a_meshayan | Неотсортированное

Telegram-канал a_meshayan - Abdurahmon Meshayan

4278

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Подписаться на канал

Abdurahmon Meshayan

ФАРЗАНДСИЗ АЁЛНИ КАМИТГАНЛАРГА

​​"Аллоҳ уриб қўйган сендек аёлни,
Шунга фарзанд бермас" деди бир нокас.
Кўчадаги бу сас бузди ҳаёлни,
Юрагим симиллаб оғриди бирпас.

Аёлга ачиндим, овутдим аста:
"Ранжиманг, гап суқса бир беандиша.
Фарзандсиз ўткандир онамиз Ҳафса,
Фарзанд кўрмагандир онам Оиша"

Аллоҳ розилигин бир кун олишга,
Гар фарзандсизликнинг даҳли бўлса бор.
Аллоҳ қилмас эди ўз расулига,
Ҳеч қачон туғмовчи аёлларни ёр!

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

#Фаластин_халқини_унутма.

Ўз холинги ўзгартирмасанг,
Аллоҳ нусрат беришин кутма.
Гар ҳолатинг бўлса ҳам минг танг,
Фаластин халқини унутма.

Виждон йўқдир тирилётгани,
Наҳот ботдик биз жаҳолатга.
Ғазоликлар қирилётгани,
Айландими оддий холатга?

Шимматаглик келтиринг деса,
Боланг учун хотининг тўлиб.
Жаҳл қилиб қотирма энса,
Ғазо ичра болалар ўлиб,

Минг азобда жон бермоқдалар,
Жаннатларда Аллоҳ қилсин жам.
Сен нолима ётоғида тинч,
Ухлаяпти онанг хотиржам.

Арзингни қўй ичиб шарбатинг,
Емоқдасан қўйнинг сонидан.
Уруш ичра қариндошларинг,
Айрилгани йўқку жонидан.

Жуҳудларни қир демаяпман,
Манглайига қурол ўқталиб.
Мен беҳуда ғам емаяпман,
Шеърларимда бунга тўхталиб,

Боролмайсан Ғарбий Соҳилга,
Бу имконсиз ёпиқдир йўллар.
Аммо ўхшамасдан жоҳилга,
Дуо учун очилсин қўллар.

Юрагингни ҳар куни тиғлаб,
Кўрсангда ох минг қийинчилик.
Ҳилватларда риёсиз йиғлаб,
Фаластинга сўраб қўй тинчлик.

Нетаняҳу умр чироғи,
Тез орада албат ўчади.
Яқин Ҳайбар такрори чоғи,
Халқи ҳам хор бўлиб кўчади.

Аллоҳ нусрат берар кунгача,
Кўп қолмади аламлар ютма.
Аммо сенга фарздир унгача-
Фаластин халқини унутма!

@A_meshayan
19:58-21.11.2024
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

"Очиб олдим Instagramm"

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Очиб_олдим_инстаграмм

(Шиғирча)

Бўлмоқлик учун "юлдуз"
Очиб олдим "инстаграмм".
Кейин кечаю-кундуз,
Қолдирмасдан бир грамм-

Ҳаётимни ёритдим,
Эрталабдан кечгача.
Кўрсатиб бош оғритдим
Иштонбоғим ечгача.

Куним гоҳида шодон,
Баъзан хафа ўтарди.
Уйландиму мен нодон,
Хотин "актив" кўтарди.

Кўрсата бошладим ман,
Ўтин ёрганимизни,
Биргаликда сомсага,
Ҳамир қорганимизни,

Хомийлар ҳисобига,
Тоғга борганимизни.
Иш етганда тобига,
Боғга борганимизни.

Қанақа рашк қизғониш,
Йиғиштирдим ҳаммасин.
Нима қипти кўришса,
Хотинимнинг маммасин?

Тушиб кетди гормоним,
Эркаклигимку ўлди.
Лозим кийдим йўқ тўним,
Коммент ёзишса бўлди.

Хотин қалбаки Жей Ло,
Ўзим сохта темир Майк.
Саҳифам кузатсанг ўўўў,
Индамасдан босгин лайк.

Танқид қилганлар майли,
Танқид қилиб ўлишсин.
Сохта Мажнун ва Лайли,
Ва ёрга қул бўлишсин.

Бир икки насиҳатчи,
Албатта бизни ўйлар.
Кибр қилиб уларни,
Атаймиз ҳасадгўйлар.

Ўзимиз ҳам биламиз,
Биздан кўра мол тузук.
Нуқул пиар қиламиз,
Мошин,  саёҳат, узук...

Чмолигим исботига,
" История"м тўладир.
Бир кун ўлсам қабрда,
Майли азоб бўладир.

Сизга нима яп-янги,
Турмушдан биз мамнунмиз.
Иккаламиз цыркдаги,
Томошабоп маймунмиз

Кўрсатаман бир куни,
Юрганимизни хажда.
Қиламиз хотин ва мен,
"Фолловер"ларга сажда.

Ётоқдаги ишни ҳам,
Кўрсат деб санчманг найза.
Кўрсатамиз албатта,
"Актив" бир кун камайса.

@A_meshayan
03:48-19.11.2024
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

#​​Икки_қушлилар

Бу дунё бир камдир товус гўзалдир,
Лек овози хуник тинглангиз бундоқ.
Булбулнинг сасичи ширин асалдир,
Бироқ юзи хуник яралган шундоқ.

"Иккингизни асло у кўрмас деб тенг,
Бордир уруш ўтин  ёқаётганлар.
Тинч яшай десангсиз қулоғим кар денг,
Товус ва булбулни боқаётганлар.

@A_meshayan
20:00-17.11.2024
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Майхоначи

Фироқ мени қарор қилган ўлдирмоққа,
Ичмоқликка мажбур бўлдим майхоначи.
Моне бўлма қадаҳимни тўлдирмоққа,
Ёрим учун манфур бўлдим майхоначи.

Ёпма менга шаробхонанг дарвозасин,
Ўқиб келдим тоза ишқнинг жанозасин.
Узат менга қизил майнинг энг тозасин,
Дард қошида мағрур бўлдим майхоначи.

Ёлғончи ёр илон янглиғ эшилдику,
Пошнасида қоқ юрагим тешилдику.
Йиғлашимга шўрлик сурнай қўшилдику,
Наҳот бекор масрур бўлдим майҳоначи.

Хурлиқони севиб қолган кўзим ўйгил,
Насимийдек товонимдан келиб сўйгил.
Мендек куйма ўз тенгингга кўнгил қўйгил,
Ҳар не ишқда мабрур бўлдим майхоначи.

Қизил дема маним юзим қаро-қаро,
Ҳазил дема ишқдан бағрим яро-яро.
Ишқ деб эсин еган девоналар аро,
Элда ёмон машҳур бўлдим майхоначи.

@A_meshayan
03:28-16.11.2024
Абдураҳмон  Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Булбулга_сўроқ

Эй булбул дил бердинг бир атиргулга,
Боғбонидан  ишқин яширган кимдир?
Ҳали илинж чўғи  айланмай кулга,
Кўзлардан денгизни тоширган кимдир?

Унутдингми асл маҳбублигингни,
Аслзодаларга мансублигингни.
Тан олдинг курашмай мағлублигингни,
Қўлингга оқ байроқ топширган кимдир?

Боғбонга бориб айт гул бирла кулай,
Узилмас никоҳнинг риштасин улай.
Балоғатга етгач келганинг қулай-
Деса айт кутаман шоширган кимдир?

Ҳиёнат балою ишқ аъломасми,
Забонингда ҳануз тавалломасми?
Аллоҳ субҳанаҳу (ва) таоломасми-
Орзуинг амалга оширган кимдир?

@A_meshayan
02:45-16.11.2024
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ОНАЖОНИМ ҚАРИБ БОРЯПТИ.

Aйрилиқнинг қиличи ўткир,
Кўрқув юрагимни ёряпти.
Тан олишлик нақадар оғир,
Онажоним қариб боряпти.

К,айғулардан юзим ёришмас,
Инсонки тупроққа қоришмас.
Маним хамон ишим юришмас,
Онам эса қариб боряпти.

Онамнинг билмайман мен жинни,
Дарди кўпми ёхуд ажини.
Алам қатл қиляпти мени,
Онам эса қариб боряпти.

Мен нихолман ақлим карахтдир,
Дооод волидам кекса дарахтдир.
Бу юрагим ғамга пойтахтдир,
Онам эса қариб боряпти.

Укамдан айрилдим чидадим,
Отамдан айрилдим йиғладим.
Хаммасидан тўйдим чарчадим,
Онам эса қариб боряпти.

Бўйларидан ўзмишдир бўйим,
Шеър хақида хаёлим ўйим.
Шошмаяпман қилмоққа тўйим,
Онам эса қариб боряпти.

Ташландиқ черковдек харобман,
К,адахдан тўкилган шаробман.
Булут юзин тўсган офтобман,
Онам эса қариб боряпти

Ялло қилаяпман хорижда,
Бир кун Лондон бир кун Парижда.
Э, вох мени туққан фаришта(м),
Онам эса қариб боряпти

Жон волидам бамисли Орол-
Денгизидек қуриб боряпти.
Андуҳларга бўлмишман қарол,
Онажоним қариб боряпти

@A_meshayan
2015-йил
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Гўзал_малика

Бедаво бир дардга чалинганим ман,
Бевафо зотларга ялинганим ман,
Бенаво созларга талпинганим ман,
Фақат қайғу солса жонга таҳлика,
Менн шаҳзоданг  бўлдим гўзал малика.

Қароргохимиздир ишқ маҳалласи
Ёшлик чоғларимиз умр чилласи.
Биз битта олманинг-икки палласи,
Ширин салом берсанг шайман алика,
Мен шаҳзоданг бўлдим гўзал малика.

Сирлидир бу гардун, сирлидир бу чарх,
Гулнинг жамолига булбул ўқир шарх.
Асл мухаббатга қўйиб бўлмас нарх,
Жоним ким бўлсак ҳам қулмиз Малик*а,
Мен шаҳзоданг бўлдим гўзал малика.


Хоҳ Шимол хоҳ Жануб хох Ғарб-у хох Шарқ,
Ишқнинг денгизига бутун олам ғарқ.
Мен Мажнун қилмассан сен Лайдидан фарқ,
Сени рашк айламай қизғонмай нега?
Мен шаҳзоданг бўлдим гўзал малика.

*Малик-Подшоҳ.(Аллоҳ назарда тутилган)

2010
@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ҚИЗ ФАРЗАНД

Қиз туғди деб хафасан ёрдан,
Гинанг борми Парвардигордан?
Нега ўғил туғмадинг дея,
Алам олдинг гўзал дилдордан.

Лек ўйлаб кўр эй осий банда,
Токи жонинг бор экан танда.
Келармидинг ўзинг дунёга,
Бувижонинг қиз туғмаганда?

@A_meshayan
15:11-04.01.2015
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Бир_замонлар

Юрагига ишқ ўқ отган,
Шодон эдим бир замонлар.
Бутун эс-ҳушин йўқотган,
Нодон эдим бир замонлар.

Битмасди кўнглинг арази,
Қизғончиқ қизнинг фарази.
Сен учун руҳсор-орази,
Нордон эдим бир замонлар.

Тунда қочиб уйқулари,
Чирмашсада қайғулари.
Сени кўрсам кулгулари,
Ҳандон эдим бир замонлар.

Сен-ла байрам нишонлаган,
Ер-у кўкка ишонмаган.
Гўё эркинг кишанлаган-
Зиндон эдим бир замонлар.

Дўстлар дерди: Севмай ўл-а,
Ғуруринг йўқотдинг бола.
Сен чун фақат олтин тўла,
Ҳумдон эдим бир замонлар.

Қанча севсам борган сари,
Мендан бўлгинг келди нари.
Аччиқ гапдан дил шаҳари,
Вайрон эдим бир замонлар.

Меҳр бериб толганингдан,
Тез ўзгариб қолганингдан.
Ўзга севиб қолганингдан,
Ҳайрон эдим бир замонлар.

Юрагимдан ёмон урган,
Жанон эдинг даврин сурган.
Ортингдан тинмай югурган,
Жайрон эдим бир замонлар.

Ҳаёлимдан доим висол,
Лайлиларга эдинг тимсол.
Менчи тили булбул мисол,
Бийрон эдим бир замонлар.

Муҳаббатим қилдинг увол,
Бахтлимисан сенга савол.
Менчи ишқи топган завол,
Жийрон эдим бир замонлар.

Бўрон эдим бир замонлар,
Сурон эдим бир замонлар.
Сен қалбини парчалаган,
Турон эдим бир замонлар...


@A_meshayan
00:17-11.11.2024
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Сен_билан_яшаш_ширин

Булбул чаман ичра айлар тиловат,
Ягона Ёр Ишқи унда яширин.
Мен эса охири топдим ҳаловат,
Сен билан яшамоқ нақадар ширин.

Гоҳида юракни қўрқув бостида,
Ишқим қоларми деб оёқ остида.
Эндичи ўлгунча бир том остида,
Сен билан яшамоқ нақадар ширин.

Ўйлардим баҳтиёр бўлармикинман
Ё ҳали кўп товон тўлармикинман?
Орзу қила-қила ўлармикинман,
Сен билан яшамоқ нақадар ширин.

Шукона қиларман ҳар кун минг дафъа,
Сабаб йўқ қадардан бўлмоққа хафа.
Оқшом бирга-бирга ичганча қаҳва,
Сен билан яшамоқ нақадар ширин.

Эй дард буюраман юрагимдан чиқ,
Эй бахт қалб эшигим сенгадир очиқ.
Э вох ниҳоятда айрилиқ аччиқ,
Сен билан яшамоқ нақадар ширин.

Бир кун фоний дунё топгунча барҳам.
Боримни кўройин сен бирла баҳам.
Лек дўзахий бўлмай жаннатларда ҳам,
Сен бирла яшамоқ нақадар ширин.

@A_meshayan
21:03-10.11.2024
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Муҳаббат_кемасининг_илтижоси

(Аёл тилидан)

Кемадирман забардаст,
Қоматингдан бўлдим маст.
Биз сузган дарё аро,
Қароқчилар учрар паст.

Улар қилсалар хужум,
Енгмоққа етмас кучим.
Мени улардан қутқар
Эй кема бошқарувчим.

Бил сен учун елганим,
Шамол ўпар елканим.
Ёлғон эмас сен-учун,
Бу дунёга келганим.

Ҳушёр бўлгин азизим,
Уммон мени ютмасин.
Бизнинг айрилмоғимиз,
Аҳли ғаним кутмасин.

Мени бошқармай қўйсанг,
Узбошимча сузаман.
Ташвишларимдан тўйсанг,
Бахтдан умид узаман.

Надоматга бурилиб,
Охоримни тўкаман.
Музликларга урилиб,
Сув қаърига чўкаман.

Қурқаролмайди кейин,
Мени бирор бир ғаввос.
(Ахир севдимку сани)
Ўзинг бошқаргил мани.
Чўксам солгунча уввос.

Айзбергга келсам дуч,
Курашмоққа йўқдир куч.
Шунга ўзинг суз демай,
Ўзинг бошқар, ўзинг қуч.

Вафодорман ғам ема,
Ўзга бошқарсин дема.
Чўкиб кетмасин жоним,
Бизнинг муҳаббат кема.

@A_meshayan
22:45-09.11.2024
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Yangilikning "bomba"si

Siz ham limitu cheklovlar, uzoq qurlishi va isitish-sovutish kabi muammolardan charchadingizmi?

Endi shinamgina uy qurib, 20-25 yil davomida hech qanday tashvishsiz yashash imkoniyati paydo boʻldi.

Orzulardagi avtonom uy loyihasini ishlab chiqdik. Elektr, suv, issiqlik taʼminotlari to‘liq avtonom va zahira tizimda ishlaydi.

1. Elektr energiyasi quyosh panellaridan olinadi. Gaz mavjud boʻlmagan joylarda qoʻshimcha qurilma qoʻshiladi.

2. Toza suvlarni yer ostidan nasos yordamida tortiladi.

3. Uylar issiqlikni saqlovchi maxsus materiallardan quriladi va elektr qozon yordamida isitiladi.

4. Evro loyihasi asosida qurilish va dizayn

5. Aqlli uy tizimi. Dastur orqali masofaviy va ovozli boshqarish imkoniyati.

6. Minimal 2 sotix yer maydonida qurish mumkin.

7. Ikki qavatli, taxminan 150 kvadrat metrli mutloq tayyor holatdagi uy narxi 70,000 dollar. Mijozning talab va istaklariga qarab oʻzgaradi.

8. Ushbu loyihani har qanday joyga qursa boʻladi. Loyiha tez muddatda, yaʼni ni olti oy ichida to‘liq topshiriladi.

9. Sifat kafolati va doimiy nazorat

Aloqa uchun: 99 824 2030. Mijoz sharoitidan kelib chiqib, eng optimal loyiha taklif qilamiz.

Loyihamizni yoqqan boʻlsa, koʻpchilikka yetib borishni taʼminlang

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Турмуш қурдингиз.
Орадан йиллар ўтди.
Жуфтингиздан нима кутасиз?
Ўша турмушингизнинг илк давридаги каби қайноқ эҳтиросними кучли севгиними?
Ё йиллар ўтиб муҳаббат ўз ўрнини меҳрга бўшатадими?
Жуфтим ўлмасин, кўпроқ яшасин деган ўй биринчи ўринга чиқадими?
Шу хақида бир шеър ёзмоқчиман.
Сизга нима керак ўзи?
Ширин сўзми, тинчликми, моддиятми?
Нима устун?
Сиз учун бирламчи эҳтиёж нима?

@samimiylikdan шунга ёзинг.

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

"FALASTIN XALQINI UNUTMA"

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

https://www.instagram.com/abdurrohmanmeshayan/profilecard/?igsh=YXh1b3ozeDF1Ymk3

So‘raganlar uchun instagramm sahifamiz

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

"Ота сиздан айрилганимда"

Шеърнинг тўлиғи каналда бор.

Қидирувга сарлавҳани ёзсангиз чиқади.

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Меҳрибоним

Сўзласангда гапга қўшиб қалампир,
Мен учун ҳар сўзинг бол меҳрибоним.
Розиман ишқинг-ла бошим айлантир,
Кўнглимни фатх этиб ол меҳрибоним.

Бош қахрамондирсан севги қиссамга,
Ишқинг тўғри келсин маним ҳиссамга.
Не бор деб солурсан нуқул киссамга,
Кўнгимга ҳам гоҳ қўл сол меҳрибоним.

Садоқат бобида тутганим тутум:
Бўғзимдан ўтмайди таом бир ютум,
Таом не бўлибди сув ҳам бир қултум,
Сенга бўлса бир кор-ҳол меҳрибоним.

Қанийди атрофинг гулга буркасам,
Эркалаб қошингга бармоқ суркасам.
Лек аждардек атай олов пуркасам,
Омад қушим бўлсин шол меҳрибоним.

Ёлғиз бургут истаб ишқ мазасини,
Излаб юрганда ўз ожизасини-
Кўриб сендек Аллоҳ мўъжизасини,
Забоним ҳайратдан лол меҳрибоним.

Кексалик бир куни қаттиқ тирмашса,
Ёшлик гулимизга келиб чирмашса.
Нақадар бахт ахир тутсакда хасса
Бирга бўлсак кампир-чол меҳрибоним.

Ҳаёт боқий эмас ташлаб боғимиз,
Аниқдир бирма-бир қирилмоғимиз.
Содир бўлгач қайта тирилмоғимиз,
Жаннатда мен билан қол меҳрибоним.

@A_meshayan
00:55-19.11.2024
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Кабутар

Кўчиб кетмай туриб олис Жанубга,
Қўрқиб қишдан, чўчиб қордан кабутар.
Ниҳоят жон кирсин биздек маҳбубга,
Хуш хабар келтиргин Ёрдан кабутар.

Жонимни Ёримга фидо этайми,
Хар тонг буюксан деб нидо этайми,
Ё зулмдан қочиб жой банд этайми?
Асхоби қахф кирган ғордан кабутар.

Боғларда эсмоқда қўрқув шамоли,
Қандай бўлсин унда эркнинг камоли?
Насиб бўлса ўшал Гўзал жамоли,
Машрабман,  қочмасан дордан кабутар.

Қабих сайёдларга қучоғинг очма,
Арзон кимсаларга қиммат ишқ сочма.
Дон сепсам холисдир пириллаб қочма,
Мен каби меҳрга зордан кабутар.

Митти кўзчаларинг тортса ҳам хира,
Онгинг хира тортмай жаннатга кир-а.
Билсанг фаришталар ажралмас сира,
Қалбида Чин Ёри бордан кабутар

Қалбида Аллоҳи бордан кабутар.

@A_meshayan
19:25-17.11.2024
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Ошиғингдан_ол_хабар

Дунёда севгидан надир муқаддас,
Оламда нима бор ишқдан мўътабар?
Севишганлар мастдир ичмай мусаллас,
Ошиғинг холидан олиб тур хабар.

Замин пойимизга ёйилган тўшак,
Ундан туриб кўкка отайлик мушак.
Қўнғироқ айлагил кўтаргум гўшак,
Ошиғинг холидан олиб тур хабар.

Жоним наҳот менга фироқ раводир?
Васлинг мени тортар оханрабодир.
Бахтиёрман мендан олсанг хавотир,
Ошиғинг холидан олиб тур хабар.

Ҳолим жуда ёмон сўрайсан лекин:
"Яхшимисан жоним" бир нарса дегин.
Сенсиз қандоқ яхши бўлишим мумкин?
Ошиғинг холидан олиб тур хабар.

Дарвозамни ургил,  эшигим қоққил,
Меҳринг гулханида жонимни ёққил.
Бахтни дуо айлаб,  хижронни "оқ қил",
Ошиғинг холидан олиб тур хабар.

Меҳр танқислашиб кетган шаҳарда,
Одамлар тилидан оққан заҳарда.
Мени ёлғиз қўймай шому сахарда,
Ошиғинг холидан олиб тур хабар.

Ажал-отга миниб йўл чиққан чопар,
Бир кун келиб мени адашмай топар.
Ўлсам очиқ кўзим ўзинг бўл ёпар,
Ошиғинг холидан олиб тур хабар.

@A_Meshayan
19:03-16.11.2024
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Дардим_тинглар_гитара

Қайси гуноҳим учун,
Сенга бўлдим рўбарў?
Сени севмоқ келтирди,
На бир шараф,  на обрў.
Мен эмас соғинганинг,
Бўлди доллар ва еврў(о),
Олтиндан қиммат қадрим,
Нечун айладинг зерў(о)?

Сени севган замоним,
Икки кўзим кўрмиди?
Сенга фақат Жипи бор,
Мерси борлар зўрмиди,
Ёлғонларинг ўргимчак-
Тўқиган бир тўрмиди,
Ҳиёнатинг ишқимга,
Қазилган бир гўрмиди?

Сени рози қилай деб,
Қуриб кетди силлалар,
Мақсадинг ишқмас фақат-
Қаср,  сарой виллалар.
Темирқалби мисдирсан,
Сендек сохта тиллалар,
Илонлар ҳам қилоларкан,
Товус каби жилвалар.

Шердан кечиб қилдингми,
Тулкиларга ўзни бахш,
Садоқатни ўлдириб,
Тирилтирдинг қабих фахш.
Шираси кетган сақич,
Сирти ювош,  ич йиртқич,
Бўйнингга учраган ит,
Тиши билан солар нақш.

Заминга тушдинг нечун
Фалакдаги ситора,
Қалбинг тозамас гарчи-
Сочларинг Ниагара.
Энди менга ошнодир,
Қадаҳ, шароб сигара,
Дардим тинглашга қодир,
Кальян, чилим, гитара.

P. S: Менинг дардим эмас

@A_meshayan
20:44-14.11.2024
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Эй_хурлиқо_раққоса.

Шароб қуядир соқий,
Султон ичар  бир коса.
Гўзаллигингмас  боқий,
Эй хурлиқо раққоса.

Менга солди деб назар,
Бўлма ақлдан озар.
Сўлганидан кейин гул,
Боғбон ҳам айлар ҳазар.

Ҳуснинг сиғмас оқбадан,
На таъриф ра таққоса.
Чиройинг бойлик маъдан,
Эй хурлиқо раққоса.

Аммо гўзал яноғинг,
Охир қариши ҳам бор.
Чўччайтирма дудоғинг,
Мухлис ариши ҳам бор.

Ишрат истайди хуштор,
Бағрига тунда боса.
Тонгда қувар бўл ҳушёр,
Эй хурлиқо раққоса.

Бўрилар мутлоқ ёвуз,
Борма ўрмон,  тоғ,  ҳовуз.
Олтин патларинг яшир,
Товланавма  мисли товус.

Молу дунё шон-шуҳрат,
Бахтингга солур раҳна.
Лек унутма бир фурсат,
Сенга эр бўлмас саҳна.

Ўтмиш оғир жомадон,
Бўлмас елкага оса.
Кўтар уни жовидон,
Эй хурлиқо раққоса.

Қисмат солса тарсаки,
Қиладирсан хулоса.
Ошуфталар қарсаги,
Эй хурлиқо раққоса-

Бир кунликдир туширма-
Ҳушомадни паққоса.
Фақат тавбанг яширма,
Эй хурлиқо раққоса.

Шоир аҳли қилар кайф,
Илҳом ичиб бир коса.
Ҳаётингни қилма ҳайф,
Эй хурлиқо раққоса.

@A_meshayan
23:40-12.11.2024
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Ў...га

Бошланади яна сукунат
Кенгаяди соғинчнинг сафи.
Менга ишқий мактублар жўнат -
Тегмаяпти суратинг нафи.

Аҳволингиз яхшими дейсан,
Сўнг уялиб, гапингдан тонма.
Сенга доим "яхшиман" дейман
Бу гапимга сира ишонма.

Дарддош дея атайин кимни?
Сени жон-у дилимдан суйсам.
Мени кечир "ёмон"лигимни
Кўзларимдан билдириб қўйсам...

  [11.08.2023.]  ИСЛОМБЭК МИРЗАҚУЛОВ

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ДИЛОЗОРНИНГ ТАЪНАСИН ТИНГЛАБ...

​​"Аллоҳ уриб қўйган сендек аёлни,
Шунга фарзанд бермас" деди бир нокас.
Кўчадаги бу сас бузди ҳаёлни,
Юрагим симиллаб оғриди бирпас.

Аёлга ачиндим, овутдим аста:
"Ранжиманг, гап суқса бир беандиша.
Фарзандсиз ўткандир онамиз Ҳафса,
Фарзанд кўрмагандир хатто Оиша"

Аллоҳ розилигин бир кун олишга,
Гар фарзандсизликнинг даҳли бўлса бор.
Аллоҳ қилмас эди ўз расулига,
Ҳеч қачон туғмовчи аёлларни ёр!

@A_meshayan
20:19-12.11.2022
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Эр_биринчи_ўринда.

(Ярим-ҳазил, ярим-чин шеър)

Ҳайвонларнинг ичида,
Шер биринчи ўринда.
Кўрманг оёқ учида,
Эр биринчи ўринда.

Надоматга бўлманг ғарқ,
Саркашлардан қилинг фарқ.
Билар буни ғарбу шарқ,
Эр биринчи ўринда.

Топсангизда минг олтин,
Ундан эмассиз олдин.
Гапга киринг эй хотин,
Эр биринчи ўринда.

Бизга қилма деб дўқинг,
Майли шеърим-чун чўқинг.
Фурқонни очиб ўқинг,
Эр биринчи ўринда.

Ажраш деган "дугона",
Сизга душман, бегона.
Қолманг ҳасратда ёна,
Эр биринчи ўринда.

Қиш дегандек ман ёзман,
Зоғ эса хушовозман.
Алдаб кетади жазман, 
Эр биринчи ўринда.

Хиёнатзорга борманг,
Ўзни тупроққа қорманг.
Уриб бошини ёрманг,
Эр биринчи ўринда.

Тан олмишдир нечалар,
Фозиллару "кўчалар"
Хатто қироличалар:
Эр биринчи ўринда.

Урф дер: Тингланг сўзимни,
Қўпорманг илдизимни.
Қўйинг "феминизм"ни,
Эр биринчи ўринда.

Қилманг "дама козыр"лик,
У-шох,  айланг вазирлик.
Ошга кўринг ҳозирлик,
Эр биринчи ўринда.

@A_meshayan
21:50-10.11.2024
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#ҲАЁТИМ

Фироқ китобини даркордир йиртмоқ,
Ким ҳам дер айрилиқ болдир ҳаётим?
Сенсиз ўтган кунлар бўйнимга сиртмоқ,
Меҳр бер ва тирик қолдир ҳаётим.

Қалам вафсинг айлаб ашъорлар тўқир,
Булбуллар ҳуснингга таҳсинлар ўқир.
Бошқасини кўрмас кўзларим сўқир,
Забон ҳам меҳрингдан лолдир ҳаётим.

Ишқимиз денгизин қуритмайлигай,
Ҳиёнат саҳфасин юритмайлигай..
Қалб қасрига ғамни киритмайлигай,
Меҳринг инъом айлаб толдир ҳаётим.

Бугун бахтли яшаб муҳаббатдан маст,
Ёстиққа йиғлаган кунларимдан қасд-
Олмоқдаман жоним бергил менга даст,
Бугун ҳасрат қадди долдир ҳаётим.

Муҳаббат очмишдир кўзларим басир,
Мен энг бахтли тутқун, энг бахтли асир.
Ажин эмас бўлсанг яхши мусаввир,
Юзимга бахт расмин солдир ҳаётим.

Фалак ҳам қизғонар қучоқда моҳин.
Юрак сайлаб бўлган севгидек шоҳин.
Излама мунажжим қидирма коҳин,
Ишқ на башорат на фолдир ҳаётим.

Бир кун жон қушининг тўхтар парвози,
Ғарбда қандоқ билмам Шарқда тароз(у)и:
Ёри розилардан  Аллоҳ ҳам рози,
Менга жаннат қасрин олдир ҳаётим.

@A_meshayan
20:22-10.11.2024
Абдураҳмон  Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Ҳали бахтли кунларимиз кўп бўлади.

Боқ азизим, турмуш қурдик Худо хохлаб,
Бизни имом никоҳ билан қўйди боғлаб.
Яшайлигай ширин сўзга тилни чоғлаб,
Хақ буюрса десак мудом хўп бўлади,
Ҳали бахтли кунларимиз кўп бўлади.


Дардни унут, ҳасратларни қўйиб юбор,
Нохуш бўлар ишқ гулига қўнса ғубор.
Берма ғаним сўзларига ҳеч эътибор,
Ёв қўлида нетай мудом чўп бўлади,
Ҳали бахтли кунларимиз кўп бўлади.


Муҳаббатнинг осмонида ҳўб  учамиз,
Биз  ҳаётнинг қадахидан ишқ ичамиз.
Ини битта икки иноқ мусичамиз,
Инимизда полапон тўп-тўп бўлади,
Ҳали бахтли кунларимиз кўп бўлади.


Висол Хақнинг ошиқларга илтифоти,
Севги-ҳоким, қалбим анинг музофоти.
Йўлларингга термулганим мукофоти-
Кўзларимдан тўйиб-тўйиб ўп бўлади,
Ҳали бахтли кунларимиз кўп бўлади.


@A_meshayan
(2010)
22:19-09.11.2024
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ЭНДИ СИЗГА КЕРАГИМ ЙЎҚМИ?

(Аёл тилидан)

Ҳеч хиёнат қилмаган эдим,
Ўзга ёрни билмаган эдим.
Телбаларча бир сизни дедим
Раҳматингиз тарсаки, дўқми?
Энди сизга керагим йўқми?

Осмонларда учиб юргандим,
Топганингиз йиғиб тергандим.
Ўғил қизлар туғиб бергандим.
Санчганингиз дард деган ўқми?
Энди сизга керагим йўқми?

Ўртамизда элчидир фироқ
Бунча мендан кўнглингиз йироқ?
Сизда кўнгил бор экан бироқ-
Нима менинг юрагим йўқми?
Энди сизга керагим йўқми?


На алдадим, на ҳаддан ошдим,
Қайга борсам, уйимга шошдим.
Эндигина ўттиздан ошдим
Энди ул ишқ кул бўлган чўғми?
Энди сизга керагим йўқми?

Мен кузман у ўхшар баҳорга,
Наҳот кечиб қуёшдан,  қорга-
Кетмоқдасиз бошқа бир  ёрга
Мендан шунча кўнглингиз тўқми?
Энди сизга керагим йўқми?

Сиздан қолди менга уч сабоқ-
Бир ўғил ва кўнгли учта оқ-
Уч қизалоқ хамда уч талоқ...
Бир кун қайтиб келганча хўпми
Деманг сизга керагим йўқми?

@A_meshayan
12:44-30.05.2015.
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​АРАБ ҚИЗИ

Сени кўрсам андуҳларим бартарафдир,
Ошиқларнинг қибласи-қалб, ишқ тарафдир.
Висолингга етмоққа ким мушаррафдир?
Номи улуғ, поӣи қутлуғ араб қизи.

Олтинданда қиммат Мадина тупроғи
Саҳиӣ қӯлларингдан бӯса олган чоғи
Қаддинг расо бамисоли Уҳуд тоғи
Номи улуғ поӣи қутлуғ араб қизи

Юзларингни офтоб обдон пиширмишдир,
Сенинг қадринг сулувлигинг оширмишдир,
Зеболигинг маним ақлим шоширмишдир
Номи улуғ поӣи қутлуғ араб қизи

Жаӣрон бирла кӯнгли кирлар тиллашолмас,
Атиргул-ла ҳар кимса ҳам диллашолмас,
Сенинг билан Лаӣлилар ҳам беллашолмас,
Номи улуғ поӣи қутлуғ араб қизи

Муҳаббатнинг ошёнига етажакмиз,
Қаӣғу деган кулбани тарк этажакмиз,
Юр, истасанг Тошкентимга кетажакмиз,
Номи улуғ поӣи қутлуғ араб қизи

Қарокӯзим аӣтгин манга махринг қанча?
Сендаӣ охуга мос мендаӣ арслонпанжа,
Сенга атлас киӣгизаман Марғилонча,
Номи улуғ, поӣи қутлуғ араб қизи

Эӣ, энг улуғ Расулимнинг миллатдоши, Сохибжамол, ӯсмасиз ҳам қаро қоши,
Сени қоӣил қолдирар ӯзбегим оши,
Номи улуғ, поӣи қутлуғ араб қизи

Тилим тушунмаслигинг чӯчитмас мани, Шаҳзодангман маликам деб атаӣ сани,
Ӯзим сенга ӯргатаман ӯзбекчани,
Номи улуғ, поӣи қутлуғ араб қизи.

@A_meshayan
2010-йил
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…
Подписаться на канал