a_meshayan | Неотсортированное

Telegram-канал a_meshayan - Abdurahmon Meshayan

4278

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Подписаться на канал

Abdurahmon Meshayan

Надомат

Афсус Аммор ибн Ёсир мисоли,
Ёвни қириб савоб ишламаганман.
Тўқсон уч ёшда ҳам қилич тутган у,
Менчи хатто ханжар ушламаганман!

Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​"ҲАММАСИГА АЙБДОР МУЛЛАЛАР"

Диёридан ташиб тиллалар,
Хориж ёқда қурса виллалар.
Ўғрилар ҳеч гуноҳкор эмас,
"Ҳаммасига айбдор муллалар"

Иссиқ келиб қолса чиллалар,
Қуриб кетса халқда силлалар.
Айбламангиз об-ҳавони сиз,
"Ҳаммасига айбдор муллалар"

Ипак қурти қилмай жилвалар,
Бермай қўйса бизга пиллалар.
Гуноҳкорни излаб эзилманг,
"Ҳаммасига айбдор муллалар"

Сочи қаро ёҳуд маллалар,
Ҳушторидан тинглаб "алла"лар.
Беникоҳни туғиб қўйса ҳам,
"Ҳаммасига айбдор муллалар"

Сиғармиди дилга яллалар,
Қимматчилик бўлган паллалар,
Арзончилик бўлмай қолсада,
"Ҳаммасига айбдор муллалар"

Туҳмат қилар қовоқкаллалар,
Ёқмагани учун саллалар.
Фирдавсга киргунигача,
"Ҳаммасига айбдор муллалар"

@A_meshayan
16:19-28.08.2022
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолиш учун жуда кам вақт қолди!

Андижонлик Мирзоҳид Тўхтасинов яхши инсонлар кўмагига муҳтож!

Оғир аҳволдаги отанинг жигарини зудлик билан алмаштириш зарур. Рафиқаси донор бўлишга тайёр.

Уч ёшли ўғли ва бир ёшли қизи етим бўлиб қолмаслиги учун қўлимиздан келганича ёрдам берайлик.

Узкард: 8600510348814463
Мурожаат учун: 909101110
Координатор: Абдулладжанов Нодир

Muhammad Temur A'zam

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ЧИН РАФИҚА

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.

Бу кеч мен учун оғир бӯлди.
Бир неча йилдан бери касаллик билан олишиб ётган рафиқам Ҳаққа жон таслим этди.
Вафотидан бир соатча бурун видеода гаплашган эдим. Ӯғлим бироз кездиргани кӯчага аравада олиб чиққан экан.
Бир соат ӯтиб, ӯғлим аясининг вафоти ҳақида хабар берди.

Мен бу кеч оддийгина умр йӯлдошимдан эмас, балки сирдошим, сафдошим, болаларим мураббияси, сабр маъдани, суянчиғимдан айрилдим.

Ҳаётидан биргина воқеани ҳикоя қилиб бермоқчиман.
Мен уни бекорга сабр маъдани деб атамадим.
1998 йили қизимиз Руқайя туғилди. Тӯртинчи қиз бӯлиб. Қизларим ичида энг чиройлиси эди. Қора жингалак сочлари оппоқ юзини янада порлатиб турарди.
Бироқ туғилгандан сӯнг касал бӯлдими, ё ӯзи касал туғилдими, билолмадик, тез-тез оғриб қолаверди. Касалхонага дам-бадам қатнайдиган бӯлдик.
Уч ойлик бӯлганида куладиган, катта кӯзларини аланглатиб чиройли қарайдиган бӯлди.
Аяси атрофида доим парвона эди.
Бир куни эрталаб университетга кетдим, ӯқишларим кӯп, оғир маҳаллар эди. Кечки пешинда чарчаб уйга қайтдим. Аёлим тезда овқат олиб чиқди, еб туриб қизимиз аҳволини сӯрадим. Яхши, деди.
Овқатни еб тугатганимдан сӯнг:
- Аллоҳ ҳаммамизга сабр берсин, қизимиз амонатини топширди, - деди ва чиройли, ихчам қилиб кафанлаб қӯйган қизчасини олиб чиқди!
Кӯзим ёшланганини кӯриб: шуниси хайрли бӯлгани учун биздан олингандир балки, хафа бӯлманг, деди.
Дӯхтирга олиб бордик, табиий вафот этган экан, қоғоз ёзиб берди. Уни олиб шурта (милисахона)га бордик. Бақеъ қабристонига дафн этишга рухсатнома берди.

2006 йилда яна бир фарзандим – янги туғилган ӯғлимни Бақеъга дафн этдик..
Ана шундай собира аёл эди.

Эй пок Парвардигор! Эй раҳмати ғазабидан ғолиб бӯлган Зот!
Бир муслима банданг ҳузурингга бораётир..
Ҳаёти давомида менга - ӯз жуфтига тик қарамаган, овозини кӯтармаган жориянгни Ӯзинг раҳматингга бурка! Уни Жаннатдаги бу каби собираларга ваъда этилган сабр қасрингга жойла!
Мен ундан мингдан-минг розиман, Ӯзинг ундан рози бӯл, Раббим!
Йиллар давомида чеккан хасталик азобларини гуноҳларига каффорат қилиб, Фирдавс жаннатида абадий ҳаёт бер!
Бу ёлғон дунёда қолган биз ношудларнинг ҳам оқибатимизни хайрли қил!
Омин, омин.

Сизлар ҳам ҳақига дуода бӯлинг, азизлар.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.

Сайфуллоҳ Носир

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Ўзимни_қайтар_Ўзингга!

Мендек қулинг эй Подшоҳим,
Дардларин айтар Ўзингга!
Тавба қилдим, кеч гуноҳим,
Ўзимни қайтар Ўзингга!

Ўртамизга тушса фироқ,
Ичимда ёнмайди чироқ.
Остонангдан кетмай йироқ,
Ўзимни қайтар Ўзингга!

Ўтдим риёнинг баҳридан,
Кечдим номаҳрам бағридан.
Кетдим ёлғонлар шаҳридан,
Ўзимни қайтар Ўзингга!

Бемор бўлсам-тузалгунча,
Ёки жоним узилгунча,
Синиб кетсам-юксалгунча,
Ўзимни қайтар Ўзингга!

Нафсим тинмас чоҳлар қазиб,
Охирим қўймай ютқазиб.
Маккор лаъиндан қутқазиб,
Ўзимни қайтар Ўзингга!

Қиммат қил арзон қадримни,
Ёвингга сочай қаҳримни.
Масжидга боғлаб қалбимни,
Ўзимни қайтар Ўзингга!

Ризоингга йўл излайман,
Ҳар куни беш бора тизлайман.
Сенга қайтмоқни истайман,
Ўзимни қайтар Ўзингга!

Қўлингга ол жиловимни,
Сўндир исён-оловимни.
Уйингга бур уловимни,
Ўзимни қайтар Ўзингга!

Гуноҳим Сенданмас ниҳон,
Дардларим ҳам эмас пинҳон.
Қилиб бўлсада имтиҳон,
Ўзимни қайтар Ўзингга!

Фақатгина севдим Сани,
Авф эт мендек зор бандани.
Иблисларга берма мани,
Ўзимни қайтар Ўзингга!

@A_meshayan
21:00-24.06.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

ҚУРБОН ҲАЙИТ МУБОРАК БЎЛСИН СИЗЛАРГА!!!

Қурбон хайит муборак бўлсин сизларга!

Дилшод Одилов, Mahdiy Mirzayev Muhammad Amin, Mulla Chapani, Собиров Нодиржон, Sardor Usmon, Jasur Hasan, Asrorxon Sa’dullaxonov, Karimkhodja Sherzod, Axror Xakimov, Ислом Абдулмажид, Ibrohim Muhammad, Mirrakhmat Muminov, Kamoliddin Mansur Husniddin Oģli, Dilshodbek Xalilov, Қудратуллоҳ Ахмад, G'iyosiddin Yusuf Abdul Ahad Abdurahmon, Санжар Хикматуллаев, Javohir Ahmad, Муҳаммад Акбар Исмоилов, Muhammad Temur A'zam, Dilmurod Sulton, Мухаммад Шакур, Хусан Заитов, Muqim Mahmud, Абдулқодир Самарқандий, Mubashshir Ahmadдан қурбон ҳайит табриги!

Абдураҳмон Мешаян


Манзилимиз: t.me/A_Meshayan

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Салафлар эҳтиёжларини сўраб дуо қилишни Арафа кунига олиб қўярдилар.

Қанча эҳтиёжлар, орзу-умидлар ва дуолар борки, айнан Арафа ашийясида ижобат қилинган.

Биз рамазондаги Қадр кечаси қачон бўлишини аниқ билмаймиз. Зулҳижжадаги Арафа куни ҳақида эса бизга Аллоҳ таоло аниқ қилиб хабар бериб қўйган.

Шундай экан, сустлик нечун?

Арафа кунининг ашийясида холи қолиш имконингиз бўлса, албатта шундай қилинг.

Ашийя - аср намозидан тортиб шом намозига азон айтилгунига қадар бўлган вақт.

Ашийя - аср намози билан шом намози оралиғидаги вақт.

Солиҳлардан бири шундай дейди:

Арафа кунида қайси дуони қилган бўлсам, бир йил ҳам ўтмасдан (унинг жавобини) оппоқ тонгдек кўрдим.

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Уйинг жойлашган кўчада

Йиғлаб бордим эрта саҳар,
Гоҳи қоронғу кечада.
Сакинатдек топдим гавҳар,
Уйинг жойлашган кўчада.

Жоним кириб юрак яйрар,
Ишқинг мани телба айлар.
Булбуллар ҳам бўлак сайрар,
Уйинг жойлашган кўчада.

Тараладир беш бор наво,
Ҳаста қалбга бўлиб даво.
Дунёда энг ширин ҳаво,
Уйинг жойлашган кўчада.

Заминдаман тингла Фалак,
Рози бўл деб жоним ҳалак.
Бунчалар бисёрдир малак,
Уйинг жойлашган кўчада.

На шайхдирман, на қозиман,
Қилган эҳсони озиман.
Ит бўлишга ҳам розиман,
Уйинг жойлашган кўчада.

Мен меҳримга топдим тимсол,
Асҳоби Қахф ити мисол.
Саждалар қилай Зулжалол,
Уйинг жойлашган кўчада.

Бутун умр қолсам эди,
Севиб назар солсам эди.
Ёнма-ён уй олсам эди,
Уйинг жойлашган кўчада.

"Шоқоллар" кезиб юрмасин,
"Ҳайвонлар" даврон сурмасин.
"Шайтонлар" уйин қурмасин,
Уйинг жойлашган кўчада.

Бир кун қотгайман сужудда,
Жоним қолмагай вужудда.
Олиб ўтарлар тобутда,
Уйинг жойлашган кўчадан.

Аммо ҳаста юрак сезар,
ИншаАллоҳ умрин безар-
Мен ўлсам ҳам болам кезар,
Уйинг жойлашган кўчада.

@A_meshayan
21:24-19.06.2023
19:27-20.06.2023

Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Ёнингда биргина Аллоҳ қолади!

Ёрилган лабларинг қонлар туфурар,
Аямай юзингга соқчи солади.
Тамаки тутунин сенга уфурар,
Ўшанда ёнингда Аллоҳ қолади!

Дардингни айтасан дўст қилар тоқат,
Тўрт-беш кундан кейин у ҳам толади.
Инсондан нажот йўқ фақат ва фақат,
Ёнингда биргина Аллоҳ қолади.

Жангларда кўрганда рақиб қўшинин,
Юрагингни қўрқув қоплаб олади.
Йиғлама, суймайман кўнгли бўшини,
Ёнингда биргина Аллоҳ қолади.

Шифокорлар ожиз, нотавон бемор,
На шифо топади, на тузолади.
Дуо қил ўшанда тонггача бедор,
Ёнингда биргина Аллоҳ қолади.

Сен титраб қақшайсан бўлиб асабий,
Денгиздек қарзингни ким узолади?
Тўппа-тўғри топдинг, топганинг табиий,
Ёнингда биргина Аллоҳ қолади!

Золимнинг қўрғони ўта мустаҳкам,
Унинг қалъасини ким бузолади?
Эй дўстим бўлавер динингга маҳкам,
Ёнингда биргина Аллоҳ қолади.

Бунда хожат йўқдир ортиқча сирга,
Шоир гап чўзмоққа хўб уёлади.
Онанг ҳам қабрингга кирмайди бирга,
Ёнингда биргина Аллоҳ қолади!

@A_meshayan
22:50-19.06.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​АЛДАНМА

"Жиҳодга бор ука, оласан савоб,
Ўлсанг ҳам ажрлар топгайсан йирик".
Сенга шу гапларни айтганнинг жавоб,
Ҳамма фарзандлари соппа-соғ тирик.

Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​НАМОЗСИЗ ЎТГАН ЙИЛЛАРИМ.

Тўрт йил беҳуда айланди-
Деворда соат милларим.
Қалбни қийнашга шайланди,
Намозсиз ўтган йилларим.

Хатокордир одам насли,
Маъсиятга ботдим асли.
Умримнинг энг ноҳуш фасли,
Намозсиз ўтган йилларим.

Аламлидир хорланганим,
Намозга кеч чорланганим.
Хаётда энг орланганим,
Намозсиз ўтган йилларим.

Мендайин қул Хақ олдида,
Ўн иккимас ўн олтида-
Намоз бошлаб кеч қолдида,
Намозсиз ўтган йилларим.

Хали хануз кимдир ғамлар,
Черковда ёқмоқ-чун шамлар.
Менинг эса кўзим намлар,
Намозсиз ўтган йилларим.

Маҳрум бўлди э вох вужуд,
Кўп йил қилмоқликдан сужуд.
Афсуски умримда мавжуд,
Намозсиз ўтган йилларим.

Путур етди камолима,
Хам номаи аъмолима.
Дард нуқс урди жамолима,
Намозсиз ўтган йилларим.

Юрак деса хам нолима,
Виждон қийноғи золима,
Қўймас мани ўз холима,
Намозсиз ўтган йилларим.

Бенамозлик юки оғир,
Ёдга тушса юрак оғрир.
Бунча жирканч, бунча яғир,
Намозсиз ўтган йилларим.

Гарчи ботганча мазахга,
Қадаҳ урмадим қадаҳга.
Ирғитмасайди дўзахга,
Намозсиз ўтган йилларим.

Дил уйида дард яшади,
Сен кимсан деб тергашади.
Тансоқчимдек эргашади,
Намозсиз ўтган йилларим.

Ўлмасимдан аввал ўлдим,
Мижжалари ёшга тўлдим.
Ўйлайвериб тамом бўлдим,
Намозсиз ўтган йилларим.

Фақат жафо билан ўтди,
Кайфу сафо билан ўтди.
Кибру хаво билан ўтди,
Намозсиз ўтган йилларим.

Қулоққа азон кирмади,
Хадис-у Қуръон кирмади.
Руҳимни ғафлат чирмади,
Намозсиз ўтган йилларим.

Тилим эди саловатсиз,
Кўнгил эса халоватсиз.
Хотирамда...саломатсиз,
Намозсиз ўтган йилларим.

Хақ қулиман бир кун кетар,
Умрин савобга банд этар.
Қайтиб келмасангиз етар,
Намозсиз ўтган йилларим.

Гуноҳларим гарчи бир тўп,
Бисотимда-дейверинг хўп.
Намозли йиллар сиздан кўп,
Намозсиз ўтган йилларим.

13:30-08.02.2020
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Кечки соат 18:30 да бошланади шеърий кеча. Ҳамма учун очиқ эшиклар!

Манзил: Олой бозори ёнидаги Гёте институти биноси. Абдулла Қодирий метро.

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

ПАЙҒАМБАРИМИЗГА АТАЛГАН ШЕЪР

Шеърни ёзган шоир Залилий Пайғамбаримиз Муҳаммад Алайҳиссаломнинг сийратини обдон ўргангани аниқ.
Диний қўшиқ ва шеърлар тақиқланган ўша олис даврларда ҳам бундай санъат асарлари дунёга ёйилаверган.
Бандасининг айтганимас Аллоҳнинг айтгани.
Ваъдасида турадиган, юзлари гулгун овози булбул, сочлари сумбул, тишлари дурдона, Икки жаҳоннинг пайғамбаримиздан бошқа сарвари бўлса исботланглар унда.
Хуллас 40-45 йилдан бери ўлмайдиган санъат намунаси.

БАРИГАЛ.

Сансан мани дилбарим баригал.
Жонимни жононаси баригал.

Икки жахон сарвари баригал,
Дардимни дармонаси баригал.

Юзлари гулгунимдир баригал.
Овози булбулимдир баригал.

Сочлари сумбулимдир баригал
Тишлари дурдонаси баригал.

Зоримни оху зори баригал.
На қилса ихтиёри баригал.

Мурод ўлса нигорим нигорим,
Ваъдасида турорим баригал.

Шунақа гаплар.

Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​СЕНИНГ БОРЛИГИНГ УЧУН

Ишқсиз ўтган дамим йўқ,
Хушъудан хеч камим йўқ,
Нечун нолий ғамим йўқ,
Сенинг борлигинг учун.

Ғам дарёси қуриган,
Дард хазони чириган,
Кӯнглим музи эриган,
Сенинг борлигинг учун.

Забонимда саловат,
Юрагимда халоват.
Иймоним хам саломат,
Сенинг борлигинг учун.

Гарчи нафс ён жилдимо,
Синовлигин билдимо.
Таваккулим қилдимо,
Сенинг борлигинг учун.

Синдирмади зиндонлар,
Енголмади шайтонлар.
Чертолмади султонлар,
Сенинг борлигинг учун.

Гарчи яшаб толибман,
Дилга Ишқинг солибман.
Музаффарман ғолибман,
Сенинг борлигинг учун.

Дил тўла мухаббатга,
Ўз динингга рағбатга.
Умматман Муҳаммад(С.А.В.)га,
Сенинг борлигинг учун.

Кӯкламнинг чироӣини,
Коинотнинг оӣини.
Кӯрдим тоғлар соӣини,
Сенинг борлигинг учун

Сенга келтирмай шерик,
Дардим қилмадим йирик.
Яшаб юрибман тирик,
Сенинг борлигинг учун.

@A_meshayan
12:48-09.01.2016
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ТАҚИЛЛАТАР ЭШИГИМ БИТТА!

Мен шу қадар бахтсизман ё Раб,
Гуноҳ қилиб қалбим толмади.
Келдим яна мададинг сўраб,
Бошқа борар ерим қолмади!

Қалбим кўмирданда қорайди,
Сўнг кенг ризқим буткул торайди.
Нетай дил Уйингда яйрайди,
Бошқа борар ерим қолмади!

Кўнглим эмас қаро ниятсиз,
Мен шу қадар чиқдим уятсиз.
Гарчи феълим сура, оятсиз,
Бошқа борар ерим қолмади.

Шайтон қўлларимдан етаклаб,
Кўп гуноҳ қилдирди эрмаклаб.
Иймоним ҳам қолди эмаклаб,
Бошқа борар ерим қолмади.

Боғламасанг нафс ҳам бир итда,
Тақвоимга ташланар четда.
Тақиллатар эшигим битта,
Бошқа борар ерим қолмади.

Сени йўқлаб борсам арзирда,
Бомдодда, пешинда, асрда.
Шомда ҳуфтонда ва ҳозирда,
Бошқа борар ерим қолмади.

Оғир-оғир дардга чалиниб,
Шифо Каломингга талпиниб.
Ҳузурингга келдим ялиниб,
Бошқа борар ерим қолмади!

@A_meshayan
23:17-21.05.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉
Диндошимиз бўлган таниқли шоир Абдуррохман Мешаяннинг оналари Кармен Мешаян христиан динидан воз кечиб, хақ дин бўлган ислом динига ўтиб, Аллохнинг бирлигига иймон келтирганликлари муносабати билан, Абдуррохман Мешаяннинг оналари Кармен Мешаянга аталган илк садақаи жориялари.
Айтишларича, шоирнинг бир неча йиллик орзулари амалга ошди.
Шоирнинг оналари то ислом динини қабул қилмагунларича оналарига атаб бундай совғалар қила олмаган эканлар.
Сафимизга хуш келибсиз, Кармен Мешаян онажон.
Аллох сизга икки дунёда офият, омонлик берсин.
Охират диёрида яқинларингиз билан жаннатларда хам бирга қилсин.
Иймонингиз муборак бўлсин


Африка давлатидаги мактаблардан бирида таълим олувчи қуръон талабаларига, номингиздан қуръон китоблари тарқатилди.

Қилинган садақаи жорияни Аллох қабул қилсин.
Бойлик ва фарзандлар ёрдам бера олмайдиган охират кунида фойдангизга хужжат бўлсин.


😴😴😴😴😴😴😴😴😴

Тўлиқ видео ва расмларни қуйидаги линк орқали кўришингиз мумкин
:⬇️

https://drive.google.com/drive/mobile/folders/1b9jlEsxmiUl-kuehv9UbSv9vO0wrbuNl

Каналимиз линки:⬇️

/channel/sadaqaijoriyaquduq

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#СИНОВ

Чақиб бўлиб бошин ёнғоқнинг,
Тарвузни пичоқлаб қўйишди.
Жонинг сақлаб сотқин янтоқнинг,
Етилган қовунни сўйишди.

Ҳануз ҳеч не ўзгаргани йўқ,
Аҳвол шудир: Шом-у Қатарда.
“Хом”лар яшар кўзин қилиб лўқ,
“Пишган”ларнинг жони хатарда!

@A_meshayan
16:19-11.10.2019
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ҚАЙТМАСЛАР

Меҳрингни қамама, кўнгил хонангга,
Туғдирган отангга, туққан онангга-
Улгур тиригида ширин сўз айтиб,
Тупроқ олганларин бермайди қайтиб!

@A_meshayan
01.07.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Сайфуллоҳ Носир акамизнинг умр йўлдошлари Муслимахон опа вафот этибдилар. Эшитишимизча, ҳаётликларида анча вақт бемор бўлиб ётган эдилар.

Аллоҳ таоло бу опамизни раҳматига олсин. Дардларини хато-камчиликларига каффорат қилсин.

Сайфуллоҳ акага ва барча яқинларига Аллоҳ чиройли сабр берсин.

Musannif Adham

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#КЎПХОТИНЛИ_ЭРКАКЛАРГА

Эй тўрт хотини бор чин эркак,
Эй уч хотини бор чин рижол.
Эй икки хотинли шерюрак,
Ушбу шеърим сенга, қулоқ сол.

Мен сенга кўп ҳавас қиламан,
Аллоҳ сени мукофотласин.
Сенга жуда оғир биламан,
Лек сендайлар чиқармас сасин.

Иккинчисин олдинг савоб деб,
Уч фарзанди билан сен қўшиб.
Шулар билан бирга ошинг еб,
Савоб териб яшайвер жўшиб.

Учинсин олдинг биздеклар,
Бирига ҳам қурби етмади.
Сен туфайли шу гўзал аёл,
Бир фоҳиша бўлиб кетмади.

Сен кўчага ризқ чиқдинг излаб,
Сўзларимни нотўғри уқма.
Сендақалар бўлсайди юзлаб,
Хотинга тутгувчи пок луқма.

Кечалари висол дардида,
Ёнмаяпти энди бевалар.
Сен туфайли иссиқ бағрида,
Ўзга ёрдан бўлган "мевалар".

Сен бошқадан бўлган болани,
Боқмайман, керакмас демадинг.
Фақат битта ўзингни бахтли,
Қиладирман дея енгмадинг.

Етимларнинг бошини силаб,
Бир бевани қилганингга ёр.
Сенга фақат жаннатни тилаб,
Бўлма дейман жаҳаннамда хор.

Топганингни ҳаром-харишга,
Фоҳишага сочмадинг ахир.
Рағбат қилиб бир халол ишга,
Мард бўлишдан қочмадинг ахир.

Қонун тўқийверар хукумат,
Улар белда қуввати озлар.
Сенинг эса отангга раҳмат,
Кўпайсин сендек "хотинбозлар".

Инсоф берсин зинодан тинмас,
"Кичиклар-у катталар"га ҳам.
Шижоатинг юқсиней омин,
Биздек бўйдоқ "латталар"га ҳам.

Тўртта уйда еб ётавергин,
Тўйгунингча тўрт идиш асал.
Майли доим тош отаверсин,
Сенга турфа сустмижоз касал.

Доим сенда чархланиб ТУРСИН,
Тўқсонгача тинмасин ҚУРОЛ.
Уйингдачи нур сочиб юрсин,
Тўрт малика ойдек эй қирол.

@A_meshayan
22:42-20.10.2021
Абдурроҳман Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Эртага Тошкентда соат 04:51 да қуёш чиқади. Шунга мувофиқ Қурбон Ҳайити намози Тошкент масжидларида қуёш чиқишидан 25 дақиқа ўтиб, соат 05:15 да ўқилади.

Эслатма: Бомдод намози ҳайит намозидан муҳимроқ! Бомдод Тошкент масжидларида эртага 04:00 атрофида (± 5-10 дақиқа фарқи билан) ўқилади.

Musannif Adham

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Қалбимдаги мунофиқлигим.

Золим бўлдим эмасман мазлум,
Яна шеърга топилди мавзум.
Ўзгагамас, Ўзингга маълум,
Қалбимдаги мунофиқлигим.

Қилмишимга бир боқ, бир кузат,
Менга иймон шарбатин узат,
Қалбим касал Ёр Ўзинг тузат,
Қалбимдаги мунофиқлигим.

Мудом яшаб кибр-у ҳаво-ла,
Ошно бўлдим қўшиқ наво-ла,
Ёлвораман Ўзинг давола,
Қалбимдаги мунофиқлигим.

Тутган янглиғ гўё ваража,
Паст бўлмишдир баланд даража.
Буюк Табиб қил муолажа,
Қалбимдаги мунофиқлигим.

Лағулардан тўйганман етар,
Кундан-кунга мени маҳв этар.
Шояд Зикринг айласам кетар,
Қалбимдаги мунофиқлигим.

Борсам агар Уйингга маҳтал,
Қирқ кун тинмай ҳар кун беш маҳал,
Буткул кетар қолмас ҳам сағал,
Қалбимдаги мунофиқлигим.

Ё Аллоҳим айла мурувват,
Ўзингдадир ҳамма куч, қувват.
Иймонга айлансин бақувват,
Қалбимдаги мунофиқлигим.

@A_meshayan
18:21-24.06.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Биродарим, Зулҳижжа ойида қандай солиҳ амални бажаришга қодир бўлсангиз, уни бажаринг! Зеро, «ҳеч қайси кунда қилинган солиҳ амал ушбу ўн кунда қилинган солиҳ амалчалик Аллоҳга суюкли эмас».

• Зикрлар,
• Дуолар,
• Нафл намозлар,
• Рўза,
• Тиловати Қуръон,
• Садақа, хайр-эҳсонлар,
• Тадаббур, тафаккур,
• Ота-онага яхшилик,
• Қўни-қўшнига яхшилик,
• Силаи раҳм...

А. Юсуф

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​МЕҲРИБОН ЗОТ

Онамни кўтариб юрдим бошимда,
Волидамни ҳар дам азиз биламан.
"Сув келтир" деб турса менинг қошимда,
Ҳизматини қилиб мазза қиламан.

Зурриёт очқаса тутаман новвот,
Рафиқа сўраса оларман либос.
Дўстимни кулдириб қиладирман шод,
Бир соат бўлсин деб ғамлардан ҳалос.

Баданим кирланса қиларман ғусл,
Вақти кирганида ўқийман намоз.
Дарахтда етишса тераман ҳосил,
Садақа қиламан гоҳ кўп,  гоҳи оз.

Сен эса... Берасан барига савоб,
Онамнинг ҳизматин қилганимга ҳам.
Гоҳида боламга едириб кабоб,
Ёр-ла кўрганим-чун топганим баҳам.

Кирлик кетар тандан ғуслни билсам,
Намоз ҳам фойдамга бари оддий жўн.
Сен эса мен бирор яхши иш қилсам,
Фариштангга дейсан: "Савоб ёзгин ўн"

Қулинг ўзи учун қилса яхшилик,
Қулинг ўз қорнини халол қилса тўқ.
Шунга ҳам тинимсиз ажр ёғдирган,
Сендан бошқа бирор бошқа Илоҳ йўқ.

Манфаатим учун мен қилдим амал,
Сен эса шунда ҳам қўлладинг доим.
Сендан қандоқ қўрқмай Эй Зот Мукаммал,
Ахир Сени қандай севмай Худойим?

@A_meshayan
19:25-19.06.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​​​ТАТЬЯНАГА ТАШАККУР...

Бир қизининг битмади қамоқдаги сайрия,
Иккинчиси қилмоқда кўппакларга хайрия.

Отаси тирик бўлса бу икки тўймас кана,
Қонимизди сўрарди тўймай яна ва яна.

Мен нима хам дер эдим қилсам бироз тафаккур,
Хеч йўқ ўғил туғмаган Татьянага ташаккур...

P.S: Ҳар мавзуга шеърим чиқиб қолаверадией.

Каримовнинг бошқа хотинидан бўлган ўғли Каримовнинг бевасини судга бергач эсимга келган шеър

08:11-25.06.2019
Абдураҳмон Мешаян

08:11-25.06.2019
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​АСАБЛАРИМНИНГ ҚОТИЛИГА

Ўзимни зўрғаттан енггандек бўлдим,
Абдураҳмон чида дегандек бўлдим.
Бир уюм заққумни егандек бўлдим,
Сени тинглагунча ёмон суҳбатдош,
Афзал эди менга ёрилгани бош...

Ғийбат донин қушдек чўқимай ўлгур,
Ёлғон-яшиқ мақтов тўқимай ўлгур.
Шеъримни уқмасдан ўқимай ўлгур,
Сени тинглагунча ёмон суҳбатдош,
Афзал эди менга ёрилгани бош..

Ёмон, ёмон, ёмон, ёмон сиқилдим,
Минғирлаган сену лек мен тиқилдим.
Ҳаёлимда фалаж бўлиб йиқилдим,
Сени тинглагунча ёмон суҳбатдош,
Афзал эди менга ёрилгани бош...

Қалбим бугун нафрат либосин кийди,
Афсус сендайлар ҳам мени танийди.
Беш дақиқа соқов бўлсанг қанийди,
Сени тинглагунча ёмон суҳбатдош,
Афзал эди менга ёрилгани бош...

Сўзларинг миямга чиққан чоғидан,
Ишлатиб сўзларнинг энг шалоғидан.
Бергим келди Қўқон шапалоғидан,
Сени тинглагунча ёмон суҳбатдош,
Афзал эди менга ёрилгани бош...

Аллоҳдан сўрайман ёлворганча ман,
Ўзлаштиргин бир кун Фаросатдек фан.
Кўришиб қолмайлик ҳеч тасодифан,
Сени тингладиму ёмон суҳбатдош,
Егандекман ҳеч туз солинмаган ош...

@A_meshayan
20:50-16.06.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Смотрите "Nasiba Abdullaeva - Bari gal" на YouTube
https://youtu.be/PGibRQV9wN0

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​РОБА

Мундоқ ўйлаб кўрсаб чайнаб гўшт,
Қадаҳим тўлдириб шароба.
Гуноҳмиди гуноҳмаску хўш,
Сизга берсам овозим Роба.

Тараққиёт ғилдираги ҳам,
Бизда мисли эшак ароба.
Ёқмасдирмиз балки қишда шам,
Сизга берсам овозим Роба.

Балки бўлиб қолар кошона,
Ватандаги уйлар хароба.
Ярқирарми бу шўр пешона,
Сизга берсам овозим Роба.

Саҳрода сув изласам гўё,
Учрамасам бўлди сароба.
Халқ орзуси бўларми рўё(б)
Сизга берсам овозим Роба.

Беҳудага бўлаверманг шод,
Кўнгиллар тўлмасин зардоба.
Шеъримни ҳам олиб юрманг ёд,
Сизга берсам овозим Роба.

Ваъдангиз не муҳтарама зот,
Қайтадан тошмасми Сардоба?
Наф йўқ ютар ўзга бир номзод,
Сизга овоз берсам ҳам Роба.

@A_meshayan
22:04-14.06.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ЎЛИМИМНИ ҚИЛ ЧИРОЙЛИ!

Бу дунёда бор бошпанам,
Жаннатда ҳам қил уй-жойли!
Муқаррарки музлар танам,
Менга ўлим бер чиройли!

Ўчирмасдан ўчоғимни,
Пичоғимни қилдинг мойли.
Ҳурга тўлдир қучоғимни,
Менга ўлим бер чиройли!

Китобингда ўқиганман,
Жаннатларинг экан сойли.
Битта ният тўқиганман:
Менга ўлим бер чиройли!

Зуваламни қилдинг пишиқ,
Одам ато янглиғ лойли.
Бир қулингман Сенга ошиқ,
Менга ўлим бер чиройли!

Фирдавсда қил қасрли,
Райёнда қилгил саройли.
Бир тилагим бор арзирли:
Менга ўлим бер чиройли!

Қалб осмоним азал-азал,
Эътиқод аталмиш ойли.
Ҳаётимни яшат гўзал-
Ўлимимни қил чиройли!

@A_meshayan
20:51-12.06.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#ОТИКА_БИНТИ_АҲВАС_РОЗИЯЛЛОҲУ_АНҲО


Усмон шаҳид қилингач,
Қуръонга қони оқди.
Кимдир хасаддан ёнди,
Кимлардир қилди ҳавас.
Бева қолган аёли,
Дунёга йиғлаб боқди,
Отика бинти Аҳвас,
Отика бинти Аҳвас.

Унга уйлангум дея,
Ҳазрати Муовия,
Элчига ўлим йўқ деб
Совчисини юборди.
"Усмондан бошқа эрга,
Эҳиёжим йўқ дея",
Отика ўз қалбини,
Келган элчига ёрди.

Усмон ибн Аффонни,
Шу қадар севганидан,
Совчининг таклифига,
Асло деёлмади хўп.
Деди:"Салом етказинг,
Ва Муовияга айтинг,
Дунёда мендан бошқа
Аёллар бор жуда кўп"

Элчи деди ўшанда:
"Лек Муовия ҳазрат.
Сизга уйланмоқликни,
Истаб қолганлар фақат"
Отика бу сўзлардан,
Бироз ўйга толибди.
Сўнг сўрабди элчидан:
"Нимам ёқиб қолибди?"

Элчи жавоб айлабди:
"Сизнинг олд тишларингиз!
Аёллар етказганди,
Гўзал кулишларингиз".

Бу гапларни тинглагач,
Отика бирдан туриб.
Совчи қўлига тутмиш,
Олд тишларин суғуриб.
"Буларни сен Амирул-
Мўминийнга олиб бор.
Ва унга уқтир буткул,
Эрга эмаслигим зор.
Эй элчи сенга яна,
Ўзинг айтгин не дейин?
Эрга эҳтиёжим йўқ,
Усмон ўтгандан кейин"

@A_meshayan
00:20-10.06.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…
Подписаться на канал