a_meshayan | Неотсортированное

Telegram-канал a_meshayan - Abdurahmon Meshayan

4278

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Подписаться на канал

Abdurahmon Meshayan

​​#AЁЛ #ҲАМ #ОДАМ...

Қадрини билмаслар, гарчи ёридан-
Руҳсат сўрамасдан босмайди қадам.
Ортмайди дала, иш, уй, рўзғоридан,
Ахир эркак каби аёл ҳам одам.

Бизникилар уни "ўўўв" деб чақирар,
Французлар эса атайди мадам.
Денгизни кўрмасдан элликка кирар,
Ахир эркак каби аёл ҳам одам.

Бизнинг юртда унга масжид ҳам ёпиқ,
Гоҳи Қадр куни, очиқдир бир дам.
Ўқитмай қўйишса йиғлайди пиқ-пиқ,
Ахир эркак каби, аёл ҳам одам.

Чўзарлар ўз хаққи бўлган маҳрини,
Эри уриб-тепса бермасдан ёрдам-
Отаси кет дея, ўртар бағрини,
Ахир эркак каби аёл ҳам одам.

Аёл зулм ичра қолган Ироқдир,
Эри эса гўё золим бир Саддам.

Ором олмоқликдан буткул йироқдир,
Ахир эркак каби аёл ҳам одам.

Севиб қолса гуноҳ, ошиқ бўлса айб,
Шарманда бўлмасин дейдида дадам.
Ишқин ичга ютиб, жииим яшайди хайф,
Ахир эркак каби аёл ҳам одам.

Ит билан сайр қилса ҳеч ким хайронмас-
Лондонлик бир киши кеч тушгач бир дам.
Бизда хотин наҳот хайвончаликмас,
Ахир эркак каби аёл ҳам одам.

Эй эркак сайр айла аёлинг билан,
То белингда куч бор, токи сен бардам.
Сенга савоб бўлсин, Аллоҳдан тилан,
Ахир эркак каби аёл ҳам одам.


Дўстларинг ошинг еб, ғийбатинг қилар,
Биттаси йўқламас пулинг бўлмас дам.
Қадр-қийматингни хотининг билар,
Сен ҳам қадрини бил, аёл ҳам одам.

Унга беравергин меҳр-у муҳаббат,
Қара, туя янглиғ унда бор чидам.
Хотинин урмаган набий Муҳаммад(Алайҳиссалом)
Сен ҳам урма, ахир аёл ҳам одам.

@A_meshayan
23-36-05.07.2022
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Бибисора Туробова шеъри

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Нусайба_бинти_Каъб_розияллоҳу_анҳо

(Умму Аммора исмлари бизнинг диёрларда Насиба бўлиб урфга кирган)

Мен қаламга кўнглимни ёрдим,
Яна илҳом тутди қўлимдан.
Сўнг саодат асрига бордим,
Ва.. Нусайба чиқди йўлимдан.

Нусайба ким?  Ақлинг сарфла,
Қаҳрамонлик кўрсатган хотин.
Кумуш эмас олтин харфла,
Мухрлаган тарихга отин.

Уҳуд жанги борарди қизиб,
Ҳеч кимсада йўқ эди роҳат.
Ким чанқаса унга сув тутиб,
Кимдир олиб қолса жароҳат.

Қўяр эди ярасин боғлаб,
Толиқмасди бу ишдан сира.
Нусайба бу ярлақаган Раб,
Уҳуд жангидаги ҳамшира.

Камончилар алданиб қолиб,
Жанг етди деб ниҳоясига.
Ўз жойини ташлаб кетган дам,
Расулуллоҳ ҳимоясига-

Мардонавор чиқди Нусайба,
Ўйнатганча қилич қўлида.
Ўлмоққа ҳам рози бўлганча,
Набий ҳимояси йўлида.

Мусъаб ибн Умайр ўлгач,
Бир суворий унга ташланди.
Елкасидан ярадор бўлгач,
Бир лаҳзага кўзи ёшланди.

Ўғли Абдуллоҳ ҳам ичди сув,
Садоқатнинг улкан сойидан.
Нусайбачи билмасдан қўрқув,
Уҳуд куни ўн уч жойидан-

Жароҳатлар олди Набийнинг-
Тола сочи тўкилмасин деб.
Муслим қилса унга ҳўб ҳавас,
Мушрик юрар ҳасаддан ич еб.

"Уҳуд куни боқсам ўнг ёнга,
Нусайбага тушарди кўзим.
Қарасамда сўнг чап томонга,
Яна уни кўрардим ўзим"

Бу гапларни Расулдир айтган,
Ва чиқариб муборак сасин:
Деганлар: "Эй Нусайба сизнинг,
Оилангизни Аллоҳ сақласин".

Эй Нусайба онажон сизга,
Хавас қилмай бўлурми ахир.
Насиб этди бир хорлик бизга,
Сувимиз шўр,  ошимиз тахир.

Камдир бизнинг теримиз шилса,
Ёдламаймиз бирор бир сура.
Битта бадбахт чет элда қилса,
Пайғамбарни карикатура-

Қўлимиздан келмас ҳеч вақо,
Бисёрмизу кўпикмиз кўпик.
Ўлиб бўлган бизларда тақво,
Наҳот солсак дўзахга кўприк?

@A_meshayan
18:20-12.09.2024
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

#БУЛБУЛИМ.

Миттигина қушсан, ожизсан,
Боғ саҳнаси сенга азизсан.
Дунёдаги энг зўр ҳофизсан,
Дунё ҳалқ ҳофизи булбулим.

Боғ аро бор гуллар дасталаб,
Куйлаганинг куйни асталаб,
Сенга Тангрим берган басталаб
Дунё ҳалқ ҳофизи булбулим.

Ўзингдирсан ҳофизи замон,
Куйинг англар хар қандай инсон,
Таржимасиз хам бетаржимон,
Дунё ҳалқ ҳофизи булбулим.

Дунёдаку санъаткор бир тўп,
Халолининг пешонасин ўп,
Энг ашаддий мухлисларинг кўп,
Дунё ҳалқ ҳофизи булбулим.

Дунё экан бир уй армонли,
Куйинг шифо, куйинг дармонли.
Минг йилларким куйлайсан жонли,
Дунё ҳалқ ҳофизи булбулим.

Сеҳрлаган бутунлай мани,
Соҳир сасинг хамма-хаммани.
Билмадинг хеч фонограммани,
Дунё ҳалқ ҳофизи булбулим.

Сенга бутун жаҳондир Ватан,
Бердим мумтоз куйингга ман тан,
Сен бир ҳалқнинг ҳофизимас, Сан-
Дунё ҳалқ ҳофизи булбулим.

Камбағалнинг дардини куйлаб,
Лек фақат бой хизматин айлаб,
Юрмаганинг учун атайлаб,
Дунё ҳалқ ҳофизи булбулим.

@A_meshayan
2015-йил
Абдураҳмон  Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

#Абу_Дардо_розияллоҳу_анҳу_ва__қизи

Муовия халифа эди,
Бошқарарди араб элини.
Истар эди Абу Дардодек-
Зотнинг қизи бўлса келини.

Катта кетиб қаддин кермади,
Учрамади бирор таҳдидга.
Қизин Абу Дардо бермади,
Муовия ўғли Язидга.

Язид эди бақувват-моддий,
Турганида куёвлик хохлаб.
Абу Дардо ўз қизин оддий,
Бир йигитга қўйди никоҳлаб.

Нега бундай тутганлигин йўл,
Сўрашганда Абу Дардодан.
Жавоб берди қовуштириб қўл,
Қўрқиб фақат қодир Худодан:

"Қаср ичра яшаса қизим,
Қуллар қилса хизматин ботир.
Қай аҳолга тушарди дини,
Мен динидан олдим хавотир."

@A_meshayan
21:25-06.09.2024
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

ИншаАллоҳ яна бир янгиси...

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Qibrayda yashovchi Maʼpura opani takror operatsiya qilish zarur.

Shu yil may oyida jarrohlik amailiyoti oʻtkazilib, toz suyagiga qoʻyilgan protez olib tashlanib, vaqtinchalik protez qoʻyilgan edi.

Ayni paytda qo‘yilgan protezni tezroq olib tashlab, doimiy protez qoʻyilishi kerak.

Jarrohlik operatsiyasi uchun 49 million soʻm pul zarur.

“Ehsonning mukofoti faqat ehsondir”.

Azizlar, ahlingizdan ortgani boʻlsa, shu oilaga ehson qiling. Chindan haqdor, yordamingizga muhtoj…

Plastik kartalar:
UzCard Garant bank: 5614680305803450 Ro‘zihojiyeva Maʼpura.
UzCard SQB: 5614681628662979 Ro‘zihojiyeva Feruza (qizi).

Telefon: +998955950605.

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

#Ҳусайн_розияллоҳу_анҳунинг_шаҳид_қилиниши

Қотиллар билмайди муқаддас кунни,
Қилаверар гуноҳ-кабирасини.
Йўқса жума куни, Ашуро куни,
Ҳазрат Муҳаммаднинг набирасини-

Йўлдан озган Синан ўлдирармиди,
Унга қарши жирканч фитналар тузиб.
Отда туриб найза санчгач кўксига,
Отдан тушиб яна бошини узиб...

Мен минглаб чақирим сенданман йироқ,
Эй Ҳусайн қони оққан Карбало.
Нима қилиб қўйдинг эй аҳли Ироқ?
Шундан бери кетмас бошлардан бало.

Ҳусайннинг бошин узганга харом,
Фитна тузганга ҳам харомдир жаннат.
Унга қарши чиққан Куфа ноиби,
Убайдуллоҳ ибн Зиёдга лаънат.

Лек жазосиз қолмас бирор жиноят,
Золимнинг фарёди ёқар қулоққа.
Жозир деган жойда ўлдириб, бошин-
Бошлиққа элтишди солиб тобоққа.

Шу пайт судралганча кичик бир илон,
Кириб кетди Ибн Зиёд оғзига.
Кейин чиқиб келди унинг бурнидан,
Сўнг яна оғзига қайтди изига.

Бу хол этаверди тўхтамай давом,
Хали охиратда ортгай ғуссаси.
Ибрат олсин дея оқилу авом,
Куйдириб ташланди унинг жуссаси.

Ҳозир ҳам бисёрдир Ибн Зиёдлар,
Номларин халқ тахмин қилгани маъқул.
Дўзахда чекмай деб фиғон фарёдлар,
Қотил эмас бўлмоқ афзалдир мақтул.

Қотиллар билмайди муқаддас кунни,
Улар Аллоҳни ҳам солмас ёдига,
Йўқса жума куни,  Ашуро куни,
Ҳазрати Алининг зурриёдига-

Хужум қилармиди бир тўп жирканчлар,
Гўёки ишлари зўр фарзи айн.
Шеър тамом. Юрагим дамбадам санчар,
Юрагим заифдир Ҳазрат Ҳусайн.

@A_meshayan
18:33-29.08.2024
Абдураҳмон  Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Муоз_ибн_Жабал_адолати

Муоз ибн Жабалда,
Икки хотин бор эди.
Иккиси ҳам амалда,
Унга азиз ёр эди.

Энг ширин шароб дейин,
Хақиқатнинг шарбати.
Бир аёлидан кейин,
Иккинчисин навбати-

Бир кўринг келганида,
Ишлатганин маҳорат.
Нариги ёр ёнида,
Қилмас эди таҳорат.

Улуғ Шом диёрида,
Вабо тарқалган дамда.
Муоз икки ёридан,
Айрилиб қолди ғамда.

Ўша вақтда одамлар,
Жуда банд бўлганига.
Ё вабо келган дамлар,
Кўпларми ўлганига.

Муоз ибн Жабални,
Чақирганча сабрга.
Икки ёрингизни ҳам,
Кўйинг деб бир қабрга-

Маслаҳат берганларнинг,
Икки кўзи ёшланди.
Иккисин ўртасида,
Ортиқ қуръа ташланди.

Ажратилмади кумуш-
Қайси бири олтинроқ.
Қуръа чиққан аёли,
Гўрга тушди олдинроқ.

Доимо қилиб эъзоз,
Аёллари тирик пайт.
Улар ўлганда Муоз,
Ҳилоф қилармиди айт?

Адолат ўрнатмасдан,
Муоз нима ўрнатди?
Буни дин ўргатмасдан,
Унга ким ҳам ўргатди?

@A_meshayan
22:07-27.08.2024
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​АСМО РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲОНИНГ САБРИ

-Онажон одамлар қилди мени тарк,
На фарзандлар мен-ла ва на аёлим.
Умавийлар айтган молни олайми,
Тарқоқ бўлиб кетди буткул ҳаёлим.

-Ёмон банда бўлсанг ўшалар тутган,
Мол-дунёни бориб албат олардинг.
Йўлингдан қайтмагин ўлим яхшироқ,
Бу дунёда яшаб қанча қолардинг?

-Онажон мен жуда қўрқаман ўлгач,
Мени улар мусла қилишларидан.
-Қўрқма! Қўй оғриқни сезмас  сўйилгач,
Унинг терисини шилишларидан!

-Менинг бугунгача шудир маслагим,
Суянмадим асло дунёга рости.
Аллоҳ учун ғазаб қилди юрагим,
Қилинмасин дедим дин оёқости.

Сизнинг фикрингизни билмоқчи эдим,
Менинг басиратим бўлди зиёда.
Мени улар бугун ўлдиражаклар,
Сабр қилинг она,  ёруғ дунёда.

Сўнгра шаҳид бўлди гўзал Абдуллоҳ,
Хажжожнинг қўшини билан қилиб жанг.
Рози бўлди ундан Яратган Аллоҳ,
Жаннатда бўлмагай унинг ҳоли танг.

Қайғу шамоллари қолдилар эсиб,
Номуносибларга қолди тахту тож.
Ибн Зубайрнинг бошини кесиб,
Сўнгра халифага юборди Хажжож.

Халифа чорлади Асмони аммо,
Унинг ҳузурига бормади Асмо.
Шу он халифанинг оғзидан чиқди,
Амаллари каби битта гап расво:

-Келса келсин йўқса олиб келаман,
Ўзим ҳузуримга сочидан судраб.
-Аллоҳга қасамки шундай қилмаса,
Асмо деди бормам ўтирмам титраб!

Сўнгра бошқа бир  йўл қолмагач борди,
Асмонинг ёнига Хажжожнинг ўзи.
-Ўғлинг Ҳарам ичра мулҳидлик қилди,
Дегач қонга тўлди Асмонинг кўзи!

Асмо айтди: Ёлғон сўзладинг Хажжож,
Айтай каззобларга қилса ҳам алам.
Муҳожирлар ичра илк туғилганди,
Ҳамма билар менинг Абдуллоҳ болам.

Мусулмонлар шунда такбир айтишиб,
Мадинани юрган шодон тўлдириб.
Дўстинг икковингчи фитнага тушиб,
Хурсанд бўлябсизлар уни ўлдириб.

Аллоҳга қасамки ўзим туйганман,
Гўзал пайғамбарининг ширин сасидан:
"Битта қонхўр билан битта ёлғончи,
Чиқажакдир Сақиф қабиласидан".

Гувоҳи бўлдимки қолмади махфий,
Кимнинг кимлигини сезди бу юрак.
Ўйлайман ёлғончи Мухтор Сақафий,
Ўша қонхўр эса сен бўлсанг керак."

Асмонинг олдидан жим кетди Хажжож,
Зубайр таничи қолди бир фурсат-
Дорга ўша-ўша осилган ҳолда,
Уни туширмоққа бермади руҳсат.

Бир куни айтишди Ибн Умарга,
Асмо масжид четда ўтирганлигин.
Тоат ва сабрдан бошқа ишлардан,
Мутлақо юзини ўгирганлигин.

Ибн Умар деди: "Сабр айлангиз,
Тана ҳеч нарсамас, энг муҳими руҳ.
Асмо деди:" Бошқа чорам ҳам йўқдир,
Нечун қилай фиғон не учун андуҳ?

Нега қилмай сабр адолат йўқдир,
Дунёнинг ҳолати азал шу ахир.
Фохишага маҳр қилгандиларку,
Яҳё пайғамбарнинг бошин ҳам ахир.

Лекин келмадими анов Хажжожга,
Ахир энди эркак бўлмоқлик вақти?
Бу гаплар Хажжожга етганда унинг,
Кўнглини хижолат чунонам чақди.

Қизариб-бўзариб ғурур ва ордан,
Туширтирди рақиб танасин дордан.
Асмо ўғлин кўмди ювиб кафанлаб,
Савоб умид қилиб Аршдаги Ёрдан.

Бу воқени ўқиб журъатсиз зотлар,
Билдим олам ичра тўп-тўплигини.
Қаҳрамон ўғиллар етиштиришда,
Ҳам волидаларда гап кўплигини!

@A_meshayan
00:08-22.08.2024
Абдураҳмон  Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Қалбимдаги мунофиқлигим.

Золим бўлдим эмасман мазлум,
Яна шеърга топилди мавзум.
Ўзгагамас, Ўзингга маълум,
Қалбимдаги мунофиқлигим.

Қилмишимга бир боқ, бир кузат,
Менга иймон шарбатин узат,
Қалбим касал Ёр Ўзинг тузат,
Қалбимдаги мунофиқлигим.

Мудом яшаб кибр-у ҳаво-ла,
Ошно бўлдим қўшиқ наво-ла,
Ёлвораман Ўзинг давола,
Қалбимдаги мунофиқлигим.

Тутган янглиғ гўё ваража,
Паст бўлмишдир баланд даража.
Буюк Табиб қил муолажа,
Қалбимдаги мунофиқлигим.

Лағулардан тўйганман етар,
Кундан-кунга мени маҳв этар.
Шояд Зикринг айласам кетар,
Қалбимдаги мунофиқлигим.

Борсам агар Уйингга маҳтал,
Қирқ кун тинмай ҳар кун беш маҳал,
Буткул кетар қолмас ҳам сағал,
Қалбимдаги мунофиқлигим.

Ё Аллоҳим айла мурувват,
Ўзингдадир ҳамма куч, қувват.
Иймонга айлансин бақувват,
Қалбимдаги мунофиқлигим.

@A_meshayan
18:21-24.06.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​"ҲАММАСИГА АЙБДОР МУЛЛАЛАР"

Диёридан ташиб тиллалар,
Хориж ёқда қурса виллалар.
Ўғрилар ҳеч гуноҳкор эмас,
"Ҳаммасига айбдор муллалар"

Иссиқ келиб қолса чиллалар,
Қуриб кетса халқда силлалар.
Айбламангиз об-ҳавони сиз,
"Ҳаммасига айбдор муллалар"

Ипак қурти қилмай жилвалар,
Бермай қўйса бизга пиллалар.
Гуноҳкорни излаб эзилманг,
"Ҳаммасига айбдор муллалар"

Сочи қаро ёҳуд маллалар,
Ҳушторидан тинглаб "алла"лар.
Беникоҳни туғиб қўйса ҳам,
"Ҳаммасига айбдор муллалар"

Сиғармиди дилга яллалар,
Қимматчилик бўлган паллалар,
Арзончилик бўлмай қолсада,
"Ҳаммасига айбдор муллалар"

Туҳмат қилар қовоқкаллалар,
Ёқмагани учун саллалар.
Фирдавсга киргунигача,
"Ҳаммасига айбдор муллалар"

@A_meshayan
16:19-28.08.2022
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Ўзбекистоним_менинг

Бағрингда кўп  зурриёд бор,
Сен беминнат онасан.
Фусункор-у ҳам бетакрор- 
Хуснинг сен кошонасан.
Туғилдим қучоғинг очдинг,
Ўлсам қабрим бўласан.
Сени севмасам айт ўзинг,
Борми виждоним менинг. 
Ҳақ дин бирла шарафланган 
Ўзбекистоним менинг!

Тупроқларинг бўса олмиш 
Хоразмий товонидан,
Хақиқатдек бол тўкилмиш 
Навоий забонидан.
Фаришталар жилмагандир 
Бухорийнинг ёнидан, 
Бари сенинг зурриёдинг 
Энг қадрдоним менинг,
Хақ дин бирла шарафланган 
Ўзбекистоним менинг!

Бир замонда вайрон қилса 
Мадрасалар Чингизлар, 
Бир замонда масжид қурмиш 
Улуғбекдек тенгсизлар.
Қуриб битди ман-ман деган 
Дарёлар-у денгизлар, 
Лек сен ҳамон бағри бутун 
Боши осмоним менинг,
Хақ дин бирла шарафланган 
Ўзбекистоним менинг!

Топмоқлик мумкин экандир 
Ватанда зар бирла пул,
Лек пул бирла сотиб олиб- 
Бўлмас Ватанни буткул!
Менман мадҳинг куйлагувчи- 
Тўтимас сайроқ булбул, 
Бағрингдадир Мусҳафи- 
Усмондек Қуръоним менинг. 
Хақ дин бирла шарафланган 
Ўзбекистоним менинг!

Нечун қилмайин шукрона,
Мустақилсан Ватаним.
Сени мақтасалар бахтдан 
Музлаб қолар баданим.
Чорак асрлик ўтмишинг 
Кўз олдимдадир маним,
Сени асрасин Аршдаги 
Мутлоқ Султоним менинг,
Хақ дин бирла шарафланган 
Ўзбекистоним менинг!

Битта дарахт кессам ўрнин 
Қоплагум юзта экиб,
Сен волидам омонсанки 
Яшамайман ғам чекиб.
Инимдан айрилиб қолсам 
Чидайман оғам борку 
Сендан айрилсам чидолмам 
Онам хам бермас туғиб .
Хатто мехрибон онам хам 
Сени беролмас туғиб!
Сенга достон бағишларман 
То бор имконим менинг, 
Хақ дин бирла шарафланган 
Ўзбекистоним менинг!

Ҳар ким ўз Ватанин алқар 
Ўзин тилинда мангу 
Арман-" Ес кес сирумем" дер, 
Рус дер: "Я тебя люблю", 
Турк: "Бан сени севиёрум" 
Инглиз дер: "I love you" 
Менчи ўзбекчада дейман 
Севдим сен жоним менинг, 
Хақ дин бирла шарафланган 
Ўзбекистоним менинг!

2014-йил
@A_meshayan
Абдурроҳман Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​МАЖНУНТОЛ

Хомушдирсан бу не хол аӣт бу қандаӣин хадик,
Дардлашмоқ истасанг кел иккимиз дардлашаӣлик
Аӣтгин менга не учун бир умр бошинг эгик
Ё номуси топталган бир қизмисан мажнунтол?
Сен хам менингдек рухан ёлғизмисан мажнунтол?

Соӣга боқиб неларни тинмаӣ хаёл сурарсан
Аӣтгин қачон юзингни мен томонга бурарсан
Одамлар билмаӣдиган қандаӣ сирни биларсан
Дӯст хиёнатига дуч куӣганмисан мажнунтол
Ёхуд сени суӣмасни суӣганмисан мажнунтол?

Қаддингни гар кӯтарсанг гӯзаллашарсан ишон
Дунёга бир назар сол, у гӯзал ва нурафшон
Кексаӣган онахондаӣ паришонсан паришон
Фарзанди шахид кетган онамисан мажнунтол?
Фарзанди шахид кетган отамисан мажнунтол?

Қисматинг шундаӣ экан на илождир на илож
Хамма хам киявермас омад аталмиш бир тож
Ёри хӯрлаган махал химоячига мухтож
Оғасини зор кутган сингилмисан мажнунтол?
Заргамас мехрга зор кӯнгилмисан мажнунтол?

Боласин улғаӣтирар ӣӯлбарс тишлаб тишида,
Бу инсофни уӣғотар хатто нокас кишида
Бехудага аӣбланиб ӯшал "пахта иши"да
Айбсиз айбдор булган узбекмисан мажнунтол?

Еб тӯӣмовчи душманлар сенга бермадими кун
Ӯққа тутдими улар бир ожизлигинг учун
Ярасидан қон оққан дарди узундан узун
Урушдан зада бӯлган Афғонмисан мажнунтол?
Ё сен шунчалар қадри арзонмисан мажнунтол?

2010-йил
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ТАШҚАРИГА ЧИҚ!

(Ўғли маҳбус она ноласи)

Шиминг дазмолладим, ювдим пайпоғинг,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Новвот чойлар билан еб ол қаймоғинг,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!

Челакда сув таши, ўтин бер ёриб,
Болам ичкаридан ташқарига чиқ.
Менда куч йўқ белим турибди оғриб,
Болам ичкаридан ташқарига чиқ!

Тунда алаҳсираб балки совқотдинг,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Бас етар, тоқат тоқ бунча кўп ётдинг,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ...

Даданг ховлимизга экяпти ёнғоқ,
Болам ичкаридан ташқарига чиқ.
Белкуракни олгин қўлидан тезроқ,
Болам ичкаридан ташқарига чиқ!

Бир қиз топдим қўяй кел унаштириб,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ.
Сизларни қўяжак Хақ учраштириб,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!

Қақшаб оғрияпти вужудим зир-зир,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ.
Қилмаган айбингга сўрайқол узр,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!

Шайх-Алига қатнаб чарчадим чунон,
Болам ичкаридан ташқарига чиқ.
Кутиб холдан тойдим ўн йилдан буён,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!

Бурним тўлмаса бас қонинг исига,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Мен кирмасдан ернинг ичкарисига,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!

Келмасанг, мен ортиқ чидолмам наслим,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ.
Дийдорингга тўйиб жон қилай таслим,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!

Мен бирла дарди бир қай она демас:
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Наҳот, Лаа илаҳа иллаллоҳ эмас,
Сўнгсўзим ичкар(и)дан ташқарига чиқ?

@A_meshayan
12:55-03.02.2019
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Samarqandlik shifokor Maqsud Aralov gepatitning eng og‘ir darajasi bilan kasallanib, jigar serroziga chalingan.

U 1982-yil tug‘ilgan va yaqindagina bemorligidan xabar topgan. Oxirgi tashxis natijalariga ko‘ra, Hindistonga borib, jigar ko‘chirish amaliyoti bajarish zarurligi aytilgan.

Oila qiyin vaziyatda. Operatsiya uchun 30 000$ miqdorida mablag‘ kerak ekan. Hozirda uch bolaning otasi boʻlgan Maqsud aka 12 000$ yiqqan, qolganiga saxovatli kishilar yordami zarur.

Saxovatli yurtdoshlarimizga murojaat qilamiz, oila qiyin vaziyatdan chiqib ketishi  uchun oz bo‘lsa ham yordamingizni ayamang.

“Ehsonning mukofoti faqat ehsondir”.

UzCard💳 6262 5700 1066 9986
Aralov M.

Visacard💳 4187 8000 0105 2497
Aralov M.

Tel.shaxsiy: +998990760232

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​“Жанозамни булбул ўқисин” шеъри муаллифи вафот этди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Бибисора Туробова бугун, 15-сентябр куни 72 ёшида вафот этди.


Ўлсам жанозамни булбул ўқисин.
Куйиб ўтган умрим шархини айтсин.
Бардошим ҳақида ашъор тўқисин.
Мендан норозилар фикридан қайтсин.

Ўлсам жанозамни булбул ўқисин.
Айтолмай қолганим десин Аллоҳга.
Саловатлар айтсин тoплаб бор кучин.
Билмаганим билганим десин Аллоҳга.

Ўлсам олов таним муз билан ювинг.
Токи кафанларим кетмасин куйиб.
Ювгач юрагимга парча муз қўйинг.
Борай хузурига озгина совиб.

Ўлсам кафаними булутдан қилинг.
Ёмғирга айлансин ёнсам қабрда.
Қабримни қазсангиз сал кенгроқ олинг.
Гунохкор бандага тор гўр жабрда.

Ўлсам чинор экинг қабрим бошига.
Токи соясида тиловат ўқинг.
Чўмилиб яшадим кўзим ёшига.
Йиғламанг сиз фақат "САЛОВАТ" ўқинг.

Кичкина ясатинг қабр тошимни.
Куръон оятларни ёздиринг ўйиб.
Ёзманг қабр тошга умрим ёшини.
Мен сафарга кетдим чориғим кийиб.

Ўлсам оёқ томон ўнг томонимга.
Тўрт киши сиғарлик курси ясатинг.
Соғиниб келсангиз "Ихлос"ни ўқинг.
Қабримни гул эмас "Куръон" безасин.

Ўнг тарафдан келинг оёқ тарафдан.
Токи кўрсин сизни очиқ кўзларим.
Ўлим хақ эканин оласизу тан.
Қувонай келди деб ўғил қизларим.

Ўлсам йўқлаб туринг билинг кутаман.
Чунки сизни деб ўтдим ўзимдан кечиб.
Йўқламай қўйсангиз зардоб ютаман.
Ётаман гўрда хам кўз ёшим ичиб.

Ўлсам умрим шархин набираларга.
Яширмай ўчирмай борини сўзланг.
Интиқ кутганимни уларни хамда.
Ёниб ўтган кўнглим зорини сўзланг.

Ўлсам шеърларимни авайлаб асранг.
Имконин топиб топширинг элга.
Биламан, мени ўқир соғиниб севиб.
Ўтар ёзганларим қўллардан кўлга.

Ахил бўлинг, мехрибон бўлинг.
Имконин топсангиз қарзимни тўланг.
Дуосини олинг мен севган элни.
Меърос қолдираман сизга сабримни.

Ўлсам жанозамни булбул ўқисин...

Бибисора Туробова

P. S: Инсон минглаб шеър ёзиши мумкин аммо халқ ёдида "ташриф қоғози" бўладиган шеъри бўлмаслиги мумкин.
Мен шоир сифатида ҳавас қилдим опага.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#СУРИШ_КЕРАК”

Кўппак янглиғ на ғингшиш, на хуриш керак,
Истиғфорни тилдан қўймай юриш керак!

Мамлакатда дорихона, чойхона мўл,
Мадрасаю масжидлар оз, қуриш керак!

Фиръавнга қарши чиққан чоғларида,
Мусо ёнида Хорундек туриш керак!

Жон олгани келгунича Малак ул-мавт,
Юз ва қалбни Каъба томон буриш керак!

Ким наф топмиш бошин уриб деворларга,
Пешонани сажжодага уриш керак!

Ким ёяжак соф Исломни биз ёймасак,
Нега энди мамлакатдан "суриш" керак?

Не-не "олтин бошлар" мажбур қилди хижрат,
Қолиб нечун Орол янглиғ қуриш керак?

Қайда бўлсанг бўл юртда ё ташқарида,
Хар жойда савоб ишга улгуриш керак!

@A_meshayan
15:35-20.08.2019
Абдураҳмон Мешаян.

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Ўзбекистон республикасида ҳизмат кўрсатган маданият ходими Мусохон Нурматов вафот этибди.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун...
У киши билан боғлиқ яхши хотираларим бор.

2014-йилнинг охирроғида шоир Ботиржон Эргашев сабабчи бўлиб у киши билан кўришганмиз.

У киши менинг учта шеъримни қўшиққа айлантирганлар:
"Тонг отмасайди" "Ёки менга ёр бўласан ёки ҳеч кимга"
"Булбулим".

Жуда мулоҳазали,  фикри теран ижодкор эдилар.

Менинг шеърларим диний,  сиёсий бўлганига:
" Абдураҳмон шеърларингиздан бунча қон хиди келади?" деб жиддий қиёфада хазиллашиб қўйгандилар.

Айнан шу уч шеърни ўқиб Мусохон Нурматов менга қараб баланд овозда:

" Жуда зўр ёзибсиз,  қойиллатибсиз.
Лекин нимага четдасиз?
Нимага китоб чиқармаябсиз,  нимага машҳур бўлишга харакат қилмаябсиз,  сизларнинг Навоий авлодларининг харакатсизлиги сабаб анави чала шоир ифлослар уйини қурябди,  кўтарилябди эээээ" дегандилар.

Жуда қувонганман.
"Мени Навоий авлоди дедия" бу киши деб, яширмайман осмонларда учганман.

Яна бир гал "Ҳеч қачон шеърларингизни бировга кўтариб олиб бориб қўшиқ қилинг деманг.
Унутманг, биринчи ўринда шоир,  кейин бастакор,  охирида қўшиқчи туради.
Тарих ҳеч қачон бу қўшиқчиларнинг номларини мухрламайди.
Мен фалончига ҳам айтдим дайди итдек бировларнинг эшиги остида турма деб қулоқ солмади" деганлари ёдимда.
Шундан кейин то ўзлари илтимос қилиб мени чорлашмагунча бирор санъатчининг ёнига бормаганман.
Доим ўзлари йўқлашади.

"Мен ҳаммани сизлаб гапираман.
Фақат ёмон кўрган одамларимнигина сенлайман,  тушунябсизми" деб зийраклигимни синамоқчи бўлганларида кулиб қўйгандим.
Жойлари жаннатда бўлсин!

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#ОТА_ЮРАГИ

Kўзлари ёш, оёғи-
Увишганда отанинг.
Қиш чоғи ўз уйидан-
Қувишганда отанинг.

Келолмаскан ўзига
Ёшлар тўлиб кўзига
Ўғил мушти юзига-
Тушганида отанинг.

Лек оқ қилдим демаскан,
Қарғашни хам билмаскан.
Қалбда ишқ гули улкан-
Ўсганида отанинг.

Деркан: "Эшит ноламни
Ё Раб кечир боламни!"
Йўлин меҳрдек шамми?-
Тўсганида отанинг.

Ношуд чиқса қизлари.
Парво қилмас ўзлари.
Йиғлайвериб кўзлари-
Ишганида отанинг.

Бўғзига келиб жони,
Лаънатларкан дунёни.
Охир сабрин уммони-
Тошганида отанинг.

Бўлсин деб ими-жими-
Тезроқ мерос тақсими.
Ўғли шод қон-босими-
Ошганида отанинг.

Лек ер ўпаркан тизи
Тугаб қора дориси-
Ўздан олдин вориси-
Ўтганида отанинг.

@A_meshayan
09:00-29.12.2015
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Жобир_ибн_Абдуллоҳ_ва_етти_сингил

Отажони Абдуллоҳ-
ибн Амр билан у
Исломни қабул қилди
Ақоба байъатида.
Жуда ёш бўлганига,
Бадрда қатнашмади,
Аммо эди Уҳудда,
Қатнашмоқ ниятида.

Расулуллоҳ дедилар:
Жобирга қараб аста,
Падаринг берса изн
Киришинг мумкин жангга.
Отаси эса деди:
"Мендан сўнг сингилларинг,
Ёлғиз қолиши мумкин,
Руҳсат беролмам санга".

Агар мен қўрқмасайдим,
Ёлғиз қолишларидан,
Истардим кўз ўнгимда,
Шаҳид бўлишлигингни.
Ҳамма чин эркакладек,
Шараф билан шон билан,
Аллоҳнинг номин айтиб
Жангда ўлишлигингни"

Еттита қизин ўйлаб,
Абдуллоҳ ибн Амр,
Қисматни қаранг энди,
Ўғлини қиймай кўзи.
Жангда қаҳрамонларча,
Оғриққа қилиб сабр,
Шаҳидлик шаробини,
Ичди Уҳудда ўзи.

Абдуллоҳ ибн Амр,
Кўмилди ўшал жойда,
Кўзлардан марвариддек,
Дурдек ёшлар сочилди.
Сув чиқармоқлик учун,
Қирқ олти йил ўтиб,
Уҳуд шаҳидлари-ла,
Унинг қабри очилди.

Ўғли Жобир кўрдики,
Бу ўнгдир эмас рўё,
Тўрт кам эллик йил ўтиб,
У бўлди гувоҳ тирик:
Худди кеча ўлгандек,
Ота ухларди гўё,
На оёғи,  на қўли,
На бадан эди чирик....

Отаси ўлгач Жобир,
Уйланди бир аёлга,
Аёлнинг исми эди,
Суҳайма бинти Масъуд.
Ҳаётнинг баланд-пастин
Кўрган аёл томондан,
Етти синглин қарашга,
Эҳтиёж эди мавжуд.

Расулуллоҳ сўради:
"-Уйландингми эй Жобир?
-Ҳа уйландим Расулим!
-Бевагами ё қизга?
-Бир бевага уйландим,
-Қиз олсанг яхшимиди,
-Етти синглим ўйладим,
Ростини айтсам сизга!

-Истамадим уларнинг,
Қаровсиз қолмоғини,
Бир тажрибали аёл,
Менга эди кўп керак.
Расулуллоҳ дедилар,
Тинглаб туриб Жобирни,
"Завжанг бўлсин,  хайрли,
(Барокатли) муборак!

Йиллар ўтиб орадан,
Хасталанмишдир Жобир,
Олмоққа келганида,
Набий кўнгилларини.
Расулуллоҳга қараб,
Бермишдирлар бир савол,
Бемор холда ҳам ўйлаб,
Етти сингилларини.

" Ортимда қоладиган,
Етти синглим бор маним,
-Айтинг уларга қанча
Мерос қолдирсам бўлар?"
"Сен ушбу хасталикдан-
Ўлмайсан деди Набий,
Чиндан ҳам йиллар ўтиб,
Тўқсон беш ёшда ўлар.

Жобир ибн Абуллоҳ
Қанча-қанча жанг қилган,
Ғаним қонини тўкиб,
Душман холин танг қилган.
Мардлигу сахийлигин,
Санасам адо бўлмас,
Сингиллар иззатлаши
Мени ҳангу манг қилган.

Қизга уйланмоқликдан
Сингиллар деб кечиб воз,
Хасталанса уларга,
Қолдирмоқ учун мерос-
Борми замонамизда,
Беморлигин унутган,
Борми шундоқ акалар,
Синглисин қилган эъзоз.

Ака синглиллар аро,
Қайга боқмай маҳкама.
Раъно,  Маҳлиё бирла,
Уй-жой талашар Собир.
Сингилларку жуда кўп,
Отамеросга хақли,
Аммо мард акалар кам,
Мисли саҳоба Жобир.

@A_meshayan
19:12-02.09.2024
Абдураҳмон  Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ЖАЙРОНАЛАРМИЗ

Исломни деб пок Маккадан-
Ўшал Мадина томон,
Хижрат қилган анбиёга-
Қисматдошмиз биз хамон.
Ўзбекистонни соғиниб-
Юрак қумсаган замон,
Хилватларда йиғлаб юрган-
Ожиз жайроналармиз.
Хижратларда йиғлаб юрган-
Ожиз жайроналармиз.

Юрт соғинчи эзса ўзин-
Қўйгани тополмас жой,
Бўлса хамки ўшал кимса,
Хорун-ар Рашиддек бой.
Америка юртиндада-
Гарчи пичоғимиз мой,
Лондонда хам дастурхони-
Гарчи шохоналармиз
Хилватларда йиғлаб юрган-
Ожиз жайроналармиз.
Хижратларда йиғлаб юрган-
Ожиз жайроналармиз.

Юрт соғинчи деб аталмиш-
Ўшал энг ўткир ханжар.
Қалбимизга чуқур ботган-
Юрак хам тез-тез санчар.
Кетган эдик ютмасин деб-
Бизни ғафлат деган жар,
Майдонин ташлаб қочмаган-
Марди майдоналармиз,
Хилватларда йиғлаб юрган-
Ожиз жайроналармиз.
Хижратларда йиғлаб юрган-
Ожиз жайроналармиз.

Сайёд отган ўқ тегмаган-
Аммо оғир қайғудан-
Яраланган қалбимиз бор,
Лаблар безган кулгудан.
Гохи йиғлаб уйғонамиз
Саҳар чоғи уйқудан,
Тушга кирса гох Тошкент-у,
Гох Фарғоналаримиз,
Хилватларда йиғлаб юрган-
Ожиз жайроналармиз.
Хижратларда йиғлаб юрган-
Ожиз жайроналармиз.

Ўзбеклармиз бир-биринга-
Қавм-у қариндош жигар,
Отасинга тик боқмаган-
Онасинга бош эгар,
Ака-ука, опа-сингил-
Бўлсакда бизлар агар,
Тилга чиқмай, дилиндаги-
Мудом пинҳоналармиз
Хилватларда йиғлаб юрган-
Ожиз жайроналармиз.
Хижратларда йиғлаб юрган-
Ожиз жайроналармиз.

Буқаламун эмасдирмиз
Хар дам ўзгартирган ранг.
Фил эмасмиз, мақтангувчи-
Пашша бирла қилиб жанг.
Босмагандир қалбимизни-
Ғафлат янглиғ моғор, занг,
Либос Ғарбча аммо мудом,
Қалби Шарқоналармиз
Хилватларда йиғлаб юрган-
Ожиз жайроналармиз.
Хижратларда йиғлаб юрган-
Ожиз жайроналармиз.

Кўзалармиз, Кулолимиз-
Оламларнинг Султони,
Оҳ абадий қуримовчи-
Мағфиратин уммони.
Эмасдирмиз халқнинг хаққин-
Ўпиргувчи мўлтони.
Хақдек меъмор бунёд этган-
Пишиқ кошоналармиз.
Хилватларда йиғлаб юрган-
Ожиз жайроналармиз.
Хижратларда йиғлаб юрган-
Ожиз жайроналармиз.

@A_meshayan
2016-йил
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#САҲОБА_САИД_ИБН_ЗАЙД_ва_ТУҲМАТЧИ_АРВО

Мадина волийси Марвонга бориб,
Арво номли аёл сўрди ҳимоят.
Кўз ёш тўкиб гўё кўнглини ёриб,
Саид ибн Зайддан қилди шикоят.

Аёл сокин эмас сўзлади жўшиб:
"Саид деганингиз экан кўп ёвуз.
Ўз ерига менинг ерларим қўшиб,
Хаққимга уялмай қилди тажовуз"

Ақиқ водийсига юборди Марвон,
Ўз одамларини ростин билгани.
Саид бу туҳматни эшитган замон,
Сасидан билиниб алам қилгани:

Деди: "Эшитганман Расулуллоҳдан,
Ким ноҳақ бировдан ер олса тортиб.
Қиёмат кунида ўшал тупроқни,
Тирилгайдир албат бўйнига ортиб".

Сўнгра дуоибад қилдилар шу он,
Қалблари чекканди ахир кўп озор:
"Сўзлаётган бўлса у аёл ёлғон,
Кўр қил кўзин ва қил қудуғин мозор.

Кўп ўтмай кўр бўлди туҳматчи аёл,
Мадиналик гувоҳ қарғиш кучига.
Бир куни юраркан уйи ёнида,
Чўкиб ўлди тушиб қудуқ ичига.

Қиссани ёзиму ўйланиб қолдим,
Халққа туҳмат қилган зўравонлар мўл.
Эл дейди: "Уларни Худога солдим"
Чиқса қарғиш амал ошмоғига йўл,

Не-не амалдорлар кўр бўлар войдод,
Бунику содда халқ яхши билади.
Кўплигидан чўкиб ўлмоққа номзод,
Юртимда қудуқлар камлик қилади.

@A_meshayan
22:52-28.08.2024
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

#АНАС_ИБН_МОЛИК_ЙИҒИСИ

Анас ибн Молик йиғларкан ёмон,
Доим Тустар фатҳин олганда ёдга.
Саҳоба бўлсада кўз ёш бегумон,
Бегона бўлмаган у улуғ зотга.

Гарчи жанг қилмишлар Тустар фатҳида,
Аллоҳ бўлсин дея улардан рози.
Йиғининг боиси экан аслида,
У кун қазо бўлган бомдод намози.

Мушрикларга қарши жанг қила туриб,
Намозлари қазо бўлгани учун.
Бир саҳоба йиғлар.. Сенчи ох уриб,
Йиғлашни билмайсан эй гумроҳ нечун?

Устдан кўтаролмай битта кўрпани,
Ухладинг уйқуни сен ширин билиб.
Шу боис Хақ сенга берганча жазо,
Яратмаган балки саҳоба қилиб...


@A_meshayan
14:46-26.08.2021
Абдурроҳман Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

#МАДДОҲЛАРНИНГ_СЎНГГИ_МАНЗИЛИ.

Паловман деб мақтанма менга,
Оғзингни юм сен хам эй кабоб.
Наздингизда сиз иккингизга-
Ошқозонга ёқмоқлик савоб.

Тўлиб олиб ул пиёламга,
Ширинман деб сув бўлма мағрур.
Донғинг кетиб бутун оламга,
Шароб янглиғ бўлсангда машҳур.

Эй мақтовга махкам ёпишган,
Эй рост гапдан қайнар зардаси.
Нетай бўлсанг ичидан пишган,
Ўзбекистон халқ мошхўрдаси?

Ошқозонга,
шу энг ёмони,
Хеч маддоҳлик қилиб толмайсан.
Бўлмайсанми таомлар хони,
Ошқозонда мангу қолмайсан!

Ошқозон деб аталмиш давлат,
Дейди:Жон-у дилимдир базм.
Энг лаззатли таом хам фақат,
Ўрнин топар қилингач хазм!

Лаганбардор бўлманг таомлар...

@A_meshayan
13:21-18.01.2018
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

#Қутайба_га_тош_отганларга

Черняев ушлади сўзмас амалда,
Тошкентни икки ой сувсиз қамалда.

Буни эшитганда пошшо Николай,
Тутди унга олтин қилич харқалай.

Мусулмон миллатнинг бузилди тинчи,
Аммо улар эмас эмиш босқинчи.

Хақиқий босқинчи кофирни қирган,
Юртимга исломни илк олиб кирган-

Ул Қутайба ибн Муслим бўлармиш,
Сохта тарихчилар шундай ўйлармиш...

Ҳаҳ ўлиб кетгура оғзингга қопқоқ,
Чор Россиялик зўр, шўролар оппоқ...

@A_meshayan
23:37-08.08.2024
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Qibrayda yashovchi Maʼpura opani takror operatsiya qilish zarur.

Shu yil may oyida jarrohlik amailiyoti oʻtkazilib, toz suyagiga qoʻyilgan protez olib tashlanib, vaqtinchalik protez qoʻyilgan edi.

Ayni paytda qo‘yilgan protezni tezroq olib tashlab, doimiy protez qoʻyilishi kerak.

Jarrohlik operatsiyasi uchun 49 million soʻm pul zarur.

“Ehsonning mukofoti faqat ehsondir”.

Azizlar, ahlingizdan ortgani boʻlsa, shu oilaga ehson qiling. Chindan haqdor, yordamingizga muhtoj…

Plastik kartalar:
UzCard SQB: 8600030409795352 Ro‘zihojiyeva Maʼpura.
UzCard SQB: 5614681628662979 Ro‘zihojiyeva Feruza (qizi).

Telefon: +998955950605.

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Саҳобалар ҳаётидан янги шеърларни жойлашда эртадан давом этамиз ИншаАллоҳ...

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

ТАШҚАРИГА ЧИҚ!

(Ўғли маҳбус она ноласи)

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ЎЗБЕКИСТОН СЕНИ СОҒИНДИМ.

Бахтим учун жонимни тикдим,
Ёш боладай сенга ичикдим
Мени соғинч нахангни ютди
Сенсиз Лондонда хам зерикдим.
Кўзларимдан ёмғир ёғдирдим
Ўзбекистон сени соғиндим.

Бағрингдадир неча қондошим,
Севгилим-у дўст-у қардошим.
Не савдолар кўрди бу бошим
Ўзбекистон сени соғиндим!

Онам ёпган патир ифори,
Далаларнинг мунис рухсори.
Соғинтирмиш отам дийдори
Ўзбекистон сени соғиндим.

Сенинг кўкламларинг бошқача,
Юлдузга термулиб тонггача.
Кўзимдан сел ёғиб бу кеча
Ўзбекистон сени соғиндим.

Баъзи юртда...
Хаволар-у одамлар совуқ
Кўплар қилур лаъинга қуллуқ
Жоним бўлсин сенга тасаддуқ
Ўзбекистон сени соғиндим.

Дерсан балки:Кўрдингми болам,
Қадрим энди билдингми болам?
Ха шунақа...Ватаним, Онам...
Ўзбекистон сени соғиндим.

Билсанг нон-у тузинг қумсадим,
Хурмо пишган кузинг қумсадим.
СЕН чарчатди СИЗинг қумсадим,
Ўзбекистон сени соғиндим.

Хориждаги уйим шохона-
Нақшинкор лек қалбга бегона,
Тушга кирур палов... чойхона...
Ўзбекистон сени соғиндим.

Юришгандир дуогўй чоллар
Сувлар сепиб сохибжамоллар?
Узайгандир мен эккан толлар
Ўзбекистон сени соғиндим.

Охххх....

Бахтим учун жонимни тикдим,
Ёш боладай сенга ичикдим
Хамла қилди соғинч йўлбарси-
Юрагимга, шундай энтикдим.
Кетдим, хаво учоққа миндим
Ўзбекистон сени соғиндим.

01:56-31-08-2014
АБДУРАҲМОН МЕШАЯН

Читать полностью…
Подписаться на канал