a_meshayan | Неотсортированное

Telegram-канал a_meshayan - Abdurahmon Meshayan

4278

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Подписаться на канал

Abdurahmon Meshayan

​​#ФАЛАСТИННИНГ_АЛЛОҲИ_БОР

Болта кекса дарахтларни чопган билан,
Ўзидан сўнг қолдирган ёш гиёҳи бор!
Қони оқиб диндош ажал топган билан,
Шоир тирик қаламида сиёҳи бор!

Тирик бўлса ёзмасинми хақиқатни,
Қаратиб уммат дардига бор диққатни.
Яҳуднинг ҳам яхшиси бор кўр ибратни,
Лек ичида кўп тузалмас густоҳи бор!

Мунофиқ кўп ичимизда эсин еган,
Мўмин ўлса ҳаммасига байрам экан.
Исроил хақ, Исроил зўр қилди деган,
Қалбин моғор босганларнинг гумроҳи бор!

Ёв қилмиши юрагимга нафрат экса,
Нима қилай чорасиз дил алам чекса.
Зор-зор қақшаб қон тупупиб ўлди кеса,
У ҳам майли гўдакнинг не гуноҳи бор?

Ёлғони кўп жуҳудларда фитна  ғиж-ғиж,
Дейди:"Бизга зарба берди ёв қақшатқич".
Дунё балки ишонар, у кўзбойлоғич,
Ломаконда ҳаммасининг гувоҳи бор!

Деманг йўқдир мусулмоннинг ҳеч вақоси,
Мўминнинг бор гўзал дуо, зўр тақвоси.
Исроилнинг бўлса бўлсин Амриқоси,
Фаластинни қўллагувчи Аллоҳи бор!

@A_meshayan
21:32-20.10.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

#Саҳобалар\_ҳаёти
#Долзарб\_мавзу


Бугунги кунимиз ва яшаб ўтган кунимизга яраша хотима берилади буни унутмайлик!

✍️Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян
( @a\_meshayan )
🎙Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев

Яқинларингизга ҳам улашинг !
👇👇👇👇

@zuhriddin\_muhammadaliyev

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

#Шеърнинг_умри

​​Қандай шеър узоооқ яшайди?
Долзарблигини йўқотмаган шеър.
Дейлик мен ўнқир-чўнқир йўлга атаб шеър битдим.
У шеър ўша ўнқир-чўнқир ер асфалт бўлгунча яшайди.
Яъни унинг умри бир йил ё эллик йил бўлиши шунга боғлиқ.
Ҳар Рамазонда "Насроний онага мўмин ўғил тилаги" шеърим дардимни янгилайверарди.

Бу шеър мен учун етти йил яшади ва ҳаётимда долзарблигини йўқотди,  Алҳамдулиллаҳ.
Яқинлари номусулмон кимсалар учун эса бу шеър ҳали ҳам яшаяпти.
Энди бу шеърни ўқиганимда йиғламаяпман...


#НАСРОНИЙ_ОНАГА_
#МЎМИН_ЎҒИЛ_ТИЛАГИ

Кўтариб келибсан рамазон тақвим,
Мусулмон болангга қилгали тақдим.
Дея Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим,
Сузган таомингдан ютяпман она.

Тарк қилдим забони заҳарлигимни,
Тошларга кўрсатиб гавҳарлигимни,
Тайёрлаб берурсан саҳарлигимни,
Иҳлоснинг қўлидан тутяпман она.

Қанча ёш тўкканим Тангримга аён,
Мингта шоир дардим қилолмас баён.
Мен иймон лаззатин топгандан буён,
Мусулмон бўлишинг кутяпман она.

Оғзим очгач турсам намозга дарҳол,
Намоздан сўнг дейсан ифтор қилиб ол.
Жаннатий бўлишин мен истар аёл,
Борган сари тугаб битяпман она.

Номусулмон бўлиб юммасанг бас кўз,
Меҳрингнинг нуридан фарзандингга чўз.
Дуо учун излаб бисотимдан сўз,
Кўнгил сандиғимни титяпман она.

Сен хам руку айлаб Аллоҳга эгил,
Келтирай энг тансиқ таомлар егил.
Фақат...Лаа илаҳа иллалоҳ дегил,
Дард либосин чокдан ситяпман она...

@A_meshayan
2017-йил.
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

(2)​​#Ашъараи #мубашшара


#УМАР #ИБН #ХАТТОБ #РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲУ

Аллоҳ қилмаганда агар ҳидоят,
Дўзахдан қиларди ким ҳам ҳимоят.
Пок қалбига жойлаб сураю оят,
Эй шаҳид ҳолида кўзларин юмар,
Биз сизни соғиндик Ҳазрати Умар!

Боқинг,  бу умматнинг бўлари бўлган,
Кўзларига маржон ёшлари тўлган,
Одолат тирикдир,  адолат ўлган!
Жойнамозга кўздан ёмғирлар томар,
Биз сизни соғиндик Ҳазрати Умар!

Мусулмоннинг кўксин тешар бўлди ўқ,
Тинглаб яшаяпмиз кофирлардан дўқ.
Сиздек шижоатли ҳалифамиз йўқ,
Юзимиз доғ бизнинг бамисли қамар,
Биз сизни соғиндик Ҳазрати Умар!

Бу не гўзал қисмат?  Ўйладим бу он,
Ўзим олгум дея Муҳаммаддан жон.
Сиз унга бўлдингиз энг содиқ инсон-
Абу Бакрдан сўнг.. топдингиз самар,
Биз сизни соғиндик Ҳазрати Умар!

Борму сиздек бир зот тавбалари мўл,
Йиғлаган соқоли бўлгунгача ҳўл.
Оғир бўлди ахир жаннатгача йўл,
Эслаганда юзим кўз ёшим шимар,
Биз сизни соғиндик Ҳазрати Умар!

Гоҳида очликдан тойсада ҳолдан,
Сиздек зот емади ҳеч байтул молдан.
Фирдавсда тотинг асалу болдан,
Дунёга ким келиб кетмади кимлар,
Биз сизни соғиндик Ҳазрати Умар!

Нақадар бахт ахир бергандан сўнг жон,
Пайғамбари билан ётмоқ ёнма-ён.
Хақ учун тўксанг ва тўкдиролсанг қон...
Соғинчимиз улкан осмонлар қадар,
Биз сизни соғиндик Ҳазрати Умар!

@A_meshayan
18:33-02.04.2022
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

(1)​​#Ашъараи #мубашшара

#АБУ #БАКР #СИДДИҚ #РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲУ

Бир куни Каъбаи Муаззаманинг-
Шундоқ биқинида, шундоқ ёнида.
Разил мушрикларнинг бошлиқлари  денг,
Суҳбат қураётган чиркин онида:

Келиб  Расулуллоҳ Алайҳиссалом,
Гўзал Байтуллоҳни қилдилар тавоф.
Мушриклар отдилар масҳара калом,
Набий бир дўқ ургач, суқмадилар лоф.

Эртасига бу хол бўлганда такрор,
Мушриклар набийни олдилар ўраб.
Ёқаларин тутиб берганча озор,
Бири жабр қилди расулни судраб.

Шунда Абу Бакр ўртага тушиб,
Дедилар: Кўзлари ёш тўка туриб:
Ахир “Аллоҳ-Роббим” дегани учун,
Ўлдиргайсиз наҳот бир зотни уриб?

Бу сўзлардан кейин разил мушриклар,
Набийнинг ёқасин қўйиб юборди.
Аммо улар мисли бир тўда итлар,
Ёприлиб Сиддиқнинг бошини ёрди.

Яна бошқа сафар Хақнинг динига,
Одамларни Сиддиқ даъват қилар он.
Мушриклар ёприлиб унинг устига,
Қилдилар муборак юзларини қон.

Ўшал Утба ибн Робийъа бўлса,
Юзига соларди икки ковуш-ла.
Кофирлар орзуси бир мўмин ўлса,
Улар қаҳқаҳ отса жирканч товуш-ла.

Қондошлари келиб кўтаргач уни,
Ўйлашарди: Бунинг жойи ер ости.
Лекин кеч кирганда қарангки буни,
У ҳушига келиб сўради рости:

Айтинг нима бўлди Расулуллоҳга,
Набийим омонми, соғми-саломат?
Бу сўроқдан кейин Абу Бакрни,
Қондошлари сўкиб, қилди маломат.

Умму Жамил номли мусулмон аёл,
Дегач: Расулимиз саломат ва тинч.
Сиддиқни тарк этиб ёмон ўй-хаёл,
Қалбини қоплади бир лаҳза севинч.

Сўнгра Абу Бакр сўзлади аста:
Расулим ёнига бормагунча то.
Шароб хам ичмайман, бўлсамда хаста,
Билингки таом хам емайман хатто.

Қулай пайт пойларди икки ожиза,
Одамлар тарқалгач икки пок аёл.
Суяганча уни икки ёнидан,
Расулнинг ёнига элтишти дарҳол.

Унга кўп ачиниб  Расули Акрам,
Уни ва онасин қилдилар дуо.
Сиддиқ динга чорлаб волидасин ҳам,
Иймон келтиришин кўрди эй, дунё.

Сиддиқ ашараи мубашшаранинг,
Энг олди сафида, олий ўринда.
Боқинг, у туфайли яна беш киши,
Жаннат башоратин олган тўринда:

Усмон ибн Аффон, Яна Зубайр-
Ибн Аввом хам бор, шоир изоҳлар:
Абдурроҳман ибн Авф,  Абу Ваққос,
Яна Толҳа ибн Убайдуллоҳлар.

Оишадек гулни Энг Гўзал Боғбон,
Энг яхши Боғбонга тутқазган ҳам у.
Умайя жонини қийнаётган он,
Билол Ҳабашийни қутқазган ҳам у.

Таърифи тугамас бари хақиқат,
Сизга сўзламадим асотир, эртак.
Ахир Сиддиқдек зот қилингиз диққат:
Илк иймон келтирган мусулмон эркак!

Ё, Раб сендан сўрар биз каби қуллар:
Майли мушрик зотлар бошимиз ёрсин.
Фақат қалбимизда ажиб туйғулар,
Бизнинг оёқлар ҳам жаннатга борсин.

Шояд сўроғидан қутилсак осон,
Қабримизга киргач Мункар-Накирнинг.
Қачондир жаннатга биз киражак он,
Ой юзин кўрармиз Абу Бакрнинг?

Кавсарнинг бўйида учраса бизга,
Биз уммати бўлган Муҳаммадимиз.
Қандоқ қалб тўлмасин ажойиб ҳисга,
Қандоқ Сенга сўнсин муҳаббатимиз?

@A_meshayan
00:42-21.12.2020
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон...

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳимни айтиб,
Юрагимга бахт-у шодлик келди қайтиб.
Ғам лашкари узоқларга кетди дайдиб,
Қувончимга шерик бугун ер-у осмон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Хайрли кел эй ўн бир ойнинг султони,
Дуодан тинмайди мўминнинг забони,
Насиб айлаб ўшал Фирдавс ҳоқони,
Барокатинг бизга сездир ё Рамазон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Парвардигор аслида энг Олийимдир,
Ҳам боқувчим, ҳам дўстим, ҳам ҳомийимдир.
Ё, Рамазон мени Унга яқинлаштир,
Бундан афзал тилак бўлмас нечун ёлғон?
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Аллоҳимга айлаб тавба изҳоргача
Ўзгарадир гуноҳда энг илғоргача.
Сабр айлаб саҳарликдан ифторгача,
Айлайдирмиз хатоларни бир-бир хазон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Қалбларимиз тўлур Хаққа мухаббатга,
Севгимиз ҳам ортур Хазрат Муҳаммадга.
(Алайҳиссалом)
Юрагимиз Ватан бўлса саховатга,
Бундан ортиқ шодлик топилмоғи гумон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Бу кунлардир кимга орзу, кимга армон,
Кишанланмиш аҳли лаъин, аҳли шайтон,
Кўзларда ёш қилинганда хатми Қуръон,
Бизлар учун иймон қиммат, куфр арзон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Сандиқ-сандиқ тиллойим йўқ, гуноҳим бор,
Арш тахтидан боқиб турган гувоҳим бор.
Менга иймон инъом қилган Илоҳим бор,
Шайтон мени айлолмагай ер-ла яксон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Минг шукрки мусулмонмиз, кофир эмас,
Ҳаққа қулмиз, иблисларга шотир эмас,
Бизнинг кўнгил шаккокликка қодир эмас,
Хақни севсак бадандан жон чиқгай осон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Мен Расулдан ибрат олган ошиқдирман,
Мен ихлосни дилга солган ошиқдирман.
Мен Аллоҳни севиб қолган ошиқдирман,
Лекин мени У севмаса ҳолим ёмон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Ҳали-ҳануз Каъбам тавоф қилолмадим,
Қора тошни бир бор бўлсин силолмадим.
Бир юз ўн тўрт сурани ёд ололмадим,
Лек дилим шод янграганда зар гал азон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Ҳар кун беш вақт Аллоҳ бирла бетаржимон,
Сўзлашурман мендан бахтли зот йўқ ҳамон.
Ул Лайлат-ул Қадр келса биз бегумон,
Гўдак янглиғ пок бўлурмиз, ўшал замон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Дилда иймон, тилда зикр, қўлда тасбеҳ,
Ҳар кун чорлар Масжид томон ул таровеҳ.
Бу йил яхши бўл деб виждон берур танбеҳ
Келгуси йил борми йўқми танамда жон?
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

ХИЛВАТЛАРДА ЙИҒЛАТ МAНИ.

Руҳсоримга индир зиё,
Кибр қилсам боқма қиё.
Қолай қилолмасдан риё,
Хилватларда йиғлат мани.

Ажрларим ғамлансинлар,
Кўз ёшларим жамлансинлар.
Киприкларим намлансинлар,
Хилватларда йиғлат мани.

Бир тўп ибрат аҳли башар,
Нуқобаи исна ашар*
Улардек қалбда ишқ яшар,
Хилватларда йиғлат мани.

Қўшма «лойқа анҳорларга»
Сени билмас ағёрларга.
Тақлиддаман ансорларга,
Хилватларда йиғлат мани.

Истиғфорга имкон ярат,
Кўксимни Каъбангга қарат.
Мисли Хаббоб ибн Аратт,
Хилватларда йиғлат мани.

Савоб кўп бўлса башарда,
Мангу беҳиштда яшарда.
Кулдиргунингча маҳшарда,
Хилватларда йиғлат мани.

Нуқобаи исна ашар-Пайғамбаримиз Муҳаммад Алайҳиссаломга байъат (қасамёд) қилган етмиш икки эркак ва икки аёл орасидан танлаб олинган ўн икки вакил.
21:00-19.02.2017.

@A_meshayan
Абдурроҳман Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Уч_юз_ўттиз_уч_шеър

Алҳамдулиллаҳ саҳобаларга аталган 222 та шеърни битириш арафасидаман.
Кўзлар ҳам ўқийвериб,  ёзавериб хиралашди.
Аллоҳ насиб қилса 333 саҳобага аталгани битса Рамазондан бошлаб бирма-бир жойлайман.
Китобга руҳсат тегса унга ҳам ҳаракат қилиб кўраман.

P. S:Бошимга келган синов қаршисида ёлғиз қолдим.
Кимдир қўллаб-қувватлай олса шахсийга ёзса,  дуо қилса хурсанд бўламан.

Абдураҳмон  Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Бошимга бироз синов келди.
Дуоларингизда эслаб қўйсангиз.
Шояд, Аллоҳ гўзал ечим берса.
ИншаАллоҳ яқинда Рамазон... Ўзи қўлласа ҳар куни саҳарлик ва ифторлик чоғларида биттадан саҳобанинг ҳаёти ҳақида шеър жойлаб бораман.

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Китобларим

Ўта камбағал оиладан эдим.
Бир йили кийган кийимимни кейинги йил ҳам мактабга кийиб борардим.
Этигимнинг орқаси катта бўлиб йиртилса уни шимим билан тўсиб гоҳида калиш кийиб мактабга борардим.
Бир йили бир ўқитувчимиз "Мешаян устингдагини қачон ечамиз энди" деб камситганида "Бизнинг шароитимиз йўқ, яхши ўқисам бўлдимасми ким бу синфда мендан яхши ўқийди ўзи" деганман.
Ҳозир бир кийган кийимимни кейинги ой кияманми йўқми билмайман.
Айрим либосларим борлигини расмларимни томоша қила туриб сезиб қоламан.
Шукр сабр ортидан бари бўлавераркан.
Диққатга сазовор жойи жуда оғир шароитда яшасакда отам то вафотига қадар менга китоб ташидилар, қимматми арзонми фарқи йўқ.
Бирор марта дарсларимни бўлиб ўқишинг нима қилиб берарди демадилар.
Ҳалима Ҳудойбердиева ва Абдулла Орипов каби катта шоирларинг ёнига етаклаб бордилар.
Бор йўғи еттинчи синф эдим.
Нимамга ишонганлар, қандай ишонганлар билмадим.
Ота бўлиб кўрмаганман.
Балки оталарга фарзандининг ҳаминқадар истеъдоди ҳам фавқулодда истеъдод бўлиб туюлар.
Синфдошларим тушлик учун берилган пулга таомланса мен оч қолиб китобга йиғардим.
Китобга ошно бўлиб энг катта топган фойдам ақлим билан иймон топдим.
Ҳар эркакнинг бошида оғир кунлар, яхши ёмон даврлар бўлади.
Кўп нарсаларни топдим, йўқотдим.
Қанча молим, жойим сотилди.
Бирор марта ҳам нолимадим.
Фақат бир гал икки мингга яқин китобларимни сотганимда йиғладим.
Инсон ўзига нима азиз бўлса шунинг учун кўз ёш қиларканда.
Анвар ака деган бир қалби очиқ одам
"Мен ҳалиям тушунмаябман ижодкор одам ҳам китобларини сотарканми?
Қандай сотдингиз" дегандилар.
Яна китоблар йиғишда давом этяпман.
Тўққиз юз тўқсон учтадан ошди.
Китоб ўқийвериш керак.
Китоб ўқиб зарар топган одамни эшитмадим.

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Расмда кўриб турган бу инсон 43 баҳорни қоралаган, шириндан-шакар 3 қизларнинг отаси, оила боши Умаров Арабжон.

Арабжон жигар серози дарди билан курашмоқда. Зудлик билан хорижда операция қилиниши керак.

Операция учун 25 000 $ зарур.

Аллох таоло Қурони каримда шундай марҳамат қилади: “Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир” (Ар-Раҳмон сураси, 60-оят). Бу-ки сиз яхшилик қилсангиз фақат яхшилик қайтади.

Сахий инсонлар Умаров Арабжонга ёрдам берайлик:

Мурожат учун телефонлар:

+998992728187
+998888113411

Карта рақами:


4073 4200 8513 5055
(Diloromxon Umarova), (HUMO VISA)

4073 4200 8518 6587             
(Dilobar Asraqulova)

Манзил:                            
Фарғона вилояти, Ўзбекистон тамани, Дашт-Хасан қишлоғи, Дийдор кўчаси 38-уй

Savob uchun birlashaylik:
👇👇👇👇👇👇👇👇
/channel/umr_savob

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Бир санъаткор билан ишлаганимда ундан қўшиқ ижро қилиб беришини сўрашди.
Айнан мен ёзиб берган шеърга басталанган қўшиғини.
Санъатчи "Майли мен у қўшиқни ижро қиламан фақат у қўшиқдан кейин жонли ижрога бошқа кучим етмайди" деди.
Ҳайрон бўлдим.
Ичимда "Қадрини оширишини қара" деб қўйдим.
Назаримда у пиар қилаётгандек эди.
Санъаткорни йиллар ўтиб тушундим.
Рамазонгача шеър жойлай олмаётганим бир тарафдан илҳом тарк қилгани билан боғлиқ бўлса иккинчи тарафдан юрагим ижодни кўтаролмай қолди.
Бирор бир шеърни мендан Аллоҳ ризо бўлсин деб ёзиб қўйиб кейин қўлларимни кишанлаб олиб кетишларини кутиб уйда онам билан хайрлашганларим,  ариғимиз бўйида автомат кўтариб уйимиз атрофини кузатишганлари, мен юрак қонимни тўкиб ёзган шеърларимни ўзлаштиришгани ўз ишини қилди охири.
Шифокорга кўриндим.
"Ваҳимали жойи йўқ аммо соғлигингизга жиддий қаранг бориб-бориб уй манзилингиз,  хатто исмингизни ҳам унутиб хотирангизни йўқотишингиз мумкин" дейилди.
Лекин рости доим шу халққа ачинганимдан жоним ёнганидан ёзганман нима ёзган бўлсам ҳам.
Бўлмасам қаламим қўлимда.
Маддоҳлик қилсам ҳозир бошимдаги йиғилган мусибат булутлари бирма-бир йўқоларди.

Ҳозир бир ҳамсуҳбатга, дардимни тинглайдиган,  муаммомни ечишга ёрдам берадиган бирон кимсага жуда муҳтожлигимдан ёздим буларни.
Дуоларда эсласангиз,  хайрли ниятлар қилсангиз кўнглим тоғ бўларди.

Шоирингиз Абдурроҳман Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Севганларингизга севишингизни изҳор қилиб туринг!
У куни яна нима бўлганини биласизми? — Mаййитни ювиб, кафанга ётқизмоқчи бўлишганида отам, мен оламан, деди. Укамни бағрига босиб, “Рафъат, мен сени мозорга эмас, бозорга олиб бориб шим олиб бермоқчи эдим, болам! Tур, бирга бозорга борамиз”, деб ҳўнг-ҳўнг йиғлади.
Кошки, у гапларни тириклигида айтса эди. Биз у муҳаббат изҳорини, уни ҳис қилишни узоқ кутган эдик. Лекин отам уни энди ҳеч нарсани ҳис қилмайдиган укамни қучоқлаб, ўксиниб-ўксиниб, фарёд билан айтар эди.

Бугун фарзандларимиз биздан кўрмаётган меҳрни қўл телефонларидан излаяптилар.
Кўча бошида фарзандларимизни йўлдан оздириш учун кутиб турган разил инсонлар уларни ота-оналаридан кўра очиқ чеҳра билан кутиб олаяптилар.
Mен ватанимни, оиламни, аҳли аёлим ва фарзандларимни жуда яхши кўраман.
Биласиз, ҳар йили турли маърузларга борар эдим. Бу йил бормаяпман. Чунки қизим оққон бўлиб қолди, унинг ёнидаман, унга тириклигида муҳаббатимни изҳор қилиб,уни яхши кўришимни айтяпман!

Tуркчадан Икром Шариф таржимаси.

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Бункер эффекти

Хушнудбек ва Отабек Бакировлар ташкиллаштирган "Лолазор"подкастида Лолазор романи автори ва мен хурмат қиладиган ëзғувчи Мурод Муҳаммад Дўст суҳбатини олқишлайман.

Суҳбат ҳақидаги фикрларимни қисқа қисқа ëзиб қўйсам. Зотан М.М. Дўст айтган барча воқеаларнинг ичида ва ташида мен ҳам борман. (Ака билан 1986 йил Урганчда илк бора кўришганмиз)

М.М. Дўстдан эркин иқтибослар

1. Каримов конвертацияни ëпгани ўта салбий бўлди ва тўртта курс мавжудлиги ортидан фақат 100та (ўғри) оила миллиардерга айланган.

2. Каримов СССРни федерация шаклида сақлаш тарафдори бўлган. Горбачев таклиф қилган СССРнинг янгиланган конфедерация шаклига қарши бўлган. Литва каби тўла мустақиллик ҳақида умуман гап бўлмаган. Яъни Каримов мустақилликка охирги минутгача қарши бўлган. Унинг "мустақиллик меъмори" экани ҳақидаги гаплар асоссиз.

3. Каримовга Ўзбекистон ҳақида доимо ëлғон¸ ярим ëлғон ва ясан тусан хабарлар бериб туриулган. Масалан зеклар ўзбек қамоғидан 14 метр туннел кавлаб қочиб кетишганида бу Каримовга 7 метр туннел деб атай камайтириб айтилган.

4. Каримов сквердаги чинорларни кестирган. Сабаб "Форумлар саройи" деган палон пулга қурилган бинони дарахтлар тўсиб қўймасин дея.

5. Каримов Туркия билан аразлагани ортидан ўзбек лотин алифбосини бугунги хароб ахволга солган. Яъни ў¸ ш¸ каби харфлар турк алифбосига ўхшамай ясалишини талаб қилган. (ну и дурак этот ИАК)

6. Каримов ўзини ҳайкалтарошлик¸ архитектура¸ кино¸ микробилогия ва дезинфекция дохил барча соҳалар билимдони деб билган. Аслида мутлақ профан бўлган. Масалан Темур ҳайкалини қўлидан найзани олиб ташлаттирган. (аслида Темур пакана мўғул отида узун найза кўтариб юрган)

7. Каримов ўзи ҳақида ëзувчилар китоб ëзишини истаган.

8. Каримов ўзига тирик пайтида ҳайкал қўйишни¸ расмлари кўчаларга осилишини тақиқлаб қўйган.

Хуллас эсимда қолгани шулар. Каримов ҳақида танқидий тахлилий суҳбатлар бошланганини олқишлайман.

Аммо жамият Каримовнинг ўзбек давлатчилиги¸ миллати ва эркинлига қарши қилган жиноятларини фош қилиш зарур.

Бенито Муссолини¸ Милошевич¸ Чаушеско каби золим диктаторлар ҳақида ўз юртида юзлаб фош қилувчи китоб ва фильмлар яратилган. Ҳайкаллари онтарилиб қабрлари ер билан бир қилинган.

Бу ўта зарур. Бўлибам ўзбеклар каби кетмон сопига ҳам сиғиниб кетаверадиган¸ ўз вақтида Сталинни отамлаб йиғлаган авом элат учун архи зарур.

Бу суҳбатда собиқ матбуот котиб Мурод оғамиз Гитлернинг котибаси Траудль Юнге каби диктаторни "инсоний қиëфада" кўрсатиб у одамнинг жиноятларини ширин хотиралар кўрпаси билан ўртмоқчи бўлади.

Буни бункер эффекти десак бўлади.

Траудль Юнге китобида Гитлер ити касал бўлганида "қайғурган"¸ бункердаги ходимларга "австрияча шарм" билан табассум ҳадя қилган¸ ўзи чизган рассомлик асарларини қиммат нархда сотилишини тақиқлаган "олийжаноб" одам ҳақида ишоралар берилади.

Холбуки бу "олийжаноб" одам миллионлар қотили эди.

Бу суҳбатда Отабек Бакировнинг Ўзбекистон янги тарихи билимдони экани кўринди. Бундан севиндим.

Суҳбат пайтида иккита фил мавзу айтилмай айланиб ўтилди. Биринчиси 2005 йилда Андижондаги қўзғоланчиларнинг Каримов буйруғи билан отилгани. Иккинчиси ўз номзодини Каримовга қарши сайловда қўйгани учун жазоланган Муҳаммад Солиҳ мавзуси.

Гап шундаки ММ. Дўст ўзининг илк ктобини М. Солихга бағишлаган ва улар Москвада бирга ўқишган. Каримов иқтидорда эканида Туркия ва АҚШда учрашиб гаплашиб туришган.

Суҳбатда ИАК мавзусидан бошқа тема масалан ўзбек тилининг ўрис тили калкасига айланиб қолгани ҳам гапирилди. Шу ўринда суҳбат қатнашчилари Каримов исмига "лар" кўплик қўшимчасини қўшиб айтишди. Бу нотўғри. Бир одамга нисбатан лар қўшимчаси қўшиш адабий тил нормасида йўқ.

Умуман олганда Ўзбекистонни чўктирган золим Каримовни паталог анотом каби тахлил қилиш зарур ва олқишга лойиқ иш.

Rassom. tuz

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

https://youtu.be/oCWeeC-qK9A?feature=shared

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

#Шахсийга_келган_мактуб

Assalamu alaykum

Otamning ahvoli og'irlashib qoldi. Hozirda 16-kasalhonada doktorlar tamonidan ushlab turilibdi. Yurak hastaligi tashxisi bilan ya'ni infarkt. Hozirda aperatsiya uchun pul qidirmoqdaman. Aperatsiyaning o'ziga 14 mln so'm ketar ekan undan keyingi muolajalariga esa 5 10 mln so'm. Qo'lingizdan kelsa yordam bering.

UZCART
8600140406772187
RAHMATJONOV MURODJON

VISA
4023060207340505
MURODJON RAHMATJONOV

BEMORNING AYOLINING RAQAMI; +998974040127

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Ашъараи #мубашшара

#УСМОН #ИБН #АФФОН #РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲУНИНГ #ШАҲИД #ҚИЛИНИШИ...

#МУБОРАК #ЎЛИМ

Олис ҳижрий ўттиз бешинчи йилда,
Зулҳижжа ойининг еттинчи куни.
Ёши эди асли саксон иккида,
Разил зотлар шаҳид қилдилар уни.

Оқарди бир пайтлар сочлари қаро,
Бу саҳоба кўрди э вох қанча ғам.
Халифалик қилди шу азоб аро,
Тўлиқ ўн йил, фақат саккиз куни кам.

У Ровма исмли яҳудий зотнинг,
Сотиб олган эди қудуғин бир кун.
Ва дирҳам хақ олмай ҳадя қилганди,
Мусулмон зотларнинг эҳтиёжи-чун.

Ўлимидан бир кун олдин тутганди,
Хақни рози қилмоқ учун у рўза.
У бир қултум ширин сувни кутганди,
Одамлар тутмади унга бир кўза...

Ифтор ҳам қилолмай ётиб ухлади,
Аммо бўлганида саҳарлик вақти.
Қўшни хотинлардан ёри сўрагач,
Қўшнилар сув тутди бу ҳам бир бахти...

Аммо у вақт тонг ҳам отиб қолганди,
Ёри Ноилага эмасди осон.
Аллоҳ учун рўза тутиб олганди,
Саҳарлик ҳам қилмай Ҳазрати Усмон...

Ўшал кун у тушда Набийни кўриб,
Унутганди дунё бўлганлигин тор.
Набий кафтларида сув тутганича,
Дегандилар:Бирга қилармиз ифтор.

Боғийлар бостириб кирган чоғида,
Ҳимоя қилмоқ-чун севимли ёрин,
Усмоннинг аёли сўзлади аста,
Ўшал разилларга дилдаги борин:

"Бир раъкатда тўлиқ Қуръон ўқувчи,
Улуғ зотнинг жонин қандоқ олурсиз?"
Разиллар эмасди Хақдан қўрқувчи,
Ахир нимасига хайрон қолурсиз?

Улар яхшиларга этса азият,
Лаъинлар сингари олурлар роҳат.
Жирканчлар топганда қулай вазият,
Ҳазрати Усмонга етди жароҳат.

Бақара сураси, бир юзу ўттиз-
Еттинчи оятга қони сачради.
Келинг биргаликча ўқийликчи биз,
Шу муборак сўзлар унда учради:

"Аллоҳ сенга улар(ёмонлиги)дан, кифоя қилур.  У ўта билгувчи,
ўта эшитгувчи"  зотдир аслида,
Бўлсайдик Сўзига амал қилгувчи!

Фаришталар ҳаё қилган саҳоба,
Кўзларини юмди Қуръонга қараб.
Кўзларин юмгунча учраб азоба,
Яшади умматнинг корига яраб...

Қанийди бизлар ҳам ароқ ичибмас,
Ё кавшаб турибмас бўлак гўшт ё нон.
Номаҳрамнинг белин қаттиқ қучибмас,
Ўқийтуриб ўлиб қолсайдик, Қуръон...

@A_meshayan
01:46-25.01.2022
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Ашараи #мубашшара

#АЛИ #РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲУ

Онаси Каъбани қиларкан тавоф,
Дунёга келтирди бир иймони соф.
Эллик уч йил динга хизмат қилганни,
Қилмасдан бўлурму ахир эътироф?
Уммат эмас сохта қахрамонга зор,
Али ибн абу Толибимиз бор!

Синовлар кўп экан анинг бошида,
Иймонга келганди у ўн ёшида.
Аввал отасидан тарбият олиб,
Сўнг улғаяр бўлди Набий қошида.
Умрин яшамаган беҳуда, бекор,
Али ибн абу Толибимиз бор!

Уни кўп сийлади бир Парвардигор,
Бўлсин дея қулим мудом бахтиёр.
Нақадар бахт бўлиб набийга куёв,
Фотимага бўлмоқ суюкли бир ёр!
Икки дунёсин ҳам айламаган хор,
Али ибн абу Толибимиз бор!

Отаси иймонга демам етишди,
Аммо икки ўғли шаҳид кетишди.
Шаҳидлик шаробин ўзи ҳам ичган,
Отасин қисматин такрор этишди.
Вафотин ўқисак йиғлатган зор-зор,
Али ибн Абу Толибимиз бор!

Қандай улуғворлик, қандайин виқор,
Қўлида ўйнатди жангда "зулфиқор".
Ислом осмонининг порлоқ юлдузи,
Қилмасдан бўлурму ундан ифтихор?
Бир мақтанибмизда бунинг неси ор?
Али ибн Абу Толибимиз бор!

Лаънат унга қилич урган одамга,
Қотил Абдураҳмон ибн Малжамга.
Бомдод намозига масжидга келган,
Саҳобийни қонлаб ботирди ғамга!
Бир куни туйгувчи жаннатдан ифор,
Али ибн абу Толибимиз бор!

Васиятин ўқиб бўлдим ҳангу-манг:
"Қотилим азоблаб умрин сўлдирманг!
Эшитганим бордир Расулуллоҳдан,
Қутирган итни ҳам қийнаб ўлдирманг!
Ёвга ҳам марҳамат айлаган сардор,
Али ибн абу Толибимиз бор!

Йўқ бизнинг Геракл, йўқ Рамларимиз,
Йўқ Hellowwen номли байрамларимиз.
Лек Аллоҳ йўлида қилич ўйнатган,
Кўп саҳоба-ансор бирдамларимиз.
Ҳаттоки жаннат ҳам кирмоғига зор,
Али ибн абу Толибимиз бор!

Кофир менга боқиб қотирма энсанг,
Додлайсан муштимдан таъзиринг есанг.
Сенга айтиб қўяй мўминлар ичра-
Бирор қўрқмас жангчи ўтганми десанг
Улар минглаб, лекин бири бетаркор,
Али ибн абу Толибимиз бор!

@A_meshayan
16:47-03.04.2022
Абдурроҳман Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Хурсандчилик

Рамазоннинг биринчи кунидан саргузашт.
Олдинлари терговдан асабим бузилиб чиқса, бу сафар кайфиятим зўр чиқди.
Терговчи ҳайдамагунча кетмадим ўзиям.
Ҳуллас онам билан тўйиииб гаплашиб, жиянларимни кўриб, энди секин Камолонга ўтаман шом намозига.
Кейин "Сой"га ифторга.
Ундан" Кўкча"га таровеҳга.
Кейин сув ҳавзасига.
Қайтгач ижод қилиб ухлайман.
Қулупнайлар ҳам кўкарибди.
Нима дейман энди?
Бу сафар ҳеч кимга териб бермайман.
Даладан ўзингиз узиб териб еб, тоғорачангизни тўлдириб кетаверасизлар.
Шунақа хурсандман.
Аллоҳ азиз қилганни бандаси хор қилолмайди.
Қайтага ўзи ёлғиз, ҳеч кимга кераксиз бўлиб қолаверади.
Ҳаммага рамазон муборак!

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

🚩 Яшнобод тумани, Олмос маҳалласида

💰НАРХИ: 155,000$ келишамиз

#участка сотилади❗️ 

📐 5,3 сотих, аслида 5,7 сотих. Ҳовли 5 та хонадан иборат. Иккита санузел мавжуд.

⚒ Уй яқинда таъмирдан чиққан бўлиб, ортиқча харажатга ҳожат йўқ.

🔥 газ, 💦 сув, ⚡️свет, вайфай (оптика) бор

📑 хужжатлари жойида

☎️ +998910158101

➡️ TOSHKENT UY BOZOR
➡️ @yashnobod_uy_bozor

Telegram l Instagram l UYSOTUV">YouTube

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​​​ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ.

Устундан айрилди Ислом минори,
Қулаб тушди диннинг фақих чинори.
Энди армон унинг нурли дийдори,
Юраклар йиғлайди, кетди таассуф,
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

Қуриб колди улкан илм уммони,
Юлдузин йўқотди Ислом осмони.
Ёнига чорлади уни Раҳмони,
Дерди:Аллоҳ қилар барин тасарруф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

Қуръонга тафсир-у Хадисларга шарҳ-
Ёзмиш олим эди бебаҳо бенарҳ.
Раҳмат денгизига Аллоҳ қилсин ғарқ
Кетди умри эди Ислом, тасаввуф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

Пайғамбар Муҳаммад Алайҳиссалом-
Хазратга жаннатда шафоат инъом-
Айласин!-
Ичирсин Кавсар бардавом
Тилагим шу маним эмас такаллуф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

Илм хазинасин унда кўплиги-
Боисдан тузалди халқ қалб кўрлиги
Шайҳ учун кенгайсин Сирот кўприги
Кўзларда жиққа ёш қалбларда андуҳ
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

Олимнинг ортидан ибрат қолгандир,
Аллоҳ пок кўнглига бир нур солгандир.
Қалбимнинг тўридан ўрин олгандир,
Ўрнин босмас минг бир қори, файласуф,
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

@A_meshayan
15:35-13.03.2015
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​​​РАМАЗОННИ СОҒИНГАНЛАР.

Аллоҳ ризосинга зорман,
Гуноҳим бисёр иқрорман.
Орангизда мен ҳам борман,
Рамазонни соғинганлар.

Берсаларда тилло кўза,
Ичмай шароб, тотмай бўза.
Нақадар бахт тутмоқ рўза,
Рамазонни соғинганлар.

Виждон менга берур танбеҳ:
Шеърга излайвермай ташбеҳ.
Дер зикр қил айтгил тасбеҳ,
Рамазонни соғинганлар.

Бизга насиб этмай тақдир,
Ўтди жанглар, Уҳуд, Бадр,
Лек насиб Лайлат-ул Қадр,
Рамазонни соғинганлар.

Лаънатланмиш дунё дашти,
Сўнмас мўминларнинг шашти.
Таровеҳнинг бордир гашти,
Рамазонни соғинганлар.

Ўрганмишман бедорликка,
Қалб маҳкуммас беморликка,
Чорлаюрман ифторликка,
Рамазонни соғинганлар.

Нобакордир тўкмагин тер,
Рўза тутма, сафо қил дер.
Э йўқ ризқин жаннатда ер,
Рамазонни соғинганлар.

Роббим Аллоҳ, диним Ислом,
Муҳаммад Алайҳиссалом-
Расулим эрур дер мудом,
Рамазонни соғинганлар.


Умар ибн Хаттоб каби,
Сахийдирлар офтоб каби,
Аллоҳгадир ошиқ қалби,
Рамазонни соғинганлар.

Саждага теккандир боши,
Жаннатийлар қариндоши.
Салмон Форсийнинг диндоши,
Рамазонни соғинганлар.

Ўқиб намоз, ўқиб Қуръон,
Дарра урган мисол саксон,
Қилур лаъин макрин яксон,
Рамазонни соғинганлар.

Ғафлат гулин сўлдиражак,
Нафс қутқусин ўлдиражак,
Аллоҳ уйин тўлдиражак,
Рамазонни соғинганлар.

Ажал камонидан дайди,
Бир кун бизга ўқ қадайди.
Кун эмас, соат санайди
Рамазонни соғинганлар.

Бор бўларлар ҳар онида,
Ўн бир ойнинг султонида.
Рўзадорлар карвонида,
Рамазонни соғинганлар.

@A_meshayan
19:41-29.05.2015
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Аллоҳнинг ишлари ажойиб.
Ҳаёт қизиқ.
Мен неча йиллардан бери қўрқиб бўлсада "тепа"га ўчакишиб шеърлар ёздим.
Ўзи асрамаса чириб кетардим ертўлаларда.
Кеча қизиқ воқеа бўлди.
Бу йил Юлдуз Усмонованинг концертида фақат эски қўшиқлари янграяпти.
Янги қўшиқлар бу йилги дастурда йўқ.
Аммо кеча бир йил олдин менинг шеъримга айтилган "Тонг отмасайди" қўшиғини ижро эди.
"-Нечун янги қўшиғидан ҳам айтди?" десам "Оилага ёқаркан бу қўшиқ, буюртма қилишибди" дейишди.
Кулиб қўйдим.
Аллоҳ истаса сен танқид қиладиганлар ҳам ижодингни севиши мумкин экан.

P. S:Видеода Шаҳноза Мирзиёева ва адашмасам аммалари.

Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Наманганлик Феруза Идрисованинг тўрт нафар фарзандининг икки нафари 1-гурух ногирони.

Аҳмаджонова Робияхон 2021 йилда туғилган бўлиб, қизалоқ онкологик хасталик — юз-жағ қисмида ўсимта (ташхислимфангиома) касали билан туғилган. Ўзбекистонда биринчи маротаба бўлган жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган.

Ўғди Аҳмаджонов Мирзиё 2018 йилда туғилган. У нефрит касаллигига чалиниб (қон сийиш, пешоб чиқмаслиги), реанимацияга тушиб қолган.

Оила қийин вазиятда. Фарзандларини даволатиш учун 5минг доллар қарз бўлиб қолган. Айни пайтда уй мусодара қилинмаслиги учун қарзни ёпиш зарур.

Саховатли юртдошларимизга мурожаат қиламиз, оила кийин вазиятдан чиқиб кетиши учун оз бўлса ҳам ёрдамингизни аяманг.
"Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир" Ар-Роҳман сураси, 60-оят.

UzCard💳 5614681812553653
Humo. 💳 9860030119476346
Visa. 💳4231200009136291
Тел. онаси +998902156263

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Икки нафар вояга етмаган фарзанднинг отаси Баҳодир Авезметов жигар церрозидан вафот этганини айтгандик.

У кишининг вафотидан кейин кўпчилик оиласига ёрдам бериш истагини билдирди.

Баҳодир ака бўлиб тўлашга уйига мебел харид қилган, ўзи юргизаётган компьютер хизматлари шахобчасига техника олиш мақсадида кредит олган.

Кредит олиш жараёнида ўзи яшаб турган уйни гаровга қўйган. Қилган иши нотўғрилиги аниқ. Лекин айни пайтда уй мусодара қилинмаслиги учун қарзни ёпиш зарур.

Ўтган сафар операцияга деб йиғилган пулнинг бир қисми дафн маросими харажатларига, бир қисми мебелдан қарзга тўланди.

Энди кредит қарзини ёпиш ва етим қолган гўдакларнинг ўз уйларида яшашларига кўмаклашиш зарур.

Пулни ўзимизга тегишли картага йиғамиз ва марҳумга тегишли қарзни ёпиб, сизларга ҳисоботини берамиз.

Саховатли юртдошларимизга мурожаат қиламиз, гўдаклар уйсиз қолмаслиги учун оз бўлса ҳам ёрдамингизни аяманг.

UzCard Agrobank (UnionPay):
6262570031613914
UzCard Kapitalbank(Visa):
4278320024650508
Xudayberdiyev Temur номида.

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

“ҚЎШНИЛАРИНГНИ ЙЎҚЛАГИН!”.
Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Абу Зарр Ғифорий розиёллоҳу анҳуга дедилар:
“Эй Абу Зарр! Агар шўрва пиширсанг сувини кўпроқ сол. Қўшниларингни йўқлагин!”.

Совға ва ҳадялар муҳаббатни зиёда қилади. Шунинг учун Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳадялашинглар, ўзаро муҳаббатингиз зиёда бўлади!”, деганлар.
Совғанинг нархи аҳамиятли эмас. Биз зўрма-зўракиликдан қайтарилганмиз. Қўшнига чиқариладиган кичкина бир ликопчадаги таом сизнинг хаёлингизга келмайдиган из қолдиради улар кўнглида.
Дўстингизга совға қилинадиган китоб унинг қалбини ўғирлашингизга сабаб бўлади.
Дугонангизга ҳадя қилинган тасбиҳ унинг қалбида саодат экади.
Хотинингизга совға қилинган бир дона гул унинг кунлик чарчоғини чиқариб юборади.
Дўстингиз синганида унга юпанч ўлароқ айтган бир оғиз сўзингиз унинг қалбида бир умр қолади.
Кишиларга муҳаббат тақдим қилиш учун пул эмас, қалб керак!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Ижодни соғиндим.
Лекин... Илҳом йўқ...
18-январдан бери...
Илгари Абдулла Орипов 6 ой шеър ёзмагани хақида ўқиганимда қандай қилиб чидаган эканлар деб ўйлагандим.
Абдулла Орипов айтади:

Олти ойким, шеър ёзмайман, юрагим зада,
Олти ойким ўзгаларга тилайман омад.
Олти ойким, дўстларим ҳам пана-панада
Истеъдодим сўнганидан қилар каромат...

Ижодий завқ кимсани тарк қилмасин!

Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Севганларингизга севишингизни изҳор қилинг!
(Педагог, ёзувчи Aлишан Капакликаянинг ўз оиласида бўлган воқеа – қора шим ҳикояси)

Бугун бизнинг фарзандларимизда бор нарсалар бизда йўқ эди, уларда йўқ нарсалар бизда бор эди. Биз истаган нарсанинг ҳеч бири йўқ эди.
Ота-онамиз очарчилик замонида яшадилар. Биз ҳам ўша замонда туғилиб, улғайдик. Истаган нарсамизни ололмас эдик. Mасалан, менга шим олиб беринг десам, йўқ дейишарди. Ўйинчоқ олиб беринг десам, ўзинг яса дейишарди. Лойдан ўйичоқлар ясаганман. Дадамнинг чўнтакларини ичидан кесиб олиб, унга жун тўлдириб тўп ясардим. Ўшани ўйнар эдим. Опаларим латтадан ўзлари қўғирчоқ тикишарди. Шунинг учун ҳам биз нарсаларнинг қадрини биламиз.
Бир куни отам: “Сизларга шим олиб келайми?”, дедилар. Биз жуда хурсанд бўлдик. Отам бозорга кетдилар. Биз эса уч ака-ука севиниб, кафтимизни иягимизга тираб олиб, келадиган шим ҳақида хаёл сура бошладик. Энди биз ҳам оқсоқолларнинг боласидек шим киямиз. Унда мен учинчи синфга борар эдим, укам биринчи синфга. Кичик укам Рафъат эса 6 ёшда эди. Шу зайл шимнинг қандайлиги ҳақида баҳс қилиб, ширин хаёллар сурдик.
У вақтда электр токи, телевизор деган нарсалар йўқ эди. Дунёдан бехабармиз. Унгача онам бувимнинг эски гуллик кийимларини кесиб, ўшандан бизга калта иштон (шўртик) тикиб берар эдилар.
Хаёл сураётиб, укам мендан: “Сенинг шиминг қандай рангда бўлади?”, деб сўради.
– Сен гуллик шўртикда мактабга борасан, мен эса кўк шимда,– деди мақтаниб.
Шу вақт кўчани чангитиб келаётган маршрут кўринди. У биз кутаётган орзу-умид эди. Отам ундан тушиб келиб, қўлларидаги халтадан қора шим, оқ ёқалик кўйлак ва қора резинкали оёқ ким чиқариб менга узатдилар. Укамга ҳам худди шунақаси. Бизни ҳавас билан кузатиб турган кичик укам Рафъат ҳам интиқлик билан кутиб турибди. Лекин унга кийим чиқмади. У халталарни титкилаб орзу қилган кўк шимини излашга тушди. Лекин унга йўқ экан.
Кейин умид билан отамга қараб:
– Mенга қани?, – деди.
– Ўғлим, — дедилар отам — сенга янаги сафар борганимда олиб келаман. Укам йиғлаганча хонадан чиқиб кетди. Бундан отамнинг ҳам ёноқларидан ёш оқди. Кеч тушди. Дастурхон атрофида ўтирибмиз. Ҳамма жим. Фақат кичик укамнинг ҳиқ-ҳиқ йиғлаган овози эшитиларди.
Mен эрталаб мактабга кетдим. Қайтиб келсам, кичик укам менга ҳавас билан қараб:
–Шиминг жуда ҳам ярашибди, мен ҳам бир марта кийиб кўрсам бўладими?,– деди.
– Йўқ, кир қиласан!, — дедим мен. Эртаси куни яна ялинди, бермадим. Учинчи куни ҳам ялинди, яна унамадим. Tўртинчи куни ҳам яна ялиниб сўради.
– Mайли, бераман. Лекин бугун эмас, эртага мактабга бориб келиганимдан кейин беш дақиқага бераман, фақат кир қилмайсан! — деб кўндим. Кечуқурун тўрт ака-ука жойимизга ётдик. Укам эса мени секин туртиб:
– Aка, фикрингдан қайтиб қолмадинг-а? Mен эртага шим кияман! — деди севиниб.
Эрталаб мактабга кетаёятганимда у ҳам уйғониб олди.
– Бугун вақтлироқ кел-а, мен сени ташқарида кутиб тураман, –деди. Mен мактабга кетдим. Учинчи соат дарси бўлаётганида эшик очилиб, синфга мудир кирди, ўқитувчимизга шивирлаб бир нималар деди. Унинг гапдан ўқитувчимизнинг ранги ўзгарди. Кейин менга қараб:
– Aлишан, болам, уйга борар экансан, даданг сени кутаётган экан,– деди.
Mен ўзимга-ўзим, укам шимимни кийиш учун дадамга айтиб, мени вақтли чақиртирган, дедим. Mактабдан чиқиб уйга кетаяпман. Mаҳаллада қишлоқликлар ҳам бизнинг уйимиз тарафга кетишарди. Кўчамизга етиб келдим. Укам мени кўча бошида кутиши керак эди. Лекин йўқ экан. Остонада бўлса керак… У ерда ҳам йўқ экан. Ҳовлига кирсам, тўла одам. Онам додлаб, ўзини у ёқ-бу ёққа отарди.
– Рафъатни беринг менга, болажонимни беринглар, яраланган қўзичоғимни беринглар!, –деб додлар эди. Билсам, кекса ёшли бир амаки трактори билан кетаётиб, кўчада мени кутиб турган укамни босиб кетибди. Mен шимимни беришим керак бўлган куни укам трактор ғилдираклари остида жон берибди.
Отам муҳаббатни татий олмагани учун бизга ҳам муҳаббат кўрсата олмади. Йўқ, отам бизни яхши кўрар эди, лекин уни изҳор қила олмасди. Бизни қучоқлолмади, бағрига босолмади.

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

UX/UI dizayn kursiga qabul boshlandi 🥳

Kundalik foydalanadigan gadjetlarimizning interfeysini yaratuvchi mutaxassisga aylanishni istaysizmi? Unda ushbu sohani haqiqiy tajriba egasidan o‘rganing.

Sizga bu kursda faqat nazariya emas, balki haqiqiy ish mobaynida asqotadigan bilimlar beriladi!

Bepul vebinarga qatnashib, kurs haqida batafsil ma'lumot olish uchun quyidagi kanalga qo'shiling👇

Link: /channel/+6mbrg4DVRioyNTZi

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Рамазонга қадар каналда шеър қўйилмайди.
Ҳаммага раҳмат!

Читать полностью…
Подписаться на канал