xazon_rezgi | Неотсортированное

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

62427

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Подписаться на канал

XazonRezgi (Official Channel)

БЎҒИМ ОҒРИҒИНИ БУ ВОСИТА ЁРДАМИДА УНУТИБ ЮБОРАСИЗ❗️
http://doctorneo.uno/o6/👈🏻

Ушбу восита бўғимлар ва тоғай тўқималарига кириб, уларни САМАРАЛИ тиклаш қобилиятига эга экан!
👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻

БАТАФСИЛ КЎРИШ: http://doctorneo.uno/o6/👈🏻

(Бу ишончли воситани қабўл қилгач, бўғим оғриғини бутунлай унутасиз)

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

📌#Сўраган_эдингиз📌

Ассалому алайкум. 
Бизда сотув  учун тайёр асарлар:

Муаллиф:  Хазонрезги

1.
#Кўзларим_йўлингда 5000 сўм

2.
#Қора_марварид 5000 сўм

3.
#Сўнгги_нафасгача 5000 сўм

4.
#Икки_олам_орасида 5000 сўм

5.
#ижарага_берилган_эр 5000 сўм

6.
#Қасд 5000 сўм

7.
#Осмоннинг_охири 5000 сўм

8.
#Кўнгил_ифори (роман) 10.000 сўм

Ҳар бири алоҳида тўлиқ шаклда ёпиқ каналга жойланган.

Сотиб олиш учун👇

Рахматуллаева Гулбаҳор
9860140114298593 га тўлов қиласиз ва чек нусҳасини

@Yusupova_Sabo га юбориб ёпиқ канал линкини оласиз

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

🔳 🔳 🔳

Ойиша Музаффар Алини сафарга кузатиб қўйгач, ўзини юраги ҳувиллаб қолгандек сезди.

"Али илгари мен учратган бошқа йигитларга ўхшамайди,- ўйлади у хаёлларига эрк берганча, - у ўзини қадрига ўзи ета оладиган йигит. Бундай йигитлар ўзгаларнинг ҳам ҳурматини жойига қўйиши тайин. Дунёда шундай инсонлар бўлади-ки, уларга бемалол ишонишинг, улар билан ҳеч қандай таъмаларсиз дўст бўла олишинг мумкин. Садоқат, вафо бундай инсонлар учун энг олий меъзон.
Али ҳам шундай. Мен бугун унинг кўзларида ўзимга нисбатан "йилт" этган муҳаббат учқунларини кўрдим. Бироқ шунга қарамай Али ҳамма вақт ҳурматимни жойига қўйиб муомалада бўлиб келган.Аммо менинг юрагим яна бир севги таклифи олишга ҳали шай эмас. Шунга қарамай Музаффар Алидан ҳам бутунлай воз кеча олишим қийин масала, сабаби юрагим бундай олийжаноб инсон ҳар қадамда учрайвермаслигини яхши билади чоғи.

-Он-наа!

Ойиша ҳаррир пардалар билан чиройли безатилган ётоғида ширин жилмайиб ўтирган Нурижаҳонга қараб титраб кетди.

- Ооон-наа! - такрорлади Нурижаҳон қўлчаларини Ойиша томонга чўзиб...

-Нурижаҳон...- аста шивирлади Ойиша ва қизни қўлига олиб авайлаб бағрига босди,- қизим...

Ойиша айни топда томоғига нимадир тиқилиб қолганини ҳис қилди. Нафас ола олмай энтикди. Бу таърифига тил ожиз бўлган оғриқли ҳамда айни дамда ҳузурбахш ҳам бўлган ажиб туйғу эди.

Айнан шу лаҳзаларда қиз Музаффар Алидан нега бутунлай воз кеча олмаслик сабабини англагандек бўлган эди. Ахир ҳар иккисининг ўрталарида Ойиша салкам тўққиз ойдан буён бир парча этдан катта қилган ва юрагининг бир бўлагига айланиб улгурган Нурижаҳон бор эди!

Ойиша бундан салкам бир ярим йил илгари ( Вероника эди у пайтлар) Конрад билан аҳд-у паймон қилганида ўзларини орасини боғлаган нарса икковларининг азобларга бой берилган болаликлари эди.
Бу сафар ҳам Ойиша ҳамда Музаффар Алининг ораларини ислоҳ қилган туйғу айнан болаликка тегишли эди, тўғрироғи масъума гўдакга.

- Музаффар Али фатҳ сафаридин қайтса Яҳё Мирзо уни уйлонтириш пайиға тушмоғи аниқ...

Ойиша Хайринисо онанинг сўзларини эшитиб ортига ўгирилди.
Хайринисо она қизнинг ҳайрон нигоҳини фаҳмламаган каби сўзида жиддий давом этди:

- Эшитишим бўйича Моҳижаҳон Бегимнинг ўлимидин сўнг Музаффар Али ҳеч бир аёл зотиға қиё боқмаб эрмиш. Ҳаттоки биринчи никоҳидаги Ҳумайро хонумға ҳам. Бу ҳолат фарзанд тақдирини ўйлағон ҳар бир ота-онанинг юрагини тилкаламай қўймас. Аёл сифатида Ҳумайро хонумнинг ҳам. Шу сабаб хонум ўз аёллик ҳаққини талаб қилуб жанжал қилғон экан, Али унга "Чидасанг шу, чидамасанг талоғингни беришим мумкун" деғон эрмиш. Албатта Хумайро хонум ҳаммадин ҳам ана шу нарсани истамаслиғи тайин. Шу билан у қайтиб эриға қарши бирон сўз айтмамиш. Бироқ биласенки, энг хавфли илон бу- жароҳот олғон илондур.

- Онаа...- беҳол шивирлади Ойиша

-"Бу қаруб эсини еб қўйғон хотун нима учун бу сўзларни айтиб, бошимни қотирмуш!?" дея ҳайрон бўлаётғон чиқарсан. Мен эрса бу сўзларимни мағзини сенға чақиб берурман. Хуллас, Музаффар Али ўзини у ерға, бу ерға ташлоғони билан кун келиб Яҳё Мирзо сўзини ўтқазмай қолмас.
Ота амри-вожиб!
Албатта Музаффар Али шу туришда қайтиб Хумайро хонумға ҳам қиё боқмаслиги аниқ. Агар Хумайро хонумда гарддек фаросат ва ақл бўлғонда эрди, рашк азобинда минг тўлғонмасун эрининг ёнида кундошиға ҳусуматини яширғон бўлурди. Аҳир Моҳижаҳон Бегимнинг юраги ҳасталиғи ҳар кимға маълум эрди, жумладин кундошиға ҳам. Оқибат не бўлди? Моҳижаҳон Бегим шундоғ ҳам ўз ажали билан ўлду, бироқ икки ўртада Хумайро хонум яна эрининг муҳаббатидин мосуво бўлду.
Бу деғони Хумайро хонум ўз бошиға яна кундошлиғ балосини сотиб олди деғони. Албатта келадиғон кундош ундин ёш ва гўзал бўлмоғи тайин.

Муаллиф: Хазонрезги

📌@xazon_rezgi /49

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

-Сен бу қадар ҳунарвонлиқни қайдин ўргангансен?  Ростиға кўчсам менинг ёнимдағи энг сара алплардин ҳам чаққонроқ экансен?! 

   Ойиша ўзини бепарво тутишга ҳаракат қилиб сокин овозда жавоб қайтарди: 

   -Шунчаки, бир вақтлар отамнинг кичикроқ от уюри бор эди. Ўша вақтлар кўп машқ қилганман мен. 

   Музаффар Али унга жавобан кулимсиради: 

   - Хайринисо онам бу ҳақда хабардор эрканлар-да,  шул сабаб мени огоҳлантирмишлар. Демак,  менинг дўстим нафақат илмда беназир табиба,  балки моҳир чавандоз ҳамда уста камонкаш ҳам эркан. 
      Сен билан фахрланамен,  Ойиша...

Кечга томон йўлга тушар олдидан Музаффар Али  қизни ҳоли жойда топиб кўнглидаги саволни беихтиёр тилига чиқариб юборди: 

   - Қайтгунимча мени кутасенми,  Ойиша? 

   Ойиша самимий кўзларини йигитга тикди: 

   - Сизни кўпчилик бўлиб кутамиз, Али... Яқинларингиз, Хайринисо онам, Нурижаҳон...  Улар орасида мен ҳам албатта борман.

   - Раҳмат...- овози товланди йигитнинг,- бу сўзларинг менга қанчалик қанот бағишлаганини билсанг эди...

🔳 🔳 🔳

Клавдий рўпарасида турган оёқлари жимжимадор столни бор кучи билан тепди, стол устидаги бор ашқол-дашқоллари ила ер билан битта бўлиб сочилди:

- Лаънати! -деди у тиш остидан ғижиниб,- шунча вақтдан буён кўз тиккан режам барбод бўлиш арафасида! Бу қизга керагидан ортиқ ишониб қўйган эканман! У бўлса ҳукмдор ҳарамига кирди-ю, қумга қуйилган сув каби изсиз йўқолди!

- Ўзингни бос, Клавдий! - хона бурчагида оёқларини чалиштириб ўтирган Адель хоним Клавдийни тинчлантиришга урина бошлади,- Вероника тегирмонга тушса бутун чиқадиган қиз! Мен умрим давомида бундай иқтидорли шогирд кўрмаганман. Ҳадемай ундан хушхабар келиб қолади, мана кўрасан!

-Мана кўрасан?! -заҳарханда кулди Клавдий,- кўрадиган яна нимамиз қолди ўзи!?
Бу ерда тож-у тахт учун кураш ўйинларида оҳирги илинжимиз шу қиз эди. Агар бу ўйинни бой берсак, сен ва менинг ўринларимиз осонликча бошқа бировларга тортиқ қилиб юборилади. Буни ўзинг ҳам яхши биласан. Жойимизга кўз тикканлар қанча?! Шундоқ ҳам тақдиримиз қил устида турибди.

- Ҳаа, афсус-ки бу борада ҳақ эканлигингни тан олмай иложим йўқ,- деди ўйчан қиёфада Адель хоним

- Вероникадан хабар топиш мақсадида Самарқандга икки бора ҳуфя жўнатдим. Уларнинг бири фақатгина Марья, унинг ҳукмдор саройида заҳарланиб оламдан ўтгани ҳақида хабар олиб қайтди. Иккинчиси эса деярли янгилик олиб келгани йўқ. Энг ёмони нима биласанми? Бизни қиз билан боғлаши керак бўлган одамимиз, неча йиллар аввал саройга киритган яна бир айғоқчимиз Маркоснинг тўсатдан ғойиб бўлиб қолгани...Ўйлашимча бу ерда қандайдир сир бор.

- Афсуски, ўша қандайдир сирдан хабаримиз йўқ-да бизнинг,- Адель хоним ўрнидан туриб хона бўйлаб бир-бир юра бошлади,- шунга кўра энди нима қилмоқчисан?

-Нима қилардим?! Самарқандга яна бир бор одам юбораман! Балки бу сафар элчилар гуруҳини жўнатармиз. Улар ичида Вероникани яхши танийдиган бирор одамимизни қўшиб юборсам дегандим.

- Стефан!? Тўғри топдимми? -кўзлари чақнади Адель хонимнинг,- "Вероникани яхши танийдиган" дейишинг билан хаёлимга биринчи келгани шу йигит бўлди.

- Албатта- у! Бошқа ким ҳам бўлиши мумкин? Стефан оҳирги бир йил ичида яна ҳам пишди.

-Танловинг зўрку-я, аммо энг сара йигитларимизни бирма-бир бошқа мамлакатларга чиқариб юбораверсак, ўзимиз қўл-оёғи кесилган нотавондек бирор ишга яроқсиз бўлиб қолмаймизми?


Муаллиф: Хазонрезги

📌
@xazon_rezgi /48

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бойлик келтирувчи жуда кучли техник сўзлар борлигини билармидингиз?

Бой бўлишни истасангиз ҳозироқ пастдаги ҳавола орқали каналга қўшилинг ва "Оллоҳга осон техникаси" билан тезда ўз мақсадингизга эришинг.

Бепул каналга қўшилиш учун ҳавола
👇👇👇👇👇
👇👇👇
/channel/+lzi5uvt0mMU1YmUy
/channel/+lzi5uvt0mMU1YmUy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

​​Ҳаётий ҳикоя

Туҳмат

Ҳар сафар ота-онамни зиёрат қилгани келганимда беғубор болалик дамларим, қўшнимиз Сора бувининг ибратли диний ривоятлари, сой бўйида
қизлар билан чопқиллашиб ўйнаб юрганларимиз ҳамда қадрдон сирдош дугонам Зебо чевар кўз олдимга келади.
Бугун ҳам маҳалламиз бошидаги эски уйни кўриб юрагим эзилиб кетди. Ўн йил аввал бу уйда етимгина дугонам Зебо бувиси билан яшарди...
18 ёшга тўлдикки, икковимизни унаштиришди . Mени шаҳарга турмушга бераётган эдилар, Зебони эса қўшни маҳалладаги дурадгор йигитга. Келажак ҳаётимиз ҳақида яхши ниятлар қилар эдик , сарпо либосларимизни ўзимиз бичиб, тикардик. Кунларимиз ширин ташвишлар билан ўтаётган эди.
Токи...
Маҳалламиздаги Жасур исмли одам кийим - кечак савдоси билан шуғулланар эди. Иши юришгандан- юришиб, маҳалланинг энг давлатманд кишисига айланиб бормоқда эди.
Кунларнинг бирида маҳалламиз оқсоқоли у кишига Зебога кийимлар учун буюртма бериб сотишни маслаҳат берганлар. Етимгина қиз тўй харажатлари ва зарур эҳтиёжлари учун пул жамғарсин, деган мақсадда хайрли ишга воситачи бўлишни ният қилган эканлар.
Жасур ака Зебога сотиш учун либосга буюртма берди. Мен ҳам ўқишдан қайтгач, дугонамга чеварликда майда ишларда кўмак берардим. Шу тариқа 30 та аёллар либоси тайёр бўлди. Жасур ака кийимларни пуллаб, даромад қилди, аммо орадан 4 ой ўтди ҳамки, Зебонинг хизмат
ҳаққини бермади.
Икковимиз маҳалла оқсоқолининг олдига бориб, вазиятни тушунтирдик , ҳақгўй оқсоқолимиз бу адолатсизликни эшитиб титраб кетди. Ҳассасини дўққиллатиб бориб, Жасур аканинг эшигини таққилатди, ичкаридан дув қизариб чиққан Жасур акага: “Етимнинг иш ҳақини нега бермайсан, нодон? Дарҳол ҳаққингни ҳалолла!” деб уришиб берди.
Жасур ака лом-мим демай уйидан пулни олиб чиқиб Зебонинг қўлига тутқазди. Аммо эртаси куни aламдан жаҳл отига мингган Жасур ака бозор ва чойхонада Зебонинг шаънини ер билан яксон қилиб, уни бешармликда айблади. Бунга ўзи гувоҳ эканини айтиб дунёга жар солди...
Маҳаллага гап-сўз оралади.
Зебога буюртма бермай қўйишди, фотиҳаси ҳам бузилди...
Руҳи синиб қолган Зебонинг мендан бошқа яқини қолмаган эди. 5 маҳал намоз сўнггида: “Аллоҳим, менга Оиша онамизнинг сабрларидан тортиқ қил”, дея йиғларди. Баъзан бир нуқтага боққанча хаёл суриб ўтирар, сўнгра бирдан менга қараб жилмайганича: “Мен у одамдан хафа эмасман, уни қарғамадим...” дерди.
Oрадан бир йил ўтиб кетди, мен турмушга чиқиб, фарзандли ҳам бўлдим.
Ранглар сарғайиб, озиб кетган Зебо тез‑тез ҳушини йўқотадиган бўлиб қолди. Охир оқибат касалхонага тушиб, қайта-қайта ҳушини йўқотиб, ўнгланмади. ...
Жасадни топшираётган шифокор, унинг юраги туғма хаста эканлигини айтди... Етимгина Зебо эски уйини ва қариб қолган бувисини ҳам етим қилиб ташлаб кетди...
Тобутни олиб чиқиб кетаётганларида бувиси:
“Қизим масъум эди, болагинам пок эди, уни туҳмат ўлдирди!..” дея фарёд чекиб қолди. Сора буви: “Жасурни ўз туҳмати уради энди, э, воҳ”, деган эди ўшанда секин.
Мана орада йиллар ўтиб кетди. Раҳматли Сора буви айтганларидек, Жасур акани қилган туҳмати “урди”: бир кечадаёқ қўл-оёғи ишламай
шол бўлиб қолган. Эшиги олдида аравасида бечораҳол алфозда
ўтиради. Одамлар, унинг иккала қизи ҳам шаҳарда танафурушлик
қилади, деб гапиришади...
Зебо уни қарғамаганди, аммо Аллоҳ Одил Зот, уни огоҳлантирди.
Етим ҳаққига кўз олайтириш ва покиза аёлларга туҳмат қилиш каби гуноҳи кабиралар ҳақида ўйлар эканман, лол қоламан:
“Аллоҳим, заррача ёмонликни ҳам, заррача яхшиликни ҳам бежавоб қолдирмайсан!
Аммо биз ғофил бандалар буни идрок қилмаймиз".

Дилафруз Муминова

/channel/xazon_rezgi‌‌

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ният

Она бир ранги синиқ қизига, бир қошларини чимириб ўтирган қизининг қайнсинглисига қараб кетар олди қўлини дуога очди:
— Илоҳим, қизингизга ҳам худди сиздек "меҳрибон" қайнона насиб қилсин.

Эшқувватова

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"   🦋


Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Апрелнинг ўрталари бўлишига қарамай ҳаво ўта дим, устига устак ундаги намлик юқори бўлиб ҳар иккиси соғлом одамни ҳам ҳолдан тойдирар даражада ланж қилар эди.
Хонзода автобусда туман марказига етиб келгунча бўлари бўлганди. У охирги бекатга етиб келиб автобусдан тушгач анча енгил тортди:
"Ҳайрият! Ҳаво бор экан-ку?!"

Ҳақиқатдан ҳам кун асрдан оғиб қолгани учунми ёки барибир қишлоқ жойлар нафаси бўлгани сабабми, туман марказида лоҳас одамни тетиклаштирадиган ғир-ғир шабада эсарди.
Хонзода автобусни четлаб ўтиб Қўштепага олиб борувчи таксилар йиғиладиган жойга ўтди.
- Қўштепа, Қўштепа!?
Хонзода ўттиз ёшлар атрофидаги баланд бўйли ҳайдовчига савол назари билан қаради. Хонзода илгарии бу ҳайдовчини кўрмаганди:
- Синглим, Қўштепагами? -сўради ҳайдовчи сал наридаги асфальт рангидаги матиз машинасига ишора қилиб,- чиқинг машинага! Машинадаги опалар Қовунчига боришади, сизни Қўштепага ташлаб ўтамиз.
Хонзода машинада ўтирган уч нафар ўрта ёш аёлга кўзи тушиб кўнгли тинчиди. Ортиқча гап-сўзларсиз матизга яқинлашди.
-Ассалому алайкум,- деди у орқа ўриндиққа ўрнашиб ўтирар экан
- Ваалайкум ассалом, сингилча!? - деди аёллардан энг дўмбоғи,- уйгами?
- Ҳм уйга,- гапни қисқа қилди Хонзода
- Биз Қовунчидаги Акром бизнесменникига тўйга кетяпмиз,- деди аёллардан яна бири,- эшитдингизми, Акром акам қиз чиқаряптилар.

Хонзода бош чайқади:
- Мен уларни танимайман.

- Ўзингиз нима иш қиласиз? -бармоқлари узун қилиб ўстирилиб қип-қизил лакланган, боз устига қўша-қўша тилла таққан аёл улама киприкларини пирпиратиб,- қизиқувчанлигим учун узр, ойдеккина қиз экансиз, укамга келинликка номзод қидираётган эдик.
- Мен унаштирилганман, уч хафтадан сўнг тўйим,- деди Хонзода ич-ичидан бетоқатланиб. У шундай деди-ю "Уфф, қачон уйга етар эканман" дея ўйланди. Хонзодага яқин ўтирган танноз аёл лабини чуччайтирди:
- Эссизгина. Балки ҳалиям кеч эмасдир?

@xazon_rezgi
-2-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

📌ДИҚҚАТ, ПРЕМЪЕРА 📌

Хазонрезги қаламига мансуб янги ўткир сюжетли онлайн асар:
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"

Биздан узоқлашманг ва янада янги мутолаа завқидан баҳраманд бўлинг!

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Эрталабги_мотивация

Эрталаб турдингиз, ишга боргингиз келмаяптими?

Интернетга кириб миллиардерлар рўйхатидан исмингизни қидиринг.

Ичида йўқми?

Унда ДАВАЙ ИШГА ! ! ! 🤗


Каналга уланиш
👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Aссалому алайкум.
Душанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!!

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

⭕️⭕️⭕️❗️❗️❗️ЁЗ ЧЕГИРМАСИ ОЗИШГА ТАЙЁРМИСИЗ❗️❗️❗️❗️❗️

❗️❗️❗️❗️❗️ОЗИШ ЭНДИ МУАММО ЭМАС ,ОЧ КОЛМАСДАН ЕБ ОЗАСИЗ

🩷🩷🩷🩷ТУГРИ ОВКАТЛАНИБ СОГЛОМ ОЗАСИЗ.АЛОХИДА БОЗОРЛИК КИЛМАЙСИЗ

🟠ОЙДА🟠🟠KГДАН

🟠🟠KГГАЧА ОЗИШ ИМКОНИЯТИДАН ФОЙДАЛАНИНГ

🔥🔥КОТГАН ВАЗННИ ЮРГИЗИШ УЧУН ХАМ АЛОХИДА МЕНЮЛАР БОР💵💵

🇺🇿🇺🇿ДАВЛАТ РУЙХАТИДАН УТГАН ДИПЛОМ ВА СЕРТИФИКАТГА ЭГА ОЛИЙ МАЬЛУМОТЛИ ДИЕТОЛОГ,НУТРИЦИОЛОГ,ВАЛЕОЛОГ

@Mahbuba_Ravshanovna1

✅ ОЗИШНИ ИСТАГАНЛАР ГУРУХГА ТЕЗДА УЛАНИБ ОЛИНГ
👇👇

/channel/+vAZOlImYxA80Njky

/channel/+vAZOlImYxA80Njky

/channel/+vAZOlImYxA80Njky

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф:  Хазонрезги

#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб

Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Озиш осон эмас! 💪
Менга чидасангиз, қўшилинг.
14 кунда 5 кг натижа обераман, қаттиқ назорат қилиб, натижа кўрсатаман! 🎯
Ҳақиқий натижа хоҳласангиз, каналимга қўшилинг

диплом рақами N°043622‌‌

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎНГЛИМНИНГ_КЎЧАСИ

"МАНСАБ" (ҳикоя)

- Йўқ , йўқ чой қуйманг. Иссиқ кунда мана шу минерал сув яхши ,- Нафосат қўлидаги ярим литрли баклажкадаги сувни пиёлага ҳам қуйишга хафсала қилмай оғзидан хўплаб - хўплаб қўярди.

- Нондан тишланг болам , - дастурхонга ишора қилди Жамила опа- тушлик вақти ҳам бўлиб қолди , ҳадемай овсинингиз Озоданинг ҳам овқати пишиб қолади.

Нафосат қайнонаси Жамила опанинг сўзларига жилмайиш билан жавоб бериб кифояланди. Ёнида ўтирган ўзига ўхшаб қўлидаги идишидан сув хўплаб ўтирган қизи Нозимага :

- Барибир ҳам муздек сув яхшида а ? - деб писанда қилиб қўйишни унутмади.

У тез орада овсини таом сузиб келтиришни тахмин қилиб қизига :

- Бор Озода келинойингларни чақиргин , биз турамиз , овқатга уринмас экансиз де .

- Ўзи келганларингизга ўн беш дақиқаям бўлмади- ю , дарров турамиз дейсиз. Кунда келаётган бўлмасангиз. Аввалги келишингиз билан бунисини ораси бир ойдан ошди- ёв,- деди Жамила опа Нозиманинг ортидан интизор боққанча .

Жамила опанинг сўзларига Нафосат ҳозиржавоблик билан донолик қилди :

- Ойижон , шу кунларда иш бирам қайнаган- ки. Қолаверса вақтда барака йўқми билмадим, бир зумда тонг отади , бир зумда кун ботади.

Шу вақт олдинма - кетин хонага Озода ва Нозималар кириб келишди.

Нафосат сўз ўзанини зумда овсинига бурди :

- Эшитдим овсинжон , эшитдим. Собиржон ишдан олинибдилар. Биламан бундай вақтда таскин бериш малол , аммо ... ,- Нафосат ўзига қарай туриб лаб жуфтлаган овсинини гапиртиргани қўймади, - мен ҳозир сизга бир нарса айтаман шуни қўлласангиз аҳволингиз ўнгланиб кетади. Хуллас ... Ўзингизни комил ибодатга бағишланг. Нима сўрасангиз Аллоҳдан сўранг . Аллоҳ бергувчи. Мана бизни қаранг. Тўрт йил аввал ким бизни шунақа бойиб кетади деб ўйловди ? Ўзингиз ҳам биласиз- ку вақти келса бир бурда нонга зор бўлган вақтларимиз бўлган. Аммо ҳозир... Мен ўзимизни бойиб кетганимизни , шу кунларга етишишимизни қилган ибодатимидан деб биламан. Тўхтамай ибодат қила- қила шу кунларга етишдим.

Нафосат қайнонасидан ҳам ҳаё қилмай овсинига узоқ маслаҳат берди.
Жамила опа дамини ичига ютганча бир оғиз ғиринг дея олмади. Нафосат келин бўлиб тушганидан бошлаб қайнонасига ҳизматкор эмаслигини таъкидлаб яшаганини, даргоҳида кечган салкам ўн йиллик турмушининг ярмидан кўпи отасининг уйига кетиб қолиш билан ўтгани , ахири уйдаги кўнгилсизликлар жонига теккач қайниси Собиржон ўзининг Халқаро кўрик танловда қатнашиб мукофотга олган "дом"ини уларга бериб бўлак чиқартириб қутилганини , шундаям янгаси тушмагур "Қайнижоним бу ишни ота ҳовлига эга чиқиш умида қилди" дея гап чиқарганини эсларди. Ўшанда алоҳида яшай бошлаган акаси билан келинойиси кунда, ойда "Очмиз" деб келиб , уйларидан "Кўргандан кўз ҳаққи" деб бор- буд қилиб қўйган рўзғорликларини шилиб безор қилиб юборишгандан кейин Собиржон иккинчи бор мардлик қилди. Боқувдаги учта новвосини сотиб шаҳарнинг гавжум еридан ижарага яхшигина дўкон олиб берди. Шу билан тил -жағсиз акаси ва тил- жағли келинойиси "ўзидан тинди" . Тўрт йил ичида дўконни ўз номларига сотиб олиб , яхшигина супермаркетга айлантиришди. Ўзлари ҳам тенглари бўлмиш "киборлар" даврасида гап ея бошлашди.
Оқибатда эса аввалги остонани назарлари илмай қўйди. Уларни ўзлари билан олиб келган сувларини бу ердаги пиёлага қуймай баклажканинг оғзидан хўплаб ўтиришларининг сабаби ҳам шу эди.

Жамила опа шулар ҳақда ўйланиб турган вақтда Озода бошқа нарсани хаёл қилаётган
,.

@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#хайрли_тонг

Ассалому Алайкум!
Сешанба тонги муборак бўлсин

Қалбингиз иймонга,
Уйингиз қувончга,
Юзингиз нурга,
Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!


Каналимизга обуна бўлинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔠🔠🔠🔠🔠🔠

УЙИНГИЗГА ЕТҚАЗИБ БЕРАМИЗ
🔊ТАВАРЛАР СКИДКАДА УЛГИРИБ ҚОЛИЛАР❗️
💠ОШХОНА БУЮМЛАРИ ОПТОМ НАРХДА ЭНГ АСОСИЙСИ 1ДОНА ЗАКАЗ ҚИЛСАНГИЗ ҲАМ ОПТОМ НАРҲДА ОЛАСИЗ . КАНАЛГА УЛАНИНГ ЖУДА КЎП СИЗ ХОХЛАГАН НАРСАЛАР 😍

Уйингиздан чиқмай туриб бизга заказ беринг ва бир кунга қолмай қулингизда бўлади.

ТУРКИЯ, ДУБАЙ, ЭРОН,ХИТОЙ ТАВАРЛАРИ ФАҚАТ БИЗДА
😍

НАЛИЧИДА ХАММА ТАВАР БОР❗️

Заказлар буйича
👇
T.me/ROYAL_JIHOZLAR

+998884981010

КАНАЛГА ЎЛАНИНГ
👇
/channel/+PSupvsKQ33AzMmRi
/channel/+PSupvsKQ33AzMmRi
/channel/+PSupvsKQ33AzMmRi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

FIKIRING KUCHI HAYOTINGNI O‘ZGARTIRADI!

🛑 Ong ostini tiklash
🛑Ruhiy va jismoniy sog‘ayish  🛑Pul muammosini tubdan hal qilish
🛑Ong osti raskopkasi orqali ichki to‘siqlardan xalos bo‘lish

🕒 Bugun – bepul! Bu bilimlar exson qilindi – faqat 24 soat ichida kanalga qo‘shiling!
👇 Hoziroq kirish uchun ustiga bosing
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
/channel/+lhE3-6bxb2A5ZjQy
/channel/+lhE3-6bxb2A5ZjQy
/channel/+lhE3-6bxb2A5ZjQy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф:  Хазонрезги

#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб

Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ДАДАМДАН ЭМАС, ОПАМДАН ОРЛАНАМАН.

Бу воқеага 2 йил бўлди. Оилада 5 та фарзандмиз.. Дадам, онам, опам, синглим ва мен. Дадамлар бухгалтер бўлиб, онам хамширалар. Опам .... да ўқийди. Мен коллежни 2-курсида ўқийман. Синглим мактабда ўқийди. Хаётимиз хавас қилса арзигудай эди. Яхши кўрардим оиламизни. Куз тегди. кечаси шовқиндан уйғониб кетдим. Онам изиллаб йиғлар дадам эса опамни дўппосларди. Ха хечам, хаттоки қаттиқ гапирганини эшитмагандим. Шунақанги урардики, опам худди кинолардагидай деворга учиб тегарди. Дадам фақат бир сўзни такрорларди:


У сўз эса....😨

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Кутмаган жойингиздан бойлик, рисқ ва барака оқиб келади...

Эримни иши юришмаётгани ва кетма-кет омадсизликларни кўриб эркак кишига нақадар қийинлигини тушуниб етган вақтларим.

Шу пайт қаердандир бадавлат қўшни хотин келиб қолди. Юзимдаги маҳзунликни сабабини сўраганда бироз эримни ишлари юришмаябди дегандим, шу заҳоти кулимсираб нахотки буни ечимини билмасангиз деб бир дуони ўргатди.

Ўшандан бери ҳар куни эрталаб ва кечқурун 3 мартадан ўқиб юраман. Бойлик, бахт, омад эримнинг юрган изидан қувиб юрадиган бўлди. Бу дуони ўқилиши шундай... Давоми👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Azizlar Sizga Mp3lar kerakmi?
Marxamat tanlab ustiga bosing👇


Biz orqali Quyidagilarni yuklab olishingiz mumkin:
════════════════════

• TikTok belgisiz video;
Qo’shiq matini va audiosi
════════════════════
🎼🎵O'ZBEKCHA Taronalar 2024
════════════════════
🎼🎵AZERCHA Taronalar 2024
════════════════════
🎼🎵TURKCHA Taronalar 2024
════════════════════
🎼🎵RUSCHA Taronalar 2024
════════════════════
🎼🎵ZARUBEJ BASS Taronalar 2023
════════════════════
🎼🎵ARABCHA Taronalar 2024
════════════════════
🎼🎵TIK TOK XIT MP3LARI
════════════════════
🎼🎵MP3ga Buyurtma Berish
══════════════
• Instagram - stories, post audio bilan
══════


☝️BIZDA YOLG'ON YO'Q KIRIB KO'RING YOQMASA CHIQIB KETAVERASIZ

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Аллоҳ манфаатли қилсин

1-қисм

Мана бир хафтадирки Қўштепа қишлоғидагиларнинг оғзида бир гап:
- Энди нима бўлади?
-Боёқиш қиз... Бу ёғига қандоқ яшайди?
-Буларни бари тасодифан рўй бермагани аниқ. Кимнингдир қасди бўлган буларда, ё қизда, ё бирорта оила аъзоларида.
- Э қасд олмай жувонмарг бўлсин! Одам деган ҳам шунчалик худобехабар, тубан бўладими? Гулдек қизнинг ҳаётига зомин бўлди-я бу итлар? Қиз бояқишни элнинг, юртнинг кўзида юргилиги қолмади?
- Ота шўрлик Мадумар куйиб кетганидан қассоб пичоғини чангаллаб "Ўша ифлосларни кимлигини билсам "Киндигидан то бўғзигача тиликлаб тузлайман" деб ўтирганмиш.

- Оҳ Хонзода-я!? Хонлар авлодига муносиб қиз эди, ер билан битта бўлди. Бахти қаро бўлди, бахти қаро...

- Хонзода ҳақидаги хабар тасдиқланиши билан Йигитали уйини ташлаб чиқиб кетганмиш. Ҳозир қаердалигини ҳеч ким билмасмиш.

- Э гўрга билмайдими? Йигитали шаҳарда акасини ёнидамиш-ку?

- Қаерда бўлсаям жони соғ бўлсин. Унгаям жаа қийин бўлди. Тўйларига уч хафта қолганмиди?

- Воқеа содир бўлганда уч хафта қолганди. Орадан бир хафта ўтди-ку?

- Ўзи-чи, буларнинг бахтига кўз тегди мен сизга айтсам. Қандоқ чиройли жуфтлик эди-я?

- Нимасини айтасиз?

- Хонзоданинг акалари келаси хафта Россиядан келишар экан. Тўйга деб қўни-қўнжилари тўлиб қайтишса-ки, уйда бу аҳвол.

- Менимча уларга ҳеч ким бу хабарни етказмаган. Шўрлик Ойниса ҳалиям бир ўзига келиб, бир ўзидан кетиб ётганмиш-ку!?

- Мадумар "Қизимни ўқишга қўйиб тириклайин гўрга тиққан сан!" деб хотинини бўғиб ўлдириб қўяй деганда зўрға эрининг қўлидан ажратиб олишибди. Ойнисани акалари олиб кетиб қолишибди.
- Ҳаа, ҳеч кимни бошига солмасин, бу кўргиликни...

🍂

Ўша машъум воқеа содир бўлган шанба куни Хонзода хафталик ўқишларини тугатиб шаҳардаги холасиникидан керакли буюмларини олиб уйга қайтаётган эди.

@xazon_rezgi

-1-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

11 ёшли қиз никоҳ кечасидан кейин вафот этди

Афғонистонда ўсмир қизларни катта ёшли эркакларга узатиш ҳолатлари анча вақтдан бери кузатиб келинади. Тўй кечасидан кейин қариндошлари уни ҳушсиз ҳолда топишган.

Маълум бўлишича, қизда...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Озиш осон эмас! 💪
Менга чидасангиз, қўшилинг.
14 кунда 5 кг натижа обераман, қаттиқ назорат қилиб, натижа кўрсатаман! 🎯
Ҳақиқий натижа хоҳласангиз, каналимга қўшилинг

диплом рақами N°043622‌‌

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Қора_марварид

-Мен Нурижаҳонни уҳлатай,  -деди Хайринисо она Музаффар Алига,-бугун барвақт туриб эди,  кўзлари юмилиб кетяпти.  Сенинг Ойишага айтар сўзларинг бордир...

    Хайринисо она энагага ишора қилиб қизалоқни ичкарига олдирди.

     Музаффар Алининг юрагини дукури ҳализамон босилай демас эди.  У ўзига келиб олиш учун Ойишанинг истиқболига пешвоз чиқди

    - Ассалому алайкум  ...- деди Ойиша жилмайганча,  - кўшкга хуш келибсиз, Али! 

     - Ойиша...- алик олишни ҳам унутиб  қизга соғинчли нигоҳларини қадади Музаффар Али

   - Барча гапдан хабардорман,- жилмайди қиз,- сиз ва ҳукмдорга Аллоҳдан фақат ғалаба тилаб қоламан. Фатҳ сафарига соғ ва омон бориб ва  қайтиб келишингизни Аллоҳдан сўраб қоламиз. Жону-жаҳонингиз Нурижаҳондан эса асло ҳавотир олманг.  Уни кўз қорачиғимиздек асраймиз.

    - Сенинг  борлиғинг ҳаётимдаги энг гўзал омадим,  Ойиша...

   Ойиша Музаффар Алига қўли билан  йўл кўрсатар экан жилмайди: 

    - Нурижаҳон сўзлашга ҳаракат қилмоқда..  Ҳаракатлари ҳам анча енгил.  Менимча ёшига етмай оёқ чиқарадиганга ўхшайди.

   - Бунинг ҳеч бир ажабланадиғон ери йўқ, Ойиша.   Ахир у дунёдаги энг шижоатли аёлнинг тарбиясини олмакда.  Мен қизимнинг "ота" деғон сўзини эшитиб юрагим бошқача уриб кетди. 

    - У яна "ош",  " нон",  "чой"  деган сўзларни аниқ-тиниқ айтмоқда. 

    - Ўйлашимча Нурижаҳоннинг "она"  дея тили чиқса у сени назарда тутғон бўладур

     Музаффар Алининг сўнгги сўзларидан  Ойиша қизаринди.  У қаршисида турган йигитга нима деб жавоб қайтаришни билмай ерга қаради.  Қизни бу ноқулай вазиятдан Музаффар Алининг ўзи қутқарди. 

   - Айтғонча,  сен ёрдамға борғон аёлнинг аҳволи яхшиму? 

   - Ҳаа,- чеҳраси ёришди Ойишанинг,  - у аёл паҳлавондек ўғил кўрди.  Ҳозир она-бола ҳар иккисининг жони саломат.

    - Жуда соз,- деди Музаффар Али Ойишага меҳр билан боқиб,- чарчаган кўринасен, бироз ҳордиқ олиб ол.

     - Сиз бу кун кечга қадар қоласизми?  - безовталаниб сўради Ойиша

    - Қолайинму?  - қизга ўтли нигоҳларини қадади йигит,- агар сен қолинг десанг...

   - Қолинг,-беғуборлик билан жавоб қайтарди Ойиша,- сиз Нурижаҳон билан  чиройли вақт ўтказиб турсангиз мен ширин бир таом тайёрлар эдим. Нурижаҳон ҳам сизни ҳўб соғинган. 

    - Хўп,-деди Ойишага меҳр билан тикилганча деди Музаффар Али,- ҳам қизимнинг ёнида вақт ўтқазиш,  ҳам сенинг қўлингдан мазали таом емаклик-бугун ажиб кун бўладиғонга ўхшайдур. 

    - Яхши, унда мен тайёргарликни бошлайман,  - Ойиша чаққонлик билан хонасига отланди. 

    Музаффар Али  Ойишанинг ортидан маҳзун тикилиб қолди.  У ич-ичидан ушбу ҳаловат ва бахтга лиммо-лим тўла гўшани тарк этгиси келмаётган эди. 

    Пешинги таомдан сўнг Музаффар Али Ойишага тагдор қаради: 

   - Агар сени толиқди деб ҳисобламағонимда отда сайр қилиб келишға таклиф қилур эрдим. 

    -Толиққаним йўқ,  -кулимсиради Ойиша,- истасангиз отда ким ўзар чопишим ҳам мумкин. 

    - Сенға Ойиша билан отда ким ўзар чопушни маслаҳат бермаймен.  Мағлуб бўлиб юзинг шувут бўлиб қолсанг ўзингни ҳам кўнглинг ҳижил бўлиб қоладур,- деди Хайринисо она Музаффар Алининг юрагига янада ўт ёқиб,- кел ундан кўра қайтақол  шу ниятингдан.  От чопуб,  камондин ўқ отушда Ойишанинг ёниға тушадиғони йўқ бу ерларда.

    - Ҳазрат ҳукмдоримиз мени ҳам бекорға шунча аскарға бош қилмағондирлар?!  - кулимсиради Музаффар Али,- ҳай майли ким ўзар чопуш фикридин қайтдим,  сабабиким аёл киши билан тенглашмоқни ўзимға эп кўрмадим.

   - Менга аёл киши эмас,  аскар сифатида қарасангиз,- деди Ойиша қатъият билан,- мен зумда ҳозир бўламан. 

    Ҳар икки ёшнинг ўзларига тегишли отларни эгар-жабдуқлаб чиқиб кетишаётганини кўрган Хайринисо она уларнинг ортидан пичирлаганча кузатиб қолди: 

   - Илойим,  юлдузларинг юлдузларингға тўғри келғони рост бўлсун. 

   Шу куни Музаффар Али Ойишанинг чавандоз ва моҳир мерганлигига гувоҳ бўлиб ҳайрати ичига сиғмай сўради: 

Муаллиф:  Хазонрезги

#давоми_эртага!

📌 @xazon_rezgi               /47

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҚОРА_МАРВАРИД

Энди Алексни Конраддан кўра бир неча ўн баробар кучли бўлган қийноқли ўлим кутаётган эди. 

      Вероника хонасига қайтганда сафар учун ҳозирлаган анжомларидан кўпи энди ўзига керак эмаслигини фаҳмлади.  Қиз энг асосий қарорга келиб улгурган эди: 
     У Самарқандга бориб ҳукмдор ҳарамига жойлашгач,  бир эвини топиб саройни тарк этади,  ҳеч қачон икки мамлакат ўртасида ҳуфялик қилмайди,  ҳеч қачон  "Ватан равнақи учун!"  дея ясама оғиз кўпиртирадиган,  аслида эса фақат ўз нафсининг қули бўлган  Клавдий ва Адель хонимлар манфаати учун югурдак бўлмайди!


Ҳеч қачон! 

🔳 🔳 🔳

    Баҳор келиб салтанат ҳукмдори янги фатҳ учун қизғин тайёргарлик кўришни бошлади.
    Ҳар тарафлама пишиқ,  пуҳта бўлишига ҳаракат қилинган тайёргарлик ишлари уч ойга довур давом этди.
      Бу сафарги фатҳда вазири аъзам Яҳё Мирзонинг адолатпарварлиги билан довруғ таратган ўғли Музаффар Али маҳсус сипоҳийлар бўлинмасини бошқариш учун  ўн беш минг кишилик қўшинга бош саркарда этиб тайинланган эди.

~~~

     Ва ниҳоят қўшиннинг  уч кундан сўнг йўлга тушиши ҳақидаги хабар Боғи Жаҳоннамога ҳам етиб келди. Хабар ортидан қизи билан хайрлашгани Музаффар Алининг ўзи ҳам изма-из ташриф буюрди...

    Бу вақтга келиб Меҳрибонни турмушга беришганлиги сабаб Феруза Султон ҳам пойтахтда эди.  Кўшкда Хайринисо она,  Ойиша,  кичик Нурижаҳон ва уларнинг ҳизматидаги йигирмага яқин хизматчи қолган эди. 

    Музаффар Алининг кўшкда дастлаб Хайринисо она  ва қизи Нурижаҳон кутиб олишди.

   Музаффар Али қизини эркалаб ўйнатар экан,  Хайринисо онага кўз қири билан боққанча аста сўз ташлади: 

    - Ойиша кўринмайдур,  она? 

Хайринисо она шошилмай жавоб қайтарди:

    - Ичкари боғдағи боғбон йигитнинг аёлини тун ярмида тўлғоқ тутиб қолмиш эркан, у аёл беҳад қийналаётғони сабаб тонг сахардин Ойишани олиб кетиб эдилар.

    - Ойишани ёлғиз ўзи кетдиму?-Музаффар Алининг овози баландлагани ўзига билинмади,- ахир унинг муҳофазасига тўрт алпни ажратиб кетиб эдим-у?

      - Ойиша узоқға кетғони йўқ, болам. Бу ерға анча яқин унинг  борар манзили. Қолаверса бу ерликларнинг бари уни қўли енгил табиба эрканлиғидин  ўз қизи,  опаси,  синглисидек яхши кўриб қолғон.  "Табиба Ойиша"  деб  эркалаб суюшади уни.
     Тўрт алпингни эрса Ойишанинг ўзи "Шу ерда бўлишса кўнглим тинч юрадурмен"  дея кўшкда бизни қўриқлағони қолдириб кетғон эди. 

    Хайринисо она шундай дея кўшк айвонидан ташқарига ишора қилди: 

   - Ана Ойишанинг ўзи ҳам келиб қолди. Бекорға ҳавотир қиладурсен, сен...

   Музаффар Али  Хайринисо она ишора қилган тарафга қараб кўзлари қамашди, ҳайратдан лол бўлиб қолди. 
    Ойиша  оқ-кулранг саманни ажиб ўктамлик ила йўрттириб келар, қизнинг ўзига ярашиқли тун қораси каби либоси шамолда ҳилпираб  кўрган кўзни олар эди.
     Гўёки ортидан бутун борлиқни эргаштириб келаётгандек тассурот уйғотган дилбар қизга қараб  йигитнинг  юраги "шиииғ"  этиб кетди. Ҳуддики,  бутун танасидаги етмиш минг томирлар  бўйлаб ҳаракатланаётган қонининг гупурлагани ўзига ҳам эшитилгандек бўлди Музаффар Алига.  Бу ҳолат унинг бир зумга кўзини тиндирди,  бошини енгил айлантирди. 
    Йигитнинг бу каби ҳолатга иккинчи бор тушиши эди.  Биринчи сафар Аллоҳ раҳматига олган Моҳижаҳон Бегимни илк бор учратганида бўлган эди.  Иккинчи сафар эса "Қиёматлик дўстим"  деб билган,  бир неча ойлардан буён чин дилдан ўзи ҳурмат қилган,  ҳурматини жойига қўйиб келган Ойишага нисбатан айни шу топда ўша туйғуни ҳис қилиб турган эди
у...

Муаллиф: Хазонрезги


📌
@xazon_rezgi /46

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бу дунёнинг югур-югур ташвишлари,
Одамларнинг сохта-ю, чин олқишлари,
Энг хуш овоз булбулларнинг хонишлари,
Онамнинг бир кулишига арзимайди.


@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#давоми

"Нафосат опам ҳам қизиқлар, - дея афсус билан ўйлар эди у, - инсон ўзининг ибодатига шунчалик бино қўйиши тўғри эмас- ку. Ахир бундай ибодат миннат бўлиб қолмайди-ми? Қолаверса , ибодат "хослар" учун эмас, барча банда учун бирдек фарз қилинган амал бўлса . Наҳотки инсон топган-тутганига етишиши қилган ибодати эмас, шунга қодир қилган , лойиқ кўрган Аллоҳнинг инояти туфайли эканлигини фаҳмлаши учун шу қадар кўп фаросат керак бўлса?! - Озода мийиғида жилмайди ,- ҳаа , Аллоҳнинг ўзи бандаларига ҳар бир ишдан ҳикмат ола билишни ўргатиб қўйибди , йўқса бир вақтлар фаришталарга дарс берган шайтон ўзининг насабига ўзи шу таҳлит маҳлиё бўлиб , шу кибридан то қиёмат лаънатланган бўлмас эди"

Жамила опа ва Озоданинг хаёлларини Нафосатнинг :

-Ойижон , биз энди турайлик. Бизга битта дуо қилинг , - деган овози бузди.

Дуодан сўнг унинг :

- Овсинжон , бизга тугун тугманг, юк билан кетгимиз йўқ ,- деган сўзларидан кейин Озода овсини келишида олиб келган тўртта ёпган нон ва ярим лоток тухумни эслади . У ҳозир овсинига Қўҳи- қоф тоғининг ярмини қайириб келтириб берса ҳам, Нафосат бурнини жийириб менсимаслигини билиб индамай қўяқолди.

Нафосат билан Нозималар кетишгач қайнона - келин бир-бирларига сўз қотмай тушлик қилишди.

Шу куни асрга яқин Жамила опанинг хонасидаги уй телефони жиринглади :

- Алло , -деди куймаланганча гўшакни кўтарган Жамила опа, - эшитаман, кимсиз?

- Вой ўзимни ойижоним- ей, ким бўларди , бу мен келинингиз Нафосатхонман.

- Ҳа Нафосат , тинчликми , нима гап ? - деди Жамила опа келинининг номидан атай "Хон" қўшимчасини тушириб .

Аммо "Нафосатхон" ҳозир буни пайқайдиган аҳволда эмасмиди ёки ўзини гўлликка солдими, гапини давом эттира кетди :

- Ойижон-ей, қанақа одамсизлар ўзи? На сиз , на Озодахон бир оғиз бир нарса демайсизлар ? Ахир Собиржон ҳокимиятдан ишдан олинмабдилар- ку? Балки вазирликка масъул лавозимга кўтарилибдилар- ку? Шу гапларни кўчадан эшитишимиз керакмиди ? Хуллас , бояги боришимиз ҳисобмас . Кечга овқат қилманглар , ўғлингиз ҳозир бир тоғорадан кабоб билан норин олишга кетдилар. Яна бошқа майда-чуйдалар дўкондан чиқади. Сизлар ҳеч нарсага уринманглар . Озодахон чой қўйиб қўйсалар бўлгани.

Жамила опа бир кўнгли келинига "Кун иссиқ , боя ичган муздеккина сувингиздан олиб келақолинг " демоқчи бўлди-ю , аммо дилидаги сўзларини тилига тизгунча келини трубкани қўйиб улгурган эди.

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш
👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

📆 🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🌸 BU KANALDA HAMMA O'ZIGA MOS RASMLARNI,
🌸PROFIL UCHUN ORIGINAL IDEYALARNI TOPADI.
🌸 TUG'ILGAN KUN,OY VA YOSHINGIZGA MOS RASMLAR
🌸 ISMINGIZ BOSH HARFIGA ORIGINAL FOTOLAR

Читать полностью…
Подписаться на канал