Шайх Абдулбосит Абдуссомад
“Иброҳим” сураси (1970-йил, Қувайт).
@abdulbasit_abdussomad
Inson ajoyib bo'larkan..
Namoz o'qimaydi, Qur'on o'qimaydi, duo qilmaydi; keyin esa "Baxtli bo'la olmayapman" deydi.
Шайх Абдулбосит Абдуссомад
“Нажм” ва “Қамар” сураси (Қоҳира, “Ҳусайн” масжиди 1980-йил).
@abdulbasit_abdussomad
Қуръони каримдан 50 ўгит.
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيم
1. Қўпол, қалби қаттиқ бўлманг. (3:159)
2. Ғазабни ютинг. (3:134)
3. Бошқаларга яхшилик қилинг. (4:36)
4. Мутаккабир бўлманг. (7:13)
5. Кечиримли бўлинг. (7:199)
6. Одамларга юмшоқ сўз айтинг. (20:44)
7. Овозингизни пасайтиринг. (31:19)
8. Бошқаларни масхара қилманг. (49:11)
9. Ота-онага итоат қилинг. (17:23)
10. Уларга “уфф” деманг. (17:23)
11. Уларнинг хоналарига рухсат сўрамасдан кирманг. (24:58)
12. Қарз олди-берди қилганда ёзиб қўйинг. (2:282)
13. Ҳеч кимга кўр-кўрона эргашиб кетманг. (2:170)
14. Агар қарздор танг аҳволда бўлса, унга қўшимча муддат беринг. (2:280)
15. Рибо (судхўрлик) қилманг! (2:275)
16. Пора берманг! (2:188)
17. Аҳдингизни бузманг! (2:177)
18. Омонатни адо қилинг! (2:283)
19. Ҳақни ботилга аралаштирманг! (2:42)
20. Одамлар орасида адолат ила ҳукм қилинг. (4:58)
21. Адолат учун собит туринг. (4:135)
22. Вафот этган инсоннинг меросини ҳақ ила тақсим қилинг. (4:7)
23. Аёлларнинг ҳам меросдан ҳаққи бор. (4:7)
24. Етимларнинг молини еманг! (4:10)
25. Етимларни ҳимоя қилинг. (2:220)
26. Бировнинг мол-мулкини ботил йўл билан еманг. (4:29)
27. Одамлар орасини ислоҳ қилинг. (49:9)
28. Гумондан четда бўлинг. (49:12)
29. Жосуслик ва ғийбат қилманг. (49:12)
30. Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ўшалар золимлардир. (5:45)
31. Молингиздан садақа қилинг. (57:7)
32. Мискинларга таом беришга бошқаларни қизиқтиринг. (107:3)
33. Ҳақиқий фақирларни излаб топиб, уларга ёрдам беринг. (2:273)
34. Молингизни исроф қилманг. (17:29)
35. Садақани миннат ва озор билан бекор кетказманг. (2:264)
36. Меҳмонни икром қилинг. (51:26)
37. Одамларни яхшиликка буюрганда аввал ўзингиз амал қилинг! (2:44)
38. Ер юзида бузғунчилик қилманг. (2:60)
39. Одамларни масжидга боришдан тўсманг. (2:114)
40. Сизга қарши уруш қилганларгагина сиз ҳам уруш қилинг. (2:190)
41. Уруш ахлоқларига ҳам риоя қилинг. (2:191)
42. Жангда ортга қараб қочманг! (8:15)
43. Динга мажбур қилиш йўқ. (2:256)
44. Барча пайғамбарларга иймон келтиринг. (2:285)
45. Ҳайз пайтида жинсий алоқа қилманг. (2:222)
46. Фарзандингизни тўлиқ икки йил эмизинг. (2:233)
47. Зинога яқинлашманг! (17:32)
48. Ҳукмдорларни фазилатига қараб танланг. (2:247)
49. Ҳеч кимдан тоқатидан ташқари нарсани талаб қилманг. (2:286)
50. Бўлиниб кетманг. (3:103)
Канал: @Myy_quran
#Фойдали
Суралар номи, оятлар рақамини имкон борича ёзиб кетамиз.
Давомийлиги узун бўлган қироатларни маънолари билан эшитсангиз ўзингиз учун манфаатлироқ ва мақсадга мувофиқ бўлади.
Бунинг мазасини қилиб кўрганлардан сўранг.
Шайҳ Абдулбасит Абдуссомадни таъсирлантирган қори Шайҳ Муҳаммад Рифъат
@abdulbasit_abdussomad
Сизларга рўза кечасида хотинларингизга яқинлик қилиш ҳалол қилинди. Улар сизга либосдир, сиз уларга либосдирсиз. Аллоҳ сизнинг ўзингизга хиёнат қилаётганингизни билди, тавбангизни қабул этди ва сизларни афв этди. Энди уларга яқинлашаверинг ва Аллоҳ сизга ёзган нарсани талаб қилинг. Тонг пайтида оқ ип қора ипдан ажрагунча еб-ичаверинг. Сўнгра, рўзани кечасигача батамом қилинг. Масжидларда, эътикофдалигингизда уларга яқинлик қилманг. Булар Аллоҳнинг чегараларидир, унга яқинлашманг. Аллоҳ одамларга Ўз оятларини шундоқ баён этадир. Шоядки, тақво қилсалар.
@abdulbasit_abdussomad
#Мутафаккирлар
Агар мусулмонлар динларини англамоқчи бўлишса Қуръонларини хатм учун эмас, уйғониш учун тиловат қилишсин! Ўликлар учун эмас, тириклар учун ўқишсин!
Тажвидини эмас, ақлга хитобини ўрганишсин! Фақат ёдлашнинг ўзи билан тўхтаб қолишмасин!
Мусулмонларнинг йўлбошчи ва намуналари бўлган зотнинг хулқлари Қуръон эди.
Ҳақиқий муаммомиз ахлоқ бўлган бугунги кунда, у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқларига эргашмаймизми?
Доктор Салоҳиддин Куфтаро
@MubashshirAhmad
Shayx Abdulbasit Abdussomad
Hashr surasi(23-24oyatlar) ma’nolari bilan😇
@fazakkir_uz bilan birga manfaat ulashing😊
Саҳарлик, ифторлик учун емиши йўқлар орамизда анчагина!
▪️Куни кеча биродарларимиз, саҳарликка ва ифторликка емиши йўқ инсонларга ош тарқатишаётганига гувоҳ бўлдик. Улар асосан етими бор, эри қамалган, фарзандлари кўп бўлган оилаларга беришар экан. Суриштирсак бундай оилалар жуда кўп экан. «Биз фақат 500 тасига тарқатамиз» - дейишди. Аллоҳ бизни ҳолимизга ўзи раҳм қилсин.
▪️Биз ифторликма-ифторлик юриб, ё бўлмаса уйда 4-5 хил ноз нематлар билан саҳарлик-ифторлик қилаётганимизда нон ва сув бн таомланаётганлар қанча. Ҳали охиратда шулардан сўраламиз.
▪️Кимда ким шу биродарларимиз бошлаган ишга ўз ҳиссасини қўшиш ниятида бўлса, бизга мурожаат қилсин, учраштириб қўямиз.
▪️ Ёки бўлмаса қуйидаги картага эҳсонларингизни юборишингиз мумкин.9860100126163698
(МуҳаммадШариф)
Бир нарсани ёдда саклайлик. Эхсон қилиш учун катта сумма шарт эмас, 10.000-15.000 фарқи йўқ. Тома тома кўл бўлур. Каналимизда 3000 га яқин биродарларимиз бор. Рамазоннинг барокатидан фойдаланиб қолайлик.
Ҳабар Абдулбасит Абдуссомад канали админлари томонидан тасдиқланган.✅
#Оят 2/177
Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизда эмас. Лекин яхшилик ким Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, Пайғамбарларга иймон келтирса ва яхши кўрган молини қариндошларга, етимларга, мискинларга, Ватангадоларга, тиланчиларга, қул озод Қилишга берса, намозни қоим қилса, закот берса; Аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, камбағаллик, қийинчилик пайтида ва шиддат вақтида ҳам сабр қилувчиларга хосдир. Ана ўшалар содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар
тақводорлардир.
@abdulbasit_abdussomad
❗️Закот берувчилар, видеони албатта ку́ринг.
ЗАКОТ ОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН КИШИЛАР КИМЛАР?
АБДУМАННОН ДОМЛА
@abdulbasit_abdussomad
Бақара,183-187
Эй, иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, такводор бўлсаларингиз.
Саноқли кунлар. Сизлардан ким бемор ёки мусофир бўлса, бас, саноғини бошқа кунлардан тутадир. Уни қийналиб тутадиганлар зиммасида бир мискин таоми фидя бордир. Ким яхшиликни ўз ихтиёри ила қилса, ўзи учун яхшидир. Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир.
Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очик баёнотлар бўлиб Қуръон туширилгандир. Сиздан ким у ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин. Ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, саноғини бошқа кунлардан тутадир. Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга ҚИЙИНЛИКНИ хоҳламас. Саноғини мукаммал Қилишингиз ва сизни ҳидоятга бошлаган Аллоҳни улуғлашингиз учун. Шоядки, шукр қилсаларингиз.
Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда, ижобат қилурман. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки, тўғри йўлни топсалар.