a_meshayan | Неотсортированное

Telegram-канал a_meshayan - Abdurahmon Meshayan

4278

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Подписаться на канал

Abdurahmon Meshayan

​​​​АЛЛОҲИМ

Юрагимни кемирётган армонлар кўп,
Ажалимни тилаб юрган ёмонлар кўп.
Бу дунёда ёлғончи кўп, ёлғонлар кўп,
Арш Султони ёлвораман тингла охим,
Икки дунё саодатин бер Аллоҳим!

Гох юзим дўст олдида қаро бўлди,
Юрак бағрим дард зарбидан яро бўлди!
Душманим нафс ўз бошимга бало бўлди,
Сендан ўзга йўқ суянчим, йўқ паноҳим,
Икки дунё саодатин бер Аллоҳим!

Шайтон қўймас кечгин дейди ибодатдан,
Қўрқма дейди на Худо, на қиёматдан!
Асраб мени дўзахингу хиёнатдан,
Ювиб юбор бор хатойим бор гуноҳим,
Икки дунё саодатин бер Аллоҳим!

Қанийди мен бир қалдирғоч бўлсам агар,
Ўйламасдим на имтихон надир хатар!
Имонимдан айирмасин бойлигу зар,
Тавба қилдим ўтинчимга Сен гувоҳим,
Икки дунё саодатин бер Аллоҳим!

Етти олам Муаллифи кечир мени,
Ёмонларнинг қаторидан ўчир мени.
Ўз уйингга яқин жойга кўчир мени,
Сажда қилсам юрагимдан кетсин доғим,
Икки дунё саодатин бер Аллоҳим!

Гох жигарлар тузлиғимга тупурдилар,
Ғанимларим кўппакдайин қутурдилар,
Улар хатто тухмат қилиб улгурдилар,
Ўзингдурсан Олампанох, Ўзинг Шохим,
Икки дунё саодатин бер Аллоҳим!

Шак келтирмам мўжизангу қудратингга,
Чексиз шукур менга қилган химматингга!
Лойиқ кўргин розилигу Жаннатингга,
Мева берсин мен кетгач хам савоб боғим,
Икки дунё саодатин бер Аллоҳим!

Марҳамат эт сенга лойиқ банда бўлай,
Паймонаси Сени рози қилгач тўлай.
Лаа илаҳа иллаллоҳни айтиб ўлай
Шод айлагин бу дунёдан кетар чоғим,
Ва икки дунё саодати бер Аллоҳим!

17.53 13.11.2012
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Сумайя розияллоҳу анҳо!


🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев
✍️Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Эски даврларни соғиниб

2006-2016 йилги ижодий даврларимни жуда соғинаман.
Нима истасам шуни ёза олардим.
(Ваҳоланки энг қаттиқ шеърларимни 2017-2023 ёздим)
Ҳозир ундай эмас.
Менга биров тақиқ ҳам қўймаган.
Ўзимга-ўзим тақиқ қўйганман.
Бўлмаса ҳар куни саҳобалар,  тобеъинлар,  хақида ёзган бўлардим.
Шунда ўн йилда 3650 та гўзал исломий шеърий мерос қоларди мендан.
Лекин ўзингни муносиб кўрмасанг,  қалбда умуман хотиржамлигинг бўлмаса,  ички овозинг "сенга эмас бундай буюклар хақида шеър ёзиш"  деб турса қийин экан.
Тоғлар ҳам кўтара олмаган омонат юкини кўтариш шунақа оғир.
Офият ва хотиржамлик улуғ неъмат...
Тонгда уйғонсанг қўлингга қаламингни олсангда роҳатланиб шеър ёзсанг...
Қаёқда...
Бир кунда тўрт фасл алмаштиради шоир руҳияти...

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​СЕВГИЛИМ

Йиллар оққа бўяб сочим қаросин,
Яқин қилди мен-ла қабрим аросин.
Лек ишқ даволагач қалбим яросин,
Сендан ўзгалардан тондим севгилим,
Ишқинг гулханида ёндим севгилим.

Биз ишққа қаратгач нигоҳимизни,
Булбул қори ўқиб никоҳимизни.
Хақ кеткизгач қалбдан нифоқимизни,
Сендан ўзгалардан тондим севгилим,
Ишқинг гулханида ёндим севгилим.

Илҳом денгизида кўтарилмиш сатх,
Қалбим қўрғонини меҳринг қилди фатх.
Хар гал қила-қила хушрўйлигинг мадҳ,
Сендан ўзгалардан тондим севгилим,
Ишқинг гулханида ёндим севгилим.

Ошиқлигим учун қилмагил такфир,
Ахир забонимдан сасланар такбир.
Биз бирга уққан чоғ муқаддас тафсир,
Сендан ўзгалардан тондим севгилим,
Ишқинг гулханида ёндим севгилим.

Кўзаман бир Кулол айлаган ижод,
Мен ўшал Кулолга ошиқ ва сажжод.
Битгач хавойи нафс кўтарган ғазот,
Сендан ўзгалардан тондим севгилим,
Ишқинг гулханида ёндим севгилим.

Энди дуом: Дардлар умрим қирқмасин!
Нихоят тарк айлаб хасрат фирқасин.
Энгнимга илмишман ошиқ хирқасин,
Билки бахт майига қондим севгилим,
Ишқинг гулханида ёндим севгилим.

2014-2019
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​МЕҲРГА ЗОР ОНА НОЛАСИ.

Ўлганимда ёш тўкиб,
Гул элтгунча қабримга.
Тирик чоғ қўлим ўпиб,
Етгин болам қадримга.

Онадан ҳам афзалроқ,
Бу оламда бормидир?
Ширин сўзлар айт кўпроқ,
Ҳадянгга дил зормидир?

Ўлганимда ош бериб,
Элга қўйлар сўйгунча.
Турибди кўнглим эриб,
Гаплашайлик тўйгунча.

Хафтасига уч кун соғ,
Қолган тўрт кун ман касал.
Онанг бемор бўлган чоғ,
Чойга солиб бер асал.

Ёш боладек ростида,
Бўлиб қоламан болам.
Жойнамознинг устида,
Ўлиб қоламан болам.

Демасдирман милтиқдек,
Забонингни ўқлаб кел.
Кўзим сенга интиқдек,
Набирам-ла йўқлаб кел.

Мен минг йил яшнайдиган,
Чинор эмасман болам.
Асрлар яшайдиган,
Минор эмасман болам.

Тик қарама кўзимга,
Бўлма сурбет бетамиз.
Жон талашиб ётганда,
Лабларимга сув томиз.

Фарзандлар бор хўроздек,
Ёргандирлар пихини.
Кабоб еса онадан,
Яширгайлар сихини.

Сен ундайин бўлмагин,
Кўзанг тиллога тўлгур.
Розилигим олишга,
Улгуриб қолгин улгур.

Жаннат сенга армондир,
Ўтсанг агар баҳримдан.
Тўққиз ойлаб бекорга,
Жой бердимми бағримдан,

Тош отмагил ҳеч қачон,
Менинг кўнгил қасримга.
Аллоҳ рози бўлмагай,
Учраб қолсанг қаҳримга.

Онам қари, ҳеч нима,
Билмайди деб ўйлама.
Кечалари дуолар,
Қилмайди деб сўйлама.

Баҳору ёз куз ўтиб,
Яқинлашди қишларим.
Қаро сочим оқариб,
Тўкиляпти тишларим.

Силаб қўйгин оғриса,
Оёғим белим қақшаб.
Қариганда фарзандинг,
Қайтарсин сенга ўхшаб.

Бургутдек ўткир кўзнинг-
Чиқиб қолди хираси.
Содиқ қолди биргина,
Овозимнинг шираси.

Титроқ қўлим силасин,
Тиззамга бошингни қўй.
Жийда гулидан ширин,
Хушбўй ифоримга тўй.

Мен бир куни ўлгунча,
Ҳизматимни қилгин ох.
Сўнгги сўзим бўлгунча,
Лаа Илаҳа иллаллоҳ.

Олмиш йилку яшадим,
Ҳаётимдан кўнглим тўқ.
Етмиш ё саксонгача,
Яшашга кафолат йўқ.

Ўлганимда ёш тўкиб,
Гул элтгунча қабримга.
Тирик чоғ қўлим ўпиб,
Етгин болам қадримга.

@A_meshayan
23:30-31.01.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​​​ДИЛОЗОРИМГА

Сен дилимни оғритдинг ёмон,
Қалбга оғир ботди сўзларинг.
Хотирамдан ўчмайди ҳамон,
Нафрат билан боққан кўзларинг.

Менинг берган муҳаббатимга,
Шу бўлдими сендан ташаккур?
Фариштадек хокисор десам,
Шайтонлардек чиқдинг такаббур.

Гарчи мени ерга урганинг,
Менга оғирроқдир ўлимдан.
Майли жонинг соғ бўлсин санинг,
Сени қарғаш келмас қўлимдан!

Ёлвораман эй азиз одам,
Ортиқ менинг сабрим зўрлама.
Сен менику камситдинг ҳар дам,
Ўзгасини мендек хўрлама!

Юрагимга ботириб ҳанжар,
Кулиб туриб олсангда роҳат.
Чидолмайман бир куни агар,
Сенга ногоҳ етса жароҳат..

Товонларинг ўпсин шу замин,
Қуламасин бошингга фазо.
Менинг дилим оғритганингга,
Аллоҳ сенга бермасин жазо!

@A_meshayan.
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ҲАЁТИМДА СЕН УЧРАДИНГ!

Бани-башар айтсам сиза,
Ғайбни билишдан ожиза.
Роббим кўрсатиб мўъжиза,
Ҳаётимда сен учрадинг!

Аждаҳо мисол қирилдим,
Қақнусдек қайта тирилдим.
Шукрона саждасин қилдим,
Ҳаётимда сен учрадинг!

Бўлмасамда тожу тахтли,
Ошиқман вафодор  аҳдли.
Бўламиз деб бирга бахтли,
Ҳаётимда сен учрадинг!

Армон лашкарин ўлдириб,
Қайғу чечагин сўлдириб.
Ёстиғим ярмин тўлдириб,
Ҳаётимда сен учрадинг!

Асалим деганим э вох,
Заҳарим бўлиб чиқди гоҳ.
Бу не ишқдир,  Аллоҳ,  Аллоҳ,
Ҳаётимда сен учрадинг!

Тилингда исми-Аъзамки,
Тутганинг оби Зам-замки.
Эй севгилим яхшиямки,
Ҳаётимда сен учрадинг!

@A_meshayan
08:45-10.11.2022
Абдураҳмон  Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Терговчига

Турфа терговчини кўрганман жўра,
Бири очиқюзли, бири тасқара.
Баъзиси қопағон итдан ҳам кўра,
Гоҳ калака қилар, баъзан масхара.

Сенда эса ҳали бор экан инсоф,
Бахтимга экансан тушунган одам.
Иш қилмаганинг-чун виждонга хилоф,
Аллоҳ сенга берсин Маҳшарда ёрдам!

Сен мени Жумадан тўсганинг ҳам йўқ,
Мансабинг пеш қилиб бермадинг жазо
Дуоларимдасан, бўлсин кўнглинг тўқ,
Асрим ҳам сен сабаб бўлмади қазо!

@A_meshayan
15:15-03.11.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Болажонимиз - Ахмедов Озодбек
Хасталик ташхиси - бошда усимта "рак" ва апиластик сурункалик анемия
1-гуруҳ ногирони:
Uzcard карта раками


8600530482004549
Akramova Malika

+998946786339
Қилган ёрдамингизни Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин 🤲

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​​​ФАҚАТ ОНАМ СОТМАДИ

Коинот саҳнасига,
Қамар чиққан чоғларда,
Ширин уйқу элтган чоғ,
Жайронларни тоғларда,
Булбулларнинг сайроғи,
Тинганда хам боғларда,
Мени дуо айлашдан,
Фақат онам ортмади.

Йўлларимга бўлиб ғов,
Кир юраги бериб дов.
Сотди улфат, сотди ёв,
Фақат онам сотмади.

Гарчи наҳор эмас, тўқ,
Гох ўз болам урди дўқ.
Хамма бир-бир отди ўқ,
Фақат онам отмади.

Қисмат рассоми оққа
Бўяди соч толасин,
Кексайиб қолган тоғнинг,
Тингланг мендек лоласин.
Мен боламни ўйласам,
Болам ўйлар боласин,
Хамма ичган қонимни,
Фақат онам тотмади.

Ман ўжар у аксима,
Дейди болам ўксима.
Ханжар бўлиб кўксима,
Фақат онам ботмади.

Ранжимасин ростимдан,
Кутмагандим дўстимдан,
Хамма кулди устимдан,
Фақат онам қотмади.

Тақдир аталмиш уммон,
Олди-ортига боқмай,
Оқишда этар давом,
Қандай қилиб дил ёқмай,
Бемор бўлган чоғларим,
Тонггача мижжа қоқмай,
Хамма уйқу урган чоғ
Фақат онам ётмади.

Умр бўйи қўллашдан,
Сажжодасин хўллашдан.
Хаққа дуо йўллашдан,
Фақат онам ортмади.

Нокас чиқиб йўлимдан,
Қўрқма дейди ўлимдан.
Дўзах томон қўлимдан,
Фақат онам тортмади.

@A_meshayan
29.10.2019
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ИСЛОМ ВА ТЕРРОР

Гар меҳмон кўнглига мухаббат тўлар,
У ризо қилгайдир Олий Мезбонни.
Ёмонотлиқ қилмоқ нодонлик бўлар,
Бир ваҳший балиқ деб бутун уммонни.

Қулларга улашмоқ бахту шодонлик,
Заҳмат туғдирмайди Олий Султонга.
Лек лаънат ёғдирмоқ мутлақ нодонлик,
Бир қаро булут деб бутун осмонга.

Биз киби аҳмоқлар эгаллаб билим,
Қилолмайди гохо илмига амал.
Дилимда бор ишқни, тасдиқлар тилим,
Мўмин-қусурлидир, Ислом-мукаммал!

Ислом дарёсини лойқалатишса,
Расул гуноҳкормас, уммат гуноҳкор.
Китоб-мўъжизадир қиссадан ҳисса:
Китобхон бўлмоғи мумкин хатокор.

Сен бизни айблама эй ғайридин зот,
Дема: Исломчилар ёғдирмоқда ўқ.
Чавандоз гўл бўлса айбланмайди от,
Исломнинг террорга алоқаси йўқ!

@A_meshayan
11:59-10.04.2017
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Масжид қурилишига ҳисса қўшинг!

Тошкент вилояти, Ғазалкент шаҳрида жойлашган "Дониёр бин Озод" жоме масжиди қайта қурилмоқда.

Ҳозирда масжид аҳли вақтинча тайёрланган жойда намозларини адо этмоқда. Аммо бу жой яхши ёпилмагани сабаб, совуқлик қиляпти. Буёғи қиш ҳам яқин.

Ушбу масжид қурилиши учун ўз ҳиссасини қўшишни истаганлар учун карталар:

UzCard Анвар
5614 6814 0410 3495
——————————
Visa   Нурмуҳаммад
4790912237022464
——————————
Humo Нурмуҳаммад 
9860140115965661 
——————————

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Алам

Мушукни қийнасанг солишади дод,
Кучукни ўлдирсанг бериб битта зарб,
"Қандай ваҳшийлик" деб қилсада фарёд,
Фаластинлик ўлса индамайди ғарб.
Булар қилмишидан балкида сармаст,
Мусулмоннинг қадри кучукданми паст?

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Ёрдам

Assalomu aleykum.

Salomatmisiz, Abdurahmon aka?

Bir masalada iltimos bilan chiqyapman.

Bir ukamiz bor,Andijonlik.
Aravachada .
1-guruh nogironi.
Dadasi olamdan o'tgan,onasi va opasi bilan yashaydi.

Har 3 oyda realibizatsiya markazida davolanar ekan.
Bu safargi orderi 31-oktabrga to'g'ri kelibdi.
Shigoxonani band qilishga qildik, yo'lkiradan boshqa imkoni bo'lmayotgan ekan

O'zlarida bo'lmaydigan ukol yozishar ekan.
1 dona olar ekan.
480.ming bo'lar ekan.

500.ming bo'lsa ham mayli, deyabdi.

Siz 3 -odamsiz.
Yozgan odamlarimni imkoniyati bo'lmadi .

Tillayev Oyatillo
Telefon raqami:937730844

8600314199801335
Mokhistora Tillayeva

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ХАМАС ҳаракати билан Исроил ўртасида кечаётган хунрезликка қарши чиқиб, БМТнинг тегишли резолюциясини маъқуллаганча, овоз берди.

Даҳшатли қотилликларнинг бетараф томошабини бўлиб ўтиргандан кўра, тинчлик учун овоз берган маъқул, албатта!

Энди юртимиз ҳукумати босқинчилик сиёсатини олиб бораётган ёвузлик ўлкаси бўлмиш Россия Федерациясига қарши қабул қилинган резолюцияларга ҳам қўшилишини кутиб қоламиз.

Ш. Долимов

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ГЎЗАЛ ЁРИМ

Қачонки қалб қадаҳдин ишқ-
Майин тотдим Гўзал Ёрим,
Иймон милтиғи бирла хирс-
Итин отдим Гўзал Ёрим.

Иғвогар мисли марварид, Гуноҳларим айлар харид.
Айламайин анга таҳдид,
Айбим сотдим Гўзал Ёрим.

Уйингга хар кун чопмасам, Руҳимга қувват топмасам.
Тоат кўрпасин ёпмасам,
Совуқ қотдим Гўзал Ёрим.

Хикмат ахтариб Бедилдек,
Ўйларим чуқурдир Нилдек.
Чумолдек жон-ла филдек-
Юкни тортдим Гўзал Ёрим.

Чиқиб ихлос нарвониға,
Ўт қўйиб ширк ўрмониға.
Охиратим карвониға-
Савоб ортдим Гўзал Ёрим.

Деганим-чун рибо бир жар,
Севганимнинг амрин бажар.
Ёв кўксига мисли ханжар-
Чуқур ботдим Гўзал Ёрим.

Хавзи Кавсарнинг бўйида, Расулим кўрмоқ ўйида.
Ўлай деб ишқинг кўйида-
Йиғлаб ётдим Гўзал Ёрим.

@A_meshayan
15:50-18.11.2018
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​​​#Саҳобалар #ҳаётидан #шеър

#СУМАЙЯ #РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲО

Кўздан уйқум қочиб қоқ ярим тунда,
Саодат асрига элтади хаёл.
Кўз олдимга келар дафъатан бунда,
Икки туя аро боғланган аёл!

Бир туяга эди шўрлик аёлнинг,
Бир оёғи бирла бир қўли боғлиқ.
Бошқа бир туяга иккинчи қўли-
Оёғи боғлиқдир... оғриқ нечоғлиқ...

Туялар хайдалди бир бирдан узоқ,
Оёқ-қўллар э вох мажбур керилди.
Сўнгра вақтинчалик тўхтади қийноқ,
Аёлга шу қадар азоб берилди.

Абу Жаҳл топиб бу ҳолдан хузур,
Аёлнинг қошида жилмаярди шод.
Оғриқлар дастидан бўлсада мағрур,
Сумайя чидолмай кўтарди фарёд.

Туялар жойига қайтарилдилар,
Аёлнинг бўшашди оёғи, қўли.
Сўзлашга киришди Абу Жаҳлнинг,
Ўзиданда жирканч кирланган тили:

Афсус у забондан сочилмади бол:
-Хўш қалай Сумайя қилдингми мазза?
Азоб уқубатинг тугайди дарҳол,
Муҳаммадни инкор қилганинг лаҳза!

-Ўлсам хам мен уни қилмайман инкор!
Шу бўлди Сумайя айлаган жавоб.
Абу Жаҳл қилгач ишора бир бор,
Туякашлар яна бердилар азоб...

Ёрдам беролмади на эри Ёсир,
Ёвдан қутқармади на ўғли Аммор.
Бу вақтда улар хам ғам чекиб ахир,
Сумайя ёнида чекарди озор.

Азоб чекар эди бутун оила,
Дашт ичра, дашт номи аталар Рамда.
Бир кун қалбларида чексиз дард ила,
Ёнларидан ўтди Расулим ғамда.

-Сабр қилинглар, эй Ёсир оиласи!
-Сабр қилинглар, эй Ёсир оиласи!
Дедилар: Сизларга мукофот жаннат,
-Сабр қилинглар, эй Ёсир оиласи!

Шу он қум устида судралаётган,
Сумайянинг ёри Ёсир чекиб ох-
Деди: Замон доим зўравонники-
Бўлаверадими ё Расулуллоҳ?

Бу савол жавобсиз қолдирилди лек,
Аллоҳга ёлбориб аста ушбу дам.
-Ёсир оиласидан раҳматинг дариғ-
Тутма Аллоҳ, деди Расули Акрам.

Ёсир оиласининг энг сўнгги куни...
Тўрт жон қийналарди жуда хам ёмон.
Оғир хатто қилмоқ тасаввур буни,
Кетарди дод фарёд саси хар томон.

Ўғиллар Аммор ва Абдуллоҳ, хамда-
Эри Ёсир шерик дард борасида.
Боғланиб Сумайя қолганди ғамда,
Иккита туянинг нақд орасида.

Шароб тўла коса бўшатгач Амр,
Деди: сен бу динга қўйдинг муҳаббат.
Чунки ошиқ қилган Сумайя ахир,
Сени дин келтирган ўшал Муҳаммад!

Сумайя нетарди ожиза эди,
Қони аввалгидек гупуролмасди.
Фақатгина: Олчоқ, уятсиз! деди,
Унинг юзларига тупуролмасди!

Абу Жаҳл бирдан бўлиб дарғазаб,
Қўлдаги косасин отганча ерга.
Хизматкорларига айтди атайлаб:
Туяларни саванг ботганча терга!

Туялар шундайин саваландики,
Улар жонхолатда югурган маҳал.
Сумайянинг тани бўлинди икки,
Унга жаннат эди жуда хам маҳтал...

Шунда хам тинчимай ит Абу Жаҳл,
Энг маҳрам жойига санчиди найза.
Жон берди лек бўлди жаннатга доҳил,
Гўё еру осмон тутдилар аза.

Сумайядан кейин маҳрами Ёсир,
Хақнинг рахматига аста қовушди.
Шаҳидлик шаробин ичганча охир,
Иссиқ қони оқиб охир совушди.

Бизчи нима қилдик динимиз учун,
Гарчи ҳеч ким йўқдир савалагани.
Қўрқиб зиндон ёки сургундан нечун,
Умр тикдик жонни авайлагани?

Ожиз уммат бўлиб қолганимиздан,
Кофирга мўминнинг қони халолдир.
Илм олмоқликдан толганмиздан,
Нусратга эришмоқ амримаҳолдир.

Эркакларда йўқдир номус, хамият,
Оқсоч бўл деб қилар аёлни даъват.
Бўлдик тарозуси бузуқ жамият,
Биз хотин зотини хўрладик фақат.

Биз хотин зотига қўшиқ дедирдик,
Уялмай хорижга юбордик сўнгра.
Аёлга хаттоки нажас едирдик,
Сўнг дедик: Иста ўл, хохласанг хўнгра.

Биз Ёсир бўлолсак хотинлар албат,
Сумайя бўлишга шайланажакдир.
Абу Лаҳаб бўлсак улар хам фақат,
Умму Жамилларга айланажакдир.

Келинг, айламайлик аёлни тахқир,
Айтиб ғарбликларнинг фахш латифасин.
Эркак эмас аёл безаган ахир,
Шаҳидлик дафтарин илк саҳифасин!

@A_meshayan
02:54-13.10.2020
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Ё Рабб ўзингга муҳтожман...

Манзилимиз: t.me/A_Meshayan

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​​​Ҳанзала ибн Абу Омир розияллоҳу анҳу...

Гўзал ҳулқ соҳиби эдинг Ҳанзала,
Маъсиятдан узоқ ҳам тамомила.
Сен каби иймонга келмиш бирйўла,
Саҳобия бўлган ёринг Жамила.

Ёр айладинг гарчи тариҳдир шоҳид,
Асл мунофиқлар бошлиғин қизин.
Эй малоикалар ювган зўр шаҳид,
Маломат қилмадинг қизартиб юзин.

Отанг Пайғамбарга қилгач ҳусумат,
Кўп жангларда қарши қилиб  иштирок.
Макка фатҳ қилингач, Румда бир муддат,
Яшаб,  сувга чўкиб бўлди у ҳалок.

Сен Абу Суфёнла қилар эдинг жанг,
Бирга-бир қўрқмасдан тушмасдан ғамга.
Шаддод ибн Асвад дўсти ҳоли танг-
Бўлганин кўрдию шошди ёрдамга.

У сенга аямай қиличин солди,
Сенинг ҳалол қонин Уҳудда оқди.
Малак-ул Мавт келиб жонингни олди,
Қилган амалларинг Аллоҳга ёқди.

Жаноза раводир шаҳид инсонга,
Гарчи у жаннатдан асло қувилмас.
Бадани ботсада қип-қизил қонга,
Шундайин кўмилгай тани ювилмас.

Сени эса қандоқ қилмайлик ҳавас,
Ювинтириб қўйди малоикалар.
Тасаввур айладим титроқ йўқ эмас,
Йиғладим, йиғидан титрар елкалар.

Жарчи солганида уруш учун жар,
Сен висолдан энди бўлгандинг фориғ.
Яхши бўлмас дея кечиксам агар,
Сен жунуб ҳолатда жанг қилдинг ортиқ.

Мўъжиза кўрсатмоқ Роббимизга ҳос,
Сени ювиб қўйди бир тўп фаришта.
Аллоҳ амр бергач, қилганча ихлос,
Ёмғир сувиб олиб кумуш идишда.

Менинг гуноҳим кўп,  қорайган юрак,
Ёқилғи бўлмасам ўшал дўзахга.
Жаннатда қачондир кўз тушса керак,
Сендайин "ғосийлул малаикаҳга"

@A_meshayan
22:20-29.10.2022
Абдураҳмон  Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

ЁҒАР ҚОР-ЁМҒИР

Гўёки осмонни-
Соғяпти ёмғир.
Мен каби эсидан-
Оғяпти ёмғир.
Ҳуддики азадор-
У ҳам менингдек,
Отамнинг қабрига-
Ёғар қор-ёмғир.
Энди синглим етим,
Энди мен сағир.
Оғамга қийин-у,
Онамга оғир...

Болалик чоғимда-
Эркалатарди,
Мени елкасига-
Опичлаб олиб.
У кунлар қайтмайди,
Ўқиб бўлинган-
Китобдай бу маълум
Нетарман нолиб?
Дилни соғинч ўяр,
Юрагим оғрир.
Отамнинг қабрига,
Ёғар қор-ёмғир.

Энди мен гўёки,
Кўкда ёлғиз ой.
Кечиккан пушаймон-
Совуб бўлган чой.
Тулпор вафот этса,
Энг керакли дам.
Жуда қийналаркан,
Улғаймаган той.
Узатманг, лаззатмас-
Шароб-у чоғир,
Отамнинг қабрига,
Ёғар қор-ёмғир.

Хомиладор аёл-
Вужуди янглиғ,
Қарангки падарим-
Қабри дўппайди.
Э, вох отам кетгач-
Қувонч камайиб,
Хасратлар...
Аламлар...
Дардлар...
Кўпайди.
Гоҳ тўғри яшади(м),
Гоҳида қинғир.
Отамнинг қабрига,
Ёғар қор-ёмғир.

Палағда тухумдай,
Айниган олам.
Маним туйғуларим-
Занглатолмайди.
Йиғлаб ашъор битиб,
Таскин топарман.
Дардимни қалам хам,
Англатолмайди.
Айрилиқнинг юки,
Бунчалар оғир?
Отамнинг қабрига,
Ёғар қор-ёмғир.

Биламан қачондир-
Туғилган куним.
Ўлимим санасин-
Билмайман бироқ.
Агар жаҳаннамга-
Ирғитилмасам,
Шоядки жаннатда-
Тугар бу фироқ...
Хушовоз хофиздек,
Овози сохир.
Отамнинг қабрига,
Ёғар қор-ёмғир.

Ажабланиб боқманг,
Маним кўзларим,
Юзим заминига-
Ёмғирлар тўкса.
Ким хам йиғламайди
Пушти наноҳи-
Қадаҳнинг тубига,
Ғарқ бўлиб чўкса.
Кимда кўнгил тоза,
Кимда дил яғир,
Отамнинг қабрига
Ёғар қор-ёмғир.

Душманларим-шоқол,
Рақиблар-тулки,
Нокас ҳайвон тўла,
Атрофим мани.
Илонларга бўлдим-
Гоҳида кулги,
Ҳимоя айлаган-
Арслоним қани?
Денгизман йўқотган-
Улкан жавоҳир,
Отамнинг қабрига,
Ёғар қор-ёмғир.

Кўнглим сандиғига-
Армон жойланди.
Қалб тахтига армон-
Султон сайланди.
Отасин ёқотгач-
Медайин ғариб,
Бир қаноти синган,
Қушга айланди...
Бу азобларгада
Бормикин охир,
Отамнинг қабрига-
Ёғар қор-ёмғир.

Ўлим шаробини,
Биз ҳам тотамиз,
Алвон қуёш мисол-
Бир-бир ботамиз.
Дадамнинг ёнига-
Қайтишим аниқ,
Қиёматни кутиб-
Бирга ётамиз.
Фарзанд соғинаркан-
Отасин ахир,
Отамнинг қабрига,
Ёғар қор-ёмғир.

Кўзимдан томчилар-
Ёшлар марварид.
Пули кўп бойдирман,
Лек кўнглим зада.
Ота бозорлардан-
Қилинмас харид,
Сотиб олиб бўлмас-
Дўкондан дада.
Пинҳон йиғламоққа,
Бўлибман моҳир,
Отамнинг қабрига,
Ёғар қор-ёмғир.

P.S: Ўн уч йил аввал йигирма ёшимда ёзган эканман. Ўша пайтларни ҳам, дадамни ҳам жуда соғиндим.

2010-йил
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ЁНЯПМАН ИШҚ ГУЛХАНИДА...

Ўзинггадир ошиқ дилим,
Хушнуд айтур исминг тилим.
Кеча-кундуз о, севгилим,
Ёняпман, ишқ гулханида.

Қилмасамда йиғлаб баён,
Ошиқлигим Сенга аён.
Ўн олти ёшимдан буён,
Ёняпман, ишқ гулханида.

Қайғуларнинг майин тотмай,
Лаъинлар бағринда ётмай.
Кибр ботқоғинга ботмай,
Ёняпман, ишқ гулханида.

Зохир-кўклам, ботиним-куз,
Мен ишқ шамсинг эритган муз.
Бамисли ахли Андалус,
Ёняпман, ишқ гулханида.

Заққумга қонмаслик учун,
Ўзингдан тонмаслик учун.
Дўзахда ёнмаслик учун,
Ёняпман ишқ(инг) гулханида.

@A_meshayan
10:08-07-11-2016
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​СЕВДИРМАСАНГ ЯХШИ БЎЛАРДИ.

Бахт енгмагач хасрат лашкарин,
Қайғу санчди дилга наштарин.
Эй ифори ширин настарин,
Севдирмасанг яхши бўларди.

Фироқ номли гулҳанда ёндим,
Бинафшаю лоладан тондим.
Сен деб армон майига қондим,
Севдирмасанг яхши бўларди.

Хаваслар жой олди кўнглингдан,
Лаъин чиққач ўнгу сўлингдан.
Келмас экан севмоқ қўлингдан,
Севдирмасанг яхши бўларди.

Ёт бағрига зар деб отилдинг,
Шароб янглиғ минг бор тотилдинг.
Қиммат эдинг...Арзон сотилдинг,
Севдирмасанг яхши бўларди.

Хаёт-уммон, қабрдир-соҳил.
Севги-халол, хиёнат-ботил.
Шудир ишқим ўлдирган қотил,
Севдирмасанг яхши бўларди.

Қандоқ сендан бўлмасин гинам?
Вайрон қилдинг қалб уйим шинам.
Хиёнаткор настарингинам,
Севдирмасанг яхши бўларди.

Бошга нелар солмади бу чарх?
Қандоқ ёзай қилмишингга шарх?
Қўяркансан ўзингга паст нарх,
Севдирмасанг яхши бўларди.

Кўнгилда жой қолмади сирга,
Тоғни ташлаб суяндинг қирга.
Қолмаскансан барибир бирга,
Севдирмасанг яхши бўларди.

Унутмоқлиқ келмас қўлимдан,
Қаердан ҳам чиқдинг йўлимдан?
Айрилиқ оғирроқ ўлимдан,
Севдирмасанг яхши бўларди.

2008-йил
@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​17 йил аввалги суҳбат:

-Мен ҳам кириб намоз ўқисам бўладими?
-Намозга келдингми?
-Ҳа.
-Кир унда.

Саволимдан жуда ҳайрон қолганди у киши. Ўшангача умримда бунча кўп поябзални бирга кўрмагандим.
Умримда илк кирган масжидим " Эшонгузар" масжиди бўлган.
Алҳамдулиллаҳ.
Ғойибона дуоларингиздан умидворман.

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ИККИМИЗНИНГ ЎРТАМИЗДА МУҲАББАТ БОР!

«Албатта Аллоҳ тақво қилгувчи зотларни севар» (Тавба сураси, 4-оят).

Роппа-роса ўн тўрт аср олдин қарийб,
Мактубингни еткурган Зот Муҳаммад бор.
Эй Подшоҳим қулингдаги умид ажийб,
Иккимизнинг ўртамизда муҳаббат бор!

Ўлтирсаму ётсам турсам қилдим гуноҳ,
Ломаконда туриб бунга бўлдинг гувоҳ.
Бир қошиқ қонимдан кечгил Олампаноҳ,
Иккимизнинг ўртамизда муҳаббат бор!

Юрагимга Ўзинг экдинг орзуларим,
Сен ҳақдадир шеърлардаги мавзуларим.
Тасдиқ айлар ҳушуларим, ҳузуларим,
Иккимизнинг ўртамизда муҳаббат бор!

Онгим Исломга қаратганингдан буён,
Уйингда беш бор яйратганингдан буён.
Мусулмон қилиб яратганингдан буён,
Иккимизнинг ўртамизда муҳаббат бор!

Мўъжизангдир кундузи шамс, кечаси моҳ,
Басир кўзим сўқирлиқдан қутқардинг воҳ.
Не қилибди мен қул бўлсам Сен Шаҳаншоҳ,
Иккимизнинг ўртамизда муҳаббат бор!

Раҳминг келсин йиғлаб қилсам оҳу зорим,
Сен Буюксан, ожизликдир маним борим.
Жаннат ичра Юзинг кўрай Севар Ёрим,
Иккимизнинг ўртамизда муҳаббат бор!

Иблислар дер: Исбот қани, йўқса уят,
Ҳасад қилиб ёнсин улар, бахт шу шояд.
Исбот: Тавба сураси, тўртинчи оят,
Иккимизнинг ўртамизда муҳаббат бор!

@A_meshayan
01:48-02.11.2022
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​​​АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!

Ислом неъматини бердинг ё Мавло,
Сен истаб иймонга бўлдим эга мен.
Бахт берсанг “нега мен?” демадим асло,
Дард берсанг қай юз-ла дей мен “нега мен?”

Абдураҳмон Мешаян


T.me/A_Meshayan

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​"Тинчлантирувчи дори"

Буюклик Аллоҳга хос,
Ожизлик қулнинг бори.
Қийналганда "ичдим" рост,
"Тинчлантирувчи дори".

Ташлаб қўймади Роббим,
Тинмасада қалб зори.
Тотдим қочганда тобим,
"Тинчлантирувчи дори".

Хақдан сўрамасликдан,
Келур мўминнинг ори.
Севдим олай ўзим тан,
"Тинчлантирувчи дори".

Ким қарғадир ким бургут,
Кимдир самонинг сори.
Ичдим бўлмай деб нобуд,
"Тинчлантирувчи дори".

Бўлмай дея бир муфлис,
Бандаларнинг энг хори.
Қабул қилдим мен мухлис,
"Тинчлантирувчи дори".

Ёлғиз қолдим гоҳида,
Аллоҳ ёлғизнинг ёри.
Ичдим Хақ паноҳида,
"Тинчлантирувчи дори".

Насиб бўлмасин дея,
Менга қабрнинг тори.
Баъзида олдим ея,
"Тинчлантирувчи дори".


Мен-чун тиллодан афзал,
Тиловатинг эй қори.
Ичдим ҳар кун беш маҳал,
"Тинчлантирувчи дори".

@A_meshayan
17:26-31.10.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​​​АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ

Қиш қошимдан кетмай, баданим музлаб,
Келмасада ёзим-Алҳамдулиллаҳ!
Қисмат яроларим кетсада “тузлаб”,
Шикоятми лозим?-Алҳамдулиллаҳ

Қиёмат кунида Якка Ўзидир,
Маним Танҳо қозим-Алҳамдулиллаҳ!
Юрагимга малҳам анинг Сўзидир,
Унгадир дил розим-Алҳамдулиллаҳ!

Ажал мерган отиб мен қушни охир,
Тўхтатса парвозим-Алҳамдулиллаҳ.
Ғам чекай не учун қалбда бор ахир,
Ихлосдек пардозим-Алҳамдулиллаҳ.

Тўсилмасин дея бандам намоздан,
Бермаса лавозим-Алҳамдулиллаҳ.
Маст бўлиб амал ё сохта эъзоздан,
Ўчмаса овозим-Алҳамдулиллаҳ.

Бир куни жаҳаннам демаса агар,
“Бу менинг мижозим”-Алҳамдулиллаҳ.
Катта уммат аро билсанг эй жигар,
Мен кичик мулозим-Алҳамдулиллаҳ!

Пайғамбар Муҳаммад Алайҳиссалом-
Маним чин устозим-Алҳамдулиллаҳ.
Тилимда қалбимда энг буюк Калом,
Яна нима лозим-Алҳамдулиллаҳ!

23:31-03.07.2020
Абдураҳмон Мешаян


Манзилимиз: t.me/A_Meshayan

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Мен ўқиган энг ёмон хабар

Ғазо таълим вазирлиги:

"Барча ўқувчиларимиз ўлганлиги сабабли 2023/2024 ўқув йили тугатилди..."

Бу норасидаларга кун бермаганларга ўлимни орзу қиладиган даражада мусибатлар бер, Аллоҳ!!!

@jonixonov

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Юрак_йиғласа

Жимгина кузатмоқ эмасдир оғир,
Моквада қуёш, Измирда ёмғир.
Кузатиш оғири Ғазога ёғган,
Бомбани кузатмоқ... Юраклар оғрир...

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Жипслик

Бир куни ечилгай ечилмас тугун,
Шодликдан қизарар юзимиз гулгун.
Мисрлик, Тошкентлик, Туркияликмас,
Фаластинликлармиз ҳаммамиз бугун!

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…
Подписаться на канал