#Тезкор
Марҳамат тумани ҳокими ишдан олинди ва у Андижон туманига ҳоким этиб тайинланди.
Йўлдошев Бобурбек Баҳодирович Андижон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Марҳамат тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
@uzbektelegramchannel
🌤 Ассаламу Алайкум! ЧОРШАНБА тонги муборак бўлсин 🌱
☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.
✈️ @uzbektelegramchannel
Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 648 минг сўм этиб белгиланди
Статистика агентлигига кўра, минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига шунчани ташкил этади.
👉 @uzbektelegramchannel
#Тезкор
❗️Янгилик ортидан янгилик
📄Нақд пулсиз тўловлар учун кешбэк миқдори эса ҳозирги 1 фоиздан 2 фоизгача оширилиши мумкин
Ўзбекистонда 1 июлдан тўловлар нақд пулда амалга оширилганда фискал чекларни рўйхатдан ўтказиш орқали олинадиган солиқ кешбэкларини тўлаш бекор қилиниши мумкин. Нақд пулсиз тўловлар учун кешбэк миқдори эса ҳозирги 1 фоиздан 2 фоизгача оширилиши мумкин.
@uzbektelegramchannel
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Апрел ойининг сўнги куни Сешанба тонги муборак бўлсин
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
✈️ @uzbektelegramchannel
🏗Андижон вилояти ҳокимлигининг янги биноси қурилиши бошланди
Маъмурий бино Янги Андижонда инвестиция маблағлари асосида 4 гектар ер майдонида барпо этилади.
Қурилиш майдони 7 минг 100 квадрат метрни ташкил этади. 1,4 гектарда яшил майдонлар бунёд этилади.
Янги бинолар 3 қаватли ҳамда 5 қаватли шаклда қурилиб, 150 та маъмурий хоналарни ўз ичига олади.
👉@uzbektelegramchannel
Россияда ўзбек, тожик ва қирғизлар оммавий қўлга олинмоқда
Тожикистон фуқароларига вақтинча Россияга бормасликни тавсия қилди.
@uzbektelegramchannel
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!
⛅️ Ассалому алайкум! Душанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
✨ Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин🤲
✈️ @uzbektelegramchannel
☄️Ўзбекистонда май ойида магнит бўронлари авж олган кунлар маълум бўлди.
Баҳорнинг сўнгги ойида, кўпинча заиф ва ўрта кучга эга бўлган геотаъсирлар кутилмоқда.
Энг юқори кунлар қуйида келтирилган:
• 5-6 май – кучсиз магнит бўрони;
• 12-13 май – ўртача магнит бўрони;
• 20 май – кучсиз магнит бўрони;
• 25-27 май - ўртача магнит бўрони.
@Uzbektelegramchannel
Ҳукумат яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида навбатдаги режаларини тайёрлаган. Жамоатчилик учун эълон қилинмаган мазкур лойиҳа мутасадди идоралар ўртасида келишувга чиқарилган, яқинда тадбиркорлар иштирокида муҳокама ҳам қилинган. Айтиш керакки, улар орасида ҳақиқатда яширин иқтисодиёт кўламини камайтиришга доир муҳим қоидалар акс этмоқда.
2024 йил 1 майдан бошлаб:
➖қурилиш корхоналари томонидан жисмоний шахсларга кўчмас мулк объектлари реализация қилинганда солиқ базасини аниқлашда ҳар бир квадрат метр учун минимал миқдорлардан келиб чиқиб ҳисоблаш таклиф этилмоқда;
➖уй-жой, кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини сотуви фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилади. Бунда жисмоний шахслар томонидан мазкур олди-сотди шартномаларини банк маълумотлари асосида, юридик шахслар томонидан эса электрон ҳисобварақ-фактура орқали нақд пулсиз ҳисобкитобларнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда нотариал расмийлаштирилади.
2024 йил 1 июлга қадар:
➖шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосланган қурилиш объекти учун қурилиш материаллари ва сарф-харажатларининг чекланган ўртача миқдорини қатъий белгилаш тизими жорий этилади.
➖“POS” терминаллар ўрнатиш харажатлари фойда ва айланмадан олинадиган солиқ базасидан чегирилади.
➖“POS” терминаллар орқали амалга оширилган товар айланмаларига нисбатан фойда ва айланмадан олинадиган солиқ ставкалари 5 фоизга камайтирилади.
Шунингдек:
➖улгуржи савдо тўлиқ нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш тартибига ўтказилади;
➖юридик шахс томонидан устав жамғармаси оширилган (янгидан шакллантирилган) тақдирда, мазкур операциялар бўйича товар моддий бойликларнинг манбаси юзасидан маълумотларни мажбурий равишда 10 кун ичида солиқ органларининг ахборот тизими орқали тақдим этиш тартиби ўрнатилади.
➖молия йили давомида жорий молия йили учун бюджет даромадларини камайтирувчи, солиқ ва божхона имтиёзларини беришни ва солиқсиз тўловлардан бюджетга ажратмаларни камайтиришни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш қатъиян тақиқланади.
❗️Айни пайтда яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида тадбиркорлар учун солиқ маъмурчилигини янада қийинлаштириш, солиқ хизмати ваколатларини кенгайтириш ҳамда нақд пул муомаласининг яна ортишига олиб келадиган, яъни яширин иқтисодиётнинг кенгайишига туртки берадиган шубҳали таклифлар ҳам бор.
2024 йил 1 июлдан:
➖солиқ органларига солиқ тўловчининг ҳудудига кириш ва бинони кўздан кечириш ваколати берилиши мумкин. Истиснолари ҳам хавотирли.
➖Солиқ қўмитаси Марказий банк билан товар ва хизматлар учун тўловлар жисмоний шахсларнинг пластик карталари (Р2Р) орқали амалга оширилишини тартибга солиш мақсадида Р2Р операцияларида муайян чегарадан ошган транзакциялар бўйича ўзаро маълумот алмашинуви юзасидан меморандум имзолаши шартлиги кўрсатилмоқда. Бу биринчи марта кўтарилмаяпти. Яқин-яқинда ҳам жиддий эътирозга сабаб бўлган эди.
➖айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий белгиланган суммада тўлаш тартибини бекор қилиш кўзда тутилмоқда. Бу амалиёт яқиндагина кучга киритилган эди.
➖барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан йирик солиқ тўловчилари учун қўшилган қиймат солиғининг салбий фарқ суммаси ўрнини қоплаб беришни мурожаат қилинган кундан бошлаб 60 кундан 75 кун ичида амалга ошириш (тезлаштирилган тартиб ва тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги бундан мустасно).
Ҳужжат лойиҳаси чиндан ҳам тадбиркорлар ва фуқаролар учун принципиал тартиб-таомилларни кўзда тутади. Ҳужжат лойиҳаси очиқ муҳокамага қўйилиши, бизнес ва экспертлар ҳамжамияти билан яхшилаб элакдан ўтказилиши, иқтисодиёт равнақига халақит берадиган қисмлари якуний ҳужжатга киритилмаслиги лозим. Умуман, тўсатдан қарорлар пайдо бўлиб қолиш амалиётига барҳам бериш зарур.
𝖪𝗈'𝗉𝖼𝗁𝗂𝗅𝗂𝗄 𝗊𝗂𝖽𝗂𝗋𝗂𝖻 𝗒𝗎𝗋𝗀𝖺𝗇 𝗄𝗂𝗇𝗈 (𝗒𝗈𝗎𝗍𝗎𝖻𝖾𝖽𝖺𝗁𝖺𝗆 𝗍𝗈𝗉𝗈𝗅𝗆𝖺𝗀𝖺𝗇𝖽𝗂𝗆)
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🎬Nomi: "𝖩𝖺𝗇𝗇𝖺𝗍 𝗈𝗇𝖺𝗅𝖺𝗋 𝗈𝗒𝗈𝗀'𝗂 𝗈𝗌𝗍𝗂𝖽𝖺"
🇺🇿Tili: O'zbek tilida 𝗉𝗋𝗈
📀Sifati: 720p
🌏Davlat: 𝖰𝗂𝗋𝗀'𝗂𝗓𝗂𝗌𝗍𝗈𝗇
📆Yili: 2024 𝖬𝖾𝗀𝖺𝖯𝗋𝖾𝗆𝗒𝖾𝗋𝖺
✈️ @Uzbektelegramchannel
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
🌸 Ассалому алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин!
🌼Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!
💐Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
✈️ @uzbektelegramchannel
Ўзбекистонда расман ишлаётган талабалар юзасидан маълумот берилди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига кўра, жами ишлаётган талабалар сони 113 724 нафар:
Давлат ташкилотларида — 62 707 нафар (55,1 фоиз);
Хусусий субъектларда — 47 235 нафар (41,6 фоиз);
Иккала секторда — 3 782 нафар (3,3 фоиз).
Жинс бўйича:
Эркаклар — 66 524 нафар (58,5 фоиз);
Аёллар — 47 200 нафар (41,5 фоиз).
Қайд этилишича, бу борада Тошкентда ўқиётган Талабалар пешқадам — 35 864 нафар (31,5 фоиз);
Эркаклар — 25 226 нафар (22,2 фоиз);
Аёллар — 10 638 нафар (9,3 фоиз)
@uzbektelegramchannel
Ҳукумат “Миллий банклараро процессинг маркази” МЧЖ (Humo тўлов тизими)даги 100% улушини сотади - президент қарори.
Читать полностью…#Тезкор
🇺🇿 Ўзбекистонда биринчи Ислом банкини яратиш бўйича келишувга эришилди
Anorbank ҳамда Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) Ўзбекистонда биринчи Ислом банкини ташкил этиш лойиҳасини ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олди.
👉@uzbektelegramchannel
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун тўловлар миқдори ўзгарди
2024 йил 1 июндан ва 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди.
“Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (246-сон, 29.04.2024 й.)
✈️ @uzbektelegramchannel
#Haj_2024
⚡️Haj va Umra vazirligi Haj ibodatini ado etish istagida boʻlganlarni ogohlantirdi
❗️Saudiya Arabistoni Haj ibodatini ado etish uchun bir qator mamlakatlardagi ijtimoiy tarmoqlar orqali oʻz xizmatlarini reklama qiluvchi soxta Haj kampaniyalari qurboni boʻlib qolmaslikdan ogohlantirdi.
✅ Vazirlikning aniqlik kiritishicha Haj qilish faqat Haj vizasini olish orqali amalga oshirilishi mumkin. Bunda, har bir davlat uchun ajratilgan kvota asosida Haj ishlari tashkil etiladi.
❗️ Eslatma: Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari uchun “Haj” tadbiri Oʻzbekiston musulmonlari idorasi tomonidan amalga oshiriladi. “Haj” faoliyati bilan boshqa tashkilotlarning, xususan, sayyohlik tashkilotlari va boshqalarning shugʻullanishiga yoʻl qoʻyilmaydi va qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanadi.
❗️Aziz yurtdoshlar, ogoh boʻling, firibgarlarga aldanmang!
🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati
Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
Читать полностью…
#Ана_холос
⚡️ Ўзбекистонда 3000 доллардан ортиқ харид учун нақд пул олишни тақиқлашмоқчи
Улар Ўзбекистон фуқароларига 3000 АҚШ доллари (37 миллион сўм) дан ортиқ харидлар учун нақд пулдан фойдаланиш, шунингдек, улгуржи савдо, уй-жой ёки МАШИНА сотиб олиш ҳамда давлат тўловларини тўлашда фойдаланишни тақиқламоқчи.
Пс: Машина, уй оладиганларга қийин бўлади, оформления қилишда😳
Канал 👉 @uzbektelegramchannel
❗️“Солиқ” иловасини юклаб олганлик учун пул мукофоти берилиши ёлғон”
Солиқ қўмитаси фуқароларни огоҳликка чақирди ва Telegram’да идора расмий саҳифаси билан бир номдаги сохта канал очилганини маълум қилди.
Қўмита “Солиқ” иловасини номаълум манбалардан юклаб олмасликка чақирган.
‼️Ёдда тутинг, давлат идораларининг расмий Telegram саҳифалари "тасдиқланганлик" белгисига эга.
✈️ @uzbektelegramchannel
Янги қурилаётган хонадонлар учун тўланган пулларни ўзлаштирганликда гумонланган икки шахс қидирувга берилди
Тошкентда фуқароларнинг янги хонадонлар учун тўланган пулларини ўзлаштирганликда гумонланаётган икки шахс қидирувга берилган. Уйлар рухсатномаларсиз қурилгани айтилмоқда. Компания раҳбари қамоққа олинган.
👉@uzbektelegramchannel
Туризм истиқболлари.
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани тоғ адирлари орасидаги "Ҳисорак" сув омборида туризмни ривожлантириш мақсадида сайёҳларни ҳудудга жалб этиш ишлари.
Видеограф: Умид Нормуратов
«Ботир Қодиров ростдан ҳам Шерали Жўраевнинг ўғли»
Шерали Жўравевнинг биринчи расмий аёли бор гапни айтди❗️
✈️ @uzbektelegramchannel
⚽️Ўзбекистон футзал бўйича Осиё кубогида 3-ўринни эгаллади
Ўйиннинг асосий вақти 5-5 ҳисобида якунланди.
Пенальтилар сериясида Ўзбекистон 5-3 ҳисобида устун келиб, кетма-кет 3- марта Осиё кубоги бронза медалини қўлга киритди.
@Uzbektelegramchannel
Навоийлик тадбиркор тeргов изоляторида вафот eтгани айтилмоқда
Навоийлик 56 ёшли тадбиркор Азамат Холиқов тeргов ҳибсхонасида вафот eтгани айтилмоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалмоқда.
Хабарларга кўра, Холиқовга нисбатан бир нeча кун олдин жиноят иши доирасида қамоқ eҳтиёт чораси қўлланилган. У 26-апрeл куни eрта тонгда соғлигидаги жиддий муаммо сабаб тeргов изоляторида вафот eтган.
Тадбиркорнинг қандай асослар бўйича тeрговга жалб eтилгани ҳақида аниқ маʼлумот йўқ.
👉 @uzbektelegramchannel
#Ана_холос
Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига тўйларга бориш тақиқланди
Амалдорларга исрофгарчиликка йўл қўйилган тадбирларга бормаслик тавсия этилди.
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров президент администрацияси ҳайъати йиғилишида ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юришни» тақиқлади.
Унинг сўзларига кўра, президентнинг барча фармон ва кўрсатмалари ўз вақтида бажарилиши керак. Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Садир Жапаровнинг тўй вақтида чорва сўйишни тақиқлаш ва исрофгарчиликка йўл қўймаслик ҳақидаги қарорига алоҳида тўхталиб ўтди.
«Агар бирор жойда исрофгарчиликни кўрсангиз, у ерга борманг. Тўйма-тўй юрманг», деди Оқилбек Жапаров.
@uzbektelegramchannel
#Диққат
⚡️ 4-май, шанба куни Греен Cард лотереяси натижалари эълон қилинади
Тез орада яшил карта лотереяси натижалари маълум бўлади ва кўплаб иштирокчиларнинг ҳаёти абадий ўзгаради.
4-майдан бошлаб барча ДВ-2025 иштирокчилари ўз натижаларини dvprogram.state.gov сайтида текширишлари мумкин бўлади.
Яқинларга юбориб қўямиз.
@uzbektelegramchannel