#саҳобалар_ҳаёти
Салмон Розияллоҳу анҳунинг ИЙМОН ва ИСЛОМгача босиб ўтган узун аммо хайрли йўли хақидаги шеър...
🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев
✍️Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян
Яқинларингизга ҳам улашинг !
👇👇👇👇
@m_zuhriddin_official
#Рамазонда #жойланган #шеърлар.
1.Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу
2.Умар ибн Хаттоб розияллоҳу 3.Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу
4.Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
5. Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу
6.Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу
7.Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу.
8.Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу.
9.Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу
10.Саъид ибн Зайд розияллоҳу анҳу
11.Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу.
12.Икрима розияллоҳу анҳу.
13.Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу.
14.Жулайбиб розияллоҳу анҳу.
15.Ҳанзала ибн Абу Омир розияллоҳу анҳу
16.Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу нҳу.
Олдинда яна 43 саҳобага аталган шеър бор ИншаАллоҳ.
Саҳарликка яқин ва ифторга бирон соат қолганида ҳар куни иккитадан жойлаб борамиз.
Абдураҳмон Мешаян
ЖУЛАЙБИБ رضي الله عنه
✍Муаллиф:Абдурроҳман МЕШАЯН
🎤Ижрочи:Зуҳриддин МУҲАММАДАЛИЕВ
Манзилимиз: t.me/a_meshayan
#БИЛОЛ #ИБН #РАБОҲ #РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲУ
Кўксингга ҳарсангтош бостириб қўйиб,
Мушриклар қийналсанг, туйдилар роҳат.
Сен эса чидадинг синовга йўйиб,
Тилингдан тушмади Аҳад ё Аҳад.
Гоҳида оғриқдан ухлолмай чиқдинг,
Ярангдан қон оққан кечаларида.
Ахир ожизгина вужудинг сенинг,
Судратишди Макка кўчаларида.
Ул Умаййя ибн Халафдек золим,
Жонингни қийнади, қийнади узоқ.
Сен эса ёмондир демадинг ҳолим,
Фақат Яратганга арз қилдинг у чоғ.
Сенинг мақомингдан биздакалар лол,
Сенинг улуғ номинг бўлмагай қаро.
Борлигинг не бахтдир эй буюк Билол,
Илк иймон келтирган беш мўмин аро.
Эй буюк саҳобий энг оғир дамда,
Пайғамбар ёнида бўлгансан демак.
Мусулмон эдилар ёруғ оламда,
У вақтда бешта қул ва бир ҳур эркак.
Пайғамбар ёнида яна бор эди,
Икки мўминалар сиздан ташқари.
Хурмат билан тилга олинар энди,
Хавас-ла эслашга арзийдир бари.
Илк бор азон айтиб, тарихда қолдинг,
Ҳа, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар.
Жаннатийлик хақда расулдан олдинг,
Нақадар бахт ахир, гўзал хушхабар.
Ислом буюклиги шундадир албат,
Рангу ирқ ажратмас не учун алдаш?
Йўқса қандоқ қилиб азон айтарди,
Каъбанинг томида қоп-қора ҳабаш?
Қоп-қора хотиннинг ўғли дедию,
Сўнг пушаймон бўлди юрагин эзар.
Бир дам пайғамбардан дакки едию,
Сўнг сендан кечирим сўрди Абу Зарр.
Қора оёғинг-ла юзимдан босгил,
Деган Абу Зарнинг сўзин қилиб рад.
Мен Аллоҳга иймон келтирган зотнинг,
Юзин босмам дединг, ўпганча фақат.
Ана ўлиб кетди Роббин танимай,
Умайя мисоли қадри арзонлар.
Сени эса бизга эслатар тинмай,
Минордан таралган гўзал азонлар.
Меҳринг сохта бўлса, куйдириб бағир,
Йиғламасдинг асло ўкириб хўнг-хўнг,
Азон айтолмасдан қолмасдинг ахир,
Муҳаммад пайғамбар вафотидан сўнг.
Сасинг саҳобалар тинглади ҳазин,
Пешин, аср, шому, ҳуфтон сабоҳда.
Сенга тақлиддадир ҳар бир муаззин,
Илк муаззин Билол ибн Рабоҳ-да!
@A_meshayan
14:55-03.01.2022
АбдураҳмонМешаян
#БУЮК #САҲОБАЛАР #ҲАЁТИДАН
#ИКРИМА #РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲУ
Ярмук жанги битди, жангнинг сўнгида,
Оғир жароҳат-ла учта мужоҳид.
Чанқаб ётар эди жанг майдонида,
Чеккан дардларига Худодир шоҳид.
Бир ён Айёш ибн Абу Робиа,
Бир ён Ҳорис ибн Ҳишомдир ташна.
Тили тангайига ёпишганича,
Бир қултум сувга зор ётарди ошна.
Ҳорис зўрғагина баъзўр пичирлаб,
Сув сўради, унга сув тутилган дам.
Боқса Икримада қуриганча лаб,
Сувсизликдан чекиб ётар эмиш ғам.
"Сувни унга беринг" ўтинди Ҳорис,
Аммо Икрима ҳам ичмасдан сира.
Лаби қуруқшаган Айёшга сувни-
Тутинглар дегандек қилди ишора.
Айёш узатилган сувни ичишга,
Улгурмай жон берди икки дўсти ҳам-
Ташналиги қонмай кўзларин юмди,
Насибдир уларга шаҳидлик бу дам..
Хақнинг Ёзганига тан бераман ман,
Тақдирнинг ишлари ажибдир рости.
Ота-Абу Жаҳл Аллоҳга душман,
Ўғил-Икрима бир Аллоҳнинг дўсти.
Ота вафот этди кофир ҳолида,
Куфрга лиқ тўла кўзларин ёпиб.
Ўғил эса юзи Хақнинг олдида-
Ёруғ бўлганича шаҳидлик топиб...
Йиллар бўйи динга Исломга қарши,
Муслимларга қарши айлаб ёмонлик.
Мусулмон бўлдию, бўлди у яхши,
Расулуллоҳ унга бергач омонлик.
Дўстим, биродарим ичса, падаринг
Намоз ўқимаса сен ҳам эргашма.
Аллоҳ гўзал ёзган бўлса қадаринг,
Кўлмакдан ҳам ҳосил бўладир чашма.
Отанг ичса, чекса ундан нолима,
Фақатгина ҳолис қилгил насиҳат.
Аллоҳ раҳм қилгил дегил ҳолима,
Ва тоат қил мудом борми йўқ сиҳат.
Иблис қилолмайди санинг ҳолинг танг,
Сенга насиб бўлсин шаҳиддек ўлиш.
Энг яхши йўлинг шу агарда отанг-
Абу Жаҳл бўлса Икрима бўлиш.
@A_meshayan
17:39-12.01.2022
Абдурроҳман Мешаян
Бўйдоқ хасрати
Сув билан "оғзимни очиш"дан тўйдим,
Хурмо ейишга ҳам қизиқмай қўйдим.
Эй дўстим ифтор деб оғритма бошим,
Егим келса бордир уйимда ошим.
Керакмас ҳечнарса ҳолим ғалати,
На турк кабоб ва на фаранг салати...
Қанақа ош энди қанақа норин?
Шуми ифтор фақат тўйдирсам қорин?
Қандоқ оғзим очмоқ ўзим билардим,
Гар севар ёрим-ла ифтор қилардим...
Бўлсайди ёнимда жанона бир ёр,
Битта ўпич билан бошлардим ифтор...
@A_meshayan
16-апрель 2021
Абдураҳмон Мешаян
#2022даги #илк #шеърим.
САЪИЙД ИБН ЗАЙД РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
Эй Саъийд!
Падаринг Зайд ибн Амр,
Иброҳим динида қиларди тоат.
Зино айламасди, тотмасди ҳамр,
Қизларни тириклай кўммасди ҳеч вақт.
Қурайш аҳли бутга қилса ибодат,
Уларга қайтинг деб айтарди шу тоб.
Бир куни бу ҳолдан бўлганча диққат,
Унга бир шапалоқ туширди Ҳаттоб.
Маккага киритмай қўйдилар уни,
Яширин ҳолатда кирарди гоҳи.
Юрагин аламлар кемирган куни,
Фақат Яратганга етарди оҳи.
Қурайшдан беркиниб қилинган суҳбат,
Юрагига ором айлар эди баҳш.
Гоҳи суҳбатдоши Варақа эди,
Баъзида Абдуллоҳ ўшал ибн Жаҳш.
Усмон ибн Ҳорис ҳамда Умайма,
Бундоқ суҳбатларда бўларди ҳозир.
Бирортасида ҳам йўқ эди таъма,
Барчаси изларди гўзал динни бир.
Аллоҳ рози бўлсин чин дин йўлида,
Заҳмат чеккан илм соҳибларидан.
Ислом келгунгача Китоб қўлида,
Яҳудию, черков роҳибларидан.
Улар-ла сўзлашиб Варақадек зот,
Насронийлик динин бўйнига олди.
Усмон ибн Ҳорис Ҳамда Умайма,
Ҳеч динга эргашмай ўзликда қолди.
Амр эса асло қилмади даъво,
Насроний ё яҳуд деган бир номга.
У Иброҳим динин излайверганча,
Охир бориб қолди бир куни Шомга.
Китобни билгувчи роҳиб сўзлади:
Сен йўқ бўлган динни излаётирсан.
Иброҳимнинг динин янгилайдиган,
Бир элчининг йўлин кўзлаётирсан.
Сен унга эргашгин, сен унга эргаш,
Хақ сенинг юртингда деб роҳиб айтди.
Кўнглидан тарқалиб турфа ғиллу ғаш,
Амр бир амаллаб Маккага қайтди.
У йўлда бораркан юборди Аллоҳ,
Муҳаммаддек зотни элчи қилганча.
Амрдек зот уни кутганди э воҳ,
Унинг келишига зор эди қанча.
Аммо йўлда уни ўлдирди афсус,
Бир тўп аробийлар жамоаси шод.
Амр дуо қилди Роббига маҳсус,
У дуо қиларди сокин солмай дод:
Аллоҳим етишмай бу яҳшиликка,
Гарчи кўзим юмиб бўлябман марҳум.
Ёлвораман сенга ўғлим Саъийдни,
Сен бу яҳшиликдан қилмагил маҳрум.
Шу дуо ортидан сен мўмин бўлдинг,
Насиб бўлар бўлди гўзал хотима.
Сен бирла Исломга кирди завжанг ҳам,
Умарнинг синглиси ўшал Фотима.
Сизлар Ҳаббоб ибн Арат-ла бирга,
Қилар экансизар "Тоҳо" қироат.
Юраги тўлганча ғазаб ва кирга,
Умар кириб келди бўлганча диққат.
Умар у чоғларда мусулмонмасди,
Бу хабардан қандоқ ўзга келади?
Сени калтакламиш олам билади,
Синглисин юзин ҳам қонга белади.
Синлиси чидолмай ғазабга тўлиб,
Иймон калимасин сўйлади такрор.
Шунда Умар юмшаб мулойим бўлиб,
Деди: Не ўқирсиз кўрайин бир бор!
Сен асли билиб қўй нажассан холос,
Буни фақатнина покланган ушлар.
Ғусл қилиб келгин, деди Фотима,
Ғусл қилиб келди шу онда Умар.
Умар ичига тўлиб кетди нур,
Умар бир ондаёқ ўзгарди ғоят.
Мени Муҳаммаднинг ёнига элтинг,
Деди у ўқигач "Тоҳо"дан оят.
Асли ноҳушлик-ла бошланган куннинг,
Охири фақат хўб барокат бўлди.
Мўъжиза...Ўзга йўқ таърифи бунинг,
Ўшал кун Умар ҳам мусулмон бўлди.
Аллоҳу Акбар деб пок саҳобалар,
Маккани ўшал кун бошга кўтарди.
Эй Саъийд сен бирла аёлингдан сўнг,
Умар ҳам Исломга кириб ўзгарди.
Сенинг дуоларинг қабулли эди,
Ўқиганим сари бўлардирман лол.
Ўз бошини ахир ох ўзи еди,
Сенга туҳмат қилган жирканч бир аёл.
Ерим тортиб олди деб қилгач бўҳтон,
Сен уни қарғадинг, кўздан ёш тўкиб.
Аввал у кўр бўлди сўнгра бир замон,
Бир куни жон берди қудуққа чўкиб.
Эришган мақоминг нақадар буюк,
Фирдавсда бир кун Хаққа қара Сан!
Ахир сен Аллоҳга саҳобий суюк,
Сен пок "ашъараи мубашшарасан"
Мен сенга тилайман албатта бўлсин-
Сенинг пок-покиза ўшал руҳинг шод.
Саъид ибн Абу Ваққос-ла бирга,
Эй Умарнинг ўғли кафанлаган зот.
Қандоқ тақлид қилай футболчига ман?
Қандай ўхшаш истай боқиб у тараф?
Сенга ҳавасдаман оладирман тан,
Сенга тақлид қилмоқ мен учун шараф!
@A_meshayan
22:38-01.01.2022
Абдураҳмон Мешаян
#Ашъари #мубашшара
#АБДУРРОҲМАН #ИБН #АВФ #РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲУ
Абдуамр қолиб Абдурроҳманга,
Эй исмин пайғамбар ўзгартирган зот.
Феълингиз хуш келиб Буюк Раҳмонга,
Жоҳилликдан қилди қалбингиз озод.
Уҳуд жанги куни тарихдир гувоҳ,
О йигирма жойдан яраландингиз.
Сизни жаннатига киргизар Аллоҳ,
Саҳобалар ичра сараландингиз.
Табук ғазотига чиқилган дамда,
От-улов оз эди, таом ундан кам.
Жуда улкан қўшин қолганди ғамда,
Жонбозлик қилдингиз сиз шу чоғда ҳам.
Пайғамбар эҳсонга айлагач даъват,
"Лаббай" деб даъватга бўйсуниб осон.
Фақатгина бир сиз инфоқ қилдингиз,
Етти ярим кило олтинни эҳсон.
Буни кўрган Умар Набийга деди:
"У савоб ўрнига орттирди гуноҳ.
Ҳеч не қолдирмади фарзандларига"
Набий савол берди сизга ўшал чоғ:
"-Эй Абдурроҳман сен фарзандларингга,
Бирор бир нарсани қолдирдингми айт?"
-"Берганимдан кўра яҳшироқ ва кўп,
Нарсани уларга қолдирдим бу пайт"
"Нимани"? сўради пайғамбаримиз,
Сиз яна орттириб хирмондек савоб.
Аллоҳ ва расули ваъда қилган ризқ,
Яхшиликни дея қилдингиз жавоб.
Охир қўшин кетди Табукка жўнаб,
Бир пайт бўлди намоз ўқийдиган вақт.
Сизга насиб этди ҳеч саҳобага,
Насиб айламаган шарафли бир бахт.
Ҳадеганда расул келавермагач,
Жамоатга сиздек зот бўлди имом.
Аммо пайғамбар ҳам келиб қолдилар,
Намозда илк ракаат бўлмасдан тамом.
Бир сафга турганча жамоат билан,
Пайғамбар қилдилар сизга иқтидо.
Бундайин шарафдан ҳавасдаман ман,
Сиздан бошқа маҳрум, сийлади Худо.
Қирқ минг дирҳам кумуш қилгач садақа,
Яна қирқ минг динор тилло тутқизган.
Борин муслимларга қилган нафақа,
Бўлмас охиратда сира ютқизган.
Бир Аллоҳ йўлида жанг қилмоқ учун,
Йўлга чиққанларни бўлмас синдириб.
Сиз шундай зотларнинг беш юзтасини,
Юбордингиз не бахт отга миндириб...
Ёд этсам бошқа жанг олдидан эса,
Савоб қилмоқликни яна ҳам суя.
Ислом жангчиларин таъмин этдингиз,
Бир минг беш юздан кўп тутганча туя.
Яқинлашганида ўлим соати,
Улуғ фикр чиқиб сиздек диндордан.
Бадр жангин хар бир қатнашчисига,
Васият қилдингиз тўрт юз динордан.
Бадр жангчилари улушин олди,
Тирик қолганлари эди юз нафар.
Мўминларнинг азиз оналарига,
Ҳадя ҳам тутдингиз ҳар гал, ҳар сафар...
Ойиша онамиз қилдилар дуо:
"Аллоҳ сероб қилсин Абдурроҳманни.
Жаннатдаги булоқ Салсабийл билан"
Рози қилсам деди фақат Раҳмонни.
Сизни пайғамбар ҳам қилганди дуо,
Ўшал гўзал дуо бўлди ижобат.
"Сенинг берганингу қолдирганингга,
Абдурроҳман, берсин Аллоҳ барокат!
Сиз Умардан кейин ҳалифа бўлмай,
Буни рад қилдингиз чулғайди ҳайрат.
Ҳазрати Усмонни халифа сайлаб,
Унга илк ўзингиз қилдингиз байъат.
Мендан сўрасалар сен кимсан дея,
Дейман "Мен Аллоҳга эгилиб боши.
Умматман набийни яшовчи суя,
Абдурроҳман ибн Авфнинг диндоши"
@A_meshayan
13:30-05.04.2022
Абдураҳмон Мешаян
#Ашъараи #мубашшара
#САЪД #ИБН #АБУ #ВАҚҚОС
У Исломни қабул этди,
Ёши бўлганда ўн етти!
Қалб иймон нурига тўлди,
Еттинчи мусулмон бўлди!
Волидасин қадрин билган,
Ўғилдир хизматин қилган.
Маккаликлар ичида денг,
Онасига меҳрибон энг.
Саъд Исломга кирганда лек,
Онаизор сақлади кек.
"Динингдан кечмасанг диққат:
"Деди: Қилгум дуоибад!
Саъд ўз динидан кечмади,
Онаси ҳеч еб ичмади.
Охир она бўлди таслим,
Ўғил қолди бўлиб муслим.
Топайин деб савоб ва хайр,
Қондоши укаси Умайр,
Бадр жангида қатнашди,
Бир мушрик билан тўқнашди.
Мушрик Амр ибн Абду Вадд,
Уни қатл қилди албат...
Саъд жанг тугаган пайти,
Бадрдан укасиз қайтди.
Уҳудда кўп ўқ ёғдирди,
Душманнинг эсин оғдирди.
Сўнг Расулдан келди нидо:
"Ота-онам сизга фидо!
Илтифотни ким қилгай рад,
Набий деса:Отинг эй Саъд.
Ахир қилмай бўлурму мадҳ,
Мадоинни қилганни фатх?
Асли бир тўп Куфа аҳли,
Ҳўб чиқсада Саъднинг жаҳли,
Умарга қилмиш шикоят,
Намози ғалат деб ғоят...
Расул суйган саҳобани,
Булар эъзозлаши қани?
Ҳалифа Усмон даврида,
Фитна бўлганда авжида.
" Мана юз минг қилич бизни,
Ҳалифамиз деймиз сизни-"
Дейишганда буюк зот Саъд,
Халифаликни қилмиш рад.
Фитналарга қўшмасдан бош,
Бўлганида саксон уч ёш.
Ҳижрий эллик тўртинчи йил,
Жон бераркан Саъддек оқил,
Ҳорғин боқиб сўнги бора,
Сандиққа қилмиш ишора.
Сандиқ очсалар ё Ҳудо,
Ичида бир эски ридо:
Саъд сўзлади: "Бадр куни,
Эгнимга кийгандим шуни,
Мушрикларга қарши жанг чоғ,
Шуни кийиб тутдим яроғ...
Васияту илтимосим,
Кафан қилинг шу либосим...
@A_meshayan
01:36-05.04.2022
Абдураҳмон Мешаян
#Хайрия
Бемор Игамбердиев Анвар Маҳмудович.
1986 йилда туғилган, 3 фарзанди бор, оила боқувчиси.
Буйрак етишмовчилиги
(иккала буйрак ҳам ишдан чиққан)
хасталигига чалинган, операция учун моддий ёрдам керак. Сахий инсонлар, сизлар сабабли бир оила хонадонида яна хурсандчилик чироғи ёнади, инша Аллоҳ.
«Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир», (Роҳман - 60).
Манзил: Қўқон шаҳри, Амир Темур кучаси, 5-уй, 26-квартира.
Алоқа учун: +998905862520
🇺🇿 Uzcard карта рақами:8600490458848447
Анвар Игамбердиев
Visa:4278320020531652
Анвар Игамбердиев.
ДЎСТИНГ...
Дўстинг ит бўлса гар ғажийсан суяк,
Беҳуда бўлгайдир жонинг хам халак.
Дўстинг эшак бўлса ўзинг айт ундан,
Не хам ўрганардинг ханграшдан бўлак?
Шоқоллар ишқибоз молинг таларга,
Сен эмас давлатинг даркор аларга.
Хақ йўлиндаги дўст юр дер масжидга,
Жоҳил дўст бошлаюр фаҳшхоналарга!
Лаганбардор дўстдан умидингни уз.
Айбинг айтган дўстдан ўгирмагин юз.
Аҳир таом ширин чиқмоғи учун,
Ошпаз унга қўшур шакар эмас туз.
Дўстинг сиринг айтса қилмагин гап-сўз,
У сир ўлик қолсин қалб қабрингда ўз.
Аҳир ким хам кавлаб мозористонни,
Жони йўқ мурдани айларди кўз-кўз?
Хавф-у хатар сезса бирор бир ноҳуш,
Бошин ерга тиқиб жилмас туяқуш.
Қушман дер, хайвонсан юк кўтар десанг,
Хайвонман дер учгин десанг туяқуш.
Туяқушнинг феълин юқтирган одам,
Дўстдан юз ўгирар хатар сезган дам.
Тўй қилсанг ку(е)лмайди азадорман деб,
Ва лекин азангда йиғламайди хам.
Юрак дарахтида бир тилак ўсди,
Шохлари ақлимнинг саройин тўсди.
Тилагим шулдирки бўлмасанг бас дўст,
Аллоҳнинг душмани, шайтоннинг дўсти!
Менга не тиласанг азиз биродар,
Асли сенга бўлин икки баробар!
Менга қўшни бўлса жаннатда Набий,
Сенга қўшни бўлсин икки Пайғамбар!
@A_meshayan
16:49-31.01.2016
Абдураҳмон Мешаян
УСМОН ИБН АФФОН РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ ШАҲИД ҚИЛИНИШИ...
#МУБОРАК #ЎЛИМ
Олис ҳижрий ўттиз бешинчи йилда,
Зулҳижжа ойининг еттинчи куни.
Ёши эди асли саксон иккида,
Разил зотлар шаҳид қилдилар уни.
Оқарди бир пайтлар сочлари қаро,
Бу саҳоба кўрди э вох қанча ғам.
Халифалик қилди шу азоб аро,
Тўлиқ ўн йил, фақат саккиз куни кам.
У Ровма исмли яҳудий зотнинг,
Сотиб олган эди қудуғин бир кун.
Ва дирҳам хақ олмай ҳадя қилганди,
Мусулмон зотларнинг эҳтиёжи-чун.
Ўлимидан бир кун олдин тутганди,
Хақни рози қилмоқ учун у рўза.
У бир қултум ширин сувни кутганди,
Одамлар тутмади унга бир кўза...
Ифтор ҳам қилолмай ётиб ухлади,
Аммо бўлганида саҳарлик вақти.
Қўшни хотинлардан ёри сўрагач,
Қўшнилар сув тутди бу ҳам бир бахти...
Аммо у вақт тонг ҳам отиб қолганди,
Ёри Ноилага эмасди осон.
Аллоҳ учун рўза тутиб олганди,
Саҳарлик ҳам қилмай Ҳазрати Усмон...
Ўшал кун у тушда Набийни кўриб,
Унутганди дунё бўлганлигин тор.
Набий кафтларида сув тутганича,
Дегандилар:Бирга қилармиз ифтор.
Боғийлар бостириб кирган чоғида,
Ҳимоя қилмоқ-чун севимли ёрин,
Усмоннинг аёли сўзлади аста,
Ўшал разилларга дилдаги борин:
"Бир раъкатда тўлиқ Қуръон ўқувчи,
Улуғ зотнинг жонин қандоқ олурсиз?"
Разиллар эмасди Хақдан қўрқувчи,
Ахир нимасига хайрон қолурсиз?
Улар яхшиларга этса азият,
Лаъинлар сингари олурлар роҳат.
Жирканчлар топганда қулай вазият,
Ҳазрати Усмонга етди жароҳат.
Бақара сураси, бир юзу ўттиз-
Еттинчи оятга қони сачради.
Келинг биргаликча ўқийликчи биз,
Шу муборак сўзлар унда учради:
"Аллоҳ сенга улар(ёмонлиги)дан, кифоя қилур. У ўта билгувчи,
ўта эшитгувчи" зотдир аслида,
Бўлсайдик Сўзига амал қилгувчи!
Фаришталар ҳаё қилган саҳоба,
Кўзларини юмди Қуръонга қараб.
Кўзларин юмгунча учраб азоба,
Яшади умматнинг корига яраб...
Қанийди бизлар ҳам ароқ ичибмас,
Ё кавшаб турибмас бўлак гўшт ё нон.
Номаҳрамнинг белин қаттиқ қучибмас,
Ўқийтуриб ўлиб қолсайдик, Қуръон...
@A_meshayan
01:46-25.01.2022
Абдураҳмон Мешаян
БЕЛАВЗЛИК ЮКИ
Борган сари ич-этимни ер,
Манглайимдан чиқар совуқ тер.
Сен хам энди мусулмонми дер,
Бажарилмай қолган ваъдалар.
Энди бўлиб қолдинг бетавфиқ,
Ул машҳур ҳадисга мувофиқ,
Дер: Сен мўмин эмас мунофиқ,
Бажарилмай қолган ваъдалар.
Юрагимни кемирди еди,
Бугуним дард, ўтмиш бахт эди.
Юр дўзаҳга марҳамат деди,
Бажарилмай қолган ваъдалар.
Лабдан табассумни аритди,
Қўрқувдан қалбимни хоритди,
Ўттизга кирмасдан қаритди,
Бажарилмай қолган ваъдалар.
Лек бажариб тақдирга кўнгум,
Сўнгра ширин хаёлга чўмгум.
Сизни "халол лафз" қилиб кўмгум,
Бажарилмай қолган ваъдалар.
@A_meshayan
22:12-12.11.2018
Абдураҳмон Мешаян
ЮРАГИМ ХАҚИДА
Бу юрагим муштумдайин келодир лек,
Гохи унинг кенглигидир, дунёга тенг.
Хасад жойлаш учун кичик Ватикандек,
Севги жойлаш учун, Россиядан хам кенг.
Бу юрагим ишқсиз қолса, аламлидир,
У аслида, иймонга тўқ, хирсга очмас!
Осиёлик йигитлардек чидамлидир,
Европанинг қизларидек яланғочмас!
Бу юрагим, севар Қуръон хитоби-ю,
Севар қисматнинг хатосиз иншосини,
Мен инсонман юрагига қўйдиртирган,
Хақ дастхатин, Парвардигор имзосини!
Дўстларимдир шивирловчи зикр лаби,
Кимга ука, кимгадурман муслим ака.
Бу юрагим озод бўлган Билол каби,
Эмас асло, лаъинларга мустамлака!!!
Қатиқнида пуфлаб ичар, тили куйган,
Гохи нохуш давраларда иғво қизир.
Кўнглим ёмондан Сибирдек совиган,
Лекин яхшиларга Хиндистондек исир!
@A_meshayan
14:49-28-01-2016
Абдураҳмон Мешаян
САЛМОН ФОРСИЙ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ ҲАҚЛАРИДА УЗОҚ КУТИЛГАН ШЕЪРИМ
ЎҚИШ УЧУН МАТН УСТИГА БОСИНГ!👈
МУСЪАБ ИБН УМАЙР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
✍ Муаллиф: АБДУРРОҲМАН Мешаян
Манзилимиз: t.me/A_Meshayan
Ҳанзала ибн Абу Омир розияллоҳу анҳу...
Гўзал ҳулқ соҳиби эдинг Ҳанзала,
Маъсиятдан узоқ ҳам тамомила.
Сен каби иймонга келмиш бирйўла,
Саҳобия бўлган ёринг Жамила.
Ёр айладинг гарчи тариҳдир шоҳид,
Асл мунофиқлар бошлиғин қизин.
Эй малоикалар ювган зўр шаҳид,
Маломат қилмадинг қизартиб юзин.
Отанг Пайғамбарга қилгач ҳусумат,
Кўп жангларда қарши қилиб иштирок.
Макка фатҳ қилингач, Румда бир муддат,
Яшаб, сувга чўкиб бўлди у ҳалок.
Сен Абу Суфёнла қилар эдинг жанг,
Бирга-бир қўрқмасдан тушмасдан ғамга.
Шаддод ибн Асвад дўсти ҳоли танг-
Бўлганин кўрдию шошди ёрдамга.
У сенга аямай қиличин солди,
Сенинг ҳалол қонин Уҳудда оқди.
Малак-ул Мавт келиб жонингни олди,
Қилган амалларинг Аллоҳга ёқди.
Жаноза раводир шаҳид инсонга,
Гарчи у жаннатдан асло қувилмас.
Бадани ботсада қип-қизил қонга,
Шундайин кўмилгай тани ювилмас.
Сени эса қандоқ қилмайлик ҳавас,
Ювинтириб қўйди малоикалар.
Тасаввур айладим титроқ йўқ эмас,
Йиғладим, йиғидан титрар елкалар.
Жарчи солганида уруш учун жар,
Сен висолдан энди бўлгандинг фориғ.
Яхши бўлмас дея кечиксам агар,
Сен жунуб ҳолатда жанг қилдинг ортиқ.
Мўъжиза кўрсатмоқ Роббимизга ҳос,
Сени ювиб қўйди бир тўп фаришта.
Аллоҳ амр бергач, қилганча ихлос,
Ёмғир сувиб олиб кумуш идишда.
Менинг гуноҳим кўп, қорайган юрак,
Ёқилғи бўлмасам ўшал дўзахга.
Жаннатда қачондир кўз тушса керак,
Сендайин "ғосийлул малаикаҳга"
@A_meshayan
22:20-29.10.2022
Абдураҳмон Мешаян
#Буюк #саҳобалар #ҳаётидан
##ЖУЛАЙБИБ #РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲУ
Қорачадан келган,
Бўйи паст.
Уйи ҳам йўқ,
Оддий либосли.
Егуликка недир топса ер,
Топмаса –
Рўзадор!
Ихлосли!
Тўшаги – ер,
Осмон – ёпинчиқ,
Ёстиғидир икки ковуши.
Масжидун-Набавий ёнида,
Суффада кечарди турмуши.
Бир кун ўтираркан саҳобалар-ла,
Биз уммати бўлган ул азиз Ҳабиб.
Тилда зикр, дилда чин тавбалар-ла,
Уларнинг олдидан ўтмиш Жулайбиб.
“Анави ким биласизларми?
Расулуллоҳ бермишлар савол.
“Анави ким биласизларми?”
Жавоб йўқдир, саҳобалар лол.
Чунки саҳобалар кўзлари,
Бу кимсага тушмаган эди.
Сўнгра Пайғамбарнинг ўзлари,
"Бу зот асли Жулайбиб", деди!
Сўнгра Жулайбибни ёнига чорлаб,
Саволга тутдилар Пайғамбаримиз:
Бир гўзал сўровга жуфтладилар лаб,
Энтикиб кетамиз тинглаб баримиз:
“Эй Жулайбиб, уйланмайсанми?
Оғиздан қуш каби учмади нолиш,
Бош эгилиб,
Ёшланмади кўз.
Янграмади асло даркор тан олиш,
“Қийналиб қолганман”, деган сўз.
Фақат деди: "Ё Расулуллоҳ,
На моли бор, на мансаби бор.
Жулайбибга ким хам қизини
Берар эди?
Ким ҳам бунга зор?"
Бу ҳол бўлгач икки бор такрор,
Расулуллоҳ сўз бошлаб секин:
Дедиларки: "Бир ансорим бор,
Уйига бор ва шундай дегин:
“Расулуллоҳ айтдилар салом,
(Овозлари бўлгандир майин)
Қизингизни менга турмушга,
Бермоқликни қилдилар тайин”...
Ансорий саҳоба не дейишга лол,
Қизи ансория аёллар аро.
Энг гўзали эди ҳам соҳибжамол,
Йигитнинг-чи юзи кўримсиз қаро,
Ахир бу не ҳолат ахир бу не ҳол
Йигитда йўқ эди на чирой, на мол...
Ансор деди: "На иш, на молингдир бор,
Қандоқ қилиб сенга берадирман қиз?"
Ансорнинг ёри ҳам айларди такрор:
“Шу Жулайбибга қиз берармизми биз?”
Ортга қайтармоқчи бўлишди уни,
Аммо шу он деди пок солиҳа қиз:
Эй отажон!
эй онажоним!
Қандоқ ортга қайтарадурсиз,
Расулуллоҳ номидан совчи
Бўлиб келган бу йигитни сиз?
“Аллоҳга қасамки, мен шу инсонга
Турмушга чиқаман. Қиз қилганди аҳд.
Қаранг эътиқодга, қаранг иймонга,
Расулнинг сўзига кирмоқ бунча бахт?
Дуч бўлинг ибратнинг бир нечасига,
Ибрат олмоқликни истасангиз гар.
Тўй ўтди. Висолнинг илк кечасига,
Яқин қолган чоғда жарчи солди жар:
“Динингизнинг ҳимояси учун чиқинг!
Динингизнинг ҳимояси учун чиқинг!
Асли Мадинада энг гўзал қизни,
Берилмай энг ширин лаҳзаларига.
Қолдирди..
Нафсига букмасдан тизни,
Жулайбиб қўшилди аскар сафига.
Жангда мусулмонлар қучдилар зафар,
Аммо ўлди баъзи саҳобалар ҳам.
Жанг кечган майдонга келиб бу сафар,
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Бир бир изладилар саҳобаларни...
– Фалончи ўлибди...
– Эҳ, фалончи ҳам...
– Ҳатто фалончи ҳам тирик қолмади.
Аммо бирор киши ҳатто ушбу дам,
Жулайбибни тилга олмади...
Ўшанда Муҳаммад алайҳиссалом,
Жулайбибнинг ғамин едилар.
Ҳабибни, яъники бир содиқ дўстни,
Йўқотмадингизми дедилар?
Саҳобалар ҳайрон.
Мутлақо ҳайрон!
Урушда жон берган душман йиқишган.
Эдиларда ахир қалб бўлиб вайрон,
Ҳамма саҳобани санаб чиқишган.
Сўнг дедилар: "Ким у сиз айтётган дўст,
Эй Ҳақ Расули?.."
Ёш сидирмоқдаман...
Сўзладилар Ҳақнинг энг буюк қули:
“Дўстим Жулайбибни қидирмоқдаман”...
Жулайбиб жасадин қидириб топиб,
Динга бўлгани-чун чин камарбаста.
Унинг бошин қўйиб тиззаларига,
Шу сўзни Пайғамбар айтдилар аста:
“Сен Мендансан ва Мен сенданман”
“Сен Мендансан ва Мен сенданман”
“Сен Мендансан ва Мен сенданман”...
Бироз ўтгач пок Расулуллоҳ,
Бошларин бошқа ён бурдилар.
Бир ҳикмат бор бунда ё Аллоҳ,
Қуръон-ла хулқланиб юрдилар.
Пайғамбарга бўлганди аён,
Ҳеч тафаккур қиласизларми?
Сўнг дедилар: “Бошим бошқа ён
Нега бурдим биласизларми”?
Ҳаққа қасам, ул Жулайбибнинг,
Ҳурдан бўлган пок хотинлари.
Уни бағир босмоқлик учун,
Талашганча келарди бари.
Сўнгра юзим бурдим бошқа томонга,
Жулайбибнинг рашки ёдимга тушиб”.
Сўнгра юзим бурдим бошқа томонга,
Жулайбибнинг рашки ёдимга тушиб”...
О азиз Жулайбиб, шаҳид Жулайбиб,
Мендек бир қул эса эсини еган.
Кибрланар..
Гўё унга ҳам Ҳабиб,
“Сен Мендансан ва Мен сенданман”, – деган.
Ўз ўзимга энди шудир дуоим:
Ерда мени майли уч кимса билсин!
Энди шудир мақсад шу муддаоим,
Роббим осмонида таниқли қилсин!
@A_meshayan
20:54-01.02.2020
Абдураҳмон Мешаян
Gulnoza Alimjonova
#yangi_ijro
© Abdurahmon Meshayan
Borliging ne baxtdir ey buyuk Bilol,
Ilk iymon keltirgan besh mo'min aro.
Alimjonova | Rasmiy❗️
#МАСЖИД #КАБУТАРИ
#Абдуллоҳ #ибн #Зубайр #розияллоҳу #анҳу
“Масжид кабутари”
“Масжид кабутари”-
Сени Асмо бирла Зубайр кутган.
Гўдак чоғинг икки олам сарвари,
Хурмо чайнаб бериб оғзингга тутган!
Намоздаги ҳушунг тилларда достон,
Сендек саҳобага ким қилмас хавас?
Бир куни сен тоат қилаётган он,
Уй аҳлинг “илон!” деб чиқардилар сас.
Намозин бузарди биздайин авом,
Сен эса ортингга бир қайрилмадинг.
Тағин этавердинг тоатда давом,
Гўзал хулқингданда ҳеч айрилмадинг!
Вужуд кўп тоатга чоғланганидан,
На рукудан ва на саждадан толдинг.
Соф қалбинг масжидга боғланганидан,
“Масжид кабутари” лақабин олдинг!
Жангларда шижоат кўрсатмоқликка,
Сени Хақнинг Ўзи айлади қодир.
Аёндир ёв томон борганинг тикка,
Ифриқиййя ғазот(и) бўлганда содир!
Бурбур саркардаси Жаржир найлади?
Найларди чодирга қилди у хужум.
Сўнгра мўминларни асир айлади,
Мусулмонлар қолди қамалда гавжум.
Жаржир аскарлари-юз йигирма минг,
Жангда йигирма минг мусулмон ул дам.
Ўттиз отлиқ билан Абдуллоҳ ўзинг,
Жаржир томон бординг шиддат-ла илдам.
Душман эса сени элчи деб ўйлаб,
Жойидан жилмади бирор бир лаҳза.
Кейин бир иш қилдинг...юрибмиз сўйлаб,
Муттаҳам Жаржирга санчидинг найза!
Бошин узиб илдинг найза учига,
Баланд сасда айтдинг: Аллоҳу Акбар!
Душман ишонмасдан ўзин кучига,
Қочди...мусулмонлар қучдилар зафар!
...Бир муддат халифа бўлганинг аён,
Ҳижоз ва Хуросон, Яман ва Ироқ-
Сенга байъат берди, рост айлай баён,
Бошингдан кулфатлар кетмади бироқ...
Дунёда яшаркан одамзот кўрар,
Турфа кун ва тунни яхши ва ёмон.
Одамлар сотилиб берганча зарар,
Ўтгач Ҳажжож Юсуф Сақафий томон-
Онанг Асмо бирла қилдинг маслаҳат,
У хам ўгит берди: “Бўл собитқадам!
Хақ узра жон бериб, ўлсанг ўл фақат,
Хақдан ташқарига чиқмагин бир дам”
Бир кун шаҳид бўлдинг қолиб наилож,
Шоирга кўп оғир ох ёзмоқ буни.
Сендек саҳобани аямай Ҳажжож,
Тап тортмай ўлдирди чоршанба куни.
“Масжид кабутари”...
“Масжид кабутари”...
Сўнг Маккада турдинг уч кун осилиб.
Холатимга боқсам мен борган сари,
Йиғлашга тайёрман...қалбим эзилиб...
О азиз Абдуллоҳ ибн Зубайр,
Бугун хам кўп бизни янчаётганлар.
Бизнинг Ақсомизда қилганча сайр,
Тинмаяпти тиғин санчаётганлар.
Маним орзум надир тўкмай кўз ёшин,
Кўпайсин шижоат қиладиганлар.
Сениндек ёв сафин ёриб, ёв бошин-
Найзанинг учига иладиганлар!
Санинг онанг Абу Бакринг қизи,
Отанг-хаворийси Расулуллоҳнинг.
Бизни учраштирсин жаннатда Ўзи,
Мўъжизаси кўпку Буюк Аллоҳнинг!
Қандоқ бахт гуноҳим Аллоҳ кечириб,
Жаннатга кир деса мендек фақирга.
Бўлсам Расулимиз Кавсар ичириб,
Саҳобалар бирла жаннатда бирга!
@A_meshayan
11:08-20.10.2020
Абдураҳмон Мешаян
Азизлар, Урганч давлат университетида ўқийдиган бир талаба қиз контракт тўловини қилолмай қийналяпти экан.
Рамазонда қилинган амалларга улкан ажр ёзилади, агар бир талаба қизни ўқишига ёрдам берсак, то шу олган илмидан умматга манфаат етиб турар экан, сизларга ҳам ажр етиб бориб туради.
Ҳозиргача 600 минг сўм маблағ йиғилган.
Эътиборсиз бўлманглар, илтимос.
Карта рақам: 9860010126513042
Аликулова Мадина
Муҳаммад Акбар Азимнинг facebook саҳифасидан.
ИФТОР ЧОҒИ ЁДИМГА ТУШДИ
✍️Муаллиф: Абдурроҳман Мешаян
🎤Ижрочи: Ҳаётбек Мирбобоев
Манзилимиз: t.me/A_Meshayan
##Ашараи #мубашшара
#Абу #Убайда #Ибн #Жарроҳ #розияллоҳу #анҳу
Мўминларни ер юзидан,
Ташламоқ-чун супуриб,
Бадр жанги куни асли,
Кўппак каби қутириб.
Мушриклар жанг қилар эди,
Мусулмонларга қарши,
Мусулмонлар илдам эди,
Томирда қон гупуриб.
Жанг қиларди зўр саҳобий,
Қўрқмай Абу Убайда,
Йўлиққани мушрикларда,
У зотга юрак қайда?
Аммо бир мушрик қолмасди,
Саҳобийнинг ортидан,
Ёнга ўтса ёнга ўтиб,
Олдга ўтса олдидан.
Абу Убайдадек одам
Хатто билиб билмасдан.
Унга йўлиққан мушрикни
Ўлдиргиси келмасдан.
Қўлдан келганча уриниб,
Мушрикка берарди чап.
Аммо мушрик бўлмас эди,
Ҳеч унинг ёнидан даф.
Мушрик одам кўп синади,
Саҳобийнинг бардошин.
Абу Убайда олдилар,
Охир мушрикнинг бошин.
Минг афсуски шундай экан
Ўшал мушрик қадари.
Мушрик Абу Убайданинг,
Эди қондош падари.
Ҳайрон бўлма шеърим ўқиб,
Эй азиз аҳли фозил.
Бу хақида Аллоҳ қилмиш,
Қуръонда оят нозил.
Ўқиб чиққин "Мужодала",
Таъсирчандир ғоятда.
Сўз боради бу хақида,
Йигирма иккинчи оятда.
Абу Убайда аслида,
Ширкни ўлдирган эди.
Ширк қиёфасига кирган,
Ота йўқ эди энди.
Аллоҳнинг ризосин истаб,
Расулга қилди ҳизмат.
Жанг қилишса жанг айлади,
Хижрат қилишса хижрат.
Бир кун ўнга ўлим деркан,
Юр қабрга марҳабо.
Уни кетмай туриб,
Дунёдан мудҳиш вабо.
Буюрганча энг хайрли,
Энг муборак амалга,
Сўзладилар аста-аста,
Муоз ибн Жабалга:
Жамоатга намоз ўқиб-
Беринг эй биродарим,
Жамоатга намоз ўқиб-
Беринг эй биродарим...
Шеър ёзарканман бу кўнгил,
Маъҳзун бўлди бузилди,
Намозга даъват қилганча,
Унинг жони узилди.
Мен ўзимча дуо қилдим:
Мен ҳам Хақни севайда,
Чин иймоннинг лаззатини,
Умрим бўйи сезайда.
Ширк келтирган ота бошин,
Узаверсин ўғиллар,
Эй Аллоҳни жон дилидан,
Севган Абу Убайда.
@A_meshayan
18-35-06.04.2022
Абдураҳмон Мешаян
#Тавсия
Ассалому алайкум ҳурматли ҳамюртлар.
Фарғона вилояти Тошлоқ туманида бир неча йилдан буён ўзининг шинам жойлари, мазали таомлари ва ўзига хос хизматлари билан кўпчиликка манзур бўлаётган "Pan Azia" кафесини сиз азизларга тавсия қиламиз. Ишончли ва сифатли нарсани ортиқча мақташга хожат йўқ, яхшиси ўзингиз келиб баҳо беринг.
Ҳа айтганча, қишнинг совуқ кунларида сизларга қайғурган ҳолда тезкор етказиб бериш хизмати (доставка) хизматингизда!😊
Иншааллоҳ сизларга манзур бўлади!😊
Манзил: Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Садда МФЙ А.Навоий кўчаси.
Мўлжал: Ўша машхур "Имом Бурхониддин Марғилоний" жоме масжиди (Садда масжиди) рўпарасида.
Боғланиш ва буюртма бериш учун телефон: +998937353535
ВАФОДОР ГУЛ ИЛИНЖИ.
#АЁЛ #ДАРДИ
Сендан айрилмоғимда,
Бор ажалнинг ҳиссаси.
Тақдир қалами битган,
Ишқимизнинг қиссаси:
Қайғули якун топди,
Аянчли ниҳояси.
Давом этмайди энди,
Севгимиз ҳикояси.
Сенсизликка бардошим,
Етмай қолган азизим.
Кўз олдимдан суратинг,
Кетмай қолган азизим.
Кошонам бор, зарим хам,
Демам:Талон-тарожман.
Мол-у дунём етарли,
Фақат сенга муҳтожман.
Юрагимга санчилган,
Оғриғи зўр ўқдирсан.
Хаётимда хар не бор
Севгилим сен йўқдирсан.
Сенинг ишқинг чертарди,
Кўнгил деган дуторни.
Гўзал дея атолмам,
Сансиз келган бахорни.
Томиримда гўё қон,
Оқмай қолди азизим.
Менга сенсиз яшаш хам,
Ёқмай қолди азизим.
Сен кетдинг-у мен учун,
Тўхтаб қолди вақт гўё.
Аммо ўзгалар учун,
Ўзгармади бу дунё.
Сен учун аза тутмай,
Куйларин чалар сурнай.
Хар бахорда боғимда,
Булбул сайрар уялмай.
Тонг отадир, кун ботур,
Бари ўша-ўшадир.
Аммо сенинг йўқлигинг,
Дардимга дард қўшадир.
Санинг йўқлигин билан,
Қалдирғочнинг иши йўқ.
Ин қуриш-ла овора,
Мендан бахтсиз киши йўқ.
Осмон тушмади қулаб,
Юлдузлар хам жойида.
Бир мен шўрлик йиғлайман,
Биз эккан нок пойида.
Нечун фалак дод солмас,
Нечун йиғламас кўклам.
Шундай навқирон ёшда,
Кетди деб бир зот кўркам.
Нечун боғим гуллари,
Қилгандайин хиёнат.
Дерлар:Яшна биз каби,
Келмадику қиёмат.
Эх...Жоним ким хам мени,
Сендек бахтли қиларди.
Ёрсиз яшаш нелигин,
Гуллар қайдан биларди?
Энди ишқмас хижронга,
Тўлаяпман, cолиқ бож.
Бошимдаги рўмолмас,
Бевалик аталмиш тож.
Дуо айлаб чарчамам,
Бормасамда қабрингга.
Ўтган ўтди кетди деб,
Етмай қўймам қадрингга.
Сенга содиқ қолурман,
Вафо асл санъатда.
Видолашдик дунёда,
Топишсайдик жаннатда.
Ох азизим тўлса бас,
Санинг қабринг нурларга.
Сени бериб қўймайман,
Жаннатдаги хурларга.
@A_meshayan
09:53-10.04.2015
Абдураҳмон Мешаян
ЧИДА, АЛЛОҲ БОР!
Ақлимга урилди васият ёзмоқ,
Мумкин экан шундоқ ақлдан озмоқ.
Дардлар чарчатганда бир арқон олиб,
Хаёлимга келди ўзимни осмоқ,
Энди ўтказардим бўйним узра дор,
Иймоним сўзлади:Тўхта, Аллоҳ бор!
Гўёки дунёда қўпди қиёмат,
Йўлим тўсолмади инсоф, диёнат.
Ўз кўзим-ла кўргач ўзгаси бирла,
Севганим қилганин менга хиёнат,
Заҳар ичмоқчийдим сотди дея ёр,
Иймоним сўзлади: Чида Аллоҳ бор.
Садоқатли дўстим мендан юз бурди,
Кўнглим водийсида изғирин турди.
Кўкламда экканим куз чоғи э вох,
Ногаҳон қор ёғиб бир совуқ урди.
Жондан кечмоқ бўлдим ёғди дея қор,
Иймоним сўзлади: Чида Аллоҳ бор!
Кўзимга қоронғу кўринди олам,
Сувга чўкиб кетгач кенжатой болам.
Қўлга пичоқ олдим томирларимни,
Кесмоқчи бўлганча қилганда алам.
Ўзни қилмоқчийдим жаҳаннамда хор,
Иймоним сўзлади: Чида Аллоҳ бор.
Тарк қилинди суннат, унутилди фарз,
Оқибат хам кетди жигарлар-ла дарз.
Саҳарда, пешинда, асрда, шомда,
Хуфтонда хам бўғгач бўғзим тутиб қарз.
Бўлганимда хатто ўлимимга зор,
Иймоним сўзлади: чида, Аллоҳ бор!
Душманлар тарқатди ортимдан фасод,
Узун қўлим калта, бўлгандим касод.
Жонимга суиқасд қилмоқчилигим,
Фақат қилар экан лаъинларни шод.
Бирдан уйғонганча уйқудаги ор,
Иймоним сўзлади:Чида Аллоҳ бор!
Юрагимни эзди аламли фироқ,
Мажбуран кетганда Ватандан йироқ.
Ватан соғинчига чидай олмасдан,
Ўзимни бир нима қилардим бироқ,
Биргина насиҳат қилди менга кор:
Иймоним сўзлади: Чида:Аллоҳ бор!
Йиллар ўтди, хаёт менга жилмайди,
Энди менга ҳеч не алам қилмайди.
Мартабам хам ошди, кенгайди ризқим,
Не кунларни кўрдим, биров билмайди.
Шундай пайтларда дер иймоним такрор:
“Сенга айтгандимку, Буюк Аллоҳ бор”!
@A_meshayan
11:19-24.01.2020
Абдураҳмон Мешаян
РЎМОЛ
Қиш дов-дарахтларга бир-бир урди дўқ:
“Менга арз-дод қилиб тергашмаларинг!
Сизни кийинтирган баҳор энди йўқ,
Унинг мазҳабига эргашмаларинг!
Қарғаманглар мени қурсин деб юзинг,
Қаршиликка кимнинг хадди сиғарди?
Тезда бошингиздан япроқни узинг,
Сарой табиати фатво чиқарди!
Кўнмаган кесилар кимда бор тоқат?
Қўрқувдан кўндилар дарахтлар барча.
Харчанд чўчисада бўйсунмай фақат,
Қишнинг фатвосига кўнмади арча!
@A_meshayan
19:11-21.11.2019
Абдураҳмон Мешаян