Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot
☘️ФАРЗАНДНИНГ ҲАҚЛАРИ
Бир киши Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳузурига боласидан шикоят қилиб келди. Умар розияллоҳу анҳу ўша ўғилни чақиртириб, отасига озор бергани, унинг ҳақларини унутгани учун унга танбеҳ бердилар.
Шунда ўғил: «Эй мўминларнинг амири! Боланинг ҳам отасида ҳаққи бўлмайдими?» деди.
Умар розияллоҳу анҳу: «Бўлади» дедилар.
Ўғил: «Улар нималар?» деб сўради.
Умар розияллоҳу анҳу: «Ота аввало болага яхши она танлаши керак, токи одамлар уни онаси билан айбламасин. Кейин унга яхши исм қўйиши, унга Қуръон ўргатиши керак», дедилар.
Ўғил деди: «Эй мўминларнинг амири! Отам сиз айтган ишларнинг бирортасини қилмаган. Онам бир мажусийнинг қўлидаги занжи аёл бўлган. Шунинг учун ҳамма мени онам билан масхара қилади. Менга «Жуъал» («Гўнг қўнғиз» ) деб исм қўйган. Менга Қуръондан бирорта ҳарф ўргатмаган!».
Шунда Умар розияллоҳу анҳу отага дедилар: «Ўғлим менга оқ бўлди деб, шикоят қилиб келган эдинг. У сенга эмас, сен унга оқ бўлган экансан-ку! У сенга эмас, сен унга ёмонлик қилган экансан! Сен унинг ҳаққини поймол қилган экансан. Энди биз ундан ҳеч нарса талаб қила олмаймиз».
У зот шундай деб, отани маҳкамадан чиқариб юбордилар.
📚“Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан.
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
Аллоҳ таолонинг муҳаббатини жалб қилувчи ўнта сабаб
1. Қуръонни тадаббур билан ўқиш, унинг маънолари ва унда мақсад қилинган нарсалар ҳақида фикр юритиш.
2. Фарзлардан сўнг Аллоҳ таолога нафллар билан яқин бўлиш.
3. Хоҳ тилда, хоҳ қалбда, хоҳ амалда - ҳар бир ҳолатда Аллоҳнинг зикрида бардавом бўлиш.
4. Аллоҳ яхши кўрган нарса билан банда яхши кўрган нарса рўпара келиб қолганда биринчисини иккинчисидан устун қўйиш.
5. Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари ҳақида, У Зотнинг камолоти ва улуғлигига далолат қиладиган нарсалар ҳақида ҳамда Унга нисбатан мақтовлар ҳақида фикр юритиш.
6. Аллоҳнинг кўзга кўринадиган ва кўринмайдиган неъматлари хусусида фикр юритиб, У Зотнинг бандаларига инъоми, эҳсони ва яхшиликларини мушоҳада қилиш.
7. Аллоҳнинг ҳузурида синиқ қалб билан, тазарруъ билан туриш.
8. Туннинг охирги учдан бир қисмида Аллоҳ билан холи қолиб, Қуръон тиловати, истиғфор ва тавбага машғул бўлиш.
9. Яхши инсонлар, солиҳ, зотлар билан суҳбатда бўлиш ва улардан манфаат олиш.
10. Аллоҳ билан қалбнинг орасига тўсиқ бўлувчи ишлардан йироқ юриш.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301
• ИСМИНГИЗ АРШДА ЗИКР ЭТИЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?
🍃 “Албатта, Аллоҳнинг зикри буюк ишдир” деб марҳамат қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
🏘“Аллоҳ зикр қилинадиган уй билан Аллоҳ зикри қилинмайдиган уй худди тирик ва ўликка ўхшайди” дея умматларига зикрнинг фазилатларини гўзал мисоллар ила етказган Ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин!
☝️ Каъбул Аҳбор раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Аллоҳнинг зикри билан уйингизни нурга тўлдиринг. Хонадонингизга намозингиздан бўладиган хурсандчиликни олиб киринг. Аллоҳга қасамки, албатта, уларнинг номлари само аҳлига маълумдир. Улар: “Фалончи уйини Аллоҳнинг зикри билан обод қиляпти”, дейишади”.
☘️ Каъб раҳматуллоҳи алайҳи дедилар: «“Субҳаналлоҳ”, “Алҳамдулиллаҳ”, “Лаа илаҳа иллаллоҳ” ва “Аллоҳу акбар” зикрлари Аршнинг атрофида асаларининг ғувиллаши каби эшитилади. Улар ўз эгасини ва унинг солиҳ амалларини зикр қилиб туради».
🪶 Даврон НУРМУҲАММАД
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301
Ассалому алайкум!
☘️ Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд. 💐
☘️ Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.💐
☘️ Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.💐
☘️ Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!💐
🍃Хайрли тонг! 🍃
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301
🍃700 минг кишини исломга киришига сабабчи бўлган она
Муъинуддин Ажмирий раҳматуллоҳи алайҳ Бенгалияга ташриф буюрганларида, йўл давомида бир неча одамлар у кишининг ҳузурида Исломни қабул қилиб, тавба қилдилар. Шу сабабли, у киши уйларига мамнун ҳолда қайтдилар. Буни кўрган оналари: “Ўғлим, нимадан бунчалик хурсандсиз?”, деди. Ажмирий раҳматуллоҳи алайҳи: “Она, сафарим давомида етти юз минг киши қўлимда мусулмон бўлди ва яна етмиш минг киши қилган ишларидан тавба қилдилар. Шу боис бугун жуда мамнунман”, деди. Она: “Ўғлим, бу сизнинг камолотингиз эмас, балки бу менинг меҳнатим самарасидир”, деди. Ўғил: “Онажон, қандай қилиб?” дедилар. Она: “Сиз туғилгандан бошлаб бирор марта ҳам сизни таҳоратсиз эмизган эмасман. Шунинг баракотидан бугун юзлаб кишилар сизнинг қўлингизда Исломни қабул қилиб, тавба қиляптилар”, деди.
Қаранг-а, бу етук шахс ортидаги бир аёл меҳнати ҳам она сиймосида намоён бўлмоқда!
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
📚“Саодат асри қиссалари”
🍃 Сийратга оид китоблар ичида “Саодат асри қиссалари” бадиийлиги билан бошқаларидан ажралиб туради. Шу боисдан ҳам энг кўп ўқилган асарлардан саналади.
✍️ Аҳмад Лутфий Қозончи қаламига мансуб асар турли хил кўринишларда чоп этилган.
💁🏻 Сиз азизларнинг эътиборингизга 1,2,3,4 тўпламлик китобни тақдим этамиз.
✨Жаноби Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг туғилишларидан то вафотларига қадар муборак ҳаётларини қамраб олган асарни биздан харид қилинг.
Муқоваси: ҚАТТИҚ
Жамланган: 4 та КИТОБ📚
❗️Ўқинг ва Пайғамбаримиз хаётлари хақида, улар Ислом учун, уммат учун жуда кенг меросларини, ўгитларини хаётга тадбиқ қилинг!
🍃Нарҳи: 380 минг
• Буюртма учун: +998906700070
• Телеграмдан @Shukurullo_uzb
🚚Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул:
Одамларнинг ҳожатини раво қиладиганлар Қиёмат куни Аллоҳнинг азобидан омонлик топадиганлар қаторида бўлади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: *«Аллоҳ азза ва жалланинг шундай яратганлари борки, улар одамларнинг ҳожати учун яратилган бўлиб, одамлар ҳожатини айтиб, уларнинг олдига келишади. Ана ўшалар Аллоҳнинг азобидан омонда бўладилар»* (Имом Табароний ривояти).
👉 @Shayx_Hazrat
Ehson maqomi
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
Манба: islomuz
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301
ИСТИХОРА НАМОЗИ
"Истихора" сўзи луғатда "хайрни талаб қилиш" деган маънони англатади. Мусулмон киши икки ишдан қайси бирини қилишини билмай қолганда, хайрлисини танлаш учун истихора намози ўқийди. Бу намозни ҳар бир мубоҳ ишдан олдин ўқиш мустаҳабдир.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳамма ишларда истихора қилишни ҳудди Қуръондан сурани ўргатгандек ўргатар эдилар. У зот:
"Қачон бирортангиз бир иш қилмоқчи бўлса, фарз намоздан бошқа икки ракъат намоз ўқисин. Сўнг "Аллоҳим! Албатта, мен Сендан илминг ила истихора киламан. Сенинг қудратинг ила қудрат сўрайман. Сендан улуғ фазлингдан сўрайман. Албатта, Сен қодир бўлурсан, мен қодир бўлмасман. Сен билурсан, мен билмасман. Сен ғайбларни ўта яхши билувчи Зотсан. Аллоҳим! Агар ушбу иш менга динимда, тирикчилигимда ва ишим оқибатида (ёки ҳозирги ишимдаю келгусида) яхши эканлигини билсанг, уни менга тақдир қилгин, менга осон қилгин, сўнгра уни мен учун баракали қилгин. Агар ушбу иш мен учун динимда, тирикчилигимда ва ишим оқибатида (ёки ҳозирги ишимдаю келгусида) ёмон эканлигини билсанг, уни мендан буриб юбор, мени ундан буриб юбор. Ва менга қаерда бўлса ҳам яхшиликни тақдир қил. Сўнгра мени унга рози қил", десин ва ҳожатини айтсин", дедилар".
Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.
Ушбу намозни ўқигандан кейин мазкур иш ҳақида ўйламай, Аллоҳ таоло ихтиёр қиладиган нарсани кутиб юради. Кейин кўнглига тушиб, ўзига маъқул бўлиб, қилгиси келиб қолса, шу ишни қилади. Бу ҳақда туш кўриши ҳам мумкин. Агар иш бир тарафга бўлмай туриб қолса, истихора намозини яна қайтадан ўқийди.
☝️Қайта ўқиш етти мартагача бўлади.
☝️Истихора намозининг биринчи ракъатида Фотиҳа сурасидан кейин Каафирун сурасини, иккинчи ракъатда Ихлос сурасини ўқийди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
"Кифоя, 1-жуз" 📚китобидан.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301
#Эслатма
📌 Ҳар бир мўмин билиши керак
Саловот фақат бир сўз эмас, у муҳаббат, у барака. У ҳаётимизга файз олиб келади, гуноҳларимизни ювишга сабаб бўлади, дуоларимизнинг қабул бўлишига йўл очади.
Шундай экан, келинг, бу кеча ва эрта жума куни имкониятни ғанимат билиб, кўп-кўп саловот айтайлик:
“Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа али Муҳаммад...”
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301
☘️🕊 ЖУМА МУБОРАК! 🕊☘️
💐Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌸Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌼Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🍀Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301
Намоз вақтлари:
20.06.2025 - ЖУМА
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса:
مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар.
Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ».
Ибн Сунний ривояти.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301
#duo
Яқинлик қилишдан олдин ўқиладиган дуо
بِسْمِ اللّهِ اللَّهُمَّ جَنِّبْنا الشَّيْطانَ وَجَنِّبِ الشَّيْطانَ ما رَزَقْتَنا
Ўқилиши: Бисмиллааҳи, Аллоҳумма жаннибнаш шайтона ва жаннибиш шайтона ма розақтана.
Маъноси: Аллоҳнинг исми ила, Аллоҳим, бизни шайтондан ва шайтонни Сен бизга ризқ қилиб берган фарзандимиздан йироқ қилгин.
(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301
САЛАВОТ АЙТИШДАН ҲОСИЛ БЎЛАДИГАН ФОЙДАЛАР (1)
Салавотнинг фойдаларини кўпгина уламолар айтиб ўтишган. Масалан, Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний каби буюк олимлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту салом айтишнинг қуйидагича фойдаларини баён қилишган:
1. Салавот айтиш – Аллоҳ субҳанаҳу таолонинг буйруғига бўйсунишдир.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш – Аллоҳ таолога мувофиқликдир. Тўғри, Аллоҳнинг салавоти бошқа, бизнинг салавотимиз бошқа. Лекин бизнинг салавотимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуо бўлса, Аллоҳники у зотни мақташ ва улуғлашдир.
3. Салавот айтиш фаришталарнинг салавотига ҳам мувофиқликдир.
4. Бир марта салавот айтган кишига Аллоҳ таолодан ўнта салавот бўлади.
5. Салавот айтган кишининг даражаси ўн баравар кўтарилади.
6. Салавот айтган кишига ўнта яхшилик ёзилади.
7. Салавот айтган кишининг ўнта ёмонлиги ўчирилади.
8. Дуодан олдин салавот айтилса, дуонинг ижобат бўлишидан умид кўпроқ бўлади, чунки салавот дуони Аллоҳнинг ҳузурига олиб чиқади. Салавот бўлмаса, дуо ер билан осмон ўртасида тўхтаб қолиши мумкин.
9. Салавот айтиш сабабидан бирон нарса васила қилинган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шафоат қиладилар.
10. Салавот айтиш гуноҳларнинг кечирилишига сабабдир.
11. Салавот айтиш сабабли Аллоҳ таоло банданинг муаммоларини ҳал қилади.
12. Салавот айтган банда Қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлади.
13. Салавот айтиш камбағал киши учун садақа ўрнида бўлади.
14. Салавот айтиш эҳтиёжларнинг қондирилишига сабабдир.
15. Банда салавот айтса, Аллоҳ ва фаришталар ҳам унга салавот йўллайди.
16. Салавот айтиш бандани поклайди.
17. Кўп салавот айтиш бандага ўлимидан олдин жаннат хушхабари берилишга сабаб бўлади.
18. Салавот Қиёмат кунидаги даҳшатлардан қутулишга сабабдир.
19. Мўмин одам салавот айтса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга жавоб қайтарадилар.
20. Одам салавот айтса, эсидан чиқарган нарсалари ёдига тушади.
21. Салавот айтиш мажлиснинг чиройли ўтишига сабабдир. Салавот айтилган мажлис аҳли Қиёмат куни афсус-надомат қилмайди.
22. Салавот айтиш фақирликни кетказади.
23. Салавот айтиш бандадан бахилликни кетказади. Бахиллик қила бошлаган киши салавот айтса, сахий одамга айланади.
24. Салавот айтиб юрадиган одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ҳузурида менинг номим айтилганида менга салавот айтмаган кишининг бурни ерга ишқалансин», деган дуойи бадларидан қутулиб қолади.
25. Салавот айтиш кишини жаннат томонга бошлайди. Салавотни тарк қилган одам жаннат йўлидан адашади.
26. Салавот айтиш Аллоҳ ва Расули зикр қилинмаган, ҳамд айтилмаган ва улуғланмаган, салавот айтилмаган йиғилишнинг ёмон оқибатларидан сақлайди.
27. Ҳамд ва салавот билан бошланган сўзлар мукаммал бўлади.
28. Салавот айтиб юрган банда Сирот кўпригида тўлиқ нурга эга бўлади.
29. Салавот сабабли банда зулмкорликдан сақланади.
30. Аллоҳ таоло салавот айтган бандага осмону ер аҳли орасида чиройли мақтовлар айтади, чунки салавот айтган одам Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламни мақтаган бўлади, Аллоҳ таолодан у зотни улуғлашни сўраган бўлади ва шу сўровига яраша ўзига ҳам гўзал мақтовлар қайтарилади.
“Энг шарафли уммат” китобидан.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301
ИЧКИ КАСАЛЛИК БИЛАН ВАФОТ ЭТГАН КИШИ ШАҲИДМИ?
#шаҳидлик
@Shayx_Hazrat САВОЛ:
Инсон ички касалликдан масалан саратон (рак) ёки шунга ўхшаш касалликдан вафот этса шаҳид ҳисобланадими?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, ҳадиси шарифда ички касалликлар билан вафот этган мўмин-мусулмонларга шаҳидлик даражаси ваъда қилинган.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом бундай деб марҳамат қилдилар:
الشهادة سبع سوى القتل في سبيل الله : المطعون شهيد والغريق شهيد وصاحب ذات الجنب شهيد والمبطون شهيد وصاحب الحريق شهيد والذي يموت تحت الهدم شهيد والمرأة تموت بجمع شهيد (رواه مالك وأبو داود والنسائي عن جابر بن عتيك)
яъни: “Аллоҳнинг йўлида ўлишдан ташқари шаҳидлик етти хилдир: вабодан ўлган шаҳид, чўкиб ўлган шаҳид, зотилжамдан ўлган шаҳид, қорин оғриғи (ички касалликлар)дан ўлган шаҳид, куйиб ўлган шаҳид, бирор нарса остида қолиб ўлган шаҳид, ҳомиласи (туғруқ) сабаб ўлган шаҳиддир” (Имом Молик, Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривоятлари).
Яъни, ҳақиқий шаҳидлик Аллоҳ йўлида душман билан жангда ўлдирилиш бўлса (уни кийими билан ювмасдан жаноза ўқиб, кўмилади), Пайғамбаримиз алайҳиссалом юқорида санаган етти тоифа инсонлар ҳукмий шаҳидлик даражасига эришадилар (уларни ювиб, кафанлаб, жаноза ўқиб дафн қилинади). Улар ўлими олдидан қаттиқ оғриқ ва аламни ҳис қилганлари сабабли уларга шу даража берилади.
Ҳадисларни шарҳ қилган зотлардан бири Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ қорин оғриғидан вафот этган киши ким деган саволга қорнида касаллик бўлган киши, деб жавоб берганлар. Баъзилар қорнида шиш бўлган, баъзилар мутлақо ички касалликлардан вафот этган кишилар, деб жавоб берганлар. Мана шу охирги жавобга Имом Қуртубий ҳам жазм қилганлар.
Демак, қорин соҳасидаги саратон касали билан вафот этганларга ҳам шаҳидлик даражасини умид қилинади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301
Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолога дуо қилиб: «Раббим инсонларнинг тилини мендан тийиб қўйгин», деб сўраганларида, У Зот: «Агар шундоқ қилганимда ўзим ҳақимда гапирмайдиган қилардим», деган.
Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
#Диний_савол_жавоб
Оятал курсийни Фотиҳадан кейин зам сура қилса бўладими?
Ayyub domla HOMIDOV
“ХЎЖАЛАР" ВА "ЭШОНЛАР” БОШҚА ОДАМЛАРДАН УСТУНМИ?
@Shayx_Hazrat САВОЛ:
“Хўжалар" ва "Эшонлар” ўзларининг қайсидир жиҳати билан бошқа одамлардан устунми?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пайғамбар авлодлари “саййид” дейилади. Саййид – ўзбек тилида хўжа, улуғ, мустақил, ҳукмдор, жаноб маъноларида келади (“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” 3-жуз). Эшон форс, тожик тилларидан олинган бўлиб, “улар” маъносида келади. Айрим ўзбеклар орасида хўжалар – тўралар ҳам дейилади. Саййидлар, хўжалар ва эшонлар пайғамбар авлодлари сифатида қараш одат бўлган.
Охир замон пайғамбари, сарвари коинот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай марҳамат қилганлар:
“Эй одамлар, Албатта сизнинг Роббингиз бирдир. Албатта, сизнинг отангиз бирдир. Албатта, арабнинг ажамдан фазли йўқ, ажамнинг арабдан фазли йўқ, қизилни қорадан, қорани қизилдан афзаллиги йўқ. Фақатгина тақво ила (Аллоҳ ҳузурида) устунлик бордир”.
Ушбу ҳадисда бутун инсониятнинг Роббиси якка ягона эканлиги, ҳамда уларнинг оталари битта яъни Одам Ато бўлгани айтилмоқда. Одам Ато эса тупроқдан яратилган. Шундай экан кибр-ҳаво, мақтанчоқлик, фахр туйғусига берилмаслик керак. Арабнинг ажамдан афзаллиги йўқ ибораси илоҳий мезонга кўра ҳеч бир шахснинг ва миллатнинг бошқасидан устунлик тарафи йўқ эканлигини англатади. Яъни барчалари бу борада тенгдирлар. Фақатгина афзаллик Аллоҳдан қўрқиш билангина бўлади. Ким Аллоҳдан кўпроқ қўрқса, ўша киши фазилатда ортиқ бўлади. Бундан келиб чиқадики, инсонлар наслу насабда кимнинг авлодлари бўлишларидан қатъий назар Аллоҳ таолодан қўрқишлари, Унинг буюрганларини сўзсиз бажариб, шариатда қайтарилган ишлардан тийилишлари лозим. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301
☝️Азоннинг фазилати
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Уч тоифа борки қиёмат кунида улар қора мушкдан бўлган тепалик устида бўладилар. Уларни на қиёмат қўрқинчи чулғайди ва на ҳисобга тортиладилар: Аллоҳ азза ва жалланинг розилигини истаб Қуръон ўқиган киши, бир қавмга имомлик қилган ва улар ундан рози бўлган киши ва бир масжидда азон айтиб, Аллоҳнинг розилигини истаб Аллоҳ азза ва жалла томон чорлаган киши. Дунёда қуллик билан синалиб, бу уни охират талабидан чалғитмаган киши»
(Имом Термизий ривояти).
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
#Диний_савол_жавоб
Намозда зам сураларни тартиби қандай ва ҳар намоз (ракат)га алоҳида сура ўқиш шартми?
Ayyub domla HOMIDOV
#Диний_савол_жавоб
Бомдодга ухлаб қолсам, туришим билан ўқийманми, суннатини-чи?
Ayyub domla HOMIDOV
#Диний_савол_жавоб
Аёллар узрли бўлган пайтларида Қуръон ўқишлари мумкинми, зикр-тасбеҳларчи?
Ayyub domla HOMIDOV
Фарз намозларидан кейинги дуо ва зикрлар
▫️Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ.
▫️Аллоҳумма антас салам, ва минкас салаам, табарокта я зал жалаали вал икром!
▫️Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр, валаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳ. Ва лаа наъбуду иллаа иййааҳ. Лаҳун неъмату ва лаҳул фазл. Ва лаҳу санааул ҳасан. Лаа илаҳа иллаллоҳу мухлисийна лаҳуд-дийн. Ва лав кариҳал кафируун.
▫️ Субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, валлоҳу акбар. (33 мартадан).
▫️Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр. (1 марта)
▫️ Ихлос сураси, Фалақ сураси, Нас сураси. (Ҳар бир намоздан сўнг 1 мартадан. Шом ва бомдоддан сўнг 3 маротабадан ўқилади).
▫️ Оятал курсий ўқилади: “Аллоҳу лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййюл қоййум..”, (Бақара сураси, 255-оят)
▫️Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, йуҳйий ва йумийту ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр. (Бомдод ва шом намозидан сўнг 10 маротаба ўқилади).
▫️Аллоҳумма инний асалука ъилман наафиъан, ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббалан. (Бомдод намозида, салом бергандан кейин)
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301
🤲 ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОНИ БИЛАСИЗМИ?
أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ
"Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳайюл Қайюм ва атубу илайҳи".
Маъноси: "Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан".
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар:
"Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади" (Имом Абу Довуд ривояти).
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301
#Islom_ilm #talabalar_ijodidan
📕 ИСЛОМ ва ИЛМ:
🗣 ҚУЁШ ФОЙДАЛИМИ Ё ЗАРАРМИ?
🎙 Жаҳонгир Ниғматов
Тошкент ислом институти талабаси
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301
ИШОНЧ
Бир киши туясини сотди. Сотиб олганлар туяни кушхонага сўйгани олиб боришди. Туя кушхонага кирмади. Қайсарлик қилиб оёқ тираб олди. Барча уринишлар бекор кетди.
Тажрибали бир киши келиб қолиб туянинг эгасини чақириб келишларини, фақат у туяни кушхонага олиб кира олиши мумкинлигини айтди.
Табиийки, туянинг эгаси келди. Арқондан ушлаб секин кушхона сари тортди. Туя секин юришни бошлади ва кушхонага кирди. Қассоблар дарров пичоқларини ҳозирлаб туяни сўймоқчи бўлишди. Аммо туянинг эгаси уларга деди:
- Дўстлар! Менга ишониб менинг изимдан юрган ҳайвонга мен қандай қилиб хиёнат қиламан?! Ахир бу туя менга ишонди-ку!
Туянинг эгаси уларнинг розилиги билан пулни қайтариб берди ва туяни олиб кетди. У ўзига жонини ишониб топширганга хиёнат қилмади!
Сиз ҳам сизга ишонганларга хиёнат қилманг, алдаманг... Хиёнат бу разолат ва пасткашликдир!
Абдулқодир Полвонов
Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? 👉ЖАВОБ:
Тавсия
📕 Қуръонни пухта ёдлашдаги услубим қуйидагича:
1. Аввало (ёд олмоқчи бўлган оятларни) 7 маротаба қорининг тажвид билан ўқиган тиловатида эшитиш.
2. Сўнг, Мусҳаф(Қуръон)га қараб 7 марта ўқиш.
3. Мусҳафни ёпиб қўйиб ёддан 7 марта қироат қилиш.
4. Ҳар бир фарз намозидан кейин (ўша ёдлаётган оятларни) 7 мартадан такрорлаш.
5. Шунда жами 56 марта бўлади, агар тоқатингиз етса уни такрорини 100 тагача етказинг. Агар намозда (зам сурага қўшиб қироат қилиш билан мустаҳкамласангиз янада) яхши.
Солиҳ салафлардан бирлари, “Ким бир нарсани қирқ мартадан кўп такрорласа, уни ёд олади”, деган.
Нура Мотрудий.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга шундай дедилар: “Эй Муъоз, сенга бир дуо ўргатайми? Агар шу дуони қиладиган бўлсанг, Уҳуд тоғича қарзинг бўлса ҳам, Аллоҳ таоло у қарзингни адо қилишда ёрдамчинг бўлади. Эй Муъоз ушбуни айтгин: “Аллоҳумма, мааликал мулки ту`тил мулка ман ташаа ва танзиъул мулка минман ташаа. Ва туъиззу ман ташаа ва тузиллу ман ташаа. Биядикал хойр. Иннака ъалаа кулли шай`ин қодийр. Роҳмаанад дунйаа вал ахироти ва роҳиймаҳумаа. Туътийҳумаа ман ташаа-у ва тамнаъу минҳумаа ман ташаа. Ирҳамний роҳматан, туғнийний биҳаа ъан роҳмати ман сиваак”, дедилар.
Маъноси: Аллоҳим, барча мол-мулкларнинг ягона соҳиби ўзингсан. Хоҳлаганинга мол-мулкни берасан, хоҳлаганингдан уни оласан. Хоҳлаганингни азиз қиласан. Хоҳлаганингни хор қиласан. Яхшилик сенинг қўлингдадир. Сен барча нарсага қодир Зотсан. Сен дунё ва охиратда раҳмат соҳибисан. Хоҳлаган бандангни Ўз раҳматинг ила сийлайсан. Хоҳлаган банданг бу бахтдан мосуво бўлади. Аллоҳим, менга Сендан бошқани марҳаматига ҳожат қолдирмайдиган раҳматингни бергин!
“Ат-тарғиб ват тарҳиб” дан.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими? ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40301