Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi
#хайрли_тонг
🍃Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Яна бир азиз ва гўзал тонг муборак бўлсин...
🍃Ушбу Муродбахш тонг нафасидан баҳра олаётган барча- барчангизга бошлаётган кун ва бугунги эзгу-ишларингизга хайру барака тилаймиз.
🍃Яхши инсонларни беғубор тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга минг бора шукрона айтамиз.
🍃 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!
Яқинларингиз ичра азиз бўлиб юришингизни тилаймиз.
Файзли шанба тонги хайрли бўлсин!
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
📣ORTIQCHA VAZN HAYOTINGIZNI QIYINLASHTIRYAPTIMI?
📌Endi sport zalsiz,dori-darmonsiz,cheklovlarsiz sog'lom ozish imkoniyati mavjud!
⬇️1 oyda 5 kgdan 15 kggacha ozish
⬇️Uyda,oila va ishga xalal bermasdan!
⬇️Hamma narsa yeb och qolmasdan!
⬇️Har bir qadamda tajribali dietolog mutaxassis yordamida!
📌Natijalar kafolatlangan.
⬇️Sifatli xizmat- rasmiy diplom va sertifikatlarga ega dietolog bilan!
✅ @EZOZA_LATIPOVNA
✅ GURUHGA TEZDA ULANIB OLING
👇👇👇
/channel/+o4MHnjZmh44zODBi
/channel/+o4MHnjZmh44zODBi
/channel/+o4MHnjZmh44zODBi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Орадан кўп ўтмай Мадумар қассоб ва унинг аёли Ойниса воқеа жойига етиб келдилар. Улар қизларининг телефонидан "Ойижон, бугун уйга қайтолмайман, ўқишдаги ишларим битмади, насиб қилса эртага тушгача етиб бораман" деган хабарни ўқиб ҳотиржам бўлишган эди.
Мадумар қассоб ва аёли келгунга қадар Хонзода тез ёрдам машинасида туман марказига олиб кетиб бўлинган эди. Мадумар қассоб ички ишлар ходимларидан воқеанинг бир учини эшитиши билан чўккалаб ўтириб қолган аёлининг кўкрагига бор кучини ишга солиб алам билан тепди: "Сен ифлоснинг гапингга кириб қизни шаҳарга қўйган мен аҳмоқ! Болани единг, қ...қ!"
Эридан бундай муомалани кутмаган Ойниса гунгурсдек эрининг зарбидан "ҳийқ" этиб хушидан кетди.
Ички ишлар ходимлари Мадумарни тартибга чақирмоқчи бўлган ҳам эдилар-ки, фарзанд доғига чидай олмаган ота молдек ўкирганча ёнидаги пичоғи билан ўзига жароҳат етказишга улгурди. Яхши-ки маҳсус тайёргарликдан ўтган йигитлар қассобни имкон қадар тўхтатишга улгурдилар.
Бахтиқаро ота ва она қизларининг ортидан навбатдаги чақирилган тез тиббий ёрдам машинасида касалхонага жўнатилди.
Керагидан ортиқ қон йўқотган Хонзода шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари билан уч кун деганда ўзига келди.
Бу хабарни бошқа бўлимда ётган ҳолида эшитган Мадумар қассоб "Ундан кўра ўлиб кетгани яхши эди,- дея кўнглидан кечирди чуқур изтироб билан,- шундай иснод, тавқи лаънат билан буёғига қандай яшай оласан, қизим?"
@xazon_rezgi
-9-
Ма шаа Аллоҳ оқибатли дугоналар экан.
Бизни группадаги дугонажонларга ҳам шунақа юриш насиб қилсин🤲
Яхши ниятда гуруппаларга жўнатиб қўямиз
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ўйлар
Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Одам чеҳрасида энг азиз аъзо нима? Шубҳасиз, кўз! Одам энг яқин кишисини, фарзандини ўзи азиз тутган нарсаларга қиёслайди. Онани «Каъбамсан» дейдилар-ку. Фарзандни «қаро кўзимсан», «кўзимнинг нурисан», «кўзимсан», «кўзимнинг қорачиғисан» дейишади. На тарихда, на бугун биров энг яқинини «бурнимсан», «қулоғимсан», «қошим» ё «сочимсан», ё «тишимсан» демайди-ку. (Ҳолбуки улар ҳам юз ҳудудининг тенг ҳуқуқли аъзолари!) Қадимги битиктошларда ҳам бунақа ёзувлар йўқ. Лекин «Сен менинг кўзимсан» дейишган ва дейдилар. Нега шундай? Боболаримиз айтганларидай, «Кўз фақат кўриш учун эмас, кўзёш тўкиш учун ҳам берилган». Демак, одам чеҳрасида кўз кўнгилнинг элчисидир.
© Эшқобил ШУКУР
@Xazon_Rezgi
❗️Витаминлари ичида сақланиб қоладиган ноодатий димлама тайёрлашни ўрганиб олинг.
Аёлларга юбориб қўямиз
👉 @xazon_rezgi
ЙЎҚОТМАСДАН АВВАЛ АСРА
Улар жуда қаттиқ жанжаллашиб қолишди. Хотин тугунини тугиб, боласини опичлаб, ота уйига жўнади. Эр бир оғиз «қол» демади. Маҳаллаларига кираверишда, дугонасини учратиб қолди. Дугона «Сени кўриб қолганим яхши бўлди-да, болангни онангга ташлаб, тезроқ чиқ. Бир жанозага бирга бориб келамиз», деб ўтинди унинг ранг-рўйига ҳам қарамасдан. У ҳам сиқилиб турган эди. Бирга боришди.
Кексагина бўлса ҳам, ўсмали қошлар-у, сурмали кўзлари бир ҳуснига ўн ҳусн қўшиб турган оппоқ момиқдек аёлнинг дунёни бузиб, «Вой, азизим!» деб, кўксига муштлаб йиғлаши унга бироз эриш туюлди. «Набира-чевараларнинг олдида...»
Улар қаттиқ аразлашган эди. Эри ҳам йўқлаб келмади. Ота уйида анча қолиб кетди. Тасодифми, дугонаси билан бирон етти ой ўтиб, яна ўша хонадонга йил ошига боришди. Дастурхонда қушнинг сутидан бўлак ҳамма нарса бор, фақат ўша «Азизим!» деб кўксига уриб йиғлаган гўзал аёл кўринмасди. Дугонасидан уни сўради. У эса давра тўрида бир парчагина бўлиб ўтирган муштипар аёлни кўрсатди. У бир зум лол қолди, юрагидан нимадир чирт узилиб тушгандек бўлди: «Ёлғизликнинг юки қанчалар оғир».
Уйга келиб, тугунини тугди, боласини олиб, уйига йўл олди: «Айиқ эди, маймоқ эди, эрим эди. Ёриқ эди, юриқ эди, уйим эди...»
Жамила ЭРГАШЕВА
@xazon_rezgi
#ҚОРА_МАРВАРИД
"Қора марварид" ҳанжар, найза, чопқи, шамшир каби ўнлаб тиғ анжомларини ҳар икки қўлида моҳирона ўйнатиб жанг қила оладиган, бир вақтнинг ўзида ҳар икки қўлида бирдек ҳуснихат билан ёза оладиган,
бир кўрган ёзувини сонияда миясига муҳрлайдиган, кейинги дақиқага ўтмай ҳудди асл эгасиники каби нусҳалаб ёза оладиган, бешдан ортиқ ажнабий тилни маҳорат билан ўзлаштирган, моҳир табиб, пазанда, бир сўз билан айтганда ярим дунёнинг бир йиллик ҳирожига тенг қийматли ҳуфя аёл эди "У"!
Музаффар Алининг аёли эса эрининг измидан чиқмайдиган, унга соғлом фарзанд туғиб, отасига муносиб ворис қилиб тарбиялашда жонбозлик кўрсатадиган оддийгина бир аёл...
Аммо...
- Нима аммо? - Стефаннинг оғзига тикилди Тристан
- Биласанми, Тристан?! Мана шу оддий бир аёл бу ўлка инсонлари учун "Қора марварид" дан кўра ўн, юз, минг чандон афзал ҳамда фазилатли кўрилади.
- Тушунмадим!? Нима учун!?- кўзлари ҳайратдан катта-катта очилди Тристаннинг
- Бу аёлда шундай бир устунлик жиҳат бор-ки, "Қора марварид" бунча кўп фазилатлари билан ҳам унга ҳеч қачон тенглаша олмайди.
Ойиша Султоннинг "Қора марварид" дан устунлиги бу унинг она эканлигида. Дунёдаги ҳеч бир аёл оддий бир она кабичалик қудратли бўлмас. Буни ҳамиша ёдингда тут. Ана Музаффар Али ҳам яқинлашиб қолди. Йўлга тушишимиз керак. Пойтаҳтда вазири аъзам Яҳё Мирзо билан якунлашим керак бўлган сўнгги юмушим қолган. Қани кетдик...
🔳 🔳 🔳
1409 йил. Куз. Константинополь
Император хос соқчилар бошлиғи Клавдий бўлинма бошлиғи Стефаннинг Самарқанд шаҳридан олиб келган ҳисобот хулосасини иккинчи қайта шивирлаб ўқий бошлади:
" Сиз жанобимизга шуни ёзиб маълум қиламиз-ки, бундан икки йил аввал Моворауннаҳр юраги бўлмиш Самарқанд шаҳрининг ҳазрати ҳукмдори учун тортиқ этилган Вероника Исуза хоним сафар чоғида орттирган бедаво касаллик сабаб орадан икки ой ўтиб бандаликни бажо келтирган. У пойтаҳтнинг жануби-ғарбидан эллик тўрт фарсаҳ узоқликда дафн этилган. Ҳисобот Самарқанд ҳукмдорининг бош вазири аъзами Яҳё Мирзо жанобларидан олинган маълумотлар билан асосланди".
Клавдий аламдан қутириб кетди ва жазавага тушганча Стефан олиб келган маълумот ва стол устида турган чарм муқовалик катта дафтарни бўлакларга бўлиб ташлади.
Дафтарнинг биринчи варағига "Ўрта Осиё... Самарқанд сари илк одим" дея сарлавҳа қўйилган эди...
1409 йил. Куз. Самарқанд
Айни шу дақиқаларда интизор турган Музаффар Али истиқболига эшик очилди:
- Она...- Хайринисо она томонга бир қадам босди Музаффар Али,- не гап, Ойиша саломатму?
- Суюнчи бер, ўғлим,- ҳозиргина ўзи очган эшикга беҳол суянганча кулимсиради Хайринисо она,- Ойиша Султон паҳлавондек ой юзлиғ ўғил кўрду. Ҳар икки жонни саломат сақлағон Аллоҳимға беҳисоб ҳамд-у санолар бўлсун.
Музаффар Алининг юзларига табассум югурди:
-Аларни қачон кўрсам бўладур?
- Истасанг ҳозироқ кўрмоғин мумкун...
Хайринисо она эшик ёнидан четланиб Музаффар Алига йўл берди.
Музаффар Али дадил қадамлар билан ички хонага йўл олди...
#тамом
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Қисса бошланиши: 09.05.2024.
Якуни: 05.07.2024.
Эътиборингиз учун ташаккур, саломат бўлинг!
📌@xazon_rezgi /60
#ҚОРА_МАРВАРИД
- Вероника, билсам бўладими, бу қадар ўзгаришингга нима сабаб бўлди?
- Сен буни мендан сўрамасанг ҳам бўларди. Ўзгаришимга сабабчи Конрад бўлди. Аҳир уни мен сабаб ўлдиришганини яхши биласан. Тўғрими?
- Баридан хабар топган экансан-да!? - Стефаннинг овозида надомат туйғуси тезда акс этаркан,- ҳа! Мен Конрадни асраб қола олмадим. Аммо унга ўзига нисбатан суиқасд уюштирилаётганлиги ҳақида айтиб огоҳлантирган эдим. У бўлса ўзига, кучига ишониб ғафлатда қолди. Конрад душман билан очиқчасига олишаман деган хато таҳминга келганди. Душман эса ўз номи билан душман. Ҳар қандай разиллик қўлидан келади унинг.
- Бўлган иш бўлиб ўтди. Афсус энди ортга қайтишнинг иложи йўқ. Энди мени бошқа савол қизиқтирмоқда. Айт-чи, Стефан, бу ерга келганингни қандай тушунишим керак? Бу бир тасодифми ёки режа асосида қилинган иш?
- Барини тўғри тушунишинг керак. Мени бу ерга сен ҳақингда хабар топиб келиш учун жўнатишди. Ким дея ҳайрон бўлмассан?!
- Хоин Клавдий...-хўрсинганча жавоб қайтарди Вероника,- ундан бошқа яна ким ҳам бўлар эди? Бироқ кўриб турибсанки, мен энди асло бу ерлардан кетмайман. Шунингдек малъун ҳиёнаткорларнинг талабларини бажармоқчи ҳам эмасман. Бу ерда оилам, эрим, фарзандларим бор. Ҳаётимга мазмун бўлганлар учун яшамоқчиман бу ёғига...
- Исминг ҳам ўзгарибди,- чуқур тин олди Стефан,- бу бир томондан яхши ҳам бўлибди. Ойиша бўлиб қайта дунёга келгач, Верониканинг зим-зиё ғойиб бўлгани кўпчилик учун сир бўлиб қолавергани маъқул.
- Исмим билан бирга диним ҳам ўзгарди. Тўғрироғи аввал мусулмон бўлдим, сўнгра Ойиша... Бундан жуда бахтиёрман...
- Мен ҳам. Сени соғ ва омон ҳамда бахтли кўриб барча саволларимга жавоб олдим... Бундан эса кўнглим жуда тўлди.
- Энди Клавдийга нима дейсан?
- Нима дердим? - ой ёруғида Стефаннинг жилмайгани сезилди,- бор гапни айтаман. "Сиз билган Вероника бундан икки йил аввал дом-дараксиз кетган" дейман. Ойиша ҳақида эса уларнинг билишларига ҳожат йўқ...
- Раҳмат...-деди Ойиша ва меҳр билан шивирлади,- қаерда бўлсанг ҳам ўзингни эҳтиёт қил, Стефан. Хайр...
- Сен ҳам ўзингни авайла,- Ойишанинг ортидан масрур шивирлади Стефан,- абадий хайр...
Эртаси куни Стефан бошлиқ савдогарлар пойтахтга қайтиш учун отланганларида Тристан миниб келган тўриқ от қаттиқ силтаниб чавандозининг қўлидан чиқиб қочди. У қўлга олмоқчи бўлганларга тутқич бермай шаҳд билан ўзини дуч келган тарафга отиб югура бошлади.
- Қочинглар!- жонҳолатда қичқирди пастдан кимдир,- от қутурганға ўхшайдур!
Шу пайт кўшк айвонига чиққан Ойиша Султон узоқдан ўзлари томон югуриб келаётган отни кўрди-ю, Музаффар Алига нималаридур бақирди-да, белбоғида осилиб турган ҳанжарни олиб отга мўжаллаб отди. Ҳанжар бориб тўғри отнинг олдинги ўнг сонига қадалди. Ҳанжар қадалган жойдан атрофга ҳанжар билан бирга шариллаб оппоқ мадда отилди. Тез орада жонивор тинчланиб қолди.
- Жониворнинг олдинғи ўнг оёғи бир неча кун аввал жараҳотланғон эркан,- деди зумда отнинг ёнида пайдо бўлиб жиловидан тутган Музаффар Али,- жароҳат юзи ёпилуб ичи фасод боғлаб кетмуш. Ҳадемай яра тузалади, бироқ бугун сизға бошқа от тақдим қилишимизға тўғри келадур,- Музаффар Али Тристан учун бошқа соғлом от танлагани боғ этагига тушиб кетди.
- Стефан,- деди ҳайратдан донг қотган Тристан шериги томон аста ўгирилиб паст овозда,- бу юртнинг аёллари шу қадар шижоатли бўлса, эркакларининг қандай жанг қилишлари ҳақда ўйлаб кўришга ҳам чўчияпман.
Ростини айтсам, агар кўшк айвонида турган аёлни Музаффар Алининг рафиқаси сифатида танимаганимда, "Қора марварид"ни топдим дея бутун дунёга жар солган бўлардим.
-Қизиқмисан, Тристань?- маҳзун ҳўрсинди Стефан,- бу аёл қаерда-ю, " Қора марварид" қаерда? Биргина ҳанжарни тўғри мўъжалга олган ҳар қандай аёл "Қора марварид" бўлиб қолавермайди мен сенга айтсам.
Муаллиф: Хазонрезги
📌@xazon_rezgi /59
АХЛОҚ ГЎЗАЛЛИГИ
Ҳазрат Мусо (а.с) чўпонлик қилаётганида сурувдан бир қўй қочди. Ҳазрат Мусо (а.с) югуриб уни қувлай бошлади. Чориқларини ечди, оёқларининг таги шишди, қаварди. Кечгача қўйни қидирди. Қўй кўздан йўқолди. Кейинроқ қўй ҳам чарчади. Ҳазрат Мусо (а.с) уни ушлаб олди. Меҳр билан қўйнинг бошини силади, онасидек эркалади. Заррача ҳам жаҳл қилмади, ғазабланмади. Фақатгина меҳр кўрсатди, кўзларидан ёш оқди. «Менга-ку раҳминг келмади, ўзингга нега жабр қилдинг?» - деди. Шу лаҳзада Аллоҳ малакларга шундай деди: «Пайғамбарлик Ҳазрат Мусога ярашади». Ҳазрат Мусо (а.с) шундай марҳамат қилди: «Ҳамма пайғамбарлар болалиги ёки ёшлигида чўпонлик қилган. Чўпонлик қилиб синовдан ўтмасидан Аллоҳ уни йўлбошчи қилмайди. Ҳукмдорлар инсонларга чўпонлик қилар эканлар. Аллоҳнинг амрига итоат этмоқлари шарт. Сурувни бошқараётганда Ҳазрат Мусо (а.с) сингари мулойим, ҳушфеъл бўлиши, ақл ва тадбир билан иш юритиши лозим.» .
“Мавлоно Румийдан ҳикматлар”
@xazon_rezgi
Ногоҳ бахтни учратиб қолдим...
/channel/xazon_rezgi
Ассалому алайкум !
Қадри баланд қадрдонларим. Барчангизга Жума тонги хайрли бўлсин!
Ушбу тонг барчангизнинг хонадонингизга файз ва барака олиб келсин.
Азиз Қадрдоним
Янги Гўзал Тонг барчангизга хайрли бўлсин!
@Xazon_Rezgi
#Бўлган_воқеа😭
Тошкентда бир акамиз кира қилиб юрган экан хотдогхона ёнида мижозни туширишга тўхтабди шу ерда ишлар экансиз йўл хақига хотдог қилиб берсез дебди мижоз хам хўп деб зўр қилиб тайёрлаб опчиқиб берибди таксист ака овқатланиб турса доставка заказ тушиб қолибди ўғлимга хоним қилгандим тез олиб бориш керак дебди акамиз рози бўлиб манзилга бориб мижозга телефон қилса зарур иш билан кетган эдим ака хали қайтмайман овқат увол бўлмасин ўзингиз ё оилавий бемалол еб олинг тоза овқат йўл хақини онлайн тўлаганмиз розимиз деб телефонни ўчирибди, таксист акамиз қорин тўқлаган яқинда хот-дог еб обед қилганди атрофга қараб нима қилишга ўйланиб турса кўчада маклатура ва мусорларни ажратаётган акага кўзи тушибди мошинадан тушиб бориб холатни тушунтириб хонимни сиз олиб қолинг деса у киши юм-юм йиғлармуш ака нотўғри тушунманг холатингиз устидан кулиб эмас чин дилдан сизга илиняпман дебди, мусордаги ака унга йиғламаяпман бошқа нарса деб бу гапларни айтибди таксист акамиз эшитиб хайратда қолибди...👇
Муаллиф: Хазонрезги
#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб
Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi
Ўлимдан олдин!
40 ёшида ошқозон саратони билан касалланган халқаро миқёсда таниқли дизайнер ва ёзувчи Крисда Родригес вафот этишидан олдин шундай ёзган эди:
1. Гаражимда дунёдаги энг қиммат машина бор эди, лекин энди ногиронлар аравачасида ҳаракатланишимга тўғри келмоқда.
2. Уйимда ҳар хил брендли пойабзал ва қимматбаҳо буюмлар сотилади, аммо ҳозир менинг танам касалхона томонидан тақдим этилган кичик матога ўралган.
3. Банкда кўп пулим бор, лекин ҳозир бу маблағдан ҳеч қандай фойда йўқ.
4. Менинг уйим қасрга ўхшайди, ҳозир эса касалхонада оддийгина каравотда ётибман.
5. Беш юлдузли меҳмонхонадан беш юлдузли меҳмонхонага ўтар эдим, аммо ҳозир касалхонадаги бир лабораториядан иккинчисига ўтмоқдаман.
6. Мен юзлаб одамларга дастхат берар эдим, аммо бу сафар тиббий ҳужжатларга имзо чекмоқдаман.
7. Сочларимни етти нафар сартарош тартибга келтирар эди, энди эса бошимда битта ҳам соч йўқ.
8. Хусусий самолётимда исталган жойга уча олар эдим, аммо ҳозир касалхона дарвозасига бориш учун икки йўлак керак.
9. Гарчи озиқ-овқат жуда кўп бўлсада, лекин ҳозир менинг диетам кунига икки таблетка ва кечқурун бир неча томчи шўр сувдир.
Бу уй, бу машина, бу самолёт, бу мебель, бу банк, жуда кўп обрў ва шон-шараф, уларнинг ҳеч бири менга мос келмайди. Буларнинг ҳеч бири мени тинчлантирмайди.
"Ўлимдан бошқа ҳақиқий нарса йўқ.
@xazon_rezgi
Хайрли тун, яхшилар...
Ширин тушлар уйқунгизни безаги бўлсин...
/channel/Xazon_Rezgi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Мадумар ва Ойнисага Хонзодани кўришга эртаси куни руҳсат берилди. Ўша машъум кундан буён эрига бир оғиз сўз айтмаган Ойниса касалхона даҳлизида қассоб билан учрашиб, ортиқча мулозаматсиз индамай унга эргашди.
Хонзода бирин-кетин палатага бошлашиб келаётган ота-онасига кўзи тушгач, номусига чидай олмай юзини деворга бурди.
- Қизим...- овози титради Ойнисанинг,- сени бу аҳволда кўргунча кўзларим ситилиб оқса яхши эди.
Хонзода миқ этмай ётаверди. Аммо шаҳло кўзлари жиққа ёшга тўлди.
- Ким эди улар? - инграган куйи сўради Мадумар қассоб,- уларни эслаб қолдингми?
- Қизингизга ортиқча савол берманг! - қассобнинг сўзларини шарт кесди улар билан олдинма-кетин палатага кирган ички ишлар ходими,- унга ҳозир осойишталик керак.
Аммо Мадумар қассоб тутган ерини кесмасдан қўймайдиганлар тоифасидан эди.
- Хонзода!? Кимгадир бурнидан ошириб ёмон гап гапириб қўймаганмидинг?
Хонзода ётган кўйи бошини сарак-сарак қилиб чайқади:
- Йўқ, ада.
У отасига шундай деди-ю, аммо миясидан "Балки у..." деган фикр яшин тезлигида кесиб ўтди...
Хонзода икки хафтадан ошиқ касалхонада қолиб кетди. У бу ерда жисм азобидан ҳам кўра руҳ қийноғидан қийналиб кетди. Айниқса ички ишлар ходимлари томонидан вақти-вақти билан ўтказилган суриштирув саволлари уни ҳолдан тойдирганди.
Хонзодага жавоб берилган куни уни касалхона остонасида отасининг синглиси Хумора аммаси кутиб олди:
- Хонзода, акам илтимос қилдилар,- деди у салом аликдан сўнг, -ҳозирча бир ой, ярим ой бизникида яшаб тураркансан. Акам уйингларни сотувга қўйибдилар. Ўзинг биласан, бўлиб ўтган воқеалардан кейин уларнинг қишлоқда юргилиги қолмади. Бошқа бегона жойдан янги уй олганларидан сўнг сени олиб кетишаркан. Акаларингга "Тўй сурилди, ҳозирча қишлоққа қайтмаларинг" деб йўлдан қайтаришибди. Бояқишларнинг бўлиб ўтган савдолардан хабарлари йўқ ҳали.
Хумора аммаси жаврай-жаврай Хонзодани туман марказидаги уйига етказиб қўйганини ўзи ҳам сезмай қолди.
@xazon_rezgi
-10-
📌ДИҚҚАТ, ПРЕМЪЕРА 📌
Хазонрезги қаламига мансуб янги ўткир сюжетли онлайн асар:
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"
Биздан узоқлашманг ва янада янги мутолаа завқидан баҳраманд бўлинг!
/channel/Xazon_Rezgi
ЗИНОДАН БЎЛГАН ҲОМИЛАНИ НИМА ҚИЛИШ КЕРАК??? 😳😳
САВОЛ: @ibrarlik🔍
Яқинда бир йигит таниш бўлган ёш қиз билан жинсий яқинлик қилиб қўйган, қиз эса ҳомиладор бўлиб қолибди. Ҳозирда ҳомила бир ойлик бўлган. Энди бу йигит ўша қизнинг уйига совчи юбориб тўйини қилиб никоҳдан ўтса бўладими? Ёки нима қилса ҳам қизнинг ичидаги бола зинодан бўлган бўлиб қолаверадими ?
👉🏻Ж А В О Б😰
Мудҳиш хато
Беморининг соғлиғи ўнглана борди. Иштаҳаси яхшиланиб, кучга кирди. Кўп ўтмай деворга суяниб ўрнидан тура оладиган бўлди. Биринчи марта ўзи юриб шифохона йўлагига чиққанида эса уни бутун касалхона аҳли олқишлади…
Аммо бир куни…
Касал тўсатдан яна каравотига михланиб қолди. Соғайиб бораётган бемори соғлиғининг бунчалар тез орқага кетишини тушуна олмай, шифокор ҳайрон эди. У елди-югурди, касаллик хуружининг сабабини аниқлаш мақсадида текширувлар ўтказиб, беморига янгидан-янги дорилар тавсия этди.
Бир сафар шифокор беморини тиббий кўрикдан ўтказаётган эди:
– Фойдаси йўқ, дўхтир, – деди у сўниқ кўзларини шифтга тикиб. – Мен ҳаммасини билдим. Хонангизда турган касаллик тарихимни ўқиб кўрганман…
Кейинчалик шифокор ўз касбдошлари даврасида бу беморини кўп эсларди. Шифокор ҳамиша бир хил тарзда: “У мени икки марта ҳайратга солган. Биринчи марта яшаб кетишига мутлақо ишончим бўлмаган бир пайтда оёққа туриб, иккинчи марта эса ортиқ соғайиб кетишига батамом ишонч ҳосил қилганимда…”, дея гап бошлар эди.
Байрам АЛИ
@xazon_rezgi
Qizlajonla 🙋♀
Kiyim tiktirishni xohlaysizu lekin òzizga yoqqan fason topolmayabsizmi?
Unda sizga quyidagi kanalni tavsiya etaman🌺❤️
/channel/+rDYIxfeFhm9kNmQy
Bu kanalda nafaqat fasonlani topishiz balki tikuvchilikni òrganishiz ham mumkin ⭐️👏
/channel/+rDYIxfeFhm9kNmQy
/channel/+rDYIxfeFhm9kNmQy
🙋♀Qizlaar, kecha bitta zo’r kanal topib oldim.
Ayollarga kerakli barcha mavzulardagi foydali videolar
shu yerda ekan:
#tozalik
#kreativlik
#tikuvchilik
#oshxona
#soch turmagi
#romol orash
#gozallik
#salomatlik
#pazandalik
#kulgili videolar
#foydali tavsiyalar va idealar
Ssilka tez orada o'chiriladi obuna bo'lishga ulgurib qoling👇👇👇
/channel/+pq007gPSmQcwZjg6
Кўк чойга қатиқ қўшсангиз, 1 умрга оппоқ ва ажинсиз тери маззами?!
Бу оддий рецепт билан бужмайиб, қорайиб камига доғ тушиб кетган юзни, 18 ёшли тиниқ юзга айлантириш кимни хаёлига келибди дейсиз? Камига 7 кунда, 15 кг га озиб, 20 йилга ёшаришга нима дейсиз?
Сувдек текин бу рецептни 7 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас! Сабаби эрингиз танимай қолиши мумкин 😉
Мана уша рецепт: ёзиб олинг!
- oддий кўк чой
- қатиқ ва… Батафсил 👇🏻
Муаллиф: Хазонрезги
#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб
Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi
😇🥰🥰😇🥰🥰🥰😇🥰🥰🥰
😇🥰😇🥰🥰🥰
💄🧴💄🎨👁🧴🧴💋🤎🧴🟫💄🧴💄🌟💗💄💆♀️🌟🌟💗💄👛🌟🌟🧴🧴🌟💗💄🧴👝💄👝🌟🧴🖌💄🧴💆♀️💆♀️💄
БУҒИМ ОҒРИҒИНИ УНУТМОҚЧИМИСИЗ❓
http://doctorneo.uno/o6/
Ҳатто энг кучли оғриқ ҳам 1 кунда йўқолади! 🦵💥
Бунинг учун сизга ҳеч қандай операция ёки қимматбаҳо дори керак эмас❌
Шу усулни қўллаб кўринг ва натижани ўзингиз кўринг!
👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻
БАТАФСИЛ: http://doctorneo.uno/o6/
(Админлар ўчириб ташлашидан олдин ушбу сирни ёзиб олинг!)
#ҚОРА_МАРВАРИД
- Қайси бир қилғон амалим Аллоҳимға маҳбуб келуб сени менға йўлламуш...
- Мен Нурижаҳондан хабар олай,- деди Ойиша эрига жавобан жилмайиб,- уйғонадиган вақти бўлди қизимизнинг...
Музаффар Али Ойишага "яхши" дегандек ишора қилиб ўзи ташқарига отланди.
- Агар ҳамкорлик битимларимиз чиройли имзоланса ўзаро борди- келди муносабатларимиз ҳам ўз-ўзидан қуюқлашади,-деди Стефан Музаффар Алига тилмоч ёрдамида,- менга сиз ва бағри кенг, танти халқингиз бағоят ёқиб қолдингиз. Юртингизнинг бетакрор, сўлим табиати эса бор-у йўқ эс-хушимдан айирди.
-Ташаккур,-деди Музаффар Али меҳмонга эҳтиром билан, -самимий сўзлар учун дилдин чуқур эҳтиром. Мана сиз бирлан яқин танишиш асносинда ҳадемай дўст-қадрдонлар каби бўлуб кетурмиз. Насиб қилса ҳали юртимизға кўп сафарлар қилурсиз, вақтики келса бизға ҳам сизнинг юртинғизға бориш насиб қилур...
-Отааа, отажооон!
Кўшк айвонининг нариги тарафидан чопқиллаб қелаётган бир ярим ёшлар чамаси жажжигина ширинтой қизчани кўриб меҳмонларнинг юзларига табассум югурди.
Музаффар Али қизалоғини қучоғига олиб меҳмонлардан узр сўраган бўлди:
- Узр, қизалоғим Нурижаҳон бу ерға келғонимда мендин бир зум узоқлашмас эрди.
Шу пайт тўғрида юзига қора ҳарир парда тутган узун яшил либоси ўзига беҳад ярашган тик қоматли аёл кўринди. У дастурхон атрофдагиларга яқинлашиб кўлини кўксига қўйиб енгил таъзим бажо келтирди-ю, қизалоққа қўлини узатди.
- Она...
Қизалоқ бўй-бастидан ҳомиладорлиги билиниб турган аёлнинг қўлидан индамай тутиб унга эргашди.
Аёл даврадагиларга овоз чиқармай яна бир бор енгил таъзим бажо келтирган бўлди-ю, қизалоқни етаклаб қаторлаштириб қурилган хоналарнинг бирига кириб кўздан ғойиб бўлди.
- Бу менинг аёлим Ойиша Султон, - меҳмонларга изоҳ берган бўлди Музаффар Али,- у сизларнинг ташрифингиздан беҳад шод бўлди.
Ойишанинг ортидан хаёлга чўмиб тикилиб қолган савдогарлар бошлиғи Стефан ва ниҳоят хаёлларини йиғиб Музаффар Алига юзланди:
- Парвардигори олам сиздан ўз марҳаматини дариғ тутмасин,-деди у овози билинар билинмас титраб,- бир- бирингизга жуда муносиб жуфтлик экансиз.
- Ташаккур,-деди Музаффар Али ва меҳмонларга қўли билан ишора қилди,- қани дастурхонға қаранг. Таом совумасун...
Музаффар Али Стефан ва унинг ёрдамчиси Тристанга битта хона, тилмоч ҳамда учинчи ҳамроҳларига ёнма-ён жойлашган иккинчи қўшни хона ажратган эди.
- Стефан,- деди Тристан хонада ёлғиз қолишгач умидсиз оҳангда,- энди нима қиламиз? Мана сал кам тўрт ойдан буён Самарқанд ва унинг ён-атрофидаги шаҳарлардан "Қора марварид"ни излайвериб оёғимизда оёқ, белимизда мадор қолмади.
Менимча " Қора марварид" бу ерларда йўқ. Йўқса унинг донғи у ер, бу ердан эшитилиб қолган бўларди. Таърифларга кўра у қиз жимгина юрадиганлар тоифасидан эмас,- Тристан шундай дея чуқур ҳўрсинди,- менимча "Қора марварид" аллақачон бу ёруғ оламда бўлмаса керак...
- Ҳаа,- деди Стефан ҳам уни қувватлаган оҳангда,- ўйлашимча уйга қуруқ қўл билан кетадиган кўринамиз,- у шундай дея аста ўрнидан турди,- мен бироз тоза ҳаводан нафас олиб келай...
Стефан қатор фонуслар ёрдамида ёритилган кўшк айвонидан аста пастга тушиб ой шуъласи остида бир бир қадам босиб кенг ҳовли саҳнида барпо этилган дараҳт ва анвойи гуллар ўтказилган боғни аста кеза бошлади. Бир пайт боғ адоғидаги сайсхонадан отларнинг безовта кишнаган овози эшитилди. Стефаннинг қулоқлари динг бўлиб боғ ўртасида тош қотди.
- Сени кутаётгандим, Стефан...- овоз эшитилди қоронғиликдан,- мен билан гаплашмасдан бу ерлардан кета олмаслигингни юрагим сезганди.
- Юрагинг ҳамон сезгир, Вероника,- деди Стефан турган жойида,- аммо ўзинг бутунлай ўзгарибсан.
- Бундан асло афсус чекмайман. Тақдиримда ёзилганини яшаб ўтмоқдаман. Билсанг бу ҳаётим аввалгисидан бутунлай ўзгача, ҳаттоки жуда яхши деса ҳам бўлади.
Муаллиф: Хазонрезги
📌@xazon_rezgi /58
#ҚОРА_МАРВАРИД
🔳 🔳 🔳
Орадан беш ой муддат ўтди...
- Ойиша! Мен сенға нима деб эдим!?-Музаффар Алининг сўз оҳангида танбеҳ беришдан кўра меҳр туйғуси мўлроқ эди.
- Нима деб эдингиз?- Ойиша пешонасидаги реза-реза терни артар экан мулойим жилмайди
- Бундин буёғига ўзингни асра деғоним ёдингдан чиғдиму? Сен бўлсанг эртадан кечға қадар тиним билмайсен? Ҳеч йўқ эрса кичкинтойға раҳминг келсун,- Музаффар Али Ойишанинг қорнига ишора қилди.
Ойиша эрига муҳаббат тўла кўзлари билан нигоҳ ташлади:
- Ҳавотир олманг, мен ўзимни ҳар қачонгидан ҳам яхши ҳис қиляпман. Бугун пешинга узоқ ўлкалардан келган савдогарларни меҳмон қиламан деганингиз учун ош-овқатга ўзим ҳам бир қарай деган эдим.
- Ҳаа меҳмонлар ҳадемай келиб қолурлар,- Музаффар Али Ойишанинг ёнига яқинлашиб у тайёрлаётган таомларга назар ташлаб кўнгли тўлди,-Ойиша, ҳадемай пойтахтга кўчадиғон кўринамиз?
- Нима учун? - зумда зилолдек тиниқ юзларига ташвиш кўланка солди Ойишанинг,- аҳир бу жойларга жуда ўрганиб, яхши кўриб қолган эдим...
- Ҳазрати ҳукмдоримиз мени ўз ёнларида бўлмоғимни истаяпдурлар. Улар менинг лавозимимни ошириб саройдағи муҳим вазифалардан бирини юкламоқни ихтиёр қилғон чиқарлар. Бугунги меҳмонлар ҳам шул важдин келмишлар. Ҳукмдоримиз отам ва менға Константинополь шаҳридин келғон элчилар гуруҳиндағи савдогарларни алоҳида қуюқ меҳмон қилишни тайинламишлар. Улар бу ўлка инсонлари бирлан ташқи савдо алоқаларини мустаҳкамлаш тадоригиға тушғон чиқарлар.
"Константинополь" сўзини эшитиб Ойишанинг оёғларидан мадор қочган эди.У ўз аҳволини Музаффар Алига ҳарчанд билдирмасликка ҳаракат қилишига қарамай, эр аёлидаги ҳолатни зумда пайқади:
- Не учундир рангинг оқариб кетди, Ойиша?! Ҳа-я, савдогарлар сенинг юртингдин эканлиғи хаёлингни фаромуш қилди-му? Мен улар билан ҳали туззукроқ танишғоним ҳам йўқ. Агар алар яхши инсонлар бўлса сенға-да меним ҳузуримда кўришмакға ижозат бермоғим мумкун эрур...
- Йўқ истамайман,- заифгина бош чайқади Ойиша ,- йўқ...
- Ихтиёринг...- Музаффар Али ҳасмининг эндигина эт олган яраси қайтадан тирналганини ҳис қилиб юраги эзилди,- юр сени хонамизға кузатиб қўяй. Бироз дам олмасанг бўлмайдиғон чиқар...
Музаффар Али айтган меҳмонлар мўъжалланган вақтга етиб келишди. Баҳорнинг сўлим ҳавосида кўшк айвонига солинган дастурхон атрофидан жой олган савдогарларни хонасидаги дарпарда четини қайириб кузатаётган Ойишанинг ранги қув ўчиб кетди:
- Савдогарлар бошлиғи Стефан эди!
Бу ўша бир вақтлар Ойиша (Вероника) билан бир майдонда, бир сафда ёнма-ён, елкама-елка от сурган, қилич сермаган Стефан эди...
Конрад ва Верониканинг содиқ дўсти, қуролдоши, қисматдоши- Стефан...
- Бугун меҳмонлар кўшкимизда тунаб қолишадиғон бўлишди,-деди Музаффар Али орадан вақт ўтиб Ойишадан хабар олишга ичкарига кирганда,- хизматчилар учун уларға тўрдаги хонани тайёрламакни буюрдим. Ойиша,-у аёлига яқинлашиб унинг ғунча каби нафис юзини ўзи томонга бурар экан,- соғлуқинг яхшиму? Не учундур юзларинг оппоқ оқаруб кетибдур? Тобинг йўқму?
Ойиша оҳиста ўрнидан туриб бошини эрининг кўксига қўйди:
-Мен яхшиман, ҳавотир олманг... Шунчаки...
- Нима шунчаки? -Ойишанинг шаҳло кўзларига диққат билан тикилди Музаффар Али,- айт не бўлду?
Ойиша эрининг бақувват қўлини ушлаб аста қорнига қўйди:
- Бу бола отаси каби забардаст саркарда бўладими дейман, ҳалитдан тепкиси жангчиларники сингари аччиқ...
- Болам тепуняптиму, Ойиша? -кўзлари чарақлаб кетди Музаффар Алининг,- иее, ана яна тепин-ду?! Ойиша, ростдин ҳам бу гўдакнинг тепкису бирам залворли?! - Музаффар Али энгашиб бўлажак фарзандига шивирлади,- болам, ундай шўҳлуғ қилиб онангни кўп қийноб қўймағин...
- Бу ерда узоқ қолиб кетдингиз? -жилмайди Ойиша,- энди бориб меҳмонлардан хабар олинг, яна уларга нисбатан ҳурматсизлик бўлмасин.
- Ҳўб... - Музаффар Али Ойишанинг сўзларига тезда кўнақолди, у эшик тарафга юрар экан бирдан ортига ўгирилиб изига қайтди. Али Ойишанинг ўнг юзидан меҳр билан бўса олар экан шивирлади:
Муаллиф: Хазонрезги
📌@xazon_rezgi /57
Paplin kuylak Fasonlari
Paplin kuylak Fasonlari
Paplin kuylak Fasonlari
Paplin kuylak Fasonlari
Paplin kuylak Fasonlari
Paplin kuylak Fasonlari
/channel/+rDYIxfeFhm9kNmQy
/channel/+rDYIxfeFhm9kNmQy
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
PROFIL UCHUN ENG ORIGINAL RASMLARNI AYNAN SHU KANALDAN TOPASIZ.
🧕❤️🌹🧕❤️❤️🧕🧕🧕🧕🧕🧕