Насроний кимсага теголмас биров,
Чўчқа гўштин севиб егани учун.
Лек мўминга тошлар отишар дарров,
Дод, харомни ҳаром дегани учун!
@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
АБУ ЗАРР ВА БИЛОЛ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУМО ИБРАТИ...
Иккиси ҳам фақат Хақ учун,
Гарчи яшаб ўтдилар халол.
Низолашиб қолишди бир кун,
Абу Зарр ва муаззин Билол.
Абу Зарр Билолга сўз қотди:
"Эй қора хотиннинг боласи".
Бу Билолга кўп оғир ботди,
Ва Набийга етди ноласи.
Деди Набий Алайҳиссалом:
" Онасини айбладингми сан?
Эй Абу Зарр сенда жоҳил(и)ят,
Одатлари ҳануз бор экан"
Бу жавобдан Абу Зарр йиғлаб,
Қалби ёниб, кўп азоб тортди.
Билол ибн Рабоҳни топиб,
Тупроққа юз қўйганча ётди.
Сўнгра йиғлаб деди Абу Зарр:
"Билол маним сўзларим тингла.
Кўтармайман тупроқдан бошим,
Юзим қаро оёқларинг-ла,
Токи босиб ўтмагунингча"
Энди Билол кўзин ёшлади.
Абу Заррнинг юзидан ўпиб,
Аста-аста сўзин бошлади:
"Эй Абу Зарр Аллоҳга қасам,
Аллоҳ учун бир бор бўлса ҳам,
Сажда қилган юзни ҳеч қачон,
Оёғим-ла босмайман бир дам".
Бу гал энди икковлари ҳам,
Йиғисида давом этишди.
Сўнг бир-бирин қучганча илдам,
Биродардек юриб кетишди.
Бизчи? Бугун одаммиз майда,
Дўстга деймиз: "Кечирмам сани"
Узр сўрар Абу Зарр қайда,
Кечиримли пок Билол қани?
Қўрқмай қўйдик биз Қуръондаги,
Ўшал азоб оятларидан.
Муслиммизу кечмадик хали,
Жоҳилият одатларидан.
Эй дўст асри саодатдан ман,
Бир ибратли қисса кўчирдим.
Абу Заррдек узр айтдинг сан,
Билол каби мен ҳам кечирдим.
@A_meshayan
23:54-30.06.2021
Абдурроҳман Мешаян
АБУ ҲУРАЙРА(Р. А.)ГА ТАҚЛИД.
-Исминг надир?
-Исмим Абдушшамс!
-Абдушшамсмас, Абдураҳмондир!
Рози бўлди Абу Ҳурайра,
Расул ҳам шод. Хаққа осондир.
Мен ҳам эдим бир пайтлар Ренис,
Мўмин бўлгач қувончга тўлдим.
Абдурроҳман эканлигим ҳис-
Қилганимда баҳтиёр бўлдим.
-Сен кимдансан? Сўради Набий
У жавобан "Давсликман" деди.
"Давсликлардан яхшилиги бор,
Бирортасин кўрибман энди".
Дунё кўрган арманларнинг ҳам,
Исломдек пок динга қаршисин.
Кўрсатарлар мени ушбу дам,
Кўрсат деса арман яхшисин.
Чўпон бўлган Абу Ҳурайра,
Менчи ҳануз оддий қўйбоқар.
"Мен ҳам дейман у каби яйра,
Ва менга ҳам мушуклар ёқар.
Волидаси эди мушрика,
Менинг онам эса насроний.
Юрагидан кетиб таҳлика,
Бу дунёдан бўлгунча фоний.
Онажони келтирди иймон,
Расуллуллоҳ айлагач дуо.
Онамга ҳам Ҳақ берсин имкон,
Мўминликдан бўлмасин жудо.
Ҳар кун уйдан чиқар чоғида,
Ўғил деркан кўриб онасин:
Меҳрингиз-чун бола чоғимда,
Аллоҳ сизни мукофотласин!
Онаси ҳам дер экан шунда,
Дуо айлаб шундоқ боласин:
Меҳр бердинг кекса чоғимда,
Аллоҳ сени мукофотласин!
Ҳали имкони бор тавбага,
Волидамни айламанг танқид.
Мен ҳам доим шу саҳобага,
Ҳайр кутиб айладим тақлид.
Ё Раб раҳминг келиб дўзахдан,
Қутқариб қол ўзинг руҳимни.
Тўйдим банданг қилган мазаҳдан,
Сенга айтай бор андуҳимни.
Онамга бер жаннат хонасин,
У ҳам бўлсин бандаи аброр.
Абу Ҳурайранинг онасин,
Қисматини айласин такрор!
@A_meshayan
20:55-13.11.2022
Абдураҳмон Мешаян
#ВАҲШИЙ #ИБН #ҲАРБ #ҲАБАШИЙ
#РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲУ
Жубайр ибн Мутъим айлади ваъда:
"Ҳамзани ўлдирсанг, озодсан буткул".
Хожасига қандоқ қиларди зарда,
Эрк ваъдаси турса, қора танли қул?
Ҳали у вақтларда иймондан маҳрум,
Ҳинт бинт Утба ҳам қилиб илтифот.
Ота ва амаки қасоси учун,
Унга ваъда қилди катта мукофот.
Найзани нишонга бехато уриш-
Борасида моҳир Вашҳий найлади?
Мозийдан даркормас асло юз буриш,
У Ҳазрат Ҳамзани шаҳид айлади.
Уҳуд жанги битгач, қурайшликлар-ла,
Ваҳший ортга қайтди Макка томон шод.
Лек бахтни туймади хожаси Жубайр,
Уни айласада қулликдан озод.
Хотиржам бўлмагач Маккани ташлаб,
Жонини сақлай деб Тоифга қочди.
Лек Тоифликлар ҳам кўзларин ёшлаб,
Митти юракларин иймонга очди.
Ваҳшийнинг қалбида порлади шунда,
Бир кун ловулловчи умид учқуни.
Аллоҳ иродаси турибди бунда,
Фазли билан қилди мусулмон уни.
Сохта пайғамбарлик даъвосин қилган,
Разил ўлсин тортолмасдан тил.
Ямома жангида Мусайламатул-
Каззобни айлади шу Ваҳший қатл...
Мусулмон номимни ўртага қўйиб,
Юксак шаъним билан ичаман онтни.
Ваҳший ўлдиргандир жоҳил чоғида,
Пайғамбарга яқин энг яхши зотни.
Мусулмон номимни ўртага қўйиб,
Юксак шаъним билан ичаман онтни.
Ваҳший ўлдиргандир муслим чоғида,
Аллоҳ ёмон кўрган энг разил зотни.
Мен не демоқчиман мўмин биродар,
Айб қилган бўлсангда жоҳил пайтларинг.
Ё гуноҳга ботиб бўғзингга қадар,
Ёзган бўлсанг динга қарши байтларинг...
Аллоҳ кечиримли қалбинг уйида,
Тавба қилиб умид чироқларин ёқ.
Менга ишонмасанг илинж кўйида,
Саҳоба Ваҳшийнинг ҳаётига боқ...
@A_meshayan
18:31-06.04.2023
Абдураҳмон Мешаян
ЯҲУДИЙ БУЗРУКВОР ИБРАТИ
🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев
✍️Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян
Яқинларингизга ҳам улашинг !
👇👇👇👇
@m_zuhriddin_official
Солиҳа аёл диннинг ярми.
Орамизда шундайлар бор. Аммо улар ҳеч қачон ўз холларидан шикоят қилишмайди.
Биласизми нега? Уларни Роббиси бор!
Ҳозир икки аёлни холатини далолат қиламан. Ва қодир бўлсангиз, бирингиз 700 баробар ажр билан қайтадиган кун учун бефарқ бўлмайсиз, ин шаа Аллоҳ. Шахсан танийман ва кафил бўла оламан!
👇
Бу аёл билан бир ойлар олдин Андижонга кетаётганда танишдик. Бомдот вақти кирмай йўлга тушганимиз сабаб, оҳангаронда тўхтаб намозга кирдик. Дуони қилиб чиқиб, аёлнинг ўғлини намозини ўқиб бўлишини кутиб тургач суҳбатимиз бошланди.
Нолимади, шикоят қилмади. Опажон алҳамдулиллаҳ Роббим нима ёзган бўлса таёрман деди.
Ўтмиш ҳикояларини эшитиб… эҳее бир аёл чидаши керак бўлган яна қандай кўргулик бўларкин.. дедим.
Андижондаги саратон касалликлари бўйича дўхтир бор экан, кўринишга кетаётган экан, ўғли 20 ёшлар чамаси, бамаъни, оғир босиқ.
Кейин шунчаки ҳамроҳим билан хайр хўшлашиб кетолмадим. Хабарлашиб турдик, афсуски касаллик танага анча тарқабти.
Лекин Роббисига қаттиқ суяниб.. давом этаяпти. Опа қизчам қория бўлиши керак, ўша кунлар учун яшайман дейди.
Катта шаҳар, ижара, дори дармон. Ўғлига қийин бўлгани сабаб ўзи ҳам ишга кириб олибти, лекин даволиниши керак, зарил унга. Таваккули кучли экан.
Муслима синглимизга ёрдамчи бўлсак. У Ҳақдор, биз қарздор..
👇
10 йил Навоийга қатнади. Қишдаям, жазирамада ҳам. 159 олган эрини ортидан, кўп кунларни кўрди.
Чиқди.. лекин тақдир экан.
Биласизми бу опамизни ҳеч қачон хомуш бўлиб гапирганини билмайман.
Бугун йўқлаб борсак суяк емирилиши бошланибти дейди, орқасидан дарров алҳамдулиллаҳ деди.
Э субҳанАллоҳ. Орамизда шунақа инсонлар бор. Улар кўринмай бўлсада Аллоҳ хузурида дарожатлари улуғ ин шаа Аллоҳ.
Барча беморлар, ҳоссатан бу синглимиз ва опамизнинг ҳаққига ҳам дуо қилинг!
Ёрдам албатта керак. Сиз азизлар борсиз, икки муслимамизнинг дуоларини олиш учун ҳисса қўшайлик ва Аллоҳ хуш кўрган эҳсон қилувчилар сафида ин шаа Аллоҳ борсиз.
Ким далолат қилса ўша ажрча ажрланади!
Карта рақамни бераман, борувчи бўлса манзил ҳам, етказиш керак бўлса ўзим , ин шаа Аллоҳ.
5614681624359232
Раҳмат!
Мадина Мўминованинг facebook саҳифасидан олинди
ИФТОР ЯҚИН ҚОЛДИ СЕВГИЛИМ
Ҳаёт эди сенсиз заҳарли(к)
Мен қишлоқи, сенчи шаҳарлик.
Боя қилган эдик саҳарлик,
Ифтор яқин қолди севгилим...
Ўтиб шунча ёзу баҳор куз,
Асл бахтдир билсанг эй гулюз.
Сен-ла тотмоқ бир жойда нон-туз,
Ифтор яқин қолди севгилим...
Шунча йиллар бир ўзим ёлғиз,
Ифтор қилдим сен сўзи болсиз.
Энди бирга очармиз оғиз,
Ифтор яқин қолди севгилим...
Узат менга шарбат тўла жом,
Бизга шараф рўзадордек ном.
Уфқ қизарди кириб қолди шом,
Ифтор яқин қолди севгилим...
Тараляпти масжиддан овоз,
Чиқиб келай мени кут бироз.
Сен ҳам уйда ўқиб ол намоз,
Ифтор яқин қолди севгилим...
Мен масжиддан қайтган чоғимда,
Асар қолмас юрак доғимдан.
Сендек гул бор ахир боғимда,
Ифтор яқин қолди севгилим...
Таомимиз рўзадор есин,
Бир кун келиб ишқдан еб эсин-
Севганига ўғлимиз десин,
Ифтор яқин қолди севгилим...
Шеърни ташлаб бағринга қочай
Ўттиз йиллик дардларим сочай
Умар каби рўзамни очай
Ифтор яқин қолди севгилим...
P.S: Шеърни кўчириб оладиганлар диққатига: Муаллиф ўлиб қолмаган ҳозирча!
@A_meshayan
18:40-25.04.2022
Абдураҳмон Мешаян
Менинг яҳудий, арман, рус, француз, болгар, немис, қариндошларим бор.
Ҳаммасини йиғиб келсам ҳам исломофоб ўзбекларчалик Исломга нафрати йўқ.
Бири черковга, бири синагогага боради, яна биттаси бир умр ичади, чекади, аёллар билан айш қилади.
Лекин намозингни, рўзангни ҳурмат қилади.
Сенга ширин гапиради.
Шуларни ўйлаб бунча нафратни қаердан оларкан бу исломофоб ўзбеклар деб ўйлаб қоламан.
Кошки уларни оврўпаликлар ё океан ортидагилар ўзига тенг кўрса жуда замонавийман деб ўйлашса деяпманман-да.
Чет эл атеистлари билан бизнинг атеистларнинг фарқи, ўзбек ислофобларининг умуман тоқатсизлигида.
Аллоҳ адаштирмасин.
Абдураҳмон Мешаян
Сумайя розияллоҳу анҳо!
🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев
✍️Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян
#БУЮК #САҲОБИЯ #АЁЛЛАР
#ҲИНД #БИНТ #УТБА #РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲО
Бадр куни отанг ўлди-
Утба ибн Робия.
Сендек қизин қалби тўлди-
Ғамга, қочиб тобия.
Сен Исломга қарши эдинг,
Кўзларингга тўлиб қон.
Уҳуд жанги куни дединг:
Мўминлардан олгум жон.
Уҳуд куни хамма шоҳид.
Қони шундоқ қайнадинг.
Буюк Ҳамза бўлгач шаҳид,
Жигарин сен чайнадинг.
Қасосга топдим деб имкон,
Байрамдек билдинг буни.
Лек охир келтирдинг иймон,
Макка фатҳ бўлган куни.
Кун келиб бўлгувчи подшоҳ,
Ўғлинг Набий қошида.
Деди: Бир ва бордир Аллоҳ,
Йигирма уч ёшида.
Кўздан араз, қалбдан мараз,
Дилдан ғараз қувилди.
Бу шунчаки эмас фараз,
Бор гуноҳинг ювилди.
Кеча кофир аёл эдинг,
Ким келтирмиш хаёлга.
Бугун эса сен айландинг,
Саҳобия аёлга.
Ислом келмасдан аввал ҳам,
Аслзода аёллар.
Зино қилмоқликни бир дам,
Сурмас эди хаёллар.
Зино қилар эди фақат,
Чўри, жория, қуллар.
Зино қилмоқликка тоқат,
Қилмасди озод гуллар.
Тағин қилмас эди асло,
Ҳур аёллар ўғрилик.
Ҳамма жоҳил эди аммо,
Ўлмаганди тўғрилик.
Сен иймонга келганинг вақт,
Ниқоб тортиб юзингга.
Расулга бермоқ-чун байъат,
Бординг, келиб ўзингга.
Расулуллоҳ сендан сўрди:
"Ибодат қилмоқликка,
Ва Аллоҳни ягона бир,
Илоҳ деб билмоқликка?
Байъат қиласанми айтгин?
Байъат қиламан дединг.
Ва Аллоҳни ягона бир,
Илоҳ биламан дединг.
Расулуллоҳ на бир юзинг,
На кўзларинг кўрдилар,
Рост айтанинг билдинг ўзинг,
Яна сендан сўрдилар:
" Айтгин қиласанми байъат,
Ўғрилик қилмасликка.
Харом иш қилмасдан фақат,
Зинони билмасликка.
Сени чулғаб олди хайрат,
Хайрон эдинг лол эдинг.
Карахт бўлганингдан фақат,
Набийга шундоқ дединг:
Ё Расулуллоҳ ҳеч замон,
Ўғирлик ва зинони.
Озод аёл ҳам қиларми?
Қаранг сўзда маънони.
Озод аёл афифадир,
Озод аёл малика.
Дугонаси андишадир,
Бахти Хақдан тахлика.
Эй эри саҳобий аёл,
Эй ўғли подшоҳ бир зот.
Фирдавсда абадий қол,
Руҳи покинг бўлсин шод.
Яхшиямки бизнинг макон,
Замонни кўрганинг йўқ.
Бугун осур олиб арқон,
Маликалар ўзга тўқ.
Бугун озод аёллар ҳам,
Ўғирликка ҳўб мойил.
Зинони хам мана ҳар дам,
Кўплари қилар қойил.
Сен эса иймон топдингу,
Лойқа умринг тиндирдинг.
Ёмон саҳфангни ёпдингу,
Суйган бутинг синдирдинг.
Балта билан дединг чопиб:
Сенга қилиб ибодат.
На бўлди халоват топиб,
Ва на бахту саодат.
Бўлмаганинг учун қули,
Харом ишрат ва айшнинг.
Сен бўласан жаннат гули,
Саййидаси Қурайшнинг!
@A_meshayan
01:33-23.06.2021
Абдурроҳман Мешаян
"АДОЛАТ ОПА"
"Қозилар найрангбоз, посбонлар гумроҳ,
Қонундан ҳам нажот олмадим топа."
Шундай деб, қилсамда кетма деб ох-вох,
Ташлаб кетиб қолди Адолат опа.
Мен билан яшашни ўзга билмай эп,
Йиғиб бермадинг деб қомус деган сеп.
Мени зўрладилар қутқармадинг деб,
Ташлаб кетиб қолди Адолат опа.
Зўрладилар ўн беш ёшли қизларни,
Ер ютмаса эди энди бизларни.
Одам қилолмадим дея сизларни,
Ташлаб кетиб қолди Алодат опа.
Бизнинг мамлакатдан юзин бурганмиш.
Ҳозир Амриқода судлар қурганмиш.
Европа томонда яйраб юрганмиш,
Бизни ташлаб кетган Адолат опа.
Эҳ биздачи ўша-ўшадир ҳолат:
Амалдорлар қўйган ҳалқига олат.
Ҳар ён қолоқлигу ҳар ён жаҳолат,
Ташлаб кетиб қолди Адолат опа.
Ҳеч ким абадиймас ажал деган ўқ-
Бехато нишонга олар қилманг дўқ.
Икки минг қирққача ким бору ким йўқ,
Ташлаб кетиб қолди Адолат опа.
@A_meshayan
12:07-03.04.2023
Абдурахмон Мешаян
#Қўрқувнинг #дахшати
#ҲУЗАЙФА #ВА #УМАР #РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲУМО
#МУНОФИҚМАСМИКИНМАН?
Пайғамбар мунофиқ кимсалар номин,
Бир кун Ҳузайфага айтди бирма-бир.
Малак-ул Мавт унинг олгунча жонин,
Айтилмади асло ҳеч кимга бу сир.
Шаҳид бўлмоғини хазрат Умарга,
Пайғамбарнинг ўзи айтган бўлса ҳам.
Бут ва санамларга сиғинмоқликдан,
Умар иймон топгач қайтган бўлса ҳам.
Хақ учун жиҳодни билсада ширин,
Қонлари оқсада жангда ярадан...
У олган бўлсада муносиб ўрин,
Ўшал ашъараи мубашшарадан.
Жаннатий экани бўлсада аниқ,
Бўлсада шаҳиддек кўзларин юмар.
"Айтчи мен мунофиқ эмасманми деб,
Бир кун Ҳузайфадан сўради Умар...
"Сен мунофиқмассан деди Ҳузайфа,
Умарнинг юзидан кўтарилди ғам.
Мени эса энди эзиб ётибди,
Мусулмон бўлсамда бир савол шу дам,
Мунофиқмасманми деб Хақдан қўрқиб,
Умар Ҳузайфадан сўраган бўлса.
Саҳоба бўлсада қўрқув-ла боқиб,
Кўнглини умидга ўраган бўлса...
Мендайин гуноҳкор мендай хатокор,
Қиёматда аттанг демасмикинман?
Қанийди Ҳузайфа қилсайди инкор,
Десам: "Мен мунофиқ эмасмикинман?"
@A_meshayan
01:14-03.07.2021
Абдурроҳман Мешаян
#Далолат
Дўстларим орасида саховатпеш инсонлар жуда кўп.
Одатда шахсийдан кўп ҳабар келади Закот олиб беринг, беморлигим бор шунга ухшаш текширишни имкони йуқ танимаганим учун қуйолмайман лекин Нигинабону Ахмедова опани анчадан буён фейсбук орқали танийман бироз моддий томондан синов келибди хабарни ўзгартирмасдан элон қиламан.
*
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух Равшанбек. Ука мен ёмон ахволга тушиб қолдим. Бормаган жойим қолмади.
Бехабар қолибман, 2йилдан буён давлат қарздордикка чиқариб, мени қидиртирибди.
*
Хамма жойдан текширтирдим, барибир чиқиб келяпти. Хой биродарлар, хозир учма учман, имконим йўқ, бўлиб беришга ёрдам беринглар десам, давлат кўнмаяпти.
*
Шунга мободо, Аллох учун, бир биродаримни мушкулини осон қиламан дейдигон, мўмин мусулмон чиқиб қолса, далолат қиворинг. Қолгани Аллохдан.
Роса йўқ вақтда сарсон қилишди. Аллох сиздан рози бўлсин. Амин.
*9860020133465771
Хумо карта 8600120404442603
Хамкор банк
Yuldasheva Shaxlo nomida
#Азвожи #мутаҳҳарот
#САВДА #БИНТИ #ЗАМЪА #РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲО
Гарчи набий сизга никоҳлангани,
Кўп ҳайрон қолдирди аҳли Маккани.
Ёшингиз ўтсада сизни жуфт айлаб,
Набий рози қилмоқ бўлди Яккани.
Рамазон ойида никоҳландингиз,
Расулдек шарафли энг буюк зотга.
Ва бутун умрга сиз боғландингиз,
Пайғамбар-ла кечган гўзал ҳаётга.
Пайғамбарга озор берди тинмайин,
Жирканч мушриклару бебурд разиллар.
Аммо жилмайтирди набийни майин,
Сиз қилган самимий, гўзал ҳазиллар.
"Кеча ортингиздан намоз ўқидим,
Сиз руку қилдингиз жуда узоқ вақт.
Қон оқмасин дея бурним ушладим"
Расулимиз кулди о нақадар бахт.
Кексайиб қолганда пайғамбар бирла,
Ўтадиган тунни ўзгага бериб.
Ноумид бўлмасдан оғринмай сира,
Олдингиз савоблар олмосин териб.
"Эй Набий сиздаги хақим бор кунни,
Ойишага бердим" демоқлик учун.
Асли Савда бўлиб туғилмоқ керак,
Сизга қойил қолмай мен бугун нечун?
Бугунчи оддий бир ҳайдовчи эри,
Уйланса дод солган аёллармас оз.
Сиз эса қаҳрамон аёлнинг шери,,
Пайғамбар васлидан кеча олган воз.
Кундошлик балоси биламан ёмон,
Балки шеър деб дакки ерман хаммадан.
Эй аёл, эй жувон, эй гўзал жанон,
Ибрат ол сен Савда бинти Замъадан.
@A_meshayan
14:55-04.01.2021
Абдураҳмон Мешаян
#азвожи_мутаҳҳарот
##Умму_Ҳабиба_бинти_абу_Суфён #розияллоҳу_анҳо_ибрати.
Умму Ҳабиба ҳеч қилмай исённи,
Расули Акрамга гап очди ўзи:
"Менинг синглим бинти Абу Суфённи,
Ўз никоҳингизга олинг мен рози"
"Шуни хоҳлайсанми? Қилганча тоқат,
Умму Ҳабиба ҳам айлади жавоб:
"Сизни ўзимники қилгум йўқ фақат,
Синглим шерик бўлсин қилмоқққа савоб"
Умму Ҳабибанинг айтган сўзлари,
Гапчи пайғамбарга келмади малол.
Дедилар меҳр-ла порлаб кўзлари,
"Албатта ушбу иш менгамас ҳалол"
-Умму Саламанинг қизини олинг,
-Гарчи оғрисада кўнгилларингиз.
Менга тақдим қилманг, бир сўздан қолинг,
Қизларингиз бирла сингилларингиз".
Ўзгача бўлишган саодат асрин,
Эркаклари каби аёллари ҳам.
Улар ўйлаб ўтган жаннатнинг қасрин,
Ҳақ ризосин деган ҳаёллари ҳам.
Эй аёл сен эса ёринг рашк қилиб,
Иккинчисин олса куйиб кетасан.
Ёринг чаккасига ҳар кун гул илиб,
Фоҳишага борса айтгил нетасан?
Ҳалол бева кўпдир, ёрга таклиф қил,
Камайиб қолмайсан охир сен ҳам тўй.
Фаҳшга ботмасин деб оғриса ҳам дил,
Майли, уни ўзинг уйлантириб қўй.
Шунда сенга Аллоҳ ажратгайдир жой,
Жаннатнинг энг гўзал хоналаридан.
Ё рашкда зўрмисан ўзинг хойнахой,
Хатто мўминларнинг оналаридан?
@A_meshayan
22:51-31.10.2022
Абдураҳмон Мешаян
АЛЛОҲ ТАРАФИНИ ОЛГАН САҲОБАЛАР
Суҳайб, Билол, Аммор, Хаббоб розияллоҳу анҳум ва бошқалар...
Бир куни Муҳаммад Алайҳиссалом,
Суҳайб ва Билол-ла суҳбат қурарди.
Ўрганмоқлик учун энг буюк Калом,
Аммор ва Ҳаббоб ҳам тайёр турарди.
Набийнинг қошида бўлганди ҳозир,
Иймонга келганлар заиф ва фақир.
Уларга минг ҳавас қилсангда арзир,
Саҳоба бўлганди бу зотлар ахир...
Шу кун ўтиб қолди Набий ёнидан,
Бир гуруҳ Қурайшнинг зодагонлари.
Ва лекин дунёга келган онидан,
Башарнинг шарафсиз, нотавонлари.
Набийнинг ёнида Билол ва Суҳайб,
Аммор ва Хаббоблар кўриб борлигин.
Улар сўз бошлашди топгандек зўр айб,
Билмасдан ўзларин мутлоқ хорлигин.
"Эй Муҳаммад! Сен ўз қавминг ичидан,
(Наҳот айт) Шуларга бўлдингми рози?
Орамиздан Аллоҳ неъмат берганлар,
Биз қолиб шу фақир зотларми ўзи?
Энди биз шуларга эргашмоғимиз-
Керакми ўзинг айт бу бизга малол!
Уларни ёнингдан хайда балки биз,
Сенга эргашармиз шунда эҳтимол.
Бизлар булар билан бир жойда бўлсак,
Кўнглимиз айнийди дақиқа сайин.
Сен бундайлар билан тўпланмоқликаа,
Алоҳида бир вақт айлагил тайин!"
Ўшал он мўъжиза бўлдику содир,
Бу мўъжиза мени йиғлатур ғоят.
"Анъом"ни ўқисин ким бўлса қодир,
Нозил бўлди эллик иккинчи оят!
Эй Суҳайб! Эй Билол! Аммор ва Хаббоб,
Қандоқ тан олмайлик шарафингизни?
Ота-онангизмас, Аллоҳ ўшал тоб,
Олиб турган бўлса тарафингизни.
Сизга дунё аҳли хавас қилмоғин,
О билсангиз эди, билсангиз эди.
Аллоҳ Набийсига ўз Каломида,
Хитоб қила туриб шундайин деди:
"Эртаю кеч Роббиларига,
Унинг юзини ирода қилиб,
Дуо этаётганларни хайдама"(Анъом 52)
Гарчи ўшал Қурайш зодагонлари,
Фақирлар-ла бирга таом емасди.
Қул ва фақирларни кўрган онлари,
Уларни сира ҳам одам демасди.
Бир боқинг Набийсин севган фақирлар,
Хаққа бўйсундию жаннатга етди.
Нотавон Қурайшнинг зодагонлари,
Охир жаҳаннамнинг тубига кетди.
Абу Жаҳл, Утба, Шайба ва яна,
Бошқа Қурайшликлар гарчи эди бой.
Ололмади улар хасаддан ёна,
Буюк саҳобалар қаторидан жой.
Кўринг бўлсаларда камбағал ё қул,
Бўлган бўлсаларда ўз вақтида хор.
Саҳоба бўлдилар Билол ва Аммор,
Суҳайб ва Хаббоб ҳам шу қаторда бор!
Диққат қил мусулмон азиз биродар,
Тушкунликка тушма, бўлсангда фақир.
Бой кофирлар сенга бўлмас баробар,
Дахрий подшохлар ҳам тенгингмас ахир!
Улар бу дунёда қисқа бир муддат,
Кайфу сафо айлар ўзинг биласан.
Сен эса жаннатда абадул-абад,
Гўзал хурлар билан ишрат қиласан!
Хавасинг келмасин қирқ йил бенамоз,
Олтмиш йил рўзасиз "каттаконлар"га.
Ўзингни қадрла, қийматингмас оз,
Хавас қилма пасткаш зодагонларга.
Борар ери аниқ хар бир жоҳилнинг,
Борар ери аниқ кофир арбобнинг.
Улар давомчиси Абу Жаҳлнинг,
Сен Суҳайб-у Билол, Аммор, Хаббобнинг!
@A_meshayan
02:43-02.07.2021
Абдурроҳман Мешаян
"ОЛИМНИНГ ҚАДРИГА ЕТМАЙДИГАН ЮРТ"
Шарль Азнавур деган жуда машҳур ҳонанда бор.
"Time" журнали ва "СNN" телеканали сўровномасига кўра ХХ асрнинг энг зўр эстрада хонандаси хисобланади у.
Узоқ йиллар Францияда ижод қилган актёр ва хонанда ижоди давомида 1300 дан ортиқ қўшиқ чиқариб, 60 та фильмда иштирок этган,
200 млндан ортиқ диски сотилган.
Этник арман бўлган Шарльнинг ота-онаси Францияга 1923-йилда кўчиб келишган.
Шарль 1933-йилдан 2018-йилга қадар ижод қилиб умрининг сўнгги 40 йилини Швейцарияда ўтказган.
Ўта бадавлат ва машҳур бўлганидан кейин ҳам ўз тарихий Ватани Арманистонни унутмаган.
1988-йил Арманистонда зилзила бўлганида "Азнавур Арманистон учун" акциясини ташкил қилиб миллионлаб доллар маблағни жабр кўрган арманларга етказган.
Бу акция доирасида 90 дан ортиқ француз қўшиқчи ва актёрлари "Pour toi Armenie" видеоклипида суратга тушишган.
Умуман Арманистонга келиб яшамаганига қарамай умр бўйи Арманистондан ёрдамини аямаган ва Арманистон хукумати ва халқи ҳам ўз ўрнида Шарль Азнавурни бошига кўтарган.
Шарль Азнавур Арманистоннинг ЮНЕСКОдаги фахрий элчиси бўлибгина қолмай унга шу юртнинг Гюмри шахрида хайкал ўрнатилган.
Шарль Азнавур Арманистон Қаҳрамони хисобланади.
2008-йилнинг 26-декабрида Шарльга Арманистон ватандошлиги берилган.
Ўша вақтдаги Арманистон президенти Серж Саргисян нафақат Шарльга балки унинг импрессариоси(яъни маъмурига) Левон Саянга ҳам Арманистон ватандошлиги берилиши хақидаги хужжатни имзолаган.
Шарльнинг вафот этган санаси бутун Арманистонда мотам куни деб эълон қилинган.
Яна бир ўта машҳур актриса бор. Фахшга ботган киноларда роль ўйнаганига тарғиб бўлиб қолмаслиги учун бу ерда исмини келтириб келтириб ўтирмайман.
Онаси томонидан шотланд ва голланд қони отаси томонидан арман қони оқадиган бу аёл бундан бир-икки йил муқаддам Озарбайжон ва Арманистон ўртасида низо чиққанида гарчи Арманистон ноҳақ Озарбайжон хақ бўлсада Озарбайжон хақида айтмаган хақорати, гапирмаган ёмон гапи қолмади.
У ҳам миллионлаб пулни Арманистон учун ўтказгани маълум.
Бўмаса унга нима?
Америкада истиқомат қилса синглиси миллиардер, бутун оиласининг хар бир аъзоси эътибор беринг бир ўзи эмас ҳар бир аъзоси миллионер бўлса аҳолиси Тошкент аҳолисиданда кам бор йўғи 3 млнга яқин Арманистон халқи учун қайғуриб нима қиларди?
Бунақа мисоллар тиқилиб ётибди.
Ўзимга ҳам ким сенга тегса айт деган Арманистон хукуматидаги катта-катта лавозимли кишилар бор.
"Сени ташлаб қўймаймиз, мусулмон бўлганингдан ўта ғазабдамиз, лекин барибир ўз арманимизсан" деб пешонамдан ўпиб қўйганлар бор.
Олдинги йил уч марта, бу йилнинг ўзида бир марта қамоқ хавфи туғилганига қармай уларга миқ этмадим.
Умуман олганда гап бу хақида эмас.
Гап шундаки оддий санъаткор зўрми ё пайғамбар авлоди бўлган олимми?
Оддий санъаткорини бошига кўтарадиган кичкиганига Арманистон худудига эга арман хукуматида бор хамият Ўзбекистон хукуматида йўқми?
Сайфуллоҳ Носирдек улуғ олимга Ватандошлик мақомини бериш хурматини ўз ўрнига қўйиш шу қадар машаққатми?
Арманнинг бир фохиша актрисасичалик ғурур ўзбек қони оқаётган боз устига ўзини мусулмон санайдиган юқори мартабали шахсларда йўқми? "Ўзбекистоннинг 25 миллион қўйи" бор деб ўзбекларни хақорат қилган яҳудий Жириновский Ўзбекистонга келганида оёғи остига қўй сўйиб кутиб оладилару, ўз ўзбеги, ўз диндоши бўлган катта олимни шу қадар хорлайдиларми?
Нима ҳам дердим.
Сайфуллоҳ Носир кичкина одам эмас унинг қадрига етмаётганлар эса ўта майда одамлардир.
Аллоҳдан қўрқмасаларинг билганларингни қилларинг, яқин йиллар ичида фарзандларинг улғаяди, ўзларинг қартаясанлар.
Ўшанда бирма-бир хорликка дучор бўлганларингда шу олимнинг йўлига тўсиқ қўйганларингни эсларсизлар.
Бухоро амири Холид ибн Аҳмад аз-Зуҳалий Имом Бухорийни ўз юртидан қувиб зулм кўрсатгани учун қандай ўлим топганини бир ўқиб кўрарсизлар.
Абдураҳмон Мешаян
Тайёр бизнес сотилади
Уй-рўзғор буюмлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган цех сотувга қўйилди. Цехда 3 та Хитойда ишлаб чиқарилган Термопласт станоклари мавжуд.
Шунингдек, майдалагич (дробилка) 1 дона, 8кв, компрессор ва 4 тоннали сув сақлаш идиши (совуткич) бор.
Қуйидаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш имконияти мавжуд:
1. Тўғри тўртбурчак шаклидаги сабзавот учун қаватли полька;
2. Думалоқ шаклдаги сабзавот учун қаватли полька;
3. Оёқ кийим қўйиш каватли полька;
4. Майда тоғорача 1л;
5. Майда тоғорача 2л;
6. Майда тоғорача 3л;
7. Полипропилен банкача 0.9л;
8. Полипропилен банкача 0.7л;
9. Қурилиш хомутлари 16-22 ўлчамли;
10. Қурилиш хомутлари 25-32 ўлчамли.
Юқорида кўрсатилган асосий инвентардан ташкари иккиламчи ёрдамчи жиҳозлар ҳам мавжуд.
Шунингдек, донабай ва улгуржи маҳсулот харид қиладиган мижозлар базаси ҳам берилади.
Сўралаётган нархи 100 000 доллар. Келишилади.
Мурожаат учун: +998977373438 Козим
ЯҲУДИЙ БУЗРУКВОР ИБРАТИ
Рамазонда кўриб ўғли еб турганин нон,
Унга қаттиқ дашном бермиш яҳудий падар.
“Мусулмонлар рўзадордир, эй азиз ўғлон,
Нонинг уйда егил, рўза битгунга қадар”.
Бугун эса қоқ пешинда “оғзини очиб”,
Кўча-кўйда нон-ку майли, хамр тотган мўл.
Жувон юрар, рўзада ҳам сийнасин очиб,
Гап гапирсанг, жим бўл дерлар, эрим қўйган йўл!
Рўза чоғи ўғил ичса индамас ота,
Дегим келар бахтга яқин йўлолмадингми?
Рамазонни қадрлагач, ҳурмат уйғота,
Бир яҳудий бузрукворча бўлолмадингми?
@A_meshayan
10:04-04.06.2017
Абдураҳмон Мешаян
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу
Абдуллоҳ сўзлади ўғли Жобирга,
Кўнглига бермасдан асло азият:
"Уҳуд жанги куни дўстларга бирга,
Ўлмоғим мумкиндир сенга васият:
Бўйнимда қарзим бор, қарзларим тўла,
Сингилларингнинг қил, таъминотини"
Эртаси Уҳудда шаҳид зот бўла,
Ўлди айтсам, жангнинг тафсилотини.
Жобирнинг аммаси акаси ўлгач,
Ўз жигари учун кўзин ёшлади.
Расулуллоҳ эса бу ҳолни кўргач,
Унга қараб туриб сўзлай бошлади:
"Сен Абдуллоҳ учун йиғламасанг ҳам,
Ёки йиғласанг ҳам, унга кифоя,
Марҳаматли Аллоҳ буйруқ берган дам,
Фаришталар унга солгани соя"
Абдуллоҳнинг ёри туяга ортди,
Эрининг жасадин, қалби тўла ғам.
Аёлнинг юраги анча ғаш тортди,
Ортганди туяга у акасин ҳам...
Аёл йўл оларкан Мадина томон,
Жарчилар солдилар ҳар тарафга жар:
Шаҳидларни кўминг берган жойда жон,
Набийнинг буйруғин эй уммат бажар.
Бир кун Абдуллоҳнинг ўғли Жобирнинг-
Кўнглин кўтармоқни Набий кўзлади.
Соҳибини кўрин гўзал тақдирнинг,
Гўзал ҳушхабардан Расул сўзлади:
"У Аллоҳ ким билан сўзлашган бўлса,
Ҳижобнинг ортидан шу вақтга қадар-
Сўзлашгандир сенинг отанг-ла эса,
Пардасиз гаплашди" не бахтли падар?
У Зот унга "Сўра берурман деди,
Абдуллоҳ "Дунёга яна бир қайтиб-
Сен учун яна бир қатл қилинсам,
Жанг қилар чоғ" деди тилагин айтиб.
"Менинг улар унга қайтарилмаслар,
Деган қавлим ўтган" деганда Аллоҳ.
Ортда қолганларга менинг ҳолимнинг,
Ҳабарин бер деди шунда Абдуллоҳ.
Ўшанда бўлгандир аслида шаксиз,
Буни билар асли ҳар аҳли фозил.
"Оли Имрондаги юз олтмиш тўққиз,
Юз етмиш биринчи оятлар нозил".
"Аллоҳнинг йўлида қатл қилинган,
Зотларни сиз асло ўликлар деманг"
Ох бу ўн тўрт аср олдин билинган,
Шаҳидларни ўйлаб дўстлар ғам еманг.
Эй Абдуллоҳ ибн Амрдек инсон,
Мен сиз хақингизда шеър битдим шу куз.
Сиз бахтли саҳоба шубҳа йўқ бир он,
Сиз бирла сўзлашган Аллоҳ юзма-юз.
@A_meshayan
22:21-05.11.2022
Абдурроҳман Мешаян
##СУҲАЙБ #РУМИЙ #РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲУ
#ЭНГ #ФОЙДАЛИ #САВДО.
Отангиз Синанни Форс подишоҳи-
Кисро-Убуллага қилганди волий.
Аллоҳ бандасини синайди гоҳи,
Баъзида қилади вақтинча олий.
Фурот дарёсининг қирғоғидаги,
Мусил яқинида жойлашган қаср.
Отангиз волийлик қилган чоғдаги,
Маконингиз эди ҳавасга арзир.
Бирдан шаҳрингизни римликлар босиб,
Гўзал диёрингиз талаб қолдилар.
Ўлжа илинжида ақлдан озиб,
Юртни талаб сизни асир олдилар.
Сотила-сотила қулдорлар аро,
Оёғингиз қўйди Маккага одим.
Яна қул бўлдингиз, яна фуқаро,
Ул Абдуллоҳ ибн Жадъонга ҳодим.
Ҳожангизнинг меҳри товланиб сизга,
Озод бўлмоғингиз афзалроқ билди.
Ишларингиз тушиб охири изга,
Тижоратга сизни тенг шерик қилди.
Иймон келтирдингиз кулди мушриклар
Қолдингиз дам тазйиқ, дам масҳарага.
Хижрат қиларкансиз эзгач хўрликлар,
Гўзал Мадинаи Мунаварага,
Қурайш ортингиздан бир тўп кимсани,
Жўнатди сиз эса аямай жонни.
Дедингиз:"Эй Қурайш биласиз мани,
Ўқлар отгум сизга шайлаб камонни.
Ичингизда энг зўр мергани ўзим,
Эҳтиётингизни қилаверасиз.
Ўқларим тугагач қиличга кўзим-
Тушса мазасини билаверасиз.
Қурайшликлар деди:"Сен юртимизга,
Келганингда эдинг ночор ва фақир.
"Бойлигим қаерда эканин сизга,
Ошкор қилсам кетсам бўларми ахир?
Улар ҳа дедилар, бойлигингизнинг,
Жойини айтдингиз қилганча журъат.
Ҳайратимиз ошар ох ҳунуз бизнинг,
Ибратларга тўладир сиз қилган хижрат.
Бу ҳабар Набийга етган пайтида,
Не содир бўлганин айтмасам бу айб.
Пайғамбар ҳушхабар бир гап айтдида:
(Бу) савдо (кўп) фойда келтирди Суҳайб.
Бутун Мадинага сиз ҳақингизда,
Гўзал Пайғамбардан хушхабар етди.
Аллоҳнинг марҳамат қилгани сизга,
Бақара сураси икки юз етти.
Инонмаганларнинг берсин жазосин,
Оятнинг маъноси шундайдир дўст-ёр:
"Ва одамлар ичра Аллоҳ ризосин-
Тилаб ўз жонини сотувчилар бор"
Мадина волийси бўлган чоғингиз,
Ҳазрати Умарга, дилни қилиб ғаш.
Тиғ санчди нафрати бўлганча денгиз,
Феруз деб аталмиш зоти паст, пасткаш.
Убайдуллоҳ номли Умарнинг ўғли,
Деди: "Тўкканларни отамнинг қонин.
Ўзим суробини қиларман тўғри,
Ҳаммасининг бир-бир оларман жонин.
Сиз амр қилдингиз Убайдуллоҳни,
Тез фурсатда тутиб қамаб қўйишга.
Содир қилмасин деб бирор гуноҳни,
Ўтиб қолмасин деб кўзни ўйишга.
Саъд ибн Абу Ваққосникида,
У ушлаб турилди билмайди ҳар ким.
Убайдуллоҳ эса кутгани ростда,
Янги ҳалифанинг қилмоғин хукм.
Мадина волийси эдингиз у чоғ,
Аввалроқ эса қул, бу недир асли?
Бу ҳеч нарса эмас бу қодир Аллоҳ,
Азиз қилиб қўйган Исломнинг фазли.
Кўзларини юмди Умардек одам,
Тушиб шаҳидларнинг вазиятига.
Унинг жанозасин ўқидингиз ҳам,
Амал қилиб унинг васиятига.
Эй набий мақтаган буюк саҳоба,
Номингиз азиздир ҳар қайси жойда.
Биз ҳам қилар бўлдик Аллоҳга тавба,
Бизнинг ҳам" савдо"миз келтирсин фойда!
@A_meshayan
20:45-11.11.2022
Абдураҳмон Мешаян
#Саҳобалар #ҳаётидан #шеър
#УММУ #СУЛАЙМ #РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲО
#ЖАННАТИЙ #AЁЛНИНГ #САБРИ
Румайсо (р.а) Расулуллоҳ (с.а.в) “Менга жаннатда Абу Талҳанинг аёли Румайсо” кўрсатилди дея, жаннатий эканлиги башорати берилган мадиналик ансория аёлдир. Кунялари Уму Сулайм.
Гўдак ўғли ногаҳон,
Касалликка чалинди.
Она ошкору пинҳон,
Хақдан шифо ялинди.
Набий ёнига ёри,
Бориб келиб турарди.
Уйга келган заҳоти,
Ўғлин холин сўрарди.
Ёри Талҳа Набийнинг,
Ҳузурида бўлган он.
Умму Сулайм боқса,
Гўдак ўғли бермиш жон...
Ўзга она бу замон,
Мен билмайман нетарди.
Сочин юлиб ютиб қон,
Балки ёқа йиртарди?
Умму Сулайм нетди?
Аввал болани ювди.
Гарчи қалби дарз кетди,
Ноҳуш хаёлни қувди.
Кафанлади боласин,
Сепиб атирлар хушбўй.
Ичга ютиб ноласин,
Гўдакка боқди хушрўй
Кўрсада фарзанд доғин,
Ўзида бир куч топиб.
Сўнг фарзандин устига,
Қўйди бир кийим ёпиб...
“Учраганимиз айтма,
Биз оғир жудоликка.
Деди: Толҳасиз қайтма,
Анас ибн Моликка.
Анасдек ўғли кетди,
Талҳа ёнига дарҳол.
Талҳа келиб сўради:
“Ўғлимизда не аҳвол?”
Умму Сулайм деди:
Ухлади. Ўғлим шояд.
Бу уйқусида роҳат,
Топса шудир кифоят.
Абу Талҳа ўйлади:
“Оғриқ йўқолибдида.
Ичда ўзга сўйлади:
“Соғайиб қолибдида”.
Ўшал кун Абу Талҳа,
Ифтор қилди, еб ичди.
Ўғли соғаймиш деб ҳа,
Бу куни хушнуд кечди.
Ўз ўғлидан хотиржам,
Бўлинмади хаёли.
Мусибатни чекиб ғам,
Билдирмади аёли.
Зийнатланиб ёри деб,
Хушбўйланиб ёр учун.
Умму Сулайм хам кеб,
Талҳа-ла ўтказди тун.
Тонг отди. Талҳа аста,
Масжидга отланган дам.
Умму Сулайм охир,
Сўз бошлади тортиб ғам:
“Абу Талха, кишидан,
Гар олинса омонат.
Сўнг омонат эгаси,
Омонатин ўтиб вақт,
Қайтаришларин сўрса,
Омонатин олганлар.
Омонатни бермайсиз,
Дея айтишса агар.
Уни қайтармасликка,
Уларнинг хаққими бор?
Талҳа деди хақлари,
Йўқ эрур бунга зинҳор.
Омонат эгасига,
Қайтарилар албатта.
Абу Талҳа шундай деб,
Сўзлаётган бир вақтда,
Умму Сулайм деди:
Аллоҳ бизга омонат-
Бир ўғил берган эди,
Қайтариб олди фақат.
Абу Талха истиржо,
Айта олди, шу холос.
Сўнг Набийнинг ёнига,
Борди бир мўминга хос.
Намоз ўқиди сўнгра,
Набийга қилди баён:
Шомда ўғли ўлганин,
Гўдак топширганин жон.
“Бу холатдан бехабар,
Ёрим-ла ўтказдим тун”
Тинглар эди пайғамбар,
Абу Талҳачи маҳзун...
Пайғамбар хам чекмай ох,
Деди: Таратиб сасин:
“Бу кечангизни Аллоҳ,
Барокатли айласин!”
Ушбу оилага мангу,
Раҳмат ёғилди ахир.
Абдуллоҳ ибн Абу-
Талҳа туғилди охир.
Унинг тўққиз фарзанди,
Тўлин ой мисол тўлди.
Ва хамма жигарбанди,
Хофизи Қуръон бўлди...
Бу қиссадан хисса не?
Беҳуда кулма аёл.
Боланг ўлса хам ҳамд де,
Сочингни юлма аёл.
Сенга тилайман сабр,
Куйсанг фарзанд доғида.
Учрашасиз барибир,
Бир кун жаннат боғида.
@A_meshayan
11:23-25.10.2020
Абдураҳмон Мешаян
#БУЮК #САҲОБИЯ #АЁЛЛАР
#СУМАЙЯ #РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲО
Кўздан уйқум қочиб қоқ ярим тунда,
Саодат асрига элтади хаёл.
Кўз олдимга келар дафъатан бунда,
Икки туя аро боғланган аёл!
Бир туяга эди шўрлик аёлнинг,
Бир оёғи бирла бир қўли боғлиқ.
Бошқа бир туяга иккинчи қўли-
Оёғи боғлиқдир... оғриқ нечоғлиқ...
Туялар хайдалди бир бирдан узоқ,
Оёқ-қўллар э вох мажбур керилди.
Сўнгра вақтинчалик тўхтади қийноқ,
Аёлга шу қадар азоб берилди.
Абу Жаҳл топиб бу ҳолдан хузур,
Аёлнинг қошида жилмаярди шод.
Оғриқлар дастидан бўлсада мағрур,
Сумайя чидолмай кўтарди фарёд.
Туялар жойига қайтарилдилар,
Аёлнинг бўшашди оёғи, қўли.
Сўзлашга киришди Абу Жаҳлнинг,
Ўзиданда жирканч кирланган тили:
Афсус у забондан сочилмади бол:
-Хўш қалай Сумайя қилдингми мазза?
Азоб уқубатинг тугайди дарҳол,
Муҳаммадни инкор қилганинг лаҳза!
-Ўлсам хам мен уни қилмайман инкор!
Шу бўлди Сумайя айлаган жавоб.
Абу Жаҳл қилгач ишора бир бор,
Туякашлар яна бердилар азоб...
Ёрдам беролмади на эри Ёсир,
Ёвдан қутқармади на ўғли Аммор.
Бу вақтда улар хам ғам чекиб ахир,
Сумайя ёнида чекарди озор.
Азоб чекар эди бутун оила,
Дашт ичра, дашт номи аталар Рамда.
Бир кун қалбларида чексиз дард ила,
Ёнларидан ўтди Расулим ғамда.
-Сабр қилинглар, эй Ёсир оиласи!
-Сабр қилинглар, эй Ёсир оиласи!
Дедилар: Сизларга мукофот жаннат,
-Сабр қилинглар, эй Ёсир оиласи!
Шу он қум устида судралаётган,
Сумайянинг ёри Ёсир чекиб ох-
Деди: Замон доим зўравонники-
Бўлаверадими ё Расулуллоҳ?
Бу савол жавобсиз қолдирилди лек,
Аллоҳга ёлбориб аста ушбу дам.
-Ёсир оиласидан раҳматинг дариғ-
Тутма Аллоҳ, деди Расули Акрам.
Ёсир оиласининг энг сўнгги куни...
Тўрт жон қийналарди жуда хам ёмон.
Оғир хатто қилмоқ тасаввур буни,
Кетарди дод фарёд саси хар томон.
Ўғиллар Аммор ва Абдуллоҳ, хамда-
Эри Ёсир шерик дард борасида.
Боғланиб Сумайя қолганди ғамда,
Иккита туянинг нақд орасида.
Шароб тўла коса бўшатгач Амр,
Деди: сен бу динга қўйдинг муҳаббат.
Чунки ошиқ қилган Сумайя ахир,
Сени дин келтирган ўшал Муҳаммад!
Сумайя нетарди ожиза эди,
Қони аввалгидек гупуролмасди.
Фақатгина: Олчоқ, уятсиз! деди,
Унинг юзларига тупуролмасди!
Абу Жаҳл бирдан бўлиб дарғазаб,
Қўлдаги косасин отганча ерга.
Хизматкорларига айтди атайлаб:
Туяларни саванг ботганча терга!
Туялар шундайин саваландики,
Улар жонхолатда югурган маҳал.
Сумайянинг тани бўлинди икки,
Унга жаннат эди жуда хам маҳтал...
Шунда хам тинчимай ит Абу Жаҳл,
Энг маҳрам жойига санчиди найза.
Жон берди лек бўлди жаннатга доҳил,
Гўё еру осмон тутдилар аза.
Сумайядан кейин маҳрами Ёсир,
Хақнинг рахматига аста қовушди.
Шаҳидлик шаробин ичганча охир,
Иссиқ қони оқиб охир совушди.
Бизчи нима қилдик динимиз учун,
Гарчи ҳеч ким йўқдир савалагани.
Қўрқиб зиндон ёки сургундан нечун,
Умр тикдик жонни авайлагани?
Ожиз уммат бўлиб қолганимиздан,
Кофирга мўминнинг қони халолдир.
Илм олмоқликдан толганмиздан,
Нусратга эришмоқ амримаҳолдир.
Эркакларда йўқдир номус, хамият,
Оқсоч бўл деб қилар аёлни даъват.
Бўлдик тарозуси бузуқ жамият,
Биз хотин зотини хўрладик фақат.
Биз хотин зотига қўшиқ дедирдик,
Уялмай хорижга юбордик сўнгра.
Аёлга хаттоки нажас едирдик,
Сўнг дедик: Иста ўл, хохласанг хўнгра.
Биз Ёсир бўлолсак хотинлар албат,
Сумайя бўлишга шайланажакдир.
Абу Лаҳаб бўлсак улар хам фақат,
Умму Жамилларга айланажакдир.
Келинг, айламайлик аёлни тахқир,
Айтиб ғарбликларнинг фахш латифасин.
Эркак эмас аёл безаган ахир,
Шаҳидлик дафтарин илк саҳифасин!
@A_meshayan
02:54-13.10.2020
Абдураҳмон Мешаян
Дум,
Мум,
Ҳум,
Удум,
Мардум,
Ташрифи қудум,
Мазлум,
Марҳум,
Мавҳум,
Маҳкум...
Мавсум,
Мавзум...
М-ддаааа...Референдумга ҳам қофия кўп эканей.
Майли қўлим синиб, оёғим шол бўлиб қолса бир маддоҳлик қиларман.
Ҳозирча қулупнай экиб, Муқимий олиб берган молимни боқиб тураверайчи.
Маддоҳлар ғоямни ўғирламанглар...
Шунчаки ҳазил.
Бориб овоз бериш керак.
АНАС ИБН МОЛИК ЙИҒИСИ
Анас ибн Молик йиғларкан ёмон,
Доим Тустар фатҳин олганда ёдга.
Саҳоба бўлсада кўз ёш бегумон,
Бегона бўлмаган у улуғ зотга.
Гарчи жанг қилмишлар Тустар фатҳида,
Аллоҳ бўлсин дея улардан рози.
Йиғининг боиси экан аслида,
У кун қазо бўлган бомдод намози.
Мушрикларга қарши жанг қила туриб,
Намозлари қазо бўлгани учун.
Бир саҳоба йиғлар.. Сенчи ох уриб,
Йиғлашни билмайсан эй гумроҳ нечун?
Устдан кўтаролмай битта кўрпани,
Ухладинг уйқуни сен ширин билиб.
Шу боис Хақ сенга берганча жазо,
Яратмаган сени саҳоба қилиб...
@A_meshayan
14:46-26.08.2021
Абдурроҳман Мешаян
ҚОНУН ХАММА УЧУН БАРОБАР!
Мана исбот, бўлмайди хеч вақт,
Қалдирғоч ва илон биродар.
Қалдирғоч-халқ, илондир-давлат,
Қонун хамма учун баробар?
Яхши гумон бизданмас нари,
Билар буни ёш-яланг қари.
Подшоҳ оиласидан ташқари,
Қонун хамма учун баробар!
Ёдга тушар бир хол шу асно,
Бойнинг ўғли бундан мустасно.
Маликани қилсак истисно,
Қонун хамма учун баробар!
Кўринг бизнинг қадр-қимматни,
Давлат халққа қилган химматни
Хисобга олмасак сенатни,
Қонун хамма учун баробар!
Не қилибди ўмарсанг миллиард,
Беш йилдан кўп қамаган номард!
Халқ кўникар кўпдир унда дард,
Қонун хамма учун баробар!
Фақир киши ўмарса гар тўн,
Зиндон ичра йил санайди ўн.
Лек...
Бой қиз ярмин ўтар...бари жўн,
Қонун хамма учун баробар!
Наҳсга беш йил кўп дейилган дам,
Намозхонга ўн беш йилмиш кам.
Деманг менга, тилни тий укам,
Қонун хамма учун баробар!
Майли келмай сизга осмондан,
Сўзламайин ёлғон достондан,
Сўранг ахли Ўзбекистондан,
Қонун хамма учун баробар!
15:20-29.07.2017
Абдураҳмон Мешаян
ЕТИМГА ОЗОР БЕРГАНЛАРГА
Мудом бўлсин қўлларинг узун,
Оёқларинг кетмасин тойиб.
Кўзларинг хеч бўлмасин маҳзун,
Кундан-кунга кетавер бойиб.
“Феррари” мин, “Ломборджини” мин,
Қасрингга зўр гиламлар тўша.
Хориждан хам илоҳо омин,
Харид айла уй қўша-қўша.
Ёш чоғингда азобланмагин,
Ўзгани юр ўзинг азоблаб.
Фароғатдан юзинг бурмагин,
Денгизларда кел бадан тоблаб.
Пулга тўлдир лиқ жомадонинг,
Хумларингга олтинлар тўлсин.
Қийналмасин ўзингнинг жонинг,
Қийинчилик болангга бўлсин!
Ўғлинг ифлос чиқиб оёғинг,
Қамоқхона томонга чопсин.
Қизинг ўлсин, кўр фарзанд доғин,
Азоб чекиб кўзларин ёпсин!
Шунда балки онг англай олур,
Шоир асли нима демоқчи.
Каззоблар хам ўйланиб қолур,
Етим хаққин бўлса емоқчи.
Ох тўкилсин бор йўқ савлатинг,
Харом луқма бошингга етсин!
Миршаб есин ярим давлатинг,
Қолган ярми табибга кетсин!
Хозирчачи яшайвер яйраб,
Вақтичалик кайф-сафода бўл.
Лаа илаҳа иллаллоҳга лаб-
Очолмасдан ғам-андуҳда ўл!
18:41-25.06.2020
Абдураҳмон Мешаян
Манзилимиз: t.me/A_Meshayan
ОНАМСИЗ!
✍️Муаллиф: Абдурроҳман Мешаян
🎤Ижрочи: Ҳаётбек Мирбобоев
Манзилимиз: t.me/A_Meshayan
#Азвожи #мутоҳҳарот
#ХАДИЖА #БИНТИ #ХУВАЙЛИД #РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲУ
Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Жаброил (алайҳиссалом) Пайғамбар (алайҳиссалом) ҳузурларига келиб: “Эй Аллоҳнинг Расули! Мана, Хадича ҳузурингизга келди. Унинг қўлида идиш бор. Унда хўрак ёки таом ёки ичимлик бор. Қачон у ҳузурингизга етиб келганида унга Рабби азза ва жалладан ва мендан салом айтинг ва унга жаннатда луълуъ (дуру ёқутлар ила безатилган) ато этилган: шовқин сурони ҳам, чарчоғи ҳам йўқ. Шунинг башоратини беринг”, деди» (Имом Бухорий, Имом Муслим).
ХАДИЖА...
Илк ёридир Пайғамбарлар сарбонининг Хадижа,
Илк томчиси улкан уммат, уммонининг Хадижа.
Бир минг тўрт юз йилдан зиёд, бош Қаҳрамонидир у,
Ул «Муҳаммад ва Хадижа» достонининг Хадижа.
Барпо айлаб Набий бирла, илк таҳорат, илк намоз,
Илк юлдузи бўлди Ислом осмонининг Хадижа.
Жаброилнинг еткурганин, хабар қилмиш Мухаммад,
Аллоҳ сенга салом айтмиш, қил дуоинг Хадижа.
Бири кумуш, бири олтин, Осиё бирла Марям,
Лек чин олмоси расуллар султонининг Хадижа.
Ярми бўлмиш Расулуллоҳ қалқонин, Абу Толиб,
Қолган ярми бўлмиш набий қалқонининг Хадижа.
Соҳибаси Қосим, Зайнаб, Руқайя, Умму Кулсум-
Фотима ва Абдуллоҳдек бахт конининг Хадижа.
Тақмас Умму Жамил янглиғ дўзахийлар тожини,
Маликаси бўлгай жаннат бўстонининг Хадижа.
Умрин китобин ўқисам кўзларим тўкур ёмғир,
Эгаси бўлмиш бақувват, иймонининг Хадижа.
Хожунда ухлаюр хозир, умр бўйи Хақ ишқи-
Махбуси бўлмишдир юрак зиндонининг Хадижа.
12:47-12.02.2017.
Абдураҳмон Мешаян
ОНАМСИЗ.
Жаҳолат зулматин дин қилгач ойдин,
Хақ йўлида сарфлаб олмос-у олтин.
Хатто Абу Бакр Сиддиқдан олдин-
Иймон эшигини қоққан онамсиз.
Жаҳолат етмаган чоғда охира,
Шунда хам дердилар сизни "Тоҳира".
Билар Андалусдан тортиб Қоҳира,
Набий кўзларига боққан онамсиз.
Муборак оғзидан Расулуллоҳнинг-
Илк тинглари бўлиб Каломуллоҳнинг.
Ризосини топиб қодир Аллоҳнинг,
Набийим кўнглига ёққан онамсиз.
Кўрсангизда Умму Жамилдан жабр,
Расулимиз ўйлаб қилдингиз сабр.
Ниҳол чоғларидан бу хам бир тақдир,
Хазрати Алини боққан онамсиз.
Тамоғин Зам-зам-ла хушнуд хўллаган,
Йўқ асло Набийни сиздек қўллаган.
Жаброил орқали Аллоҳ йўллаган-
Салом деб бахт ёши оққан онамсиз.
Осиё аёллар ичра муҳтарам,
Марям ҳам аслида улуғ мукаррам.
Аммо сиз шуларнинг иккисидан хам
Бахт қуёши порлоқ балққан онамсиз.
Ёлғизлик истаган севар ёрига.
Таомлар элтганча яраб корига,
Йўл олганча ўшал Хиро ғорига,
Итоат машъалин ёққан онамсиз.
Қосим ва Зайнабни бергач Буюк Зот.
Руқайя ва Умму Кулсум бирла шод-
Айлади сизларни, эй қалби обод,
Халоллик расулдан юққан онамсиз.
«Олти олмос»лисига бўлмаскан қийин,
Сиздайин "заргар"га тасанно дейин.
Асли Фотимаи Заҳродан кейин,
Абдуллоҳингизни туққан онамсиз.
Охир кетди ажал сизни хам олиб,
Аввал сиз кетдингиз сўнг Абу Толиб...
Лек бўлмади асло мушриклар ғолиб,
Ваҳийнинг ростлигин уққан онамсиз.
,
Ўн тўрт аср сўнг хам чулғайди хайрат,
Бу не ишқ, не севги бу не мухаббат?
Қалбларда Хадижа хамда Муҳаммад(Алайҳиссалом)
Ишқ ниҳолин қалбга суққан онамсиз.
14:04-12.02.2019
Абдураҳмон Мешаян
КЕЧА ВА БУГУН...
(Бир эркакнинг иқрори)
Хасадгўй кўнгилга рахмат ёғилмас,
Менга Нонекбин деб, қўйманг лақаблар.
Муҳаммаддек ёрлар қайтиб туғилмас,
Хар кун туғилмоқда Абу Лаҳаблар.
Бу кўҳна гардунда турфа аёл бор,
Билдимки жуфт бўлиб ўтказиб йиллар.
Кўҳинурдек ноёб Хадижадек ёр,
Қумдан бисёр экан Умму Жамиллар...
@A_meshayan
11:09-12.02.2017
Абдураҳмон Мешаян