Ўзбек тилининг нақадар гўзал ва бой тил эканлигини Тарлоним шеърида ифодалашга уриндим.
Ўқинг, мазза қилинг.
ТАРЛОНИМ
Кишнаб тургин тишларинг,
Ҳеч синмасин тарлоним,
Урган улкан юрагинг,
Тез тинмасин тарлоним.
Шоирлар бўлса топқир,
Оёқларингдир чопқир,
Сени бегона душман,
Ёв минмасин тарлон*им..
Сенинг тенгингмас ёби*
Табақангданмас чўбур*
Қаробайир*га дўст бўл,
Асов*ларга юзни бур.
Байталларнинг кўнглини,
Ҳушомад-ла овлаб юр,
Қулун*лару тойчоғ*инг,
Ўксинмасин тарлоним.
Ўзим сенга дўст бўлдим,
Эсла ғўнон*лигингда,
Порлаб кетди кўзларим,
Ёд эт дўнон*лигингда.
Фахрландим сен билан,
Улкан тўлон*лигингда,
Бегоналар ёлларинг,
Таролмасин тарлоним.
Сен айғир*сан бир тўда-
Уюр*ни қил ҳимоя,
Жасоратинг адиблар-
Қилиб берсин ҳикоя.
Умринг топмасин таллон*-
Чоғингда ҳам ниҳоя,
Сенга ғанимлар эгри,
Қаролмасин тарлоним.
Кезиб юрсанг агарда,
Бедов* бирла чаманлар,
Ҳамроҳ бўлсин арғумоқ*,
Жийтон* тўриқ*, саман*лар.
Чагир*, чавкар*, бурул*ни,
Чавандоз бўлса танлар,
Демам кунингга жийрон-
Яролмасин тарлоним.
Сенинг бирла кезмоққа,
Ҳар инсонда бор майл,
Ранжимагил қорнингдан-
Боғлаб қўйсам босмайил*
Қуюшқон*дан чиқмагил,
Сулуқ*қа хожат бор бил,
Кўролмаса ёғийлар-
Кўролмасин тарлоним.
Ўхшамайсан йўрға*га,
Менгизмайсан дўққи*га,
Улар ўхшар қирларга,
Сен ўхшайсан чўққига.
Дуодаман тойчоқ*лар-
Туққан бия*нг хаққига,
Юрагингда битта ҳам-
Дард қолмасин тарлоним.
P. S:Шеър учун изоҳли луғат:
Қулун – отнинг янги туғилганидан бир ёшгача бўлган боласи.
Тойчоқ – отнинг бир ёшдан икки ёшгача бўлган боласи.
Той – икки яшар боласи.
Ғўнон – уч яшар от, айғир.
Дўнон – тўрт яшар от.
Тўлон – беш яшар от.
Айғир – 3-4-5-6-7 ёшли эркак от.
Чирға – олти яшардан ошган от.
Толлон – 1) 12 ёшли от; 2) жуда кексайиб, мункиллаб қолган чолни ҳам баъзи жойларда шунақа дейишади.
Қирчанғи – қариб қолган от.
Байтал – ёш урғочи от.
Бия – туққан ва бўғоз урғочи от.
Йилқи – отлар подаси, галаси.
Уюр – ораларида бир айғири бўлган биялар тўдаси.
Ёби – насли паст от.
Чўбур – хашаки от.
Байир – маҳаллий шароитга ўрганган жайдари от.
Қорабайир – бели текис ва кенг, кўпинча тўриқ ёки саман от.
Тарлон – ола тарғил, чавкар от.
Тўриқ – қора-қизил, тўқ тусли жийрон от.
Жийрон – қизғиш-малла от.
Саман – оч малла, сомон ранг от.
Самантўриқ – саманга, маллага мойил рангли тўриқ от.
Бурул – холдор кўкиш от.
Чавкар – ола-була, қора холли, хол-хол от.
Чагир- кўзида оқи бор от.
Асов – минги бўлмаган, хали минишга кўникмаган от.
Бедов – учқур, ўйноқи от.
Йўрға – минганда худди мошинадан кетаётганидек текис, силлиқ юрадиган от.
Дўққи – йўрғанинг акси, юрганда устидаги одамни силкитиб юрадиган от.
Арғумоқ – жуда чопқир от.
Тулпор – наслдор, чопқир, учқур от.
Хос тулпор – боқилган, чиниққан, узоқ сафарларда юрган, пойгада пишган, наслдор от.
От абзаллари:
Босмайил – отнинг қорнидан эгар билан қўшиб боғланадиган тасма.
Қуюшқон – эгар отнинг боши томонига кетиб қолмасин учун, унинг думи остидан ўтказиб эгарга боғлаб қўйиладиган арқон.
Узанги – оёқ қўйиб миниш ва эгарда мувозанат сақлаш мосламаси.
Тизгин – отнинг сулуғига ва нўхтасига боғланган арқон. Отни мингач у чавандознинг қўлида бўлади. Унинг синоними – жилов.
Сулуқ – отнинг оғзига тиқилган темир мослама. (“От бошига иш тушса сулуқ билан сув ичар, йигит бошига иш тушса этик билан сув кечар”)
@A_meshayan
22:53-03.11.2024
Абдураҳмон Мешаян
#Яшириб_рашким_шеъри_тарихи
Юқоридаги #Яшириб_рашким шеърим туғилишига сабаб бўлган воқеани менга бир аёл айтиб берган.
"Ўн беш йил фарзанд кутдик.
Бўлмади.
Охири эримни уйлантирдим.
Қизни ўзим топдим.
Тўй қилдик.
Меҳмонларни кутиб олиш, кузатиш, қудаларнинг хурматини жойига қўйиш, ҳаммаси зиммамга тушди.
Ўта хурсанд эдим.
Чунки эримни жуда севардим.
У фарзандли бўлишини ўз нафсимдан устун қўйдим.
Эрни уйлантирган, қиз топган, меҳмонларни кутган ўзим бўлдим.
Ҳаммасига чидадиму аммо уларни чимилдиққа кузатганимдан кейин шилқ этиб йиқилдим.
Хушдан кетдим.
Кундошим билан эримнинг ҳозир беш фарзанди бор.
Улар менинг ҳам фарзандларим.
Эримни севаман.
Эрим ҳам мени кундошимдан кўпроқ севади.
Шунинг учун ҳам рашкимни яшираман боз устига кундошим ҳам синглимдек бўлиб кетган".
P. S: Шеър қани деб сўраганлар топилади барибир.
Шу постнинг тепасида турибди.
@A_meshayan
#Яҳё_Синварнинг_ижобат_нияти
"Душман беролгувчи-
совға энг катта,
Мени ўлдирмоғи-
Бўлар албатта.
Ўлмоқлик шарафдир Роббим йўлида,
Шаҳид бўлмоқчиман душман қўлида.
Эллик тўққиз ёшга кирибман жўра,
Коронавирусдан ўлгандан кўра-
Мени ўлдирсайди ғаним зарбаси,
Ф-16 номли қирув бомбаси.
Бахстсиз ҳодисага учраб ўлмоқлик,
Юрак хуружи ё инсульт бўлмоқлик,
Мен учун орзумас мен юртим тараф,
Оддий ўлим эмас шаҳидлик шараф".
Шаҳид Яҳё Синвар етдинг ниятга,
Ибрат бўлиб бутун инсониятга.
Умринг жуда гўзал топди ниҳоя,
Ўлдинг Ватанингни қилиб ҳимоя.
@A_meshayan
23:44-23.10.2024
Абдураҳмон Мешаян
🇺🇸Green Card anketasini to'ldirish aslida BEPUL
⚠️Faqat sizdan ingliz tilini bilish va anketa to'ldirayotganizda maxsus ko'nikma va e'tiborli bo'lish talab qilinadi.
🚫Samarqandga borish shart emas.
📄 Kerakli xujjatlar: oddiy fuqarolik pasport yoki ID karta (Zagran pasport shart emas, 2022-yildan) va yana maxsus green card uchun rasm talab qilinadi.
⛔Firibgarlardan ogoh bo'ling!
💡 Agar sizda xorijga chiqish pasporti yoʻq boʻlsa hozirdan olib qoʻyishni tavsiya qilamiz.
⏰Arizalar 5-noyabrgacha qabul qilinadi.
Batafsil ma'lumotni telefon yoki telegram orqali olishingiz mumkin.
📞+998911996393 @Okmirzaev Dostonjon
“ЎЗБЕКСИМОН" КОТИБА
Қўнғироқ айладим бир ташкилотга,
Ўтақолай энди бор тафсилотга.
Забоним ўзбекча салом айтарди,
Лек котиба русча жавоб қайтарди.
Нима хам дер эдим, бўлмай қўпол, тўнг,
Мен хам бундай ажиб жавобидан сўнг,
Русчада англатсам ўз муддаоим,
Гўшакдан бир овоз келди мулойим:
Бугун иш кўп эди, жуда хам толдим.
Ўзбекча гапиринг, тушунмай қолдим.
@A_meshayan
08:32-01.11.2017
Абдураҳмон Мешаян
ГУЛЛАСА АНЖИР
— Сўз берди, Олрич.
— Нима деб, афандим.?
— «Анжир дарахти гуллаганда келаман» деди.
— Аммо, афандим…
— Биламан, Олрич, жим бўл!
Ўғуз Атай
@MuhammadAkbarAzim
***
Бағринг жаннатидан қилма бадарға,
Ишқим чўқимасин фироқдек қарға.
Ширин кулмоғингга жоним садаға,
Жоним биз иккимиз узилмас занжир,
Мен сендан кечаман гулласа анжир.
Сен мени қўйгансан эсдан оғдириб,
Булоқдек энг шаффоф меҳринг ёғдириб.
Дунё ғалваларин бир четга суриб,
Севишайлик ғаним алжиса алжир,
Мен сендан кечаман гулласа анжир.
Ҳиёнат қилмоғинг мумкинми дема,
Садоқатга қулман ич-этим ема.
Чўкмагай биз минган бахт деган кема,
Дард бўриси сенсиз лек ичим ғажир,
Мен сендан кечаман гулласа анжир.
Қучоғимдан кетма киргунча фажр,
Ошиққа энг олий жазодир хажр.
Вафо тожин тақиб тўплайлик ажр,
Айрилсак Арш титраб Хақ биздан ранжир,
Мен сендан кечаман гулласа анжир!
@A_meshayan
13:54-19.10.2024
Абдураҳмон Мешаян
Ўтиб кетди менинг бундай кунларим.
Алҳамдулиллаҳ.
16 йил даъват, 16 йил қўрқув ва охири натижа.
Онам бир ярим йил илгари муслима бўлгани.
Беҳисоб шукр
22 йиллик ижод хақида
Юзингиздан кулгу аримасин.
Ҳозир ҳаммага қийин.
Бироз кайфият улашгим келди.
#ТАҚИЛЛАТАР_ЭШИГИМ_БИТТА!
Мен шу қадар бахтсизман ё Раб,
Гуноҳ қилиб қалбим толмади.
Келдим яна мададинг сўраб,
Бошқа борар ерим қолмади!
Қалбим кўмирданда қорайди,
Сўнг кенг ризқим буткул торайди.
Нетай дил Уйингда яйрайди,
Бошқа борар ерим қолмади!
Кўнглим эмас қаро ниятсиз,
Мен шу қадар чиқдим уятсиз.
Гарчи феълим сура, оятсиз,
Бошқа борар ерим қолмади.
Шайтон қўлларимдан етаклаб,
Кўп гуноҳ қилдирди эрмаклаб.
Иймоним ҳам қолди эмаклаб,
Бошқа борар ерим қолмади.
Боғламасанг нафс ҳам бир итда,
Тақвоимга ташланар четда.
Тақиллатар эшигим битта,
Бошқа борар ерим қолмади.
Сени йўқлаб борсам арзирда,
Бомдодда, пешинда, асрда.
Шомда ҳуфтонда ва ҳозирда,
Бошқа борар ерим қолмади.
Оғир-оғир дардга чалиниб,
Шифо Каломингга талпиниб.
Ҳузурингга келдим ялиниб,
Бошқа борар ерим қолмади!
@A_meshayan
23:17-21.05.2023
Абдураҳмон Мешаян
Бугун пешинга "Ракат" масжидига бордим.
Доим масжиди бор маҳаллаларда яшайдиганларга ҳавас қилганман.
Чунки ўз уйим масжиддан анча узоқ.
Шу уйни ким олади билмадиму агар масжидга чиқишга ҳарис одам бўлса омади келибди.
@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
#КИЧКИНА_ОНА
Хотира сандиғин онгим ясайди,
Бағрингда ухлардим доим тинчгина.
Мендан баланд эдинг, бўйинг пасайди,
Мен катта бўлдим, сен бўлдинг кичкина.
Болалик чоғимни эсламай қандоқ,
Таом ердим ҳар ён ушоқлар тўкиб.
Кексайгач энди сен тўкяпсан ушоқ,
Оёғинг остидан терай тиз чўкиб.
Кеча заифгина чақалоқ эдим,
Оғзимга тутардинг гоҳ асал, гоҳ сут.
Бугун эса қара мен олиб келдим,
Истасанг қовун е, истасанг е тут.
Ташвишинг йўқ эди ёшлик пайтимда,
Мени кийинтириб қўйишдан бўлак.
Меҳрибоним сенга бу бир қайтимда,
Мен оляпман энди сен учун кўйлак.
Эсимдан чиқмаган гоҳ оч қолганинг,
Шунда ҳам доимо мени тўйдириб.
Тўкилган тишларинг ўрнига санинг,
Ҳизмат қилай энди тишлар қўйдириб.
Юришни ўргатдинг қўлларим тутиб,
Сўнгра дадил-дадил ташладим қадам.
Эндичи сен менга суяниб қолдинг,
Вафот этиб кетгач бечора дадам.
Ҳаммаси ўзгариб кетди онажон,
Мендек фарзандингни ўйлаб кўп толдинг.
Улғайдим ва ўсдим чинордек ишон,
Сенчи ёш болага айланиб қолдинг.
Бирга кезадирмиз боғларни ҳали,
Ғазаблансанг мени сўксангда майли.
Тирик бўлсанг бўлди овқат маҳали,
Ерга ушоқларни тўксангда майли.
Сочларинг оқаргач экмайсан экин,
Ҳовлида етим сен нон ёпган тандир.
Ёшинг ўтгач жуда ўзгардинг лекин,
Меҳр тўла кўзинг ўзгармагандир.
Устимдан кулмасин ағёрлар яна,
Бу телба орзудир яхши биламан.
Айрилиқ ёмондир сен билан она,
Бир кунда ўлишни орзу қиламан.
Сен ўтсанг мен бундан топмасам хабар,
Мен ўлсам бу сенга бўлмаса аён.
Ва лекин жаннатга етгунга қадар,
Иккимизнинг қабр бўлса ёнма-ён.
Хотира сандиғин онгим ясайди,
Бағрингда ухлардим доим тинчгина.
Мендан баланд эдинг, бўйинг пасайди,
Мен катта бўлдим, сен бўлдинг кичкина...
@A_meshayan
10:24-12.09.2023
Абдураҳмон Мешаян
ОТА ХУРМАТИ.
Катта амалдор у, шаҳдам одими,
Оғзига кўз тикар кишилар юзлаб.
Қўлин қовуштириб хар бир ходими,
Бир дўқ урса қолар қўрқувдан музлаб.
Салобати босиб хаттоки посбон,
Унинг қаршисида титрайди дағ-дағ.
Аммо золим эмас, муҳтож сўрар он,
Берар хисобидан кўчириб маблағ.
Аммо шомдан сўнгра уйига етса,
Қошларин чимириб ўшқирар бир чол:
"Бор молларга қара адашиб кетса,
Қўлимда ўласан, далага йўқол".
Амалдор буйруқни бажармагунча,
Чой хам ичолмайди ош хам еёлмас.
"Дада, энди келдим, шоширманг бунча,
Моллар меникику асли, деёлмас.
Хорижлик дўст хайрон бўлмагил бу дам,
Ўзбекнинг отага хурматидир бу.
Ота учун ўғил кичкина одам,
Катта амалдордир ваҳоланки у.
21:47-24.04.2019
Абдураҳмон Мешаян
Қўрқув ёмон.
Яқинингни, жигарингни ҳимоя қилолмасанг, ёмонлардан асраёлмасанг, хавотирда эканингни билдирсанг нафратига учрасанг...
Қўрқув ёмон, қўрқув ёмон, қўрқув ёмон,
Ўз жигаринг кетиб турса гумроҳ томон.
Мен ожизман уни ёмон одамлардан,
Буюк Роббим ўзинг сақла эсон-омон...
Мен кибридан ҳануз лолман, ҳануз ҳайрон,
Дил Каъбамни бир гап бирла қилди вайрон...
Амийн
@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
#Эрга_тегмоқдадир_йигитлар"
"Нар"*лигин унутиб "мода"*га,
Бошин эгамоқдадир йигитлар.
Бу айланиб бўлди модага,
"Эрга тегмоқдадир йигитлар".
Дучор бўлиб мазаҳ тошига,
Дардни сотиб олиб бошига.
Момосининг теп-тенгдошига,
"Эрга тегмоқдадир йигитлар".
Эркакка айланиш ўрнига,
Мардликка шайланиш ўрнига.
Қарангки уйланиш ўрнига,
"Эрга тегмоқдадир йигитлар".
Нафси келгач иймондан ғолиб,
Халқ ичинда уятга қолиб,
"Альфонс" деган унвонни олиб,
"Эрга тегмоқдадир йигитлар"
Учиб дунё ҳойй-ҳавасига,
Қулоқ солмай виждон сасига.
Бувисининг дугонасига,
"Эрга тегмоқдадир йигитлар".
Кўппак мисол бўйсуниб хуриб,
Ётса ётиб, тур деса туриб.
Бойлик учун ордан юз буриб
"Эрга тегмоқдадир йигитлар".
Қиз ўйлайди: "Топдим ландовур"
Йигит ўйлар: "Бой-ку хайтовур".
Бир зумгина қилмай тафаккур,
"Эрга тегмоқдадир йигитлар"
Қайнотам "ДЖИПП" олиб берар деб,
Қасрдек уй солиб берар деб.
"Даюсликнинг тожи"н кийиб кеб,
"Эрга тегмоқдадир йигитлар"
Ололмагач шайтонин енга,
Яширгандай кир қўлни енгга.
Э, вох дўстлар онаси тенгга
"Эрга тегмоқдадир йигитлар"
Инсонийлик қолмай куйланиб,
Маймунгами қолдик айланиб?
Бу замонда қизлар уйланиб,
"Эрга тегмоқдадир йигитлар".
Нар*-эркак қуш,
Мода*-урғочи қуш.
@A_mashayan
2009-15:13-09.01.2015. Абдурахмон Мешаян
#Яшириб_рашким.
(бир аёл ишқи)
Битар дорилфано дорилбақода-
Фирдавсда келар сен-ла учрашгим.
Меҳрим-хижоблидир, ишқим-тақвода,
Гоҳи кўзларимдан тошириб ашким,
Мен сени севаман яшириб рашким.
Қайдан олдинг бундоқ муаттар хидни?
Тарк қилиб байраму базму жамшидни.
Бағрингга ол дея порлоқ хуршидни,
Кўксинг самосига келар жойлашгим,
Мен сени севаман яшириб рашким.
Қучоғингдан айро ёта олмасман,
Сансиз бир қултум сув тота олмасман.
Сени отилсамда сота олмасман,
Қайноқ ишқим келар сен-ла пойлашгим,
Мен сени севаман яшириб рашким.
Ишқсиз қувонч майда, дардим калондир,
Қалб бойлигим талош, мулким талондир.
Далдангсиз аҳволим фалон-фалондир,
Кўнглинг тахти учун келар курашгим,
Мен сени севаман яшириб рашким.
Роббим мукофот деб шу бардошимга,
Сени маҳрам қилиб берди бошимга.
Ўлсам ёздириб қўй қабртошимга:
Сенга сакийнатни келиб улашгим,
Бутун умр севдим яшириб рашким.
@A_meshayan
22:47-02.11.2024
Абдураҳмон Мешаян
#iqror
• Kichkina ona
🎙️ Javohir Kamoliddinov o’qidi
Muallif: Abdurahmon Meshayan
#ishq
• Gullasa anjir…
🎙️ Javohir Kamoliddinov o’qidi
Muallif: Abdurahmon Meshayan
БУНЧА УЯЛМАСАНГ ЎЗБЕКЛИГИНГДАН?
Майли, саккиз тилни билганинг яхши,
Хорижий юртларда бўлганинг яхши.
Аммо, бир ишинг деб ўлганинг яхши,
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?
Минг йил чирансангда сендан чиқмас рус,
Сочингга берсангда бўяб сариқ тус.
Товуққа ҳам тақлид қиларми товус?
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?
Хўп, замонавий бўл, тўплагин олтин,
Сен ўхшаш истаган ўшал зотлар чин.
"Бисмиллоҳ" ҳам айтмас таомдан олдин,
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?
Сенинг бобонг Темур! Грозный эмас,
Сен "чистый" миллатсан "грязный" эмас.
Руслар учун "мразь"сан, ўзбек учун "мараз",
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?
Сен учун отанг "пахан", онанг "мамашка",
Мойчечак ҳам сен учун оддий "ромашка".
Ўзи "қўй" экансан, йўғе "барашка",
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?
Бу кетишда охир сендайин нокас,
Ислом динидан кечиб чўқинмасанг бас!
Виномиш қўлингда шароб, мусаллас.
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?
Жуда димоғдорсан инглизлардек,
Дидинг ҳам нозикдир танноз қизлардек.
Сўзлашга уялма ҳудди бизлардек,
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?
Миллатчимасман-у учига чиққан,
Бу ифлос одатинг айт кимдан юққан?
Сени Наташамас, Ҳалима туққан!
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?
Масхара қиласан дўппи саллани,
"Колыбель" атайсан ҳатто аллани.
Қўй гўштига қўшиб ейсан "салани"
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?
Сен учун ўзбекнинг ҳаммаси "харип",
Бизлар бобоймишмиз қолганмиз қариб.
Гитлер ҳам қолмаган бунча ўзгариб,
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?
Етти ёшга тўлди фарзандинг Қудрат,
Ҳалигача уни қилмадинг суннат.
Падарингга эмас, ўзингга лаънат!
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?
Сени ким деб атай, бир ажнабийми?
Бир сен ижобий-у, ҳамма салбийми?
Алишер дейми ё, Алёша дейми?
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?
Дейсан "уч юз кўкин" сенга тўларман,
"Напиши мне стих" , мухлиси кўпман.
Сендай отарчига шеър ёзиб бўбман!
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?
Ўзбеклар ёввойи "дикий" деяпсан
"Ромкангдан" чиқяпсан", "дерзкий кетяпсан"
Уятсиз! Ўзбекнинг нонин еяпсан,
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?
Бор, бошқа безовта қилмагин мани,
Ўзбекча сўкиш ҳам уволдир сани,
Ёнимдан тур йўқол! пашол на... қани,
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?
Майли, не қилсанг қил, тинч ҳам қўяйлик,
Фақат ўлсанг айтчи, қандай кўмайлик?
Ё санинг қабрингга хоч ўрнатайлик?
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?
Тилим қичийдида, шоирнинг шеъри,
Ёлғондан наридир, алдовдан бери,
Ўрис бўлмаганку, онангнинг эри,
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?
@A_meshayan
21.10.2014
Абдураҳмон Мешаян
ЎЛИК ТИЛ
21-октябр тил байрамига
"Памперс" енгди "шимматаглик"ни,
"Корзинка"га айланди сават.
Кўринг энди бу кўргуликни,
"Очеред"га жой берди "навбат".
Келганми ҳеч хаёлингизга
"Тушлик" ўлиб тирилмиш "обед".
Деманг берган саволингизга,
"Жавоб" йўғу лекин бор "ответ".
Чарм" ўлиб туғилди "кожа".
"Луна" бўлди осмондаги "ой"
"Юз" нетади уларда "рожа"
Маддоҳ"лар хам "подхалим" вой-вой
"Волида"сиз ғариб бу луғат,
Бойигандир "мамашка" билан.
"Мойчечак"мас кўлига албат, Совға тутай "ромашка" билан.
Бузилётган тил минорасин,
Қандоқ тиклар филолог-меъмор?
Ўз касбининг номи хам ахир,
Ўзбекчамас, тилшунос ҳеч бор?
Тилимизнинг бошини ея,
Соя эмас русга бўлдик "тень".
Овқатингга қўшиб е дея,
Давлат қўйгач шу халққа "хрень"...
Р.S. Хрень-Таомга қўшилиб ейиладиган ўсимлик номи
@A_meshayan
11:30-09.02.2019
Абдураҳмон Мешаян
Гуноҳкор йўқ каминанинг шаҳсичалик.
Ёлғон борми нодонларнинг баҳсичалик?
О онажон сенга фойдам тегдимикин,
Оёғингни иситган ул махсичалик?
@A_meshayan
2010-йил
Абдураҳмон Мешаян
Бир кун Падари Бузрукворимизни жуда соғиндим. Кўргим келди, ҳар ерга қарадим, яшаган уйларига кирдим, расмларига қарадим, кўнглим таскин топмади. Кейин болаларни мошинага солдим, "юринглар, бир жойга бориб келамиз" дедим. Ёшликларида биздан узоқроқ, Қирғизистон чегарасига яқин жойга қатнаб, биттаси дарё бўйида, яна биттаси канал бўйида бўлган иккита дўконда ишлагандилар, ўша тарафга қараб юрдим. Бирисини умуман топа олмадим, у ерлар бузилиб ўрни боғ бўлиб кетибди, иккинчисини қидириб йўлга тушдим. Жойни топдим, аммо, дўконни топа олмадим. У дўкон ҳам бузилиб, ер билан текис бўлиб кетибди, фақат бетон жуда қалин- бақувват экан, фундаментлари қолибди. Ўша жойда тўхтаб, жим қолдим. Озгина Қуръон тиловат қилдим, дўкон изини кўриб, дадамни кўргандай бўлдим. Болалар бироз ўйнаб, айланиб юрди, мен эса хаёл суриб ярим соатлар ўлтирдим...
Бу ўзимнинг бошимдан ўтган кичик бир воқеа. Сизга айтганим сабаби– отаси борлар эртага қидириб, изларига қараб қолишдан аввал, бугун ўзларига қараб олинг дедим...
Салим Аюбий
#Шаъбон_ал_Далу
Яҳуд ёққан оловда бу қандай жазо бўлди,
Ўн тўққиз ёш йигитча ёнганча қазо бўлди.
Шаҳид кетган одамга жаҳаннамда нима бор,
Умид шуки диндошим, жаннатга аъзо бўлди.
Ҳамал ўтди, ҳут ўтди, ортда қолди сумбула,
Ёнғин ичра гоҳ ақраб, гоҳида жавзо бўлди.
Куйган вужуд қўйилди она замин бағрига,
Ўсиб-ўсиб армоннинг бўйлари фазо бўлди.
Доимгидек кофир шод, Мўмин солганидан дод,
Қалбим каъбаси бирла бузилган авзо бўлди.
Шўрлик Шаъбон укама, шаҳидлик шаробини-
Ичмай ўлган на Форуқ ва на Муртазо бўлди.
Гўёки жангдан қочган қўрқоқ аскар мен бўлдим,
Ёв қўлида хор бўлган волидам Ғазо бўлди...
@A_meshayan
19:19-16.10.2024
Абдураҳмон Мешаян
БЕЛАВЗЛИК ЮКИ
Борган сари ич-этимни ер,
Манглайимдан чиқар совуқ тер.
Сен хам энди мусулмонми дер,
Бажарилмай қолган ваъдалар.
Энди бўлиб қолдинг бетавфиқ,
Ул машҳур ҳадисга мувофиқ,
Дер: Сен мўмин эмас мунофиқ,
Бажарилмай қолган ваъдалар.
Юрагимни кемирди еди,
Бугуним дард, ўтмиш бахт эди.
Юр дўзаҳга марҳамат деди,
Бажарилмай қолган ваъдалар.
Лабдан табассумни аритди,
Қўрқувдан қалбимни хоритди,
Ўттизга кирмасдан қаритди,
Бажарилмай қолган ваъдалар.
Лек бажариб тақдирга кўнгум,
Сўнгра ширин хаёлга чўмгум.
Сизни "халол лафз" қилиб кўмгум,
Бажарилмай қолган ваъдалар.
@A_meshayan
22:12-12.11.2018
Абдураҳмон Мешаян
#Ўн_йил_аввалги_шеър
Бу шеърни ёзганимга 10 йилдан бироз ошибди.
Ўша вақтлардаги ибодатга ихлосимни, эътиқодимни соғинаман. Ҳозир... кўп нарса ўзгарган.
Шеър Аллоҳга нола қилиб ёзилган бандасига аталмаган.
#Севган_эмасман!
Сенинг кимлигингни билмас эдим мен,
Дунёни назарга илмас эдим мен.
Бир умр Ўзингга ошиқ қилдинг сен,
Ҳеч кимни Сенчалик севган эмасман!
Ўн олти ёшгача асов тулпордек,
Жиловсиз яшадим, бахтсиз эдим лек.
Сени танидим-у дардга қўйдинг чек,
Ҳеч кимни Сенчалик севган эмасман!
Мендан юз ўгирма, ёлворай минг бор,
Мен бир қулингдирман марҳаматга зор.
Сенданда чиройли, гўзалроқ ким бор?
Ҳеч кимни Сенчалик севган эмасман!
Отамданда менга азизсан Ўзинг,
Онамданда менга азизсан Ўзинг.
Менга бахт “Розиман” деб айтган Сўзинг
Ҳеч кимни Сенчалик севган эмасман!
Сенинг хаёлингда юрарман доим,
Сен-чун тўғриларман хулқ-у чиройим.
Хатто Исминг айтмай ичмайман чойим,
Ҳеч кимни Сенчалик севган эмасман!
Даъюс эмасман-у, истайман шуни,
Хамма севса эди чин дилдан Сени.
Фақат ёлвораман, Сен хам сев мени,
Ҳеч кимни Сенчалик севган эмасман!
Дўстларим дер: Тек тур, шошмагин доим,
Бунчалар хаддингдан ошмагин доим.
Энди улар билиб қўйсин Худойим:
Ҳеч кимни Сенчалик севган эмасман!
@A_meshayan
20:23-20-05-2014
Абдураҳмон Мешаян
#Мендан_олдин_дўстимга_бер.
Кумушга қилгум қаноат,
Ҳалол олтин дўстимга бер.
Берар бўлсанг бахт-саодат,
Мендан олдин дўстимга бер!
Аямасдан ҳимматингни,
Кўрсатиб зўр қудратингни.
Ўшал саккиз жаннатингни,
Мендан олдин дўстимга бер!
Қилмай унга ғазабларни,
Қимматбахо маркабларни,
Унвонлару мансабларни,
Мендан олдин дўстимга бер!
Тўплаб савобнинг конини,
Икки азиз инсонини,(ота-онасини)
Хажга элтмоқ имконини,
Мендан олдин дўстимга бер!
Қиёмтда Қозилигинг,
Билган мендек қулвачча дер.
Гўзал Роббим Розилигинг,
Мендан олдин дўстимга бер!
P. S: Дўстимнинг хаққига дуо қилсангиз.
@A_meshayan
22:31-23.09.2024
Абдураҳмон Мешаян
УКА ЎТИНЧИ...
(Битмаган ярам, ўз дардим, оғриқли нуқтам)
Азоб ўтиб кетди жони-жонидан,
Хоритди, қаритди, инингизни ғам.
Жунжикдим қаҳрингиз қахратонидан,
Меҳрингиз қуёши иситмай оғам.
Дард зулукдек ичур укангиз қонин,
Юрак сандиғимдан армон топилмиш.
Сиз узгач силаи рахм арқонин,
Бехиштнинг эшиги бизга ёпилмиш.
Мен остонангизда чўксам хамки тиз,
Бермайсиз ижозат кирмоқларимга.
Дастимиздан йиғлар Она Дарёмиз,
Нечун кўз тегди деб ирмоқларимга.
Ич-этин надомат қайғу қурти еб,
Дард оғирлик қилиб бўлганча карахт.
Ниҳолларим нечун беоқибат деб,
Қуриб битмоқдадир ул Ота Дарахт.
Умрим шоми яқин жон оғажоним,
Хар оқшом соғинчдан йиғлаб ётурман.
Алвон хуршид мисол, узилса жоним,
Уятдан қизариб мен хам ботурман.
Айтингчи сиз мендан юз бурсангиз ҳам,
Дилингизни соғинч тиғламасмикин?
Умрим бомдодида опичган оғам
Умрим хуфтонида йиғламасмикин?
Тоат булоғида қалбингизни ҳеч,
Фаришталар билан чайишмадингиз.
Мен сизга Мусодек меҳрим бердим-у
Сиз менга Хорундек қайишмадингиз...
Сиз силаи рахм қилгунгача то,
Чидайман санчсада қайғулар нишин.
Фақат..
Хобилдан ўч олиб қилгандек хато,
Такрор айламангиз Қобил қилмишин.
@A_meshayan
25.01.2017.
Абдураҳмон Мешаян
#Iltimos_tarqating!
Assalomu alaykum va rohmatulloh
Esingizda bo’lsa hech kimi yo’q bir bemor singlimizga hayriya uyushtirgandik. Allohni izni bilan kerakli mablag’ to’plangandi. Bugun yana shu singlimiz yordamga muhtoj. Ahvoli og’ir, sahar kasali kundan-kunga vujudini yemirib boryabdi(bundan avvalroq operatsiya bilan barmog’ini kesishgan edi). Ahvoli kundan kunga yomonlashib boryabdi. Davolanishi uchun hozir yetmayotgan mablag’ 30 mln
Shu singlimizga yordam qilaylik azizlar. Ko’pchilikka hech narsa emas. Ba’zida bir o’tirishda nafsimiz uchun 100, 200 mingni ko’rdim demaymiz. Doimiy sarflaydiganimiz kundalik harajatlar ichida Bir insonning hayotda qolishi uchun ham yordamingizni ayamang, iltimos sizdan
Qancha tushganini bilib turish, hisobini berish uchun o‘zimning karta raqamimni qoldiraman:
9860 0101 1355 7218
MIrzaubaydullayev Davronbek
Telefon raqamim:
99-988-94-65