Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot
🌸 ҚИЗ БОЛАГА ҚИЛИНГАН НАФАҚА
Одатда одамларда «Қиз бола бировнинг ҳасми, эрта-индин эрга тегиб кетиб қолади. Ундан нима фойда бўлиши мумкин», деган салбий фикр бўлади. «Ўғил бола эса доимо хизматда бўлади. Уни уйлаб қўйсанг, келин ҳам хизматингни қилади. У қариганингда ҳам жонингга оро киради», каби тушунчалар бор. Бу нотўғри фикр. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларга нафақа қилишнинг фазли ҳақида ўз ҳадисларида қайта-қайта баён қилганлар. Ўзлари тўрт нафар қизларига қилган муомалалари билан барчага намуна кўрсатганлар.
🌙 Ушбу ҳадиси шариф ва ривоятларда ҳам шу маънолар илгари сурилган.
عَنِ الزُّهْرِيِّ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ كَانَتْ لَهُ بِنْتَانِ فَصَبَرَ عَلَى لَأْوَائِهِمَا وَنَفَقَتِهِ عَلَيْهِمَا كَانَتْ لَهُ بِنَفَقَتِهِ عَلَيْهِمَا الْجَنَّةُ».
Зуҳрийдан ривоят қилинади:
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг икки қизи бўлса ва уларнинг машаққатларига ва нафақасига сабр қилса, уларга қилган нафақаси учун унга жаннат бўлади», дедилар.
📝 Шарҳ: Қиз боқиш осон нарса эмас, буни ҳамма яхши билади. Бу ишни амалга ошириш учун сабр-матонат керак, ҳаракат, ғайрат керак, топганини сарфлаш керак. Барибир шу қиз эртами, индинми, бировнинг уйига кетиши, келин бўлиши борлигини ўйлаб, юрак увушиб ҳам туради. Айниқса қизи кўп бўлса, бу ҳолат аниқ билинади. Ана шуларни билиб туриб ва сабр этиб, қизларини яхши тарбия қилган одам ўзи учун охиратнинг катта бир мартабасини касб қилган бўлар экан.
💬 Айни пайтда қизларни нафақа билан таъминлаш ҳам лозим экан. Бу иш учун ҳам сабр-бардош керак бўлади.
🌸 Икки қизнинг тарбиясидаги машаққатларга, хусусан, қизларнинг нафақасини таъминлашдаги қийинчиликларга сабр қилиш ота-она учун катта савоб ҳамда жаннатга киришга сабаб бўладиган амаллардан бири ҳисобланар экан.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
#muftiy_minbari
ДУНЁ ВА ОХИРАТ ЯХШИЛИКЛАРИНИ СЎРАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
#ибрат
Суратдаги булутнинг шакли тоғга ўхшайди. Унинг баландлиги бир неча минг метрга етади. Ушбу булутни ўрганган олимлар ундан дўл ёғишини аниқлашди.
Ушбу ҳақиқатни Қуръон ўн тўрт аср муқаддам ушбу оятда исботлаб қўйган:
"У зот осмондан, ундаги тоғлардан дўл туширур" (Нур сураси, 43 оят).
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
#ибрат
Давлатмандларнинг ҳаётларини ҳавас билан кузатманг. Бу насиҳат эмас, балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқларидир.
"Ўзингиздан қуйидагиларга қаранг, ўзингиздан юқоридагиларга боқманг! Шундай қилсангиз Аллоҳнинг сизга берган неъматини ҳақир санамаган бўласиз".
Мубашшир Аҳмад
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
#duo
Яқинлик қилишдан олдин ўқиладиган дуо
بِسْمِ اللّهِ اللَّهُمَّ جَنِّبْنا الشَّيْطانَ وَجَنِّبِ الشَّيْطانَ ما رَزَقْتَنا
Ўқилиши: Бисмиллааҳи, Аллоҳумма жаннибнаш шайтона ва жаннибиш шайтона ма розақтана.
Маъноси: Аллоҳнинг исми ила, Аллоҳим, бизни шайтондан ва шайтонни Сен бизга ризқ қилиб берган фарзандимиздан йироқ қилгин.
(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
#ибрат
Пул топишдан мақсад уни яшаш учун сарфлашдир. Агар умрингни пул топиш учун сарфласанг, иккаласини ҳам (яъни, умрни ҳам, пулни ҳам) зое қилибсан.
✍️ Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
#muftiy_minbari
УЛАР УЧУН АЛЛОҲГА ЖАВОБ БЕРАМИЗ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
#дуо
@Shayx_Hazrat САВОЛ:
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?
ЖАВОБ:👇👇
🔞 Тушдаги зино
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
Бадр жангидан бир лавҳа!
Абдуллоҳ ибн Авф розияллоҳу анҳу ҳикоя қиладилар: «Бадр ғазотида икки ёш йигит билан бирга эдим. Жанг давом этарди. Кўп ўтмай, йигитлардан бири менга юзланиб: «Амаки, Абу Жаҳлни танийсизми?» –деб сўради. «Ҳа, танийман. Нима эди?»– дедим. «У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида номуносиб гаплар айтар экан. Аллоҳга қасамки, агар уни кўрсам, ўлмагунимча унинг олдидан жилмайман!»– деди. Йигитнинг гапидан жуда хурсанд бўлдим. Бу икки йигит қарорини, жасоратини кўриб, улар билан бирга эканимдан фахрланиб кетдим. Бироздан кейин Абу Жахлни кўриб қолдим. Девдек жуссали Абу Жаҳл жангчилар орасида ҳамлилар қилаётган эди. Бояги йигитларга қараб, Абу Жаҳлни кўрсатиб, «Анави одамни кўряпсизларми? Сизлар сўраган одам ўша!»– дедим. Кўрсатиб улгурмасимдан иккови қиличини яланғочлаб, у томонга югуриб кетишди, сўнг Абу Жаҳлнинг устига икки бургутдек ташланишди. Кӯп ўтмай, мағрур Абу Жаҳл бошига келган ҳодисадан ўзини йўқотиб, ерда чӯзилиб ётарди. Улар рақибни ерга йиқитишди, бироқ иш бутунлай охирига етмаган эди. Икки арслон ҳужуми билан ер тишлаган Абу Жаҳлнинг ҳали дунёда кўрадиганлари бор эди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анху золимни бу аҳволда кўриб, севиндилар. Душманнинг баҳайбат кўксига оёк босиб, «Хўш, қалай, Аллоҳ сени шундай хорлаб қўйдими?»– дедилар.
Абу Жахл шу абгор ҳолида ҳам ғуруридан, кибридан воз кечмади: «Ўз кавми томонидан ўлдирилган одам хорланган бўладими? Ўлдирмоқчи бўлаётган одамингиздан кўра ботирроқ бирор киши борми?»– деди.
Кўксини босиб турган Абдуллоҳ розияллоху анхуга айтган қуйидаги сўзлари ҳам унинг қай даражада мағрурлигини кўрсатади: «Эй чўпонча! Сен оёгинги жуда баланд жойга қойиб олдинг!» Унинг айтаётган ҳар сўзидан кибр, ғурур уфурар эди. Кейин у «Уруш кимнинг фойдасига давом этяпти?» –деб сўради. Ибн Масъуд розияллоху анху Абу Жаҳл бу саволни қанчалик қизиқиш билан бераётганини яхши англар эдилар. Шунинг учун жавобни ҳам унинг ичини ачитадиган шаклда бердилар: «Аллоҳ Исломни азиз қилди, сенларни эса хор килди!»
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг қиличи оддий эди. Абу Жаҳлнинг қиличи эса кўрган одамни ҳайратда қолдирадиган даражада гўзал, мустаҳкам эди. Ибн Масъуд ўз қиличини қўйиб, унинг қиличини олдилар, Аллоҳнинг душманига зарба бериб, бўйнини унинг ўз қиличи билан уздилар. Кейинроқ эса унинг бошини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига келтириб, «Эй Аллоҳнинг Расули! Бу Аллоҳнинг душмани Абу Жаҳлнинг калласи!»– дедилар.
Воқеанинг давомини Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ўзлари шундай ҳикоя қиладилар:
«Шундай деган эдим, Расули Акрам алайҳиссолату вассалом севинч билан: «Ўзидан ўзга илоҳ бўлмаган Аллоҳ ҳаққи, ростдан айтяпсанми?» деб сўрадилар. Мен «Ҳа, ростдан!» деб, Абу Жаҳлнинг калласини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига ташладим. Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга қараб, «Эй Аллоҳнинг душмани! Сени мана шундай хору ночор қилган Аллоҳга ҳамд айтаман!» –деб шукр келтирдилар. Сўнг бизга юзланиб, «У менинг умматимнинг Фиръавни эди»,– дедилар».
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
Зикрдан тўсилиш
📜Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Дунёдаги энг ёмон уқубатлардан бири Аллоҳ таоло тилингни Ўзининг зикридан тўсиб қўйишидир”, дедилар.
“Ваабилус соййиб” асаридан.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
#chumoli
🐜ЧУМОЛИ САҚЛАГАН ДОН МЎЪЖИЗАСИ
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
#muftiy_minbari
#ashuro
📹 ФАЗИЛАТЛАР МУЖАССАМ КУН
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📢 5 июль – шанба куни Муҳаррам ойининг 10 куни – Ашуро кунидир.
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
📚“САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ”
🍃 Сийратга оид китоблар ичида “Саодат асри қиссалари” бадиийлиги билан бошқаларидан ажралиб туради. Шу боисдан ҳам энг кўп ўқилган асарлардан саналади.
✍️ Аҳмад Лутфий Қозончи қаламига мансуб асар турли хил кўринишларда чоп этилган.
💁🏻 Сиз азизларнинг эътиборингизга 1,2,3,4 тўпламлик китобни тақдим этамиз.
✨Жаноби Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг туғилишларидан то вафотларига қадар муборак ҳаётларини қамраб олган асарни биздан харид қилинг.
Муқоваси: ҚАТТИҚ
Жамланган: 4 та КИТОБ📚
❗️Ўқинг ва Пайғамбаримиз хаётлари хақида, улар Ислом учун, уммат учун жуда кенг меросларини, ўгитларини хаётга тадбиқ қилинг!
🍃Нарҳи: 380 минг
• Буюртма учун: +998906700070
• Телеграмдан @Shukurullo_uzb
🚚Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул:
📿Жума куни кўп-кўп салавот айтишни унутманг!
💐 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саломлар йўллаш – банда сўзи учун ҳам, маъноси учун ҳам савоб оладиган зикрлар жумласидандир. Салавоту салом лафзларини айтиш ҳам ибодат саналади.
🌙 Ҳазрати Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади. Одамлар: «Бу нима қилар эди?» – дейишади» (Байҳақий ривоят қилган).
📿 Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад!
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
ЁМОН ХАЁЛЛАРНИНГ МУОЛАЖАСИ
Хаёл ва васвасаларни муолажа қиламан десангиз, уларга эътибор қаратманг. Эътибор қилмасангиз, иншааллоҳ, бу хаёллар ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади. Балки ишингизга диққат қилинг, намозга турсангиз, бутун диққатингизни намозга қаратинг.
Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий қуддиса сирруҳ бир мавъизаларида шу нозик нуқтани очиб берганлар: “Намоз – талаб қилинган ва буюрилган амал.
Агар намоздалигингизда беихтиёр бошқа хаёллар келаётган бўлса, у сабабли намозингизнинг қадрини пасайтирманг. Намозхонлар кўпинча шундай савол беради: “биз намоз ўқиймиз, лекин маза ва лаззат топмаймиз” ёки “олдин жуда маза қилиб намоз ўқир эдим, энди ўша маза ва лаззат тугаб қолгандек”.
Бу гапларнинг жавоби шуки, эй биродар, намоз сизга фақат маза ва лаззат бериши учун фарз қилинмаган. Балки бу амал Аллоҳ таолога ибодатдир, бандалик-қулликнинг бир кўринишидир.
Мабодо, намозда маза ва лаззат келса, у ҳолда бу ҳолат Аллоҳ таолонинг бир неъматидир. Агар намозда маза лаззат келмаса, унинг сабабидан намозга заррача нуқсон етмайди. Агар сиз намознинг арконлари ва шартлари ҳамда одобларини тўла-тўкис адо этаётган ва суннатга мувофиқ бажараётган бўлсангиз, у ҳолда агар бутун умр маза ва лаззат келмаса ҳам, бунда сизнинг айбингиз йўқ.
Ибодат чоғи маза ва лаззат келса ҳам, келмаса ҳам намоз ўқишингиз керак”.
“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
😍КАТТА ҚУРЪОНИ КАРИМ СОТУВДА!!
Катта ўлчамдаги Қуръони Карим ( Рангли Тажвид )
📐 Ўлчами: Бўйи 50 см, эни 35 см.
⚖ Оғирлиги: 5.5 кг.
🖌 Ёзилиш услуби: Мадина босма, Усмон Тоҳа хати.
🖨 Нашриёт:
Дар ал-Маарифа - Дамашқ, Сурия.
Афзаллиги: Қоғозлари қалин, ҳарфлари катта ўлчамда берилган (Ёши катта ота-оналаримиз учун жуда қулай), ён тарафларида Тафсири Баён бериб ўтилган, ҳар бир тажвид қоидалари алоҳида рангларда ифодаланган.
👍ЯҚИНЛАРИНГИЗ УЧУН АЖОИБ СОВҒА!!!
🤲Яқинларингизга Қуръон ҳадия қилиб, улкан савобларга эришиш насиб қилсин.
💸Нархи: 2 500 000 сўм
📞Буюртма учун: +998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb
🚚Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати бепул:
👉 @ZiyoHadiya
#Диний_савол_жавоб
Расулуллоҳ алайҳиссаломни тушда кўриш учун нима қилиш керак?
Ayyub domla HOMIDOV
ШУКР САЖДАСИ ҲАҚИДА
#намоз
@Shayx_Hazrat CАВОЛ:
Ҳар бир намоздан кейин шукур саждасини қилиш бидъат эмасми?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имом Моликдан бошқа ҳамма уламолар «Бир неъмат ҳосил бўлганда ёки бало-офат даф бўлганда, шукр саждаси қилиш суннатдир», деганлар. Жаброил алайҳиссалом ким Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга битта салавот айтса, Аллоҳ ўша одамга ўн салавот айтишини хабар қилганларида у зот шукр саждаси қилганлар. Биринчи халифа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Исломнинг ашаддий душмани – Мусайламатул Каззобнинг қатл этилганлиги ҳақида хабар келганда шукр саждаси қилганлар. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Зул Садяйни деган одамнинг хаворижлар ичида ўлиб ётганини кўрганларидан кейин шукр саждаси қилганлар. Чунки у киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Уруш қилган икки мусулмон тоифадан қайси бирининг ичида Зул Садяйни бўлса, ўша тоифа залолатда бўлади» деган маънодаги ҳадисни эшитган эдилар. Шунинг учун хаворижлар билан бўлган урушдан кейин ҳазрати Али ўликлар ичидан ўша одамни излашни буюрганлар. Ҳамма ўликларни бирма-бир қараб чиқишган. Охирги ўликни ҳам ағдариб қараганларида унинг тагидан Зул Садяйнининг жасади чиққан. Ҳазрати Али ўз душманлари – хаворижлар адашган тоифа эканлигига ишонч ҳосил қилганларидан кейин шукр саждаси қилганлар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хурсандчилик иш ёки суюнчилик хабар келса, Аллоҳга шукр қилиб саждага йиқилар эдилар» Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Лекин шукр саждасини ҳар намоздан кейинги одат қилиб олиш ёки унга тарғиб қилиш шариатимизда йўқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
Садақа доим мол мулк билан бўлавермайди.
Масалан, табассум ҳам садақа, ширин сўз ҳам садақа, овқат тайёрлаш ҳам садақа, мусулмонларга ғойибдан туриб дуо қилиш ҳам садақадир.
Бу дин нақадар буюк!
✅ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«✨ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
Ҳақиқий банда ким?
Инсон бу дунёда бир неча кунлик меҳмондир. Бу дунёга у на ўз хоҳиши билан келади ва на ўз хоҳиши билан кетади.
Мазкур вақт оралиғида ўз ҳою ҳавасларига кўра ҳаёт кечиришга банданинг ҳаққи йўқдир. Унинг Ҳожаси ва Яратувчиси - Аллоҳ уни йўқдан бор қилди. Бас, инсон Унинг амри билан бу дунёга келади ва Унинг амри билан бу дунёни тарк этади. Одамзот Аллоҳнинг буйруқларига қулоқ солиб, амал қилиб яшаса, нажот топади.
Яшашдан мақсад - Аллоҳ таолога бандалик қилиш, ҳаётдан мақсад эса Аллоҳ таолони зикр қилишдир. Аллоҳ таолога қулликни ўз ўрнига қўйган киши ҳақиқий маънодаги бандадир.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
#дуо
@Shayx_Hazrat САВОЛ:
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, пичоқ дуони кесмайди. Зеро, бу ҳақида Қуръони карим ва суннат ҳамда бошқа шаръий манбаларнинг бирортасида далил келмаган. Дуо — маънавий амал бўлиб, Аллоҳдан ёрдам сўраш ва унга илтижо қилишдир, пичоқ эса моддий восита бўлиб, нарсаларни кесиш учун ишлатилади. Улар ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ. Бу тушунча одамлар орасида тарқалган хурофотлардан биридир.
Аслида динимиз манбаларида дуонинг қабул бўлишидан тўсадиган сабаблар: ҳаром луқма ейиш, силаи раҳмни узиш, ота-онага оқ бўлиш ва уч кундан ортиқ аразлашиш каби ман қилинган ишлардир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
#ШЕЪРИЯТ
ЎЙЛАСАМ..!
Гуноҳлар занжирин уздирар недир,
Иймонимни кўкка ўстирар недир,
Бирдан юрагимни қиздирар недир,
Росулуллоҳ, сизни ўйласам...ﷺ
Ёнимда бўлсангиз эди ростдан ҳам,
Қоларди юзимга қайтолмасдан ғам.
Қанийди, ўзимга қайтолмасдан ҳам,
Росулуллоҳ, сизни ўйласам...ﷺ
Қуръонга бойланиб яшагим келар,
Намозга шайланиб яшагим келар,
Бир умр ўйланиб яшагим келар,
Росулуллоҳ, сизни ўйласам...ﷺ
Мустақийм
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
📚Китоб номи: Саҳиҳи Бухорий Муаллифи: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий
☝️Одамлар орасида «Саҳиҳи Бухорий», «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ» каби номлар билан танилган ушбу китобни Имом Бухорий «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ ал-муснад мин ҳадиси Расулиллаҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам ва сунаниҳи ва айямиҳи» (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадислари, суннатлари ва муборак ҳаётларидан тўпланган саҳиҳ муснад) деб номлаган.
Барча уламолар: муҳаддислар, фақиҳлар, усулийлар, мутакаллимлар, наҳвийлар ва бошқалар «Саҳиҳи Бухорий» Аллоҳ таолонинг Китоби – Қуръони Каримдан кейинги энг ишончли ва саҳиҳ китоб эканлигига иттифоқ қилганлар.
📕 Муқоваси: Қаттиқ
🇺🇿 Алифбоси: Кирилл
💰Нархи: 600.000 минг
📞Буюртма учун: +998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb
🚚Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул:
Фаҳрлансак арзийди!
Каъба мусулмонларнинг Ҳаж ва Умра қиладиган жойига айланган ўша даврдан ҳозиргача Каъба 14 марта таъмирланган. Каъбанинг Пайғамбаримиз давридаги эшиги Туркиянинг Истамбул шаҳридаги
музейида сақланади. Турклар ҳукмронлик қилган йиллари олиб кетган экан. 1943 йили Абдулазиз ибн Сауд қимматбаҳо ёғочдан эшик ясатган (30000 риёлга). 1977 йили Подшоҳ Фаҳд ибн Сауд 250 кг соф тилладан эшик ясатди. Тилла эшикка ўймакорлик санъати билан оятлар ёзиш танловини ўтказди. Танловда Наманганнинг
Тўрақўрғон туманидан 1927 йили бориб қолган Абдураҳмон қори
ғолиб бўлиб топилади. Подшо уни тилла эшикка хат битиш учун таклиф қилади. Қори хатни ҳеч қандай ҳақ олмай ёзишни, фақат эшикнинг бир четига «Абдураҳмон Намангоний» деб ёзиб қўйишларини илтимос қилади. Подшо олдин кўнмасдан, кейин розилик берган экан. Борсангиз, кўрасиз.
Кисва - Каъбанинг устига ёпилган ёпғич - Каъбапўш. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) 630 йилда Маккага келганларида Каъба устидаги кисвани кўриб, Ямандан келтирилган матодан янги кисва қилдирган эканлар. Кисвалар доим чет элдан келтирилар, ҳар йили Қурбон ҳайити, Ҳаж мавсуми олдидан янгисига алмаштирилар экан. 1938 йили Саудия подшоси Абдулазиз мутахассисларни тўплаб, кисвани энди хориждан олиб келмай, шу ерда тайёрлашни маслаҳат беради. У шу йилдан бошлаб Макка шаҳрида тайёрлана бошланган. Энг қизиғи 1938 йилда подшо Абдулазизхоннинг йиғилишида наманганлик юртдошимиз Аббосхон қори Абдулҳамид қори ўғли ҳам бўлган экан. У киши «Масжидул ҳарам»да чироқбон (электрик, монтёр) бўлиб ишлар экан. Аббосхон подшонинг таклифини эшитиб, рухсат сўраб: «Мен муҳожирман, Ватанимда бўз, алак, реза тўқиганман, агар рухсат этсангиз, шу ерда цех қуриб, кисва тўқишга ҳаракат
қилсам» дебди. Подшо рози бўлган. Аббосхон Қурбон ҳайитигача янги кисва тайёрлаб, Каъбага борган ҳожилар олдида кийдиради. Подшо хурсанд бўлиб Аббосхонга «Кисватул Каъба» деган фабрика қурдириб беради. 1977 йили фабрика кенгайтирилиб, Германиядан янги дастгоҳлар келтирилади. Битта кисва бир йил давомида тайёрланади ва унда 250 нафар ишчи ишлайди, 700 кило табиий ипак қора рангга бўялади. Мустаҳкам пахталик астарни бириктириш учун эса 120 кило олтин ва кумуш симлар ишлатилиб олтин ва кумуш шакллар билан безатилади. Унга камида 17 000 риёл ёки 5 ярим миллион доллар сарфланади. Ҳозирда юртдошимиз Аббосхоннинг фабрикасида бир йилда 3 та кисва тайёрланади. Иккитаси Мадинадаги Расулуллоҳ қабрлари устига, биттаси Каъбага ёпилади. Ёпиш маросимида подшо қатнашади.
Аббосхон қори 1907 йилда туғилганлиги 10 ёшида «Қуръон»ни тўлиқ ёд олганлиги ва 1928 йили Макка шаҳрига келиб қолганлиги айтилади. 2002 йилида Маккага борган юртдошларимиз Аббосхон қорини 98 ёшда хали ҳам фабрика раиси эканлигини айтишган. Унинг катта ўғли - ҳарбий қўмондон, яна икки ўғли - дўкондор эканлигини. Подшо бу улуғ зотни Саудия фуқаролигига қабул қилганлигини айтишган. Жуда кам одам бу номга эга бўлади.
Ўзбекнинг номи ўша соф олтиндан ясалган Каъбанинг эшигида ҳам ёниб турипти. Каъбанинг устига ёпилган ёпғич - Каъбапўшни ўзбегимнинг усталари асос солган фабрикада ишлаб чиқарилади. Дунёда шунча миллат турганида нега айнан шу замидан чиққан инсонларга бундай шарафлар насиб этган?
Тафаккур қилинг!
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
• “Суюкли пайғамбарим билан 365 кун”
Саҳифа — 648 бет.
• “Суюкли пайғамбаримнинг дўстлари билан 365 кун”
Саҳифа — 527 бет.
• “Суюкли Қуръон китоби билан 365 кун”
Саҳифа — 648 бет.
• “Пайғамбарлар тариҳи билан 365 кун”— бет
✅ Фарзандини ислом дини таълимотлари асосида тарбияламоқчи бўлган кишилар учун бу китоблар айни муддаодир.
✅ Ушбу китоблардаги ҚР-код ёрдамида аудио шаклини тинглаш имкони мавжуд.
‼️ДИҚҚАТ КИТОБ КИРИЛ АЛИФБОСИДА
Муқова — қаттиқ
Ўлчами — 17x24см
🏷ТЎПЛАМ НАРХИ: 650 минг сўм
(Фақат тўплам шаклида сотилади!)
📞Буюртма учун: +998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb
🚚Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул:
🌙 АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИ
Аллоҳ таолонинг зикри шундай ҳаловатли ва шундай осонки, инсон озгина эътибор ила уни ҳар доим адо қила олади. Бу ибодатнинг фазилат ва фойдалари беҳисобдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир неча ўринларида Ўзини зикр қилишга буюрган. Аҳзоб сурасининг 41-оятида:
“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар”, дейди. Маълумки, Аллоҳ таолони зикр қилишдан У Зотга бирор фойда йўқ. Аллоҳ таоло бандаларнинг зикридан беҳожатдир. Лекин у зотни зикр қилишнинг бандалар учун кўплаб фойдалари бор.
Масалан:
1. Кўп зикр қилиш ила банданинг Аллоҳ таолога қурбати зиёда бўлади.
2. Кўп зикр қилиш ила инсоннинг руҳи озуқа олади, ислоҳ бўлади ва қувватланади.
3. Инсонда ҳосил бўлган бу руҳий қувват ила инсон шайтонга қарши туриши ва гуноҳлардан тийилиши осон бўлади.
4. Аллоҳ таолонинг зикри ила номаи аъмолга яхшиликлар тинмай ёзилиб туради.
Бир саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Аллоҳ таолонинг наздида энг афзал бўлган, қиёмат куни энг баланд даражага сабаб бўладиган ибодат қайси?” деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолони зикр қилиш”, дедилар. (“Жомеъул усул”).
📚“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
👉«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади», дедилар».
Тобароний ва Байҳақий ривоят қилганлар.
Имом Суфён Саврий розияллоҳу анҳу: “Биз ушбу ҳадисни амалда қўллаб, унинг айтилганидек эканлигига гувоҳ бўлдик” деганлар.
Суфён ибн Уяйна розияллоҳу анҳу: “Биз буни 50-60 йил тажриба қилиб кўрдик ва фақатгина яхшилик кўрдик”, деганлар.
✅Демак, Ашуро куни рўзғорни бут қилиб олинса, йилнинг қолган ойлари ҳам баракали бўлиши умид қилинади.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
✨ЙИЛ БЎЙИ БАРАКА
💡Ҳадисда: «Ким Ашуро куни аҳли ва фарзандларига (таом ва ҳадяларни тортиқ этишда) кенгчилик қилса, Аллоҳ ҳам йилнинг бошқа кунларида унга (ризқида) кенгчилик қилиб қўяди», деб айтилган. Имом Байҳақий ва бошқалар ривояти.
📝Изоҳ: Кимки Аллоҳ розилигини истаб муҳаррам ойининг ўнинчи куни аҳли ва фарзандларига нафақа ва рўзғорда очиқ қўл бўлса, йилнинг ҳар бир кунида ўзининг ҳам ризқи кенг бўлиши умид қилинади.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
#Жума_муборак
✨Бир дарвешга «Хайрли Жумалар» дейишибди.
✨У эса «Жума шундоқ ҳам хайрли» дебди.
✨Кейин «Жума муборак» дейишибди.
✨У эса «Жума шундоқ ҳам муборак кун» дебди.
✨Унда нима дейлик, сен айт деб сўрашибди.
✨У «Жуманинг хайри ва барокати сенга бўлсин» денг, - деган экан.
🌙🎊💐Жуманинг хайри ва баракаси сизга бўлсин, қадрдон!
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/3727