Raxshona Ahmedovaning ijodiy kanali Yo'l-yo'lakay fikrlar, o'ylar, xulosalar...
#tez_kunda 🎉
#yangi_kitob
Nihoyat "Mening otim qirmizi" bosmaxonaga tushdi. Bu asar atrofida turli gap-so'zlar yuradi. Har kim har turli yondashadi. Tarjimonning aytishicha, Rusiyada hatto kesib-kesib, deyarli yarmini qoldirib, nashr qilishgan. Lekin biz u yo'ldan bormadik, xotirjam bo'ling.)
Bir narsani tan olib aytish kerak, asar syujeti juda qiziq, o'quvchini mixlab qo'yadi. Tasvir go'zal va uslub jihatidan men uchun yangilik bo'ldi, desam adashmayman.
Postmodernizm yo'nalishida yozilgan bu kitob yillar o'tsa-da, nega qiymatini yo'qotmadi? Nega buncha qiziqish yuqori? Shu savollar asnosida ba'zi mulohazalar tug'ildi:
#ijodni_anglash
Бадиий асарга ўхшаган нарса ёзаётганимда ўзимни лабиринтдан чиқишга уринаётгандек сезаман. Ёзадиганимни ёзиб бўлгач, лабиринтдан ташқарига йўл тополмаганимни, боши берк йўлакчаларда ҳалиям адашиб юрганимни идрок этаман.
Лабиринт қўрқинчли туюлади. Наҳотки унинг чангалидан ҳеч қачон чиқолмасам, деб ўйлайман. Қўрқувим кучаяди. Нафасим бўғилаётганини сезаман.
Ўзи, лабиринтдан чиқишнинг иложи бормикан? Қачондан бошлаб тақдиримни лабиринтга ўхшатдим экан?!
Раҳимжон Раҳмат
Kitob sovg'a qilishsa, nega buncha xursand bo'p ketaman-a?! Tanglayimni kitob bilan ko'tarishganmi, nima balo?))
Bugun shu bahona o'tirib, bolalik kitoblarini esladim.
Meni birinchi marta yig'latgan kitob – "Mungli ko'zlar" bo'lgan ekan. O'shanda necha yosh bo'lganimni eslolmayman, lekin yig'laganim esimda.
Miriqib kulganim – "G'aroyib bolalar" kitobi edi. Ayniqsa, shunaqa do'stim bo'lishini juda xohlaganman.
Darslikda parcha o'qib, izlaganim – "Qasoskorning oltin boshi" kitobi edi. Biroq o'shanda hech yerdan topolmaganman. Keyinroq ulg'ayib texnika asri kirib kelgach, internetdan topdim, lekin agar o'sha tashna paytlarim o'qiganimda ehtimol boshqacharoq his tuygan bo'larmidim...
Inson umri chindan kitobga o'xshaydi. Qaysidir sahifasini varoqlab, yuzingga tabassum yuguradi. Qaysidir sahifasini bexos ochib qo'yib, g'amgin tortasan. Yaxshi tomoni, bu kitob faqat sengagina tegishli va uni hech kim o'qiy olmaydi.)
Aytgancha, rasmdagi qaysi kitob ekanini topganga "Tongotar" romanini sovg'a qilmoqchiman.
"АКС"ни нега ўқиш керак?
"Акс" жамиятга жуда катта ва кескин ғоялар ташлаб майдонга чиқади. Ҳали буни англаган англади, англамаган ундан кўп. Аммо кун келиб тарих англайди. "Акс" жамиятнинг энг сўнгги руҳий зўриқиши, портлаш олди қўнғироғи. Бу жамият аниқ портлайди! Бу руҳий зўриқиш узоқ пайт муаллақ туролмайди энди. Ҳозир ҳар жойдан ўз дардини кескин айтиб додлаб, отилиб чиқаётган аёллар ва аёллар муаммоси мана шу руҳий зўриқиш "буми"нинг энг бошланғич отилишлари, портловларидир. Эҳҳе, олдинда бизни қанақа, балки илдизларимиз билан қўпориб ташлайдиган портловлар кутаётган бўлса...
Аниф бошини дорга берган одам каби "бор оссанг мени шу дорингга" деб ичидаги бор дардини - ҳеч қачон айтолмаган кечинмасини айтиб портлаб чиқади! Бу қадар теран сокинликдан ўта аламли дод чиқади. Ўқисангиз биласиз!
У бошини тиккан дор Алишер Файзуллаевнинг "Азизлар ҳақида жумбоқ" ҳикоясидаги акс тиғида аксланади. Жамият ота-оналари шу қадар зўриқишдаги боласини моли эвазига эмас, қони эвазига боқяпти. Ўзининг қони етмай қолса, авлодида кимдир омон қолиши учун энг яроқлиси ва энг қулоқсизини девор ортига омонликка жўнатиб, аёвчан ва бўйинсунган болаларини қурбонликка тортворяпти. Буям жамиятни шокка солаётган қаттиқ парадоксал зўриқиш. Файзуллаев қаҳрамони виждонли бўлган ҳар касни замон машинаси бурдалаб ташлашига, топтаб кетиши, охир-оқибат бу одамлар қуёш кўрмай ўз зиндонида қолишига негадир қаттиқ ишонади. Ишонингки, бу ўша энг сўнгги виждонли одамларнинг йўқ бўлиб кетиш ё портлаш олдидаги энг охирги ларзаси, зўриқиши. Буёғи нима бўлади, тангрига аён.
Гулноз Мўминова кўз олдингизда "эҳ бор эканку ёруғ кунлардан қолган ҳислар" қабилада аввалида табиатнинг гўзал шоири бўлиб гавдаланади-ю, охир-оқибат қулоғини батанг қилган зулмкор шовқиндан тўйиб кетиб воқелик олдида кўзини чирт юмади. Аёл бўлиб туғилма, Шарқда, деб дод солади. Бу гап нозик кўнглингизга тегса, инсон бўлиб туғилма шарқ-у ғарб, ер юзида деб ўқинг. Чунки моҳият умуман ўзгармайди. Бу аёл жинсидаги инсоннинг жамиятнинг энг сўнгги руҳий ларзаси асносидаги қичқириқ ва ҳайқириғи, холос. Аёлдир, эркакдир - барча учун тенг қичқириқ бу.
Шаҳзод Шомансур қаҳрамонлари нима қилади - мана шу руҳий зўриқиш портламаган тақдирдаги қисматларни кўз олдингизга башанг қилиб олиб келади. Унинг ҳамма қаҳрамонлари шу қадар севиб тасвирланган маняклардир - бу манякларга мафтун бўласиз. Ҳикояларининг ҳар биридан чиқиб келаверади. Бунақа серияли манякларни аввал кинода кўриб кўз қотгандию, адабиётда руҳ сезиб, илғаб, тафтиш қилишга ўтмаганди. Мана шу энг сўнгги зўриқишнинг энг сўнгги қаҳрамонлари маняклар бўлади. Даҳшатли, аммо муқаррар башорат!
Рахшона Аҳмедова қаҳрамони нима қилади - у ҳалиям умид, бир ёруғлик кутади бу шовқинзорда. Менимча, у биз кўниккан маънода ёруғлик кутмайди. Чунки қаҳрамон бир япон ёзувчисининг эссесида чироқлар ва ёруғлик ичимиздаги эзгуликни қувиб чиқарди дегани каби, бутун олам қоронғуликка чўксаю, ичда ёруғлик бошланса, деб кутади. Лекин аср чироқлар асри, чинакам қоронғуликка қайта олармиканмиз, худо билади? Унинг қаҳрамони фақат дуо қилади. Ва шу пичирланган дуолар илинж билан тўплам китобларига мантиқий хулоса ясайди. Зеро, ишонганимиздек, ҳар нарсанинг якунида дуо бор. Ожиз таскин ва катта умид! Оқлансин илоё!
Хўп, "Шакл", у нима қилади - у ёш юрак бўлиб зўриқади замон зайлида, эҳтимол ёш юрак энг кўп отилмоқчи бўлиб, отилишга шай бўлиб зўриқади демоқчи бўлар, эҳтимол, ҳазир туринг ёшлар, демоқчидир у. Хуллас, олиб ўқинг!
Тилланисо
"Дунё — бу мусиқа, сиз сўзларни топишингиз керак."
Борис Пастернак
🔥Kitobxonlar talabiga binoan toʻplam sotuvda🔥
✍️ aks: jamiyatga ko‘zgu
📕«Tongotar» - 30 000 so'm
📕«Kungaboqar» - 28 000 so'm
📕«Ajdar sayyorasi» - 25 000 so'm
📕«Havo» - 21 000 soʻm
📕«Oqdan qizilga» - 21 000 soʻm
📕«Shakl» - 27 000 soʻm
Toʻplam xarid qilsangiz maxsus 10% chegirma!
Toʻplam narxi: 152 000 soʻm
✅Chegirmada: 136 800 soʻm
Buyurtma berish:
@bookuzbot / +998712300050
📚@bookuzbekistan — yangi kitoblar!
#kitobli_kun
Endi menda ham "Gonoluluga elchi" kitobi bor. Ustozni o'zlari sovg'a qildilar. Qanaqa baxtli qizman-a?!)
Bugun bir narsaga amin bo'ldim. Bu yomon dunyoda yaxshi insonlar suhbatidan totliroq narsa yo'q.
O'zbekiston teleradiokompaniyasi "Madaniyat va ma'rifat" kanali
"Bormisiz, omonmisiz?" ko'rsatuvi
23-yanvar 2025-yil
Кунларнинг бирида Озод (Шарафиддинов) акадан сўрадим: Танқидчининг обрўси нима билан ўлчанади?
Биласизми, бу саволингизга Расул Ҳамзатовнинг қуйидаги сўзлари билан жавоб бериш мумкин. У шундай дейди:
1. Ёмонни ҳар доим ёмон деб, яхшини ҳар доим яхши деб айт.
2. Пашшадан фил ясама, лекин филдан пашша ясашни хаёлингга ҳам келтирма...
3. Китобда йўқ нарса тўғрисида эмас, унда бор нарса ҳақида гапир.
4. Ўз фикрингни асослаш учун, Белинскийдан бошлаб, ҳамма улуғ кишилардан ҳадеб мисоллар келтираверма. Агар шу фикр ҳақиқатан сеники бўлса, уни ўзингнинг ақлинг билан исботла.
5. Равшан фикрни равшан ва тушунарли тил билан иншо қил.
Ноаниқ гапларни асти ёзма.
6. Шамолнинг йўналишини кўрсатиб турадиган пирпирак бўлма.
Агар ҳар бир танқидчи шоир айтган мана шу фикрларга амал қилганида эди, танқидчилигимиз ютуқлари яна ҳам кўпайган бўлур эди.
Пирмат Шермуҳамедов
Ijodkorga muvaffaqiyat emas, aynan ungacha bo'lgan yo'l ko'proq zavq beradi. Buni Martin boshida tushunmagandi, u asabiylashar, har bir muvaffaqiyatsizlikni fojiadek qabul qilardi. U orzulari tezroq ro'yobga chiqishini istardi.
Bir kuni bariga yetishdi, olqish, shon-shuhrat, biroq endi hayot qizig'ini yo'qotgandi. Chunki intiladigan manzil-maqsadi qolmagandi.
Ha, o'zbek ijodkorlari orasida ham Martin Idenlar bor, hamisha bo'lgan. Biroq ularni o'lmasidan avval o'ldiradigan, ulardagi maqsadgacha bo'lgan intilishni yo'q qiladigan narsa nima? Ularga bugun nima to'sqinlik qilmoqda?
Shanba oqshomi "Shams i Qamar" teatrining "Jaydari Martin" spektaklida o'tirib shularni o'yladim. Yozuvchi bo'lish qanchalik qiyin, bugungi sharoitda-chi? Maqsadgacha bo'lgan yo'lda nima qilmoqlik kerak? Qanday yashamoq lozim?
Har qanday millatni millat sifatida ro'yobga chiqishi uchun daholar kerak bo'ladi. Ho'sh, biz daholarimizni, iste'dodlarimizni asray olyapmizmi?
Ko'p savollarga javob topasiz. Albatta, vaqt topib boring.
#review
#longread
#roman
Ayolni bag‘riga oladigan yoriltoshlar yorilmay qo‘ygan bo‘lsa, nima qilsin?
https://www.facebook.com/1394263376/posts/10227614201205973/?mibextid=rS40aB7S9Ucbxw6v
Читать полностью…...agar birovning kamchiliklarini tuzatishni o'z burching deb bilmasang, ularga oson ko'nikasan.
Fransuaza Sagan
"Assalom, qayg'u!"
#kayfiyat
...Rasmingga tikilib o'tkazdim kunni,
Bunchalar baxtliman, rasming bor menda...🎶
Қисқа қилиб айтганда, “Тонготар” асарида ўзбек аёли тимсоллари яратилган – шоираи даврон Нодирабегимдан тортиб айни дамга қадар етимхоналарда узиб топталган ғунчаларгача. Эҳтимол, бошқа мамлакатларда аёл зоти бир марта туғилар (ахир уларни жуда яқиндан билмаймиз-ку), лекин ўзбек аёли ҳеч бўлмаганда икки марта туғилади. Агар иккинчи туғилишни уддалай олмаса, хорлик кўчаларидан ҳеч қачон чиқа олмайди. Романни ўқирканман, кўз олдимдан бир ваҳшат ўхшатиш ўтаверди. Инсон танаси гўштқиймалагичдан чиқарилаяпти. Тирик вужуд майдаланиб ҳамда қоришиб кетган гўштга айланиб қолди. Ва тамом. Ва асло тамом эмас. Ўзининг ҳар бир ҳужайрасини йиғиб-териб, қайта барпо бўлаётган, тириклик қўшиғини аввалида шивирлаб, сўнгра баралла куйлаётган АЁЛни илғадингизми? У иккинчи марта туғилди. Шапалоққа кўтарилган қўлларим билан энди унинг бошини силайман: “Ҳаёт муборак, гўзалим!” Ҳа, “Тонготар” мутолааси мени туйғунинг нафрат қитъасидан шафқат қитъасига бирзумда ўтказиб қўйди!
Кетма-кет кулфатлардан сўнг инсон олдин эзилади. Сўнг ғазабга тўлади. Фитратда шайтонга шериклик бошланади баъзан. Жумладан, у: «Агар Худо бандаларини яхши кўрганида, эркини шайтоннинг қўлига бериб қўймаган бўларди, бу тахлит гуноҳга ботишини истамаганида жаннатда олиб қолган бўларди. Биргина хатоси учун қувмаган, сургун қилмаган бўларди», дея ўйлай бошлайди. Кўпчилик шу каби фикрлар оқибатида шайтон билан шартнома тузганини билмай ҳам қолади. Жабрдийда одам қасос олиш истаги билан ўзига таскин беради. Доно инсонгина ўзни қасос ўтида қовурмайди, ҳаётни севишда давом этади. Асар якуни менга шунинг учун ҳам жуда ёқдики, ундаги ҳар бир қаҳрамон ўз қалбини тафтиш қиларкан, ҳеч қачон зулмга қўл бермаслик кераклигини англайди. “Оловга қарши олов билан курашилмайди!” деган қарорга келади. Одам ва оламнинг бир бутунлигини таъкидлайди. Романда кўтарилган муаммолар тасодифлар орқали ечилади. Зеро, Буюк Чеварнинг мураккаб ҳал этувлари бизларга тасодиф бўлиб туюлади.
Роман воқеалари Нодирабегим фожиасидан бошланиб, бугунги давримизда рўй бераётган воқеаларга уланиб кетади. Шов-шувли ҳикоя – ўзи ва болаларини анҳорга ташлаган аёл, хонадонига ўт қўйган, фарзандини ташлаб кетган, етимхоналарда зўрланган қизчалар воқеаси акс этган. Уларнинг бунга қадар келган йўли ва кейинги кетажак йўллари, руҳий эврилишлари, қайта тирилишлари тасвирланган.
Асарнинг номи “Тонготар” деб номланишида рамзий маъно бор. Асар қаҳрамони ҳам ғайриихтиёрий тарзда ҳар куни кузатадигани дайди аёлни уйига олиб келиб парвариш қилишга аҳд қилади. Шу воқеадан сўнг асар қаҳрамонлари ҳаётида янги саҳифа очилади. Чунки дайди аёл унга бегона эмас эди, у эрининг аммаси, дугонасининг онаси эди. Бу бутунлашув эди...
Тунда олинган қарорлар тонгни белгилаб беради. Тонг тундан бошланади. Тун ботмаса, кун ҳам отмас эди...
Дилрабо Мингбоева
"Tongotar" Vetnamgacha yetib boribdi. Siz Toshkentda turib, hali ham sotib olganingiz yo'qmi?
P.s.: Reklama agentligi ochsam bo'larkan.))
Uzoq viloyatlardagi kitobxonlar, kanalimiz obunachilari orasida dastxatli kitob so'raganlar bor ekan.
Shu hafta ichida "Tongotar" romanini yana kimlar dastxat bilan harid qilmoqchi bo'lsa, +998339030050 raqami bilan bog'lanishi yoki @bookuzbek telegram manziliga yozishlari mumkin.
📣Diqqat, tanlov!
“AKS” - JAMIYATGA KO‘ZGU
🎉«Yangi asr avlodi» nashriyoti “AKS” turkumida chop etilgan kitoblar bo‘yicha tanlov eʼlon qiladi.
Tanlov uch yo‘nalishda bo‘lib o‘tadi:
📝- Eng mazmunli taqriz;
🌌- Eng kreativ foto;
🎬- Eng qiziqarli videorolik.
Demak, “AKS” turkumidagi oltita kitob (yoki bittasi) bo‘yicha taqriz yozishingiz yoki kitoblarni original tarzda suratga tushirishingiz yo bo‘lmasa ushbu kitoblar ishtirokida qisqa va maʼnoli rolik ishlashingiz kerak. So‘ng taqriz, foto yoki videoni ijtimoiy tarmoqlarda (Telegram kanal yoki Facebook, Instagram sahifasi) ulashasiz. Uning havolasini va telefon raqamingizni @bookuz_marketing manziliga jo‘natasiz. G‘oliblarni hakamlar hayʼati aniqlaydi.
🎁 Uch yo‘nalish bo‘yicha 1, 2, 3 o‘rin g‘oliblari diplom, qimmatbaho sovg‘alar, kitoblar to‘plami bilan taqdirlanadi.
🥇 Jumladan, 1 o‘rin egalari bookreader, 2,3 o‘rin egalari kitob vaucherlari, mualliflardan maxsus sovg‘alar taqdim etiladi.
Tanlov materiallari 5 fevraldan 20 fevralgacha qabul qilinadi. G‘oliblar taqdimot kuni taqdirlanadi. Barchaga omad!
📚@bookuzbekistan
So'nggi paytlarda meni xafsalasizlik charchatyapti. Necha marta rejalar tuzib, shu asosda ishlashga urinib ko'rdim. O'zimga qat'iy talablar qo'ydim, katta maqsadlarni belgilab, o'zimni ruhlantirdim... Biroq hech birining foydasi bo'lmadi.
Kinomi u, kitobmi u oxiriga yetishga harakat qilmay qo'ydim. Shartta o'rtasidan bo'laman-da, boshqa ishga sho'ng'iyman. Uning ham taqdiri avvalgisi bilan bir xil yakun topadi. Nega?
Menimcha, charchadim. Nihoyasiz tahrir jarayoni charchatib qo'ydi, shekilli. Oxirgi martasi qaysi kitob tahriri yakuniga yetganida quvonib, o'zimni shirinlik bilan mehmon qilganim yodimda yo'q. Avvallari bir kitob tahriri yakunlansa, ozroq tanaffus e'lon qilardim va o'zimni taqdirlardim. Axir bir kitob tahriri bir dovondan oshib o'tish demak.
Yoki yaqinroqda o'qiganim - "Mening otim qirmizi"ning yuki bosdimikan? Balki hazm qivolishim kerakidi. Undan keyin tezlikda "Assalom, qayg'u"ni tugatdim. So'ngrasi "Momoqaldiroqli dovon"... Menimcha, tahrirdan ozroq dam olishim kerakka o'xshaydi.
#finished
👍AKSdan navbatdagi kitobni tugatdim. Men bunday hajmdagi kitoblarni 2-3 kunda o‘qib chiqardim. Raxshona Ahmedovaning "Tongotar"ini esa tugatishim juda qiyin kechdi. Chunki uning ichi to‘la hasrat, ichi to‘la dard, qayg‘u va iztirob. Nafas rostlab, biror kun dam olib keyin davom ettirishga majbur qildi bu roman meni.
"Tongotar"ni onalarimiz, opa-singillarimiz, qizlarimiz va turmush o‘rtog‘imizga dunyoning, jamiyatimizning va eng dahshati o‘zimizning qanday munosabat qilayotganimizni so‘roqlaydigan asar deyish mumkin. Uni bundan tashqari ayollarning fitratini, o‘lchovlarini, baxti va baxtsizligi manbalarini ko‘rib chiqadigan, tahlil qiladigan roman desak bo‘ladi.
Fotima, Farog‘at, Munira, Farida…
Shu to‘rt ayol yelkasidagi yuk: yo‘qsillik, xastalik va farzand dog‘i misolida jamiyatdagi shu kabi mushtiparlarning muammolarini anglatishga urinadi muallif. Buni shunday bir uslubda anglatadiki,
"Tongotar"ning qahramonlariga pul, martaba, joyi kelsa sevgi ham asosiy ehtiyoj emasligini, atrofidagi yaqinlar shunchaki bu ayollarni ozroq tushunishi, qo‘llab-quvvatlashi va suyanchiq bo‘lsa yetarli ekanini anglab ichingizdan nurab ketasiz.
🗣️Asarning ichi to‘la qayg‘uligi, ammo qahramonlar har vaziyatda tishni-tishga bosib chidashi, har vaziyatda qayta turishga intilishi bilan Yuy Xuaning "Yashamoq" romanini ham yodga soladi. Shu jamiyat kishisi uchun undan ham qayg‘u va iztirobliroq tuyiladi…
Hokimiyat yengil narsa emas, qoʻshqoʻllab topshiriladigan.
📚”Tongotar”
Raxshona Ahmedova
@chizilgan_bitiklar
"O'tkan kunlar" – har bir o'zbek o'qishi kerak bo'lgan roman.
P.s.: Bugun @qamarbooks dan shunaqa sovg'a keldi. Hoynahoy, bu ishda @qora_yigit ning qo'li bor...
"O'zbekiston" radiosi
"Dugonalar" eshittirishida yozuvchi Raxshona Ahmedova bilan suhbat
Muallif: Nilufar Abduhamid qizi
28.01.2025
AKSchi kitoblarning nomi ham boshqacha tuyilgandi. “Tongotar” roman ekan. Nomi nega bunaqa deb qiziqqandim. Oʻqib borganim sari buni anglayapman, qartalar ochilib borayotgandek.
Raxshona Ahmedovani “Onamni asra” orqali yaxshi tarjimon sifatida tanirdik. Bu kitob muallifning boshqa qirralarini ham koʻrsatmoqda. Kitobdan oʻquvchining hamma turi maza qiladigandek, ammo ayol-qizlarimiz boshqacha koʻz bilan koʻrib oʻqisa kerak. Nega unday deyotganimni asarni oʻqisangiz tushunib olasiz.
Kitobni tugatgach, hali yana batafsil gaplashamiz. Xoʻsh, siz AKSdan qaysi kitobni oʻqidingiz yoki oʻqimoqchisiz?
➡️@qora_yigit
“Аёлларга ҳам қанот бермоқлик жоиз, зотан улар ҳам парвоз этишга қодирдирлар”.
Виржиния Вулф
#kitobdan
Ayol tabiatan ojiz mavjudot, hislariga asir, tuyg‘ulariga bandi, bir umr yuragi urishini tinglab o‘tadi. Peshonasiga shu qismat bitilgan.
Raxshona Ahmedova "Tongotar"
#kinotavsiya
Ba'zida turmush tashvishlari, arzimas muammolarga o'ralashib, eng muhim narsa -- bu hayot bizga berilgan bir imkoniyat ekanini unutib qo'yamiz. Chiroyli yashash, baxtli bo'lish, yaxshi nom qoldirish, har daqiqadan zavq olish..... uchun zo'r imkoniyat.
Anchadan beri bunaqa yaxshi kino ko'rmagandim.
Yashamoq
https://uzmovi.tv/tarjima-kinolarri/6887-yashamoq.html
***
Bitta cholni koʻrdim sahroda,
Peshonasi yaltirar terdan.
Qum titkilab, issiq havoda
Tangasini axtarar yerdan.
Quyosh nuri soʻngunicha to,
Koʻrinmadi yilt etgan narsa.
Chol zorlandi: “Topib ber, Xudo,
Shu tangamni, iloji boʻlsa.
Nahot shunday chorasiz qolsam,
Moʻjiza qil, tangamni topay.
Shubha uygʻotmagin ushbu dam,
Borligingga butkul ishonay”.
Bir chekkada yigʻlayman tinmay,
Koʻz oldimdan ketmaydi bu hol.
Nahot hozir tangasin topmay
Yaratgandan yuz oʻgirsa chol.
Qoʻrqib ketdim, axir keksa jon,
Yuragimdan oʻtdi bir tuygʻu.
Bitta tanga otdim chol tomon,
Seni yoʻq deb oʻylamasin u.
©Bobur Elmurod
#taqriz
Тун ботмаса, тонг ҳам отмас...
Йўқ, бу қадар итоаткор ва мазлума бўлиш, яхшию ёмонга бирдек бош эгиб кетавериш керак эмас! Шапалоқ тортиб юборгим келди кўзларидан ёшлари тирқираётган, ҳаётнинг қутурган оқимида титрабгина оқиб кетаётган бу аёлнинг юзларига! Афсуски, тарсаки учун кўтарилган қўлларим муаллақ қолди. Чунки ёнимда ҳеч ким йўқ ва мен бор-йўғи китоб ўқиётган эканман.
Фароғат – “Тонготар” асарининг асосий қаҳрамони. Ёндош қаҳрамонлар ҳам – аёллар. Уларнинг бирортаси ҳам заррача бегона эмас, бири синглимиз, бири қўшнимиз, бири дугонамиз... Биз уларни шунчалар яхши биламизки... Чунки муаллиф уларни бор бўй-басти, руҳиятининг барча кунжаклари билан тасвирлаган.