a_meshayan | Неотсортированное

Telegram-канал a_meshayan - Abdurahmon Meshayan

4278

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Подписаться на канал

Abdurahmon Meshayan

​​#ИТЛАРГА_ЎЛИМ

Олмонлар бобосин қирган кучуклар,
Аёл-у эркаклар катта-кичиклар.
Юртимга келдилар битта иштонсиз,
"Умид сиздан" дея, ғариб, имконсиз.

Уларни қувмадим, улар қутирди,
Бир кун оёғимга тишин ботирди.
Тағин булар менга кун бермаюр деб,
Дунёга жар солмоқ ишин қотирди...

Гарчи мен эмасман олим ё воиз,
Бир ҳадис маъносин уқдим юз фоиз.
Энди ҳис қиляпман заруратсиз ҳеч,
Не учун ит боқиш эмасдир жоиз...

Энди юртим тўлди дод бирла войга,
Булар увилларлар боққанча ойга.
Қудсимни қилдими малоиклар тарк,
Ҳеч кирмаймиз дея итлар бор жойга!

Ортида Қора куч турган сўтаклар,
Оғзидан сачратур харом сўлаклар..
Бир кун такрорланар барибир Хайбар,
Шунда бўлажаксиз бўлак-бўлаклар...

Қизимнинг жасадин кўтарди қўлим,
Ўликларга тўла ҳар юрган йўлим.
Бугун Фаластинлик ҳамма мусулмон,
Итларга ўлим дер, итларга ўлим!

@A_meshayan
15:05-28.10.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

#БЕРГИЛ_НАЖОТ!

​​Сабрим йўқдир Айюбдайин,
Имоним ҳам майибдайин.
Дўзахдан жойимми тайин?
Мендан юз ўгирдинг наҳот?
Ё Раҳмон Зот бергил нажот!

Кўргил виждоним ўлганин,
Журъат гулимнинг сўлганин.
Қилиб гуноҳнинг улканин,
Тавба айладим шу заҳот,
Ё Раҳмон Зот бергил нажот!

Танҳо Султон, Якка Илоҳ,
Қалбимни қил Ўзинг ислоҳ.
Қилиб шижоатим силоҳ,
Нафсга қарши қилдим жиҳод,
Ё Раҳмон Зот бергил нажот!

Мен турайин оғзим ёпиб,
Уйингга келмишман чопиб.
Қалб оғриққа малҳам топиб,
Фақиҳлар қилсин ижтиҳод,
Ё Раҳмон Зот бергил нажот!

Тўколмасин мўмин қонин,
Ёвдан олай интиқомим.
Тушиб кетмасдан мақомим,
Жаннатда ошсин даражот,
Ё Раҳмон Зот бетгил нажот!

Бўлай фақат Сенинг тараф,
Шояд шунда дард бўлса даф.
Розилигинг улкан шараф,
Ўз Йўлингда қилай ижод,
Ё Раҳмон Зот бергил нажот!

Йиғлаб қилай Сенга фарёд,
Шом-у саҳар Исмингни ёд.
Меҳрибонсан ҳаддан зиёд,
Ўлгунимча бўлай сажжод,
Ё Раҳмон Зот бергил нажот!

@A_meshayan
21:45-27.10.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​​​#Мусулмоннинг_кўчасида.

Гоҳи итлар хуриб қўяр,
Хақ уларни уриб қўяр.
От ҳам тўяр, қуш ҳам тўяр,
Мусулмоннинг кўчасида.

Кўз очар кўҳна булоқлар,
Қалдирғочлар ҳам иноқлар.
Афсус бор баъзи "қулоқлар"
Мусулмоннинг кўчасида.

Фаластингга боққан сайин,
Юрак оғримоғи тайин.
Афсус гоҳ яҳуд хўжайин,
Мусулмоннинг кўчасида.

Лек барибир юксалар дин,
Фаришталар десин омин.
Озод бўлган кун Фаластин,
Мусулмоннинг кўчасида-

Милтиқмас отилар мушак,
Юзлар ҳам кулажак бешак.
Кўпдир аслида чин эркак,
Мусулмоннинг кўчасида.

Бир кун Уҳуд, бир кун Бадр,
Гоҳ Ашуро, гоҳо Қадр.
Ёзди шоир икки сатр,
Мусулмоннинг кўчасида.

Гоҳи эшаклар янграйди,
Шайтонлар унга анграйди.
Азонлар баланд янграйди,
Мусулмоннинг кўчасида.

Бўлиб фақат Аллоҳ тараф,
Жонни тикиб бузмасдан саф.
Ҳимояда ўлмоқ шараф,
Мусулмоннинг кўчасида!

@A_meshayan
20:37-28.07.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Мусулмон_қилгил

(Она нидоси)

Дуо қилсам осмон эшикларин оч,
Ё Султоним мени қулинг деб билгил!
Довуд юлдузи ё ҳеч осмасин ҳоч,
Менинг ҳам боламни мусулмон қилгил!

Мана олтмиш ёшда сочим оқарди,
Раҳм айласанг бахт ҳам кулиб боқарди.
Ўшанда яшамоқ менга ёқарди,
Менинг ҳам боламни мусулмон қилгил!

Жигаргўшамни қил ҳар дам ҳимоят,
Қулингман сўрамай қўйсам жиноят.
Сендандир марҳамат Сендан ҳидоят,
Менинг ҳам боламни мусулмон қилгил!

Мен ҳам савлат тўккан тўрамасдирман,
Вазир ё пошшога жўрамасдирман.
Бер деб тилло-кумуш сўрамасдирман,
Менинг ҳам боламни мусулмон қилгил!

Қолмасин ботқоқ ё балчиқлигида,
Юрагим юракнинг санчиқлигида.
Ёлвораман кўзим очиқлигида,
Менинг ҳам боламни мусулмон қилгил!

P.S: Мен онамни тинимсиз 16 йил дуо қилдим.
Охири ҳидоят топдилар.
Бир инсон ўғилларимни дуо қил мусулмон бўлишсин деб йиғлагандилар.
Кўнглим бузилганди.
Онамни мендан ташқари сизлар ҳам дуо қилгансизлар.
Шу инсоннинг болаларини ҳам пинҳона, ошкора дуо қилсангиз.

@A_meshayan
22:54-25.10.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#СЕНГА_ОСОН!

Ё Раб қилма ер-ла яксон,
Гар урсалар дарра саксон-
Ювилмайди гуноҳим лек-
Менга қийин-Сенга осон!

Менга ҳам бер ишқ оташин,
Тинглаб қушлар чуғурлашин-
Яйрай ёз айламоқ қишим-
Менга қийин-Сенга осон!

Тишлаганим ҳайрат бармоқ,
Илинганим ҳасрат қармоқ.
Ўзимни чоҳдан қутқармоқ-
Менга қийин-Сенга осон!

Мен шунақа ожиз одам,
Қўймас Фаластинга қадам.
Мазлумларга бермоқ ёрдам,
Менга қийин-Сенга осон.

Кўкрак қафас борар қисиб.
Жаҳаннаминг турар қизиб.
Тўғри йўлни бермоқ чизиб,
Менга қийин-Сенга осон!

Сабр саройидан кетдим,
Берк кўчага бориб етдим.
Ғурурим қилмаслик етим-
Менга қийин-Сенга осон!

Йиғлаяпман оқшом маҳал,
Соатим, дақиқам заҳар.
Муоаммомни қилмоқлик ҳал-
Менга қийин-Сенга осон!

Бўйнимда ҳадикдек сиртмоқ,
Тушганим ғафлатдек қамоқ.
Улардан ўзни қутқармоқ,
Менга қийин-Сенга осон!

Ёнимда Сен қолдинг фақат,
Ўлим кутарман бетоқат.
Қулингмангку қил бир шафқат,
Менга қийин-сенга осон.

Мен ўзимга қилдим зулм,
Кўкка совурмагил кулим.
Тақвога тўлдирмоқ дилим-
Менга қийин-Сенга осон!

Ўта рашкчи дерлар сени,
Ишонаман Севдинг мени.
Бартараф қилмоқ ҳар нени,
Менга қийин-Сенга осон!

Ягонасан йўқ иккинчинг,
"Бандам недан йўқдир тинчинг?"
Десанг, дардим аритмоқ минг-
Менга қийин-Сенга осон!

@A_meshayan
17:42-22.10.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Интервюга_кирмай_қолганларидан

-Олтита тилни биламан.
-Қайси тилда фикрлайсиз?
-Ўзбекчада.
Мен Аллоҳ билан ҳам ўзбекча гаплашаман.
Бирор марта Аллоҳдан арманчада нимадир сўраганимни эслай олмайман!

P.S:Расм мутлақо тасодифий.
Тўйда Абдурроҳман Ҳусниддин олган.

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​БУНЧА УЯЛМАСАНГ ЎЗБЕКЛИГИНГДАН?

Майли, саккиз тилни билганинг яхши,
Хорижий юртларда бўлганинг яхши.
Аммо, бир ишинг деб ўлганинг яхши,
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

Минг йил чирансангда сендан чиқмас рус,
Сочингга берсангда бўяб сариқ тус.
Товуққа ҳам тақлид қиларми товус?
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

Хўп, замонавий бўл, тўплагин олтин,
Сен ўхшаш истаган ўшал зотлар чин.
"Бисмиллоҳ" ҳам айтмас таомдан олдин,
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

Сенинг бобонг Темур! Грозный эмас,
Сен "чистый" миллатсан "грязный" эмас.
Руслар учун "мразь"сан, ўзбек учун "мараз",
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

Сен учун отанг "пахан", онанг "мамашка",
Мойчечак ҳам сен учун оддий "ромашка".
Ўзи "қўй" экансан, йўғе "барашка",
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

Бу кетишда охир сендайин нокас,
Ислом динидан кечиб чўқинмасанг бас!
Виномиш қўлингда шароб, мусаллас.
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

Жуда димоғдорсан инглизлардек,
Дидинг ҳам нозикдир танноз қизлардек.
Минг қилса ҳам сенсан "Made in Uzbek",
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

Миллатчимасман-у учига чиққан,
Бу ифлос одатинг айт кимдан юққан?
Сени Наташамас, Ҳалима туққан!
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

Масхара қиласан дўппи саллани,
"Колыбель" атайсан ҳатто аллани.
Қўй гўштига қўшиб ейсан "салани"
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

Сен учун ўзбекнинг ҳаммаси "харип",
Бизлар бобоймишмиз қолганмиз қариб.
Гитлер ҳам қолмаган бунча ўзгариб,
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

Етти ёшга тўлди фарзандинг Қудрат,
Ҳалигача уни қилмадинг суннат.
Падарингга эмас, ўзингга лаънат!
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

Сени ким деб атай, бир ажнабийми?
Бир сен ижобий-у, ҳамма салбийми?
Алишер дейми ё, Алёша дейми?
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

Дейсан "уч юз кўкин" сенга тўларман,
"Напиши мне стих" , мухлиси кўпман.
Сендай отарчига шеър ёзиб бўбман!
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

Ўзбеклар ёввойи "дикий" деяпсан
"Ромкангдан" чиқяпсан", "дерзкий кетяпсан"
Уятсиз! Ўзбекнинг нонин еяпсан,
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

Бор, бошқа безовта қилмагин мани,
Ўзбекча сўкиш ҳам уволдир сани,
Ёнимдан тур йўқол! пашол на... қани,
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

Майли, не қилсанг қил, тинч ҳам қўяйлик,
Фақат ўлсанг айтчи, қандай кўмайлик?
Ё санинг қабрингга хоч ўрнатайлик?
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

Тилим қичийдида, шоирнинг шеъри,
Ёлғондан наридир, алдовдан бери,
Ўрис бўлмаганку, онангнинг эри,
Бунча уялмасанг ўзбеклигингдан?

@A_meshayan
21.10.2014
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#ФАЛАСТИННИНГ_АЛЛОҲИ_БОР

Болта кекса дарахтларни чопган билан,
Ўзидан сўнг қолдирган ёш гиёҳи бор!
Қони оқиб диндош ажал топган билан,
Шоир тирик қаламида сиёҳи бор!

Тирик бўлса ёзмасинми хақиқатни,
Қаратиб уммат дардига бор диққатни.
Яҳуднинг ҳам яхшиси бор кўр ибратни,
Лек ичида кўп тузалмас густоҳи бор!

Мунофиқ кўп ичимизда эсин еган,
Мўмин ўлса ҳаммасига байрам экан.
Исроил хақ, Исроил зўр қилди деган,
Қалбин моғор босганларнинг гумроҳи бор!

Ёв қилмиши юрагимга нафрат экса,
Нима қилай чорасиз дил алам чекса.
Зор-зор қақшаб қон тупупиб ўлди кеса,
У ҳам майли гўдакнинг не гуноҳи бор?

Ёлғони кўп жуҳудларда фитна ғиж-ғиж,
Дейди:"Бизга зарба берди ёв қақшатқич".
Дунё балки ишонар, у кўзбойлоғич,
Ломаконда ҳаммасининг гувоҳи бор!

Деманг йўқдир мусулмоннинг ҳеч вақоси,
Мўминнинг бор гўзал дуо, зўр тақвоси.
Исроилнинг бўлса бўлсин Амриқоси,
Фаластинни қўллагувчи Аллоҳи бор!

@A_meshayan
21:32-20.10.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Қуддус

Абдураҳмон Мешаян шеъри

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Дуо

Фаластиннинг ҳолин кўриб қочди   тобим,
Тинла мени Од,  Самудни енгган Роббим.

Ўзинггадир аён менинг ғариб ҳолим,
Чўктиргансан Фиръавну минглаб золим.

Не-не золим қудратинг-ла ўлиб кетди,
Намруднинг бошига битта чивин етди.

Юзланаман сенга қаро юзим билан,
Фаластинда тупроқ бўлган кўзим билан.

Яҳуд зулми ҳаддан ошди қўлла чора,
Еру кўкни фиғон тутди,  юрак пора.

Золим ғаним ваҳший эрур шафқат билмас,
Ёшу-қари,  эркак-аёл раҳм қилмас.

Тириклайин муслимларни қовурмоқда,
Кўкка куйган кулларини совурмоқда.

Ҳадик тўла халқни ҳар ён тирқиратиб,
Золим қуймас зулмин дилни зирқиратиб

Жавлон уриб кибру ҳаво тулпорида,
Итдек қутирмоқда ортда куч борида.

Майдон ўқиб коинотга демоқдаким,
"Қани бизга кучи етган борми у ким?"

Собирдирсан бергандирсан балки фурсат,
Охимизни тингла бизга юбор нусрат.

Қасос олгин шаҳид кетган ёшлар учун,
Бир ёш ҳам тўлмай ўқ еган бошлар учун.

Рўмоли қонга бўялган қизларни деб,
Сендан бошқа Ёри йўқ ёлғизларни деб.

Яшат бизни жон танадан кўчгунича,
Бад Исроил харитадан ўчгунича.

@A_meshayan
08:08-19.10.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Жигарларинг ўлаяпти ҳар куни оларсан хабар,
Бундай яшагандан кўра етмиш ё саксонга қадар...
Давлат оқ фотиха бериб урушга қилса сафарбар...

Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Исроил давлати аллақачон маънавий асосларини йўқотиб бўлган. Уни қўллаётган коллектив ғарбда ҳам, кўпчилик унинг жиноятларини яхши билади. Европа жамоатчилик фикри, тахминан 60-80% Фаластин тарафида. АҚШда ҳам 20 миллиондан ортиқ яҳудий яшайди. Лекин, шунча яҳудийдан бор йўғи тахминан 6-7 миллиони ўзини яҳудий деб тан олади. Қолганлари “мен яҳудий эмасман, Худо асрасин” деб, ўзлигини яширади, яҳудийликдан воз кечишга ҳаракат қилади. Протестант, англасаксон бўлишга ҳаракат қилади.

Буларнинг асосий сабаби – Исроилнинг вахший давлат эканлиги. Бу миллат тарихан кўп таъқиб қилинган. Ғарб ва шарқ халқлари, давлатлари яҳудийларни кўп таъқиб қилган. Энди, ўзларининг давлатчилигига эришиб, шу давлатчиликни кенгайтириш мақсадида, мисли кўрилмаган вахшийликлар қилмоқда. Бир вақтлар ғарбликларнинг яҳудийларга қилган вахшийлигини, бугун яҳудийлар арабларга, фаластинликларга қилмоқда. Ортиғи билан қилмоқда. Буни дунё кўрмоқда.

Парадокс. Яшаб қолиш учун террор сиёсатини олиб бораётган Исроил, бир вақтни ўзида глобал норозилик ва нафратга сабаб бўлмоқда. Яъни, яшаб қолиш учун, ўз умрини қисқартиришга ариза бермоқда. Бугун глобал яҳудийлик чуқун маънавий инқирозда. Инсоният Исроилни вахшийлик, адолатсизлик, ёлғон ва муттаҳамлик синоними сифатида қабул қилмоқда. Ҳалиям пропаганда кучли ишлаяпти. Вақти келиб, пропаганда ҳам синади, ҳомий ҳам сўнади. Ўша куни Исроил нақадар вахший бўлганлигини тушуниб етади.

Камолиддин Раббимов

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Ўзбекларга теккан касаллик...

Қарзга ботиб қилмоқ катта тўй,
Фақир холда сўймоқ ўнта қўй.
Тўй ўтгач сўнг сарғайтмоқ ранг-рўй,
Ўзбекларга теккан касаллик.

Амин бўлдим йил ўтган сайин,
Илм учун сарфламай тийин.
Сўнгра демоқ: "Яшаш кўп қийин".
Ўзбекларга теккан касаллик.

Уни фақат бирлаштирар ош,
Шундан унинг хамма феъли фош.
Бир ёқадан чиқармаслик бош,
Ўзбекларга теккан касаллик.

Сўзим балки туйилар эриш,
Намоз десанг асабинг ейиш-
Қариганда ўқирман дейиш,
Ўзбекларга теккан касаллик.

Вилояту пойтахт ажратиш,
Бахсда юзга тупук сачратиш.
Ростин айтсанг ғижирлатмоқ тиш,
Ўзбекларга теккан касаллик.

Фақир зотга узатмаслик қўл,
Бадавлатга бўшатмоқлик йўл.
Нуқул пора узатмоқ мўл-кўл,
Ўзбекларга теккан касаллик.

Шеърим ўқиб кўзларим ўйиш,
Устларидан кулмоққа йўйиш.
Арманлигим эслатиб қўйиш,
Ўзбекларга теккан касаллик.

@A_meshayan
15.11.2021
Абдурроҳман Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Тошкентда яшайдиганлар сони уч миллиондан ошди.
Бу яхши!
Исми тош бўлса ҳам бу шахарнинг.
Бағри тош эмас.
Одам социал махлуқ.
Асоциал эмас.
Одамга одам керак.
Ҳеч бўлмаганда аччиқ қаҳва ичиш учун битта финжондан.
Одамга одам керак.
Хол ахвол сўраш учун елкасига қоқиб.
Шунчаки табассум қилиб қараш учун.
Одамга одам керак.
Шунчаки қўнғироқ қилиб гаплашиш учун.
"Меҳмон кеч бўлди¸ бизникида ëтиб қолинг" дея оладиган одам. Одамга одам керак.
Қўшни¸ ëр дўст ëки шунчаки таниш.
"Йўталяпсиз¸ шамолладингизми¸ менда лимон бор ортиқча¸ занжафилли чой бор иссиққина термосда"
Деб айтганда жилмайиш учун.
Одамга одам керак.
"Кўчада ëмғир ëғяпти шу зонтикни олинг қайтариш шартмас"
деб айтмоқ учун.
Ўчоқда бир дона ўтиннинг ëниши қийин. Икки ўтин яхши ëнади. Одамга одам кераклигини
Ëлғиз одам бахти қаро эканлигини Жумавойни кўриб севинган Робин ўғлидан сўра.
Шунчаки сасини эшитиш учун
Одамга одам керак.

Бахт учун.

Rassom Tuz

(Ўқиëтганда пианино сасини фонда бор деб ўқинг.)

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​БИР ОТАНИНГ ҚИСМАТИ

Кўплаб суҳбат қурганман,
Мухлислар-ла мароқли.
Аммо бўлган бу суҳбат,
На газак, на ароқли!
Мухлисларим дер гохи:
“Aрмани бўлсангиз хам,
Ўзбек шоирлариндек,
Шеърингизда хикмат жам”
Имконин топганлари,
Суҳбатимга тўйишар.
Ибодат қилганлари,
Дуо қилиб қўйишар.
Шеър-дарахтдан гох танқид,
Гохи мақтов терилар.
Каминага кўпинча,
Ушбу савол берилар:
“Ота-онангиз мансуб-
Эмиш Озарбайжонга,
Қандай келиб қолишган,
Улар Ўзбекистонга?”
Асли бунинг тарихи,
Қисқа эмас, хўб узун.
Гох табассум, гох йиғи,
Гох қувончли, гох маҳзун.
Асли бунинг баёнин,
Дўстларимга сўйласам.
Бошда ақлимни тўплаб,
Мундоқ жиддий ўйласам.
Елдек учиб ўтибди,
Ўтиз тўрт йил орадан.
Амакимни бир миршаб,
Сўккунгача онадан.
Водариғки гупуриб,
Унинг Кавказча қони.
Харбийни дўппосламиш,
Тандан чиққунча жони.
Ғазаб берган буйруқ деб,
Содир бўлмиш бу гуноҳ.
Сўнгра бу жиноятга,
Топилмишдир бир гувоҳ.
Сўроқ қилишган чоғда,
Ўшал гувоҳ одамни.
Айбдор амаким қолиб,
Кўрсатмиш у отамни.
Янги йилни бутун халқ,
Ўтирганда нишонлаб.
Отам қўлин миршаблар,
Олиб кетган кишанлаб.
Бу холдан онам йиғлаб,
Падарим кўп эзилган.
Битта туҳмат ортидан,
Ўн уч йилга кесилган.
Собиқ Иттифоқ даврин-
Қонунлари бўйича.
Махбуслар тақдири хал-
Бўлган қуйидагича:
Дейлик Озарбайжонда,
Маҳбус қилинган одам.
Гох Москов, гох Киевда,
Жазо ўтаган бир дам.
Отам асли қилмаган,
Ўшал жиноятига.
Юборилмиш Қозоқнинг-
Жамбул вилоятига.
Бари Аллоҳ хохиши,
Бари Аллоҳ қудрати.
Отам Жамбулда қолмиш,
Тугаганда муддати.
Маним онажонимни,
Севар ёрини жондан.
Олиб Жамбулга қайтмиш,
Отам Озарбайжондан.
Кейинчалик Тошкентлик,
Қодош қилгач тавсия.
Кўчмиш Ўзбекистонга,
Яқин бўлайлик дея.
Аммо унутмаганлар,
Улар юртин қадрини.
Жигарлар-ла доимо,
Қилган борди келдини...

Бир йил Озарбайжонга,
Борганда отам содда.
Учратмиш қишлоқдошин,
Ўшал гувоҳни "сохта".
Бемор экану "гувоҳ,
Яқин эмиш қазоси.
Ўғил-қизлари эмас,
Тиргак эмиш асоси.
Отам демиш "гувоҳ”га:
“Шунча йил чекдим заҳмат.
Ёмонлик қилмовдимку,
Нечун қилгандинг тухмат?”
Бу сўзлардан ул гувоҳ,
Кўзларини ёшламиш.
Асл хақиқатни у,
Шундай дея бошламиш:
“Асли туғишган уканг,
Олиб харбий жонини.
Она замин бағрига,
Тўккан эди қонини.
Хақиқатни сўзлашни,
Болаликдан ўргандим.
Ўшал оқшом сенимас,
Мен укангни кўргандим...
Ўтиргандим турфа хил,
Хаёлларга чалиниб.
Оппоқ соч-у соқолли,
Отанг келди ялиниб.
Ичдик бирга мусаллас,
Қондек қизил винони.
Отанг деди кўр дўстим,
Хаёт деган кинони.
Бу савдо хам бормиди.
Қариб қартайган чоғим.
Оғрийди гар тишласам,
Фарқи йўқ қай бармоғим.
Билдим гувоҳ эмишсан,
Лек демам сўзингдан қайт.
Кенжаммас тўнғичимни,
Аммо айбдор деб айт!
Ўйламаки ачимас,
Катта ўғлимга ичим.
Лек кенжам чидамсиздир,
Бардошлидир тўнғичим.
Тўнғичим тегирмондан,
Чиқар бўлмасдан нобуд.
Лек кенжамни зиндондан,
Олиб чиқгайдир тобут.
Майли де бу ишингиз,
Аблахлиг-у гумроҳлик!
Ялинаман берақол,
Мен айтгандай гувоҳлик.
Терговчига бориб айт,
Қоронғуда адашиб.
Акасинмас укасин,
Кўрсатибман чалкашиб.
Аслида бор-йўқ гуноҳ,
Унинг акасинда де.
Қариб қартайган чолнинг
Сўзларига кўнгин ке!
Виждоним бирла қўрқув,
Келди ўшанда тўқнаш.
Уканг сенга, сен унга,
Рост хам эдинглар ўхшаш.
Гарчи ўзгача эди,
Дунёқараш ўйловинг.
Бир хил эди кўз-у қош,
Хам соқол, хам мўйловинг.
Отанг кетди, мен карахт,
Гўё эдим гунг ва лол.
Шунга сени айбловдим,
Бўлсангда йигит халол.
Кечир мени қийналур,
Неча йилларки виждон.
Ўлай ёруғ юз билан,
Хотиржам топширай жон.
Бу воқени билса хам,
Отам асло синмаган.
Амаким-у бобомга,
Мехрин нури тинмаган.
Отамнинг мардлиги деб,
Бошим баланд жахонда.
Бухорийдек туғилдим,
Мен хам Ўзбекистонда!
Яхшилар ёнимдадир,
Фаришталар қошимда.
Хаққа иймон келтирдим,
Мен ўн олти ёшимда!
Улфатим-турк, дўстим-рус,
Ўзим эса армани.
Лек Хақ насиб айламиш,
Ўзбекча шеър ёзгани!
Не хам дердим омаднинг-
Сойида чўмилсам бас
Ҳидоят топдим... энди-
Ҳидоятда ўлсам бас!

@A_meshayan
15:55-25.01.2016
Абдураҳмон Мешачн

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Кимга қандай билмадим, менинг руҳиятимга Фаластиндаги воқеалар ўта ёмон таъсир қилди.
Қўлга қалам олишга на хохиш на куч қолди...

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#ТОПМАДИМ_АЛЛОҲДАН_МЕҲРИБОН!

Кўзлардан ёш тўкаётгандим,
Ҳам оғзимдан тупурардим қон.
Қутқарди У, чўкаётгандим,
Топмадим Аллоҳдан меҳрибон!

Кўчаларга кирдим боши берк,
Охир билдим бахсга қўйиб чек.
Хаққа қуллик шу хақиқий эрк,
Топмадим Аллоҳдан меҳрибон!

Куфр тўла шеър ёздирмади,
Ақлимданда ҳеч оздирмади.
Ширк дорига бош остирмади,
Топмадим Аллоҳдан меҳрибон!

Шаҳодат каломин дедирди,
Ҳалол луқмалардан едирди.
Қулларига мени севдирди,
Топмадим Аллоҳдан меҳрибон!

Қачонки ҳаётдан сиқилдим,
Ё бўғзига алам тиқилдим.
Жойнамозга бориб йиқилдим,
Топмадим Аллоҳдан меҳрибон!

Ташвишлар онгимни хоритди,
Жигарлар дилимни оғритди.
Фурқони йўлимни ёритди,
Топмадим Аллоҳдан меҳрибон!

Қўлламаса келмаса раҳми,
Ўн олти ёш боланинг фаҳми-
Туярмиди диндек фараҳни,
Топмадим Аллоҳдан меҳрибон!

Лаъинларнинг жиғига тега,
Айтинг некбин бўлмайин нега?
Жаннатда тўйгайман ҳуснига,
Топмадим Аллоҳдан меҳрибон!

@A_meshayan
15:08-27.10.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Ё Мавло!
Соф Исломингдан бехабар,
Яшаб ўтди аҳли мушрик бесамар.
Лол эмасман қулларинг ижодига,
Сенинг ижодингку хам шамс, хам қамар.

Ё, Мавло!
Мен Худоман деб уриб дўқ,
Юрагига санчилганча ширкдек ўқ.
Не-не хонлар яшаб ўтди айш суриб,
Асҳоби-Қахф итичалик ақли йўқ!

Ё, Мавло!
Учсам кибр осмонида,
Жаҳаннамда куйгум Дажжол ёнида.
Аммо қолмас юрагимда зарра кир,
Гар дил чайсам таабанинг уммонида.

Ё, Мавло!
Хор кўмагингсиз гул ва хас.
Кўмагингсиз қалбим нафсин йиқолмас.
Ҳимолайнинг чўққисига чиқсада,
Иймонсиз зот жойнамозга чиқолмас!

Ё, Мавло!
Бор бошга салла танғиган,
Мусулмонни ўлдиргум деб санғиган.
Тоза Ислом уммонида сузолмай,
Куфр янглиғ фитнасойга шўнғиган!

Ё, Мавло!
Қилма насроний кўппаги.
Бўлмай яна яҳудийнинг эшшаги.
Тоза Ислом дарёсида балиқ эт,
Лек сўзлайин, даркормас ширк кўлмаги!

Ё, Мавло!
Насиб қил бахтли тақдиро,
Сенинг химматинг-ла кўнгил таъмиро.
Қулларинг яратолмас бир жонли пашша хам,
Қайдан қилсин жаннат-дўзах ихтиро?

Ё, Мавло!
Мен гуноҳи энг кўп одам.
Рози эрур, бир кун хисоб бўлар дам
Барчадан олдин дўзахга киргунча,
Хаммадан сўнг жаннатга қўйсам қадам!

@A_meshayan
2017-йил
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

- " Falastinni qõllaguvchi Allohi bor "
- Muallif : Abdurohman Meshayan


#nazmim

©/channel/+ndMF5ce1oqpmZDli

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

"Ўзбексимон котиба" шеъри

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Davlat tilida so‘zlashadigan turli millat vakillari
https://youtube.com/watch?v=ELldw5xDjSQ&feature=shared

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ЎЛИК ТИЛ

21-октябр тил байрамига

"Памперс" енгди "шимматаглик"ни,
"Корзинка"га айланди сават.
Кўринг энди бу кўргуликни,
"Очеред"га жой берди "навбат".

Келганми ҳеч хаёлингизга
"Тушлик" ўлиб тирилмиш "обед".
Деманг берган саволингизга,
"Жавоб" йўғу лекин бор "ответ".

Чарм" ўлиб туғилди "кожа".
"Луна" бўлди осмондаги "ой"
"Юз" нетади уларда "рожа"
Маддоҳ"лар хам "подхалим" вой-вой

"Волида"сиз ғариб бу луғат,
Бойигандир "мамашка" билан.
"Мойчечак"мас кўлига албат, Совға тутай "ромашка" билан.

Бузилётган тил минорасин,
Қандоқ тиклар филолог-меъмор?
Ўз касбининг номи хам ахир,
Ўзбекчамас, тилшунос ҳеч бор?

Тилимизнинг бошини ея,
Соя эмас русга бўлдик "тень".
Овқатингга қўшиб е дея,
Давлат қўйгач шу халққа "хрень"...

Р.S. Хрень-Таомга қўшилиб ейиладиган ўсимлик номи

@A_meshayan
11:30-09.02.2019
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ЎЗБЕК ТИЛИН МЕНСИМАГАН ЎЗБЕКЛАРГА!

Шоирманда қони ўта гупурганман,
Лек мўминдек Аллоҳ уйин супурганман.
Миллатидан тонганида тупурганман,
Ўзбек тилин менсимаган ўзбекларга.

Суғуриб олмоқлик ўрнига жонини,
Берадирмиз хам зар-у хам ош-нонини .
Ўзбекистон халқ хофизи унвонини,
Ўзбек тилин менсимаган ўзбекларга.

Демангизки бу шоир жондан тўйибди,
Пул қутуртиргандирки нондан тўйибди.
Юртга хоким бўлмоқликни ким қўйибди,
Ўзбек тилин менсимаган ўзбекларга.

Илҳом париси келиб, юборганда Раб,
Ханжар урур юрагимга тақаб-тақаб.
Ўзбексимон деб қўйиб олганман лақаб,
Ўзбек тилин менсимаган ўзбекларга.

Қуръон қадрин билганларни Худо сийлар,
Иймон қадрин билганларни Худо сийлар.
Бегонадир Мир Алишер Навоийлар,
Ўзбек тилин менсимаган ўзбекларга.

Муртадларга дўзах боқий Ватан бўлгай,
Ўз динидан кечган қандай одам бўлгай,
Турк хам кулгай,
Рус хам кулгай,
Хинд хам кулгай,
Ўзбек тилин менсимаган ўзбекларга.

Мозий шохид, ўзбек бўлиб туғилган зот,
Туркка қондош, инглизга мутлақо ёт.
Ачинмасман этганга хам гохи вафот,
Ўзбек тилин менсимаган ўзбекларга.

Ўзбек эмас! Фитна куйин чалишганлар,
Масжидини черковларга алишганлар.
Эргашади шайтон янглиғ янглишганлар,
Ўзбек тилин менсимаган ўзбекларга.

Гарчи хазрат Яссавийдек зехним йўқдир,
Аловуддин чироғидек сехрим йўқдир.
Юрагимда тариқчалик мехрим йўқдир,
Ўзбек тилин менсимаган ўзбекларга.

Жиним суймас хижобини ечганларни,
Уялмасдан миллатидан кечганларни.
Ёқлайдирман нафратини сочганларни,
Ўзбек тилин менсимаган ўзбекларга.

Дегим келар Россияда ишласанг хам,
Америка диёрида қишласанг хам.
Ўзбеклигинг унутмагин ўзбек одам,
Ўзбек тилин менсимаган ўзбекларга.

Ох Ватаним бўлгин омон бўлгин омон,
Сен доимо яхшисан, гох боланг ёмон.
Барибир нон беряпсана Ўзбекистон?
Ўзбек тилин менсимаган ўзбекларга.

Ўзбек она сийнасидан ичганинг сут,
Ўзбек ота туғдиргани нахот унут?
Ўшаб кетар дарахтидан вос кечган тут,
Ўзбек тилин менсимаган ўзбекларга.

Ўз динидан вос кечганлар бахтдан маҳрум,
Ўзи тирик дили ўлик қалби мавҳум.
Ибрат бўлсин хоч остида ётган марҳум,
Ўзбек тилин менсимаган ўзбекларга.

@A_meshayan
21 10 2015
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Сени_асролмадим_гулим.

Салоҳиддин Айюбийдан-
Эрта бева қолган тулим-
Фаластиним қотди дийдам,
Сени асролмадим гулим.

Кўксингга нишлар санчдилар,
Совурилди кўкка кулим.
Товонлар билан янчдилар,
Сени асролмадим гулим.

Сайёдлар отгач бўғзидан,
Қонлар отилган булбулим.
Дер алам тутиб бўғзидан:
Сени асролмадим гулим.

Кеча ўлди қўлларимда,
Мовийкўз сочи сумбулим.
Интизорсан йўлларимда,
Сени асролмадим гулим.

Масаллиққа тўлмиш қозон,
Таом тузин кўрар тилим.
Сенчи сув ичолмай ҳазон,
Сени асролмадим гулим.

Бўлганимга уммат кўпик,
Қақшар юрак, оғрир дилим.
Ўзим-тирик, журъат-ўлик,
Сени асролмадим гулим.

Жаббор Фурқонда деса ҳам:
"Фақат мендан қўрққин қулим."
Итлардан қўрқиб чекдим ғам,
Сени асролмадим гулим.

Ўн миллион ари ширанг ер,
Азобда топяпсан ўлим.
Икки миллиард боғбонинг дер:
"Сени асролмадим гулим!"

@A_meshayan
21:47-19.10.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Онам ўлди Фаластинда

Мен жимгина қараааб турдим гарчи жанг қилмоқ фарз динда,
Қалдирғочнинг полапони илонга ем бўлди инда.
Таом чайнаб тишим толди,
Ширин жоним омон қолди,
Акам, укам, опам, синглим, онам ўлди Фаластинда.

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Ожиз қул

Кўзларимдан ёшлар тўкяпман Роббим,
Гуноҳ денгизига бўкяпман Роббим.
Ёлвораман қутқар кучим йўқ ортиқ,
Нуҳ кемаси олис чўкяпман Роббим...

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Туркларда "Allah Gönlüne Göre Versin" деган ибора бор.
Мен ҳам шунга тилакдошман.
Ҳар ким қўлидан келганича ажр тўплайди.
Кимнинг дуоси ё амали қабул Ўзи билади.
Шахсан мен хурсанд бўлдим. Бугун Олма-Отадаги гастроли давомида Фаластин-Исроил хақидаги можарога Юлдузнинг муносабати.

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

ҚУДДУС

Чиққандек мўминлар тасарруфидан,
Бир вақтлар бир диёр номи-Андалус.
Наф йўқ биздайларнинг таассуфидан,
Қўлдан кетди энди бу сафар Қуддус!

Кўзлар дарёсидан ёшимиз тошса,
Мўмин мўмин учун ёрдамга шошса,
Мол-дунёмиз эмас, тақвомиз ошса,
Қуддусни қайтаргай бизга ал-Қуддус!

Сотилган қироллар кўнганча шундоқ
Сеҳрли диёр-ла тузиб иттифоқ,
Солган бўлсаларда ўртага нифоқ,
Қуддусни қайтаргай бизга ал-Қуддус!

Келтирай Темурдан иқтибос сатр,
Фақат дуо бирла топилса қадр,
Бўлармиди Уҳуд ё жанги Бадр?
Қуддусни қайтарсин бизга Ал-Қуддус!

Беҳуда низолар четга сурилса,
Манглайлар саждага дилдан урилса.
Исроилга қарши шахдам юрилса,
Қуддусни қайтаргай бизга ал-Қуддус!

Жиҳод кўчасига қўрқмай кирилса,
Яҳуд кўппаклари бир-бир қирилса,
Салоҳиддин Айюб қайта тирилса,
Қуддусни қайтаргай бизга ал-Қуддус!

Итлар йўлбарсларга ногох ташланди,
Юзлар маҳзунлашиб кўзлар ёшланди.
Бари тугамади... Энди бошланди,
Қуддусни қайтаргай бизга ал-Қуддус!

Ал-Қуддус-Аллоҳнинг гўзал исми

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

#Бир_отанинг_қисмати ...

Падар бузрукворим ва волидаи муҳтарамим Ўзбекистонга қандай келиб қолишгани хақида қарийб 7 йилу 7 ой бурун ёзган “Бир отанинг қисмати” номли шеърим...
Ижодимга қизиққанларнинг келиб чиқишим хақидаги хамма саволларига шу шеъримда жавоб бор...

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

ЭНГ ЯХШИ ВАКИЛ

​​Гар қилмасам мен сабр-у жамийл,
Демак қалбим кўзлари басийр.
Ҳасбуналлоҳ ва ниъмал вакийл, Ниъмал мавла ва ниъман насийр.

Мен қулдирман У эса Жалил,
У Қўлласа нафс қилмас асийр.
Ҳасбуналлоҳ ва ниъмал вакийл, Ниъмал мавла ва ниъман насийр.

Аҳли башар, чумолию фийл-
Хам ризқ кутар Ундан мен фақийр.
Ҳасбуналлоҳ ва ниъмал вакийл, Ниъмал мавла ва ниъман насийр.

Қилсамхамки гуноҳи сағийр,
Ё адашиб гуноҳи кабийр.
Ҳасбуналлоҳ ва ниъмал вакийл, Ниъмал мавла ва ниъман насийр.

Абдурроҳман Мешаян


T.me/A_Meshayan

Читать полностью…
Подписаться на канал