиса агар мотлар,
Елкамизга офтобнинг текканлиги рост бўлсин,
Ўзбекнинг ўз ниҳолин экканлиги рост бўлсин.

Ўз қўлингга олганинг — ялов сенга муборак,
Юрагингда сўнмаган — олов сенга муборак,
Ёндиролдинг қорларни — қалов сенга муборак,
Елкамизга офтобнинг текканлиги рост бўлсин,
Ўзбекнинг ўз ниҳолин экканлиги рост бўлсин.

1991

✍ Абдулла Орипов

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

Туғилган кун

Оҳорли дўппингни кийиб ол, ўғлим,
Дарвоза олдини супур, келинжон.
Тортмамда турибди нафақа пулим,
Олинг болаларга совға бир жаҳон.

Тағин айтиб қўяй, унутма буни,
Кампир, ҳамсоянгга чиқартиргин ош.
Бугун истиқлолнинг туғилган куни,
Бугун тантанага давлат ўзи бош.

2013 йил август

✍ Aбдулла Oрипов

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

...Мен кичкина увоқдирман, дунё томидан
Сўзлагайман ўтган-кетган шоир номидан.
Ҳар ким ичгай шўр қисматнинг аччиқ жомидан
Лекин дегум бу давроннинг хуш айёмидан,
Бизни писанд қилганларга минг бора қуллуқ....

Абдулла Орипов

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

🔴#taqdimot

Эртага, 30 август куни Киночилар уйи (собиқ «Панорама»)да Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ҳақидаги «Абдулла Орипов» бадиий фильмининг катта тақдимоти бўлиб ўтади.

Фильм Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқарилди.

Филмьда бош ролларни шоир Шодмонқул Салом ва маҳоратли актриса Райҳон Асадова ижро этган. Шунингдек, Абдулла Ориповнинг кексалик даврини Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Қудратилла Бурхонов, шоирнинг рафиқаси Ханифа Мустафоева ролини эса Ўзбекистон халқ артисти Гулчеҳра Жамилова гавдалантирган.

📺 Тақдимот соат 18:00 да бошланади.

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати барча кино ва адабиёт ихлосмандларини таклиф этади.

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ЎКИНЧ
Рафиқамга

Ўтган фурсатларни бўлмайди тутиб,
Ўтган ўтди энди – буни билгайман.
Ва лекин гоҳида дардимни ютиб,
Тазарру қилгайман, тавба қилгайман.

Билмасмиз яхшилик келгайдир қачон,
Билмасмиз муддатин ёмонликнинг ҳам.
Кимнингдир омади чопса ногаҳон,
Кимнидир пойлайди ташвиш билан ғам.

Қай замон бир тўда зотлар бешафқат,
Гуноҳсиз Инсоннинг суғурди жонин.
Имконим бўлса-да этмадим журъат,
Мен ўша шўрликнинг олмадим ёнин.

Мудом хуш кўргаймиз лутфу хандани,
Бироқ, бир ҳолатга гувоҳ бўлганман:
Масхара қилишса ожиз бандани,
Даврага қўшилиб, мен ҳам кулганман.

Кимнингдир дардидан бўлмадим огоҳ,
Комил этолмади бирорта мактаб.
Бир шоир дўстимнинг олдида ногоҳ
Бошқа бир шоирни қўйганман мақтаб.

Ўтган кунларимга ташлайман назар,
Ҳар нечук, биз уни яшаб ўтганмиз.
Тақдир бошимиздан сочмаса ҳам зар,
Жоним, шу кунларни интиқ кутганмиз.

Узоқ сафарларга сенсиз йўл олсам,
Мени койимадинг, кўнглим тўқ эди.
Қайдадир тентираб, агар кеч қолсам,
Мен ўйлаб топмаган сабаб йўқ эди.

Кечалар термилиб ойга, юлдузга,
Қоп-қоп ваъдаларнинг тошини тердим.
Йўқчилик азобин илмадим кўзга,
Бахтлиман дедим-у кўксимни кердим.

Бу кун шеър битурман шукрона айтиб,
Дардкаш қаламимни қўлимдан қўймай.
Билурман, ёшлигим келмайди қайтиб,
Ҳануз дийдорингга боқурман тўймай.

Аллоҳ тўзим берсин бардош, сабрингга,
Баъзан ўкинч билан бағрим тилгайман.
Айтгил, етолдимми Сенинг қадрингга,
Тазарру қилгайман, тавба қилгайман.

✍️2009 йил 22 сентябрь

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

2023 йил, 4 май.

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Бугун, буюк ҳофизимиз Шерали Жўраев 77 ёшида чин дунёга рихлат қилибдилар. Оила аъзоларига, яқинларига хамдардлигимизни изҳор этамиз! Илоҳим охиратлари обод, жойлари жаннатдан бўлсин!

Абдулла Орипов

ХАЗИНА

Улуғ бир аллома ўтди оламдан,
Элу юрт кузатди бағрини тиғлаб.
Шогирдлар букчайиб сўнгсиз аламдан,
Олимни тупроққа қўйдилар йиғлаб.

Дедилар: — У эди нодири даврон,
Тафаккур қасрига бўлолган зина.
Дедилар: — Бир келди бундайин Инсон,
Кетди унинг билан тенгсиз хазина.

Кимдир охир деди: — Дунёда, ёҳу,
Беҳикмат ҳодиса йўқ экан рости.
Нечоғлик шафқатсиз ҳақиқатдир бу,
Хазинанинг жойи чиндан ер ости.

✍ Абдулла Орипов

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Гўё "Абдулла Орипов" фильмига изоҳ бергандеклар...

@abdulaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ЭЛ ҚЎЛЛАСА

Эл қўлласа, азизим, омон бўлсак, ажабмас
Қўлламаса — ранг-рўйи сомон бўлсак, ажабмас.
Элни биздан қизғаниб сўз айтгувчи зотлар бор,
Улар учун бир умр ёмон бўлсак, ажабмас.

✍1987

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

....Гарчи мушкул кўп бўлди
              Мўъжаз менинг муҳитда,
Зуҳур этдим барчасин
                Ҳасратли бир сукутда,
Ҳақ йўлин топдим лекин
               Сен билан ёнган ўтда,
Энг олий бахтим менинг,
               Онажоним, шеърият.
Топган тож-тахтим менинг,
               Жонажоним, шеърият.

@abdullaorifijodi

Суратлар "Абдулла Орипов" кинофильмидан...

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

​​АБДУЛЛА ОРИПОВ ФЕНОМЕНИГА ҚЎЙИЛГАН ЯНА БИР ҲАЙКАЛ

Аслини олганда Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов ўзининг оловли шеърлари билан ўзига ўлмас ҳайкал қўйиб кетган камсонли ижодкорлар сирасига киради. Тўғриси, бундай бахт ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Зеро Абдулла Ориповгача, Абдулла Орипов билан бирга яшаб, ижод қилган, ўз вақтида ўнлаб (балки юзлаб китоблари) чоп этилган, собиқ тузумнинг катта-кичик, бир сўз билан айтганда, барча юксак мукофотларига сазовор бўлган қанча-қанча ёзувчи-ю шоирларнинг асарлари бугун унутилган, ўқилмайди. Абдулла Орипов эса ҳамон ўз даҳоси билан ўқувчиларининг юрагини ларзага солиб, уларнинг тилидан тушмай келаётир. Худо хоҳласа, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.
Бу менинг улуғ шоиримиз ҳақида олинган “Абдулла Орипов” бадиий фильми тақдимотига боргунча хаёлимдан ўтган фикрлар. Тақдимотга бора туриб, кўнглимдан “миллатнинг даҳо шоири ҳақида СЎЗ АЙТИШга ҳаракат қилган киноижодкорлар бу ишни уддалай олишдимикан”, деган хавотир ўтгани ҳам бор гап. Фильмни кўриб бўлгач, юқоридаги фикрим хато бўлганини тан олдим...
Тўғриси, биз, бугунги кун ёшлари Абдулла Орипов ижодини ўқиганимиз, шеърларини ёд билишимизга қарамай, у кишини яқиндан билмаймиз. Фильмни кўргунимга қадар шахсан мен ҳам Абдулла Орипов Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири бўлса, ҳамиша давраларнинг тўрида ўтирган, ҳаётида бирон-бир муаммо бўлмаган бўлса керак, деб ўйлардим. Фильмни кўриш жараёнида, айниқса, фильм қаҳрамонларидан бири — Клара Ходжаевна билан тўқнашув саҳнасида ҳақиқий халқ шоири бўлиш осон эмаслигига амин бўлдим. Ўша сонияларда Абдулла Ориповнинг ич-ичидан ўтган ўкинч, алам, хорлик ва хўрликни кўтаришга унга қанча куч керак бўлган экан, деб ўз ўзимга савол бердим. Аммо, жавобини топа олмадим...
Фильмни кўриш жараёнида яна бир нарсага амин бўлдимки, собиқ тузум даврида Абдулла Орипов аждарҳонинг оғзида туриб шеър ёзган, аждарҳонинг оғзида туриб қўрқмасдан “Она тилим”, деб ҳайқирган, аждарҳонинг оғзида туриб “Ўзбекистон”, дея қасида битишга ўзида журъат топа олган саноқли ижодкорлардан бири экан.
Мана, нима учун Абдулла Ориповга ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ, ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ шоири унвонлари берилган!
Тақдимотдан қайта туриб яна ўзимга-ўзим савол бердим: “Абдулла Орипов” бадиий фильми менга, тенгдошларимга, умуман, томошабинларга нима беради?
Бу саволга ўзим учун жавоб топдим.
Фильм бизга Абдулла Орипов каби устоз ижодкорлардан фахрланиш, улардан миллатга жонфидолик, Ватанга муҳаббат, эл-юртга садоқат ва керак бўлганда, ўз халқи учун, миллати учун, бир кафт тупроғи учун ҳеч иккиланмасдан фидойилик қила билишга ўргатади. Қолаверса, Абдулла Орипов ва унинг тенгдошлари қандай оғир шароитда ижод қилиб, қандай оғир шароитда ўз миллати эрки учун курашганига яна бир карра гувоҳ бўлдик.
Сўзимнинг сўнггида Ўзбекистон Кинематография агентлиги ва “Абдулла Орипов” бадиий фильми ижодкорларига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Зеро, бугун, биз таҳликали замонда яшаётган бир пайтимизда мана шундай миллатни ўйғотувчи, миллатни бирлашишга чорловчи асарлар жуда ҳам керак ва жуда ҳам зарур. Яна шуни таъкидлаб ўтишни истайманки, Ватан мустақиллигининг 32 йиллик байрами арафасида томошабин эътиборига ҳавола этилган “Абдулла Орипов” фильми киноижодкорлар томонидан энг улуғ ва энг азиз айёмга арзирли байрам туҳфаси бўлди.
Хулоса ўрнида шуни айтишим керакки, Абдулла Орипов ўзининг оловли шеърияти билан ўзига ҳайкал қўйиб кетган бўлса, “Абдулла Орипов” бадиий фильми ижодкорлари ушбу кино билан даҳо шоиримиз феноменига яна бир ҳайкал қўйишибди. Улуғ шоиримизга янги ҳайкал, томошабинларга янги асар муборак бўлсин!

Сардор ҲАМРОЕВ,
“Келажак бунёдкори” медали соҳиби, киносценарист, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

🇺🇿 Kinematografiya agentligi yurtdoshlarimizni Mustaqilligimizning 32 yilligi bilan muborakbod etadi!

📣Bayram munosabati bilan bugun yurtimiz telekanallarida O'zbekiston Qahramoni, O'zbekiston xalq shoiri Abdulla Oripov haqidagi "Abdulla Oripov" badiiy filmining milliy televizion namoyishi bo'lib o'tadi.

📣 1-sentabrdagi efir vaqtlari👇

📺 Sevimli telekanali ⏰️ 17.30da

📺 Milliy telekanali ⏰ 13.15da

📺 Mahalla telekanali ⏰ 13.00da
📺 Madaniyat va ma'rifat TV ⏰ 14.00da
📺 O'zbekiston tarixi telekanali ⏰ 21.30da
📺 Yoshlar telekanali ⏰ 23.00da

📣2-sentabrdagi efir vaqtlari👇

📺 Kinoteatr telekanali ⏰ 16.50da
📺 O'zbekiston telekanali ⏰ 18.00da
📺 Toshkent telekanali ⏰ 22.00da

Kinematografiya agentligi Axborot xizmati

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Завол кўрма ҳеч қачон, ўлкам,
Завол билмас шу ёшинг билан.
Музаффар бўл, ғолиб бўл, ўктам,
Дўсту ёринг, қардошинг билан.
Асрларнинг силсиласида
Боқий тургай кошонанг сенинг.
Улуғ башар оиласида
Мангу ёруғ пешонанг сенинг.
Мангу ёруғ масканим маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.

✍1963-70

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ҲУРРИЯТ

Ҳуррият, муқаддас байроғим ўзинг,
Гарчи ғанимлар бор ичу тошингда.
Мен учун фахрдир ҳар айтар сўзинг,
Бир умр парвона бўлгум қошингда.

Ҳуррият, дадил боқ, ёвлар иғвоси
Тутса, этагингдан тутаверсинлар.
Ҳасадга тўладир улар даъвоси,
Олдингдан бари ҳам ўтаверсинлар.

Ҳуррият нелигин машъум замонда
Поймол бўлган ҳуқуқ, ҳаққимдан сўранг.
Қадрин тополмайин яшаб армонда,
Тили забун бўлган халқимдан сўранг.

Ҳуррият нелигин хоки хор бўлган
Имом Бухорийдек Инсондан сўранг.
Ватани ўзига тангу тор бўлган
Қодирийдан сўранг, Чўлпондан сўранг.

Одамзот бор экан кўкка тикиб кўз,
Орзу қилганини кутгай бетоқат.
Тарих туҳфа берса, олгай у сўзсиз,
Ҳуррият аталмиш гавҳарни фақат.

Шоирлар ёзгайдир қасидасин ҳам,
Куйлаб ҳурриятнинг хушсафосини.
Ризқин териб юрсин, майли, ҳар одам,
Ҳар эл азиз тутсин Раҳнамосини.

Болам, сен йўлдасан, ет ниятингга,
Озод кечган умр – жаннатлардан соз.
Билиб қўй, шу қутлуғ Ҳурриятингга
Ўн саккиз минг олам фидо бўлса оз!

✍2009 йил 20 июль

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

E’lon!

Mustaqilligimizning 32 yilligi munosabati bilan bugun, 31 avgust kuni soat 18:00 da «Kinochilar uyi»da (sobiq Panorama) xalqimiz uchun «Abdulla Oripov» badiiy filmining namoyishi bo‘lib o‘tadi.

❗️Kirish bepul.

🇬🇧 Announcement!

On the occasion of the 32nd anniversary of our independence, today, August 31, at 18:00, screening of the film "Abdulla Oripov" will be held for the public at the House of Cinematographers (formerly Panorama).

❗️ Admission is free.

🇷🇺 Объявления!

По случаю 32-ой годовщины независимости Узбекистана, сегодня, 31 августа, в 18:00 в «Доме кинематографистов» (бывшая Панорама) состоится показ фильма «Абдулла Орипов».

❗️Вход свободный.

Kinematografiya agentligi Axborot xizmati

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

https://youtu.be/IyhJFtJdUt4?si=ea-j5lrsDLtOQzj1

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Бугун «Киночилар уйи»да (Панорама) Ўзбекистон Қаҳрамони, буюк шоир, шеърларини ёдлаб катта бўлганимиз Абдулла Орипов ҳақидаги фильмнинг премьераси бўлиб ўтганини ва унда қатнашганимизни ёзгандим.

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган кинода Абдулла Ориповнинг болалик йиллари, Тошкент шаҳрида ўтказган талабалик даврлари, ижод намуналарининг илк нашри, унинг шоир бўлиб шаклланишидаги ҳиссиётлари ва туйғулари, шоирга хос севгиси, машҳурликнинг келиши ва Америкада ўтган сўнгги йиллари очиб берилибди.

Кўпчилик фильмни бизам кўрек дейишибди. Мустақилликнинг 32 йиллиги муносабати билан эртага соат 18:00да Киночилар уйининг барча залларида халқимиз учун ушбу фильмнинг бепул намойишлар ўтказилар экан. Шунингдек, 1 сентябрь куни телеканалларимизда ҳам «Абдулла Орипов» фильмининг премьераси бўлиб ўтади.

✅@nurbekalimov

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

БИЗНИНГ ШЕЪР

Бизни писанд қилганларга минг бора қуллуқ...
Пахтакорлар ва ишчилар писанд қилдилар.
Зиёлилар, юмушчилар писанд қилдилар,
Студентлар, тўқувчилар писанд килдилар,
Мактабдаги ўқувчилар писанд қилдилар,
Бизни писанд қилганларга минг бора қуллуқ,
Лекин бизни анча зотлар писанд қилмади,
Яёв эдик, саман отлар писанд қилмади,
Шоҳ сургандик, бироқ мотлар писанд қилмади.
Таажжубмас, шеърга ётлар писанд қилмади,
Бизни писанд қилганларга минг бора қуллуқ.
Шоирни ҳеч таниганми ҳиссиз димоғдор,
Муқимийнинг авлодимиз камтар ва ночор.
Лекин шоир сўзи билан ҳамиша пойдор,
Аминхўжа бу борада гувоҳдир зинҳор,
Бизни писанд қилганларга минг бора қуллуқ.
Шоир зоти юрагига бўлибдир маҳкум,
Ижро бўлмас, у бўлса-чи, ўқийди ҳукм.
Асрлардан қолиб келган оқибат шулким,
Қулоқ солмас унга баъзан ошно ижроқўм,
Бизни писанд қилганларга минг бора қуллуқ.
Мен кичкина увоқдирман, дунё томидан
Сўзлагайман ўтган-кетган шоир номидан.
Ҳар ким ичгай шўр қисматнинг аччиқ жомидан
Лекин дегум бу давроннинг хуш айёмидан,
Бизни писанд қилганларга минг бора қуллуқ!

✍1982

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

​​Ertaga «Abdulla Oripov» badiiy filmining katta premyerasi bo‘lib o‘tadi

30-avgust kuni Kinochilar uyi (sobiq «Panorama»)da O‘zbekiston Qahramoni, O‘zbekiston xalq shoiri, davlat madhiyasi matni muallifi Abdulla Oripov haqidagi badiiy film premyerasi bo‘lib o‘tadi. Film O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev tashabbusi bilan ishlab chiqarildi.

Filmda Abdulla Oripovning Qashqadaryo viloyati Koson tumani Neko‘z qishlog‘ida o‘tgan va ijodga ilk qadam qo‘ygan bolalik yillari, Toshkent shahrida o‘tkazgan talabalik davrlari, ijod namunalarining ilk nashri, uning shoir bo‘lib shakllanishidagi hissiyotlari va tuyg‘ulari, shoirga xos sevgisi, mashhurlikning kelishi va Amerikada o‘tgan so‘nggi yillari ochib beriladi.

Mazkur film 2023-yilning mart oyida premyera qilinib, O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi, Ma’naviyat va ma’rifat markazi hamda adabiyotshunos olimlar ko‘rigidan o‘tkazilgan va kinokartina bo‘yicha xulosalar olingan edi. Bildirilgan takliflar asosida film qo‘shimcha sahnalar bilan to‘ldirildi.

Filmda bosh rollarni «Do‘stlik» ordeni sohibi, Abdulla Oripovning shogirdi, shoir Shodmonqul Salom va mahoratli aktrisa Rayhon Asadova ijro etgan. Shuningdek, Abdulla Oripovning keksalik davrini O‘zbekiston Respublikasida xizmat ko‘rsatgan artist, Surxondaryo teatri aktyori Qudratilla Burxonov, shoirning rafiqasi Xanifa Mustafoyeva rolini esa O‘zbekiston xalq artisti Gulchehra Jamilova gavdalantirgan.

Film bosh rejissyori – Muzaffarxon Erkinov;
Ssenariy mualliflari – Abduqayum Yo‘ldoshev va Muqaddas Usmonova (Minxojiddin Mirzo, Furqat Usmonov ishtirokida);
Bosh operator – Ravshan Mirzakamolov;
Bosh muharrir – Erkin A’zam;
Badiiy rahbar – Shuhrat Rizayev;
Bosh prodyuser – Firdavs Abduxoliqov.

📺 Premyera soat 18:00 da boshlanadi.

Kinematografiya agentligi Axborot xizmati

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал