#tez_kunda #yangi_kitob
...Zulfiqor ruh kerak,
kerak chin yog‘du,
chin ishq yolqinlari bag‘rimga to‘lsin,
jismimni toblasin faqat chin og‘riq,
chechaklar qop-qora bo‘lsa-da bo‘lsin.
Bag‘rikeng Xudoyim
kechirib qo‘yar,
yiqilsam yetmay ul haqiqatimga,
ko‘milsam, ko‘milay o‘limi go‘zal —
jo‘mardlar ko‘milgan tariqatimga.
© Shavkat Rahmon
Sahifalarimiz👇
Telegram | Facebook | Instagram
#Шаввол #Рўза
Шаввол ойининг 6 кунлик рўзаси ҳақида маълумот беринг
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook | fatvouz">Tiktok
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲАЙИТДА НИМА БОР МОЗОРДА?
Байрам куни қилганча аза,
Ланг очиб қўйганча дарвоза.
Фақат жоҳил қиладир маза.
Ҳайитда нима бор мозорда?
Дейилмаган ахир Қуръонда:
"Байрамингни кут қабристонда".
Шодланишинг керакли онда,
Ҳайитда нима бор мозорда?
Эй жоҳил айт сен менга шуни,
Саккизинчи март келган куни.
Қилмассанку сен ахир буни,
Ҳайитда нима бор мозорда?
Рождествода насроний одам,
Қабристонга босмайди қадам.
Байрам қилиб яйрайди ҳар дам,
Ҳайитда нима бор мозорда?
Бу ишни қилмаган пайғамбар,
Хатто саҳобалар бехабар.
Бидъатингни бас қил биродар,
Ҳайитда нима бор мозорда?
Еб-ич, яйра, олсангчи роҳат.
Ўзи юрак-бағринг жароҳат.
Масжидларда қил истироҳат,
Ҳайитда нима бор мозорда?
Наҳот шундоқ онги чириксан?
Шундайин ҳам дарди йириксан.
Ўликни қўй, ҳозир тириксан,
Ҳайитда нима бор мозорда?
Тўйинг куни чекканча жабр,
Бормайсанку кўргани қабр.
Байрам куни бу ишинг надир,
Ҳайитда нима бор мозорда?
Байрам куни кулиб, бўлмай шод,
Фақат телба йиғлар солиб дод.
Нуқул қилиб беҳуда фарёд,
Ҳайитда нима бор мозорда?
Аллоҳ берган ноз-неъматга тўй,
Байрам куни қурбонлигинг сўй.
"Патаха"нгни бошқа кунга қўй,
Ҳайитда нима бор мозорда?
@A_meshayan
16:33-08.07.2022
Абдураҳмон Мешаян
ҲАЙИТИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!
Парвардигор бирдир деганлар,
Рамазонда нафсин енгганлар,
Фақат халол луқма еганлар,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!
Золимларнинг бўшар тўрлари,
Тўрларидан яқин гўрлари.
Пайғамбарнинг меросхўрлари,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!
Тақлид қилмас эшакка отлар,
Ахир улар ханграшга ётлар,
"Рождество"ни кутмаган зотлар,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!
Бу Рамазон тез тугади деб,
Йиғлаяпман ич-этимни еб,
Иймонига беролганлар зеб,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!
Ушбу кунни узоқ кутганлар,
Иғвонида чин унутганлар.
Рамазонда рўза тутганлар,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!
Аллоҳ дея дардин енгганлар,
Сажда қилиб бошин эгганлар,
Мусофирлик нонин еганлар,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!
Хақ йўлида оққан қонлари,
Хақ йўлида чиққан жонлари.
Бутун дунё мусулмонлари,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!
Иншааллоҳ...
Баданимни тарк қилмаса жон,
Томиримда музламаса қон,
Етмиш кун сўнг, шеър битгум Қурбон,
Ҳайит бўлсин дея муборак!
15:02-25.06.2017
Абдураҳмон Мешаян
Ассалому алайкум азиз дўстлар.
Ушбу беморимизнинг оёқлари айни вақтда "тропик яра" ҳасталиги билан саккиз йилдан буён азият чекиб келмоқда. Ҳозирга келиб аҳволлари жуда оғирлашиб қолган, шифокорлар тезда тиббий жарроҳлик амалиётини қилишмаса оёқни кесишини айтишибди.
Қон қуюқлашиб, оёқда яхши айланмай, томирлар ёрилиб кетиши натижасида шундай ҳолатга келибди. Акфа медлайн шифохонасида тиббий жарроҳлик амалиётини қилса бўлади дейишди. Амалиёт учун 30 млн сўм маблағ кетишини айтишди. Суратда шифохона томонидан чиқарилган рўйхат ҳам турибди.
Икки ўғил ва бир қиз фарзандлари бор, рўзғорни шу икки кичик ўғиллари қилишар экан. Ундан ортириб ҳеч жарроҳлик амалиёти учун маблағ ажратолмаяпмиз дейишди. Бошида роса хижолат бўлишди бундай тарзда хайрия йиғилишига, лекин бундай ҳолатда уялишни кераги йўқ деб ўйлайман.
Рамазоннинг сўнги кунларида ушбу беморимизга қўлимиздан келганча ёрдамимизни аямайлик. Далолат қилиб бўлсада ёрдам берайлик азизлар биродарлар. Озгинадан бўлса ҳам кам санамай имконимиз қадар эҳсон қилайлик.
Беморимиз ҳақида. Супиев Жамшид 1972 йил, Қўқон шаҳар Бахмалбоп кўчаси 11 уйда яшайдилар.
Тел рақам: +998905097056
Карта рақам: 8600032916791601
Facebook ижтимоий тармоғининг "Qo‘qonjonim" гуруҳидан олинди.
"ТОМИ ЙЎҚ" МАСЖИДЛАР.
Қачонки дилларга солганча ваҳшат,
Жаноб Алдаркўса тахтига минди.
Қаттиқ "шамол" бўлди. Жуда хам даҳшат,
Ул "шамол"да не не "дарахт"лар синди.
Қўрқаман.
Жон ширин.
Йўқса бемалол,
Бир бир айтар эдим азиз номларин.
Сунъий эстирилган ул мудхиш шамол,
Учириб юборгач масжид томларин,
Бирма бир тиқдилар зах омборларга,
Кўплари ётишди ўн беш йил занглаб.
Сўнгра бош тутмади баланд дорларга,
Сунъий шамол кучин олганлар англаб.
Илк бор ўн олтинчи февралда эсди,
Сўнг тинди дейсизми? Тинмади, қайда.
Бу дахшатли шамол такроран кезди,
Юртим боғларини ўн учинч майда.
Ёш ниҳол йўл олса "ғамхона" томон,
Умри омборларда чиритилмади.
Лекин "томи йўқ"да шу боис кўп он,
Ниҳоллар масжидга киритилмади.
Нечун бу Ватаннинг "ғамхонаси" кўп?
Масжидлари оздир, Тортаман хушёр.
Боиси масжидга арзирли "том" йўқ,
Аммо "ғамхона"нинг "томлар"и бисёр!
@A_meshayan
2016-йил.
Абдураҳмон Мешаян
ЛАЙЛАТ-УЛ ҚАДР
Қувончдан кўзимдан ёғмоқдадир сел,
Сени узоқ кутди энг бағрикенг эл.
Эй маним минг ойдан яхшироғим кел,
Хис қилай бахт надир, сакийнат надир?
Ташрифинг муборак Лайлат-ул қадр!
Севмади пок қалбим черков бонгини,
Масжид банд қилган-чун мўмин онгини,
Рамазон тўккандек қалбим зангини,
Сени интиқ кутдим, либосим сабр,
Ташрифинг муборак Лайлат-ул қадр!
"Рождество"ни дея дард ютганим йўқ,
Ёҳуд "Хеллуин"ни зор кутганим йўқ.
Менга санчилгунча ажал деган ўқ,
Қалбимни хушнуд қил ютгунча қабр,
Ташрифинг муборак Лайлат-ул қадр!
Хақнинг мархамати бунчалар хам кенг,
Барокатли оқшом қилмиш сени энг.
Саксон уч йил бирла бўлибдирсан тенг,
Бахтлиман, билдимку Хақ ишқи надир,
Ташрифинг муборак Лайлат-ул қадр!
@A_meshayan
2017-йил
Абдураҳмон Мешаян
РАМАЗОНДА ЁҚҚАН ЁМҒИР
Она минг қилсада барибир она,
Хол сўрар: Иссиқда чарчамадингми?
Бу жазирамада кетганча ёна,
Ташна бўлмадингми, чанқамадингми?
Атай синаш учун айлайман жавоб,
Онажон келсада ғафлатдан қочгим.
Қолсамда беажр, ёҳуд бесавоб,
Жудаям келяпти оғзимни очгим.
Онам чўчиб кетар, эсингни ебсан,
Бир кунгина рўзанг бузганинг учун.
Жазо олмоғингни истамасдирман,
Каффоратинг ўтаб яна олтмиш кун...
Бу аёл...
Келтириб қўймаса яхшийди иймон-
Деб шайтон эсидан оға бошлайди.
Хидоят топсин ва бўлсин деб омон,
Кўзимдан ёмғирлар ёға бошлайди...
@A_meshayan
09:42-04.05.2017
Абдураҳмон Мешаян
БОСТИ-БОСТИ
-Зўравонлар уйим бузди,
Менга қарши фитна тузди.
Адолатдан умид уздим,
Қадрим бўлди оёқости!
-Қиладирмиз бости-бости!
-Муштумзўрлар урганча дўқ,
Кўзларини қилганча лўқ.
Дегач сени қилармиз йўқ,
Шўрлик ўғлим ўзин осди,
-Қиладирмиз бости-бости!
-Фемиданинг кўзлари кўр,
Шундан халқнинг манглайи шўр.
Ростгўй муҳбирни ютди гўр,
Уюштирилди иш рости,
Қиладирмиз бости-бости!
-Кўксимизга дард қадалмиш,
Қўйлигимизга бадалмиш.
Хиёнатчилар жадалмиш,
Ўзбекистон деб аталмиш,
Кенг уйимни ўғри босди,
Қиладирмиз бости-бости!
Фарзандларин кўзлари нам,
Бўлолмади улар-ла жам.
Хақиқатни айтган Шабнам,
Ким сабаб “ақлдан озди”?
Қиладирмиз бости-бости.
-Осмон узоқ ер думалоқ,
Ташлагандек қўй қумалоқ,
Қоғозга мактуб юмалоқ,
-Ким устимдан бўҳтон ёзди?
Қиладирмиз бости-бости.
-Хақиқатни сўйлайдурғон,
Муҳбир эдим даврин сурғон.
Бўлолмади ҚОНУН қўрғон,
Ҳоким хаддан ошди рости,
Қиладирмиз бости-бости!
@A_meshayan
14:20-18.11.2019
Абдураҳмон Мешаян
РЎЗАСИЗ ОДАМ
Рамазон келганда тин олиб бир дам,
Овга чиқмас тунги капалаклар хам.
Сен эса улардан жирканарсану,
Ўзинг жикранчроқсан рўзасиз одам.
КИНОЯ
Қоқ туш бўлган чоғда мусаллас тотган,
Қалби муз янглиғдир, кўнгли тош қотган.
У зўр “рўзадор”дир, шом чоғи эмас,
Унинг учун қуёш пешинда ботган...
МУСЛИМ ИШОНЧИ
Йиқилмадим, қолмадим ғамда,
Қисмат менга туширган зарбдан.
То мен борман кўҳна оламда,
Қўрқманг, қуёш чиқмайди ғарбдан...
КЕКСАЛАР КЎРСАТГАН ИБРАТ...
Оғиз очилаётгандаги ўйлардан...
Мевасини мен емасам хам,
Набиралар ер деб кексалар.
Тушунмасдим илгари Абу-
Дардо каби хурмо эксалар...
ПОРАҲЎРНИНГ РЎЗАСИ...
(Хаёлот маҳсули)
Шайтон деди: Сувдан тота қолсангчи.
Менга виждонингни сота қолсанчи.
Пораҳўр чидолмай пул қилиб таклиф,
Қуёшга дўқ урди:Бота қолсангчи!
РАМАЗОНДА КУТИЛГАН ВИСОЛ
Ифтордан сўнг келсанг кўнглим тўларди,
Қутурган нафс ити шундоқ ўларди.
Келмадинг хеч қурса, келсанг париваш,
Саҳарликдан олдин нима бўларди?
ЎТИНЧ
Тақво хосил айла, ўзингдан қочма.
Тоатинг Хақ учун, заҳрингни сочма.
Оғзингни не бирла ёпганинг билмам,
Лек оғзинг мурданинг гўштин еб очма!
ЎҒЛИМ СЕНГА АЙТАМАН...
Фақир эди...Нон ва сув-ла оғзин очди,
Рўза тутмай ўз-ўзини хорламади.
Ён қўшниси ифтор айлаб борин сочди,
Аммо фақир рўзадорни чорламади...
ЭЪТИРОЗ.
Дерлар: Масжид ифтор қилар жой эмасдир,
Билмасмилар хар пичоқ хам мой эмасдир.
Асҳоби суффадек ночорлар хануз бор,
Хорун-ар Рашиддек хамма бой эмасдир!
АТТАНГ
Мўминларга меҳрин сочмай кетдия,
Қучоғин мискинга очмай кетдия.
Юрди унинг "оғзи бир умр ёпиқ"
Лоақал бир бора очмай кетдия.
"КЎНГЛИМ ТОЗА БЎЛСА БЎЛДИ" ДЕГУВЧИЛАРГА
Носаролар қилмас Қуръонга амал,
Яҳудийлар кутмас намоз вақтин зор.
Айтгинчи виждонинг қолган бўлса сал,
Сенинг ўшалардан нима фарқинг бор?
ЛАЙЛАТ-УЛ ҚАДР
Ул қурганим шеърдек баланд иморатдир,
Хар бир ғишти, рост сўзлардан иборатдир.
Бир кечада саксон уч йил тоат қилдик,
Хақ истаса, дуоимиз ижобатдир.
2017-йилнинг Рамазон ойи
Ўрганиб қўй, пайғамбарингдан!
Отасини бир бор кўрмади,
Онаси ҳам тез вафот топди.
Бобосига ўрганган чоғи,
Афсус у ҳам кўзларин ёпди.
Бир бор ёлғон сўзлагани йўқ,
Ҳеч бормади чиркин ҳаёлга.
Гўзал йигит чоғи уйланди,
Ўзидан ёш катта аёлга.
Бутун қавми қилди душманлик,
Бир томонда ўз амакиси.
Душманлари йиғилиб деди:
Бунинг қурсин бу юртдан изи.
Ҳалол ва пок шундай одамни,
Бу соғ эмас жинни дейишди.
Аллоҳ деган қуллар у билан,
Дарахт баргин анча ейишди.
Охир уни ҳимоя қилган,
Вафот этди ул Абу Толиб.
Оз вақт ўтгач ёри Ҳадича,
Келолмади ажалдан ғолиб.
Аллоҳ динин ёймоқ йўлида,
Бу зот қанча ўйларга чўмди.
Икки қизин ва ўғилларин,
Ажаллари етган чоғ кўмди.
Ўз юртидан айлади ҳижрат,
Мадинага кетди сўнг дарҳол.
Лек бу зотни заҳарлаб қўйди,
Шу ерда ҳам яҳудий аёл.
Амакси Ҳамза жигарин,
Шаҳид бўлгач еганлар бўлди.
Макка фатҳи бўлгунгача то,
Не-не яқин кишиси ўлди.
У Аллоҳнинг амрини бажо,
Қилмоқликни ўзга фарз билди.
Бир урушда бошин ёришди,
Ёш болалар тошбўрон қилди.
Дин ғамида йўлга чиққан дўст,
Сен Исломга қилавер вафо.
Бу дунёда ҳеч ким кўрмаган,
Муҳаммаддан бисёрроқ жафо.
Дўст, бошламай ҳасрат қилишни,
Инфоқ айла зебу зарингдан.
Ўз динингга вафо қилишни,
Ўрганиб қўй пайғамбарингдан!
@A_meshayan
11:25-19.10.2021
Абдурроҳман Мешаян
ХОНЛИК ДАВРЛАРИДА...
Қурғоқчилик солиб турар юртга таҳдид,
Зиндон тайёр-айбдорларни қилсанг танқид.
Амирлар ҳам хажжожгами қилар тақлид,
Кундан кунга бўлмоқдадир Ватан хароб,
Хон айш сурар, қимор ўйнаб қўлда шароб...
Сотқин сарой муллалари ортга қочди,
Гўзал юртнинг дарвозасин ёвга очди.
Ғаним имом қонин меҳроб узра сочди,
Шўрлик элнинг орзулари бўлди сароб,
Хон айш сурар, қимор ўйнаб қўлда шароб...
Паранжилар гулханларда кўп ёқилди,
Шер-ярадор, оҳу-чўлоқ, от-қоқилди.
Пушаймонлик дарёсида ҳўб оқилди,
Сув бўйида ўлдирилди шўрлик мироб,
Хон айш сурар, қимор ўйнаб қўлда шароб...
Масжид бузди шимолдан келган чўчқалар,
Чўқаларнинг оёғини кўпдир ялар.
Бухоронинг амиридан эл уялар,
О ўтмишга назар солмоқ бунча азоб,
Хон айш сурар қимор ўйнаб қўлда шароб...
Қилич олар қўлларига жўмард одам,
Ўз юртига ёв бостириб кирган бир дам.
Шеър ёзишга бало борми олиб қалам,
Бўри омон қўйган қўй чўпонга кабоб,
Хон айш сурар, қимор ўйнаб қўлда шароб...
Қўқон буткул Ҳудоёрга қарам эди,
Ҳудоёрнинг ўйлагани ҳарам эди.
Ўзга ёрин бузса унга байрам эди,
Сўнг не бўлди ўрис келди юртга шитоб,
Хон айш сурар, қимор ўйнаб қўлда шароб...
Гўзал Турон тўнғизларга берилди бой,
Ҳоч туфайли хиралашди яримта ой.
Юз эллик йил қон қусган эл холингга вой,
Карлар ичра гўё нотиқ қилди хитоб,
Хон айш сурар, қимор ўйнаб, қўлда шароб...
Амирларга барибирдир жўшиб-жўшиб.
Оқпошшога берди юртни, кетин қўшиб.
Сўнг афғонга қочди тиллонг четга ташиб,
Кундан кунга бўлмоқдадир Ватан хароб,
Хон айш сурар, қимор ўйнаб қўлда шароб...
Етар сени эзганлиги турфа така,
Уйғон укам, сен ҳам энди қўзғол ака.
Ортиқ бўлма ювуқсизга мустамлака,
Ожиз халқни етаклагил бўлиб арбоб,
Хон айш сурар, қимор ўйнаб, қўлда шароб.
Ўрис билан дашноқ бирга узиб калланг,
Каллалардан минор қурди ечиб салланг.
Келмадими охир уйғонгувчи палланг,
Ханжарни ол, милтиқни тут, ташла рубоб,
Хон айш сурар, қимор ўйнаб, қўлда шароб.
Ғариб миллат арзларингни Аллоҳга айт,
Оғзингни оч яқин қолди ифторлик пайт.
Қуръонга қайт, Фурқонга қайт, иймонга қайт,
Шунда йиллар ичганлигинг етар зардоб,
Ўзинг хон бўл, қимор бас қил, тўккин шароб...
@A_meshayan
17:15-10.04.2023
Абдураҳмон Мешаян
5 йил ўтибкетипти.
Муҳаббат ая ҳақида "тасодифан" (аслида тасодифлар бўлмайди) билиб қолгандим. Икки ўғил (диний “столба”) зонада, бир тўрва ёш болалар қолган, битта келин иккита кичкина қизчасини ташлаб кетворган, оғаинилар ва қўшнилар юз ўгарган... Ая болаларни боқиш учун сомса пишириб, мактабни олдида сотади. Буёғи зонага "передачка" ташиш, ҳолсўраш керак. Бу ҳаммаси бир ўзининг – 60 ёшли аянинг эгнида... Ҳаммасига чидаш, чидаш, чидаш...
Бу гаплар бирнечта жумлага сиғди, аслида ортида миллионта тафсилот бор: бир томондан бағрига босиб катта қилган болалари панжара ортида, бошқа томонда отасиз ва баъзиси онасиз, маънан оғир вазиятда катта бўлаётган болачаларни юпатиш ва боқиш, учинчи томондан тескари қараб олган ҳамма... Китоб ёзса, йиғлаб ўқиладиган китоб бўлади. Бу ҳолатни фақат бошига тушганлар ва балки эмпатияси ўта кучлилар ҳис қила олади...
Шандай пайтда мен у киши ҳақида билдим. Хайрия эълон қилиб оилани анча кўлладик ўшанда, ҳар томонлама. Чет элдан анча-мунча ёрдам келганди. Яхши одамлар кўп...
Мирзиёев пайтида икки ўғил ҳам озодликка чиқди. Бирнеча бор идоралар хабар олишди, жиндек даволанишга ёрдам беришди. Аммо йигитларнинг соғлиги кетиб бўлган... Бири оиласи билан Мисрда умргузаронлик қиляпти. Иккинчисини соғлиги ёмон, ишлаб катта оилани боқиш учун эса соғлик керак...
8600 0610 2239 3002
Холматова Муҳаббат
Мухаммад Шакурнинг facebook саҳифасидан
#Мушрик_оталар_ва_саҳоба_ўғиллар
Эй дўст! Аллоҳ қилсин жонинг саломат,
Мени отам билан қилма маломат!
Мушрик Абу Жаҳл қилмади тавба,
Ўғли Икримачи бўлди саҳоба.
Билки Валид ибн Муғийрадек зот,
Абадий солгайдир жаҳаннамда дод.
Ўғли Ҳолид ибн Валидга эса,
Бир мақом берилган: "Жаннатий кимса"
Утбанинг топгани хорликдек рутба,
Қизи саҳобия Ҳинд бинти Утба.
Рост, Абдуллоҳ ибн Салул мунофиқ,
Ўғли эса мўмин динга мувофиқ..
Гарчи набий эди буюк Иброҳим,
Отасичи дерди бутни Илоҳим..
Кимсанинг чиқмасин асло ёдидан,
Ашаддий кофирнинг зурриёдидан,
Чиқмоғи мумкиндир хаттоки набий,
Саҳобаю ансор, ажам, арабий...
Ота учун ўғил бермагай жавоб,
Падар гуноҳ қилса, зурриёд савоб..
Балки кўзларингни бир шира тўсар,
Нилуфар ҳам билки ботқоқда ўсар...
Эй дўст! Аллоҳ қилсин жонинг саломат,
Мени отам билан қилма маломат!
@A_meshayan
22:49-21.07.2021
Абдурроҳман Мешаян
ФАҚАТ ЯҲУДИЙЛАР "АЙБДОР!"
(КЎП АСРЛИК БАҲОНА)
Ота руҳин шодлолмасак хам,
Каломуллоҳ ёдлолмасак хам.
Тепкиланиб додлолмасак хам,
Фақат яҳудийлар "айбдор!"
Пахта деб хор бўлса муаллим,
Маошга зор бўлса муаллим.
Олмасада мусулмон таълим,
Фақат яҳудийлар "айбдор!"
Шароб ичиб ул оғзи шалоқ,
Фосиқ қилса хотинин талоқ.
Бўлгани-шун шу ит хам қолоқ,
Фақат яҳудийлар "айбдор!"
Уйғурлардан юзимиз бурсак,
Хитой тўғри қилди деб турсак.
Не бўлибди лофни хам урсак,
Фақат яҳудийлар "айбдор!"
Оёғимиз тойилганига,
Харом-хариш бойилганига.
Юртда фашҳнинг ёйилганига,
Фақат яҳудийлар "айбдор!"
Бузруквори қилсада нола,
Қилт этмайди миршабда тола.
Киролмаса масжидга бола,
Фақат яҳудийлар "айбдор!"
Чироқ йўқ деб ёши оқса хам,
Камбағаллик эшик қоқса хам.
Ўзбек қишда таппи ёқса хам,
Фақат яҳудийлар "айбдор!"
Эй эзилган миллат гувоҳсиз,
“Тепа” қачон қолган гумроҳсиз.
Бизни эзган тузум гуноҳсиз,
Фақат яҳудийлар "айбдор!"
Йўқса халқнинг уй-жойин деб буз,
Буйруқ берган эмас ахир рус.
Шеърга берай бир сиёсий тус,
Фақат яҳудийлар "айбдор!"
Посбон ўзбек бўлса бўлибди,
Деҳқон ўзбек бўлса бўлибди,
Султон ўзбек бўлса бўлибди,
Фақат яҳудийлар "айбдор!"
Бошимиз йўқ бордир калламиз,
Журъат кичик, катта салламиз.
Бенамозга лиқ маҳалламиз,
Фақат яҳудийлар "айбдор!"
Коррупция қучоғида-биз!
Монополлар ўчоғида-биз!
Давлатга тош ота кўрманг сиз,
Фақат яҳудийлар "айбдор!"
Ахир фақат Хақдандир нажот,
Қочиримни уқ қилмай фасод,
Туғилганлигингга хам наҳот,
Фақат яҳудийлар "айбдор?"
@A_meshayan
10:11-13.08.2019
Абдураҳмон Мешаян
ДЎСТГА ЗОР ҚИЛМА!
Кимдир оч, кимдир тўқ яшаб юрибди,
Насиб этган ошин ошаб юрибди.
Ё, Раб кўнглим хозир бўшаб турибди,
Бандангни ёвга хор, дўстга зор қилма.
Дўсти бор одамни синдирмас қайғу,
Дўсти йўқ одамга, шарбат хам оғу.
Дўсти бор инсонга даркормас кўзгу,
Бандангни ёвга хор, дўстга зор қилма.
Бу содда юракка умидлар экиб,
Маъюс кўзларимдан ёшларим тўкиб.
Ёлвориб сўрайман Сендан тиз чўкиб,
Бандангни ёвга хор, дўстга зор қилма.
Бир кун суянч бўлсин, тўй ва байрамда.
Бир кун юпанч бўлсин, ғам ва мотамда.
Ёруғ тилак тилай ёруғ оламда,
Бандангни ёвга хор, дўстга зор қилма.
Тушунсин отамдек, суйсин онамдек,
Бўлсин ё инимдек ёҳуд оғамдек.
Яхши ният қилдим, яхши одамдек,
Бандангни ёвга хор, дўстга зор қилма.
Содиқ дўст учратмоқ, осонмас тайин,
Денгиз тубидан дур излагандайин
Садоқатли улфат топмоқлик қийин,
Бандангни ёвга хор, дўстга зор қилма.
Дўзах жохилгадир, жаннат оқилга,
Сузган одам борки чиқур сохилга,
То кузатилгунча сўнгги манзилга,
Бандангни ёвга хор, дўстга зор қилма.
Абураҳмон Мешаян
Манзилимиз: t.me/A_Meshayan
#ШВЕЦИЯДА
Стокголм халқини,
Қирол ўзга қаратди.
Мусулмон омма учун,
Кўп имконлар яратди
Лек имом номард экан,
Ўзи баланд рутбада.
Швеция қиролин,
Мақтамади хутбада.
Абдураҳмон Мешаян
Жуда кўп шеърларим қўшиққа, монологга айланиб кетган. Баъзилари ғазабимни қўзғаса, баъзилари ўзимга ёқади.
Бу қизчалар ҳам жўр бўлиб "Ҳайитингиз бўлсин муборак" шеъримни ўқишибди...
Ажабо, буларни бундай ўрантирган ота-онаси ким экан, болалигидан Исломга мухаббатини оширишда хизмат қилаётган устозлари ким экан... Мен йиғладим бу қизчаларнинг шеъримни ўқиганини тинглаб... Аллоҳ буюк! Бир бандасига раҳми келса Ўзига энг осий бўлган қавм ичидан уни танлаб олиб мусулмон қилиб қўярканда...
Аллоҳ истаса Иломга қарши қилич кўтарган аждодларнинг авлоди Ислом йўлида қалам тебратиши мумкин экан...
Беҳисоб шукр, беҳисоб шукр, беҳисоб шукр...
Абдурроҳман Мешаян
#ҚУРЪОН_ОЙИДАН_АЙРИЛАЁТИБ
Сен билан илк кўришганда-
Қалб эди муз.
Кўклам тугаб, ёз оҳирлаб-
Келганди куз.
Кўзлар йиғлаб, юрак эди-
Тамом бўлган.
Ул чоғ эди эндигина-
Отам ўлган.
Билган эдим пучдир ўзга-
Мафкуралар,
Ёдлар эдим, кичик-кичик-
Зам суралар.
Бахтдан тополмасдим ўзни-
Қўярга жой.
Эй мен шаҳодат келтирган-
Муборак ой.
Ўн икки йил бўлди сени-
Билганимга.
Келганингга шукроналар-
Қилганимга.
Кўришармиз ҳар йили биз-
Шундан буён,
Гоҳ йигирма тўққиз, гоҳ-
Ўттиз кун аён.
Ўтди бундай ўттиз кундан-
Неча-неча.
Насиб этди ўн икки бор-
Қадр кеча.
Барокатинг қандоқ қилмай-
Айт эътироф,
Расул янглиғ ўтирмишман-
Кўп эътикоф.
Ўрганмишман ялқовликмас-
Илғорликка.
Кўприк солдим саҳарликдан-
Ифторликка.
Шаъбон ойи тугаганда-
Этиб мамнун,
Шаввол ойи бошланганда қилдинг маҳзун.
Ташрифларинг ой кўришла-
Бошланадир.
Кетарингда ой кўрсам
Кўз ёшланадир.
Дейсан: Мўмин маҳзун бўлма-
Қайтажакман,
Келгуси йил яна салом-
Айтажакман.
Кетмоқдасан эй Аллоҳдан-
Буйруқ олган.
Қайтганингда, бўлмасайдим-
Ухлаб қолган
Оғрир бугун юрагимнинг-
Хамма жойи,
Айт эртадан айрилиқми
Қуръон ойи?
@A_meshayan
24.06.2017
Абдураҳмон Мешаян
ТУЗ ҲАҚҚИ
Усмонийлардан қолган бир гўзал одат бор. Эркак киши Рамазон ҳайитидан уйига қайтганида хотини уйларни тозалаб, чиройли кийимларини кийиб унга бир финжон қаҳва тутади. Қаҳвани ичган эр уни бўш қайтармайди. Финжоннинг ичига ё тилла узук, ёки тилла билакузук солиб қайтаради. Бу аёлининг Рамазонда қилган меҳнатларига мукофот бўлади.
Бу одат шахсан менга ёқади. Бу одат ҳақида эшитганимдан буён унга амал қиламан. Аммо бизникида қаҳва тутиш одати йўқ. Нимадир совға қиламан ва пешанасидан ўпиб: "Бу туз ҳаққи!", дейман.
Гоҳида қўлига пул бериб: "Бозорга бориб истаганингни сотиб ол!", дейман.
Менга нисбатан бу иш кўр-кўрона тақлид эмас. Кишининг гўзал ва буюк ишларда бировга тақлид қилишининг зарари ҳам йўқ. Аммо мен бировларнинг меҳнатини қадрига бориш, фидокорлигини эътироф қилиш уларни нечоғли хурсанд қилишини яхши биламан!
Эр хотинининг уй ичидаги заҳматларини қадрлаши, хотин ҳам эрнинг кўчадаги меҳнатларининг қадрлаши лозим. Йўқса сакийнат қаердан келади?! Муҳаббат ва раҳмат булутлари остида йўқса қандай сояланамиз?!
Эр агар хотини тайёрлаган ҳар-бир овқат учун хотинини тақдирласа бундан ҳеч бир зарар кўрмайди. Гоҳида ширин гап кифоя қилади. Лутфнинг ўзи ҳам ҳадядир. Аммо бу лутф, бу ширин сўзларга бирор моддий совғани ёки унинг пулини тож қилсангиз нур устига нур бўлади!
Хонадонларни нарсага тўлдиргандан кўра муҳаббатга тўлдириш заруроқдир. Қалбдаги совуқликни дунёдаги барча ўчоқлар ҳам қизита олмайди. Аммо қайноқ қучоқ, ширин сўз, ўзаро раҳмат уйларимизни жаннатга айлантиради!
http://t.me/Abdulqodir_Polvonov
#ОЗОД_ҚУШ
Эй қуш бу боғлардан олисларга уч,
Қанотларингда бор, токи бардош куч.
Бу боғларда эрк йўқ, бахт йўқдир ортиқ,
Отиб ташлар сени сайёд келса дуч...
Қайтсанг, эмин-эркин яйролмагайсан,
Курашмоқ қиличин қайролмагайсан.
Қанотларинг қирққач зулм қайчиси,
Тилинг ҳам кесарлар, сайролмагайсан...
Тўйиб-тўйиб олгин сен эркин нафас,
Бахтинг шу, юрт учун йиғлашни қил бас.
Бегона осмонда учавер баланд,
Ўз боғингда сени кутмоқда қафас.
Жонингга қилмоқчи тасқаралар қасд...
Полапонинг бўлса яна куларлар,
Яланғоч бўл дея патин юларлар.
Гар қаршилик қилсанг ўн беш кунингни,
Керак бўлса ўн беш йилга уларлар...
Кўксингни пойлашга мерганлар тайёр,
Ўқлари заҳарли, тулкилар айёр.
Жаннатга учгунча бардош қил, чида,
Хижратдаги қушим, кўчманчи, сайёр...
Туманли альбион, океан орти,
Учавергин сенга ҳавасим ортди.
Тулки ваъдасига ишониб қайтган-
Минглаб қушни итлар жазога тортди.
Қалбингда сўнмасин шижоат ўти,
Фақат Яратганга итоат ўти.
Кеча юлдузман деб юрган булбуллар,
Бир қара бугунда маддоҳ бир тўти.
Бир пайтлар дунёни ҳайратга солган-
Туркистон осмони лочинсиз қолган.
Фалак саҳнасини Туронда бугун,
Шимоллик қарғалар эгаллаб олган.
Қайтма, қайтсанг бўлар оғиз-бурнинг қон,
Чўқиб қўйма бари ёлғон-яшиқ дон.
Ибрат ол Маккада туғилган бургут,
Мадинада берган ёр тизинда жон...
@A_meshayan
00:00-16.04.2023
Абдураҳмон Мешаян
#ТИНЧ_ҚЎЙИНГЛАР_ХОКИМНИ!
"Халқона а йўғей хайпона шиғир"
Тинч қўйинглар хокимни,
Нашид тинглагани йўқ.
Яқин қолди ифторга,
Қоринни қиламиз тўқ.
Тинч қўйинглар хокимни,
Йогурт харом демади.
Еса ебди долларда,
Бир сўмингиз емади.
Тинч қўйинглар хокимни,
Ўзга айбин ўйламанг.
Бориб ўйнанг "чукингиз",
Асабимга ўйнаманг.
Тинч қўйинглар хокимни,
Қадахга май тўлғуси.
Балки анинг ўзидир,
Султонимиз бўлғуси?
18:27-14.04.2023
Абдураҳмон Мешаян
Ўрмонда
Кетган эди арслонлар ўлиб,
Бўш қолдириб давра тўрини.
Олди зумда хукмрон бўлиб,
Кўринг энди чиябўрини.
Тулкиларни авж олди қамаш,
Ғамхўрликни роса "ўхшатди."
Осон бўлди эчкини алдаш,
Эшакни ҳам ишдан бўшатди.
Хурсанд бўлди тулпор ёввойи:
"-Эшакдан ҳам қутилдик охир"
Аммо чиябўри савдойи,
Кўзбўяшга хўб эди моҳир.
Имзо қўйиб янги фармонга,
Тўғри қилди аслида бешак.
Вазир бўлиб қайтди ўрмонга,
Хокимликдан қувилган эшак.
@A_meshayan
22:48-17.01.2023
Абдураҳмон Мешаян
РАМАЗОН ИЛҲОМЛАРИ
ТОПҚИРЛИК.
Рўза тутмам деди менга бир эркак.
Дедим:Мусофир ё беморсиз демак?
Йўқ деди. Шунда мен топқирлик қилдим,
"Унда хомиладор бўлсангиз керак!
РАМАЗОНДАГИ САБР
Кўзим тушди паривашим яноғига,
Қизғалдоқдан ранг қарз олган дудоғига.
Дедим хозир кет, аммо қайт соҳибжамол,
Қуёш кириб кетган чоғда ётоғига.
РИЁКОРГА САВОЛ
Нима топдинг ўзни шу қадар хорлаб?
Риё осмонида бир муддат порлаб.
Камбағал рўзадор бир четда қолиб,
Рўза тутмас бойни ифторга чорлаб?
УВОЛ
Юртни севаман деб сочганча ёғду,
Шу халқнинг нонин еб, охири сотмоқ.
Худдики бутун кун рўза тутмоғу,
Сўнг тўнғиз гўштин еб ифторлик қилмоқ.
ҲАРОМ ЛУҚМА.
Мен фақирга мақтов учун тутган балиқ,
Риё деган денгиз бўйлаб сузиб кетди.
Намоз деган қаср қурдим, гувоҳ Холиқ,
Ул қасрни ҳаром луқма бузиб кетди.
ХАР НЕНИНГ ЎЗ ВАҚТИ БОР...
Дўстим ўйламаки биз қуёнюрак,
Англа хақиқатни айтмайман нечун.
Тонг чоғи оғизни ёпмоқмиш керак,
Шом чоғи оғзингни очмоғинг учун...
БЎЛГАН ВОҚЕА
Бизнинг бағир анор янглиғ,
Дарз эмасдир.
Тилимизга илашган сўз,
Арз эмасдир.
Зинокорни рўза тут деб қилсам даъват,
Деди: "Тўнғизларга рўза фарз эмасдир!"
САВОЛ-ЖАВОБ
Оғизни не билан очганим афзал?
Хурмо еб, сув ичиб, ё тотиб асал?
"Не билан очсанг оч халол бўлса бас"
Жавоб олмагандим бунданда гўзал.
МЎМИН ВА МУНОФИҚ
Нокас деса уффф бу рўза қачон тугаркин?
Эндигина беш кун бўлди бошланганига.
Эҳ атиги қолдими деб йигирма беш кун
Гувоҳдирман мўмин кўзин ёшланганига...
КИМ ЗЎРРОҚ?
(ИККИ НОДОННИНГ БАҲСИ)
Рўза тутмасам хам хурмозорим бор,
Мақтанай, гар бўлса мақтаниш лозим.
Мен сендан хам зўрман, сенданда илғор
Сандиғимда бордир қирқ жойнамозим.
ТАҚВО
Юрагимда эътиқод яшар,
Лек тугамас дил нолалари.
Ифтор чоғи ёдимга тушар,
Сомалининг оч болалари...
Суриянинг оч болалари...
БАДБАХТ
Диний эркинлик йўқ, дейди тинмасдан,
Толмас хукуматга тошларин отиб.
Ўзи Рамазонда рўза тутмасдан,
Таровеҳга бормай ухлар донг қотиб.
РЎЗАДОРНИ ИҒВО ҚИЛУВЧИЛАРГА...
Нуқул иғво қилар, Аллоҳ уйига-
Таклиф қилинганни, қилинмаганлар.
Қармоғига балиқ илинганларни,
Қармоғига балиқ илинмаганлар.
ХАҚ ВА БОТИЛ
Ислом душманлари бунчалар кўп-а?
Ботилни ҳақ, ҳақни дейдилар ботил.
Бир ёнда Амриқо, бир ён Овропа,
Қотилни-шаҳид дер, шаҳидни-қотил
ИЗТИРОБ...
Рамазондан ўн кун ўтиб...
Эндигина кийиб топгандик иззат,
“Рўзадорлик номли шарафли тўн”ни.
Бешафқатлик айлаб, айтгил эй қисмат,
Бунча тез айирдинг ўттиздан ўнни?
РАМАЗОН
Зикрлар малҳамдир қалбдаги доға,
Кўз ёш сели фойда кўнгилдек боға.
Ойларнинг ичинда афзал кўрганим,
Шаъбонга инидир, Шавволга оға.
“РАҲМАТ ДАҲАСИ”НИНГ ИНТИҲОСИДА...
Дард йўлбарси менга ташланаётир,
Кўзлар беиҳтиёр ёшланаётир.
Ахир тезда тугаб “раҳмат даҳаси”
“Мағфират даҳаси” бошланаётир.
РАМАЗОНДАН СЎНГ...
Рамазондан олдин, юрар эдинг "чап",
Рамазон бошланиб, юрар бўлдинг ўнг.
Не бўлар сенгада таъсир қилиб гап,
Намозни бошласанг, рамазондан сўнг?
НИЯТНИНГ АХВОЛИ...
Хушламайман қўлга қалам олган зотни,
Дўст устидан "тепага" арз ёзмоқ учун.
Ундан ортиқ хушламайман айтай ростни,
Рўза тутган кимсаларни, озмоқ учун...
РИЁ
-Рўза тутмасдингиз, бу йил тутибсиз,
Охири дебсизда савобдан қолмай?
-Йўға рўза тутдим, қуда тараф деб,
Ифторга чорлашса, уялиб қолмай...
БИР ПИЁЛА СУВ
Шайтон муслимларни туширолмас чув,
Эй биродар дилдан гумонларни қув.
Рўза тутиб кўргин, шунда биларсан,
Нақадар шириндир бир пиёла сув.
РЎЗАДОРНИНГ НИЯТИ.
Савоб сандиғимга мўминларга хос,
“Ўн олмос”ни солдим, дарддаман халос.
Энди ният шуки, “ўн олмос”имга,
Қўшмоғим даркордир “йигирма олмос”.
РЎЗАДОРЛАР КАРВОНИ
Одамзот жаннатни истар, аммо қадам-
Қўймоқни истамас ўлим нарвонига.
Минг шукрки, Арш султони бериб ёрдам,
Қўшилмишам рўзадорлар карвонига...
САҲАРЛИКДАН ИФТОРЛИККАЧА...
Бир одимдир эй азиз инсон,
Ялқовликдан илғорликкача.
Бардош топа олурсан инон,
Саҳарликдан ифторликкача.
НАМОЗ ФАРЗ БЎЛМАГАН ЖАМОАТ
Завжаси йўқ биздек муслим шўрликларга,
Учрагин денг “қурт тушмаган ўриклар”га.
Лек “тоатсиз ўрик”ларни қилманг таклиф,
Рўза фақат фарз эмасдир ўликларга.
#Ҳассон_ибн_Собит_розияллоҳу_анҳу...
#Саҳоба_шоир
Мушриклар кўксига ўқдан ҳам кўра,
Оғриқлироқ ботган сен айтган шеърлар.
Замондош бўлсайдик бўлардик жўра,
Сени арабнинг зўр шоири дерлар.
Дин душмани ўқиб ёзган шеърларим,
Заҳарханда кулиб қотирсин энса.
Менга нима аҳир мен кўнгли ярим,
Роббим: "Қулим сендан розиман" деса...
Сарой шоирлари урчиган бизда,
Кўзлаган томони унвон тарафи.
Не бахтдирки насиб айламиш сизга,
Пайғамбар шоири бўлмоқ шарафи.
Мен оддий армани Аллоҳга банда,
Ўзгадир ўзбекнинг Ҳассон Собити.
Шараф талашмайман токи жон танда,
Бўлсам бас Хақсевар ислом зобити...
18:31-10.04.2023
Абдураҳмон Мешаян
"Шафтоли"
Эй муддати ўтган шафтоли,
Чиридинг, сен ширадан ҳоли.
Бўшатиб қўй энди растани,
Сендан тўйиб бўлди аҳоли.
@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
АБУ ХУРАЙРАНИНГ ҚИСМАТИН ЎҚИБ...
Мен илгари Ренис бўлганман,
Сен илгари Абдушшамс эдинг.
Мен онам деб ўйга толганман,
Сен ҳам онанг ғамини единг.
Сенинг исминг Абдурроҳманга,
Ўзгартирган пайғамбар билдим.
Мен ҳам ёқай дея Раҳмонга,
Абдурроҳман исмини олдим.
Сенинг онанг эди мушрика,
Мусулмонмас менинг онам ҳам.
Юрагимиз бўлганча тилка,
Дердик:Бу дард топсайди барҳам.
Дуо қилгач пайғамбаримиз,
Онажонинг иймонга келди.
Гўё бошинг узра ўшал кун,
Бахт-у иқбол шамоли елди.
О менинг ҳам туққан волидам,
Иймон топмай бўлмасин нобуд.
Онамнинг қисмати қилмасин,
Онанг қисматидан тафовут.
@A_meshayan
18:32-14.04.2022
Абдурроҳман Мешаян
#ГРУЗИН_ВИНОСИ
Гуржи миллатига солсам гар қулоқ,
Дерлар: "Буни билмас кимсаларга ҳайф!
Вино қанча муддат сақланса узоқ,
Шунча ўткирлашиб, шунча берар кайф".
Демакки қисматдан бўлмайди қочиб,
Вино айрон каби қолмайди ачиб.
Вино қопқоғига тегмасдан ҳозир,
Ўн тўрт йилдан кейин кўрамиз очиб.
Ўшанда сўзлаймиз вино туфайли,
Соғлиғимиз издан чиққанлигини.
Йиғлаймиз шундай деб замона зайли,
У бошни балога тиққанлигини.
Вино ҳали бизни тамом қилади,
Ким бор, ким йўқ эртан Аллоҳ билади.
Уни ичиб қилсак ҳозирда мазза,
Кайфимиз тарқагач ёмон бўлади.
Тезроқ тегсагина қутилар бу бош,
Вино шишасига ўлим деган тош...
@A_meshayan
14:32-09.04.2023
Абдураҳмон Мешаян