a_meshayan | Неотсортированное

Telegram-канал a_meshayan - Abdurahmon Meshayan

4278

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Подписаться на канал

Abdurahmon Meshayan

​​КЕРАК ЭМАС ЎЗБЕККА ДУШМАН!

Тирикчилик қайчиси қирққач,
Дер: Товуққа айланган қушман.
Уча олмас самога чиққач,
Керак эмас ўзбекка душман!

Юртни босиб олганда ғаним,
Хуқуқларим топтарди маним.
Ёв босмасдан булғанди шаъним,
Керак эмас ўзбекка душман!

Совуқ қотиб зулмат ичра хор,
Йиғлаб чиқар беморлар зор-зор.
То еб-тўймас амалдорлар бор,
Керак эмас ўзбекка душман!

Кимдир бунга беролгайми шарх,
Ҳайит чоғи оширганлар нарх,
Яҳудийлар эмаску эй халқ,
Керак эмас ўзбекка душман!

Газимизни сотиб олди рус,
Қарғайдирсан аларни махсус.
Сотганларчи оппоқми?.. афсус,
Керак эмас ўзбекка душман!

Хатто собиқ иттифоқда ҳам,
Бунча кўп қиз сотмас эди тан.
Мустақулмиз амин бўлдим ман,
Керак эмас ўзбекка душман!

Қодирийни сотган-ўзимиз,
Ҳамзага тош отган-ўзимиз.
Энди йиғлаб ётган-ўзимиз,
Керак эмас ўзбекка душман!

Менга деманг: "Қилма бўхтонни!
Гарчи ичмоқ севарди қонни.
Танирмиди Сталин Чўлпонни?
Керак эмас ўзбекка душман!

Бизни қилиб хайвонларга ем,
Одамсифат шайтонларга ем.
Деганлар ким:" Отработаем"
Керак эмас ўзбекка душман!

Олтинимиз сотганлар този,
Улардан Хақ бўлмасин рози!
Хужжатларда кимнинг имзоси,
Керак эмас ўзбекка душман!

Тулкиси ҳам бўрисиям шу,
Қулдори ҳам чўрисиям шу.
Ўғрисиям тўғрисиям шу,
Керак эмас ўзбекка душман!

Бу халқ хатто жаллодин оқлар,
Бой хожасин севар қашшоқлар.
Иш қолмаган сизга дашноқлар,
Керак эмас ўзбекка душман!

Мансабдорлар феълин кўрса жим,
Илонлар дер: Ташлайман пўстим.
Ичида кўп четдан эй дўстим,
Керак эмас ўзбекка душман!

Экавериб тўймаймиз пахта,
Диндорларга тўлган авахта.
Ўтиргунча  Широқлар тахтга,
Керак эмас ўзбекка душман!

@A_meshayan
11:11-22.01.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Хақиқат.

Сардоба тўғонин "балиқ кемирди,"
"Лайлаклар ўчирди чироғимизни."
Бу гапларку ёлғон, хақиқат бирдир:
"Каламушлар" газсиз қолдирди бизни!

21:30-21.01.2023
@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Чаён босди меҳробимизни...

Жужуқ бўлса қувиб жомеъдан,
Алишеру Суҳробимизни.
Айрилдилар минг-минг сомеъдан,
Чаён босди меҳробимизни.

Булар қилган номардлик содир,
Афсус эмас ноёбу нодир.
Рост айтибди Абдулла Қодир,
Чаён босди меҳробимизни.

Кўксимизга ургандек ханжар,
Бизга заҳар нишларин санчар.
Топилмайди уларни янчар,
Чаён босди меҳробимизни.

Душманига олдириб улоқ,
Бўлиб миршаб туфлаган булоқ.
Очиқ аблаҳ, яширин "қулоқ",
Чаён босди меҳробимизни.

Масжидда хам ёлғон тўқиган,
Қуръон қолиб ашъор ўқиган.
Танқидга эшакдек тўнқиган,
Чаён босди меҳробимизни.

Қани эди муборак ном-ла,
Мингта бўлса жонкуяр домла...
Лек аралаш пишганлар хом-ла,
Чаён босди меҳробимизни.

Буларнинг дин ғами аломат,
Дўпписизни қилиб маломат.
Ҳижобсизга бўл дер саломат,
Чаён босди меҳробимизни.

Жумаданда дилни бездирган,
Қоқ туш қадар кўча кездирган.
Сотқин эканлигин сездирган,
Чаён босди меҳробимизни.

Фатволари қочирмиш мазам:
"Бу масжидда бир имом Аъзам-
Мазҳабида намоз ўқинг жам"
Чаён босди меҳробимизни.

Дегим келар эй Абу Танбал,
Хатокорми Шофеъий, Ханбал?
Йўқса нечун бу фатво дангал?
Чаён босди меҳробимизни.

Яро қалбга суртган дорилар,
Абдували, Обид қорилар.
Қайда қолди? Юрак ёрилар,
Чаён босди меҳробимизни.

О муҳтарам Муҳаммад Содиқ,
Ўзбекка Хақ айлаган тортиқ...
У хам кетди чидолмай ортиқ,
Чаён босди меҳробимизни.

Қулоқ тинглаб, кўрди ахир кўз.
Маъвизасин мавзуси Наврўз-
Бўлгач ахир қайдин топсин сўз,
Чаён босди меҳробимизни.

Каззобликни ўзда жамлаган,
Улар ошдир посбон дамлаган.
Виждонини буткул ямлаган,
Чаён босди меҳробимизни.

Айрилсада ўттиз бир тишдан
Бир тиш учун бўшамас ишдан.
Фойда кўрган заҳарли нишдан,
Чаён босди меҳробимизни.

Султон таклиф беринглар деса,
Эл ғамини ўзим ей деса.
Зўрға турган қотирмай энса,
Чаён босди меҳробимизни.

Гарчи бисёр дин ғамин еган,
Чин имомлар ё Роббим деган.
Лек улар хам армонда деркан:
Чаён босди меҳробимизни.

Ё Раб қўлламасанг ўнгланмай,
Араб имлосини ўрганмай,
Яшаб ўтажакмиз ўртанмай.
Чаён босгач меҳробимизни.

Ислом дейди бизнинг зеҳният,
Розилигинг олмоқдир ният.
Заминингга бўлсин офият,
Чаён босди меҳробимизни.

Бўлиб қолдик диёнатга зор,
Рост сўзласак бўйнимизда дор.
Рижолларга битта гапим бор:
Чаён босгач меҳробимизни.

Дегил ўзбек аёли уққин,
Дилга дуо ниҳолин суққин.
Яна битта Бухорий туққин,
Чаён босди меҳробимизни.

@A_meshayan
20:20-21.02.2019
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

#А2021 #йилдаги #илк #шеърим

​​СЕЗАРИЯ ЭВОРА

Ҳабаш аёл Сезария Эвора 47 ёшигача бир бўлак нон ва бир қадаҳ ароқ учун Африка қирғоғидан 600 км узоқликда жойлашган Атлантика океанидаги Кабо-Верде оролларидаги 6-7 киши сиғадиган кичик қахвахоналарда қўшиқ куйлайди.

47 ёшида бутун дунёга машҳур бўлгач 78 ёшигача 50.000.000$ ишлаб топади.

Жуда катта гонорар олишига қарамасдан у катта қасрлар сотиб олмаган. Машҳурликка эришгач хам кўп сонли қавм-у қариндошлари билан ота-онасидан қолган уйда истиқомат қилган. Янги уйни эса ўша ота-онасидан қолган уйга хамма қавм-у қариндошлари сиғмай қолгачгина сотиб олган.

Бор пулини ўз камбағал давлати учун сарфлаган бу аёл, ўз юртидаги халқ таълимининг 100% соғлиқни сақлаш тизимининг 50% харажатларини ўз бўйнига олади.

Тириклик чоғидаёқ унга хайкал қўймоқчи бўлганларида “Нима бизнинг юртда хамма муаммолар битдими, менга хайкал қўйишдан муҳимроқ иш йўқми пулни ўз жойига сарфланглар” деб қатъиян рад қилади.
Вафотидан сўнг унга барибир хайкал қўйилади ва унинг номида ўз юртида тайёрагоҳ хам бор.

Хар қандай инсон бу ҳабаш аёлдан ёрдам сўраса рад қилмаган ва доим хорижий сафарларда бўлган чоғида унинг уйига ўз юртидаги исталган фуқаро кириб совутгични очиб ўзига шарбат қуйиб, таомланиб чиқиб кетаверган.

Саҳнага доим ялангоёқ чиққан. Илк поябзалини совуқ юртларга гастроллари бошлангач 43 ёшида харид қилган.
Журналистлар “Нега доим саҳнага ялангоёқ чиқасиз деб узоқ йиллар савол бераверишгач, “Сиз каби бойлар биз каби фақирлар борлигини унутмаслиги учун” деб дарғазаб бўлиб жавоб берган.

Саводи хаминқадар, биттагина тилни биладиган Сезария сўзда эмас амалда халқини севган.

Сезария сен ҳеч қачон минбарлардан,
Халқим сени жондан севдим демагансан.
Лек фарқинг кўп монополист аждарлардан,
Кобо Верде халқин хаққин емагансан.

Сен мусулмон эмас эдинг иймонинг йўқ,
Инсофинг бор тегса хамки катта амал.
Тирик чоғинг шарафингга қўйдирмадинг-
Арзисангда ўзинг учун бирор хайкал.

Тенг келолмас сенинг бирла шуҳрат учун,
Дуч келган-ла дуч келган вақт ётарчилар.
Сен асли чин санъаткор, тан олмай нечун?
Тенгнинг эмас бизнинг тўймас отарчилар.

Бор молингни сарф айладинг, юртингдаги,
Соғлиқни сақлаш ва халқ таълимига.
Бизда эса Ўзбекистон эмиш янги,
Аксар халқнинг хамёни бўш билдим нега...

Ўз тилингда сўзлаб ўтдинг, қул бўлмадинг,
Бизнинг разил “катта”лардек ўшал русга.
Ҳабаш аёл яшнайвердинг, тез сўлмадинг,
Ва кирмадинг бойлик учун минг бир тусга.

Тайёраю вилла харид айламадинг-
Рим ёқлардан айламанмадинг пул қулига.
Бизнинг амалдорлар эса сен кўрмадинг,
Қаср қурар Амриқода халқ пулига.

Биздачи бир Алишер бор ўзбек бўлиб,
Ўз ўзбегин хонумонин талайдиган.
Жон-жаҳд ила тирилганча завққа тўлиб,
Путин каби итнинг пойин ялайдиган.

Тупурганман чироқсиз қолдириб юртни,
Хар кун зар сарфлаганларга фавворага.
Бизнинг хукуматдаги уч юз бебурдни,
Алишардим Сезария Эворага.

@A_meshayan
12:07-20.01.2021
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​​​БОЙ ХИЗМАТЧИ

Наҳот қўрқмайдирсан дўзахга етиб,
Сенга армон бўлса жаннатнинг иси.
Қолмишсан бутунлай ўзингдан кетиб,
Эй камбағал халқнинг бой хизматчиси.

Уйинг нурли, халқинг зулматда бироқ,
Бир кун ёнса, ўн кун ёнмайди чироқ.
Бўлсанг бўлмасмиди жонфидо Широқ,
Эй камбағал халқнинг бой хизматчиси.

Обдон тўйдик нутқи сендек сохтадан,
Бизнинг бош чиқгайдир қачон пахтадан?
Сил қилиб қайтардинг зах авахтадан,
Эй  камбағал халқнинг бой хизматчиси.

Биз ишлаб чиқарган уловлар нечун,
Хорижда арзону, қиммат биз учун?
Кимингни ўлдирдик олмоқдасан хун?
Эй камбағал халқнинг бой хизматчиси.

Кексайган қўшмачи юзидай дағал,
Чўтирюз йўлларга боқсангчи сағал.
Ювмайди айбингни тўктирмоқ шағал,
Эй камбағал халқнинг бой хизматчиси.

Етти пуштга етар харом мол тўплаб,
Хар кеча жазман-ла мусаллас хўплаб.
Харид қилмоқдасан гуноҳни кўплаб,
Эй камбағал халқнинг бой хизматчиси.

Бир муддат тинглагил фалончи Хўжа,
Бус-бутун вохами сен учун ўлжа,
Онанг маҳригами қолган Камбоджа?
Эй камбағал халқнинг бой хизматчиси.

Канадек қонимиз сўрурсан бизим,
Сен жорий айлаган бу мудхиш тизим,
Ахир аталади феодализм,
Эй камбағал халқнинг бой хизматчиси.

Исминг қўшишсада бир кун  хутбага,
Тупургум сен топган ўшал рутбага.
Охиринг ўхшаса нетгунг Утбага?
Эй камбағал халқнинг бой хизматчиси.

Шайтон пешоби-ла томоқ хўллашган,
Қай нокас кимсалар сени қўллашган?
Юртда бор соҳалар монополлашган,
Эй камбағал халқнинг бой хизматчиси.

Муаллим кўчангни супуриб яшар,
Шифокорларинг-чун гўё фарз хашар.
Сен бир гўрдагина қилиғин таш(л)ар,
Эй камбағал халқнинг бой хизматчиси.

Бурнингни мушт бирла келар силагим,
Кучин сарфласайди сен-чун билагим.
Ишга-
Она маконингга киргин тилагим
Эй камбағал халқнинг бой хизматчиси.

Ўлсанг нетадирмиз хушнуд кўнармиз,
Жанозангни ўқиб уйга жўнармиз,
Фақат курсингни хам қўшиб кўмармиз,
Эй камбағал халқнинг бой хизматчиси.

Юракдан шайтоннинг хийласин қува.
Тоат-ла қалбингни олмасанг юва.
Сен хоин бувами ё хоким бува,
Эй камбағал халқнинг бой хизматчиси.

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

ЁҒАР ҚОР-ЁМҒИР

Гўёки осмонни-
Соғяпти ёмғир.
Мен каби эсидан-
Оғяпти ёмғир.
Ҳуддики азадор-
У ҳам менингдек,
Отамнинг қабрига-
Ёғар қор-ёмғир.
Энди синглим етим,
Энди мен сағир.
Оғамга қийин-у,
Онамга оғир...

Болалик чоғимда-
Эркалатарди,
Мени елкасига-
Опичлаб олиб.
У кунлар қайтмайди,
Ўқиб бўлинган-
Китобдай бу маълум
Нетарман нолиб?
Дилни соғинч ўяр,
Юрагим оғрир.
Отамнинг қабрига,
Ёғар қор-ёмғир.

Энди мен гўёки,
Кўкда ёлғиз ой.
Кечиккан пушаймон-
Совуб бўлган чой.
Тулпор вафот этса,
Энг керакли дам.
Жуда қийналаркан,
Улғаймаган той.
Узатманг, лаззатмас-
Шароб-у чоғир,
Отамнинг қабрига,
Ёғар қор-ёмғир.

Хомиладор аёл-
Вужуди янглиғ,
Қарангки падарим-
Қабри дўппайди.
Э, вох отам кетгач-
Қувонч камайиб,
Хасратлар...
Аламлар...
Дардлар...
Кўпайди.
Гоҳ тўғри яшади(м),
Гоҳида қинғир.
Отамнинг қабрига,
Ёғар қор-ёмғир.

Палағда тухумдай,
Айниган олам.
Маним туйғуларим-
Занглатолмайди.
Йиғлаб ашъор битиб,
Таскин топарман.
Дардимни қалам хам,
Англатолмайди.
Айрилиқнинг юки,
Бунчалар оғир?
Отамнинг қабрига,
Ёғар қор-ёмғир.

Биламан қачондир-
Туғилган куним.
Ўлимим санасин-
Билмайман бироқ.
Агар жаҳаннамга-
Ирғитилмасам,
Шоядки жаннатда-
Тугар бу фироқ...
Хушовоз хофиздек,
Овози сохир.
Отамнинг қабрига,
Ёғар қор-ёмғир.

Ажабланиб боқманг,
Маним кўзларим,
Юзим заминига-
Ёмғирлар тўкса.
Ким хам йиғламайди
Пушти наноҳи-
Қадаҳнинг тубига,
Ғарқ бўлиб чўкса.
Кимда кўнгил тоза,
Кимда дил яғир,
Отамнинг қабрига
Ёғар қор-ёмғир.

Душманларим-шоқол,
Рақиблар-тулки,
Нокас ҳайвон тўла,
Атрофим мани.
Илонларга бўлдим-
Гоҳида кулги,
Ҳимоя айлаган-
Арслоним қани?
Денгизман йўқотган-
Улкан жавоҳир,
Отамнинг қабрига,
Ёғар қор-ёмғир.

Кўнглим сандиғига-
Армон жойланди.
Қалб тахтига армон-
Султон сайланди.
Отасин ёқотгач-
Медайин ғариб,
Бир қаноти синган,
Қушга айланди...
Бу азобларгада
Бормикин охир,
Отамнинг қабрига-
Ёғар қор-ёмғир.

Ўлим шаробини,
Биз ҳам тотамиз,
Алвон қуёш мисол-
Бир-бир ботамиз.
Дадамнинг ёнига-
Қайтишим аниқ,
Қиёматни кутиб-
Бирга ётамиз.
Фарзанд соғинаркан-
Отасин ахир,
Отамнинг қабрига,
Ёғар қор-ёмғир.

Кўзимдан томчилар-
Ёшлар марварид.
Пули кўп бойдирман,
Лек кўнглим зада.
Ота бозорлардан-
Қилинмас харид,
Сотиб олиб бўлмас-
Дўкондан дада.
Пинҳон йиғламоққа,
Бўлибман моҳир,
Отамнинг қабрига,
Ёғар қор-ёмғир.

P.S: Ўн уч йил аввал йигирма ёшимда ёзган эканман. Ўша пайтларни ҳам, дадамни ҳам жуда соғиндим.

2010-йил
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ШИРИН ЖОН ЎЗБЕКНИКИ

Устимдан кулма ағёр,
Халқим эмасдир абгор,
Олтин-кумушлар бисёр,
Улуғ кон ўзбекники!

Боболари тутмиш туғ,
Юзи қаромас, ёруғ,
Дунёдаги энг улуғ,
Шараф-шон ўзбекники!

Киборликка берилган,
Манман эмас керилган,
Мусофирда терилган,
Халол дон ўзбекники!

Дард кўлига чўкилган,
Жонлар чокдан сўкилган,
Шаҳидликда тўкилган-
Халол қон ўзбекники!

Уни уйғотур азон,
Токи бўлгунча хазон,
Лек дунёда энг арзон-
Ширин жон ўзбекники!

@A_meshayan
18:06-18.01.2018
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ЁМОН БЎЛАДИ

Бу оқшом кўнглимни топсангчи жоним,
Аста юрма тезроқ чопсангчи жоним.
Бермасин халақит қитмир шамоллар,
Эшикларни маҳкам ёпсангчи жоним.

Томирларда қоним қизиб кетяпти,
Узоқ вақтли висол ташна этяпти.
Нега эшитмайсан Тошкентда куйсам,
Нолам Эронгача бориб етяпти.

Бугун қалб кўчангда севги сайлими?
Ширинсан, Зуҳросан ёҳуд Лайлими?
Эртага ит каби қувсангда майли,
Бу кеча тонг қадар қолсам майлими?

Чиқақол ёнимга хушбўйлар сепиб,
Муҳаббат хайдасин хижронни тепиб.
Юз йил ишққа ташна бўлгандан кўра,
Бу оқшом ўлайин лабингдан ўпиб.

Ошиқ зоти қачон омон бўлади?
Холи қачонгача ёмон бўлади?
Қарғайман, шеъримни ким ўқиб кулса,
Бўйдоқнинг қарғиши ёмон бўлади.

@A_meshayan.
02:18-18.01.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Ўрмонда

Кетган эди арслонлар ўлиб,
Бўш қолдириб давра тўрини.
Олди зумда хукмрон бўлиб,
Кўринг энди чиябўрини.

Тулкиларни авж олди қамаш,
Ғамхўрликни роса "ўхшатди."
Осон бўлди эчкини алдаш,
Эшакни ҳам ишдан бўшатди.

Хурсанд бўлди тулпор ёввойи:
"-Эшакдан ҳам қутилдик охир"
Аммо чиябўри савдойи,
Кўзбўяшга хўб эди моҳир.

Имзо қўйиб янги фармонга,
Чиябўри ўйнашди бешак.
Вазир бўлиб қайтди ўрмонга,
Хокимликдан қувилган эшак.

@A_meshayan
22:48-17.01.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Аввал олтин, кейин кумуш,
Аввал намоз кейин юмуш!

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ОДАМ ЭМАСМИДИ ВИЛОЯТЛИКЛАР?

Ўн беш ё йигирма йилдан ҳам зиёд,
Совуқ емасмиди вилоятликлар?
Тошкетликда бору ғазаб, ҳиссиёт,
Одам эмасмиди вилоятликлар?

Тошкентга қачондир кўчган эй ўғил,
Қўқондан қораси ўчган эй ўғил.
Онанг ўтин ёқса оғритмасдинг дил,
Одам эмасмиди вилоятликлар?

Қишлоқи битта сўз айтса заҳарли,
Юзин буриштирган эй сен шаҳарли.
Кўрдинг бепарволик қандоқ хатарли,
Одам эмасмиди вилоятликлар?

Тилингдан тушмайди дода жон дода,
Ўлди тиқа-тиқа ортингга хода.
Эй бирлашмайдиган аблаҳ молпода,
Одам эмасмиди вилоятликлар?

Солмоқчи эмасман ўртага низо,
Лек бу эмасмикан Аллоҳдан жазо-
Бепарволик учун... Адашдимми ё?
Одам эмасмиди вилоятликлар?

Ўзинг менга айтгил ҳой омон бўлгур,
Эй халол динорга ҳамёни тўлгур.
Хоким берган ошга тиқилиб ўлгур,
Одам эмасмиди вилоятликлар?

Водий сўзлар эди: Дардим билинглар,
Пойтахт жаврар эди: Шукр қилинглар.
Савол берсам разил зотлар хиринглар,
Одам эмасмиди вилоятликлар?

Тузумга қул бўлган алам тотяпти,
Посбон ҳам оилавий совуқ қотяпти.
"Менга нима" жуда оғир ботяпти,
Одам эмасмиди вилоятликлар?

Ўз уйинг исигач бўлиб хотиржам,
Асло чекмагандинг ўзга учун ғам.
Сенку анча бўлди эмассан одам,
Одам эмасмиди вилоятликлар?

Ривожимизда ҳам тошбақаланиш,
Ўғрилар битарми айтинг таланиш?
Сизлар сабаб содир табақаланиш,
Одам эмасмиди вилоятликлар?

Ё улар роҳатни ўйламайдими?
Шаънингизга лаънат сўйламайдими?
Солиқ тўлайдику тўламайдими?
Одам эмасмиди вилоятликлар?

Эй "оғзи полвоним" бирор нарса денг,
Дўзахнинг тубига тушгунгача энг.
Гапиринг ўз халқин кўрмаганлар тенг,
Одам эмасмиди вилоятликлар?

P.S: Менда шунча йил газдан муаммо бўлмаган.
Шунча йил ичида бу йилни ҳисобга олмасак газ уланганидан бери газим гуриллаб ёнган.
Тошкентга яқин яшаб туриб ёздим. Бу ўзимгаям танқид.
Яна бечара ўзи вилоятлик бўлганига аламзада экан бор исқирти ташқарига чиқди деманглар.
Шеърдан муддаони шеърни ўқиса кар ҳам, ўқиб беришса кўр хам тушунади.
Тамом))

@A_meshayan
19:40-16.01.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​БЕЗ СУВАРАК

-Ишдан қувилди қуён,
Тозаланди теварак!
Ўзинг уйимдан қачон,
Кетадирсан суварак?

@A_meshayan
16.01.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​УНУТУВЧИ ОЛОМОН

Совуқ ханжарини қайраб келар қиш,
Оғзингдан учади лаънат ва қарғиш.

Кейин кулиб-кулиб келади баҳор,
Унутасан қишда бўлганингни хор.

Балиқдек сузасан дарёда ёзда,
Не қиламан демай бир кун аёзда.

Кузда ҳам кўнглингни қилмасдан хира,
Давлатдан хаққингни сўрмассан сира.

Совуқ қиличини қиш яна қайрар,
Забонинг лаънат ва қарғишни сайрар...

@A_meshayan
16:30-15.01.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​​​БАҲОР КЕЛМАЙДИ.


Хали хануз сенгамас осон,
"Қиш"да керак сақламоғинг жон.
Биласанку эй "мўмин дехқон"
Куздан кейин баҳор келмайди.

Ишонмагил сен ёмонларга,
Ваъдабоз ул "қаҳрамонлар"га.
Тайёр тургин қахратонларга,
Куздан кейин баҳор келмайди.

Илон янглиғ қилмагил кўрлик,
Йўқса зўрлар қилгуси зўрлик.
Тушунсангчи бечора , шўрлик,
Куздан кейин баҳор келмайди.

Хали ёғур сочларингга қор,
Бошингда кўп изғиринлар бор.
Гарчи сенсан кўкламойга зор,
Куздан кейин баҳор келмайди.

Қачонгача дилни ёқарсан,
"Олибсотарлар"ни боқарсан?
Гарчи буни жуда хохларсан,
Куздан кейин баҳор келмайди.

Хирмонларинг тўлгани билан,
Хосилинг кўп бўлгани билан.
"Чўталйиғар" ўлгани билан,
Куздан кейин баҳор келмайди.

Меҳнатдан ёрилгач товонинг,
Паловга ўзгармиш ёвғонинг.
Аммо токи чиқмас забонинг,
Куздан кейин баҳор келмайди.

@A_meshayan
11:30-06.11.2016
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Ватан сени қилолмадик ҳимоя!

Биздай қуллар на улуғ на даҳодир,
Гарчи Аллоҳ қилган бизни ҳидоя(т).
Болангмасмиз қўрқмас, жасур, баҳодир,
Ватан сени қилолмадик ҳимоя!

Мерган милтиқ ўқталадир панадан,
Пушмон қилиб туғилганга онадан.
Халқнинг қонин сўриб ётган канадан,
Ватан сени қилолмадик ҳимоя!

Қорни катта кўзи тўймас очлардан,
Бошимизга ярашмаган тожлардан.
На Довуд юлдузию на ҳочлардан,
Ватан сени қилолмадик ҳимоя!

Тиллоларинг ташиб тўймас ўрисвой,
Газ-чироқсиз қолиб бўлди аҳвол вой.
Шу итлар деб ҳеч бўлмайди ўзбек бой,
Ватан сени қилолмадик ҳимоя!

Ғаним тинмас қаҳқахаю кулгидан,
Сотқин тўймас ўмариб халқ мулкидан.
Арслон бўлиб на чўчқа, на тулкидан,
Ватан сени қилолмадик ҳимоя!

Табрик тинглаб тўйдик бугун куни билан,
Энди виждон қийналади туни билан.
Қўлда қурол на оға на ини билан,
Ватан сени қилолмадик ҳимоя!

@A_meshayan
21:07-14.01.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

"Керак эмас ўзбекка душман".
Бу гапда жон борми йўқми?
Изоҳланг.

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

💡Свет ўчишида ҳамма айб лайлакларда экан 😅

(Балки ўша ҳудудларда шу нарса сабаб бўлаётгани ростдир, лекин лаққа балиқлардан кейин буниси ажойиб эштилди 😁)

Дўстларга улашиб қўйинг!


👉 /channel/energetik_yangiliklar

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ЭСКИ ЧАВАНДОЗИМ ҚАНИ?

Эшаклар урчиб яйловда,
Хангра деб ундарлар мани.
Наҳот адашдим сайловда,
Эски чавандозим қани?

Тўғри у хам қамчиларди,
Кўзимдан ёш томчиларди.
Аммо САЛ қадрим биларди,
Эски чавандозим қани?

Янгиси хўб шодон эмиш,
Ваъдаларни қоп-қоп демиш.
Иш ошди, лек ошмас емиш,
Эски чавандозим қани?

Қайрағочдек шохи синган,
Дарёдекман эрта тинган.
Елкамга ўттиз йил минган-
Эски чавандозим қани?

Нафсониятимга тегар,
Янгисин севгани-эгар.
Золим эди лек айт жигар,
Эски чавандозим қани?

Тепай десам-сўяр янги,
Жоним олиб қўяр янги.
Заъфарондир юзим ранги,
Эски чавандозим қани?

Нуқул уни ёмон дердим,
Кетсин мозор томон дердим.
Янгисидан таъзир едим,
Эски чавандозим қани?

Яйловда эшаклар ханграр,
Бегона тилда СЎЗ янграр.
Тепада тинмасми жанглар,
Эски чавандозим қани?

Қалбим эса исён этар:
Ўзбекча кишнасам нетар?
Янгиси бошгами етар?
Эски чавандозим қани?

Уринсамхамки мен харчанд,
Янгиси хеч тутмади қанд.
Кўп зулм кўрсатган гарчанд,
Эски чавандозим қани?

Дўқларини айтсам баъзи:
Жим юр ё шу пайшанбаси,
Тойингни қилармиз қази!
Эски чавандозим қани?

Майли мақтай очмай жағин,
Янги чавандозим зўр мани.
У хам ўлса демай тағин:
Эски чавандозим қани?

@A_meshayan
18:04-10.05.2019
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

#Диққат #Тезкор #Огоҳлантириш
❗️ Бугун Тошкентда  газ босими кескин кўтарилиши кутилмоқда

Аҳолидан максимал даражада очиб қўйилган газ қурилмаларни пасайтириши сўралмоқда
Илиқ об-ҳаво келиши билан газ босими босқичма-босқич ошади. Кўпчилик ундан максимал даражада очиқ холда фойдаланганлиги сабабли, турли хил хавфли вазиятлар юзага келиши мумкин. Газга уланган қурилмаларни текширишни унутманг!

/channel/energetik_yangiliklar

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Сахий инсонлар кўмагига муҳтож оилаларга ёрдам берган инсонлар барака топсин!

Бу галги мурожаатчимиз — жажжи қизалоқ Ахмаджонова Робия. 1 ёшда.

Хасталик ташхиси — юз жағ ўсимтаси лимфангиома, 1-гуруҳ ногирони…

🇸🇱Uzcard карта рақами:
8600530461266325
Алиханова Умида
+998901786232

Манзил: Наманган вилояти, Норин тумани, Шаҳидмозор МФЙ.

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​​​"Танзиландия"

Ўзбекистондаку биладир барча,
Қиш яқин қолганда чироқ йўқ бироқ...
Айрим амалдорлар излайдир дарча(форточка)
"Танзиландия" да ўчмайди чироқ...

Камбағалнинг дардин қайдан биларди,
Бадавлат амалдор халқдандир йироқ.
Билмам ёлғон сўзлаб нима қиларди,
"Танзиландия" да ўчмайди чироқ.

Тўмарис ўзини осиб қўярди,
Қайтадан бурнини кесарди Широқ.
Бу юртда яшаса жондан тўярди,
"Танзиландия" да ўчмасмиш чироқ.

Гарчи бу юрт эмас қолоқ Сомали,
Ё урушлар кечган Сурия, Ироқ.
Ўзбекистонимизда зулмат бор ҳали,
"Танзиландия" да ўчмайди чироқ.

Кечаси яшилаб "қоқсайди" эри,
Фикрлаб қоларди балки яхшироқ.
Қай юз билан деди беш йилдан бери,
"Танзиландия" да ўчмасмиш чироқ.

Каримов ўлдида,  энди Шавкатга,
Маддоҳлик қилади хамма бақироқ.
Хамма кўчиб кетсин шу мамлакатга,
"Танзиландия" да ўчмайди чироқ

@A_meshayan
01:11-13.11.2021
Абдурроҳман Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Салом "дўзахдагилар"

Ҳеч битмади муаммо,
Гувоҳ бунга ер-само.
Астағфируллоҳ аммо,
Салом "дўзахдагилар".

Сенга ачийди жоним,
Тузум қайнатар қоним.
Ярим Ўзбекистоним,
Салом "дўзахдагилар"

Кўз ёшлари оқувчи,
Маъюс-маъюс боқувчи.
Мол ахлатин ёқувчи,
Салом "дўзахдагилар".

Етмиш йил ўрис эзган,
Ўттиз йил эркдан безган.
Олти йил хорлик сезган,
Салом "дўзахдагилар".

Наманганда қақшаган,
Андижонда яшаган.
Тошкентликка ўхшаган,
Салом "дўзахдагилар".

Бу не савдо дийдираб,
Турсак мудом қовжираб.
"Жаҳаннамда" қалтираб,
Салом "дўзахдагилар".

Эртак тўқиди Беор:
Бўлганлигинг учун хор.
Жаҳонгирмиш айбдор,
Салом "дўзахдагилар"

Сўрасангда ўзингчи?
Ваъда берган сўзингчи?
Тўймайдиган кўзингчи?
Салом "дўзахдагилар".

Ғарб бўлса гар чириган,
Шарқ баттарроқ ириган.
Иқтисод ....га кирган,
Салом "дўзахдагилар".

Сатрларим холисда,
Шогирд ёмон ворисда.
"Жаннат" биздан олисда,
Салом "дўзахдагилар".

@A_meshayan
11:54-18.01.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ОҚҚУШ СЕВГИСИ

Бирга учдик бизлар осмон фалакда,
Сени ўйлаб маним жоним ҳалакда.
Ярадор айласа ўқ отиб сайёд,
Тузалмас чандиқлар қолгай юракда.

Ўзга оққушлардан юзинг бургансан,
Митти инимизни бирга қургансан.
Урмаганман дея ёлғон гапирма,
Ургансан юракдан ёмон ургансан.

Айрилиқ энг ваҳший ёвуз мергандир,
Висолга тиш қайраб кўксин кергандир.
Аммо қилган сабрим мукофотига,
Аллоҳ ҳадя қилиб сани бергандир.

Мен сени севаман кечолмайман воз,
Севгининг юзига вафодир пардоз.
Менинг оққушимсан бир умр бирга,
Севги осмонида қилайлик парвоз.

Бас қилайлик энди нифоқимизни,
Бир бировга тикиб нигоҳимизни.
Ҳасратнинг қўлига мен тутгач талоқ,
Бахт ўқиган ахир никоҳимизни.

Мендан олдин кетсанг, ёлғон эмас чин,
Ичим куйдирган дард кўрсатиб кучин.
Катта тезлик билан қулаб осмондан,
Ерга урилганча бўлгум чилпарчин.

Бевақт йўқламасин ўлим оққушим,
Сен билан бир менинг йўлим оққушим.
Ростида, қанотим остида аста,
Бирга-бирга суздик кўлим оққушим.

@A_meshayan
01:28-18.01.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​МАЙДА БАЛИҚЛАР.

Аслида жаллоднинг дастурхонига,
Тортилган таомда-бир масаллиқлар.
Ачинар қавмимас, ўзин жонига,
Кар ва соқов бўлган майда балиқлар.

Севинмас азондек ширин оҳангдан,
Қувилмаслик учун гўзал воҳангдан.
Сўзла дерлар фақат хавфсиз соҳангдан,
Кар ва соқов бўлган майда балиқлар.

Насихатга солиб ўзин гарангга,
Кўзларин юмишар фитна-найрангга.
Хамд-у сано ўқир Хақмас наҳангга,
Кар ва соқов бўлган майда балиқлар.

Хавфдан холи пайтда шундай вайсақи,
Дерлар: "Бизга боғлиқ уммон равнақи"
Аммо еганлари қавмининг хаққи,
Кар ва соқов бўлган майда балиқлар.

Чувалчанг бўлса бас асли уларга,
Кенг йўл очур маддоҳ ашулаларга.
Ем бўлиб кетмай деб акулаларга,
Кар ва соқов бўлган майда балиқлар.

Ўйинчоқ бўлурлар қабих қўлларда,
Қолурлар фитнадек кучли дўлларда.
Бир умр сузади сассиқ кўлларда,
Кар ва соқов бўлган майда балиқлар.

Тўлдириб олай деб олтинга хумин,
Ликиллатур-
Китни кўрганда думин.
Бузади минг йиллик тоза удумин,
Кар ва соқов бўлган майда балиқлар.

Оғзини тўлдирмиш бешта бармоққа.
Илинган мансабдек катта қармоққа.
Рост айтмас, қора деб ташланур оққа,
Кар ва соқов бўлган майда балиқлар.

Қавмим ўйлайман деб яшар мақтаниб,
Хоинларни қолмиш лек эл хам таниб.
Алдаб ўлиб кетур, ўзи алданиб,
Кар ва соқов бўлган майда балиқлар.

Асло ўхшамайди хаёлиларга,
Ўхшар кибрлию риёлиларга.
Адаш эрур қўрқоқ зиёлиларга,
Кар ва соқов бўлган майда балиқлар.

Чўлпон-у Қодирий, Усмон Носирдек,
Кўп эди уммонда катта кит бирдек.
Хозир улар йўқдир. Бисёр эрур лек-
Кар ва соқов бўлган майда балиқлар.

@A_meshayan
2015-йил
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ЧАУШЕСКУ ҚИСМАТДОШЛАРИ.

Шакарнинг нархи ошди,
Осмонларга чиқди ун.
Сабр косаси тошди,
Бу халқ кўрадими кун?

Амалдорлар тоабад,
Халқнинг кўзин ўйгайми?
Совутгич ҳам бўш фақат,
Миллат гўштга тўйгайми?

Пайтида Сталин ҳам,
Рус халқига илиб бож.
Рус бошига солгач ғам,
Петербург қолган муҳтож.

Сунъий очарчилик деб,
Омбор тўла ёғ туриб.
Одамлар каламуш еб,
Дарахтдек қолган қуриб.

Етти фарзанди учун,
Ота айб қилиб қўйган.
Олтиси кўрсин деб кун,
Битта фарзандин сўйган.

Каримовнинг даврида,
Бир Аллоҳга сиғиниб.
Яшар эди ўзбеклар,
Рашидовни соғиниб.

Мен нима ҳам дер эдим,
Халққа қилмадинг шафқат.
Обрўинг тушган дедим,
"Чўтир"дан ўздинг фақат...

Энди нима қилайлик,
Сенга лаънат дейликми?
Бир йўлин айт билайлик,
Мушук тутиб ейликми?

Бу кетишда армондир,
Ўзбекларга тўйишлар.
Тўхтамайди қачондир,
Эшакларни сўйишлар.

Қонни ичдингиз хўплаб,
Сал инсофда қолинглар.
Халқни бир жойга тўплаб,
Отиб ташлай қолинглар.

Шунда балки зулмни,
Золимликни қўярсиз?
Кўрмагунча ўлимни,
Балки сизлар тўярсиз?

Собиқ румин раҳбарин,
Николай дер отини.
Бор эди Еленадек,
Кампирзода хотини.

Руминия халқининг,
Устидан кўп қотишди.
Бир кун эса иккисин,
Қоқ кўксидан отишди.

Совуқ қиш эди унда,
Қуёш ҳам тез ботарди.
Иккиси ҳам ағанаб,
Қонли қорда ётарди.

Такрорласин баъзилар,
Қилмагач халқ ҳизматин.
Николай ва Елена-
Чаушеску қисматин.

@A_meshayan
21:04-09.06.2022
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​НИМКОСА

Ўйимга етолмам сира ўй суриб,
Ёрилмаса эди даҳшатдан юрак.
Нега таҳоратга сув бўла туриб,
Таяммумга шукр қилмоғим керак?

2017

P.S.Шеърга шарҳ:
Нега ўз Ватаним бой бўла туриб,
Четда ишлаб болам боқмоғим керак?
Нефтга бой юртда, газ кетганми қуриб,
Нечун қишда ўтин ёқмоғим керак?

@A_meshayan
2018-йил
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Ўзбекистондагилар аҳвол қанақа?
Чироқ газингиз борми?
Уйингиздаги ҳолат?
Билгим келди.
Бизда ҳамма бир хонага қамалган.
Газ ўчган, чироқ бор.
Уй иссиқ.
Ижодхонам муууууууздек.
Ўша ердан ёзяпман шуни ҳам.
Чунки иссиқ жойда антенна йўқ, антенна бор жойда эса совуқ.

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Gazeta.uz бир нечта манбаларга таяниб ёзишича, Россия томони рус газини Ўзбекистонга Қозоғистон орқали, “Марказий Осиё – Марказ” қувурлар тармоғида етказиб беришни таклиф қилган.

Россия томонининг асосий шарти Ўзбекистоннинг газ-транспорт тизимини бозор нархида “Газпром” эгалигига ўтказиш бўлган. Худди шундай талаб “Қозоқгаз” компаниясига нисбатан ҳам қўйилган, лекин компания бундай шартларга рози бўлмаган.

Россия томони илгари сурган иккинчи шарт – Хитойга газ экспорти ҳуқуқини топшириш бўлган. Яъни “Газпром” келишувда Ўзбекистоннинг “UzGasTrade” компанияси ўрнини эгаллашни таклиф қилган.

Декабрь ойида икки томонлама музокаралар натижаларига кўра Россия томонининг шартларини олиб ташлашга эришилган.

Шарифа МУРОД

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ДЕКОРАЦИЯ.

Дединг: Чизиб кўрсат мусаввир,
Хозир қандоқ Ватанда холат?
Чиздим ўша-ўшадир тасвир:
Хануз халққа қўйилмиш олат!

08:42-15.08.2019
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ХАЛҚНИ ЧИРОҚ-ГАЗСИЗ ҚОЛДИРГАНЛАРГА.

Кўзлари хирадир ачинарли ҳол,
Қалтироқ кўллар-ла пайпаслар бироқ.
Бомдод номозига уйғонган бу чол,
Билади келмаган тонгда ҳам чироқ.

Таҳорат суви ҳам зўрға исийди,
Чол шўрлик қийналар кўмирни ёқиб.
Менинг эса нуқул қоним қизийди,
Катта ваъда берган каттага боқиб.

Бир ойлик гўдакни бағрига босиб,
Музлаб қолган уйда иситар келин.
Гуноҳ бўлмаганда ўзини осиб,
Қутилган бўларди оғритмай белин.

Бемор онахонлар хириллаб ётар,
Чақалоқлар музлар бешикларида.
Менга эса ҳануз кўп оғир ботар,
Хор бўлдим разилнинг эшикларида.

Хомиладор аёл қаҳратон қишда,
Ҳовлида тайёрлар жимгина таом.
Кун кўрмас афсус бу шўрлик фаришта,
То амалдор бўлар шайтон бардавом.

Тағин инсоф тилар ҳамма-ҳаммаси,
Ўзини шу кўйга солган касларга.
Ўзи қолиб яна ҳола-аммаси,
Қулоқни тўлдирар дуо сасларга.

Йўқ бу қадар менинг кўнглим тозамас,
Менда шундай қора юрак уради.
Халқни қақшатганни дуо қилмам бас,
Инсоф ҳам тиламам-қиммат туради!

Халқимни чироқсиз қолдирганларнинг,
Ҳаёти ва гўри бўлсин қоронғу.
Мазлумларни ҳолдан тойдирганларнинг,
Ичганлари бўлсин дўзаҳда оғу.

Юрагим шунақа нафратга тўла,
Аблаҳлар ўлолмай қусиб ётсин қон.
Кунлабмас ойлабмас йиллаб бирйўла,
Тўшакка миҳлансин беролмасдан жон.

Менга барибирдир бор гапни дейин,
Тегиб кетса кетсин ё ботса ботсин.
Аллоҳим жаннатни кўрсатиб кейин,
Золимларни мангу дўзахга отсин.

@A_meshayan
22:53-13.01.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…
Подписаться на канал