abdullaorifijodi | Неотсортированное

Telegram-канал abdullaorifijodi - Абдулла Орипов шеърияти

2032

Кўзимдан нур кетса... Йиллар шамоли, Учириб кетсалар киприкларимни... Йўқ-йўқ! Эзгу ишнинг йўқдир малоли, Шеърим! Сенга бердим тирик боримни. Каналимизнинг илк саҳифаларини ушбу линк 👇орқали кўришингиз мумкин. t.me/abdullaorif Бот: @OripovAbdullabot

Подписаться на канал

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

УМР ЗИНАЛАРИ

Йигитликда эслайсан болаликни,
Боғлари гул, тоғлари лолаликни.

Ўрта ёшда йигитлик ёдга тушар,
Томирингда қонларинг қайнаб, жўшар.

Етгайдирсан олтмишу етмишга ҳам,
Ўрта ёшинг ўйларсан сен ушбу дам.

Асло рухсат сўрамай умр елар,
Томорқангга тўқсон ҳам кириб келар.

Қилолмайсан ҳеч кимдан ўпка-гина,
Ахир тугаб бормоқда кўҳна зина.

Кексаликни эслашга келмас навбат,
Энди битта тасалли қолгай фақат:

Набиралар нима деб ўйлар экан?
Феъли қандоқ чол эдинг? Гулми, тикан?

Не бўлса ҳам яшайвер кўрмай завол,
Лекин сўнгги синовга шай тургин, чол.

✍2009 йил 19 март

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ОНА ЮРТ

Сиз, соҳибдавлатлар, зотлар муҳтарам,
Ўзингизга сийлов уяларингиз.
Мени эшитмассиз эҳтимол ҳеч ҳам,
Бироқ, етказади хуфяларингиз.

Етказади, гўё Ўрта Осиёда
Аллақандай шоир бир гan айтипти.
Сайловчилар тиргак сизга дунёда,
Бу тўлқин бир кун бор, бир кун — қайтипти.

Эътибор айлангиз, азиз тўралар,
Ўйланг сиз ҳам ахир ўз танингизни.
Тутаб ёнмоқдадир ўрмон, қўралар,
Нега ўйламайсиз Ватанингизни?

Сира ўйламайсиз остонангизда
Имдод сўраб ётган гадоларни сиз.
Ҳар куни кутгайсиз кошонангизда
Ўзингизга ўхшаш подшоларни сиз.

Аммо менинг учун жуда ғалат ҳол:
Бир чеккага қўйинг шараф ҳам шонни,
Нега ғалвангиздан юз буриб дарҳол,
Сиз ўйлай бошлайсиз Ўзбекистонни?!

Ўзбек дер: ўзингга енг бўлолмасанг,
Асло бўлолмассан бошқага этак.
Кимлигим ҳақида олам чалган занг,
Азал буюклигим бўлган-ку эртак.

Менинг тоғларим бор — баланддир, пастдир.
Нима бўлганда ҳам улар меники!
Бахши овозими, мақомми, сасдир –
Нима бўлганда ҳам улар меники!

Меники саналур Жайҳун, Сайҳун ҳам,
Муштипар мусича ку-кусигача.
Меники аталур Истиқбол - болам,
Жажжи набирамнинг кулгусигача.

Меники шу Ватан, меники шу юрт,
Бозорим, мозорим, шаҳру кентим ҳам.
Ҳуқуқим меники, айламанг унут,
Меники сайлаган Президентим ҳам!

Сизга шоирона битта сўз айтай:
Фаҳм этинг юмалоқ-япалоғини.
Унутмай турибсиз балки, ҳар қалай,
Бобом Амир Темур шапалоғини.

✍2003 йил 11 октябрь

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

https://youtu.be/asdueO1Gpp0

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Муротжон Азимов: Халқимиз севган шоир Абдулла Ориповнинг шеърларини мактабда ўқиб юрган кезларим ёд олганман. Ҳозир ҳам у киши ёзган шеърларини севиб ўқийман.

Вилоят ҳокими Қарши шаҳрида жойлашган Абдулла Орипов ижод мактаби қошида ташкил этилган музейнинг тилаклар китобига шоир ҳақида ўзининг илиқ фикрларини ёзиб қолдирди.

/channel/qarshiliklar

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

Насиба

Ҳар битта бандани ташвишга солмиш
Насиба аталмиш тақдирнинг иши.
Бутун нон устига тирноғин олмиш
Ҳали чиқмасидан гўдакнинг тиши.*

Энг олий насиба нондир аввало,
Сўнгра бошланади бошқа ҳаваслар.
Сенга зафар тилаб қилурлар дуо
Чекингга тушгайдир баландлар, пастлар.

Бир инсон эллик йил хизмат кўрсатиб,
Сийлови – болалар ўйнаб юрган тўп.
Бундайин ҳимматни бўлмас тузатиб,
Шунга ҳам шукрона айтгувчилар кўп.

Кимдир беланчакдан чиққан заҳоти
Миниб олажакдир амал отига.
Кимнингдир ҳеч қайга етмас арз-доди,
Суяниб яшайди хаёлотига.

Халқим неча йиллар бундан муқаддам
Донғил йўлга чиқди, топай деб камол.
Ўпди манглайидан заррин қуёш ҳам,
Кумуш уқа бўлди бошида ҳилол.

Омад деганлари айни шул эрур,
Нону насибамиз бутундир, валлоҳ.
То абад боболар бахш этгай ғурур,
Ёнган у чироқлар ўчмас, иншооллоҳ.

Топдим насибамни она заминдан,
Чарх урсам, тепамда мовий осмоним.
Қай ерда бўлмайин, қарздорман сендан
Менинг ота юртим – Ўзбекистоним!

✍11. 08. 2016 йил.

@abdullaorifijodi

* Қадимий таомилга кўра чақалоқнинг илк (қорин) тирноғи бутун нон устига олинган ва кўчага сочиб юборилган.Бу ризқинг бутун бўлсин ва уни териб егин деган маънони билдирган.

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ҲАЁТ ЖУМБОҚЛАРИ

Дўст ахтариб кезма жаҳонни,
Бугун уни кўрдинг, эҳтимол.
Эслайсанми, ёш бир ўғлонни,
Салом берди бекатда хушҳол.

Душманни ҳам излама асло,
Ёнингдадир кўрсатар фириб.
У, номингни эшитган асно
Радиосин қўяр ўчириб.

Муҳаббатни қўмсайсан ҳар чоқ,
Сенинг учун мисли диёнат.
Пайти келиб, ўксирсан бироқ,
Мен ўшаман, деса хиёнат.

Самолардан гина қилма ҳеч,
Лақиллатар турмуш шунчаки.
Бир юзингга қўндими ўпич,
Бир юзингга тушар тарсаки.

Бу жумбоқнинг ечими фақат
Юракдаги саботингдадир.
Пешонангга ёзилган қисмат,
Яшаб турган ҳаётингдадир.

✍2015 йил 24 ноябрь

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

САВОД

Эҳтимол, шеърингга кимлардир зордир,
Агар зор бўлмаса ижодинг хордир.
Бундай пайт, дафтаринг дарёга ташла,
Чунки балиқларнинг саводи бордир.

✍2015 йил 2 ноябрь

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ҒАЛАТИ ОДАМЛАР

Нолойиқ кимсанинг суғориб отин
Бу ишни беҳуда савоб дегайсан.
У дарҳол эслатар кимлигин, зотин,
Мутлақо сабабсиз қамчи егайсан.

Бошқаси кўролмас, дейлик, буюмни,
Балки арзимайди бир пулга ҳатто.
Қайдан олгансан деб янги кийимни,
Ечинтириб қарар шиминггача то.

✍2015 йил 10 июль

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

https://stihi.ru/2023/08/01/4140

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ЯХШИ ВА ЁМОН

Бир кўприкда дуч келди
Икки одам ногаҳон,
Бирови Яхши эди,
Бирови эса Ёмон.
Яхши одам Ёмонга
Салом берди, қўл берди,
Бир чеккага сурилиб,
— Ўтинг, дея йўл берди.
Ёмон эса ўшқирди,
ғазабга тўлди чунон,
Яхшини улоқтирди
Тошқин дарёга томон.
Деди: — Мени тенг қилма,
Ўзинггаю зотингга,
Зор эмасман, билиб қўй,
Сенинг илтифотингга.

✍ 2013 йил 28 декабрь

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ТУТАШ ДУНЁЛАР

Марҳум жўраларим,
Эслайман сизни,
Энди айлангансиз тушга, рўёга.
Бирма-бир кетдингиз тарк этиб бизни,
Бошқа ўлчовдаги бошқа дунёга.

Балки ўзга эрур унда тизим ҳам,
Хаёлга эрк бериб, тахмин қиламан.
Қанчалик ранг-баранг бўлмасин олам,
Руҳингиз ўшадир, буни биламан.

Сирли ҳилқатингиз ўзингизга хос,
Албатта фарқлидир одат-тарзингиз.
Ҳеч кимда бойлик йўқ, ҳеч кимда либос,
Демакки, ҳеч кимдан йўқдир қарзингиз.

Сизни кўргим келар, соғинаман гоҳ,
Ўтса томошалар, байрам, кўриклар.
Чеҳрангиз намоён бўлар баногоҳ,
Мени яккалашса манов тириклар.

Майли турсангиз ҳам чексиз йироқда,
Оромда ётгайсиз, мудом кўнгил тўқ.
Уруш бегонадир, ҳатто у ёқда
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти йўқ.

Жами эзгуликни қутлайсиз бешак,
Ажратмай Шимолу Жануб ёқларни.
Мажлис ҳам қилмассиз, билмассиз демак
Коридорда юрган мақтанчоқларни.

Содиқ фариштангиз посбондир, илло
Хонангиз — коинот мудом саришта.
Ерда рўзғор қилса бир кун мабодо,
Ақлдан озарди ўша фаришта.

Эслайман сизларни шу дам Шукуржон,
Дўстим Убайдуллоҳ, азизим Ўткур.
Дуолар қиламан, мақтайман чунон,
Илоҳо, руҳингиз бўлсин тинч, масрур.

Лекин куйингайман дўст деб барибир,
Ахир тириклик ҳам ҳикмат-ку азал.
Сизни эслаганда эсланар қадр,
Бу — ноқис дунёга ибрат ҳар маҳал!

Сира унут бўлмас суронли ҳаёт,
Кураш ва ғалаба, турфа хил ҳислар.
Сизни тушимизда кўргаймиз бот-бот,
Балки сизнинг тушга киргай мажлислар.

✍2015 йил 17 апрель

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ТЕМИР ОДАМ

Бир ҳайкал турибди,
У — Робот эмиш,
Темирдан ясалган, одам тимсоли.
Илмда энг сўнгги кашфиёт эмиш,
Ақлли зот эмиш, қусурдан холи.
Шахмат ҳам ўйнармиш,
Ер ҳам қазармиш.
Росмана ювармиш юзу қўлини.
Ҳадису ҳисобдан адашмас эмиш,
Ҳаттоки санармиш Сомон йўлини.
Ёнида халойиқ ҳайратда турар:
— Қарангиз, нақадар ақлли, мумтоз!
Хулласки, оламда кашфиёт дерлар,
Кашфиёт эмас бу, кечиринг, устоз.
Тилсимни билмайман, аммо анчайин
Одатим тарк этиб, кўкрак кераман!
Мен сизга темирнинг худди шундайин
Ажиб бир нусхасин топиб бераман.
У ҳам ишлай билар, унинг қошида
Сизнинг темирингиз ожиз бир буюм.
У ҳам санай билар, унинг бошида
Алжабр усули уюм ва уюм.
Балки у донодир беқиёс, якка,
Балки йўқ унинг-чун бирор муаммо,
Балки у ҳеч қандай темир-терсакка
Аъло вужудини эгмайди, аммо,
Устоз, қалби йўқдир унинг ҳам, ҳайҳот,
На нафрат, на ишқни танлайди у ҳам.
Унинг ҳам кўзида чақнамас ҳаёт,
Мунис боқишларни англамас у ҳам.
У ҳам тўлғанолмас,
инграмас,
кулмас,
Йиғлаган гўдакни юпатолмас ул.
У ҳам юлдузларнинг ҳидини билмас,
Бағрини тирнамас сўлаётган гул.
Кимсанинг меҳридан, балки, о, балки
Сизнинг темирингиз бўлар миннатдор.
Азиз дўст, меҳрни билмас бу ҳали,
Дўст кутиб йўлларга чиқмас интизор.
Дунё-ю одамлар тақдири зарра
Ташвишга солмагай, йўқ зўру зори.
Ташвишга солади на қўшиқ ва на
Менинг юрагимда нималар бори.
Балки темирлар ҳам йиғлайди чиндан...
Бу-чи, йиғлай олмас, айланган тошга!
Кимдир у?
Кимдир у? Балки у менман?!
Балки у сиздирсиз?
Балки у бошқа...
Ҳаётнинг поёнсиз уммони ичра
Бор шундай ғариблар — темирлар ҳиссиз.
Ва лекин ўзларин темирмас сира,
Муҳтарам инсон, деб атарлар, эсиз...
Шундайлар бўлмаса, азалдан тупроқ
Яшнарди тағин ҳам гўзалу мумтоз.
Темир одам ясаб юргунча, кўпроқ
"Жонли темир"ларни ўйлангиз, устоз.

✍1965

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

***

Умр ўтиб борар мисоли эртак,
Эртанинг кетидан келиб қолар шом.
Фақат ғафлат ичра ётмагин, юрак,
Қайтиб келмас сира бу ёшлик айём.

Пайт келар, ваъданинг қиммати қолмас,
Муҳлат бермас у дам тўлган паймона.
Ўтган бир онингни қайтара олгай
На кўзёш, на афсус ва на баҳона...

✍1967

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййидга онаси Холбиби аянинг вафоти муносабати билан устози Абдулла Орипов оиласи номидан чуқур ҳамдарлик билдирамиз!

Абдулла Орипов


ТИНЧЛИК

Самолёт гувиллар,
Йўловчилар то
Интиқ манзилига тезроқ етсин деб.
Сариосиёлик табаррук момо*,
Кулча жўнатади менга, есин деб.

Учқур поездларга йўл очмоқ учун
Фарҳодлар қўпорар Бесутун тоғин.
Ширин қиз исирға тақмасин нечун,
Тешурлар унинг ҳам жажжи қулоғин.

Буюк ҳодисалар, оний лаҳзалар,
Йўлбарсу оҳулар ёнма-ён бунда.
Чарх урар миллатлар, тиллар, лаҳжалар,
Қитъалар қоришиқ улкан қуюнда.

Сира ажабланма ва бўлма диққат,
Кимдир ўйга толиб, ким яйраб кулса.
Буларнинг барчаси ўринли, фақат
Ватанинг тинч бўлса, юртинг тинч бўлса!

✍2013 йил 29 май


* Сирожиддин Саййид онаси Холбиби ая назарда тутилган...

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ТАВСИЯ

Менга турли юмуш ёқавермас, бас,
Майли айтиб қўяй дилда ниятни:
Сенга салом бериш вазифам эмас,
Олмаганман бундоқ мажбуриятни.

Майлига, аҳволим бўлса ҳамки танг,
Майли, ҳайъатингга қўймагин сайлаб.
Умримнинг қоқ ярмин ўтказдим, аттанг,
Ҳар хил кимсаларга такаллуф айлаб.

Сохталик жонимга теккан шу қадар,
Менга тинчлигим бер, оромимни бер.
Кўчада нима кўп – тош кўп, биродар,
Яхшиси, боргину ўшаларни тер.

✍2015 йил 21 август, Хьюстон.

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

"Абдулла Орипов" фильми тизери...

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ҚЎМСАШ

Оҳ, яхши кунларим,
Сизни қўмсайман.
Сиз энди боламнинг ўйисиз.
Оҳ, яхши кунларим,
Сизни қўмсайман.
Сиз энди набирам тўйисиз.
Оҳ, яхши кунларим,
Сизни қўмсайман.
Сиз энди эртага саломим.
Оҳ, яхши кунларим,
Сизни қўмсайман.
Сиз балки қолажак каломим...

✍2002 йил август

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ОҚ ЙЎЛ

Дўстим Маралга*

Сайроқи қушларнинг тинди навоси,
Анвойи гуллар ҳам сўлди боғимда.
Бу ғурбат кунларнинг борми адоси,
Аллоҳим, оқ йўл бер, кетар чоғимда.

Олис адирларда туманми, тутун,
Теграмни зулумот қопламиш бутун.
Мени ҳалок этар бу савдо бир кун,
Аллоҳим, оқ йўл бер, кетар чоғимда.

Ҳеч ким ҳасратимга қулоқ солмади,
Руҳимни бирор зот англай олмади.
Бунда қиладиган ишим қолмади,
Аллоҳим, оқ йўл бер, кетар чоғимда.

Қоғозим қорайди дилдаги зордан,
Бугун айри тушдим дўст ила ёрдан.
Фақат бир илинжим сен — Биру Бордан,
Аллоҳим, оқ йўл бер, кетар чоғимда.

Майли, самоларга мени элта қол,
Юмушинг бажарай қаддим эгиб дол.
Сенинг ҳузурингда йўқ ахир завол,
Аллоҳим, оқ йўл бер, кетар чоғимда.

Мана, оқшом чўкди. Бўзармоқда ой,
Бошланур юлдузлар базми ҳойнаҳой.
Менга ҳам бахш этгил туморчалик жой,
Аллоҳим, оқ йўл бер, кетар чоғимда.

1996

✍ Абдулла Орипов

@abdullaorifijodi

*Қозоқ шоири, Қозоғистон муаллифлар хуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги раиси бўлган.

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

O‘zbekiston Qahramoni, xalq shoiri Abdulla Oripov haqidagi filmning tizeri

Ushbu kinokartinada adibning bolaligi, o‘smirlik va yoshlik davri, taqdir sinovlari, o‘y-kechinmalari hamda hayotining so‘nggi damlari aks ettirilgan.

Mazkur film 2023-yilning mart oyida premyera qilinib, O‘zbekiston Ë
Yozuvchilar uyushmasi, Maʼnaviyat va maʼrifat markazi hamda adabiyotshunos olimlar ko‘rigidan o‘tkazilgan va kinokartina bo‘yicha xulosalar olingan edi. Bildirilgan takliflar asosida film qo‘shimcha sahnalar bilan to‘ldirildi.

Film bosh rejissyori Muzaffarxon Erkinov
Ssenariy mualliflari Abduqayum Yo‘ldoshev va Muqaddas Usmonova  (Minhojiddin Mirzo, Furqat Usmonov ishtirokida)
Bosh operator Ravshan Mirzakamolov
Bosh muharrir Erkin Aʼzam
Badiiy rahbar Shuhrat Rizayev
Bosh prodyuser Firdavs Abduxoliqov.

Kinematografiya agentligi Axborot xizmati

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

Август

Беармон суздим мен уммон бағрида,
Зериккан чоғимда набиралар дўст.
Олис Амриқонинг чет бир шаҳрида,
Хайр - хўш қиламан сен билан, Август.

Мевалар ғарқ пишган юртимда ҳозир,
Кундуз жазирама, салқиндир тунлар.
Ишкомлар ҳосилин кўтаргай базўр,
Тугаб кетгандир ҳам гурвак қовунлар.

Мен бугун мусофир, саргашта сайёҳ,
Балки қумлоқларга сингмиш сўзларим.
Сен ҳам соғиндингми, эй она даргоҳ,
Мени кутгайсизми, хумор кўзларим.

Ватандан йироқда кечди кўп дамлар,
Байтларим ўхшади кўприкларимга.
Дўрмон боғларида тоза шабнамлар,
Қўниб турган каби киприкларимга.

Мана, оқшом тушди уммонга аста,
Олис самоларда юлдузлар бодроқ.
Шундоқ жўш уради Жайхун ҳам пастда,
Саҳро қўйнига ҳам тун чўкар шундоқ.

Раҳмат, қўймадинг сен мени толдириб,
Август, ҳали сенга шеърлар битурман.
Қалбимнинг бир қисмин бунда колдириб,
Юртга сиҳатимни олиб кетурман.

✍ АҚШ, Техас,
15.08.2015

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ҲАЁТ ТУҲФАЛАРИ

Сеники дедилар ёруғ жаҳонни,
Ҳатто сеникидир Инсон деган сас.
Сенга қолдирдилар орзу, армонни,
Лекин борлиқ ўзи сеники эмас.

Абад сеникидир меҳнат заҳмати,
Лой билан, қон билан қоришиқ дунё.
Сеники, турмушнинг барча кулфати,
Сеники эмасдир роҳати аммо.

Одамлар унутган номус ва орни,
Кашфиёт яратдинг – қуёндек овлар.
Боққин, сен эгарлаб қўйган тулпорни,
Ҳар кун миниб чопар бошқа бировлар.

Мовий кўллардаги мафтункор оққуш,
Сенинг ҳовузингдан учганлиги рост.
Энди у сен учун бамисоли туш,
Сенга буюргани патлари, холос.

Не-не орзу билан қазсанг ҳам қудуқ,
Сенга қултум сувин кўрмаслар раво.
Сен-чи, шукур дейсан, зарра даъвонг йўқ,
Яна бошқа қудуқ ковлайсан, аммо.

Ҳаёт тепкилайди ёқангдан тутиб,
Йиғлайсан ўкиниб, чиқармай овоз.
Гўё биров учун рўзангни тутиб,
Гўё биров учун ўқийсан намоз.

✍2015 йил 22 ноябрь

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

НУҲ КЕМАСИ

Уммонда кезади бир кема ҳануз,
Минг йилким, чарчамас, толмас эгаси.
Йироқ соҳиллардан узмайди ҳеч кўз,
У нажот тимсоли, Нуҳнинг кемаси.

Мен ҳам шу кемада сузарман борҳо,
Кўргайман, не бўлса пешонасида.
Бошқа ҳамроҳлардан фарқим йўқ асло,
Мен фақат кеманинг юкхонасида.

✍2015 йил 18 июль

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

БАҲО

Биров сени мақтаса агар
Эркаланиб, ҳаддингдан ошма.
Кимдир танбеҳ берса ҳам магар,
Ғазабланиб дарёдай тошма.

Бу дунёда кўп эрур ҳакам,
Лўттибоздир ва ёки оқил.
Баҳо берган сенга қай одам?
Энг аввало ўшани топгил.

✍2015 йил 8 июнь

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ИНСОН ҒУРУРИ

Йигитнинг уйида тинчи йўқ зарра,
Сен эса ўқийсан унга йўл-йўриқ.
Файласуф, миянгни ишлат бир карра,
Уни тергамоққа асло ҳаққинг йўқ.

Темир қоидангга риоя айлаб,
Сенга ҳам берайин майли бир савол:
Нега уйғонмадинг тонггача ухлаб,
Нега овқат ейсан ўзинг бемалол?

Ким инсон қалбига кирса берухсат,
Ҳаттоки, ҳайвондан ваҳшийроқ эрур.
Шу ҳолда туғилиш зулмдир, албат,
Туғилмаслик ундан яхшироқ эрур.

✍2015 йил 30 апрель

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ЕВРОПА

Муҳаббат аталмиш бир ҳис бор эди,
Уни деб қавмлар бир-бирин еган.
Жульетта исмли бир қиз бор эди,
Бир йигит бор эди Ромео деган.

Бор эди муҳаббат аталмиш қўрғон,
Учиб киролмасди чивин ҳам ҳатто,
Совғасин Ягонинг қўлида кўрган,
Бўғиб қўя қолган жуфтин Отелло.

Энди бу юртларда дунё тескари,
Муҳаббат ҳислари бадар кетганлар.
Жаннатни мадҳ этиб юрганлар бари
Жаҳаннам комига бориб етганлар.

Хўроз хўроз билан ўтказса тўйин,
Буқалар буқа деб ипини узса.
Бу қандай томоша, бу қандай ўйин,
Сигирлар сигирга кўзини сузса.

Инсон мукаррамдир, унутма асло,
Шаънига ёмон гап тўқима, болам.
Бу шеърни бир ўзинг ўқидинг, аммо
Ўқима бировга, ўқима, болам.

✍2013 йил март

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Сиз ҳам кетдингизми ака! 😭
Жойингиз жаннатларда бўлсин Илоҳим!
Ёзувчи Луқмон Бўрихон 58 ёшида вафот этди.

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

***

Бу жойларга нега келдим мен,
Қизиқмасам унут чиройга.
Нечун келиб бошим эгдим мен
Ҳасратларим кўмилган жойга.

Ахтараман титраб дамодам
У аламли кунимдан нишон.
Наҳот ортда қолган ғамин ҳам
Унутгиси келмайди инсон.

✍1969

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ОНА

Кўкда юлдуз учса ногаҳон
Битди дерлар қайси бир тақдир.
Бундай ғамни кўтармак осон,
Бу эҳтимол бизлар ҳақдадир.
Баъзи тунлар кўкка тикиб кўз
Эслаб дейман онамни шу он:
Она кетса, юлдуз-ку, юлдуз,
Қулаб тушса арзийди осмон.

✍1967.

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ҲАЁТ ЙЎЛЛАРИДА

Икки гуруҳ бордир асли дунёда,
Бировининг оти Яловчилардир.
Лекин фаолликда ундан зиёда,
Иккинчисин оти Таловчилардир.

Биринчиси бўлса, туну кун ётиб,
Хожасин оёғу кетин ялайди.
Иккинчиси эса, ҳужжат кўрсатиб,
Куппа-кундуз куни сени талайди.

Қанча фиръавнлар келиб кетмаган,
Ер юзин қақшатган қанчалар хоқон.
Ва лекин уларга кучи етмаган,
Балки киши билмас, қўллаган пинҳон.

Мен-ку ёқтирмасман ғалвани асло,
Эҳтимол, ҳаётда йўқ каму кўстим.
Хақсизлик балосин кўрганда, аммо
Юрагим эзилиб кетади, дўстим.

Бир умр соғиниб ўтдим зиёни,
Бандидек мен унга талпиндим, бўзлаб.
Ёруғ кўрай, дедим шу тунд дунёни,
Мудҳиш совуқларда қолсам ҳам музлаб.

✍2015 йил 27 август, Техас

@abdullaorifijodi

Читать полностью…

Абдулла Орипов шеърияти

Абдулла Орипов

ОТА-ЎҒИЛ ТОРТИШУВИ

Ота-ўғил тортишарди Маҳшар куни,
Қоғозга ҳам ёзиб бўлмас ҳатто буни.

Ота дерди: – Гўдакликдан сени боқдим,
Байрамларда ўйинчоқлар этдим тақдим.

Еган барча овқатларинг ҳисоби бор,
Рўйхат қилиб қўйганман мен, сен – қарздор!

Ўғил дерди: – Мен уларни узгум албат,
Маҳшар куни берса бўлди имконият.

Бироқ, Сизнинг гуноҳингиз ғоят катта,
Каллангизни узишса ҳам оз, албатта.

Қилмишингиз кўриб, билиб ўлтиргансиз,
Мени ёлғон шу дунёга келтиргансиз.

✍2015 йил 17 август, Хьюстон.

@abdullaorifijodi

Читать полностью…
Подписаться на канал