a_meshayan | Неотсортированное

Telegram-канал a_meshayan - Abdurahmon Meshayan

4278

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Подписаться на канал

Abdurahmon Meshayan

​​ИШТОНИ ЙИРТИҚНИНГ ХУРСАНДЧИЛИГИ.

"Олганингиз учун украин ёнин,
Энди биз оламиз халқингиз жонин"
Россия кўрсатди шундай деб шонин,
Газсиз қолган шўрлик Европаликлар.

Энди бу йил қишда ўтин ёқармиш,
Таппилар тайёрлаб ёши оқармиш.
Ўзбекларга ҳавас айлаб боқармиш,
Газсиз қолган шўрлик Европаликлар.

Путин мушук асли тирноқлари қон,
Овропа бор йўғи митти бир сичқон.
Келармиш Тошкентга сақлагани жон,
Газсиз қолган шўрлик Европаликлар.

Зеленксий ким ўзи бир масҳарабоз,
Путинчи энг моҳир қўрқмас бир дорбоз.
Юртимга бостирса чиқардим пешвоз,
Газсиз қолган шўрлик Европаликлар.

Яшаб юрибманда сочимни юлиб,
Иштон йўқ иштони йиртиққа кулиб.
Уч ой қахратонда қоларкан ўлиб,
Газсиз қолган шўрлик Европаликлар.

Уларнинг ич-этин ғам алам еди.
Бунчалар қийналиб қолмасди энди,
Гар Ўзбекистонда туғилса эди,
Газсиз қолган шўрлик Европаликлар.

@A_meshayan
19:29-08.12.2022
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ОНАНГ КАБИ ҲЕЧ КИМ ЯХШИ КЎРМАС САНИ!

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

#Кеча
#Газ

Соат 10:00 дан бери терговда эдим.
Оралиқда пешин намозига чиқиб келганлигимни айтмасам шунча вақт ўша ерда совуқ қотдим.
Терговчи ҳам хонасида қалин кийиниб ўтирибди.
Оддий халқ нолима.
Хаммамиз тенгмиз.
Ҳеч ким совуқ қотмасин.
Терговга гувоҳ сифатида чақиришганди.
Ярим мисқол ҳам хавотирланмангиз..

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Қор қаерга ёғади?

Буюк Британияда ёғаётган қор,
Ёғиши мумкиндир такрор ва такрор:
Аввал баланд-баланд тоғларга,
Кейин қовжираган боғларга.
Кўчмаган майнаю зоғларга.

Ўзбекистондачи ёғаётган қор,
Ҳар йили ёғади такрор ва такрор:
Ишониб қаҳратон кучига,
Фирибгардек чиқиб учига.
Камбағал одамлар ичига...

@A_meshayan
21:07-05.12.2022
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Азизим

Сен бўлмасанг азоб очар қучоғини,
Сен бўлмасанг қайғу санчар пичоғини.
Ҳис қиламан гўё дўзах ўчоғини,
Ишон жоним ёлғон эмас бу чин сўзим,
Ҳаммадан ҳам севар ёрим сен азизим.

Йўлиқарман машаққатлар тўфонига,
Шафқат билмас азобларнинг бўронига.
Ташлама ёр ёлғизликнинг зиндонига,
Суйганимсан оқкўнгилли қарокўзим,
Ҳаммадан ҳам севар ёрим сен азизим.

Қашқирлардек увиллаган дайди шамол,
Берар "нега ҳафасан?" деб менга савол.
Деюрманки: Сурмоқдаман ширин ҳаёл,
Ҳаёлимда бахт юртида сен ва ўзим,
Ҳаммадан ҳам севар ёрим сен азизим.

Малҳам борми юрагимнинг доғларига,
Қайтсам эди бахтиёрлик чоғларига.
Суянмайман бу дунёнинг тоғларига,
Суянчиққа зор эмасман порлар юзим,
Ҳаммадан ҳам севар ёрим сен азизим.

Сени кўрсам шодлик очур қучоғини,
Сени кўрсам қайғу санчмас пичоғини.
Бахт туюман кезгандек жаннат боғини,
Ҳақ истаса ул жойга ҳам етгай изим,
Ҳаммадан ҳам севар ёрим сен азизим.

@A_meshayan
2011-йил
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​КЕСИЛГАН СОЧ, ЙЎЛ, ҚЎЛ ВА ЖИГАР ҚИССАСИ.

Қўлда уч сўм пул,
Ўсиб кетган соч.
Узун навбат,
Хона тўла бош.
Навбатга тур йўқса йўлдан қоч,
Дўқ урган толиққан сартарош.
Теккан гал. Келган навбат. Лек аразда қайчи,
Ўрнин эгалламиш ўткир устара.
Кесилди сочларим,
Дема:Жилмайчи!
Бошни соч,
Юзни тарк этган истара.
Умримнинг шағами,
Қолгунча ўча,
Ва асло унутмам келгунча ўлим.
Қаро тун. Ойсиз кўк.
Қўрқинчли кўча,
Қашқирлар томондан,
Кесилган йўлим.
Зўрға сақлаб жонимни омон,
Уйга киргач ош тусаб кўнглим.
Сабзи артар чоғда оқди қон,
Пичоқ сабаб кесилгач қўлим.
Буйрак омон, ўпка жойида,
Ошқозон хам рост айтсам агар.
Фақатгина йигирма йилга,
Жойидамас “кесилган жигар”.
Йиллар ўтди англатай энди:
Сочим кесган устара,
Синиб ётур бир қара.
Йўлим кесган қашқирлар,
Тишлаб ётибди ерлар...
Оғритганча дилимни,
Кесиб олиб қўлимни.
Қизил рангга ранглаган,
Пичоғим хам занглаган...
Сочим,
Қўлим,
Йўлим кесганга,
Тақдир жазо бермоққа шошди.
Лек ўғлимни йигирма йилга-
Кесган итнинг мансаби ошди...

@A_meshayan
23:43-27.11.2019
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​"АКТЁР ОРЗУСИ"

Сен томондан ёзилмиш ё Раб,
Ҳаётимнинг ссенарийси.
Сен айладинг бош ролга танлаб,
Муҳаммад(С.А.В.)ни башар набийси.

Йигирма тўрт йил илгари мен,
Қилган эдим илк бора "дебют".
Шукр мени ҳайвонларга Сен,
Қилдирмадинг бирор бор  "этюд".

Ҳаёт деган катта саҳнада,
Ўйнаяпман шоир деган роль
Танқидчимсан,  жоним раҳнада,
Ҳеч ролимга баҳо берма ноль.

Мен актёрман-Сенга сиғинган,
Сен Ўзингсан Парвардигорим.
Фақат яхшиликни соғинган,
Тоатли қиз бўлсин  "партнёрим".

Қаҳрамонман гоҳи ижобий,
Гоҳ салбийман,  баъзан дил ярим.
Гуноҳ эмас ёлворай Роббий,
Савоб бўлсин бор гонорарим.

Томошабин ролимга ҳар он,
Елкамдаги икки фаришта.
Қувончини яширмас шайтон,
Хато қилсам бирор роль,  ишда.

Онам тирик лек дардим йирик,
Отам қабри томон олсам йўл.
Алам қилар отамга бердинг,
Ҳаётимда эпизодик роль.

Бутун умрим "сьёмка" асли,
Бирор видеокамерасиз ҳам-
Маним умрим кинотасмаси,
Лавҳул-маҳфуз китобингда жам.

Дўзах деган "театр"  аро,
Бўлмаса бас маним ҳолим вой.
Олай бахтдан бўлмасдан айро,
Жаннатистон саҳнасидан жой.

@A_meshayan
17:14-25.02.2015
Абдураҳмон  Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ЎЗИНГГА НИМА ҚОЛДИ?

-Қирғизларга бердинг ерингни,
Арман шилиб олди терингни.
Ўрисларга чироқни сотдинг,
Ёқилғингни Хитойга "отдинг"
Сен йўқотиб қўйдинг ўзингни,
Корейцларга бердинг қизингни.
Ўзбек боринг ўзгалар олди,
Ўзинггачи айт нима қолди?
-Ўзимгами бузма асабби,
Қолди зулмат уй билан таппи!

@A_meshayan
14:50-20.11.2022
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Ўзбек ноласи.

Иссиқликдан бўлганмиз жудо,
Фиръавнлар ўзича "Худо".
Ёлворамиз Ўзингга Ҳолиқ,
Солишмасин таппига солиқ.

Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Нонвойман

Бордир маним нонвойхонам,
Аммо очдир ота-онам.

Қашшоқ эрур тоға-холам,
"Нанна"  деб изиллар болам.

Мен-чи ҳар кун нон ёпаман,
"Ўзганинг"  кўнглин топаман.

Чексиз гуноҳга ботаман,
Бегонага нон сотаман.

Нон бер деса қариндошим,
Оғритмагил дейман бошим.

Жигарларимдир оч-наҳор,
Қиш чоғи келгунча баҳор.

Бир тишламига бўлиб зор,
Кўришмайди нон-ла дийдор.

Нонимни еб Пекинликлар,
Соғлиғини мудом тиклар.

Нонимни ер ўлсин савл,
Омск бирла Ерославль...

Дўстга тираб пичоғимни,
Ёвга очиб қучоғимни,

Берадирман қавмимга гоҳ,
Нон ушоғин ҳамма гувоҳ...

@A_meshayan
20:31-19.11.2022
Абдураҳмон  Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ОНАЖОНИНГ СЕНИ КУТЯПТИ

Кечалари қонлар ютяпти,
Юрагини санчиқ тутяпти.
Ҳаққа ёлвор адашган маҳбус,
Онажонинг сени кутяпти.

Айт ҳусни-хулқ феълингда жамми?
Тутган совғанг дард бирла ғамми?
Сенга-мотам, унга-байрамми?
Онажонинг сени кутяпти!

Соқуқ хона, темир панжара,
Сени айлар гўё масҳара.
Озод бўлгач ҳолига яра,
Онажонинг сени кутяпти!

Дуо қилса сасида титроқ,
Кутгувчинг кўп қайтишинг, бироқ:
Рафиқангу болангдан кўпроқ,
Онажонинг сени кутяпти!

Жувонмарг бўлиб кет демасдан,
Райҳондек сўлиб кет демасдан.
Зиндонда ўлиб кет демасдан,
Онажонинг сени кутяпти!

У эмасдир пулиннга муҳтож
Нафақаси қолдирмайди оч.
Қайтганингда бор меҳрингни соч,
Онажонинг сени кутяпти!

Кечалари қонлар ютяпти,
Юрагини санчиқ тутяпти.
Ҳаққа ёлвор адашган маҳбус,
Онажонинг сени кутяпти!

@A_meshayan
2010-йил
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

"Ёняпман ишқ гулҳанида"

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Зўр ўқилибди.
Раҳмат!
Шеъринг тарқалса яхшида.

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​"УЗАТИЛГАН ҚИЗ"

"Чироқ" номли ўзбек қизимни,
Россияга қолдим кузатиб.
Йиғламоқдан тийдим ўзимни,
"Қизгинамни" четга кузатиб.

"Қизим" эрга теккандан буён,
Зимистонга бўлганмиз улфат.
Зулмат жабрин айласам баён,
Бу кулфатнинг устига кулфат.

"Қизим" келмас хориждан бери,
Юрар Московдаги боғида.
Гоҳ юбориб туради эри,
Янги йил ё сайлов чоғида.

"Қизимиздан" кечдик оқпадар-
Қарғаб қўйиб каззобларни биз.
Бир кун қайтиб келгунга қадар,
Асраб олдик "шағам" деган қиз.

@A_meshayan
21:32-14.11.2022
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​АБУ ҲУРАЙРА(Р. А.)ГА ТАҚЛИД.

-Исминг надир?
-Исмим Абдушшамс!
-Абдушшамсмас, Абдураҳмондир!
Рози бўлди Абу Ҳурайра,
Расул ҳам шод. Хаққа осондир.

Мен ҳам эдим бир пайтлар Ренис,
Мўмин бўлгач қувончга тўлдим.
Абдурроҳман эканлигим ҳис-
Қилганимда баҳтиёр бўлдим.

-Сен кимдансан? Сўради Набий
У жавобан "Давсликман" деди.
"Давсликлардан яхшилиги бор,
Бирортасин кўрибман энди".

Дунё кўрган арманларнинг ҳам,
Исломдек пок динга қаршисин.
Кўрсатарлар мени ушбу дам,
Кўрсат деса арман яхшисин.

Чўпон бўлган Абу Ҳурайра,
Менчи ҳануз оддий қўйбоқар.
"Мен ҳам дейман у каби яйра,
Ва менга ҳам мушуклар ёқар.

Волидаси эди мушрика,
Менинг онам эса насроний.
Юрагидан кетиб таҳлика,
Бу дунёдан бўлгунча фоний.

Онажони келтирди иймон,
Расуллуллоҳ айлагач дуо.
Онамга ҳам Ҳақ берсин имкон,
Мўминликдан бўлмасин жудо.

Ҳар кун уйдан чиқар чоғида,
Ўғил деркан кўриб онасин:
Меҳрингиз-чун бола чоғимда,
Аллоҳ сизни мукофотласин!

Онаси ҳам дер экан шунда,
Дуо айлаб шундоқ боласин:
Меҳр бердинг кекса чоғимда,
Аллоҳ сени мукофотласин!

Ҳали имкони бор тавбага,
Волидамни айламанг танқид.
Мен ҳам доим шу саҳобага,
Ҳайр кутиб айладим тақлид.

Ё Раб раҳминг келиб дўзахдан,
Қутқариб қол ўзинг руҳимни.
Тўйдим банданг қилган мазаҳдан,
Сенга айтай бор андуҳимни.

Онамга бер жаннат хонасин,
У ҳам бўлсин бандаи аброр.
Абу Ҳурайранинг онасин,
Қисматини айласин такрор!

@A_meshayan
20:55-13.11.2022
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Камбағаллар ўлсин, бойлар яшасин!

Ўғриларга берманг асло ҳалақит,
Ҳаромхўрлар тўйиб ошин ошасин!
Нима бу чироғу газ деб ур йиқит,
Камбағаллар ўлсин, бойлар яшасин!

Дунёга келишган лаззатланишга,
Қадаҳлар конякдан бир-бир бўшасин!
Эга бўлмасалар пул ё танишга,
Камбағаллар ўлсин, бойлар яшасин!

Қайси бир мансабдор мажбурлагандир,
Таппи тайёрлашга ўз қизпошшасин?
Шоирлар маддоҳу артист "лагандир",
Камбағаллар ўлсин, бойлар яшасин!

Бефойда лаънатлаш, бекордир қарғиш,
Харомхўр кимсалар ишдан бўшасин!
Жамиятда урчир табақаланиш,
Камбағаллар ўлсин, бойлар яшасин!

Золим кимсаларга қолди бу диёр,
Қисматлари бадбахт зотга ўхшасин.
Афсус амалдорлар ичра шу шиор:
Камбағаллар ўлсин, бойлар яшасин!

@A_meshayan
18:10-08.12.2022
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

#Бугун
#Чироқ

Онам, янгам, ва менинг ярим кунимиз яна терговчинининг хонаси ёнидаги кутиш хонасида увол бўлди.
Ҳеч ким атайлаб сарсон қилмади бутун бошли бошқармада чироқ йўқ.
Исинишга бораман деб овора бўлманглар у ерда ҳам совуқ.
Давлат ўзига дўст биладиган ва ўзига энг керакли деб ҳисоблайдиган идорада чироқ бўлмагач мен оддий қора халқ вакили нима ҳам дердим?
Эртага яна борамиз.
Ё Худо уйимда чироқ бўлмасада шу идорага чироқ бер! "Ширин-ширин" гаплар қўшиб шеър ёзай десам яна ўша гап ҳозир қиш, ертўла совуқ, жон ширин.

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Азиз диндошим, "Ойдин кечалар"нинг кундузларидаги рўзани ғанимат билинг!

1444 ҳижрий йил, Жумодул-аввал ойининг 13-, 14-, 15-кунлари 2022 йилнинг 7, 8 ва 9 декабр (чоршанба, пайшанба ва жума) кунларига тўғри келмоқда.

Бу кунлар ҳижрий-қамарий ойнинг 13-, 14-, 15-кунлари бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу кунларда рўза тутишга тарғиб қилардилар.

عَبْدُ الْمَلِكِ بن منهال عَنْ أَبِيهِ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَأْمُرُ بِهَذِهِ الْأَيَّامِ الثَّلَاثِةِ الْبِيضِ وَيَقُولُ: "هُنَّ صِيَامُ الشَّهْرِ"

Абдулмалик ибн Минҳол отасидан ривоят қилади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шу уч ойдин кечаларнинг кундузида рўза тутишга буюрардилар ва "Булар тўла бир ой рўза тутиш(га тенг)", дердилар". Насоий (2430, 2431). Ҳасан ҳадис.

عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللهٌ عَنْهُ، قَالَ: "أَمَرَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ نَصُومَ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ الْبِيضَ: ثَلَاثَ عَشْرَةَ، وَأَرْبَعَ عَشْرَةَ، وَخَمْسَ عَشْرَةَ"

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойдан уч ойдин кечанинг кундузларида: ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари рўза тутишимизга буюрдилар". Насоий (2422, 2423). Ҳасан ҳадис.

Имом Бухорий "Ойдин кечаларнинг кундузлари – 13, 14, 15-сида рўза тутиш ҳақидаги боб", деганларидан сўнг қуйидаги, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадисини келтирганлар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: أَوْصَانِي خَلِيلِي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِثَلاثٍ: صِيَامِ ثَلاثَةِ أَيَّامٍ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ وَرَكْعَتَيْ الضُّحَى وَأَنْ أُوتِرَ قَبْلَ أَنْ أَنَامَ. متفق عليه

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дедилар: "Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойда уч кун рўза тутишни, (кунда) икки ракъат чошгоҳ намозини ҳамда ухлашдан аввал витр намозини ўқишни менга васият қилдилар". Муттафақун алайҳ. Бухорий (1981), Муслим (721/1556).

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "وَ صُمْ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ، فَإِنَّ الْحَسَنَةَ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، وَ ذَلِكَ مِثْلُ صِيَامِ الدَّهْرِ". متفق عليه

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "(Ҳар) ойдан уч кун рўза тут. Чунки бир яхшилик ўн баробар (қилиб берилади). Ва бу умрбод рўза тутиш(га тенг)дир". Муттафақун алайҳ. Бухорий (1976), Муслим (1159/2618).

Аллоҳ барчамизнинг солиҳ амалларимизни қабул қилсин.

© Мусанниф Адхам

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Бемор қизалоқ Бекназарова Меҳрибон 4 ёшда бўлиб, Жиззах вилояти Зомин туманида яшайди.

Касаллик ташхиси: оққон (саратон)нинг энг оғир тури.
Даволаниши учун керакли сумма: 80 милион сўм.
Карта рақами: Humocard
Ҳамкор банк
9860160115291942
Хасан Акрамов
Телефон рақами:
+998999725371

Эҳтиёжмандларга ёрдам қўлини чўзган саховатли кишилардан Аллоҳ рози бўлсин!

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Ассалому алайкум.

Илтимос Тошкент шаҳрида яшовчи дўстларим.
Жиянчам сентябрь ойидан буён оққон касали билан Тошкент қон касаликлар шифохонасида даволаниб келмоқда.
Хозирда 3-курс химичтерапия оляпти.
Касаллар кўплиги учун қатнаб оляпти қолган курс муолажаларини.
Илтимос вақтинча яшаш учун бир хонали квартира ёки ховлидан жой бўлса ҳам топишда ёрдам қилсангизлар.
Водийдан қатнаш болажон учун қийин кечяпти.
Abror Zohidov Муаззам Иброҳимова Алишер Илхомжонов суришитириб беринглар илтимос +998942070036.
Бемор жиянчами дадасини телефон номери

Ортиқали Расуловнинг facebook саҳифасидан

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Шуҳрат Аббосовнинг "Отамдан қолган далалар" филмидан парча

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Смотрите "O‘zbekiston jahon chempionlaridan yuz o‘girdi | SUBYEKTIV" на YouTube
https://youtu.be/v0EdrsRYpTM

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ЭЙ ТЕРГОВЧИ

Эй терговчи ҳеч тафаккур қиласанми?
Таппи қандай тайёрланур биласанми?

Тайёрланур у гоҳ ёз, гоҳ куз сўнгидан,
Мол тезаги, мол ахлати, мол гўнгидан.

Шўрлик ўзбек зўрға бола-хотин боқар,
Гази йўқдир яна қишда таппи ёқар.

Таппи надир билмас Лондон, Парижликлар,
Билар Урганч, Хатирчию, Форишликлар.

Овропалик аёлларинг бордир диди,
Яқинлашсанг келур фаранг атрин ҳиди.

Нима ўзбек хотинида йўқми юрак?
Ундан таппи ҳиди келмоғими керак?

Мен ожизман, менга қилма осмонлигинг,
Халқни эзган пастларга қил посбонлигинг.

Шеърларим-чун қиладирсан мени сўроқ,
Эътироз йўқ ишинг шудир дўстим бироқ...

Ўзбекларни шу кўйларга солган менми?
Ёв қўлидан орден медал олган менми?

Амалдорнинг гапин қара эмас миш-миш,
Ёвга қараб: "Ишончингиз оқлаймиз"миш!

Халқнинг сабр косасин мен тўлдирмадим,
Ис газида бирортасин ўлдирмадим!

Ким бўлибман мен бегона, мен армани,
Сен ўзбексан халққа жонинг ачит қани.

Кимга қийин қора халққа ўта оғир,
Орзу қилар ёғганида кўкдан ёмғир-

"Шу ёмғирнинг ўрнига кўмир ёғсайди,
Қувонгандан сўнг майлига эс оғсайди".

Пешонадан тираб туриб отдимми ё,
Бегонага халқнинг хаққин сотдимми ё?

Эркакдирсан дил ямоғин ямай олсанг,
Муттаҳамлар жамоасин қамай олсанг.

Эй терговчи ҳеч тафаккур қиласанми?
Таппи қандай тайёрланур биласанми?

Ёзар эдим айбдорларни қилиб мазах
Жоним ширин, кишан ёмон, ертўла зах...

@A_meshayan
14:30-20.11.2022
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Саховат аҳлига яна бир далолат

Бемор Хадича Ҳасанова 1 ярим ёшда. Санкт-Петербургда кўзидаги ўсимта сабаб 4 марта операция бўлган.

Яна бир операция билан кўриш қобилияти тикланиши ва кўзини сақлаб колиш имкони бўларкан.

Сўнгги операция учун 40 милион сўм зарур.

Карта рақами:
8600140452787907
Зокирходжаев Аваз
Ипак йули банк
Тел рақами
+998950048594

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​СЕНИ СЕВИБ ҚОЛГАНДАН БЕРИ...

Кир юраклар қаърида қайғу,
Ишқсизларнинг барида қайғу.
Кўп чақирим нарида қайғу,
Сени севиб қолгандан бери.

Тўкмоқдаман хилватларда ёш,
Отмаяпман душмангада тош.
Остонангга урмоқдаман бош,
Сени севиб қолгандан бери.

Ўн тўрт кунлик хилолдек порлаб,
Дўстимнида уйингга чорлаб.
Яшаяпман исминг такрорлаб,
Сени севиб қолгандан бери.

Иҳлос берар тоатга урғу,
Синов дилга сололмас қутқу,
Тунда кўздан бадарға уйқу,
Сени севиб қолгандан бери.

Гўё қайта топдим таваллуд,
Охиратга кўриб тараддуд.
Бизни боғлар кўприк-таҳажжуд,
Сени севиб қолгандан бери.

Тушимдаю ўнгимда хам-Ишқ,
Оқшомлару тонгимда хам-Ишқ.
Қалбимдаю онгимда хам-Ишқ,
Сени севиб қолгандан бери.

Не синовлар кўрди бу бошим,
Лек ботмади иймон қуёшим.
Жамолингга зорман Наққошим,
Сени севиб қолгандан бери.

@A_meshayan
2015-2020
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ҚИШКИ ИҲТИРОСИ ФАҚИРНИНГ...

Илграри айтардим, хей-
Кўпроқ сут бер хой сигир,
Қатиқ, сузма, қаймоқ ей,
Қилгил мани бой сигир.

Энди эса қиш яқин,
Кўкда чақар гох чақин,
Кўмир қиммат, йўқ ўтин,
Маним холим вой сигир.

Кўз ёшим юзим ювур,
Зангор оловсиз қувур...
Газ бермас тепа қурғур,
Биз фақир у бой сигир.

Дардим бисёр бўлгач гум,
Чироқ қайгадир мавҳум
Уч соатда бир човгум,
Қайнамайди чой сигир.

Бахор ўтди, битди ёз,
Жоним чақмоқда аёз.
Майли сутни берсанг оз,
Гинамга йўқ жой сигир...

Фақат фақирман эй мол,
Сенга қилдим арзи хол.
Ўтинчимдан бўлма лол,
Мен юзи доғ ой сигир.

Содда ўзбекнинг гапи,
Йўқдир ишимнинг чапи.
Кўпроқ қилмоқ-чун таппи,
Кўмак даркор хой сигир.

Сени боқсам рози дил,
Сут кўп бермасанг хам бил.
Фақат кўпроқ қил бавл,
Уқдинг хойнахой сигир

@A_meshayan
13:52-15.11.2018
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ОНАНГ КАБИ ҲЕЧ КИМ ЯХШИ КЎРМАС САНИ!

Фақирлашдинг, бугун энди бойсан собиқ,
Сохта кулиб ошинг еган дўстлар қани?
Ажраб кетди хотининг ҳам бўлмай содиқ,
Онанг каби ҳеч ким яхши кўрмас сани!

Кўзларига кўринмади тилло занжир,
Сотди олтин узук ҳам кумуш сирғани.
Соғайгин деб.Cенга тутди ўрик, анжир,
Онанг каби ҳеч ким яхши кўрмас сани!

Жонинг талаш ёринг бўлса икки нафар,
Иккиси ҳам дейди:"Кўпроқ севгин мани"
Онанг эса эвазсиз суяр ҳар сафар,
Онанг каби ҳеч ким яхши кўрмас сани!

Ҳарид қилиб иссиқ пайпоқ, қалин либос,
Совуқ қотмасин деб захда болам тани.
Қамоғингга ўн йил онанг борди холос,
Онанг каби ҳеч ким яхши кўрмас сани!

Доим сенга юборди у нодон бола-
Катта қалб-ла йиғиб кичик нафақани.
У маҳалламиздаги энг яхши хола,
Онанг каби ҳеч ким яхши кўрмас сани!

Ўлар бўлсанг мерос олиш илинжида,
Қизларинг ҳам йўқлар сендайин бандани
Ўғилларингчи? Хотинларин пинжида,
Онанг каби ҳеч ким яхши кўрмас сани!

Бугун кўрдим онажонинг ўтирибди,
Мозоринг бошида ўқиб "Фотиҳа"ни.
Қолган ҳамма сендан юзин ўгирибди,
Онанг каби ҳеч ким яхши кўрмас сани!

@A_meshayan
23:46-15.11.2022
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​"АВТОБУС КУТАЁТГАН ЮРТДОШИМГА"

Автобус кутарди Анжонлик киши,
Мақсади Тошкентга бориб ўқимоқ,
"-Ўз заминдошимга илк қилар ишим,
Кўмак бериш бўлар бил дерди ўртоқ".

Автобус кутарди Жиззахлик одам,
Ва дерди:" Мен бориб Тошкентга етсам.
Ўзим кабиларга бераман ёрдам,
Агар кўтарилиб зўр бўлиб кетсам"

Автобус кутарди Қўқонлик бола,
Кутаркан сурарди ширин бир ҳаёл:
"Кўтарилсам халқнинг дардини ола,
Фарғоналикларга қайишгум дарҳол".

... Вазир бўлган ҳозир Анжонлик йигит,
Жиззахлик киши ҳам қозикалондир.
Қўқонлик бола ҳам эмасдир чиқит,
Кабинетда номи: Фалон, фалондир".

Лекин Андижонда чироқ йўқ ҳозир,
Жиззахда эса газ, ҳаво кўп совуқ.
Фарғона томонда-сўрайман узр,
Дон егани чиқса яхлайди товуқ..

Автобус кутябсан водийлик ўғлон,
Сен ҳам кутаяпсан воҳалик эй қиз.
Бир кун икковинг ҳам вақт келган замон,
Тошкентда "каттакон" бўласиз шаксиз.

Пойтахтда қурасиз баланд кошона,
Фақат фарқ қилганча турфа ҳил бездан-
Бутун Ўзбекистон ишқида ёна,
Ўз вилоятингиз чиқарманг эсдан...

@A_meshayan
22:00-14.11.2022
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Шеър ёзаётганимдаги "жинни" одатларим.

Агар баҳор бўлса, ҳовлимда ўтириб ёзаётганимда онам чой келтириб беришларини илтимос қиламан.
Уйда акамнинг ишчилари бўладими, жиянларимми улар эмас айнан онам олиб келиб берсалар ижодим қайнайди.

Ўзим билан ўзим гаплашаман, маслаҳатлашаман. Эплаб ёзолмасам ўзимни хокимлар селектр ўтказганда қўл остидагиларини қанақа сўкса шунақа сўкаман.
Бир куни қўшнимиз шунақа "ўзим билан ўзим гаплашиб" ўтирганимни кўриб онамга айтибди.
Онам "Болам азалдан шунақа, ўзига индама" дебдилар.

Ишқий шеърлар ёзаётганимда "Людмила Прокофьевна" ёрдамга келади.
Овозини эшитсам бўлди, сатрлар тўкилаверади. Ким у деяпсизларми?
"Рекламага тушмайдиган қиролича".

Исломий шеърлар ёзаётганимда битта шеър учун ўнта одамга қўнғироқ қилишим, йигирма одамга маслаҳат сўраб мактуб ёзишим мумкин.
Шеър тайёр бўлган бўлади, маълумотларда хато йўқми деб текшираман.
Бу одатимдан энг кўп Муҳаммад Акбар Азим жабр чекади. Соат тунги 02:00 ми эрталабки 05:30 ми сим қоқавераман.

Илҳом умуман келмай қўйса Muhammad Temur A'zamни чойга чақираман.
У ғоялар сандиғи.
Яхшиям шеърларимдан пул топмайман.
Бу кишимга чўтал тўлаб ўлиб кетардим.

Жонтемирнинг шеърларини ўқисам хафталаб шеър ёзмайман.
Ўзимга ўзим "Қара бунинг қуйма сатрларини, сеники шиғирдан баттар" деявераман.

Уч юздан ортиқ шеърларим телефонда ёзилган.
Қораламаси йўқ. Менга шунақа қулай негадир.

Ёнимда ўзимга ёқадиган одам ўтирса ҳам бемалол ижод қиламан.Бунга гоҳида соатлаб вақт кетади. У хафа бўлмаса бўлди.

Гоҳида ухлаётганимда ҳам илҳом келади.
"Менга ўз диним" шеъримнинг илк тўрт қаторини онгимда ёзиб қўйиб, уйқумни бузолмай келгуси куни маршруткада ёзганман.

Энг кўп такрорлайдиган гапим: "Фу, шуям шеърми?"

Аллоҳга муножот қилиб шеър ёзаётганимда йиғи келади. Жамоат жойида бўлсам тортинаман.
Яқинда "Azon cafe"да ҳам шундай бўлди.
Умуман олганда соғ одамдан шоир чиқмайди ўзи.

Ўзимга ёқимсиз мавзуда буюртмага шеър ёзолмайман.

Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​​​ҚАЧОН БАХТЛИ БЎЛАМИЗ?

-Чироғимиз қайдадир?
-Афғонга сотдик ахир.
-Нечун улуш майдадир?
Арзонга сотдик ахир.

-Даламиздан нима наф
-Қара,  пахта етишди.
-Фойдасичи қайга даф,
-Руслар ташиб кетишди!

-Набирангиз касалмиш?
-Бурни оқиб ётибди.
-Ўт ёниши пайсалмиш,
-Хитой ёқиб ётибди.

-Олтинимиз қай гўрда?
-Швейтсар банкида эмиш.
-Нечун гўштсиз мошхўрда?
-Ўзбекка шу хам емиш.

-Ватанда маркаб қиммат,
-Тўғри халқ хам сарсонку.
-Давлат қилсайди химмат,
-Москвада арзонку!

-Намунали уй надир?
-Тўрт девори бор қути.
-Нечун йўқ бизнинг қадр?
-Сигирмизку кўп сути.

-Қачон тинч ош ошаймиз?
-Дажжол бўлганида хор.
Қачон бахтли яшаймиз?
-Исо қайтганда такрор

@A_meshayan
02:44-28.11.2019
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…
Подписаться на канал