a_meshayan | Неотсортированное

Telegram-канал a_meshayan - Abdurahmon Meshayan

4278

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Подписаться на канал

Abdurahmon Meshayan

Rauf Parfi tavalludining 80 yilligi munosabati bilan tanlov e'lon qilamiz!

Shartlar:

▪️Rauf Parfi ijodidan o'zingizga yoqqan she'rni o'qib, video tayyorlaysiz.
▪️Tayyor bo'lgan videolarni @bookworm24'ga yuborasiz.
▪️Ular orasidan eng yaxshi 3 ta videoni tanlab, kanalda e'lon qilamiz.
▪️Videoda boshqa notiqlarning she'r o'qigan audiolaridan foydalanish mumkin emas.

G‘oliblarga quyidagi sovg‘alar topshiriladi:

🥇 Rauf Parfi tasviri tushirilgan hudi va
Rauf Parfining “Hukmnoma” va “Iymon asiri” kitoblari;

🥈 Rauf Parfi tasviri tushirilgan hudi va Harper Lining “Mazaxchini o‘ldirish” kitobi;

🥉 Rauf Parfi tasviri tushirilgan hudi va Ulug‘bek Hamdamning “Yaxshiyam sen borsan” kitobi.

Videolar 26-sentyabr kuni soat 15:00 gacha qabul qilinadi. 27-sentyabrda g'oliblar telegram kanalimizda e'lon qilinadi.

Videolarni saralab olish jarayonida ishtirokchining ijodi, mehnati va didi hisobga olinadi.

Ijodkor do'stlaringizni tanlovdan xabardor eting. Barchaga omad!

📚 @akademnashr │#tanlov

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

#Abdurahmon_Meshayan
#Nazm
Haqni sevmoq savobi
Radioni tinglash: https://azon.uz/radio
Kanalga ulanish: @azonmedia

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Война в Нагорном Карабахе (English subtitles) @Max_Katz
https://youtube.com/watch?v=0SvoRb2WnlQ&feature=shared

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​КАБОБ БЎЛМА.

Бир йигит уйланар бўлса агар ёш,
Ўзбеклар бошлашдан олдинроқ тўйни.
Меҳмонлар олдига қўймоқ учун ош,
Сўйишар думбаси семирган қўйни.

Қўй сўйилгачгина шўрвангга тушар,
Ўзинг бир тушунган яхши боласан.
Киевга урушга борма, борсанг гар,
Сўйилмай тириклай кабоб бўласан!

Яша, ўйна, яйра ўткинчи ёшлик,
Эй қарокўзлигим, эй қароқошлик.
Онанг сени туққан эмасдир ахир,
Уруш оловида бўлгин деб шашлик!

@A_meshayan
16:23-22.09.2022
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ЭНГ АЛАМЛИ ИҚРОР.

Толганим йўқ гарчи меҳнатдан,
Йиллардирким харом емасман.
Минг афсуски оладирман тан,
Мусулмонман, мўмин эмасман!

Сийрат ўзга, ўзгадир сурат,
Сақлайдирман гоҳи кудурат.
Ансорлардек йўқ менда журъат,
Мусулмонман, мўмин эмасман.

Кўнглим бўшдир хаёлим тарқоқ,
Виждон ухлар, нафсимдир уйғоқ.
Ўтакетган чиқдим мен қўрқоқ,
Мусулмонман, мўмин эмасман.

Гоҳ хирсимга чўкиб қўйдим тиз
Қил устида хаётим қалтис.
Қўяр бўлсам табибдек ташхис,
Мусулмонман, мўмин эмасман.

Йиғи келар ўқилса Қуръон,
Аммо жонни қилмадим қурбон,
Бўлганида уйғурлар сарсон,
Мусулмонман, мўмин эмасман.

Диндошимда бўлса муаммо,
Фақатгина қиларман дуо.
Қўлга қилич олмасман аммо,
Мусулмонман, мўмин эмасман.

Гарчи қоним дард тўймас ича,
Аммо хали умид бор пича.
ИншаАллоҳ фақат хозирча,
Мусулмонман, мўмин эмасман.

@A_meshayan
17:48-21.09.2021
Абдурроҳман Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ИНШААЛЛОҲ

Узоқ йиллик дуолардан наф бўлажак,
Мусулмонлар ҳамиша бир саф бўлажак.
Қорабоғдан кетганидек арманилар,
Фаластиндан яҳудийлар даф бўлажак!

Қирсаларда бизнинг ақли расомизни,
Чиқаролмас ғайридинлар расвомизни.
Тозалаймиз шоқоллардан Ақсомизни,
Ўтмиш қонли аммо шонлидир келажак
Фаластиндан яҳудийлар даф бўлажак!

Унутмаймиз асло ўтган кунимизни,
Бир кун биз ҳам чиқаргаймиз унимизни.
Қасос-лаззат оладирмиз хунимизни,
Қувонч сабаб кўзимизга ёш тўлажак,
Фаластиндан яҳудийлар даф бўлажак!

Эгалланар ўзимизга боғлиқ сарҳад.
Синагогмас кўплаб масжид тиклайди қад.
Ёрдам беролмас ўшал кун хатто Ғарқад,
Бахт шамоли димоқ қитиқлаб елажак,
Фаластиндан яҳудийлар даф бўлажак!

У кунгача билмасдирман борманми йўқ,
Аммо қалбим умид тўла ва кўнгил тўқ.
У кунгача ўлсам агар эй қалби чўғ,
Қабрим топиб хушхабар айтишинг керак,
Тинглагайман урмаса ҳам унда юрак...

Узоқ йиллик дуолардан наф бўлажак,
Мусулмонлар ҳамиша бир саф бўлажак.
Қорабоғдан қувилгандек арманилар,
(Умид дарахтида ишонч куртаклари)
Фаластиндан яҳудийлар даф бўлажак!

@A_meshayan
21:22-20.09.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Жаноним

Ишқ қалдирғочига индир-Юрак аталмиш айвоним,
Мухаббатдан пархез қилмас, На мен на сендек жаноним.

Сен-ла ўтсин кундуз кечам, Бевақт айрилмайлик ҳечам.
Каминани қироличам- Атагин шох-у султоним!

Вақт тулпори ўта учқур, Менга Мажнун дарди юқур.
Ишқ денгизи бунча чуқур- Ип эшолмас Зарафшоним!

Сепиб фарангнинг атирин, Тотиб Самарқанд патирин,
Адрас кийсанг қизсан ширин-Тикиб берган Марғилоним.

Тушлар кўрсам нохуш ва чўнг, Қўрқитма ёр туш келиб ўнг.
Висол саратонидан сўнг-Бор деб хижрон қахратоним.

Ишқ юртига юрак волий, Нечун йиғлай нечун нолий?
Севдим дегил гўзал олий-Тоифали сухандоним.

Кўрдим ҳаёт баланд-пастин, Рақиблардан олдим қасдим.
Мендан кўра забардастин-Тополмайсан гуландоним.

Кўмсамда гох зеб-у зарга, Араз қилгунг мен заргарга.
Сен гўёки золимларга-Бўйсунмаган Андижоним.

Ишқ гўдагига мен васий, ОлийИшқсиз кимса-осий!
Қийнайсан мисли Увайсий-Топинг деб айтган чистоним

Лайлиларнинг кўз ёшидан, Чўчийдирман қарғошидан.
Ёришар ишқ қуёшидан, Кўнглимдаги зимистоним.

Билиб қўйки гулим мағрур, Бўлдим мафтун, бўлдим масрур.
Бир кун бўлар элда машҳур-Сенга аталган достоним.

Танда томчи қон қолгунча, Мени сев эй гўзал ғунча.
Мени бағрига олгуна-Волидам Ўзбекистоним...

@A_meshayan
12:01-14.01.2016
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Yulduz Usmonova-jonli ijro

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​​​ТОНГ ОТМАСАЙДИ

Ишқимиз китоби етмай охирга,
Тонг шамоли бизни уйғотмасайди.
Жоним биз иккимиз бўлганда бирга,
Оқшом тугамаса тонг отмасайди.

Бахт кўксига бошни қўймасимиздан,
Дард қучоғимизда ҳеч ётмасайди.
Висол неъматига тўймасимиздан,
Оқшом тугамаса тонг отмасайди.

Майли субхи козиб биздан ранжисин,
Аммо қалб эримай тош қотмасайди.
Ечмай турса эди тун паранжисин,
Оқшом тугамаса тонг отмасайди.

Тўхтаб қолса эди юрак эмас вақт,
Дақиқалар чопиб тез ўтмасайди.
Юрак уммонида сузганида бахт,
Оқшом тугамаса тонг отмасайди.

Ишқни тарғиб айлар шоирнинг байти,
Бахтимиз хилоли хеч ботмасайди.
Қанийди кўнгиллар қовушган пайти,
Оқшом тугамаса тонг отмасайди.

Икки кабутардек диллашсак боғда,
Ағёр сиримизни хеч сотмасайди.
Ошиқлар суҳбати қизиган чоғда,
Оқшом тугамаса тонг отмасайди.

Арш султони бизни яхши танийди,
Лек армонлар дилга юк ортмасайди.
Ошиқлар севишган пайтда қанийди,
Оқшом тугамаса тонг отмасайди.

Одам Атодандир ишқ меросимиз,
Нодонлар фитналар қўзғотмасайди.
Севишганлар ахли гохи розимиз,
Оқшом тугамаса тонг отмасайди.

Қисматга йўқ эрур эътирозимиз,
Лек ғам майин ошиқ хеч тотмасайди.
Жумбушга келганда эхтиросимиз,
Оқшом тугамаса тонг отмасайди.

@A_meshayan
09:38-23.11.2015
Абдурроҳман Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Саховат аҳлига яна бир далолат:

"Аллоҳ эҳсон қилувчиларни яхши кўради"  (Бақара сураси, 195 оят)

болажонимиз - Жаҳонгир 3 ёшда

Ташхис:  Куйиб колган хозирда ахволи оғир

🇺🇿 Uzcard Карта рақами:  

8600530482004549
Akramova Malika

8600042368611561
Djalalov Ilhom

+998902603491

Қилган ёрдамингизни Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин 🤲

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Марҳум қандай одам эди?

Марҳум қандай одам эди?
Марҳум менинг "додам" эди!
Анинг содиқ "мухлислари"
Боқиб юрган подам эди.

Марҳум қандай одам эди?
Марҳум қанддай одам эди!
Маддоҳ мақтаса эрирди,
Ичдан пишган "соддам" эди.

Марҳум қандай одам эди?
Ярамас шумқадам эди.
Халқ очидан ўлар чоғи,
Кечиккан "тез ёрдам" эди.

Марҳум қандай одам эди?
Етмишда ҳам бардам эди!
Ўғиллари кўкнорҳаёл,
Қизлари "ғирт мадАМ эди".

Марҳум қандай одам эди?
Марҳум сандай одам эди.
Умра қилган лек бенамоз,
Роса алдам-қалдам эди.

Марҳум қандай одам эди-
Деб сўрасам кофир деди:
Марҳум яхши одам эди,
Динга қарши одам эди!

@A_meshayan
21:18-17.09.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Аллалайдиган шиғир

Оқил одам асли соғлиққа қарар,
Ҳамирли овқатлар соғлиққа зарар.

Хурмача мисоли ишмасин қорин,
Парҳез қиляпсизми емангиз норин.

Овозингиз бироз ўчиринг жоним,
Қанақа лағмону қанақа хоним?

Мутлақо зарарли ёғлари томса,
Умуман емангиз гўшт тўла сомса.

Нима ейлик унда деб айламанг қон,
Не есангиз енгу емай туринг нон.

Хитойлардан ибрат олсак бўларди,
Нонсизлик ўлдирса шулар ўларди.

Қаранг эй раийят омадимизни,
Ниҳоят ўйлашди қоматимизни.

Менимча хожат йўқ шеърнинг шархига.
Шеърим боғлиқ эмас уннинг нархига.

Шу гапим кўп эмас салгина ёлғон,
Шеър тугади, бориб ичайчи ёвғон...

@A_meshayan
21:52-16.09.2023
Абдураҳмон Мешаян.

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Маслаҳат: Кам асабийлашинг, касал бўлмайсиз.
Ўзимга келсак ҳавотирга ўрин, ёмонга ўлим йўқ.
Ҳар уч ойда касал бўлиб дуо сўрайверадиган иззатталаб алвастимасман.

Эски шеър:

Қўли енгил” хамширам,
“Яхшилик” қилдинг бирам.
Иширвориб венамни,
Кўрсатдингку энамни!

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

#Abdurahmon_Meshayan
#Nazm
Haqni sevmoq savobi
Radioni tinglash: https://azon.uz/radio
Kanalga ulanish: @azonmedia

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

ХИЛВАТЛАРДА ЙИҒЛАТ МAНИ.

Руҳсоримга индир зиё,
Кибр қилсам боқма қиё.
Қолай қилолмасдан риё,
Хилватларда йиғлат мани.

Ажрларим ғамлансинлар,
Кўз ёшларим жамлансинлар.
Киприкларим намлансинлар,
Хилватларда йиғлат мани.

Бир тўп ибрат аҳли башар,
Нуқобаи исна ашар*
Улардек қалбда ишқ яшар,
Хилватларда йиғлат мани.

Қўшма «лойқа анҳорларга»
Сени билмас ағёрларга.
Тақлиддаман ансорларга,
Хилватларда йиғлат мани.

Истиғфорга имкон ярат,
Кўксимни Каъбангга қарат.
Мисли Хаббоб ибн Аратт,
Хилватларда йиғлат мани.

Савоб кўп бўлса башарда,
Мангу беҳиштда яшарда.
Кулдиргунингча маҳшарда,
Хилватларда йиғлат мани.

Нуқобаи исна ашар-Пайғамбаримиз Муҳаммад Алайҳиссаломга байъат (қасамёд) қилган етмиш икки эркак ва икки аёл орасидан танлаб олинган ўн икки вакил.
21:00-19.02.2017.

@A_meshayan
Абдурроҳман Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Камтарлик нафақага чиққанда

(Ҳазил)

Қучганда насиб сезмак-
Хидинг зўр экан жоним.
Мени танлабсан, демак,
Дидинг зўр экан жоним.

@A_meshayan
02:49-03.06.2022
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​СЕНИ СЕВМОҚ САВОБИ

Қалбим ингроғи фарқ қилмас,
Йиғлаётган ўшал найдан,
Соқий менга узатса гар,
Мен ҳазар айлаган майдан.
Илоҳий ишқ лаззатини
Кофир ахли билсин қайдан?
Сен деб ичмам узум сувин,
Емам тўнғиз кабобиндан.
Маҳрум қилма қодир Аллоҳ,
Сени севмоқ савобиндан.

Ошиқларинг қумдан бисёр,
Ошиқларинг ададсиздир.
Ки сенга ким ошиқ эрмас,
Ноумиддир, мададсиздир.
Исломда қалбимни чайдим,
Бу қалб энди ҳасадсиздир,
Гуноҳ қори эриб кетсин,
Нурли тавбам офтобиндан,
Маҳрум қилма қодир Аллоҳ,
Сени севмоқ савобиндан.

Таралмоқда иймон куйинг-
Бадаҳшону Хиротингдан.
Айлонайин тўқсон-тўққиз-
Гўзалдан-гўзал отингдан.
Яшин каби ўтказиб қўй,
Қудратинг-ла Сиротингдан.
Қўрқар кўнглим Мункар-Накир-
Қилар савол жавобиндан,
Маҳрум қилма ё қодир Аллоҳ
Сени севмоқ савобиндан.

Томирларим қаламинда,
Тугагунча қизил сиёҳ.
Қараб Ислом қуёшига
Ўсар кўнгил деган гиёҳ.
Дунё телбахонасинда,
Мусофирман гоҳи сайёҳ.
Келсин раҳминг олмай баҳра
Жаҳаннамнинг қийноғиндан
Маҳрум қилма қодир Аллоҳ
Сени севмоқ савобиндан.

Савоб музи ериб кетар,
Миннат аталмиш қуёшдан.
Сен истасанг гул унади,
Ўшал қаттиқ харсангтошдан.
Неъматлантир сен деб тўккан-
Хилватлардаги кўз-ёшдан,
Айламагин Дажжол янглиғ-
Кўнгил уйи харобиндан
Маҳрум қилма қодир Аллоҳ
Сени севмоқ савобиндан.

Шодланурман Рамазоннинг-
Кўкда ҳилоли порласа.
Иқтидода зурриёдим-
Саждаларим такрорласа.
Улғайганда Сендек Мезбон,
Уни уйига чорласа.
Хушнуддирман умид узсам,
Орзуларнинг саробиндан.
Маҳрум қилма қодир Аллоҳ
Сени севмоқ савобиндан.

Хар гал Xaжжул-Масокинда-
Сени севганлар тўпланиб,
Сени мудом яқинроқдан-
Қалби бирла олур таниб.
Оғиз очиб хурмо билан
Ёхуд пок сутдан хўпланиб,
Сен-чун рўза тутсам, эваз-
Ичгум жаннат шаробиндан,
Маҳрум қилма қодир Аллоҳ
Сени севмоқ савобиндан.

Ёлвораман офият бер,
Маҳрум этма халоватдан.
Ажр хазинасин тўплай,
Айтиб хар дам саловатдан.
Забон аталмиш "ҳофизим"
Чарчамасин тиловатдан.
"Юрак созандаси" жудо-
Бўлгунча "жон рубоби"ндан,
Маҳрум қилма қодир Аллоҳ,
Сени севмоқ савобиндан.

@A_meshayan
14:23-13.11.2015
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​БЕГОНА УРУШГА БОРМА

Бегона урушга борма эй ўзбек,
Борсанг чўнтагингга данак солиб ол.
Чунки у урушда ўлишинг аниқ,
Украин тупроқда дарахт бўлиб қол.

@A_meshayan
16:04-22.09.2022
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​БЕГОНАНИНГ УРУШИ

Сен урушга бориб ўлсанг бил,
Волидангнинг ёши оқади.
Уч ўғил бир қизинг сағир қил,
Етимларинг Путин боқади.

Юрагинда дардинг бор қанча,
Ҳеч ким билмас Ловров билади.
Ахир сендай манқуртлар анча,
Россияга хизмат қилади.

Урушга бор умрни сенга,
Коммунист чол-кампир тиласин.
Ёринг бева қолса не менга?
Шойгу унинг сочин силасин.

Урушга бор мард украинлар,
Сени албат гўрга тиқади.
Ёт тупроқда танинг чиригач,
Сендан яхши ўғит чиқади.

Кўзингни оч бу шеър сарказм,
Матвиенко кафанинг тўқир.
Ўлиб қолсанг бир кун азизим,
Медведевми жанозанг ўқир?

Огоҳ бўлгин энди эй латта,
Бу урушда сени ер ютар.
Жаҳаннамда сени албатта,
Владимир Вольфович кутар!

@A_meshayan
17:23-22.09.2022
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​УМРИМ КАРВОНИ

Аллоҳ "Бўл" деди-ю хушфеъл ва хушнуд,
Мен мусулмон бўлиб топдим таваллуд.
Фаришталар кўрди бир-бир тараддуд,
Сўнгра мен хам кўрдим ёруғ дунёни,
Сафарин бошлади умрим карвони.

Нафс-сайёд, не дардки жайронман ўзим,
Сирс-жаллод, бўйсунсам қурбонман ўзим.
Дард дер:Юрагинг тоғ вулқонман ўзим,
Ўзим хаётимнинг якка сарбони,
Манзилга етгунча умрим карвони.

Тақлид қилгайдирман Расулуллоҳга,
Хам яна Иброҳим Халилуллоҳга.
Харидорлик айлаб савоб гуноҳга,
Қалбимга жойлагум Каломулло(ҳ)ни,
Манзилга етгунча умрим карвони.

Мен дунё аталмиш иморатдаман,
Занжирбандмасман-у назоратдаман.
Аллохнинг ёнида хижолатдаман,
Ташвишин қилдим деб мол-у дунёни,
Манзилга етгунча умрим карвони.

Гохида шод бўлдим, гохида ғамгин,
Хануз кашф этмадим қалбимнинг рангин.
Билдики Аллоҳга ёқишим мумкин,
Садоқот қилиб хам бир жуфт хурмони,
Манзилга етгунча умрим карвони.

Мен хали кўрмаган ёз-қишларим кўп,
Ухровий дунёвий хохишларим кўп.
Хали битирмаган ул ишларим кўп,
Топилгай гар насиб, барин имкони,
Манзилга етгунча умрим карвони.

Йигирма тўрт йилки хатардадирман,
(Мана ўттиз йилки хатардадирман)
Лек лаъинлар мағлуб, зафардадирман.
Энди ўлгунимча сафардадирман,
Хар бир сафарнинг хам бордир поёни,
Манзил сари шошар умрим карвони.

Хаёт китобимда олтин харфларим:
Тоат-ибодатга вақтдек сарфларим.
Ёпилса бир куни амал дафтарим,
Гувох фаришталар қўюр имзони,
Ва манзилдан тўхтар умрим карвони.

Шу боис эй дўстим бир дам ўйлаб кўр,
Абдураҳмон учун шайтон тўқир тўр.
Қуръони Карим ва жоййнамоздан зўр-
Совға йўқ у учун дин унинг жони.
Манзилга етгунча умрин карвони.

@A_meshayan
00:31-21-09-2014
Абдурроҳман Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

"​​Катта болалар"нинг ҳиргойиси.

(Чин тўла ҳазил шеър)

Мовий осмон узра учдим,
Оппоқ булутларни қучдим.
Ҳидингдан маст бўлдим ўчдим,
Яшил гулим, кўм-кўк гулим.

Тан олмайин ахир нечун,
Бу оламда манинг учун-
Азиздирсан гувоҳ очун-
Яшил гулим, кўм-кўк гулим.

Бинафшадан гўзалроқсан,
Атиргулдан асалроқсан.
Қизғалдоқдан афзалроқсан,
Яшил гулим, кўм-кўк гулим.

Йиғлаб қилганча нолани,
Бошга урайми лолани?
Ошиқ қилдинг ман болани,
Яшил гулим, кўм-кўк гулим.

Сени ўзим боғга экдим,
Ўсгунингча бошим эгдим.
Улфатларим билан чекдим,
Яшил гулим, кўм-кўк гулим.

Сўнг қулади бошга осмон,
Дардим қилсам элга достон.
Қамаб қўйди мани посбон,
Яшил гулим, кўм-кўк гулим.

Бунча алам бунча азоб,
Ўрдилар чиқдинг тўққиз қоп.
Сўнг айрилдик бўлдим хароб,
Яшил гулим, кўм-кўк гулим.

Ҳаёт экан асли қимор,
Асраёлмас дарддан тумор.
Қамоқда кўп қилдинг хумор,
Яшил гулим, кўм-кўк гўлим.

Гоҳи эзиб гоҳи тўғраб,
Маҳсус қоғозларга ўраб.
Баъзан тотдим дўстдан сўраб,
Яшил гулим,  кўм-кўк гулим.

Ўзинг эдинг йўғу борим,
Заҳарсан лек беғуборим.
Жуда зўрсанда кўкнорим,
Яшил гулим,  кўм-кўк гулим.

Ўзим ўпай яноғингдан,
Қароқ бўлса қароғингдан.
Узиб олай чаноғингдан,
Яшил гулим,  кўм-кўк гулим.

Унитиб бўлмайди сира,
Очадирсан кўзни хира.
Ох зўрда сендаги шира,
Яшил гулим,  кўм-кўк гулим.

Ўзинг сулув,  ўзинг лобар.
Ўзинг жанон,  ўзинг дилбар.
Устозим Пабло Эскобар,
Яшил гулим,  кўм-кўк гулим.

Ололмайман нафсни тия,
Эшигидир очиқ қия.
Санинг конинг Колумбия,
Яшил гулим,  кўм-кўк гулим.

Сени қучиб ётолмадим,
Бир марта ҳам сотолмадим.
Нос мисоли отолмадим,
Яшил гулим, кўм-кўк гулим.

Нетай васлинг истаб яна,
Телба бўлиб қолдим мана.
Хурлиқо марихуана,
Яшил гулим, кўм-кўк гулим.

Сени чекиб бўлдим бахши,
Ўзинг сўлим, ўзинг яхши.
Гулларнинг энг шифобахши,
Яшил гулим, кўм-кўк гулим.

Ҳидинг қадрига етайми?
Сени излаб дод этайми?
Афғонистонга кетайми?
Яшил гулим, кўм-кўк гулим.

@A_meshayan.
11:33-20.09.2023
Абдураҳмон  Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

ИСЛОМ АБАДИЙ!

Яҳудлар бўлсада минг йил асабий.
Мангу қолажакдир Қуръон арабий.
Хоинлар ўлару, ўлмайди Аллоҳ,
Золимлар ўткинчи, Ислом абадий!

A_meshayan
09:22-20.09.2017
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Шу шеъримни икки хонанда қўшиқ қилган.
Иккисини ҳам қуйида жойлаб қўяман.
Қўшиқ тингламайдиганлар, очмасдан ўтиб кетарсизлар.
Раҳмат.
Исботлаб жойлаб қўймасам бўлмади.
"Муаллифлари" кўпаймасин.

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​НИМА БЎЛДИ ПАШИНЯН?

Шамол бўлиб елмадинг,
Ё назарга илмадинг?
Самарқандга келмадинг,
Нима бўлди Пашинян?

Юзингдаги қорадоғ,
Наҳот гўзал Қорабоғ?
Тирикмисан жонми соғ?
Нима бўлди Пашинян?

Келсанг, узринг сўрардинг,
Экканингни ўрардинг.
Эрдоғанни кўрардинг,
Нима бўлди Пашинян?

Дардинг юзми ё мингми?
Ҳануз қулоғинг дингми?
Алиевдан қўрқдингми?
Нима бўлди Пашинян?

Ялинасан: "Ёрдам бер,
Қайта тирилган Гитлер,
Азизим менинг Путлер"
Нима бўлди Пашинян?

Путлер чўкар кун сайин,
Дарди ҳозир украин.
Ғаминг чиқсин бетайин,
Нима бўлди Пашинян?

"Не ўлду?" сўрар Илҳом,
Сиёсатда чиқдинг ҳом.
Бўшми онг аталмиш жом,
Нима бўлди Пашинян?

Хор бўлди сендек вазир,
Яна кўп есанг арзир-
Озарбайжондан таъзир,
Нима бўлди Пашинян?

@A_meshayan
17:38-15.09.2022
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​КЕМАДАГИ ХОЛАТ

Кўз олдимда кўм-кўк денгиз мавжланмоқда,
Чағалайлар қўшиқлари авжланмоқда.
Мерган отди анчасини, дил зирқирар,
Ёрдам беролмагач кўздан ёш тирқирар...

Шерюраклар эшкакларни эшмоқдалар,
Каламушлар кемамизни тешмоқдалар.
Билмасларки бу нодонлар йўқ ахир фарқ,
Бизлар билан ўзлари ҳам бўларлар ғарқ...

Яна қайтиб зулм шамоли эсмоқда,
"Дурадгор"лар томирларимиз кесмоқда.
Билмасларки қолгач энг гўзал ғоясиз,
Ўзлари ҳам куйиб, қолгайлар соясиз....

Ҳар томонда ҳуфялару, айғоқчилар,
Ўғриларнинг атрофида тансоқчилар.
Ё Аллоҳим бу кемага чиқолмасдан,
Қайиғида чўкса эди қароқчилар...

Агар адолатга қарши бурилгаймиз,
Бориб-бориб музликларга(айсберг) урилгаймиз.
Йўловчилар билан боғлаб робитани,
Шараф қозонарми кема капитани?

Шерюраклар эшкакларни эшмоқдалар,
Каламушлар кемамизни тешмоқдалар...
Йўловчилар бугун жуда тушкун, руҳсиз,
Ёмон қавм кемасида сузар Нуҳсиз...

@A_meshayan
22:48-18.09.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​НОХУШ ИҚРОР

-Намозни ташладим тополмагач наф,
Менга илтифотлар айлашмадику!
Хоким бўлмоғим-чун халқ туриб саф-саф,
Менинг номзодимни сайлашмадику!

-Кўп бўлдики намоз ўқимай қўйдим",
Жонга тегди шароб ичмасдан яшаш!
Зиносиз яшашдан жуда ҳам тўйдим,
Мени йўлдан урди турфа париваш!

-Намоздан воз кечдим топмай манфаат,
Қошларимни тердим ечилди хижоб.
Қилдим ибодатдан тамоман нафрат,
Бўлмагач дуоим маним мустажоб.

Бундай нохуш иқрор... Кўп янграр афсус,
Гўё улар-тужжор, намоз-тижорат.
Мен намоз ўқидим, Сен менга махсус,
Имкон бер демоқку Хаққа хақорат!

Аниқки буларда ўлгандир ихлос,
Ё яйрай дермикин тириклик пайтим.
Намоз пул эмаску Хақдан эй ифлос,
Эвасига сўрсанг омаддек қайтим!

Эгасига содиқ нон тутмаса ҳам,
Ит қаноат айлар аччиқ-чучукка.
Намоз ўқиб кейин ташлаган одам,
Тенг келмаскан хатто шундай кучукка!

@A_meshayan
10:45-24-08-2016
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​МУСУЛМОН ХОЛИМДА ВАФОТ ЭТДИРГИН!

Юсуф сураси 101-оят:

101
رَبِّ قَدْ آتَيْتَنِي مِنَ الْمُلْكِ وَعَلَّمْتَنِي مِن تَأْوِيلِ الأَحَادِيثِ فَاطِرَ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ أَنتَ وَلِيِّي فِي الدُّنُيَا وَالآخِرَةِ تَوَفَّنِي مُسْلِماً وَأَلْحِقْنِي بِالصَّالِحِينَ
101 . Эй Роббим, ҳақиқатда менга мулк бердинг ва менга тушларнинг таъбирини ўргатдинг. Эй осмонлару ерни яратган зот! Сен дунёю охиратда менинг валиййимсан. Мени мусулмон ҳолимда вафот этдиргин ва солиҳларга қўшгин», деди. (Ушбу оятда Юсуф (а.с.) Аллоҳ таолога неъматларини бергани учун шукрлар айтиш билан бирга охиратнинг неъматини ҳам беришини сўрамоқдалар.)

Ё Раб гох ғафлатга қалби ўрандим,
Хатолар дастидан ёмон ўртандим,
Юсуф пайғамбардан дуо ўргандим:
Мусулмон холимда вафот этдиргин!

Мен сени севаман, севаман Фаттоҳ,
Мен Сенинг маддоҳинг, мен Сенга маддоҳ.
О менга жон берган буюк шаханшох,
Мусулмон холимда вафот этдиргин!

Харомдан мол берма, риёдан обрў,
Хушимни олмасин номаҳрам гулрў.
Сенга кофир холда бўлмай рўбарў,
Мусулмон холимда вафот этдиргин!

Аллақачон ўтмиш болалик фаслим,
Уйингдан қадамин узмасин наслим.
Исмингни шивирлаб жон қилай таслим,
Мусулмон холимда вафот этдиргин!

Неча йиллардирким дардимдир йирик,
Тоатимга онам қилсайдинг шерик!
Борсак Мадинадан қайтарма тирик,
Мусулмон холимда вафот этдиргин!

Иймоним қуёши абад сўнмасин,
Ўтмишга қайтмоққа юрак кўнмасин,
Бошимга муртадлик тожи қўнмасин,
Мусулмон холимда вафот этдиргин!

Тафаккур қилдиргин мен ўзни таний,
Охирим тупроқдир, аввалим маний.
Мен катта кетайин нимамга Ғаний?
Мусулмон холимда вафот этдиргин!

Нафс ижозат берсам қалбни талардек,
Амалим дўзахга ўтин қалардек.
Лек Набийга содиқ сахобалардек,
Мусулмон холимда вафот этдиргин!

Сен истаб келмади насроний бўлгим,
Ўтмишдаги мисол хасратга тўлгим.
Хеч яхудий бўлиб келмайди ўлгим,
Мусулмон холимда вафот этдиргин!

Лутф қилсанг Кавсардан кўрарман татиб,
Фирдавсдаги боғим қўйсанг яшнатиб.
Мени чин мусулмон каби яшатиб,
Мусулмон холимда вафот этдиргин!

17:34-02.03.2020
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ДУНЁ МАКТАБИ

Дунё мактабида оляпман таълим,
Нафсни тарбиялар виждон муаллим.
Билмам не бўлгайдир келганда галим,
Дунё мактабини битиргандан сўнг...

Тугамади хануз хаёт асарим,
"Беш"га тўлдирай деб умрим дафтарин.
Хуш ис қолдирсайдим мисли настарин,
Дунё мактабини битиргандан сўнг...

"Умрим кундалиги"н қўйнимга солиб,
Фақат юрмасам бас "икки"лар олиб.
Жаннатга тушсайлим жаҳаннам қолиб,
Дунё мактабини битиргандан сўнг...

Кутар қилдан нозик Сирот кўприги,
Савобим пуч мисли совун кўпиги.
Нечун чўчитмасин айбим кўплиги,
Дунё мактабини битиргунча то...

Титрар тиззаларим, юзларим беқон,
Кўзларим тинмоқда, қийноқдадир жон. Топширгайман ахир асл имтихон,
Дунё мактабини битиргандан сўнг...

Берилсайди менга гўзал бир нома,
Аъло баҳо тўла шаходатнома.
Қўрқитолмас эди ўзга хеч нима,
Дунё мактабини битиргандан сўнг...

Кимгадир сочмишман гохи қаҳрни,
Эсламай бўлурми ахир қабрни?
Учратарман ахир Мункар-Накирни,
Дунё мактабини битиргандан сўнг...

Зино-ла нахс қилмай, тоза танимни,
Яхши ўзлаштирсам Қуръон фанимни.
Ҳолиқнинг ўзи ер маним ғамимни,
Дунё мактабини битиргандан сўнг...

Имтиёз ололсам "Рўза" фарзидан,
Қутулсам "Закот" ва "Ушр" қарзидан,
Бахт топгум, қочмасам"Намоз"дарсидан!
Дунё мактабини битиргандан сўнг...

@A_meshayan
14:23-13-09-2014
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

ЁНҒИН

Мудҳиш маҳалларни эсладим тағин,
Ёнганди хўл бирла қуруқ баробар.
Узоқ давом этиб даҳшатли ёнғин,
Оловда жизғанак бўлдик биродар...

"Ўт ўчирувчилар" сепар дея сув,
Кутсак сабр айлаб, қилганча тоқат.
Улар хам бизларни туширганча чув,
Хиёнат қилдилар меҳробга фақат.

Бармоқлар бирлашмай, бўлмадилар мушт,
Отилмади тоғдек бағирдан вулқон.
Энди лаънатлайди бизни етти пушт,
Жойнамозимизга сачраб кетди қон..

Не келар шу икки ожиз қўлимдан,
Шуни ўйлаб бироз бошим қашидим.
Боқсам бир пиёла чиқди йўлимдан,
Сўнг шуни тўлдириб мен сув ташидим...

Жуда заиф эдим, билакда оз куч,
Челак нима қилсин мендай фақирда?
Лек таъна дашномга бошим бўлди дуч:
Ўлармисан элтсанг сувни пақирда?

Билмам тутдимикан риёкорлиги,
Ё челак тутган хам бўлсин дебми мот.
Деди: Шуми сенинг кучинг борлиги,
Тоғорасин сувга тўлдирган бир зот.

Маркаби ортида сув ташир кимса,
Ўзининг зўрлигин ошкор қилиб пеш.
Дерди бўлар эди сиздайлар жимса,
Хизматим олдида недир челак меш?

Сўнгра шавқ хам сўниб жон берди ихлос,
Ва улоқтирилди бир четга кўза.
Дегач сув таширга чиқиб бир ифлос,
Минг қилсанг хам биздан олмайсан ўза...

Саволингиз қаранг... Сўнгра не бўлди?
Машаққат ишингиз осон кўчдими?
Айтсангизчи, қалбга хаяжон тўлди,
Ёнғин бартарафми, олов ўчдими?

Йўқ ўчмади ёнғин этмоқда давом,
Дуоларимизнинг йўқ мустажоби.
Соқолим куйгандир бўғиқдир хавом,
Ва хануз ёнмоқда синглим хижоби...

Бош кўтарса охир биздек тепилган,
Ёнғин хам сўнади бир куни албат.
Олов ўчсин дея дилдан сепилган,
Бир қултум сувни хам иш билсак фақат...


Абдураҳмон Мешаян


@fayzboguz

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​СЕНГА "ПАХТА" ҚЎЙМАЙ СЕВАМАН ВАТАН!

Азонсиз қўйдилар минорларингни,
Кесдилар минг йиллик чинорларингни.
Ўмардилар олтин динорларингни,
Лек шунда хам сени севсам найлайин?
Юртим, бу ишқними нобуд айлайин?

Қўйганингдан буён қўлдан қуролинг.
Гарчи хар қадамда учрар қаролинг.
Денгизинг бор у хам қуруқ Оролинг...
Лек шунда хам сени севсам найлайин,
Юртим, бу ишқними нобуд айлайин?

Сенга қўйибдида бу юрак ихлос,
Ўзи қучоғингда кулбам бор холос.
Кўмиб қўймаганман бағрингга олмос,
Лек шунда хам сени севсам найлайин,
Юртим, бу ишқними нобуд айлайин?

Боғинг эгаллаган бир тўда қарға,
Кеча хоин эди, бугунмиш дарға.
Қилишсада бир кун сендан бадарға,
Шунда хам мен сени севсам найлайин,
Юртим, бу ишқними нобуд айлайин?

Иттифоқ даврида қўрқиб "мўйлов"дан,
Хеч бери келмадик қўйдек яйловдан.
Гарчи бездиргансан сохта сайловдан,
Лек шунда хам сени севсам найлайин,
Юртим, бу ишқними нобуд айлайин?

Бўлмаса бағрингда қасрим бормиди?
Бағринг қайтишимга ғаним зормиди?
Ёҳуд Швеция менга тормиди?
Лек шунда хам сени севсам найлайин,
Юртим, бу ишқними нобуд айлайин?

Қўйларнинг тўдаси ортидан қувлаб,
Қишлоқда юрардим калишим судраб.
Таёққа суяниб гох қолиб мудраб...
Лек шунда хам сени севсам найлайин,
Юртим, бу ишқними нобуд айлайин?

Гарчи каззобларинг чорлови сохта.
Хақ отин айтганга тўлган авахта.
Мен сени севаман қўймасдан пахта,
Мен сени самимий севсам найлайин?
Юртим, бу ишқними нобуд айлайин?

Хижронинг зўрайиб бўлгунча касал,
Оғу тут, ичаман сўрмайман асал.
Бир куни топсамда хижратда ажал,
Дегайман юртимни севсам найлайин,
Тирик ишқни нечун нобуд айлайин?


19:37-24022019
@A_meshayan
Абдураҳмон  Мешаян

Читать полностью…
Подписаться на канал