shayx_hazrat | Неотсортированное

Telegram-канал shayx_hazrat - ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

161157

Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Подписаться на канал

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Уйимизга шайтон кирмасин десак

▪Ибодатларга лоқайд бўлмаслигимиз керак. Аёллар намозларини қолдирмасликлари лозим, эркаклар эса уйларида нафл намозлар ҳам ўқиб туришлари керак.
▪️Уйимизда зикрлар қилинсин. Кунлик Қуръондан вазифаларимиз бўлиши керак. Буларни жиддий татбиқ қилиш лозим.
▪️Уйимиз илм билан машғул инсонларнинг уйи бўлиши керак: қанча ҳадис ўқилди, қанча ҳадис ёдланди, қайси суралар ўқилди ва тафсирлар ўқишнинг аҳамияти катта. Илмсиз, жоҳил инсон шайтондан қандай қилиб ҳимоялансин?! Уйимизда ҳафталик, ойлик дарслар бўлиши керак. Эшикларимизни илм шайдоларига очишимиз, китоблар мутоала қилишимиз керак.
▪️Телевизор, компьютер каби жиҳозларга сарфлайдиган вақтимизни чегаралашимиз лозим. Уларни жиддий назорат қилиб фойдаланиш керак.
▪️Уйимизга келадиган меҳмонларнинг қандай инсонлигига аҳамият беришимиз керак, келганлар уйимизга фитна олиб келишига йўл қўймаслигимиз керак.
▪️Уй зиндон каби бўлмаслиги керак, шариатимизга уйғун бўлган жойларда сайр қилиш ва дам олиш учун имконият яратиш керак.
▪️Илмий ва шаръий мажлисларга қатнашиб туриш керак.
▪️Уйларимиз эшиги қариндошларга ҳар доим очиқ бўлиши керак.
▪️Солиҳ инсонларни, илм аҳилларини оила аъзолармизнинг улардан ўрнак олишлари ва уларнинг насиҳатларини эшитишлари учун уйимизга чақириб туришимиз керак.
▪️Уйларимизда ит боқмаслигимиз ва жонли нарсаларнинг расмлари бўлмаслиги керак.
▪️Уй аҳли ҳеч бўлмаганда йилда бир марта бақара сурасини ўқишлари керак.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уйларингизни қабрга айлантирманглар. Бақара сураси ўқилган уйга шайтон кирмайди», дедилар». Термизий ривоят қилган.

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40441

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​ШАМОЛ УЧИРГАН ИМТИҲОН ВАРАҚАСИ
📃
Университетида ўқувчи бир йигит ҳикоя қилади:
Университет имтиҳонлари яқинлашиб қолганда дадам қаттиқ оғриб қолдилар. Бошларида туриб тузук тайёрлана олмадим. Имтиҳон кунига бир кун қолганида дадам аҳволи оғирлашиб, касалхонага олиб кетдим. Ўша кечаси дўхтирлар тинчлантирувчи уколлар бериб, осма уколга боғлаб қўйишди.
Қўлимда имтиҳонга тайёрланиш учун олиб келган, дарслар хулосаси тўлдирилган дафтарни ушлаганча дадам бошида ўтирар эканман, кўзим кетиб қолибди. Эрталаб бомдодга яқин уйғондим. Дадам ўзларига келиб, анча енгиллаб қолган эканлар.
- Дада, бугун бироздан сўнг имтиҳон топшираман, дуо қилинг, - дедим.
Қўлларини кўтариб дуо қилдилар.
Эрталаб университетга кетдим. Имтиҳонга кирдим. Имтиҳон варақасини кўриб, саволларни ўқиб тарвузим қўлтиғимдан тушди. Дарс пайтида яхши ўзлаштирган мавзуларни ҳам дадам хаста бўлган охирги кунлардаги ташвишим, асабийлашишим туфайли унутгандек эдим. Бошимни чангаллаб ўтириб, саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдим. Ваҳиманинг зўридан жавобини билган саволлар ҳам миямда бир-бирига қоришиб кетган эди. Варақада келган олтмиш саволнинг анчасига хато ёзиб чиқдим. Берган жавобларимни китобларда келган маълумотларга солиштириб тамоман умидим узилди. Йиқилишим аниқ эди.
Бир-икки кундан сўнг имтиҳон натижалари эълон қилинди. Ҳамма деворда осилган рўйхатга чопди. Истар-истамас бордим. Рўйхатдан исмимни излар эканман, исмимдан кўра ҳамманикидан ажралиб турган натижага кўзим тушди.. Менга тўлиқ баҳо қўйилган эди! Кўзларимга ишонмадим. Кўзимни ишқалаб яна қайта қарадим. Баҳо тўлиқ қўйилган. Бунга шубҳа йўқ эди. Энди хаёлимга бошқа эҳтимол келди: "устоз янглишипти.. бошқанинг баҳосини менга қўйиб юборипти".
Устоздан бунинг ҳақиқатини сўраб билиш учун унинг хонасига кирдим.
- Кел, - деди у. - Нима хизмат?
- Домла, имтиҳон натижасининг аниғини билиш учун кирдим, - дедим. - Менга аниқ неча баҳо қўйилган?
- Исминг нима эди?
- Файсал.
- Хўш..., - деди у рўйхатни кўздан кечириб. - Сен тўлиқ баҳо олибсан, хотиржам бўл.
- Имтиҳон варақамни кўра оламанми? - дедим мен.
- Биласанми, - деди у пешонасини бир қашлаб олиб. - Имтиҳон варақаларини уй балконида текшираётган эдим. Шамол қўзғалиб, варақалардан бирини учириб кетди. Фарзандлар билан қанча изласак ҳам топа олмадик. Студентлар рўйхатини текшириб, варақа сенга оидлигини ўргандим. Сенга зулм бўлмасин дея энг юқори баҳони қўйдим.
Мен унга бошимдан ўтган воқеани рўйи рост ҳаммасини айтиб бердим.
- Унда буни дадангга қилган хизматинг эвазига берилган Аллоҳ инъоми деб бил. Шу зайлда хизматда давом эт, кам бўлмайсан, - деди устоз.

Сайфуллоҳ Носир

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40441

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

- Мулойимликда ҳаддан ошиш – заифлик.
- Кулгуда ҳаддан ошиш – енгилтаклик.
- Роҳатда ҳаддан ошиш – дангасалик.
- Молни ишлатишда ҳаддан ошиш – исроф.
- Эҳтиёткорликда ҳаддан ошиш – васваса.
Саъолибий

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40441

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Қиблани аниқлаш

ЎМИ Фатво ҳайъати

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40441

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

📿Жума куни кўп-кўп салавот айтишни унутманг!

💐 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саломлар йўллаш – банда сўзи учун ҳам, маъноси учун ҳам савоб оладиган зикрлар жумласидандир. Салавоту салом лафзларини айтиш ҳам ибодат саналади.

🌙 Ҳазрати Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади. Одамлар: «Бу нима қилар эди?» – дейишади» (Байҳақий ривоят қилган).

📿 Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад!


🔗 Салавот айтишнинг фойдалари

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40441

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

✨ Жума учун ғусл қилиш.

Хушбўй нарсалар суртиш.

Чиройли кийимлар кийиш.

Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40441

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🤲🌹🕋ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

🌙💐«ЖУМА» кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌙💐Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, «ЖУМА» кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🌙💐«ЖУМА» кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌙💐«ЖУМА» кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

🌙🎉🌹«ЖУМА» АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🎉🌙

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40441

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

📜 Қарздан кўра оғирроқ нарсани кўтара олмадим

✍️ Луқмони Ҳаким

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40441

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ОТАМ ЎРГАТГАН УЧ АМАЛ

☝️Отам менга ўргатган учта ишни ҳеч қачон унутмайман. Сизларга ҳам улар ҳақида айтиб бергим келди.

1️⃣Биринчиси, отам менинг қўлимдан тутиб, ёзишни ўргатарди. Мен ўқиш ва ёзишни отамдан ўргандим. Ҳаётим мобайнида нимаики яхши нарса ўқисам, ёзсам, унинг савобидан отамга ҳам насиба бориб туради, иншоаллоҳ.

2️⃣Иккинчиси, отам тирноқларимни олиб қўяр, менга бу ишнинг аҳамияти, тирноқ остидаги микробларнинг зарари, хусусан, овқат пайтидаги зиёни ҳақида гапириб берарди. Бироз каттароқ бўлганимда тирноғимни ўзим олишимни ўргатди. Ҳар тирноқ олганимда шуларни эслаб, ҳақига дуо қилиб қўяман.

3️⃣Учинчиси, отам нонушта қилмай уйдан чиқишимга йўл қўймасди. Соғлом бўлишда эрталабки нонуштанинг аҳамиятини кейин билиб олдим. Ҳар нонушта қилганимда ҳам отамнинг ҳаққига дуо қиламан.

🍃Маърузаларимдан бирида йиғилганлардан: «Фарзандларингизга ҳар куни қўллайдиган учта ажойиб одатингиз борми?» деб сўрадим. Бир ота деди: «Ишга кетишимдан олдин уларни ўпиб қўяман, аср намозини ўқиб бўлгач, уларинг ҳар бири учун дуо қиламан, уйқуга ётишларидан олдин уларни бағримга босаман».

❔Сиз ҳам ўзингиздан сўраб кўринг-чи, отангиз ёки онангиз сиз учун бажарадиган учта энг яхши ишни эслай оласизми? Ёки ўзингиз болангизга учта яхши одатни ўргатяпсизми?..

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40441

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ҳақида ўқиганингда:

Абу Бакр - Бани Тамим уруғидан,
Умар – Бани Адий уруғидан,
Усмон - Бани Умайя уруғидан,
Али – Бани Ҳошим уруғидан,
Абу Зарр – Ғифор уруғидан,
Билол - Ҳабашистондан
Суҳайб – Румдан
Салмон – Форсдан
Саъд ибн Муъоз – Авс қабиласидан,
Холид ибн Валид – Бани Махзум қабиласидан эканларини биласан.

Аллоҳ уларни барчаларидан рози бўлсин!

Аллоҳ таоло айтади: “Ҳамда уларнинг қалбларини бирлаштиргандир. Агар ер юзидаги ҳамма нарсани сарф қилсанг ҳам, уларнинг қалбларини бирлаштира олмас эдинг. Лекин Аллоҳ уларни бирлаштирди. Албатта, У ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир”, Анфол сураси, 63-оят.

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40441

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#muftiy_minbari

НЕГА ФАРЗАНДИНГИЗГА ИСЛОМНИ ЎРГАТМОҚЧИСИЗ?

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

☝️САВОЛ:
ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40441

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#Видеолавҳа

Сафарда суннат ўқиладими?

ЎМИ Фатво ҳайъати

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40441

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ЖУМА КУНИ АРВОҲЛАР ҲАЖ САФАРИГА КЕТАДИМИ?
#ақида

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Баъзи одамларда "Жума куни арвоҳлар ҳаж сафарига кетади, шу учун намозлардан кейин тиловат қилинмайди. Агар тиловат қилинса савоби дастурхон бўлиб боради ва арвоҳлар Ҳаж сафарига бора олишмайди" деган тушунча пайдо бўлган. Илтимос шунга бирор раддия берсангизлар!

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўлганлар ҳаж сафарига бормайди. Инсон вафот этиши билан унинг амали тўхтайди. Қабр у учун жаннатнинг бир боғчаси ёки дўзахнинг бир чоҳи (Аллоҳ асрасин) бўлади. У тирикларнинг дуо, садақа ва солиҳ амалларидан манфаат топиши, роҳатланиши бор. Ўзининг тириклик вақтида қилиб кетган садақаи-жорияларидан ҳам тўхтовсиз савоблар бориб туради. Руҳлар ҳақидаги илм — ғайб илми саналади. Бу ҳақдаги маълумотларни Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда зикр қилинганидан нарига ўтилмайди, акс ҳолда саволда сўралгани каби турли асоссиз ва бузуқ ақидалар шаклланиб қолади.

Руҳлар тўғрисида бизгача етиб келган ҳадиси шарифлардан умумий хулоса қуйидагича: Қабрлари бир-биридан узоқ ёки яқин бўлишидан қатъий назар, маййитларнинг руҳлари ўзаро зиёратлашиб турадилар. Бу хусусда ҳадислар ворид бўлган. Тирикларнинг қилиб юрган яхши-ёмон ишлари вафот этган яқинларига кўрсатиб турилади. Тирикларнинг қилаётган амаллари Аллоҳ таолога фаришталар орқали душанба ва пайшанба куни, пайғамбарларга жума куни кўрсатилади.

Дафн этилган марҳум ва марҳумаларнинг руҳлари жасадлари билан алоқадордир. Уларнинг ўзаро боғлиқлиги уйқудаги одамнинг руҳи билан бўладиган алоқасидан ҳам кучлироқдир. Мўминларнинг ҳам, кофирларнинг ҳам руҳлари жасадлари ҳузурида, қабристон ҳудудида бўлиб туришлари тўғрисида ривоятлар бор. Шунингдек, баъзи солиҳ кишиларга марҳумларнинг вафот этганларидан кейинги кечирган ҳолатлари аён қилинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40441

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

🍃🌹ХАЙРЛИ КУН!!!🌹🍃

«У ерни чўзиб, унда баланд тоғлар ва анҳорлар қилган, ҳар хил мевалардан жуфт-жуфт қилган зотдир. У кечани кундузга ўратадир. Бунда, албатта, тафаккур қилувчи қавмлар учун оят-белгилар бордир»
Раъд сураси, 3-оят.

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40441

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#muftiy_minbari

РАСУЛИМИЗНИНГ СЎНГГИ ВАСИЯТЛАРИ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40441

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Ибодати билан ғурурланадиган кишилар ҳақида

Ибодати билан керилиб, ўзини юқори қўйганлар жоҳил кишилар бўлади. Кимда ким фахрланиш, бошлиқ бўлиш, ўзини бошқалардан устун қўйиш каби ҳислатлар бўлса, ҳадис ва оятларда айтилганидек жаннатга кирмайди.

«Одамлардан (мутакаббирлик билан) юзингни ўгирма ва ерда кибру ҳаво билан юрма. Чунки Аллоҳ барча кибр-ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас»
(Луқмон сураси, 18).

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40441

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ – БИР ЙИЛЛИК ИБОДАТДАН АФЗАЛ

Шайх Алижон қори

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40441

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#muftiy_minbari

СЎНГГИ НАФАСИНГИЗДА ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ ДЕЯ ОЛСАНГИЗ

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40441

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​🌙 “Расулуллоҳ, сизга салавот қандай айтилади?”

حدثنا عباس الدوري نا محمد بن بشر العبدي نا مجمع بن يحيى عن عثمان بن موهب عن موسى بن طلحة عن طلحة قال: قلت: يا رسول الله كيف الصلاة عليك ؟ قال: قل :اللهم صل على محمد كما صليت على إبراهيم إنك حميد مجيد وبارك على محمد وعلى آل محمد كما باركت على إبراهيم إنك حميد مجيد.
 
❔Мусо ибн Талҳа розияллоҳу анҳу Талҳа розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Ё Аллоҳнинг Расули, сизга салавот қандай айтилади?” деб сўрадим.
 
📿 У зот алайҳиссалом: “Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин камаа соллайта ъалаа Иброҳийма иннака ҳамийдун мажийд. Ва баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммадин, камаа бааракта ъалаа Иброҳийма иннака ҳамийдун мажийд”, деб айт”, дедилар.
 
💬Салавотнинг маъноси: “Аллоҳим! Иброҳимга салавот йўллаганингдек, Муҳаммадга ҳам салавот йўллагин. Албатта, Сен мақтовга лойиқ ва улуғвор Зотсан. Иброҳимга баракот берганингдек, Муҳаммад ва Муҳаммаднинг оиласига ҳам баракот бергин. Албатта, Сен мақтовга лойиқ ва улуғвор Зотсан”.

Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг “Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40441

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​САЛАВОТ АЙТИШДАН ҲОСИЛ БЎЛАДИГАН ФОЙДАЛАР (1)

Салавотнинг фойдаларини кўпгина уламолар айтиб ўтишган. Масалан, Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний каби буюк олимлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту салом айтишнинг қуйидагича фойдаларини баён қилишган:

1. Салавот айтиш – Аллоҳ субҳанаҳу таолонинг буйруғига бўйсунишдир.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш – Аллоҳ таолога мувофиқликдир. Тўғри, Аллоҳнинг салавоти бошқа, бизнинг салавотимиз бошқа. Лекин бизнинг салавотимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуо бўлса, Аллоҳники у зотни мақташ ва улуғлашдир.
3. Салавот айтиш фаришталарнинг салавотига ҳам мувофиқликдир.
4. Бир марта салавот айтган кишига Аллоҳ таолодан ўнта салавот бўлади.
5. Салавот айтган кишининг даражаси ўн баравар кўтарилади.
6. Салавот айтган кишига ўнта яхшилик ёзилади.
7. Салавот айтган кишининг ўнта ёмонлиги ўчирилади.
8. Дуодан олдин салавот айтилса, дуонинг ижобат бўлишидан умид кўпроқ бўлади, чунки салавот дуони Аллоҳнинг ҳузурига олиб чиқади. Салавот бўлмаса, дуо ер билан осмон ўртасида тўхтаб қолиши мумкин.
9. Салавот айтиш сабабидан бирон нарса васила қилинган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шафоат қиладилар.
10. Салавот айтиш гуноҳларнинг кечирилишига сабабдир.
11. Салавот айтиш сабабли Аллоҳ таоло банданинг муаммоларини ҳал қилади.
12. Салавот айтган банда Қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлади.
13. Салавот айтиш камбағал киши учун садақа ўрнида бўлади.
14. Салавот айтиш эҳтиёжларнинг қондирилишига сабабдир.
15. Банда салавот айтса, Аллоҳ ва фаришталар ҳам унга салавот йўллайди.
16. Салавот айтиш бандани поклайди.
17. Кўп салавот айтиш бандага ўлимидан олдин жаннат хушхабари берилишга сабаб бўлади.
18. Салавот Қиёмат кунидаги даҳшатлардан қутулишга сабабдир.
19. Мўмин одам салавот айтса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга жавоб қайтарадилар.
20. Одам салавот айтса, эсидан чиқарган нарсалари ёдига тушади.
21. Салавот айтиш мажлиснинг чиройли ўтишига сабабдир. Салавот айтилган мажлис аҳли Қиёмат куни афсус-надомат қилмайди.
22. Салавот айтиш фақирликни кетказади.
23. Салавот айтиш бандадан бахилликни кетказади. Бахиллик қила бошлаган киши салавот айтса, сахий одамга айланади.
24. Салавот айтиб юрадиган одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ҳузурида менинг номим айтилганида менга салавот айтмаган кишининг бурни ерга ишқалансин», деган дуойи бадларидан қутулиб қолади.
25. Салавот айтиш кишини жаннат томонга бошлайди. Салавотни тарк қилган одам жаннат йўлидан адашади.
26. Салавот айтиш Аллоҳ ва Расули зикр қилинмаган, ҳамд айтилмаган ва улуғланмаган, салавот айтилмаган йиғилишнинг ёмон оқибатларидан сақлайди.
27. Ҳамд ва салавот билан бошланган сўзлар мукаммал бўлади.
28. Салавот айтиб юрган банда Сирот кўпригида тўлиқ нурга эга бўлади.
29. Салавот сабабли банда зулмкорликдан сақланади.
30. Аллоҳ таоло салавот айтган бандага осмону ер аҳли орасида чиройли мақтовлар айтади, чунки салавот айтган одам Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламни мақтаган бўлади, Аллоҳ таолодан у зотни улуғлашни сўраган бўлади ва шу сўровига яраша ўзига ҳам гўзал мақтовлар қайтарилади.

“Энг шарафли уммат” китобидан.

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40441

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ҚИМОРДА ЮТҚАЗИЛГАН ПУЛ ҚАРЗМИ?
#қимор

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Биров қимор ўйнаб юрган вақтида бошқа бировга 2000 доллар ютқизган ва қарз бўлиб қолган. Сўнгра ютқизган инсон тавба қилиб Аллоҳнинг йўлига кирган. Аммо ютган инсон ўша пулни бугун сўраяпти. У ҳам қарз ҳисобланадими? Бериши лозимми?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Исломда қимор ўйини уламолар иттифоқи билан ҳаром деб эълон қилинган. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу ояти асос бўлган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالأَنصَابُ وَالأَزْلاَمُ رِجْسٌ مِّنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ
فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ

Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз”. (Моида сураси, 90-оят).

Бошқа бир ояти каримада Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ وَلَا تَقْتُلُوا أَنْفُسَكُمْ إِنَّ اللَّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيمًا

Эй, имон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан емангиз! Ўзаро розилик асосидаги тижорат бўлса, у бундан мустасно. Шунингдек, ўзларингизни (бир-бирингизни ноҳақ) ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир” (Нисо сураси, 29-оят).

Бировнинг молини ботил йўл билан ейишга рибо, қимор, порахўрлик, алдамчилик, нархни сунъий равишда кўтариш, ўғрилик, қиморбозлик, товламачилик, қарзга олган нарсаларни қайтариб бермаслик ва бошқалар киради.

Демак қимор ўйнаб ютқазиб қўйган, фоизга қарз олиб олган қарзидан ташқари устига қўшилган фоизи сабаб қарздор бўлган, пора бераман деб ваъда бериб қарздор бўлган кишилар аслида қарздор бўлмайдилар, бу қарзни қайтариш вожиб бўлмайди, балки бу қарзни берса гуноҳкор бўлади. Шариатда бу қарз деб эътиборга олинмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40441

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🍃🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🍃

•🎊•🌹•Роббимиз - Аллоҳ
•🎊•🌹•Динимиз - Ислом
•🎊•🌹•Қибламиз - Каъба
•🎊•🌹•Айёмимиз - Жума
•🎊•🌹•Фарзимиз - Намоз
•🎊•🌹•Қарзимиз - Закот
•🎊•🌹•Орзуимиз - Ҳаж
•🎊•🌹•Амалимиз - Савоб
•🎊•🌹•Тилимиз - Тақво
•🎊•🌹•Нафратимиз - Зино
•🎊•🌹•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
•🎊•🌹•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🎊•🌹•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар Жума муборак!

🌙✨ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40441

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Динсизларнинг ғурурга кетиши

Ғурурга кетганларни энг ёмон даражаси динсизларни ғурурга кетиши. Улар ўзларини нотўғри ишларини тўғри деб аташга уста бўлишади. Бу орқали улар ўзларини ҳам бошқаларни ҳам алдашади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ алайҳ

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40441

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ҲАР ХИЛ САБАБЛАРГА КЎРА ҚУРЪОН ЎҚИШНИ БОШЛАЙ ОЛМАЁТГАНЛАРГА МАСЛАҲАТ БЕРСАНГИЗ

Шайх Алижон қори

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40441

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Узундан-узоқ чўзиб юришдан чиройли рад қилиш гўзалроқдир.

📝 Изоҳ. Агар қилолмайдиган ишини ваъда бериб, фақат вақтдан ютиш учун иккинчи томонни алдаб ва уни бу алдовга ишонтириб юрса, бунинг оқибати ёмон. «Эй мўминлар, нега сизлар ўзларингиз қилмайдиган нарсани (қиламиз, деб) айтурсизлар?! Сизларнинг ўзларингиз қилмайдиган ишни (қиламиз, деб) айтишларингиз Оллоҳ наздида ўта манфур (ишдир).» (Саф сураси, 2-3-оятлар) Гарчи бу оятлар муайян бир воқелик муносабати билан нозил қилинган бўлса-да, ҳукми ҳамма замонлар учун умумийдир.

Кимнингдир сизга ҳожати тушиб, бир нарса сўраса, «эрта бераман, индин бераман» деб унинг ишончини суъистеъмол қилгандан кўра «ҳозир имконим йўқ эди» деб унга рад жавобини беришингиз яхшироқдир. Бунда ўзингизга ҳам, сўровчига ҳам манфаат бор. Аҳволингизни очиқ айтар экансиз, бу билан ўзингизни ёлғончи бўлиб қолиш гуноҳидан қутқарасиз. Гарчи сўраётган киши яқин дўстингиз бўлиб, ишонганидан, ҳадди сиғганидан сизга мурожаат қилаётган, сиз унга бирданига рад жавобини беришга ийманаётган бўлсангиз-да, бундай ҳолатда дўстингизга очиқ гапиришингиз кўпроқ ёрдам беради. Чунки шундай қилсангиз, унинг вақтини тежаган ва бошқа кишидан тезроқ ҳожатини битказишига имкон туғдирган бўласиз.

📚“Унвонул баён”дан.

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40441

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​УЙҚУНИ ИБОДАТГА АЙЛАНТИРИНГ

Бир ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Ким бир ўринга ётиб, унда Аллоҳ таолони зикр қилмаса, унга Аллоҳдан бир қасос-азоб бўлади” (Имом Абу Довуд ривояти).
Яъни, ким ўринга ётса, шу ётган бутун вақт ичида бирор марта ҳам Аллоҳни зикр қилмаса, у ҳолда бу ётиш қиёмат куни унинг учун ҳасратга сабаб бўлади, ўша кун мен ётган эдим, лекин унда Аллоҳни зикр қилмадим, деб афсус чекади. Чунки, у на ухлаётганда дуо ўқиди ва на уйғонганда. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, ухлашдан олдин ҳам, уйғонганда ҳам зикр қилиб ол, деганлар. Дарҳақиқат, зикр қилиб ухлаш мўминлик белгисидир. Кофир ҳам ухлайди, мўмин ҳам ухлайди. Лекин кофир ғафлатда ухлайди, Аллоҳни зикр қилмайди. Мўмин эса Аллоҳнинг ёди ва зикри билан ухлайди. Шунинг учун унинг бутун уйқуси ибодатга айланиб кетади.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40441

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​Бир куни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

– Эй Аллоҳнинг Расули!? Мен қачон Абу Бакрга йўлиқсам у мен аввал салом беришимни кутади! - дедилар.

Шу пайт олдиларига Абу Бакр розияллоҳу анҳу келиб қолдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишидан шу ҳақида сўрадилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу:

  – Ё  Расулаллоҳ!
Мен эшитдимки, кимда ким биродарига йўлиққанда, аввал салом берса, ўша киши учун жаннатда қаср барпо этилар экан! Мен ана шундай қасрнинг биродарим Умарда бўлишини истайман!!! - дедилар.

Қадрдон, атрофингизда сизга хайрихох инсонлар ҳам бор, яхши гумонда бўлинг!

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40441

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#duo

Мажлисдан турганда ўқиладиган дуо

سُبْحانَكَ اللَّهُمَّ وبِحَمْدِكَ أشْهَدُ أنْ لا إِلهَ إِلاَّ أنْتَ أسْتَغْفِرُكَ وأتُوبُ إِلَيْكَ

Ўқилиши: Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду анла илаҳа илла анта астағфирука ва атубу илайка.

Маъноси: Аллоҳим, Сенга ҳамд айтиш ила Сени поклаб ёд этаман. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сенга истиғфор айтиб тавба қиламан.

(Имом Термизий ривояти).

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40441

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​☝️ ҚАРЗИНГНИ КАМАЙТИР, ЭРКИН ЯША!

🕌 Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг бизнинг кунимизгача етиб келган ижтимоий аҳамиятга эга бир қанча сўзлари мавжуд, лекин биз бу ерда мавзуга оид бўлганларини келтириб ўтамиз:

🤲 «Асло ўтирган жойингизда «Аллоҳим, менга ризқ бер», деб ўтираверманг. Биласизки, осмондан олтин ҳам, кумуш ҳам ёғмайди. Аллоҳ таоло инсонларни бир-бирининг ризқига сабабчи қилиб яратган».

💪«Инсонларга муҳтож бўлмасликка интилинглар. Шу тариқа сиз ҳам динингизни сақлаб қоласиз, ҳам инсонларнинг энг карамлиси бўласиз».

💎«Мен инсонларнинг энг сахий ва энг яхши хулқлисини биламан. Энг сахий инсон ўзи муҳтож бўлатуриб, бера олган инсондир. Энг яхши хулқли инсон эса унга ноҳақлик қилганни кечириб юборган инсондир».

🐪 «Агар сабр (йўқчиллик) ва шукр (бойлик) иккита туя деб фараз қилинса, кай бирига минсам (миндирилсам) ҳам, эътибор бермасдим».

☝️«Қарзингни камайтир, эркин яша!».

⚡️«Сиз машаққатларга сабр қилишга одатланинг».

🚶«Бойларнинг ёнига бориш фақирлар учун имтиҳондир».

💰 «Сиз бойликка асир бўлиб қолманг. У сизни исёнга олиб боради».

☝️ «Оила аъзоларингизнинг сонини орттиринг. Ризқингиз сизга қаердан берилганини билолмайсиз».

🤝 «Диққат қилинг, Аллоҳ таоло улуғ инсонларни яратган, сиз уларга ҳурмат кўрсатинг».

🌙 «Инсоннинг фазилатини моли, асллигини дини, инсонлигини хулқи билдиради».

🍃 «Иззат бу дунёда мол билан, охиратда эса яхши амал биландир».

🌎 «Бу дунёда менга уч нарса севдирилди: оч бўлганни тўйдириш, сувсаганни сувга қондириш ва юпунни кийинтириш».

✅ «Саъй-ҳаракат қилиш энг яхши сармоядир».

⚡️«Ҳаракат қилиш заҳмат, бўш туриш эса маҳв бўлиш демакдир».

🌍 «Гуноҳдан сақланганинг каби, бу дунё неъматлари сени издан чиқаришидан ҳам сақлан. Аллоҳга қасамки, сени алдайдиган ва йўлдан оздирадиганларнинг энг қўрқинчлиси дунё неъматидир».

🔥«Ишсизликнинг ёмон натижаларидан сақланинг! Шубҳасиз, у сархушликдан ҳам зарарли бўлган ёмонликларни ўзида сақлайди».

🤲 «Аллоҳ таоло тежамкор ва мўътадил бўлишни ёқтиради, исрофни ёқтирмайди».

⚖️ «Очкўзликнинг баъзиси фақирлик, кўзи тўқликнинг баъзиси бойликдир».

🍲 «Инсон оз ейиш билан ўлмайди».

☝️ «Йўқсилга кечки овқат едирганни Аллоҳ мағфират қилади».

🌏 «Дунё аҳли билан яқин алоқада бўлманг, чунки у ризқни камайтиради».

🔑«Ҳар бир нарсанинг боши бўлади. Яхшиликнинг боши унинг дарҳол қилинишидир».

🌙 «Аллоҳ таоло Ўзидан қўрққанни сақлайди, Унга ишонганга кифоя қилади, Унинг розилиги учун қарз берганни мукофотлайди, шукр қилганнинг эса неъматини зиёда қилади».

🗣 «Эй фақир-йўқсиллар, бошингизни тик тутиб, шарафингизни сақланг. Ўз ризқингизни ўзингиз топишга интилинг, яхшиликлар учун шошилинг, инсонларга юк бўлманг».

📖 «Миллионер саҳобалар» китобидан

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/40441

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#ҳаёт...

Ҳаёт шахматга ўхшайди. Бирор ҳаракатни бошлашдан олдин, яхшилаб ўйлашинг лозим.

Изоҳ:

Дарҳақиқат, дунё шахматга ўхшайди. Оқ ва қора катаклар кун ва тунни билдиради. Доналарнинг бир хил эмаслиги эса одамларни ҳар хил ҳолат ва ҳар хил вазифада бўлишига далолат.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…
Подписаться на канал