Шамс сураси,1-8
1. Қуёш билан ва унинг зиёси билан қасам.
2. Унинг ортидан келган ой билан қасам.
3. Ba y(қуёш)ни равшан кўрсатган наҳор билан қасам.
4. Ва у(қуёш)ни қоплаган тун билан қасам.
5. Ва осмон билан ва унинг бино қилиниши билан қасам.
6. Ва ер билан ва унинг тўшалиши билан қасам.
7. Ва нафс билан ва унинг мукаммал қилиниши билан қасам.
8. Бас, унга фужурини ва тақвосини билдирди.
@abdulbasit_abdussomad
Ғофир, 64
Аллоҳ сизга ерни қароргоҳ,
осмонни том қилган ва сизларнинг сувратларингизни гўзал сувратда қилган, сизларга пок нарсалардан ризқ берган зотдир. Ана ўша Аллоҳ Роббингиздир. Бас, оламларнинг Робби Аллоҳ баракотли (юксак) бўлди.
@abdulbasit_abdussomad
Shayx Abdulbosit Abdussomad
Jum’a surasi (9-oyat) ma’nolari bilan😊
@fazakkir_uz bilan birga manfaat ulashing😊
Shayx Abdulbosit Abdussomad
Maryam surasi(35-oyat) ma’nolari bilan😇
@fazakkir_uz bilan birga manfaat ulashing😊
Türkiye'de 7.7 büyüklüğünde meydana gelen depremden etkilenen insanlara yardım etmek için Özbekistanlı Türkiye Mezunları tarafından yardım kampanyası başlatıldı
Destekte bulunacaklar için 8600312945767677
(uzcard)4278320021075717
(visa card)
Туркияда 7.7 балл шиддатли ер қимирлашидан зарар кўрган инсонларга ёрдам бериш учун Туркия Университетларида таҳсил олган талабалар тарафидан ёрдам компанияси тузилди.
Ҳабар «Абдукарим Мирзаев» канали админлари томонидан текширилган.
Қийаама, 26-30.
Йўқ! Вақтики, (жон) ҳалқумга келса.
Ва «Ким буни қутқарар?» дейилса.
Ва, албатта, бу фироқ эканлигига ишонса.
Ва болдирлар бир-бирига алмашса.
У кунда ҳайдаб бориш жойи Роббинг ҳузуридадир.
@abdulbasit_abdussomad
Марям, 7-9
«Эй Закариё, Биз сенга исми Яҳё бўлган бир ўғилнинг хушхабарини берамиз. Бундан олдин унга отдош қилган эмасмиз».
У: « Эй Роббим, аёлим туғмас бўлса, ўзим қариб-чириб қолган бўлсам, қандай қилиб менинг ўғлим бўлсин?! » - деди.
У: «Ана шундай! Роббинг айтдики, бу Мен учун осон. Батаҳқиқ, бундан олдин сени яратдим. Ҳолбуки, сен ҳеч нарса эмас эдинг», деди.
@abdulbasit_abdussomad
Бақара, 186.
Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда, ижобат қилурман. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки, тўғри йўлни топсалар.
@abdulbasit_abdussomad
Марям сураси, 28-30.
Эй, Ҳорун синглиси, отанг ёмон одаммас ва онанг ҳам бузуқ бўлмаган эдику!« - дедилар.
Бас, унга ишорат қилди. Улар: »Бешикдаги ёш бола ила қандай гаплашамиз?!« - дедилар.
У: »Албатта, мен Аллоҳнинг бандасиман. У менга китоб берди ва мени Пайғамбар қилди.
@abdulbasit_abdussomad
Луқмон сураси, 22.
Ким гўзал амалларни қилгувчи бўлган ҳолида Аллоҳга юз тутса, батаҳқиқ, у ишончли арқонни маҳкам тутибди. Ишларнинг оқибати фақат Аллоҳга қайтур.
@abdulbasit_abdussomad
Зуҳо сураси,1-5
1. Чошгоҳ билан қасам.
2. Сукунатга чўмган тун билан қасам.
3. Роббинг сени тарк килгани йўқ, сенга ғазаб ҳам қилгани йўқ.
4. Ва албатта, охират сен учун бу дунёдан яхшидир.
5. Ва тезда Роббинг сенга ато қилур ва сен рози бўлурсан.
@abdulbasit_abdussomad
Шууро, 52 охири ва 53-оят.
52. Ана шунга ўхшаш, Биз сенга Ўз амримиздан бир руҳни ваҳий қилдик. Сен китоб нималигини ҳам, иймон нималигини ҳам идрок
қилмас эдинг. Лекин, Биз уни бир нур қилдикки, у билан
бандаларимиздан кимни хоҳласак ҳидоят қилурмиз. Албатта, сен тўғри
йўлга ҳидоят қилурсан.
53. Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Уники бўлган Аллоҳнинг йўлига (ҳидоят қилурсан). Огоҳ бўлингким, барча ишлар
Аллоҳгагина қайтур.
@abdulbasit_abdussomad
Иброҳим, 47-49
Сен, Аллоҳ Пайғамбарларига берган ваъдасига хилоф қилувчи деб, гумон қилма. Албатта, Аллоҳ Азийз ва интиқом эгасидир.
Бу, ер бошқа ерга ва осмонлар ҳам(бошқа осмонларга) алмаштириладиган ва у(одам)лар ёлғизу қаҳҳор Аллоҳ ҳузурида пайдо бўлишадиган Кунда бўладир.
Ва у кунда жиноятчиларни кишанлар ила тўпланган ҳолларида кўрасан.
@abdulbasit_abdussomad
Assalomu alaykum
Humatli kuzatuvchilarimiz
Turkiyada ta’lim olgan bitiruvchilar tomonidan boshlangan
hayriya ishimizda 09.02.2023 holatiga ko’ra 42 mln 800 ming so’m pul yiğilgan edi. Ushbu mablağni Bahriddin Chustiy boshchiligida Turkiyaga ketayotgan oshpazlar jamoasiga yetkazildi.
Sizlardan iltimos qilamiz yuqorida berilgan ushbu 8600312945767677
❌4278320021075717
❌
kartalarga pul o’tkazishni to’xtatsangiz barchangizdan Alloh rozi bo’lsin.
Qilgan ehsonilarni Alloh qabul qilsin.
Hayriya qilish uchun
Ushbu karta raqamlariga o’tkazishingizni so’raymiz
8600 0304 7867 3357✅ (uzcard)
Bahromov Asadbek
4073 4200 1051 5348✅
Bahromov Diyorbek (humo / visa
🎉 Umra safariga tayyorlanayotganlar uchun
Erkaklar do'koni
Ish vaqti: 09:00-22:00
+998900076761 Islom
+998884966650 Abubakr
Ayollar do'koni
Ish vaqti: 09:00-21:00
+998910116787 Feruza
Instagram
Қўлдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қилайлик.
Ҳеч бўлмаганда ҳабарни тарқатишда.
Зумар, 67
Улар Аллоҳнинг қадрини тўғри тақдирламадилар. Ҳолбуки, ер борлигича Унинг сиқимидадир. Осмонлар эса, Унинг қудрат қўлига йиғилгандир. У зот улар ширк келтираётган нарсалардан пок ва юксакдир.
@abdulbasit_abdussomad
Набаъ сураси, 31-36.
Албатта, тақводорларга ютуқ бордир.
Боғ-роғлар, узумзорлар бордир.
Ва янги бўйи етган бир хил ёшдаги қизлар бордир.
Ва тўлдирилган қадаҳлар бордир.
У ерда бекорчи ва ёлғон гапларни эшитмаслар.
Роббингдан мукофот, совға ҳисобидандир.
@abdulbasit_abdussomad
Юсуф сураси, 23.
У уйида бўлган аёл ундан нафсини хоҳлади. Эшикларни беркитиб: « Бу ёққа кел!» - деди. У «Аллоҳ сақласин! Ахир у жойимни яҳшилаб берган хожам-ку! Албатта, золимлар нажот топмаслар», - деди.
@abdulbasit_abdussomad
Муззаммил сураси.
1. Эй, ўраниб ётувчи.
2. Кечанинг озгинасидан бошқасини (ибодатда) тик туриб ўтказ.
3. Ярмида ёки ундан бироз қисқароғида (бедор бўл)
4. Ёки у(ярми)га яна қўш ва Қуръонни тартил билан тиловат қил.
قَالَ رَبِّ ٱلسِّجۡنُ أَحَبُّ إِلَيَّ مِمَّا يَدۡعُونَنِيٓ إِلَيۡهِۖ وَإِلَّا تَصۡرِفۡ عَنِّي كَيۡدَهُنَّ أَصۡبُ إِلَيۡهِنَّ وَأَكُن مِّنَ ٱلۡجَٰهِلِينَ
У: «Эй Роббим, улар мени чорлаётган нарсадан кўра мен учун қамоқ маҳбуброқдир, бу(аёл)ларнинг макрини мендан Ўзинг нари қилмасанг, уларга мойил бўлиб, жоҳиллардан бўлиб қоламан», – деди.
▫️Юсуф Сураси 33-оят
Канал: @Myy_quran