a_meshayan | Неотсортированное

Telegram-канал a_meshayan - Abdurahmon Meshayan

4278

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Подписаться на канал

Abdurahmon Meshayan

#МЕН_ЎН_ОЛТИ_ЙИЛ_КУТГАН_ШАҲОДАТ

-Она мусулмон бўлинг!
-Овозингни ўчир! Мен сени туққанманми сен мени туққанмисан?
-Сиз мени туққансиз!
-Унда менга ўргатма! Даданг қайси динда кетган бўлса мен ҳам шу диндаман!
-Хўп.

Шу тахлит орадан йиллар ўтаверарди.
Яна даъват бошлардим.
Онам: Мусулмончиликда мажбурлаш йўқ деб айтишган экан тўғрими шу?
-Ҳа.
-Унга тинч қўй мени.

Яна вақтлар ўтаверарди.
-Она бир китоб ўқиб берайми?
-Диний бўлса керакмас.
-Майли.

Шунга қарамай она-ўғилнинг ораси доим яхши бўлиб келган.
Онам ўзи мусулмон бўлмасада саҳарлигимни, ифторлигимни тайёрлаб бераверарди.
Жойнамозларимни ювиб, жумаларга кузатиб, таровеҳларга чиққанимда қувонган ҳам онам.
Ҳеч ким пайғамбарликни даъво қилаётгани йўқ аммо онам ўз вақтида менинг Абу Толибим эди, ўз ўрнида акамнинг ҳам.
Акам мусулмон бўлгани ортидан отамдан эшитмаган хақорати қолмаган шўрлик онамнинг.
Қариндошларнинг сиқуви, отам ва акам аро икки ўт орасида қолган волидам...
Менга мусулмон бўлганда ҳам онамга қаттиқ босим бўлди.
Кейинчалик феълим билан ҳаммасини енгдим.
Онам шу динсиз яшай олмаслигимни кўргач ҳамманинг овозини ўчирди.
Менга биров теголмайдиган, гапиролмайдиган бўлди.
Катта оғамнинг кўчадан овози келса, қўрқиб пешинни саккизинчи ракаатидан бузишларим ҳам, жума чиқишни яширишларим ҳам якун топди.
Аммо онамнинг ўзи мусулмон бўлмади.
Франциядаги қариндошларимиздан ва катта акам билан ораси бузилишидан қўрқди.
Мен узоқ йиллар роппа роса ўн олти йил қўрқувда яшадим.
Ҳар тонг онам вафот этмадимикан деб уйғонардим.
Ҳар кеч онам эртага уйғонармикан деб қўрқиб ёстиққа бош қўярдим.
Ҳар ким мен хақимда нима деб ўйласа ўйлайверсин лекин мен онамни қандай кўмаман деб сиқилардим.
Аввало ким қачон вафот этишини бир Аллоҳ билади аммо ҳаётий хақиқат шуки ё ўғил онасини кўмади ё она ўғлини тупроққа қўяди.
Насроний ҳолатда ўлса қабрининг устига ҳоч қўямизми, онам жанозасиз қоладими, қабрининг бошида тиловат қилолмайманми хажжи бадални ўтай олмайманми... Ҳаёлларимнинг андуҳларимнинг чегараси йўқ эди.
Бу азоблардан қутилганимга беш кунгина бўлди.
Бир хожи она бўларди исмлари ёдимда йўқ.
Ўғиллари билан уйимизга келиб туришарди.
Кўп яхшиликлари сингган бизга.
Онамни шу қадар йиғлаб дуо қилардики ўзимни йиғламасликдан зўрға тиярдим.
Ёшлари саксонга яқин бу аёл бизникига фақат онамнинг даъвати учун келарди.
Ўша аёл бир куни "Яқинда ҳайит, бизнинг байрам деса, онам ҳам дабдурустдан "Яқинда бизнинг ҳам байрам пасха" дебдилар.
Воқеа тепасида турган янгам "Хожи онам ранжиб хафа бўлиб қолдилар" деб айтгандилар менга.
Кейинги кун онам билан орамизда шундай суҳбат ўтганди.
-Она бугун тухум бўйяйсизми?
-Йўқ нафақам келмади.
-Мен пул бераман, бўянг, тарқатинг.
Менга бу байрамни нишонлашингиз умуман ёқмайди лекин мен сизга ақл ўртагишга хақли эмасман сизни шу хурсанд қилса нишонланг байрамингизни.
Лекин ман ўлгунимча мусулмон бўлишингизни кутаман".
Шу беш кунда ҳар куни онамни "Қалайсиз мусулмон онам"деб эркалаб қўяман.
Акам қамоқдан чиқишидан бир кун аввал онамга истиғфор айтишни ўргатдим.
Онам қийналмасин ёдидан чиқмасин деб қисқагина "Астағфируллоҳ"ни қайта-қайта сабрингиз етгунча такрорлайверинг" деб уқтирдим.
Волидам: "Балки ўрнига Лаа илаҳа иллаллоҳ"ни айтишим керакдир дедилар.
Мен ўргатгандимда илгари.
Йўқ бу сафар истиғфор айтинг бўлди дедим.
Онам айтганимни қилдилар.
Акам чиққанига уч кун ўтгач онам мураббо қилиш учун қулупнай тозалаётганларида ёнларига бордим. Даъватимни бошладим.
"Мен ўранинг демаяпан зотан деярли ўрангансиз.
Ҳозироқ намоз ўқинг ҳам демаяпман бунинг ҳам вақти келади динда мажбурлаш йўқ.
Лекин қаранг Аллоҳ сизнинг нолаларингизга қулоқ солиб ўғлингизни қайтариб берди, мусулмон бўлмасангизда истиғфорингиз хуш келиб уни бағрингизга қайтарди.
Бир умр мусулмон давлатларда яшадик.
Озарбайжонда, Ўзбекистонда...
Мусулмонлардан ёмонлик кўрмадик, бизни биров ҳайдамади, камситмади.

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Бир йил олдин синфдошларнинг телеграмдаги гуруҳига ўзбек тилидаги (бошида араб тилида деган эдим, узр) нашидни юборган, натижада куни кеча шу воқеа сабаб 3 йиллик қамоқ жазосини олган Жаҳонгир Улуғмуродовнинг онаси видеомурожаат йўллади.

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Эй ўрмалаб юрган майда чумоли,
Ҳушингни олмаган дунёнинг моли.
Ҳавасим келади сенга, ахир сен,
Қиёмат кунида сўроқдан ҳоли.

Абдураҳмон Мешаян

/channel/a_meshayan

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

СЕНГА МУҲТОЖМАН...

На ғофилман, на жохилман,
На денгизман, на сохилман.
Гох адашган, гох одилман,
Ё, Раб Ўзингга муҳтожман.

На муқим, на мусофирман,
На Исо, на Мусодирман.
На маъжусий, на кофирман,
Муслимман-Сенга муҳтожман.

Иймон-дўстим, нафсим-ғаним,
Рухим-озод, махбус-таним.
Мен сенингман Роббимманим,
Ё, Раб Ўзингга муҳтожман.

Тилда зикр, дилда тавба,
Юзланганим уйинг Каъба.
Хирс устидан бер ғалаба,
Ё, Раб Ўзингга муҳтожман.

Тахтим йўқдир Сулаймондек,
Лек бахтим бордир Исломдек.
Яшаб ўлай чин инсондек,
Ё, Раб Ўзингга муҳтожман.

На султонман, на Пайғамбар,
На тиканман, на гулчамбар.
Нафсимга қил мени раҳбар,
Ё, Раб Ўзингга муҳтожман.

Нодонлигим ўтин ўчир,
Жаннатингда Кавсар ичир.
Тавба қилдим, ё, Раб кечир,
Ё, Раб Ўзингга муҳтожман.

Дажжол каби эмасдирман,
Ман Худоман демасдирман.
Дема: Сени севмасдирман...
Ё, Раб Ўзингга муҳтожман...

@A_meshayan
12:32-24-06-2011
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​СЕРБ МАҚОЛИ

Уруш учун ўқ-ёй берар сиёсатчилар,
Бойлар эса уруш чоғи тутарлар таом.
Камбағалнинг не беришин ҳамма ҳам билар,
У урушга ўз фарзандин берар бардавом.

Уруш битгач ўқ-ёйларни йиғиштирганча,
Бир биринининг қўлин сиқар сиёсатчилар.
Оширади бойлар таом нархини анча,
Камбағаллар фарзандининг мозорин излар..

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​"ҲОЛИС ОДАМ"

Фикрига қўшилдим, мўминсан деди,
Сўнг дўстона кулиб, қўлимни сиқди.
Бир кун десам фикринг хатороқ эди,
Шу лаҳзада номим кофирга чиқди.

01:11-06.06.2017
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​БУЛБУЛИМ.

Миттигина қушсан, ожизсан,
Боғ саҳнаси сенга азизсан.
Дунёдаги энг зўр ҳофизсан,
Дунё ҳалқ ҳофизи булбулим.

Боғ аро бор гуллар дасталаб,
Куйлаганинг куйни асталаб,
Сенга Тангрим берган басталаб
Дунё ҳалқ ҳофизи булбулим.

Ўзингдирсан ҳофизи замон,
Куйинг англар хар қандай инсон,
Таржимасиз хам бетаржимон,
Дунё ҳалқ ҳофизи булбулим.

Дунёдаку санъаткор бир тўп,
Халолининг пешонасин ўп,
Энг ашаддий мухлисларинг кўп,
Дунё ҳалқ ҳофизи булбулим.

Дунё экан бир уй армонли,
Куйинг шифо, куйинг дармонли.
Минг йилларким куйлайсан жонли,
Дунё ҳалқ ҳофизи булбулим.

Сеҳрлаган бутунлай мани,
Соҳир сасинг хамма-хаммани.
Билмадинг хеч фонограммани,
Дунё ҳалқ ҳофизи булбулим.

Сенга бутун жаҳондир Ватан,
Бердим мумтоз куйингга ман тан,
Сен бир ҳалқнинг ҳофизимас, Сан-
Дунё ҳалқ ҳофизи булбулим.

Камбағалнинг дардини куйлаб,
Лек фақат бой хизматин айлаб,
Юрмаганинг учун атайлаб,
Дунё ҳалқ ҳофизи булбулим.

@A_meshayan
2015-йил
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#ТИНГЛАМАГИЛ_УКАМ_НАШИДА.

Отанг Ислом орттирар ғаним,
Йиғлаб қолар онанг Хуршида.
Ўн тўрт ёшдан ошганим маним,
Қўй, тинглама, укам, нашида.

Товонлар эзмасин сен-ғунча,
Динга умринг қилгин бахшида.
Аммо...аммо улғайгунингча,
Қўй, тинглама, укам, нашида.

Қалдирғочсан юрт айвонида,
Ўлжа бўлма-илон ваҳшийда.
Юргил озод ёринг ёнида,
Қўй, тинглама, укам, нашида.

Ана тингла роккн-рол, попса,
Жаз, блюз, рок, реп ё қасида.
Ҳолинг ёмон жилдингдан топса,
Қўй, тинглама, укам, нашида.

Адвокатга отангда йўқ пул,
Прокурорда қотгандир дийда.
Судяга ҳам ишонма буткул,
Қўй, тинглама, укам, нашида.

Шеър ёзяпман овози асал-
Юлдуз куйлаяпти таксида.
Топгунича ёмонлар ажал,
Қўй, тинглама, укам, нашида.

@A_meshayan
22:54-03.05.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#ОНА_ИСТИҒФОРИНИНГ_КУЧИ

Акам қамоқдан чиқди.
Онам хурсаааааанд!
Кеча менга:"Болам балки мўъжиза бўлиб чиқиб келар-а эртага" деётгандилар.
Мен ҳам онамга обдон дуо қилишни ўргатгандим.
Қандай истиғфор айтишни, мусулмончасига дуо одоби қандай бўлишини...
Алҳамдулиллаҳ.
Ҳеч бир она боласидан яхшими-ёмонми айрилиқда қолмасин!
Нолимайман лекин азобли кунлар бўлди.
Олти ой давомида уйнинг ягона эркаги сифатида ҳам моддий, ҳам маънавий томондан толиқдим.
Уйга қайтаман, онам маъюс, келинойим маҳзун, жиянларим икки қиз тушкун...
Кимга дардингни айтишни билмайсан...
Онам: "Акангга ёрдам берасана" дейдилар, худди менинг қўлимдан ҳар иш келадигандек.
"Албатта" дейман.
Одатда кимнингдир яқини қамоқдан чиқса ҳамма адвокатга раҳмат айтади мен қораловчига яъни прокурорга раҳмат дейман.
Ҳар нарсамни сотиб бу сафар ҳам касод бўлишдан асраб қолди.
"Қонун бўйича акангизни узоқ қамашмайди, пулларингизни уйдагиларга ишлатинг" деб ўргатгани учун минг раҳмат унга.
Силаи раҳмни мендан узганлардан ҳам силаи раҳмни узмадим, Аллоҳнинг Ўзи учунгина қилган бу амалим боисидан мени кечирса бўлди.
Айтганча онамнинг эгнидаги кўк либосни Muhammad Temur A'zam Маккадан олиб келибдилар, шу ерда ишлаб чиқарилсада ўша ерларни кўриб келган кийимни онамга кийгизиб қўйдим.
Манимча муслима бўлишларига бир баҳя бор.
Аллоҳ ажални ва ўзга динда кетишларини эмас мен билан диндош бўлиб иймон келтиришларини насиб қилсин.

P.S:Қулупнай мавсуми тугашига 10-12 кун бор.
Кўнгилга яқинларим бўлган сизларни чақираман.
Оёғимни зиёфатлардан, тўйлардан тортганимнинг боиси шу эди.

Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​​​ЧИН МУҲАББАТ

Ҳали ўн саккизга тўлмасдан туриб,
Шайтонлардан кетдим буткул юз буриб.
Жамолинг хақида хаёллар суриб,
Севганим! Армоннинг кўзларин ўйдим,
Мен Сени биринчи ўринга қўйдим!

Кўзимдан тунлари қочса уйқулар,
Бўғзимдан бўғганда турфа қайғулар.
Қалбга шифо бўлди сажда-рукуълар,
Иймон пичоғида нафсимни сўйдим,
Ёр Сени биринчи ўринга қўйдим!

Ўзим соғлом эдим инсофим майиб,
Тузалдим Исломда кўнглимни чайиб,
Тушимда Ҳабибинг турса жилмайиб,
Ўнгимда бу тушни хайрга йўйдим,
Ёр Сени биринчи ўринга қўйдим!

Қачонки  хасрату ғамдан сиқилдим,
Бўғзига надомат тоши тиқилдим.
Жойнамозга бошим билан йиқилдим,
Ва қутқаргил дедим: Ғамлардан тўйдим,
Ёр Сени биринчи ўринга қўйдим.

Қалбимга ғашлигу ғулу кирмасдан,
Кўнглимни иймонга ичиктирмасдан.
Беш маҳал учрашув кечиктирмасдан,
Сева-сева кўздан ёмғилар қуйдим,
Мен Сени ҳаммадан ортиқроқ суйдим...

Ёр Сени биринчи ўринга қўйдим!

@A_meshayan
00:35-30.03.2021
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

#tarjima

Ota farzandini yuvintirsa, ikkisi ham kuladi. Ammo farzand otasini yuvintirsa, ikkisi ham yigʻlaydi.

Vafot etgan otalarning makonlari jannat, hayotlarini Alloh taolo baxtimizga salomat qilsin.

© Salohiddin qizi

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

ЎҒРИ МУШУК

Уйимизга тушди ўғри,
Кимлиги ҳам маълум тўғри.
Аммо уни қамолмаймиз,
Кўксига ўқ қадолмаймиз.

Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​О, ЮРАГИМ

Ишқнинг кўзи кўр дегани рост эканда,
Хижрон дарди зўр дегани рост эканда.
Дўст, пешонанг шўр дегани рост эканда,
Келиб-келиб кимни севдинг о юрагим?

Биз севган ёр ўзга хақда ўй сурганда,
Алам ёмон жондан ўтди юз бурганда.
Шунча жанон, шунча сулув ёр  турганда,
Келиб-келиб кимни севдинг о юрагим?

Холинг сўрмас беморликка чалинсангда,
Осмонидан тушмас минг йил ялинсангда,
Унга фарқсиз қучоғига талпинсангда,
Келиб-келиб кимни севдинг о юрагим?

Унга деса атиргулдек сўлмайсанми,
Ишқ йўлида хар кун қурбон бўлмайсанми,
Қадринг билмас ичикиблар ўлмайсанми?
Келиб-келиб кимни севдинг о юрагим?

Энди армон лабни босмоқ дудоғига,
“Севаман” деб шивирламоқ қулоғига.
У тупурди севгинг бор қалб булоғига,
Келиб-келиб кимни севдинг о юрагим?

Жонинг озод бўлгунча тан қамоғидан,
Умидворсан тилидан бол томмоғидан.
Аммо кибр бўғмиш унинг томоғидан,
Келиб-келиб кимни севдинг о юрагим?

Гиламмидинг кир товонла чиқилмоққа?
Луқмам дучор бўғзим аро тиқилмоққа.
Не бор эди оёғига йиқилмоққа,
Келиб-келиб кимни севдинг о юрагим?

Висолини орзу қилиб жонинг халак,
Заминсану талпинганинг мовий фалак.
Лаъин чиқди сен танлаган ўшал малак,
Келиб-келиб кимни севдинг о юрагим?

Настаринмас алаф экан бўйлаганинг,
Увол унга севдим дея сўйлаганинг.
Шайтон чиқди фаришта деб ўйлаганинг,
Келиб-келиб кимни севдинг о юрагим?

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​"ХОМИЛА ЖИНСИ"

Қиёматда кўзи ёрувчи,
Амалларим-хомиладордир.
У кун хисоб олиб борувчи,
Мен жамолин кўрмаган ЁРдир.

Ота бўлгум маҳшарда ахир,
Дўсту ёвлар айламанг мазах.
Хомиладор амаллар охир,
Не туғаркин жаннатми дўзах?

23:42-25.04.2018

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#РАШКИМ_БИЛАН_ЎЙНАМАГИЛ

Жоним сени Худойимдан,
Кўп ялиниб топганмано,
Бахт ортидан узоқ йиллар,
Етолмасдан чопганмано.
Топгач кўпглим дарвозасин,
Ҳасратларга ёпганмоно,
Ёрим кўксинг осмонига,
Бошим қўйиб ётганмано.

Юрагимни ёндирмоққа
Шайланмагил,
Шайланмагил.
Ўзгасининг ошиғига
Айланмагил,
Айланмагил.
Бошқаларнинг дил тахтига
Сайланмагил,
Сайланмагил
Рашким ёмон, рашким билан
Ўйнамагил,
Ўйнамагил.

На зиёфат на майхона
Осойишлик бермас жона,
Бахтлидирман жон севгилим
Ман ишқингда ёна-ёна.
Уялмасман тан олмоққа,
Ҳам дарвешман, ҳам девона,
Юрагингнинг саройида,
Ишон ўзим ман гирёна.
Юрагингнинг саройида,
Ишқинг-чироқ,  ман парвона

2023-йил январ.

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#СОВСЕМ_НЕ_ҒАЗАЛ

Гувоҳ народ, ёп ана в рот, чумбул ўйнаб бўлдинг парод,
Ёш боланинг оғзи санға туалетми айт эй урод?

Ёш вақтида ҳар человек ошибатся этар албат,
Кексайганда донолашар, сенда экан бу наоборот.

Халқ хаққидир еб ётганинг, Номусдир ҳар дам сотганинг,
Аслида ҳам тош отганинг, бу халқ иш қилган агорот.

Минг чўмилсангда ҳаммомда, Ўлмагайсан яхши номда,
Царь бўлиб қолсанг тамомда, Бўларди крутой паворот.

Ну что сказать, ты с ума сошёл, И себе клеймо нашёл,
Ўзинг айтгил елкангдаги, бошми ё мусоропровод?

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​БАЙРАМ ҚИЛАЙМИ?

Ўзбекка "басмач" деб аталмиш тамға-
Босилган кунларни байрам қилайми?
Ё ўзбек, қутургач "мўйловли оға"-
Осилган кунларни байрам қилайми?

"Ёт унсур" аталиш баҳонасида,
"Ўткан кунлар" чиқса кошонасидан,
Тўппонча тиралиб пешонасидан-
Отилган кунларни байрам қилайми?

Ғаним жон олай деб чиққанда "ов"га,
Зумда таслим бўлиб арзимас ғовга.
"Миллат ойдинлари"н чўчқафеъл ёвга-
Сотилган кунларни байрам қилайми?

Бормиди бизданда холи хароби,
Бузилган масжиди хамда меҳроби.
Уруш чоғ муттасил қайғу шароби-
Тотилган кунларни байрам қилайми?

Навбатда турганча бир бўлак нонга,
Нон деб раҳна солиб гохида жонга,
Қўлдан тирсаккача ювилмас қонга-
Ботилган кунларни байрам қилайми?

Завжалар-беваю, сағир-зурриёд,
Тобут қучиб солди волидалар дод.
Авахтада чорак асрдан зиёд-
Ётилган кунларни байрам қилайми?

Магаданга сургун бўлган бехуқуқ-
Боболар гўё дер айт бўлмай дудуқ:
Эллик даражадан ошганда совуқ-
Қотилган кунларни байрам қилайми?

Бир пайтлар дейишса тиззаларинг бук,
Темурий ворисда қилт этмасди тук.
Етмиш тўрт йил халқим елкасига юк-
Ортилаган кунларни байрам қилайми?

Токи қулагунча у ваҳший тузум,
Ўз боғимда пишган олмаю узум.
Ёт дастурхонларга тўхтамай бир зум,
Тортилган кунларни байрам қилайми?

telegram.me/a_meshayan
02:59-09.05.2019
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Менда ҳам шу.
Бирор кимсани онамдек яхши кўрмайман.
Энг яхши кўрадиган инсоним онам.

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

#Nazm
#Abdurahmon_Meshayan
Senga muhtojman
Radioni tinglash: https://azon.uz/radio
Kanalga ulanish: @azonmedia

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ОГОҲЛАНТИРИШ.

Мен бирла қол, хувилламасин,
Севги кўшки, муҳаббат уйи.
Шоқол янглиғ увилламасин,
Янграганча айрилиқ куйи.

Шунча йиллар енгилмадикку,
Дард чиқсада йўлларимиздан.
Хижронларга эгилмадикку,
Бахт тутгунча қўлларимиздан.

Ишқсиз юрак, севгисиз кўнгил,
Совуқ урган мажруҳ бир экин.
Мен-ла кўнглинг тортсину енгил,
Мени жондан севгину лекин:

Чўксин дея ишқ деган кема,
Нафрат туйма мен сенга айтсам.
Кетсам, йиғлаб қоларсиз дема,
Кечирарсиз демагил қайтсам.

Йиғлагувчи-гўдакдир мурғак,
Кечиргувчи-Худодир, минг бор.
Кетсанг билки эмасман гўдак,
Қайтсанг Худо эмасман эй ёр!

@A_meshayan
11:25-03.01.2016
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

МЕНИНГ ЭРТАГИМ

Менинг шодлигимсан, болалигимсан,
Менинг ғуссам ўзинг, менинг армоним.
Сени осмонимга олиб кетаман,
Ерда бизга кун йўқ, кун йўқдир, жоним!..

Хато қилдиммикан мен эрта келиб,
Ё сен адашдингми келиб кейинми?
Гоҳо кимлигинг ҳам бўлмайди билиб,
Иним дейми сени, севгилим дейми?


Ўйламай дейману ўйламай бўлмас,
Ўтсанг сен томон бир бўйламай бўлмас.
Сен менинг ҳаммадан яширган сирим,
Менинг эртагимсан, сўйламай бўлмас.

Муҳаммад Юсуф

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

#ШИРИНОВОЗ_ҚУШЛАР_ИЧИДА

Алишер Навоийнинг "Лисон ут-тайр" яъни "Қуш тили" достони бор.
Русларинг улуғ шоири Евгений Евтушенконинг ҳам қушлар хақида шеърлари талайгина.
Умрининг охирроқларида берган бир интевюсида "Қушларнинг тилини англагандек бўляпман, нақадар самимий буларнинг суҳбати" деганди улуғ шоир.
Гоҳида шеър ёзаётганимда қушлар тинимсиз чуғурлашиб сайраб туришади.
Шунақа ширин буларнинг овози...
Гоҳида ёзаётган шеърим қолиб буларга чалғиб қоламан.
Кейин "Озгина жим турларинг шеъримни ёзиб олай" деб улар билан гаплашиб кетаман.
Назаримда улар Аллоҳга тинимсиз ҳамд айтишади.
Кичкина томоқларига жойланган кучли овозлари одамни маст қилади.
Кундузу чумчуқ, бедана, булбул сайраб турса, бечқурун сасларинг ўрнини қурбака билан чигиртка эгаллайди.
Ҳаммаси яхшию...
Шу орада сирада эшак ҳанграб орқасидан итларнинг вовуллашию, чиябўриларнинг хуник увиллаши аралашиб қолиши ёмон.
"Булбулим" аталган шеъримни тонгдаги булбул сайрашидан таъсирланиб ёзгандим.
Қуйида уни жойлаб қўяман...

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​УМУРТҚА

Жуда ҳам оғирдир қўрқувни енгиш,
Хатарли султонга бирор айб илмоқ.
Қарасам бор экан энг енгил бир иш,
Энг осони халқни айбдор қилмоқ.

Маслагингдан кечсанг мумкиндир жўра,
Садақа қилинган маркабда юрмоқ.
Маслакдан кечмасанг оғир бир сўра,
Хақ йўлида халқнинг ёнида турмоқ.

Ёлғон оловида пиширсанг харом,
Хақиқатни айтиб егил юмуртқанг.
Ўзимга насиҳат: "Эй кўзи қаром,
Умринг сўнггигача бўлсин умуртқанг"

@A_meshayan
22:24-03.05.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#ЧУМОЛИГА_ҲАВАС

Эй ўрмалаб юрган майда чумоли,
Ҳушингни олмаган дунёнинг моли.
Ҳавасим келади сенга, ахир сен,
Қиёмат кунида сўроқдан ҳоли.

Тупроққа кетасан охир қоришиб,
Юрмаслар жарроҳлар қорнинг ёришиб.
Сени дахрий янглиғ жазоламаслар,
Заққумзор дўзахга олиб боришиб.

Ҳеч қачон падарга бўлмагайсан оқ,
Волиданг қарғамас, боланг ҳам бир боқ.
Кечалар тўлғониб ўйлаб чиқмайсан,
Бир кун ўтарман деб сиротдан қандоқ?

Сен ўз Ватанингни сотмагандирсан,
Дўстни пешонадан отмагандирсан.
Қавминг қишда музлаб қалтираган дам,
Иссиқ саройларда ётмагандирсан.

Гарчи сен эмассан тож бирла тахтли,
Йўлбарсдек шиддаткор, арслондек шахтли.
Рўзалари чала, намози қазо,
Закот бермайдиган бойдан сен бахтли.

Эй ўрмалаб юрган майда чумоли,
Ҳушингни олмаган дунёнинг моли.
Ҳавасим келади сенга, ахир сен,
Қиёмат кунида сўроқдан ҳоли.

@A_meshayan
02:52-02.05.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

#Хайрия
Бемор Игамбердиев Анвар Маҳмудович.

1986 йилда туғилган, 3 фарзанди бор, оила боқувчиси.

Буйрак етишмовчилиги
(иккала буйрак ҳам ишдан чиққан)
хасталигига чалинган, операция учун моддий ёрдам керак. Сахий инсонлар, сизлар сабабли бир оила хонадонида яна хурсандчилик чироғи ёнади, инша Аллоҳ.

«Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир», (Роҳман - 60).

Манзил: Қўқон шаҳри, Амир Темур кучаси, 5-уй, 26-квартира.

Алоқа учун: +998905862520

🇺🇿 Uzcard карта рақами:
8600490458848447
Анвар Игамбердиев

Visa:
4278320020531652
Анвар Игамбердиев.

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Мана буни асл устоз дейдилар

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

ХИЛВАТЛАРДА ЙИҒЛАТ МAНИ.

Руҳсоримга индир зиё,
Кибр қилсам боқма қиё.
Қолай қилолмасдан риё,
Хилватларда йиғлат мани.

Ажрларим ғамлансинлар,
Кўз ёшларим жамлансинлар.
Киприкларим намлансинлар,
Хилватларда йиғлат мани.

Бир тўп ибрат аҳли башар,
Нуқобаи исна ашар*
Улардек қалбда ишқ яшар,
Хилватларда йиғлат мани.

Қўшма «лойқа анҳорларга»
Сени билмас ағёрларга.
Тақлиддаман ансорларга,
Хилватларда йиғлат мани.

Истиғфорга имкон ярат,
Кўксимни Каъбангга қарат.
Мисли Хаббоб ибн Аратт,
Хилватларда йиғлат мани.

Савоб кўп бўлса башарда,
Мангу беҳиштда яшарда.
Кулдиргунингча маҳшарда,
Хилватларда йиғлат мани.

Нуқобаи исна ашар-Пайғамбаримиз Муҳаммад Алайҳиссаломга байъат (қасамёд) қилган етмиш икки эркак ва икки аёл орасидан танлаб олинган ўн икки вакил.
21:00-19.02.2017.

@A_meshayan
Абдурроҳман Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

#Хайрия

Жумаева Фотима, 2008 йилда туғилган.

Оилада 4 нафар фарзанднинг иккинчиси. Отаси этикдўз, онаси уй бекаси.

Ўтган 2022 йилнинг август ойида "ўткир лимфобластик лейкемия" ташхиси билан республика болалар гематологик онкологияси шифохонасига ётқизилган. Шу вақт давомида кимёвий муолажа олиб турган. Апрел ойининг охирида аҳволи ёмонлашган, касаллик қайтадан авж олган (рецидив ҳолати). Шифокорлар кимёвий даволанишни кучайтириб, бошқа препаратлар билан ҳаракат қилиб кўришмоқчи.

Оиласи шу кунгача даволаниш харажатлари учун бор топганини сарфлаб бўлган. Олдинда турган янги даволаниш курсининг учун саховатпеша одамларнинг ёрдами керак бўляпти.

Фотима синглимизга ёрдам беришни истаганлар учун маълумот:

Банк картаси:
8600 5103 2627 1173
Ibragimov Ramozon (тоғасининг номида)

Телефон рақами:
+998936333699

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​НИМА ҚИЛДИМ ИСЛОМ УЧУН?

Мазлум ёнида турдимми?
Ё ундан юзни бурдимми?
Муҳташам масжид қурдимми?
Нима қилдим Ислом учун?

Каломуллоҳ ўргатдимми?
Ё адолат ўрнатдимми?
Бадрда қилич ўйнатдимми?
Нима қилдим Ислом учун?

Умардек бўлдимии шаҳид,
Ё Шофеийдек мужтаҳид.
Холим хароб Аллоҳ шоҳид,
Нима қилдим Ислом учун?

Илм сувин хўпладимми?
Минглаб ҳадис тўпладимми?
Шайтон пойин ўпмадимми?
Нима қилдим Ислом учун?

Яҳудга хеч дўқладимми?
Милтиғимни ўқладимми?
Яманликни тўқладимми?
Нима қилдим Ислом учун?

Хеч кимга ўтмовчи сўзи,
Жанондан узилмас кўзи,
Ким бўлиб қолибман ўзи?
Нима қилдим Ислом учун?

Ғазабни ёвга сочдимми?
Ё ўзим ундан қочдимми?
Бирор мадраса очдимми?
Нима қилдим Ислом учун?

Эшигимни қоқса сағир,
"Тур йўқол эшикдан яғир,
Деб унга очмовдим бағир,
Нима қилдим Ислом учун?

Охин тингланг мен бевани.
Боқинг "ҳосилим мевани",
Деганни ёр қилдим қани?
Нима қилдим Ислом учун?

Бир Хаққа букилган тизи,
Боламми Қуръон хофизи?
Ҳижобдами қавмим қизи,
Нима қилдим Ислом учун?

Мева тотиб сават-сават,
Қорин бўлди қават-қават.
Қани чорлов, қани даъват?
Нима қилдим Ислом учун?

Мен туфайли иймонга ким?-
Келди десам забоним жим.
Оёқости бўлдимми чим,
Нима қилдим Ислом учун?

Унда Суриялик ўлса,
Бунда дедим бас тинч бўлса.
Мен тахтдаги Алдаркўса,
Нима қилдим Ислом учун?

Иймонимда баландми сатҳ?
Қилмадимми золимни мадҳ?
Қай ўлкани айладим фатҳ?
Нима қилдим Ислом учун?

Олиммидим фақиҳмидим?
Ё Муҳаммад фотиҳмидим?
Бухорийдан ортиқмидим?
Нима қилдим Ислом учун?

Чиқиб Сулаймондек ҳомий,
Меъмор Синан қурмиш жомий.
Менчи умри беҳуд омий,
Нима қилдим Ислом учун?

Қулман, обиддан ортиқмас,
Кулман, кимсага тортиқмас.
Мендан Замахшарий чиқмас,
Нима қилдим Ислом учун?

Сочим Усмон толасимас,
Сасим Билол ноласимас.
Мен Хаттобнинг боласимас,
Нима қилдим Ислом учун?

Бой берганманку Қуддусни,
Фаластину Андалусни.
Оёғини ўпдим русни,
Нима қилдим Ислом учун?

Ўликлари талай бўлиб,
"Энди ҳолинг қалай?" бўлиб,
Амриқога малай бўлиб,
Нима қилдим Ислом учун?

Уйғур бирла сирлашдимми?
Қатарлик-ла бирлашдимми?
Ё ич қора кирлашдимми?
Нима қилдим Ислом учун?

Бўларимни бўлдиражак,
Мени билинг сўлдиражак,
Ушбу сўроқ ўлдиражак,
Нима қилдим Ислом учун?

Ирқчи бўлмай ажратмай ранг,
Диндош ҳоли бўлганда танг,
Ёвга қарши қилдимми жанг?
Нима қилдим Ислом учун?

Қилдимми умматга хитоб,
Ёздимми дин алқар китоб?
Аллоҳ қилмасмикан итоб,
Нима қилдим Ислом учун?

Очилдими кўзлар басир,
Мўминни қилгунча такфир,
Қуръонни қилдимми тафсир?
Нима қилдим Ислом учун?

Ғайридинга қилиб тақлид,
Тағин олимларни танқид-
Қилмай ўлайина мен ит,
Нима қилдим Ислом учун?

Насроний тўқиб латифа.
Ёримдан кулар афифа.
Менмас Алидек халифа,
Нима қилдим Ислом учун?

Ногоҳ дард келса қошимга,
Ўлим харидор бошимга.
Ёздиринг қабртошимга:
Нима қилдим Ислом учун?

Буни ўқиганлар шояд.
Мутаассир бўлиб ғоят.
Фикрласа шу кифоят,
Нима қилдим Ислом учун?

Ҳаром зар деб оқди сўлак,
Йўлим бўлди эгри йўлак.
Хиёнат, зарардан бўлак,
Нима қилдим Ислом учун?

Тилим моҳир гарчи сўзга,
Хатойим кўринмас кўзга.
"Ҳеч не қилмадим"дан ўзга,
Нима қилдим Ислом учун?


Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

ЭЪТИБОР БЕР!
Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Зикриёт" китобида айтади:
"Эллик йилдан бери адабиёт билан машғулман. Ёзаман, нашр қиламан. Ҳатто энг ашаддий душманларим ҳам мени ёзган нарсаларим билан айблай олмайди. Шундай бўлсада айтаманки, адабиёт, шеър ва санъат агар инсонлардаги динни кетказса, мурувватни йўқотса, иффатни зое қилса ва обрўни тўкса бунақанги адабиётга, шеърга ва санъатга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!".

Шайх Тантовий тўғри айтади. Биз ёзаётган ҳар-бир ҳарфни аслида амал саҳифаларимизга ёзиб бормоқдамиз. Биз ижтимоий тармоқларда ёзаётган ҳар-бир калимани фаришталар битиб бормоқда. Биз ёзаётган ҳар-бир жумламиз учун Аллоҳнинг ҳузурида ҳали тик турамиз.
У кунда сизга: "Асарингда беҳаё саҳналарни кўпайтирсанг унинг бозори чаққон бўлади", дейдиган нашриётлар туриб бера олмайди.
У кунда "лайк"лар сони, "поделиться"лар адади, қарсаклар овози сизнинг жонингизга оро кирмайди. Қабрда ёлғиз ўзингиз дафн қилинасиз. Уларнинг ҳеч бири сизга фойда бермайди.
Келинг имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг ҳадис тўпламида келган Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг бир ҳадисларини тааммул қиламиз:
"Банда ўзи унча эътибор бермасдан Аллоҳни рози қиладиган гапни гапириб юборади. Шу сабабли Аллоҳ унинг даражасини кўтаради. Бошқа бир банда унчалик эътибор бермасдан Аллоҳнинг ғазабига сабаб бўладиган гапни гапириб юборади. Шу сабаб Аллоҳ уни жаҳаннамга улоқтиради!".

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…
Подписаться на канал