a_meshayan | Неотсортированное

Telegram-канал a_meshayan - Abdurahmon Meshayan

4278

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Подписаться на канал

Abdurahmon Meshayan

​​#Раҳмдил_қиш

Гарчи халқ ҳаққин у қилмас "туялар",
Юртимга келмоққа қиш ҳам уялар...

2022
@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Фаластинлик "муаллимлар"

"-Муқаррардир охиратда ғалабамиз,
Холимизни қилажакмиз Аллоҳга арз!"
Шундай дея,  гарчи ёмон талабамиз,
Фаластинлик "муаллимлар"  ўтмоқда дарс!

Кексаларнинг танларидир бўлак-бўлак,
Митти-митти қизчаларнинг қалбидир дарз.
Кўмишсада ҳар кун йиғлаб-йиғлаб гўдак,
Фаластинлик "муаллимлар"  ўтмоқда дарс!

Душманларнинг тирсак қадар қўли қонли,
Ўқ товуши бирла кечар ҳаётдек тарз.
Ватан ҳимояси учун йўл деб шонли,
Фаластинлик "муаллимлар"  ўтмоқда дарс!

Ғаним келса остонангга қилич қайраб,
Унга қарши курашмоқдир ҳар қачон фарз!
Яшамаюр гарчи ҳозир яйраб-яйраб,
Фаластинлик "муаллимлар"  ўтмоқда дарс!

Дер улар: "Жаннатни эгалламоқ керак,
Қочиб кетмас эгалламоқ сайёра Марс".
Ўсмиридан қарисигача шерюрак,
Фаластинлик "муаллимлар"  ўтмоқда дарс!

Ўйинчоқлар осиб қўйдик арчамизга,
Янги йилни кутмоқ гўё бўйинга қарз.
Бу замончи сизга,  бизга,  ҳаммамизга,
Фаластинлик "муаллимлар"  ўтмоқда дарс!

@A_meshayan
23:17-12.12.2023
Абдураҳмон  Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Озгина чидасак...

Аблаҳлар жазосин қиёмат куни,
Қақшатқич беражак албатта Қаҳҳор.
Золимдан олинур мазлумнинг хуни,
Озгина чидасак келади баҳор.

Жонимиз олмаса совуқ хонамиз,
Касал орттирмаса қари онамиз.
Ўзни овутишга бор баҳонамиз:
Озгина чидасак келади баҳор.

Киприклар ортига йиғи беркинар,
Изғиринлар битиб, қорлар ҳам тинар.
Уч ойлик душман-қиш ортга чекинар,
Озгина чидасак келади баҳор.

Инсоф нима қилсин пастлар шуъурида?
Бир кун қалтирарлар Хақ ҳузурида.
Исиниб оламиз қуёш нурида,
Озгина чидасак келади баҳор.

Халқим ҳар йил қишда таъзиринг ейсан,
"Ўлиб кетайликми совуқда?" дейсан.
На писанд на сени қиларлар хурсанд,
Озгина чидасак келади баҳор.

Халқни қақшатмоқлик кимгадир санъат,
Не керак уларга Фирдавс жаннат?
Авлод-аждодига олганча лаънат,
Озгина чидасак келади баҳор.

Газимизни четга сотинг бемалол,
Халқни қаҳратонга отинг бемалол.
Сўнг абад дўзахда ётинг бемалол,
Озгина чидасак келади баҳор.

@A_meshayan
12:38-10.12.2022
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Фарқ

Урушда ўляпсиз чоғи,
Бизлар томошабин тирик.
У дунёда савоб тоғи,
Бизда кичик, сизда йирик!

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

"Оққушлар" шеъри.
Тўққиз йил аввал ёзгандим.
Тўрт йил аввал эса дўстим Муҳаммадамин билан Истанбулда видео тайёрлагандик.
Шу шеъримни бошқача яхши кўришади.
Ўзим ҳам яхши кўраман.
У даврларда қалб оқ қоғоздек эди.
Жуда гўзал ижодлар келарди...
Соғинаман...

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Ибрат_кўзи

Йиғлаб дерман:"Дардим катта,
Вой-дод нажот қайдадир,
Фаластинликларга боқсам-
Дардим ўта майдадир!

10.12.2023
@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​РЎМОЛ

Қиш дов-дарахтларга бир-бир урди дўқ:
“Менга арз-дод қилиб тергашмаларинг!
Сизни кийинтирган баҳор энди йўқ,
Унинг мазҳабига эргашмаларинг!

Қарғаманглар мени қурсин деб юзинг,
Қаршиликка кимнинг ҳадди сиғарди?
Тезда бошингиздан япроқни узинг,
Сарой табиати фатво чиқарди!

Кўнмаган кесилар кимда бор тоқат?
Қўрқувдан кўндилар дарахтлар барча.
Ҳарчанд чўчисада бўйсунмай фақат,
Қишнинг фатвосига кўнмади арча!

@A_meshayan
19:11-21.11.2019
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​УМР

Ҳамма юз ўгирган дам,
Қўлимдан тутди Бир Зот,
У Буюк Тангрим экан...

Минг еридан ярадор,
Бу қандайин қуш десам,
Кўнгилдек қумрим экан...

Ёнгинамдан нимадир,
Шуввв этиб ўтиб кетди,
Қарасам умрим экан.

P.S: Қумри-кабутар

@A_meshayan
07:45-09.12.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Шукр_сабр_ажр

Бугун хуфтонга иқомат айтилгач зўрға ўрнимдан турдим.
Ракат масжидида эдим.
Учинчи сафда.
Икки оёғим ҳам ишламай қолди.
Илк ракат тугагунча қайта ўрнимдан турдим.
Ҳамма нарса омонат, ғанимат экан.
Соғлик борида ҳам йўғида ҳам ибодат, ижод, меҳнат қилаверамизу соғликка ҳеч нима етмайди.
Яқинда онажоним қаттиқ бемор бўлдилар.
Яқинда тузалдилар.
Тузалганларини яна мени койиб, ишларимга аралашишни бошлаганларидан билдим.
Мен билан насрония онам шунча йил яшади энди муслима онам ҳам узоқ яшасинлар.
Амийн.
Шунақа гаплар.

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​МАНИМ ҚАЛБИМ ЗИКРИНГ БИРЛА...

Кўз ёш тўкиб толиб кетди кўзи қаром,
Роҳат менга бўлиб қолди буткул харом.
Шифо бергил ё Раб менинг қалбим касал,
Маним қалбим зикринг бирла олар ором.

Тилимдасан юзни қибла бурганимда,
"Сабр бер" деб оғир ўйлар сурганимда.
Ётганимда, турганимда, юрганимда,
Маним қалбим зикринг бирла олар ором.

Йўқотдимми ёшликдаги ихлос қани?
Наҳот онгга ўрнашмади иймон фани?
Бир кун сажда холатида ўлдир мани,
Маним қалбим зикринг бирла олар ором.

Форсий кўзлар денгизига чўкдим рости,
Ман ошиқни маъшуқ(а) қилди оёқости.
Ер устидан афзал бўлди ернинг ости,
Маним қалбим зикринг бирла олар ором.

Тўйгандирман лаъин чалган чолғулардан,
Ҳамон бўғзим куйдиргивчи оғулардан.
Қутқар мани суҳбатлари лағулардан,
Маним қалбим зикринг бирла олар ором.

Юрак яйрар айтганимда ҳар истиғфор,
Субҳаналлоҳ десам қишларим ҳам баҳор.
Маст қилгунча Фирлавсдан келган ифор,
Маним қалбим зикринг бирла олар ором.

Шайх Санъондек ақлин еган бемордирман,
Қалб шохига қуллигимдан безордирман.
Қутқаргил деб кечалари бедордирман,
Маним қалбим зикринг бирла олар ором.

Ҳилватларда кўзларидан ёмғир ёғай,
Жаннатингда мангу қолиб эсдан оғай.
Қалбим касал бир бор дегил: "Бандам соғай"
Маним қалбим зикринг бирла олар ором.

@A_meshayan
18:28-08.12.2023

Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ОНАНГ КАБИ ҲЕЧ КИМ ЯХШИ КЎРМАС САНИ!

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

МУРТАДНИНГ ЙЎҚОТГАН
"БЕШ ТИЛЛО"СИ


Бир минг саккиз юз йигирма беш-
Бил, атиги бир йил ичи(н)да,
Сен йўқотган тиллолар сони...
Қорнинг бўлди шароб тўла меш,
Юрадирсан шайтон изми(н)да,
Нечун Худо билдинг Исони?

Хар ой бир юз эллик олтин ғишт-
Қуймоқданди умринг иборат...
Гарчи эди манзили бехишт,
Қулади...
Сен қурган иморат.

Юрагингдан суғуролмадинг,
Иблис санчган муртадлик ўқин...
Иймон гулин суғоролмадинг-
Ихлос билан...
Хохишинг...чўқин...

Ранжимагил мендан эй одам,
Ахир сени лаъин қилган мот.
Дўзахийлар ичра пешқадам,
Беш тиллодан воз кечган хар зот.

Энди эса... юрсанг юравер,
Кир кўнглингни бутларга бериб...
Аллоҳсевар хар бир мўмин дер,
Мен оларман масжиддан териб-
Сен қадрини билмаган ўша-
Охиратга наф беш тиллони-
Олгум савоб қопимга қўша...
Беш тиллонинг йўқдир зиёни...

@A_meshayan
26.01.2018
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ҚАЙТМОҚДАМИШ ЁР.

(Ёрининг қамоқдан чиқишини ўн беш йил кутган аёл тилидан)

Бахт, армонга ўқи жаноза,
Қувонч, ғам лашкарин қил тор-мор .
Тақиллагил тезроқ дарвоза,
Сафаридан қайтмоқдамиш ёр.

Кўнглим орзу туғди ушбу тонг,
Қулоқлари азонгамиш зор.
Тонгим киби ёришгин эй онг,
Сафаридан қайтмоқдамиш ёр.

Буткул тўкил айрилиқ майи,
Қалб қадаҳим тўлдирма такрор.
Бунча гўзал Аллоҳнинг раъйи,
Сафаридан қайтмоқдамиш ёр.

Қайтиб кел, лабимга табассум,
Шодлик, менга табригинг юбор.
Гўдак янглиғ бегуноҳ маъсум,
Сафаридан қайтмоқдамиш ёр.

Билагини бўшатгил кишан,
Умидинг уз, бўйнидан эй дор.
Саҳром бугун бўлавер гулшан,
Сафаридан қайтмоқдамиш ёр.

Оқ қоғозни қоралаб қалам,
Қораланган ёр(им) оқлаб юбор.
Дард кет, қамал қилма дил қалъам,
Сафаридан қайтмоқдамиш ёр.

Ўн беш йиллик кундошим-қамоқ,
Бошқа уни соғинма зинҳор.
Тишлан хайрат аталмиш бармоқ,
Сафаридан қайтмоқдамиш ёр!

P.S: Тўрт йил аввал ёзганимдан кўра ҳозир ўқиганимда кўпроқ таъсир қилди ўзимга.
Йиғидан ўзимни базўр тийдим.


@A_meshayan
21:25-09.12.2019
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​​​ВОЛИДАСИ БЕМОР ЗУРРИЁД.

Қўли енгил жарроҳни излаб,
Кезар Берлин, Деҳли, ар-Риёд.
Йиғлаб дейди нажот бер ё Раб,
Волидаси бемор зурриёд.

Наф бермагач қиммат дорилар,
Дам солсин деб излар қорилар.
Фақат Худойимга ёрилар,
Волидаси бемор зурриёд.

Ўхшаб қолар хароб минорга,
Бағрин олов ёққан чинорга.
Хам бағриқон ўшал анорга,
Волидаси бемор зурриёд.

Полапонин шўрлик она қуш,
Танимайди!-Дард қилиб хомуш.
Дардга-жигар, бахтга-келмас хуш,
Волидаси бемор зурриёд.

Яралаланган йўлбарс холида.
Зурриёди бемор волида.
Лек... армонли қул мисолида,
Волидаси бемор зурриёд.

У хам бир бандаи Холиқдир.
Дардга-рафиқ, ғамга-қаллиқдир.
Кўли қуриётган балиқдир,
Волидаси бемор зурриёд.

Йиғламай тўрт фасл, тўрт мавсум,
Шифо топса онаси маъсум.
Шундагина айлар табассум,
Волидаси бемор зурриёд.

@A_meshayan
24.12.2017
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​​​"АДАШЛАР"

Йўлда кетётган чоғим,
Учраган хамқишлоғим.
Деди камситмоқ истаб:
“Шоирлар эшакқавм”!

Негаки барча шоир,
Хушомадгадир қодир.
Лек эшакдек телбалик-
Қилиб турарлар содир!

Ишин битказмоқ учун
Ширин сўзин сепади
Юмушлари битган кун
Кўксинг топиб тепади!

Деди: "Сиз шоирларлардан
Эшак афзал, ха нима?"
Дедим: "Нуқул эй нокас
Адашингни мақтама!"

@A_meshayan
08:22-21.09.2010
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​"УЗАТИЛГАН ҚИЗ"

"Чироқ" номли ўзбек қизимни,
Россияга қолдим кузатиб.
Йиғламоқдан тийдим ўзимни,
"Қизгинамни"  четга кузатиб.

"Қизим"  эрга теккандан буён,
Зимистонга бўлганмиз улфат.
Зулмат жабрин айласам баён,
Бу кулфатнинг устига кулфат.

"Қизим" келмас хориждан бери,
Юрар Московдаги боғида.
Гоҳ юбориб туради эри,
Янги йил ё сайлов чоғида.

"Қизимиздан" кечдик оқпадар-
Қарғаб қўйиб каззобларни биз.
Бир кун қайтиб келгунга қадар,
Асраб олдик "шағам" деган қиз.

@A_meshayan
21:32-14.11.2022
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ҚИШКИ ИҲТИРОСИ ФАҚИРНИНГ...

Илграри айтардим, хей-
Кўпроқ сут бер хой сигир,
Қатиқ, сузма, қаймоқ ей,
Қилгил мани бой сигир.

Энди эса қиш яқин,
Кўкда чақар гох чақин,
Кўмир қиммат, йўқ ўтин,
Маним холим вой сигир.

Кўз ёшим юзим ювур,
Зангор оловсиз қувур...
Газ бермас тепа қурғур,
Биз фақир у бой сигир.

Дардим бисёр бўлгач гум,
Чироқ қайгадир мавҳум
Уч соатда бир човгум,
Қайнамайди чой сигир.

Бахор ўтди, битди ёз,
Жоним чақмоқда аёз.
Майли сутни берсанг оз,
Гинамга йўқ жой сигир...

Фақат фақирман эй мол,
Сенга қилдим арзи хол.
Ўтинчимдан бўлма лол,
Мен юзи доғ ой сигир.

Содда ўзбекнинг гапи,
Йўқдир ишимнинг чапи.
Кўпроқ қилмоқ-чун таппи,
Кўмак даркор хой сигир.

Сени боқсам рози дил,
Сут кўп бермасанг хам бил.
Фақат кўпроқ қил бавл,
Уқдинг хойнахой сигир

13:52-15.11.2018

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Ғазодан

Қор учқунлаб ёғар фазодан,
Уммат хавотирда Ғазодан.

Қалтираюр шўрлик гўдаклар,
Катталарда бузуқ авзодан.

Далв ойида қақшатқич совуқ,
Тез дарак бўлсайди жавзодан.

Ювғич маййит ювиб толиқмиш,
Гўрков эса ҳар кун қазодан.

Жим кузатиб турганим учун,
Қандоқ қутилгайман жазодан?

Фаластинлик жигарим йиғлар:
"Қон оқмоқда ҳамма аъзодан"

Тинчлик истар мўминлар бари,
Кўппаклар тўймаслар низодан.

"Шу бугундан уруш тўхтади"
Шундай эълон бирла имзодан-

Умидвормиз лек садо чиқмас,
На амирлар ва на мирзодан.

Ким мазлумлар устидан кулса,
Аллоҳ жудо қилсин ризодан.

Қор учқунлаб ёғар фазодан,
Уммат хавотирда Ғазодан!

@A_meshayan
22:37-11.12.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Иш_эгаларига_топширилмаганида

Абу Жаҳл чиқарганча хуник сасин,
Масжидларда бўлмаганди ҳеч муаззин.

Умайя ҳеч қалбин Хаққа ёрмаганди,
Хаж майлия, Умрага ҳам бормаганди.

Абу Лаҳабнинг ҳам ори ўлмаганди,
Жон бергунча элликбоши бўлмаганди.

Бу уччови уммат учун бир дард эди,
Душман эди уччови ҳам, лек мард эди.

Душманликдан ўзларин ҳеч тиймасдилар,
Сохта дўстлик ниқобини киймасдилар.

Қовоқкалламга саллани ўрасамми?
Мен ҳам масжид ноиблигин сўрасамми?

От изига итлар изи аралашди,
Дин қуш бўлса қоқ кўксидан яралашди.

Шоир не дер дея халқнинг кўзи толди.
Шеърим тамом буқаларим маъраб қолди!

@A_meshayan
11:21-11.12.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ОҚҚУШЛАР

Менинг топганларим,
Мухлис бир уммон.
Саноқли дўстлару,
Саноқсиз душман.
Парвозим баланд-у,
Ахволим ёмон.
Чалажон бургутман,
Ярадор қушман.
Гунохкорсан дея,
Виждоним муштлар.
Дардимни айтаман,
Сизга оққушлар.

Бошимдан ўтказдим,
Шунча йил яшаб.
Синишни...
Тинишни...
Бахорни... қишни...
Билдимки шайтондан,
Чиқмайди одам.
Лек одам эплайди,
Шайтон бўлишни.
Тил бириктираркан,
Гох каламушлар.
Дардимни айтаман,
Сизга оққушлар.

Онам деган эди,
Қилмагин кўрлик.
Болам мардлар билан,
Улфат тутингин.
Тулки қилолмайди,
Хеч қачон шерлик.
Шерлар тулкиликни,
Эплайди билгин.
Ғалат ва қизиқдир,
Дунёда ишлар.
Дардимни айтаман,
Сизга оққушлар.

Бир пайтлар деганди,
Мўйсафид отам.
Ёмонлар кўпайди,
Огох бўл болам.
Хамма одамлар хам,
Эмасдир султон.
Хамма султонлар хам,
Эмасдир одам.
Шулар деб тинмайди,
Қонли урушлар.
Дардимни айтаман,
Сизга оққушлар.

Мусулмонни хўрлаб,
Қалбини хушлар.
Халқнинг хамёнидан,
Излар кумушлар.
Сотади инсонни,
Сотар виждонни.
Улар одамфуруш,
Олтинфурушлар.
Қарши чиққанларнинг,
Бари ер тишлар.
Дардимни айтаман,
Сизга оққушлар.

Юртни севаман деб,
Сочганча ёғду,
Шу юртда нон туз еб,
Охири сотмоқ.
Худдики бутун кун,
Рўза тутмоғу,
Сўнг тўнғиз гўштин еб,
Ифторлик қилмоқ.
Ахир қутурган ит,
Эгасин тишлар.
Дардимни айтаман,
Сизга оққушлар.

Доим бировларга,
Насихат қилиб.
Ўзи эса амал,
Қилмаган одам.
Худди бировларнинг,
Уйин ёритиб,
Ўзи эса эриб,
Битгувчи шағам.
Фақат Хақсеварлар,
Рост йўлни ушлар.
Дардимни айтаман,
Сизга оққушлар.

Ибрат олмоқ керак,
Амир Темурдан.
Иродаси пўлат,
Мушти темирдан.
Лек хамма хам афсус,
Фидоий эмас.
Алишерлар кўп-у,
Навоий эмас!
Фойдам тегса эди,
Қилсам юмушлар.
Эх... дардим айтаман,
Сизга оққушлар...

@A_meshayan
2014-йил март
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Ҳаммасин_Ўзингга_Ташладим

Гувоҳдирсан ё Парвардигор,
Кўзларимни қанча ёшладим.
Таваккулни қилмасдан инкор,
Ҳаммасин Ўзингга ташладим!

Зикрларинг қайтгач забонга,
Мен Ўзингга қайта бошладим.
Ақл бердинг мендек нодонга,
Ҳаммасин Ўзингга ташладим!

Сиғмай кетиб шу кенг жаҳона,
Юрагимни қанча ғашладим.
Ортиқ қилмай дардни баҳона,
Ҳаммасин Ўзингга ташладим!

Сажда қилмоқ нақадар лаззат,
Сенга ялинмоқни хушладим.
Топарман деб шоядки иззат,
Ҳаммасин Ўзингга ташладим!

Тозаладим қалбни исёндан,
Нолимасдан тилни тишладим.
Ўрасада ҳасрат тўрт ёндан,
Ҳаммасин Ўзингга ташладим!

Йиллар бўйи қўйиб юбормай,
Нажот арқонингни ушладим.
Сенга келдим, бандангга бормай,
Ҳаммасин Ўзингга ташладим!

@A_meshayan
22:23-09.12.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

2050-yilda O‘rta Osiyodan 26 mln odam ketadi! — «Global halal» va «ESGU»...
https://youtube.com/watch?v=_59HAenC07o&feature=shared

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Қор қаерга ёғади?

Буюк Британияда ёғаётган қор,
Ёғиши мумкиндир такрор ва такрор:
Аввал баланд-баланд тоғларга,
Кейин қовжираган боғларга.
Кўчмаган майнаю зоғларга.

Ўзбекистондачи ёғаётган қор,
Ҳар йили ёғади такрор ва такрор:
Ишониб қаҳратон кучига,
Фирибгардек чиқиб учига.
Камбағал одамлар ичига...

@A_meshayan
21:07-05.12.2022
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Уйсиз, уч фарзанднинг онаси, фарғоналик 32 ёшли  Маҳлиёхоннинг 10 ёшли фарзанди  Озодбекнинг вужудини 9 йилдан буён оғир дард (лейкоз  касаллиги) емирмоқда.

Озодбек яна бир неча йил давомида даволаниши зарур. Бунинг учун эса катта маблағ талаб этилади.

Бугун Озодбек моддий кўмакка ва кўпчиликнинг дуосига жуда муҳтож.

Пластик карта онаси Маҳлиёхон Мамадорипова номида.
Агробанк: 8600 0424 5869 9500
Ҳумо: 9860 0303 6295 8149

Телефон: ☎️+998916948691

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ОНАНГ КАБИ ҲЕЧ КИМ ЯХШИ КЎРМАС САНИ!

Фақирлашдинг, бугун энди бойсан собиқ,
Сохта кулиб ошинг еган дўстлар қани?
Ажраб кетди хотининг ҳам бўлмай содиқ,
Онанг каби ҳеч ким яхши кўрмас сани!

Кўзларига кўринмади тилло занжир,
Сотди олтин узук ҳам кумуш сирғани.
Соғайгин деб.Cенга тутди ўрик, анжир,
Онанг каби ҳеч ким яхши кўрмас сани!

Жонинг талаш ёринг бўлса икки нафар,
Иккиси ҳам дейди:"Кўпроқ севгин мани"
Онанг эса эвазсиз суяр ҳар сафар,
Онанг каби ҳеч ким яхши кўрмас сани!

Ҳарид қилиб иссиқ пайпоқ, қалин либос,
Совуқ қотмасин деб захда болам тани.
Қамоғингга ўн йил онанг борди холос,
Онанг каби ҳеч ким яхши кўрмас сани!

Доим сенга юборди у нодон бола-
Катта қалб-ла йиғиб кичик нафақани.
У маҳалламиздаги энг яхши хола,
Онанг каби ҳеч ким яхши кўрмас сани!

Ўлар бўлсанг мерос олиш илинжида,
Қизларинг ҳам йўқлар сендайин бандани
Ўғилларингчи? Хотинларин пинжида,
Онанг каби ҳеч ким яхши кўрмас сани!

Бугун кўрдим онажонинг ўтирибди,
Мозоринг бошида ўқиб "Фотиҳа"ни.
Қолган ҳамма сендан юзин ўгирибди,
Онанг каби ҳеч ким яхши кўрмас сани!

@A_meshayan
23:46-15.11.2022
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​​​​​ДЎСТГА ЗОР ҚИЛМА!

Кимдир оч, кимдир тўқ яшаб юрибди,
Насиб этган ошин ошаб юрибди.
Ё, Раб кўнглим хозир бўшаб турибди,
Бандангни ёвга хор, дўстга зор қилма.

Дўсти бор одамни синдирмас қайғу,
Дўсти йўқ одамга, шарбат хам оғу.
Дўсти бор инсонга даркормас кўзгу,
Бандангни ёвга хор, дўстга зор қилма.

Бу содда юракка умидлар экиб,
Маъюс кўзларимдан ёшларим тўкиб.
Ёлвориб сўрайман Сендан тиз чўкиб,
Бандангни ёвга хор, дўстга зор қилма.

Бир кун суянч бўлсин, тўй ва байрамда.
Бир кун юпанч бўлсин, ғам ва мотамда.
Ёруғ тилак тилай ёруғ оламда,
Бандангни ёвга хор, дўстга зор қилма.

Тушунсин отамдек, суйсин онамдек,
Бўлсин ё инимдек ёҳуд оғамдек.
Яхши ният қилдим, яхши одамдек,
Бандангни ёвга хор, дўстга зор қилма.

Содиқ дўст учратмоқ, осонмас тайин,
Денгиз тубидан дур излагандайин
Садоқатли улфат топмоқлик қийин,
Бандангни ёвга хор, дўстга зор қилма.

Дўзах жохилгадир, жаннат оқилга,
Сузган одам борки чиқур сохилга,
То кузатилгунча сўнгги манзилга,
Бандангни ёвга хор, дўстга зор қилма.

Абураҳмон Мешаян

Манзилимиз: t.me/A_Meshayan

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​«ЯНГИ ЛИБОС»

Эй дўст бир кун бир бозордан,
Ўтиб қолдим.
Жуда гўзал янги либос,
Сотиб олдим.

Матоси хам шундай гўзал,
Нафис эди.
Сотувчи хам арзон бергум,
Олинг деди.

Бахт тўйимдан бир кун ўтиб,
Кўрдим кийиб.
Кийган ондан кўз ёшимни-
Бўлмас тийиб.

Мендай нодон атабманда-
Мисни олтин.
«Янги либос» кийилганкан-
Мендан олдин.

Мен либосни кийиб кўрсам-
Чиқди ямоқ.
Сўнг либосни йиртиб отдим-
Ўрним қамоқ.

Дўстим не дей? Дард жигарим-
Бахт етти ёт.
Табиб тиккан либослардан-
Бўл эхтиёт.

12:52-12.03.2017-йил
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Бас қил аразларингни!

Ўзгасини топгансиз дейсан,
Йиғиштир бу фаразларингни.
Қачонгача ич-этинг ейсан?
Жоним бас қил аразларингни!

Ётма мендан юзингни буриб,
Ишқ денгизи кетмасин қуриб.
Юрагимдан қолгансан уриб,
Жоним бас қил аразларингни!

Асаб қақшар қоним қиздирма,
Кинояли гаплар қистирма.
Гумон-шайтон қўйган пистирма,
Жоним бас қил аразларингни!

Сенга бердим қалбимнинг қўрин,
Дилим тахтин,  юрагим тўрин.
Хурлиқоим рашкинг ноўрин,
Жоним бас қил аразларингни!

Севгимизга кафан бичтирма,
Беҳудага қасам ичдирма.
Шубҳа деган кўчага кирма,
Жоним бас қил аразларингни!

Гуриллаган оловдир рашкинг,
Ўчиргани хижолатман минг.
Мен билан келмаса ажрашгинг,
Жоним бас қил аразларингни.

Бир гапим бор қулоғинг берда:
Йигитмасман қолгувчи ерда.
Кирмай десанг қабримга эрта,
Жоним бас қил аразларингни!

@A_meshayan
22:39-05.12.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#Яна_Устозларим_хақида

АНВАР ОБИДЖОН

Одатда ёши ўтган одамлар эзма бўлишади.
Ёшлар улардан қочади.
Лекин шунақа кексалар борки ёшу қари уларга интилади.
Шундай одамлардан бири устозим халқ шоири Анвар Обиджон эди.
Юзи нурли, лаби табассумли, кўнгли очиқ одам эди раҳматли.
Мени кўрсалар "Сиз ғазал ёзинг, зўр ёзасиз" дердилар.
"Менми ким қўйибди менга ғазал ёзишни" десам "Буни сизга мен айтяпман" деб кулиб қўйгандилар.
Бу кишининг қадри бўйидан баландми бўйи қадриданми ажратолмасдим.
Ижод аҳли кўпинча бир-бирини ёмон кўради.
У кишини ҳамма бирдек яхши кўрарди.
Бир куни Ёзувчилар уюшмасидан вилоятларга ижодий сафар уюштириладиган бўлди.
Ўшанда ижодкорлар Анвар Обиджонни талашиб кетишганди.

-Анвар Обиджон биз билан битта машинада кетади.Бугун айтиб қўйгандим ўзларига.
-Мен кеча айтгандим қўнғироқ қилиб.
-Анвар ака қайсинглар билан кетса ҳам мазза қилиб кетасизлар, ичакузди латифалари, ҳаётий хикоялари кўп у кишининг!


Устознинг жойи жаннатдан бўлсин!

Ватан хақидаги шеърларидан бирини жуда севаман:

Сени сотдик, сал арзон,
Сал оппоқроқ нон учун,
Сени сотдик сал кечроқ,
Узилажак жон учун.

Бу сатрларни ўқиганимда беихтиёр "вой-дод" деб юборгандим.
Биргаликда тушган расмимиз бору менда топилмади.
Дўрмон семинарида бундан анча йиллар аввал кўришганимизда кўпчилик билан тушиб олгандим.
Афсус бунақа қалби гўзал ОДАМлар камайиб кетди.

@A_meshayan
Абдураҳмон МЕШАЯН

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Устозларим

Мен Абдулла Ориповнинг энг сўнгги эрка шогирдиман.
Қачон қарама қўнғироқ қилсам "Мешаян сенмисан,  келавер,  сендан яхшиси йўқ" деб қўярдилар.
Бир гал кўп безовта қилмай деб "Майли устоз мен борақолай энди"  десам бирдан "Тўхта"  дедилар.
Кейин "Бош кийимимни кийдириб қўй" деб айтдилар.
Кийдирдим.
Сал ўтиб устларига енгилгина илиб олган кийимларини ҳам кийдириб қўйдим.
Эски Ёзувчилар Юшмасининг зинасидан қўлларидан ушлаб ҳайдовчиларининг олдигача кузатиб қўйдим.
Ижодлари каби суҳбатлари ҳам ажиб ширин одам эдилар.
Америкага кетишларидан олдин "Устоз борайми" деб қўнғироқ қилсам "Йўқ мени тинч қўйларинг жуда чарчадим ҳамма-ҳамасидан" дегандилар.
Устоз билан боғлиқ яхши хотираларим кўп.
Яна бир устозим эса Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо бўлган.
Китобимни чиқаришга,  шеърларим танилиши учун газеталарга беришга бош-қош бўлгандилар.
Ўн тўққиз ёш вақтим илк бор кўришганмиз.
Шеърларимни зўрға ўқиб берганман.
Кейинги кун қўнғироқ қилиб "зўр ёзаркансан"  деб қўйганлар.
Орадан икки йил ўтиб яна уюшмага боганимда "Онажоним-шеърият"номли тўгаракда ҳамманинг олдида мени турғизиб қўйиб

-Буни танийсизларми?
Мешаян бу!
Зўр шеърлар ёзади, биз бунга шеърларингни олиб кел, китоб қиламиз десак эртага келаман индинга келаман деб икки йил ўтиб келибди, начора шоир ўз зарарига ишламаса шоир бўлмайдида ўзи" дегандилар.
Устозни кўп эслаб тураман.
Кўп яхшилик кўрганман бу кишидан.
Шеърларимнинг мавзуси сиёсий ва Исломийга ўзгаргач мени деб Устозим гап эшитмасин зарарим тегмасин деб ёнларига бормай қўйгандим.
Шунақа гаплар.
Мен энг зўр шоир эмасман.
Энг зўр шоирларнинг шогирдиман.
Бундан хурсандман.
Сен бошқа миллат вакили бўла туриб миллатининг энг зўр ижодкорларига шогирд бўлишинг ажиб бахт.
Келгуси сафар Эркин Воҳидов, Анвар Обиджон, хақидаги хотираларимни ҳам ёзаман ИншаАллоҳ...

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…
Подписаться на канал