a_meshayan | Неотсортированное

Telegram-канал a_meshayan - Abdurahmon Meshayan

4278

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Подписаться на канал

Abdurahmon Meshayan

​​Бу кунларни кўрмай кетдилар...

Ўлиб кетиб етти йил бурун,
Халқни ёмон хурсанд этдилар.
Бўлсаларда бамисли Қорун,
Бу кунларни кўрмай кетдилар.

Набираси қовоғи бодом,
Қилиб борар ўз-ўзин бадном.
Вох бобома, бечора бобом,
Бу кунларни кўрмай кетдилар.

Менинг шеърий саҳифамдан чиқ,
Насиҳатинг бир жойингга тиқ.
Сохта кўз ёш тўкяпман пиқ-пиқ,
Бу кунларни кўрмай кетдилар.

Қамаб нуқул турфа муллони,
Қаҳрини келтириб Мавлони(нг)
Узатолмай Марям Тиллони,
Бу кунларни кўрмай кетдилар.

Яхши ният қилайин охир,
Жаҳаннамга бориб етдилар.
Ачинаман уларга ахир,
Бу кунларни кўрмай кетдилар!

21:30-25.08.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Паркентлик 1987 йилда туғилган кўзи ожиз Гулгуной Йўлдошева яхшилар кўмагига муҳтож.

7 ёшидан бери иккала кўзи кўрмайдиган Гулгунойга яқинлари, оила аъзолари ёрдам бермаяпти.

У 3 ёшли ўғли билан ижарама ижара овора бўлиб юрибди. Ҳозир яшаб турган уйини икки ойдан сўнг тарк этиши керак.
 
Сизларнинг кўмагингиз билан синглимизга Паркентдан уй олиб беришни ният қилганмиз. Аҳлингиздан орттирганингиз бўлса, эҳсон қилинг.
 
UzCard OFB:
8600572999513067
Худайбердиев Темур номида.
Тел рақами:
+998997280393

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#ҲУЗАЙФАНИНГ_МАРДЛИГИ

Уҳуд жанги куни мўмин кимсалар,
Саҳоба Ямонни қатл қилишди.
Қатлни адашиб қилганди улар,
Жанг тугагач буни кечроқ билишди.

Саҳоба Ямоннинг ўғли Ҳузайфа,
Қолди воҳ "Бу отам" "отам" деб фақат.
Аммо мўминларни қилмасдан хафа,
Деди: "Аллоҳ қилсин сизни мағфират"

Аллоҳга бағишлаб кун бирла тунин,
Мардлар керак бўлса тушар Хандақа.
Пайғамбар тўласа отасин хунин,
Ҳузайфа хун пулин қилди садақа.

Майда ишлар сабаб биродарингдан,
Ранжиган чоғингда қилганча араз.
Ҳузайфа ўрнида бўлганингда гар,
Қандай йўл тутардинг қилиб кўр фараз.

Асл мўмингина етимнинг бошин,
Ҳеч миннат қилмасдан силаёлгайдир.
Отмасдан кимсага маломат тошин,
Диндошга мағфират тилаёлгайдир.

Насронийлар кўп ҳам кетмасин катта,
Яҳудийнинг қалби узоқ ўртансин.
Мардликни улардан эмас албатта,
Дунё Ҳузайфадан келиб ўргансин!

@A_meshayan
17:43-11.08.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу ҳақларида шеър.

Тўлиқ ўқиш учун матн устига босинг!

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

#Nazm

📝Sheʼrni nomi:Rahmon birla bandasi.

I✍Muallif: Abdurahmon Meshayan

🎙Ijroda: AkbarAli Abdulloh

@AkbaraliAbdulloh

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу...

Эй жигаррангкўзли,  елкалари кенг-
Қорачадан келган Хақнинг ошиғи.
Маним ҳайратларим осмонларга тенг,
Ўлгунча ҳавасим келар очиғи.

Онангиз Сумайя илк шаҳид бўлди,
Ёш тошди кўзингиз қирғоқларидан.
Отангиз Ёсир ҳам мардларча ўлди,
Қутилиб мушриклар қийноқларидан.

Кофирлар босдилар диндан қайтгин деб,
Қизиган темирни баданларига.
Жазирама иссиқ чоғларда эс еб,
Кўмиб қўйдилар қум барханларига.

Азобга чидолмай тилга олдингиз,
Тил учида куфр калималарни.
Виждон азобида ёмон қолдингиз,
Набийга айтдингиз сўнгра аларни.

Кўздан ёшингизни қўймоқ-чун артиб,
Буюк Набий айтди гўзал хушхабар:
"Аммор мўмин эрур сочидан тортиб,
Билиб қўйинглар то оёғи қадар".

Ухудда, Хандақда, айладингиз жанг,
Шижоат тошиб қалб булоғингиздан.
Айрилгач ҳам ҳолим демадингиз танг,
Ямома жангида қулоғингиздан.

Куфага амирлик қилган чоғингиз,
Бири "Эй қулоғи кесик" зот деди.
Сиз эса айтдингиз афзал қулоғим-
Шу бўлар у Хақ-чун кесилган эди.

Набий айлаганди бир кун башорат:
"Сени ўлдиражак боғий тоифа".
Сиз шаҳид бўлдингиз абадул-абад-
Жаннатда ҳеч қачон бўлмайсиз хафа.

Афсус Аммор ибн Ёсир сиз каби,,
Ёвни қириб  савоб ишламаганман.
Тўқсон уч ёшда ҳам қилич тутгансиз,
Менчи хатто ханжар ушламаганман!

Эй жигаррангкўзли,  елкалари кенг-
Қорачадан келган  баландбўй киши.
Сиз қилган амаллар олтингадир тенг,
Ҳавас қилмоқ биздек темирнинг иши.

@A_meshayan
04-05-август 2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Энди_ривожланиб_кетамиз!

Заифалар ечди рўмолин,
Эркаклар ҳам, даюс, бетамиз.
Тўйиб ерлар етимнинг молин,
Энди ривожланиб кетамиз!

Энди Европадан ўзамиз
Ривожда Ню-Йоркка етамиз.
Ташлаб намоз, буздик рўзамиз,
Энди ривожланиб кетамиз.

Тиқилгандек суяк томоқда,
Нафас ололмасак нетамиз?
Нашид тинглаганлар қамоқда,
Энди ривожланиб кетамиз.

Дил тубидан армон топилди,
Наҳот шундоқ бахтсиз ўтамиз?
Охир азон.уз ҳам ёпилди,
Энди ривожланиб кетамиз.


Наҳот бу мусулмон ўлкани,
Мушрикларга тақдим этамиз?
Силкитиб йиғлаймиз елкани,
Энди ривожланиб кетамиз.

Озодликда яшаймиз чўчиб,
Зиндон тушсак қонлар ютамиз.
Не оқиллар кетдилар кўчиб,
Энди ривожланиб кетамиз.

Токайгача биздек заифлар,
Абобил қушларин кутамиз?
Наҳот юзга авлодлар туфлар,
Энди ривожланиб кетамиз.

Афсуски ҳаммамиз латтамиз,
Кичикдан тортиб то каттамиз.
Дин бўғилган мамлакатдамиз,
Энди ривожланиб кетамиз!

@A_meshayan
17:25-05.08.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Азиз диндошим, "Ойдин кечалар"нинг кундузларидаги рўзани ғанимат билинг!

1445 ҳижрий йил, Муҳаррам ойининг 13-, 14-, 15-кунлари 2023 йилнинг 31 июл, 1 август ва 2 август (душанба, сешанба ва чоршанба) кунларига тўғри келмоқда.

Бу кунлар ҳижрий-қамарий ойнинг 13-, 14-, 15-кунлари бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу кунларда рўза тутишга тарғиб қилардилар.

عَبْدُ الْمَلِكِ بن منهال عَنْ أَبِيهِ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَأْمُرُ بِهَذِهِ الْأَيَّامِ الثَّلَاثِةِ الْبِيضِ وَيَقُولُ: "هُنَّ صِيَامُ الشَّهْرِ"

Абдулмалик ибн Минҳол отасидан ривоят қилади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шу уч ойдин кечаларнинг кундузида рўза тутишга буюрардилар ва "Булар тўла бир ой рўза тутиш(га тенг)", дердилар". Насоий (2430, 2431). Ҳасан ҳадис.

عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللهٌ عَنْهُ، قَالَ: "أَمَرَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ نَصُومَ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ الْبِيضَ: ثَلَاثَ عَشْرَةَ، وَأَرْبَعَ عَشْرَةَ، وَخَمْسَ عَشْرَةَ"

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойдан уч ойдин кечанинг кундузларида: ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари рўза тутишимизга буюрдилар". Насоий (2422, 2423). Ҳасан ҳадис.

Имом Бухорий "Ойдин кечаларнинг кундузлари – 13, 14, 15-сида рўза тутиш ҳақидаги боб", деганларидан сўнг қуйидаги, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадисини келтирганлар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: أَوْصَانِي خَلِيلِي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِثَلاثٍ: صِيَامِ ثَلاثَةِ أَيَّامٍ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ وَرَكْعَتَيْ الضُّحَى وَأَنْ أُوتِرَ قَبْلَ أَنْ أَنَامَ. متفق عليه

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дедилар: "Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойда уч кун рўза тутишни, (кунда) икки ракъат чошгоҳ намозини ҳамда ухлашдан аввал витр намозини ўқишни менга васият қилдилар". Муттафақун алайҳ. Бухорий (1981), Муслим (721/1556).

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "وَ صُمْ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ، فَإِنَّ الْحَسَنَةَ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، وَ ذَلِكَ مِثْلُ صِيَامِ الدَّهْرِ". متفق عليه

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "(Ҳар) ойдан уч кун рўза тут. Чунки бир яхшилик ўн баробар (қилиб берилади). Ва бу умрбод рўза тутиш(га тенг)дир". Муттафақун алайҳ. Бухорий (1976), Муслим (1159/2618).

Аллоҳ барчамизнинг солиҳ амалларимизни қабул қилсин.

Musannif Adham

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Мусулмоннинг_кўчасида.

Гоҳи итлар хуриб қўяр,
Хақ уларни уриб қўяр.
От ҳам тўяр, қуш ҳам тўяр,
Мусулмоннинг кўчасида.

Кўз очар кўҳна булоқлар,
Қалдирғочлар ҳам иноқлар.
Афсус бор баъзи "қулоқлар"
Мусулмоннинг кўчасида.

Фаластингга боққан сайин,
Юрак оғримоғи тайин.
Афсус гоҳ яҳуд хўжайин,
Мусулмоннинг кўчасида.

Лек барибир юксалар дин,
Фаришталар десин омин.
Озод бўлган кун Фаластин,
Мусулмоннинг кўчасида-

Милтиқмас отилар мушак,
Юзлар ҳам кулажак бешак.
Кўпдир аслида чин эркак,
Мусулмоннинг кўчасида.

Бир кун Уҳуд, бир кун Бадр,
Гоҳ Ашуро, гоҳо Қадр.
Ёзди шоир икки сатр,
Мусулмоннинг кўчасида.

Гоҳи эшаклар янграйди,
Шайтонлар унга анграйди.
Азонлар баланд янграйди,
Мусулмоннинг кўчасида.

Бўлиб фақат Аллоҳ тараф,
Жонни тикиб бузмасдан саф.
Ҳимояда ўлмоқ шараф,
Мусулмоннинг кўчасида!

@A_meshayan
20:37-28.07.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Шараф

Бокуда туғилсам шиа бўлардим,
Ереванда ўзга динда ўлардим.

Батамом бўлганча иймондан жудо,
Ҳинд бўлсам сигирни дер эдим Худо.

Ватаним бўлганда ўшал Исроил,
Қалбим бўлар эди яҳудга мойил.

Рус бўлсам Илоҳни учта дер эдим,
Ароқ ичиб яна чўчқа ер эдим.

"Учинчи дунё"лик кимсаман аммо,
Бунда йўқ мен учун бирор муаммо.

Яхшиям онамни дард тутган онда,
Туғилган эканман Ўзбекистонда!

@A_meshayan
16:13-26.07.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Яхши ният

Байрам қилмоқдасиз бу кун муҳтарам,
Муборак бир ёшга тўлганингизни.
Тилагим шудирки халқ сиз кетган дам,
Нишонлаб юрмасин ўлганингизни!

Мақтовингиз айлаб муттаҳам зотлар,
Қасрлар қурарлар, яна бойирлар.
Аммо сиз кетсангиз ичаман онтлар,
Энг аввал сотади маддоҳ шоирлар!

Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Рофуқ_қори.

Чорак аср тахтда ўтирмадингиз,
Ҳузур қилмадингиз ичиб халқ қонин.
Динингиздан юз ҳам ўгирмадингиз,
Асло олмадингиз золимнинг ёнин.

Имомлик қилдингиз йигирма беш йил,
Шарафсизлик эмас бу бир шарафда.
Оғир бўлса ҳамки яйрамасми дил,
Бўлганлиги учун мазлум тарафда.

Сиз Мубин қоридан Қуръон ўрганган,
Шогирдсиз Мавлавий Ҳиндистонийга.
Охиратни ўйлаб қалби ўртанган,
Қўл силтаб қўяркан буткул фонийга.

Оғиз милтиғидан маъруза ўқи-
Отилиб ҳар ёнга сочилаверди.
Кимнинг юрагию, кимнинг томоғи,
Кимнинг жигарига санчилаверди.

Ёмон кўриб қолди сизни даъюслар,
Саккизинчи мартни нишонлайдиган.
Исломга тош отган кир қароюзлар,
Қориларнинг қўлин кишанлайдиган.

Султоннинг тиззаси қалтираб кетди,
Буришиблар кетди қизининг афти.
Қора қалбларига бир озор етди,
Куйдирди кўнглини маъруза тафти.

Сизга хужум қилди қайсидир гумроҳ,
Сизга ўқлар отиб қилдилар шаҳид.
Ёлғон деёлмаслар қирғизлар гувоҳ,
Алдама демаслар ўзбеклар шоҳид.

"Ислом-сиёсатдир" дер эдингиз сиз,
Бизчи сиёсатга суқилма деймиз.
Бир кун сиёсатга аралашсак биз,
Шерга айланамиз, демаймиз қўймиз.

*Султон-собиқ
Қизи-маҳкума

@A_meshayan
02:24-23.07.2022
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Ялинманг президентга!

Аламдан айтди ёна,
Кўз ёши чашма она.
Мен ҳам такрорлай яна:
Ялинманг, президентга!

У ҳам банда, у ҳам қул,
Арз айлайверманг нуқул.
Етим-есир, бева, тул,
Ялинманг президентга!

Демам дардга чалининг,
Чалинсангиз талпининг,
Фақат Хаққа ялининг,
Ялинманг президентга!

Тушунмайдирмиз наҳот,
Синов келса шу заҳот-
Аллоҳданку бор нажот,
Ялинманг президентга!

У ҳам дуога муҳтож,
Гарчи бошида бор тож.
Юрти топмаса ривож,
Ялинманг президентга!

Ишлатмаса қонунни,
Кўп туширса "қовунни"
Кўпайтирса Қорунни,
Ялинманг президентга!

Эй маддоҳ афтингни юв,
Демай: Султон ай лав ю.
У эмасдир Ли Куан Ю,
Ялинманг президентга!

Таъсири эмасдир оз,
Бу кас дея бир ифлос.
Пугачева кечди воз,
Ялинманг президентга!

Халқин кўзин ёшлаган,
Элнинг дилин ғашлаган.
Ногоҳ уруш бошлаган,
Ялинманг президентга!

Ўзбек халқи бой бўлсин,
Пичоғи ҳам мой бўлсин!
Уқмаганга вой бўлсин,
Ялинманг президентга!

Ҳуми тўла олтинми,
Юрган йўли ойдинми,
Путинмидир Байденми,
Ялинманг президентга!

@A_meshayan
17:57-22.07.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Дўстлар гурунги

-Ҳеч тўпланолмаймиз  ўрин йўқ сирга,
Боролмадик яна тоғга ё қирга.
-Дўстим ҳаммамизга бир нашид юбор,
Ўн йил ўтирамиз барчамиз бирга!

@A_meshayan
14:40-19.07.2023
Абдураҳмон  Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#ТАРҚОҚ_ЖАМОАТ

Чиққанча "осмоннинг жойнамози"га,
Юлдузлар қилмасдан ойга иқтидо.
Нур сочиб фалакдан, замин юзига,
Гўёки суннатни қилишди барпо...

Миллион йилларким кўкда ахвол шу,
"Юлдузлар" ўзгартмас хаёт тарзини.
Бир сафга тизилиб, бўлгач қоронғу,
Барпомас қиларлар барбод фарзини.

Оға-иниларга ўхшар юлдузлар,
Бир бирлари билан сирлашмайдиган.
Хужум қилганда хам жиндек ёвузлар,
Бир осмон устида бирлашмайдиган.

Жабр чекар мудом, куюнмай қандоқ,
Мўминлар-кофирлар ағёрлигидан.
Билганим шу бўлди, саф бўлса тарқоқ,
Фойда йўқ жамоат бисёрлигидан.

@A_meshayan
10:55-28-09-2016
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ҲУДОЙИМ

Мен булбулман тан бермам,
Қарғаларнинг назмига,
Тортмай қўйган оёғим,
Шоқолларнинг базмига.
Қойил қолдим халқ хаққин,
Еган наҳанг ҳазмига,
Сенга қилмай ноламни,
Кимга айлай Ҳудойим,
Фасод босди оламни,
Энди найлай Ҳудойим?

Зийнатларин яширган,
Қалдирғочлар чириллар,
Илон қолиб уларга,
Бир тўда ит ириллар.
Ўлимолди ҳаммаси
Жон беролмай хириллар,
Сенга умид боғламай,
Кимга боғлай Ҳудойим,
Дуога дил чоғламай,
Нега чоғлай Ҳудойим?

Юрак безган қахрнинг,
Хуниклашган афтидан,
Томиримда қон қизир,
Муҳаббатнинг тафтидан.
Яшаш ширин сув ичсам,
Меҳрибоним кафтидан,
Дилга ишқни жойламай,
Нима жойлай Ҳудойим,
Тоат вақтин пойламай,
Нени пойлай Ҳудойим?

Чаён санчган нишлардан,
Суякларим зириллар,
Исён эса ичимда-
Олов бўлиб гуриллар.
Қандоқ чидай қуёшга,
Бугун шағам жириллар,
Сендан бошқа кимга ҳам,
Доду войлай Ҳудойим,
Нафс жим турсин,  оғзини-
Нега мойлай Ҳудойим?

Ўтиб кўрдим ҳаётнинг,
Гоҳ баланд гоҳ пастидан,
Ишқ гули ифор сочмас,
Нафрат алаф дастидан.
Қутилсайдим жонимға,
Қиладурғон қасдидан,
Икки оламингда ҳам,
Чандон яйрай Ҳудойим,
Тўқсон тўққиз исмингни,
Айтиб яйрай Ҳудойим.

Муқояса айладим-
Ўз ҳолимни ҳар сафар,
Жоҳилликдан қутилгач,
Бир чечакка, бир нафар.
Мен гўёки ботқоқда,
Гуллаб кетган нилуфар,
"Тинчлик" байроғин тутдинг,
Нечун толай Ҳудойим,
Шу санжоғингни тутиб,
Ўлиб қолай Ҳудойим.

@А_meshayan
04:14-24.08.2023
Абдураҳмон  Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ТЎРТ ТОМОНИНГ ҚИБЛА МИЛЛАТЧИ!

Тўйдим дейсан бу юртда жондан,
Гапинг ўқиб қайнар қонгинам.
Кетгинг келса Ўзбекистондан,
Ким йўлингни тўсар жонгинам?

Нафратингни ичингга беркит,
Бор кетавер бизга нима ғам.
Олиб кетгин фақат сен иркит,
Ўзинг каби чўчқаларни ҳам.

Эргашмайди бизнинг халқ асло,
Сенинг хочу сенинг бутингга.
Тепгим келар кўрсам доимо,
Мен мўлжалаб ўшал путингга.

Ачинанаман сенларнинг бир-бир,
Кўксингга тиғ кирмаганига.
Тушунмайман сенларни Амир-
Темур нега қирмаганига.

@A_meshayan
22:31-16.08.2022
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#УСМОН_РОЗИЯЛЛОҲУ_АНҲУ_ВА_ЗАВЖАЛАРИ

Қалбида тошганда илҳом булоғи,
Шоир хақиқатни оққа кўчирди.
Сиз билан сиз бўлгач суянган тоғи,
Руқайя бахтиёр ҳаёт кечирди.

Пайғамбарнинг қизи топгунча вафот,
Унга юзландингиз муҳаббат билан.
Сўнг никоҳ риштасин боғладингиз шод,
Умму Кулсум бинти Муҳаммад билан.

Бошқа ёрингиз ҳам сизни улардан,
Оз севмади тарих гувоҳдир албат.
Безиб Муовия совчиларидан,
Отика подшоҳнинг ишқин қилди рад.

Ғофиқий ибн Ҳарб ҳамла қилган дам,
Темир қилич ила сизни урди воҳ.
Сўнгра ўқиётган мусҳафингизни,
Тепиб юборди у муттаҳам гумроҳ.

Мусҳафга тўкилди шунда қонингиз,
Тарихчилар буни битди қалам-ла.
Энди олмоқ учун сизнинг жонингиз,
Савдон ибн Ҳумрон қилганда ҳамла-

Қизингиз йўлини тўсди у итнинг,
Ва хотинингиз ҳам жон жаҳди ила.
Шунда унинг қўли кесилиб кетди,
Панжасидан жудо бўлди Ноила.

Душманлар қутириб сиз ўлгач энди,
Ғазабга чунонам тўлганларида.
Яна йўлларини ёрингиз тўсди,
Бошингиз кесмоқчи бўлганларида.

Ҳайратда қоляпман Руқайя асли,
Сизнинг қадрингизни албатта сезган.
Пок Умму Кулсум ҳам пайғамбар насли,
Сизни жонидан ҳам ортиқроқ севган.

Отика сиз ўткач қурмади турмуш,
Совчи қўйганда ҳам улуғ ҳалифа.
Ноила тик боқди душманингизга,
Қизларимиз бўлсин шундай афифа.

Ҳаётингиз ўқиб шунди уқдим мен,
Оғир мусибатмас кундошлик демак.
Агар аёлларинг севдиролсанг сен,
Ҳам яна бўлолсанг хақиқий эркак.

@A_meshayan
17:27-09.08.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Солим_ал_Форсий_розияллоҳу_анҳу

Абу Ҳузайфанинг ёри Сахланинг-
Қули эди Солим.Камтарин бир зот.
Тарих қатин титиб билганим манинг,
Солим қилинганди кейинроқ озод.

Озод қилингач ҳам дўстлик ипини,
Ҳузайфа узмади келгунча ўлим.
Аллоҳ азиз қилсин жаннатда уни,
Солимни атарди тутинган ўғлим.

Қуръон ота-бола тутинмоқликни,
Кун келиб мутлақо айлагач ҳаром.
"Ҳузайфа мавлоси" аталди Солим,
Ўша-ўша дўстлик этарди давом.

Ит Мусайламатул Каззобга қарши-
Жангда ўлди мўмин қанчадан-қанча.
Шаҳид бўлмоқликка қилдилар чин аҳд,
Ҳузайфа ва Солим қучоқлашганча.

Албатта бу кекса, бу кўхна олам,
Гувоҳдир мардликнинг кўпдан-кўпига.
Ширин жонни бермоқ қилмасдан алам,
Дўстлар ўзин тутди душман тўпига.

...Ямома жангида байроқни тутган,
Ўнг қўлин душманлар қиличи кесди.
Солим эди оғриқ буткул унутган,
Шаҳидлик яқиндир юракдан сезди.

"Абу Ҳузайфага не бўлди?" боя,
Сўрагач у шаҳид бўлганин билди.
"Мени ҳам ёнига қўйинглар" дея,
Жон таслим қиларкан табассум қилди.

Аллоҳ яхшиларни айласин раҳмат,
Улар тўхташмади савоб ишидан.
Пайғамбар қилганди шундай марҳамат:
"Қуръонни ўрганинг сиз тўрт кишидан:

Тўрт кишининг бири ибн Масъуддир,
Иккинчиси эса саҳоба Солим.
Учинчиси эди Убай ибн Каъб,
Муоз ибн Жабал тўртинчи олим".

Шоир кўзларинг оч, юз бур дунёдан,
Мақтанма ёд олиб рубоий, ғазал.
Қуръонни умуман билмас подшодан,
Қуръонни зўр билган собиқ қул афзал.

Аллоҳ инсон ақлин шошириб қўяр,
Марҳамат дарёсин тошириб қўяр.
Истаса энг тоза араблар ичра,
Ажамларнинг қадрин ошириб қўяр.

Ранг-у миллатингни пеш қилма қақшаб,
Бир ожизман дея қилаверма арз.
Гар Аллоҳ истаса, Солимга ўхшаб,
Арабга Қуръондан форс беражак дарс!

Арабга Қуръондан ажам берар дарс...

@A_meshayan
18:28-06.08.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​АЖИБ ХИКМАТ

Танқид сиртмоғига қўйманглар осиб,
Ёмондир маломат аталмиш бир тош.
Ҳар қанақа думба тахтга муносиб,
Тожга муносибмас лек хар қандай бош!

@A_meshayan
22:04-05.08.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Қалби маразлиларга

Мусулмоннинг мусибатидан,
Хурсанд бўлар арман ё яҳуд.
Ўзинг айт қай биттасан сан,
Дажжолми ё шайтонсан ёҳуд?

Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу хақида шеър

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​МУСУЛМОНГА НИМА МУМКИН БУ ВАТАНДА?

Хурофотга ботиб борар тобора Шарқ,
Ғарбда не гап? Ғарб илдамлар илм-у фанда.
Ўттиз тўрт йил аёл-эркак андуҳга ғарқ,
Мусулмонга нима мумкин бу Ватанда?

Туғиб қўйса ўн уч ёшдан ошмаганлар,
Уни танқид қилмоқликка шошмаганлар.
Ҳижоблига кун бермасдан гуноҳ ғамлар,
Мусулмонга нима мумкин бу Ватанда?

Бу ўлкада эркак олса икки хотин,
Хотинбоз деб маломатлар хамма отин.
Айб саналмас лек зинога сочсанг олтин,
Мусулмонга нима мумкин бу Ватанда?

Суннат дея соқол қўйса йигит зоти,
Хар гал ойнаи жаҳонга чиқишолди.
Соқолини қирдирурлар шу захоти,
Мусулмонга нима мумкин бу Ватанда?

Шўрлик халқнинг киссасига солганча қўл,
Амалдорлар айшин сурар кўз ёшим кўл.
Хаж пулини сарфлаганча қурмоқми йўл,
Мусулмонга нима мумкин бу Ватанда?

Раққосалар кўкрак очиб қилар муқом,
Ривожланар роккн-роллу, попса, мақом.
Қиёматда Хақ олгунча зўр интиқом,
Мусулмонга нима мумкин бу Ватанда?

Экран аро фахшга чорлар сериаллар мўл,
Лек Исломий дастурларга қўйилмас йўл.
Давлат гўё халққа айтур:Беш баттар бўл,
Мусулмонга нима мумкин бу Ватанда?

Бор айбими Хаққа қилганлиги қуллик,
Ажабланмам бир кун келиб бўлса пуллик-
Мўмин нафас олмоғи хам... не кўргулик,
Мусулмонга нима мумкин бу Ватанда?

Шундоқ қарор чиқарганди собиқ чўтир,
Рўмолинг еч эй аёл ё уйда ўтир.
Энди эса кун бермаюр турфа қўтир,
Мусулмонга нима мумкин бу Ватанда?

Бу Ватанда хуқуқимиз яхуддан паст,
Насронийлар эмин-эркин тоатдан маст.
Қони, моли, жони халол, бу нима қасд,
Мусулмонга нима мумкин бу Ватанда?

Гарчи кофир чўп суқадир бизнинг кўзга,
Хаққимиз йўқ танқид айлаб бирор сўзга.
Жарима ва солиқ тўламоқдан ўзга,
Мусулмонга нима мумкин бу Ватанда?

@A_meshayan
19:24-04.07.2020
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Ҳаёт дарёсида суздим,
Яқинда чиқарман соҳила...
Йиғлаб, ўз тинчимни буздим,
Нақадар оз "зоди роҳила.

Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Бугун ҳижрий 1445 йил Муҳаррам ойининг 8-куни.

Бу ойнинг ўнинчи кунида – Ашурода рўза тутиш суннат.

● Ашуро куни рўза тутишнинг сабаби:

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ قَدِمَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْمَدِينَةَ فَرَأَى الْيَهُودَ تَصُومُ يَوْمَ عَاشُورَاءَ فَقَالَ مَا هَذَا ؟ قَالُوا : هَذَا يَوْمٌ صَالِحٌ ، هَذَا يَوْمٌ نَجَّى اللهُ بَنِي إِسْرَائِيلَ مِنْ عَدُوِّهِمْ فَصَامَهُ مُوسَى، قَالَ فَأَنَا أَحَقُّ بِمُوسَى مِنْكُمْ فَصَامَهُ وَأَمَرَ بِصِيَامِهِ

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида яҳудийлар ашуро куни (Муҳаррамнинг 10-сида) рўза тутишини кўрдилар. “Бу нима (қандай рўза)?” – деб сўрадилар. Улар: “Бу хурсандчилик куни. Бу кунда Аллоҳ Бани Исроилга душманларидан нажот бергани учун Мусо рўза тутган”, деб жавоб беришди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен Мусога (эргашишда) сизлардан ҳақлироқман”, деб шу кунда рўза тутдилар, бошқаларга ҳам буни буюрдилар”. Бухорий (2004), Муслим (1130/2547).

● Ашуро рўзаси ўтган йилдаги кичик гуноҳларга каффорат бўлади. (Катта гуноҳлар учун алоҳида тавба қилиш лозим.)

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ الْأَنْصَارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ أَحْتَسِبُ عَلَى اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ وَالسَّنَةَ الَّتِي بَعْدَهُ وَصِيَامُ يَوْمِ عَاشُورَاءَ أَحْتَسِبُ عَلَى اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ

Абу Қатода Ал-Ансорий розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Арафа куни рўзаси бир йил олдинги ва бир йил кейинги, ашуро куни рўзаси эса бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади, деб Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар”. Муслим (1162/2635), Абу Довуд (2425), Термизий (752).

● Ашуро Муҳаррамнинг 10-куни. Унга 9-кунни (тасуъа) ҳам қўшиб тутиш мустаҳаб бўлади:

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنَ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، يَقُولُ: حِينَ صَامَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَأَمَرَ بِصِيَامِهِ ، قَالُوا : يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّهُ يَوْمٌ تُعَظِّمُهُ الْيَهُودُ وَالنَّصَارَى ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : فَإِذَا كَانَ الْعَامُ الْمُقْبِلُ إِنْ شَاءَ اللهُ ، صُمْنَا الْيَوْمَ التَّاسِعَ. قَالَ : فَلَمْ يَأْتِ الْعَامُ الْمُقْبِلُ ، حَتَّى تُوُفِّيَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ашуро куни рўзасини тутиб, (бошқаларга ҳам) уни тутишни буюрганларида саҳобалар: “Эй Росулуллоҳ, бу яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун”, деб айтишди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Келаси йил бўлса, Инша Аллоҳ тўққизинчи куни ҳам рўза тутамиз”, дедилар. Лекин кейинги йил (Муҳаррам) келмасидан туриб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этдилар”. Муслим (1134/2555), Абу Довуд (2445).

Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ “Агар кейинги йилгача яшасам, тўққизинчи куни рўза тутаман” деган ҳадисга шундай шарҳ берган: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кейинги йили Муҳаррамнинг тўққизинчи куни рўза тутишга қасд қилганлари шу куннинг ўзи билан чекланиб қолишни билдирмайди. Аксинча, ўнинчига тўққизинчини қўшишни англатади. Бунда яҳудий ва насронийларга хилоф (тескариш иш) қилиш бор. Мана шу фикрнинг далили кучли. Имом Муслим ривоят қилган баъзи ҳадислар ҳам бунга ишора қилади”. “Фатҳул-Борий”, 4-жилд, 245-бет.

Тўрт фиқҳий мазҳабнинг барчаси – ҳанафий (“Ҳошияту Ибн Обидийн”, 2/375), моликий (Ҳаттоб, “Мавоҳибул-жалил”, 3/317), шофеий (Нававий, “Ал-мажмуу шарҳи муҳаззаб”, 6/380), ҳанбалий (Ибн Муфлиҳ, “Ал-Фуруъ”, 5/89) олимлари “Муҳаррамнинг тўққизинчи ва ўнинчи кунларини жамлаб рўза тутиш мустаҳаб бўлади”, дейишган. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўнинчи куни (ашурода) рўза тутиб, кейинги йили тўққизинчи куни (тасуъада) ҳам тутишни ният қилган эдилар.

Бу йил Муҳаррамнинг 9- ва 10-кунлари 2023 йил 27 ва 28 июл (пайшанба ва жума) кунларига тўғри келяпти.

Аллоҳ барчамизнинг солиҳ амалларимизни қабул қилсин.

Musannif Adham

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#НЕ_ДАРКОР_МЕНГА?

Xалқингнинг кўнгли янглиғ
Бағринг бутун ҳамда кенг,
Билмам ёшинг Одам-ла
Ва ёҳуд Нуҳ бирла тенг.
Хайрли диёрлардан-
Бирдирсан ўзинг энг,
Сен борки Ўзбекистон
Армон не даркор менга?
Ўзга юрт хони берган
Фармон не даркор менга?

Қаддим эгикмас энди
Ғурур-ла кўксим кергум,
Халол пешона тер-ла
Мен бағрингдан ризқ тергум.
Ўз кўксингда улғайган
Атиргулга дил бергум
Ўзга чаманда ўсган
Райҳон не даркор менга?

Қулоғига иқомат
Навоси янграмаган,
Қулоғига азоннинг
Нидоси янграмаган.
Дилимни англамаган
Динимни англамаган-
Ўзбекчани билмаган
Жанон не даркор менга?

Сенда туриб дунёни
Қалам бирла забт этгум,
Шундагина беармон
Бу дунёни тарк этгум.
Самарқанд ноним ширин
Ўзга юрт болин нетгум?
Худди тўқ шер дегандек
Жайрон не даркор менга?

Бошингга иш тушмасин
Агар иш тушса қочмам.
Бахтинг-чун зар сочсам ҳам
Уруш учун зар сочмам.
Фитналарга қўшилиб
Яхшиларга ўт очмам,
Ўзга сарбони мушрик-
Карвон не даркор менга?

Сенга сапчиган ёвдан
Олурман интиқомим,
Бу бўлар кўз олдингда
Топширган имтихоним.
Бордир Кўкалдошим-у
Минор Хаст-и Имомим
Ўзга юртдаги сарой-
Вайрон не даркор менга?

Юртин сотган зотларга
Юрагимда киним бор.
Дунёдаги энг тоза
Ва энг гўзал диним бор.
Қалдирғочлар мисоли
Ўз юртимда иним бор,
Лек демам ўзга элда,
Айвон не даркор менга?

Тулпор каби яйрадим
Сенда ўсмирлик чоғим,
Насиб этса бағрингда
Мендек яйрар тойчоғим.
Камтар бўлай заминдан
Узилмасин оёғим,
Ерда юрай то тирик-
Осмон не даркор менга?

Ранжимагин сен томон
Гоҳ кўппаклар хурганда.
Уларни бандасимас
Парвардигор урганда.
Сен ўз жигар, ўз онам
Ўзбекистон турганда
Ёт диним омон қолмас-
Бўстон не даркор менга?

Оврўпа элларидек
Шаккокликка бўлиб ғарқ.
Сен бўмасанг агарда
Жохилдан қилмасдим фарқ.
Эй ғарбга ботмайдиган
Эй юртим Қуёши Шарқ,
Сенингсиз бу олам-у
Жаҳон не даркор менга?

@A_meshayan
11:01-20.02.2016
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​اسمي خديجة حفظت القرآن لآني يتيمة لم يباركلي أحد كونوا أنتم أهلي
وباركولي!

"Менинг исмим Хадижа.

Қуръонни тўлиқ ёдладим, лекин етим бўлганим учун ҳеч ким мени табрикламади!

Сизлар мени оила-аҳлим бўлиб, мени табрикланглар!

Muxtarama singlim! Allohning xos bandalaridan boʻlganing muborak boʻlsin! Insha Alloh jannatul firdavsda Rosululloh ﷺ tabriklaydilar seni!

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

"Тенглик"

-Чироқ ўчмоқдадир водийда тез-тез,
-Воҳада ҳам шундоқ, кўнгилни қил кенг!
-Ҳеч ҳавотир бўлма қиш келган бир кез,
Пойтахтда ҳам ўчар, ҳамма бўлар тенг!

Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Дўстлар гурунги

-Ҳеч тўпланолмаймиз ўрин йўқ сирга,
Боролмадик яна тоғга ё қирга.
-Дўстим ҳамамизга бир нашид юбор,
Ўн йил ўтирамиз барчамиз бирга!

@A_meshayan
14:40-19.07.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Жаннат_бўлсин_ғарибларга!

Йиғлайвериб бўлди ошна,
Икки кўзинг икки чашма.
Билки сенга жаннат ташна,
Жаннат бўлсин ғарибларга!

Қуръонинг бордир мўътабар,
Шафоат қилар пайғамбар.
Ҳадисидадир хушхабар,
Жаннат бўлсин ғарибларга!

Ўз юртингда бегонасан,
Дин ғамида кўп ёнасан.
Хақ йўлида девонасан,
Жаннат бўлсин ғарибларга!

Урчиб жирканч мафкуралар,
Азобдадир мастуралар.
Дилимизга жо суралар,
Жаннат бўлсин ғарибларга!

Хақ йўлида хизматдами,
Эл ичрами ҳилватдами.
Ватандами хижратдами,
Жаннат бўлсин ғарибларга!

Томирида қон гупурган,
Қалб боғида ишқ уфурган.
Зиндонларда қон туфурган,
Жаннат бўлсин ғарибларга!

Харом мол-дунё йиғмаган,
Хижратда ҳар кун йиғлаган.
Ўз Ватанига сиғмаган,
Жаннат бўлсин ғарибларга!

Қариндошга бериб мансаб,
Бегонага қилиб ғазаб.
Еб юрганларгамас асаб,
Жаннат бўлсин ғарибларга!

Мўминлик номин оқлаган,
Динин ривожин хохлаган-
Оғзида чўғдек сақлаган,
Жаннат бўлсин ғарибларга!

@A_meshayan
00:57-14.07.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…
Подписаться на канал