a_meshayan | Неотсортированное

Telegram-канал a_meshayan - Abdurahmon Meshayan

4278

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Подписаться на канал

Abdurahmon Meshayan

​​​​ЖУМА МУБОРАК ДЎСТИМ!

Иӣмондан кимки маҳрум,
Азобга бӯлар маҳкум.
Ассалому Алаӣкум,
Жума муборак дӯстим.

Шаӣтон куӣган кун бугун,
Мӯмин сӯӣган кун бугун.
Оддиӣ кунлардан устун,
Жума муборак дӯстим.

Коинотга бир қара,
Ою қуёши сара.
Муслимларники марра,
Жумa муборак дӯстим.

Қор-тоғнинг оқ дурраси,
Аӣланур ер курраси.
Буюкдир "ФАТХ" сураси,
Жума муборак дӯстим.

Насихатни қил хазм,
Ибодатга эт жазм.
Ўз холингга сол разм,
Жума муборак дӯстим.

Ёмғир ёғса шуни бил,
Ер юзи аӣлар ғусл.
Сен хам туриб ғусл қил,
Жумa муборак дӯстим.

Гуллар қилар нихоят,
Шабънам билан тахорат.
Бу мӯъжизавиӣ холат,
Жума муборак дӯстим.

Бир кун яшаб капалак,
Тинмасдан жони халак.
Хар ён тўпланмиш малак,
Жума муборак дӯстим.

Тушма мушрик кӯӣига,
Маст бӯл азон куӣига.
Юр, Аллохнинг уӣига,
Жума муборак дӯстим.

@A_meshayan
02:29-13.02.2015
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Жаннатда_кўришиб_қолсак_биродар.

Бизлар қайта-қайта айтдик истиғфор,
Дунё ғамларидан толсак биродар.
Димоқни ёрмасми энг ширин ифор,
Жаннатда кўришиб қолсак биродар.

Набийнинг қўлидан ичганча Кавсар,
Суҳбатига қулоқ солсак биродар.
Дардларимиз ўзин сиртмоққа осар,
Жаннатда кўришиб қолсак биродар.

Унутилиб кетар жароҳатимиз,
Аллоҳ розилигин олсак биродар.
Абадий тугамас завқ, роҳатимиз,
Жаннатда кўришиб қолсак биродар.

Наф беражак Хақдан тонмаслигимиз,
Аниқдир заққумга қонмаслигимиз.
Жаҳаннамда асло ёнмаслигимиз,
Жаннатда кўришиб қолсак биродар.

Еттинчи осмонда балки учармиз,
Бир-бировни бахтдан маҳкам қучармиз.
Боқий бахт эшигин бирга очармиз,
Жаннатда кўришиб қолсак биродар.

Фирдавс эшигин бирга қоқармиз,
Хақ учун яшасак Хаққа ёқармиз.
Олий Зот Хуснига севиб боқармиз,
Жаннатда кўришиб қолсак биродар.

Дунёдаги каби ғамга тўлмаймиз,
Шайтондек ноумид бадбахт бўлмаймиз.
Абадий яшаймиз, мангу ўлмаймиз,
Жаннатда кўришиб қолсак биродар.

@A_meshayan
00:54-09.06.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Гап "Номус" сериали хақида

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​МОЗОРБОШДА

Сени унутмоқлик учун,
Бормай бирор андишага.
Ёшлик қилиб билмам нечун,
Ошно тутиндим шишага.

Ғуруримга ясаб дорни,
Айрилиққа тизлар чўкдим.
Унутай деб сендек ёрни,
Қадахнинг тубига чўкдим.

Сенга қилиб араз-гина,
Маъсиятнинг бўйнин қучдим.
Томиримга санчиб нина,
Еттинчи осмонда учдим.

Муҳаббатдек садақага,
Қўл узатган гадодирман.
Йилларни қайтар орқага,
Ё Ҳудо,  Ё Ҳудо дерман.

Кўзлар йиғлашданмас ҳалос,
Мен бир дарвеш бўлодирман.
Сен бир марта ўлдинг холос,
Мен ҳар куни ўлодирман.

Мени дўзахда қолдириб,
Ўзинг жаннатгами етдинг?
Оғир ҳаёлга толдириб,
Нега мендан олдин кетдинг?

@A_meshayan
15:13-20.05.2023
Абдураҳмон  Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​БАДДУО

Менга асло қилмасдан шафқат,
Кўзларимни жаллодлар ўйсин.
Азобларга қиламан тоқат,
Пичоқ тортиб бўғзимдан сўйсин.

Ишқ юртидан бўлибман сургун,
Туташмабди бахтга йўлларим.
Синдирилсин бир кунмас бир кун,
Сочларин силаган қўлларим.

Аямай суғуриб олинсин,
Унга ширин сўз айтган тилим.
Бошга Мажнун куни солинсин,
Энди менга тансиқроқ ўлим.

Кўзларимга боғичлар боғлаб,
Дор остига олиб борилсин.
Ўзи истаб ҳа ўзи хохлаб,
Ишқпараст юрагим ёрилсин.

Сўраяпсиз такрор ва такрор:
"Бунча қийноқ сўрайсан нечун?"
Фақатгина бир сабаби бор:
"Бевафони севганим учун"

Нима қилай энди ўзимга,
Севишмоқни кўролмам раво.
Дунё тор кўриниб кўзимга,
Етмаяпти ўпкамга ҳаво.

Қисиб миям, баданим қизиб,
Кўзимда ёш ялтираяпти.
Хиёнатни кўриб ва сезиб,
Оёқларим қалтираяпти.

Етар юрак зўрлама мани,
Ортиқ дардли шеърни чўзгани.
Бевафойим севсин ўшани,
Севганичи севсин ўзгани.

@A_meshayan
01:17-30.05.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#МАЗЛУМЛАРНИНГ_ҲИКОЯЛАРИ

Ўлиб кетар қонхўр амирлар,
Жон беражак разил вазирлар.
Қолажакдир қонсиз томирлар,
Динфурушлар ейди таъзирлар.
Қўлларни-хижобга узалган,
Қурт-қумурсқа ейди, қурийди.
Ўлимдан йўқ ҳеч ким тузалган,
Қайта тирилгунча чирийди.
Халқни тингламаган амалдор,
Жазосини олгай муқаррар.
Мўмин чекса дунёда озор,
Кофиргадир маҳшарда зарар.
Мен башорат қилмадим буни,
Зулмнинг бор ниҳоялари.
Тингланади қиёмат куни,
Мазлумларнинг ҳикоялари.

Жоним ачир сенга уйғурим,
Ҳис қиламан йиғлайсан нечун.
Бир кун олгай дўзахдан ўрин,
Хитой сени эзгани учун.
Рус ҳам жавоб берар эй афғон,
Азиз халқинг хўрланганига.
Уруш чоғи ўғлинг қусиб қон,
Қизларингнинг зўрланганига.
Келтирайин Хадисдан далил,
Топиб берай Қуръондан асос.
Тарафингни олгайдир Жалил,
Сен-чун олгай Қаҳҳор зот қасос.
Амалга ошмайди ҳеч қачон,
Куфр аҳлин пуч ғоялари.
Тингланади Маҳшар келган он,
Мазлумларинг ҳикоялари.

Кўрмагансан улкан денгизни,
Тотмагансан уммон балиғин.
Эй аёл сен ўшасан кутган,
Ўн йил четга кетган қаллиғин.
Эй чин эркак мусофирликни,
Чин дилингдан хушламагансан.
Қара энди бу кўргуликни,
Қўлга олтин ушламагансан.
Дардинг айтсанг қотириб энса,
Хокимларинг кулар кирюрак.
Мардикорсан...аслида эса,
Сен миллионер бўлишинг керак.
Ер остию устидан ётган,
Беришсайди ҳалол улушинг.
Бўлардинг бахт шаробин тотган,
Киссангда бўларди кумушинг.
Аммо битта аммо бисёрдир-
Ҳар томондан ҳимоялари.
Қиёматда тингланар охир,
Мазлумларнинг ҳикоялари...

Томоғини тешадир у кун,
Бойнинг харом олтин қошиғи.
Бўлмас унда нобакорларнинг,
Энди асло олчи ошиғи.
Энг камбағал миллатнинг энг бой-
Бошлиқлари дахшатдан қотар.
Иблис бирла унда хойнахой,
Йиринг бирла заққумдан тотар.
Уйингни бузганлар қақшайди,
Фитналар тузганлар қақшайди.
Улар қолар азобда эй халқ,
Қарғишинг тутганга ўхшайди.
Жаҳаннамнинг тошидир унда,
Разиллларнинг тоғ, қоялари.
Тингланади қиёмат кунда,
Мазлумларнинг ҳикоялари.

Ўлиб кетар қонхўр амирлар,
Жон беражак разил вазирлар.
Қолажакдир қонсиз томирлар,
Динфурушлар ейди таъзирлар.
Қўлларни-хижобга узалган,
Қурт-қумурсқа ейди, қурийди.
Ўлимдан йўқ ҳеч ким тузалган,
Қайта тирилгунча чирийди.
Халқни тингламаган амалдор,
Жазосини олгай муқаррар.
Мўмин чекса дунёда озор,
Кофиргадир маҳшарда зарар.
Мен башорат қилмадим буни,
Зулмнинг бор ниҳоялари.
Тингланади қиёмат куни,
Мазлумларнинг ҳикоялари.

@A_meshayan
22:33-25.05.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

🔅Arman birodarimiz, shoir Abdurahmon Meshayanni yomon ko'rasizmi?

Ushbu savolga Ustoz Mubashshir Ahmad Azon_Diyonat">Azon Diyonat YouTube kanalida efirga uzatilgan "Bizning rakurs" ko'rsatuvida javob berdilar.

➡️ Ko'rsatuvni tomosha qilish

Manzilimiz:
➡️ @Azon_Diyonat

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#ЮЗИНГ_БУНЧА_ЧИРОЙЛИ

Мен сени тинч уммон деб,
Кўнгил бериб адашдим,
Тиниқ дарё деб билсам,
Анҳор экансан лойли.
Вафодор жанонимни,
Бекор сенга алмашдим,
Қалбинг нақадар хуник,
Юзинг бунча чиройли?

Хуш кўрмадинг волидам,
Сенга ёқмади кулбам,
Ёқтирганинг хушторлар,
Қасрлару саройли.
Сени атардим гулим,
Мени атардинг телбам,
Қалбинг нақадар хуник,
Юзинг бунча чиройли?

Буни ҳаёт дейдилар,
Гоҳида йигит фақир,
Омади келган дамда,
Пичоғи бўлар мойли.
Кўнглингни боғ деб билсам,
У саҳро экан тақир,
Қалбинг нақадар хуник,
Юзинг бунча чиройли?

Кутишингни истардим,
Айласам олис сафар.
Мажнундан ортиқ севдим,
Лек чиқдинг сохта Лайли.
Мағлуб бўлди соф севгим,
Шум нафсинг қучди зафар,
Қалбинг нақадар хуник,
Юзинг бунча чиройли?

Осмон дердим ўзимни,
Бир онда ер айладинг,
Афсус кўнглим самоси,
Сенингдек доғли ойли.
Қандоқ сени севдим ё-
Сеҳру жоду айладинг,
Қалбинг нақадар хуник,
Юзинг бунча чиройли?

@A_meshayan
21:12-20.05.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ИККИМИЗ

Тугаб битгач шафақлар қонаб,
Қолсам кўнгил боғингда тунаб.
Кечалари юлдузлар санаб-
Толсак эди жоним иккимиз.

Ўтказсайдик бирга ёзларни,
Тинглаб булбул хушовозларни.
Ишқ уйига поёндозларни-
Солсак эди жоним иккимиз.

Тўкиб ташлаб алам оғусин,
Қувиб етиб бахтнинг охусин.
Қайғу эмас шодлик чолғусин-
Чолсак эди фақат иккимиз.

Мажнунми у ёкида Машраб,
Ҳар инсонга меҳрдир матлаб.
Ижарамас ёр бахтни хатлаб-
Олсак эди жоним иккимиз.

Ин қуролмай кўнгилга  нафрат,
Имзо отса дилга муҳаббат.
Фирдавсда абадул-абад-
Қолсак эди жоним иккимиз!

@A_meshayan
02:02-22.05.2023
Абдураҳмон  Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Ўткинчи ишқ учун...

Ўткинчи ишқ учун тинчингни бузма,
Ҳаёл денгизида беҳуда сузма.
Эй укам,  эй синглим,  бевафо ёр деб,
Қўлга пичоқ олиб томирни узма!

Йиғлаб бўридайин увиллаб ётма,
Арзон ҳавас учун қиммат ор сотма.
Ёш жонсан заминга сачрамасин қон,
Еттинчи қаватдан ўзингни отма.

Жавоб қайтармаса мактублар ёзма,
Қадринг билмас паст деб ақлдан озма.
Аллоҳ берган жонни қийнаб нетарсан,
Ажал сиртмоғига ўзингни осма!

Лаъиннинг гапига қайрилма боқма,
Эҳтирос сойида беҳуда оқма.
Куйдирмасин олов гўзал юзингни,
Ўзингга ўт қўйиб,  ўзингни ёқма!

Роҳатланиб яша ёлғонга учма,
Ўттизга кирмасдан қабрни қучма.
Сен бебаходирсан ким бўлибди у,
Оғулар,  дорилар,  заҳарлар ичма.

Агар ўз жонингга қилар бўлсанг қасд,
Қилмишингдан фақат шайтон бўлар маст.
Волиданг қон йиғлар,  қайғу болтаси-
Чопса отанг қулар гарчи забардаст.

Бир кун бошқасини севиб қолгайсан,
Севгини билмасни унутолгайсан.
Хали этак-этак фарзандлар кўриб,
Бу кунларни кулиб эсга олгайсан.

Шеъримни энг яхши ниятга йўйгин,
Меҳрга, вафога, севгига тўйгин.
Абдураҳмон тўғри айтган экан деб,
Мозорим бошида хотирлаб қўйгин...

@A_meshayan
16:04-20.05.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Эй уммати Мухаммад


Ҳидоятга кирибсан,
Инсоф ила юрибсан.
Оллоҳ дебон турибсан,
Эй уммати Муҳаммад.

Кам бўлмайсан эрта кеч,
Эртагами ё индин кеч.
Эски тўнни энди еч,
Эй уммати Муҳаммад!

Даъватингни бошлагин,
Номард кўзин ёшлагин,
Ғирромликни ташлагин,
Эй уммати Муҳаммад!

Бутун бўлса гар устинг,
Йўқолгай каму кўстинг.
Кўп бўлсин-да чин дўстинг,
Эй уммати Муҳаммад.

Ортда қолса бор издош,
Йиғлаб тўкурсан кўз ёш.
Ёдир ҳалол нону ош,
Эй уммати Муҳаммад!

Дилга жо қил соф ният,
Роббим бергай ҳидоят.
Гуллар шунда жамият,
Эй уммати Муҳаммад!

Фозил, кўзларингни оч,
Фитналардан тезроқ қоч!
Ёвга ҳам меҳрингни соч,
Эй уммати Муҳаммад!

Фозил Пирматов

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#ЯГОНАМ

Нетай нафснинг қитолига тавбадан зўр силоҳим йўқ,
Мендан бошқа қулларинг кўп, менинг бошқа Илоҳим йўқ.

Хатокорман кечир мени, Рози қилгум келур сени,
Разиллашяпман ҳар куни, Сендан ўзга гувоҳим йўқ.

Ўзим лолман ўзим ҳайрон, Манинг ишим қилмас ҳайвон,
Хайратдадир хатто шайтон, айламаган гуноҳим йўқ.

Йиғлаб-йиғлаб остонангга бошим уриб келдим яна,
Йўлдан урар лаъин бисёр Сендан бошқа паноҳим йўқ.

Не учун ранжитдинг она? Не учун инжитдинг яна?
Сўрар бўлсанг сўроғингга на жавоб на изоҳим йўқ!

Номаҳрамга боқиб тўймас қаро-қаро кўзим бордир,
Фурқонингга ойда бир бор боқадурғон нигоҳим йўқ.

Маъсият-ла дўст тутиндим, макруҳ бирла бўлдим иноқ,
Қалб дер: Билганим қиламан ақл билан никоҳим йўқ!

Сенинг қулларинг беадад, мен эса чиқдим беадаб,
Қилма ғазаб бергил мадад, сендан бошқа Фаттоҳим йўқ.

Ғамим милён, дардим милярд, ҳасратларим трилёндир,
Умидим эса биттадир, сендан бошқа Аллоҳим йўқ!

18:05-17.05.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ҲЕЧ ҚАЧОН!

-Қачон тугар хукумат тўқиб-
Бажармовчи ёлғон ваъдалар?
-Аёллардан пайғамбар чиқиб,
Хомилардор бўлгач дадалар!

@A_Meshayan
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​АНДИЖОНДА ТЎКИЛГАН ТУТЛАР...

Ўз вақтида берилмаса сув,
Ниҳоллар хам қоларкан қуриб.
"Боғбон" элни туширганча чув,
Қолса халқнинг хаққидан уриб.

Бу қандайин "боғбон"дир беғам,
Сув йўлини ёпинглар деса.
Ниҳоли ёш дараҳтларни хам,
Битта қўймай чопинглар деса.

Хақ эшитур солган додимни,
Тингламайди кар-соқов бутлар.
Тарк қилмаган хануз ёдимни,
Андижонда тўкилган тутлар...

"Нодон боғбон" кўрсатма бергач,
"Итлар" қоқди, "тутлар"ни бир-бир.
Бобур номли майдондан тергач,
Кўпин омбор тиқдилар охир.

Йиғидандир кўзларим ишган,
Шеър атадим аларга маҳсус.
Йирик, майда, пишмаган, пишган,
Андижонлик тутларга маҳбус.

Эзғилангач кир товон-ла дод,
Чиққан каби тандин жонлари.
Айлагандек майхўрларни шод,
Кишмишларнинг ширин қонлари,

Ёдга олмоқ жуда хам оғир,
Олганлигин дард кўпнинг жонин.
Ўшал куни ёғмаса ёмғир,
Юволмасдик "тутлар"нинг қонин.

Мен не дердим хилватда қолсам,
Яратганга дардим айтурман.
Бир кун Самарқандга йўл олсам,
Шайтонга тош отиб қайтурман...

@A_meshayan
20:20-13.05.2018
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​КОМЕДИЯ

Тўрттовлон драматург ҳам, борсам кўзим "ўйишди"
Сўнг баробар дедилар: "Драмадан тўйишди".
Кейин актёрлар чиқди, оламонни кулдириб,
Трагедия ўрнига комедия қўйишди!

Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​УКАМГА УҚТИРИШ

Биз қалдирғоч бўлдик, илонлар босган-
Айвонлар жаннатда бўлмайди укам.
Мусулмонни кўрса ақлдан озган,
Ҳайвонлар жаннатда бўлмайди укам.

Сенинг жойинг бўлди совуқ авахта,
Қаро кўмирмишсан, улар оқ пахта.
Қозидек қалбаки, ҳайрати сохта-
Ҳайронлар жаннатда бўлмайди укам.

Ленинни ўзига Илоҳ деб билган,
Ўлгач айнан шунинг ёнига жилган.
Шимол бўрисининг ҳизматин қилган-
Жайронлар жаннатда бўлмайди укам.

Башорат ёҳуд бир фатво эмас бу,
Таҳмин ё фол янглиғ расво эмас бу.
Тупроққа қоришгай шоқоллар мангу,
Сиртлонлар жаннатда бўлмайди укам.

Онгсиз оламоннинг ўзи сайлаган.
Сўнгра қилмишига кўзин бойлаган.
Халқини урушга мажбур айлаган,
Султонлар жаннатда бўлмайди укам.

Йиғлайвериб бўлди кўзларим хира,
Муҳими босмаган уларни шира.
Қон қустиради деб қўрқмагин сира,
Посбонлар жаннатда бўлмайди укам.

Кимга қўйган бўлса дунёда пахта,
Ўшалар-ла ёнар шундай бадбахтда.
Қўрқоқ шоирларнинг бари дўзахда,
"Қуёнлар" жаннатда бўлмайди укам.

@A_meshayan
01:49-09.06.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

ОДАМЛАР ЁДИДА ҚОЛИШ САНЪАТИ

Бу видеода сербиялик теннисчи Новак Жакович ўйинлардан бирида ўзига соябон тутиб турган болани ёнига чорлаб, уни ўтиришга ундайди, қўлига сув беради. Буни олқишлаганлар ҳам, ПР деганлар ҳам бор. Аммо воқеа менга самимий туюлди. Нима бўлганда ҳам у яхши иш қилди. Демак, ПР ҳам яхшилик экан аслида.
Жума куни Тошкент вилоятига бўлган сафарда Элёр Гўрўғлиев ҳам шунга ўхшаш воқеани сўзлаб берди. Узоқ йиллар аввал у "Саодат" журналига Ойдин Ҳожиеванинг танишидан хат олиб келади. Ўшанда уни кутиб олган шоира Элёрга миннатдорлик маъносида икки дона шафтоли узатади. Шу-шу раҳматли шоира Элёрнинг хотирасида ўша шафтолилар билан сақланиб қолади.
Сиз ҳам яхшилик қилишга улгуринг. Қай тарзда бўлса ҳам. Шунда одамлар ёдида яхши хотиралар билан қоласиз.

Фозил Фарҳод

👇
/channel/fozilfarhod

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Ҳолвани ҳоким, калтакни етим...

Арман билан яҳудий судлашибди бир куни.
Жуда ажиб бўлибди ўшал суднинг якуни.
Сўрасангиз қай бири мақсадга  эришибди,
Қарангки прокурорга ўн беш йил беришибди.
Қиссадан ҳисса надир?
Ер қаттиқ, олис фазо,
Бизда ҳам бегуноҳлар нуқул оларлар жазо"

@A_meshayan
10:01-04.06.2023
Абдураҳмон  Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ЖУМА МУБОРАК!

Шайтон найранг қилса, синмаганларга,
Забони зикрдан тинмаганларга.
Кибр тулпорига минмаганларга,
Жума муборак...

Фақат халол луқма егувчиларга,
Нафсин Аллоҳ учун енгувчиларга.
Расулим Муҳаммад(Алайҳиссалом) дегувчиларга,
Жума муборак...

Шанбада яҳудий синагог топса
Якшанба насроний черковга чопса.
Жумада масжидда мўминлар эса...
Жума муборак.

Етим-у беванинг холин сўрганлар,
Дунё яйловидан савоб ўрганлар.
Мени Аллоҳ учун яхши кўрганлар,
Жума муборак

Қалби ҳуррамликка тўлгувчиларга,
Дард гули ишқ туйса сўлгувчиларга,
Иншааллоҳ, жаннатий бўлгувчиларга,
Жума муборак...

Дард кирмасин кўнгил худудингизга,
Аллоҳ соғлик берсин вужудингизга.
Иблис хасад қилсин сужудингизга,
Жума муборак.

Етим-есирларни йўқлагувчилар,
Савобни хирмондек тўплагувчилар.
Эй бир кун Кавсарни хўплагувчилар,
Жума муборак.

@A_meshayan
08:29-02.06.2017
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​​​ХИРАЛАШГАН ГУНОҲКОР КЎЗЛАР.

Чўчиб черковдаги чалинган бонгдан,
Кўкка учиб кетмиш қушлар бир қатор.
Қушлардан ҳам кўпроқ чўчибди ул дам,
Бу ҳолатга гувоҳ бўлган бастакор.

Не учун кетганди Бетховен қўрқиб?
Эшитмагандида у черков бонгин,
Қушлар қўрқиб учиб кетганин кўриб,
Кар бўлиб қолгани ёритмиш онгин.

Мен ҳам кеча сездим мендайин жинни,
Елкасига оғир юклар ортганин.
Масжидда ёзилган намоз вақтини,
Зўрға кўриб кўзим хира тортганин.

Албатта  бу ҳали бошланиш элим,
Кўплар таянгаймиз кун келиб асо.
Исломга ҳизмат-ла эгилсин белим,
Шояд қаддим бўлса жаннатда расо...

@A_meshayan
2257-28.05.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Эй онаси ҳаёт одам айтгин ўзинг,
Бу дунёда сендан кўра ким бахтлироқ?
Пуллар тутгин, гуллар тутгин, порлаб кўзинг,
Гулларингга, пулларингга, у хақлироқ!

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

#Тўрт_йил_аввалги_битиклар

​​СИНГАПУР РАҲБАРИ ХАЛИМА ЁҚУБГА МАКТУБ...

Бу нимасия? Ўзбекистондек жаннатмакон юртнинг фуқароси бўлиб туғилиш сизга насиб этмабдида! Эх атанг, атанг!
Хозир мазза қилиб Дубайда "юрган" бўлардингиз!
Э, Дубай нима бўлибди? Россияда фаррошлик қилиш роҳатлигини айтмайсизми? Ё нима Сингапурдаям аёллар учун шунақа кенг имкониятлар яратиб берилганми? Вай бошингиздаги рўмолдан айлонай. Шу рўмолингизнинг ўзи икки юз қирқ тўрт марта пўстагингизни қоқиб, бир юзу эллик тўққизта "дело"ни елкангизга илишга етардия! Афсус! Афсус! Тўғрисиямда, бизда бори қайда бор? Сиз хам одамдек яшаб юрибман деб ўйлайсизда... Агар сиз денгиз кўрмай, ёри билан тоғга чиқмай, куздан қишгача пахта териш роҳатини билганингизда эди ўзбек аёли бўлиб туғилмаганлигингиз учун юм-юм йиғлаган бўлардингиз.
Эрингиз номозхон бўлса янаям яхшироқ бўларди. "Жаслиққа" передача ташиш бахтига мушарраф қилардик сизни. Агар шунча бахт кам менга яна озгина шароит яратиб беринглар десангиз марҳамат мардикор бозорига чиқиб қоп кўтаринг, текин фитнесс, тағин бу фитнесс учун сиз уларга эмас, улар сизга пул тўлашади! Гўшт ейиш ёқмайди дейсизми? Ўзбек аёлларигаям йигирма етти йилдан бери гўшт ейиш "ёқмайди" вегетериан бўлиб кетишган, келсангиз сизгаям ўргатиб қўйишади.
Бу кам деманг! Нолиш гуноҳ бўлади! Ўзи ана домлалар айтдику нолиганимизга шукр қилмаганимзга доллар ошиб кетди! Шукр қилинг! Бўпти, бўпти! Истасангиз Андижондан квартираям берамиз, фақат келишиб олсак телевидение ходимлари кетганидан кейин квартирани бўшатиб қўясиз! Калитини бўлсаям ушладингизку, шу етмайдими тавба, тавба, қанақа миннатдор бўлмайдиган хотинсиз?
Фотима Отиндек дин ғамида Қуръон ўргатай хеч бўлмаса дейсизми? Майли сиз хақингизда туҳмат қилиб битта оқ-қора фонда тахликали музикалар қўйиб кўрсатув қилишимизга рози бўлсангиз гап йўқ. Ундан кўра артист бўламан демайсизми! Гастрольма-гастроль фонограммага оғзингизни очиб юрганлигингиз учун соққани санаб юраверасиз. Ана овози бўлмасаям Канизаю, Амира, Тамилалар юрибдию. Сизнинг улардан нимангиз кам ахир?Айтганча Гулнораям Зангиоатада росса зерикяпти экан, ёнига боргингиз келса айтинг, беш йиллик учрашув уюштириб берамиз... Қуруқ гапга ишонмасангиз етти ой олдин ёзган шеъримга ишонарсиз?

ХОТИНЛАРНИНГ РЎМОЛИДАН ЧЎЧИЙДУРҒОН...

Қуръон бирла мувофиқ деб бизнинг қомус,
Қўғирчоқ кўп вақтинчалик даврон сурғон.
Фақир элнинг уйин бузиб қилмай номус,
Бойлар бордир шаҳар ичра шаҳар қурғон...

Гарчи халқни урушсиз хам тўкди тутдек,
Сиғиндилар тахтда чоғи мисли бутдек,
Қаро қўтос оппоқ дея асл сутдек,
То ўлгунча мадҳ қилган кўп Худо урғон...

"Болта" киргач Ислом деб аталган боға,
Бошладику эл кўзидин ёмғир ёға,
"Айтинг айбим рўмол ўрашимми оға?"-
Деган синглим юпатолмай йиғлаб турғон-

Асли менман дуоимни қилган қурол,
Юртда бисёр мендек ожиз, мендек қарол.
"Дангаса" деб лақаб бергач собиқ қирол,
Дунёнинг хар бурчида ризқ излаб юрғон...

Ўзбекларнинг қарғишига қолиб кетди,
Борар бўлса жаҳаннамга бориб етди.
Забон уни шундоқ деб баддуо этди:
Лаъинла ёнма-ён бўлсин сенинг қўрғон...

Порахўрлар тинмас "яна" "яна"лардан,
Тўйдик фаҳшни байрам қилар саналардан.
Қутилмадик газандаю каналардан,
Томчи қўймай тинмай халқнинг қонин сўрғон...

Ё эсдими ғариблик аталмиш довул,
Хориж кетиб эркакларсиз қолди овул.
Ноёб бўлди хар кун қилиб гўшт тановул,
Тўйганига шукр айтиб ўқчийдурғон...

Лек кўринг на салобат, на савлатим бор.
Бундоқ кўйга солганларга лаънатим бор,
Атомданда қўрқмайдиган давлатим бор,
Хотинларнинг рўмолидан чўчийдурғон...


14:50-21.02.2019
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

16 ёшли Дилшода даволанмаса, 2 ой умри қолган дейилди!

Юраги туғма порог, ўпка тешик. Ҳозирги кунда ўпкада ўткир пневмония, жигар ва қораталоқ катталашиб кетгани сабаб ҳар 6 соатда оғиз ва бурундан қон кетяпти. Шу ҳолатда узоғи 2 ой умри бор холос дейилган.

Бемор андижонлик, айни кунда Тошкентда операция учун келган. Операция учун камида 4,5 минг доллар керак.

#Хайрия учун: 9860030176349303

Дилноза Акбарова номида

Тел: 90 206 13 79 – Фазлиддин (отаси)

P.S. Ишончли одам берган маълумот.

Musannif Adhamнинг facebook саҳифасидан

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ЁНИМДА БИРГИНА СЕН ҚОЛДИНГ РОББИМ!

Дадамни қумурсқа тўдаси еди,
Аямга айтмадим тортган азобим.
Дўст:"Дардинг тинглашга вақтим йўқ" деди,
Ёнимда биргина сен қолдинг Роббим!

Табибларку фақат қилар сабабин,
Ўзинг шифо бердинг қочганда тобим.
Ёр деди: Нолиблар бузма асабим,
Ёнимда биргина сен қолдинг Роббим!

Эшигини ёпди менга қариндош,
Қаро булутлардан қўрқиб офтобим-
Юзин кўрсатмади гоҳида қуёш,
Ёнимда биргина сен қолдинг Роббим!

Тупуриб кетарди юзимга борлиқ,
Асл юзим кўрса кирлашди қалбим.
Сен кечиравердинг, тавбам бор ортиқ,
Ёнимда биргина сен қолдинг Роббим!

Соқолим жиққа хўл, жойнамозим нам,
Уйинггача бордим излаб меҳробим.
Бутун дунё мендан юз ўгирган дам,
Ёнимда биргина сен қолдинг Роббим!

Қамалдим ажрашди суюкли дилдор,
Тўп кўрган минордек чиқди харобим.
Гоҳи йўқламади фарзандлар бир бор,
Ёнимда биргина сен қолдинг Роббим!

Қилганим йўқ мен ҳам Сенга ҳиёнат,
Зам-замга алмашиб тўкдим шаробим.
Айтай келганда ҳам бир кун қиёмат:
"Ёнимда биргина сен қолдинг Роббим!"

@A_meshayan
22:16-21.05.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​НИМА ҚИЛАЙ?

Не жанонлар оқшомда кел кутгум деди,
Тонгга қадар тўйгил, висол тутгум деди.
Рад айладим, чунки тақво афзал эди,
Лек нафс ўти гох дил ёқса нима қилай?

Ғўр эканман ўн саккиз ёш эканимда,
Кеч англадим кўп бора панд еганимда.
Орзуимга энди етдим деганимда,
Эшигимни армон қоқса нима қилай?

Бу дудоқлар кўрмадилар бир бор бўса,
Кўрсатингиз бундан ортиқ вафо бўлса.
Юрагимга хар оқшомда севги тўлса,
Кўзларимдан соғинч оқса нима қилай?

Ишқ дардида ўтаётган тунлар узун,
Қардошимдир фироқ бирла дард-у хузун.
Бу оламга икки кўз хам бўлиб маҳзун,
Маъюс нигоҳ билан боқса нима қилай?

Ўйлайвериб оппоқ қилдим қаро сочим,
Лек ечмадим бошимдаги вафо тожим.
Мендан хануз таклиф кутар қалдирғочим,
Менга эса оққуш ёқса нима қилай?

2010-2020
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​СЕН БИЛАН УЙҒОНСАМ

Жабр чексамда ғанимдан,
Асар ҳам қолмас ғамимдан,
Қалбим шифосидир севгинг,
Тўймам сендек малҳамимдан.
Гуноҳ бўлмас меҳр кутсам,
Бегонамас маҳрамимдан,
Бахтлиман ишқ гулҳанида,
Бир умр сен билан ёнсам,
Ҳар кеча сен билан ухлаб,
Ҳар тонг сен билан уйғонсам...

Вафо хақда қасам ичиб,
Ишқ кўшкига кирилгайдир,
Қачонки ёр ширин ҳидинг,
Димоғимга урилгайдир.
Тоза ҳислар қувват топиб,
Қучоғингда тирилгайдир,
Ташна бўлсам сен кўзада,
Сув келтирсанг ичиб қонсам,
Ҳар кеча сен билан ухлаб,
Ҳар тонг сен билан уйғонсам...

Қанийдия оғизларин,
Юмсалару тез жимсалар,
Аллоҳ халол қилган ишқни,
Ҳаром деётган кимсалар.
Уланса ўпичга ўсин,
Тотли бўсага бўсалар,
Ҳиёнат чангалзорига,
Қадам қўймоқликдан тонсам,
Ҳар кеча сен билан ухлаб,
Ҳар тонг сен билан уйғонсам...

Тунни бирга ўтказмоқ-чун,
Изласанг қиз тўла шаҳар.
Аммо улар билан асло,
Қаршилагинг келмас саҳар.
Қўлларидан бол ичгунча,
Қўлларингдан ичай заҳар,
Рашк билан бездирдинг дема,
Хотиржамман Хаққа қасам,
Ҳар кеча сен билан ухлаб,
Ҳар тонг сен билан уйғонсам...

Чин ошиқлар ҳисоб битгач,
Жаннатгача боришгайдир,
Зулмат ҳаёт, зимистон дил,
Муҳаббат-ла ёришгайдир,
Фаришталар ажр ёзиб,
Савоб санаб хоришгайдир,
Орзум шуки висолингга,
Мушарраф бўлгач қувонсам,
Ҳар кеча сен билан ухлаб,
Ҳар тонг сен билан уйғонсам...

@A_meshayan
10:43-18.05.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ҚИЗИЛ ТУЯ ЭГАСИ

Шуни унутмаслик керакки, мусулмон одам ўзга дин вакиллари билан муомала ва муносабатда бўлса, у одамнинг ўзига эргашиши осон бўлиши учун гўзал ўрнак кўрсатиш керак. Саҳиҳи Бухорийда яна бир ҳадиси шариф келган. Пайғамбар алайҳиссалом: «Аллоҳга қасамки, сиз туфайли бир кишининг ҳидоят топиши қизил туяларга эга бўлишингиздан яхшироқдир», деганлар. Пайғамбар алайҳиссалом бу гапларни ҳазрати Али розияллоҳу анҳуни Хайбарга жўнатаётганларида айтган эканлар. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу Хайбарга юриш қилган қўшиннинг қўмондони бўлганлар ва ўша жангда жуда катта қаҳрамонликлар кўрсатганлар, кўрсатган қаҳрамонликлари зарбулмасал бўлиб кетган. Ҳадисда келган қизил туялардан мурод шуки, истилоҳда келишича, араблар учун дунёда энг азиз мол-мулк қизил туялар бўлган. Туяларнинг орасида қизили бўлиши нодир саналар экан. Ана шуни ўхшатма қилиб айтган эканлар Пайғамбар алайҳиссалом. Бу ҳадисдан тушунамизки, бир одам бошқа диндаги одамни мусулмон қилиши энг улуғ амал экан. Ҳадиси шарифнинг шу ерига келганда ҳар бир одамнинг ҳаваси келади. Бирор кишининг мусулмон бўлишига сабаб бўлишни ҳар бир одам ҳавас қилади. Шундай уламолар ўтганки, ўн минглаб, йигирма минглаб одамларни мусулмон қилганлар. 
Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий  ҳафизаҳуллоҳу


ВОЛИДАМ ҲИДОЯТ ТОПДИКУ!

Ўғилнинг-ўн беш йил йиғлаган,
Омади ҳам охир чопдику.
Ханжар синди бағрим тиғлаган,
Волидам ҳидоят топдику!

Жоҳилият дараозасини,
Олтмиш саккизида ёпдику.
Туйдим бахтнинг энг тозасини,
Волидам ҳидоят топдику!

Умидсизлик кўппаги келиб,
Кўп йиллар юракдан қопдику!
Қаршиладим йиғлабмас кулиб,
Волидам ҳидоят топдику!

Динимиз бир, қонимиз ҳам бир,
Иймон шарбатидан тотдику.
Энди менга ҳар дард барибир,
Волидам ҳидоят топдику!

Қуриб қолди кўзларнинг ғами,
Ўчгани йўқ умиднинг шами.
Нима менга дунёнинг ғами,
Волидам ҳидоят топдику!

Тушкунликка тушайин нега?
Гўё энг гўзал тонг отдику.
Бўлдим қизил туяга эга,
Волидам ҳидоят топдику!

@A_meshayan
15:55-17.05.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​​​«НЎНОҚ ШАХМАТЧИ»

Бургутман, чувалчанг чўқимасдирман,
Бу сўздан изламанг қинғир маънолар.
Аммо мендан кутманг, ўқимасдирман-
«Нўноқ шахматчи»га хамд-у санолар.

«Шахмат доналари» шўрлик халқ хамон,
«Шахматчи»-подшохдир, «шахматчи»-хоқон.
Қарама-қаршидир унга хар замон,
«Ўзга бир шахматчи» ўзга бир султон.

Биламан қийиндир «шахматчи»га хам,
«Шахмат доналари»н, асрай дер хамон.
«Фарзин»ни асрай деб бешикаст хар дам,
Доим «пиёда»ни айлайди қурбон.

Аммо жуда оғир бунга кўз юмиш,
Гар «фарзин» порахўр амалдор бўлса.
Дехқоннинг кўзига бахор ёз-у қиш,
«Пиёда»лиги-чун жиққа ёш тўлса.

«Шахматчи» хақ дейсан менга биродар,
Юрагингга ғазаб, нафрат, тўлганда.
Лек айтчи «шахматчи»н хақ дермидинг гар,
«Пиёда»лар ичра онанг бўлганда?
Бир «қурбон пиёда» отанг бўлганда?

@A_meshayan
18:06-08-11-2016
АБДУРАҲМОН МЕШАЯН

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​2005.13-МАЙ

-Ариқларда сув ўрнига қон-
Оққан кунлар ёддами эй жон?
Бегуноҳ эл қилинди қурбон,
-Ёдимдадир қандоқ унутай?
Икки минг беш,  ўн учинчи май.

Нима қилди тахтда ўтириб,
Андижонни қонга ботириб.
Сиёсатни қўйса қотириб,
Бўлармиди халқ исёнга шай,
Икки минг беш, ўн учинчи май.

Билмасми қон оқизган қотил,
Катта посбон бўлмади одил.
Ўттиз бор Хаж қилса ҳам ботил,
Умраси ҳам уволдир бай-бай,
Икки минг беш, ўн учинчи май.

Андижонда қон оқизган зот,
Жаҳаннамда солиб ётур дод.
Қизгинаси қамоқдадир шод.
Шерикка ҳам навбат яқин ҳай,
Икки минг беш, ўн учинчи май.

Аскарлар ҳам кўрганча таҳдид.
Бир чуқурга кўмиб юз шаҳид,
Руҳий хаста бўлдилар, шоҳид-
Шу шўрлик халқ, қандайин алдай?
Икки минг беш, ўн учинчи май.

Ўн етти йил ўтди орадан,
Хануз оқар қонлар ярадан.
Халқим ажрат оқни-қорадан,
Алданасан ўзинг айт токай,
Икки минг беш,  ўн учинчи май.

-Ариқларда сув ўрнига қон-
Оқиб ётди, олингач минг жон.
Вазир тирик, ичиб ўлди хон,
Халқ маҳшарда қасосин олгай,
Икки минг беш, ўн учинчи май.

@A_meshayan
13:56-13.05.2021
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Мусулмон бўлақолинг.
Доим сиз учун яшадим.
Фақат ва фақат сиз хурсанд бўлишингиз учун ҳаракат қилдим.
Мен сизга ёмонлик тилайманми она?
Мен бу дунёда сизга нон-чой тутиб, сизни очликдан сақлай оламан, яхши кийимлар кийдириб хушнуд қила оламан аммо мусулмон бўлмасангиз сизга у дунёда ёрдам бера олмайман.
Мен шундоқ ҳам бахтсизман, бахтсизлигимга бахтсизлик қўшиб нима қиласиз, агар Аллоҳнинг борлигига чин дилдан ишонсангиз...
-Мен шундоқ ҳам Аллоҳнинг борлигига болалигимдан бери ишонаман.
-Муҳаммад Алайҳиссалом унинг элсиси эканигачи?
-Сен ишонасанми? У қандай одам?
-Энг яхши одам.
-Унда мен ҳам ишонаман.
-Унда мен ҳозир иймон калималарини айтаман сиз ортимдан такрорлайсиз.
-Хўп.
-Фақат тил билан эмас дил билан ҳам.
-Буни биламан неча йиллардан бери айтасанку.
-Ашҳаду-
-Ашҳаду
-Алла илаҳа-
-Алла илаҳа
-Иллаллоҳу
-Иллаллоҳу
-Ва ашҳаду анна-
-Ва ашҳаду анна-
-Муҳаммадан абдуҳу
-Муҳаммадан абдуҳу
-Ва росулуҳ.
-Ва росулуҳ.

Шунақа қувондим.
Ўша вақт йиғламадим.
Лекин кейин...

Уйда, йўлда, масжидда, далада, ҳар жойда йиғлаб юрибман. Шоирман лекин қанчалик қувонганимни қуюқ бўёқлар билан тасвирлай олишдан ожизман.
Волидамни шу қадар кўп одам онамни дуо қилган эканки...
Ким умрага кетса "Ўзим учун дуо сўрамайман мен арзимайман бунга, онамни дуо қилинглар" деб илтимос қилардим.

Энди менинг ҳам онам мусулмон.
Алҳамдулиллаҳ.

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян.

Читать полностью…
Подписаться на канал