Қоф сураси.
19. Ўлимнинг мастлиги (талвасаси) ҳақиқат бўлиб келди. Сен кочиб юрган нарса шулдир.
20. Ва сур ҳам чалинди. Бу, қўрқитилган кундир.
@abdulbasit_abdussomad
69. Ва ер Робби нури ила ёришди. Китоб қўйилди. Пайғамбарлар ва гувоҳлар
келтирилди. Улар орасида ҳақ ила ҳукм чиқарилди. Уларга зулм қилинмади.
70. Ва ҳар бир жонга қилган амали (жазо ёки мукофоти) тўлиқ берилди. У зот улар
қилаётган ишларни ўта яхши билгувчидир.
71. Ва куфр келтирганлар жаҳаннамга гуруҳ-гуруҳ қилиб ҳайдалди. Токи унга етиб келган чоғларида, унинг эшиклари очилди ва унинг қўриқчилари уларга: «Сизларга ўзингиздан бўлган Пайғамбарлар келиб, Роббингиз оятларини тиловат қилиб бермадиларми? Сизларни ушбу кунингизга дучор бўлишингиздан огоҳлантирмадиларми?!»-дeдилар. Улар: «Ҳа! Лекин азоб сўзи кофирлар устига ҳақ бўлгандир», дедилар.
72. «Жаҳаннам эшикларидан унда абадий қолгувчи бўлган ҳолингизда киринг», дейилди. Бас, мутакаббирларнинг жойи қандай ҳам ёмон бўлди.
73. Ва Роббиларига тақво қилганлар жаннатга гуруҳ-гуруҳ қилиб олиб
борилдилар. Токи унга етиб келган чоғларида, унинг эшиклари очилди ва
унинг қўриқчилари уларга: «Сизга саломлар бўлсин! Хуш келдингиз! Бас, унга абадий колгувчи бўлган ҳолингизда киринг», дедилар.
74. Улар: «Бизларга берган ваъдасини рост қилган ва бизга бу ерни мерос килиб берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Энди ундан хоҳлаган жойимизни оламиз», дедилар. Бас, амал қилувчиларнинг ажри қандай ҳам яхши бўлди!
75. Ва фаришталарни Аршни ўраб олиб Роббиларига ҳамд ила тасбиҳ айтаётган ҳолда кўрурсан. Улар орасида ҳақ ила ҳукм қилинди ва: «Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамду сано бўлсин!» - дейилди.
Ҳашр сураси
21. Агар ушбу Қуръонни тоққа туширганимизда эди, унинг Аллоҳдан қўрққанидан титраб-қақшаб, парчаланиб кетганини кўрар эдинг. Ушбу мисолларни одамларга келтирурмиз, шоядки, улар фикр юритсалар.
22. У-Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ Зотдир. У ғойибни ҳам, ошкорни ҳам билувчидир. У меҳрибон ва раҳимлидир.
23. У-Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ Зотдир. У-Малик, У-Қуддус, У- Салом, У-Муъмин, У-Муҳаймин, У-Азийз, у-Жаббор, У-Мутакаббирдир. Аллоҳ улар ширк келтираётган нарсалардан покдир.
@abdulbasit_abdussomad
Тавба, 51
Сен: «Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган
нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди. У
бизнинг хожамиздир. Мўминлар
Аллоҳгагина таваккал қилсинлар»,-деб
айт.
@abdulbasit_abdussomad
🌙 Жума муборак!
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади», деб айтганлар (Абу Довуд ривояти).
Яқинларингизга улашинг!
@abdulbasit_abdussomad
Shayx Abdulbosit Abdussomad
Infitor surasi(6-7-oyatlar) ma’nolari bilan😇
@fazakkir_uz bilan birga manfaat ulashing😊
Нисо сураси.
135. Эй, иймон келтирганлар! Адолат ила туринг ҳамда агар ўзингиз, ота-онангиз ва қариндошларингиз зиддига бўлса ҳам, Аллоҳ учун тўғри гувоҳлик берувчи бўлинг.
Агар у бой бўлса ҳам, камбағал бўлса ҳам,
Аллоҳ унга яқинроқдир. Ҳавойи нафсга эргашиб, адолатсизлик килманг. Агар
тилингизни бурсангиз ёки юз ўгириб кетсангиз, албатта, Аллох нима қилаётганингиздан хабардордир.
@abdulbasit_abdussomad
Ториқ сураси
1. Осмон билан қасам ва ториқ билан
қасам.
2. Ториқ нималигини сенга не билдирди?
3. У, нур сочиб турувчи юлдуздир.
4. Ҳеч бир жон йўкки, унинг ҳифз килиб
турувчиси бўлмаса.
5. Инсон нимадан яралганига назар солсин.
6. У отилиб чиқувчи сувдан яралгандир.
7. У (сув) сулб (орқа умуртқа) ва тароиб
(кўкрак суяги) орасидан чиқадир.
8. Албатта, у зот уни қайта тирилтиришга
қодирдир.
9.Сирлар фош бўладиган кундадир.
10. Бас (ўшанда) у(инсон)да қувват ҳам, нусрат берувчи ҳам бўлмайдир.
11. Қайтувчи соҳиби бўлган осмон билан қасам.
12. Ёриб чиқувчи эгаси бўлган ер билан қасам.
13. Албатта, у (Қуръон) ажратувчи сўздир.
14.Ва у ҳазил эмасдир.
15. Албатта, улар ҳийла қиладир.
16.Ва Мен ҳам «ҳийла» қилурман.
17.Бас, кофирларга муҳлат бер. Ҳа, уларга озгина муҳлат бер.
@abdulbasit_abdussomad
🌙 Жума муборак!
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади», деб айтганлар (Абу Довуд ривояти).
Яқинларингизга улашинг!
@abdulbasit_abdussomad
http://www.zakotim.uz
Закот берувчилар учун - закот миқдорини ҳисоблаб берувчи сайт.
🔹اَلصّلاةُ وَاَلسِّلامُ عَلیک یا سَیّدی یا رَسولَ اَللّه 🔹
Шайх Абдулбосит Абдуссомад
@abdulbasit_abdussomad
«Ер юзидаги кимсаларнинг кўпларига
итоат қиладиган бўлсанг, сени
Аллоҳнинг йўлидан оздирурлар».
ЧОРА
Ғурурланма ожиз банда,
Ўлмасликка чора борми,
Куз ҳазон қилган гул каби,
Сўлмасликка чора борми?!
Ҳаёт давру даврон ўтар,
Ҳар кимсани ҳисоб кутар,
Ёғи битган чироқ тутар,
Сўнмасликка чора борми?!
Шошиб кирма эгри йўлга,
Жон фидо қил тўғри йўлга,
Ширин жонинг Азроилга,
Бермасликка чора борми?!
Дўст кўринган ҳамма дўстмас,
Ибодат қил, умр кутмас,
Ётиб кўр гўрда ҳам бир пас,
Ётмасликка чора борми?!
Ўйламай қўйдинг ўлишни,
Тарк қилмадинг ҳеч кулишни,
Эслатай: кафан кийишни,
Киймасликка чора борми?!
Ботил билан камолотга,
Етмай қолурсан уятга,
Тобут деган ёғоч отга,
Минмасликка чора борми?!
Туриб мазлум томониди,
Савоб ишла замонида,
Содиқ дўстлар армонида,
Кетмасликка чора борми?!
Кўтарилар кўздан парда,
Кўражаксан ким қаерда,
Уй қазилмиш қаро ерда,
Кирмасликка чора борми?!
Мункар Накир келар албат,
Роббинг ким, деб сўрар албат,
Мўъмин жавоб берар албат,
Бермасликка чора борми?!
#Элон (асалчиларга)
Ассалому алайкум, азиз кузатувчиларимиз.
Бир асалчи танишимиз ёрдам б.н мурожаат қилдилар. Ҳаж амалини адо этишга ҳаракат бошлабдилар.Тўловга озгина қийналиб қолибдилар. Асаллари бор, 250 кг. Оптомга ҳаммасини сотмоқчилар. Орамизда Асалчилар ёки асалчилардан таниши борлар бўлса @abdulbasitabdussomad_bot га мурожаат қилсангиз. Боғлаб берамиз.
Луқмон сураси, 14
Биз инсонга ота-онаси ҳақида тавсия қилдик: онаси уни заифлик устига заифлик
билан кўтарди; уни сутдан ажратиш икки йилдадир. Менга ва ота-онага шукр килгин. Ва қайтиш фақат Менгадир.
@abdulbasit_abdussomad
Тахрим сураси.
6. Эй, иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён
қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар.
@abdulbasit_abdussomad
Марям сураси, 13-15.
13. Ва Ўз томонимиздан меҳрибонлик ва поклик (бердик). Ҳамда у тақводор эди.
14. У ота-онасига меҳрибон бўлиб, жабр-ситам килгувчи ва исёнчи эмасди.
15. Унга туғилган кунида ҳам, ўладиган кунида ҳам, қайта тириладиган кунида ҳам
саломлар бўлсин.
(Яҳё алайҳиссалом фазилатлари ҳақида гап кетяпди)
@abdulbasit_abdussomad
Шамс сураси
1. Қуёш билан ва унинг зиёси билан қасам.
2. Унинг ортидан келган ой билан қасам.
3. Ba y(қуёш)ни равшан кўрсатган наҳор билан қасам.
4. Ва у(қуёш)ни қоплаган тун билан қасам.
5. Ва осмон билан ва унинг бино қилиниши билан қасам.
6. Ва ер билан ва унинг тўшалиши билан қасам.
7. Ва нафс билан ва унинг мукаммал қилиниши билан қасам.
8. Бас, унга фужурини ва тақвосини билдирди.
9. Батаҳқиқ, ким у(нафс)ни покласа, ютуққа эришди.
10. Ва батаҳқиқ, ким у(нафс)ни кирласа, ноумид бўлди.
11. Самуд қавми ўз туғёни ила ёлғонга чиқарди.
12. Вақтики, унинг энг бадбахти шошилиб турди.
13.Бас, уларга Аллоҳнинг Расули: «Аллоҳнинг туясига ва унинг сувига тегманглар», деди.
14. Бас, (уни) ёлғончига чиқаришди ва (туяни) сўйишди. Бас, Робблари
уларни гуноҳлари сабабли йўқ қилиб юборди ва бунда барчани баробар қилди.
15.Ва У зот бу(иш)нинг оқибатидан қўрқмас.
@abdulbasit_abdussomad