ЙИҒЛАМА УЙҒУР
Шарқий Туристонни зулмат буркади,
"Сариқ аждар" унга олов пуркади.
"Оқ айиқ" ҳам ундан туродир титраб
"Сеҳрли диёр" ҳам ондин хуркади.
Ит эмган кимсалар қони гупуриб,
Учинчи сайёра ичдан супуриб-
Истадилар қилмоқ уйғурни ҳалок,
Аммо қафас ичра қонлар тупуриб,
Булбул мисол фақат эрк деб сайради,
Иймонин қиличин синов қайради.
Фақатгина унинг вужуди маҳбус,
Руҳи озодликликда бўлгач яйради.
Жони қийналсада бўлмади таслим,
О уйғур қариндош, о уйғур муслим.
"Бермадингиз кўмак уйғурга нечун?"
Шармисор бўлгайман сўраса наслим.
Мен кезиб турибман кўкламда гулшан,
Сайр айлаб юрибман ўлкамда гулшан.
Маним виждонимга занжир солинган,
Унда эса фақат қўл-оёқ кишан.
У кўз ёш ичяпти мен эса шарбат,
У ғам емоқдадир, мен таом албат.
Пушаймон чекяпти менчи сигара,
У жангда мен эса дуода фақат...
Кун келиб қўлига олганча ҳанжар,
Топилгай ғанимнинг кўксига санчар.
Йиғламасин уйғур, ёруғ кун яқин,
"Сариқ аждаҳо"нинг Хақ бошин янчар.
Тавба-қуёш эрур, гуноҳлардир-қор
Хақ қаҳридан устун, Хақ муҳаббати.
Хар бир Фиръавннинг ўз Мусоси бор,
Хар Абу Жаҳлнинг ўз Муҳаммади!
@A_meshayan
09:46-26.12.2022
Абдураҳмон Мешаян
Муслималар шиори.
Ўранганмиз биз Аллоҳ учун,
Банда учун ечайлик нечун?
Абдураҳмон Мешаян
ЭЙ ТУРНАЛАР...
(Мусофирлар тилидан)
Дардлашайлик, мендан қочманг чўчиб-чўчиб,
Ёзда юртда, қиш келган чоғ ондин кўчиб,
Ўзбекистонимдан келдингизми учиб?
Она юртдан беринг хабар эй турналар...
Онам омон, отажоним саломатми?
Ағёр иши мудом таъна маломатми?
Дўстим дарди ҳануз катта даромадми?
Э, вох қумсаш хаддан ошар эй турналар.
Гоҳ Истамбул, гоҳ Масков, гоҳ Қатардаги,
Умри мудом қил устида хатардаги.
Ўзбекистон боласиман сафардаги,
Қалб кўлидан соғинч тошар эй турналар.
Сизни кўриб юраккинам кетди тўлиб,
Қолмагандир виждон атиргулим сўлиб.
Кечалари гўё синглим юлдуз бўлиб,
Самолардан менга боқар эй турналар.
Соғинганим Самарқанднинг патирлари,
Чимён тоғи хам Зоминнинг адирлари.
Хушбўй-хушбўй жийда гулин атирлари,
Хамда Тошкент номли шаҳар эй турналар.
Айтинг менга хатим ёрга етмадими?
Олис манзил ишқни нобуд этмадими?
Хурлиқойим ёрга тегиб кетмадими?
Гумон экан кони зарар эй турналар.
Ота-онам кўзлари хам кўп маҳзунда,
Мен поездга чиқиб кетган қаро тунда.
Мен бундаман, йиғлаб-йиғлаб қолди унда,
Жигарларим икки нафар эй турналар.
Ташияпман қоплардаги доним билан,
Филдек юкни чумолидек жоним билан.
Тугасин деб мусофирлик деган ўлан,
Дуодаман шом-у саҳар эй турналар.
Қалб ўчоғин иситади меҳр гулхан,
Ёт юртларда тўрт ёгимдир гарчи гулшан.
Баъзи хожа бўлса тили ширинсухан,
Баъзисининг тили заҳар эй турналар.
Кимсалар бор миллатимни ажратур дод,
Юртдошларим қонин ерга сачратур дод,
Яна кимдир Азроилни учратур дод,
Сўнг тобути юртга шошар эй турналар.
Бор қул айлаб хаққимнида бермаганлар,
Худо урган, лек қўлларим урмаганлар.
Мусофирлар хеч беҳуда юрмаганлар,
Юмуши кўп бўғзи қадар эй турналар.
Ясагандек ўздин сохта пайғамбарлар,
Айблар бизни халқни соғган ўшал ғарлар.
Фақатгина харом топган зотлар, зарлар,
Бизни дангаса деб атар эй турналар...
Нетай соғинч қучмиш зафар эй турналар,
Тугасайди тезроқ сафар эй турналар...
@A_meshayan
18:12-14.01.2016
Абдураҳмон Мешаян
МЕНГА МУҲАББАТИНГ ЕТИШМАЯПТИ.!
Сени кўрсам бошим осмонга етар,
Бахт туғилиб, хасрат жон таслим этар.
Дард сиртмоқдан бошим қутқаргил етар,
Армонлар ёнимдан кетишмаяпти,
Менга муҳаббатинг етишмаяпти!
Сен йўқ бўлсанг эзар сарою ҳашам,
Сен келсанг кулба ҳам мен-чун муҳташам.
Менда ҳиёнат йўқ Аллоҳга қасам,
Сенсиз яроларим битишмаяпти,
Менга муҳаббатинг етишмаяпти!
Мисрда бўлсангда эй севгили зот,
Ғурурли бургутдан қарз олиб қанот.
Соғиндим ёнимга учгил шу заҳот,
Дил сандиғин бахтлар титишмаяпти,
Менга муҳаббатинг етишмаяпти!.
Айт жонгинам қачон тугар бу фироқ,
Кўнглим уйига ёқ ишқ деган чироқ,
Сенга ёзиб толди қўлларим бироқ,
Кабутарлар мактуб элтишмаяпти,
Менга муҳаббатинг етишмаяпти!
Табибим қараб қўй мендек касалга,
Ширин сўз аталмиш тансиқ асалга-
Зорман, дийдор онин солма пайсалга,
Донишлар ҳам жумбоқ ечишмаяпти,
Менга муҳаббатинг етишмаяпти!
@A_meshayan
20:10-22.12.2022
Абдураҳмон Мешаян
#Ашараи #мубашшара #I
АБУ БАКР СИДДИҚ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
Бир куни Каъбаи Муаззаманинг-
Шундоқ биқинида, шундоқ ёнида.
Разил мушрикларнинг бошлиқлари денг,
Суҳбат қураётган чиркин онида:
Келиб Расулуллоҳ Алайҳиссалом,
Гўзал Байтуллоҳни қилдилар тавоф.
Мушриклар отдилар масҳара калом,
Набий бир дўқ ургач, суқмадилар лоф.
Эртасига бу хол бўлганда такрор,
Мушриклар набийни олдилар ўраб.
Ёқаларин тутиб берганча озор,
Бири жабр қилди расулни судраб.
Шунда Абу Бакр ўртага тушиб,
Дедилар: Кўзлари ёш тўка туриб:
Ахир “Аллоҳ-Роббим” дегани учун,
Ўлдиргайсиз наҳот бир зотни уриб?
Бу сўзлардан кейин разил мушриклар,
Набийнинг ёқасин қўйиб юборди.
Аммо улар мисли бир тўда итлар,
Ёприлиб Сиддиқнинг бошини ёрди.
Яна бошқа сафар Хақнинг динига,
Одамларни Сиддиқ даъват қилар он.
Мушриклар ёприлиб унинг устига,
Қилдилар муборак юзларини қон.
Ўшал Утба ибн Робийъа бўлса,
Юзига соларди икки ковуш-ла.
Кофирлар орзуси бир мўмин ўлса,
Улар қаҳқаҳ отса жирканч товуш-ла.
Қондошлари келиб кўтаргач уни,
Ўйлашарди: Бунинг жойи ер ости.
Лекин кеч кирганда қарангки буни,
У ҳушига келиб сўради рости:
Айтинг нима бўлди Расулуллоҳга,
Набийим омонми, соғми-саломат?
Бу сўроқдан кейин Абу Бакрни,
Қондошлари сўкиб қилди маломат.
Умму Жамил номли мусулмон аёл,
Дегач: Расулимиз саломат ва тинч.
Сиддиқни тарк этиб ёмон ўй-хаёл,
Қалбини қоплади бир лаҳза севинч.
Сўнгра Абу Бакр сўзлади аста:
Расулим ёнига бормагунча то.
Шароб хам ичмайман, бўлсамда хаста,
Билингки, таом хам емайман хатто.
Қулай пайт пойларди икки ожиза,
Одамлар тарқагач икки пок аёл.
Суяганча уни икки ёнидан,
Расулнинг ёнига элтишти дарҳол.
Унга кўп ачиниб Расули Акрам,
Уни ва онасин қилдилар дуо.
Сиддиқ динга чорлаб волидасин ҳам,
Иймон келтиришин кўрди эй, дунё.
Сиддиқ ашараи мубашшаранинг,
Энг олди сафида, олий ўринда.
Боқинг, у туфайли яна беш киши,
Жаннат башоратин олган тўринда:
Усмон ибн Аффон, Яна Зубайр-
Ибн Аввом хам бор, шоир изоҳлар:
Абдурроҳман ибн Авф, Абу Ваққос,
Яна Толҳа ибн Убайдуллоҳлар.
Оишадек гулни Энг Гўзал Боғбон,
Энг яхши Боғбонга тутқазган ҳам у.
Умайя жонини қийнаётган он,
Билол Ҳабашийни қутқазган ҳам у.
Таърифи тугамас бари хақиқат,
Сизга сўзламадим асотир, эртак.
Ахир Сиддиқдек зот қилингиз диққат:
Илк иймон келтирган мусулмон эркак!
Ё, Раб сендан сўрар биз каби қуллар:
Майли мушрик зотлар бошимиз ёрсин.
Фақат қалбимизда ажиб туйғулар,
Бизнинг оёқлар ҳам жаннатга борсин.
Шояд сўроғидан қутилсак осон,
Қабримизга киргач Мункар-Накирнинг.
Қачондир жаннатга биз киражак он,
Ой юзин кўрармиз Абу Бакрнинг?
Кавсарнинг бўйида учраса бизга,
Биз уммати бўлган Муҳаммадимиз.
Қандоқ қалб тўлмасин ажойиб ҳисга,
Қандоқ сенга сўнсин муҳаббатимиз?
@A_meshayan
00:42-21.12.2020
Абдураҳмон Мешаян
ҚАРСАКЛАРИНГИЗ!
Бизга не аксар халқ таппи ёқмоғи?
Совуқда қалтираб, бурни оқмоғи.
Зангори оловни билмайсиз чоғи-
Хорижга сотамиз-қарсакларингиз!
Нима? Нима? Халқнинг нонидир ярим?
Ғазаб қўзғар танқид тинглаган сарим.
Нефтни четга сотиб депутатларим-
Бизлар еб ётамиз-қарсакларингиз!
Инвеститциямиш...топилмас бир мард,
Юртга киритгувчи миллиард-миллиард.
Бутун халқ бахтиёр... нолиганни шарт-
Дорларга осамиз-қарсакларингиз!
Кечгандек Оқсарой кошонасидан,
Қўрқаман дўст тутган ул ойнасидан.
Ислоҳот...деганнинг пешонасидан-
Бирма-бир отамиз қарсакларингиз!
Қолгандек дейсизми фақир қамалда?
Ахир тизимимиз энг мукаммалда.
Қоғозда-қасрдир, кулба-амалда,
Оламон подамиз-қарсакларингиз!
Деҳқоннинг хуржуни нечун тўлмади?
Ёмғир оз ёғдида... Хосил бўлмади.
Ахир у яратган тузум ўлмади,
Ўлсада додамиз-қарсакларингиз!
Йигирманчи аср бошланмишки шарқ,
Бўлмиш коррупция ботқоғига ғарқ.
Нечун биз қилайлик боболардан фарқ?
Бизларда соддамиз-қарсакларингиз!
Ғинг этган кимсани гўрга йўллаймиз,
Биз қонга ташнамиз, тезда чўллаймиз.
Икки юз қирқ тўртни хануз қўллаймиз,
Борда зўр моддамиз-қарсакларингиз!
Мен ўчсин деганман чакакларингиз,
Аммо тўхтамасин чапакларингиз.
Кўкдан ёғиб қолса чалпакларингиз,
Уни хам тотамиз-қарсакларингиз!
Бўғсамда Исломни-бардавом олқиш,
Тўлдирай ўпкамни-соф хавом олқиш.
Чал, чалгин олиму эй авом олқиш,
Балчиққа ботамиз-қарсакларингиз!
Жим юринг онангиз зўрласа қози,
Айб унда! Бўлганда ўзи хам рози!
Бизнинг мантиқ шундоқ, бузуқ тарози...
Қаҳқаҳа отамиз-қарсакларингиз!
Янги йил яқиндир отайлик юз-юз,
Ватанни мадҳ айлаб куйласин Юлдуз.
Шимолий Корея юртидан хануз,
Биз жуда ортдамиз-қарсакларингиз!
@A_meshayan
20:47-28.12.2018
Абдураҳмон Мешаян
«ПОРЛАЙДИ ҚУЁШ»
(БЎЙДОҚНИНГ ТУШИ)
Ишқнинг лаззатини ишқсиз билолмас,
Мажнуннинг мардлигин хар кас қилолмас
Мен висол истасам доғли хилолмас
Тунда ётоғимда порлайди қуёш...
Жаннатдан мен учун ерга тушган хур
Дейдики қалбингда ишқ саройин қур
Рухсори покидан ёғдирганча нур
Тунда ётоғимда порлайди қуёш...
Гўё қадахларга шарбат қуйдириб
Энг ширин лаззатни менга туйдириб
Кўксимга бош қўйса кўксим куйдириб
Тунда ётоғимда порлайди қуёш
Дўстлар севги экан шундай аломат
Биздан юз бурдинг деб қилманг маломат
Халоват топмишман, бузманг халоват
Тунда ётоғимда порлайди қуёш
Қаро булутларни хорлайди қуёш
Мени ўз бағрига чорлайди қуёш
Хира юлдузлар-у доғли ой эмас
Тунда ётоғимда порлайди қуёш..
P.S: Шеър ўзим ҳақимда эмас.
@A_meshayan
12:54-26.11.2016
Абдураҳмон Мешаян
ЁЗМАСАМ ЎЛГУМ...
Севсам-ўлдирарлар, севмасам-ўлам!
(Достондан)
Халқнинг яросига қўёлсам малҳам,
Аллоҳ ризосига сазовор бўлгум!
Бўлгай дўзахим ё жаннатим- қалам,
Ёзсам-ўлдирарлар, ёзмасам-ўлгум!
Пасайтирма энди халқим шиддатни,
Хаққинг талабига қарат диққатни!
Мен эса шеъримда бор хақиқатни,
Ёзсам-ўлдирарлар, ёзмасам-ўлгум!
Юлдуз мисол эмас, қуёшдек порлаб,
Хокими бўлолсам нафсимни хорлаб.
Аниқки фаҳшгамас Исломга чорлаб-
Ёзсам-ўлдирарлар, ёзмасам-ўлгум!
Ошнолар тилингни тийсайдинг дерлар,
Лек маним қалбимни хасратлар ерлар.
Биламан дард тўла исёнкор шеърлар-
Ёзсам-ўлдирарлар, ёзмасам-ўлгум!
Аллоҳ юзимгамас, қалбимга қарар,
Ўзи асраганга тегмагай зарар.
Не учун ўлимдан қўрқай муқаррар?
Ёзсам-ўлдирурлар, ёзмасам-ўлгум!
Ман Ислом йўлида қурбон бўлойин!(Омин)
Қалбига Хақ ишқига буткул тўлойин!(Омин)
Айтмасдан ўлгунча...айтиб ўлойин...(Омин)
Ёзсам-ўлдирурлар, ёзмасам-ўлгум!
@A_meshayan
20:03-21.01.2018
Абдураҳмон Мешаян
Абдулқодир Самарқандийнинг "Қалблардан сўранг" китоби чиқибди.
Кеча Жума намозидан кейин "Шайх Зайниддин" масжиди бурчагида жойлашган дўкончадан харид қилгандим.
Абдулқодир Самарқандийни ҳам "Facebook"да, ҳам " telegramm"да илгаридан кузатиб келаман.
Бирор бефойда ёзилган мақолаларини кўрмаганман.
Машғулот залида ҳам, ишда ҳам, уйда ҳам китобни ўзим билан олиб юрибман, тавсия қиламан.
Каналларига ҳавола:/channel/Abdulqodir_Polvonov
Абдураҳмон Мешаян
АЛАМЛИ
-Уйимиз исийди қачон-
Бари бўлар ўз жойида?
-Жавоб оддий жон укажон,
Апрел ёки май ойида.
Абдураҳмон Мешаян
"ҚОТИЛ ЧОЛ"
("Йиғлаб ёзилган шеърлар"туркумидан)
Қаҳратон қиш пайти. Изғирин совуқ,
Хали узоқ эди кўкламгача йўл.
Шафқат айламасдан сўйгандек товуқ,
Кексайган чол урди "қотилликка" қўл.
Ўғли келмас эди Московдан бери,
Уч жонни боқарди жонзот елини.
Икки қизин ташлаб, қайтмагач эри,
Маъшуқ-ла қочганди безбет келини.
Найласин? Бирор бир чора қолмаган...
Аҳтарса Аллоҳдан паноҳ ахтарди.
Хатто чумолининг жонин олмаган-
Шўрлик чол бир ўзи "ёвни" ағдарди.
Чол йиғлар, қувончи Аллоҳга аён,
Энди совуқ қотмас ўғлин қизлари.
"Ашёвий далиллар" сочилган хар ён,
Болтада қолгадир бармоқ излари...
@A_meshayan
22:31-14.01.2018
Абдураҳмон Мешаян
"АВТОБУС КУТАЁТГАН ЮРТДОШИМГА"
Автобус кутарди Анжонлик киши,
Мақсади Тошкентга бориб ўқимоқ,
"-Ўз заминдошимга илк қилар ишим,
Кўмак бериш бўлар бил дерди ўртоқ".
Автобус кутарди Жиззахлик одам,
Ва дерди:" Мен бориб Тошкентга етсам.
Ўзим кабиларга бераман ёрдам,
Агар кўтарилиб зўр бўлиб кетсам"
Автобус кутарди Қўқонлик бола,
Кутаркан сурарди ширин бир ҳаёл:
"Кўтарилсам халқнинг дардини ола,
Фарғоналикларга қайишгум дарҳол".
... Вазир бўлган ҳозир Анжонлик йигит,
Жиззахлик киши ҳам қозикалондир.
Қўқонлик бола ҳам эмасдир чиқит,
Кабинетда номи: Фалон, фалондир".
Лекин Андижонда чироқ йўқ ҳозир,
Жиззахда эса газ, ҳаво кўп совуқ.
Фарғона томонда-сўрайман узр,
Дон егани чиқса яхлайди товуқ.
Автобус кутябсан водийлик ўғлон,
Сен ҳам кутаяпсан воҳалик эй қиз.
Бир кун икковинг ҳам вақт келган замон,
Тошкентда "каттакон" бўласиз шаксиз.
Пойтахтда қурасиз баланд кошона,
Фақат фарқ қилганча турфа ҳил бездан-
Бутун Ўзбекистон ишқида ёна,
Ўз вилоятингиз чиқарманг эсдан.
@A_meshayan
22:00-14.11.2022
А.Мешаян
Озгина чидасак...
Аблаҳлар жазосин қиёмат куни,
Қақшатқич беражак албатта Қаҳҳор.
Золимдан олинур мазлумнинг хуни,
Озгина чидасак келади баҳор.
Жонимиз олмаса совуқ хонамиз,
Касал орттирмаса қари онамиз.
Ўзни овутишга бор баҳонамиз:
Озгина чидасак келади баҳор.
Киприклар ортига йиғи беркинар,
Изғиринлар битиб, қорлар ҳам тинар.
Уч ойлик душман-қиш ортга чекинар,
Озгина чидасак келади баҳор.
Инсоф нима қилсин пастлар шуъурида?
Бир кун қалтирарлар Хақ ҳузурида.
Исиниб оламиз қуёш нурида,
Озгина чидасак келади баҳор.
Халқим ҳар йил қишда таъзиринг ейсан,
"Ўлиб кетайликми совуқда?" дейсан.
На писанд на сени қиларлар хурсанд,
Озгина чидасак келади баҳор.
Халқни қақшатмоқлик кимгадир санъат,
Не керак уларга Фирдавс жаннат?
Авлод-аждодига олганча лаънат,
Озгина чидасак келади баҳор.
Газимизни четга сотинг бемалол,
Халқни қаҳратонга отинг бемалол.
Сўнг абад дўзахда ётинг бемалол,
Озгина чидасак келади баҳор.
@A_meshayan
12:38-10.12.2022
Абдураҳмон Мешаян
Жимжимадор гаплар ёзгим келмади.
Жуда қувондим.
Бу дўконча Чилонзор 26 кварталда экан.
Эгаси ҳам уни тарбиялаганлар ҳам барака топсин!
#КИЧКИНА #ОДАМЛАР.
Нимангга катта кетасан?
Мусулмон бўлмаган бирорта арманга тегиб кўрчи.
Асфальт қироли деб лақаб олган Лазар Шайбазян дегани бўларди. Ўзбекларнинг яъни сенларнинг пулларингни йиғиб-йиғиб ҳозир Дубайда юрибди. Юртимизда эса йўллар ҳалиям ғадир-будур.
Яна биттаси онаси армани бўлган СНБ генерали Шуҳрат Ғуломовмиди қанча-қанча ўзбекларнинг шўрини қуритган?
Шуларга қарши ҳеч нима қилолмагансан.
Ҳалиям қилолмайсан гарчи шуларнинг бири қамоқда бўлсада.
Умуман на еврей на армани на русга бармоғингнинг учининиям теккизолмайсан.
Фақат ўзингникини қақшатасан ё юқорида санаган миллатдагилардан бирортаси мусулмон бўлсагина унга тега оласан.
Яқинда Қашқадарёликларни устидан кулган "Чаман" раҳбари ҳам юрибди мазза қилиб.
Хуллас миллий ғурурсиз паразит, катта кетма.
Лавозиминг баланд бўлиши мумкин аммо майда одамсан.
Менга дўқ ургунча қанчалик паст одам эканлигингни ҳис қил.
ТААЖЖУБ
Фитнакор кимсалар фитнасин қўя,
Қай махал саждага бошин қўйишган?
Қурбон хайитини байрамим дея,
Яҳудийлар қачон қўчқор сўйишган?
Лайлат-ул Қадрда, киришиб жиддий,
Тонггача намозда бўлганча қоим.
Рамазон келди деб бирор буддавий,
Кўрмаганман асло бўлганин соим.
Гувоҳ бўлмаганман насроний зоти,
Меърож кечасини кутганлигига.
Ё Зулҳижжа ойи келган захоти,
Сахобалар йўлин тутганлигига.
Менинг хам танқидга қўйгим келар чек,
Қийнагим келмасдан мушфиқ жонларни.
Умрим давомида кўп учратдим лек,
Янги йилни кутган мусулмонларни.
Таажжубдадирман, хайронман ғоят,
Менга тушунтиринг эй аҳли фозил.
Қуръонда бўлганми бирор бир оят,
Қорбобо ва қорқиз хақинда нозил?
Жавобин биламан.Нозил бўлмаган.
Лек муслимлар солар ўзни азоба.
Халқ кўнглига бўлгач иҳлос тўлмаган,
Тутқизар экан Хақ бахтни каззоба.
Мен нима хам дердим обидгина қул,
Кеча туғилгану, эртан кўз юмар.
Янги йил кутмаган хеч қачон Расул,
Арча безатмаган хеч қачон Умар!
@A_meshayan
19:34-25.12.2017
Абдураҳмон Мешаян
#Бедана #тухуми
Қайси йили эсимда йўқ уйга рўзғор қилдим. Олмаган нарсам қолмади, орада икки қутида бедана тухумидан ҳам олдим. Онам харидларимни кўриб мақтаб, раҳмат айтиб турган жойида бедана тухумларини кўриб:
-Буни нега олдинг, дедилар.
-Ейишимизга олдимда нега олардим.
-Тез олиб чиқиб Рустамга бер.(Қўшнимиз)
-Нимага унга берарканман шунча пул сарфлаб?
-Олиб бориб бер дедим сенга!
Начора онанинг гапи гап. Олиб чиқиб бердим.
Кейинчалик бир акадан суриштирсам уйланмаганларга бу тухум унча тўғри келмас экан.
Шу қазилардан ҳам бир тилим емаганман хатто.
Майли баҳор яқин.
@A_meshayan
2020-йил
Абдураҳмон Мешаян
“Қора рўйхат”
Давлат қўлларига омбурин олиб,
Бармоқларим сиқади дейсан.
Зиндонга ташлагач қийноққа солиб,
Сўнг авжига чиқади дейсан.
Содда халқ фойдасин кўзласам агар,
Хақиқатни сўзласам агар,
Давлат аямасдан тоза номимни,
Ул “Қора рўйхатга” тиқади дейсан.
Оғритгим йўқ сенинг кўнглингни оппоқ,
Ахир илминг билмас сарҳадни.
Лек илминг яширмоқ учун эй қўрқоқ,
Битирган эдингми маъҳадни?
Менга эмас сени қилмоқлик сўроқ,
Умматисан гўзал Аҳмадни(нг)
Сенга афзал ризоси кўпроқ,
Амирнингми ёхуд Аҳадни?
Сен-чун ўзи қайси йўл шараф,
Аниқлаб ол сен қайси тараф.
Муҳаббатинг бўлса Хақнинг “хати”га,
Тушмоқчисан кимнинг “оқ рўйхат”ига?
telegram.me/a_meshayan
11:32-22.12.2019
Абдураҳмон Мешаян
Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!
Бемор Шойимова Гулбаҳор Фарғона вилояти, Бувайда туманида яшайди.
Бу аёл бир неча йиллардан бери суяк емирилиши касаллигидан азият чекмоқда.
Имкон қадар тезроқ операция қилиниши зарур.
Операция учун 50 млн сўм маблағ зарур. Шу кунгача турмуш ўртоғи бор-будини сотиб 30 млн пул йиғди. Қолганига саховатли кишилар ёрдамига муҳтож.
Аллоҳ розилиги йўлида шу бемор аёлга ёрдам берайлик, азизлар!
Карта рақами Visa:4073420084035645
(Agrobank)
Телефон рақами:
+998941370751
+998998144876 (турмуш ўртоғи)
ЎЗИМГА ТАСКИН
Қишдан кейин баҳор келур ўксима,
Чучмомалар тақар замин кўксина.
Сажжод бўлиб сажжодага ҳар одам,
Ҳилватларда кўздан ёмғир тўксина.
Одамзотдан қуёш гарчи эмас қарз,
Нур сочадир қилгани-чун Раҳмон фарз.
Ҳеч бўлмаса тақлид қилиб қуёшга,
Фарзларингни сен ҳам бажар қилма арз.
Башар кимдир? Башар олам меҳвари,
Иймон надир? Иймон қалбнинг гавҳари.
Ҳавзи Кавсардан сув ичирсин зилол,
Ҳаммамизга икки олам сарвари.
Осмонга ҳам зулмат эмасдир ҳалол.
Юлдузлари-қандил, фонусдир-хилол.
Бу гардунда яшасайдик беҳасад,
Жамолини кўрсатгунча Зулжалол.
@A_meshayan
10:26-19.12.2022
Абдураҳмон Мешаян
#😢
Ҳар куни ухлаётганимизда жуда совуқ қотамиз ва қорнимиз очқайди. Исиниш учун ёқишга ўтинимиз йўқ. Отам шаҳид бўлишидан аввал ёқишга ўтимиз бор эди. У борлигида доим иссиқ эди... Лекин айни дамда ҳаммаси хароб бўлди. Отам бир жойда, биз бошқа жойда. Бизнинг айбимиз нимаки, совуқ қотяпмиз?! Отаси бор болалар биздан бошқача яшашади.
Амаки, айтинг-чи, сизнинг фарзандларингиз ҳеч оч ухлаганми? Ухлаётганида ҳеч совуқ қотадими? Албатта, йўқ. Бизнинг айбимиз нима? Отаси бор болалар маза қилиб ухлашади ва исинишади.
Қанийди отам бизни ёнига олиб кетсайди!..
Манба: @responseteam0
© Маҳмуд Маҳкам
БУ УММАТ...
Мўғуллар Бағдодга бостириб кириб 40 кунгача жума намози ўқилишига рухсат беришмади. Дажла дарёсининг суви мусулмонлар қонидан қизил бўлиб оқди. Сўнгра мусулмонлар қўлидаги хазина бўлмиш китобларни дарёга оқизишди. Дарёнинг ранги қорага ўзгарди.
Ислом ўлдими?!
Мўғуллар ўлди, Чингизхон ўлди, Хологу ўлди. Аммо ислом қолди!
Ҳатто мўғуллар тўп-тўп бўлиб мағлублар динига кира бошлади.
Бу уммат бир он тўхташи, қоқилиб тушиши бор гап. Аммо у яна қайтадан туриб душманларига адаб бераверади.
Бу уммат бемор бўлади, аммо ўлмайди!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
АХВОЛИМИЗ...
Беписанд боқадир аҳли салтанат,
Шўрлик раийятнинг илтимосиға.
Кўз хам югуртирмас, оқилнинг албат,
Қуръондан келтирган иқтибосиға.
Нафсиз умид бирла унга боқмоғинг,
Амалдор эшигин йиғлаб қоқмоғинг.
Қишда ўлмай қолсанг, таппи ёқмоғинг-
Кўкламда етгайдир интиҳосиға.
Орзулар рўёбмас, орзулар сароб,
Дуо қилар бўлсанг тотганча шароб.
Нахснинг дил ўлкаси харобдир, хароб
Учрагандай мўғул истилосиға.
Дарди бегонадур, деҳқон қассобнинг,
Кошонаси борга, қасри харобнинг.
Бизни хор айлаган ул инқилобнинг,
Бир аср бўлмишдир ибтидосиға.
Иймон шарбатиндан қалб қадаҳ бўшаб,
Сигирга сиғинган хиндларга ўхшаб,
Рағбат қилмасакда шунча йил яшаб,
Инсоннинг хайвонға илтижосиға:
Мўминлар учраган таъқиқлар ғалат,
Хар ишинга бурнин суққанча албат.
«Инсофга келиб»ми аркони давлат,
Аралашмас фақат истинжосиға.
Балки балиқликка қўйликка мойил,
Аммо ул кўрсатган сабриға қойил.
Кўп чидади ахир «Бани Исроил»
«Собиқ Фиръавн»нинг истеҳзосиға.
Соқол хуш кўрилмас, ортиқча хижоб,
Буйруқ шу:«Шукр қил ва оғзингни ёп!»
Дуоси бўлсада шаксиз мустажоб,
Халқ чиқмас намози истисқосиға.
Асл хақиқатни лоф енгмасину,
Арслонлар чўчқага бош эгмасину.
Шунча таъқиқ ичра кўз тегмасину,
Хайитга рухсат бор истисносиға.
Миллатчиликмасу шоирнинг шеъри,
Бу замин яхудмас, мусулмон ери!
Танноз эмас Орли, қачондан бери,
Боисмиш эрларнинг эҳтиросиға?
Ҳожат йўқдир асло шарҳ ва изоҳа,
Арз-додини айтиб ёлғиз Илоҳа.
Нур қайтишин кутур хар куни воҳа
Томас Эдисоннинг ихтиросиға....
@A_meshayan
13.02.2017
Абдураҳмон Мешаян
Ответ
-"Как у вас дома с теплом?"
-Мы забылы о нём давно.
Остались без газа, без света,
Сжигаем дрова или говно.
@A_meshayan
11:29-14.12.2022
Абдураҳмон Мешаян
МАЗОХИЗМ
Шукрона қилишни йиғиштир эй халқ,
Хадеб амалдорни қилаверма мадҳ.
Ахир хатто Макка, тур, оёққа қалқ,
Зулмга шукр-ла қилинмаган фатх.
Шукр дейсан жоним қолдику омон,
Уйингни, далангни ўғрилар босса.
Ўзни овутасан шундай деб хамон:
Кенжам бор тўнғичим ўзини осса.
Сен Алҳамдулиллаҳ дейишга шошма,
Ўлмагани учун зўрланган қизинг.
Қасос ол, дунёдан ўтишга шошма,
Душманлар олдида букканча тизинг.
Бир қулоғинг кесса иккинчиси бор,
Бир кўзинг ўйсалар иккинчиси соғ.
Бир буйрагинг кетса иккинчиси ёр,
Шунда хам шукр деб димоғингми чоғ?
Топтаса хам юртга ёв кириб қадр,
Шукрона шарт десанг эй одам зоти.
Нега содир бўлган ул жанги Бадр,
Нечун бўлган унда хандақ ғазоти.
Наҳот сенга керак туртки шу қадар,
Англа қилай нозик ишорат имо.
Дуо ва шукр-ла бўлмайсан падар,
Тер тўкиб қилмсанг ёр билан жимо.
Мендан ранжимагил эмассан зардушт,
Мўминсан қулоқ сол бу сенга танбеҳ.
Қўлга қилични ол ўқталсалар мушт,
Ахир жанг қилинмас ўгириб тасбеҳ.
Гар устингдан тўйиб-тўйиб кулинса,
Айбни ўздан қидир, ўзгадан билма.
Ёрингнинг бошидан хижоб юлинса,
То юлганлар тирик шукрона қилма.
Хоиндан бир кун оз яшар қаҳрамон,
Қаҳрамондан бир кун кўп яшар хоин.
Аммо бири кетгай жаннатга томон,
Бири хозирлайди дўзахдан жойин.
Халқим сени зулм тойдирди холдан,
Хаддан ошиб кетди хўрлик сен кўрган.
Гар умидвор бўлсанг энг ширин болдан,
“Ношукрчилик”ни салгина ўрган!
Шундагина қишда ёқмайсан ўтин,
Шунда сенга бўлар бор хазина, ганж.
Фақат “шукр қилмай” об миллат ўчин,
Ичингдаги Абу Жаҳлларни янч.
Гох қўрқиб кетаман сурар бўлсам ўй,
Ё мазохист мисол оласан роҳат?
Хатто баараб қўяр тепкиланса қўй,
Наҳот сенга роҳат олмоқ жароҳат?
Аммо сенинг шукринг хануз ғалати:
“Томдан чакка ўтар, полларимдир зах.
Ўлимга яқиндир болам холати,
Лек осмон мусаффо...Алҳамдулиллаҳ”...
@A_meshayan
12:35-07.06.2020
Абдураҳмон Мешаян
KЕЛГУНЧА БАҲОР
Эзилиб кетяпти юрак-бағирлар,
Сизга совуқмасми етим-сағирлар?
Қаҳратон чоғида титрайди гуллар,
Қийналмаяпсизми бева-ю туллар?
Пойтахтда ёнаяпман аламдан лов-лов,
Водийда ўчмасин зангори олов!
Қариялар қишда титраб ётсалар,
Гўдаклар бешикда совуқ қотсалар,
Эзмасинми ахир дилни хаёллар,
Қишда қор қураса ёрсиз аёллар?
Мутасадди кўзи тўкмасмикин сел,
Тезак, таппи, кўмир, ўтин ёқса эл,
Мен не дей жон халқим Хақ қилмасин хор,
Аллоҳ сабр берсин келгунча баҳор.
@A_meshayan
20:13-05.12.2017
Абдураҳмон Мешаян
#Раҳмдил #қиш
Халққа раҳми келиб қор ҳам аялар,
Юртимга келмоққа қиш ҳам уялар...
@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
Саховат аҳлига яна бир далолат.
Йўлдашева Гулгунойнинг боқувчиси йўқ, икки нафар ногирон фарзанди бор, кўзи ожиз аёл, ижарада яшайди.
Бу оила моддий ёрдамга муҳтож, ижара ва коммунал толовлари тўлолмаганидан, электр ва газлари узиб қўйилган.
Қўлимиздан келганча ёрдам қилайлик, Аллоҳ ажрини берсин.
Аёлнинг кўзи ожизлиги туфайли сахийлардан келган маблағни назорат қилолмаслиги сабаб ўзимизга тегишли, ичида маблағи бўлмаган пластик картани жойлаяпмиз. Инша Аллоҳ, ҳисоботини берамиз.
UzCard OFB: 8600572999513067
Худайбердиев Темур номида.
Тел рақами:
+998 99 728 03 93
Манзил: Тошкент вилоят, Паркент тумани.