МЕНГА МУҲАББАТИНГ ЕТИШМАЯПТИ.!
Сени кўрсам бошим осмонга етар,
Бахт туғилиб, хасрат жон таслим этар.
Дард сиртмоқдан бошим қутқаргил етар,
Армонлар ёнимдан кетишмаяпти,
Менга муҳаббатинг етишмаяпти!
Сен йўқ бўлсанг эзар сарою ҳашам,
Сен келсанг кулба ҳам мен-чун муҳташам.
Менда ҳиёнат йўқ Аллоҳга қасам,
Сенсиз яроларим битишмаяпти,
Менга муҳаббатинг етишмаяпти!
Мисрда бўлсангда эй севгили зот,
Ғурурли бургутдан қарз олиб қанот.
Соғиндим ёнимга учгил шу заҳот,
Дил сандиғин бахтлар титишмаяпти,
Менга муҳаббатинг етишмаяпти!.
Айт жонгинам қачон тугар бу фироқ,
Кўнглим уйига ёқ ишқ деган чироқ,
Сенга ёзиб толди қўлларим бироқ,
Кабутарлар мактуб элтишмаяпти,
Менга муҳаббатинг етишмаяпти!
Табибим қараб қўй мендек касалга,
Ширин сўз аталмиш тансиқ асалга-
Зорман, дийдор онин солма пайсалга,
Донишлар ҳам жумбоқ ечишмаяпти,
Менга муҳаббатинг етишмаяпти!
@A_meshayan
20:10-22.12.2022
Абдураҳмон Мешаян
ЖАНОЗА
Кечаги холатинг қаламга сўйлаб,
Бугунги ахволинг ўйлаб юрибман.
Кечагина сенинг тўйингда ўйнаб,
Бугун жанозангда йиғлаб турибман.
Кўркам йигит эдинг мендан юз чандон,
Мендан кўра хушрўй мендан бадавлат.
Латифалар айтиб отардинг хандон,
Биргина нуқсонинг бор эди фақат.
Насихат айласам кўрмас эдинг хуш,
Юр масжидга десам тўқир эдинг важ.
Билмаслигинг ўйлаб тортардим хомуш,
Нелигин иймон-у намоз закот хаж.
Бевақт кетганингга куймаяпман дўст,
Ахир ўтмоқдадир хатто гўдаклар.
Гарчи яшаб ўтдинг сен бекам-у кўст,
Бир армон қалбимни бўлак- бўлаклар.
Мени ўлантирмас эрта кетганинг,
Шароб тўла қадах май тўла кўзанг.
Кўнлимни ғаш қилар етим қилганинг-
Ўқилмаган намоз тутмаган рўзанг.
Дуодан бошқаси келмас қўлимдан,
Лек сенга жаннатни тутқазолмайман.
Асролмаган каби сени ўлимдан,
Дўзах чохидан хам қутқазолмайман.
Кечаги кунингни қаламга сўйлаб,
Бугунги холатинг ўйлаб юрибман.
Кечагина сенинг тўйингда ўйнаб,
Бугун мотамингда йиғлаб турибман...
Абдураҳмон Мешаян
ЗУЛЖАЛОЛ
Алимасман қўлларимда Зулфиқор-
Ўйнатолмам қўрқоқ аслим, Зулжалол.
Умар каби на хайбат бор, на виқор,
Қай хурга хам керак васлим, Зулжалол?
Ёвуз қаҳратонлар қайрар тишини,
Изғирин баданга санчур нишини.
Кўриб толдим Фаластиннинг қишини,
Қачон келур бахор фаслим, Зулжалол?
Кўлга урганидек оққуш тўшини,
Ўзин жангга урсин, бўлсин қўшини.
Менга фарзанд қилма кўнгли бўшини,
Айюбийдек қилгил наслим, Зулжалол.
Забонимда Сендек Зотнинг мадҳидир,
Кўнглим-денгиз ихлос-ошган сатҳидир.
Бир орзум Қуддуси-Шариф фатхидир,
Қўлласанг ғанимлар таслим, Зулжалол.
@A_meshayan
00:09-01.12.2019
Абдураҳмон Мешаян
Ассалому Алайкум.
Шеърларим ичида сизга энг ёққани? Ёқмагани?
Қачондан бери мени ўқийсиз?
Сизга фойдаси текканми?
Менинг қўлимдан шу шеър ёзиш келди.
Бордию ўлсам шу шеърлар учун ортимдан дуо қилармидингиз?
Ижодимдан розимисиз?
ОНАМГА ТИЛАК
Йўлим тўсмоқ истарлар
Анкабутдек тўқиб тўр,
Оёқдан чалмоқ бўлар,
Хар хасадгўй қалби кўр.
Аммо дуо қилсангиз,
Малоиклар бўлиб жўр,
Қилган дуоингизга,
Омин дейди онажон.
Забонда Исми Аъзам,
Хилватларда мунтазам.
Қондиринг ичиб Зам-Зам,
Ташналикни онажон.
Кўксингизга қўйсам бош,
Кўзларимга келиб ёш,
Хасратларга қилар фош,
Ошналикни онажон.
Қалбимда из қолдирмиш,
Шум ўтмишнинг чандиғи,
Бугун ишқ сарпосига,
Лиқ тўла қалб сандиғи,
Кўзларим обидасин,
Зиёрат айлар йиғи,
Яхши ошин, ёмонлар,
Бошин ейди онажон.
Тиловат қилиб “Ёсин”
Ким қилса илтижосин.
Куйдирмас у дунёсин,
Энди билдим онажон.
Хаёт узун хикоят,
Қадардан йўқ шикоят,
Тангрим қилсин химоят,
Дуо қилдим онажон.
Жон амири тарк этса,
Вужуд ўлкасин фалон,
Номаи аъмол ўнгдан-
Берилмаса руҳ талон.
Юрак гўё тўп тешган,
Ул Минораи Калон,
Қалбим тақво либосин,
Охир кийди онажон.
Ўйғотиб нафс аждарин,
Қайғу санчса наштарин.
Савоб мисли настарин-
Сочар ифор онажон.
Зулжалолдан илтифот,
Ул Сарвари Коинот-
Бўлсин сизга Қўшни Зот,
Шудир изҳор онажон.
#Ўн_олти_йиллик_шеър
Онажон омон бўл менинг учун хам,
Гохи қошингда бахт, гох қаршингда ғам.
Ёнимда бўл сочим оқаргандаям-
Йўқса шодонлигим алам қилади.
Қатор-қатор дардлар бағрингни ёқди,
Кўзларингдан баъзан жиққа ёш оқди.
Гох тақдир кўксингга дард миҳин қоқди,
Кўча хандонлигим алам қилади.
Зўр темир тулпорда олиб юрсайдим,
Узоқ йиллар сен-ла қандим урсайдим.
Дейман санинг учун қаср қурсайдим,
Лек беимконлигим алам қилади.
Ўзгаларга ёрдам қилаётган пайт,
Сенга битта кўйлак олганмидим айт?-
Олмаганман онам қалбим қилар қайд,
Шундай инсонлигим алам қилади.
Менга она бўлиб дунё кўрдингми?
Тоғда дам олдингми? Хажга бордингми?
Шунда хам бахт топ деб дуо қилдингми?
Менчи нодонлигим алам қилади.
Гарчи турфа юмуш менга мушкулмас,
Ёшлигинг қайтармоқ қўлимдан келмас.
Мен ёмон болангга омон бўлсанг бас,
Бир нотавонлигим алам қилади.
Муаллифидирман кўплаб гуноҳнинг,
Гох улфати бўлдим турфа гумроҳнинг.
Шайтон сўзин тинглаб қодир Аллоҳнинг,
Амрин бажаролмай гоҳ қалб йиғлади,
Онам ғаниматсан алам қилади.
2007
А. Мешаян
#КЕСИЛГАН_СОЧ_ЙЎЛ_ҚЎЛ_ВА #ЖИГАР_ҚИССАСИ.
Қўлда уч сўм пул,
Ўсиб кетган соч.
Узун навбат,
Хона тўла бош.
Навбатга тур йўқса йўлдан қоч,
Дўқ урган толиққан сартарош.
Теккан гал. Келган навбат. Лек аразда қайчи,
Ўрнин эгалламиш ўткир устара.
Кесилди сочларим,
Дема:Жилмайчи!
Бошни соч,
Юзни тарк этган истара.
Умримнинг шағами,
Қолгунча ўча,
Ва асло унутмам келгунча ўлим.
Қаро тун. Ойсиз кўк.
Қўрқинчли кўча,
Қашқирлар томондан,
Кесилган йўлим.
Зўрға сақлаб жонимни омон,
Уйга киргач ош тусаб кўнглим.
Сабзи артар чоғда оқди қон,
Пичоқ сабаб кесилгач қўлим.
Буйрак омон, ўпка жойида,
Ошқозон хам рост айтсам агар.
Фақатгина йигирма йилга,
Жойидамас “кесилган жигар”.
Йиллар ўтди англатай энди:
Сочим кесган устара,
Синиб ётур бир қара.
Йўлим кесган қашқирлар,
Тишлаб ётибди ерлар...
Оғритганча дилимни,
Кесиб олиб қўлимни.
Қизил рангга ранглаган,
Пичоғим хам занглаган...
Сочим,
Қўлим,
Йўлим кесганга,
Тақдир жазо бермоққа шошди.
Лек ўғлимни йигирма йилга-
Кесган итнинг мансаби ошди...
@A_meshayan
23:43-27.11.2019
Абдураҳмон Мешаян
#БОШИНГИЗНИ_ТИК_ТУТИНГ_ДОМЛА!
Илм ўргатдингиз кичик авлодга,
Сўзингизни бошлаб Илоҳий номла.
Қолганингиз йўқдир ахир иснодга,
Бошингизни эгманг, тик тутинг домла!
Бу суратни кўргач сиқилди юрак,
Томошо айладим кўзимда намла.
Бизнинг мамлакатга сиздайлар керак,
Бошингизни эгманг, тик тутинг домла!
Сиз пишган одамсиз қисмат шамсида,
Асло тенг эмассиз ғўраю хомла.
Маҳшарда сиз Аллоҳ ҳимоясида,
Бошингизни эгманг, тик тутинг домла!
Сиз Аллоҳ сўзига бир умр ошно,
Дўст эмассиз асло май тўла жомла.
Кўнглингиз сиққанлар кўрмагай рўшно,
Бошингизни эгманг, тик тутинг домла.
Азал қонуният дунёда шундоқ:
Хаққа яқинларга қиларлар ҳамла.
Бу ҳолатга сизни туширдик қандоқ,
Бошингизни эгманг, тик тутинг домла!
Кимки сизни ҳузур айласа чўқиб,
Ўзини тенглабди бадбахт одамла
Жанозасин бир кун қўярсиз ўқиб,
Бошингизни эгманг, тик тутинг домла!
@A_meshayan
21:48-26.11.2023
Абдураҳмон Мешаян
#Менга_қолгансан_ёқиб
Азобдаман беролмасдан жон,
Ярамдан қон ётибди оқиб.
Сен-сайёдсан мен эса қурбон,
Нетай менга қолгансан ёқиб...
Саҳрода сувга зор ташнадай,
Лабингдан ютоқиб-ютоқиб.
Ўпгим келар мен қандай чидай,
Менга жуда қолгансан ёқиб...
Бир гап айтсам қиласан нафрат,
Жим турсам ҳам кетдинг тутоқиб.
Мен қулман, сен-подшоҳ қил шафқат,
Менга жуда қолгансан ёқиб.
Баланд дорга осилган бўйним,
Қалбни ишқдек гулханда ёқиб.
Яшаяпан сенга зор қўйним,
Менга жуда қолгансан ёқиб...
Яшашдан кўп кетганман безиб,
Ажал келсин эшигим қоқиб.
Наҳот бўлмас аҳволим сезиб,
Менга жуда қолгансан ёқиб...
Кўнгил деган етимхонадан,
Олдим сағир севгини боқиб.
Ишқинг қилди қалбимни Ватан,
Менга жуда қолгансан ёқиб...
@A_meshayan
09:07-24.11.2023
Абдураҳмон Мешаян
Сурхондарёда меҳмондаман.
Бу тарафларда одат ажойиб экан.
Бир одамнинг уйига меҳмонга борсанг сени уни қўшнилари, қариндошлари ҳам чақириб меҳмон қилавераркан.
Тўрда ўтирибман.
Бегонаман мутлақо.
Ҳамма парвона.
"Мен бормай қўяқолай, менга нима бор" десам "бу нима деганингиз сизни сўрашган, меҳмонни олиб келинг деб айтишган" дейишди.
Мен бунақасини водийда ҳам кўрмагандим.
Кўп нарсаларни ўргандим.
Аллоҳ улардан рози бўлсин, анча сиқилиб қолгандим яйрадим!
Абдураҳмон Мешаян
Сурхондарёда яшовчи 55 ёшли Зулайхо Нормуродова жигар циррози касаллигидан азият чекяпти.
Ўзбекистонда мавжуд барча муолажалар қилинди. Эндиликда Ҳиндистонга бориб жарроҳлик амалиётини қилдириш зарур.
Қариндош-уруғлар йиққани барча харажатларга етмаяпти. Шу сабабли оила аъзолари саховатли кишилар кўмагига муҳтож.
Азизлар! Аҳлингиздан ортгани бўлса, шу бемор аёлнинг соғайишига ҳисса қўшинг.
Пластик карта рақами (Humo): 9860 0825 5018 3949 (Халқ банки).
Боғланиш учун: 970818008 Аслиддин (ўғли).
#Энг_тўғри_йўл
Бандасига минг яхшилик қилгил бироқ,
Юз ўгирар қилганингда битта хато.
Минг гуноҳ қилиб Аллоҳдан кетсанг йироқ,
Битта тавба қилсанг, омад қилар ато.
Ўзинг айтгил инсоф бирла эй халойиқ,
Муҳаббатга бандами ё Аллоҳ лойиқ?
@A_meshayan
22:15-21.11.2023
Абдураҳмон Мешаян
Ёнингда биргина Аллоҳ қолади!
Ёрилган лабларинг қонлар туфурар,
Аямай юзингга соқчи солади.
Тамаки тутунин сенга уфурар,
Ўшанда ёнингда Аллоҳ қолади!
Дардингни айтасан дўст қилар тоқат,
Тўрт-беш кундан кейин у ҳам толади.
Инсондан нажот йўқ фақат ва фақат,
Ёнингда биргина Аллоҳ қолади.
Жангларда кўрганда рақиб қўшинин,
Юрагингни қўрқув қоплаб олади.
Йиғлама, суймайман кўнгли бўшини,
Ёнингда биргина Аллоҳ қолади.
Шифокорлар ожиз, нотавон бемор,
На шифо топади, на тузолади.
Дуо қил ўшанда тонггача бедор,
Ёнингда биргина Аллоҳ қолади.
Сен титраб қақшайсан бўлиб асабий,
Денгиздек қарзингни ким узолади?
Тўппа-тўғри топдинг, топганинг табиий,
Ёнингда биргина Аллоҳ қолади!
Золимнинг қўрғони ўта мустаҳкам,
Унинг қалъасини ким бузолади?
Эй дўстим бўлавер динингга маҳкам,
Ёнингда биргина Аллоҳ қолади.
Бунда хожат йўқдир ортиқча сирга,
Шоир гап чўзмоққа хўб уёлади.
Онанг ҳам қабрингга кирмайди бирга,
Ёнингда биргина Аллоҳ қолади!
@A_meshayan
22:50-19.06.2023
Абдураҳмон Мешаян
НЕЧУН ЙЎҚЛАЙ ҚОЛМАЙСАН?
Хасратлардан толмишман,
Руҳан ёлғиз қолмишман,
Дилга қайғу солмишман,
Нечун йўқлай қолмайсан?
Бир келишга қилдинг зор,
Кўзларимга дунё тор.
Бу гардундан кўчгим бор,
Нечун йўқлай қолмайсан?
Оқшомлари бедорман,
Ёлғизликдан безорман,
Шифо топмас беморман,
Нечун йўқлай қолмайсан?
Қалам сотди асрорим,
Топганларим-ашъорим,
Хушнуд қилиб ағёрим,
Нечун йўқлай қолмайсан?
Мозорга элтар йўлим.
Келиб боғлаб қўй қўлим.
Эй менга тансиқ ўлим,
Нечун йўқлай қолмайсан?
@A_meshayan
14:25-15.06.2019
Абдураҳмон Мешаян
ИККИ НЕЪМАТ
НЕЧУН МЕНИ СОҒИНТИРУРСИЗ?
Мени икки неъмат доим соғинтиради.
Ёз фаслида бири кўпроқ соғинтирса, қишга келиб иккинчиси соғинтиришни бошлайди. Соғинтирадиганларим: кунлар узун бўлганлиги боис ёз чоғида пешиндан сўнг Аср, тунлари узун бўлганлиги боис хуфтондан кейин Бомдод.
Шеърим шу соғинч хақида...
Ишққа ташна кўнгил деган боғ,
Ишқсиз қалбдан кетмас экан доғ.
Бирингиз қиш, бирингиз ёз чоғ,
Нечун мени соғинтирурсиз?
Буюрмишдир Ҳокими Мутлоқ,
Ҳар кун беш бор Каъба томон боқ.
Ташрифингиз кутарман муштоқ,
Нечун мени соғинтирурсиз?
Мўмин кимса лаънат олмасдан,
Саждаларин қилар толмасдан.
Сизлар тезроқ келақолмасдан
Нечун мени соғинтирурсиз?
Қўмсаганим ичимга ютиб,
Расулимнинг хақ йўлин тутиб,
Ў(л)тираман сизларни кутиб,
Нечун мени соғинтирурсиз?
Ёз чоғида пешиндан кейин,
Келмоғингиз бунчалар қийин,
Соғинч тутди, яна не дейин?
Нечун мени соғинтирурсиз?
Гўё...
Қиш чоғида хуфтондан сўнгра,
Иста дод сол, истасанг ҳўнгра.
Дея тезда келмасман сира,
Нечун мени соғинтирурсиз?
Кеч келурсиз қилмай мени шод,
Қиш чоғида намози Бомдод.
Ёзда Аср намозим минг дод,
Нечун мени соғинтирурсиз?
Ишққа ташна кўнгил деган боғ,
Ишқсиз дифлдан кетмас экан доғ.
Бирингиз қиш, бир ёз чоғ,
Нечун мени соғинтирурсиз?
2017-йил
Абдураҳмон Мешаян
Olimjon Xaydarov мард ва жонкуяр йигит: коронавирус карантинигача ва карантин даврида ўзи яшаб турган туман атрофида қийналган, ёрдамга муҳтож оилаларга ёрдам берди, нечта-нечтасига уй қуриб берилишига кўмаклашди. 2020 йил охиридан бошлаб эса зулмга учраганларнинг ёнида туришга, уларнинг ишини ёритишга бел боғлади.
Бугун унинг ўзи мазлум: 3 ойлик тергов, 1 ойлик суд Олимжоннинг товламачилик қилганини исботлай олмади, унинг айбини исботлаши мумкин бўлган сохта "далиллар" қўрқинчли мусиқалар билан давлат телеканалларида айлантирилмади. Чунки бу иш уйдирмалигини аввал бошдан ҳамма, ҳатто уни айблаётган, қаматмоқчи бўлаётганлар ҳам биларди. Шунга қарамай, ҳар қандай соғлом мантиққа зид равишда Олимжон Ҳайдаровни 8 йилга қамаш ҳақида суд қарори чиқди.
Бу якун эмас. Энди апеллация, у иш бермаса, кассация судлари бор. Олимжоннинг оиласига эса бу йўлда ёрдам керак.
Кимда бунга хоҳиш бўлса:
8600 4829 7639 1976
Universalbank
Салимжон Хайдаров (укасининг номида)
Ўтган асрда отилган, осилган, қамоқларда чириган жадидларга, миллат зиёлиларига ачинамиз. Яшаб турган кунимиздаги миллатнинг мард ўғлонларига ҳам ёрдам беришга ҳаракат қилайлик.
Musannif Adhamнинг facebookдаги саҳифасидан
АЛЛОҲНИНГ ҚАДАРИДАН ҚАДАРИГА ҚОЧИБ
"Аллоҳга нима дейман", "Саодат бер Аллоҳим" "Аллоҳнинг пораси" Ҳабибимиз Муҳаммад Алайҳиссаломга аталган "Рози эдим", "Жума муборак", "Чидамсизлик" "Она заминга" ва шу каби шеърларим учун жаримага тортилдим.
Қози назаримда жуда виждони қийналди менга жарима тўлатгани. Аллоҳ ундан рози бўлсин.
Аммо начора вазифаси.
Йигирма оклад эмас икки оклад тўлайдиган бўлдим.
Бу постдан мақсад сизлар ҳам жарима тўлаб қийналиб қолмасликларингиз учун тавсия маъносида.
Аллоҳ дейиш ҳам, шу боисидан мусибат етиши ҳам аслида шараф.
Одамдек яшаб одамдек ўлиш насиб қилсин.
@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
#FreePalestine
-Роса қонаяпти шилинган яра,
Кунларим ўтяпти тунлардан қора.
-Ўчир Абдураҳмон ибрат кўзила,
Фаластин халқининг сабрига қара!
@A_meshayan
21:02-29.11.2023
Абдураҳмон Мешаян
ОНАЛАРГА АТАЛГАН ҚЎШИҚ.
Шеър:Абдураҳмон Мешаян
Ижро:Юлдуз Усмонова
Онажоним, юзларингдан,
Қўлларингдан, кел ўпайин.
Келгин сени жондан қучай,
Ифоринг хушбўй.
Сочинг оқарсада ёшсан,
Атиргулдек, айлонайин.
Дунё гўзалларинданда,
Юзларинг хушрўй.
Оқ сут бердинг мухаббат-ла
Сендан қарзим узолмасман.
Хозир хам сендан ортиқроқ
Бирор бир дўст тополмасман.
Авлиёга алла айтган,
Пайғамбарларга хам айтган.
Она эрур. Қалбим йиғлар,
Йиғласанг она.
Сочинг оқарсада ёшсан-
Атиргулдек айлонайин
Олтмиш учга кирдинг,
Юз йил яшагин яна!
Мама, модар, анне умми,
Хамма тилда онасан Она.
Mother, модар, анне, умми
Ҳамма тилда онасан она.
Январь 2014
Саховат аҳлига яна бир далолат:
"Аллоҳ эҳсон қилувчиларни яхши кўради" (Бақара сураси, 195 оят)
болажонимиз - Жаҳонгир 3 ёшда
Ташхис: Куйиб колган хозирда ахволи оғир
🇺🇿 Uzcard Карта рақами: 8600530482004549
Akramova Malika8600042368611561
Djalalov Ilhom
+998902603491
Қилган ёрдамингизни Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин 🤲
МАҚТУЛ
Ўлим яқин эй мусулмон сен не билан машғулсано,
Қилмишлари шайтонгами ё Аллоҳга мақбулсано?
Қанотингни пастлат энди қўл остингдаги аҳлигга-
Фурқондаги оят далил эй эркак сен масъулсано.
Саловатинг кўпайтирки тушингга кириб пайғамбар,
Сўйласинки уммат ичра сен ўзимга маъқулсано.
Гар Абдуллоҳ бўлса исминг чин мўмин бўлмоққа тириш,
Мунофиқлик айлар бўлсанг сен хам ибн Салулсано.
Қотил бўлмоқликдан қўрқиб кофирнинг бошин олмадинг,
Шундан бери шўрлик халқим хам шаҳид хам мақтулсано.
@A_meshayan
2022
Абдураҳмон Мешаян
Руҳан Ёлғизлик
Бир одам докторга бориб, ҳаётдан, юраги сиқилаётганидан шикоят қилади. Дардига даво сўрайди. Шунда ҳалиги духтир унга циркка боришни, у ердаги масхарабозни чиқишларини томоша қилишни тавсия этади.
- Ўзимга ҳам ёқади ўша чиқишлар. Мен ҳам тушкунликка тушиб қолганимда, ҳаётдан зерикканимда унинг номерларини томоша қиламан. Яна завқ ва шафққа тўламан, яшашга бўлган қизиқишим ортиб кетади – дейди доктор.
Шунда ҳалиги бемор айтади:
- Лекин, доктор, ўша масхарабоз, менман-да!
Бу ким учундир оддий латифадир менга эса қаттиқ таъсир қилган.
Чунки 22 йилдан бери ижод қилсам деярли ҳеч ким ўз дардимни шеър қилганимни кўрмаган.
Ўз ҳаётимдан шеър қилишим ўта ноёб ҳодиса ижодимда.
Доим бошқаларнинг дарди, қувончи ҳақида шеър битганман.
Деярли ҳамиша кулиб юрганман.
Бунга хатто мени тергаган терговчидан тортиб халқ артистларигача, менга оддий меҳрини раво кўрмаган аммо мен силаи раҳмни ҳеч узмаган қондошларимнинг барчаси гувоҳ...
Қачонки кулиб юрмасам ҳамманинг берадиган битта саволи бор:
"Нима бўлди Абдураҳмон касалмисиз?"
Яқин ўн беш кун ичида куфр бўлса Аллоҳ кечирсин "Умуман яшагим келмаяпти" деган гапни ҳар хил шаклда айтдим.
Жаноза намози бўлса майитга ҳавас қиладиган одат чиқарганман.
Ҳамма мени шунинг умуман ташвиши йўқ бўлса керак деб ўйлайди.
Чунки доим масжидда, ресторанда, тоғда, боғдаги расмларим туради саҳифамда.
Шароитимдан бошимдаги кўргуликлардан нолигим келмайди.
Ҳар эркакда ташвиш бор ахир.
Аммо эркакка энг оғир мусибат елкасида кимнингдир хаққи туриши.
Шоир одамга ўта қийин.
Тўғрисини ёзмаса Аллоҳга тўғрисини ёзса терговчига ҳисоб беради.
Рости шундан икки йил олдин бир кишига айтган гапларим эсимда:
"Ака агар мени шунчаки отиб ташлашса эди, мен бунданда зўр ёзардим"
Яқинда бир диндошим билан масжидда кўришиб қолдик.
"Мен ҳам шеърларим учун йигирма оклад жарима тўлайдиган бўлдим десам,"Сизни ўзи бунақа шеърларингиз учун отиб ташлаш керак", осон қутилибсиз деб ҳазиллашди.
Мириқиб кулдим.
Лекин атрофимда одам тўлаю мутлақо руҳан ёлғиз қолдим.
Илгари бемалол йиғласам сал енгиллашардим.
Ҳозир фақат ичимга оқади кўз ёшларим.
Шоир ҳамманинг дардини ёзаверади ўзига келганда эса уни тинглайдиган топилмайди.
Ижодий тарафлама доим мазлумларнинг ёнида турдим.
Бу-шараф.
Лекин бордию ёзмай қўйсам бу босимдан эмас ўзи менга биров душманлик қилмайди фақат руҳиятим мувозанатдан чиққани учун бўлади.
Мен халқ шоири бўлишга китоб чиқаришга машҳур бўлишга зор эмасман.
Фақат ўлганимдан кейин мўмин ва мўминалар "Шу бола (эътибор беринг қариликка етишни ўйламаяпман ҳам) бизнинг дардимизни ёзарди, ўзи хатарда қолсада қайтмасди Аллоҳ ундан рози бўлсин" дейишсаю бандаларнинг гумони билан Аллоҳнинг менга қиладиган марҳамати бир ҳил чиқса бас.
Руҳий тарбияга муҳтожман назаримда.
Шунақа гаплар.
Кўп йиғлаганнинг кўзлари ҳам табассуми ҳам чиройли бўлиши балки шундандир...
РУХАН ЁЛҒИЗЛИК
Устоз дердим, Абдурахмон Жомиӣ қани?
Дӯст бӯлардим, Жалолиддим Румиӣ қани?
Ишқ элига Хақдан буюк хомиӣ қани?
Азобдаман бугун рухан ёлғизликда
Чинор эдим золим зотлар синдиришди,
Уммон эдим бир лаҳзада тиндиришди
Пушаӣмонлик тулпорига миндиришди
Азобдаман бугун рухан ёлғизликда
Атрофимда одам кӯпу яккадирман,
Ё бемаврид бунёд бӯлган чаккадирман
Гӯё Муҳаммад(Алайҳиссалом)сиз қолган Маккадирман
Азобдаман бугун рухан ёлғизликда
Мен қӯшиқман куӣлолмаӣсиз авжим баланд
Мен ошиқман, бир париваш қилди дардманд
Ёримсиз Ӯзбекистонман Бесамарқанд,
Азобдаман бугун руҳан ёлғизликда
Мени сотиб ололмаӣсиз кӯнглим тӯқдир
Бебахоман, нарх қӯӣмангиз нархим йӯқдир
Онам учун фариштадан фарқим йӯқдир
Фақат...
Азобдаман рухан ёлғизликда
Мен излаган таскин хатто ёримда ӣӯқ
Шукр аӣтмаӣ ӯтган куним ёдимда ӣӯқ
Аллоҳимдан бошқа хеч ким ёнимда йӯқ
Азобларда қолсам руҳан ёлғизликда.
@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян.
ДОИРАЛИКДАН ТЎЙГАН НАЙ
Мендан чиқса тинғ этган садо,
Юзларга табассум югурар.
Ҳеч фарқ этмас шоҳми ё гадо,
Ҳамма шод бўлишга улгурар.
Кейин бирдан мақтаб кетишар,
"Зўрда ўзи асли доира.
Нуқул кўрсак у кулиб яшар,
Яқин келмас дар бу шоира".
Шеърдан мурод ҳам шу алқисса:
Ҳамма кутар табассум мендан,
Шеърдан мурод ҳам шу алқисса:
Ўйнатаман қанча чертишса.
Ҳузуримдан ҳамма кетар шод,
Яна фарқ йўқ гадоми фақир.
Нуқул кулиб туришдан вой-дод,
Тўйганимни биларман ахир.
Яшаш оғир мендек шоир(г)а,
Ҳеч ким билмас ўлмоққа шайман.
Халойиқ ичида доира,
Ёлғиз қолсам йиғлоқи найман.
09:32-24.11.2023
Абдураҳмон Мешаян
Нафрат ўқин кўксимга
Тўлдиришинг шарт эмас,
Ўзи тирик мурдаман,
Ўлдиришинг шарт эмас.
Оёғости чечакман,
Пойинг ўпган ҳазонман,
Сен олтиндек қимматсан-
Мен гугуртдек арзонман...
@A_meshayan
22:12-22.11.2023
Абдураҳмон Мешаян
Мени дуо қиласизларми?
Гоҳи йиғлаб узун кечалар,
Юрак ёнур биласизларми?
Кўнгил торим бир илинж чалар,
Мени дуо қиласизларми?
Юрак тўлиб кетган озорга,
Кўнгил бердим фақат Чин ЁРГА.
Кирганимда бир кун мозорга,
Мени дуо қиласиларми?
Мусибатга чалиндим оғир,
Шўрлик юрак симиллаб оғрир.
Омад сенга очсин деб бағир,
Мени дуо қиласизларми?
Кўчсам агар гапнинг ростига,
Киргим келар замин остига.
Талпингандек дўст ўз дўстига,
Мени дуо қиласизларми?
Юрагингга иймон тўлсин деб,
Нафс хуружи буткул сўлсин деб.
Аллоҳ сендан рози бўлсин деб,
Мени дуо қиласизларми?
@A_meshayan
19:14-21.11.2023
Абдураҳмон Мешаян
ЎЛИМИМНИ ҚИЛ ЧИРОЙЛИ!
Бу дунёда бор бошпанам,
Жаннатда ҳам қил уй-жойли!
Муқаррарки музлар танам,
Менга ўлим бер чиройли!
Ўчирмасдан ўчоғимни,
Пичоғимни қилдинг мойли.
Ҳурга тўлдир қучоғимни,
Менга ўлим бер чиройли!
Китобингда ўқиганман,
Жаннатларинг экан сойли.
Битта ният тўқиганман:
Менга ўлим бер чиройли!
Зуваламни қилдинг пишиқ,
Одам ато янглиғ лойли.
Бир қулингман Сенга ошиқ,
Менга ўлим бер чиройли!
Фирдавсда қил қасрли,
Райёнда қилгил саройли.
Бир тилагим бор арзирли:
Менга ўлим бер чиройли!
Қалб осмоним азал-азал,
Эътиқод аталмиш ойли.
Ҳаётимни яшат гўзал-
Ўлимимни қил чиройли!
@A_meshayan
20:51-12.06.2023
Абдураҳмон Мешаян
ТОПИБСАНДА БОШҚА СОЗАНДА?
Рашк қалбимга бир қасос солар,
Ширин сасинг хаёлим олар.
Сени энди ўзга зот чалар,
Топибсанда бошқа созанда?
Аламимдан ичмоқдаман май,
Севиб куйдим, ўлмоққаман шай.
Эй бир пайтлар мен лаб босган най,
Топибсанда бошқа созанда?
Хаётингга олиб кирсам нур,
Шуми менга сендан ташаккур?
Нохун бирла мен чертган танбур,
Топибсанда бошқа созанда?
Юзларингдан силасам хар дам,
Эркаланиб кетардинг бирам
Менинг қўлим теккан доирам,
Топибсанда бошқа созанда?
Дунё қафас ё қоронғу ғор,
Ташлаб кетса неча йиллик ёр.
Эй бетамиз хиёнаткор тор,
Топибсанда бошқа созанда?
Очдинг ёлғон дарвозасин ланг,
Шунчалар хам босганмидинг занг?
Симларидек макри хам кўп "Чанг"
Топибсанда бошқа созанда?
Десам юзинг иймон билан чай,
Сен кўксимга кетдинг дард қадай.
Эй хийлагар йиғлоқи сурнай,
Топибсанда бошқа созанда?
Ишқ дарахти ёзганда куртак,
Бир пайтлари мисли келинчак.
Эй тиззамда ухлаган ғижжак,
Топибсанда бошқа созанда?
Ёзми кузми қишми ё баҳор,
Бир пайтлари такрор ва такрор.
Эй кўксимга бош қўйган дутор,
Топибсанда бошқа созанда?
@A_meshayan
03:48-10.01.2016
Абдураҳмон Мешаян
Нола
Ё Раб ўзни севги денгизига отдим,
Ўта қиммат ғурур бердинг арзон сотдим.
Сен раҳм қил, бандасининг раҳми келмас,
Кеч кузакда йиғлай-йиғлай совуқ қотдим...
@A_meshayan
01:55-17.11.2023
Абдураҳмон Мешаян