ҚИШНИ КУТАДИГАН ЭРКАКЛАР
Кўклам жуда сахий сарпо улашиб,
Барча дарахтларга кийдирар кўйлак.
Ва лекин қалбига кирлик ўрнашиб,
Қизлар баҳор келса очадир кўкрак.
Қиш золим, қиш совуқ, қиш жуда бахил,
Дарахтлар либосин тортиб олади.
Ва лекин қиш келса хотин-қиз ахил,
Аврат ёпиб рўмол ўраб қолади.
Бу шеърни англайди биргина муслим,
Даҳрийлар қилсинлар майли эрмаклар.
Келақолгин дея қаттиққўл фаслим,
Хар йил қишни кутар ғаюр эркаклар.
@A_meshayan
12:30-22.11.2019
Абдураҳмон Мешаян
ЁЛҒОНМИ?
Халқ салгина тинчлансин деб қилсин деб сабр,
Емакхона очганга ҳам қилдингиз жабр.
Энди улар ўз ёнидан қилиб берар ош,
Тадбиркорга ҳам шу халққа зулм бу надир?
Майли бизлар ичқорамиз нима ҳам деймиз?
Ундан кўра газ берларинг атала еймиз!
Совуқ чоғи ош беряпсиз эмасмиз қарши,
Лек газ бўлса иссиқ уйда оч қолган яхши
Абдураҳмон Мешаян
ХАЛҚНИНГ АСЛ АХВОЛИ
Олтин тўла конимиз,
Ейишга йўқ нонимиз!
Пахта тўла даламиз
Оч-юпундир боламиз!
Экинзор тўла буғдой,
Фақат... ярим халқ гадой!
Электр кўп нима ғам?
Қишда ёқамиз шағам!
Давлатда кўп гарчи газ,
Қишда ўтин ёқсак бас!
Тил ёради хар мева,
Еёлмас етим-бева.
Ярим мамлакат-нимжон,
Ярим мамлакат-камқон.
Қўй боқсада аҳоли,
Овқати гўштдан холи.
Сувимиз хам кўп ошна,
Лек халқ чанқоқ ва ташна.
Олмос хам кўп эҳтимол,
Халқ қилолмас истеъмол.
Касал бўлсак боримиз,
Ичишга кўп доримиз.
Дори ичмасанг агар,
Тушкун бўлмагин жигар.
Бизда хафа бўлма хўп,
Ғассол ва гўрков хам кўп!
@A_meshayan
11:46-14.07.2020
Абдураҳмон Мешаян
СЕН ТЎЛАГАН СОЛИҚЛАРДАН
Афсус хукуматинг ҳануз,
Иборатмас солиҳлардан.
Қиролинг минибди Лексус,
Сен тўлаган солиқлардан.
Қироличанг ётоғида,
Ётар оғзи қулоғида.
Тилло занжир томоғида,
Сен тўлаган солиқлардан.
Кўнгли ёмон шодландия,
Қанисан деб Шотландия,
Қизи олмиш ундан уя,
Сен тўлаган солиқлардан.
Вазирлар кошона қурди,
Генераллар даврон сурди.
Ўғрибоши қандин урди,
Сен тўлаган солиқлардан.
Қомусига урай фалон,
У сотилган қозикалон(яъни судья)
Четдан қаср олди шу он,
Сен тўлаган солиқлардан.
Мамлакатни емирдилар,
Хазинангни кемирдилар.
Каламушлар семирдилар,
Сен тўлаган солиқлардан.
Қўлларинг дағалдир ана,
Йўлларинг шағалдир яна.
Қурилмади шифохона,
Сен тўлаган солиқлардан.
Орқадамиз ҳар сохада,
Мактаблар хароб вохада.
Итлар мазза қилди ҳа-да,
Сен тўлаган солиқлардан.
Халқим мансабдорга не ғам,
Ушламаган бўлсамда шам.
Ўйнаш-ла олар четда дам,
Сен тўлаган солиқлардан.
Маддоҳлик қилсайдим агар,
Мен ҳам унвон олиб жигар.
Сарой қурардим жилвагар,
Сен тўлаган солиқлардан.
Юз йил хаққинг сочиб-сочиб,
Хорижга кетардим қочиб.
Қалам ҳам олмадим, ажиб,
Сен тўлаган солиқлардан.
Қиролича ўлди кетди,
Чарлз зўрға тахтга етди.
Ўзни дарддан фориғ этди,
Сен тўлаган солиқлардан.
Ўлиб кетди собиқ чўчқа,
Тирик унга содиқ чўчқа.
Дўзахдан олмиш томорқа,
Сен тўлаган солиқлардан.
@A_meshayan
21:09-10.08.2022
Абдураҳмон Мешаян
"МУРИДИМГА"
(Ҳазил)
Тасдиқлайсан любой айтган сўзимни,
Гўё оқу қорасисан кўзимни.
Мени учирарсан осмон-фалакда,
Номер один "кўрмуридим" ўзимни.
Бир қарасам девонага ўхшайсан,
Тиш ясашдан билмам қачон бўшайсан.
Яна уч кун ўтса қайтгум Тошкентга,
Айрон келтир десам ҳизматга шайсан.
Раҳмат сенга менинг кўнглим олибон,
Суҳбат учун гоҳ ёнимда қолибон.
Кўнглим олдинг аммо юрсак кўчада,
Мен гўёки ажнабий, сен толибон.
Сен энг яхши укамдирсан кечмасман,
Тўйинг бўлса ҳизмат буюр қочмасман.
Чанқаб кетдим шарбат келтир эй иплос,
"Сочная долина" нечун ичмасман?
Марғилонга келиб қолсам мен доим,
Нуқул топиб келарсан турар жойим.
Ғиёсиддин Юсуфга шогирд тушгач,
Жонга тегдинг айтиб имло хатойим.
Менга қара, кўз ёшингни тўкиш йўқ,
Укам сени уриш ёки сўкиш йўқ.
Дема: "Шайхим қўлингиздан бир ўпай,
Бизнинг урфда ахир қўлдан ўпиш йўқ"..
@A_meshayan
02:11-18.07.2022
Абдураҳмон Мешаян
"ИТНИНГ ҚИСМАТИ"
Сизга хизмат қилай фил оға,
Айбларингиз юрай яшириб.
Фақат мени қилманг бадарға,
Мақтовингиз айлай тошириб.
Шундай дея ит филнинг танин,
Яъни пойин ўпди ёлворди.
Танқид қилиб филнинг душманин,
Хушомадни ёмон ёрворди.
Ундан қолди яхшилар ранжиб,
Ит-чи бефарқ юрди миш-мишлаб.
Филнинг берган суягин ғажиб,
Дуч келганни юрганча тишлаб.
Аммо..Бир кун ўлди ит шўрлик
Хамма келди, барча чекди ғам.
Лек фил унга қилиб нонкўрлик,
Кўринмади жанозада хам.
Сўрадилар филдан не учун-
Жанозада кўринмадинг сан?
Фил дедики: Бўлмасдан маҳзун,
Бошқа бир ит сотиб олгум ман!
Дўстим, маним битганим ашъор,
Эмас матал, хикоя, қисса.
Аммо ўқиб такрор ва такор,
Мумкин бўлди чиқармоқ хисса:
Хаааа... Ўзбеклар айтган чоғ мақол,
Файласуфлар тишлаб қолган мум.
Чумолининг боши бўлақол,
Яшагунча филга бўлиб дум...
@A_meshayan
19:53-04-09-2014
Абдураҳмон Мешаян
KЕЛГУНЧА БАҲОР
Эзилиб кетяпти юрак-бағирлар,
Сизга совуқмасми етим-сағирлар?
Қаҳратон чоғида титрайди гуллар,
Қийналмаяпсизми бева-ю туллар?
Пойтахтда ёнаяпман аламдан лов-лов,
Водийда ўчмасин зангори олов!
Қариялар қишда титраб ётсалар,
Гўдаклар бешикда совуқ қотсалар,
Эзмасинми ахир дилни хаёллар,
Қишда қор қураса ёрсиз аёллар?
Мутасадди кўзи тўкмасмикин сел,
Тезак, таппи, кўмир, ўтин ёқса эл,
Мен не дей жон халқим Хақ қилмасин хор,
Аллоҳ сабр берсин келгунча баҳор.
@A_meshayan
20:13-05.12.2017
Абдураҳмон Мешаян
ТОНГ ОТМАСАЙДИ
Ишқимиз китоби етмай охирга,
Тонг шамоли бизни уйғотмасайди.
Жоним биз иккимиз бўлганда бирга,
Оқшом тугамаса тонг отмасайди.
Бахт кўксига бошни қўймасимиздан,
Дард қучоғимизда ҳеч ётмасайди.
Висол неъматига тўймасимиздан,
Оқшом тугамаса тонг отмасайди.
Майли субхи козиб биздан ранжисин,
Аммо қалб эримай тош қотмасайди.
Ечмай турса эди тун паранжисин,
Оқшом тугамаса тонг отмасайди.
Тўхтаб қолса эди юрак эмас вақт,
Дақиқалар чопиб тез ўтмасайди.
Юрак уммонида сузганида бахт,
Оқшом тугамаса тонг отмасайди.
Ишқни тарғиб айлар шоирнинг байти,
Бахтимиз хилоли хеч ботмасайди.
Қанийди кўнгиллар қовушган пайти,
Оқшом тугамаса тонг отмасайди.
Икки кабутардек диллашсак боғда,
Ағёр сиримизни хеч сотмасайди.
Ошиқар сухбати қизиган чоғда,
Оқшом тугамаса тонг отмасайди.
Арш султони бизни яхши танийди,
Лек армонлар дилга юк ортмасайди.
Ошиқлар севишган пайтда қанийди,
Оқшом тугамаса тонг отмасайди.
Одам Атодандир ишқ меросимиз,
Нодонлар фитналар қўзғотмасайди.
Севишганлар ахли гохи розимиз,
Оқшом тугамаса тонг отмасайди.
Қисматга йўқ эрур эътирозимиз,
Лек ғам майин ошиқ хеч тотмасайди.
Жумбушга келганда эхтиросизмиз,
Оқшом тугамаса тонг отмасайди.
@A_meshayan
09:38-23.11.2015
Абдураҳмон Мешаян
Туркиянинг Бурсасида жойлашган масжид тарихи, Боязид I ва Али Нажжордан қолган меъморий ёдгорлик, насроний арман аёлига ҳам зулм қилмаган мусулмон султони хақида шеър.
Читать полностью…#саҳобалар_ҳаёти
Салмон Розияллоҳу анҳунинг ИЙМОН ва ИСЛОМгача босиб ўтган узун аммо хайрли йўли хақидаги шеър...
🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев
✍️Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян
Яқинларингизга ҳам улашинг !
👇👇👇👇
@m_zuhriddin_official
УКА ЎТИНЧИ...
Азоб ўтиб кетди жони-жонидан,
Хоритди, қаритди, инингизни ғам.
Жунжикдим қаҳрингиз қахратонидан,
Меҳрингиз қуёши иситмай оғам.
Дард зулукдек ичур укангиз қонин,
Юрак сандиғимдан армон топилмиш.
Сиз узгач силаи раҳм арқонин,
Бехиштнинг эшиги бизга ёпилмиш.
Мен остонангизда чўксам хамки тиз,
Бермайсиз ижозат кирмоқларимга.
Дастимиздан йиғлар Она Дарёмиз,
Нечун кўз тегди деб ирмоқларимга?
Ич-этин надомат қайғу қурти еб,
Дард оғирлик қилиб бўлганча карахт.
Ниҳолларим нечун беоқибат деб,
Қуриб битмоқдадир ул Ота Дарахт.
Умрим шоми яқин жон оғажоним,
Хар оқшом соғинчдан йиғлаб ётурман.
Алвон хуршид мисол, узилса жоним,
Уятдан қизариб мен хам ботурман.
Айтингчи сиз мендан юз бурсангиз ҳам,
Дилингизни соғинч тиғламасмикин?
Умрим бомдодида опичган оғам,
Умрим хуфтонида йиғламасмикин?
Тоат булоғида қалбингизни ҳеч,
Фаришталар билан чайишмадингиз.
Мен сизга Мусодек меҳрим бердиму
Сиз менга Хорундек қайишмадингиз...
Сиз силаи раҳм қилгунгача то,
Чидайман санчсада қайғулар нишин.
Фақат..
Хобилдан ўч олиб қилгандек хато,
Такрор айламангиз Қобил қилмишин.
@A_meshayan
25.01.2017
Абдураҳмон Мешаян
ЎЗИМДАН НАФРАТ
Бўлдинг таъмагирлар хони,
Бошингга дард келган они.
Эсдан чиқардинг Худони,
Сени кўрарга йўқ кўзим,
Эй гуноҳга ботган ўзим.
Дилга ихлос сололмадинг,
Хақ берганин ололмадинг.
“Тоза” бўлиб қололмадинг,
Сенга увол маним сўзим.
Эй гуноҳга ботган ўзим.
Бунча сенда заиф имон?
Зикрга топмадинг имкон.
Қайдан топгум дея гумон-
Қилдинг халол ризқ-у рўзим,
Эй гуноҳга ботган-ўзим!
Бир сен кўрганмидинг жабр?
Қилолмадинг ғамга сабр.
Энди чорлагунча қабр,
Аллоҳ берсин сенга тўзим,
Эй гуноҳга ботган ўзим.
Қалбига хасрат тўлдингми
Шу қадар ори ўлдингми?
Сен хам мусулмон бўлдингми?
Сени кўрарга йўқ кўзим,
Эй гуноҳга ботган ўзим...
@A_meshayan
17:00-31.05.2020
Абдураҳмон Мешаян
#БИЛОЛ #ИБН #РАБОҲ #РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲУ
Кўксингга ҳарсангтош бостириб қўйиб,
Мушриклар қийналсанг, туйдилар роҳат.
Сен эса чидадинг синовга йўйиб,
Тилингдан тушмади Аҳад ё Аҳад.
Гоҳида оғриқдан ухлолмай чиқдинг,
Ярангдан қон оққан кечаларида.
Ахир ожизгина вужудинг сенинг,
Судратишди Макка кўчаларида.
Ул Умаййя ибн Халафдек золим,
Жонингни қийнади, қийнади узоқ.
Сен эса ёмондир демадинг ҳолим,
Фақат Яратганга арз қилдинг у чоғ.
Сенинг мақомингдан биздакалар лол,
Сенинг улуғ номинг бўлмагай қаро.
Борлигинг не бахтдир эй буюк Билол,
Илк иймон келтирган беш мўмин аро.
Эй буюк саҳобий энг оғир дамда,
Пайғамбар ёнида бўлгансан демак.
Мусулмон эдилар ёруғ оламда,
У вақтда бешта қул ва бир ҳур эркак.
Пайғамбар ёнида яна бор эди,
Икки мўминалар сиздан ташқари.
Хурмат билан тилга олинар энди,
Хавас-ла эслашга арзийдир бари.
Илк бор азон айтиб, тарихда қолдинг,
Ҳа, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар.
Жаннатийлик хақда расулдан олдинг,
Нақадар бахт ахир, гўзал хушхабар.
Ислом буюклиги шундадир албат,
Рангу ирқ ажратмас не учун алдаш?
Йўқса қандоқ қилиб азон айтарди,
Каъбанинг томида қоп-қора ҳабаш?
Қоп-қора хотиннинг ўғли дедию,
Сўнг пушаймон бўлди юрагин эзар.
Бир дам пайғамбардан дакки едию,
Сўнг сендан кечирим сўрди Абу Зарр.
Қора оёғинг-ла юзимдан босгил,
Деган Абу Зарнинг сўзин қилиб рад.
Мен Аллоҳга иймон келтирган зотнинг,
Юзин босмам дединг, ўпганча фақат.
Ана ўлиб кетди Роббин танимай,
Умайя мисоли қадри арзонлар.
Сени эса бизга эслатар тинмай,
Минордан таралган гўзал азонлар.
Меҳринг сохта бўлса, куйдириб бағир,
Йиғламасдинг асло ўкириб хўнг-хўнг,
Азон айтолмасдан қолмасдинг ахир,
Муҳаммад пайғамбар вафотидан сўнг.
Сасинг саҳобалар тинглади ҳазин,
Пешин, аср, шому, ҳуфтон сабоҳда.
Сенга тақлиддадир ҳар бир муаззин,
Илк муаззин Билол ибн Рабоҳ-да!
@A_meshayan
14:55-03.01.2022
АбдураҳмонМешаян
#2022даги #илк #шеърим.
САЪИЙД ИБН ЗАЙД РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
Эй Саъийд!
Падаринг Зайд ибн Амр,
Иброҳим динида қиларди тоат.
Зино айламасди, тотмасди ҳамр,
Қизларни тириклай кўммасди ҳеч вақт.
Қурайш аҳли бутга қилса ибодат,
Уларга қайтинг деб айтарди шу тоб.
Бир куни бу ҳолдан бўлганча диққат,
Унга бир шапалоқ туширди Ҳаттоб.
Маккага киритмай қўйдилар уни,
Яширин ҳолатда кирарди гоҳи.
Юрагин аламлар кемирган куни,
Фақат Яратганга етарди оҳи.
Қурайшдан беркиниб қилинган суҳбат,
Юрагига ором айлар эди баҳш.
Гоҳи суҳбатдоши Варақа эди,
Баъзида Абдуллоҳ ўшал ибн Жаҳш.
Усмон ибн Ҳорис ҳамда Умайма,
Бундоқ суҳбатларда бўларди ҳозир.
Бирортасида ҳам йўқ эди таъма,
Барчаси изларди гўзал динни бир.
Аллоҳ рози бўлсин чин дин йўлида,
Заҳмат чеккан илм соҳибларидан.
Ислом келгунгача Китоб қўлида,
Яҳудию, черков роҳибларидан.
Улар-ла сўзлашиб Варақадек зот,
Насронийлик динин бўйнига олди.
Усмон ибн Ҳорис Ҳамда Умайма,
Ҳеч динга эргашмай ўзликда қолди.
Амр эса асло қилмади даъво,
Насроний ё яҳуд деган бир номга.
У Иброҳим динин излайверганча,
Охир бориб қолди бир куни Шомга.
Китобни билгувчи роҳиб сўзлади:
Сен йўқ бўлган динни излаётирсан.
Иброҳимнинг динин янгилайдиган,
Бир элчининг йўлин кўзлаётирсан.
Сен унга эргашгин, сен унга эргаш,
Хақ сенинг юртингда деб роҳиб айтди.
Кўнглидан тарқалиб турфа ғиллу ғаш,
Амр бир амаллаб Маккага қайтди.
У йўлда бораркан юборди Аллоҳ,
Муҳаммаддек зотни элчи қилганча.
Амрдек зот уни кутганди э воҳ,
Унинг келишига зор эди қанча.
Аммо йўлда уни ўлдирди афсус,
Бир тўп аробийлар жамоаси шод.
Амр дуо қилди Роббига маҳсус,
У дуо қиларди сокин солмай дод:
Аллоҳим етишмай бу яҳшиликка,
Гарчи кўзим юмиб бўлябман марҳум.
Ёлвораман сенга ўғлим Саъийдни,
Сен бу яҳшиликдан қилмагил маҳрум.
Шу дуо ортидан сен мўмин бўлдинг,
Насиб бўлар бўлди гўзал хотима.
Сен бирла Исломга кирди завжанг ҳам,
Умарнинг синглиси ўшал Фотима.
Сизлар Ҳаббоб ибн Арат-ла бирга,
Қилар экансизар "Тоҳо" қироат.
Юраги тўлганча ғазаб ва кирга,
Умар кириб келди бўлганча диққат.
Умар у чоғларда мусулмонмасди,
Бу хабардан қандоқ ўзга келади?
Сени калтакламиш олам билади,
Синглисин юзин ҳам қонга белади.
Синлиси чидолмай ғазабга тўлиб,
Иймон калимасин сўйлади такрор.
Шунда Умар юмшаб мулойим бўлиб,
Деди: Не ўқирсиз кўрайин бир бор!
Сен асли билиб қўй нажассан холос,
Буни фақатнина покланган ушлар.
Ғусл қилиб келгин, деди Фотима,
Ғусл қилиб келди шу онда Умар.
Умар ичига тўлиб кетди нур,
Умар бир ондаёқ ўзгарди ғоят.
Мени Муҳаммаднинг ёнига элтинг,
Деди у ўқигач "Тоҳо"дан оят.
Асли ноҳушлик-ла бошланган куннинг,
Охири фақат хўб барокат бўлди.
Мўъжиза...Ўзга йўқ таърифи бунинг,
Ўшал кун Умар ҳам мусулмон бўлди.
Аллоҳу Акбар деб пок саҳобалар,
Маккани ўшал кун бошга кўтарди.
Эй Саъийд сен бирла аёлингдан сўнг,
Умар ҳам Исломга кириб ўзгарди.
Сенинг дуоларинг қабулли эди,
Ўқиганим сари бўлардирман лол.
Ўз бошини ахир ох ўзи еди,
Сенга туҳмат қилган жирканч бир аёл.
Ерим тортиб олди деб қилгач бўҳтон,
Сен уни қарғадинг, кўздан ёш тўкиб.
Аввал у кўр бўлди сўнгра бир замон,
Бир куни жон берди қудуққа чўкиб.
Эришган мақоминг нақадар буюк,
Фирдавсда бир кун Хаққа қара Сан!
Ахир сен Аллоҳга саҳобий суюк,
Сен пок "ашъараи мубашшарасан"
Мен сенга тилайман албатта бўлсин-
Сенинг пок-покиза ўшал руҳинг шод.
Саъид ибн Абу Ваққос-ла бирга,
Эй Умарнинг ўғли кафанлаган зот.
Қандоқ тақлид қилай футболчига ман?
Қандай ўхшаш истай боқиб у тараф?
Сенга ҳавасдаман оладирман тан,
Сенга тақлид қилмоқ мен учун шараф!
@A_meshayan
22:38-01.01.2022
Абдураҳмон Мешаян
Ё РАБ ЎЗИНГГА МУҲТОЖМАН.
Шеър Абдураҳмон Мешаян.
Ижро: Азиз Абдуллаев.
P. S: Қўшиқ тингламайдиганлар очмасин!
#ТЎРТ #йил #олдинги #шеър
ЗАНГОРИ ОЛОВЛИ ҚУВУРЛАР
Водийимда совуқ жон олди,
Кўз ёшларим юзни ювурлар.
Пойтахтдаги кулбамда қолди,
Зангори оловли қувурлар.
Йиғламоқдан чиқмаскан фойда,
Хаққинг ётга сотилган жойда.
Беармон ёнурсиз Хитойда,
Зангори оловли қувурлар.
Кўмир ёқиб чиқмас унимиз,
Ўтин танқис, совуқ тунимиз.
Тезакларга қолди кунимиз,
Зангори оловли қувурлар.
Холи абгор бўлаётирмиз,
Мудом товон тўлаётирмиз.
Сизсиз совуқ, ўлаётирмиз,
Зангори оловли қувурлар.
Бир пул бизда хоннинг фармони,
Бўлиб бадавлатнинг дармони,
Бўлдингиз фақирнинг армони,
Зангори оловли қувурлар.
Борму яна биздайин синган?
Мол аҳлатин ёқиб исинган?
Елкасизга корчалон минган,
Зангори оловли қувурлар.
Хақиқатни айтардим, бироқ,
Айтсам мамлакатдан қувурлар.
Мен қўрқоқман, эмасман Широқ,
Зангори оловли қувурлар.
@А_meshayan
15:35-17.11.2018
Абдураҳмон Мешаян
Хайрия
Каттақўрғонлик Исломбек Рустамов 2020 йилда туғилган.
2022 йилда бош миясида ўсимта аниқланиб, операция қилинган. Мияга шонт номли мослама қўйилган.
Айни пайтда кимё муолажасини олиш учун шонтни алмаштирмаса иложи йўқ.
Ота-онаси бор будини сарфлаб бўлган. Улар саховатли кишилар кўмагига муҳтож.
Пластик карта (“Халқ банки”):8600060925540594
Телефон: +998944713599 Марғуба.
Gulnoza Alimjonova
#yangi_ijro
© Abdurahmon Meshayan
Borliging ne baxtdir ey buyuk Bilol,
Ilk iymon keltirgan besh mo'min aro.
Alimjonova | Rasmiy❗️
Ҳокимбува
Кимки расмингиз олибди,
Писмиқмикан ҳокимбува?
"Тармоқ" уланмай қолибди,
Иссиқмикан ҳокимбува?
Отмаяпмиз туҳмат тоши,
Халқнинг тугади бардоши.
Ёлғондакам мақтов оши-
Тансиқмикан ҳокимбува?
Қиш совуқдир, қишдир ёвуз,
Музлаб қолган бунда ҳовуз.
Лек балиқнинг боши ҳануз-
Сассиқмикан ҳокимбува?
Ёш пайти ким қумсар гўрни,
Халқ кўп кўрди зўрдан-зўрни.
Ё сизга шеър ёзган ўрни-
Жаслиқмикан ҳокимбува?
Расм бугун ё кечаги,
Кулиб узилди очиғи-
Чиланганларнинг ичаги,
Қизиқмикан ҳокимбува?
@A_meshayan
12:55-11.01.2023
Абдураҳмон Мешаян
НОШУДЛИК
-Халқ таълими вазири
Таътил қачонга қадар?
-Телеграмм каналлардан,
Ўзим кутяпман хабар!
Абдураҳмон Мешаян
РИТОРИК СЎРОҚ
Ҳешу ақрабосин ёнига жамлаб,
Араб қаҳвасини финжонга дамлаб.
Бордию саҳрода ёғганида қор,
Байтулмолдан олиб айламасдан ор-
Ўзи иссиқ уйда, эртадан то кеч,
Халқ совуқ қотганда ётармиди ҳеч?
"Шукр қилинглар" деб қилганча хитоб,
Ҳа Ҳазрати Умар, ҳа ибн Хаттоб.
@A_meshayan
13:38-10.01.2022
Абдураҳмон Мешаян
#КУНДОШЛИ #AЁЛНИНГ #ИШҚИ
БИРИНЧИМСИЗ СИЗ МАНИМ
Сизни севганим учун,
Маломат қилди ғаним.
Аммо ғам чекай нечун,
Биринчимсиз сиз маним!
Тунлар истарман висол,
Чашмага зор қул мисол.
Дудоғимдан тутгум бол,
Биринчимсиз сиз маним!
Рашким ичимга ютгум,
Хар иккинчи тун-кутгум!
Қалбимни сизга тутгум,
Биринчимсиз сиз маним
Мехр кўрса бўлиб шод,
Кўнгил-Каъбадек обод.
Ишқ қасрим қилманг барбод,
Биринчимсиз сиз маним.
Қутилиб дил зангидан,
Туғилгандай янгидан.
Миннатдорман Тангридан,
Биринчимсиз сиз маним
Хадя айлайин севгим,
Фақат ўзингиз тенгим.
Адолат қилинг бегим,
Биринчимсиз сиз маним.
Кўзига ёш тўлсамда,
Рашк куйдириб ўлсамда.
Иккинчингиз бўлсамда,
Биринчимсиз сиз маним!
@A_meshayan
21:56-28.07.2020
Абдураҳмон Мешаян
КЎЗЛАРИНГНИНГ ЖОДУСИДАН...
Воз кечолмам эй хурлиқо,
Ширин васлинг орзусидан.
Халок қилма эй дилрабо
Айрилиқнинг оғусидан.
Зумрад кўзли эй жононим,
Томиримда жўшди қоним.
Сеҳрланиб қолдим жоним,
Кўзларингнинг жодусидан.
Ишқим рад айлаб қилсанг арз,
Юрак ўртадан кетгай дарз.
Хуркакликни олдингму қарз-
Баланд тоғлар охусидан?
Сенга бўлсин жоним нисор,
Оринг баланд тоғдек Хисор.
Нурлироқ, сендаги руҳсор-
Юлдузларнинг ёғдусидан.
Ишқ қалбимнинг созандаси,
Торин чертар дилнинг асли.
Келар гоҳи йиғим саси,
Най аталмиш чолғусидан.
Кел мозийни айлайлик ёд,
Мажнун солса Лайли деб дод.
Фақат ишқсиз кимсалар шод,
Ошиқларнинг қайғусидан.
Етиша олмасам сенга,
Дерман ололмай дард енга,
Сўзламанглар энди менга,
Муҳаббатнинг мавзусидан
Сансиз ўтиб қолажакман,
Беҳиштга йўл олажакман.
Ҳурлар-ла жой олажакман,
Жаннатларнинг мангусидан.
@A_meshayan
15:49-25.12.2015.
Абдураҳмон Мешаян
САЛМОН ФОРСИЙ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ ҲАҚЛАРИДА УЗОҚ КУТИЛГАН ШЕЪРИМ
ЎҚИШ УЧУН МАТН УСТИГА БОСИНГ!👈
XAЁЛИМДАН КЕТМАДИНГ...
Бедаво бир дард экан,
Муҳаббат деганлари.
Юрагимни куйдирган,
Айрилиқ гулҳанлари.
Мен ғариб ошиғингнинг,
Фақат дард кўрганлари.
Мен сенга етишмадим,
Сен хам менга етмадинг,
Ҳаётимдан кетдингу,
Ҳаёлимдан кетмадинг.
Ох уриб ерда қолдим,
Нолам Аршгача етди.
Демаки ёшлик ўтиб,
Мени қалбинг унутди.
Кўп фасллар алмашди,
Гарчи кўп йиллар ўтди,
Кўнглимнинг кошонасин,
Афсус обод этмадинг.
Ҳаётимдан кетдингу
Ҳаёлимдан кетмадинг.
Биз учрашган боғдаги
Чинорни эслайсанми?
Хар замонда сурату
Мактубим излайсанми?
Сени ҳеч ким менчалик-
Севмаган билмайсанми?
Айрилдигу сен бошқа-
Ишқий мактуб элтмадинг,
Ҳаётимдан кетдингу
Ҳаёлимдан кетмадинг.
Бу не савдоки жоним,
Айрилдик ўлмай туриб.
Аммо қолмади ҳануз-
Меҳрим уммони қуриб.
Ишқ фариштаси биздан-
Ё кетганди юз буриб?
Диёримдан майлия
Кўчамданда ўтмадинг,
Ҳаётимдан кетдингу
Ҳаёлимдан кетмадинг.
Ҳар замонда шивирлаб-
Балки айтарсан исмим,
Гарчи ўзга ёр бирла
Ёнма-ёндир бу жисмим.
Аммо билгин сеники,
Қалбимдаги бир қисмим.
Мен сени унутмадим,
Рост, сен хам унутмадинг,
Ҳаётимдан кетдингу,
Ҳаёлимдан кетмадинг...
@A_meshayan
14:39-15-04-2015-йил
Абдураҳмон Мешаян
ИЙМОН КЕЛТИРИШ ЕНГИЛЛИГИ
Бир Аллоҳга иймон келтирганча чин,
Деса Лаа Илаҳа Иллаллоҳ одам.
Мусулмон бўлади бир лахза олдин,
Носаро қавмидан бўлган бўлса хам.
Яхшиям мусулмон бўлмоқлик осон,
Гарчи мўмин бўлмоқ бир қадар қийин.
Шукрки енгиллик бермишдир Раҳмон,
Ўзига беадад шукрлар дейин.
Қовушса зинокор икки номаҳрам,
Исбот айламоқ-чун кўрганинг э, вох.
Шариат бўйинча эй азиз одам,
Келтирмоғинг керак тўрт нафар гувоҳ.
Мусулмон бўлмоқ-чун меҳрибон Аллоҳ,
Шундайин қонунни қилганда жорий.
Бундан фойдаланиб бир тўда гумроҳ,
Зар ишлаб оларди фармон деб олий...
Мусулмон бўлмоқ-чун гувоҳ тополмай,
Ногоҳ учрасанг тўрт ичи қорага.
Бизнинг ўлкамизда тўлаб зар мўмай,
Ишинг битар эди фақат порага.
Мусулмон бўлмоқ-чун давлатдан рухсат,
Сўрашни қилганда Парвардигор шарт.
Мансабдорлар қайғу ёғдириб фақат,
Бошга уйдирарди хўб сон мингта дард.
Хужжатлар тўплардик сарсона бўлиб,
Юзимизда алам айларди зухр.
Сал юзинг ёқмаса, ё паст деб билиб,
Амалдор қўймасди хужжатга муҳр.
Чек қўёлмас эди минъбад ва минъбад,
Шўрлик қул ўзининг жаҳолатига.
Мусулмон бўлишга беришлик руҳсат,
Кирганда миллатчин ваколатига.
Биттасин бой дея буриб юзини,
Биттасини хўрлаб дерди қашшоқку.
Арманни суймасдан ўтарди жини,
Деди рухсат бермам, собиқ дашноқку.
Чиқарарди яна телбавор қонун,
Ўзинда хис қилгач шайтоний хисни.
Миллатчи дер эди: "Туркмаслиги-чун
Масжидга қўйманглар бирор ўрисни!"
Хазрат Алига-ю ва ёхуд мехри-
Бўлмасада Анас ибн Моликка.
Дерди ким қўйибди сочганча захрин,
Мусулмон бўлмоқни Амриқоликка?
Мунажжим мисоли онгини ея,
Обдон суриштириб мучал-буржини.
Сталин сенлардан чиққандир дея,
Қўймасди бўлмоққа мўмин, гуржини.
Миллатчи дастидан бу дунё ахли,
Зулм-у хўрликларга чидарди аранг.
Миллатчи қўл қўймай чиққанда жахли,
Хужжатин қўлтиқлаб қайтарди фаранг.
Миллатчига берсанг бундай ваколат,
Дерди тенг эмаску олтин бирла мис.
Мўмин бўлмоқликка олмонга рухсат,
Бермасди Гитлерга қондош деб немис.
Садоқот олмоқни ташлаб тоабад,
Ўзи эхсон қилса Аллох йўлига.
Барибир унга хам бермасди рухсат,
Мўминлик ярашмас дея лўлига.
Мусулмон бўлмоқ-чун Устоздан рухсат,
Керак бўлганида шўрлик талаба.
Ё пул бериб ёхуд йиқилиб албат,
Лаъин қилар эди бунда ғалаба.
Мусулмон бўлиш-чун қилинса талаб,
Диний идорадан сўрашлик рухсат.
Мусулмон бўлишни кутардик йиллаб,
Хажга бормоқ учун кутгандек навбат.
Буку фақат хаёл, рост эмас минъбад,
Хаёл бўлмаганда билмам нетардим.
Ғаразгўй зотлардан ололмай рухсат,
Номусулмон бўлиб ўлиб кетардим.
Сенга чексиз шукр ё Зот беиллат,
Бунга ваколатсиз хар турфа нокас.
Мусулмон бўлиш-чун хар қандай миллат,
Ё Раб сенга иймон келтирса шу бас!
@A_meshayan
09:39-23.08.2016
Абдураҳмон Мешаян
"ГУНОҲИ ТУРФАЛАР"
Шундоққина масжид рўбарўсида,
Бир чол ўтирибди сотганича нос.
Унинг қадри йўқдир, йўқ обрўсида,
Ғудраниб қўясан "Ҳе ўл-а ифлос".
Сенку нос сотмассан масжид ёнида,
Эътиқодинг гўзал, қиласан тақво.
Аммо айб қилиш бор инсон қонида,
Сен бошқа гуноҳлар қиласан расво.
Жигарларинг сендан ўта норози,
Аразлашишни ҳам ёқловчидирсан.
Нуқул бошқаларга бўласан қози,
Ўзингга келганда оқловчидирсан.
Янги йил кутмаймиз қайсидиримиз,
Аммо вақти келса кутганча наврўз.
Ҳеч ғийбат қилмаймиз ичдан биримиз,
Аммо туҳматчимиз, йўқ бунга гап-сўз.
Ботинга тескари бизларнинг зоҳир,
Гарчи юзларимиз қуёшдек нурли.
Тан олиб қўяйлик мард бўлиб охир,
Гуноҳларимиз ҳам турфадир турли.
Мен эмас ортингдан тош отаётган,
Эй дўстим етарли гуноҳим менинг.
Масжиднинг ёнида нос сотаётган-
Чолдан заррача ҳам фарқинг йўқ сенинг.
@A_meshayan
13:22-01.01.2023
Абдураҳмон Мешаян.
"Янги йил фатвоси"
Сен қорқизни уйингга чақир,
"Қорбобожон келинг" деб бақир.
Безатяпти шу бугун барча,
Сен ҳам тезроқ ясатгин арча.
Болаларга олгин ўйинчоқ,
Хотинингга тилло тақинчоқ.
Дастурхонни неъматга тўлдир,
Ошқозонни бу оқшом "ўлдир".
Ўн иккига бонг ургач роса,
Ол ёрингнинг лабидан бўса.
Тинглай туриб хирсли қўшиқлар,
Рақс тушинглар икки ошиқлар.
Сизлар Хақни севмассизларку,
Чин мусулмон эмассизларку!
Бу фатвоим келмасин малол,
Насронийга янги йил ҳалол!
@A_meshayan
18:42-31.12.2021
Абдураҳмон Мешаян
#Ашъараи #мубашшара
#УМАР #ИБН #ХАТТОБ #РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲУ
Аллоҳ қилмаганда агар ҳидоят,
Дўзахдан қиларди ким ҳам ҳимоят.
Пок қалбига жойлаб сураю оят,
Эй шаҳид ҳолида кўзларин юмар,
Биз сизни соғиндик Ҳазрати Умар!
Боқинг, бу умматнинг бўлари бўлган,
Кўзларига маржон ёшлари тўлган,
Одолат тирикдир, адолат ўлган!
Жойнамозга кўздан ёмғирлар томар,
Биз сизни соғиндик Ҳазрати Умар!
Мусулмоннинг кўксин тешар бўлди ўқ,
Тинглаб яшаяпмиз кофирлардан дўқ.
Сиздек шижоатли ҳалифамиз йўқ,
Юзимиз доғ бизнинг бамисли қамар,
Биз сизни соғиндик Ҳазрати Умар!
Бу не гўзал қисмат? Ўйладим бу он,
Ўзим олгум дея Муҳаммаддан жон.
Сиз унга бўлдингиз энг содиқ инсон-
Абу Бакрдан сўнг.. топдингиз самар,
Биз сизни соғиндик Ҳазрати Умар!
Борму сиздек бир зот тавбалари мўл,
Йиғлаган соқоли бўлгунгача ҳўл.
Оғир бўлди ахир жаннатгача йўл,
Эслаганда юзим кўз ёшим шимар,
Биз сизни соғиндик Ҳазрати Умар!
Гоҳида очликдан тойсада ҳолдан,
Сиздек зот емади ҳеч байтул молдан.
Фирдавсда тотинг асалу болдан,
Дунёга ким келиб кетмади кимлар,
Биз сизни соғиндик Ҳазрати Умар!
Нақадар бахт ахир бергандан сўнг жон,
Пайғамбари билан ётмоқ ёнма-ён.
Хақ учун тўксанг ва тўкдиролсанг қон...
Соғинчимиз улкан осмонлар қадар,
Биз сизни соғиндик Ҳазрати Умар!
@A_meshayan
18:33-02.04.2022
Абдураҳмон Мешаян