Ҳанзала ибн Абу Омир розияллоҳу анҳу...
Гўзал ҳулқ соҳиби эдинг Ҳанзала,
Маъсиятдан узоқ ҳам тамомила.
Сен каби иймонга келмиш бирйўла,
Саҳобия бўлган ёринг Жамила.
Ёр айладинг гарчи тариҳдир шоҳид,
Асл мунофиқлар бошлиғин қизин.
Эй малоикалар ювган зўр шаҳид,
Маломат қилмадинг қизартиб юзин.
Отанг Пайғамбарга қилгач ҳусумат,
Кўп жангларда қарши қилиб иштирок.
Макка фатҳ қилингач, Румда бир муддат,
Яшаб, сувга чўкиб бўлди у ҳалок.
Сен Абу Суфёнла қилар эдинг жанг,
Бирга-бир қўрқмасдан тушмасдан ғамга.
Шаддод ибн Асвад дўсти ҳоли танг-
Бўлганин кўрдию шошди ёрдамга.
У сенга аямай қиличин солди,
Сенинг ҳалол қонин Уҳудда оқди.
Малак-ул Мавт келиб жонингни олди,
Қилган амалларинг Аллоҳга ёқди.
Жаноза раводир шаҳид инсонга,
Гарчи у жаннатдан асло қувилмас.
Бадани ботсада қип-қизил қонга,
Шундайин кўмилгай тани ювилмас.
Сени эса қандоқ қилмайлик ҳавас,
Ювинтириб қўйди малоикалар.
Тасаввур айладим титроқ йўқ эмас,
Йиғладим, йиғидан титрар елкалар.
Жарчи солганида уруш учун жар,
Сен висолдан энди бўлгандинг фориғ.
Яхши бўлмас дея кечиксам агар,
Сен жунуб ҳолатда жанг қилдинг ортиқ.
Мўъжиза кўрсатмоқ Роббимизга ҳос,
Сени ювиб қўйди бир тўп фаришта.
Аллоҳ амр бергач, қилганча ихлос,
Ёмғир сувиб олиб кумуш идишда.
Менинг гуноҳим кўп, қорайган юрак,
Ёқилғи бўлмасам ўшал дўзахга.
Жаннатда қачондир кўз тушса керак,
Сендайин "ғосийлул малаикаҳга"
@A_meshayan
22:20-29.10.2022
Абдураҳмон Мешаян
БАЛИҚЧИ ВА РЎЗАДОР БАЛИҚ
Бир дарёга бордим балиқ тутгани,
Каминанинг эди, омад кутгани.
Чувалчанг боғловдим қармоқ учинга,
Лек бирорта балиқ йўқдир ютгани.
Кутар бўлсам Хақдан мурувват кутдим.
Мағлубман дегандим охири ютдим.
Қуёш ботгач “оғзимни очган” хам эдим,
Шу лаҳзада улкан балиқни тутдим.
Ўзи орзуим хам фақат шу эди.
Уйимга кетсамда бўларди энди.
Аммо шу он мени ханг-у манг қилиб,
Балиқ тилга кириб шундайин деди:
Эй балиқчи мен хам рўзадор эдим.
Ўзимга шомгача сабр қил дедим.
Лек чувалчангинг-ла оғзимни очиб,
Минг пушаймон бўлдим, таъзирим едим.
О, шу қадар Улуғ, Буюкдир Холиқ.
Хикматли зот йўқдир унданда ортиқ.
Шундагина билдим, то шомга қадар
Нечун илинмовди бирор бир балиқ.
Қуёш кўкка, менчи андуҳга ботдим.
Ифторликка аввал хурмони тотдим.
Рўзанг қабул бўлсин биродар дея
Рўзадор балиқни дарёга отдим.
10:52-04.06.2017
✍️Муаллиф: Абдурроҳман Мешаян
🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев
Манзилимиз: t.me/A_Meshayan
САЛМОН ФОРСИЙ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ ҲАҚЛАРИДА УЗОҚ КУТИЛГАН ШЕЪРИМ
ЎҚИШ УЧУН МАТН УСТИГА БОСИНГ!👈
#УЙДА_ҚОЛИНГ!
#саҳобалар_ҳаёти
Изоҳни ўзингизга қолдирдим.
🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев
✍️Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян
Яқинларингизга ҳам улашинг !
👇👇👇👇
@m_zuhriddin_official
МУСЪАБ ИБН УМАЙР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
✍ Муаллиф: АБДУРРОҲМАН Мешаян
Манзилимиз: t.me/A_Meshayan
ЯҲУДИЙ БУЗРУКВОР ИБРАТИ
🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев
✍️Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян
Яқинларингизга ҳам улашинг !
👇👇👇👇
@m_zuhriddin_official
#БУЮК #САҲОБАЛАР #ҲАЁТИДАН
#ИКРИМА #РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲУ
Ярмук жанги битди, жангнинг сўнгида,
Оғир жароҳат-ла учта мужоҳид.
Чанқаб ётар эди жанг майдонида,
Чеккан дардларига Худодир шоҳид.
Бир ён Айёш ибн Абу Робиа,
Бир ён Ҳорис ибн Ҳишомдир ташна.
Тили тангайига ёпишганича,
Бир қултум сувга зор ётарди ошна.
Ҳорис зўрғагина баъзўр пичирлаб,
Сув сўради, унга сув тутилган дам.
Боқса Икримада қуриганча лаб,
Сувсизликдан чекиб ётар эмиш ғам.
"Сувни унга беринг" ўтинди Ҳорис,
Аммо Икрима ҳам ичмасдан сира.
Лаби қуруқшаган Айёшга сувни-
Тутинглар дегандек қилди ишора.
Айёш узатилган сувни ичишга,
Улгурмай жон берди икки дўсти ҳам-
Ташналиги қонмай кўзларин юмди,
Насибдир уларга шаҳидлик бу дам..
Хақнинг Ёзганига тан бераман ман,
Тақдирнинг ишлари ажибдир рости.
Ота-Абу Жаҳл Аллоҳга душман,
Ўғил-Икрима бир Аллоҳнинг дўсти.
Ота вафот этди кофир ҳолида,
Куфрга лиқ тўла кўзларин ёпиб.
Ўғил эса юзи Хақнинг олдида-
Ёруғ бўлганича шаҳидлик топиб...
Йиллар бўйи динга Исломга қарши,
Муслимларга қарши айлаб ёмонлик.
Мусулмон бўлдию, бўлди у яхши,
Расулуллоҳ унга бергач омонлик.
Дўстим, биродарим ичса, падаринг
Намоз ўқимаса сен ҳам эргашма.
Аллоҳ гўзал ёзган бўлса қадаринг,
Кўлмакдан ҳам ҳосил бўладир чашма.
Отанг ичса, чекса ундан нолима,
Фақатгина ҳолис қилгил насиҳат.
Аллоҳ раҳм қилгил дегил ҳолима,
Ва тоат қил мудом борми йўқ сиҳат.
Иблис қилолмайди санинг ҳолинг танг,
Сенга насиб бўлсин шаҳиддек ўлиш.
Энг яхши йўлинг шу агарда отанг-
Абу Жаҳл бўлса Икрима бўлиш.
@A_meshayan
17:39-12.01.2022
Абдурроҳман Мешаян
ЖУЛАЙБИБ (РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ)
Қорачадан келган,
Бўйи паст.
Уйи ҳам йўқ,
Оддий либосли.
Егуликка недир топса ер,
Топмаса –
Рўзадор!
Ихлосли!
Тўшаги – ер,
Осмон – ёпинчиқ,
Ёстиғидир икки ковуши.
Масжидун-Набавий ёнида,
Суффада кечарди турмуши.
Бир кун ўтираркан саҳобалар-ла,
Биз уммати бўлган ул азиз Ҳабиб.
Тилда зикр, дилда чин тавбалар-ла,
Уларнинг олдидан ўтмиш Жулайбиб.
“Анави ким биласизларми?
Расулуллоҳ бермишлар савол.
“Анави ким биласизларми?”
Жавоб йўқдир, саҳобалар лол.
Чунки саҳобалар кўзлари,
Бу кимсага тушмаган эди.
Сўнгра Пайғамбарнинг ўзлари,
"Бу зот асли Жулайбиб", деди!
Сўнгра Жулайбибни ёнига чорлаб,
Саволга тутдилар Пайғамбаримиз:
Бир гўзал сўровга жуфтладилар лаб,
Энтикиб кетамиз тинглаб баримиз:
“Эй Жулайбиб, уйланмайсанми?
Оғиздан қуш каби учмади нолиш,
Бош эгилиб,
Ёшланмади кўз.
Янграмади асло даркор тан олиш,
“Қийналиб қолганман”, деган сўз.
Фақат деди: "Ё Расулуллоҳ,
На моли бор, на мансаби бор.
Жулайбибга ким хам қизини
Берар эди?
Ким ҳам бунга зор?"
Бу ҳол бўлгач икки бор такрор,
Расулуллоҳ сўз бошлаб секин:
Дедиларки: "Бир ансорим бор,
Уйига бор ва шундай дегин:
“Расулуллоҳ айтдилар салом,
(Овозлари бўлгандир майин)
Қизингизни менга турмушга,
Бермоқликни қилдилар тайин”...
Ансорий саҳоба не дейишга лол,
Қизи ансория аёллар аро.
Энг гўзали эди ҳам соҳибжамол,
Йигитнинг-чи юзи кўримсиз қаро,
Ахир бу не ҳолат ахир бу не ҳол
Йигитда йўқ эди на чирой, на мол...
Ансор деди: "На иш, на молингдир бор,
Қандоқ қилиб сенга берадирман қиз?"
Ансорнинг ёри ҳам айларди такрор:
“Шу Жулайбибга қиз берармизми биз?”
Ортга қайтармоқчи бўлишди уни,
Аммо шу он деди пок солиҳа қиз:
Эй отажон!
эй онажоним!
Қандоқ ортга қайтарадурсиз,
Расулуллоҳ номидан совчи
Бўлиб келган бу йигитни сиз?
“Аллоҳга қасамки, мен шу инсонга
Турмушга чиқаман. Қиз қилганди аҳд.
Қаранг эътиқодга, қаранг иймонга,
Расулнинг сўзига кирмоқ бунча бахт?
Дуч бўлинг ибратнинг бир нечасига,
Ибрат олмоқликни истасангиз гар.
Тўй ўтди. Висолнинг илк кечасига,
Яқин қолган чоғда жарчи солди жар:
“Динингизнинг ҳимояси учун чиқинг!
Динингизнинг ҳимояси учун чиқинг!
Асли Мадинада энг гўзал қизни,
Берилмай энг ширин лаҳзаларига.
Қолдирди..
Нафсига букмасдан тизни,
Жулайбиб қўшилди аскар сафига.
Жангда мусулмонлар қучдилар зафар,
Аммо ўлди баъзи саҳобалар ҳам.
Жанг кечган майдонга келиб бу сафар,
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Бир бир изладилар саҳобаларни...
– Фалончи ўлибди...
– Эҳ, фалончи ҳам...
– Ҳатто фалончи ҳам тирик қолмади.
Аммо бирор киши ҳатто ушбу дам,
Жулайбибни тилга олмади...
Ўшанда Муҳаммад алайҳиссалом,
Жулайбибнинг ғамин едилар.
Ҳабибни, яъники бир содиқ дўстни,
Йўқотмадингизми дедилар?
Саҳобалар ҳайрон.
Мутлақо ҳайрон!
Урушда жон берган душман йиқишган.
Эдиларда ахир қалб бўлиб вайрон,
Ҳамма саҳобани санаб чиқишган.
Сўнг дедилар: "Ким у сиз айтётган дўст,
Эй Ҳақ Расули?.."
Ёш сидирмоқдаман...
Сўзладилар Ҳақнинг энг буюк қули:
“Дўстим Жулайбибни қидирмоқдаман”...
Жулайбиб жасадин қидириб топиб,
Динга бўлгани-чун чин камарбаста.
Унинг бошин қўйиб тиззаларига,
Шу сўзни Пайғамбар айтдилар аста:
“Сен Мендансан ва Мен сенданман”
“Сен Мендансан ва Мен сенданман”
“Сен Мендансан ва Мен сенданман”...
Бироз ўтгач пок Расулуллоҳ,
Бошларин бошқа ён бурдилар.
Бир ҳикмат бор бунда ё Аллоҳ,
Қуръон-ла хулқланиб юрдилар.
Пайғамбарга бўлганди аён,
Ҳеч тафаккур қиласизларми?
Сўнг дедилар: “Бошим бошқа ён
Нега бурдим биласизларми”?
Ҳаққа қасам, ул Жулайбибнинг,
Ҳурдан бўлган пок хотинлари.
Уни бағир босмоқлик учун,
Талашганча келарди бари.
Сўнгра юзим бурдим бошқа томонга,
Жулайбибнинг рашки ёдимга тушиб”.
Сўнгра юзим бурдим бошқа томонга,
Жулайбибнинг рашки ёдимга тушиб”...
О азиз Жулайбиб, шаҳид Жулайбиб,
Мендек бир қул эса эсини еган.
Кибрланар..
Гўё унга ҳам Ҳабиб,
“Сен Мендансан ва Мен сенданман”, – деган.
Ўз ўзимга энди шудир дуоим:
Ерда мени майли уч кимса билсин!
Энди шудир мақсад шу муддаоим,
Роббим осмонида таниқли қилсин!
@A_meshayan
20:54-01.02.2020
Абдураҳмон Мешаян
#2022даги #илк #шеърим.
САЪИЙД ИБН ЗАЙД РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
Эй Саъийд!
Падаринг Зайд ибн Амр,
Иброҳим динида қиларди тоат.
Зино айламасди, тотмасди ҳамр,
Қизларни тириклай кўммасди ҳеч вақт.
Қурайш аҳли бутга қилса ибодат,
Уларга қайтинг деб айтарди шу тоб.
Бир куни бу ҳолдан бўлганча диққат,
Унга бир шапалоқ туширди Ҳаттоб.
Маккага киритмай қўйдилар уни,
Яширин ҳолатда кирарди гоҳи.
Юрагин аламлар кемирган куни,
Фақат Яратганга етарди оҳи.
Қурайшдан беркиниб қилинган суҳбат,
Юрагига ором айлар эди баҳш.
Гоҳи суҳбатдоши Варақа эди,
Баъзида Абдуллоҳ ўшал ибн Жаҳш.
Усмон ибн Ҳорис ҳамда Умайма,
Бундоқ суҳбатларда бўларди ҳозир.
Бирортасида ҳам йўқ эди таъма,
Барчаси изларди гўзал динни бир.
Аллоҳ рози бўлсин чин дин йўлида,
Заҳмат чеккан илм соҳибларидан.
Ислом келгунгача Китоб қўлида,
Яҳудию, черков роҳибларидан.
Улар-ла сўзлашиб Варақадек зот,
Насронийлик динин бўйнига олди.
Усмон ибн Ҳорис Ҳамда Умайма,
Ҳеч динга эргашмай ўзликда қолди.
Амр эса асло қилмади даъво,
Насроний ё яҳуд деган бир номга.
У Иброҳим динин излайверганча,
Охир бориб қолди бир куни Шомга.
Китобни билгувчи роҳиб сўзлади:
Сен йўқ бўлган динни излаётирсан.
Иброҳимнинг динин янгилайдиган,
Бир элчининг йўлин кўзлаётирсан.
Сен унга эргашгин, сен унга эргаш,
Хақ сенинг юртингда деб роҳиб айтди.
Кўнглидан тарқалиб турфа ғиллу ғаш,
Амр бир амаллаб Маккага қайтди.
У йўлда бораркан юборди Аллоҳ,
Муҳаммаддек зотни элчи қилганча.
Амрдек зот уни кутганди э воҳ,
Унинг келишига зор эди қанча.
Аммо йўлда уни ўлдирди афсус,
Бир тўп аробийлар жамоаси шод.
Амр дуо қилди Роббига маҳсус,
У дуо қиларди сокин солмай дод:
Аллоҳим етишмай бу яҳшиликка,
Гарчи кўзим юмиб бўлябман марҳум.
Ёлвораман сенга ўғлим Саъийдни,
Сен бу яҳшиликдан қилмагил маҳрум.
Шу дуо ортидан сен мўмин бўлдинг,
Насиб бўлар бўлди гўзал хотима.
Сен бирла Исломга кирди завжанг ҳам,
Умарнинг синглиси ўшал Фотима.
Сизлар Ҳаббоб ибн Арат-ла бирга,
Қилар экансизар "Тоҳо" қироат.
Юраги тўлганча ғазаб ва кирга,
Умар кириб келди бўлганча диққат.
Умар у чоғларда мусулмонмасди,
Бу хабардан қандоқ ўзга келади?
Сени калтакламиш олам билади,
Синглисин юзин ҳам қонга белади.
Синлиси чидолмай ғазабга тўлиб,
Иймон калимасин сўйлади такрор.
Шунда Умар юмшаб мулойим бўлиб,
Деди: Не ўқирсиз кўрайин бир бор!
Сен асли билиб қўй нажассан холос,
Буни фақатнина покланган ушлар.
Ғусл қилиб келгин, деди Фотима,
Ғусл қилиб келди шу онда Умар.
Умар ичига тўлиб кетди нур,
Умар бир ондаёқ ўзгарди ғоят.
Мени Муҳаммаднинг ёнига элтинг,
Деди у ўқигач "Тоҳо"дан оят.
Асли ноҳушлик-ла бошланган куннинг,
Охири фақат хўб барокат бўлди.
Мўъжиза...Ўзга йўқ таърифи бунинг,
Ўшал кун Умар ҳам мусулмон бўлди.
Аллоҳу Акбар деб пок саҳобалар,
Маккани ўшал кун бошга кўтарди.
Эй Саъийд сен бирла аёлингдан сўнг,
Умар ҳам Исломга кириб ўзгарди.
Сенинг дуоларинг қабулли эди,
Ўқиганим сари бўлардирман лол.
Ўз бошини ахир ох ўзи еди,
Сенга туҳмат қилган жирканч бир аёл.
Ерим тортиб олди деб қилгач бўҳтон,
Сен уни қарғадинг, кўздан ёш тўкиб.
Аввал у кўр бўлди сўнгра бир замон,
Бир куни жон берди қудуққа чўкиб.
Эришган мақоминг нақадар буюк,
Фирдавсда бир кун Хаққа қара Сан!
Ахир сен Аллоҳга саҳобий суюк,
Сен пок "ашъараи мубашшарасан"
Мен сенга тилайман албатта бўлсин-
Сенинг пок-покиза ўшал руҳинг шод.
Саъид ибн Абу Ваққос-ла бирга,
Эй Умарнинг ўғли кафанлаган зот.
Қандоқ тақлид қилай футболчига ман?
Қандай ўхшаш истай боқиб у тараф?
Сенга ҳавасдаман оладирман тан,
Сенга тақлид қилмоқ мен учун шараф!
@A_meshayan
22:38-01.01.2022
Абдураҳмон Мешаян
#Ашараи #мубашшара
#Абу #Убайда #Ибн #Жарроҳ #розияллоҳу #анҳу
Мўминларни ер юзидан,
Ташламоқ-чун супуриб,
Бадр жанги куни асли,
Кўппак каби қутириб.
Мушриклар жанг қилар эди,
Мусулмонларга қарши,
Мусулмонлар илдам эди,
Томирда қон гупуриб-
Жанг қиларди зўр саҳобий,
Қўрқмай Абу Убайда,
Йўлиққани мушрикларда,
У зотга юрак қайда?
Аммо бир мушрик қолмасди,
Саҳобийнинг ортидан,
Ёнга ўтса ёнга ўтиб,
Олдга ўтса олдидан-
Абу Убайдадек одам
Хатто билиб билмасдан.
Унга йўлиққан мушрикни
Ўлдиргиси келмасдан.
Қўлдан келганча уриниб,
Мушрикка берарди чап.
Аммо мушрик бўлмас эди,
Ҳеч унинг ёнидан даф.
Мушрик одам кўп синади,
Саҳобийнинг бардошин.
Абу Убайда олдилар,
Охир мушрикнинг бошин.
Минг афсуски шундай экан
Ўшал мушрик қадари.
Мушрик Абу Убайданинг,
Эди қондош падари.
Ҳайрон бўлма шеърим ўқиб,
Эй азиз аҳли фозил.
Бу хақида Аллоҳ қилмиш,
Қуръонда оят нозил.
Ўқиб чиққин "Мужодала",
Таъсирчандир ғоятда.
Сўз боради бу хақида,
Йигирма иккинчи оятда.
Абу Убайда аслида,
Ширкни ўлдирган эди.
Ширк қиёфасига кирган,
Ота йўқ эди энди.
Аллоҳнинг ризосин истаб,
Расулга қилди ҳизмат.
Жанг қилишса жанг айлади,
Хижрат қилишса хижрат.
Бир кун ўнга ўлим деркан,
Юр қабрга марҳабо.
Уни олиб кетмай туриб,
Дунёдан мудҳиш вабо.
Буюрганча энг хайрли,
Энг муборак амалга,
Сўзладилар аста-аста,
Муоз ибн Жабалга:
Жамоатга намоз ўқиб-
Беринг эй биродарим,
Жамоатга намоз ўқиб-
Беринг эй биродарим...
Шеър ёзарканман бу кўнгил,
Маъҳзун бўлди бузилди,
Намозга даъват қилганча,
Унинг жони узилди.
Мен ўзимча дуо қилдим:
Мен ҳам Хақни севайда,
Чин иймоннинг лаззатини,
Умрим бўйи сезайда.
Ширк келтирган ота бошин,
Узаверсин ўғиллар,
Эй Аллоҳни жон дилидан,
Севган Абу Убайда.
@A_meshayan
18-35-06.04.2022
Абдураҳмон Мешаян
ИФТОР ЧОҒИ ЁДИМГА ТУШДИ
✍️Муаллиф: Абдурроҳман Мешаян
🎤Ижрочи: Ҳаётбек Мирбобоев
Манзилимиз: t.me/A_Meshayan
Йиғидан қизарган юзимни тўсдим,
Кўзимга кўринмай қолди кам кўстим.
Жиллақурса сени табриклаб қўяй,
Рамазон муборак Ғазолик дўстим!
Абдураҳмон Мешаян
#Фаластинликлар
Қонли бош тасвири... қалбларда ваҳшат,
Курашин қўймади фаластинликлар.
Мухбирлар тарафкаш, сарлавҳа даҳшат:
"Қонга ҳеч тўймади фаластинликлар".
Муслима зўрлаган яҳудлар-оппоқ,
Кексани хўрлаган жуҳудлар-оппоқ.
Бомбали тутунли ҳудудлар-оппоқ,
Ҳеч оппоқ бўлмади фаластинликлар.
Етмиш йилки кўрмас бахтнинг жамолин,
Озод мамлакатда фарзанд камолин.
Ярадор кўкси-ла эркнинг шамолин,
Кўп замон туймади фаластинликлар.
Оталар, ўғиллар, сингиллар нобуд,
Бир уйдан чиқади ўн тўртта тобут.
Лек дерлар: Курашмоқ лозим ва лобуд,
Биздан кам куймади фаластинликлар.
Араб давлатлари қовуштирган қўл,
Туркийлар ёрдамга олмайдилар йўл.
Бирлашган миллатлар ташкилоти гўл,
Бир ёрдам кўрмади фаластинликлар.
Ғаним лашкарига бермадилар ён,
Томир дарёсидан отилса ҳам қон.
Ақсони бермасдан беравериб жон,
Виждонин кўммади фаластинликлар.
Ялангоёқларга бир очиб бағир,
Энди ўз юртида ўзлари сағир.
Хунрезлигин қўймас Исроил яғир,
Аммо ҳеч синмади фаластинликлар.
Ортида турмади Мадина-Макка,
Душман билан қолиб яккама-якка.
Ханжарлар урсада ёви юракка,
Ғазабгами минмади фаластинликлар.
Нафрат қуши қалбда ўз инин қурди,
Уммат ўрниданми ёрдамга турди?
Фаластин-хақиқий эркаклар юрти,
Курашдан тинмади фаластинликлар.
Ғарб томоша қўяр, томошабин Шарқ,
Ўртада қилмаюр Салоҳиддин ярқ.
Бир кун озод бўлгач жим турдингиз деб,
Бизнинг юзимизга тупурсалар гар,
Нафрат денгизига бўлмасмизми ғарқ,
Йўқ қўрқоқ қуён-ла ўртамизда фарқ...
Ариел Шарондек Нетаняҳулар,
Хор бўлиб ўлажак қисматдош улар.
Исроил вақтинча биз абад кулар, (ИншаАллоҳ)
Умиди ўлмади фаластинликлар.
@A_meshayan
1811-14.10.2023
Абдураҳмон Мешаян
ТАЛҲА ИБН УБАЙДУЛЛОҲ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
#Ашъараи #мубашшара
Уҳуд жанги бораётган дам,
Вазият ҳам шундоқ етилди.
Мушрикларнинг бошлиқларидан,
Етмиштаси қатл этилди.
Қолганлари номардлик қилиб,
Қўрқоқликка қучоқ очдилар.
Аёллари бор жойга жилиб,
Тумтарақай бўлиб қочдилар.
"Мушриклар батамом енгилди,
Улар маҳкум деб ютқизишга.
Камончилар нодонлик қилди,
Киришганча ўлжа йиғишга.
Улар мутлоқ унутишганди,
Шошганларнинг кўп панд еганин.
Расулуллоҳ: "Ўз жойингиздан-
Не бўлса ҳам жилманг" деганин.
Билиб билмай қолдиргач очиқ,
Камончилар Уҳуд томонни.
Ҳолид ибн Валид ҳам ортиқ,
Бой бермасдан бундоқ имконни,
Мушрикларнинг отлиқларини,
Ҳудди ўшал ерга бошлади.
Мўминларни қуршовга олиб,
Қанчасини қириб ташлади.
Сўнгра қилиб Набийга хужум,
Паст мушриклар олдилар роҳат.
Бошлари ёрилиб ўшал кун,
Пайғамбарга етди жароҳат.
Синди азиз Расулимизнинг,
Пастки жағларидан бир тиши.
Набийимиз ҳимоясида,
Жон бердилар бир неча киши.
Кўппакдек қутирган мушриклар,
Расулимиз тошбўрон қилди.
Ёприлганча мисоли итлар,
Фурсатни хўб ғанимат билди.
Абу Омир Фосиқ устини-
Ёпиб қўйган чуқур бор эди.
Набий унга тушиб кетган дам,
Қичқирганча бир мушрик деди:
У "Муҳаммад қатл этилди,
Дея яна қичқираверди.
Биттагина шу гапнинг ўзи,
Мўминларга минг зарба берди.
Мўминлар қочмоқни бошлади,
Ёв кўп эди, ён атроф гавжум.
Толҳа ибн Убайдуллоҳчи,
Қочмай ёвга қиларди ҳужум.
Қўлларида қилич ўйнатиб,
Қилар экан мардонавор жанг.
Бир қараса бир ўзи ёлғиз,
Пайғамбарнинг холи қолмиш танг.
Ўқларини отаверсин ёв,
Қайраса ҳам қиличин ғаним.
Ҳимояга юрак берар дов,
Жоним фидо Расулга маним.
Дея Толҳа ёрдамга шошди,
Ўнг қўлида қилич ўйнатиб.
Чап қўли ва елкаси билан,
Ёв зарбидан Набийни тўсиб.
Жанг қиларкан Толҳа ачинмай,
Аллоҳ берган омонат жонга.
Бир қараса душман қиличи,
Ўтаётир Набий томонга.
Ёв қиличин чап қўли билан,
Ушлаб хавфни бартараф этди.
Лек шу қилич унинг кўрсаткич-
Бармоғининг бошига етди.
Жангда Бани Омирлик киши,
Қизғиш қорамтир от устида.
" Менга Муҳаммадни кўрсатинг"
Деган пайтда гапнинг ростида,
Отнинг томоғига солганча,
Аста-секин кетганча олға.
Ўшал Бани Омирлик зотнинг,
Найзасини довюрак Толҳа,
Санчди душман кекирдагига,
Жон чиққунча босиб бошини.
Қўрқув солиб кир юрагига,
Тўкди ёвнинг қон ва ёшини.
"Кимники ер юзида юрган-
Тирик шаҳид кўрмоқни хурсанд-
Айласа гар Толҳага боқсин"
Деб сўзлади Расул худованд.
Бир-бир ўтиб орадан йиллар,
Адолатдан узоқ кетилди.
Гарчи мудом оғрийди диллар,
Толҳадек зот шаҳид этилди.
Мен не дердим эй диндош укам,
Мухлисдирсан бир тўптепарга.
Ҳар гол урса шодланиб бир дам,
Меҳр билан чимни ўпарга.
Қўшиқларин тинлайсан гарчи,
Сенинг севган санъатчинг ифлос.
У шунчаки маддоҳ ва жарчи,
Сенчи унга қўйибсан ихлос.
Уларни қўй, сени менсишмас,
Ўтқизсангда духобаларга.
Кўрлигингни охир қилиб бас,
Мухлислик қил саҳобаларга.
Ўз қадрингни энди билсанчи,
Умматсанку Расулуллоҳга.
Ҳеч бўлмаса тақлид қилсангчи,
Толҳа ибн Убайдуллоҳга!
@A_meshayan
05:25-25.06.2021
Абдурроҳман Мешаян
Arab tili ixlosmandlari uchun yangilik!
🌙Muqaddas Ramazon oyi uchun chegirmali, oʻziga xos metod orqali oʻtiladigan onlayn arab tili kursiga taklif qilamiz.
Diqqat‼️
🧕Kurs faqat ayollar uchun, dars beruvchi ayol kishi.
📆Siz bu 4 oylik kursda:
to'g'ri yozish✔️
➡️Ifodali o'qish✔️
➡️Harflarning sifatlari✔️
➡️Tajvid qoidalari✔️
➡️kundalikda ishlatiladigan +1000 lug'atlar✔️
➡️boshlang'ich grammarika✔️
➡️Hikmatli so'zlar yordamida arabchadan o'zbekchaga tarjima qilish ko'nikmalarini olasiz✔️
💰Oylik kursning asl narxi 250 ming so'm
Chegirmada 175 ming so'm (bir oy)
Kurs haqida yanada batafsil ma'lumot uchun: @Mudarrisaacademy 😀
✅Telegram ✅Instagram ✅Facebook
#саҳобалар_ҳаёти
Салмон Розияллоҳу анҳунинг ИЙМОН ва ИСЛОМгача босиб ўтган узун аммо хайрли йўли хақидаги шеър...
🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев
✍️Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян
Яқинларингизга ҳам улашинг !
👇👇👇👇
@m_zuhriddin_official
АБДУЛЛОҲ ИБН ҲУЗОФА رضي الله عنه ГА АТАЛГАН ШЕЪРИМНИ ЎҚИШ УЧУН МАТН УСТИГА БОСИНГ!👈
Читать полностью…#МАСЖИД #КАБУТАРИ
#Абдуллоҳ #ибн #Зубайр #розияллоҳу #анҳу
“Масжид кабутари”
“Масжид кабутари”-
Сени Асмо бирла Зубайр кутган.
Гўдак чоғинг икки олам сарвари,
Хурмо чайнаб бериб оғзингга тутган!
Намоздаги ҳушунг тилларда достон,
Сендек саҳобага ким қилмас хавас?
Бир куни сен тоат қилаётган он,
Уй аҳлинг “илон!” деб чиқардилар сас.
Намозин бузарди биздайин авом,
Сен эса ортингга бир қайрилмадинг.
Тағин этавердинг тоатда давом,
Гўзал хулқингданда ҳеч айрилмадинг!
Вужуд кўп тоатга чоғланганидан,
На рукудан ва на саждадан толдинг.
Соф қалбинг масжидга боғланганидан,
“Масжид кабутари” лақабин олдинг!
Жангларда шижоат кўрсатмоқликка,
Сени Хақнинг Ўзи айлади қодир.
Аёндир ёв томон борганинг тикка,
Ифриқиййя ғазот(и) бўлганда содир!
Бурбур саркардаси Жаржир найлади?
Найларди чодирга қилди у хужум.
Сўнгра мўминларни асир айлади,
Мусулмонлар қолди қамалда гавжум.
Жаржир аскарлари-юз йигирма минг,
Жангда йигирма минг мусулмон ул дам.
Ўттиз отлиқ билан Абдуллоҳ ўзинг,
Жаржир томон бординг шиддат-ла илдам.
Душман эса сени элчи деб ўйлаб,
Жойидан жилмади бирор бир лаҳза.
Кейин бир иш қилдинг...юрибмиз сўйлаб,
Муттаҳам Жаржирга санчидинг найза!
Бошин узиб илдинг найза учига,
Баланд сасда айтдинг: Аллоҳу Акбар!
Душман ишонмасдан ўзин кучига,
Қочди...мусулмонлар қучдилар зафар!
...Бир муддат халифа бўлганинг аён,
Ҳижоз ва Хуросон, Яман ва Ироқ-
Сенга байъат берди, рост айлай баён,
Бошингдан кулфатлар кетмади бироқ...
Дунёда яшаркан одамзот кўрар,
Турфа кун ва тунни яхши ва ёмон.
Одамлар сотилиб берганча зарар,
Ўтгач Ҳажжож Юсуф Сақафий томон-
Онанг Асмо бирла қилдинг маслаҳат,
У хам ўгит берди: “Бўл собитқадам!
Хақ узра жон бериб, ўлсанг ўл фақат,
Хақдан ташқарига чиқмагин бир дам”
Бир кун шаҳид бўлдинг қолиб наилож,
Шоирга кўп оғир ох ёзмоқ буни.
Сендек саҳобани аямай Ҳажжож,
Тап тортмай ўлдирди чоршанба куни.
“Масжид кабутари”...
“Масжид кабутари”...
Сўнг Маккада турдинг уч кун осилиб.
Холатимга боқсам мен борган сари,
Йиғлашга тайёрман...қалбим эзилиб...
О азиз Абдуллоҳ ибн Зубайр,
Бугун хам кўп бизни янчаётганлар.
Бизнинг Ақсомизда қилганча сайр,
Тинмаяпти тиғин санчаётганлар.
Маним орзум надир тўкмай кўз ёшин,
Кўпайсин шижоат қиладиганлар.
Сениндек ёв сафин ёриб, ёв бошин-
Найзанинг учига иладиганлар!
Санинг онанг Абу Бакринг қизи,
Отанг-хаворийси Расулуллоҳнинг.
Бизни учраштирсин жаннатда Ўзи,
Мўъжизаси кўпку Буюк Аллоҳнинг!
Қандоқ бахт гуноҳим Аллоҳ кечириб,
Жаннатга кир деса мендек фақирга.
Бўлсам Расулимиз Кавсар ичириб,
Саҳобалар бирла жаннатда бирга!
@A_meshayan
11:08-20.10.2020
Абдураҳмон Мешаян
ЯҲУДИЙ БУЗРУКВОР ИБРАТИ
Рамазонда кўриб ўғли еб турганин нон,
Унга қаттиқ дашном бермиш яҳудий падар.
“Мусулмонлар рўзадордир, эй азиз ўғлон,
Нонинг уйда егил, рўза битгунга қадар”.
Бугун эса қоқ пешинда “оғзини очиб”,
Кўча-кўйда нон-ку майли, хамр тотган мўл.
Жувон юрар, рўзада ҳам сийнасин очиб,
Гап гапирсанг, жим бўл дерлар, эрим қўйган йўл!
Рўза чоғи ўғил ичса индамас ота,
Дегим келар бахтга яқин йўлолмадингми?
Рамазонни қадрлагач, ҳурмат уйғота,
Бир яҳудий бузрукворча бўлолмадингми?
@A_meshayan
10:04-04.06.2017
Абдураҳмон Мешаян
Бўйдоқ хасрати
Сув билан "оғзимни очиш"дан тўйдим,
Хурмо ейишга ҳам қизиқмай қўйдим.
Эй дўстим ифтор деб оғритма бошим,
Егим келса бордир уйимда ошим.
Керакмас ҳечнарса ҳолим ғалати,
На турк кабоб ва на фаранг салати...
Қанақа ош энди қанақа норин?
Шуми ифтор фақат тўйдирсам қорин?
Қандоқ оғзим очмоқ ўзим билардим,
Гар севар ёрим-ла ифтор қилардим...
Бўлсайди ёнимда жанона бир ёр,
Битта ўпич билан бошлардим ифтор...
@A_meshayan
16-апрель 2021
Абдураҳмон Мешаян
Саид ибн Зайд розияллоҳу анҳу исломни 613-йилда биринчилардан бўлиб қабул қилган.
Умар ибн Хаттобнинг синглиси Фотимага уйланган. Бадр жангидан ташқари мусулмонларнинг барча юришларида қатнашган.
Дамашқ босиб олингандан кейин, Абу Убайда ибн Жарроҳ томонидан бу ернинг ноиби этиб тайинланган.
(Шеър муаллифи: Абдураҳмон Мешаян)
#Ашъари #мубашшара
#АБДУРРОҲМАН #ИБН #АВФ #РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲУ
Абдуамр қолиб Абдурроҳманга,
Эй исмин пайғамбар ўзгартирган зот.
Феълингиз хуш келиб Буюк Раҳмонга,
Жоҳилликдан қилди қалбингиз озод.
Уҳуд жанги куни тарихдир гувоҳ,
О йигирма жойдан яраландингиз.
Сизни жаннатига киргизар Аллоҳ,
Саҳобалар ичра сараландингиз.
Табук ғазотига чиқилган дамда,
От-улов оз эди, таом ундан кам.
Жуда улкан қўшин қолганди ғамда,
Жонбозлик қилдингиз сиз шу чоғда ҳам.
Пайғамбар эҳсонга айлагач даъват,
"Лаббай" деб даъватга бўйсуниб осон.
Фақатгина бир сиз инфоқ қилдингиз,
Етти ярим кило олтинни эҳсон.
Буни кўрган Умар Набийга деди:
"У савоб ўрнига орттирди гуноҳ.
Ҳеч не қолдирмади фарзандларига"
Набий савол берди сизга ўшал чоғ:
"-Эй Абдурроҳман сен фарзандларингга,
Бирор бир нарсани қолдирдингми айт?"
-"Берганимдан кўра яҳшироқ ва кўп,
Нарсани уларга қолдирдим бу пайт"
"Нимани"? сўради пайғамбаримиз,
Сиз яна орттириб хирмондек савоб.
Аллоҳ ва расули ваъда қилган ризқ,
Яхшиликни дея қилдингиз жавоб.
Охир қўшин кетди Табукка жўнаб,
Бир пайт бўлди намоз ўқийдиган вақт.
Сизга насиб этди ҳеч саҳобага,
Насиб айламаган шарафли бир бахт.
Ҳадеганда расул келавермагач,
Жамоатга сиздек зот бўлди имом.
Аммо пайғамбар ҳам келиб қолдилар,
Намозда илк ракаат бўлмасдан тамом.
Бир сафга турганча жамоат билан,
Пайғамбар қилдилар сизга иқтидо.
Бундайин шарафдан ҳавасдаман ман,
Сиздан бошқа маҳрум, сийлади Худо.
Қирқ минг дирҳам кумуш қилгач садақа,
Яна қирқ минг динор тилло тутқизган.
Борин муслимларга қилган нафақа,
Бўлмас охиратда сира ютқизган.
Бир Аллоҳ йўлида жанг қилмоқ учун,
Йўлга чиққанларни бўлмас синдириб.
Сиз шундай зотларнинг беш юзтасини,
Юбордингиз не бахт отга миндириб...
Ёд этсам бошқа жанг олдидан эса,
Савоб қилмоқликни яна ҳам суя.
Ислом жангчиларин таъмин этдингиз,
Бир минг беш юздан кўп тутганча туя.
Яқинлашганида ўлим соати,
Улуғ фикр чиқиб сиздек диндордан.
Бадр жангин хар бир қатнашчисига,
Васият қилдингиз тўрт юз динордан.
Бадр жангчилари улушин олди,
Тирик қолганлари эди юз нафар.
Мўминларнинг азиз оналарига,
Ҳадя ҳам тутдингиз ҳар гал, ҳар сафар...
Ойиша онамиз қилдилар дуо:
"Аллоҳ сероб қилсин Абдурроҳманни.
Жаннатдаги булоқ Салсабийл билан"
Рози қилсам деди фақат Раҳмонни.
Сизни пайғамбар ҳам қилганди дуо,
Ўшал гўзал дуо бўлди ижобат.
"Сенинг берганингу қолдирганингга,
Абдурроҳман, берсин Аллоҳ барокат!
Сиз Умардан кейин ҳалифа бўлмай,
Буни рад қилдингиз чулғайди ҳайрат.
Ҳазрати Усмонни халифа сайлаб,
Унга илк ўзингиз қилдингиз байъат.
Мендан сўрасалар сен кимсан дея,
Дейман "Мен Аллоҳга эгилиб боши.
Умматман набийни яшовчи суя,
Абдурроҳман ибн Авфнинг диндоши"
@A_meshayan
13:30-05.04.2022
Абдураҳмон Мешаян
#Ашъараи #мубашшара
#САЪД #ИБН #АБУ #ВАҚҚОС
У Исломни қабул этди,
Ёши бўлганда ўн етти!
Қалб иймон нурига тўлди,
Еттинчи мусулмон бўлди!
Волидасин қадрин билган,
Ўғилдир хизматин қилган.
Маккаликлар ичида денг,
Онасига меҳрибон энг.
Саъд Исломга кирганда лек,
Онаизор сақлади кек.
"Динингдан кечмасанг диққат:
"Деди: Қилгум дуоибад!
Саъд ўз динидан кечмади,
Онаси ҳеч еб ичмади.
Охир она бўлди таслим,
Ўғил қолди бўлиб муслим.
Топайин деб савоб ва хайр,
Қондоши укаси Умайр,
Бадр жангида қатнашди,
Бир мушрик билан тўқнашди.
Мушрик Амр ибн Абду Вадд,
Уни қатл қилди албат...
Саъд жанг тугаган пайти,
Бадрдан укасиз қайтди.
Уҳудда кўп ўқ ёғдирди,
Душманнинг эсин оғдирди.
Сўнг Расулдан келди нидо:
"Ота-онам сизга фидо!
Илтифотни ким қилгай рад,
Набий деса:Отинг эй Саъд.
Ахир қилмай бўлурму мадҳ,
Мадоинни қилганни фатх?
Асли бир тўп Куфа аҳли,
Ҳўб чиқсада Саъднинг жаҳли,
Умарга қилмиш шикоят,
Намози ғалат деб ғоят...
Расул суйган саҳобани,
Булар эъзозлаши қани?
Ҳалифа Усмон даврида,
Фитна бўлганда авжида.
" Мана юз минг қилич бизни,
Ҳалифамиз деймиз сизни-"
Дейишганда буюк зот Саъд,
Халифаликни қилмиш рад.
Фитналарга қўшмасдан бош,
Бўлганида саксон уч ёш.
Ҳижрий эллик тўртинчи йил,
Жон бераркан Саъддек оқил,
Ҳорғин боқиб сўнги бора,
Сандиққа қилмиш ишора.
Сандиқ очсалар ё Ҳудо,
Ичида бир эски ридо:
Саъд сўзлади: "Бадр куни,
Эгнимга кийгандим шуни,
Мушрикларга қарши жанг чоғ,
Шуни кийиб тутдим яроғ...
Васияту илтимосим,
Кафан қилинг шу либосим...
@A_meshayan
01:36-05.04.2022
Абдураҳмон Мешаян
#ИФТОР_ЧОҒИ_ЁДИМГА_ТУШДИ
Дастурхонда шоҳона таом,
Этар экан маишат давом.
Бисёрлиги юртда оч авом,
Ифтор чоғи ёдимга тушди!
Уйғурларнинг дил нолалари,
Кўзларида мўл жолалари.
Африканинг оч болалари,
Ифтор чоғи ёдимга тушди.
Уммат оғир бемор экани,
Урушлардан безор экани.
Таҳажжудда бедор экани,
Ифтор чоғи ёдимга тушди.
Худбинлашиб кетдим шу қадар,
Гўё юзим доғли бир қамар.
Олмаганим қўшнимдан хабар,
Ифтор чоғи ёдимга тушди.
Уйим эмас кўнглим торлиги,
Марҳаматга қалбим зорлиги.
Менда дўстнинг хаққи борлиги,
Ифтор чоғи ёдимга тушди.
Кўпнинг ризқи бу кунлар инон:
Бир пиёла сув ва қотган нон!
Менда эса кўплиги имкон,
Ифтор чоғи ёдимга тушди.
Зўрлигим-чун қаддим ғозлиги,
Қиш пайти хам хонам ёзлиги,
Нолишим мўл, шукрим озлиги,
Ифтор чоғи ёдимга тушди.
Ёдга олдим тарк этиб боғин,
Саҳобалар қамалда чоғин.
Еганлиги дарахт япроғин,
Ифтор чоғи ёдимга тушди.
Чексиз гуноҳларга ботганим,
Эртан емай бугун тотганим-
Яроқсиз деб таом отганим,
Ифтор чоғи ёдимга тушди.
Иймон қасрин емирганим хам,
Ихлос кўшкин кемирганим хам.
Еявериб семирганим хам,
Ифтор чоғи ёдимга тушди.
Бир ёмон бир ёмон сиқилиб,
Йиғлайвериб қолдим йиқилиб.
Ўлганлиги кўпнинг тиқилиб,
Ифтор чоғи ёдимга тушди.
Ишласада оғритганча бел,
Ёғганда хам тиним билмай сел.
Хали-хануз қашшоқлиги эл,
Ифтор чоғи ёдимга тушди.
Учма-уч етсада ойлиги.
Халнинг жуда хотамтойлиги.
Султону вазирлар бойлиги,
Ифтор чоғи ёдимга тушди.
Даркорлиги хар кун “эришим”,
Савоб қилиб, савоб теришим.
Соҳибига закот беришим,
Ифтор чоғи ёдимга тушди.
@A_meshayan
19:41-28.04.2020
Абдураҳмон Мешаян
#FreePalestine
-Роса қонаяпти шилинган яра,
Кунларим ўтяпти тунлардан қора.
-Ўчир Абдураҳмон ибрат кўзила,
Фаластин халқининг сабрига қара!
@A_meshayan
21:02-29.11.2023
Абдураҳмон Мешаян
РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ҲАВОРИЙСИ
-"Сафийя ўғлингни калтаклайбериб,
Қўйдингку шўрликнинг жигарин эзиб.
-"Мен буни пишсин деб ураман холос,
Катта бўлганида эрлигин сезиб-
Лашкарни ортидан эргаштирсин деб..."
Бундай гўзал жавоб қилолмас хамма.
Бундай жавоб учун бу дунёга кеб,
Бўлмоқлик керакдир набийга амма..
Шунданми бўлдингиз Аллоҳ йўлида,
Энг биринчи қилич яланғочлаган.
Сиз биз каби нуқул қошиқ қўлида,
Ош ошамадингиз тўлдириб лаган.
Бошингизга сариқ саллани ўраб,
Қилич ўйнатдингиз Бадрдек жангда.
Сизга тақлид қилиб бу холга қараб,
Салла ўраб тушди сап-сариқ рангда-
Хатто ёрдам шошган фаришталар хам,
Не учун мен буни айламай таъкид.
Фариштага тақлид қилмасдан одам,
Одамга қилдику фаришта тақлид.
Сўнгра Уҳуд куни майдонга чиқиб,
Ким енга олар деб турганда мани.
Мушрик байроқдорга қилични тиқиб,
Сўйиб Толҳа ибн абу Толҳани...
Енгдингиз, у ўлди бўлганча хор-зор,
Буни кўрган набий туйинг деб ғурур.
Деди: Хар набийнинг хаворийси бор
Менинг хаворийим Зубайр эрур.
Хандақ куни Навфал ибн Абдуллоҳ-
ибн ал-Муғийра ал-Махзумийни.
Қоқ иккига бўлиб ташладингиз вох,
Севганингиз учун энг азиз динни.
Мадинада эса яҳудлар билан,
Мусулмонлар ҳануз бирга яшарди.
Мўминлар уруш-ла машғул бўлган он,
Яҳудийлар яна фитна бошларди.
Ғимирлаб қолганди уруш борар чоғ,
Аллоҳнинг душмани Ҳайй ибн Ахтоб.
Қалбида бор бўлгач мараз бирла доғ,
Куларди мўминлар чексалар азоб.
Расулуллоҳ бирла аҳднома тузиб,
Бир-бировга санчмай қилич ва найза.
Фаровон яшарди боғларин кезиб,
Ҳайй айнитгунича бани Қурайза.
Бани Қурайзанинг бошлиғи бўлган,
Каъб ибн Асадга режасин сўзлаб-
Бераркан кўзига қон эди тўлган,
Ичкаридан зарба бермоқни кўзлаб,
Деди: Эй Каъб сен ҳам бизга қўшилгин,
Каъб деди:Аҳдимни бузолмам асло.
Ҳайй эса тинмагач жавраб ва авраб,
Каъб аҳдини бузди охири аммо..
Бу хабар етганда Расулуллоҳга,
Бу хабар рост ёлғон билмоқлик учун.
Сизни юбордилилар душман сафига,
О азиз Зубайр яна ўшал кун..
Барча мўминларга тегди фойдангиз,
Бир балодан қолди мўминлар омон.
Хақ ризоси эди сизнинг қоидангиз,
Муслимлар қутилди балодан ёмон.
Шу кун Расулуллоҳ қилдилар сизга,
О азиз Зубайр катта илтифот.
Сизнинг хаётингиз ибратдир бизга,
Шу куни олдингиз олий мукофот.
Деди: Расулуллоҳ Алайҳиссалом:
"Ота-онам сенга фидо бўлсин"! Дод.
Сиз ва Сааъддан бўлак бундайин калом,
Бошқага қилинмас бўлаверинг шод.
Сўнгра йиллар ўтди Расулуллоҳ ҳам,
Рафиқул Аълога қилди интиқол.
Кейин Абу Бакр, сўнг Умар, Усмон,
Кўзларин юмдилар яшагач халол.
Усмон шаҳид бўлди олай деб қасос,
Неча жанглар бўлди, кўп тўкилди қон.
Алидек табаррук азиз саҳоба,
"Туя жанги" содир бўлган ўшал он.
"Жар солди чақиринг менга Толҳани,
Чақиринглар яна Зубайрни ҳам.
Иккингиз келдингиз Али ёнига,
Бу садолар сизга етиб борган дам.
Шунда бутун вужуд тану жонини,
Дарду алам ўти ёндираётган.
Ҳазрат Али деди топиб онини,
Тилга кўчди дилда ул сўзлар ётган:
"Эй Зубайр эсла, кунлардан бир кун,
Мен Расулуллоҳ томон келардим.
Мени кўриб кулдинг, бўлганча мамнун,
Расул сенга савол берган билардим.
Расулуллоҳ сендан сўрагандилар:
Эй Зубайр уни яхши кўрасанми?
Сен ха деган эдинг, бу ходисотни,
Ёдда сақлаб қолган биргина манми?
Шунда Расулуллоҳ деган эдилар:
(Сен Алига қарши) " Сен унга қарши,
Аммо золим холда қиладирсан жанг"
Афсус шундай экан дунёнинг иши...
Дедингиз: "Сўзлаган гапларинг тўғри,
Ёдимдан чиққанди, ёдимга солдинг".
Сўнг қўлингиздаги қилични отиб,
Жанг қилмай кетдингиз пушмон бўлиб минг.
"Йиртқичлар водийси" номли водийда,
Намоз ўқир экан сиздек "чин юлдуз".
Сизга қилич урди бир қотган дийда,
Сизни қатл этди Амр ибн Журмуз.
Кейин бир мукофот оларман дея,
Борди у Алининг хузурларига.
Али эса деди: Пок Зубайрнинг,
Қотили тушгайдир дўзах қаърига.
Агар мендан бир кун кимдир сўраса,
Сўзлагил сен шеъринг атаган зот ким.
Завқ бирла сўзлайман Худо хохласа,
Тингловчи топилса ихлос билан жим,
Зубайрдир Абу Бакрга куёв,
Зубайрдир эҳсон қилган муҳтожа.
Зубайрдир фақат мушрикларга ёв,
Ҳам Расулуллоҳга уммат ва божа.
Абдуллоҳдек шаҳид зотга ота у,
Зубайрга насиб Асмо деган гул.
Номи олтин харф-ла ёзилган мангу,
У Исломга кирган пок бешинчи қул...
Абдураҳмон Мешаян.