ЎҒЛИ ҚАМАЛГАН ОНА
-Ўғлим Абдураҳмонмисиз?
-Ассалому Алайкум, ҳа.
-Шеърларингизни ўқийман ўғлим. Биттагина ўғлим бор эди. Илгари ичарди. Намозларимда доим дуо қилардим. Охири дуоларим ижобат бўлди. Болам билан ароқ ичган пайтларида иши бўлмаганлар у иймонга келганига ҳеч қанча бўлмай қамаб қўйишди. Онаси яқинда ўлган учта набира қизим билан мен нима қилай энди? Аёл йиғлаб юборди ва кетди. Мен тамом бўлдим.
Шоир болам тингла мени,
Юрагимга ўқ қадашди.
Шеърларинг ўқийман сени(нг)
Менинг боламни қамашди...
Чидолмасдан ноҳақликка,
Ағёрлар билан талашди.
Эгилдику қаддим тикка,
Менинг боламни қамашди.
Хақиқатни айтганига,
Эгри нигоҳ-ла қарашди.
Хақ йўлига қайтганига,
Менинг боламни қамашди.
Бошимда синов каммикин,
Дард қалашгандан қалашди.
Қаматганга байраммикин,
Менинг боламни қамашди.
Шароб ичганда боғида,
Зарари йўқ деб қарашди.
Иймонга келган чоғида,
Менинг боламни қамашди.
@A_meshayan
22:58-02.08.2021
Абдурроҳман Мешаян
СУҲАЙБ РУМИЙ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
ЭНГ ФОЙДАЛИ САВДО.
Отангиз Синанни Форс подишоҳи-
Кисро-Убуллага қилганди волий.
Аллоҳ бандасини синайди гоҳи,
Баъзида қилади вақтинча олий.
Фурот дарёсининг қирғоғидаги,
Мусил яқинида жойлашган қаср.
Отангиз волийлик қилган чоғдаги,
Маконингиз эди ҳавасга арзир.
Бирдан шаҳрингизни римликлар босиб,
Гўзал диёрингиз талаб қолдилар.
Ўлжа илинжида ақлдан озиб,
Юртни талаб сизни асир олдилар.
Сотила-сотила қулдорлар аро,
Оёғингиз қўйди Маккага одим.
Яна қул бўлдингиз, яна фуқаро,
Ул Абдуллоҳ ибн Жадъонга ҳодим.
Ҳожангизнинг меҳри товланиб сизга,
Озод бўлмоғингиз афзалроқ билди.
Ишларингиз тушиб охири изга,
Тижоратга сизни тенг шерик қилди.
Иймон келтирдингиз кулди мушриклар
Қолдингиз дам тазйиқ, дам масҳарага.
Хижрат қиларкансиз эзгач хўрликлар,
Гўзал Мадинаи Мунаварага,
Қурайш ортингиздан бир тўп кимсани,
Жўнатди сиз эса аямай жонни.
Дедингиз:"Эй Қурайш биласиз мани,
Ўқлар отгум сизга шайлаб камонни.
Ичингизда энг зўр мергани ўзим,
Эҳтиётингизни қилаверасиз.
Ўқларим тугагач қиличга кўзим-
Тушса мазасини билаверасиз.
Қурайшликлар деди:"Сен юртимизга,
Келганингда эдинг ночор ва фақир.
"Бойлигим қаерда эканин сизга,
Ошкор қилсам кетсам бўларми ахир?
Улар ҳа дедилар, бойлигингизнинг,
Жойини айтдингиз қилганча журъат.
Ҳайратимиз ошар ох ҳунуз бизнинг,
Ибратларга тўладир сиз қилган хижрат.
Бу ҳабар Набийга етган пайтида,
Не содир бўлганин айтмасам бу айб.
Пайғамбар ҳушхабар бир гап айтдида:
(Бу) савдо (кўп) фойда келтирди Суҳайб.
Бутун Мадинага сиз ҳақингизда,
Гўзал Пайғамбардан хушхабар етди.
Аллоҳнинг марҳамат қилгани сизга,
Бақара сураси икки юз етти.
Инонмаганларнинг берсин жазосин,
Оятнинг маъноси шундайдир дўст-ёр:
"Ва одамлар ичра Аллоҳ ризосин-
Тилаб ўз жонини сотувчилар бор"
Мадина волийси бўлган чоғингиз,
Ҳазрати Умарга, дилни қилиб ғаш.
Тиғ санчди нафрати бўлганча денгиз,
Феруз деб аталмиш зоти паст, пасткаш.
Убайдуллоҳ номли Умарнинг ўғли,
Деди: "Тўкканларни отамнинг қонин.
Ўзим суробини қиларман тўғри,
Ҳаммасининг бир-бир оларман жонин.
Сиз амр қилдингиз Убайдуллоҳни,
Тез фурсатда тутиб қамаб қўйишга.
Содир қилмасин деб бирор гуноҳни,
Ўтиб қолмасин деб кўзни ўйишга.
Саъд ибн Абу Ваққосникида,
У ушлаб турилди билмайди ҳар ким.
Убайдуллоҳ эса кутгани ростда,
Янги ҳалифанинг қилмоғин хукм.
Мадина волийси эдингиз у чоғ,
Аввалроқ эса қул, бу недир асли?
Бу ҳеч нарса эмас бу қодир Аллоҳ,
Азиз қилиб қўйган Исломнинг фазли.
Кўзларини юмди Умардек одам,
Тушиб шаҳидларнинг вазиятига.
Унинг жанозасин ўқидингиз ҳам,
Амал қилиб унинг васиятига.
Эй набий мақтаган буюк саҳоба,
Номингиз азиздир ҳар қайси жойда.
Биз ҳам қилар бўлдик Аллоҳга тавба,
Бизнинг ҳам" савдо"миз келтирсин фойда!
@A_meshayan
20:45-11.11.2022
Абдураҳмон Мешаян
Очиқ суд бўлиши шарт!
Учкўприклик 14 ёшли Равшан 16 октябр куни Фарғона вилояти Бувайда туманидаги “Ансор” дўконидан қурут ва пепси (17минг сўм) ўғирлайди, уни олдин туман ИИБга, сўнг Қўқондаги вояга етмаганлар марказига олиб кетишади. Уйидагиларга хабар ҳам берилмайди.
2 кундан сўнг, 18 октябрда боланинг ўлгани маълум бўлади… Боланинг ўлими ҳақда биринчи бўлиб тоғасининг Моргда ишлайдиган таниши айтади: “Танидим, жиянингни мурдасини ёрмасимдан олдин келиб кўр…”
ИИБ ходимлари эса бу 2 кунда она шўрликка такрор ва такрор “яхши жойда юрибди, ухлаяпти” деган гапларни айтишади…
Бола марказдаги ўсмир болалар калтаклагани туфайли жароҳатлардан вафот этган, деган дастлабки версиялар айтиляпти. Икки киши эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган, ходимларга хизмат текшируви ўтказилмоқда, дейилибди.
Шунчаки, она ва тоғанинг ҳикоясини эшитганингдаёқ тизимнинг чириб кетганини кўрасиз: сўроқ қилинувчиларнинг элементар ҳуқуқлари бузилиши, яқинларига ўз вақтида хабар берилмаслиги, хавфсизлиги таъминланмаслиги, қийноқлар қўллаш давом этаётгани – классик ҳолат.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, айниқса, ички ишлар органлари биносидан одамларнинг ўлиги чиқиши одатий айланиб бормоқда. Мисоллар интернетда тиқилиб ётибди.
Ҳар куни давлат телеканалларида эфирга берилган “урди-қочди-ўлди-кетди”, “ички ишларнинг малакаси оширилди” каби лавҳаларни ИИВ расмий каналига жойлаштиришади. Бу воқеанинг дастлабки тафсилоти ҳақида расмий каналда бирорта материални тополмадим.
Дод десак ҳам 45 ёшли онанинг ёлғиз кўз билан ўстирган боласини ҳеч ким энди қайтаролмайди. Лекин яна бошқалар ўлмаслиги учун ҳам бизни ҳимоя қилиши керак бўлган тизим бошбошдоқчилигидан, тизимсизлигидан бугун дод солишимиз шарт.
Тармоқларда одамлар изоҳ сўраб ёниб ётибди. Прокуратура тез орада “ичкарида” аслида нима бўлганини аниқлаши, суд иши эса очиқ бўлиши шарт.
© Aziza Qurbonova
ЯХШИЯМКИ СЕН БОРСАН!
Бир бўсангдир малҳамим,
Қалбимга шифокорсан.
Жуфт-ҳалолим, маҳрамим,
Яхшиямки сен борсан!
Қутилиб дил зангидан,
Туғилгандай янгидан.
Миннатдорман Тангридан,
Яхшиямки сен борсан!
Дил қолганда аламда,
Шоир қўли қаламда.
Фитна тўла оламда,
Яхшиямки сен борсан!
Сени кўрсам нетади?
Дард ёнимдан кетади.
Бошим кўкка етади,
Яхшиямки сен борсан!
Шивиринг қулоғимда,
Суратинг қароғимда.
Ҳар оқшом қучоғимда,
Яхшиямки сен борсан!
Ҳайратимнинг ортгани,
Кўнглинг менга тортгани.
Бомдодда уйғотгани,
Яхшиямки сен борсан!
@A_meshayan
2007-йил.
Абдураҳмон Мешаян
ЁЛВОРАМАН ҲИЁНАТ ҚИЛМА!
Сур чалиб қолмасин Исрофил,
Ҳаётимни қиёмат қилма!
Садоқатдан қолмагин ғофил,
Ёлвораман ҳиёнат қилма!
Ҳиёнатни оқламайди бил,
На Қуръон, на Таврот, на Инжил.
Бундан бошқа нима қилсанг қил,
Ёлвораман ҳиёнат қилма!
Бор бисотим, мол-мулкимни сот,
Ачинмасман ичадирман онт.
Фақат менинг қучоғимда ёт,
Ёлвораман ҳиёнат қилма!
Дилим қилсанг гар парча-парча,
Билиб қўйсин оламда барча.
Пешонангдан очаман дарча,
Ёлвораман ҳиёнат қилма!
Ўзгасига боқсанг сўярман,
Андишасиз кўзинг ўярман.
Заминни қонингга бўярман,
Ёлвораман ҳиёнат қилма!
Дил тахтингга дард хон сайланар,
Гар оёғинг чапга шайланар.
Ошиғинг қотилга айланар,
Ёлвораман ҳиёнат қилма!
Телба аташ сенга ҳавола,
Мени васлинг бирла давола.
Кел бирга яшайлик вафо-ла,
Ёлвораман ҳиёнат қилма!
Сур чалиб қолмасин Исрофил,
Ҳаётимни қиёмат қилма!
Садоқатдан қолмагин ғофил,
Ёлвораман ҳиёнат қилма!
@A_meshayan
09:44-10.11.2022
Абдураҳмон Мешаян
МАСЖИДНИНГ ЎРНИГА МАКТАБ ҚУРАЙЛИК!
Тўйларга чорлайлик "артист"ни қиммат,
Раққосалар билан ўйнаб юрайлик.
Бошдан доллар сочиб қилайлик ҳиммат,
Лек... Масжид ўрнига мактаб қурайлик!
Ҳаммаёқ тўладир дорихоналар,
Кафе, ресторанни четга сурайлик.
Кўзга хуш кўринмас қорихоналар,
Масжиднинг ўрнига мактаб қурайлик!
Ўзи ҳаммасига "масжид айбдор",
Унга қараб туриб итдек хурайлик!
У "тарқаққиётнинг бошидаги дор"
Масжиднинг ўрнига мактаб қурайлик!
Очиқ тураверсин минглаб ошхона,
Ароқхоналарни қўя турайлик.
Халқнинг хисобига битта шохона,
Масжиднинг ўрнига мактаб қурайлик!
Қориларни қилиб танқидга дучор,
Юзига туҳмат лой чаплаб сурайлик.
Шу масжид қиляпти бизларни ночор,
Масжиднинг ўрнига мактаб қурайлик!
Минглаб тўйхоналар бузилмай турсин,
Амирликка бориб даврон сурайлик.
Таклиф киритганда башара қурсин,
Масжиднинг ўрнига мактаб қурайлик!
Бирор бир яҳудий эсин еб қўйиб,
Демас: "Синагогни бошга урайлик".
Насроний ҳам демас жонидан тўйиб,
Черковнинг ўрнига мактаб қурайлик.
@A_meshayan
20:50-08.11.2022
Абдураҳмон Мешаян
ЁНЯПМАН ИШҚ ГУЛХАНИДА...
Ўзинггадир ошиқ дилим,
Хушнуд айтур исминг тилим.
Кеча-кундуз о, севгилим,
Ёняпман, ишқ гулханида.
Қилмасамда йиғлаб баён,
Ошиқлигим Сенга аён.
Ўн олти ёшимдан буён,
Ёняпман, ишқ гулханида.
Қайғуларнинг майин тотмай,
Лаъинлар бағринда ётмай.
Кибр ботқоғинга ботмай,
Ёняпман, ишқ гулханида.
Зохир-кўклам, ботиним-куз,
Мен ишқ шамсинг эритган муз.
Бамисли ахли Андалус,
Ёняпман, ишқ гулханида.
Заққумга қонмаслик учун,
Ўзингдан тонмаслик учун.
Дўзахда ёнмаслик учун,
Ёняпман ишқ(инг) гулханида.
@A_meshayan
10:08-07-11-2016
Абдураҳмон Мешаян
САРИЙД
عَنْ أَبِي مُوسَى الْأَشْعَرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَضْلُ عَائِشَةَ عَلَى النِّسَاءِ كَفَضْلِ الثَّرِيدِ عَلَى سَائِرِ الطَّعَامِ كَمُلَ مِنْ الرِّجَالِ كَثِيرٌ وَلَمْ يَكْمُلْ مِنْ النِّسَاءِ إِلَّا مَرْيَمُ بِنْتُ
عِمْرَانَ وَآسِيَةُ امْرَأَةُ فِرْعَوْنَ. رَوَاهُ الْبُخَارِىُّ
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Оишанинг аёллардан афзаллиги "сарийд"нинг бошқа таомлардан афзаллиги кабидир. Эркаклардан кўпчилиги камолга етган аёллардан эса фақат Имрон қизи Марям ва Фиръавннинг аёли Осиёларгина камолга етган”, – дедилар”. Бухорий ривоят қилган.
Ушбу ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо бошқа аёллардан “сарийд”нинг бошқа таомлардан афзаллиги кабидир, дейилган. “Сарийд” деб аталадиган таом эса ҳозирги кунда бизлардаги “қозон кабоб”га ўхшаган нон билан гўштдан иборат таом бўлган.
Юр онажон иккимиз ҳам омонатмиз,
Қувончи ҳам, дардлари ҳам тумонатмиз.
Улгурайлик токи жони саломатмиз,
Фақир ўғлинг санинг учун қилсин ҳарийд,
Тотиб кўргин, пайғамбарим суйган сарийд.
Сал нордондир, қовоқларинг уйилмасин,
Анор шарбат тутсам ғалат туйилмасин.
Томирдаги оқар қонинг қуйилмасмин,
Гулдасталар тутгунимча келганда ийд,
Юргил, ейлик пайғамбарим суйган сарийд.
Нодон ўғлинг илтимосин бир бор бажар,
Зам-замдан ич, ундан ичган онам Ҳожар.
Ёлворадир қўлинг ўпиб, ўғлинг ўжар,
Шоир туғдинг, туққанинг йўқ бирор жадид,
Юргил ейлик пайғамбарим суйган сарийд.
Деюрсанки:-"Ўғлим сени уйлантирай,
Аввал Сизни Истанбулда айлантирай.
Иймонга кел деб Фотиҳга олиб кирай,
То унгача имкон бериб турса Мажийд,
Юргил ейлик пайғамбарим суйган сарийд.
Ўлсанг ёлғон додлагим йўқ машшоқ каби,
Ўзи пулдор лек маънавий қашшоқ каби.
Пешонамга тегса сендек зотнинг лаби,
Амирман гўё мисли Ҳорун ар-Рашийд,
Юргил ейлик пайғамбарим суйган сарийд.
Биламанку бизни ўйлаб дардинг йирик,
Ака-ука аро бўлсин дея бирлик.
Ҳизматингни қилай то экансан тирик,
Фирдавсда димоққинанг туйгунча ҳид,
Юргил ейлик пайғамбарим суйган сарийд.
Амал қилгим келур битта қоидага,
"Сенга ҳарж айлаганим қолур фойдага.
Оёқларинг бошлаб борсин "Моидага",
Кирсин унда қулоғингга гўзал нашид,
Юргил ейлик пайғамбарим суйган сарийд.
Томиримда сенинг ҳалол қонинг оқар,
Ох кўзларинг бунча меҳр билан боқар?
Сен бирла соатлаб суҳбатлашиш ёқар,
Қироличам, буюр қаролингман қарийб,
Юргил ейлик пайғамбарим суйган сарийд.
Рози бўлсанг, мендан рози бўлар Маъбуд,
Соатларни ўтказайлик хуш ва масъуд.
Онасини суйганни севар Ал-Вадуд,
Вақт ажратгил ёлворадир ўғлинг ғарийб,
Юргил ейлик пайғамбарим суйган сарийд.
@A_meshayan
02:43-06.11.2022
Абдураҳмон Мешаян
ТАШҚАРИГА ЧИҚ!
(Ўғли маҳбус она ноласи)
Шиминг дазмолладим, ювдим пайпоғинг,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Новвот чойлар билан еб ол қаймоғинг,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Челакда сув таши, ўтин бер ёриб,
Болам ичкаридан ташқарига чиқ.
Менда куч йўқ белим турибди оғриб,
Болам ичкаридан ташқарига чиқ!
Тунда алаҳсираб балки совқотдинг,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Бас етар, тоқат тоқ бунча кўп ётдинг,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ...
Даданг ховлимизга экяпти ёнғоқ,
Болам ичкаридан ташқарига чиқ.
Белкуракни олгин қўлидан тезроқ,
Болам ичкаридан ташқарига чиқ!
Бир қиз топдим қўяй кел унаштириб,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ.
Сизларни қўяжак Хақ учраштириб,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Қақшаб оғрияпти вужудим зир-зир,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ.
Қилмаган айбингга сўрайқол узр,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Шайх-Алига қатнаб чарчадим чунон,
Болам ичкаридан ташқарига чиқ.
Кутиб холдан тойдим ўн йилдан буён,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Бурним тўлмаса бас қонинг исига,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Мен кирмасдан ернинг ичкарисига,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Келмасанг, мен ортиқ чидолмам наслим,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ.
Дийдорингга тўйиб жон қилай таслим,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Мен бирла дарди бир қай она демас:
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Наҳот, Лаа илаҳа иллаллоҳ эмас,
Сўнгсўзим ичкар(и)дан ташқарига чиқ?
@A_meshayan
12:55-03.02.2019
Абдураҳмон Мешаян
ҲАМДУ САНО
Айлонайин бир юз ўн тўрт каломингдан,
Қисматимни битиб қўйган қаломингдан.
Маҳрум қилма Адн-у, дорус-саломингдан,
Сени севган кўп, Сен эса Биттасано,
Эй Ал-Вадуд, Сенга бўлсин ҳамду сано!
Жаннатингда туриб бобом қилди хато,
Ўшанда ҳам унга қилдинг неъмат ато.
Марҳаматлим, бу қандай зўр адолато,
"Хақни сев" дер мени туғиб қўйган ано,
Эй Ал-Вадуд, Сенга бўлсин ҳамду-сано!
Жаҳолатда кўп ишларни қилдим қабиҳ,
Сўнг куфрга қайтмоқликни кўрдим кариҳ.
Мен аблаҳдан марҳаматинг тутма дариғ,
Сен Боқийсан, қолган ҳамма мутлоқ фано,
Эй Ал-Вадуд, Сенга бўлсин ҳамду сано!
Бир кун келиб ажин босар гўзал юзлар,
Баҳор ўрнин эгаллайди сарғиш кузлар.
Сен истар он бадан совиб, қоним музлар,
Руку бирла саждага зор бизнинг тано,
Эй Ал-Вадуд, Сенга бўлсин ҳамду сано!
Шаҳидларнинг ҳар томчи оққан қонича,
Санинг учун жангларда чиққан жонича.
Кўкда юлдуз, саҳрода қумлар сонича,
Шукрим сенга ҳаётимга бердинг маъно,
Эй Ал-Вадуд, Сенга бўлсин ҳамду сано!
Қўрқадирман тентак орзу-таманнийдан,
Эҳтиёжим сўрайдирман Сан Ғанийдан.
Яралган бўлсам бир ҳақир сув манийдан,
Мен нимамга катта кетажакман яно,
Эй Ал-Вадуд, Сенга бўлсин ҳамду сано!
@A_meshayan
21:30-04.11.2022
Абдураҳмон Мешаян
-Иш тушунтиришга йўқ менда тоқат.
Қилиб кўрсатишим мумкин мен фақат!
-Сенга ярашади, беклик тўралик,
Ҳеч кимсага қилма куёвжўралик!
Абдураҳмон Мешаян
срочно продается добротный 3х уровневый евро восточный свой дом.
на против 19 квартал Юнусабад - Sabzavot Mahalla
В доме 3 спальни, главный спальный имеет свой балкон, 2 больших зала, студийная кухня + установлена фильтрованная вода , бейстман, каркасный бассейн, домофон
бейстман и 1й этаж имеет тёплый пол
отопление итальянская колонка с гарантией 3 года.
Частично мебель и техника остаётся, торг уместен
+971 585842249 телеграм орқали уланинг
ИККИМИЗНИНГ ЎРТАМИЗДА МУҲАББАТ БОР!
«Албатта Аллоҳ тақво қилгувчи зотларни севар» (Тавба сураси, 4-оят).
Роппа-роса ўн тўрт аср олдин қарийб,
Мактубингни еткурган Зот Муҳаммад бор.
Эй Подшоҳим қулингдаги умид ажийб,
Иккимизнинг ўртамизда муҳаббат бор!
Ўлтирсаму ётсам турсам қилдим гуноҳ,
Ломаконда туриб бунга бўлдинг гувоҳ.
Бир қошиқ қонимдан кечгил Олампаноҳ,
Иккимизнинг ўртамизда муҳаббат бор!
Юрагимга Ўзинг экдинг орзуларим,
Сен ҳақдадир шеърлардаги мавзуларим.
Тасдиқ айлар ҳушуларим, ҳузуларим,
Иккимизнинг ўртамизда муҳаббат бор!
Онгим Исломга қаратганингдан буён,
Уйингда беш бор яйратганингдан буён.
Мусулмон қилиб яратганингдан буён,
Иккимизнинг ўртамизда муҳаббат бор!
Мўъжизангдир кундузи шамс, кечаси моҳ,
Басир кўзим сўқирлиқдан қутқардинг воҳ.
Не қилибди мен қул бўлсам Сен Шаҳаншоҳ,
Иккимизнинг ўртамизда муҳаббат бор!
Раҳминг келсин йиғлаб қилсам оҳу зорим,
Сен Буюксан, ожизликдир маним борим.
Жаннат ичра Юзинг кўрай Севар Ёрим,
Иккимизнинг ўртамизда муҳаббат бор!
Иблислар дер: Исбот кўрсат йўқса уят,
Ҳасад қилиб ёнсин улар, бахт шу шояд.
Исбот: Тавба сураси, тўртинчи оят,
Иккимизнинг ўртамизда муҳаббат бор!
@A_meshayan
01:48-02.11.2022
Абдураҳмон Мешаян
Рамла бинти абу Суфён розияллоҳу анҳо ибрати.
Умму Ҳабиба ҳеч қилмай исённи,
Расули Акрамга гап очди ўзи:
"Менинг синглим бинти Абу Суфённи,
Ўз никоҳингизга олинг мен рози"
"Шуни хоҳлайсанми? Қилганча тоқат,
Умму Ҳабиба ҳам айлади жавоб:
"Сизни ўзимники қилгум йўқ фақат,
Синглим шерик бўлсин қилмоқққа савоб"
Умму Ҳабибанинг айтган сўзлари,
Гапчи пайғамбарга келмади малол.
Дедилар меҳр-ла порлаб кўзлари,
"Албатта ушбу иш менгамас ҳалол"
-Умму Саламанинг қизини олинг,
-Гарчи оғрисада кўнгилларингиз.
Менга тақдим қилманг, бир сўздан қолинг,
Қизларингиз бирла сингилларингиз".
Ўзгача бўлишган саодат асрин,
Эркаклари каби аёллари ҳам.
Улар ўйлаб ўтган жаннатнинг қасрин,
Ҳақ ризосин деган ҳаёллари ҳам.
Эй аёл сен эса ёринг рашк қилиб,
Иккинчисин олса куйиб кетасан.
Ёринг чаккасига ҳар кун гул илиб,
Фоҳишага борса айтгил нетасан?
Ҳалол бева кўпдир, ёрга таклиф қил,
Камайиб қолмайсан охир сен ҳам тўй.
Фаҳшга ботмасин деб оғриса ҳам дил,
Майли, уни ўзинг уйлантириб қўй.
Шунда сенга Аллоҳ ажратгайдир жой,
Жаннатнинг энг гўзал хоналаридан.
Ё рашкда зўрмисан ўзинг хойнахой,
Хатто мўминларнинг оналаридан?
@A_meshayan
22:51-31.10.2022
Абдураҳмон Мешаян
ДИЛОЗОРНИНГ ТАЪНАСИН ТИНГЛАБ...
"Аллоҳ уриб қўйган сендек аёлни,
Шунга фарзанд бермас" деди бир нокас.
Кўчадаги бу сас бузди ҳаёлни,
Юрагим симиллаб оғриди бирпас.
Аёлга ачиндим, овутдим аста:
"Ранжиманг, гап суқса бир беандиша.
Фарзандсиз ўткандир онамиз Ҳафса,
Фарзанд кўрмагандир хатто Оиша"
Аллоҳ розилигин бир кун олишга,
Гар фарзандсизликнинг даҳли бўлса бор.
Аллоҳ қилмас эди ўз расулига,
Ҳеч қачон туғмаган аёлларни ёр!
@A_meshayan
20:19-12.11.2022
Абдураҳмон Мешаян
"БИЗГА ШИРИН " UzAM"ники!
Муттаҳамлар итдек қопиб,
Божхонани қўйгач ёпиб.
Шу алвастин олдик топиб,
Бизга ширин "UzAM"ники!
Эй чет эллик "Мерседесхон",
Гўзалман деб қайнатма қон.
Хуник лекин дейман жон-жон,
Бизга ширин "UzAM"ники!
Мен-қўзичоқ, у-бўрия,
Ҳайдаб юрсам бир чўрия.
Жонон "Nissan Gloria",
Бизга ширин "UzAM"ники!
Кўриниши жуда қўпол,
Унга пул сарфлаш ҳам увол.
Халқ деса ҳам:"Тур кет, йўқол",
Бизга ширин "UzAM"ники!
Йўлда олсам оз-моз қириб,
Бир йилда қолар эскириб.
"Этагига" кетдик кириб,
Бизга ширин "UzAM"ники!
Ёнидан келмаймиз бери,
Тўкканча пешона тери.
Тўқсон учинч(и) йилдан бери,
Бизга ширин "UzAM"ники!
Орзуларимиз сароба?
Ҳолимиз бунча хароба?
Бўлсада эшшак ароба,
Бизга ширин "UzAM"ники!
Юртимда у жуда машҳур,
Келмасада дилга манзур.
"Уйланганмиз" унга мажбур,
Бизга ширин "UzAM"ники!
Минаяпмиз тўйиб-тўйиб,
Олдиндан пул тўлаб қўйиб.
Беҳаёга юрманг йўйиб,
Бизга ширин "UzAM"ники!
Ғилдирагин ялайдирмиз,
Янги чиқса талайдирмиз.
Монополга малайдирмиз,
Бизга ширин "UzAM"ники!
Талпинмайди унга ҳеч қалб,
Аммо халқда эмасдир айб.
Қилдику у вой жалб, вой жалб,
Бизга ширин "UzAM"ники!
Нафратимиз сочилгунча,
Асаб кетди унча-бунча.
"Ростоможка" очилгунча,
Бизга ширин "UzAM"ники!
@A_meshayan
23:55-11.11.2022
Абдураҳмон Мешаян
УЙҚУМИ ШИРИН?
Ибн Салул янглиғ мунофиқ одам,
Мусулмонлар ичра солай деб нифоқ.
Масжидга боргандир босганча қадам,
Бомдодда ҳамиша бўлгандир уйғоқ.
@A_meshayan.
18:48-11.11.2022
Абдураҳмон Мешаян
ЕЛКАСИГА ЮЛДУЗ ҚЎНДИРГАНЛАРДАН
Ёрилган қошларим, синган қовурғам,
Макрни иблисдек дўндирганлардан-
Олинган "хадя"дир, сотиб олдим ғам,
Елкасига юлдуз қўндирганлардан.
Айбловлар тингладим:Кўкнор чеккансан,
Қишлоқнинг четида "дори" эккансан.
Тағин оқимларга мойил экансан,
Елкасига юлдуз қўндирганлардан!
Афсуски биз сени қўёлмаймиз тек,
Яхшиликча кўнсанг қийнамаймиз лек.
Маслаҳат тингладим:Бунга имзо чек!
Елкасига юлдуз қўндирганлардан!
Мен хам олов эдим, мен хам алп эдим,
Бунга асло имзо қўймайман дедим.
Сўнг не бўлди? Мушт-у тепкилар едим,
Елкасига юлдуз қўндирганлардан...
Охир қалб хам деди: Имзони қўй, кўн,
Мен айтганин қилдим бари оддий, жўн.
Сўнгра хадя олдим "ўн беш йилллик тўн"
Елкасига юлдуз қўндирганлардан.
Мен зиндондадирман ўшандан буён,
Кеча арслон эдим, бугунчи қуён.
Яхшилик кўрмадим айласам баён,
Елкасига юлдуз қўндирганлардан
Боқсам халқимда хам тугабди тоқат,
Чексиз хўрликлардан бўлибди диққат,
Лек Аллоҳдан эмас қўрқадир фақат,
Елкасига юлдуз қўндирганлардан
Эгилди тик беллар, букилди тизлар,
Хеч хам бекилмади қор ёғиб излар.
Чўчиб хижоб ечди не-не гул қизлар,
Елкасига юлдуз қўндирганлардан
Тирноғим остига игналар тиқиб,
Қонимни анордек ичмасин сиқиб.
Деб қўрқиб эр қўймас соқол хайиқиб,
Елкасига юлдуз қўндирганлардан.
Токи хаққин талаб қилмас дудуқдир,
Халқ-хоким тупуриб кетган қудуқдир.
Қақшаб Жума бормас бизнинг жужуқдир,
Елкасига юлдуз қўндирганлардан.
Элни қақшатмаса халқи хам алқаб,
Дуо қилар эди, сўкмасди қарғаб.
Ўчиб кетар эди "ит" деган лақаб,
Елкасига юлдуз қўндирганлардан.
Кутаман чин мўмин бўлмоқлигини,
Қалби Хақ ишқига тўлмоқлигини.
Муслим ёнин олиб ўлмоқлигини,
Елкасига юлдуз қўндирганлардан.
Йўқса мен айлайин нозик ишорат,
Қуласа хаётдек энг мўрт иморат.
Дўзаҳ ахлин кўпи бўлгай иборат,
Елкасига юлдуз қўндирганлардан.
Эх аттанг шу шеър деб синмасди тишим,
Дод-ингроқ бўлмасди мунгли хонишим.
Бўлганида эди "катта таниш"им-
Елкасига юлдуз қўндирганлардан.
@A_meshayan
10:29-10.02.2019
Абдураҳмон Мешаян
ҲАЁТИМДА СЕН УЧРАДИНГ!
Бани-башар айтсам сиза,
Ғайбни билишдан ожиза.
Роббим кўрсатиб мўъжиза,
Ҳаётимда сен учрадинг!
Аждаҳо мисол қирилдим,
Қақнусдек қайта тирилдим.
Шукрона саждасин қилдим,
Ҳаётимда сен учрадинг!
Бўлмасамда тожу тахтли,
Ошиқман вафодор аҳдли.
Бўламиз деб бирга бахтли,
Ҳаётимда сен учрадинг!
Армон лашкарин ўлдириб,
Қайғу чечагин сўлдириб.
Ёстиғим ярмин тўлдириб,
Ҳаётимда сен учрадинг!
Асалим деганим э вох,
Заҳарим бўлиб чиқди гоҳ.
Бу не ишқдир, Аллоҳ, Аллоҳ,
Ҳаётимда сен учрадинг!
Тилингда исми-Аъзамки,
Тутганинг оби Зам-замки.
Эй севгилим яхшиямки,
Ҳаётимда сен учрадинг!
@A_meshayan
08:45-10.11.2022
Абдураҳмон Мешаян
ЁЛВОРИШ
Етар энди, хаётдан тўйдим,
Бўлди ортиқ юрагим ема...
Эшкакларни тайёрлаб қўйдим,
Нажоткордир мен минган кема.
Юрагимга хасратлар тўлди,
Йиғлайдирман кечалар тинмай.
Мени баҳтсиз қилмасанг бўлди,
Нуҳ ўғлидек кемага минмай...
Боболаринг йўлидан борсанг,
Дилим тирнар армон панжаси.
Сенга ибрат бўлса, холим танг,
Ортга боққан Лутнинг завжаси.
Кетар бўлсам олис сафарга,
Майли мени зор-интизор кут.
Лек Иброҳим отаси янглиғ,
Оғиз очма Илоҳим деб бут.
Бу дунёда яйрамадинг хеч,
Яйрар бўлсанг жаннатда яйра.
Муслима бўлганин кўргандек,
Волидасин Абу Хурайра.
Мен хам кўрай мўмина бўлиб,
Намозларда қоим бўлганинг.
Чексиз завқ-у шавқларга тўлиб,
Рамазонда соим бўлганинг.
Адо бўлдим... мен ёна-ёна,
Э вох иймон келтирмай ўлма
Мен Пайғамбар эмасман она,
Сен хам Абу Толибим бўлма.
@A_meshayan
04:11-13.01.2019
Абдураҳмон Мешаян
Ҳаммамиз иш излаймиз...
🧐 Лекин у топилавермайди. Топилган тақдирда ҳам бирининг маоши қониқарли эмас, бирининг шароитлари, яна бири уйимиздан узоқда ва бошқасига уқувимиз йўқ...
✅ Аслида ишни қаердан топишни билсак, муаммолар камаяди ва ўзимизга мос иш осонлик билан топилади.
❓ Демак, ишни қаердан қидириш керак?
Darkor22.uz сайтига кирасиз ва резюме тўлдирасиз.
Агентлик ходимлари сиз билан боғланиб, сизга мос ишни таклиф қилишади.
Яна бир жиҳати борки, агар сиз бирор касбни ўрганмоқчи бўлсангиз, махсус бепул курсларда ўқишингиз мумкин.
Бу эса мутлақо бепул.
Ҳозироқ резюме тўлдиринг ва севимли ишингизга эга бўлинг.
Rezyume toʻldirish.
Батафсил маълумот учун:
☎️+998881092022 рақамига қўнғироқ қилинг.
Ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.
Telegram | Instagram | Facebook | Vebsayt
Азиз диндошим, "Ойдин кечалар"нинг кундузларидаги рўзани ғанимат билинг!
1444 ҳижрий йил, Рабиул-охир ойининг 13-, 14-, 15-кунлари 2022 йилнинг 7, 8 ва 9 ноябр (душанба, сешанба ва чоршанба) кунларига тўғри келмоқда.
Бу кунлар ҳижрий-қамарий ойнинг 13-, 14-, 15-кунлари бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу кунларда рўза тутишга тарғиб қилардилар.
عَبْدُ الْمَلِكِ بن منهال عَنْ أَبِيهِ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَأْمُرُ بِهَذِهِ الْأَيَّامِ الثَّلَاثِةِ الْبِيضِ وَيَقُولُ: "هُنَّ صِيَامُ الشَّهْرِ"
Абдулмалик ибн Минҳол отасидан ривоят қилади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шу уч ойдин кечаларнинг кундузида рўза тутишга буюрардилар ва "Булар тўла бир ой рўза тутиш(га тенг)", дердилар". Насоий (2430, 2431). Ҳасан ҳадис.
عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللهٌ عَنْهُ، قَالَ: "أَمَرَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ نَصُومَ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ الْبِيضَ: ثَلَاثَ عَشْرَةَ، وَأَرْبَعَ عَشْرَةَ، وَخَمْسَ عَشْرَةَ"
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойдан уч ойдин кечанинг кундузларида: ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари рўза тутишимизга буюрдилар". Насоий (2422, 2423). Ҳасан ҳадис.
Имом Бухорий "Ойдин кечаларнинг кундузлари – 13, 14, 15-сида рўза тутиш ҳақидаги боб", деганларидан сўнг қуйидаги, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадисини келтирганлар.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: أَوْصَانِي خَلِيلِي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِثَلاثٍ: صِيَامِ ثَلاثَةِ أَيَّامٍ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ وَرَكْعَتَيْ الضُّحَى وَأَنْ أُوتِرَ قَبْلَ أَنْ أَنَامَ. متفق عليه
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дедилар: "Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойда уч кун рўза тутишни, (кунда) икки ракъат чошгоҳ намозини ҳамда ухлашдан аввал витр намозини ўқишни менга васият қилдилар". Муттафақун алайҳ. Бухорий (1981), Муслим (721/1556).
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "وَ صُمْ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ، فَإِنَّ الْحَسَنَةَ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، وَ ذَلِكَ مِثْلُ صِيَامِ الدَّهْرِ". متفق عليه
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "(Ҳар) ойдан уч кун рўза тут. Чунки бир яхшилик ўн баробар (қилиб берилади). Ва бу умрбод рўза тутиш(га тенг)дир". Муттафақун алайҳ. Бухорий (1976), Муслим (1159/2618).
Аллоҳ барчамизнинг солиҳ амалларимизни қабул қилсин.
Musannif Adham
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу
Абдуллоҳ сўзлади ўғли Жобирга,
Кўнглига бермасдан асло азият:
"Уҳуд жанги куни дўстларга бирга,
Ўлмоғим мумкиндир сенга васият:
Бўйнимда қарзим бор, қарзларим тўла,
Сингилларингнинг қил, таъминотини"
Эртаси Уҳудда шаҳид зот бўла,
Ўлди айтсам, жангнинг тафсилотини.
Жобирнинг аммаси акаси ўлгач,
Ўз жигари учун кўзин ёшлади.
Расулуллоҳ эса бу ҳолни кўргач,
Унга қараб туриб сўзлай бошлади:
"Сен Абдуллоҳ учун йиғламасанг ҳам,
Ёки йиғласанг ҳам, унга кифоя,
Марҳаматли Аллоҳ буйруқ берган дам,
Фаришталар унга солгани соя"
Абдуллоҳнинг ёри туяга ортди,
Эрининг жасадин, қалби тўла ғам.
Аёлнинг юраги анча ғаш тортди,
Ортганди туяга у акасин ҳам...
Аёл йўл оларкан Мадина томон,
Жарчилар солдилар ҳар тарафга жар:
Шаҳидларни кўминг берган жойда жон,
Набийнинг буйруғин эй уммат бажар.
Бир кун Абдуллоҳнинг ўғли Жобирнинг-
Кўнглин кўтармоқни Набий кўзлади.
Соҳибини кўрин гўзал тақдирнинг,
Гўзал ҳушхабардан Расул сўзлади:
"У Аллоҳ ким билан сўзлашган бўлса,
Ҳижобнинг ортидан шу вақтга қадар-
Сўзлашгандир сенинг отанг-ла эса,
Пардасиз гаплашди" не бахтли падар?
У Зот унга "Сўра берурман деди,
Абдуллоҳ "Дунёга яна бир қайтиб-
Сен учун яна бир қатл қилинсам,
Жанг қилар чоғ" деди тилагин айтиб.
"Менинг улар унга қайтарилмаслар,
Деган қавлим ўтган" деганда Аллоҳ.
Ортда қолганларга менинг ҳолимнинг,
Ҳабарин бер деди шунда Абдуллоҳ.
Ўшанда бўлгандир аслида шаксиз,
Буни билар асли ҳар аҳли фозил.
"Оли Имрондаги юз олтмиш тўққиз,
Юз етмиш биринчи оятлар нозил".
"Аллоҳнинг йўлида қатл қилинган,
Зотларни сиз асло ўликлар деманг"
Ох бу ўн тўрт аср олдин билинган,
Шаҳидларни ўйлаб дўстлар ғам еманг.
Эй Абдуллоҳ ибн Амрдек инсон,
Мен сиз хақингизда шеър битдим шу куз.
Сиз бахтли саҳоба шубҳа йўқ бир он,
Сиз бирла сўзлашган Аллоҳ юзма-юз.
@A_meshayan
22:21-05.11.2022
Абдурроҳман Мешаян
ЎҒЛИ ҚАМАЛГАН ОНА
-Ўғлим Абдураҳмонмисиз?
-Ассалому Алайкум, ҳа.
-Шеърларингизни ўқийман ўғлим. Биттагина ўғлим бор эди. Илгари ичарди. Намозларимда доим дуо қилардим. Охири дуоларим ижобат бўлди. Болам билан ароқ ичган пайтларида иши бўлмаганлар у иймонга келганига ҳеч қанча бўлмай қамаб қўйишди. Онаси яқинда ўлган учта набира қизим билан мен нима қилай энди? Аёл йиғлаб юборди ва кетди. Мен тамом бўлдим.
Шоир болам тингла мени,
Юрагимга ўқ қадашди.
Шеърларинг ўқийман сени(нг)
Менинг боламни қамашди...
Чидолмасдан ноҳақликка,
Ағёрлар билан талашди.
Эгилдику қаддим тикка,
Менинг боламни қамашди.
Хақиқатни айтганига,
Эгри нигоҳ-ла қарашди.
Хақ йўлига қайтганига,
Менинг боламни қамашди.
Бошимда синов каммикин,
Дард қалашгандан қалашди.
Қаматганга байраммикин,
Менинг боламни қамашди.
Шароб ичганда боғида,
Зарари йўқ деб қарашди.
Иймонга келган чоғида,
Менинг боламни қамашди.
@A_meshayan
22:58-02.08.2021
Абдурроҳман Мешаян
ЛАЙЛАК
Ўшал куни...
ёмғир тингач,
фалакка-
Табиат
камалак расмин чизарди.
Хамдардлик билдириб она лайлакка,
Бахайбат қуёшнинг юзи қизарди.
Шўрликкина лайлак ўқларин отган,
Муттаҳам сайёдни хануз қарғайди.
Кўкламда илк хаёт шаробин тотган,
Япроқ мисол ахир юзи сарғайди.
Ухласа тушида тинганча доди,
Қиқирлаб-қиқирлаб кулиб боқарди.
Уйғониб ўзига қайтганда ёди,
Бечора лайлакнинг ранги оқарди.
Очофат хасратлар ич-этин егач,
Шўрликка осмон хам, ер хам торайди.
Тонгда оқ булутлар Хақ қорай дегач,
Буйруққа кўндию шомда қорайди.
Қорайган булутлар лайлак бирла жўр-
Бўлганча эзилиб кўз ёш тўкарди.
Лайлак дерди: Овчи қилган ишин кўр,
Э вох мендан олдим болам кўкарди!
telegram.me/a_meshayan
21:23-04.10.2019
Абдураҳмон Мешаян
МУҲАББАТИМ ЭГАСИГА
Ё Раб таним яйраб, руҳим олди ором,
Азон саси тўлганида қулоғимга.
Ҳалолингдан ўзгасидир буткул ҳаром,
Киргани йўқ зониялар қучоғимга.
Улуғ билдим Санинг Уйинг супурганни,
Ботил аҳлин кўриб қони гупурганни.
Ризонг истаб авф айладим тупурганни-
Зам-замдан ҳам тоза кўнгил булоғимга.
Изнинг билан дил шаҳримга келар илҳом,
Уққанимдир гоҳи "Анфол" баъзан "Анъом".
Сендан ўзга қилолмасдир жаннат инъом,
Иблис зоти қарарми қош-қабоғимга?
Кўмганимда бенамоз ул марҳумларни,
Учратганда ҳидоятдан маҳрумларни.
Кўрганимда хўрланганин мазлумларни,
Йиғи турар тиқилганча томоғимга.
Нуқсоним кўп, боқма маним қусуримга,
Айлансайдим Сендек Зотнинг манзурига.
Кирганимда олимларнинг ҳузурига,
Қизилликни югуртирдинг яноғимга.
Юрак шаҳрим муҳаббатсиз бўлмас обод,
Қилса уни куфр-у исён қилар барбод.
Муҳаббатинг бўлмайдиган қилиб озод,
Қамаб қўйдим юрак номли қамоғимга.
Ғанимларнинг қилгиси бор жонимга қасд,
Сен Баландсан, ўшаларни айлагил паст.
Ўлгунимча сархуш бўлиб, бўлойин маст,
Мусҳаф-Шариф ҳар текканда дудоғимга.
Илоҳимсан, қуллигимни қилмам канда,
Қўрқув бирла жам бўлмишдир умид манда.
Бахтлиман деб айтолмасдир мендек банда,
Жаннат ҳиди урилгунча димоғимга.
@A_meshayan
20:32-03.11.2022
Абдураҳмон Мешаян
НЕЧУН ЙЎҚЛАЙ ҚОЛМАЙСАН?
Хасратлардан толмишман,
Руҳан ёлғиз қолмишман,
Дилга қайғу солмишман,
Нечун йўқлай қолмайсан?
Бир келишга қилдинг зор,
Кўзларимга дунё тор.
Бу гардундан кўчгим бор,
Нечун йўқлай қолмайсан?
Оқшомлари бедорман,
Ёлғизликдан безорман,
Шифо топмас беморман,
Нечун йўқлай қолмайсан?
Қалам сотди асрорим,
Топганларим-ашъорим,
Хушнуд қилиб ағёрим,
Нечун йўқлай қолмайсан?
Мозорга элтар йўлим.
Келиб боғлаб қўй қўлим.
Эй менга тансиқ ўлим,
Нечун йўқлай қолмайсан?
@A_meshayan
14:25-15.06.2019
Абдураҳмон Мешаян
ФАҚАТ ОНАМ СОТМАДИ
Коинот саҳнасига,
Қамар чиққан чоғларда,
Ширин уйқу элтган чоғ,
Жайронларни тоғларда,
Булбулларнинг сайроғи,
Тинганда хам боғларда,
Мени дуо айлашдан,
Фақат онам ортмади.
Йўлларимга бўлиб ғов,
Кир юраги бериб дов.
Сотди улфат, сотди ёв,
Фақат онам сотмади.
Гарчи наҳор эмас, тўқ,
Гох ўз болам урди дўқ.
Хамма бир-бир отди ўқ,
Фақат онам отмади.
Қисмат рассоми оққа
Бўяди соч толасин,
Кексайиб қолган тоғнинг,
Тингланг мендек лоласин.
Мен боламни ўйласам,
Болам ўйлар боласин,
Хамма ичган қонимни,
Фақат онам тотмади.
Ман ўжар у аксима,
Дейди болам ўксима.
Ханжар бўлиб кўксима,
Фақат онам ботмади.
Ранжимасин ростимдан,
Кутмагандим дўстимдан,
Хамма кулди устимдан,
Фақат онам қотмади.
Тақдир аталмиш уммон,
Олди-ортига боқмай,
Оқишда этар давом,
Қандай қилиб дил ёқмай,
Бемор бўлган чоғларим,
Тонггача мижжа қоқмай,
Хамма уйқу урган чоғ
Фақат онам ётмади.
Умр бўйи қўллашдан,
Сажжодасин хўллашдан.
Хаққа дуо йўллашдан,
Фақат онам ортмади.
Нокас чиқиб йўлимдан,
Қўрқма дейди ўлимдан.
Дўзах томон қўлимдан,
Фақат онам тортмади.
@A_meshayan
29.10.2019
Абдураҳмон Мешаян
ВОЛИДАМ
Қисмат дутор мисоли,
Бағримни ўйди чуқур,
Шундан дардли сасимдан,
Раийятга ишқ юқур.
Йиллар чопқиллаб ўтди,
Тулпор мисоли учқур,
Йиллар бўйи ёнимда
Дуогўйсиз волидам.
Хар мусулмоннинг кўнгли,
Асли Масжид-ул Харам,
Шу боис ул “масжид”ни
Бузманг у хам муҳтарам.
Элга султон бўлсангда,
Раҳмонга бўл деб қарам,
Йиллар бўйи ёнимда,
Дуогўйсиз волидам.
Пушаймонлик тулпорин,
Маркаб қилиб минардим,
Қуриб қолган Оролдек,
Мен хам албат тинардим.
Золимларнинг дастидан,
Аллақачон синардим,
Синмадим, шунча йиллар,
Дуогўйсиз волидам.
Марҳаматда тенги йўқ,
Роббим сизни кечирсин,
Савобингиз кўпайтиб
Хатоингиз ўчирсин.
Бир кун сизга жаннатда-
Набий Кавсар ичирсин,
Йиллар бўйи ёнимда,
Дуогўйсиз волидам.
Шаробимга ғанимлар
Солиб қўйиб оғулар,
Ажалимни орзулаб,
Қилар қора жодулар.
Мен эса сочмоқдаман,
Қамар бўлиб ёғдулар,
Тинмадим, шунча йиллар
Дуогўйим волидам.
Аллоҳдан қўрқиб тўккан-
Кўз ёшингиз энг зилол,
Кексайсангизда мен-чун
Сиз ўн тўрт кунлик хилол.
Эй мени туққан Кўза(м)
Сизни севсин Ул Кулол,
Йиллар бўйи ёнимда
Дуогўйсиз волидам.
@A_meshayan
29.10.2019
Абдураҳмон Мешаян