Ассалому Алайкум!
Илгариги йил ҳудди шу куни Саъид ибн Зайд розияллоҳу анҳу хақида шеър битгандим.
Бугун Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳу хақида шеър битяпман.
Аллоҳ хайрли қилсин!
"Янги йил"
Сен қорқизни уйингга чақир,
"Қорбобожон келинг" деб бақир.
Безатяпти шу бугун барча,
Сен ҳам тезроқ ясатгин арча.
Болаларга олгин ўйинчоқ,
Хотинингга тилло тақинчоқ.
Дастурхонни неъматга тўлдир,
Ошқозонни бу оқшом "ўлдир".
Ўн иккига бонг ургач роса,
Ол ёрингнинг лабидан бўса.
Тинглай туриб хирсли қўшиқлар,
Рақс тушинглар икки ошиқлар.
Сизлар Хақни севмассизларку,
Чин мусулмон эмассизларку!
Бу" фатаво" келмасин малол,
Насронийга янги йил ҳалол!
@A_meshayan
18:42-31.12.2021
Абдураҳмон Мешаян
АБУ ЗАРР ВА БИЛОЛ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУМО ИБРАТИ...
Иккиси ҳам фақат Хақ учун,
Гарчи яшаб ўтдилар халол.
Низолашиб қолишди бир кун,
Абу Зарр ва муаззин Билол.
Абу Зарр Билолга сўз қотди:
"Эй қора хотиннинг боласи".
Бу Билолга кўп оғир ботди,
Ва Набийга етди ноласи.
Деди Набий Алайҳиссалом:
" Онасини айбладингми сан?
Эй Абу Зарр сенда жоҳил(и)ят,
Одатлари ҳануз бор экан"
Бу жавобдан Абу Зарр йиғлаб,
Қалби ёниб, кўп азоб тортди.
Билол ибн Рабоҳни топиб,
Тупроққа юз қўйганча ётди.
Сўнгра йиғлаб деди Абу Зарр:
"Билол маним сўзларим тингла.
Кўтармайман тупроқдан бошим,
Юзим қаро оёқларинг-ла,
Токи босиб ўтмагунингча"
Энди Билол кўзин ёшлади.
Абу Заррнинг юзидан ўпиб,
Аста-аста сўзин бошлади:
"Эй Абу Зарр Аллоҳга қасам,
Аллоҳ учун бир бор бўлса ҳам,
Сажда қилган юзни ҳеч қачон,
Оёғим-ла босмайман бир дам".
Бу гал энди икковлари ҳам,
Йиғисида давом этишди.
Сўнг бир-бирин қучганча илдам,
Биродардек юриб кетишди.
Бизчи? Бугун одаммиз майда,
Дўстга деймиз: "Кечирмам сани"
Узр сўрар Абу Зарр қайда,
Кечиримли пок Билол қани?
Қўрқмай қўйдик биз Қуръондаги,
Ўшал азоб оятларидан.
Муслиммизу кечмадик хали,
Жоҳилият одатларидан.
Эй дўст асри саодатдан ман,
Бир ибратли қисса кўчирдим.
Абу Заррдек узр айтдинг сан,
Билол каби мен ҳам кечирдим.
@A_meshayan
23:54-30.06.2021
Абдурроҳман Мешаян
МЎЪЖИЗАНГ КЎРСАТ!
Қоним Сен деб сачрасин,
Ўзинг истаган фурсат.
Менга омад учрасин,
Ё Раб мўъжизанг кўрсат!
Ташвишлардан хорди онг,
Юрак урар дод деб бонг.
Тундан тўйдим отсин тонг,
Ё Раб мўъжизанг кўрсат!
Ҳаётим сенга боғлиқ,
Қайтаргил менга соғлиқ.
Бошимдан кетсин оғриқ,
Ё Раб мўъжизанг кўрсат!
Бажарилсин фарзларим,
Сенга қилай арзларим.
Узиб юбор қарзларим,
Ё Раб мўъжизанг кўрсат!
Муҳаббатим олсин авж,
Денгизлардек тортиб мавж.
Қилай Умра, қилай Хаж,
Ё Раб мўъжизанг кўрсат!
Ерга киргунча таним,
Бир тилагим бор маним.
Ғолиб бўлмасин ғаним,
Ё Раб мўъжизанг кўрсат!
Исминг шивирлаб дудоқ.
Тоатдан ишсин оёқ.
Дўзахдамас ишқда ёқ,
Ё Раб мўъжизанг кўрсат!
Менга ҳам бер гўзал ёр,
Бўлай охир бахтиёр.
Сенда ҳамма ихтиёр,
Ё Раб мўъжизанг кўрсат!
Мўминлар бўлмиш хомуш,
Сенга эмас бу юмуш:
Битсин Қуддусда уруш,
Ё Раб мўъжизанг кўрсат!
@A_meshayan
19:00-29.12.2023
Абдураҳмон Мешаян
Товламачиликда айбланиб, 8 йилга озодликдан маҳрум этилган Olimjon Xaydarov иши бўйича апелляция суди эртага, 2023 йил 27 декабр, чоршанба куни, соат 10:00 да бўлади.
Суд очиқ бўлади. Унда исталган киши қатнашиши мумкин.
Манзил: Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди, Фарғона шаҳри, Соҳибқирон Темур кўчаси, "Дўстлик" меҳмонхонаси ва Texnopark олдида
Musannif Adhamнинг facebook саҳифасидан
ЭРТАГАЧА БОРМАНМИ Ё ЙЎҚ...
Билдим дейсан ярим жонлигинг,
Анор янглиғ бағриқонлигинг.
Ёр бугун қил меҳрибонлигинг,
Эртагача борманми ё йўқ?...
Нафрат ўқин кўксим-ла тўсдим,
Мен мехрга тўймасдан ўсдим.
Мени бугун йўқлагин дўстим,
Эртагача борманми ё йўқ?
Болаликни соғиндим яна,
Бугунчалик маън қилманг, мана-
Тиззангизга бош қўйдим она,
Эртагача борманми ё йўқ?
Яхши ўғил бўлгум деб ваъда-
Бериб бажармаган бўлсамда.
Бугунчалик койиманг дада,
Эртагача борманми ё йўқ?
Дийдорингни соғиндим синглим,
Опамнида қумсамиш кўнглим.
Оғам-иним келинг бугунким,
Эртагача борманми ё йўқ?
Сепиб мушк-анбарнинг хушбўйин,
Бугун қилмай умримни ўйин.
Супурайин Аллоҳнинг уйин,
Эртагача борманми ё йўқ?
Шеър ёзишга муштоқман тамом,
Сени кутдим сахардан то шом.
Бугун тезроқ келсангчи илҳом,
Эртагача борманми ё йўқ?
@A_meshayan
18:13-07-01-2015
Абдураҳмон Мешаян
Аҳмаджонов Мирзиё 4 ёшда. Хасталик ташхиси нефрит буйрак кассаллиги, 1-гуруҳ ногирони.
Болани операция қилиш керак. Оиласининг имконияти йўқ. Азизлар, операция ва дори-дармонлар учун маблағ зарур. Сахий инсонлар, бу оила сизнинг ёрдаминигизга мухтож.
Манзил: Наманган вилояти, Норин тумани.
🇸🇱Uzcard карта раками:
8600 0609 0204 2630
💳humocard раками:
9860 1601 3083 7000
Vizacard раками:
4231 2000 0913 6291
Идрисова Феруза (онаси) номида
+99890 215 62 63
+99850 551 32 90
СОҲИЛДА
Дунё даратидан кўп хам ўтмайин,
Тўкилгаймиз биз хам мисоли тутлар.
Хаёт дарёсида сузгандан кейин,
Соҳилда кутади бизни тобутлар.
ЎЛИМ
Унга нима Пайғамбармисан,
Султонмисан ё Раҳбармисан.
Шоқолмисан ё Аждармисан,
Бир кун келар олиб кетгани,
Ёш танламас ўлим дегани.
Сўрамайди гўдакмисан деб,
Аёлмисан эркакмисан деб.
Оқилмисан туллакмисан деб,
Бир кун келар олиб кетгани.
Ёш танламас ўлим дегани.
Бўлсанг хамки Исога қондош,
Ё Мусога қавм-у қариндош.
Фойдаси йўқ... Тўкаверма ёш,
Бир кун келар олиб кетгани,
Ёш танламас ўлим дегани.
Тақдир бўлса ўлмоғинг мумкин,
Мункиллаган момонгдан олдин.
Қолиб кетар сен йиғган олтин.
Бир кун келар олиб кетгани,
Ёш танламас ўлим дегани.
У Аллохим юборган вакил,
Унга тиним йўқдир ой-у йил.
Истеъфога чиқмас Азроил,
(Нафақага чиқмас Азроил)
Бир кун келар олиб кетгани,
Ёш танламас ўлим дегани.
Гунохдан қоч бўлсанг мусулмон,
Гумроҳдан қоч бўлсанг мусулмон.
Кўзларинг оч эй Абдураҳмон,
Бир кун келар олиб кетгани.
Ёш танламас ўлим дегани.
2010-2015
Абдурроҳман Мешаян
ТАШАКУРНОМА
Раҳмат сенга душманим,
Кулдинг менинг устимдан.
Билиб қилган хатоим,
Бугун бахтлиман чиндан.
Раҳмат сенга душманим,
Мени қилдинг калака.
Мен тўғирлаб хатоим,
Топаяпман барака.
Раҳмат сенга душманим,
Менга айладинг ҳасад.
Энди куйгин бетиним,
Ёнимдадир баҳт-омад.
Раҳмат сенга душманим,
Ғийбат қилдинг ортимдан.
Олганингни гуноҳим,
Чиқармайман ёдимдан.
Раҳмат сенга душманим,
Итдек қопганинг учун.
Сендайлардан безиллаб,
Дўст қадрин билдим бугун.
Раҳмат сенга душманим,
Бўҳтон айладинг хар дам.
Синовларда тобландим,
Энди енголмайди ғам.
Раҳмат сенга душманим,
Шошма хали сўлмагин.
Менинг тўлиқ баҳтимни,
Кўрмай туриб ўлмагин!
2010-йил
АБДУРАҲМОН МЕШАЯН
ТОШКЕНТ БИЛАН ХАЙРЛАШУВ
Йўлим тўсдинг кўҳна Шош,
Десам хамки йўлдан қоч!
-Кетма ахир-завжанг ёш,
-Қолардиму болам оч.
-Кетма ўзим серхиммат,
Қовунларим асалдир.
-Нетай дорилар қиммат
Онам эса касалдир!
-Бағримда қолгин бироз
Жоним фидо айлайин!
-Қора ишга ишқибоз,
"Дангаса"ман найлайин?
-Чидолмайсан қаҳратон,
Остонанинг қишига.
-Келиб қолар саратон,
Тишим қўйсам тиши(м)га.
-Луғатингда йўқми хўп?
Кетмасанг бўларди соз.
-Кетмай десам дардим кўп,
Қолай десам маош оз.
-Кетмай хаққинг қил талаб,
Юқорига арзинг ёз!
-Фойдаси йўқ, очмоқ лаб,
Амалдорлар лўттибоз!
-Кетмагин қилиб аччиқ,
Товонларинг ўпаман!
-Қолсам уйимнинг очиқ,
Томин қандоқ ёпаман?
Етаклаб орзу-хавас,
Кетмаяпсанми бекор?
-Ўғлим ўқитсам бўлмас,
Отасидек мардикор!
-Қолсанг разм солурман,
Пошнангдан музинг кўчмас!
-Қайтганда уй олурман,
Чироқ, газ ва сув ўчмас.
-Ёнди Қозоғистонда,
Элликдан ортиқ жигар.
-Йиғлаб қолдим армонда,
Ростини айтсам агар!
-Кетсанг тилайман оқ йўл,
Нимасини айтаман?
-Тошкент сен хам омон бўл,
Бир кун сенга қайтаман!
-Бўлиб олиб насроний,
Тарк қилмасанг бас намоз!
-Токи бўлгунча фоний,
Тарк айламам, бу чин роз!
-Сендек инни ташлаб Шош,
-Учдим мисли қалдирғоч.
-Йўлинг тўсмам, қароқош,
Қолмаса бас боланг оч!
@A_meshayan
15:45-18.01.2018
Абдураҳмон Мешаян
#Бузилган_муҳит
Авваллари бу Ватан минглаб олимни йиққан
Бағридан Самарқандий ҳам Бухорийлар чиққан.
Термизий, Тошкандийлар, гарчи бари фонийлар,
Бу юрт туққан боладир Шоший, Андижонийлар.
Энди юртдаги холат юрагимни сиқяпти,
Юрт бағридан Бухарский, Ташкентскийлар чиқяпти!
@A_meshayan
12:15-16.12.2023
Абдураҳмон Мешаян
#ҚАЧОН_БАХТЛИ_БЎЛАМИЗ?
-Чироғимиз қайдадир?
-Афғонга сотдик ахир.
-Нечун улуш майдадир?
Арзонга сотдик ахир.
-Даламиздан нима наф
-Қара, пахта етишди.
-Фойдасичи қайга даф,
-Руслар ташиб кетишди!
-Набирангиз касалмиш?
-Бурни оқиб ётибди.
-Ўт ёниши пайсалмиш,
-Хитой ёқиб ётибди.
-Олтинимиз қай гўрда?
-Швед банкида эмиш.
-Нечун гўштсиз мошхўрда?
-Ўзбекка шу хам емиш.
-Ватанда маркаб қиммат,
-Тўғри халқ хам сарсонку.
-Давлат қилсайди химмат,
-Москвада арзонку!
-Намунали уй надир?
-Тўрт девори бор қути.
-Нечун йўқ бизнинг қадр?
-Сигирмизку кўп сути.
-Қачон тинч ош ошаймиз?
-Дажжол бўлганида хор.
Қачон бахтли яшаймиз?
-Исо қайтганда такрор
@A_meshayan
02:44-28.11.2019
Абдураҳмон Мешаян
Хайрия Улашинг
Суратни кўриб тезда ўтказвордим.
Қўрқдим.
Кейин ушбу шахсни профилига кириб ҳамма постларини кузатиб чиқдим.
Бирорта постида ёрдам сўрамаган, аҳволидан шикоят қилмаган. Аксинча, 16 ёшли ушбу ногирон қизини "Маликам" деб кўкка кўтарган.
Олийжаноб ота ва бахтиёр қизалоқ учун ўзимни кичик хадямни ўтказдим.
Сизни ҳам шунга тарғиб қиламан...
Собиржон Ахмедов 1967 й
+998912042937
Қўқон ш.
Sabir Axmedov
Humo: 9860260109737957
Viza card: 4073420086368762
SABIR AKHMEDOV
#НУҚСОН
Олими хақида гапирсанг, Шайх яхши одам эдида десанг: "Қўйсангчи у мазҳабпарастни"дейди.Ўзи эса на намоз ўқийди, на рўза тутади...
Шоирини мақтаб, кўришга бордим, анча кексайибди, жони соғ бўлсин десанг, "Қўйсангчи у алкашни" дейди.
Ўзи эса на Ватани хақида, на халқи хақида лоақал бирор марта яхши гап айтмаган.
Хофизигами ё хофизасигами тан берганингни эътироф этсанг, "Бири хотинбоз бири фохиша"да дейди.
Энг алам қиладигани чеченга ўхшагиси келади, гўё ўз миллати мехмондўст эмасдек, эътиқодда пешқадам эмасдек...
Русларга тақлид қилади, худдики бу шарафдек...
Арманмисан, татармисан, корейцмисан ёхуд қозоқмисан ёрдамини кўмагини мехрини аямайди-ю, ўз ўзбегини ёмонлашдан, оёғидан чалишдан бўшамайди...
Ўзбек бўлганингга шукр қилсангчи десанг, биз соқов балиқмиз, ювош қўймиз дейди.
Лол бўлиб тинглайверасан...
Сизларни билмадиму ўз миллатидан тонганларни ИНСОН сифатида хурмат қилмайман...
Шеър айнан шу тоифа хақида...
Мен тақлид қилган динига эргашган ибодатли ўзбеклар хақида эмас, мен безиб кетган "ўзбексимон"лар хақида...
"ЎЗБЕК..."
Бой бўлса қуради мухташам масжид,
Садоқот айлайди фақирлари хам.
Ўзбекда юксакдир фаросат ва дид,
Ўзбекнинг феълида саховатдир жам.
Русни хам болам дер ширин жилмайиб,
Таклиф қилганча бир пиёла чойга.
Йўқламай қўйдинг деб қозоқни койиб,
Ўтказар уйинда тўрдаги жойга.
Қўли калта бўлса тақдирга йўйиб,
Шунда хам панд бермай ўз мехмонига.
Ўзи миниб юрган тулпорин сўйиб,
Таомлар тортади дастурхонига.
Мехмони айтсаки зиёфат битгач,
Келгандим отингиз харид қилгани.
Дер: Отни сўйгандим хурматингиз-чун,
Узр минг бор, дўстим авф этинг мани!
Гадодан қизғонмас бир бурда нонин,
Хасисмас қушларга сочадир донин.
Мухтож сўраб келса ечиб беради,
Эгнидаги кийиб юрган чопонин!
Бирорта миллатга хасад қилмайди,
Баланд сарой қурса корейц қўшниси.
Чин кўнгилдан дейди қойил қилибсиз,
Корейцга олинг дер бу суюнчиси!
Эътибор бермайди иғвогарларга,
Дейдики: Бу дунё кимдан қолмайди!
Фақат биттагина кичик нуқсони,
Ўзбек гох бир-бирин кўра олмайди!
Ўз ўзбеги қурса баланд иморат,
Дейди порахўрда, бу ит муттаҳам!
Хорижларда қилса дўсти тижорат,
Унинг иғвосин хам қилар мунтазам...
Ўз миллатдошларин душманларига,
Ёмонлар ўз ўзбек санъаткорини.
Бегонани қўллаб гох жигарига,
Қишда сўраб келса бермас қорини...
Халқаро миқёсда ғалаба қилса,
Хорижларда олса бир ўзбек унвон.
Исмсиз хат ёзиб хокимиятга,
Сувни лойқалатар бир тўда нодон!
Чеченлар бир-бирин суяб яшайди,
Бир-биридан кечмас афғон хам хайхот.
Гуржилар тонггача байрам қилади,
Тунда биродари олса мукофот.
Ох ўзбек кўнглинг пок савобталабсан,
Кўп миллатга тутдинг уруш чоғи нон.
Лек суянч бўлишни ўз ўзбегингга,
Ўрганасан айтгин сен менга қачон?
@A_meshayan
06.12.2014
Абдураҳмон Мешаян
#Ответ
-"Как у вас дома с теплом?"
-Мы забыли о нём давно.
Остались без газ(а,) без свет(а,)
Сжигаем дрова или говно.
@A_meshayan
11:29-14.12.2022
Абдураҳмон Мешаян
#Nazm
#Abdurahmon_Meshayan
Senga muhtojman
Radioni tinglash: https://azon.uz/radio
Kanalga ulanish: @azonmedia
"ГУНОҲИ ТУРФАЛАР"
Шундоққина масжид рўбарўсида,
Бир чол ўтирибди сотганича нос.
Унинг қадри йўқдир, йўқ обрўсида,
Ғудраниб қўясан "Ҳе ўл-а ифлос".
Сенку нос сотмассан масжид ёнида,
Эътиқодинг гўзал, қиласан тақво.
Аммо айб қилиш бор инсон қонида,
Сен бошқа гуноҳлар қиласан расво.
Жигарларинг сендан ўта норози,
Аразлашишни ҳам ёқловчидирсан.
Нуқул бошқаларга бўласан қози,
Ўзингга келганда оқловчидирсан.
Янги йил кутмаймиз қайсидиримиз,
Аммо вақти келса кутганча наврўз.
Ҳеч ғийбат қилмаймиз ичдан биримиз,
Аммо туҳматчимиз, йўқ бунга гап-сўз.
Ботинга тескари бизларнинг зоҳир,
Гарчи юзларимиз қуёшдек нурли.
Тан олиб қўяйлик мард бўлиб охир,
Гуноҳларимиз ҳам турфадир турли.
Мен эмас ортингдан тош отаётган,
Эй дўстим етарли гуноҳим менинг.
Масжиднинг ёнида нос сотаётган-
Чолдан заррача ҳам фарқинг йўқ сенинг.
@A_meshayan
13:22-01.01.2023
Абдураҳмон Мешаян.
МИННАТЧИГА КУНИМ ҚОЛМАСА БЎЛДИ...
Ёзга айланмасин қишларим майли,
Тилло бўлмасада тишларим майли.
Бермасин дамлаган ошларин майли,
Миннатчига куним қолмаса бўлди.
Хат олдим ўспирин йигитга мансуб,
Ўқисам йиғлатди мени бу мактуб,
Ёзганди «Дардларга бўлмишман мағлуб,
Миннатчига куним қолмаса эди»
«Ота-онам ўтгач билсайдинг оғам,
Бошимга ит кунин солганин тоғам.
Улғайсам бошимга тушсада минг ғам,
Миннатчига куним қолмаса эди.
Жиянман оч-наҳор уст-боши яғир,
Ширин таом эмас, мушт еган сағир.
Янги кийим кўрмай ўртанди бағир,
Миннатчига куним қолмаса эди.
Онамга укаю, ёргандир пихин,
Янгам-ла кабоб еб яширмиш сихин.
Юрагимга санчмиш миннатнинг михин,
Миннатчига куним қолмаса эди.
Кечалар йиғлайман чиқармай товуш,
Сахарда совқотиб қиш чоғи хомуш-
Мактабга бораман қор тўла ковуш,
Миннатчига куним қолмаса эди.»
Миннатчи захарли илондек чақар,
Чаққан жойиданда қирқ йил қон оқар.
Майли маоши оз бўлсам отбоқар,
Миннатчига куним қолмаса бўлди.
Зангори олов йўқ, гохи йўқ чироқ,
Лек қасри керакмас кулбам яхшироқ.
Миннат савобларни ўргувчи ўроқ,
Миннатчига куним қолмаса бўлди.
Худди айтилгандек машхур қўшиқда,
Ишчан қўл қолмасин қаттиқ оғриқда.
Таом тотмасамда олтин қошиқда,
Миннатчига куним қолмаса бўлди.
Ўнта шогирдимдир ўнта бармоғим,
Беминнатчи хизматчим қўл-у оёғим.
Халол касб-у корим чин олтин тоғим,
Миннатчига куним қолмаса бўлди.
Алам кетсин кўнгил хиёбонимдан,
Миннатчи паловин олинг ёнимдан.
Айлониб кетайин қора нонимдан,
Миннатчига куним қолмаса бўлди.
Ё Раззоқ, томоғим Зам-зам-ла хўлла,
Маним химоямга фариштанг йўлла.
Ёмон холдан тойдим, ёлворай қўлла,
Миннатчига куним қолмаса бўлди.
@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
Хақиқий дўст
"-Мен сени жуда ҳам кўраман ёмон,
Қилган ҳизматимга эмасман ризо!"
Гўшакни қўйдию йиғлади шу он,
Атайлаб дўст ила чиқариб низо.
Оғриқлар эдида ич этин еган,
Тунлари қоларди қалби доғланиб.
"Жигарим яхши ҳам сиз борсиз" деган,
Сўзларга қолганди жуда боғланиб.
Хўш низони нега чиқарди унда?
Ахир билардида ўлишлигини.
Истамас эдида у ўлган кунда,
Дўстига кўп қийин бўлишлигини.
@A_meshayan
16:41-26.12.2023
Абдураҳмон Мешаян
КИМГА БАЙРАМ, КИМГА АЗА...
Сендан чиқар қандоқ оға,
Уканг ўлса қилсанг маза.
Кўнглингга сиғарми совға?
Кимга байрам, кимга аза...
Уммат эдингку тангланган,
Наҳот ақлинг кишанланган?
Мотамда тўй нишонлаган,
Кимга байрам, кимга аза.
Қадахларни уриштириб,
Ангорингни буриштириб.
Юргунча кет ерга кириб,
Кимга байрам, кимга аза.
Қандоқ безатасан арча?
Қалбинг бўлмай парча-парча
Қидирмагил ортиқ "дарча",
Кимга байрам, кимга аза.
Ўликларга тўлмиш йўлак,
Фаластинлик бўлак-бўлак.
Норин е оқизиб сўлак,
Кимга байрам, кимга аза.
Янги йил деб харом халол,
Бошинг қотирмам... бемалол...
Лек нишонлашмасми малол,
Кимга байрам, кимга аза...
@A_meshayan
22:46-25.12.2023
Абдураҳмон Мешаян
“Матн Макон” билан ўз бизнесингиз эшикларини очинг. Энди бу биз билан янада осон.
👇 Сизда мижозларни жалб қилишнинг янги имконияти мавжуд. Биз сизга ўз хизматларимизни таклиф қиламиз. Энди сиз копирайтер излаб, овора бўлишингизга ҳожат йўқ.
📌 “Матн Макон” – ўзида тажрибали копирайтерларни жамлаган, ўз қадриятларига эга агентлик ишини бошлади.
Саҳифаларингиз учун қуйидаги йўналишларда креатив матнлар ёзиб берамиз:
• Сотув постлари тайёрлаймиз;
• Видеороликлар учун сценарийлар ёзамиз;
• Тайёр матнларни таҳрирлаб берамиз;
• ПР мақолалар тайёрлаймиз;
• Маълум тилларга таржималарни амалга оширамиз;
• Баннерларингиз учун креатив матнлар ёзамиз.
👇 Бундан ташқари, бизнес эгалари ва SMM менежерларга матнлар устида ишлаш билан боғлиқ қуйидаги муаммоларда ёрдам берамиз:
• Копирайтерлар излаш жараёнидаги қийинчиликлар ва харажатлар;
• Етарлича мижоз жалб қила олмаётган постлар;
• Саҳифаларингизда таҳрир ва имлодаги хатолар;
• Зерикарли ва такрорланувчи матнлар.
📌 Марказ раҳбари журналистикада 16 йиллик, копирайтерликда 3,5 йиллик тажрибага эга бўлган Муҳаммад Темур Аъзам ҳисобланади.
📞 “Матн Макон” администратори билан боғланиш:
Телефон: +998 95 157 17 47
Телеграм: @matnmakon_admin
Болам, яқинда мен ўламан
Дунёнинг ишлари доим шошилинч. Одатдагидек тик турганча нонушта қилаётган эдим. Онам одатдагидек қистарди:
- Ўтирсанг-чи, болам. Бирпас ўтиргин.
- Бўлди, кетдим.
- Шошма, болам. - Онам кўзимга одатдагидан бошқача, қандайдир мунг билан термилди. - Гап бор.
Типирчилаб соатга қарадим: хали бензин олиш керак, ишга бориш керак, кейин нашриётга ўтиш...
- Нима эди?
Онам кўзимга хамон маъюс термилиб ўтирарди.
- Суратга тушайлик, - деди тўсатдан. Ажабландим.
- Нега?
- Яқинда мен ўламан.
Онам бу гапни худди: «Қўшниникига чиқиб келаман», дегандек охангда айтди. Кулиб юбордим.
- Қўйсангиз-чи, ойи.
Шундай дедим-да, чиқдим кетдим.
Орадан икки хафта ўтди-ю... Кечалари уйғониб кетаман, ўйлайман. Ўйлайман: сен номард, сен ахмоқ нимага, нимага ўшанда кулдинг? Суратга тушишга вақтинг йўқмиди? Керак бўлса топасан-ку! Китоб учун, журнал учун, иш устида, боғда, кўчада... Нима, сен киноюлдузмисан? Жахоншумул шахсмисан? Ана, бир даста суратинг ётибди. Хар хил. Хар ерда... Фақат... Онанг билан тушган суратинг йўқ . . . ! ! !
©
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Хошимов
#Abdurahmon_Meshayan
#Nazm
Haqni sevmoq savobi
Radioni tinglash: https://azon.uz/radio
Kanalga ulanish: @azonmedia
ОСМОННИНГ БАҒРИ КЕНГ...
Йиғламсирар рашк айлаб қуёш:
"Нетардингиз бу қадар хўрлаб?
Елкангизга қўйсам эди бош,
Бағрингизда тунда хам порлаб.
Не нафи бор хусн-у чиройнинг,
Севмасангиз мени оқшом чоғ.
Дооод, иккингиз қовушгач ойнинг,
Юзларига тушган эмиш доғ...
...Йиғламсирар рашк айлаб хилол:
Бўлди энди тўлди сабр жом.
Сизни аврар қай нури зилол,
Тонг чоғидан сахардан то шом?
Қилмагансиз менга хеч қачон,
Кундузлари меҳрингиз тортиқ.
Сиз бир бора берсангиз имкон,
Нур сочардим хуршиддан ортиқ...
Гох ой бирла гох қуёш билан,
Сарсон бўлди мендайин осмон.
Такрорлайман фақат бир ўлан:
Осмон бўлмоқ эмасдир осон.
Ой-қуёшда фақат бир ният,
Талашади тун ё кундузлар.
Иккиси хам билмас хайрият,
Жориям эканин юлдузлар...
27.04.2019
Абдураҳмон Мешаян
ҚУЧОҚЛАРИНГДАН
Дийдорга ташнаман эй соҳибжамол,
Тўйиб кетгандирман фироқларингдан.
Охудек хуркаксан тутганда висол,
Жўшиб кетадирман титроқларингдан.
Ширин табассум-ла мени тақдирла,
Хижрон зоғларини шундай таҳқирла.
Айлонай Ширин-у Лайлилар бирла,
Бир жойдан олинган тупроқларингдан.
Гўёки кўксимда тулпор дупурлар,
У асли тулпормас юрак дукурлар.
Сени учратган Зот Хаққа шукурлар,
“Жоним” сўзин тўккин дудоқларингдан.
Мен Энг Буюк Меъмор қурган иморат,
Умринг садоқатдан бўлсин иборат.
Юзимга урилар иссиқ харорат,
Руҳсоримга теккан яноқларингдан.
Висолдан малҳам қўй, хижрондек яро,
Битиб кетсин буткул, эй кўзи қаро.
Бахтлироқ бўлак йўқ гул жисминг аро,
Шивирим соғинган қулоқларингдан.
Армоннинг қўллари бизга етмасин,
Дард қаро кўзларинг маҳзун этмасин.
Аллоҳдан сўрайман соғлик кетмасин,
Мени йўқлаб келган оёқларингдан.
Мехр-суннат бўлса, мухаббатдир-фарз,
Ранжитсам Роббимга мендан қилма арз.
Йўқса юзим олгай сариқ рангни қарз,
Хинолар қўйилган тирноқларингдан.
Истасанг шеър битай сен-чун хар сахар,
Эй мен узоқ йиллар излаган гавҳар.
Қўлларингдан жон деб ичарман заҳар,
Ай сочим силаган бармоқларингдан.
Ошиқман покиза қалб булоғингга,
Мени боғбон билиб кўнгил боғингга,
Айрилмайсан сира мен қулоғингга,
Ўзим таққан тилло балдоқларингдан.
Мухаббат насими майин эсажак,
Кундан-кун ишқ гули қалбда ўсажак,
Сени Фурқондаги оят тўсажак,
Хиёнат чўлига бормоқларингдан.
Кўнглим Каъбасини ғанимлар бузди,
Кўз ёшим кўлида дардларим сузди.
Дил сендан ўзгадан умидин узди,
Хотиржамлик топай қучоқларингдан.
12:28-08.12.2015
Абдураҳмон Мешаян
✍️ Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян
🎙Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев
Яқинларингизга ҳам улашинг !
👇👇👇👇
@zuhriddin_muhammadaliyev
ЖУМА МУБОРАК!
Шайтон найранг қилса, синмаганларга,
Забони зикрдан тинмаганларга.
Кибр тулпорига минмаганларга,
Жума муборак...
Фақат халол луқма егувчиларга,
Нафсин Аллоҳ учун енгувчиларга.
Расулим Муҳаммад(Алайҳиссалом) дегувчиларга,
Жума муборак...
Шанбада яҳудий синагог топса
Якшанба насроний черковга чопса.
Жумада масжидда мўминлар эса...
Жума муборак.
Етим-у беванинг холин сўрганлар,
Дунё яйловидан савоб ўрганлар.
Мени Аллоҳ учун яхши кўрганлар,
Жума муборак
Қалби ҳуррамликка тўлгувчиларга,
Дард гули ишқ туйса сўлгувчиларга,
Иншааллоҳ, жаннатий бўлгувчиларга,
Жума муборак...
Дард кирмасин кўнгил худудингизга,
Аллоҳ соғлик берсин вужудингизга.
Иблис хасад қилсин сужудингизга,
Жума муборак.
Етим-есирларни йўқлагувчилар,
Савобни хирмондек тўплагувчилар.
Эй бир кун Кавсарни хўплагувчилар,
Жума муборак.
@A_meshayan
08:29-02.06.2017
Абдураҳмон Мешаян
Фаластинлик қизнинг кўзлари.
"Нечун менга бермайсан ёрдам?
Қалбим тешиб ўтди сўзлари.
Савол берар: "Сенҳамми одам?
Фаластинлик қизнинг кўзлари!
Юрагимнини чунонам ўйди,
Виждон отлиғ ханжарда сўйди.
Сўроқ қилар: "Қорнингми тўйди?
Фаластинлик қизнинг кўзлари.
Баданимни илонлар чақиб,
Оғу сочса кетмасдим қалқиб.
Аммо энди қилмоқда таъқиб,
Фаластинлик қизнинг кўзлари!
Гўё дер:" Феълингиз оятсиз,
Худбин экансизку ғоят сиз!
Уммат чиқдингиз дер уятсиз,
Фаластинлик қизнинг кўзлари!
Эх аввалроқ жон берсам эди,
Журъатсизлик бошимни еди.
Яҳудийдан фарқинг йўқ деди,
Фаластинлик қизнинг кўзлари!
"Тирик бўлса топарди илож,
Жим турмасди хаттоки Хажжож.
Сенчи деди тўқсану мен оч,
Фаластинлик қизнинг кўзлари.
Шаҳодатсиз бермасайдим жон.
Жаннат менга бўлгайдир армон,
Қиёматда олса интиқом,
Фаластинлик қизнинг кўзлари!
P. S: Мутахасисларнинг айтишларича санъатчилар ўлганидан кейин уларни ёриб кўришса кўпинча юраклари жуда йириклашиб хажми анча катта бўлиб кетган бўларкан.
Чунки тинимсиз ҳаяжон, стресс шу ҳолатга олиб келаркан.
Менинг юрагим қанақа чиқишини билмадиму аммо бунақа шеърлар ёзаётганимда хар йиғлаганимда кўзларим хиралашади.
Алҳамдулиллаҳ дейман.
Аллоҳ ожизлигимни кечирсин!
@A_meshayan
20:52-14.12.2023
Абдураҳмон Мешаян
РИТОРИК СЎРОҚ
Ҳешу ақрабосин ёнига жамлаб,
Араб қаҳвасини финжонга дамлаб.
Бордию саҳрода ёғганида қор,
Байтулмолдан олиб айламасдан ор-
Ўзи иссиқ уйда, эртадан то кеч,
Халқ совуқ қотганда ётармиди ҳеч?
"Шукр қилинглар" деб қилганча хитоб,
Ҳа Ҳазрати Умар, ҳа ибн Хаттоб.
@A_meshayan
13:38-10.01.2022
Абдураҳмон Мешаян
#АЛАМЛИ
-Уйимиз исийди қачон-
Бари бўлар ўз жойида?
-Жавоб оддий жон укажон,
Апрел ёки май ойида.
@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян